Назарий геокимё. Геокимёда қидирув ва аналитик усуллар. Элементларнинг геокимёвий таснифлари

Назарий   геокимё .   Геокимёда   қидирув   ва   аналитик   усуллар.
Элементларнинг геокимёвий таснифлари
Режа:
1.   Фанга   асос   солган   олимлар   В.И.Вернадский,   А.Е.Ферсман,
А.П.Виноградов, Ф.У.Кларк, Г.Вашингтон, В.М.Гольдшмидт.
2.   Геокимёвий   жараёнларда   минераллар   ҳосил   бўлиши   (магматик,
пегматит, гидротермал метаморфик ва гиперген). 
3.   Ер   пўстининг   геокимёси,   атмосфера   геокимёси,   гидросфера
геокимёси, айрим элементлар геокимеси (олтин, мис, вольфрам ва б.қ.лар).
4.   Назарий   геокимё.     Ер   пўстидаги   кимёвий   элементларнинг   ҳаракати
тўпланиши ва тарқалиши.  Тарихан   геокимё   геосферадаги     кимё   элементларини   ўрганувчи   фан
сифатида шаклланган бўлиб, унинг асосига ётган кашфиётларнинг аксарияти
1800   ва   1910   йиллар   оралиғида   амалга   оширилган   эди.   Айнан   шу   йилларда
элементларнинг   даврий   системаси,   радиофаоллик   ва   гетероген   тизим
термодинамикаси   кашф   этилган   эди.   Офтоб   спектри   Қуёш   таркибини
ўрганиш учун фойдаланилган эди. Мазкур кашфиёт коинотни ўрганиш учун
олға   ташланган   қадам   бўлди.   ХХ     асрнинг   биринчи   ярмида   жуда   ҳам   кўп
олимлар   Ер   пўстлоғи   таркибининг   хусусиятларини   аниқлашга   ҳаракат
қилишди.   Илк   маротаба   “геокимё”   тушунчасини   1838     йили     швейцариялик
кимёгар   Христиан   Фридрих   Шенбейн   (1799–1868)   қўллади.   Аммо   кўпгина  
олимлар   ўша   даврда   плутонистлар   ва   нептунистлар   ўртасидаги   баҳс   билан
овора бўлиб,    Ернинг асоси сувдан иборат деган фикрда эдилар.       1866 йилда    
немис     кимёгари   ва     фармацевт   Карл   Фридрих   Мор   “Ер   тарихи.   Янги
асосларда   геология”   деб   номланган   асарини   эълон   қилди.     Мор   унда   ўз
замонининг   геологик   билимларини  таҳлил  этар  экан,  Мор   Ернинг   ўртасида  
ҳарорат ва босим юқори бўлиб, кремний қаттиқлашини айтиб ўтади. Мазкур
фикр   бугунги   кун   геокимёсига   анча   яқин   эди.     Аксарият   камёб   элементлар
геокимёси эмиссион спектроскопия усули ёрдамида амалга оширилди.
Норвегиялик   кимёгар   ва     кристаллограф   Виктор   Гольдшмидт   (1888–
1947)     атомли   ва   ион   радиуслар   тўғрисидаги   тушунчани   киритиб,
изоморфизм қонунини (мазкур қонун унинг номи билан аталган) кашф этди.  
У   геологик   объектларга   нисбатан   термодинамик   қоидаларни   қўллаб,
элементлар   таснифининг     геокимёсини   тузиб   чиқди.   Энг   асосийси  
тадқиқотлар     усулини   топиб,     атомлар   ҳажми   ва   улар   ўртасидаги   алоқа
тўғрисидаги   тасаввурларни   шакллантирди.       Геокимёни   шакллантиришда
асосий ролни шунингдек    Фенноскандия ( Финляндия ва    Карелияни ўз ичига
олган ҳудуд) ўйнади. Унинг жуғрофий ва геологик    хусусиятлари олимларни
минераллар,   магматик   ва     метаморфик   тоғ   жинсларини   тадқиқ   этишга
ундади. Геокимёнинг   иккинчи   йўналиши   машҳур   рус   олими   Владимир
Вернадский     номи билан боғлиқ бўлиб, у биогеокимёга асос солди. Кўпгина
минералларнинг   кристаллик   таркиби     рентген   дифракцияси   ёрдамида
аниқланган   эди.   Натижада   изотоп   геокимёси   дунёга   келди.   В.Вернадский
ўзининг   “Геокимё   очерклари”   асарида   кристаллокимёни   ва   геокимё
асосларини   тушунтириб   беришга   ҳаракат   қилди.   Ўша   пайтлари   анча
такомиллашган   ретгенометрик   усуллар   кристаллик   моддаларни   уларнинг
атом   структураси     ва   элементларнинг   даврий     системаси   билан   боғлаш
имконини   берди.   “Ердаги   ҳар   бир     томчи,   ҳар   бир     чанг   заррасида  
тадқиқотларимиз   нинг   минг   карра   катталаштирилган   акси   мавжуд.
Микродунёдаги   каби   ҳар   бир   чанг   ва   қум   зарраси   коинот   таркибини   ўзида
акс этади. Олимнинг 1909 йилда    рус табиатшунослари ва    шифокорларининг
съездида   сўзлаган   нутқи   “Ер   пўстлоғи   спектроскопияси”,   кейинчалик     эса
“Геокимё очерклари”нинг  яратилишига олиб келди. Демак, ҳар бир элемент
Ерда мавжуд, аммо ҳар хил жойда турли хил миқдорда.
  1908     йили   бир   умр   геология   муаммолари   билан   шуғулланган
Америка   геология   қумитасининг   бош   кимёгари   Франк   Уиглсуорк   Кларк  
тўплаган   маълумотларини   “Data   of   Geochemistry”   асарида   жамлади.   Унда   у
илк   маротаба     табиий   минералларда   элементларнинг   тарқалишини   асослаб
берди.     1924     йили   Кларкнинг   маърузаларини   Францияда   яхлит   асар
сифатида чоп этилди.
Агарда   атомли     геометрия   фақатгина   табиий   объектлар   ва
минералларга нисбатан қўлланилса, элементлар тарқалишини ўрганувчи янги
кашф   этилган   усул     нафақат     жонсиз,   балки   тирик   организмларга   нисбатан
ишлатса бўлади.    Тоғ жинси минераллардан ташкил топиб, вақт ўтиши билан
улар   парчаланади     ва   бошқа   моддаларга   айланганидек,   тирик   организмлар
ҳам ҳамжамиятга айланиб, унинг ичида бири иккинчиси билан     озиқланади.  
Вернадский элементларни тарқалиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда  
“тирик модда” тушунчасини киритади. Натижада      сайёрадаги тирик ва тирик
бўлмаган     ягона тизим хусусида қараш вужудга келди. Минерал моддаларда бу     минерал   —   жинс   —   комплекс   ва   ҳоказо.   Тирик   организмларда   эса         бу
биологик тур — биоценоз  — биотоп     ва ҳоказо.  Аммо улар бир бири билан
чамбарчас   боғлиқдир.   Ушбу   боғлиқликнинг   аниқланиши   сайёра   тарихига
назар   ташлашга   ёрдам   берди.   Сўнгги     йигирма   йил   давомида     геокимё  
кўпгина саволларга жавоб топди. Бугун у нафақат Ер пўстлоғида элементлар,
балки алоҳида изотопларнинг    тарқалиши ҳақидаги фандир.
Геокимё   қачон   Ерда   ҳаёт   пайдо   бўлган,   деган   саволга   жавоб   берди.
Илмий   геокимёвий   тадқиқотларга   кўра,     қадимги   палеонтологик
қолдиқларнинг   ёши     3,2   млрд   .   йилга   тенг.     Аммо   кўпгина   жинсларда
углеродли   бирикмалар   мавжуд   бўлиб,     углерод   изотопининг   мувофиқлиги
12С/13С тенг бўлиб,     уларни органик углеродли бирикмалардан фарқ қилиш
имконини   беради.     Бугунги   кунда   олимлар     биологик   изларнинг   ёшини     3,8
млрд. йил деб ҳисоблаб,       унда ҳаёт Ернинг     пайдо бўлишидан 0,8 млрд. йил
олдин вужудга келган.
Ерда сувнинг пайдо бўлиши хусусида турли қарашлар мавжуд бўлиб,  
Ғарбий   Австралиялик   олим   Джек   Хиллс     юмалоқ   цирконларни   топади.
Цирконларнинг   ёши   4,4   млрд.   йил   деб   белгиланади.   Демак,   ерда   аввал   сув
пайдо бўлган экан—да?!    Бугунги кунда олимлар Ер 4,5 млрд. ёшга тенг, деб
ҳисоблашмоқда.   У   протопланета   дискининг   аккреция   (ёпишқоқ)
зарраларидан   ташкил   топган.   Австралия     цирконларининг     тадқиқи   Ернинг
гидросфера   ва     атмосфераси     аккреция   фазаси   даврида   ташкил   топган.   1965
йилда В.Вернадскийнинг    шогирди    К. Флоренский буни асослаб берди.       Кўп
йиллар   давомида   олимлар     Ер   мантиясининг   рудаларнинг   шаклланишидаги
роли   ҳақида     бош   қотиришди.     Баъзи   бир   фаразларга   кўра     ҳавода   мавжуд
магма   компонентларидан   иборат   бўлган     енгил   газлар,   яъни     флюидларнинг
оқими     мантиядан   ташқарига   чиқиб,     турли   хил   фойдали   қазилмаларни
шакллантирган.
2012   йили   В.Вернадский   номидаги     Геокимё   ва   аналитик   кимё
институтида     йиғилган   маълумотлар   чоп   этилади.     Дунёнинг   турли   хил
лабораторияларида     йиғилган   рақамлар       Ер   мантияси   қуруқ   бўлиб,     ундаги сувнинг   миқдори     бир   фоиздан   камдир.     Демак   флюидлар     мантиядан   эмас,
балки сал юқорироқдаги    жинслардан    шаклланган.  
Антарктида   музликларининг   таҳлили   сўнгги   800   минг   йил   ичида     Ер
атмосферасида   СО
2   нинг   таркибини   аниқлашга   ёрдам   берди.     Тадқиқотлар  
ҳаво   қанчалик   исиса,   иссиқхона   эффекти   кучайиб,   атмосферада     СО
2   ни
кўпайишини   аниқлаб   беришди.   Айтиш   жоизки   Дунё   океани   таркибида  
СО
2     атмосферага   нисбатан   60   маротаба   кўпроқ   мавжуд   бўлиб,   океан   суви
ҳароратининг   кўтарилиши   унинг   кўпайишига   сабаб   бўлмоқда.     Шу   сабабли
иқлим ўзгаришининг асосий сабаб чиларидан бири иссиқхона эффекти эмас,
балки   Қуёш   фаоллигини   ўсиши   ҳм   бўлиши   мумкин,   деган   фикр   олимлар
томонидан тобора кўпроқ илгари сурилмоқда.
Табиатдаги   айланиш   жараёни,   яъни   организмларнинг   туғилиши,
ўлиши,   минерал   ва   тоғ   жинсларининг   ўсиши   ва   нураши   В.Вернадскийни
геокимёвий цикллар ғоясини илгари суришига сабаб бўлди. Абадий айланиш
жараёнид   а   Ер   пўстлоғидаги   мавжуд   барча   элементлар   қатнашади.   Аммо
мазкур айланишларнинг тезлиги турличадир.
Баъзи бир элементларга нисбатан уларнинг тезлиги юз, минг, миллион
йилларни   ташкил   этса,   тирик   организмларда   эса   бир   неча   ўн   йилдан
иборатдир.
Бугунга   келиб   олимлар   геокимёни   юқорида   тилга   олинган
йўналишларини   бирлаштирган   олда   тадқиқотлар   олиб   боришмоқда.
Инсоният   олдида   тамадуннинг   барқарор   ривожини   шакллантиришда   геова
биогеокимё   муҳим   аҳамият   касб   этиб,   Она   сайёрамизни   янада   чуқурроқ
ўрганишга замин яратмоқда.
ХХ-   асрнинг   ўрталарига   келиб   геокимё,   биокимё,   геофизика,
биофизика,   биогеокимё   каби   фанлар   кўплаб   янги   бир   илмий   йўналиш
сифатида   шакллана   бошлади.   Бу   йўналишнинг   асосий   хусусияти
ландшафтшуносликнинг   текшириш   объектини   геокимёнинг   тадқиқот
усуллари   билан   ўрганишдадир.   Ландшафтлар   геокимёсининг   етакчи
ғояларини   шаклланиши   1940-50   йилларда   босилиб   чиққан   Б.Б.Полиновнинг қатор   мақолалари   билан   боғлиқдир.   Геокимё   фанининг   асосчиси
В.И.Вернадский   ҳам   Б.Б.Полинов   ҳам   аслида   В.В.Докучаевнинг   илмий
матактаби   намоёндалари   бўлган   таниқли   олимлардандир.   «Геокимёвий
ландшафт»   тушунчасининг   муаллифи   Б.Б.Полинов   Докучаевнинг   табиат
зоналари   хақидаги   таълимоти   ҳамда   В.И.Вернадскийнинг   тирик
организмларининг   геологик   аҳамияти   ҳақидаги   таълимоти   асосида
ландшафтлар   геокимёсининг   методологиясини   яратди.
Ландшафтлар   геокимёсининг   янги   илий   йўналиш   сифатида   кейинги
тараққиёти   асосан   Б.Б.Полиновнинг   шогирдлари   А.И.Перельман   ва
М.А.Глазовскаяларнинг   номлари   билан   боғлиқдир.   Уларнинг   ташаббуси
билан   Москва   давлат   университетида   янги   курс   «Ландшафтлар   геокимёси»
ўқитила бошланди ва янги кафедра очилди. 1960-80 йиллар оралиғида кўплаб
илмий   марказлар   ва   олий   ўқув   юртларида   ландшафтлар   геокимёсининг
назарий ва амалий шахаобчаларини ўрганадиган янги илмий лабароториялар
ва кафедралар очилди ва бу фаннинг тармоғини ривожланишига сабаб бўлди.
Чунки   бу   вақтга   келиб   фойдали   қазилмаларни   излаб   топишда,   соғликни
сақлаш   билан   муаммоларини   ҳал   этишда,   янги   ерларни   ўзлаштиришда,
қишлоқ   ҳўжалигини   турли   тармоқларини   ривожлантиришда,   табиатни
муҳофаза   қилиш   билан   боғлиқ   масалаларни   ҳал   этишда   ландшафтларни
геокимёвий   усуллар   билан   тадбиқ   қилишнинг   аҳамияти   катта   эканлиги   аён
бўлиб   қолди.   Ландшафтлар   геокимёсининг   энг   асосий   вазифаларидан   бири
ландшафтлар   орасида,   уларнинг   компонентлари   орасида   ҳамда   морфологик
қисмлари   орасида   юз   берадиган   кимёвий   жараёнларни   кимёвий   унсурларни
кўчиб   юриши   тарқалиши   ва   жамланишларидан   иборатдир.
Модда   ва   кимёвий   унсурларнинг   алмашиниши   ландшафтларнинг   ҳосил
бўлиши   тузилиши   махсус   фаолияти   ва   тараққиёти   каби   муҳим
хусусиятларини   белгилаб   беради.   Ландшафтлардаги   кимёвий   унсурларни
миграцияси   асосан   ички   омиллар   (унсурларнинг   ўз   кимёвий   хусусиятлари
қаттиқлиги,   эрувчанлиги,   ҳавога   учувчанлиги   каби)   ҳамда   ташқи   омиллар
яъни   ҳарорат,   босим   каби   ладшафтлардаги   табиий   географик   шароит   билан боғлиқдир. Ландшафтлардаги кимёвий унсурлар миграцияси жуда хилма хил
бўлиб,   материя   ҳаракатининг   шаклига   боғлиқ   ҳолда   турли   хил   бўлиши
мумкин.   Масалан   механик   миграция,   физик-кимёвий   миграция,   биоген
миграция,   техноген   миграция   кабилар   бўлиб,   ландшафтларда   уларнинг
салмоғи   ёки   роли   турлича   бўлади.   Унсурларнинг   миграцияси   қайси   шакли
номоён бўлишига қараб, Ер юзида уч хил ландшафтларни ажратиш мумкин:
1.   Абиоген   ландшафтлар   кимёвий   унсурларнинг   механик   ва   физик   ва
кимёвий миграцияси тавсифланади. 
2.   Биоген   ландшафтлар   кимёвйй   унсурларни   биоген   миграцияси
устунлиги билан тавсифланади.
3.   Маданий   ландшафтлар   ёки   техноген   ландшафтлар   кимёвий
унсурларн техноген миграцияси билан тавсифланади.
Ландшафтлар   ўз   тараққиёти   мобайнида   бир   ҳолатда   иккинчи   ҳолатга
ўти-ши мумкин. Масалан абиоген ландшафтлар биоген ландшафтга эга, улар
эса ўз навбатида ландшафт қобиғини тараққиёти масалаларини ўрганар экан
асосан учта босқични тобиоген, биогенгача бўлган биоген ҳамда антропоген
босқичга ажратади. Тобиоген босқич асосан архей ва протеразовой эраларни
ўз   ичига   олиб   2800   -   3000   млн.   йил   давом   этган.   Бу   босқичнинг   энг   асосий
хусусиятларидан   бири   ландшафт   қобиғини   тузилишида   тирик
организмларнинг   жуда   суст   иштирок   эгганлигидадир   Бошқачарок   қилиб
айтганда,   бу   босқичда   ландшафт   қобиғининг   тузилиши   ва   ривожланишида
тирик модда ҳали белгиловчи куч эмас эди. Биоген босқич асосан полеозей,
мезозой   ва   кайнозойнинг   катта   қисмини   ўз   ичига   олиб,   тахминан   570   минг
йил давом этган ва ландшафт қобиғининг ривожланишида органик ҳаёт бош
омил   бўлиб   қолади.   Антропоген   босқич   бундан   қарийб   40   минг   йил   аввал
бошланиб   ландшафт   қобиғи   ривожланишида   инсоннинг   таъсири
кучайганлиги  билан  тавсифланади.  Ландшафтлар  тараққиётидаги   энг муҳим
геокимёвий   омиллардан   бири   тирик   моддадир.   Тирик   модда   деганда   фақат
биргина   тирик   организм   эмас,   уларнинг   барчаси   биргаликда   олингани
назарда   тутилади.   Ҳар   бир   алоҳида   организмнинг   бажарадиган   геокимёвий иши   ниҳоятда   кучсиз   ёки   йўқ   даражада   бўлиб   фақат   биосферадаги   сон
саноқсиз   организмлариинг   ҳаммаси   биргаликда   ва   жуда   узоқ   даврлар
мобайнида жуда катта геокимёвий куч сифатида ўрин тутиши мумкин. Тирик
модда   ўзида   кимёвий   унсурларни   мужассамлаштирибгина   қолмай,   балки   ўз
яшаш жараёнида уларнинг миграциясига катта таъсир кўрсатади Фотосинтез
натижасида   тирик   моддани   ҳосил   бўлиши   шарт   шароитларини   ўрганиш
ландшафтлар   геокимёсининг   асосий   вазифаларидан   яна   биридир.   Тирик
модда   массанинг   ландшафт   қобиғида   тақсимланиши   ҳам   ўзига   хосдир.
Масалан   қуриқликдаги   табиий   биомасса   2,5*   1022   тонна   қуруқ   моддадан
иборат   бўлиб,   дунё   океанидаги   организмлар   массасидан   200   маротаба
ортиқдир. Қуруқликдаги тирик модданинг шакланишида ҳам кўпроқ ўсимлик
массаси асосий ўринни эгалайди. Чунки ҳайвонот массаси унинг бор йўғи 1
фоизга яқинини ташкил қилади ҳолос. Тирик модда планетанинг сув ва ҳаво
қобиғининг   ташкил   қилувчи   унсурлар:   кислород,   углерод   ва   водороддан
таркиб   топган.   Бу   унсурлар   тирик   модданинг   98,5   фоизнинг   ташкил   этади.
Тирик   модда   таркибидаги   кислород   (70фоиз)   ҳайвондагидан   кўпроқдир.
Ўсимликлар атроф муҳитдан карбонад ангидрид, газ ва сув олиб фотосинтез
натижасида   ички   энергияга   эга   бўлган   органик   моддани   ҳосил   қилади.
В.В.Добровольский   (1984)   ҳисобига   қараганда,   сайёрамиздаги   тирик   модда
массаси 6,25*1012 тоннага тенг бўлиб, унинг 40 фоизи мутлоқ қуруқ моддага
тўғри келади. Органик модда эса ўз навбатида парчаланиб кимёвий унсурлар
бирикмаларига   айланади   ва   натижада   ўзидан   энергия   чиқаради.   Минерал
бирикмаларнинг   яшил   ўсимликлар   орқали   энергияси   бой   бўлган   мураккаб
моддага   айланиши   бир   томондан   унинг   парчаланиб   яна   минерал   би-
рикмаларга   айланиши,   иккинчи   томондан   бир-бирига   қарама-қарши
жараёнлар   бўлиб,   кимёвий   унсурларнинг   биологик   айланишини   ташкил
қилади.
Кимёвий   унсурларнинг   биологик   айланиши   ҳам   сувнинг   айланиши
каби   миқёси   жиҳатидан   катта   (дунё   миқёсида)   ва   кичик.Масалан,   тупроқ
қатлами-нинг   ўзида   бирор   ландшафт  фация   ва   ҳоказолар   доирасида   бўлади. Ҳар   бир   кичик   айланишлар   дунё   миқёсидаги   айланишнинг   алоҳида
шахобчалари   бўлиб,   улар   орасида   ўзаро   таъсир   бўлиб   туради.   Бу   таъсир   ўз
навбатида   дунё   миқёси-даги   айланишга   мадад   бериб,   уни   ривожлантириб
туради.   Шунинг   учун   кимё-вий   унсурларнинг   айланиши   бутун   ва   яхлит
жараён деса бўлади.
  Табиатдаги   турли  айланишлар  сабабли   тирик  модда   доимо  ўзини   ўзи
янгилаб   туриш   хусусиятига   эга   бўлади.   Ўз   ҳаёт   йулини   тугаллаган
организмлар   ўрнини   янги   авлод   вакиллари   эгаллаб   беради.   Бу   жараён
табиатан   даврий   тасо-дифга   эгадир.   Аммо   кимёвий   моддаларнинг   айрим
қисмлари   қийин   эрийдиган   бирикмалар   сифатида   айланишдан   маълум
муддатга тушиб қолиши мумкин. Айрим қисмлари эса оқар сувлар таркибида
ёки   ҳаво   орқали   ландшафт   чега-расидан   чиқиб   кетиб,   кейинчалик   шу
ландшафтдаги   биогеокимёвий   циклда   иштирок   этмаслиги   мумкин.   Шунинг
учун   ландшафтлардаги   кимёвий   унсур-ларнинг   миграцияси   маълум
йўналишда   рўй   беради   ва   натижада   ландшафт-ларнинг   кимёвий   таркибига
таъсир этади, кимёвий хусусиятларини ўзгариб турушига, яъни бир ҳолатдан
иккинчи   бир   ҳолатга   ўтиб   туришига   сабаб   бўлади   деб   айтиш   мумкин.
Биологик   амлашишлар   материя   ривожланишининг,   шу   би-лан   бирга
ландшафтлардаги   модда   ва   энергия   алмашинишининг   бир   шаклидир.
Албатта, биологик айланиш ва кимёвий унсурларни миграцияси турли табиат
зоналарида турлича кечади. Масалан намтропик ўлкалар ландшафтлар-да, бу
жараён   анча   жадал   рўй   беради.   У   ерларда   ҳар   йили   жуда   катта   миқдорда
биомасса ҳосил бўлади ва мўътадил иқлим зоналаридагидан 4-5 маротаба кўп
бўлади.   Дашт   зонасида   ёғин   сочин   нисбатан   кам   бўлганлиги   учун   кимёвий
моддаларни   миграцияси   анча   суст   боради.   Дашт   зонасида   ўрмон
зонасидагига нисбатан 9-10 марта кам биомасса тўпланади. Чўл зонасида эса
бундан   ҳам   кам   биомасса   ҳосил   бўлади.   Ландшафтлар   биофизикаси   ҳам
ландшафтлар   геокимёси   каби   ландшафтшуносликнинг   бир   тармоғи   ёки   бир
қисми   ҳисобланади.   Ландшафтлар   геофизикаси   ландшафтларга   хос   бўлган
энг   умумий   физик   хоссадир.   Жараёнлар   ва   ҳодисаларни   ўргатади.   Унинг асосий   вазифаларидан   бири   ландшафтлардаги   физик   хосса   жараён   ва
ҳодисаларнинг   ўзаро   алоқадорлик   ва   боғлиқлик   ҳамда   қонуниятларини
аниқлашдан   иборатдир.   Ландшафтларни   ўрганишда   геофизик   тадқиқот
усулларидан фойдаланиш ландшафтларнинг ҳозирги ҳолатига, динамикасига
хос   бўлган   хусусиятларнни   аниқлашда   яхши   натижа   беради.,   Бу   эса   ўз
навбатида   кузатиб   туриш,   муҳофаза   қилиш   ва   оқилона   фойдаланиш
масалаларини   ҳал   этишда   катта   аҳамият   касб   этади.   Ландшафтлар   учун
умумий   бўлган   ва   физика   фани   ўрганадиган   физик   хоссаларга   масса,   ички
энергия, оптик ва радиофизик хоссаларни ҳамда улар-нинг макон ва замонга
тааллуқли   хусусиятларини   мисол   келтириш   мумкин.   Яна   шу   нарсаларни
таъкидлаб   ўтиш   керакки,   шу   хоссаларни   ўрганиш   нафақат   ландшафтларни,
балки   уларнинг   барча   компонентларини   ҳам   таърифлаб   бериш   мумкин;
масалан,   ҳаво,   сув   ёки   ўсимликнинг   оптик   ва   радиофизик   хусусият-ларини
ўрганиш   каби.   Аммо   ландшафтларга   хос   бўлган   физик   хусусиятлар   ва
жараёнлар   ва   уларнинг   компенетларини   янада   кичикроқ   бўлган   энг   оддий
қисмларга бўлиб ўрганишни тақазо қилади. Ландшафтнинг бундай қисмлари
ўзининг   физик   хоссалари   ва   жараёнлари   жиҳатидан   бир   хил   ва   бир   бутун
бўлиши   керак.   Бунда   энг   оддий   қисмларни   Н.Л.   Беручашвили   (1986-1990)
геомасса   деб   аташни   таклиф   қилган.   Геомассалар   сифат   жиҳатидан   турли
жисмлар   бўлиб,   массаси   билан   замонда   ва   маконда   ўзгариб   туриш   тезлиги
билан   фарқланади.   Ландшафтларнинг   геомассалари   уларнинг
компенетларидан   моддасининг   бир   хиллиги   билан   ажралиб   туради   ва
ландшафтларда   рўй   берадиган   жараёнларда   турлича   рол   ўйнайди.   Буларга
аэромасса, ситомасса, зомасса, мортмасса, литомасса, педомасса, гидромасса
кабилар   кириб,   уларнинг   барчасини   қамраб   оладиган   атама   сифатида
геомасса   ишлатилдади.   Геомасса   бирор   компонентнинг   ҳаммасини   тўла
қамраб ола олмайди. Масалан педомасса атамаси тупроқ таркибидаги майда
тупроқ   заррачалари   ва   чириндига   ёки   тупроқдаги   органик   ва   минерал
аралашмагагина   таълуқлидир   ҳолос.   Тупроқ   таркибидаги   намлик:   ҳаво,
майда   тош   бўлаклари   ва   тирик   мавжудодлар   педомассага   кирмайди. Ландшафтлардаги   тупроқ   эса   компонент   сифатида   педомасса   билан   бирга
гидромасса(тупроқдаги   намлик)ни,   питомасса   (тупроқдаги   майда   тошлар)ри
фитомасса   (ўсимлик   илдизлари)ни   ва   зоомасса(тирик   мавжудотлар)   қамраб
олиши   мумкин.   Аэромасса   тушунчаси   ҳам   табиий   ҳудудий   мужассама
доирасидаги   фақат   қуруқ   ҳавога   яъни   газлар   аралашмасига
тааллуқлидир.Ҳаво   таркибидаги   сув   буғлари   эса   аэромассага   кирмайди.
Ландшафтлар   геофизикасида   геомассадан   каттароқ   бирлик   ҳисобланган
геоқатлам   тушунчаси   ҳам   мавжуддир.   Геоқатламларга   Н.Л   Беручашвили
(1990) энг оддий ҳудудий мажмуаларнинг кўндаланг қисмида ажратиладиган
ва бир қанча ландшафт геофизик белгилари, жумладан маълум ва ўзига ҳам
геомасса-нинг   йиғиндиси   ҳамда   нисбати   билан   тавсифланувчи   қатламларни
киритади   Ҳар   бир   геоқатлам   бошқасидан   таркиби   текстураси   билан
фарқланади.
Геоқатламларнинг текстураси энг зарур геофизик хусусиятлардан бири
унга кўпинча жараёнлар, масалан, Қуёш радиациясининг кириб келиши ёғин
сочинларнинг   тутилиб   қолиши   ва   ҳоказолар   боғлиқдир.   Одатда   биз
ишлатади-ган   тушунчалардан   бири   тупроқ   таркибси   ландшафтлар
геофизикаси   нуқтаи-   назаридан   қараганда   тупроқнинг   айрим   қатламлари
учун   текстура   ҳисобланади   ёки   ўсимликнинг   қоплами   текстураси   унинг
геометрияси, фитометрияси ва архитектоникасидан ташкил топади. Текстура
фақат битта синфга мансуб бўлган геомасса учун тааллуқли бўлиши мумкин.
Турли   синфларга   хос   бўлган   геомассалар   текстуралари   йиғиндиси
геоқатламнинг   таркибсини   тавсифлайди.   Бошқачарок   қилиб   айтганда
геоқатламларнинг   таркибси   деб   геомассарларнинг   алоҳида   синфлар
текстураларининг   нисбатига   айтилади   Геомассалар   ҳам   геоқатламлар   ҳам
табиий   ҳудудий   мужассаманинг   ҳосил   бўлиши,   шаклланиши,   тузилиши   ва
улардаги   модда   ва   энергия   алмашинишини   геофизика   тадқиқ   қилиш   учун
муҳим   бўлган   қисмлардандир.   Ландшафтлар   геофизикасининг   муҳим
вазифаларидан   бири   табиий   ҳуду-дий   мужассамаларини   мавқеи   макон   ва
замонда   тутган   ўрни   ва   ҳолатини   таҳлили   ҳамда   синтез   килинишдан иборатдир.   Чунки   замон   ҳам,   макон   ҳам   физиканинг   асосий   тушунчалари
қаторига   киради.   Табиий   ҳудудий   мужас-самаларнинг   макон   ва   замон   каби
физик   хоссаларини   тадқиқ   қилиш,   уларнинг   шакланиши,   ривожланиши   ва
динамикасини   ўрганишда   катта   аҳамиятга   эгадир.   Маълум   бир
ландшафтларда   хос   бўлган   маконнинг   ҳам   бўйлама   ҳам   кўндаланг
чегаралари   мавжуддир.   Ландшафтларни   аниқлаш   ва   уларни   харитага
тушириш   ишларида   биз   асосан   бўйлама   чегаралари   билан   иш   кўрамиз.
Табиий   ҳудудий   мужассамаларнинг   бир   қатор   ландшафт   геофизик
хусусиятларини   белгилаб   берувчи   кўндаланг   чегаралар   оддий
ландшафтшуносликда   деярли   аниқланмайди,   чунки   бу   чегаралар   бўйлама
чегараларни   аниқлашга   нисбатан   анчагина   мураккабдир.   Ландшафтлар
геофизикасига   тааллуқли   масалалардан   яна   бири   табиий   ҳудудий
мужассамаларнинг   замондаги   чегарасини   аниқлаб   олишдир.   Бундай   чегара
фақат   иккита   бўлиши   ва   табиий   мужассамаларнинг   мавжудлигининг
бошланишидан ва тугашидан ўтиши мумкин. Бунинг ичида, яъни ландшафт-
нинг   ташкил   топган   вақтида   шу   кунгача   бўлган   даврни   яъни   унинг   ёшини
аниқлаш  алоҳида   аҳамиятга   эгадир.   Табиий   мужассамаларнинг   ёши   деганда
унинг   компонентлари   орасида   ҳозиргидагидек   алоқадорлик   ва   боғланиш
юзага   келган   вақтдан   буёғи   тушунилади.   ХХ-   асрнинг   урталарига   келиб
геокимё,   биокимё,   геофизика,   биофизика,   биогеокимё   каби   фанлар   куплаб
янги   бир   илмий   йуналиш   сифатида   шакллана   бошлади.   Бу   йуналишнинг
асосий   хусусияти   ландшафтшуносликнинг   текшириш   объектини
геокимёнинг   тадкикот   усуллари   билан   урганишдадир.   Ландшафтлар
геокимёсининг   етакчи   гояларини   шаклланиши   1940-50   йилларда   босилиб
чиккан   Б.Б.Полиновнинг   катор   маколалари   билан   богликдир.   Геокимё
фанининг   асосчиси   В.И.Вернадский   хам   Б.Б.Полинов   хам   аслида
В.В.Докучаевнинг   илмий   матактаби   намоёндалари   булган   таникли
олимлардандир.   «Геокимёвий   ландшафт»   тушунчасининг   муаллифи
Б.Б.Полинов   Докучаевнинг   табиат   зоналари   хакидаги   таълимоти   хамда
В.И.Вернадскийнинг   тирик   организмларининг   геологик   ахамияти   хакидаги таълимоти   асосида   ландшафтлар   геокимёсининг   методологиясини   яратди.
Ландшафтлар   геокимёсининг   янги   илий   йуналиш   сифатида   кейинги
тараккиёти   асосан   Б.Б.Полиновнинг   шогирдлари   А.И.Перельман   ва
М.А.Глазовскаяларнинг   номлари   билан   богликдир.   Уларнинг   ташаббуси
билан   Москва   давлат   университетида   янги   курс   «Ландшафтлар   геокимёси»
укитила бошланди ва янги кафедра очилди. 1960-80 йиллар оралигида куплаб
илмий   марказлар   ва   олий   укув   юртларида   ландшафтлар   геокимёсининг
назарий ва амалий шахаобчаларини урганадиган янги илмий лабароториялар
ва кафедралар очилди ва бу фаннинг тармогини ривожланишига сабаб булди.
Чунки   бу   вактга   келиб   фойдали   казилмаларни   излаб   топишда,   согликни
саклаш   билан   муаммоларини   хал   этишда,   янги   ерларни   узлаштиришда,
кишлок   хужалигини   турли   тармокларини   ривожлантиришда,   табиатни
мухофаза   килиш   билан   боглик   масалаларни   хал   этишда   ландшафтларни
геокимёвий   усуллар   билан   тадбик   килишнинг   ахамияти   катта   эканлиги   аён
булиб колди.
Ландшафтлар   геокимёсининг   энг   асосий   вазифаларидан   бири
ландшафтлар   орасида,   уларнинг   компонентлари   орасида   хамда   морфологик
кисмлари   орасида   юз   берадиган   кимёвий   жараёнларни   кимёвий   унсурларни
кучиб   юриши   таркалиши   ва   жамланишларидан   иборатдир.
Модда   ва   кимёвий   унсурларнинг   алмашиниши   ландшафтларнинг   хосил
булиши   тузилиши   махсус   фаолияти   ва   тараккиёти   каби   мухим
хусусиятларини   белгилаб   беради.   Ландшафтлардаги   кимёвий   унсурларни
миграцияси   асосан   ички   омиллар   (унсурларнинг   уз   кимёвий   хусусиятлари
каттиклиги,   эрувчанлиги,   хавога   учувчанлиги   каби)   хамда   ташки   омиллар
яъни   харорат,   босим   каби   ладшафтлардаги   табиий   географик   шароит   билан
богликдир. Ландшафтлардаги кимёвий унсурлар миграцияси жуда хилма хил
булиб,   материя   харакатининг   шаклига   боглик   холда   турли   хил   булиши
мумкин.   Масалан   механик   миграция,   физик-кимёвий   миграция,   биоген
миграция,   техноген   миграция   кабилар   булиб,   ландшафтларда   уларнинг
салмоги   ёки   роли   турлича   булади.   Унсурларнинг   миграцияси   кайси   шакли номоён булишига караб, Ер юзида уч хил ландшафтларни ажратиш мумкин:
1.   Абиоген   ландшафтлар   кимёвий   унсурларнинг   механик   ва   физик   ва
кимёвий   миграцияси   тавсифланади.   2.   Биоген   ландшафтлар   кимёвйй
унсурларни   биоген   миграцияси   устунлиги   билан   тавсифланади.   3.   Маданий
ландшафтлар   ёки   техноген   ландшафтлар   кимёвий   унсурларн   техноген
миграцияси   билан   тавсифланади.
Ландшафтлар уз тараккиёти мобайнида бир холатда иккинчи холатга ути-ши
мумкин.  Масалан   абиоген   ландшафтлар   биоген   ландшафтга   эга,   улар   эса   уз
навбатида ландшафт кобигини тараккиёти масалаларини урганар экан асосан
учта   боскични   тобиоген,   биогенгача   булган   биоген   хамда   антропоген
боскичга   ажратади.
Тобиоген боскич асосан архей ва протеразовой эраларни уз ичига олиб 2800 -
3000 млн. йил давом этган. Бу боскичнинг энг асосий хусусиятларидан бири
ландшафт кобигини тузилишида тирик организмларнинг жуда суст иштирок
эгганлигидадир   Бошкачарок   килиб   айтганда,   бу   боскичда   ландшафт
кобигининг  тузилиши  ва   ривожланишида  тирик  модда   хали  белгиловчи  куч
эмас   эди.
Биоген   боскич   асосан   полеозей,   мезозой   ва   кайнозойнинг   катта   кисмини   уз
ичига   олиб,   тахминан   570   минг   йил   давом   этган   ва   ландшафт   кобигининг
ривожланишида   органик   хаёт   бош   омил   булиб   колади.
Антропоген   боскич   бундан   карийб   40   минг   йил   аввал   бошланиб   ландшафт
кобиги   ривожланишида   инсоннинг   таъсири   кучайганлиги   билан
тавсифланади.
Ландшафтлар тараккиётидаги энг мухим геокимёвий омиллардан бири тирик
моддадир.   Тирик   модда   деганда   факат   биргина   тирик   организм   эмас,
уларнинг   барчаси   биргаликда   олингани   назарда   тутилади.   Хар   бир   алохида
организмнинг   бажарадиган   геокимёвий   иши   нихоятда   кучсиз   ёки   йук
даражада булиб факат биосферадаги сон саноксиз организмлариинг хаммаси
биргаликда   ва   жуда   узок   даврлар   мобайнида   жуда   катта   геокимёвий   куч
сифатида   урин   тутиши   мумкин.   Тирик   модда   узида   кимёвий   унсурларни мужассамлаштирибгина   колмай,   балки   уз   яшаш   жараёнида   уларнинг
миграциясига   катта   таъсир   курсатади
Фотосинтез   натижасида   тирик   моддани   хосил   булиши   шарт   шароитларини
урганиш   ландшафтлар   геокимёсининг   асосий   вазифаларидан   яна   биридир.
Тирик модда массанинг ландшафт кобигида таксимланиши хам узига хосдир.
Масалан   курикликдаги   табиий   биомасса   2,5*   1022   тонна   курук   моддадан
иборат   булиб,   дунё   океанидаги   организмлар   массасидан   200   маротаба
ортикдир. Курукликдаги тирик модданинг шакланишида хам купрок усимлик
массаси асосий уринни эгалайди. Чунки хайвонот массаси унинг бор йуги 1
фоизга   якинини   ташкил   килади   холос.
Тирик модда планетанинг сув ва хаво кобигининг ташкил килувчи унсурлар:
кислород,   углерод   ва   водороддан   таркиб   топган.   Бу   унсурлар   тирик
модданинг 98,5 фоизнинг ташкил этади. Тирик модда таркибидаги кислород
(70фоиз)   хайвондагидан   купрокдир.
Усимликлар атроф мухитдан карбонад ангидрид, газ ва сув олиб фотосинтез
натижасида   ички   энергияга   эга   булган   органик   моддани   хосил   килади.
В.В.Добровольский   (1984)   хисобига   караганда,   сайёрамиздаги   тирик   модда
массаси 6,25*1012 тоннага тенг булиб, унинг 40 фоизи мутлок курук моддага
тугри келади. Органик модда эса уз навбатида парчаланиб кимёвий унсурлар
бирикмаларига   айланади   ва   натижада   узидан   энергия   чикаради.
Минерал   бирикмаларнинг   яшил   усимликлар   оркали   энергияси   бой   булган
мураккаб   моддага   айланиши   бир   томондан   унинг   парчаланиб   яна   минерал
би-рикмаларга   айланиши,   иккинчи   томондан   бир-бирига   карама-карши
жараёнлар   булиб,   кимёвий   унсурларнинг   биологик   айланишини   ташкил
килади.
Кимёвий   унсурларнинг   биологик   айланиши   хам   сувнинг   айланиши   каби
микёси жихатидан катта (дунё микёсида) ва кичик.Масалан, тупрок катлами-
нинг узида  бирор ландшафт фация ва хоказолар  доирасида  булади. Хар бир
кичик   айланишлар   дунё   микёсидаги   айланишнинг   алохида   шахобчалари
булиб, улар орасида узаро таъсир булиб туради. Бу таъсир уз навбатида дунё микёси-даги   айланишга   мадад   бериб,   уни   ривожлантириб   туради.   Шунинг
учун   кимё-вий   унсурларнинг   айланиши   бутун   ва   яхлит   жараён   деса   булади
Табиатдаги турли айланишлар сабабли тирик модда доимо узини узи янгилаб
туриш   хусусиятига   эга   булади.   Уз   хаёт   йулини   тугаллаган   организмлар
урнини   янги   авлод   вакиллари   эгаллаб   беради.   Бу   жараён   табиатан   даврий
тасо-дифга   эгадир.   Аммо   кимёвий   моддаларнинг   айрим   кисмлари   кийин
эрийдиган   бирикмалар   сифатида   айланишдан   маълум   муддатга   тушиб
колиши мумкин. Айрим кисмлари эса окар сувлар таркибида ёки хаво оркали
ландшафт   чега-расидан   чикиб   кетиб,   кейинчалик   шу   ландшафтдаги
биогеокимёвий   циклда   иштирок   этмаслиги   мумкин.   Шунинг   учун
ландшафтлардаги   кимёвий   унсур-ларнинг   миграцияси   маълум   йуналишда
руй беради ва натижада ландшафт-ларнинг кимёвий таркибига таъсир этади,
кимёвий хусусиятларини узгариб турушига, яъни бир холатдан иккинчи бир
холатга   утиб   туришига   сабаб   булади   деб   айтиш   мумкин.   Биологик
амлашишлар материя ривожланишининг, шу би-лан бирга ландшафтлардаги
модда   ва   энергия   алмашинишининг   бир   шаклидир.
Албатта, биологик айланиш ва кимёвий унсурларни миграцияси турли табиат
зоналарида турлича кечади. Масалан намтропик улкалар ландшафтлар-да, бу
жараён   анча   жадал   руй   беради.   У   ерларда   хар   йили   жуда   катта   микдорда
биомасса хосил булади ва муътадил иклим зоналаридагидан 4-5 маротаба куп
булади.   Дашт   зонасида   ёгин   сочин   нисбатан   кам   булганлиги   учун   кимёвий
моддаларни   миграцияси   анча   суст   боради.   Дашт   зонасида   урмон
зонасидагига нисбатан 9-10 марта кам биомасса тупланади. Чул зонасида эса
бундан   хам   кам   биомасса   хосил   булади.
Ландшафтлар   биофизикаси   хам   ландшафтлар   геокимёси   каби
ландшафтшуносликнинг   бир   тармоги   ёки   бир   кисми   хисобланади.
Ландшафтлар   геофизикаси   ландшафтларга   хос   булган   энг   умумий   физик
хоссадир. Жараёнлар ва ходисаларни ургатади. Унинг асосий вазифаларидан
бири   ландшафтлардаги   физик   хосса   жараён   ва   ходисаларнинг   узаро
алокадорлик   ва   богликлик   хамда   конуниятларини   аниклашдан   иборатдир. Ландшафтларни   урганишда   геофизик   тадкикот   усулларидан   фойдаланиш
ландшафтларнинг   хозирги   холатига,   динамикасига   хос   булган
хусусиятларнни   аниклашда   яхши   натижа   беради.,   Бу   эса   уз   навбатида
кузатиб   туриш,   мухофаза   килиш   ва   окилона   фойдаланиш   масалаларини   хал
этишда   катта   ахамият   касб   этади.
Ландшафтлар   учун   умумий   булган   ва   физика   фани   урганадиган   физик
хоссаларга масса, ички энергия, оптик ва радиофизик хоссаларни хамда улар-
нинг   макон   ва   замонга   тааллукли   хусусиятларини   мисол   келтириш   мумкин.
Яна   шу   нарсаларни   таъкидлаб   утиш   керакки,   шу   хоссаларни   урганиш
нафакат   ландшафтларни,   балки   уларнинг   барча   компонентларини   хам
таърифлаб   бериш   мумкин;   масалан,   хаво,   сув   ёки   усимликнинг   оптик   ва
радиофизик хусусият-ларини урганиш каби. Аммо ландшафтларга хос булган
физик   хусусиятлар   ва   жараёнлар   ва   уларнинг   компенетларини   янада
кичикрок   булган   энг   оддий   кисмларга   булиб   урганишни   таказо   килади.
Ландшафтнинг   бундай   кисмлари   узининг   физик   хоссалари   ва   жараёнлари
жихатидан бир хил ва бир бутун булиши керак. Бунда энг оддий кисмларни
Н.Л.   Беручашвили   (1986-1990)   геомасса   деб   аташни   таклиф   килган.
Геомассалар сифат жихатидан турли жисмлар булиб, массаси билан замонда
ва   маконда   узгариб   туриш   тезлиги   билан   фаркланади.   Ландшафтларнинг
геомассалари   уларнинг   компенетларидан   моддасининг   бир   хиллиги   билан
ажралиб   туради   ва   ландшафтларда   руй   берадиган   жараёнларда   турлича   рол
уйнайди.   Буларга   аэромасса,   ситомасса,   зомасса,   мортмасса,   литомасса,
педомасса, гидромасса кабилар кириб, уларнинг барчасини камраб оладиган
атама   сифатида   геомасса   ишлатилдади.   Геомасса   бирор   компонентнинг
хаммасини   тула   камраб   ола   олмайди.   Масалан   педомасса   атамаси   тупрок
таркибидаги майда тупрок заррачалари ва чириндига ёки тупрокдаги органик
ва минерал аралашмагагина таълуклидир холос. Тупрок таркибидаги намлик:
хаво,   майда   тош   булаклари   ва   тирик   мавжудодлар   педомассага   кирмайди.
Ландшафтлардаги   тупрок   эса   компонент   сифатида   педомасса   билан   бирга
гидромасса(тупрокдаги   намлик)ни,   питомасса   (тупрокдаги   майда   тошлар)ри фитомасса   (усимлик   илдизлари)ни   ва   зоомасса(тирик   мавжудотлар)   камраб
олиши   мумкин.
Аэромасса   тушунчаси   хам   табиий   худудий   мужассама   доирасидаги   факат
курук хавога яъни газлар аралашмасига тааллуклидир.Хаво таркибидаги сув
буглари   эса   аэромассага   кирмайди.
Ландшафтлар   геофизикасида   геомассадан   каттарок   бирлик   хисобланган
геокатлам   тушунчаси   хам   мавжуддир.   Геокатламларга   Н.Л   Беручашвили
(1990) энг оддий худудий мажмуаларнинг кундаланг кисмида ажратиладиган
ва бир канча ландшафт геофизик белгилари, жумладан маълум ва узига хам
геомасса-нинг   йигиндиси   хамда   нисбати   билан   тавсифланувчи   катламларни
киритади   Хар   бир   геокатлам   бошкасидан   таркиби   текстураси   билан
фаркланади.
Геокатламларнинг текстураси  энг зарур геофизик хусусиятлардан бири унга
купинча   жараёнлар,   масалан,   Куёш   радиациясининг   кириб   келиши   ёгин
сочинларнинг   тутилиб   колиши   ва   хоказолар   богликдир.   Одатда   биз
ишлатади-ган   тушунчалардан   бири   тупрок   таркибси   ландшафтлар
геофизикаси   нуктаи-   назаридан   караганда   тупрокнинг   айрим   катламлари
учун   текстура   хисобланади   ёки   усимликнинг   коплами   текстураси   унинг
геометрияси, фитометрияси ва архитектоникасидан ташкил топади. Текстура
факат битта синфга мансуб булган геомасса учун тааллукли булиши мумкин.
Турли   синфларга   хос   булган   геомассалар   текстуралари   йигиндиси
геокатламнинг   таркибсини   тавсифлайди.   Бошкачарок   килиб   айтганда
геокатламларнинг   таркибси   деб   геомассарларнинг   алохида   синфлар
текстураларининг   нисбатига   айтилади
Геомассалар   хам   геокатламлар   хам   табиий   худудий   мужассаманинг   хосил
булиши,   шаклланиши,   тузилиши   ва   улардаги   модда   ва   энергия
алмашинишини геофизика тадкик килиш учун мухим булган кисмлардандир.
Ландшафтлар геофизикасининг мухим вазифаларидан бири табиий худу-дий
мужассамаларини мавкеи макон ва замонда тутган урни ва холатини тахлили
хамда   синтез   килинишдан   иборатдир.   Чунки   замон   хам,   макон   хам физиканинг   асосий   тушунчалари   каторига   киради.   Табиий   худудий   мужас-
самаларнинг   макон   ва   замон   каби   физик   хоссаларини   тадкик   килиш,
уларнинг   шакланиши,   ривожланиши   ва   динамикасини   урганишда   катта
ахамиятга   эгадир.
Маълум   бир   ландшафтларда   хос   булган   маконнинг   хам   буйлама   хам
кундаланг   чегаралари   мавжуддир.   Ландшафтларни   аниклаш   ва   уларни
харитага   тушириш   ишларида   биз   асосан   буйлама   чегаралари   билан   иш
курамиз.   Табиий   худудий   мужассамаларнинг   бир   катор   ландшафт   геофизик
хусусиятларини   белгилаб   берувчи   кундаланг   чегаралар   оддий
ландшафтшуносликда   деярли   аникланмайди,   чунки   бу   чегаралар   буйлама
чегараларни   аниклашга   нисбатан   анчагина   мураккабдир.
Ландшафтлар   геофизикасига   тааллукли   масалалардан   яна   бири   табиий
худудий мужассамаларнинг замондаги чегарасини аниклаб олишдир. Бундай
чегара   факат   иккита   булиши   ва   табиий   мужассамаларнинг   мавжудлигининг
бошланишидан ва тугашидан утиши мумкин. Бунинг ичида, яъни ландшафт-
нинг   ташкил   топган   вактида   шу   кунгача   булган   даврни   яъни   унинг   ёшини
аниклаш  алохида   ахамиятга   эгадир.   Табиий   мужассамаларнинг   ёши   деганда
унинг   компонентлари   орасида   хозиргидагидек   алокадорлик   ва   богланиш
юзага келган вактдан буёги тушунилади Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4.  R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismology/-2nded.p.cm. Includes 
bibliographical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnologiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989.
11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;

Назарий геокимё. Геокимёда қидирув ва аналитик усуллар. Элементларнинг геокимёвий таснифлари