Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

O'smalar klinikasi, davolash choralari

Купить
O'smalar klinikasi, davolash choralari • Ўсмалар – бу патологик махсулот бўлиб, хозиргача номаълум сабабларга кўра, полиморфизмга эга ва тез ривожланувчи, чекланмасдан ўсиши билан оддий хужайралардан форқ қилувчи хужайралардан ташкил топган бўлади. Статистик маълумотлар • БЖССУ (ВОЗ) берган маълумотларга қараганда жахонда хар йили 5 млн. Яқин, шу жумладан Европада 1,4 млн. дан ортиқ одам хавфли ўсмалардан ўлади • Ўзбеситонда ўсмалар билан касалланган беморлар сони хам йил сайин ўсиб бориши кузатилаяпти ва хозирги пайтда 100 минг ахолига 274,6 бемор одам тўғри келаяпти Этиологияси • Вирус теорияси • Вирус-иммуногенетик теорияси (Л.А.Зильбер) • Полиэтиологик теорияси (физик, химик, биологик факторлар жамланмаси) • Эмбрионал теорияси (генетик ўзгарган хужайралар мутацияси) Таснифи • Қайси тўқимадан ўсиб чиққанлиги, гистологик тузилишига кўра: 1. Мушак ўсмалари 2. Эпителиал ўсмалар 3. Бириктирувчи тўқима ўсмалари 4. Қон томирлари ўсмалари 5. Нерв тўқимаси ўсмалари 6. Аралаш Турига кўра: • Хавфсиз ўсмалар • Хавфли ўсмалар • Хавфсиз ўсмалар секин ўсади, чегараланган бўлиб, ўз капсуласига эга, атроф тўқималарга ўсиб кирмасдан, қўшни аъзоларни эзади, яъни экспансив ўсиб, метастазлар (илдизлар) бермайди . Радикал жаррохлик усуллари билан ижобий даволанади Масалан: липома, миома, хондрома, атерома х.к. • Хавфли ўсмалар инфильтратив, тез суратлар билан ўсиб, атроф тўқималарни парчалайди, капсулага эга бўлмайди, аксинча қўшни аъзоларга ўсиб киради. Ушбу ўсмалар лимфатик ва қон томирлари билан тананинг турли аъзолари ва тўқималарига тарқалиб кетади (метастазлар). • Даволаш одатда кечикиб бошланганлиги сабабли, натижа салбий тугайди Хавфсиз ўсмаларнинг клиник манзараси • Кўпинча шикоят туғдирмайди ва кутилмаганда, бехосдан аниқланиб қолинади • Жуда секинлик билан ўсади • Ички аъзоларда ривожланган, ушбу аъзоларнинг фаолиятини механик бузилиши кузатилади • Беморларнинг умумий ахволи деярли ўзгаришсиз бўлади • Пальпация қилинганда юмалоқ шаклли, бўлаксимон структурага эга бўлган, оғриқсиз хосила аниқланади. • Ўсма одатда қўзғалувчан, атроф тўқималар билан бирикмаган бўлади • Регионар лимфатик тугунлар катталашмаган Хавфли ўсмаларнинг клиник манзараси • Бошланғич босқичда симптомсиз, беморнинг ўзи билмаган холда ривожланади • Беморларнинг ўртача ёши 35дан ошган бўлади • Озиб кетиш • Узоқ давом этувчи, тўхтовсиз, борган сари кучайиб борувчи симптомлар кузатилади • Иштаханинг пасайиши • Регионар лимфатик тугунларнинг каттлашуви Хавфли ўсмаларнинг клиник манзараси • Бемор умумий ахволининг ёмонлашуви • Бемор иш тонусининг пасайиши • Апатия • Эрталабки кўнгил айниши • Локал симптомларнинг бўлиши Онкологик эхтиёткорлик тушунчасига қуйидагилар киради: • Хавфли ўсма борлигига шубха пайдо бўлиши • Анамнезни батафсил йиғиш • Умумий ва махсус текширув усулларини қўллаш • Олинган текширув натижаларини чуқур тахлил ва синтез қилиш Хавфли ўсмаларнинг патогенези • Хавфли ўсмалар тез ўсади • Ўсма хужайралри озиқланиши учун озиқ моддалар тананинг барча сохаларидан оқиб келади ва соғлом хужайларнинг “оч” қолиши кузатилади • Ўсманинг қон томирлари хаддан ташқари кўп бўлишига қарамасдан, уларнинг қон билан таъминлаши етарли бўлмайди ва ўсманинг парчаланиши кузатилади Объектив текширувлар қуйидагилардан иборат: • Беморнинг умумий кўрикдан ўтказиш • Ўсмани кўздан кечириш ва пайпаслаб ушлаб кўриш • Ўсманинг катталиги, характери, консистенцияси, атроф тўқималарга муносабати аниқланади • Ўсмадаги яраланиш, метастазлар борлиги, регионар лимфа тугунларининг катталашганлиги эътиборга олинади Текширув усуллари • Қоннинг, сийликнинг умумий тахлили • Биохимик тахлиллар • Коагулограмма • Рентгенография (обзор, контраст билан, томография, панорамали рентгенография ва х.к) • Кимография, ангиография • Компьютер томография Цитологик текширув • Меъда шираси • Аъзони ювиб олинган сувлар • Балғам • Қиндан чиққан суюқлик • Эмчакдан чиққан суюқлик Биопсия (кесиб олиш) қилиб, материални микроскоп ёрламида текшириш • ЭГДФС қилиш пайтида • Операция пайтида • Ректоскопия пайтида • Колоноскопия пайтида • Тери-жигар орқали пункция қилиб • Диагностик лапаротомия пайтида Хавфли ўсмаларнинг ривожланиш босқичлари • 1-босқич: чегараланган жараён • 2-босқич: яқин орада жойлашган лимфатик тугунларнинг зарарланиши • 3-босқич: регионар лимфатик тугунларнинг зарарланиши • 4-босқич: узоқ сохаларда метастазларнинг бўлиши Ўсма олди касалликлари • Турли, узоқ давом этувчи, сурункали. Яллиғланувчи касалликлар (сурункали анацид гастрит, меъданинг сурункали каллез яраси, полипи, сурункали бронхит, рецидивланувчи пневмония, ёриқлар, яралар, папилломлар, гиперкератоз, бачадон бўйинчаси эрозияси ва х.к.) Ўсмаларни даволашни асосий тамойиллари • Хавфсиз ўсмаларни даволаш: Капсуласи билан бирга кесиб олиб ташлаш. Хавфли ўсмаларни даволаш • Касалликнинг босқичига боғлиқ бўлади • Касалликнинг 1-2-босқичида радикал операция • касалликнинг 3-босқичида радикал операцияни хар доим хам бажариб бўлмайди ва комбинациялашган даволаш ўтказилади • Касалликнинг 4-босқичида радио- химиотерапия ўтказилади Оператив даволашнинг тамойилари • Рак хужайлари диссеминациясини операция вақтида олдини олиш – абластика • Операция вақтида лимфатик томирлар, тугунларни травматизация қилишни, кесилиб кетишини, тешиб қўйишни олдини олиш • Операция майдонини химоялаш, чегаралаш • Антибластикани кенг қўллаш, яъни жарохатдаги рак хужайларни йўқотишга қаратилган чора тадбирлар мажмуаси (электропичоқ, лазер, операция жарохатини спирт билан тез тез артиб туриш ва х.к) касалликни рецидивини олдини олади Нур терапияси • Нур терапияси хавфли ўсмалар хужайраларининг рентген ва радий нурларига булган ўта сезувчанлигидан келиб чиққан бўлиб, маълум бир таъсирга эга • Нур радиацияси ўсмада биологик қайтмас ўзгаришларга олиб келиб, хаётий фаолиятини тўхтатишга мажбур этади • Нур терапияси ўта сезувчан ўсмаларга лимфосаркома, миелома, семинома, хорионэпителиомалар киради. Нур терапиясининг асоратлари: • Терида некротик ўзгаришларнинг ривожланиши • Бехоллик • Кўнгил айниши • Уйқунинг бузилиши • Юракнинг уриб кетиши • Лейкопениянинг ривожланиши Гормонотерапия • Касалликни тўлиқ даволаш хусусиятига эга бўлмасада, баъзи безларнинг (простат бези, сут бези) ўсмасида бошқа усуллар билан бирга қўлланилганда ижобий натижалар беради • Қарама қарши жинсга тааллуқли гормонларнинг катта дозада беморларда қўлланилиши танадаги гормонал статуснинг кескин бурилишига олиб келади ва бу эса ўз навбатида ўсманинг ўсишини ва ривожланишини секинлаштиради Химиотерапия • Хозирги вақтда синтез йўли билан бир талай препаратлар олинган ва ракни даволашда ижобий натижалар бераяпти • Масалан: эмбихин, новэмбихин, 5- фторурацил, допан, милеран, циклофосфан, меркаптопурин кабаи химиопрепаратлар лейкоз, лимфагранулематоз ва бошқа ўсмаларни даволашда қўлланилаяпти. • Тери ракини даволашда эса “Омаин” суртмаси қўлланилаяпти • . Баъзи ўсмаларнинг характеристикаси Бириктирувчи тўқима ўсмалари: • Фиброма – бириктирувчи тўқимадан ўсган хавфсиз ўсма. Тугун ёки сўгалга ухшаш бўлиб, одатда тананинг орқа сохаларида, соннинг ички юзаларида жойлашади • Даволаш операция усулида – капсуласи билан бирга кесиб олиб ташланади Липома • Липома – ёғ тўқимасидан ўсган хавфсиз ўсма бўлиб, орасида бириктирувчи тўқимадан иборат тўсиқчалар мавжуд бўлади. Одатда тери ости ёғ қаватида жойлашади. Даволаш операция усулида амалга оширилади, капсуласи билан бирга олиб ташланади Хондрома • Тоғай тўқимасининг етук хужайраларидан ўсган хавфсиз ўсма бўлиб хисобланади. Шакли ғадир будир бўлиб, юпқа тери билан қопланган, қўзғалмас, суякникескин деформациясига олиб келади. Жуда секин ўсади, камдан кам холарда хавфли ўсмага айланади. Даволаш операция усули билан амалга оширилади Остеома • Суякнинг етук хужайраларидан ўсиб чиққан хавфсиз ўсма хисобланади. Зич, қаттиқ, кўпинча ғадир будир бўлиб, кенг асосга эга. Найсимон суякларнинг метафизида, қовурғаларда, куракда кўпроқ учрайди. Диагностика: рентгенография. Кечиши симптомсиз. • Даволаш операция усули билан амалга оширилади. Хавфли ўсмалар • Саркома – етук бўлмаган бириктирувчи тўқима хужайраларидан ўсиб чиққан хавфли ўсма бўлиб, жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Саркоманинг тўқимаси кесиб кўрилганда оқ-пушти ранг бўлиб, кўпроқ балиқ гўштини эслатади. Жуда тез ўсади, атроф тўқималарга ифильтрация қилиб, парчалайди ва жуда тез муддатда метастазлар беради. Саркоманинг турлари: • Юмалоқ хужайрали • Дуксимон хужайрали • Фибросаркома • Гигант хужайрали • Хондросаркома • Остеосаркома • Меланосаркома • Лимфосаркома Курак саркомаси Парчаланиб борувчи юмшоқ тўқималар саркомаси Саркомани даволаш • Агар кесиб олиб ташлашнинг иложи бўлса, оператив даво қилинади • Зарарланган сохани кенг кесиб олиб ташланади, ампутация, экзартикуляция қилинади • Операция қилиб бўлмайдиган вазиятларда рентгенотерапия қўлланилади Мушак, қон томирлари, нерв тўқималари ўсмалари • Миома – мушак тўқималаридан ўсган хавфсиз ўсма. • Лейомиома – силлиқ мушак тўқималаридан ўсган хавфиз ўсма • Меъдада, ичакда, сийдик пуфагида кўпинча учрайди • Даовлаш – кесиб олиб ташлаш Нейрофибраматоз Ангиома • Қон томирлари деворидан ўсиб чиқувчи ўсма (гемангиома) ёки лимфатик томирлардан ўсиб чиқувчи ўсма (лимфангиома) бўлиб, хавфиз характерга эга бўлади • Қуйидаги турлари тафовут қилинади: 1. Капилляр 2. Ковакли (ғорсимон) 3. Тармоқли гемангиома (пульсация қилувчи томирлардан ўсади Гемангиомаларни даволаш • Рентген нурлари ёрдамида • СО (углекислота) билан куйдириш • Соғлом тўқималар чегарасида кесиб олиб ташлаш • Радий моддаси билан аппликация (боғлам) • Йирик ўзанларни, қон олиб келувчи томирларни тикиш, боғлаш, кесиб олиб ташлаш Гигант пигмент доғ Лимфангиома • Кам учрайди • Оддий тури тил мушакларида, лабда учраб, силлиқ ёки бир оз дўмбоқчали, оғриқсиз, юмўоқ консистенцияли ўсма хисобланади • Босиб кўрганда, одатда йўқолади • Коваксимон тури кенг дўмбоқча хосил қилиб, чегараси ноаниқ бўлади • Ранги сарғишсимон ёки қизғишсимон бўлади • Кўпроқ юз ёноғида, лабларда жойлаўади Лимфангиоманинг кистоз тури • Бўйинда, ичаклар тутқичларида жойлашади • Бир ёки бир нечта кисталардан ташкил топган • Пайпаслаганда эластик бўлади Лимфангиомани даволаш • Кистоз турида – оператив: кесиб олиб ташлаш • Оддий, коваксимон турларида электрокоагуляторнинг игнасимон учи билан кўплаб тешкилар хосил қилиб, куйдирилади Глиома • Нейроглиядан ўсган ўсма • Бош ва орқа мияда ривожлагади • Миянинг сиқилиб қпнчалик эзилишидан тегишли симптомлар келиб чиқади • Бош оғриши, кўнгил айниши, бош айланиши, қусиш, фикрлашнинг сустлашиши, кўришнинг бузилиши • Даволаш: оператив, рентгенотерапия Эпителиал ўсмалар • Папиллома (полип) – хавфсиз ўсма бўлиб, кўп қаватли эпителий билан қопланган, етарлича васкуляризацияланган бириктирувчи тўқимадан иборат. • Жуда секин ўсади, ясси шаклга эга бўлади, сўгални эслатади • Бошда, тананинг орқа юзаларида, чов бурмаларида, оғиз шиллиқ қаватида, анал тешиги атрофида, сийдик пуфагида учрайди • Даволаш: кесиб олиб ташлаш, электрокоагуляция Аденома • Без тузилишига ўхшаган фиброэпителиал тўқимадан ташкил топган хавфсиз ўсма • Сут безида, простата безида, қалқонсимон безда, буйрак ва тухумдонларда бўлади • Даволаш: соғлом тўқималар чегарасидан кесиб олиб ташлаш Дермоид • Дермоид (дермоид кистаси) – эктодерманинг эмбрионал куртакларидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. • Кистоид тузилма бўлиб, ички фавати эпидермис билан қопланган бўлади ва бўшлиғида ёғ, соч, тиш, мугузланувчи эпидермис каби ёт жисмлар топилади Локализацияси: • Қошнинг ташқи қирғоғи • Буруннинг асоси • Олдинги кўкс оралиғи • Бўйин • Думғаза Даовлаш: оператив Рак • Қопловчи ёки без эпителийсидан ўсиб чиқувчи хавфли ўсма • Бириктирувчи тўқимали стромага эга бўлиб, анча ривожланган лимфатик ва қон томирлари билан таъминланган бўлади. Паренхимаси эпителиал хужайралардан ташкил топиб, алохида бўлинмалардан иборат Сут бези раки Сут бези раки рецидиви Ривожланиш босқичлари • 1-босқич: ўсма кичик хажмли, қўзғалувчан • 2-босқич: ўсма аъзо ёки тўқиманинг барча қаватига ўсиб кириб, яқин атрофдаги лимфатик безларга метастаз берган • 3-босқич: қўшни аъзоларга, тўқималарга ўсиб кирибЮ қўзғалувчанлиги йўқолади, регинар лимфатугунларга метастаз беради • 4-босқич: ўсма тез суратларда ўсиб, яраланиб, парчаланиб, некрозлар, қон кетиши билан кечади ва узоқдаги аъзоларга метастазлар беради Клиник манзараси • Тез чарчаш • Иш фаолиятининг сусайиши • Иштаханинг йўқолиши • Овқатдан кўнгли бехузур булиши • Кўнгил айниши • Қучиш • Озиб кетиш • Оғриқ Объектив кўрикдаги топилмалар • Ўсма пайпасланади • Кам оғриқли ёки оғриқсиз • Ўсманинг контурлари нотўғри шаклда • Ғадир будир • Зич консистенцияли • Кам харакатчан ёки деярли қўзғалмас • Регионар лимфатугунлар катталашган, оғриқсиз Даволаш • Зарарланган аъзони хирургик йўл билан олиб ташлаш, кенг резекция қилиш, регионар лимфатик тугунларни олиб ташлаш • Рентгенотерапия • Гормонал терапия • Химиотерапия Аралаш ўсмалар • Турли тўқималарга эга бўлган аъзоларнинг эмбрионал ривожланиши бузилиши билан боғлиқ бўлади • Сўлак безларида кўпроқ учрайди • Беморларнинг ёши 30 дан 40 ёшгача бўлади • Пальпацияда зич, оғриқсиз, ғадир будир ўсма пайпасланади • Даволаш: оператив йўл билан, нур терапияси билан биргаликда
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha