O’zbekistonda moliya bozorini rivojlantirishda pul-kredit siyosatini o’rni

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI  OLIY VA O’RTA MAXSUS
TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI
“IQTISODIYOT” KAFEDRASI
BANK ISHI VA AUDIT SBIA-7522
Fan: “Iqtisodiyot nazariyasi”
Mavzu:  O’zbekistonda moliya bozorini
rivojlantirishda pul-kredit siyosatini o’rni 
  Topshirdi:  ____________
        Tekshirdi: ___________ KURS ISHI  Пул- к редит  с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар  д аврига
м ўлжалланган  а сосий  й ўналишлари
Жаҳон   бозорида   Ўзбекистоннинг   асосий   экспорт   товарлари   нархи
динамикаси   ва   келгуси   давр   учун   кутилмалар   Олтин   бозори   Олтин   нархи
2018 йилдан 2020 йил август ойигача бўлган даврда 1 трой унция учун 1 200-
1   400   АҚШ   долларидан   2   000   АҚШ   долларигача   ошиб   борган   бўлса,   2020
йил   август   –   2021   йил   март   ойларида,   глобал   талабнинг,   биринчи   навбатда,
олтин   маҳсулотлари   ишлаб   чиқарувчилари   талабининг   пасайишига   олиб
келадиган   чеклов   чоралари,   шунингдек   кўплаб   марказий   банклар   етарли
миқдордаги   олтин   захираларини   шакллантиришга   муваффақ   бўлганлиги
фонида   нархларнинг   бироз   пасайиши   кузатилди.   1-расм.   Олтин   нархи
ўзгариши  (1  трой  унция  учун  АҚШ  долларида)   2-расм.  Брент  маркали нефт
нархи   ўзгариши   (1   баррел   учун   АҚШ   долларида)   Манба:   Gold   Price   ва
Markets Insider (businessinsider.com) 2021 йилнинг ўрталаридан ҳозирги кунга
қадар   қимматбаҳо   металл   нисбатан   барқарор   зонада   бўлиб,   нархларда
сезиларли оғишлар кузатилмаяпти. Тебранишлар оралиғи 1 730 - 1 800 АҚШ
долларини   ташкил   этиб   келмоқда.   Олтин   бозори   2022   йилда   бир-бирига
боғланган   кўплаб   омиллар   билан   ўзаро   алоқадордир.   2020-2021   йилларда
АҚШ   Федерал   захира   тизими,   ЕМБ   ва   бошқа   марказий   банкларнинг   ўта
юмшоқ пул-кредит сиёсатлари дунёда реал фоиз ставкаларининг пасайишига
олиб   келди.   Шу   аснода,   олтин   ишонч   камроқ   бўлган   молиявий   активларга
нисбатан янада фойдали ва жозибадор инвестиция объектига айланиб нархи
кўтарила бошлади. Бироқ, 2021 йилнинг биринчи ярмига қараладиган бўлса,
тахмин   қилинаётган   юқори   фоиз   ставкалари   олтин   нархи   динамикасига
қарама-қарши   таъсир   ўтказди.   2020   йилнинг   сентябридан   2021   йилнинг
сентябригача   бўлган   даврда   қимматбаҳо   металлар   нархи   ўртача   6,6   фоизга
пасайди.   Иқтисодчилар   томонидан   яқин   келажакда   нархларни   юқори
даражада   сақланиб   туришига   таъсир   этувчи   омиллар   сифатида   –   хомашё
нархларининг   глобал   ўсиши   ва   дунёдаги   эпидемиологик   вазиятнинг   кескин
сақланиб   қолаётганлиги   баҳоланмоқда.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий банки ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР 20
ДАВРИГА   МЎЛЖАЛЛАНГАН   АСОСИЙ   ЙЎНАЛИШЛАРИ   Нефт   бозори
2021 йилда жаҳон нефт бозорида нархларнинг ўсиш тенденцияси кузатилди.
Брент маркали нефт нархи 2021 йил бошидан сентябргача  бўлган  даврда  55
фоизга (1 баррел нефт учун 51 АҚШ долларидан 79 АҚШ долларигача) ошди
(2-расм).   Нефт   нархининг   асосий   драйверлари   сифатида:   -   нефтнинг   энг
йирик   импортри   ҳисобланадиган   Хитойда   энергия   муаммоларининг
мавжудлиги   ва   табиий   газнинг   глобал   тақчиллиги;   -   жорий   йилнинг   август
ойида  АҚШнинг   Шарқий  соҳилида  юз  берган  тўфонлар  таъсирида  Мексика
кўрфазида   нефть   қазиб   олишнинг   издан   чиқиши   ва   АҚШдаги   глобал
захираларнинг   кескин   камайиши;   -   нефтга   бўлган   талабнинг   ўсиб   бориши.
ОПЕК   ва   Халқаро   энергетика   агентлигининг   жорий   йилнинг   сентябрь   ойи
бошида   янгиланган   маълумотларига   кўра,   нефтга   талаб   2022   йилнинг
иккинчи   чорагига   қадар   кунига   100   миллион   баррелдан   ошади;   -   шимолий
яримшарда   совуқ   киш   келишининг   кутилаётганлиги.   “Америка   банки”
глобал   таҳлилчиларининг   прогнозларига   кўра,   кейинги   18   ой   ичида   нефтга
бўлган   талаб   янада   кучлироқ   ўсиши   (нефт   нархи   1   баррел   учун   100   АҚШ
доллари  даражасига   кўтарилиши)   мумкин;   -   Европадаги   газ   захираларининг
камайиши   (захиралар   ўн   йил   ичида   энг   паст   даражага   тушган)   электр
энергияси   ишлаб   чиқариш   нархини   ошириши   (Европада   энергия   нархининг
кўтарилиши   тўғридан-тўғри   нефт   нархида   акс   этади)   қаралмоқда.   ОПЕК   ва
Халқаро   энергетика   агентлиги   нефт   бозори   жорий   йилнинг   охиригача
пандемиядан  олдинги  истеъмол даражасига  қайтмайди,  деб  ҳисоблашмоқда.
АҚШ   Энергетика   вазирлиги   ҳисоб-китобларига   кўра,   Брент   нефтининг
ўртача   нархи   2022   йилда   66   АҚШ   доллари   атрофида   бўлишини   прогноз
қилмоқда.   Табиий   газ   Сўнгги   пайтларда   табиий   газ   бозорида   сезиларли
ўзгаришлар рўй бермоқда. Генри Хуб портида 1 миллион Британия иссиқлик
бирлигига   (БИБ)   тўғри   келадиган   табиий   газ   нархи   2021  йил  бошидан   икки
баробарга   (1   млн.   БИБ   учун   2,6   АҚШ   долларидан   5,8   АҚШ   долларигача)
ошди.   Бутун   дунё   бўйлаб   табиий   газ   етказиб   беришнинг   пасайиши нархларнинг   кескин   даражада   ошишига   замин   яратмоқда.   Углерод
чиқарилишини   чеклашга   қарши   глобал   саъй-ҳаракатлар   табиий   газ   ва   қайта
тикланадиган   энергия   манбаларига  талабнинг   ошишига   олиб  келди.  Европа,
Осиё   ва   Лотин   Америкасида   табиий   газга   бўлган   талабнинг   ошиши   АҚШ
экспортини жорий йилда юқори суръатларда ўсишига, АҚШ табиий газининг
фьючерс   нархининг   2014   йил   февралидан   буён   энг   баланд   даражага
кўтарилишига   сабаб   бўлди.   Бундан   ташқари,   Европада   шамол
энергетикасининг   заифлиги,   қиш   олдидан   табиий   газ   етказиб   беришнинг
пастлиги қитъада табиий газ ва электр энергияси нархларининг ўсишига олиб
келади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   ПУЛ-КРЕДИТ   СИЁСАТИНИНГ
2022   ЙИЛ   ВА   2023-2024   ЙИЛЛАР   21   ДАВРИГА   МЎЛЖАЛЛАНГАН
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
1.2.   Макроиқтисодий   ривожланишнинг   муқобил   сценарийси   ва   пул-кредит
сиёсати   Макроиқтисодий   ривожланишнинг   муқобил   сценарийсига   кўра,
жаҳонда   коронавируснинг   янги   янада   хавфли   штаммлари   пайдо   бўлиши
туфайли   пандемия   билан   боғлиқ   вазият   кескинлашади,   қатъий   карантин
чораларининг   киритилиши   ортидан   иқтисодий   фаолликда   пасайиш
кузатилиши,   чегаралараро   ҳаракатнинг   чекланиши   фонида   ялпи   таклиф
тикланишининг   секинлашиши   ва   жаҳондаги   жорий   юқори   инфляцион
жараёнлар узоқроқ муддат сақланиб қолиши мумкин. Шунингдек, пандемик
вазиятнинг   оғирлашишига   жаҳонда   коронавирусга   қарши   эмлаш   бўйича
чора-тадбирларнинг   ривожланаётган   давлатларда   суст   давом   этиши,
давлатлар кесимида вакцинация даражасининг кескин фарқ қилиши ва (ёки)
бугунги   кунда   мавжуд   вакциналарнинг   коронавирус   янги   штаммларига
нисбатан   самарасиз   бўлиши   ҳам   сабаб   бўлиши   мумкин.   Натижада,   ташқи
талабнинг сусайиши мамлакатимиз экспорт ҳажмига салбий таъсир кўрсатса,
глобал   юқори   инфляция   даражалари   товар   ва   хомашёлар   импорти   орқали
ички   инфляция   даражасига   оширувчи   босимни   кучайтириши   эҳтимоллари
ортади.   Ташқи   молиявий   вазият   2020   йилда   кузатилгани   каби   тус   олиб, йирик   ҳажмдаги   молиявий   рағбатлантиришлар   таъсирида   фоиз   ставкалари
паст   даражада   сақланиб   қолиши   кузатилиши   мумкин.   Жаҳонда   молиявий
ҳолатнинг   ўзгарувчанлиги,   инвесторларда   қимматбаҳо   металларга   хавфсиз
актив   сифатида   қараш   бўйича   ёндашувларнинг   кучайиши   тўғридан-тўғри
хорижий   инвестицияларга   ҳам   ўз   таъсирини   кўрсатиб,   улар   ҳажмида   ўсиш
динамикаси   кузатилмаслиги   мумкин.   Ушбу   сценарий   шартларида   молия
бозорларида   қисқа   муддатли   ликвидликни   жалб   қилиш   бўйича   маълум   бир
қийинчиликлар   юзага   келиши,   аксарият   давлатларда   ташқи   қарзнинг   янада
ошиши   ва   уларга   хизмат   кўрсатиш   бўйича   харажатларнинг   ички   валюта
бозорига   қўшимча   босимни   юзага   келтириши   мумкин.   Ташқи   иқтисодий
шароитлар Мазкур сценарий доирасида юқорида саналган ноаниқликларнинг
сақланиб   қолиши,   ўз   навбатида,   макроиқтисодий   қарорлар   қабул   қилишда
мураккабликларни   юзага   келтиради:   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий
банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига
м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   бир   томондан,   асосий   озиқ-овқат
маҳсулотлари,   хомашёлар   ва   энергия   ресурслари   нархларининг   кескин
ортиши   фонида   жорий   инфляцион   жараёнлар   пул-кредит   ва   фискал
сиёсатларни   қатъийлаштиришни   талаб   этса,   иккинчи   томондан,   юзага
келиши   тахмин   қилинаётган   оғир   пандемик   вазият   рағбатлантирувчи
сиёсатлар   юритишни   тақозо   этади.   Муқобил   сценарийга   кўра,   ривожланган
давлатларда 2022 йилда ҳам жорий пул-кредит сиёсати шароитлари сақланиб
қолади,   қатъийлаштириш   бўйича   қарорлар   2023-2024   йилларга
кечиктирилади.   Бироқ,   пул-кредит   сиёсати   бўйича   чораларнинг   молиявий
тизим барқарорлигига ва инфляцион жараёнларга таъсири бўйича ноаниқлик
даражаси юқорилигича қолади. 2020 йил ва 2021 йилнинг I ярмида пандемия
ва унинг натижасида юзага келган мураккаб шароитда иқтисодий фаолликни
ошириш,   аҳолини   ижтимоий   қўллаб-қувватлаш   ва   соғлиқни   сақлаш   тизими
имкониятларини   кенгайтириш   мақсадида   кўплаб   ривожланган   ва
ривожланаётган   давлатларда   фискал   рағбатлантириш   чоралари   кўрилган.
Бунда,   юқори   фискал   тақчиллик   кўрсаткичлари   ривожланаётган   давлатлар ташқи   қарзининг   сезиларли   даражада   ортишига   олиб   келди.   Натижада,
муқобил   сценарий   доирасида   2022   йилда   кутилаётган   пандемик   вазиятнинг
ёмонлашиши даврида бир томондан, иқтисодиётни фискал қўллаб-қувватлаш
имкониятлари   бирмунча   чекланган   бўлиб,   ташқи   қарзни   жалб   этиш   ва
умумий   фискал   тақчиллик   даражаларининг   2020   йилдаги   кўрсаткичларга
нисбатан   паст   бўлиши   кутилмоқда.   Иккинчи   томондан,   ривожланаётган
давлатлар   қарзларини   тўлашда   қийинчиликларга   учрай   бошлайдилар   ҳамда
қарзларни   қайта   кўриб   чиқишга   мурожаатлар   ортади.   Бу,   ўз   навбатида
халқаро   молия   институтларининг   жаҳон   иқтисодиётини   қўллаб-қувватлаш
имкониятларини қисқартиради.  Бунда, пандемик вазиятнинг  фақатгина 2022
йилда кескинлашиши кутилаётганлиги ва унинг таъсири 2020 йилга нисбатан
узоқроқ   давом   этиши   мумкинлиги   ҳисобига   давлатларнинг   фискал
рағбатлантиришлар   ҳажми   қисқариб   бориши   бўйича   кутилмалар   мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул- к редит  с иёсатининг 2022  й ил
Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   Айни
пайтда,   2022   йилдаги   пандемик   вазият   туфайли   жаҳон   иқтисодиёти
ўсишининг   секинлашиш   даражаси   2020   йилдагига   нисбатан   яхшироқ
кўринишга эга бўлади. Жумладан, Халқаро валюта жамғармасининг муқобил
сценарий   бўйича   прогнозларига   кўра,   жаҳон   иқтисодиёти   2022   йилда   3,4
фоизга,   2023   йилда   2,5   фоиз   ва   2024   йилда   2,8   фоиз   атрофида   ўсиши
кутилмоқда. Бунда, ривожланган давлатларда иқтисодий ўсиш 2022 йилда 4,1
фоиз,   2023-2024   йилларда   1,0-1,5   фоиз   бўлиши   кутилаётган   бўлса,
ривожланаётган   мамлакатларда   2022   йилда   иқтисодий   ўсишнинг   4,7   фоиз,
2023-2024   йилларда   4   фоиз   атрофида   бўлиши   баҳоланган.   Жаҳонда
кузатилаётган   ялпи   таклиф   ҳажмидаги   узилишлар   2022   йилда   ҳам   тўлиқ
бартараф   этилмайди   ва   глобал   савдо   ҳажмларида   ўсиш   кузатилмайди
(пандемиянинг   ривожланиш   даражасига   қараб,   ташқи   савдо   ва   ялпи   таклиф
ҳажмлари   қисқариши   ҳам   мумкин).   2022   йилда   иқтисодий   фаолликнинг
нисбатан   пасайиши   ва   мос   равишда   талабнинг   қисқариши   ҳисобига   жаҳон
бозорида   хомашё   ва   энергия   ресурслари   нархининг   бироз   пасайиши эҳтимоли   юзага   келади,   лекин   2023-2024   йилларда   ушбу   товарлар   нархи
босқичма-босқич   ошиб   боради.   Хусусан,   ушбу   сценарий   шартларида   Брент
маркали   нефт   нархининг   2022   йилда   1   баррели   учун   40-50   долларгача
пасайиши   ва   2023-24   йилларда   яна   ўсиш   динамикаси   тикланиб,   1   баррели
учун   70-80   долларгача   етиши   прогноз   қилинмоқда.   Глобал   иқтисодий
фаолликнинг   секинлашиши   ва   энергия   ресурслари   нархининг   пасайиши
фонида   асосий   савдо   ҳамкорларимизда   ҳам   иқтисодий   ўсиш
кўрсаткичларининг   базавий   сценарийга   нисбатан   1-2   фоиз   бандга   пастроқ
бўлиши   прогноз   қилинмоқда.   Бу   эса,   ўз   навбатида,   мамлакатимиз   ташқи
савдоси   ва   трансчегаравий   пул   ўтказмалари   ҳажмига   сезиларли   таъсир
кўрсатади.   Шунингдек,   2022   йилда   олтиннинг   хавфсиз   актив   сифатидаги
роли яна орта бошлайди ва 1 трой унцияси учун 1 750-1 850 доллар атрофида
шаклланиши   мумкин.   2023-2024   йилларда   эса   иқтисодий   фаолликнинг
тикланиши   натижасида   олтиннинг   инвестицион   аҳамияти   яна   пасайиб,   1
трой унцияси учун 1 550-1 650 долларгача арзонлашиши мумкин. Ташқи қарз
юкининг   ортиши,   нефть   нархининг   пасайиши   ва   бошқа   омиллар   таъсирида
асосий   савдо   ҳамкорлар   миллий   валюталари   Ўзбекистон   Республикаси
Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22
д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   алмашув   курслари   2022   йилда
маълум   даражада   қадрсизланиши   кузатилиб,   бу   ўз   навбатида,   миллий
валютамиз   алмашув   курсига   ҳам   маълум   бир   кечикишлар   билан   оширувчи
таъсир этиши мумкин. 2-жалвал. Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил
сценарийси   бўйича   прогнозлар   (фоизда)   Кўрсаткичлар   Муқобил   сценарий
прогнозлари (йиллик ўсиш, фоизда) 2022 й. 2023 й. 2024 й. Йиллик инфляция
даражаси 7,5-8,5% 5,6-6,6% 6-6,5% ЯИМ реал ўсиши 3-4% 4,8-5,8% 5,5-6,5%
Якуний   истеъмол   харажатлари   ўсиши   4,2-5,4%   6,0-6,8%   5-6%   -   уй
хўжаликлари   3,2-4,8%   5,8-7%   5,5-6%   -   давлат   бошқарув   органлари   5,1-7,3%
5,4-6%   5,2-6%  Асосий  капиталга  инвестициялар   ҳажми  ўсиши  -(2-3)%   5-8%
9,4-11%   -   марказлашган   инвестициялар   -(4-8)%   -(2)-(+2%)   5-6,6%   -
марказлашмаган   инвестициялар   -(3-5)%   6,5-8,4%   10-13%   шундан,   тўғридан- тўғри   хорижий   инвестициялар   -(1-2)%   15-20%   25-30%   Умумий   фискал
баланс (ЯИМга нисбатан) -(4-5)% -(3-4)% -(2-2,5)% Экспорт ҳажми ўсиши 1-
3%   10-12%   10-12%   Импорт   ҳажми   ўсиши   -(3-5)%   12-15%   14-16%   Кредит
қўйилмалари қолдиғи ўсиши 13-16%  16-18% 14-16% Манба:  Марказий банк
прогнозлари.   Юқоридаги   кутилмалардан   келиб   чиқиб,   экспорт   ҳажми   2022
йилда   2021   йил   даражасида   –   сезиларли   ўзгаришсиз   сақланиб   қолиши   ва
бунда   экспорт   таркибида   олтиннинг   улуши   ортиши   мумкин.   Ташқи
талабнинг тикланиб бориши билан 2023-2024 йилларда йиллик 10-12 фоизга
ўсиши прогноз қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-
к редит  с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22  д аврига   м ўлжалланган
а сосий   й ўналишлари Ишлаб чиқариш жараёнларининг маълум бир даражада
секинлашиши   ва   истеъмол   талабининг   пасайиши   импорт   ҳажмининг   2022
йилда   –(3-5)   фоизга   камайишига   олиб   келиши   мумкин.   2023   йилда   импорт
тикланиб,   ўсиш   суръати   12-15   фоиз,   2024   йилда   эса   14-16   фоиз   даражасида
бўлиши   тахмин   қилинмоқда.   Қайд   этилган   омиллар   таъсирида,   тўлов
балансининг   жорий   операциялар   ҳисобварағи   манфий   тафовути   ЯИМга
нисбатан   4-6   фоиз   даражасида   сақланиб   қолади.   2022   йилда   ташқи   қарз
маблағларининг   жалб   қилиниши   (ёки   халқаро   захиралардан   фойдаланиш)
мазкур   манфий   тафовутни   молиялаштиришнинг   манбаларидан   бўлади.   Шу
билан   бирга,   ушбу   қарз   маблағи   нархларининг   шакланишида   ҳам   юқори
ноаниқликлар   ҳам   мавжуд.   Ушбу   сценарийда,   2023   йилдан   хусусий
инвестициялар ҳажмининг ошиб бориши билан, қарз жалб қилиш ҳажмининг
қисқариб   бориши   кутилмоқда.   Шунингдек,   асосий   ҳамкор   давлатларда
иқтисодий   фаолликнинг   пасайиши   натижасида   2022   йилда   трансчегаравий
пул ўтказмалари ҳажмида ҳам асосий сценарийдаги каби ўсиш кузатилмайди
(асосий  ҳамкорларнинг   миллий  валюталарининг   қадрсизланиш  даражасидан
келиб чиқиб пасайиши ҳам мумкин) ва 2023-2024 йилларда йиллик ўртача 8-
10 фоизлик ўсиш суръатлари яна тикланади. Шунингдек, пандемик вазиятдан
келиб   чиқиб   келгуси   йилда   ҳам   асосий   озиқ-овқат   маҳсулотлари
нархларининг   ўсиши   ўзининг   трендидан   юқори   даражада   сақланиб   қолиши мумкин.   Бунда,   глобал   иқлим   шароитлари   ва   қишлоқ   хўжалиги
маҳсулотларидаги   ҳосилдорлик   даражаси   ҳам   муҳим   омиллардан
ҳисобланади.   2023   йилдан   бошлаб   транспорт-логистика   тизимидаги
узилишларининг   бартараф   этилиши   ва   ялпи   таклифнинг   ортиши   ҳисобига
озиқ-овқат   маҳсулотлари   нархларида   яна   барқарорлашиш   тахмин
қилинмоқда.   Ички   иқтисодий   шароитлар   Юқорида   муқобил   сценарий
шартларида   келтирилган   кутилмаларнинг   барчаси   бир   пайтда   амалга
ошадиган   тақдирда   2022   йилда   ЯИМнинг   реал   ўсиши   3-4   фоиз   атрофида
бўлиши   мумкин.   Айни   пайтда,   муқобил   сценарийда   келтирилган   айрим
шартларнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит
с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий
й ўналишлари   амалга   ошмаслиги   реал   ўсиши   кўрсаткичларининг   нисбатан
юқорироқ   бўлишига   сабаб   бўлади.   6-расм.   Муқобил   сценарий   бўйича   ялпи
ички   маҳсулот   тафовути   прогнози   7-расм.   Муқобил   сценарий   бўйича   ялпи
ички   маҳсулот   реал   ўсиши   прогнози   Манба:   Марказий   банк   прогнозлари
Вазиятнинг  нормал фазага  ўтиши билан 2023 йилдан  иқтисодий фаоллик ва
ялпи   талабнинг   тикланиши   кузатилиб,   реал   иқтисодий   ўсиш   даражаси   2023
йилда   4,8-5,8   фоизни   ва   2024   йилда   5,5-6,5   фоизни   ташкил   этиши   тахмин
қилинмоқда   (7-расм).   ЯИМнинг   манфий   тафовути   2022   йил   давомида   1-1,5
фоизгача   кенгайиб,   иқтисодий   ўсиш   ўзининг   потенциал   даражасидан   паст
бўлади.   2023   йилдан   бошлаб   ЯИМ   тафовутининг   қисқариши   кузатилади   ва
унинг   ёпилиши   (иқтисодий   ўсишнинг   потенциал   даражасида   бўлиши)
иқтисодий   ва   инвестицион   фаолликнинг   тикланиш   даражасига   боғлиқ
бўлади.   Ушбу   сценарий   шароитида   ички   иқтисодий   фаолликни
қўллабқувватлаш   учун   2022   йилда   ҳам   фискал   рағбатлантиришлар   давом
эттирилади   ва   умумий   фискал   тақчилликнинг   ЯИМга   нисбати   4-5   фоиз
атрофида   бўлишини   тақозо   этиши   мумкин.   2023   йилдан   макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш учун фискал консолидация бошланади ва фискал
тақчилликнинг  ЯИМга   нисбати  2023 йилда  3-4  фоиз, 2024  йилда  эса 2,0-2,5
фоиз   атрофида   шаклланади.   Муқобил   сценарий   шартлари   юзага   келган тақдирда 2022 йилда истеъмол талаби ўсиш суръатлари асосий сценарийдаги
кўрсаткичлардан   2   фоиз   бандгача   пастроқ   бўлиши   мумкин.   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари     х усусан,   2022
йилда якуний истеъмол харажатларининг реал йиллик ўсиши 4,2-5,4 фоизни,
2023   йилда   6,0-6,8   фоизни,   2024   йилда   эса   5-6,4   фоизни   ташкил   этиши
тахмин   қилинмоқда.   Инвестицион   талаб   ҳажмида   ҳам   сусайиш   кузатилиб,
асосий   капиталга   йўналтириладиган   инвестициялар   ҳажми   2022   йилда   2-3
фоизгача пасайиш эҳтимоллари юзага келиши, ўсиш суръатлари 2023 йилдан
5-8   фоизгача   тикланиши   ва   2024   йилда   янада   жадаллашиб   9,4-11   фоизгача
ошиши   прогноз   қилинмоқда.   8-расм.   Муқобил   сценарий   бўйича   йиллик
инфляция прогнози Манба: Марказий банк прогнозлари Ташқи инвестицион
фаолликнинг   пасайиши   ва   нисбатан   хавфсиз   активларга   капитал
қўйилмалари   ҳажмининг   ортиши   фонида   келгуси   йилда   мамлакатимизга
хорижий   инвестициялар   ҳажми   2022   йилда   жорий   йил   даражасида
ўзгаришсиз   қолиши   мумкин.   2023   йилдан   бошлаб   тўғридан-тўғри   хорижий
инвестициялар оқимининг кўпайиши ҳамда йиллик ўсиш суръати 2023-2024
йилларда   15-20   фоизни   ташкил   этиши   кутилмоқда.   Шунингдек,   2022   йилда
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар давом эттирилади.
Иқтисодиётнинг   айрим   соҳаларида   таркибий   ислоҳотларни   амалга   ошириш
жараёнлари   бироз   секинлашиши   мумкин.   Ўзбекистон   Республикаси
Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22
д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   Бироқ,   иқтисодий   тикланиш
шароитида   2023   йилдан   бошлаб   иқтисодиётни   ислоҳ   қилиш   бўйича   чора-
тадбирлар   фаол   давом   эттирилади   ва   ўрта   муддатли   юқори   иқтисодий
ўсишнинг   асосий   омилларидан   бўлади.   Мазкур   сценарий   шартлари   юзага
келганда   нархлари   маъмурий   равишда   тартибга   солинадиган   товар   ва
хизматлар   бозорини   эркинлаштириш   бўйича   чоралар   2023   йилдан   кейинга
қолдирилиши   мумкин.   2022   йилда   ялпи   талабнинг   бироз   пасайиши
инфляцияга   пасайтирувчи   таъсир   кўрсатса,   ялпи   таклифдаги   узилишлар, фискал   рағбатлантириш   чоралари   ва   ташқи   омиллар   инфляцияга   оширувчи
босимни   юзага   келтириши   мумкин.   Шуни   инобатга   олган   ҳолда,   келгуси
йилда   инфляция   даражаси   7,5-8,5   фоиз,   2023   йил   якуни   бўйича   эса   5,6-6,6
фоиз   атрофида   бўлиши   прогноз   қилинмоқда   (8-расм).   Пул-кредит   сиёсати
Муқобил   сценарий   шароитида   Марказий   банк   иқтисодиётда   нархлар
барқарорлигига   эришиш   ва   иқтисодий   фаолликни   қўллаб-қувватлаш
вазифалари   ўртасидаги   мувозанатни   таъминлаш   мақсадида   2022   йилда
“нисбатан   қатъий”   пул-кредит   шароитларини   сақлаб   қолади   ва   Марказий
банк   асосий   ставкасини   инфляция   даражасининг   секинлашишига   мувофиқ
равишда   пасайтириб   боради.   2023   йилда   эса   инфляциянинг   шаклланиш
даражаси   ва   макроиқтисодий   шароитлардан   келиб   чиқиб,   пул-кредит
шароитлари   “қатъийлаштириш”   томонга   кўриб   чиқилиши   мумкин.   2022
йилда   пул   бозоридаги   фоиз   ставкаларининг   реал   ҳисобда   2,0-2,5   фоиз
атрофида шаклланиши таъминланса, 2023 йилда реал фоиз ставкаларининг 3-
4   фоизлик   даражагача   ошиши   кутилмоқда.   Тўлов   тизими   узлуксизлигини
таъминлаш   мақсадида   қисқа   муддатли   ликвидликни   тақдим   этиш
операцияларидан   (РЕПО   ва   СВОП   операциялари)   фойланиш   кўлами
оширилади.   Операциялар   ҳажмлари   бўйича   параметрлар   ўзгаришсиз
қолдирилади.   Пул-кредит   сиёсатининг   2024   йилдаги   қарорларида   тартибга
солинадиган   нархларнинг   либерализация   жараёни   муҳим   омиллардан
ҳисобланади.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит
с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий
й ўналишлари   Бунда,   мазкур   товар   ва   хизматлар   бўйича   нархларнинг
оширилиш   даражаси   ва   муддатларидан   ҳамда   унинг   инфляция   даражасига
таъсири   характеридан   келиб   чиқиб,   асосий   ставка   бўйича   қарорлар   пул-
кредит   шароитларини   қатъийлаштириш   заруриятидан   келиб   чиқиб   қабул
қилинади.   Пандемия   шароитида   аҳолининг   кредитга   бўлган   талабининг
қисқариши   билан   бир   қаторда   кредит   интизомида   ҳам   салбий   ўзгаришлар
кузатилиши мумкин бўлиб, мазкур сценарий шароитида иқтисодиётга кредит
қўйилмалари   қолдиғининг   ўсиши   2022   йилда   бироз   пасаяди.   Иқтисодий фаолликнинг   тикланиши   билан   кредит   қўйилмаларининг   йиллик   ўсиш
суръати 2023 йилда 16-18 фоизни ва 2024 йилда 14-16 фоизни ташкил этади
ҳамда номинал ЯИМ ўсиши даражасига мутаносиб бўлади. Натижада, кредит
қўйилмаларининг   ЯИМга   нисбати   ўрта   муддатли   истиқболда   40-45   фоиз
доирасида шаклланади ва инфляция даражасига монетар омиллар таъсирини
қисқартиришга   хизмат   қилади.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки
Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига
м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   2-ҳавола   Халқаро   молия   бозорлари   ва
хорижий   марказий   банкларнинг   пул-кредит   сиёсатлари   таҳлили   Марказий
банк   хорижий   давлатларнинг   инфляция   даражаси   динамикасини,   қарз
қимматли қоғозлари (давлат облигациялари) ва капитал бозорларини, миллий
валюталар курсини, асосий экспорт товарлари ҳисобланадиган – олтин, нефт
ва   табиий   газ   нархларини2   доимий   равишда   ўрганиб   боради.   Шу   билан
бирга,   хорижий   марказий   банкларнинг   жорий   ва   кутилаётган   пул-кредит
сиёсати   шароитлари   ва   чораларини   таҳлил   қилиб,   ўрта   муддатли
макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишда фаол фойдаланади. Дунёдаги
инфляцион жараёнлар. 2021 йилда юқори суръатларда ўсиб бораётган глобал
инфляция   ва   у   билан   боғлиқ   хатарлар   молия   бозорларига,   хусусан,   қарз
бозори   ва   қимматли   қоғозлар   бозорига   босим   ўтказишда   давом   этмоқда.
Нархлар,   биринчи   навбатда,   ўсимлик   ёғлари,   буғдой,   шакар   каби   асосий
озиқовқат маҳсулотларига бўлган глобал таклифнинг талабдан ортда қолиши
фонида, кейин эса энергия ресурслари нархларининг кескин ўсиши туфайли
кўтарилди.   Йирик   иқтисодиётга   эга   мамлакатлар   пандемия   чекловларини
олиб   ташлагач,   ишлаб   чиқарувчилар   тез   ўсиб   бораётган   талабдан   ортда
қолмаслик учун ҳаракат қилганликлари сабабли 2021 йилда энергия нархлари
сезиларли   даражада   ошди.   Хусусан,   Европада   табиий   газ   нархи   ўтган   йил
давомида бир неча марта ошди. Истеъмолчиларнинг нефт ва кўмирга бўлган
талабининг   газга   қараганда   кўпроқ   ортиши   билан   нефт   нархи   ҳам   ошиб
борди.   Энергия   нархларининг   кескин   ўсиши   инфляциянинг   иқтисодиёти
ривожланган   мамлакатларда   узоқ   йиллик   максимумидан   ҳам   ошишида асосий   омил   бўлди   ва   марказий   банкларни   рағбатлантирувчи   пул-кредит
сиёсатларини   қайта   кўриб   чиқишларига   мажбур   қилди.   Энергия   тақчиллиги
Хитойда   ишлаб   чиқариш   соҳаларида   узилишларга   олиб   келди,   бу   эса
дунёдаги   иккинчи   йирик   иқтисодиётнинг   ўсишига   салбий   таъсир
кўрсатмоқда  ва  йирик  технологик  компанияларнинг  таъминот  занжирларига
хавф   туғдирмоқда.   Жорий   йил   учинчи   чорагининг   охирги   ҳафталарида
инвесторлар   бутун   дунёда,   жумладан,   дунёнинг   энг   йирик   иқтисодиёти   –
АҚШда   ҳам   инфляцион   босимлар   ва   таъминот   занжиридаги   узилишлар
шароитида   пул-кредит   сиёсатининг   қатъийлашишини   кутганлиги   сабабли
глобал  бозорларда  нархларни  пасайиш тенденцияси   шаклланди.  Бу  омиллар
ривожланган   мамлакатларда   давлат   облигациялари   даромадлилигининг
ошишига,   шунингдек,   технологик   компаниялар   қимматли   қоғозлари
қийматининг   пасайишига   олиб   келди.   2021   йилда   дунёнинг   аксарият
иқтисодиётларида   давлат   облигациялари   даромадлилиги   ошиши   кузатилди.
Инвесторлар ва марказий банклар ташқи молиявий шароитларнинг ўзгариши
бўйича   ўз   қарорлари   ва   прогнозларида   йўналиш   оладиган   асосий
иқтисодиётлар   ҳисобланадиган   АҚШ,   Германия,   Буюк   Британия   ва
Япониянинг,   асосан,   10   йиллик   қарз   қимматли   қоғозлари   динамикаси
эътибор   марказида   бўлди.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул-
к редит  с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22  д аврига   м ўлжалланган
а сосий   й ўналишлари   2021   йилда   АҚШ   Ғазначилиги   облигациялари
рентабеллиги   2020   йилга   нисбатан   кескин   ошди,   яъни   инвесторлар
ҳукуматни   кредитлаш   риски   учун   кўпроқ   даромад   талаб   қилишни
бошладилар   ва   бу   уларнинг   иқтисодиётдаги   вазият   бўйича   кутилмаларини
акс эттиради. Бу, биринчи навбатда, 2021 йилда жаҳон иқтисодиётида юзага
келган юқори инфляция, таъминотнинг узилиши, энергия муаммолари ҳамда
товарлар ва хомашё танқислиги билан боғлиқ. 1-расм. АҚШ Ғазначилиги 10
йиллик   облигацияларининг   даромадлилик   эгри   чизиғи   2-расм.   Германия
ҳукумати   10   йиллик   облигацияларининг   даромадлилик   эгри   чизиғи   Манба:
U.S. 10 Year Treasury Note Overview | MarketWatch  Манба:  Germany 10 Year Government   Bond   Overview   |   MarketWatch   Қимматли   қоғозлар
даромадлилигининг   ошиши   дунёнинг   йирик   иқтисодиётларида   пул-кредит
сиёсатининг   қатъийлашиши   ва   рағбатлантириш   («QЕ   -   quantitative   easing»)
дастурларининг,   хусусан,   дунёнинг   асосий   диққат   марказида   бўлган   АҚШ
дастурларининг   тезроқ   тугаши   эҳтимолининг   борлигини   ҳам   билдиради.
2020 йил декарь ойида ФЗТ қўмитаси ойига камида 120 миллиард долларлик
(80   миллиард   долларлик   Ғазначилик   облигациялари   ва   40   миллиард
долларлик ипотека билан таъминланган) қимматли қоғозларни сотиб олишни
максимал   иш   билан   таъминлаш   ва   нархлар   барқарорлиги   бўйича   сезиларли
ютуқларга   эришмагунча   давом   эттиришини   маълум   қилди.   3-расм.   Япония
ҳукумати   10   йиллик   облигацияларининг   даромадлилик   эгри   чизиғи   4-расм.
Буюк   Британия   Ғазначилиги   10   йиллик   облигацияларининг   даромадлилик
эгри чизиғи  Манба:  Japan  10 Year  Government  Bond Overview | MarketWatch
Манба:   U.K.   10   Year   Gilt   Overview   |   MarketWatch   2   Асосий   экспорт
товарларимизнинг   жаҳон   бозоридаги   нархи   динамикаси   бўйича   батафсил
таҳлилий   маълумотлар   4-ҳаволада   келтирилган.   Ўзбекистон   Республикаси
Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22
д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   Охирги   статистик
маълумотлардан   шуни   кўриш   мумкинки,  АҚШ   иқтисодиёти   бу  мақсадларга
эришиш   йўлида   илгарилаб   кетди.   Сентябрь   ойида   Қўшма   Штатларда   1991
йилдан   бери   максимал   даражадаги   -   5,4   фоизлик   йиллик   инфляция   қайд
этилди. Яқин вақтгача инфляция 2021 йил охиригача ўз таргет кўрсаткичига
–   2   фоизга   қайтиши   кутилган   эди.   Бироқ   ФЗТнинг   сўнгги   ҳисоботларига
кўра,   2022   йилда   бизнес   учун   зарур   бўлган   товарлар   ва   ишчи   кучи
танқислиги   давом   этаётганлиги   сабабли   2022   йилда   ҳам   инфляция   юқори
даражада   сақланиб   қолиши   мумкин.   Шу   сабабли,   ФЗТнинг   очиқ   бозорлар
бўйича   қўмитаси   ўзининг   охирги   йиғилишида   миқдорий   юмшатиш
дастурининг   секинлашуви   2022   йилга   бориб   ўз   натижаларини   бериши
мумкин   деб   эълон   қилди.   ФЗТ   томонидан   активларнинг   сотиб   олиниши
бозорнинг   узлуксиз   ишлашига   ва   қулай   молиявий   шароитларга   замин яратади,   шу   билан   биргаликда   уй   хўжаликлари   ва   корхоналарга   узлуксиз
кредитлар   оқимини   таъминлайди.   Европа   давлатлари   марказий   банклари
Жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган сўнгги йиғилишда ЕМБ (Европа
Марказий   банки)   жорий   инфляция   суръатини   вақтинчалик   деб   ҳисоблашда
давом   этиб,   юмшоқ   пул-кредит   сиёсатини   сақлаб   қолди.   Бироқ,   йиғилиш
натижаларига кўра, фақат “тўғрилаш” мақсадида ишлатиладиган активларни
қайта   сотиб   олиш   тезлигини   пасайтиришга   қарор   қилинди   ва   активларни
харид   қилиш   ҳеч   бўлмаганда   2022   йил   апрель   ойининг   бошигача   давом
этиши қайд этиб ўтилди. 5-расм. Европа давлатлари марказий банклари, ФЗТ
ва   Европа   марказий   банки   томонидан   активларни   сотиб   олиш   ҳажми   (2020
йил   ЯИМга   нисбатан   улуши,   март   2020   –   август   2021)   4-расм.   2020   йилда
айрим   давлатларда   Марказий   банк   асосий   ставкасининг   ўзгартирилиши
(фоиз бандда) Манба: Халқаро валюта жамғармаси Манба: Мазкур давлатлар
марказий   банклари   расмий   веб-саҳифаси   Пандемия   даврида   молия
бозоридаги юқори ноаниқлик сабабли Хорватия, Венгрия, Польша, Руминия,
Сербия ва Туркия марказий банклари ҳукумат томонидан чиқарилган миллий
валютадаги   облигацияларни,   Венгрияда   эса   хусусий   секторнинг   қимматли
қоғозларини   ҳам   сотиб   олиш   дастурларини   (APPS)   ишга   туширди.   Ушбу
дастурларнинг   чекланган   кўлами   ва   давомийлиги   (5-расм)   (Венгрия   ва
Польшадан   ташқари,   бу   давлатларда   активларни   сотиб   олиш   дастурлари
давом   этмоқда)   молиявий   бозор   дисфункциясини   юмшатиш,   ликвидликни
таъминлаш   ва   пул-кредит   сиёсатини   узатиш   механизмларини   тиклаш
мақсадида   қўлланилди.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул-
к редит  с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22  д аврига   м ўлжалланган
а сосий   й ўналишлари   Бу   эса   ушбу   дастурларни   ривожланган   давлатлар
марказий   банклари   томонидан   қўлланиладиган   "миқдорий   юмшатиш"
дастуридан   фарқлайди,   яъни   "миқдорий   юмшатиш"   механизмида   фоиз
ставкаларини   пастки   чегара   яқинида   сақлаш   сиёсати   иқтисодиётга   қўшимча
рағбатлантиришни таъминлашга қаратилган. Россия Марказий банки Март ва
апрель ойларида асосий ставканинг (мос равишда 25 ва 50 ф.б.га) 5 фоизгача кўтарилишига   қарамай,   май   ойининг   охирида   Россияда   нархларнинг   ўсиши
2016   йилдан   бери   биринчи   марта   йиллик   6   фоиздан   ошди.   Инфляцияни
оширувчи   рискларни   камайтириш   ва   инфляцияни   таргет   даражасига
қайтариш   мақсадида   Россия   банки   пул-кредит   сиёсатини   нормаллаштириш
босқичига  ўтди ва асосий ставкани оширишни бошлади. Ишлаб чиқариш ва
етказиб   бериш   занжирларидаги   қийинчиликлар,   реал   иш   ҳақининг   ошиши
билан бирга   ишчи  кучи  тақчиллиги,  шунингдек,  пандемияда  давом   этаётган
чеклов   чоралари   натижасида   юзага   келган   меҳнат   бозоридаги   тизимли
ўзгаришлар   туфайли   инфляция   бутун   дунёда   бўлгани   каби   тезлашишда
давом   этди   ва   сентябрь   ойида   7,4   фоизни   ташкил   этди.   Шу   аснода,   октябрь
ойидаги   йиғилишда   регулятор   ставкани   7,5   фоизгача   кўтарди.   Шу   билан
бирга,   агар   вазият   базавий   прогнозга   мувофиқ   ривожланса,   Россия   банки
кейинги   йиғилишларда   асосий   ставкани   янада   ошириш   эҳтимолини   инкор
қилмади. Асосий савдо ҳамкор мамлакатлар пул кредит сиёсати ва инфляция
даражаси Манба: Мазкур давлатлар марказий банклари расмий веб-саҳифаси.
Ўзбекистон   учун   ташқи   инфляция   жараёнининг   тезлашиши   ҳам,   асосий
савдо ҳамкорлар марказий банкларининг нархларни барқарорлаштириш учун
қилаётган ишлари ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, 2021 йилнинг дастлабки 10
ойида Россия марказий банки асосий ставкани 3,25 фоиз бандга, Қирғизистон
ва   Украина   2,5   фоиз   бандга,   Грузия   ва   Арманистон   2   фоиз   бандга,
Белоруссия   1,75   фоиз   бандга   оширган   бўлса,   бошқа   давлатларда   ҳам   пул-
кредит шароитларини қатъийлаштириш бўйича чоралар кўрилди. Таъкидлаш
жоизки,   келгусида   АҚШ   Федерал   Захира   Тизими   томонидан   пулкредит
сиёсатининг қатъийлаштирилиши долларни тўғридан-тўғри мустаҳкамлайди.
I II III IV V VI VII VIII IX X 10 ойлик ўзгариши Россия 4 7.4 4.25 4.25 4.50
5.00 5.00 5.50 6.50 6.50 6.75 7.50 3.25 Қозоғистон  4-6 8.9 9.00 9.00 9.00 9.00
9.00 9.00 9.25 9.25 9.50 9.75 0.75 Қирғизистон 5-7 13.5 5.00 5.50 5.50 6.50 6.50
6.50   7.50   7.50   7.50   7.50   2.50   Туркия   5±2   19.58   17.00   17.00   19.00   19.00   19.00
19.00   19.00   19.00   18.00   16.00   -1.00   Украина   5±1   11   6.00   6.00   6.50   7.50   7.50
7.50 8.00 8.00 8.50 8.50 2.50 Арманистон 4±1.5 8.9 5.25 5.50 5.50 5.50 6.00 6.50 6.50 7.00 7.25 7.25 2.00 Грузия 3 12.3 8.00 8.00 8.50 9.50 9.50 9.50 9.50 10.00
10.00 10.00 2.00 Белоруссия 5 10.2 7.75 7.75 7.75 8.50 8.50 8.50 9.50 9.50 9.50
9.50   1.75   Давлатлар   Инфляция   таргети   Инфляция   даражаси   (сентябрь)
Марказий   банк   асосий   ставкаси   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки
Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига
м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   Асосий   ставкасининг   янада   тезроқ
ошиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари фонида доллар индексининг тезроқ
ўсиши кутилмоқда. Йирик иқтисодиётларнинг марказий банклари томонидан
иқтисодиётни қўллабқувватлашга қаратилган рағбатлантирувчи чораларнинг
қисқа   муддатда   тугатилиши   глобал   фоиз   ставкаларининг   ўсишига   олиб
келади.   Бу   эса   Ўзбекистон   иқтисодиёти   учун   ташқи   бозорда   қарз   олиш
нархининг ошишига, олтин нархининг пасайиши ҳисобига экспорт ҳажми ва
бюджет тушумларининг маълум даражада камайишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул- к редит  с иёсатининг 2022  й ил
Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари
СИЁСАТИ   ТАҲЛИЛИ   2.1.   2021   йилда   иқтисодий   ривожланиш
тенденциялари   Пандемия   таъсирларини   юмшатиш   ва   иқтисодиётни
қўллабқувватлаш   борасида   кўрилган   чора-тадбирлар   2021   йилнинг   учинчи
чорагига   келиб   иқтисодий   фаоллик,   иқтисодиётнинг   аксарият   тармоқларида
ишлаб   чиқариш   суръатларини   пандемиягача   бўлган   даражага   олиб   чиқиш
имконини   берди.   Хусусан,   Давлат   статистика   қўмитаси   маълумотларига
кўра,   мамлакатимизда   жорий   йилнинг   9   ойида   ЯИМнинг   реал   ўсиши   6,9
фоизни   ташкил   этди   (9-расм).   9-расм.   ЯИМ   ва   унинг   компонентлар   реал
ўсиши   (ўтган   йилнинг   мос   даврига   нисбатан,   кумульятив   фоизда)   10-расм.
Истеъмол   товарлари   ишлаб   чиқариш   ҳажми   ўзгариши   Манба:   Давлат
статистика   қўмитаси   Жорий   йилда   қатъий   карантин   чораларининг
киритилмаганлиги   вакцинация   жараёнларининг   тезлаштирилиши,   аҳоли   ва
бизнес   субъектларининг   пандемияга   мослашган   ҳолда   ўз   фаолиятларини
тўлиқ   давом   эттириши   натижасида   хизматлар   соҳасида   реал   ўсиш   19,5
фоизни, саноат соҳасида 9 фоизни, қурилиш соҳасида 4,5 фоизни ва қишлоқ хўжалиги   соҳасида   4,2   фоизни   ташкил   этди.   Истеъмол   товарлари   ишлаб
чиқариш   ҳажми   2021   йилнинг   январьсентябрь   ойларида   10,9   фоизга   ўсган
бўлса,   озиқ-овқат   товарлари   ишлаб   чиқариш   18,3   фоизга,   ноозиқ-овқат
товарлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 6,9 фоизга ўсди (10-расм)
Жорий   йилда   умумий   фискал   тақчилликнинг   ўтган   йилги   кўрсаткичга
нисбатан   юқорироқ   бўлиши   ва   йил   якуни   бўйича   умумий   фискал   дефицит
ЯИМга нисбатан 5,0-5,5 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Ҳисоб-
китобларга кўра, 2021 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиш суръатининг 6,5-7,0 фоиз
атрофида бўлиши кутилмоқда. Истеъмол талаби ҳолатини кўрсатувчи чакана
савдо   айланмаси   2021   йилнинг   9   ойида   реал   ҳисобда   9,8   фоизга   ўсди.   2020
йилнинг   январь-сентябрь   ойларида   ушбу   кўрсаткич   -0,2   фоизгача   пасайган
эди   (11-расм).   Йил   давомида   амалга   оширилган   молиявий
рағбатлантиришлар,   хусусий   секторда   иқтисодий   жараёнларнинг
тикланганлиги,   асосий   савдо   ҳамкорлардаги   вазиятнинг   мувозанатлашуви
фонида халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши иқтисодиётда истеъмол
талаби тикланишининг асосий омилларидан бўлди. Хусусан, мамлакатимизга
кириб келган трансчегаравий  пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида
5,7   млрд.   долларни   ташкил   этиб,   2020   йилнинг   мос   даврига   (4,3   млрд.
доллар)  нисбатан  34,2  фоизга,   2019  йилнинг   мос  даврига  (4,5  млрд.   доллар)
нисбатан   эса   29   фоизга   ўсди   (12-расм).   11-расм.   Чакана   савдо   айланмаси
ҳажми   12-расм.   Трансчегаравий   пул   ўтказмалари   Манба:   Давлат   статистика
қўмитаси   Манба:   Марказий   банк   Бу   маблағлар,   аҳолининг   истеъмол   талаби
билан биргаликда инвестицион фаолликни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Иқтисодиётда   инвестицион   талабнинг   ўсиш   суръатларида   ҳам   ижобий
тенденциялар   кузатилмоқда.   Жорий   йилнинг   дастлабки   9   ойи   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024  й иллар 22  д аврига  м ўлжалланган  а сосий  й ўналишлари давомида асосий
капиталга киритилган инвестицияларнинг реал ўсиши 5 фоизни ташкил этди
(13-расм).   Бунда,   ушбу   даврда   корхоналар   ўз   маблағлари   ҳисобидан
инвестициялар ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 10 фоизга, аҳоли маблағлари ҳисобидан инвестицияларнинг эса 11 фоизга ўсганлиги хусусий секторда ҳам
инвестицион   фаоллик   ва   ишончининг   ошиб   бораётганлигидан   далолат
беради.   13-расм.   Асосий   капиталга   киритилган   инвестицияларнинг   реал
ўзгариши   14-расм.   Иқтисодиётга   ажратилган   кредитлар   Манба:   Давлат
статистика   қўмитаси   Манба:   Марказий   банк   Мазкур   даврда   иқтисодиётга
жами   119,5   трлн.   сўмлик   кредитлар   ажратилган   бўлиб,   ўтган   йилнинг   мос
даврига   нисбатан   33   фоизга   ошди.   Жумладан,   корхоналарга   айланма
маблағларни   тўлдириш   учун   25,4   трлн.   сўмлик   (ўтган   йилнинг   мос   даврига
нисбатан ўсиш – 22,7 фоиз), инвестиция мақсадлари учун 65,2 трлн. сўмлик
(ўсиш – 35 фоиз) кредитлар ажратилган. Шунингдек, аҳолига 29 трлн. сўмлик
ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46 фоизга кўп кредитлар ажратилди.
Иқтисодий   фаолликнинг   жадаллашиши   ва   асосий   иқтисодий   тармоқларда
ишлаб   чиқариш   жараёнларининг   тўлиқ   тикланиши   шароитида   жорий
йилнинг   январь-сентябрь   ойларида   импорт   ҳажми   17,9   млрд.   долларни
ташкил   этиб,   ўтган   йилнинг   мос   даврига   нисбатан   18,7   фоизга   ўсди   ва
пандемиядан   олдинги   даражасигача   етди.   Йил   якунигача   импорт
ҳажмларининг   ўсиш   суръатлари   сақланиб   қолиши   ва   ўтган   йилга   нисбатан
12-15   фоизга   ўсиши   прогноз   қилинмоқда.   2021   йилнинг   9   ойида   экспорт
ҳажми   (олтинни   ҳисобга   олмаганда)   8,9   млрд.   долларни   ташкил   этиб,   ўтган
йилнинг   мос   даврига   нисбатан   34   фоизга   ўсди.   Йил   якунига   қадар   ушбу
кўрсаткичнинг   25-30   фоиз   атрофида   бўлиши   кутилмоқда.   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024   й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари 2.2. Пул-кредит
шароитлари   таҳлили   2020   йилда   пандемия   боғлиқ   вазиятнинг   иқтисодиётга
таъсирини   юмшатиш,   иқтисодий   фаолликни   қўллаб-қувватлаш   ва   нархлар
барқарорлигини таъминлаш вазифалари ўртасидаги  мувозанатни  таъминлаш
мақсадида   Марказий   банкнинг   асосий   ставкаси   16   фоиздан   14   фоизгача
пасайтирилган   ҳамда   пул-кредит   шароитлари   бироз   юмшатилиб   нисбатан
қатъий   фазага   ўтказилган   эди.   2021   йилда   ушбу   шароитлар   ўзгаришсиз
сақлаб  қолинди ва  пул бозоридаги   депозитлар  бўйича  реал  фоиз  ставкалари банк тизимидаги умумий ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2-3 фоиз
даражасида   шаклланиб   келмоқда.   Фақатгина   жорий   йилнинг   май-июль
ойларида   умумий   ликвидлик   ҳажмининг   кескин   ортиши   ҳисобига   мазкур
фоиз   ставкаларининг   сезиларли   пасайиши   кузатилди.   15-расм.   Пул
бозоридаги  депозитлар ва жисмоний шахслар муддатли  депозитлари бўйича
реал фоиз ставкалари динамикаси Лекин бу вақтинчалик аҳамият касб этиб,
пул-кредит сиёсати инструментларига киритилган зарурий ўзгариштиришлар
ҳисобига   фоиз   ставкалари   август   ойидан   бошлаб   нисбатан   қатъий
шароитларда   кўзда   тутилган   даражага   қайтди.   Шунингдек,   жисмоний
шахсларнинг   миллий   валютадаги   муддатли   депозитлари   бўйича   номинал
фоиз   ставкалари   уларнинг   инфляцион   кутилмалари   билан   индексация
қилинган   ҳолда   ҳисобланган   фоиз   ставкалари   ҳам   2-3   фоизлик   ижобий
даражада   шаклланмоқда   (15-расм).   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий
банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига
м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   2020   йилнинг   II   ярмида   вақтинчалик
фойдаланилган мақбул фоиз сиёсати сабабли миллий валютадаги депозитлар
бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилган бўлса, йил бошидан ушбу
механизмнинг   бекор  бўлиши  ва  банк  тизимида   депозит  жалб  қилиш  бўйича
рақобатнинг   кучайиб   бориши   ҳисобига   реал   фоиз   ставкаларининг   ижобий
даражаси   яна   тикланди.   Жисмоний   шахслар   муддатли   депозитларининг
инфляция даражаси билан индексация қилинган фоиз ставкалари жорий йил
бошидаги 5-6 фоизлик ижобий реал кўрсаткичдан йил давомида 8,6 фоизлик
даражагача   ўсди.   Муддатли   депозитлар   бўйича   реал   фоиз   ставкаларининг
таъминланиши  аҳоли  жамғариш   фаоллигининг   ортиши   орқали  пандемиядан
кейинги   даврда   ялпи   талаб   ва   таклифнинг   мувозанатлашишига   ҳамда
молиявий   ресурсларнинг   банклар   орқали   самарали   қайта   тақсимланишига
хизмат   қилади.   16-расм.   Миллий   валютадаги   кредитлар   фоиз   ставкалари
динамикаси   Кредитлар   бўйича   ўртача   фоиз   ставкаларида   ҳам   2020   йилнинг
иккинчи ярмидаги пасайиш динамикаси 2021 йил бошидан ўсувчига ўзгариб,
қарийб   йил   давомида   сезиларли   тебранишларсиз   21-22   фоиз   атрофида шаклланди.   Ўз   навбатида,   кредитлар   бўйича   фоиз   ставкаларининг
шаклланиши   пул   маблағларининг   нархи   –   депозитлар   бўйича   шаклланган
фоизлар,   банклар   томонидан   мижозга   нисбатан   ўрнатиладиган   риск   учун
мукофот, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул- к редит  с иёсатининг
2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий
й ўналишлари  банкларнинг  кутилмалари  ва  бошқа операцион  харажатлардан
иборат   бўлади   (16-расм).   2021   йилда   шаклланган   пул-кредит   шароитлари
умуман   олганда   инфляция   даражасини   мақбуллаштирувчи   таъсирга   эга
бўлди.   17-расм.   Инфляция   даражаси   ва   прогнози   Бунда,   ўтган   йилги
пандемия   таъсирларининг   босқичма-босқич   чиқиб   кетиши   натижасида   йил
бошидан   йиллик   инфляция   даражаси   пасайиш   динамикасига   эга   бўлган
бўлса,   короновируснинг   навбатдаги   тўлқинларининг   жонланиши   ҳамда
жаҳон бозорларидаги асосий озиқовқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари
нархининг   ошиши   таъсирида   май   ойидан   бошлаб   йиллик   инфляция   ўсувчи
динамикани   намоён   эта   бошлади.   Сентябрь   ойидан   эса   ушбу   динамика   яна
пасайиш   трендига   ўтиб,   йиллик   10,8   фоизни   ташкил   этди.   2021   йил   якуни
бўйича   инфляция   даражаси   шаклланишига   ўтган   йилдаги   юқори   база
эффекти,   асосий   озиқовқат   маҳсулотлари   билан   бозорларни   тўлдириш
бўйича кўрилаётган чоралар ва жорий пул-кредит шароитларининг сақланиб
қолиши   ҳисобига   9,9   фоизгача   пасайиши   кутилмоқда   (17-расм).   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024   й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари 2.3. Пул-кредит
инструментлари   ва   ички   валюта   бозоридаги   ўзгаришлар   2021   йилда
Марказий   банкнинг   операцион   механизми   ва   пулкредит   сиёсати
инструментларини   такомиллаштириш   ва   инфляцион   таргетлаш   режими
стандартларига мувофиқлаштириш бўйича ишлар фаоллаштирилди. Хусусан,
йил   бошидан   Марказий   банк   ва   Молия   вазирлиги   томонидан   муомалага
чиқариладиган   облигациялар   бўйича   чораклик   графикни   олдиндан   эълон
қилиш   амалиёти   йўлга   қўйилди   ва   эндиликда   тижорат   банклари   муомалага
чиқарилиши   режалаштирилган   давлат   қимматли   қоғозлари   ҳажмини, муддатини ва турини олдиндан билишлари ҳамда ликвидликни бошқаришда
эътиборга   олишлари   мумкин   бўлди.   Шунингдек,   пул-кредит   операциялари
ўтказилиш   вақтига   ҳам   тегишли   ўзгартиришлар   киритилди,   хусусан,
аукционларни кун бошида ўтказиш ва овернайт операцияларни кун давомида
(соат   10:00   дан   16:00   гача)   амалга   ошириш   йўлга   қўйилди.   Бунда,   овернайт
операцияларнинг кун давомида очиқ бўлиши банкларнинг ликвидлик бўйича
кутилмаларини   мувозанатлаштириб,   пул   бозори   фоиз   ставкаларига   ижобий
таъсир   кўрсатди.   Шу   ўринда,   овернайт   операциялар   бўйича   фоиз
ставкаларининг   иш   куни   эмас   балки   календарь   куни   бўйича   ҳисоблаш
амалиёти   жорий   этилди.   Бунга   қадар   жума   ёки   байрам   олди   куни   амалга
оширилган (3-4 кун давомида фойдаланилган) овернайт операциялар бўйича
ҳам   1   кунлик   фоиз   ставкаси   ҳисобланган   бўлиб,   пул   бозоридаги   ҳолатдан
фарқ   қилган.   Бу   эса,   арбитраж   ҳолатини   юзага   келтириб   пул   бозори
фаолиятига маълум даражада таъсирга эга бўлган. Мазкур ўзгартириш билан
Марказий   банкнинг   қисқа   муддатли   пул-кредит   операциялари   ва   пул
бозоридаги   депозит   амалиётлари   бўйича   фоиз   ҳисоблаш   жараёнлари
бирхиллаштирилди.   Банк   тизими   умумий   ликвидлиги   прогнозидан   келиб
чиқиб,   2   кундан   13   кунгача   бўлган   тўғрилаш   (“fine-tuning”)   операциялари
жорий   этилди   ва   бунда   мажбурий   захиралаш   ҳисоблаш   даври   давомида
(одатда   унинг   сўнгги   10   кунлигида)   банкларнинг   ўртачалаш   меърини
бажариш ҳолатидан келиб чиқиб маълум ҳажмдаги РЕПО, СВОП ва депозит
аукционлари   ўтказилиши   назарда   тутилди.   Ўзбекистон   Республикаси
Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22
д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   Бироқ,   2021   йилнинг   ўтган
даврида банк тизимида умумий ликвидликнинг сезиларли ортиши кузатилиб,
улар   томонидан   ўртачалаш   меърининг   мунтазам   равишда   бажарилиши
ҳисобига   ушбу   операцияларга   талаб   бўлмади.   Аксинча,   май-июль   ойларида
умумий ликвидликнинг сезиларли ортиши сабабли Марказий банкнинг жалб
этиш   операцияларига   талаб   ошди.   Натижада   мазкур   ҳолат   депозит
аукционлари   ҳажми   ва   Марказий   банк   облигацияларининг   чиқарилиш графигига   тузатишлар   киритишни   тақозо   этди.   Май   ойида   пул   бозоридаги
фоиз   ставкаларининг   пасая   бошлаши   билан   Марказий   банк   облигациялари
қолдиғи бўйича лимитлар 5 трлн. сўмдан 7,5 трлн. сўмгача ва икки ҳафталик
депозит аукционлари ҳажми 100 млрд. сўмдан 200 млрд. сўмгача оширилди.
Июнь   ойида   ҳам   умумий   ликвидлик   ҳажмининг   ортишда   давом   этиши   ва
бозорда   фоиз   ставкалари   пасаювчи   динамикасининг   сақланиб   қолишига
жавобан Марказий банк облигациялари қолдиғи лимити 10 трлн. сўмгача ва
икки ҳафталик депозит аукционлари ҳажми эса 500 млрд. сўмгача оширилди
(18-расм).   18-расм.   Марказий   банкнинг   қисқа   муддатли   пул-кредит
операциялари   қолдиғи   динамикаси   (ой   давомида   ўртача   кунлик   қолдиқ,
млрд. сўм) Манба: Марказий банк Шунингдек, ҳукумат операцияларининг III
чоракда ҳам умумий ликвидликка оширувчи таъсирининг сақланиб қолиши,
пул   бозоридаги   фоиз   ставкалари   динамикаси   ҳамда   банк   тизими   умумий
ликвидлигининг   келгуси   ойлар   учун   прогнозидан   келиб   чиқиб,   сентябрь
ойида   Марказий   банк   облигациялари   қолдиғи   лимити   15   трлн.   сўмгача   ва
депозит   аукционлари   ҳажми   бўйича   лимит   4   трлн.   сўмгача   оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул- к редит  с иёсатининг 2022  й ил
Ва  2023-2024   й иллар  22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари  Жорий
йилнинг   август   ойидан   бошлаб   Марказий   банк   операцион   механизмига   ҳам
бир   қатор   ўзгартиришлар   киритилди.   Хусусан,   майиюль   ойларида   бюджет
харажатларининг   иқтисодий   фаолликни   қўллабқувватлаш   мақсадида
сезиларли   даражада   оширилганлиги   банк   тизими   умумий   ликвидлик
даражасининг   ортишига   сабаб   бўлиб,   банклараро   пул   бозоридаги   фоиз
ставкалари   даражасига   салмоқли   таъсирга   эга   бўлди.   19-расм.   Банклараро
пул   бозорида   операциялар   ҳажми   (млрд.   сўм)   ва   фоиз   ставкалари   Манба:
Марказий   банк   Банк   тизимида   ликвидлик   таркибий   профицитининг   ўсиб
бориши   ҳамда   банклараро   пул   бозоридаги   шароитларнинг   сезиларли
даражада юмшаши кузатилиб, июль ойида ўртача тортилган фоиз ставкалари
8,7 фоизгача пасайган бўлса, август ойидан бошлаб операцион механизмдаги
зарурий   ўзгартиришлар   ҳисобига   фоиз   ставкаларининг   13   фоизгача кўтарилиши   ва   фоиз   коридори   доирасига   қайтиши   кузатилди   (19-расм).
Мазкур   ҳолат   Марказий   банк   фоиз   коридори   таъсирчанлигини   ошириш
мақсадида   овернайт   депозит   операциялари   бўйича   лимитларни   тўлиқ   бекор
қилиш   ва   доимий   равишда   чекланмаган   миқдорда   амалга   оширишни   ҳамда
пул-кредит   сиёсати   инструментларига   тегишли   ўзгартиришлар   киритишни
тақозо   этди.   Хусусан,   Марказий   банкнинг   фоиз   коридори   ±2   фоиз   бандгача
кенгайтирилди   ва   жорий   14   фоизлик   асосий   ставка   шароитида   овернайт
РЕПО   ва   СВОП   операциялари   16   фоиздан   (асосий   ставка   +   2   фоиз)   ва
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул- к редит  с иёсатининг 2022  й ил
Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари
овернайт депозит операциялари 12 фоиздан (асосий ставка – 2 фоиз) амалга
оширилмоқда.   Фоиз   коридорининг   кенгайтирилиши   банкларнинг   пул
бозоридаги   фаоллигининг   пастлиги   (қатнашувчи   банклар   сони   ва   кунлик
амалиётлар   ҳажмининг   камлиги)   ва   натижада   банклар   ўртасида   умумий
ликвидликнинг   қайта   тақсимланиш   самарадорлигининг   етарли   даражада
эмаслиги   билан   изоҳланади.   Марказий   банкнинг   олдинги   фоиз   коридори
шароитида (асосий ставкага нисбатан ±1%) банклар учун пул бозорида савдо
қилиш қизиқиши 2 фоиз бўлиб, шартномага киришувчи ҳар бир банк учун 1
фоизлик   фарқ   тўғри   келиб,   банкларнинг   қизиқиши   пастроқ   эди.   Халқаро
амалиётда асосий ставка даражаси нисбатан юқори бўлган давлатларда фоиз
коридорининг   кенгроқ   бўлиши   ҳамда   инфляция   даражасининг
мувозанатлашиши ва асосий ставканинг пасайиши билан фоиз коридорининг
торайиб бориши кузатилади. Кенгроқ фоиз коридорининг жорий этилиши эса
банкларнинг   пул   бозоридаги   операцияларга   бўлган   қизиқишини   ошириш   (4
фоиз   бандлик   тафовут)   ва   шу   орқали   пул   бозорида   фаол   иштирок   этишини
таъминлаш   ҳамда   Марказий   банкнинг   пул-кредит   операцияларига   бўлган
талабини   қисқартиришга   қаратилган.   Хусусан,   5   августдан   (навбатдаги
мажбурий   захиралаш   даврининг   дастлабки   кунидан)   муомалага   киритилган
кенгайтирилган фоиз коридори ҳисобига пул бозорида фаолликнинг ортиши
кузатилиб, жами депозит операциялари ҳажми август ойида 8,4 трлн. сўмни ташкил   этиб   июль   ойига   нисбатан   46,6   фоизга   ўсди.   Инфляцион   таргетлаш
режими   стандартларига   мувофиқ   Марказий   банкнинг   овернайт   депозит
операцияларининг   чекланмаган   миқдорда   ўтказилиши   йўлга   қўйилган
дастлабки   кундан   (5   августдан)   бошлаб   пул   бозори   фоиз   ставкалари   фоиз
коридорига   қайтди   ва   бугунги   кунга   қадар   фоиз   коридоридан   юқорига   ёки
пастга оғиши кузатилмади (20-расм). Жорий йилнинг август ойида мажбурий
захиралаш   меърларига   ҳам   айрим   ўзгартиришлар   киритилган   бўлиб,
тижорат   банкларининг   миллий   валютадаги   депозитлари   учун   Марказий
банкда   шакллантириладиган   мажбурий   резервлари   нормативи   миллий
валютадаги   депозитлар   учун   4   фоиз   даражасида   ўзгартиришсиз   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   қолдирилган
бўлса,   чет   эл   валютасидаги   депозитлари   учун   18   фоиз   даражасида
белгиланди (олдинги меър 14 фоиз). 20-расм. Пул бозорининг “UZONIA” ва
“UZWIA”   индекслари   Манба:   Марказий   банк   Хорижий   валютадаги
депозитлар   учун   мажбурий   захиралаш   меърларининг   оширилиши   бир
томондан   иқтисодиётда   депозитлар   долларлашувини   маълум   даражада
қисқартирса,   иккинчи   томондан   умумий   ликвидликнинг   ошиши   шароитида
ликвидликни   бошқаришнинг   бир   марталик   инструменти   сифатида   хизмат
қилади.   Шу   билан   бирга,   тижорат   банкларининг   Марказий   банкдаги
мажбурий   резервлари   миқдорига   нисбатан   ўртачалаш   коэффициенти   75
фоиздан   80   фоизгача   оширилди   ва   бу   хорижий   валютадаги   депозитлар
бўйича   мажбурий   захиралаш   меъри   ўзгартирилишининг   банкларга   бўлган
босимини   минималлаштиради.   Шунингдек,   ўртачалаш   коэффициентининг
оширилиши   бир   томондан   банкларнинг   ликвидликни   бошқаришдаги
мослашувчанлигини   оширса,   бошқа   томондан   вакиллик   ҳисобварағида
сақланиши лозим бўлган маблағлар ҳажмининг ортиши орқали банкларнинг
қатъий   пруденциал   нормативларни   бажаришига   ижобий   таъсир   кўрсатади.
Инфляцион   таргетлаш   режимини  самарали   жорий   этишда   валюта   сиёсатида
Марказий   банкнинг   валюта   интервенцияларини   такомиллаштириш,   маркет- мейкерлар   институтини   ривожлантириш,   Ўзбекистон   республика   валюта
биржасида ўтказиладиган валюта Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига
м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   савдоларини   амалдаги   “фиксинг”
усулидан   узлуксиз   аукцион   “мэтчинг”   усулига   ўтказиш   ҳамда   валюта
курсининг   шаклланишида   тижорат   банкларининг   ролини   ошириш
вазифалари   белгиланган   эди.   Ушбу   вазифалардан   келиб   чиқиб,   Марказий
банк бошқарувининг қарори билан 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб ички
валюта   бозоридаги   амалиётлар   бўйича   қуйидаги   ўзгартиришлар   амалга
оширилди:   1.   Валюта   курсини   аниқлашда   мавжуд   фиксация   қилиш
(“fixing”)3 усулидан давомли аукцион – “matching” усулига ўтилди. Аксарият
ривожланаётган   давлатлар,   шунингдек,   инфляцион   таргетлаш   режимини
жорий   этган   барча   давлатлар   савдоларни   давомли   аукцион   (“matching”)
усулида   амалга   оширади.   Давомли   аукцион   усулида   ички   валюта   бозорида
валюта   савдолари   узоқроқ   муддат   давом   этади,   сотиб   олувчи   ва
сотувчиларнинг нархлари ўзаро мувофиқ келган буюртмалари бўйича турли
курсларда   операциялар   амалга   ошиб   боради   ва   бозор   иштирокчиларининг
курсни   аниқлашдаги   аҳамияти   ортади.   Марказий   банк   ҳам   бозорнинг   бир
иштирокчиси   сифатида   ўз   интервенцияларини   амалга   оширади.   Бу   усул
валюта   курси   шаклланишида   бозор   тамойилларини   кенгроқ   жорий   этиш,
унинг   тўлиқ   талаб   ва   таклиф   асосида   шаклланишини   таъминлаш   ҳамда
макроиқтисодий   шароитларга   мослашувчанлигини   ошириш   имконини
беради.   Мазкур   ўзгартиришларга   кўра   валюта   биржасида   валюта   олди-
сотдиси   бўйича   савдо   сессиялари   соат   10:00   дан   10:30   гача   “колл   аукцион”
усулида ҳамда соат 10:30 дан 15:00 гача узлуксиз аукцион “мэтчинг” усулида
амалга   оширилмоқда.   2.   Марказий   банкнинг   расмий   курсининг   кунлик
белгиланиши   йўлга   қўйилди.   Ички   валюта   бозоридаги   савдоларнинг
“метчинг”   усулига   ўтказилиши   натижасида   валюта   шартномалари   турли
валюта   курсларида   (банкларнинг   ўзаро   келишувлари   асосида)   тузилиши,
савдолар тугагач кунлик ўртача валюта курсини аниқлаш заруриятини юзага келтирди.   Бунда,   расмий   валюта   курси   валюта   биржаси   аукцион   савдолари
орқали   соат   10:00   дан   15:00   гача   бўлган   вақт   оралиғида   амалга   оширилган
валюта   олди-сотди   операцияларининг   ўртача   тортилган   3   Фиксация   қилиш
(“fixing”)   усулида   ички   валюта   бозорида   сотиб   олиш   ва   сотиш   учун
аризаларнинг   умумий   ҳажми   мувозанатини   таъминлайдиган   ягона   курс
белгиланади.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит
с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий
й ўналишлари курслари миқдорида белгиланиб, ҳар банк иш куни соат 16:00
да   эълон   қилиб   бориш   амалиёти   йўлга   қўйилди.   3.   Валюта   олди-сотдиси
бўйича   ҳисоб-китоблар   халқаро   стандартларга   мувофиқлаштирилди.   Ички
валюта бозоридаги валюта олди-сотди операциялари бўйича ҳисоб-китоблар
Т+0   (бугунги   иш   куни)   шаклида,   яъни   тижорат   банклари   томонидан   пул
маблағларининг   ўтказилиши   шу   куннинг   ўзида   амалга   оширилган.   Халқаро
амалиётда  ва  валюта  операциялари   бўйича   стандартларда   ҳисоб-китобларни
амалга оширишда Т+1 (кейинги иш куни) ва Т+2 (кейинги иккинчи иш куни)
шакллари   кенг   кўлланилиб   келинади   ва   бу   тижорат   банкларига   валюта
бозорида   эркин   савдо   қилиш   ва   ўз   ликвидликларини   савдо   натижаларига
кўра   шакллантириш   имконини   беради.   4.   Тижорат   банкларига   ички   валюта
бозорида   эркин   савдо   қилиш   имконияти   берилди.   Тижорат   банкларининг
ички   валюта   бозорини   янада   ривожлантиришдаги,   хусусан,   валюта   курсини
аниқлашдаги   ролини   ошириш   мақсадида,   тижорат   банкларининг   мижозлар
номидан   банклараро   валюта   савдосида   қатнашиш   амалиётидан   воз   кечилди
ва   уларга   ўз   очиқ   валюта   позициялари   доирасида   чет   эл   валютасини   эркин
сотиб   олиш   ва   сотиш   имкониятлари   яратилди.   Давомли   аукцион   усулида
тижорат   банкларига   очиқ   валюта   позициялари   доирасида   ички   валюта
бозорида   хорижий   валютани   эркин   сотиш   ёки   сотиб   олиш   имкониятининг
берилиши   уларнинг   валюта   курсини   аниқлашдаги   иштирокини
рағбатлантиради ва мувозанатли валюта курси шаклланишига рдам беради.
5.   “Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банкининг   2021-2025   йилларга
мўлжалланган валюта интервенциялари стратегияси” тасдиқланди. Стратегия ўз   ичига   Марказий   банк   валюта   интервенцияларининг   асосий   тамойиллари,
мақсад   ва   вазифалари,   интервенция   шакллари   ҳамда   у   соҳадаги
коммуникацион   жараёнларни   қамраб   олади.   Ўзбекистон   Республикаси
Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22
д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   3-ҳавола   Пул-кредит
сиёсатининг   операцион   механизми   2021   йил   давомида   ҳам   Марказий
банкнинг   қисқа   муддатли   пул-кредит   операциялари   такомиллаштириб
борилди   ва   бугунги   кунда   операцион   механизм   қуйидаги   кўриниш   олди.
Марказий   банкнинг   пул-кредит   сиёсати   операцион   механизми   Мақсади
Инструмент   Шартлари   Фоиз   ставкаси   Ликвидликни   тақдим   этиш   РЕПО
аукциони 14 кунгача (душанба) Асосий ставка (қуйи чегара) СВОП аукциони
14   кунгача   (душанба)   Асосий   ставка   (қуйи   чегара)   Овернайт   РЕПО
операциялари   1   кунлик   (доимий,   чекланмаган   ҳажмда)   Асосий   ставка   +   2%
Овернайт   СВОП   операциялари   1   кунлик   (доимий,   чекланмаган   ҳажмда)
Асосий   ставка   +   2%   Ликвидликни   жалб   этиш   Овернайт   депозит
операциялари   1   кунлик   (доимий,   чекланмаган   ҳажмда)   Асосий   ставка   -   2%
Депозит аукциони 14 кунгача (сешанба ва пайшанба)  Асосий ставка  (юқори
чегара)   Марказий   банк   облигациялари   12   ойгача   (график   асосида)   Асосий
ставка   (юқори   чегара)   Таъкидлаш   жоизки,   банк   тизимида   ликвидликнинг
етарлилиги ёки ортиқчалигини баҳолашда Марказий банк халқаро амалиётда
кенг   қўлланиладиган   стандартлардан   фойдаланади.   Хусусан,   2018   йилдан
бошлаб   мажбурий   захиралашда   ўртачалаш   коэффициентидан   фойдаланиш
йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда мазкур кўрсаткич 0,8 бирликни ташкил
этади.   Яъни,   тижорат   банкларига   жалб   этилган   депозитлари   бўйича
шакллантирилиши   лозим   бўлган   мажбурий   захиралаш   ҳажмининг   80
фоизини   ўзларининг   вакиллик   ҳисобварақларида   сақлаш   имконияти
берилган.   Мазкур   маблағлардан   банклар   иш   куни   давомида   мижозларининг
тўловларини   амалга   ошириш   мақсадида   фойдаланишлари   мумкин   ва
ҳисоблаш   даври   мобайнида   кунлик   ўртача   қолдиқ   мазкур   суммадан   кам
бўлмаслигини таъминлашлари зарур. Банк тизими ликвидлиги ҳажми мазкур ўртачалаш   суммасидан   ортиқ   бўлса   ижобий   тафовут,   кам   бўлса   манфий
тафовут   мавжуд   бўлади.   Марказий   банкда   омиллар   кесимида   банк   тизими
ликвидлигини   таҳлил   ва   прогноз   қилиш   механизмига   асосан   мавжуд
тақчиллик / ортиқчаликни самарали бошқариш учун зарур бўлган пул-кредит
операциялари   ҳажмлари   ва   муддатлари   белгиланади.   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024   й иллар   22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   3.1.   Операцион
механизм ва банклараро пул бозорини янада ривожлантириш чоралари Пул-
кредит   сиёсатининг   операцион   механизмида   инфляцион   таргетлаш   режими
доирасида   2020   йилда   янги   инструментлар   тўплами   жорий   қилинган   бўлса,
2021   йилда   асосий   эътибор,   мавжуд   инструментларни   такомиллаштириш,
уларнинг ўтказилиш вақти, ҳажмлари ва қўлланилиш кўламини кенгайтириш
ҳамда ишлаш механизмларини оптималлаштириб боришга қаратилди. Ушбу
йўналишда   кейинги   босқичлардаги   энг   муҳим   вазифалардан   бири   мазкур
операцион механизм инструментларини ва пул-кредит сиёсати жараёнларини
инфляцион   таргетлаш   режими   стандартларига   тўлиқ   мослаштириш
ҳисобланади.   Бу   борада   2022   йилда   ва   2023-2024   йиллар   давомида   банк
тизими   ликвидлигини   тартибга   солиш   самарадорлигини   ошириш,   пул
бозорида   банклар   иштирокини   янада   фаоллаштириш,   давлат   қимматли
қоғозлари   билан   иккиламчи   савдоларни   кенгайтириш   ва   шу   орқали
трансмиссион механизмнинг фоиз каналини ривожлантириш борасида қатор
чораларни   амалга   ошириш   режалаштирилган.   1.   Ликвидлик   таҳлили   ва
прогнозини   кучайтириш.   2019-2021   йиллар   давомида   банк   тизими
ликвидлигини   таҳлил   ва   прогноз   қилишда   янги   услублар   жорий   қилинди.
Умумий   ликвидликка   таъсир   этувчи   ҳар   бир   омилни   чуқур   ўрганиш,
уларнинг   кутилаётган   таъсирини   доимий   маълумот   алмашуви   орқали
самарали   прогноз   қилиш   имконияти   яратилди.   Бугунги   кунда   банк   тизими
ликвидлигини   ва   муомаладаги   нақд   пуллар   ҳажмини   прогноз   қилишда
эконометрик   моделларни   қўллаш   ва   улардан   кенг   фойдаланишни   жорий
этиш   бўйича   ишлар   амалга   оширилмоқда.   2022   йилдан   бошлаб   ликвидлик прогнозида тўлиқ моделлар натижаларига асосланишга ўтилади. Шунингдек,
ҳукумат   операцияларининг   банк   тизими   ликвидлигига   таъсирини   ўрганиш,
унда   мавжуд   мавсумийликни   ҳисобга   олган   ҳолда   келгуси   давр   учун
прогнозини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22   д аврига
м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   ликвидлик  прогнозидан   қисқа   муддатли
пул-кредит   сиёсати   инструментлари   ҳажми   ва   муддатини   аниқлашда
фойдаланиш   имкониятлари   кенгайтириб   борилади.   Ликвидлик   прогнозида
Молия   вазирлиги   билан   ҳукумат   операциялари   бўйича,   тижорат   банклари
билан   нақд   пул   ва   валютага   талаблари   бўйича,   Ўзбекистон   Тикланиш   ва
тараққиёт   жамғармаси,   Қишлоқ   хўжалигини   давлат   томонидан   қўллаб-
қувватлаш   ва   пенсия   жамғармалари   билан   улар   томонидан   амалга
ошириладиган   операциялар   бўйича   доимий   маълумот   алмашиш   тизими
такомиллаштирилиб, маълумотлар сифати ва аниқлиги ошириб борилади. 2.
Ликвидликни   бошқариш   стратегиясини   ишлаб   чиқиш.   Операцион
механизмни   такомиллаштиришда   амалга   оширилаётган   ўзгартиришларнинг
тўғри кетма-кетлигини танлаш ҳамда улар бўйича шаффоф коммуникацияни
таъминлаш   мақсадида   келгуси   йилларда   Марказий   банкнинг   ўрта   муддатли
“Ликвидликни бошқариш стратегияси”ни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Мазкур   стратегиянинг   инфляцион   таргетлашга   ўтган   бошқа   давлатлар
тажрибасини   чуқур   ўрганган   ҳолда   ХМИ   экспертлари   билан   ҳамкорликда
ишлаб   чиқилиши   ушбу   йўналишда   амалга   оширилаётган   чораларнинг
тизимлилиги   ва   самарадорлигини   таъминлашга   хизмат   қилади.
“Ликвидликни   бошқариш   стратегияси”   Йўл   харитаси   кўринишида   ишлаб
чиқилади   ҳамда   пул-кредит   сиёсати   бўйича   қарорлар   қабул   қилишда,
ликвидликни   самарали   тартибга   солинишини   таъминлашда   асос   бўлиб
хизмат   қилади.   “Йўл   харитаси”ни   ишлаб   чиқиш   билан   бир   қаторда
ликвидликнинг   омиллар   кесимидаги   ўрта   муддатли   (камида   3   йиллик)
прогнози   ҳам   ишлаб   чиқилади.   3.   Пул-кредит   сиёсати   операцияларини
ўтказиш   механизмларини   янада   такомиллаштириш.   Ушбу   йўналишда Марказий   банкнинг   қисқа   муддатли   пул-кредит   операцияларининг   пул
бозоридаги   нархни   белгилашдаги   ролини   ошириш,   пул-кредит   соҳасидаги
ҳолат ва шароитлар бўйича тўғри сигнал бериш ва шу орқали асосий ставка
бўйича   қарорларни   иқтисодиётдаги   фоиз   ставкаларига   ўтказиш
самарадорлигини   оширишга   асосий   эътибор   қаратилади.   Ўзбекистон
Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-
2024   й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари Хусусан, асосий
пул-кредит   операцияларини   аукционлардан   тўлиқ   қопланадиган   ўзгармас
ставкали (“fixed rate full allotment”) операцияларга ўтказиш режалаштирилган
бўлиб, бунда жорий депозит аукционлари ўрнига чекланмаган ҳажмда амалга
ошириладиган   муддати   14   кунгача   бўлган   депозит   операцияларига   ўтилади.
Ушбу   операциялар   бўйича   фоиз   ставкаси   Марказий   банк   асосий   ставкасига
тенг  бўлади.   Аукционларнинг   ўзгармас   ставкали  операцияларга  ўтказилиши
пул   бозоридаги   фоиз   ставкаларининг   асосий   ставкага   нисбатан
тебранувчанлигининг   пасайишига,   асосий   ставка   таъсирининг   ва
трансмиссион   механизм   самарадорлигининг   ошишига   хизмат   қилади.
Шунингдек,   Марказий   банк   облигациялари   бўйича   юқори   чегарани   бекор
қилиш   натижадорлиги   ўрганиб   чиқилмоқда.   Бугунги   кунда   Марказий   банк
облигацияларининг   муомалага   чиқарилиши   бўйича   амалга   ошириладиган
аукционларда   даромадлиликнинг   юқори   чегараси   сифатида   асосий   ставка
белгиланган.   Банк   тизими   ликвидлигини   тартибга   солишда   Марказий   банк
инструментлари   бўйича   фоиз   ставкалари   –   қисқароқ   муддатли   операциялар
бўйича   (овернайт   операциялар   ва   аукционлар)   нархни   белгиловчи   (“price
maker”)   ва   узоқроқ   муддатли   операциялар   (облигациялар)   бўйича   нархни
қабул   қилувчи   (“price   taker”)   вазифасини   бажариши   лозимлиги   сабабли   ҳам
ушбу   вақтинча   жорий   этилган   юқори   чегаранинг   олиб   ташланиши   назарда
тутилмоқда. 4. Пул-кредит сиёсати операцион мақсадини такомиллаштириш.
Пул-кредит   сиёсатининг   операцион   мақсадини   пул   бозоридаги   овернайт
депозит   операциялари   бўйича   фоиз   ставкаларни   Марказий   банк   асосий
ставкасига   яқин,   фоиз   коридори   доирасида   шаклланишини   таъминлаш   этиб ўзгартириш   режалаштирилмоқда.   Инфляцион   таргетлаш   режимига   ўтган
аксарият   давлатларда   операцион   мақсад   сифатида   банклараро   пул
бозоридаги   1   кунлик   (овернайт)   операциялар   бўйича   фоиз   ставкалар   таргет
базаси   сифатида   олинган.   Мамлакатимизда   операцион   таргет   белгиланган
вақтда   банклараро   пул   бозоридаги   амалиётлар   сони   кам   бўлганлиги   ҳамда
банклар   фаоллигининг   пастлиги   сабабли   ҳам   мақсад   сифатида   пул
бозоридаги   муддати   14   кунгача   бўлган   депозитлар   бўйича   фоиз
ставкаларининг   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит
с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий
й ўналишлари асосий ставкага яқин фоиз коридори доирасида шаклланишини
таъминлаш   вазифаси   белгиланган   эди.   Бугунги   кунда,   пул   бозоридаги
битимлар сонининг, шу жумладан, овернайт операциялар сони ва ҳажмининг
ортиб   бораётганлиги   натижасида   операцион   мақсад   базасини   14   кунгача
бўлган   депозитлардан   1   кунлик   овернайт   депозитларга   ўзгартириш   учун
шароитлар   яратилди.   Шу   билан   биргаликда,   пул   бозори   индексларини
такомиллаштириш   ҳам   кўзда   тутилмоқда.   Марказий   банк   2021   йил   январь
ойида   пул   бозоридаги   фоиз   ставкалари   бўйича   “UZONIA”   ва   “UZWIA”
индексларини жорий этган эди. Капитал ва молия бозорлари ривожланмаган
бугунги   кунда   ушбу   индекслар   иқтисодиётда   молиявий   инструментлар
нархини   баҳолаш   учун   асосий   “бенчмарк”   вазифасини   ўтамоқда.
Индексларга   бўлган   ишончни   ошириш,   биринчи   навбатда,   уларнинг
ҳисоблаш методологияси шаффофлигини таъминлаш, индексларнинг кескин
тебранишларини   олдини   олиш   мақсадида   мукаммал   операцион   механизмни
ташкил этиш ва пул бозоридаги операциялар сонининг ортиши учун шароит
яратиш   билан   боғлиқ   бўлиб,   ушбу   йўналишдаги   ишлар   пул-кредит
сиёсатининг   келгуси   йилларга   мўлжалланган   асосий   йўналишларидан   бири
ҳисобланади. 5. Банклараро пул бозори фаоллигини ошириш. Бугунги кунда
фақатгина   гаровсиз   (“unsecured”)   банклараро   пул   бозори   фаолият
кўрсатаётган   бўлиб,   банк   тизимида   умумий   ликвидлик   профицитининг
мавжудлиги   ва   ушбу   профицитнинг   деярли   барча   банкларга тақсимланганлиги   сабабли   ҳам   сўнгги   ойларда   пул   бозори   фаоллигининг
бироз   сусайганлиги   кузатилмоқда.   Таъкидлаш   жоизки,   банкларнинг
ликвидликни ўзаро қайта тақсимлашдаги фаоллигини рағбатлантириш ва пул
бозоридаги амалиётлар жозибадорлигини ошириш мақсадида Марказий банк
фоиз   коридори   кенгайтирилди.   Ўрта   муддатли   истиқболда   банклар   билан
коммуникация  муносабатларини  ривожлантириш  ва  улар  учун  ликвидликни
самарали   бошқариш   бўйича   семинарлар   сонини   ошириш,   ХМИ
экспертларини   таклиф   этган   ҳолда   банк   мутахассисларининг   малакасини
ошириш,   банк   тизимини   транформация   қилиш   жараёнларини   тезлаштириш,
уларнинг пул бозоридаги фаоллигини рағбатлантириш режалаштирилган.
Марказий банк томонидан ички валюта бозорини янада такомиллаштириш ва
курс   шаклланишида   иштирокчилар   ролини   ошириш   бўйича   ўрта   муддатли
истиқболда   бир   қатор   чора-тадбирларни   амалга   ошириш   режалаштирилган.
Хусусан,   бугунги   кунда,   Марказий   банк   ички   валюта   бозорининг   асосий
иштирокчиси   бўлиб,   валюта   таклифини   таъминлашдаги   роли   юқори
ҳисобланади.   Бироқ,   ички   валюта   бозорини   ривожлантириш   жараёнида
босқичма-босқич   Марказий   банк   ролини   камайтириш   ва   тижорат
банкларининг   маркет-мейкер   (бозорни   ташкил   этувчи)   ролини   ошириш
мақсад   қилиб   олинган.   Маркет-мейкерлар   валюта   бозорининг   асосий
иштирокчилари   ҳисобланиб,   бозор   ликвидлигини   оширишга   ҳамда   валюта
таклифи   ва   талабини   таъминлаш   орқали   мувозанатли   валюта   курсини
аниқлашга рдам беради. Маркет-мейкерлик вазифасини бажарувчи банклар
сонининг   кўпайиши   банклараро   валюта   бозори   фаолияти   самарадорлигини
оширишга   хизмат   қилади.   Шунингдек,   бугунги   кунда   ички   валюта
бозоридаги   операциялар   бўйича   мажбуриятларнинг   ўз   вақтида
бажарилишини   таъминловчи   ва   хатарларни   ўзига   олувчи,   бозор
иштирокчилари   ўртасида   воситачи   вазифаларини   бажарувчи   марказий
контрагент   функцияси   Марказий   банкда   бўлиб,   халқаро   тажрибадан   келиб
чиққан   ҳолда   Республика   валюта   биржасига   марказий   контрагент
функциясини   юклаш   режалаштирилган.   Республика   валюта   биржаси фаолиятини   тубдан   такомиллаштириш,   замонавий   савдо   инфратузилмасини
яратиш   ҳамда   халқаро   молия   институтлари,   молия   бозорлари   ва   хорижий
биржалар   билан   ҳамкорлиги   ва   интеграциясини   кенгайтириб   бориш   мақсад
қилинган.   Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банки   Пул- к редит
с иёсатининг 2022  й ил Ва 2023-2024  й иллар 22   д аврига   м ўлжалланган   а сосий
й ўналишлари   Ўз   навбатида,   ички   валюта   бозорини   янада   ривожлантириш
ҳамда корхоналарнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин
бўлган   ташқи   шоклар   таъсирини   юмшатиш   ва   валюта   рискларини
камайтириш мақсадида Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида
хеджирлаш   инструментлари   (своп,   фьючерс   ва   бошқалар)   жорий   этилади.
Тижорат   банклари   ўртасида   мижозлар   (юридик   шахслар)   жалб   қилишга
бўлган рақобат муҳитини янада яхшилаш, улар томонидан юридик шахсларга
таклиф   этилаётган   валюта   сотиш   ва   сотиб   олиш   курсларининг
жозибадорлигини  ошириш,  ички  валюта  бозорида   тадбиркорлар  ва  хўжалик
юритувчи   субъектлар   учун   зарур   бўлган   маблағларни   ўзлари   истаган   банк
орқали   сотиш   ёки   сотиб   олишда   янада   қулайликлар   яратиш   мақсадида,
хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   валюта   олди-сотди   операцияларини
исталган   банкда   (асосий   ҳисобрақамига   хизмат   кўрсатувчи   банкни
ўзгартирмаган   ҳолда)   амалга   ошириш   имконияти   яратилади.   Ўз   ўрнида,
тижорат   банклари   томонидан   валюта   биржаси   ва   мижозлар   билан   чет   эл
валютасини   сотиш   ва   сотиб   олиш   операцияларини   амалга   оширишда
манипуляция   ҳолатларини   олдини   олиш   мақсадида,   жаҳон   валюта   бозори
иштирокчиларининг   умумэътироф   этилган   валюта   бозорида   амалга
ошириладиган   энг   намунали   амалиётларни   ўз   ичига   олган   “Этика
кодекси”нинг   ишлаб   чиқилиши   режалаштирилган.   Умуман   олганда,
Марказий   банк   келгуси   йилларда   ҳам   ички   валюта   бозорини   янада
такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади.
3.3.   Таҳлилий   салоҳиятни   ривожлантириш   йўналишлари   Келгусида
иқтисодиётда   амалга   ошириладиган   тизимли   илоҳотлар,   хусусан,
иқтисодиётни   янада   эркинлаштириш,   давлатнинг   иқтисодиётдаги   ролини қисқартириш   шароитида   пул-кредит   сиёсати   соҳасида   ҳар   томонлама
асосланган   қарорларни   қабул   қилишда   янада   чуқурроқ   таҳлил   ва
прогнозларни   амалга   оширишни   талаб   этилади.   Бугунги   кунда,   марказий
банк   томонидан   пул-кредит   сиёсати   бўйича   қарорларни   қабул   қилиш
макроиқтисодий   таҳлил   ва   прогноз   тизими   (FPAS)   асосида   амалга
оширилади.   Ҳозирда   марказий   банк   томонидан   Ўзбекистон   Республикаси
Марказий   банки   Пул- к редит   с иёсатининг   2022   й ил   Ва   2023-2024   й иллар   22
д аврига   м ўлжалланган   а сосий   й ўналишлари   фойдаланиб   келинаётган
чораклик   прогнозлаштириш   модели   (QPM)   макроиқтисодий   прогнозларни
ишлаб   чиқишдаги   асосий   модел   ҳисобланади.   QPM   модели   ўрта   муддатли
макроиқтисодий   прогнозларни   шакллантиришга   рдам   берадиган,   очиқ
иқтисодиётлар учун яримструктуравий моделдир. Ушбу модел тўртта асосий
блокларнинг   –   ишлаб   чиқариш   (IS   эгри   чизиғи),   инфляция   (Филлипс   эгри
чизиғи),   қисқа   муддатли   фоиз   ставкаси   (монетар   сиёсат   реакцияси
функцияси)   ва   валюта   курси   (қопланмаган   фоизлар   паритети   шарти)   ўзаро
боғлиқлиги   асосида   қурилган.   2021   йил   давомида   моделнинг   юқорида
келтирилган   блокларга   фискал   ва   кредит   блокларини   ҳам   қўшиш   орқали
модел   кенгайтирилди.   2022   йил   ва   кейинги   йилларда   QPM   модели   янги
блоклар (хусусан, ташқи сектор кўрсаткичлари) билан тўлдирилади ва модел
параметрлари   иқтисодиётдаги   таркибий   ўзгартиришларни   акс   эттиришга
мослаштирилади.   Бундан   ташқари,   турли   макроиқтисодий   кўрсаткичлар
ўртасидаги   боғлиқликларни   аниқлаш,   уларни   прогнозлаштириш   учун
эконометрик   моделлар   қаторини   кенгайтириш   кўзда   тутилган.   Ялпи   ички
маҳсулот   ҳажми   реал   ўсишини   қисқа   муддатли   даврлар   учун   прогноз
қилишда   DFM,   VAR   ва   ARDL   каби   моделларни   ҳам   такомиллаштириб
бориш   бўйича   алоҳида   йўналишда   ишлар   ташкил   этилади.   Кейинги   йилдан
бошлаб халқаро молия институтлари техник кўмаги асосида макроиқтисодий
сиёсатни   таҳлил   қилиш,   турли   хил   иқтисодий   кўрсаткичларни   бир-бирига
боғлиқлигини   ўрганиш   мақсадида   динамик   стохастик   умумий   мувозанат
моделини   (DSGE)   жорий   этиш   мақсад   қилинган.   Бу   модель   пул-кредит, фискал   ва   умумий   иқтисодий   сиёсатнинг   мувофиқлигини   баҳолашга   рдам
беради.   Шунингдек,   қабул   қилинган   қарорларнинг   алоҳида   кўрсаткичларга
таъсирини   миқдорий   баҳолаш   учун   ишлатилади.   2021   йилда   инфляция
даражасини қисқа муддатли прогноз қилишда BVAR моделидан фойдаланган
ҳолда   дастлабки   натижалар   эълон   қилинган   бўлиб,   кейинги   босқичда   ушбу
моделни   тўлиқ   жорий   қилиш   бўйича   иккинчи   босқичдаги   ишлар   давом
эттирилади. Инфляция даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар, шунингдек,
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини ўрганиш
учун   ҳар   ойда   Марказий   банк   томонидан   ўтказиладиган   инфляцион
кутилмалар   бўйича   сўровнома,   чораклик   аҳолининг   истеъмол   кайфияти
сўровлар   ўтказиш   тизими   ва   сўровномани   таҳлил   қилиш   методологиясини
такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, кейинги йилдан бошлаб
аҳоли   ва   тадбиркорлик   субъектларининг   узоқ   муддатли   инфляцион
кутилмалари   (икки   йиллик   ва   уч   йиллик)   ҳам   ўрганиб   бориш   тизими   йўлга
қўйилади.   Республика   ҳудудларидаги   нархлар   динамикаси   ва   омиллари,
иқтисодий   жараёнлар   ва   кутиламаларни   сифат   жиҳатдан   ўрганиш   бўйича
янги   тизим   жорий   этилади.     Бу   маълумотлар   пул-кредит   сиёсати   соҳасида
қарорлар   қабул   қилишда   қўшимча   компонент   сифатида   ишлатилади.   2021
йилнинг   август   ойидан   жорий   этилган   асосий   истеъмол   товарлари
нархларини онлайн кузатиш (НОК) тизими имкониятлари янада кенгайтириб
борилиб, нархларни тўплаш, умумлаштириш ва гуруҳлаштириш жараёнлари
тўлиқ инсон  омилисиз  автоматик  тарзда  ишлаши йўлга  қўйилади. Нархлари
кузатиладиган   савдо   нуқталари   сони   ва   улардан   олинадиган   маълумотлар
кўлами кенгайтириб борилади.