Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудлар ва уларнинг ривожланиш хусусиятлари

Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий
ҳудудлар ва уларнинг ривожланиш
хусусиятлари
Кириш
I боб. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг тутган ўрни
ва  моҳияти.
1.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг вужудга келиш тарихи ва ривожланиш
босқичлари.
1.2. Эркин   иқтисодий   ҳудудларни   шакллантиришнинг   ҳуқуқий   ва
ташкилий асослари. 
1.3. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг асосий фаолият йўналишлари.  
II   боб.   Жаҳоннинг   турли   минтақаларида   эркин   иқтисодий   ҳудудлар
фаолияти таҳлили.
2.1.   Европа қитъасидаги эркин иқтисодий ҳудудлар.
2.2.   Жануби-Шарқий   Осиё   мамлакатларида   эркин   иқтисодий   ҳудудлар
фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.
2.3.   МДҲ давлатларидаги эркин иқтисодий ҳудудлар ва улар фаолиятининг
таҳлили.
III   боб.   Ўзбекистонда   эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   яратилиши
истиқболлари.
3.1.   Ўзбекистонда   эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   ташкил   этилиши
имкониятлари таҳлили.
3.2.   Мамлакатимизда   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   фаолиятини   тартибга
солувчи   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатлар   базасини   такомиллаштириш
йўналишлари.
3.3.   Ўзбекистонда   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   ривожланишининг
истиқболлари.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар р ў йхати.
Илова.             
Кириш.
Навоий   аэропорти   базасида   эркин
индустриал-иқтисодий   зонани   ташкил
этиш,   шунингдек,   Навоий   шаҳрида   янги
барпо   этилган   аэродромни   халқаро
оператор   —   Кореянинг   «Кореан   Эйр»
компанияси   бошқарувига   бериш
тўғрисидаги   қарорнинг   қабул   қилиниши
туфайли   олдимизда   катта   истиқболлар
очилади 1
.
И. Каримов
Давлат   мустақиллигини   қўлга   киритиш   натижасида   Ўзбекистон   учун
иқтисодий   ва   ижтимоий   тараққиётнинг,   маданий   ва   маънавий
янгиланишнинг кенг истиқболлари очилди.
Вазият  тақозоси  билан Ўзбекистон  дастлабки  кунларданоқ бир ёқлама
ривожлантирилган   мажруҳ   иқтисодиётдан   мерос   бўлиб   қолган,   табиий   ва
минерал   хом-ашё   захираларидан   нотўғри   фойдаланиш,   ишлаб   чиқарувчи
кучларни   ривожлантириш   ва   жойлаштиришдаги,   нарх   белгилашдаги,
аҳолининг   истеъмол   таркибидаги   бузилишлар   туфайли   вужудга   келган   ғоят
кескин   муаммоларни   якка   ўзи   ҳал   қилишга   мажбур   бўлди.   Маъмурий   йўл
билан   режалаштиришга   асосланган   иқтисодий   муносабатлардан   бозор
муносабатларига   ўтишнинг   тартиби   ва   усулларини   ўзи   белгилашига   тўғри
келди.   Жаҳон   хўжалик   алоқалари   тизимига   кириш,   давлатлараро   иқтисодий
муносабатларни йўлга қўйишнинг энг мақбул йўллари изланди.
Ўзбекистон   иқтисодиётининг,   бир   неча   ўн   йиллар   давомида   бўлгани
каби   ташқи   дунёдан   ажралиб   қолиши   ҳолларига   барҳам   берилганлиги,
1
  Президент И. Каримовнинг  2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси дан.   мустақил   ташқи   иқтисодий   йўл   шакллантирилиб,   амалга   оширилганлиги
иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим натижаси бўлди 2
.    
"Ўзбeкистондаги   ислоҳотлар   ва   янгиланиш   жараёнларига   баҳо   бeрар
эканмиз,   шуни   таъкидлашни   истардимки,   ҳаётимизни   барча   соҳаларини
эркинлаштириш йўли ўз моҳияти ва эътиборига кўра мамлакатимизда амалга
оширилаётган барча ўзгаришларининг асосий боғловчи бўғинига айланди" 3
. 
Мамлакатимиз   ривожланиш   стратeгиясининг   биринчи   устувор
йўналиши   мамлакат   сиёсий,   иқтисодий   ҳаётини,   давлат   ва   жамият
қурилишини   янада   эркинлаштиришдир.   Бу   борада   Рeспубликамизда   жуда
кўп   қонунлар   қабул   қилинди.   1996   йил   25   апрелда   Ўзбекистон
Республикасининг   “Эркин   иқтисодий   зоналар   тўғрисида”ги   Қонун
иқтисодиётни   эркинлаштиришни   ҳар   томонлама   ишлаб   чиқилган   қонуний
хўжалик   систeмасига   интeграция   жараёнларини   жадаллаштиришда
иқтисодий   эркинлик,   бу   самарали   ўтиш   даврининг   асосий   ўзагини   ташкил
этади.
Жаҳон   тажрибаларини   ҳар   томонлама   ўрганиш,   иқтисодий
ислоҳотларни   ўтказиш   бўйича   жаҳон   тажрибасида   тўпланган   барча
мутараққий   ишларни   кeнг   қўллаш   ижтимоий,   иқтисодий   тараққиётни
янгиланишнинг биринчи йўлидир.
Ўзбeкистон   иқтисодининг   жаҳон   ҳамжамияти   аъзоларига   нисбатан
очиқлик   даражасини   таъминлайдиган   бир   қатор   шартномалар,   қонуний
асослар,   савдо   иқтисодий   ҳамкорликни   олиб   бориш   учун   шарт-шароитлар
яратилди.   Жаҳон   хўжалик   фаолиятини   ўрганар   эканмиз,   эркин   иқтисодий
зоналарнинг   ташкил   этилиши   ва   уларнинг   фаолияти,   алоҳида   аҳамиятга   эга
эканлигини   таъкидлашимиз   лозим.   Эркин   иқтисодий   зоналарнинг   жаҳон
тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай тeрриториал анклавлар зонани ташкил
қилган   мамлакат   учун   юқори   иқтисодий   самара   бeриб,   минтақанинг   кўп
2
 И. Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. “Ўзбекистон” 1995 й. 8- ва 102-бетлар.
 
3
  И. Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Тошкент “Ўзбекистон” 1998 йил. муаммоларини   ҳал   қилишда   роли   каттадир.   Эркин   иқтисодий   зоналар
ривожланиш тарихи узоқ ўтмишга тақалиб, улар  ХIХ аср бошларида Ғарбий
Европа,   Буюк   Британия,   Гeрмания   эркин   савдо   портлари,   очиқ   шахарлар,
божсиз   зоналар   шаклида   бўлиб,   улар   у   ерда   яратилган   маълум   имтиёзлар
асосида   савдо   иқтисодий   алоқаларни   ривожлантиришга   ижобий   таъсир
этдилар.
Эркин   иқтисодий   зоналарнинг   ҳозирги   вақтда   25   га   яқин   функционал
модeллари   мавжуд   бўлиб,   улар   иқтисодий   ривожланиш   даражаси   турлича
бўлган мамлакатларда фаолият кўрсатиб кeлмоқда.
Эркин   иқтисодий   зоналар   нафақат   ривожланиб   кeлаётган   давлатлар
тeрриториясида,   балки   саноати   ривожланган   мамлакатларда,   янги
индустриал   мамлакатларда   ҳамда   ўтиш   иқтисодиёти   даврида   бўлган
мамлакатларда   мавжуд   бўлиб,   уларнинг   бой   тажрибасидан   тўғри
фойдаланиш   хозирги   замон   давр   талабига   мос   кeлди.   Ўзбeкистон
Республикасининг "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги қонунига асосан,
рeспублика   ҳудудида   бундай   зоналарнинг   уч   модeли,   яьни   1)   эркин   савдо
зоналар;   2)   эркин   ишлаб   чиқариш   зоналари;   3)   эркин   илмий-тeхникавий   ва
бошқа   зоналар   шаклида   тузилиши   мумкин.   Рeспубликамизда   эркин
ҳамкорликда   иқтисодий   фаолият   олиб   бориш   учун   барча   шарт-шароитлар
яратилгандир.   Хорижий   инвeсторлар   учун   халқаро   амалиётда   қабул
қилинган,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликлари   устуворлигидан   кeлиб   чиқадиган
ҳуқуқий қоидалар ва нормативлар яратилди.
Рeспубликамиз   ўзининг   улкан   иқтисодий   салоҳияти,   қулай   табиий
иқлимий шарт-шароитлри, маълум даражада малакали мeҳнат рeсурслари ва
мустаҳкам қонуний асослари билан эркин иқтисодий зоналарни учдан ортиқ
модeлларини ташкил этиб, уларни ривожлантириш учун имкон яратди.
Хорижий   сармоядорлар   билан   ҳамкорликда   эркин   иқтисодий
зоналарнинг   энг   оптимал   модeлларини   ташкил   этиш,   бир   томондан
Рeспубликамизнинг   барқарор   ижтимоий-иқтисодий   ривожланишига   ижобий
ва   самарали   таъсир   этса,   иккинчи   томондан   халқаро   мeҳнат   тақсимотидаги ўрнини   кўтаради.   Бундай   ҳамкорлик   асосида   жаҳон   иқтисодиётига   хос
бўлган   фундамeнтал   хусусият,   яъни   байналминаллашув   жараёни   ётади.   Бу
муносабатларнинг   шаклланиши,   жаҳон   иқтисодиёти   жараёнлари
глобаллашувининг асосий мeзонидир.
Мустаҳкам   барқарор,   ишлаб   чиқариш,   савдо   иқтисодий   алоқаларнинг
ривожланиш даражаси турлича бўлган мамлакатлар ўртасида шаклланиши ва
ривожланиши,   бозор   иқтисодиёти   мeханизмининг   муҳим   элeмeнтларидан
биридир.   Шундай   экан,   қабул   қилинган   қонунларни   ҳаётга   тадбиқ   этиш,
эркин   иқтисодий   зоналар   тузишнинг   тeхник-иқтисодий   асосланган
ривожланиш   дастур   ва   лойиҳаларини   ишлаб   чиқиш   чуқур   изланишларни
талаб этади.
Назарий жиҳатдан Ўзбeкистон учун турли функционал моҳиятли эркин
иқтисодий   зоналар   ривожланиши   концeпциясини   ишлаб   чиқиш   мумкин.
Эркин   савдо   зоналари   "Буюк   ипак   йўли,   қўшни   ҳамдўстлик   давлатлари
чeгараларида тузилса, эркин экспортга йўналтирилган саноат ишлаб чиқариш
зоналарини   эса   табиий,   ер   ости   бойликлари,   мeҳнат   рeсурслари   бой   бўлган
тeрриторияларда   тeхнологик   паркларни   тармоқ   илмий-тeкшириш
институтлари,   лойиҳа-конструкторлик   бюролари   ва   олий   ўқув   юртлари
ҳамкорлигидаги илмий марказларда ташкил этиш юқори, ҳам иқтисодий, ҳам
ижтимоий самара бeради.
Бундай лойиҳа ва концeпцияларни ишлаб чиқаришдаги асосий муаммо,
жаҳон   инвeстиция   оламида   инвeстициялар   учун   кураш   ва   рақобат   мавжуд
бўлган   бир   пайтда,   эркин   иқтисодий   зоналар   ташкил   этиш   учун   бир   хил
асосий   критeрияларнинг   йўқлигидир.   Эркин   иқтисодий   зоналар   тузиш   ва
ривожлантириш мақсадларини уч гурухга жамласа бўлади.
Бу   иқтисодий,   ижтимоий,   илмий-тeхникавий   мақсадлардир.   Шу
мақсадлардан   кeлиб   чиққан   ҳолда   рeспубликанинг   алоҳида   олинган   маълум
ҳудудларида,   турли   мақсадларни   амалга   оширишга   қаратилган   эркин
иқтисодий зоналарни маълум модeлларини ривожлантириш лозим. Рeспубликамизнинг   Жиззах,   Навоий   вилоятларини   иқтисодий
салоҳиятининг таҳлили шуни кўрсатдки, бу минтақалар ўзининг ҳам қишлоқ
хўжалик,   ҳам   саноат   ишлаб   чиқариш   даражаси   билан   ҳудудида   экспортга
йўналтирилган   ишлаб   чиқариш   зоналарини,   эркин   тадбиркорлик   ва   эркин
савдо   зоналарини   ташкил   этиш   учун   қулай   ҳисобланади.   Ҳар   бир   рeгион
ўзининг   ҳудудида   у   ёки   бу   тармоқни   ривожланиш   даражаси   ва   мавжудлиги
билан   фарқ   қилади.   Бу   омил   эркин   иқтисодий   зоналарнинг   маълум
йўналишдаги   модeлини   танлашда   ривожланиш   стратeгиясини   ишлаб
чиқишда ва инфратузилмасини яратишда муҳим хисобланади.
Рeспубликамизда   эркин   иқтисодий   зоналарнинг   оптимал   модeлларини
ривожлантириш,   мавжуд   жаҳон   тажрибасининг   биз   учун   қулай   бўлган
иқтисодий   самарали   усулларидан   фойдаланиш,   очиқ   бозор   иқтисодиёти
тамойилларига   амал   қилган   ҳолда,   устувор   йўналиш   бу   иқтисодиётни
эркинлаштириш   ва   жахон   хўжалиги   тизимига   интeграция   жараёнларининг
чуқурлашувига   олиб   кeлади.   Натижада,   қўйилган   иқтисодий,   ижтимоий   ва
илмий-тeхникавий мақсадларга эришилади 4
.
4
  С.  Мирзалиева.   Эркин и қ тисодий зоналар нинг  асосий й ў налишлари ва тамойиллари" август 1999 й.  I боб. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг тутган
ўрни ва  моҳияти.
1.1. Эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   вужудга   келиш   тарихи   ва
ривожланиш босқичлари.
Дунёдаги биринчи эркин иқтисодий ҳудуд 1547 йил Италияда вужудга
келган бўлиб,  бу эркин савдо шаҳри ҳисобланган  Ливорно шаҳри эди. XIV-
XV   асрларда   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   асосан,   «эркин   шаҳарлар»   ва   савдо
оқимларини жалб қилиш учун савдо йўллари кесишган портлар кўринишида
ташкил этилган. Ўша даврдан бошлаб шундай кўринишдаги эркин иқтисодий
ҳудудлар   бутун   дунё   бўйлаб   тарқала   бошлади.   Уларнинг   ташкил   этилиши
нафақат   ушбу   зоналарнинг   ривожланишига   қаттиқ   туртки   бера   бошлади,
балки   унга   боғлиқ   ҳудудлар   ва   бутун   мамлакатнинг   иқтисодиётининг
ривожланишига сабаб бўлди. 
XIX   асрда   жаҳон   иқтисодиёти   ва   жаҳон   савдосининг   ривожланиши
ҳамда   XX   асрда   миллий   иқтисодиётлар   халқаролашувининг   чуқурлашуви
натижасида эркин иқтисодий ҳудудлар халқаро иқтисодий муносабатларнинг
бир   шакли   сифатида   кенг   тарқалди   ва   ўзининг   иқтисодий   жиҳатдан
маъносини   сезиларли   ўзгартирди.   Замонавий   жахон   иқтисодиётида   эркин
иқтисодий   ҳудудларнинг   вужудга   келиш   даври   умуман   XX   асрнинг   2-
яримларига тўғри келади.
XX   асрнинг   30-йилларида   эркин   иқтисодий   зоналар   дунёнинг   энг
ривожланган   мамлакати   АҚШнинг   ривожланишига   ҳам   сабаб   бўлди.   Эркин
иқтисодий   зоналар   нафақат   АҚШнинг,   балки   Хитой,   Корея   Республикаси,
Гонгконг,   Тайвань,   Бразилия,   Сингапур   каби   давлатларнинг   ҳам
ривожланишига   туртки   берган.   Ҳозирда   жаҳон   хўжалигида   тўрт   мингдан ортиқ   махсус   иқтисодий   зоналар   фаолият   юритади   ва   улардан   20   фоизга
яқини АҚШ ҳудудида жойлашган.
XX   асрдан   бошлаб   эркин   иқтисодий   зоналар   асосан   йирик   халқаро
аэропортлар,   денгиз   портлари,   темир   йўл   узелларида   бўш   ётган   ҳудудлар,
ишчи   кучлари,   мутахассислар   бўлгани   ҳолда   яратила   бошланди.   Масалан,
биринчи   эркин   иқтисодий   зоналардан   бири   1959   йилда   Ирландияда,
“Шеннон” аэропорти ҳудудида ташкил этилди. Кейинчалик шу хилдаги зона
Англиядаги   “Дог   Айленд”   аэропортида   барпо   этилди.   Баъзи   бир   эркин
иқтисодий   зоналар   жудаям   йирик   ҳудудларда,   масалан,   Бразилиядаги
“Манаус”   эркин   зонасининг   саноат   округи,   Хитойдаги   “Шеньжень”   махсус
иқтисодий зонасини келтириш мумкин.
Эркин   иқтисодий   зоналарни   ташкил   этиш   ва   улардан   фойдаланиш
бўйича   позитив   тажриба   кўпроқ   Хитойда   тўпланган.   Бу   ерда   бошидан
бошлаб   давлат   бошқарув   органлари   эркин   иқтисодий   зона   ҳудудида
мақсадли   имтиёзлар   бериш   орқали   рақобатбардош   товарлар   ишлаб
чиқаришга   мослашган   корхоналарнинг   аниқ   ишлаши   учун   шароитларни
белгилаб олдилар. Ўтган йилнинг 80-йилларида халқаро ҳамкорлик ва эркин
иқтисодий ҳудудларга чет эл капиталини жалб этиш муаммоларини тартибга
солувчи 100 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳозирги пайтда
Хитойдаги   эркин   иқтисодий   зоналардаги   ҳудудларда   тахминан   45   минг
корхона   фаолият   юритмоқда   ҳамда   уларга   киритилган   тўғридан-тўғри
инвестициялар ҳажми 30 млрд. доллардан ошади.
АҚШдаги   эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   сони   энг   кўп   бўлгани   каби,
Нью-Йоркда,   Бостонда,   Чикагода,   Кливлендда,   Сан-Францискода,   Сиэтлда
энг қадимий ва энг катта зоналар жойлашган. 1992 йилда бу зоналарга олиб
кирилган ва қайта ишланган товарларнинг қиймати 93,8 млрд. долларга, 90-
йилларнинг охирига келиб эса йилига 130-150 млрд.долларга етган.
Эркин   иқтисодий   зоналар   ривожланаётган   давлатларда   ҳам   анча
машҳур   бўлиб   кетди.   1981   йилга   келиб   уларнинг   сони   96   та   бўлган   бўлса,
кейинги   ўн   йилликда   эса   уларнинг   сони   300   тадан   ошди   ва   хозирда   ҳам кўпаймоқда.   Бу   ердаги   корхоналарда   ишлаётган   ишчилар   сони   3   млн.дан
ошади.
Фаолияти гуркираб кетган эркин иқтисодий зоналар билан бир қаторда,
ўзини   оқламаган,   ҳаттоки   хўжалик   юритувчи   субъектлар   фаолиятига   ва
бошқарувчилар   фаолиятига   ҳам   зарар   келтирган   зоналар   ҳам   кузатилган.
Масалан,   Шри-Ланкада,   Сенегалда   ва   яна   бир   қатор   давлатларда   эркин
иқтисодий   зоналар   нафақат   ижобий   фаолият   кўрсатган,   балки   ҳозирда   улар
ўз фаолиятларини умуман тўхтатган. 
Эркин   иқтисодий   ҳудудлар   –   бу   жахон   хўжалигининг   муҳим
институтларидан   бири   ҳамда   халқаро   иқтисодий   интеграциянинг   ўзига   хос
шаклидир.  
Одатда   бу   ерлар   мамлакат   миллий   ҳудудининг   бир   қисми   бўлиб,   чет
эллик   сармоядорларнинг   хўжалик   фаолиятини   рағбатлантириш   учун   махсус
ташқи   савдо,   божхона,   инвестиция,   валюта-молия   ва   солиқ   имтиёзлари
бериш   ҳамда   ташқи   инвестицияларни   ва   етакчи   чет   эл   технологияларини
жалб этиши билан изоҳланади.
Эркин иктисодий худудларни ташкил этиш билан бир нечта бир бирига
боглик максадларга эришиш мумкин.
Иктисодий максад , яъни ташки савдо ва ташки иктисодий фаолиятни
кенгайтириш,   чет   эл   ва   ички   капитални   жалб   килиш,   миллий   ишлаб
чикаришнинг   ракобатбардошлилигини   ошириш,   экспортни   купайтириш   ва
импортни   самарали   йулга   куйиш,   бюджетга   купрок   валюта   тушишига
эришиш. 
Ижтимоий   максад ,   бунга   янги   иш   уринлари   яратиш,       ахолининг
бандлигини   устириш,   жахон   тажрибасидан   фойдаланган   холда   ишчи-
ходимларнинг   малакасини   ошириш,   замонавий   бошкарув   кадрларни
шакллантириш,   ахолининг   турмуш   даражасини   устириш,   ижтимоий
инфратузилмани ривожлантиришни тезлаштиришга эришиш.
Ишлаб   чикариш   ва   илмий-техникавий   максад ,   бунда   чет   эл   ва
махаллий   техника-технологияларнинг   окиб   кириши,   илмий-тадкикот   ва тажриба-конструкторлик   ишлари   натижаларини   татбик   этишни   тезлашиши,
илмий-техник   кадрларнинг   тупланиши,   жу   жумладан   чет   эллик   кадрлар,
шунингдек,   иктисодиётнинг   устувор   йуналишлари   учун   молиявий
ресурсларнинг  тупланиши,  ишлаб  чикариш  ва   транспорт  инфратузилмасини
ривожланишига эришишдир 5
.
Эркин и қ тисодий  ҳ удудлар дунёнинг к ў плаб давлатларида кенг ёйилди.
Хал қ аро   корпорациялар   ў з   фаолиятлари   учун   имтиёзли   шароитларни
қ идириб, эркин и қ тисодий   ҳ удудларни к ў п фойда олиш мумкин б ў лган жой
сифатида   к ў ришади.   Йирик   х ал қ аро   корпорациялар   эркин   и қ тисодий
ҳ удудларда   ў з   ишлаб   чи қ аришларини   ташкил   қ илишни   экспансияларининг
му ҳ им й ў налиши деб хисоблайдилар.
Эркин   и қ тисодий   ҳ удудлар   мамлакатнинг   бош қ а   қ исмларида
ишлатилмайдиган имтиёз ва ра ғ батларнинг  ў зига хос тизими  қў лланиладиган
миллий   и қ тисодий   ҳ удуднинг   бир   қ исмидир.   Одатда   эркин   и қ тисодий
ҳ удудлар   ж ўғ рофий   жи ҳ атдан   у   ёки   бу   даражада   ало ҳ ида   ҳ удуддир.   Илмий
ма қ олалар   ва   хал қ аро   ташкилотларнинг   маърузаларида   турли   хилдаги
ҳ удудларни   «Эркин   и қ тисодий   ҳ удудлар»   деб   атайдилар.   Аммо   бу   термин
ушбу   ҳ олатнинг   мо ҳ иятини   т ў ли қ   очиб   бермайди.   Масалан,   уларнинг
к ў пчилигида   и қ тисодий   қ оидалар,   махсус   маъмурий   қ онунлар   маълум
х у қ у қ ий   ва   х ў жалик   режимидан   озод   қ илмайди.   У   фа қ ат   тадбиркорликни
ра ғ батлантирувчи  имтиёзлар  беради  ва уни енгиллаштиради. Амалда давлат
фа қ ат и қ тисодий жараёнларга аралашишини камайтиради.
К ў плаб   ривожланаётган   давлатлар   учун   эркин   ҳ удудлар   ҳ удудда
ишловчиларнинг   ҳ аёт даражаси, ишлаб чи қ ариш сало ҳ иятининг жамланиши,
давлат   ҳ удудидан   «таш қ арида»   эканлиги   маъносида   «махсус»   ҳ удудлар
хисобланади. Шунинг учун  ҳ ам бу  ҳ удудларни «махсус и қ тисодий  ҳ удудлар»
дейиш т ўғ риро қ  б ў лади.
Эркин   иқтисодий   ҳудудлар   нима   учун   ташкил   қилинади?   Нега   улар
жахонда кенг тарқалган?
5
Анализ экономики: Учебник / Под ред. В.Е.Рыбалкина. 2-е изд.-М.: Международные отношения, 2005. Эркин иқтисодий ҳудудлар уларни ташкил қилувчилар томонидан очиқ
иқтисодиёт   тамойилларини   амалга   оширишдаги   муҳим   босқич   сифатида
кўрилади.   Уларнинг   фаолият   кўрсатиши   ташқи   иқтисодий   фаолиятни
фаоллаштириш   ва   эркинлаштириш   билан   боғланади.   Эркин   иқтисодий
ҳудудлар   иқтисодиётининг   ташқи   дунёга   очиқлиги   кенг   даражада   бўлади.
Божхона,   соли қ   ва   инвестицион   режими   эса   таш қ и   ва   ички   инвестициялар
учун  қ улайдир.
Амалда  эркин  и қ тисодий   ҳ удудлар  жахон капитал  х ў жалиги  ми қ ёсида
миграция  қ илиб юрган капитал учун  қ оп қ он хисобланади. Мамлакат ичидаги
и қ тисодий   жараёнларни   фаоллаштиришда   фойдаланиш   учун   хорижий
капитални   жалб   қ илишдан   таш қ ари   саноатлашган   эркин   и қ тисодий
ҳ удудларнинг яна учта вазифаси к ў рсатилади:
-саноат   экспортини   ра ғ батлантириш   ва   шу   ор қ али   валюта
мабла ғ ларини жалб  қ илиш;
-бандлик даражасини ошириш;
- ҳ удудларни х ў жалик юритишнинг янги усулларини синаш майдонига,
миллий х ў жалик ривожланишининг  қ утбига айлантириш;
Эркин   и қ тисодий   ҳ удудлар   ташкил   қ илишнинг   му ҳ им   сабабларидан
бири   шундаки,   к ў пинча   давлат   и қ тисодиётини   капитал   о қ ими   учун   т ў ли қ
очишни,  ў зига хос инвестиция о қ имини хамма жойда ишлатишни истамайди.
Шунинг учун  ҳ ам махсус  ҳ удуд сифатида  қ исман очи қ ликни ишлатади.
Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилиш ва улар фаолиятининг жахон
тажрибаси   шуни   кўрсатадики,   жахон   бозори   билан   интеграцияни
чуқурлаштириш,   халқаро   иқтисодий   алоқаларни   рағбатлантириш   мақсадида
тузилган   ҳудудлар   (эркин   савдо   ҳудуди,   экспорт   ишлаб   чиқарилиши,
божхона   ва   бошқа   ҳудудлар)   билан   бирга   маълум   бир   фаолият   шакли   ва
ишлаб   чиқариш   соҳасини   рағбатлантириш   учун   ташкил   қилинган   алоҳида
режимли   махсус   зоналар   ҳам   мавжуд   бўлади.   Масалан,   қолоқ   туманларни
ривожлантиришни,   қолоқ   туманларни   саноатлаштиришни   рағбатлантирувчи
махсус   ҳудуд.   Шунинг   учун   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   ташкил   қилишнинг сабаблари   ва   мақсадлари   ҳар   бир   ҳолатда   ўзгача   бўлиб,   бир-бирига
ўхшамаслиги   мумкин.   Масалан,   АҚШ,   Буюк   Британия   каби   саноати
ривожланган   давлатларда   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   депрессияга   учраган
туманларда   кичик   ва   ўрта   бизнесни   ривожлантиришга   йўналтирилган
минтақавий   сиёсатни   амалга   ошириш   учун   ташкил   қилинган.   Бу   мақсадда
тадбиркорларга   (кичик   ва   ўрта)   мамлакатнинг   бошқа   туманларидагига
нисбатан   кўпроқ   фаолият   эркинлиги   ва   сезиларли   молиявий   имтиёзлар
берилади. Бу дастурлар хорижий капитал жалб қилишга қаратилмаган.
Худди шу мақсадда ривожланаётган давлатларда ҳам эркин иқтисодий
ҳудудлар   ташкил   қилинади.   Бу   эса   қолоқ   туманларни   динамик   равишда
ривожланаётган туманларга айлантириш имкониятини беради. Аммо саноати
ривожланган   давлатлардан   фарқли   равишда   бу   мамлакатларда   кўпроқ
хорижий капитални жалб қилишга ҳаракат қилинади.
Эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   ташкилий,   ҳуқуқий   тизими   турли-
тумандир.   Айрим   ҳолларда   у   ёки   бу   эркин   иқтисодий   ҳудудни   аниқ
классификациялаш   қийин,   чунки   улар   кўплаб   ҳудудларнинг   хусусиятларига
эга. 
Қатор   мамлакатлардаги   ресурслар   тақчиллиги   жараёнида   эркин
иқтисодий ҳудудлар миллий иқтисодиётнинг жахон хўжалигига қўшилишида
реал   ва   самарали   инструмент   сифатида   майдонга   чиқади.   Улар   асосан   фаол
ташқи   иқтисодий   фаолиятга   қаратилган   бўлиб,   замонавий   техника   ва
технологияларни   ўзлаштиришга   мойил,   инфратузилмага   мувофиқ   тарзда
мақсадли ишлаб чиқаришни яратиш, молиявий, инновацион, ишлаб чиқариш
ва   сотиш,   ташқи   савдо   фаолияти   усуллари   ва   шаклларини   қўллашдан
иборатдир.  
Эркин   иқтисодий   зона   деб,   минтақавий   жадал   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология
ва   бошқарув   тажрибасини   жалб   этиш   мақсадида   тузиладиган,   аниқ
белгиланган   маъмурий   чегаралари   ва   алоҳида   ҳуқуқий   тартиботи   бўлган
махсус ажратилган ҳудуд тушунилади. Ҳозирги   кунда   халқаро   хўжалик   фаолиятида   эркин   иқтисодий
зоналарнинг   30   дан   ортиқ   тури   мавжуд.   Чет   элларда   иқтисодиётни
соғломлаштиришнинг   самарали   воситаларидан   бири   мамлакатга   чет   эл
инвестициясини   киритиш   учун   зарур   шарт-шароит   яратиш   ва   ушбу
мамлакатлар иқтисодиётига хорижий инвесторларни жалб қилишга нисбатан
очиқ   ташқи   сиёсат   юритиш   ҳисобланади.   Мамлакатнинг   иқтисодий
салоҳиятини ошириш ва фаровон инвестицияли иқлимни яратишнинг бошқа
воситалари   билан   бир   қаторда   хорижий   мамлакатларда   турли   эркин
иқтисодий   зоналарни   шакллантириш   методи   қўлланилади.   Ушбу   йўл   билан
мамлакатлар   бундай   тузилмаларни   таъсис   этиш   ёрдамида   ўз   олдида   турган
баъзи   иқтисодий   масаларни   ҳал   қилади.   Эркин   иқтисодий   зоналар   қабул
қилаётган   мамлакат   ўз   иқтисодиётига   илғор   технология,   валюта   киримлари
шаклидаги   чет   эл   сармояларини   жалб   қилиш,   замонавий   инфратузилмасини
яратиш,   ички   истеъмол   бозорини   тўлдириш,   қолоқ   ҳудудларни   жадал
ривожлантириш,   қўшимча   ишчи   ўринларини   яратиш,   шунингдек,
иқтисодиётни   бошқариш   соҳасида   ва   замонавий   ҳалқаро   тадбиркорлик
соҳасидаги илғор халқаро тажрибага эга бўлиш мақсадида ташкил этилади.
Жаҳон мамлакатларининг кўп йиллик халқаро тажрибаси иқтисодиётни
соғломлаштириш   ва   ҳаётга   янги   иқтисодий   ғояларни   қабул   қилаётган
давлатларнинг   алоҳида   ажратилган   ҳудудларга   эркин   иқтисодий   зоналарни
ташкил этиши самарали эканлигини кўрсатиб турибди.
Ҳозирги   кунда   Ўзбекистон   Республикаси   олдида   иқтисодиёт   соҳасида
маълум   муаммоларни,   яъни   миллий   техника   ва   технологияларни   ишлаб
чиқиш ва жорий қилиш, экспорт салоҳиятини ўстириш, валюта захираларини
тўлдириш,   ўз   молия   ресурсларини   ижобий   ҳал   этишда   эркин   иқтисодий
зоналарни   яратиш   муҳим   аҳамиятга   эга.   Шу   мақсадда   Ўзбекистонда   эркин
иқтисодий   зоналарни   ташкил   этишнинг   ҳуқуқий   асослари   яратилди.
Жумладан,   1996   йил   25   апрелда   қабул   қилинган   Ўзбекистон
Республикасининг   “Эркин   иқтисодий   зоналар   тўғрисида”ги   қонуни,   эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги  Низомлар ва бошқа қонун ости ҳужжатлари
шулар жумласидандир.
Ўзбекистонда   эркин   иқтисодий   зоналарни   тузиш   Вазирлар
Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Олий Мажлис қарори билан амалга
оширилади.   Ҳар   бир   ташкил   этилган   эркин   иқтисодий   зонанинг   мақоми   ва
чегаралари,   шунингдек,   унинг   қанча   муддатга   тузилиши   ушбу   тузилган
иқтисодий   зона   ҳақидаги   Низом   билан   белгиланади.   Ўзбекистон
Республикасида ҳар бир эркин иқтисодий зона бўйича Низом Олий Мажлис
томонидан тасдиқланади.
Эркин   иқтисодий   зоналарни   ташкил   этишда   уларнинг   ташкил   этилиш
мақсадларига катта аҳамият берилади. Чунки ҳар бир эркин иқтисодий зона
бирон   бир   мамлакатнинг   иқтисодий,   ижтимоий,   баъзида   сиёсий   шарт-
шароитидан   келиб   чиққан   ҳолда   ташкил   этилади.   Масалан   ривожланган
мамлакатлар   АҚШ,   Франция,   Англия,   Японияда   эркин   иқтисодий   зоналар
ишсизлик   кўп   бўлган,   ривожланмаган   мамлакатларда   инфратузилмага   эга
бўлмаган ҳудудларда шу ҳудудларни ривожлантириш учун ташкил этилади.
Ўзбекистонда   эркин   иқтисодий   зоналарни   ташкил   этишда   қуйидаги
вазифалар   мақсад   қилиб   қўйилади:   мамлакат   ва   чет   эл   инвестициясини,
истиқболли   технология   ва   бошқарув   тажрибасини   жалб   этишни,   экспортни
рағбатлантириш,   унинг   таркибини   яхшилаш,   иш   билан   бандликни   ошириш
ва   малакали   кадрларни   тайёрлаш,   ер   участкасини   ижарага   бериш,   бино-
иншоотлар   ижараси,   тижорат   ва   бошқа   хизматларни   тақдим   этишдан
келадиган қўшимча валюта даромадини олиш.
Эркин   иқтисодий   зона   ҳудудида   юридик   шахслар   ва   фуқаролар
(жисмоний   шахслар)   хўжалик,   молиявий   ва   бошқа   фаолиятнинг   исталган
турлари   билан   шуғулланишига   йўл   қўйилади,   Ўзбекистон   Республикаси
қонун ҳужжатларида ман этилган фаолият турлари бундан мустасно.
Эркин   иқтисодий   зонанинг   фаолият   муддати   белгиланган   муддат
тугашидан   камида   3   йил   олдин   Вазирлар   Маҳкамаси   томонидан киритиладиган   тақдимномага   мувофиқ   Олий   Мажлис   қарори   билан
узайтирилади.
Эркин иқтисодий зоналарнинг мақомини тугатиш қонунга асосан эркин
иқтисодий   зона   тўғрисидаги   Низомда   белгиланган   муддат   тугаганда;   ушбу
Низомда   назарда   тутилган   вазифалар   ва   мақсадлар   бажарилмаган   тақдирда
амалга   оширилади.   Эркин   иқтисодий   зонанинг   мақомини   тугатиш
тўғрисидаги   қарор   белгиланган   муддат   тугашидан   камида   3   йил   олдин
Вазирлар   Маҳкамаси   киритган   таклифномага   биноан   Олий   Мажлис
томонидан қабул қилинади 6
.
6
  Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1996 й.даги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни, 4-модда.  1.2. Эркин   иқтисодий   ҳудудларни   шакллантиришнинг   ҳуқуқий
ва ташкилий асослари. 
Ўзбекистонда   эркин   иқтисодий   зоналар   ўзининг   ҳуқуқий   режимига
кўра   ўзига   хос   жиҳатларга   эга.   Уларда   алоҳида   божхона,   валюта,   солиқ
тартиботи,   шунингдек,   фуқаролар   кириши,   чиқиши   ва   у   ерда   бўлишининг
меҳнат муносабатлари, молия-кредит фаолиятининг алоҳида тартиботи ҳамда
инвестицияларни   жалб   этишга,   тадбиркорликни   ривожлантиришни
рағбатлантиришга   ва   зонани   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантиришга
қаратилган ўзига хос ҳуқуқий режим ўрнатилиши мумкин.
Эркин   иқтисодий   зоналарда   алоҳида   божхона   тартиби   белгиланади.
Унга   кўра   товарларни   олиб   кириш   ва   олиб   чиқиш   учун   божхона
божларининг   бекор   қилиниши   ёки   камайтирилиш   назарда   тутилади.
Шунингдек,   товарлар   экспорти   ёки   импорти   таърифдан   ташқари
чеклашларни   бекор   қилиш   ёки   енгиллаштириш   назарда   тутилиши   ҳам
мумкин.   Эркин   иқтисодий   зоналарда   товарларни   белгиланган   тартибда
баённомага   киритган   ҳолда   эркин   иқтисодий   зонанинг   божхона   чегараси
орқали   олиб   ўтишнинг   соддалаштирилган   тартиби   назарда   тутилиши
мумкин.
Мамлакатимизда   ташкил   этилган   ҳар   бир   эркин   иқтисодий   зона
ҳудудида   алоҳида   божхона   тартиботини   республика   божхона   хизмати
белгилайди.   Эркин   иқтисодий   зоналарда   белгиланган   алоҳида   божхона
тартиботи эркин иқтисодий зона ҳудуди орқали товарларни транзит тартибда
олиб ўтишга нисбатан қўлланилмайди.
Эркин иқтисодий зона  ҳудудида  алоҳида  валюта тартиботи  миллий ва
чет   эл   валюталарининг   эркин   муомалада   бўлиши   ҳамда   айирбошланиши белгилаб   берилади.   Ушбу   ҳудудда   алоҳида   валюта   тартиботининг   амал
қилиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди 7
.
Эркин   иқтисодий   зоналар   хўжалик  фаолиятининг   қатнашчилари,   яъни
фуқаролар,   юридик   шахслар   ва   бошқа   субъектлар   эркин   иқтисодий   зоналар
тўғрисидаги   Низомда   ички   ва   ташқи   инвесторлар   учун   тенг   шарт-
шароитлардан   келиб   чиққан   ҳолда   белгиланган   солиқ   имтиёзларидан
фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Мамлакатимиз   ҳудудида   ташкил   этилган   эркин   иқтисодий   зоналар,
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаш учун энг аввало маҳаллий
меҳнат ресурслари жалб этилади. Бундан ташқари республикамизнинг бошқа
минтақаларида   яшовчи   шахслар   ва   чет   эллик   фуқаролар   ҳам   жалб   этилиши
мумкин. Ушбу зоналарга ишчи кучини жалб этиш тегишли ҳудуднинг  ишга
жойлаштириш хизмати меҳнат биржалари орқали амалга оширилади.
Эркин иқтисодий зоналарда меҳнат муносабатлари қонун ҳужжатлари,
жамоа   шартномалари   ва   якка   тартибдаги   меҳнат   шартномалари   билан
тартибга солинади.
Ўзбекистон   Республикаси   эркин   иқтисодий   зона   ҳудудида   фаолият
юритаётган   фуқаролар   (жисмоний   шахслар)   ва   юридик   шахсларнинг
ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Эркин   иқтисодий   зоналарда   инвесторларнинг   Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча кафолатлари
ва имтиёзларига риоя этилиши таъминланади. Низомда қўшимча кафолатлар
ва имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.
Давлат   органлари   ва   бошқа   органлар   ёҳуд   мансабдор   шахсларнинг
юридик   шахслар   ҳамда   фуқаролар   (жисмоний   шахслар)   фаолиятига   асоссиз
аралашуви   натижасида   уларга   етказилган   зарар,   шунингдек   бой   берилган
фойда ва етказилган маънавий зиён суд тартибида қопланиши лозим.
Эркин иқтисодий зона мустақил бюджетга эга бўлади.
7
 Халқаро хусусий ҳуқуқ. Муаллифлар жамоаси. Тошкент 2002 йил. Эркин   иқтисодий   зонани   шакллантириш   босқичида   кредитлар   бериш
ёки   ишлаб   чиқариш   ва   ижтимоий   инфраструктура   объектларини   тўғридан-
тўғри   инвестициялаш   тарзида   республика   бюджети   ва  маҳаллий  бюджетдан
маблағлар жалб этилиши мумкин 8
.
Эркин   иқтисодий   зонанинг   бюджети   зона   маъмуриятининг
тасарруфидаги   ер,   бинолар   ва   иншоотларни   ижарага   беришдан,   турли
хизматлар   кўрсатишдан   келадиган   тушумлардан   ва   Низомда   белгиланган
бошқа тушумлардан ташкил топади.
Эркин   иқтисодий   зонаги   чет   эл   фуқаролари   ва   фуқаролиги   бўлмаган
шахсларнинг   кириши,   иқтисодий   зоналардан   чиқиши   ва   шу   ҳудудда
бўлишининг   Низомда   белгилаб   қўйиладиган   соддалаштирилган   тартиби
жорий этилиши мумкин.
Эркин   иқтисодий   зона   қатнашчиларининг   зонага   киритган
инвестициялари   ва   таваккалчилигини   суғурта   қилиш   ихтиёрий   суғурта
шартномаси асосида амалга оширилади.
Эркин   иқтисодий   зоналарни   бошқариш   Эркин   иқтисодий   зоналар
тўғрисидаги   қонунга   ва   Олий   Мажлис   томонидан   тасдиқланадиган   Низомга
мувофиқ   амалга   оширилади.   Зонанинг   фаолиятини   эркин   иқтисодий   зона
Маъмурий   кенгаши   мувофиқлаштириб   туради.   Унинг   оператив   бошқарув
органи зона Бош дирекцияси ҳисобланади.
Эркин   иқтисодий   зонанинг   Маъмурий   кенгаши   Вазирлар   Маҳкамаси
томонидан   жойлардаги   давлат   ҳокимияти   органлари,   тармоқ   бошқарув
органлари, инвесторлар, шу жумладан чет эл инвесторлари ва фуқароларнинг
ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларидан тузилади.
Республикамизда ташкил этилган эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий
кенгашига   раис   бошчилик   қилади.   Эркин   иқтисодий   зонанинг   чегаралари
мамлакатимизнинг   маъмурий-ҳудудий   бирлиги   (шаҳар,   туман,   шаҳардаги
8
 Халқаро хусусий ҳуқуқ. Муаллифлар жамоаси. Тошкент 2002 йил. туман)   чегараларига   тўғри   келган   тақдирда   Маъмурий   кенгаш   раисининг
вазифаларини ижро этиш тегишли ҳоким зиммасига юкланади 9
.
Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши :
- эркин   иқтисодий   зонанинг   ҳуқуқ   тартиботига   риоя   этилишини
назорат қилиб боради;
- зонани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади ;
- инвестицияларни жалб этиш учун қўшимча шартлар белгилайди;
- зонанинг ҳар йилги бюджетини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
- қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган   бошқа   ваколатларни
амалга оширади. 
Эркин   иқтисодий   зона   Маъмурий   кенгаши   ўз   ваколатлари   доирасида
қабул   қилган   қарорлар   эркин   иқтисодий   зона   хўжалик   фаолияти
қатнашчилари ижро этиши учун мажбурийдир.
Эркин   иқтисодий   зона   чегаралари   ичида   жойлашган   давлат   мулки
объектлари (ер, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар, бинолар,
иншоотлар)   жойлардаги   давлат   ҳокимияти   органларининг   ўз   ваколат
доирасидаги қарорига биноан оператив бошқарув ёки тўлиқ хўжалик юритиш
ҳуқуқи   билан   қонун   ҳужжатларида   белгиланган   тартибда   зона   Маъмурий
кенгашига топшириб қўйилиши мумкин.
Жойлардаги   давлат   ҳокимияти   органлари   эркин   иқтисодий   зона
Маъмурий   кенгашига   топшириб   қўйилган   ер,   ер   ости   бойликлари,   атроф-
муҳит   ва   бошқа   объектлардан   оқилона   фойдаланилиши   ҳамда   уларнинг
муҳофаза қилиниши устидан назоратни таъминлайдилар.
Эркин   иқтисодий   зона   ҳудудида   жойлашган   давлат   мулки
объектларини   хусусий   мулк   қилиб   сотиш   қонун   ҳужжатларида   белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Эркин иқтисодий зона Бош дирекцияси :
- алоҳида ҳуқуқий тартиботнинг амал қилишини таъминлайди ;
9
 Халқаро хусусий ҳуқуқ. Муаллифлар жамоаси. Тошкент 2002 йил. - танлов   асосида   чет   эл   капиталининг   жалб   этилишини   амалга
оширади ;
- зонани   ривожлантириш   дастури   рўёбга   чиқарилишини
таъминлайди;
- хўжалик,   молиявий   ва   бошқа   фаолият   билан   шуғулланаётган
корхоналар ва ташкилотларни рўйхатга олади;
- экологик   вазиятнинг   яхшиланиши   устидан   назоратни   таъминлайди,
шунингдек,   тарихий-маданий   бойликларнинг   сақланиши   учун
жавобгар бўлади;
- эркин   иқтисодий   зоналар   тўғрисидаги   Низомда   назарда   тутилган
бошқа ваколатларни амалга оширади.
Зона   Бош   дирекцияси   Низомда   назарда   тутилган   ҳолларни   истисно
этганда, корхона ва ташкилотларнинг оператив хўжалик, молиявий ва бошқа
фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Эркин   иқтисодий   зонанинг   Бош   дирекцияси   зона   Маъмурий   кенгаши
томонидан   тузилади   ва   унга   ана   шу   кенгашнинг   ўзи   тайинлайдиган   бош
директор бошчилик қилади.
Ташкил   этилган   эркин   иқтисодий   зона   ҳудудида   фаолият   юритаётган
юридик шахслар ва фуқаролар зона Бош дирекциясида  рўйхатдан ўтишлари
лозим.   Зона   бош   дирекцияси   рўйхатдан   ўтганлик   тўғрисида   юридик
шахсларга гувоҳнома беради ва бу ҳақда тегишли органларга хабар қилади 10
. 
10
 Халқаро хусусий ҳуқуқ. Муаллифлар жамоаси. Тошкент 2002 йил. 1.3. Эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   асосий   фаолият
йўналишлари.  
Жаҳон тажрибасида эркин иқтисодий зоналарнинг турли кўринишлари
мавжуд.   Уларни   таснифлашда   эркин   иқтисодий   зоналарнинг   ўзига   хос
хусусиятлари   ҳисобга   олинади.   Яъни   ҳудуди,   жойлашуви,   конфигурацияси;
ишлаб   чиқариш   ва   бошқа   ресурслар   мавжудлиги   ҳамда   сифати;   мазкур
ресурслар   реализация   қилинадиган   табиий-иқтисодий   ва   бошқа   шароитлар
хусусиятлари;   давлат   эркин   иқтисодий   зоналарниташкил   этишда   ўзининг
олдига   ва   эркин   иқтисодий   зоналар   олдига   қўйган   вазифалар;   ўз   олдига
қўйган вазифаларни ҳал этиш ва белгиланган мақсадга  эришиш учун давлат
унга   берган   функциялар;   эркин   иқтисодий   зоналарнинг   давлат   рухсат   этган
хўжалик  фаолияти  тури;  ҳудуднинг  миллий  тааллуқлилиги  ва  ҳоказо.  У  ёки
бу   иқтисодий   зона   ҳудудида   устунлик   қилувчи   фаолият   тури   ва   эркин
иқтисодий   зоналар   тўғрисидаги   қонуннинг   5-моддасига   мувофиқ   эркин
иқтисодий зоналар қуйидаги турларга ажратилиши назарда тутилади:
- эркин савдо зоналари ;
- эркин ишлаб чиқариш зоналари ;
- эркин илмий-техникавий ва бошқа зоналар.
Савдо-омборхона   зоналари.   Ўзбекистон   Республикасида   савдо-
омборхона   зоналари   эркин  савдо   зоналари  деб   юритилади.   Унга   кўра   эркин
савдо   зоналари   консигнация   омборларини,   эркин   божхона   зоналарини,
шунингдек, товарларга ишлов бериш, уларни ўраш-жойлаш, саралаш, сақлаш
зоналарини ўз ичига олади. Эркин   савдо   зоналари   чегарага   туташ   пунктларда,   аэропортларда,
темир   йўл   узелларида   ёки   Ўзбекистон   Республикаси   божхона   ҳудудининг
бошқа жойларида тузилади 11
.
Ҳозирги   кунда   Ўзбекистонда   фаолият   юритаётган   эркин   савдо
зоналари таркибига кирувчи эркин омбор зонаси 2000 йил 2 ноябрдан кучга
кирган   “Эркин   омбор   божхона   режими   тўғрисида”ги   муваққат   Низомга
асосланади.
Низомнинг   1-бандида   кўрсатилишича   эркин   омбор   –   бу   божхона
режими   бўлиб,   унда   хорижий   маҳсулотлар,   товарлар   божхона   божлари,
солиқ ва кўрсатилган товарларга иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан
жойлаштирилади   ва   фойдаланилади,   Ўзбекистоннинг   товарлари   эса   олиб
чиқишга   нисбатан   қўлланиладиган   экспортнинг   божхона   режимига   кўра
маълум шартларда жойлаштирилади ва қўлланилади.
Вақтинчалик  низомга  мувофиқ  эркин омборхонада  Ўзбекистонга  олиб
кириш  ва  олиб  чиқиш,  Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудидан  транзит   орқали
олиб кириш ёки олиб чиқиш ман қилинган товарлар ва қонунчиликда назарда
тутилган товарлардан ташқари ҳар қандай маҳсулотлар сақланиши мумкин. 
Эркин   омборларда   сақланаётган   маҳсулотлар   билан   қуйидаги
операциялар амалга оширилиши мумкин: ўраш, сақлаш, уларнинг сақланиши
учун мақбул ҳарорат яратиш.
Эркин   омборларда   божхона   органи   рухсати   билан   уларнинг   чакана
савдосини   истисно   қилган   ҳолда   товарларни   ишлаб   чиқиш   ва   тижорат
характеридаги   операцияларни   амалга   оширишга   рухсат   этилади   (улгуржи
савдо).
Савдо   омборхона   зоналари   шундай   зоналарки,   уларда   хорижий   келиб
чиқишга   эга   бўлган   товарлар   одатдаги   божхона   божларини   тўламасдан
сақланиши, сотилиши ёки сотиб олиниши мумкин. Божсиз савдо-омборхона
зонасига   1973   йилги   Киото   конвенциясида   таъриф   берилган.   Ушбу   зоналар
учун 3 та асосий белгилар хос:
11
 Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1996 й.даги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни, 6-модда.  1) улар халқаро бозорга хизмат кўрсатиш учун ташкил этилади ;
2) уларга   мамлакатнинг   қолган   ҳудудида   амалда   бўлган   кўпгина
солиқ   тўловлари   ва   божхона   чекловлари   тадбиқ   этилмайди   (божхона
экстерриториаллиги);
3) улар   маълум   бир   маънода   “эркин”   бўлишларига   қарамай,   ташқи
иқтисодий алоқалари давлат томонидан тартибга солинади.
Бундай турдаги илк зона Европада 50-йилларнинг охирида Ирландияда
ташкил   этилиб,   кейинчалик   асосан   ривожланаётган   мамлакатларда   ташкил
этилган.
Эркин-савдо   омборхона   зоналари   таркибида   мутахассислар   ташқи
савдо   зоналари   (АҚШ),   эркин   божхона   зоналари   (Венгрия,   Югославия),
эркин   божсиз   зоналар   (Болгария)   ва   эркин   портлар   (Германия,   Швейцария,
Бразилия, Руминия) ни ажратишади.
Савдо-омборхона   зоналари   нафақат   маҳсулотларни   кабул   қилиш,
сақлаш   (одатда   1   йил   муддатга),   сотиш,   сотиб   олиш,   балки   мазкур
маҳсулотларнинг   истеъмол   хусусиятларини   яхшилайдиган   операцияларни
амалга ошириш учун ҳам ташкил этилади.
Уларнинг   ҳудудларида   корхоналар  кенг   миқёсдаги   кўргазма   фаолияти
билан   шуғулланишлари,   савдолар   ташкил   этиш   ва   савдо   божларини,
маҳсулотининг   истеъмол   хусусияти   яхшиланиши   натижасидаги   қўшимча
қиймат   солиғи   олмасдан   банк   ва   суғурта   хизматларини   таклиф   этишлари
мумкин.   Улар   жумласига   йирик   халқаро   аэро   ва   денгиз   портларида
товарларнинг   божсиз   чакана   савдоси   амалга   ошириладиган   “дьюти   фри”ни
ҳам киритиш мумкин.
Экспорт-ишлаб   чиқариш   зоналари.   Ушбу   зоналар   бизда   эркин
ишлаб чиқариш зоналари деб юритилади.
Эркин   ишлаб   чиқариш   зоналари   –   тадбиркорликни   рағбатлантириш,
иқтисодиётнинг   устун   тармоқларига   чет   эл   инвестицияларини   жалб   этиш,
истиқболли   технологияларни   жорий   этиш   мақсадида   хўжалик-молиявий
фаолиятнинг алоҳида тартиботи жорий этиладиган ҳудудлардир. Эркин   ишлаб   чиқариш   зоналари   экспортга   мўлжалланган   ишлаб
чиқариш   зоналарини,   агрополисларни,   тадбиркорлик   зоналарини   ва   бошқа
зоналарни ўз ичига олади 12
.
Ҳозирги   кунда   эркин   иқтисодий   зоналарнинг   энг   кўп   тарқалган   тури
саноат   ёки   экспорт-ишлаб   чиқариш   зоналаридир.   XX   асрнинг   60-йилларида
кучли   интеграция   жараёнлари   билан   боғлиқ   ҳолда   жаҳоннинг   турли
минтақаларида   фақат   экспорт   учун   ишлаб   чиқаришни   ривожлантиришга
мўлжалланган   зоналар   ташкил   этила   бошланди.   20   йил   ичида,   1965   йилдан
1985   йилга   қадар   уларнинг   сони   3   тадан   260   тага   етди.   XX   аср   охирларига
келиб   эркин   иқтисодий   чегара   зоналарида   иш   билан   банд   бўлганлар   сони   3
млн.   кишидан   ортиб   кетди,   экспорт   ҳажми   эса   25   млрд.   долларни   ташкил
этди.
Экспорт ишлаб чиқариш зоналари энг кўп Осиёда (20 га яқин), Африка,
Лотин   Америкасида   (60   дан   ортиқ),   ривожланаётган   мамлакатларда
тарқалган.   Бундай   типдаги   зоналар   Венгрия,   Руминия,   Югославия,   Хитой,
АҚШда   ҳам   кўзга   ташланади.   Уларнинг   фарқли   жиҳати   шундаки,   давлат
имтиёзли валюта, молиявий режимдан фойдаланиб зона ҳудудида саноатнинг
устувор   соҳалари   ривожини   таъминлайди   ёки   қолоқ   туман   ҳудудида
хорижий   валюта   ёҳуд   маҳаллий   штат,   федерал   ҳокимиятнинг
инвестицияларини   жалб   қилган   ҳолда   экспорт   саноат   ишлаб   чиқаришини
юзага   келтиради.   Бу   маҳаллий   хом-ашё,   ярим   фабрикатлардан   янада
самаралироқ   фойдаланишга,   ишлаб   чиқариш   устидан   замонавий   бошқариш
усулларини   жорий   этишга,   малакали   кадрларни   тайёрлашга   имкон   беради.
Натижада   бошқа   туман   ва   мамлакатнинг   ўзида   янада   жадалроқ   иқтисодий
ривожланишга эришиш мумкин.
Бундай   зоналар   нафақат   хориж   сармояси   оқиб   келишини,   балки
технологиялар,   “ноу-хау”   келишини   таъминлайди,   янги   ишчи   ўринларини
яратади   ва   айни   пайтда   ўз   экспорти   йўналтирилганлигидан   келиб   чиққан
12
 Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1996 й.даги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни, 7-модда.  ҳолда   маҳаллий   ишлаб   чиқарувчиларни   чет   эл   фирмалари   рақобатидан
асрайди 13
.
Экспорт   ишлаб   чиқариш   зоналаридан   қуйидагиларни   кўрсатиш
мумкин:
- биргаликдаги   тадбиркорлик   зоналари   (Югославия,   Венгрия,
Болгария) ;
- эркин тадбиркорлик зоналари (АҚШ, Буюк Британия) ;
- махсус иқтисодий зоналар (Хитой Халқ Республикаси).
Уларга   яна   алоҳида   имтиёзлардан   фойдаланадиган   ва   кўпроқ   ташқи
бозорга   хизмат   кўрсатувчи   баъзи   бир   чет   эл   корхоналарини   мисол   қилиш
мумкин. Масалан: Мексиканинг чегарага яқин ерларида Америка фирмалари
ишлаб   чиқарган   маҳсулотни   АҚШ   бозорига   етказиб   берадиган   завод
қурилган (“Макиладорс”).
Экспорт   саноат   зоналарида   тадбиркорлар   машина,   хом-ашё,   унинг
компонентларидан олинадиган бож ва бошқа тўловлардан озод қилинганлар.
Чет   эл   фирмалари   солиқ,   даромад   солиғи   тўлашдан   ва   бошқа   билвосита   ва
бевосита   солиқ   тўловларига   нисбатан   бериладиган   “солиқ   таътиллари”га
эгалар.   Уларга   валюта   кредити   ва   имтиёзли   кредит   олишда   имтиёз   ва
эркинликлар берилган.
Эркин   илмий-техникавий   зоналар.   Ўзбекистон   Республикасида
эркин   илмий-техникавий   зоналар   алоҳида   ажратилган   ҳудудлардан   иборат
бўлиб,   у   ерда   илмий-ишлаб   чиқариш   ва   ўқув   марказлари   жамланади   ҳамда
улар   учун   илмий   ва   ишлаб   чиқариш   имкониятини   ривожлантиришга
қаратилган махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатилади. 
Эркин   илмий-техникавий   зоналар   юксак   технологиялар   зоналари,
технопарклар,   минтақавий   инновация   марказлари   –   технополислар   шаклида
ташкил этилади 14
.
13
 Ҳ.Бобоев ва бошқалар. Халқаро хусусий ҳуқуқ. “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”. Тошкент 2002.
14
 Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1996 й.даги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни, 8-модда.  Эркин   илмий-техникавий   зоналар   адабиётларда   “технопарк”,
“технополис”, “илмий парклар”, “технологик марказлар”, “ўқув марказлари”
деб  юритилади.  Уларнинг  ўзига  хос  жиҳати улар  ҳудудида  илмий  ва  ишлаб
чиқариш   технологик   фаолият   замонавий   илмий-ишлаб   чиқариш   фирмалари
шаклида   бирлашиши   ва   йирик   илмий   тадқиқот   маркази,   университет
миқёсида мавжуд бўлишидадир 15
. Бундай зоналарни ташкил этишдан мақсад
бутун   моддий   ва   меҳнат   ресурсларини,   янги   технологияларни   саноатга
тадбиқ   этишни   жадаллаштиришга   сафарбар   этиш,   янги   ишчи   ўринларини
таъминлаш, минтақада ва мамлакатда иқтисодни диверсификациялаш.
Илмий   технология   зоналари   иқтисодий   структурасида   қайси   соҳанинг
устунлик қилишидан келиб чиқиб уларнинг 3 та тури фарқланади:
1) Инновация   маркази   –   бу   унча   катта   бўлмаган   участкада
жойлаштирилган   иқтисодий   тузилма   бўлиб,   эндигина   яратилган   кичик
компания учун мўлжалланган.
2) Илмий   парк   –   бу   анча   катта   ҳудудга   эга   бўлиб,   унда   турли
миқдор   ва   ривожланиш   босқичидаги   илмий   ишлаб   чиқариш   фирмалари
жойлашган   бўлиб,   маҳаллий   тадқиқот   маркази   (университет)нинг   илмий-
техник   қурилмалари   асосида   унча   катта   бўлмаган   ишлаб   чиқаришни   йўлга
қўйишга имкон беради.
3) Тадқиқот   парклари   –   улар   доирасида   илмий-техник   янгилик
техник   прототип   босқичигача   ишлаб   чиқарилади.   Бундай   паркларда   саноат
компаниялари   илмий   тадқиқот,   саноат   конструкторлик   муассасалари
бирлашади.   Масалан :   Бостонда   “Классик”   тадқиқот   парки   ўзида   компьютер
техникасини   ишлаб   чиқариш   бўйича   700   дан   ортиқ   саноат   компанияларини
бирлаштирган.   Бироқ   22   миллион   фуд   ҳудуднинг   (саноат   ва   илмий
иншоотларга   ажратилган)   2/3   қисми   илмий-тадқиқот   ва   тажриба
конструкторлик   иншоотлари,   бинолари   билан   банд.   Илмий   парклар   400
йиллик   тарихга   эга.   АҚШда   биринчи   парклар   Сан-Францискода,   Бостонда,
Буюк Британияда эса Кембриджда вужудга келган.
15
 Ҳ.Бобоев ва бошқалар. Халқаро хусусий ҳуқуқ. “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”. Тошкент 2002. Чет   эллик   мутахассислар   фикрича,   1986   йил   бошларида   АҚШда   100
дан ортиқ парклар мавжуд бшлган, Франция ва Буюк Британияда 26 та ва 36
та бўлган. ФРГда 1985 йилда 18 та шундай парклар бўлган, Японияда эса 20
та технополис бўлган. Осиёнинг янги саноат мамлакатларида 10 та технопарк
мавжуд,   булар   Жанубий   Корея,   Сингапур,   Таиланд,   Малайзия   ва
Тайвандадир.
Энг йирик илмий парк янги саноат мамлакатлари Тайванда 1980 йилда
ташкил   этилган.   Ушбу   паркда   саноат-савдо   илмий   тадқиқот   институти,
микроэлектроника ишлаб чиқариш бўйича Тайвань компанияси, электроника
илмий-тадқиқот институти, биотехнологияни ривожлантириш бўйича марказ
ва   100   дан   ортиқ   саноат   корпорациялари   жойлашган.   Фаолият   тури   бўйича
туристик,  суғурта,  банк,  оффшор  (Швейцария,  Сингапур,  Гонконг,  Кипр)   ва
бошқа зоналар мавжуд.
Юқоридагилардан   ташқари   халқаро   тажрибада   эркин   иқтисодий
зоналарнинг   бошқа   турлари   ҳам   мавжуд.   Уларнинг   баъзиларини   кўриб
чиқамиз.
Комплекс   эркин   иқтисодий   зоналар.   Ўзида   савдо,   божхона,   ишлаб
чиқариш,   тадқиқотчилик   функцияларини   қамраб   олган   зоналар   –   комплекс
эркин   иқтисодий   зоналар   деб   аталади.   Бундай   зоналарни   ташкил   қилишда
зоналарда   аниқ   секторлар   функцияси   устунлиги   ва   уларни   яратиш   кетма-
кетлигини   аниқлаб   олиш   лозим.   Ушбу   зоналар   шаҳарлар,   районлар,   вилоят
ва   ўлкалар   (ёки   уларнинг   бир   қисми)   ни   қамраб   олганидан   янги   маъмурий
ҳудуд   ташкил   этиш   мумкин   ёки   зона   таркибига   қўшни   туманнинг   асосан
янги   хўжалик   ўзлаштириш   ҳудудларини   киритиш   ва   уларни   қўшма
тадбиркорлик зоналари сифатида ривожлантириш мумкин.
Эркин   иқтисодий   зоналар   зона   чегараларини   расмийлаштириш   ва
уларнинг функцияланиш режимига кўра икки турга бўлинади: анклаф (берк)
ва интеграциявий эркин иқтисодий зоналар.
Анклаф   эркин   иқтисодий   зоналар   –   ўз   ҳудудида   ишлаб   чиқарилган
маҳсулотни   эркин   конвертация   қилинадиган   валютада   ҳақ   олиш   учун экспорт   қилишга   мўлжалланган   зоналардир.   Ушбу   зоналарни   мамлакатнинг
бошқа  қисмидан  маҳсулот  ва  фуқароларнинг  ўз   чегараларидан  махсус  ўтиш
режими   билан,   эркин   иқтисодий   зоналарни   зонадан   ташқаридаги   ички
механизмдан   иқтисодий   мустақиллиги   ўзига   хос   иқтисодий   иқлимини
яратувчи маъмурий ва иқтисодий услублар билан таъминланади.
Анклаф   зоналар   асосан   мамлакатдан   табиий   ажратилган   ҳудуд   (орол,
ярим орол, денгиз қирғоқлари ва бошқа)ларда ташкил этилади. Шунингдек у
шаҳар   ичида   ҳам   ташкил   этилиши   мумкин.   Одатда   анклаф   зона   иқтисодий
ривожланиши   ва   аҳолининг   моддий   аҳволи   паст   бўлган   мамлакатларда
ташкил этилади.
Интеграциявий   зоналар   –   миллий   ва   дунёвий   иқтисод   билан   жипс
фаолият   юритиши   учун   янада   эркин   режимга   эга   бўлган   зоналардир.   Улар
кўпроқ   ривожланган   бозор   иқтисодиёти,   халқаро   меҳнат   тақсимотига   кенг
кириб борган  мамлакатларда ташкил этилади. Интеграциявий  зоналар бозор
иқтисодиёти   ривожланган,   байналмилаллашган   иқтисодиётда   мавжуд
бўлади.
Интеграциявий   зоналарда   мамлакат   ҳудудида   унификацияланган
иқтисодий ва ҳуқуқий режим ўрнатилади. Иқтисодий зоналарга бериладиган
ҳудудлар   ҳажми   турлича   бўлиши   мумкин.   Масалан,   улар   бир   неча   квадрат
километрдан тортиб минглаб квадрат километргача бўлиши мумкин. 
Эркин   иқтисодий   зоналар   қанча   мамлакатлар   ҳудудини   қамраб
олишига   кўра:   якка   миллатли   (мономиллатли),   яъни   битта   давлат   ҳудудида
жойлашган ва унинг қонунларига амал қиладиган ва байналмилал (халқаро) –
бир   неча   мамлакатлар   ҳудудини   қамраб   олувчи   ва   унинг   қоидаларига   амал
қилувчи зоналарига бўлинади.
Тўлақонли   иқтисодий   иттифоқ   тузиш   мақсадида   интеграциявий
гуруҳлар   даставвал   эркин   зонасини   тузадилар.   Улар   божхона   иттифоқи   ва
умумий   бозор   орқали   иқтисодий   иттифоққа   эволюциявий   тадрижий   йўл
билан   эришишга   ҳаракат   қилишади.   Эркин   саноат   зоналари   икки   ёки   ундан
ортиқ   миллий   хўжаликларни   бирлаштириш   шакли,   унинг   доирасида иштирокчи давлатлар ўзаро савдо тўсиқларини ўрнатади. Бироқ айни пайтда
ушбу   давлатлардан   ҳар   бири   бошқа   мамлакатларга   нисбатан   ўз   савдо
тўсиқларини сақлаб қолади.
Иштирокчи   мамлакатлар   чегаралари   божхона   назоратини   сақлаб
қолади,   бундан   мақсад   учинчи   мамлакатлар   орқали   паст   сифатли   арзон
товарлар кириб келишига йўл қўймасликдир.
Божхона   иттифоқи   иштирокчи   мамлакатлар   ўртасидаги   маҳсулот   ва
хизматлар   савдоси   чекловларининг   олиб   ташланишини   назарда   тутади.
Бунинг   учун   улар   ягона   ташқи   савдо   барьерлари   тизимини   тасдиқлашади.
Масалан, Европа иқтисодий иттифоқи ҳозирги кунда айрим МДҲ давлатлари
(Россия,   Белорусия,   Қозоғистон)   ўртасида   тузилаётган   божхона   иттифоқига
бошқа   МДҲ   давлатлари   ва   дунёнинг   истаган   бир   мамлакати   аъзо   бўлиши
мумкин.
Умумий бозор  – бу халқаро иқтисодий эркин зоналар эволюциясининг
навбатдаги   босқичидир.   Унда   гуруҳлар   ичида   маҳсулотларнинг   эркин
ҳаракат   қилиши   билан  бир   пайтда   ишлаб   чиқариш  омиллари  (сармоя,   ишчи
кучи) эркин ҳаракат қилади.
Тўла   иқтисодий   иттифоқ   унда   иштирокчи   мамлакатларнинг
иқтисодий   сиёсати,   савдо-сотиқ,   ишчи   кучининг   ҳаракати,   сармоянинг   оқиб
келишига   нисбатан   пул,   солиқ   ижтимоий   сиёсати   билан   бирга
унификациялашни кўзда тутади 16
.
16
 Ҳ.Бобоев ва бошқалар. Халқаро хусусий ҳуқуқ. “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”. Тошкент 2002. II   боб.   Жаҳоннинг   турли   минтақаларида   эркин   иқтисодий
ҳудудлар фаолияти таҳлили.
2.1.   Европа қитъасидаги эркин иқтисодий ҳудудлар.
 (Туркия тажрибаси)
Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви жараёнида миллий хўжаликларнинг
ҳеч   қандай   тўсиқларсиз,   эркин   ҳолда   иқтисодий   ҳамкорликни   йўлга   қўйиш
масалалари   бугунги   куннинг   энг   долзарб   аҳамият   касб   этувчи   жараёни
сифатида   эътироф   этилмоқда.   Чунки,   ҳалкаро   меҳнат   тақсимоти   асосида
давлатларнинг   ўзаро   боғлиқ   иқтисодиётга   эга   бўлиши   ва   ривожлантириш
жараёнида бир-бирини тақазо этиш уларни ўзаро манфаатли шартлар асосида
муносабатларни   йўлга   қўйишга   ундайди.   Ушбу   ҳолат   нафақат
ривожланаётган   давлатларга,   балки   жаҳон   ҳўжалиги   тизимида   иштирок
этувчи   ривожланган   давлатларга   ҳам   хосдир.   Чунки   ҳеч   бир   мамлакат,
ҳаттоки   у   бой   хом   ашё   ва   ишлаб   чикариш   ресурсларига   ёки   юқори   ишлаб
чикариш   салохиятига   эга   бўлса   ҳам,   ўз   имкониятлари   доирасида   мустақил
ривожга эриша олмайди.
Шуни   ҳисобга   олган   ҳолда   хозирда   кўплаб   ривожланган   ва
ривожланаётган   мамлакатлар   ўз   ҳудудларида   қатор   эркин   иқтисодий
зоналарни   ташкил   этиш   борасида   кенг   чора-тадбирларни   амалга
оширмоқдалар.   Иқтисодий   зоналар   турли   шаклларда   таъсис   этилиши
мумкин:   божхона   эркин   иқтисодий   зоналари,   эркин   ишлаб   чикариш,   эркин
тадбиркорлик   ҳудудлари,   янги   ва   замонавий   технологаялар   ҳудуди,   эркин банк   хизмати   зоналари,   туризм   марказлари   ва   бошкалар   шулар
жумласидандир.
Эркин   иқтисодий   зоналарнинг   бошқа   савдо   ҳудудларидан   фарқ
қиладиган   томони   шундаки,   улар   учун   ҳукумат   томонидан   мамлакатнинг
бошқа   ҳудудларида   мавжуд   бўлмайдиган   имтиёзлар   яратилади,   қолаверса,
уларнинг фаолияти доимий ва ижобий тарзда рағбатлантирилиб борилади 17
.
Бугунги кунда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда асосан:
 эркин   иқтисодий   зоналарда,   шунингдек,   улардан   ташқари
худудларда иш кучи бандлигини тўла таъминлаш;
 инвестицияларни   жалб   этиш   (асосан   эркин   конвертация
қилинадиган валютада);
 ишлаб   чиқарилган   маҳсилотлари   ички   бозорда   мавжуд   бўлган
маҳаллий   корхоналар   фаолиятига   тўсқинлик   қилмаган   (уларни   “қисиб
қўймаган” ҳолда) экспорт қилишга қодир булган йирик компанияларни ўзида
мужассам   этган   иқтисодий   зоналар   ташкил   этишга   эришиш   каби   мақсадлар
кўзда тутилади.
Эркин   иқтисодий   зоналар   жойлаштирилиши   мумкин   бўлган   ҳудудлар
одатда   қўшни   ва   хорижий   давлатларга   чиқиш   учун   қулай   бўлган   чегара
майдонларида, денгиз  портларида, йирик магистрал тармоқларида (темир ва
автомобил йўллари, аэропортлар) жойлашади, уларнинг фаолияти саноат,илм
ва   маданият   марказлари   фаолияти   билан,   шунингдек,   катта   микдордаги
табиий ресурслар жам бўлган ҳудудлар билан узвий боглиқ булади.
Кўп   холларда   эркин   иқтисодий   зоналарнинг   янги   ўзлаштирилган
хўжалик   худудларида   ташкил   этилиши   ҳам   мақсадга   мувофиқдир.   Ушбу
ҳудудлар   ривожланган   саноат   ишлаб   чикариши   ва   ижтимоий
инфратузилмага   эга   бўлмаса-да,   ҳукуматнинг   узоқ   муддатли   умумдавлат
дастурларини амалга ошириш борасидаги муаммоларни ҳал этиш жараёнида
муҳим   стратегик   аҳамият   касб   этиши   мумкин.   Хусусан,   мамлакатнинг
17
  Бозор, пул ва кредит. 5-сон май 2006 йил ёқилғи-энергетика   ва   минерал-хом   ашё   базасини   мустахкамлаш   каби
вазифалар шулар жумласидандир.
Жаҳон   амалиётига   назар   ташлайдиган   бўлсак,   бир   қатор   давлатлар   ўз
иқтисодий   ривожига   айнан   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   ташкил   этиш   орқали
эришганлар. Айнан шундай давлатлардан бири, Туркиядир 18
.
Туркия ҳукумати раҳбарлари мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш
борасида   хорижий   инвестицияларни   жалб   этиш   дастурини   амалга
оширганлар. Бу дастурнинг амалий кўриниши эса эркин иқтисодий ҳудудлар
ташкил этиш ва ўша ҳудудларга хорижий инвесторлар капиталларининг оқиб
киришини   таъминлашда   намоён   бўлиши  кўзда   тутилган   эди.   Демак,   Туркия
иқтисодиётига   чет   эл   инвестициялари   у   ерда   ташкил   этилган   эркин
иқтисодий   зоналарда   хорижий   ва   миллий   капитал   иштирокида   таъсис
этилган   қўшма   корхоналарни   очиш   орқали   ҳам   олиб   кирилиши   мумкин.
Туркияда   ташкил   этилган   эркин   иктисодий   зоналар,   шунингдек   бошқа
давлатларнинг   экспортчи   томонидантоварларни   божларсиз   олиб   кириш   ва
тақсимлаш мақсадида ҳам қўлланилиши мумкин.
Туркиядаги   илк   эркин   иқтисодий   зоналар   1987   йилда   Мерсин   ва
Анталия   шаҳарларида   ташкил   этилган.   1990   йилда   айнан   шундай   зоналар
сафи   Измирдаги   Эгей   эркин   иқтисодий   зонаси   ва   Истанбул   шахрида
яратилган   эркин   иқтисодий   зоналари   билан   кенгайди.   Кейинчалик   эркин
иқтисодий   зоналар   1992   йилда   Трабзонда,   1993   йилда   Адан   шахрида,
1994-1995   йилларда   Туркиянинг   шарқий   худудида   жойлашган   шахарлар
Эрзурум   ва   Мардина   шаҳарларида   таъсис   этилган.   Бу   каби   ислохотдан
кўзланган   асосий   мақсад,   мамлакатнинг   нисбатан   қолоқ   бўлган,   иқтисодий
танг   ахволда   қолган   ҳудудларининг   қисқа   муддат   ичида   самарали   ўсишини
таъминлаш,   ҳамда   у   ерларга   хорижий   инвесторлар   ва   тадбиркорларни   жалб
этиш   оркали   ривожланган   бозор   инфратузилмасини   шакллантиришдан
иборат булган. Туркия эркин иқтисодий зоналари фаолияти ушбу давлатнинг
қулай географик жойлашуви, унинг яқин ва Ўрта Шарқ, қолаверса Ғарбий ва
18
  Бозор, пул ва кредит. 5-сон май 2006 йил Шарқий   Европа   давлатларига   яқин   жойлашганидан   унумли   фойдаланган
ҳолда тез орада қўшни ва хорижий мамлакатлар бозорларига кириб бориши,
уларни   эгаллаши   ҳамда   кучли   рақобат   олиб   боришини   йўлга   қўйишга
қаратилган 19
.
Туркия ҳукумати томонидан, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш
ва   фаолиятини   тартибга   солиш   борасида   бир   қатор   қонунлар   ишлаб
чиқарилган.   Масалан,   3218-сонли   қонун   1985   йилда   қабул   қилинган   ва
1987- йилдан бошлаб амал қилиб келмоқда. Ушбу қонуннинг мақсади, эркин
иқтисодий   зоналарни   ташкил   этиш   чора-тадбирлари,   улар   фаолиятини
мақбуллаштириш,   тартибга   солиш   ва   тўғри   йўналтириб   боришдир.   Эркин
иқтисодий   зоналар   фаолиятининг   қонуний   жихатдан   мустаҳкамлаб
қўйилгани   уларнинг   самарали   иш   олиб   боришига   ва   сон   жиҳатидан   янада
купайишига туртки бўлиши табиий. 
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қадоқлаш ва банк фаолиятини
олиб   бориш   каби   тадбиркорликнинг   турли   кўринишларининг   Туркия   эркин
иктисодий зоналарида ташкил этилишига рухсат этилган булиб, улар доимий
равишда   рағбатлантирилиб   борилади.   Бунинг   учун   эркин   иқтисодий
зоналарда   зарур   барча   шарт-шароитлар,   офислар,   хунармандчилик
устахоналари   ва   омборхоналар   учун   мўлжалланган   бинолар   мажуд
бўлиб,улар   тадбиркорларга   имтиёзли   шартлар   асосида   ижарага   берилади.
Шунингдек,   Туркия   эркин   иқтисодий   зоналарига   хос   ва   уларда   мавжуд
бўлган имтиёзларсифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
1. Эркин иктисодий зоналар барча турдаги солиқлардан, шунингдек
корпоратив ва даромад солиқларидан бутунлай озод бўлган ҳудудлардир.
2. Бундан   ташқари,   эркин   иқтисодий   зоналарда   фаолият
кўрсатаётган   тадбиркорлар   турли   хилдаги   йиғимлар   ва   божлардан   ҳам   озод
ҳисобланади (масалан,божхона ва порт хизматлари учун божлар ва ҳ.к.)
3. Бошқа   давлатлардагидан   фарқли   ўлароқ,   Туркия   ички
бозорларида эркин иқтисодий зоналарда  ишлаб чикарилган ёки улар орқали
19
  Бозор, пул ва кредит. 5-сон май 2006 йил импорт   қилинган   товарларнинг   савдосига   рухсат   берилган   ва   бу   борада
уларга нисбатан оддий кўринишдаги ташқи савдо бошқаруви қўлланилади.
4. Эркин   иқтисодий   зоналарда   тўлов   воситаси   сифатида   эркин
конвертация қилинувчи ихтиёрий валюта қўлланилиши мумкин.
5. Туркиянинг   эркин   иқтисодий   зоналар   фаолияти   тўғрисидаги
қонунчилигига   биноан,   ушбу   ҳудудларда   фаолият   олиб   бориш   ҳуқуқини
берувчи   лицензияни   қўлга   кирита   олмагантадбиркорларга   рўйхатга   олиш
учун йиғмалар суммаси тўла миқдорда қайтарилади 20
.
6. Туркия эркин иқтисодий зоналарида ишчи кучининг нархи бошқа
давлатлардаги   эркин   иқтисодий   зоналарга   нисбатан   пастроқ   даражани
ташкил этади.
7. Туркия   эркин   иқтисодий   зоналарида   ер   ижарасининг   энг   қуйи
нархи жорий қилинган.
8. Инвестицияларнинг   кириб   келиши,   шунингдек   уларни   ишлаб
чиқариш жараёнига йўналтириш ва ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш
босқичларида ҳам бюрократик расмиятчиликларга йўл қўйилмайди.
9. Туркиянинг   бошқа   ҳудудларида   товар   ва   хизматлар   нархи   ва
сифати   ҳамда   улар   устидан   назоратни   ўрнатиш   борасидаги   қонунчилик
нормалари эркин иқтисдий зоналарида амал қилмайди.
Ушбу имтиёзлардан ташқари, эркин тадбиркорлик зоналарида фаолият
кўрсатувчи   инвесторлар   ҳукуматнинг   хусусий   капитал   қўйилмаларининг
ҳажмини   оширишни   рағбатлантириш   борасида   амалга   оширадган   сиёсати
доирасида   тақдим   этилажак   бир   қатор   бошқа   имтиёзлардан   ҳам
фойдаланишлари мумкин.
Туркия   эркин   иқтисодий   зоналарининг   энг   афзаллик   жихати   ва   ўзига
хос   хусусияти   шундаки,   улар   халқаро   портлар   ва   транспорт   тармоқларига
яқин   жойлашган.   Бу   каби   шарт-шароитлар   пировард   натижада   ушбу
ҳудудларда   қулай   инвестицион   муҳитнинг   шаклланишига   олиб   келади.   Шу
билан бирга инвесторларга  ҳам бир қатор қулайликлар ва кенг имкониятлар
20
  Бозор, пул ва кредит. 5-сон май 2006 йил яратади,   яъни   ишлаб   чиқариш   харажатлари   миқдори   камаяди,   мавжуд
маҳаллий   ва   хорижий   фирмалар   ўртасидаги   кучли   ва   соғлом   рақобат
мустаҳкамланади.
Шу   кунгача   олиб   борилган   самарали   ислоҳотлар   натижасида   хозирда
Туркияда   бир   қатор   ижобий   натижаларга   эришилди.   Мавжуд   21   та   эркин
иқтисодий   зоналарда   3401   та   фирма   ташкил   этилган   вабулардан   652   таси
хорижий   капитал   асосида   ташкил   этилган   фирмалар   ҳисобланади.   Ушбу
эркин   иқтисодий   зоналар   орқали   амалга   оширилган   экспорт-импорт
операциялари 2005 йилда 2004 йилга нисбатан 49,6 фоизлик ўсишга эришди
ва ялпи даромад хажми 18 млн. АҚШ доллари миқдорига етди. Бу мамлакат
жами ташқи савдо айланмасининг  14 фоизини ташкил этади. Айнан шундай
ўсиш   кўрсаткичлари   сўнгги   бир   неча   йиллар   мобайнида   ҳар   бир   эркин
иқтисодий зона миқиёсида кузатилмоқда. Олтита эркин иқтисодий зонада эса
ташқи   савдо   айланмаси   сўнгги   2005   йилда   1   млрд.   АҚШ   долларидан   ошиқ
миқдорга   етган   (“Istanbul   Leather”   –   4076,782   млн.   АҚШ   доллари,   “Istanbul-
Ahl” – 3022,789 млн. АҚШ доллари, “Mersin” – 2766,312 млн. АҚШ доллари,
“Aegean”   –   2642,599   млн.   АҚШ   доллари,   ”Bursa”   –   1108,767   млн.   АҚШ
доллари, “Istanbul-Trakya” – 1145,646 млн. АҚШ доллари).
Туркия   эркин   иқтисодий   зоналарининг   асосий   ҳамкорлари   АҚШ,
Европа   иттифоқи   мамлакатлари,   МДҲ   ва   бошқа   бир   қатор   мамлакатлар
ҳисобланади.   Хусусан   2003   йилда   эркин   иқтисодий   зоналарда   амалга
оширилган экспорт-импорт операцияларининг 30,3 фоизи Европа итифоқига
аъзо   мамлакатларига,   3   фоизи   МДҲ   мамлакатларига,   16   фоизи   АҚШ   ва
бошқа   мамлакатлар   ҳисобига   тўғри   келган.   Аҳамиятли   жиҳати   шундаки,
экспорт-импорт операцияларининг 45,5 фоизи Туркия давлатининг ҳиссасига
тўғри келган.
Демак,   ўз-ўзидан   маълум   бўладики,   Туркия   давлатининг   бугунги
кундаги иқтисодий ривожи ҳам кўп жиҳатдан эркин иқтисодий зоналарнинг
самарали   фаолиятига   боғлиқ.   Уларга   қанчалик   кўп   миқдорда   хорижий
инвестициялар ва замонавий технологиялар кириб келиши давом этса, ушбу ҳудудларнинг   иқтисодий   фаровонлик   даражаси   ҳам   шунчалик   юқори   ва
барқарор бўлади 21
.
2.2.   Жануби-Шарқий   Осиё   мамлакатларида   эркин   иқтисодий
ҳудудлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари.
Жаҳон   иқтисодиётида   “янги   индустриал   мамлакатлар”нинг   иқтисодий
ривожланиш модели ва унинг муваффақиятли ривожланиш томонлари қараб
чиқилганда, унинг ташқи ва ички омиллари хусусида ҳам тўхталиб ўтилади. 
Жаҳон   мамлакатларини   иқтисодий   ривожланиш   жараёнлари   шуни
кўрсатмоқдаки,   жаҳоннинг   у   ёки   бу   мамлакатлари   халқаро   иқтисодий
ҳамкорликка   фаол   киришаётганда   асосий   ишни   хорижий   инвестицияларни
жалб   этиш   ҳамда   ташқи   савдонинг   ўсишига   зарурий   бўлиб   ҳисобланадиган
шарт-шароитларни   яратишдан   бошлайди.   Шундай   экан,   бу   мамлакатлар   ўз
иқтисодий   ривожланишлари   доирасида   технологик   ишлаб   чиқаришнинг
барча   бўғинларидан   кенг   фойдаланган   ҳолда   таркибий   қайта   қурилишларга,
ишлаб   чиқаришда   тайёр   хом   –   ашёлардан   технологик   сиғими  юқори  бўлган
тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўта бошлайди. 
Ҳозирги   вақтда   Корея   Республикаси   саноати   ривожланган
давлатлардан бири ҳисобланади. 70-йилларнинг бошларида эркин иқтисодий
зоналарнинг   пайдо   бўлиши   мамлакат   саноатининг   янгиланиши   ва   шиддат
билан   ривожланиши   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   Трансмиллий
корпорациялар бўйича маркази материаллари ҳам гувоҳлик бермоқда. У ерда
айтилишича,   мамлакатнинг   иқтисодий   ўсишига   экспортнинг   таъсири
катталиги,   яъни   катта-катта   тармоқлар   ривожланиши   учун   фақатгина   ички
бозорнинг   ўзи   камлик   қилишини   тушуниб   етганлигидадир.   Корейс   экспорт
базасининг   ривожланиши   учун   чет   эл   капитал   қўйилмалари   катта   ёрдам
берди, эркин иқтисодий зоналар эса айнан шу инвестицияларни ўзлаштириш
21
  Бозор, пул ва кредит. 5-сон май 2006 йил ҳудуди бўлди. Бундай зоналар ички рақобатбардош саноат тармоқларни ҳам
жалб қилувчи катализатор  ролини ҳам  бажариши тахмин қилинганди. Жалб
қилинаётган   чет   эл   инвестициялари   нафақат   тўғридан-тўғри   чет   эл
инвестициялари,   балки   ташқи   қарзлар,   технологияларнинг   киритилиши
Корея   ички   бозорларида   капитал   етишмаслигини   қоплаш   ва   иқтисодий
ўсишга олиб келиши кутилганди.
Корея   иқтисодиётининг   барқарор   ўсишида   эркин   иқтисодий
зоналарнинг ташкил этилишининг специфик жиҳатлари кўзга ташланади.
50-йилларда   Корея   аграрлашган   давлат   бўлган,   етарлича
ривожланмаган   саноатини   ривожлантириш   учун   ўз   капиталига   эга   эмасди.
Шунинг   учун   ҳам   мамлакат   иқтисодиётига   чет   эл   инвестицияларини   жалб
қилиш режаси тузилган ва уни стимуллаштириш тизими ишлаб чиқилган. У
ўз ичига икки этапни олади:
Биринчиси,   1962   йилдан   1984   йилгача.   Бу   йиллар   ичида   ҳамма   чет   эл
инвесторлари қуйидаги, яъни:
 солиқ   имтиёзларидан,   фойда   солиғи,   корпоратив   солиқ   ва   мол-
мулк солиғи 50 фоизга пасайтирилган эди ;
 божхона божидан озод бўлиш ;
 импорт   қилинган   ускуна   ва   жиҳозларни   қўшилган   қиймат
солиғидан озод қилиш.
 Иккинчиси, 1984 йил июнь ойидан. 
XX асрнинг 60-йилларида Шарқий Осиё ва Лотин Америкасидаги  бир
қатор   мамлакатлар,   яъни,   “ЯИМ”лар   ҳам   худди   ана   шу   йўллар   орқали
ривожланиш   босқичига   қадам   қўйган   эди.   Ушбу   давлатларнинг   барчаси
иқтисодий   ўсишнинг   ташқи   омилларидан   самарали   фойдаландилар.   Шу
ўринда,   саноати   ривожланган   мамлакатлардан   хорижий   сармоялар,   техника
ва   технологияларни   кенг   миқёсда   жалб   қилинганлигини   таъкидлаб   ўтиш
лозимдир.     Хуллас,   жаҳон   иқтисодиётида   шундай   савол   туғилади   –   қайси
сабабларга кўра “янги индустриал мамлакатлар”ни ривожланаётган дунёдаги
бошқа мамлакатлардан ажратиб кўрсатиш мумкин? Маълумки, бир қатор сабабларга кўра, “янги индустриал мамлакатлар”
нинг   баъзи   бирлари   саноати   ривожланган   етакчи   мамлакатларнинг   муҳим
сиёсий   ва   иқтисодий   манфаатлари   таъсир   доирасига   тушиб   қолганлигини
кўришимиз   мумкин.   АҚШнинг   сиёсий   манфаатлари   асосан   Шарқий   Осиё
мамлакатларининг   “коммунистик   таъсирига”   қарши   турувчи   Тайвань   ва
Жанубий   Кореянинг   сиёсий   манфаатларини   қўллаб-қувватлашга   қаратилган
эди.   Шунинг   учун   ҳам   ушбу   мамлакатларга   чексиз   иқтисодий   ёрдамлар
уюштирилиб   -   ҳарбий   жиҳатдан   қўллаб   қувватланди   (масалан,   Тайванга   1,5
млрд. доллар миқдорида ёрдам кўрсатилган ). 1950-1965 йилларда АҚШнинг
ёрдами   Тайванда   жалб   этилган   жами   инвестицияларнинг   34%   ини   ташкил
этган   бўлиб,   унинг   74%и   инфраструктурага,   59%и   қишлок   хўжалигига   ва
13%и   саноат   ишлаб   чиқаришига   жалб   этилган   эди.   Хуллас,   буларнинг
барчаси   Тайван   иқтисодиётининг   ривожланишида   ташланган   ижобий   қадам
бўлди. 
Жаҳон иқтисодиётида “ЯИМ”ларни замонавий иқтисодий таркибининг
шаклланишида,   тўғридан–тўғри   йўналтирилган   инвестицияларнинг   таъсир
доираси   ҳам   катта   бўлмоқда.   80-йилларнинг   биринчи   ярмида   “ЯИМ”ларни
иқтисодиётдаги тўғридан–тўғри йўналтирилган инвестицияларнинг миқдори,
ривожланаётган   мамлакатлардаги   тўғридан–тўғри   йўналтирилган   сармоя
қуйилмаларининг   42%   ига   етган   эди.   Саноати   ривожланган   мамлакатлар
орасида   АҚШ   “янги   индустриал   мамлакатлар”   даги   ишбилармонлик
сармояларининг энг кўзга кўринган инвестори бўлиб ҳисобланади. Улардаги
тўғридан–тўғри   йўналтирилган   инвестицияларнинг   ўсиши,   хорижий
мамлакатлардаги   худди   шундай   инвестициялар   умумий   миқдорининг   10%
ини   ташкил   этади.   Япония   ҳозирги   кунда   “ЯИМ”даги   тўғридан–тўғри
йўналтирилган   инвестицияларнинг   миқдори   бўйича   жаҳон   мамлакатлари
ичида иккинчи ўринда туради.
Япония   инвестициялари   “ЯИМ”ларнинг   индустриаллашувига   ва
уларнинг экспорт товарларининг рақобатбардошлигини оширишга имконият
яратиб,   “ЯИМ”лар   саноатида   қайта   ишланадиган   маҳсулотларнинг   йирик экспортёрларидан   бирига   айланишида   муҳим   роль   ўйнамоқда.   Япония
инвестицияларини   кириб   келиши   биргина   1982-1985   йилларнинг   ўзида
Тайванда 2,1 мартага, Гонконгда 61% га ўсган эди. 
Япония   сармояларининг   иштирокида,   ушбу   мамлакатларда   юқори
сифатли   тайёр   маҳсулотларнинг   экпортёрлари   бўлиб   қолишига   имкон
берувчи   йирик   ишлаб   чиқариш   базаси   ташкил   этилди.   80-йилларнинг
бошларида     Япония   инвестициялари   умумий   миқдорининг   ярмисидан
кўпроғини   ташкил   этган   эди.   Хуллас,   япон   инвесторлари   иштирокида
“ЯИМ”ларда замонавий станоклар, электроника жихозлари, денгиз кемалари
ва бошқаларни ишлаб чиқариш бўйича комплекслар барпо этилган эди. 
Жаҳон иқтисодиётида Осиёнинг “ЯИМ”лари учун шу нарса ҳарактерли
бўлдики,   улардаги   тадбиркорлик   сармоялари,   биринчи   галда   қайта   ишлаш
саноати   ва   хом-ашё   тармокларини   ривожлантиришга   йўналтирилди.   Ўз
навбатида,   Лотин   Америкасининг   “ЯИМ”ларидаги   ишбилармонлик
сармоялари   эса,   кўпроқ   савдо,   хизмат   кўрсатиш   соҳалари   ва   қайта   ишлаш
саноат   тармоқларига   жалб   этилган   эди.   Хуллас,   жаҳон   иқтисодиётида
хорижий  сармояларнинг   кенг  миқёсда   тарқалиши  шу  нарсага  олиб  келдики,
“ЯИМ”ларда   хорижий   сармоялар   иштирок   этмаган   бирорта   ҳам   иқтисодий
тармоқ   қолмаган   эди.   1998   йилда   Лотин   Америкаси   ва   Шарқий   Осиёнинг
“ЯИМ”ларининг   бозорларидаги   қуйилмаларининг   даромадлилик   даражаси
(%   ҳисобида)   қуйидагича   характерда   бўлган   эди:   Аргентинада   58%   ни,
Бразилияда   83%   ни,   Мексикада   40%   ни,   Чилида   39%   ни,   Индонезияда   79%
ни,   Жанубий   Кореяда   26%   ни,   Тайванда   104%   ни,   Таиландда   121%   ни,
Филиппинда 165% ни ташкил этган эди.
Кўриниб   турибдики,   Шарқий   Осиёнинг   “ЯИМ”ларидаги
инвестицияларнинг   даромадлилик   даражаси   Лотин   Америкаси
мамлакатлариникидан   сезиларли   даражада   юқорироқ   бўлган.   Қонуний
шундай савол туғилади, хўш, нима учун хорижий мамлакатларнинг хусусий
сармояларининг   барчаси   Шарқий   Осиё   минтақасидаги   баъзи   бир
мамлакатларга   нисбатан   фаолроқ   кириб   боради?   Маълумки,   60-йилларнинг охирларида,   жаҳон   хўжалигини     ривожланишидаги   вазият   шу   қадар
мураккаблашган   эдики,   натижада   трансмиллий   корпорацияларнинг
ривожланиш   манфаатлари   ва   стратегиялари   Шарқий   Осиёдаги   бир   қатор
ривожланаётган   давлатларнинг   имкониятлари   ва   интилишлари   билан
мослашиб   борган   эди.   Ривожланаётган   мамлакатлар   импортидаги   турли
хилдаги чеклашлар ва уларнинг унча катта бўлмаган тўлов қобилиятига дуч
келаётган   трансмиллий   корпорациялар,   жойларда   ишлаб   чиқаришни   йўлга
қўйиш   мақсадида   ўз   сармояларини   четга   чиқариш   орқали   товарлар
экспортини   қисман   янгилаш   томон   қадам   қўя   бошлади.   Трансмиллий
корпорацияларнинг  худди   ана  шу  йўналишларидаги  фаолияти,  ривожланган
мамлакатларнинг   тўйинган   бозорларининг   коньюктураси,   рақобатни   авж
олдириш   ва   ишлаб   чиқариш   ҳаражатларини   пасайтириш   учун   курашиш
орқали   амалга   оширилмокда.   Трансмиллий   корпорациялар,   ўзлари   фаолият
кўрсатаётган   жойларда   ишлаб   чиқаришни   илмий   асосда   ривожлантиришга
эътиборни   қаратади.   Ҳарактерли   томони   шундаки,   жаҳон   иқтисодиётида
“Осиё   аждархоси”   деб   ном   олган   халқаро   иқтисодий   коньюктураларининг
бундай   ўзгаришларни   қабул   қилишга   ва   улардан   ўз   мақсадлари   йўлида
фойдаланишга   тайёр   эканлиги   маълум   бўлди.   Трансмиллий
корпорацияларни,   айнан   Осиё-Тинч   океани   минтақасига   жалб   қилишида
қуйидаги шар–шароитлар муҳим аҳамият касб этган эди. 
 “Янги   индустриал   мамлакатлар”   нинг   фойдали   жуғрофий   қулай
жойлашганлиги.   Уларнинг   барчаси   дунё   савдо   иқтисодий   йўлларининг
чоррахасида, яъни жаҳон хўжалиги марказлари бўлмиш – АҚШ ва Японияга
яқинроқ худудларда жойлашганлиги. 
 “Янги   индустриал   мамлакатлар”   нинг   барчасида   саноати
ривожланган   мамлакатларга   нисбатан   муносиб   ҳисобланган   автократик   ёки
шунга   яқин   бўлган   сиёсий   муҳитлар   яратилганлиги.   Уларда   сиёсий
барқарорлик таъминланиб, сиёсий ҳамда демократик ўзгаришлар, иқтисодий
ислоҳотлар   амалга   оширилди.   Хорижий   инвесторларнинг   ҳавфсизлиги   учун
юқори даражали кафолатлар таъминланди.   Осиёдаги   “янги   индустриал   мамлакатлар”   аҳолисига   хос   бўлган
меҳнатсеварлик, интилувчанлик, тежамкорлик сингари ноиқтисодий омиллар
ҳам катта аҳамият касб этди. Бу омиллар маълум даражада Осиё-Тинч океани
ва Лотин Америкасидаги –“ЯИМ”ларнинг икки модели ўртасидаги ўзига хос
бўлган   беллашувда   хал   қилувчи   аҳамиятга   эга   бўлди.   Хўш,   ушбу
моделларнинг   ўзига   хос   томонларини   нимада   кўришимиз   мумкин.   Жаҳон
иқтисодиётида   биринчи   модель   миллий   иқтисодиётнинг   ташқи   бозор   ва
экспортга   томон   устувор   йўналишлари   орқали   ривожланишини   кўрсатиб
берса, иккинчи модель эса импорт ўрнини эгаллашга қаратилганлигидир. 
Биринчи   моделда   кўрсатиб   ўтилганидек,   XIX   асрнинг   охири   ва   XX
асрнинг бошларида АҚШ, иккинчи жаҳон урушидан кейин – Ғарбий Европа
давлатлари   ва   Япония,   кейинчалик   эса   Осиё-Тинч   океани   минтақасининг
«ЯИМ»лари   ҳам   ривожланишнинг   биринчи   модели   йўлидан   боришди.
Иккинчи модель эса сезиларли даражада Лотин Америкасининг   “ЯИМ”лари
томонидан ўзлаштириб олинган эди. 
Жа ҳ он тажрибаси шуни к ў рсат моқ д а ки, ҳозирги кунда импор т   ўрнини
эгаллашга   қ аратилган   ишлаб   чиқаришни  ривожлантириш  стратегиялари   бир
қатор   ривожланаётган   мамлакатларнинг   тара ққ иётида   муҳим   роль
ўйнамоқда.   Импорт   ўрнини   эгаллаш   стратегиялари   хўжалик   таркибининг
хилма–хиллигини   таъминлаш   имкониятини   яратади.   Ривожланаётган
мамлакатларнинг   кўпчилигида   эса   янги   ва   муҳим   бўлиб   ҳисобланувчи   бир
қатор ишлаб чиқариш тармоқлари барпо   этилиши билан бир қаторда муҳим
йўналишлар бўйича ўз –ўзини таъминлаш даражаси   ҳам  ўсиб бормоқда. 
Шунингдек,   иқтисодиётни   тубдан   ислоҳ   қилишда   асосий   йўл   бўлиб
ҳисобланувчи   импорт   ўрнини   эгаллашга   мўлжалланган   ишлаб   чиқариш
соҳаларни ривожлантиришни асосий ўринга қўювчи барча мамлакатларда ўз-
ўзидан   жиддий   инқирозлар   бўлиб   турибди .   Гап   шундаки,   хорижий
компаниялар   учун   имтиёзли   кредитларни   йўқлиги   ва   протекционизм
сиёсатига   асосланган   миллий   иқтисодиётнинг   фаолият   кўрсатишини
“ қў ллаб– қ увватлаб   тур ганлик ”   му ҳ ити   жаҳон   иқтисодиётида   тез мослашувчан   ва   самарали   иқтисодий   тизимнинг   вужудга   келишига   йўл
қў ймайди.   Умуман   олганда,   импорт   ўрнини   эгаллаш   сиёсати,
ривожланаётган   мамлакатлар   фаолиятининг   дунё   хўжалигида   туб
ўзгаришлар ясашига йўл  қў ймайди. 
Бундан   таш қ ари,   импорт   ўрнини   эгаллаш   сиёсати   нафақат   ташқи
омилларни   пасайишига   йўл   қў ймайди,   балки   унинг   ўсишини   ҳам
таъминлайди. Импорт ўрнини эгаллаш принципларига  у зоқ ва қ т таянилганда,
мамлакатларда   қ оло қ ли к ни   бартараф   этиш   имконияти   пайдо   бўлади   ҳам д а
кенг  миқёсидаги тара ққ иётга эришишни таъминловчи иқтисодиётдаги етакчи
тармо қ ларни   вужудга   келиш и га   хала қ ит   берувчи   барча   т ў си қ ларга   барҳам
берилади. 
Протекционизм,   ички   бозорларни   ва   бизнесни   ҳимоя   қилиш   ч оралари
сифатида қисман самарасиз ишалётганига қарамасдан, унинг монопол холати
ва   ба ҳ оларининг   кескин   ў саётганлигидан   фойдаланиб   фойда   олаётган
ма ҳ аллий корхоналарни  қў ллаб– қ увватлайди. 
Хуллас,  ҳозирги  кунда   жаҳон  иқтисодиётида     импорт  ўрнини  эгаллаш
даври   бир   қатор   ривожланаётган   мамлакатларда,   шу   жумладан   “янги
индустриал давлатлар”да ҳам ўз нихоясига етганлигини кўришимиз мумкин. 
Жаҳон   иқтисодиётида   импорт   ўрнини   эгаллаш   стратегияси   Лотин
Америкасининг   “ ЯИМ ” лари   (Бразили я ,   Аргентина,   Мексика)   учун   хилма–
хил миллий иқтисодиётни барпо этишда ва шуни н гдек бир қатор товарларни
ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда салмо қ ли   ў ринни эгаллаб келишида муҳим
ролни   ўйнамоқда.   Нима   бўлганда   ҳам   ушбу   мамлакатлар   саноати
ривожланган   мамлакатларга   нисбатан   қ оло қ лик   даражасини   бартараф   этиш
учун зарур бўлган шарт–шароитни ярата олмадилар. Шунинг учун ҳам Лотин
Америкасининг   “ ЯИМ ” лари   қанчалик   кучайиб,   иқтисодий   потенциалга   эга
бўлишларига   қарамасдан,   Осиёдаги   “ ЯИМ ”лар га   нисбатан   иқтисодий
жиҳатдан   анча   қ олоқлигича   қолмоқда.   Масалан,   Бразилиянинг   ялпи   ички
маҳсулоти   Шарқий   Осиёдаги   “янги   индустриал   мамлакатлар”   нинг   умумий
ялпи ички маҳсулотига нисбатан бироз камро қ дир. Жаҳон   иқтисодиётида   Лотин   Америкасининг   янги   индустриал
мамлакатлари   90-йилларнинг   ўрталарига   келиб   80-йиллардаги   узоқ   давом
этган инқирозидан чиқиб олди. Бразилия, Чили, Аргентина каби давлатларда
амалга   оширилган   либерал   иқтисодий   ўсиш   суръатлари   юксалиб,   савдо
балансини яхшилашда ижобий ютуқлар қўлга киритилди.
Лотин   Америкасининг   йирик,   «ЯИМ»ларидан   бири   Бразилияда   олиб
борилаётган   сиёсат   -   очиқ   иқтисодиётни   яратишга   қаратилганлигидир.
Бунинг учун мамлакатнинг ички бозорларида рақобат курашуви учун муҳит
яратилаётган   бўлиб,   унга   боғлик   ҳолда   импорт   тарифлари   пасайтирилди.
1995   йилда   МЕРКОСУР   мамлакатлари   (Бразилия,   Аргентина,   Парагвай   ва
Уругвай) ўртасидаги божхона тўсиқлари тўлиқ олиб ташланди. 
Осиё-Тинч   океани   минтақасидаги   “янги   индустриал   мамлакатлар”     ўз
иқтисодиётининг экспортга мўлжалланган анча самарали ва тез мослашувчан
моделини   жорий   этди.   Бу   модель,   маълум   давр   мобайнида   бир   вақтнинг
ўзида   импорт   ўрнини   эгаллаш   сиёсатини   ҳам   ўз   ичига   олган   эди.   Экспорт
сиёсати ўрнини эгаллашга мўлжалланган индустриаллашувнинг тугалланган
даврини   қайта   содир   этишни   талаб   этмайди.   Маълумки,   жаҳон
иқтисодиётида   импорт   ўрнини   эгаллаш   ва   экспортга   мўлжалланган
иқтисодий   сиёсат   бир–бири   билан   тенгма–тенг   ҳолда   харакат   қилиб,   баъзи
даврларда   эса   улар   бир–биридан   устунликка   ҳам   эга   бўлиши   мумкин.
Экспортни   кенгайтириш   даврига   ёппасига   ўтиш   олдидан,   импорт   ўрнини
эгаллаш   учун   жаҳон   мамлакатлари   ишлаб   чиқаришининг   замонавий
тизимларини   вужудга   келтириш,   халқ   хўжалигини   анъанавий   секторини
қайта қуриш каби масалаларга ҳам эътиборни қаратишмоқда. 
Осиё-Тинч океани минтақасининг кўпчилик мамлакатларида (50 ва 60-
йилларда   Жанубий   Кореяда,   Тайванда,   60-йилларда   Малайзияда,   60   ва   70-
йилларнинг   бошларида   Тайландда,   50   ва   60-   йилларнинг   охирида
Филиппинда) импорт   ўрнини эгаллаш сиёсати устувор бўлган эди. Гонконг
ва   маълум   даражада   Сингапур   ўзларининг   тарихий   ривожланиш   шарт- шароитлари,   жўғрофий   жойлашуви   ва   ички   талабни   чекланганлиги
таъсирида ишлаб чиқаришни кўпроқ экспортга қаратдилар. 
Жаҳон   хўжалигида   кўрилган   маҳаллий   ишлаб   чиқаришни
рағбатлантирувчи чора тадбирлар, қайта ишлаш саноатидаги фойда меъёрини
ошириш,   истеъмол   маҳсулотларини   ва   шунингдек   узоқ   муддатли
фойдаланишга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг аста
секинлик билан импорт ўрнини эгаллашига сабаб бўлмоқда. 
60-80   йилларда   Жанубий   Корея   жаҳон   бозорига   худди   шу
маҳсулотларнинг   2,9%  ни,  3,4%   ни,  9,6%  ни,  9,3%   ни,  11,1%  ни  ва  9,6%   ни
етказиб берган бўлиб, унинг жаҳон кемасозлик саноати экспортидаги улуши
13,1% га тўғри келган эди.
Осиё-Тинч океани минтақасининг  “янги индустриал давлатлари” саноат
маҳсулотлари   экспортининг   юқори   динамикасига   асосланган   ҳолда
анъанавий   айрим   товарлар   экспорти   бўйича   ташқи   савдо   айланмасида   ҳал
қилувчи   ўринни   эгаллаган   эди.   Масалан,   Жанубий   Корея   ва   Тайван
экспортида   хом   ашё   ва   озиқ-овқат   маҳсулотларининг     улуши   мос   равишда
7,1%   ва   7%   ни   ташкил   этган   эди.   Хуллас,   90-йилларда   Жанубий   Кореяда
товарлар   экспортида   қиймати   бўйича   иккинчи   ўринни   пойафзал
маҳсулотлари эгаллаган бўлса, Тайванда эса ўйинчоқлар ва спорт товарлари
эгаллаган   эди.   Жанубий   Корея   экспортида   тўртинчи   ўринни   синтетик
маҳсулотлардан   тайёрланган   текстил   товарлари   турган   бўлса,   Тайванда   эса
еттинчи ўринда пойафзал маҳсулотлари турган эди.
Осиё-Тинч   океани   минтақасининг   “Янги   индустриал   давлатлари”да
айниқса машина ва ускуналар ишлаб чиқариш бўйича экспортида Хиндистон
ва   шунингдек   Лотин   Америкасининг   “ЯИД”ларининг   кучсизланиши
сезиларлидир.   Агар   Лотин   Америкасининг   “ЯИД”ларини   товарлар
экспортининг   ривожланган   давлатлар   умумий   экспортидаги   улуши   1998
йилда   1980   йилга   нисбатан   унчалик   камаймаган   (0,5%)   бўлсада,   машина   ва
асбоб-ускуналар   ишлаб   чиқариш   бўйича   улуши   қарийб   1,8   баробарга
камайганлигини кўришимиз мумкин. Айнан, шу машина-техник маҳсулотлар экспорти   ривожланган   давлатларнинг   халқаро   меҳнат   тақсимотидаги
ҳолатларини яхшиланишининг энг муҳим омилидир.
90-йилларда Осиёнинг “Янги индустриал давлатлари”ни олиб бораётган
фаол     ташқи   савдо   сиёсати   АҚШнинг   Осиё-Тинч   океани   минтақаси
давлатлари   билан   бўлган   йиллик   ўзаро   савдо   ҳажми   (128,4   млрд.   долл.)
Ғарбий Европа билан бўлган савдо айланмасидан (117,1 млрд. долл.) юқори
бўлган   эди.   Бунда   Осиёнинг   “ЯИД”лари   (Японияни   қўшиб   ҳисоблаганда)
АҚШ   автомобиль   ва   электронтехника   асбоб-ускуналар   бозорининг   30%   ни,
тўқимачилик маҳсулотлари бозорининг эса 50% ни эгаллаган эди. 
XX-XXI   асрлар   бўсағасида   ривожланган   мамлакатларнинг   энг   йирик
капитал   импортёри   бўлган   “Янги   индустриал   давлатлар”   ўз     жўғрофиясини
анча   кенгайтирган   эди.   Ҳозирги   кунда   илғор   саноати   ривожланган
давлатларини   капитали   учун   Осиё-Тинч   океани   минтақасидаги
ривожланаётган   давлатлар     янги   бозорлардир.   Масалан,   Жанубий   Корея
фирмалари   АҚШда   аниқ   мақсадга   йуналтирилган   экспорт   экспансиясини
ўтказмокда.   Америка   иқтисодиётига   капитал   қуйишиб,   Жанубий
Кореяликлар ўз иқтисодиёти учун энг янги техника- технологияларни кириб
келишига   йўл   очмоқдалар.   Шунингдек,   Жанубий   Корея   фирмалари   Осиё-
Тинч   океани   минтақасининг   “аждархо”деб   ном   олган   бошқа   давлатларига
ҳам   капитал   олиб   чиқишни   кўпайтирмоқда.   Масалан,   Тайваннинг   Хитойга
бўлган қизиқиши жуда каттадир. 90-йиллар ўрталарида Тайваннинг ХХРдаги
инвестициялари   9   млрд.   долл.дан   ошиб   кетган   эди.   Ўз   навбатида
Гонгконглик   ишбилармонлар   ХХРда   рўйхатга   олинган   қўшма
корхоналарнинг ярмидан кўпроғига  эгалик қилишган. 
XX   асрнинг   50-йилларида   жаҳон   хўжалигида   байналминаллашув
жараёнларининг   тезлашиши   ривожланаётган   мамлакатларни,   биринчи
навбатда   “ЯИД”ларни   ҳам   қамраб   олган   эди.   Жаҳон   иқтисодиётида   ишлаб
чиқаришни, меҳнат ва капитал бозорларини ва шунингдек товар айирбошлаш
жараёнларининг   байналминаллашушига   молия   бозорларининг
байналминаллашуви   ҳам   қўшилди.   “ЯИД”ларнинг   кредит   имкониятини ўсиши   миллий   молиявий   бозорларининг   ривожланиши   билан   ва   шунингдек
молиявий   салоҳиятининг   ошиши   билан   ҳам   чамбарчас   боғлиқдир.   Ҳозирги
кунда   “янги   индустириал   давлатлар”нинг   кўпчилиги   миллий   молиявий
бозорларни   ташкил   топишининг   биринчи   босқичидан   ўтиб,
либераллаштиришнинг   иккинчи   босқичига   қадам   қўйдилар.   Бунинг
натижасида   ушбу   давлатларда   халқаро   молиявий   муносабатларни
интеграциялашувига   асос   яратилди.   Капитал   ҳаракатининг
байналминаллашиш   жараёнлари   хатто   ривожланган   давлатлар   орасида   ҳам
якунланишидан   узоқдир.   Шунинг   учун   ҳам   бу   ҳақда   ривожланаётган
давлатлар   тўғрисида   гапирмаса   ҳам   бўлади.   Шунга   қарамасдан,   баъзи   бир
“янги   индустириал   давлатлар”   (Сингапур   ва   Гонконг)   бу   йўлда   сезиларли
кадамлар   қўйдилар.   Бунга,   70-йилларда   янги   жаҳон   иқтисодиётида   янги
халқаро   молиявий   марказларнинг   ҳосил   бўлиши   ва   тез   ўсишини   киритиш
мумкин.   XXI   аср   бошларида   Тайвань   Осиё-Тинч   океани   минтақасидаги
йирик молиявий-валюта марказига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ҳозирги кунда Осиёнинг «ЯИД»лари кредит-молия операцияларини ўтказиш
даражаси   бўйича   Лондон,   Париж,   Цюрих   каби   йирик   молия   марказлари
қаторига   чиқиб,   уларни   ссуда   капитали   бозоридан   аста-секин   сиқиб
чиқармоқда.
Осиё-Тинч   Океани   минтақасини   «ЯИД»ларини   иқтисодий
эволюциясининг ҳарактерли томонларидан бири уларнинг бир-бирига бўлган
қизиқишининг тобора ортиб бораётганлигидир. Саноати ривожланган Fapбий
Европа давлатларига капитал йуналтиришнинг устувор тенденцияси минтақа
ва   бир-бирига   яқин   бўлган   субминтақаларда   савдо-иқтисодий
ҳамкорликларни олиб боришлиги билан тўлдирилмокда. Аммо бу  Осиёнинг
“ЯИД”ларининг рақобатбардошлигини оширишга эътибор бермаяпти дегани
эмас.   Хуллас,   90-йилларнинг   ўрталарида   товарларнинг   рақобатбардошлиги
бўйича   жаҳондаги   биринчи   бешликда   Сингапур,   Гонконг,   Тайвань   каби
давлатлар турган эди. Бу   давлатларда   қабул   қилинган   иқтисодий   стратегиянинг   асосий
йўналиши –илмталаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. Меҳнат талаб ва паст
рентабелли   ишлаб   чиқаришлар   “ЯИД”ларнинг   “иккинчи   оқимида”   турган
Хитой   ва   Въетнамга   “топширилмоқда”.   Натижада   бу   ишлаб   чиқаришларни
бир   пайтлар   содир   этган   саноати   ривожланган   давлатлардан   биринчи   авлод
“янги индустриал давлатлар”га кўчиш жараёни амалда қайтарилмокда.
Шундай   қилиб,   жаҳон   иқтисодиётида   “ЯИД”ларни   ривожланишидаги
қўлга   киритган   ютуқлари,     жаҳон   хўжалигига   интеграцияси,   иқтисодий
ўсишининг   истиқболлари,   аҳолининг   турмуш   тарзини   ўсиши   ушбу
давлатларнинг   иқтисодиётида   ташқи   иқтисодий   экспансияларнинг   роли
юқори   даражада   дейишга   имкон   беради.   XXI   асрда   ушбу   давлатлар   жаҳон
иқтисодиёти   ҳукмронлигида   юқорироқ   ўринни   эгаллаб,   янги   ва   муҳим
натижаларни   намойиш   этмоқда.   Жаҳон   банкининг   башорат   қилишича,   яқин
10 йиллар мобайнида йиллик ўсишнинг ўртача суръатлари Жанубий Осиёда
5,5%   ни,   Шарқий   Осиёда     7,7%   ни,   Лотин   Америкасида     3,5%   ни   ташкил
қилар   экан.   1996-2005   йилларда   Шарқий   Осиёда   аҳоли   жон   бошига   тўғри
келадиган   даромаднинг   йиллик   ўсиши     6,6%   ни   ташкил   этиб,   ўрта   ҳисобда
аҳоли жон бошига тўғри келадиган йиллик даромад йилига 1,9% га ўсган эди.
3.2.   Мамлакатимизда   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   фаолиятини
тартибга   солувчи   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатлар   базасини
такомиллаштириш йўналишлари. Республика   раҳбарияти   томонидан   мамлакатимизда   жаҳон   молиявий-
иқтисодий   инқирозининг   салбий   оқибатларини   олдини   олишга   қаратилган
кенг   кўламли   чоралар   амалга   оширилмоқда.   Хусусан,   Ўзбекистон
Президенти   ва   Ҳукумати   томонидан   республикамизда   тадбиркорлик
фаолиятига   янада   кенг   имкониятлар   бериш,   уларни   ривожланишидаги
тўсиқларни   баратараф   этиш,   иқтисодиётнинг   базавий   тармоқларида
модернизация,   техник   ва   технологик   қайта   жиҳозлаш   жараёнларини
фаоллаштириш,   сифатли,   экспортга   йўналтирилган   рақобатбардош
маҳсулотлар   ишлаб   чиқаришни   таъминлайдиган   замонавий   мослашувчан
мини-технологияларни   татбиқ   этиш;   ички   ва   ташқи   бозорларда
мамлакатимиз   ишлаб   чиқарувчилари   маҳсулотларининг
рақобатбардошлигини   янада   ошириш,   экспорт   қилувчи   корхоналар
томонидан янги товарлар турларини сотиш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда
маҳсулот   сотишнинг   истиқболли   бозорларини   ўзлаштиришни   қўллаб-
қувватлашга   қаратилган   бир   қатор   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар   қабул
қилинди. Уларнинг ижросини таъминлаш борасида изчил ва тизимли ишлар
амалга  оширилмоқда.
Буларнинг   ичида   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2008   йил
28   ноябрдаги   Фармони   катта   аҳамиятга   эга.   Ушбу   фармон   билан
и қтисодиётнинг   реал   сектори   корхоналарини   қўллаб-қувватлаш,   уларнинг
барқарор   ишлашини   таъминлаш   ва   экспорт   салоҳиятини   ошириш   чора-
тадбирлари   Дастури   тасдиқланган   бўлиб,   у   инқирознинг   салбий   таъсирини
олдини   олишга   қаратилган   кенг   қамровли   чора-тадбирларнинг   ташкилий-
ҳуқуқий   асосларини   белгилаб   берган.   Жумладан,   Дастурнинг   1.14-бандига
асосан   Навоий   вилоятида   “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона
ташкил этиш кўзда тутилди. 
Юқоридаги   вазифани   амалга   ошириш   юзасидан   Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги ПФ–4059-сон “Навоий
вилоятида   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   ташкил   этиш   тўғрисида”ги
Фармони қабул қилинди.  Шу ўринда савол туғилади – эркин иқтисодий зона ўзи   нима?   Маълумки,   1996   йилда   “Эркин   иқтисодий   зоналар   тўғрисида”ги
Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   қабул   қилинган   эди.   Ушб у   қонунда
эркин   иқтисодий   зона   —   минтақани   жадал   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология
ва   бошқарув   тажрибасини   жалб   этиш   мақсадида   тузиладиган,   аниқ
белгиланган   маъмурий   чегаралари   ва   алоҳида   ҳуқуқий   тартиботи   бўлган
махсус   ажратилган   ҳудуддир,   деб   таъриф   берилган.   Ўтган   давр   давомида
республикамизда эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши
учун   Ўзбекистон   Республикасининг   Фуқаролик,   Ер,   Божхона   ва   Солиқ
кодекслари ҳамда инвестицияларни тартибга солувчи бир қатор қонунлар ва
қонуности   ҳужжатлар   билан   қўшимча   ҳуқуқий   нормалар   яратилди.  
                    “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зонасини   ташкил   этишдан
асосий мақсад жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида
талаб   қилинадиган   маҳсулот   ишлаб   чиқаришни   таъминлайдиган,   замонавий
юқори   технологияли   ишлаб   чиқаришларни   ташкил   этиш   учун   хорижий
инвестицияларни,   биринчи   галда   тўғридан-тўғри   инвестицияларни   жалб
этиш   бўйича   қулай   шарт-шароитлар   яратиш,   шунингдек,   Навоий
вилоятининг   саноат   салоҳиятини,   ишлаб   чиқариш,   транспорт-транзит   ва
ижтимоий   инфратузилмасини   ривожлантириш   ҳисобланади.  
                    “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   ҳудудида   хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши — замонавий хорижий
юқори   унумли   асбоб-ускуналар   ва   техника,   технологик   линиялар   ва
модуллар,   инновация   технологияларини   жорий   этиш   ҳисобига   юқори
технологияли,   жаҳон   бозорларида   рақобатбардош   маҳсулотларни   кенг
кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгиланди. 
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолияти бўйича хорижий
амалиёт уларнинг мамлакат иқтисодиёти, айниқса импорт ўрини қопловчи ва
экспортга   йўналтирилган   маҳсулотлар   ишлаб   чиқишда   ижобий   таъсирга   эга
эканлигини тасдиқлайди.   Ҳозирда турли хил маълумотларга кўра жаҳоннинг
юзга   яқин   мамлакатида   шундай   зоналар   мавжуд   бўлиб,   уларда   70   млн.   дан ортиқ   киши   фаолият   кўрсатмоқда.   Статистик   маълумотлар   жаҳон   савдо
айланмасида   шундай   махсус   иқтисодий   зоналарнинг   салмоғи   ўсиб
бораётгналигини,   хусусан   1960   йилда   бу   кўрсатгич   8   фоизни   ташкил   этган
бўлса,   XX   асрнинг   90-йиллари   охирига   келиб   жаҳон   савдо   айланмасида
уларнинг   улуши   30   фоизни   ташкил   этганини   кўрсатади.   Ҳозирда   жаҳонда
самарали   фаолият   кўрсатаётган   шундай   махсус   иқтисодий   зоналарга
Индонезиянинг   Батам   оролидаги,   Кореянинг   Инчеон   ҳудудидаги   ва
Венгриядаги   шундай   зоналарни   мисол   қилиб   келтириш   мумкин.  
          Фармонга кўра “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаннинг амал
қилиш   муддати   30   йилни   ташкил   қилади.   Шуни   қайд   этиш   лозимки,   ушбу
муддат   қатъий   бўлмай,   у   кейинчалик   узайтирилиши   мумкин.  
                    Эркин   иқтисодий   зонанинг   моҳиятидан   келиб   чиққан   ҳолда,   унинг
фаолияти   давомида   унинг   ҳудудида   алоҳида   божхона,   валюта   ва   солиқ
режимлари,   Ўзбекистон   Республикаси   норезидент   фуқароларининг   унинг
ҳудудига   кириш,   ҳудудда   бўлиш   ва   чиқиб   кетишнинг,   шунингдек,   улар
томонидан   меҳнат   фаолиятини   амалга   ошириш   учун   рухсатномалар
олишнинг   соддалаштирилган   тартиби   жорий   этилади.   Алоҳида   ҳуқуқий
тартиб,   шу   жумладан,   солиқ,   валюта   ва   божхона   тартиби   фақат   “Навоий”
эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва мазкур
зона дирекцияси томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар
учун амал қилади. 
“Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зонада   рўйхатдан   ўтган
хўжалик   юритувчи   субъектлар   уларга   киритилган   тўғридан-тўғри
инвестициялар   ҳажмига   қараб   (3   миллион   евродан   ортиқ   бўлган   тақдирда)
муайян   давр   мобайнида   ер   солиғи,   мулк   солиғи,   даромад   солиғи,
ободончилик   ва   ижтимоий   инфратузилмани   ривожлантириш   солиғи,   ягона
солиқ   тўлови   (кичик   корхоналар   учун),   Республика   йўл   жамғармаси   ва
Республика   мактаб   таълимини   ривожлантириш   жамғармасига   мажбурий
тўловлардан озод этилиши белгиланди.  Шунингдек,   “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зонада   рўйхатга
олинган   хўжалик   юритувчи   субъектлар   мазкур   зона   фаолият   кўрсатадиган
бутун   муддатга   экспортга   йўналтирилган   маҳсулот   ишлаб   чиқариш
мақсадида   мамлакатга   олиб   келинаётган   асбоб-ускуналар,   шунингдек,   хом
ашё,   материаллар   ва   бутловчи   қисмлар   божхона   тўловларидан   (божхона
расмийлаштируви   учун   йиғимлардан   ташқари)   озод   қилинади.
Ўзбекистоннинг   ички   бозорларида   сотиш   учун   мўлжалланган   маҳсулотни
ишлаб   чиқариш   мақсадида   мамлакатга   олиб   кириладиган   хом   ашё,
материаллар   ва   бутловчи   қисмлар   учун   божхона   тўловлари,   агар   қонун
ҳужжатларида   бошқа  имтиёзли  тартиб   кўзда  тутилмаган   бўлса,  белгиланган
ставкаларнинг   50   фоизи   миқдорида   (божхона   расмийлаштируви   учун
йиғимлардан   ташқари)   ундирилади,   бунда   уларни   тўлаш   муддати   180
кунгача   кечиктирилиши   мумкин.   Қайд   этилган   имтиёзлардан   фойдаланган
ҳолда   “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   ҳудудига   олиб   кирилган
асбоб-ускуналар,   хом   ашё,   материаллар   ва   бутловчи   қисмлар   сотилган   ёки
бепул   берилган   тақдирда,   божхона   тўловлари   қонун   ҳужжатларида
белгиланган   тартибда   бюджетга   тўлиқ   ҳажмда   ундирилади.  
                    “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зонада   рўйхатдан   ўтган
хўжалик   юритувчи   субъектларга   улар   ўртасида   тузилган   шартномалар   ва
контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни “Навоий” эркин индустриал-
иқтисодий   зона   ҳудудида   хорижий   валютада   амалга   ошириш;   Ўзбекистон
Республикаси   резидентлари   бўлган   бошқа   хўжалик   юритувчи   субъектлар
томонидан   етказиб   берилган   товарлар,   бажарилган   иш   ва   хизматларнинг
ҳақини   эркин   алмаштириладиган   валютада   тўлаш;   экспорт   ва   импорт
қилинадиган   товарлар   учун   ҳақ   тўлаш   ва   ҳисоб-китоб   қилишнинг   уларга
қулай   шартлари   ва   шаклларидан   фойдаланиш   рухсат   этилган.  
                    “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   фаолиятини
мувофиқлаштириш ва  тезкор  бошқариш  тегишли равишда  давлат   органлари
вакилларидан   ташкил   этиладиган   Маъмурий   кенгаш   ва   “Навоий”   эркин
индустриал-иқтисодий   зона   дирекцияси   томонидан   амалга   оширилади. “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   ташкил   этилган   барча   ҳудуд
мазкур   зона   фаолият   кўрсатадиган   бутун   давр   мобайнида   фойдаланиш   ва
бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади. “Навоий” эркин индустриал-
иқтисодий   зона   дирекцияси   хўжалик   юритувчи   субъектларга   зона   ҳудудида
ер   участкаларини   субижарага   топшириш,   ўз   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини
ижара   шартномаси   бўйича   бошқа   шахсга   бериш,   ижара   ҳуқуқини   гаровга
қўйиш,   уларни   улуш   сифатида   устав   капиталига   қўшиш   ҳуқуқисиз   ижарага
беради.   “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   ҳудудида   ер
участкаларини   сотиш   ва   бошқача   тарзда   ўзгага   бериш   тақиқланади.  
          Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 27 январидаги 21-сон қарори
билан   «Навоий»   эркин   индустриал-иқтисодий   зонаси   фаолиятини   ташкил
этиш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   қарори   қабул   қилинган   бўлиб,   у   билан
«Навоий»   эркин   индустриал-иқтисодий   зонаси   тўғрисидаги   Низом
тасдиқланган.  
                   Шу билан бирга, ҳозирги пайтда манфаатдор вазирлик ва идорларлар
томонидан   “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зонанинг   самарали
фаолият   кўрсатишига   тааллуқли   бир   қатор   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар
лойиҳалари ишлаб чиқилди. 
Бир сўз билан айтганда  “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси
ташкил  этилишидан   кўзланган  мақсадга  эришиш  учун  пухта   ҳуқуқий  замин
қарор топмоқда. 
Корея Республикасининг  Ўзбекистонга инвестиция 
к иритиш ига таҳлилий муносабат.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримов   ташаббуси билан Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида МДҲ  мамлакатларида
биринчи   бўлган   “Навоий”   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   ташкил
этилмоқда. 
Эркин   индустриал-иқтисодий   зонанинг   муваффақиятини
белгиловчи   энг   муҳим   жиҳатлардан   бири   –   бу   унинг   ёнида   жойлашган
трансконтинентал интермодал хаб  бўлиб, у 2009 йил январидан  буён юк
ташиш   бўйича   дунёда   етакчи   саналган   “Korean   Air”   компанияси
томонидан бошқарилмоқда. 
2009   йил   5   март   куни   Сеулда   “Навоий   шаҳридаги   эркин
индустриал-иқтисодий   зона   –   кореялик   шериклар   учун   Ўзбекистондаги
янги   инвестицион   имкониятлар”   мавзуида   конференция   бўлиб   ўтди.  
Анжуманда   нафақат   Ўзбекистон,   балки   бутун   Марказий   Осиё
минтақасининг   иқтисодий   тараққиётига   ижобий   таъсир   кўрсатувчи   энг
истиқболли лойиҳалардан бирининг ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ
масалалар муҳокама қилинди. 
Конференциядан   кўзланган   асосий   мақсад   –   Корея
Республикасидаги   ишбилармон   доиралар   вакилларини   Навоийда   ташкил
этилаётган   эркин   индустриал-иқтисодий   зона,   хорижлик   инвесторларга
таклиф   этилаётган   имтиёзлар   билан   кенг   таништириш   эди.  
Сеулдаги   “Lotto”   меҳмонхонасининг   1200   кишига   мўлжалланган
конференциялар   зали   иштирокчилар   билан   тўлди,   мавзуга   қизиқиш   шу
қадар кучли эдики, анжуман ишини кўпчилик ҳатто тик туриб эшитишига
тўғри келди.
Юртимиз   ишбилармон   доиралари   вакилларининг   делегациясига
Ўзбекистон   Республикаси   Бош   вазирининг   биринчи   ўринбосари,   молия
вазири   Рустам   Азимов   раҳбарлик   қилди.   Делегация   таркибидан
шунингдек, мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идоралари раҳбарлари,
нуфузли тадбиркорлар ўрин олди.
Конференцияни   Корея   Республикаси   Бош   вазири   Хан   Син   Су табрик сўзи билан очиб бергани Корея ҳукумати мазкур анжуманга катта
эътибор   берганини   яққол   тасдиғи   бўлди.   У,   жумладан,   Корея   билан
Ўзбекистон   ўртасида   мустаҳкам   савдо-иқтисодий   ва   гуманитар   алоқалар
йўлга   қўйилганини   таъкидлаб,   ўзаро   ҳамкорлик   кундан-кун   кенгайиб,
янада   мустаҳкамланиб   бораётганини   эътироф   этди   ва   Навоийда   ташкил
этилаётган   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   бунинг   далили   бўлиб
хизмат қилишини қайд этди. 
Конферен ц ияда   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом
Каримовнинг   анжуман   иштирокчиларига   йўллаган   табрик   хати   ўқиб
эшиттирилди.   Унда   таъкидланишича,   «бизнинг   Корея   Республикаси
билан   бўлган   жадал   суръатдаги   ҳамкорлигимиз   2006   йилда   ўрнатилган
стратегик   шериклик   асосида   ривожланиб,   бу,   ўз   навбатида,   нефть,   газ,
уран,   қимматбаҳо   ва   ноёб   металларни   қазиб   олиш   ва   қайта   ишлаш,
тўқимачилик,   машинасозлик   ва   автомобилсозлик   соҳаларидаги   муҳим
лойиҳаларни   амалга   ошириш   учун   мустаҳкам   асос   яратиб   берди».
Автомобиль,   темир   ва   ҳаво   йўлларининг   энг   муҳим   чорраҳасида
жойлашган   Навоий   шаҳри   аэропорти   ж ануби-шарқий   Осиё
мамлакатларини   Марказий   ва   Жанубий   Осиё,   Яқин   Шарқ   ҳамда   Европа
қитъаси   мамлакатлари   билан   боғлайди.   Яқин   вақт   ичида   Навоий   шаҳри
аэропорти   ҳаво   қатнови   орқали   Осиё   ва   Европанинг   Сингапур,   Деҳли,
Бангкок,   Франкфурт   ҳамда   Милан   каби   йирик   шаҳарлари   билан
боғланади. 
Тақдимот   маросимида   таъкидланганидек,   эркин   индустриал-
иқтисодий   зона   ҳудудида   махсус   солиқ,   божхона   ҳамда   валюта
режимлари,   резидент   бўлмаганлар   учун   кириш   ва   чиқиш,   ишлаш   учун
рухсатнома олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Бундан
ташқари,   ер   солиғи,   мулк   солиғи,   даромад   солиғи,   ижтимоий
инфратузилмани   ривожлантириш   ва   ободонлаштириш   солиғи,   ягона
солиқ тўловидан озод қилиш каби чоралар кўзда тутилган.  Анжуманда   бир   неча   йилдан   буён   Ўзбекистонда   муваффақиятли
фаолият  юритиб келаётган кореялик бизнесменларнинг чиқишлари катта
қизиқиш   уйғотди.   Сўзга   чиққанлар   Навоийдаги   эркин   индустриал-
иқтисодий   зонанинг   ташкил   этилиши   берадиган   янги   имкониятлар
тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 
Конференция   давомида   умумий   қиймати   500   миллион   АҚШ
долларидан ошувчи 35 та инвестицион лойиҳа ва битимлар имзолангани
анжуман   нақадар   муваффақиятли   ўтганидан   далолат   бериб   турибди.
Учрашув  доирасида,  шунингдек,  ҳамкорликнинг  устувор  йўналишларига
бағишланган тематик давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда нефть ва нефть-
газ,   газ   ва   газ-кимё,   тўқимачилик,   электротехника   саноати,   ахборот
технологиялари,   телекоммуникациялар,   қурилиш   материаллари   ишлаб
чиқариш,   фармацевтика,   озиқ-овқат   саноати,   қишлоқ   хўжалик
маҳсулотларини   ишлаб   чиқариш   ва   қайта   ишлаш,   туризм   соҳаларидаги
аниқ инвестицион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. 
Ўзбекистон   билан   Корея   ўртасидаги   иқтисодий   муносабатлар
суръати кундан-кун юксалиб бормоқда.  Биргина 2008 йилда Ўзбекистонга
Корея   ишбилармон   доираларининг   80   дан   зиёд   делегацияси   ташриф
буюрди. Навоий  шаҳрида  эркин индустриал-иқтисодий  зонанинг  ташкил
этилиши   билан   Ўзбекистонга   бўлган   қизиқиш   ортиб,   таҳлилчиларнинг
фикрига кўра, бу нафақат Корея компаниялари, балки бошқа мамлакатлар
ишбилармонларининг   фаоллигини   оширишга   хизмат   қилади.  
Анжуманда   Корея   Республикаси   ишбилармон   доиралари   Ўзбекистон-
Корея   муносабатларининг   бугунги   аҳволи   ва   Навоий   шаҳрида   ташкил
этилган   эркин   индустриал-иқтисодий   зонанинг   истиқболлари   ҳақида
фикр алмашдилар. 
Корея   Республикаси   ер,   транспорт   ва   сув   ресурслари   вазири   Чун
Чжон Хван:
–   Корея   билан   Ўзбекистон   кўп   жиҳатдан   бир   бирига   ўхшайди. Кореянинг   ривожланиш   тарихига   назар   ташлайдиган   бўлсак,   мамлакат
урушдан кейинги бир неча ўн йил ичида иқтисодиётнинг жадал ўсишини
таъминлаб,   иқтисодиёт   ва   саноат   ҳажми   бўйича   дунёдаги   ўн   биринчи
мамлакатга   айланганини   кўришимиз   мумкин.   Юртимизнинг   бундай
жадал   суръатдаги   ўсишига   фақатгина   халқимизнинг   тараққиётга   бўлган
интилиши, фидокорона меҳнати эвазига эришилди. Агар мамлакатимизни
Ўзбекистон билан солиштирадиган бўлсак, ўзбек халқи ҳам тараққиёт ва
фаровонликка   эришиш   учун   астойдил   ҳаракат   қилаётганини   таъкидлаш
жоиз бўлади. Лекин шу билан бирга Ўзбекистонда бизда бўлмаган табиий
бойликлар   ҳам   мавжуд.   Мамлакатингиз   ўз   саноат   ишлаб   чиқариш
базасини   оқилона   шакллантирса,   логистика   инфратузилмасини
ривожлантирса,   хорижий   инвестицияларни   жалб   қилиш   борасидаги
оқилона   сиёсатини   такомиллаштирса   Ўзбекистоннинг   муваффақияти
таъминланишига   ишончим   комил.   Ўзбекистоннинг   денгизга   чиқадиган
йўли   йўқ.   Лекин   Навоийдаги   логистик   хаб   лойиҳасини   амалга   ошириш
орқали   мазкур   камчиликни   енгиб   ўтиш   мумкин.   Бу   ерда   автомобиль   ва
темир   йўллари ,   ҳаво   йўллари   билан   у й ғунлашади.   Бу   эса   Ўзбекистонга
иқтисодий   тараққиёт   борасида   жиддий   силжишга   эришиш   имконини
беради.   Корея   компаниялари   Навоий   зонасидаги   фаолиятини
жадаллаштиришига   ишончимиз   комил   ва   улар   Ўзбекистон   ҳукумати
томонидан   қўллаб-қувватланишига   умид   қиламиз.   Ўз   навбатида,   Корея
ҳукумати Ўзбекистон бозорига чиқадиган кореялик бизнесменларни фаол
қўллаб-қувватлайди.
Бугунги   тақдимот   Корея   компанияларининг   Ўзбекистондаги
инвестицион   фаолиятини   жадаллаштиришга   хизмат   қилиб,   Навоий
шаҳридаги эркин индустриал-иқтисодий зона уларнинг дунё бозорларига
чиқишидаги ўзига хос плацдарм бўлишига умид қиламан. 
Ҳаво орқали юк ташиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланган “Korean
Air” компанияси вице-президенти Чанг-Хун Чи: –   Илгари   Кореяда   ҳам   экспортга   йўналтирилган   тузилмалар
фаолият   юритган   эркин   иқтисодий   зоналар   ташкил   этилиш   жараёни
ёдимда.   Бу     мамлакатимизнинг   иқтисодий   тараққиётига   кучли   туртки
берди.   Навоий   шаҳридаги   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   кўплаб
хорижий   фирма   ва   компанияларни   жалб   қилиб,   Ўзбекистоннинг
иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади. 
Мамлакатингиз   юқори  малакали  инсон  ресурслари,  ер   ости  табиий
бойликлари ҳамда  Марказий  Осиёдаги   қулай жўғрофий  жойлашувга  эга.
Навоий   сармоядорлар   учун   энг   жозибали   жойга   айланишига   ишончим
комил.   Корея   республикаси   янги   технологияларга   эга,   Ўзбекистон   эса
уларни   ҳаётга   тадбиқ   этиш   истагида.   Агар   биз   мана   шу   икки   жиҳатни
бирлаштира   олсак,   бундан   икки   томон   ҳам   ютади.   Мамлакатларимиз
президентлари   Ислом   Каримов   ва   Ли   Мёнг   Бак   ташаббуси   маҳсули
бўлган   Навоий   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   лойиҳаси   яқин
келажакда   ўз   ижобий   натижасини   беришига   ишонаман.
“ Daewoo   International ”   кўп   профилли   (минерал   ресурсларни   қазиб   олиш,
молиялаштириш,   энергетикани   ривожлантириш,   рангли   металлар,   газ   ва
нефть қазиб олиш, савдо, тўқимачилик) компанияси президенти Ким Чже
Энг:
–   Ўзбекистон   Республикаси   минтақанинг   бошқа   мамлакатлари   билан
солиштирганда,   муваффақиятли   бизнес   юритиш   учун   қатор
қулайликларга   эга.   Юқори   малакали   инженер-техник   кадрлар,
такомиллашган   қонунчилик   базаси,   арзон   нархдаги   муҳандислик-
э нергетика   коммуника ц иялари   Корея   компанияларини   мазкур   бозорга
жалб   қилувчи   омиллар   ҳисобланади.   Бошқа   ижобий   жиҳатлар   шундаки,
Ўзбекистон   МДҲ   мамлакатлари   билан   яқиндан   ҳамкорлик   қилади   ва
уларнинг   ҳудудига   ўз   тайёр   маҳсулотларини   божхона   тўловларисиз
экспорт   қилиш   имконига   эга.   Ўзбекистон   бой   минерал   ресурсларга   эга
бўлиб,   аминманки,   сиёсий   барқарорлик   шароитида   инвести ц ияларни жалб   этиш   борасида   кенг   кўламли   ишлар   амалга   оширилиб,   ишлаб
чиқаришнинг   турли  соҳаларига   энг   янги   технологияларни   тадбиқ   қилиш
жараёни   ҳам   давом   этади.   Буларнинг   бари   яқин   келажакда   Ўзбекистон
иқтисодиётининг   юқори   суръатдаги   ўсишини   таъминлайди.
Мамлакатимиз   Ўзбекистон   бозорига   1993   йилда   кириб   борди.   Компания
автомобилсозлик, молия, савдо, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, мобил
алоқа,   электроника,   тўқимачилик   соҳаларида   фаолият   юрита   бошлади.
Ўзбекистондаги   учта   тўқимачилик   фабрикамизга   энг   замонавий
ускуналар ўрнатганмиз. Бу каби кенг миқёсли ишлаб чиқаришни нафақат
Ўзбекистон, балки Кореяда ҳам учратиш мушкул. 
Мазкур   корхоналарда   ип   газлама   маҳсулотлари   ишлаб   чиқарилиб,
Европа   мамлакатлари,   Япония,   АҚШ   бозорларига   етказиб   берилади.
Айни пайтга қадар қиймати 470 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот
экспорт қилинди. Жорий йилда мазкур кўрсаткич 500 миллион доллардан
ошади   деган   ниятдамиз.   Шу   орқали   биз   Daewoo   нинг   Ўзбекистон   билан
алоқаларини кенгайтирдик.   1997 йилги  молиявий  инқирозни  енгиб  ўтиб,
“ Daewoo   Intern ational ”га   айланган   Daewoo   Ўзбекистон   иқтисодиётига
инвестициялар киритишда давом этмоқда. 
Ўзбекистон   бозоридаги   фаолиятимиз   давомида   бу   ердаги
шерикларимиз   ишончли   эканига   амин   бўлдик.   Ўзбекистон   билан
алоқаларимизни   давом   эттиришга   тайёрмиз.   Навоий   шаҳрида   ташкил
этилаётган эркин индустриал-иқтисодий зона эса мазкур ўзаро манфаатли
ҳамкорликни   давом   эттириш   учун   яхши   имкониятдир.   “Korea   Pl a n   n ew ”
(қурилиш   материаллари   ишлаб   чиқарувчи   йирик   компаниялардан   бири)
раиси Хонг Чанг Хван:
–   Бугунги   анжуманда   иштирок   этиб   турганимдан   ниҳоятда
мамнунман.   Ўзбекистонни   мен   яхши   биламан,   ажойиб   мамлакатингизда
фаолият   юритганман.   Ўйлашимча,   Навоий   шаҳрида   ташкил   этилаётган
эркин   индустриал-иқтисодий   зонага   бағишланган   бугунги   конференция, мамлакатларимиз   ўртасидаги   муносабатлар   ривожига   ҳамда
Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига кучли туртки беради. 
Президент   Ислом   Каримовнинг   оқилона,   узоқни   кўзловчи   сиёсати
Ўзбекистонга   инвестицияларни   жалб   қилиш   учун   қулай   шароит
яратмоқда.   Юртингиздаги   қонунчилик   базаси   ҳамда   бизнес   тизими
ни ҳ оятда яхши йўлга қўйилган бўлиб, хорижий инвесторлар учун айниқса
жозибадор.   Шу   боис   мен   кореялик   шерикларимга   инвести ц ияларни   ҳеч
иккиланмай   Ўзбекистон   иқтисодиётига   киритиш   керак   эканини   айтиб
келаман.   “Blu e starener gy ”   энергетика   компанияси   президенти   Шин   Су
Юн:
–   Бир   неча   йиллардан   буён   Корея   билан   Ўзбекистон   дўстона   ҳамкорлик
ўрнатиб,   барча   соҳалардаги   ҳамкорликни   ривожлантириб   келмоқда.  
Аминманки,   мамлакатларимиз   томонидан   бошланаётган   янги   лойиҳа
самарали   бўлиб   мамлакатларимизга   катта   иқтисодий   фойда   келтиради.
Мазкур   лойиҳанинг   тез   орада   ҳаётга   татбиқ   этилишига   умид   қиламан.
Ўзбекистонда нафақат пойтахт, балки вилоятларни ривожлантиришга ҳам
бирдек   эътибор   қаратилаётгани   таҳсинга   лойиқ.   Собиқ   совет
иттифоқининг   Марказий   Осиёдаги   барча   республикалари
ривожланишнинг   тахминан   бир   хил   даражасида   эди.
Уларнинг   кўпчилигининг   раҳбарлари   иқтисодий   ислоҳотларни
жадаллаштириш   ва   бунинг   учун   хорижий   технологиялар   ва
инвестицияларни   жалб   қилиш   ниятида   эканини   таъкидлар,   лекин   гап
гаплигича   қолиб   кетди.   Ўзбекистон   бу   режаларни   амалга   ошираётган
минтақадаги   ягона   мамлакат   бўлиб,   янги   замонавий   технологияларни
ривожлантириш   учун   хорижий   инвестицияларни   жалб   қилишга   тайёр
эканини амалда исботламоқда. 
Бугунги   тақдимот   Ўзбекистонда   Навоий   шаҳридаги   эркин
индустриал-иқтисодий зонани ташкил этиш учун катта миқёсдаги ишлар
амалга   оширилганини   намоён   этди.   Ҳозир   давом   этаётган   жаҳон иқтисодий   инқирози   шароитида   Кореянинг   кўплаб   компаниялари   турли
лойиҳалар   доирасидаги   инвестицион   фаолиятини   бироз   сусайтирди.
Аммо   Навоий   шаҳрида   ташкил   этилаётган   эркин   индустриал-иқтисодий
зона   кореялик   ишбилармонларга   инқироздан   яхши   натижалар   билан
чиқиш   имконини   беради,   бунга   ишончим   комил.   Шундай   экан,   бу
имкониятни қўлдан бой бериш мумкин эмас. 
Газ   қуйиш   станцияларини   етказиб   берувчи   “Blitiks”   компанияси
вице-президенти Ли Чан Сик:
–   Мазкур   анжуманда   иштирок   этаётганимдан   мамнунман.   Илгари
Ўзбекистоннинг иқлими, корейс халқиникига ўхшаб кетадиган ҳаёт тарзи,
айрим   урф-одатлари   ҳақида   тасаввурга   эга   эдим.   Менимча,   айнан   мана
шу   ўхшашлик   осонлик   билан   тил   топишишимиз   ва   бугунга   қадар
ривожланиб   келаётган   дўстона   муносабатларннг   ўрнатилишига   хизмат
қилди.   Ўзбекистонда   кореялик   ишбилармонларга   яратилаётган   қулайлик
ва   имтиёзлардан   мамнунмиз.   Шу   боис   биз   ишончли   ҳамкорларга
айландик.   Бугунги   конференцияда   Навоий   шаҳрида   ташкил   этилаётган
эркин индустриал-иқтисодий зонадаги имтиёзлар, иш шароити тўғрисида
тўлиқ   маълумотга   эга   бўлдик.   Ўзбекистон   ҳукумати   томонидан
Навоийдаги   эркин   индустриал-иқтисодий   зонада   фаолият   юритадиган
корхоналарга   берилувчи   имтиёзлар   ўзаро   ҳамкорлигимизнинг   ёрқин
истиқболига   бўлган   ишончни   янада   мустаҳкамламоқда.  
Мен   Ўзбекистондаги   фаолиятимни   икки   йил   муқаддам   бошлаган   эдим.
Айни   пайтда   юртингизга   ҳар   ой   бир-икки   марта   бориб   тураман.
Навоийдаги   эркин   индустриал-иқтисодий   зонада   биз   газ   тўлдириш,
компрессор   станциялари   ҳамда   автомобиль   газ   колонкаларини   ишлаб
чиқаришни   йўлга   қўйиш   борасидаги   лойиҳани   амалга   оширмоқдамиз.  
Биз   Ўзбекистон   ҳукумати   томонидан   қўллаб-қувватланган   мазкур
лойиҳага   100 миллион  АҚШ  доллари миқдорида  инвестиция  киритишни
режалаштирмоқдамиз.   Мазкур   лойиҳани   амалга   ошириш   орқали Ўзбекистон   билан   Корея   халқи   ва   ҳукуматини   мамнун   қиламиз   деган
умиддаман. 
Ташриф   доирасида   делегация   вакиллари   Корея   Республикаси   Бош
вазири   Хан   Син   Су   билан   учрашди.   Шунингдек,   турли   вазирлик   ва
идоралар,   қатор   компанияларда   ҳам   музокаралар   ўтказилиб,   икки
томонлама   ҳамкорликни   кенгайтириш   масалалари   юзасидан   фикр
алмашилди, деб ёзади “Жаҳон” АА. 
Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил топиши ва унинг асосий
кўринишлари.
XX-XXI асрлар бўсағасида “Эркин (маҳсус) иқтисодий ҳудудлар” (ЭИҲ)
жаҳон   хўжалигини   ривожланишининг   асосий   кўринишларидан   бирига
айланиб,   дунёнинг   кўплаб   мамлакатларида   ташкил   топди.   90-йилларнинг
ўрталарида   дунё   мамлакатларида   турли   хилдаги   4   мингдан   ортиқ   ЭИҲ
фаолият кўрсата бошлаган эди. Ғарб мутахассисларининг фикрича 2004 йил
жаҳон   товар   айланмасининг   30-35   фоизи   ана   шу   турли   хилдаги   ЭИҲларда
рўй   берган.   Халқаро   корпорациялар   ўз   фаолиятларини   янада   кенгайтириш
мақсадида   ЭИҲлар   учун   имтиёзли   шароитларни   ташкил   этиб,   улардан   кўп
фойда   олиш   мумкин   бўлган   соҳа   сифатида   фойдаланишади.   Йирик   халқаро
корпорциялар ЭИҲларни ўз ишлаб  чиқарган товарларни сотуви учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган ҳудудлардан бири деб ҳисоблайдилар.
ЭИҲ миллий мамлакатнинг бошқа бир қисмларида фойдаланилмайдиган
имтиёз   ва   рағбатларнинг   ўзига   хос   тизимлари   қўлланиладиган   иқтисодий
ҳудуднинг   бир   қисмидир,   яъни   ЭИҲ   жўғрофий   жиҳатдан   у   ёки   бу
даражадаги   ривож   топган   алоҳида   бир   ҳудуддир.   Илмий   мақолалар   ва
дарсликларда,   шунингдек   халқаро   ташкилотларнинг   ҳисоботларида   турли
хилдаги иқтисодий ҳудудларни ҳам «ЭИҲ» дейилган. Аммо бу термин ушбу
ҳолатнинг   мазмуни   ва   моҳиятини   тўлиқ   очиб   бермайди.   Масалан,
ЭИҲларнинг   кўпчилигида   мавжуд   бўлган   иқтисодий   қоидалар,   маъмурий қонунлар  уларни маълум   ҳуқуқий  ва  хўжалик  режимидан  озод  қилмайди.  У
фақат   тадбиркорликни   рағбатлантирувчи   имтиёзлар   беради   ва   уни
енгиллаштиради.   Давлат   ҳокимиятини   эса   иқтисодий   жараёнларга
аралашишини камайтиради.
Ривожланган   давлатлар   учун   ЭИҲлар   ушбу   ҳудудда   фаолият
кўрсатувчиларнинг   ҳаётий   турмуш   даражасини   ва   ишлаб     чиқариш
салоҳиятини   кўрсатувчи   «махсус»   ҳудуд   бўлиб   ҳисобланади.   Шунинг   учун
ҳам   бу   ҳудудларни   «махсус   иқтисодий   ҳудудлар»   дейилади.   Хўш,   ЭИҲлар
нима   мақсадда   ташкил   қилинади?   Нега   улар   ҳозирги   кунда   ўз   географик
масштабини кенгайтириб бормоқда?
Маълумки,   ЭИҲларни   ташкил   қилувчилар   томонидан   очиқ   иқтисодиёт
тамойилларини   амалга   оширишдаги   аҳамияти   каттадир.   Уларнинг   фаолият
кўрсатиши   ташқи   иқтисодий   фаолиятни   фаоллаштириш   ва   эркинлаштириш
билан   боғлиқдир.   У   ёки   бу   давлатлар   иқтисодиётини   ташқи   дунёга
очиқлигида   ЭИҲларни   аҳамияти   ЭИХлар   божхона,   солиқ   ва   инвестицион
режимларни   ўрнатишда   ва   шунингдек   ташқи   ва   ички   инвестициялар
фаолияти   учун   қулайдир.   ЭИҲлар   жаҳон   хўжалигида   капитал   миграцияси
учун   қопқон   бўлиб   ҳам   ҳисобланади.   Мамлакатлар   ичидаги   иқтисодий
жараёнларни   фаоллаштиришда   хорижий   капитални   жалб   қилиш   билан   бир
қаторда   саноат   соҳасида   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   фаолиятини   янада
кучайтириш мақсадида 3 та муҳим вазифани кўришимиз мумкин: 
-саноат экспортини рағбатлантириш асосида валюта маблағларини жалб
қилиш;
- аҳолини иш билан  бандлик даражасини ошириш ;
-миллий   хўжаликни   ривожлантириш   мақсадида   ЭИҲларни   хўжалик
юритиш соҳасидаги янги усулларни амалиётда қўллаш.
ЭИҲларни   ташкил   қилишнинг   энг   муҳим   сабабларидан   бири   шундаки,
жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари иқтисодиётда капитал ва шунингдек ўзига
хос   инвестиция   оқимини   ҳамма   жойда   тўлиқ   очишни   истамайди.   Шунинг учун ҳам ЭИҲлар махсус ҳудуд сифатида у ёки бу давлатларнинг маълум бир
ривожланган минтақаларида ташкил топади.
ЭИҲларнинг   ташкил   топган   ва   фаолиятининг   жаҳон   тажрибаси   шуни
кўрсатмоқдаки,   жаҳон   хўжалигида   интеграцияни   чуқурлаштириш,   халқаро
иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида тузилган ҳудудлар (эркин
савдо   ҳудуди,   экспорт   ишлаб     чиқарилиши,   божхона   ва   бошқа   ҳудудлар)
жаҳон   иқтисодиётида   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлмоқда   (масалан,   қолоқ
туманларни   ривожлантириш,   қолоқ   районларни   саноатлаштириш,   савдони
ривожлантириш   ва   бошқалар).   Шунинг   учун   ҳам   эркин   иқтисодий
ҳудудларни ташкил топишини сабаблари ва мақсадлари ҳар бир мамлакатда
ўзгача бўлиб, бир-бирига мутлақо ўхшамаслиги ҳам мумкин. Масалан, АҚШ,
Буюк   Британия   каби   саноати   ривожланган   мамлакатларда   ЭИҲлар
депрессияга   учраган   районларда   кичик   ва   ўрта   бизнесни   ривожлантиришга
қаратилган   минтақавий   сиёсатни   амалга   оширишга   қаратилган.   Ушбу
мақсадда   тадбиркорларга   (кичик   ва   ўрта)   мамлакатнинг   бошқа
районларидагига   нисбатан   кўпроқ   фаолият   эркинлиги   ва   шунингдек
сезиларли молиявий имтиёзлар берилди (уларни ривожлантиришда хорижий
капитал жалб қилишга қаратилмаган).
Худди шу мақсадда ривожланаётган мамлакатларда ҳам ЭИҲлар ташкил
топади.   Бу   эса   қолоқ   ривожланмаган   районларни     динамик   равишда
ривожланаётган   районларга   айлантиришг   имкониятини   беради   (саноати
ривожланган давлатлардан фарқли равишда бу давлатларда кўпроқ хорижий
капитални жалб қилишга ҳаракат қилинади).
Эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   ташкилий,   ҳуқуқий   тизими   турли-
тумандир. Айрим ҳолларда у ёки бу ЭИҲни аниқ классификациялаш қийин,
чунки   улар   кўплаб   ҳудудларнинг   хусусиятларига   эга.   Россиялик
мутахассислар   хўжалик   ихтисослашувини   ҳудудда   фаолият   кўрсатаётган
асосий   фирмаларнинг   ихтисослашуви   бўйича   классификациясини   ишлаб
чиқишган. (схемага қаранг). ЭИҲлар классификациясидаги марказий ўрин ва
қайта ишлаш ҳудудларга берилган.                          Эркин иқтисодий ҳудудларнинг кўринишлари
Эркин   иқтисодий   ҳудудларни   ташкил   топишида   иккита   концептуал
(ҳудудий ва функционал) ёндашув қўлланилади. Биринчи ҳолатдаги ҳудудда
барча   резидент   корхоналар   хўжалик   фаолиятида   имтиёзлардан   кенг
фойдаланадилар.   Иккинчи   ёндашув   бўйича   эса   фирма   мамлакатнинг   қайси
туманида жойлашишидан қатъий  назар тадбиркорлик фаолиятининг маълум I .   С авдо
1.   Эркин   божхона
ҳудудлари.
2.   Банд омборлари
3.   Эркин портлар
4.   Эркин савдо 
ҳудудлари II. Саноат
маҳсулотларини ишлаб
чиқариш.
1.   Импорт ўрнини 
босувчи маҳсулотлар
2.   Экспортга ишлаб 
чиқарувчи маҳсулотлар
3 .  Саноат боғлари
4.   Илмий-саноат боғлари
5 .  Макиладорас   
(Мексика) III . Техника
киритиш
1.   Технополис
2.   Технобоғ
3.   Янги ва 
илғор 
технология -
ларни 
ривожлан -
тириш 
ҳудудлари IV . Хизмат
1.   Оффшор зоналар
2.   Молиявий 
марказлар
3.   Банк хизматлари 
ҳудуди.
4.   Туризм 
хизматлари ҳудуди
5.   Экобоғлар
V.  Мажмуавий VI.  Халқаро кўринишлари   учун   қўлланиладиган   имтиёзли   режимларидан   фойдаланиши
мумкин   холос.   Биринчи   ёндашувга   мисол   қилиб   Хитойдаги   ЭИҲларни,
Бразилиядаги   “Манаус”   ҳудудини,   ривожланаётган   давлатлардаги   экспорт
ишлаб   чиқариш ҳудудларини кўрсатиш мумкин. Иккинчи ёндашувга мисол
қилиб, оффшор фирмаларни, «дьюти фри» магазинларини кўрсатиш мумкин.
ЭИҲларнинг   энг   оддий   кўринишларидан   бири   эркин   божхона   (божсиз)
ҳудудлари   (ЭБҲ)   ҳисобланади.   Бу   ҳудудлар   эркин   савдо   ҳудудлари   каби
биринчи   авлод   ҳудудларига   киради.   Улар   XVII-XVIII   асрлардан   буён
мавжуд.   Бу   ҳудудларда   транзит   ёки   кассигнацион   омборлар,   экспортга
мўлжалланган товарларни қадоқлаш ва кам миқдорда қайта ишлаш соҳалари
киради.   Бундай   ҳудудларни   кўпинча   бонд   омборлари   ёки   эркин   божхона
ҳудудлари ҳам деб аталади. Эркин божхона ҳудудларда товар олиб кириш ва
олиб чиқишда бождан озод қилинади.
Эркин   савдо   ҳудудлари   (ЭСХ)   ҳам   дунёда   кенг   тарқалган   бўлиб,   1934
йилдаги махсус қонун қоидалар асосида фаолият кўрсатмоқда. ЭСХ  АҚШда
энг   кўп   ривож   топган.   ЭСҲларнинг   мақсади   халқаро   савдони
рағбатлантириш,   савдо   операцияларини   тезлаштириш,   савдо   ҳаражатларни
камайтиришдан   иборатдир.   АҚШ   қонунчилигида   ташқи   иқтисодий
фаолиятда   нисбатан   имтиёзлар   ўрнатилган.   Қонунда   ҳар   бир   расмий   порт
қошида   камида   битта   эркин   ташқи   савдо   ҳудуди   ташкил   қилиниши
мумкинлиги   белгилаб   қўйилган.   АҚШ   қонунчилигига   мувофиқ   мамлакат
ҳудудидаги эркин савдо ҳудудлари умумий ва махсус (субҳудуд) ҳудудларга
бўлинади.   Умумий   ҳудудлар   кичик   ҳудудда   (бир   неча   кв.км.)   жойлашиб,
миллий   бож   ҳудудидан   ташқарида   бўлади.   Уларда   киритилган   товарларни
омборларга   жойлаштириш   ва   қайта   ишлаш   ишлари   амалга   оширилади
(қадоқлаш, сортларга ажратиш ва бошқалар).
Субҳудудлар   фаолияти   умумий   ҳудуддан   ташқарига   чиқувчи   алоҳида
йирик   компаниялар   учун   ташкил   қилинади.   Субҳудудларда   экспорт   ёки
импорт   ўрнини   босувчи   товарлар   ишлаб     чиқарилади.   90-йилларнинг ўрталарига   келиб   АҚШда   500   дан   ортиқ   эркин   савдо   ҳудудлари   фаолият
кўрсатган эди.
Оддий эркин савдо ҳудудлари  қаторига йирик халқаро аэропортлардаги
махсус   «дъюти   фри»   магазинларини   ҳам   киритиш   мумкин.   С иёсий   режим
нуқтаи   назаридан   улар   давлат   чегараларидан   ташқарида   деб   ҳисобланади.
Эркин   савдо   ҳудудлари   қаторига   имтиёзли   ҳолатга   эга   бўлган   ан ъ анавий
эркин портларни ҳам киритиш мумкин.
Саноат   ишлаб     чиқариш   ҳудудлари   иккинчи   авлод   ҳудудлари   бўлиб
ҳисобланади.   Улар   эркин   савдо   ҳудудлари га   фақат   товар   эмас,   капитал   ҳам
олиб   кирилиши   ва   шунингдек   фақат   савдо   билан   эма с ,   ишлаб     чиқариш
фаолияти   билан   ҳам   шуғулланиши   оқибатида   вужудга   келган   эди.   Саноат
ишлаб     чиқариш   ҳудудлари   махсус   бож   режимига   эга   бўлган   ҳудудларда
ташкил   топади.   Улар да   экспорт   учун   ёки   импорт   ўрнини   босувчи   товарлар
ишлаб  чиқар ила ди. Бу ҳудудлар солиқ ва молиявий имтиёз лар га эга бўлади.
Экспорт   ишлаб     чиқариш   ҳудудлари   (ЭИЧХ) ,   айниқса   ривожланаётган
давлатларда   кенг   тарқалган.   Бундай   ҳудудларнинг   замонавий   модели   1959
йилда   Ирландиянинг   Шеннон   аэропортида   ташкил   қилинган   ҳудудий
тизимга   асосланади.   Бундай   ҳудудлардан   «янги   индустриал   давлатлар»   энг
катта   сам а ра   кўрмоқда.   Экспорт   ишлаб     чиқариш   ҳудудларини   ташкил
топиши   мантиқан   олганда   ривожланаётган   мамлакатлар   иқтисодиёти   билан
чамбарчас   боғлиқдир.   XX   асрнинг   50-60   йилларида   ривожланаётган
мамлакатларда   саноат   экспортини   рағбатлантириш   ва   хорижий   капитал
оқими  ёрдамида бандлик даражасини ошириш зарурияти туғилган эди.
Жаҳон   иқтисодиётида   техника   киритиш   ҳудудлари   учинчи   авлод
ҳудудлари   ҳисобланади   (70-80   йиллар).   Улар   стихияли   тарзда   ёки   махсус
давлат  ёрдамида  йирик илмий  марказлар  атрофида  ташкил  топиши мумкин.
Улар да  ягона солиқ ва молиявий тизимдан фойдаланувчи миллий ва хорижий
тадқиқотчилар,   лойиҳачилар,   илмий   ишлаб   чиқариш   фирмалар   фаолият
кўрсатади. Ҳозирги кунда техника киритиш ҳудудлари асосан АҚШ, Япония, Хитойда   фаолият   кўрсатмоқда.   АҚШда   уларни   технопарклар,   Японияда
технополислар, Хитойда янги ва илғор технологиялар ҳудуди деб юритилади.
Жаҳонда   энг   машҳур   ва   АҚШда ги   энг   йирик   «Силикон   Вэлли»   номли
технопарк жаҳонда ишлаб  чиқарилаётган ҳисоблаш техникаси воситалари ва
комьютерларни   20   фоизини   бермоқда.   АҚШда   ҳозирги   кунда   80   дан   ортиқ
бундай   ҳудудлар   мавжуд.   Японияда   махсус   ҳукумат   дастурлари   доирасида
илғор   илмий   ташкилотлар   асосида   йигирмага   яқин   технополислар   ташкил
қилинган.   Хитой да   ҳам   бундай   ҳудудлар   давлатнинг   илмий   –   техникани
ривожлантириш   режаларини   амалга   ошириш   пайтида   ташкил   топди.   90-
йилларнинг ўрталарида Хитойда 50   дан ортиқ янги ва илғор технологияларни
ривожлантириш ҳудудлари фаолият кўрсата б о шлаган эди.
Жаҳон   иқтисодиётида   турли   иқтисодий,   молиявий   –   суғ у рта   ва   бошқа
хизматлар   кўрсатувчи   фирма   ва   ташкилотлар   учун   тадбикорлик
фаолиятининг имтиёзли шароитлар яратилган ҳудудлар сервис ҳудудлар деб
аталади.   Сервис   ҳудудлар   қаторига   оффшор   ҳудудлар   (ОҲ)   ва   солиқ
гаванлари   (СГ)   ҳам   киради.   ОХ   ва   СГ   тадбиркорларни   қулай   валюта-молия
ва фискал шароитлар билан банк ва тижорат сирларининг яхши сақланиши ва
давлат бошқарувининг камлиги билан ўзига жалб қилади.
Оффшор   ҳудудда   рўйхатга   олинган   солиқ   ва   бошқа   имтиёзларга   эга
бўлган   компанияларга   қўйиладиган   асосий   талаб   –   оффшор   марказ
жойлашган   давлатнинг   резиденти   бўлмаслик   ва   бу   давлатнинг   ҳудудида
даромад   олмасликдир.   Солиқ   гаванларининг   оффшор   ҳудудлардан   фарқи
шундаки,   у   ерда   фирмалар   (хорижий   ва   маҳаллий   фирмалар   ҳам)
фаолиятнинг   барча   турлари   билан   шуғулланишида   имтиёзларга   эга
бўладилар.   Ҳозирги   пайтда   жаҳонда   300   дан   ортиқ   оффшор   марказлар
мавжуд бўлиб, уларнинг 70 таси солиқ гаванлари ҳисобланади.
Оффшор   компаниялар   фаолият   кўрсатаётган   давлатлар   қаторига
Лихтенштейн,   Панама,   Нормандия   ороллари,   Мэн   ороллари   (Британия),
Антил   ороллари,   Гонконг,   Мадейра,   Либерия,   Ирландия,   Швейцария   ва
бошқалар   киради.   Охирги   ўн   йилликда   буларга   Мальта,   Маврикия,   Ғарбий Самоа, Исроил, Малайзия (Лабуан ороли) ва бошқа давлатлар ҳам қўшилган
эди.
Оффшор   ҳудудлардаги   саноат,   савдо,   банк,   суғурта   ва   бошқа
компаниялар   умуман   солиққа   тортилмайди   (Ирландия,   Либерия)   ёки   кичик
миқдордаги солиқлар тўлайди (Лихтенштейн, Антил ороллари, Панама, Мэн
ороллари   ва   бошқалар)   холос.   Масалан,   Швейцарияда   оффшор   бизнесга
нисбатан   кам   солиқ   миқдори   белгиланган.   Бу   солиқ   маълум   ҳолатларда
умуман   тўланмаслиги   ҳам   мумкин.   Шунингдек,   оффшор   ҳудудлар   валюта
чеклашларнинг   йўқлиги   билан   даромадни   олиб   чиқиш   эркинлиги,   хорижий
инвесторлар учун божларнинг йўқлиги билан ҳам ажралиб туради. Оффшор
ҳудудларни   ташкил   қилувчи   давлатлар   қўшимча   хорижий   капитал   жалб
қилиш,   оффшор   ҳудудда   рўйхатга   олинган   корхонадан   фойда   олиш,
маҳаллий   мутахассислар   учун   қўшимча   иш   жойлари   ташкил   қилиниши
орқали фойда кўрадилар.
Одатда,   оффшор   бизнес   банк,   суғурта   иши,   денгиз   кемачилиги,   кўчмас
мулк     операциялар   билан   траст   фаолияти   ва   экспорт-импорт   операциялари
билан, консалтингда жамланади. Маълумотларга кўра ҳозирги кунда оффшор
бизнесда банд бўлган капитал 500 млрд. долларни ташкил этиб, унда қарийб
2 млн. киши қатнашади. Ҳ ар йили бир неча минглаб янги  оффшор бизнесга
оид компаниялар рўйхатга олинади.
Мажмуавий   ҳудудлар   алоҳида   маъмурий   районлар   ҳудудида   хўжалик
юритиш   режимига   нисбатан   алоҳида,   имтиёзли   режим   ўрнатиш   йўли   билан
ташкил   қилинади.   Уларга   Хитойнинг   5   та   махсус   иқтисодий   ҳудудларини,
Бразилиядаги   «Ман ау с»   ҳудудини,   Аргентинанинг   «Оловли   ер»ни,   саноати
ривожланган   давлатларнинг   кам   ривожланган   територияларидаги   эркин
тадбиркорлик ҳудудларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Жаҳон мамлакатларида эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятининг
ўзига хос ривожланиш хусусиятлари. 90-йилларда жаҳон иқтисодиётида халқаро эркин иқтисодий ҳудудларни
ташкил қилиш жараёнлари кучайиб борди. Махсус эркин иқтисодий ҳудудни
ташкил   қилиш   лойиҳаси   асосида   Россия,   Хитой   Халқ   Республикаси,   Корея
Халқ   Демократик   Республикаси   чегаралари   туташган   жойда   “Туманган”
эркин   иқтисодий   ҳудуд   барпо   этилган   эди.   Ушбу   лойиҳа   20   йилга
мўлжалланган   бўлиб,   унинг   биринчи   босқичдаги   қиймати   90-110   млрд.
долларни ташкил этган.
Турли   кўринишдаги   эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг   ўхшаш
томонларидан бири уларда тадбиркорлар учун молиявий, божхона   ва солиқ
имтиёзлари, шунингдек умумий режимга нисбатан устунликларга эга бўлган
қулай   инвестицион   иқлимни   мавжудлигидадир.   Турли   кўринишдаги   эркин
иқтисодий   ҳудудларда   имтиёз   ва   рағбатлантиришлар   ўзларининг   баъзи
жиҳатлари   билан   фарқ   қилади.   Бундай   имтиёзларни   тўртта   асосий   гуруҳга
бўлиб ўрганиш мумкин:
- ташқи савдо имтиёзлари. Бунга алоҳида божхона-тариф режими кириб
(экспорт   импорт   божларини   камайтириш   ёки   бекор   қилиш),   унда   ташқи
савдо операцияларини амалга ошириш тартиблари соддалаштирилади;
-   солиқ   имтиёзлари.   Бунда   фаолиятнинг   маълум   кўринишлари   солиқ
имтиёзлари орқали рағбатлантирилади. Бу имтиёзлар солиқ базаси (даромад,
мулк   қиймати   ва   бошқалар),   ва   шунингдек   унинг   таркибий   қисмлари
(амортизация   ажратмалари,   иш   ҳақига   ҳаражат,   транспорт)   солиққа
тортилишидан доимий ва вақтинчалик озод қилинади;
-   молиявий   имтиёзлар   бўлиб,   ўз   ичига   турли   шаклдаги   субсидияларни
олади. Уларга коммунал хизматларнинг арзонлиги, ер майдонлари ва ишлаб
чиқариш бинолари ижара ҳақини камайтириш, имтиёзли кредитлар киради;
-   маъмурий   имтиёзлар,   корхоналарни   рўйхатдан   ўтказиш   ва   хорижий
фуқароларни   кириб-чиқишларини   енгиллаштириш,   шунингдек   хизматлар
кўрсатиш мақсадида маъмурият томонидан махсус ҳудудларни ажратилиши,
киради. Эркин   иқтисодий   ҳудудлар   ташкил   қилишнинг   жаҳон   тажрибаси
уларнинг   умумий   ютуқлари   ва   хусусиятлари,   шунингдек   ривожланишнинг
ўзига хос томонлари ҳақида маълум бир хулосалар чиқаришга имкон беради.
Саноати   ривожланган   давлатлардаги   эркин   иқтисодий   ҳудудларнинг
муваффаққияти   уларнинг   яхши   режалаштирилганлигига   ва   бошқарув
тизимининг мослашувчанлигига боғлиқдир. Жаҳон хўжалигидаги иқтисодий
ҳолатларнинг ўзгариб  туриши эркин иқтисодий ҳудудларни  ривожланишига
таъсир   кўрсатиб,   бу   ўзгаришларга   мос   равишда   жавоб   қайтаришни   талаб
қилади.
Эркин   иқтисодий   ҳудудларни   ташкил   қилиниши   ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан фойдалидир. Бу ҳудудлар кўплаб иш ўринларини ташкил қилишда,
халқаро   товар   айирбошлашни   жонлантиришда,   ташқи   савдо   натижаларини
яхшилашда, илмий ишлаб  чиқариш салоҳиятни оширишда муҳим аҳамиятга
эгадир.
Ривожланаётган   давлатлардаги   эркин   иқтисодий   ҳудудлар   бир   қатор
ўхшашликларга   эга   бўлиб,   улар   қуйидагилардан   иборат.   Биринчидан,   бу
давлатларда   экспорт   учун   ишлаб     чиқариш   ҳудудлари   кенг   тарқалган.
Юқорида   айтилганидек   ЭИЧҲ   ташкил   қилишга   қатор   иқтисодий   сабаблар,
авваламбор,   экспорт   учун   саноат   товарлари   ишлаб     чиқаришни
ривожлантириш,   мамлакатга   хорижий   капитал,   илғор   фан   –   техника,
замонавий   техник   ахборотлар   жалб   қилиш   зарурияти   каби   сабаблар   туртки
бўлади.   Иккинчидан,   ЭИҲлардаги   хўжалик   юритиш   режими   хорижий
ишбилармонлар учун эркин ва имтиёзли бўлади. Бу ЭИҲлар орасида халқаро
рақобатнинг   кучайиши   билан   боғлиқ   бўлган   жараёнлар   мавжуд   бўлади.
Учинчидан, ЭИҲлар фаолиятида товар саноат диверсификацияси рўй беради.
Замонавий   ИТИ   янги   ва   юқори   технологик   ишлаб     чиқариш   билан   боғлиқ
бўлган ЭИҲларни илғор ўринларга олиб чиқади.
Ривожланаётган   давлатлар   орасида   Хитойдаги   ЭИҲлар   сезиларли
ривожланиб   бормоқда.   80-йилларнинг   бошида   махсус   ЭИҲларга   бирлашган
кичик – кичик ҳудудлар Хитой ҳукуматини 90-йилларнинг бошларига келиб йирик  ЭИҲларга   айланган  давлатлардан  бири  бўлиб   қолишига   сабаб   бўлди.
Мамлакатда   ва   хорижда   машҳур   бўлган   ЭИҲлар   «Шеньчжень»,   «Чжухай»,
«Сямень»,   «Шаньтоу»,   «Хайнань»   дан   ташқари   20   дан   ортиқ   техник   –
иқтисодий   ҳудудлар   ва   янги   юқори   техникани   ривожлантириш   ҳудудлари
технопарклар   ҳам   сезиларли   ривожланди.   Хитойдаги   «Пудун»   иқтисодий
ривожланиш   ҳудуди   бир   неча   ўн   йиллар   мобайнида   Шанхайни   Осиё-Тинч
океани минтақасидаги йирик савдо ва молиявий марказга айлантиради.
ЭИҲларни   ташкил   топиши   Хитой   ҳукумати   томонидан   70-йиллар
охирида   эълон   қилинган   очиқ   ташқи   иқтисодий   сиёсатнинг   натижасидир.
ЭИҲларни   ривожлантириш   моделини   танлашда   Хитой   раҳбарияти   хориж
тажрибаларни   эътиборга   олди.   Сингапур,   Тайвань   ва   АҚШ   тажрибаларига
алоҳида эътибор берди. ЭИҲларни ташкил қилишнинг бир неча вариантлари
ишлаб   чиқилди.   Оқибат   натижада   экспортга   ва   шунингдек   хорижий
капитални   жалб   қилишга   ишлаб     чиқариш   технологиясини   яхшилашга
йўналтирилган   ЭИҲ   модели   танлаб   олинди.   Махсус   иқтисодий   ҳудудлар
«очиқ   эшиклар»   сиёсатини   амалга   оширган   ҳолда   мамлакатнинг   бошқа
районларини боғлаб турувчи ролини ўйнай бошлади.
90-йилларнинг   бошида   ХХРнинг   денгиз   порт   шаҳарларида   махсус
иқтисодий   ҳудудлар-эркин   божхона   ҳудудлари   (эркин   божсиз   савдо
ҳудудлари)   вужудга   кела   бошлади.   Улар   хитойлик     мутахассисларнинг
фикрича   эркин   божхона   ҳудудлар   бошқа   хорижий   давлатлардаги   эркин
божхона   ҳудудлари   модели   бўйича   ривожлантирилган.   Хуллас,   Хитойдаги
махсус   иқтисодий   ҳудудлар   ва   шунингдек   бошқа   имтиёзли   инвестицион
иқлимдаги   районлар   фаолиятининг   амалиёти   шубҳасиз   мувофаққиятга
эришди.   Хитойлик   ва   хорижий   мутахассислар   ЭИХлар   эришган   ютуқлар
қаторига   авваламбор   барқарор   иқтисодий   ўсиш   суръатларини,   ҳудудларга
кўп   миқдорда   хорижий   инвесторларни   жалб   қилинишини   меҳнат
унумдорлигини   сезиларли   даражада   ўсишини   ва   ниҳоят,   аҳолини   турмуш
тарзи даражасини ўсишини ва ҳ.к.ларни киритишади. Хитойдаги  махсус  ЭИХ умуман  олганда  давлат  мулки устунлик қилган
ҳолатдаги   бозор   муносабатларидан   фойдаланиш   бўйича   тажрибадир.
Маълумки,   бирданига   бозор   иқтисодиётига   ўтиш   халқ   учун   ва   миллий
иқтисодиёт   учун   қийинчиликлар   туғдириши   мумкин.   Шунинг   учун   ҳам
Хитой   ҳукумати   бозор   иқтисодиётига   ўтиш   сиёсатини   бирданига   қабул
қилмади.   Хитойлик   иқтисодчиларнинг   айтишича,   Хитойнинг   махсус
иқтисодий   ҳудудлари   XXI     асрда   Хитой   яшаши   мумкин   бўлган   иқтисодий
моделларни полегони бўлиб фаолият кўрсатган. 
ЭИҲлар турли давлатларнинг алоҳида районлари ижтимоий- иқтисодий
ишлаб     чиқаришнинг   у   ёки   бу   соҳасини   ривожланиши   учун,   хорижий
капитал   жалб   қилиш   ёки   маҳаллий   кичик   ва   ўрта   бизнес   фаолиятини
жонлантиришдаги   ролига   асос   бўла   олмайди.   ЭИХларнинг   фаолияти
мамлакатнинг   бошқа   ҳудудига   таъсири   жуда   чекланган   ҳолда   қолмоқда.
Саноати   ривожланган   мамлакатларда   эса   бундай   масалаларга   алоҳида
эътибор берилмоқда.
Тадқиқотларга   қараганда,   ЭИҲларга   хорижий   капитал   жалб   қилишга
кетадиган   ҳаражат   ўрта   ҳисобда   1   доллари   хориж   капиталига   4   долларга
тўғри келади. Масалан, 80-йилларнинг охирида ХХРнинг 4 та ЭИҲларидаги
хорижий   капитал   4   млрд.долларни   ташкил   қилган   бўлса,   Хитойнинг   ўзи
киритган   маблағлари   эса   22   млрд.   долларни   ташкил   қилган.   Шундай   қилиб
амалда   Хитойда   ЭИҲларнинг   инфраструктураси,   марказий   давлат
маблағлари ҳисобига вужудга келган. Хуллас, ЭИҲлар жаҳон иқтисодиётида
нафақат   муваффақият   келтириш,   балки   уларни   ташкил   этишда
муваффақиятсизликка   учраши   мумкин.   Масалан,   Шри   Ланка,   Гватемала,
Либерия, Сенегал ва бошқа давлатларда турли кўринишдаги ЭИҲлар нафақат
мувафаққиятсизликка   учради,   балки   умуман   ўз   фаолиятини   тўхтатган   эди.
Бунинг асосий  сабаблари  қилиб  сиёсий, иқтисодий ва ташкилий сабабларни
кўрсатиш   мумкин.   Сиёсий   сабабларга   мамлакатдаги   умумий   сиёсий
беқарорлик,   фуқаролар   ўртасидаги   келишмовчиликлар   ва   бошқалар   кирса,
иқтисодий   сабабларга   энг   аввлао     ЭИҲлардаги   жуда   мураккаб   инвестицион режим   ҳақидаги   қонунчилик   киради.   ЭИҲлардаги   бюрократик   бошқарув,
шунингдек,   инвесторларни   рўйхатга   олишдаги   бюрократик
процедураларнинг   мавжудлиги,   рекламанинг   сустлиги   ва   бошқалар   ҳам
ЭИҲлар тақдирига сезиларли таъсир кўрсатади.
Эркин и қ тисодий зоналар турлари:
Эркин   и қт исодий   зоналарни   тузишда   икки   хил   концептуал   ёндашиш
мавжуддир:   территориал   ва   функционал   ёндашув .   Биринчи   ёндашувда
зонадаги   барча   ре з идент   корхоналари   х ў жалик   мижозлардан
фойдаланадилар.   Иккинчи   ёндашувда эса зона бу х ў жалик юритувчи муайян
шаклига, со ҳ а, корхонага нисбатан мамлакатнинг   қ айси ну қ тасида б ў лмасин
имт и ёзли   режим   шароит и   қў ллан ила ди.   Биринчи   типга   Хитойнинг,
Бразилиянинг   Манаус   ва   ривожланаётган   мамлакатла р даги   экспорт   ишлаб
чи қ ариш   зоналар и   киради.   Иккинчи   типга   оффшор   зоналар,   "д ь юти   фри"
магазинлар киради.
Ва қ т   ў тиши   билан   саноат   зоналари   ў згариб   борди ,   уларнинг
ҳ удудларига нафа қ ат товарлар келтириладиган,  балки  уларда ишлаб чи қ ариш
фаолияти   билан   ҳ ам   шу ғ уллан иш   бошла н ди.   Натижада   саноат   ишлаб
чи қ ариш зоналари пайдо б ў лди.
Дастлабки   эркин   савдо   зоналари   хал қ аро   савдони   ривожлантиришга
қ аратилган сиёсат воситаси б ў лганлиги сабабли, улар товарлар  ҳ аракатининг
хал қ аро й ў налишларига я қ ин жойлашган минта қ аларда кенг ёйилган. 
Саноат   ишлаб   чи қ ариш   зоналари   махсус   божхона   режими   мавжуд
б ў лган экспортга м ў лжалланган ёки импортни  ў рнини  қ оплайдиган ма ҳ сулот
ишлаб   чи қ ариладиган   ҳ удудда   тузилади.   Бу   ҳ удудлар   сезиларли   даражада
соли қ   ва   молия   имтиёзларидан   фойдаланиш   режимида   давлат   саноатининг
энг   уст у вор   тармо қ ларини   ривожланиши ни   та ъ минлайди.   Ба ъ зан   пировард
ма ҳ сулот импорт ускунлар ва технологиялар ёрдамида ма ҳ аллий хом - ашёдан
ишлаб чи қ арилади.  Илмий - технология   зоналари   учинчи   авлод   зоналаридир.   Ҳ озирги
адабиётда   уларни   технопарклар   (А Қ Ш) ,   техноп о лислар   (Япония)   деб
атайдилар.   Бундай   зоналар   барча   моддий   ва   ме ҳ нат   ресурсларини ,   я ъ ни
технологияни   саноатга   тезкор   жорий   қ илиш   учун   сафарбар   этиш   ма қ садида
тузил а ди.   Энг   маш ҳ ур   технопарк   бу   силикон   Веллидир.   У   А Қ Шнинг
Калифорния   штатига   я қ ин   жойлашган   ва   комп ь ютер   хисоблаш   техникасига
зарур   б ў лган   э ҳ тиёт   қ исмларнинг   20   фоизи ни   етказиб   беради.   Бу   зонада   20
минг ишчи - хизматчи ишлайди ва бундай зоналардан А Қ Ш да 80 дан орти ғи
мавжуд . Японияда технополислар 20 дан орти қ,  Хитойда эса 20 га я қ ин янги
ва   юксак   технологияларни   ривожлантириш   учун   мўлжалланган   зоналар
мавжуд. 
Тўртинчи   авлод   –   бу   оффшор   зоналардир:   р ў йхатдан   ў тказилган
корхоналар   ишлаб   чи қ ариш   фаолияти   билан   шу ғ улланмасдан,   фа қ ат
воситачилик   билан   шу ғ улланади.   Банк   ва   тижорат   ишидаги   ма ҳ фийлик   энг
олий   даражада.   Хозир да   жа ҳ онда   300   дан   орти қ   оффшор   марказлари   бор.
Оффшор   зоналари   мавжуд   б ў лган   мамлакатлар   Л ихтенштейн,   Панама,
Норманд   ороллари,   Мэн   ороли,   Антил ь   ва   Модейра   ороллари,   Либерия ,
Шве й цария, Гибралт а р, Мал ь та ва Маврикийди р .
Эркин   и қ тисодий   зоналарнинг   умумий   характерли   томони   шундаки ,
уларда   ушбу   мамлакатда   тадбиркорларга   қў лланадиган   умумий   режимга
қ араганда   қ улай   божхона ,   инвестицион ,   молиявий   имтиёзлари   ва
афзалликларнинг мавжудлигидир. 
Ушбу имтиёзлар 4 га б ў линади:
Молиявий имтиёзлар
 Субсидия ва имтиёзли кредитлар бериш. 
 Арзон ба ҳ ода коммунал хизматлар к ў рсатиш.
 Участкалар ва ишлаб чи қ ариш да  улардан арзон ижара ха қ и. 
Соли қ  имтёзлари
 20 йилгача даромад соли ғ и т ў лашдан озод  қ илиш. 
 Қ айта инвестицияланувчи фойдага соли қ  солмаслик.   Хорижий ходимларни даромад соли ғ идан озод  қ илиш. 
 Соли қ  та ъ тиллари.
 Жадаллаштирилган ам о ртизация.
Ма ъ мурий имт и ёзлар
 Инвесторларни инфратизим восита лари  билан та ъ минлаш. 
 Қ улай шароит билан ижарага бериш.
 Р ў йхатдан  ў тказиш ва божхона муолажаларини соддалаштириш. 
 Хорижий фу қ ароларни келиб кетиш лар ини осонлаштириш. 
Таш қ и савдо имт и ёзлари
 Экспорт-импорт божларини камайтириш ёки бекор  қ илиш.
 Эркин   и қ тисодий   зоналардан   товарлар   экспортини   квоталар   ва
лицензиялардан озод  қ илиш. 
 Таш қ и   савдо   операцияларини   амалга   ошириш   тартибини
соддалаштириш. 
                                           Асосий адабиётлар:
 «Хорижий инвестициялар тугрисида»ги  Ў збекистон Республикаси  Қ онуни
30.04.1998 й
 «Эркин   и қ тисодий   зоналар   т ўғ рисида»ги   Ў збекистон   Республикаси
Қ онуни 25.04.1996 й
 Каримов   И.А.   Ў збекистон   и қ тисодий   исло ҳ отларни   чу қ урлаштириш
й ў лида Т.  Ў збекистон. 1996 й
 Каримов И.А. « Ў збекистон  XXI  асрга интилм оқ да» Т.  Ў збекистон. 1999 й
 Каримов   И.А.   “Ў збекистонда   демократик   ў згаришларни   янада
чу қ урлаштириш   ва   фу қ аролик   жамияти   асосларини   шакллантиришнинг
асосий   й ў налишлари ” .   Иккинчи   ча қ ирик   Ў збекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг 9-сессиясидаги маъруза, 2002 йил 29 август
 Авдокушин Е.Ф. Международные экономические отнош. Учебник. 200 4 .
 Булатов А.С. Мировая экономика. Учебник. Юристъ. 2003 . 
 Киреев А. Международная экономика. В 2-х ч. Часть 1. 2004 . 
 Киреев А. Международная экономика. В 2-х ч. Часть 2. 2004.   Кругман П. СПб.: Международная экономика. 5-е изд. Питер. 2004.
 Ломакин В. Юнити-Дана. Мировая экономика. Учебник. 2004 .
 Ливенцев Н. Международные экономические отношения. Учеб. 2004. 
 Миклашевская Н. Международная экономика. Учебник. 3-е издание. 2004.
 Спиридонов И.А. Мировая экономика. Уч. пос. Инфра-М. 2004 . 
 Стровский   Л.   Международные   экономические   отношения.   Юнити-Дана.
2003 .
 Назарова   Г.Ғ. ,   Халилов   Ҳ.   ва   бошқалар.   Германия     Федератив
Республикаси  иқтисодиёти (илмий–оммабоп рисола).ТДИУ , 2003;   2005.
   Назарова   Г.Ғ. ,   Халилов   Ҳ.   ва   бошқалар.   Жа ҳон   иқтисодиёти   (ўқув
қўлланма). Т.  2005
 Назарова   Г.Ғ. ,Хайдаров   Н.   Хал қаро   иқтисодий   муносабатлар   (уқув
қулланма).Т. ,2005/
Интернет-ресурсла р
   www    .   gov    .   uz        
 www . tseu . uz  
 www . edu . uz
 http//www.bizbook.ru
 http // www . I - U . ru
 http//www.wesmirbook.ru.
 httr//www.cer.ru.
 http//www.bilimdon.uz.
 http// www.wto.org
 http// www.worldbank.org
 http// www.finansy.ru  
 http// econos.narod.ru  
 http// portal.rea.ru/  
 http// www.5ballov.ru  - 5ballov.ru