Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 735.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Очик калитли шифрлаш тизимлари

Купить
ОЧИК КАЛИТЛИ ШИФРЛАШ 
ТИЗИМЛАРИ
Маъру зачи: доцент,  Ж у раев Ж .У.С АМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
Амалий математика ва информатика  факультети
Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси  
Асимметрик криптотизимларда ахборотни шифрлашда ва 
расшифровка қилишда турли калитлардан фойдаланилади:

очиқ калит   ахборотни шифрлашда ишлатилади, махфий 
калит дан хисоблаб чиқарилади;

махфий калит , унинг жуфти бўлган очиқ калит ёрдамида 
шифрланган ахборотни расшифровка қилишда ишлатилади. 

Махфий ва очиқ калитлар жуфт-жуфт 
генерацияланади. Махфий калит эгасида қолиши ва уни 
рухсатсиз фойдаланишдан ишончли химоялаш зарур 
(симметрик алгоритмдаги шифрлаш калитига ўхшаб). Очиқ 
калитнинг нусхалари махфий калит эгаси ахборот 
алмашинадиган криптографик тармоқ абонентларининг хар 
бирида бўлиши шарт. Асимметрик шифрлашнинг умумлаштирилган 
схемаси  
Асимметрик криптотизимда шифрланган 
ахборотни узатиш қуйидагича амалга 
оширилади:

1. Тайёргарлик босқичи:

   - абонент  В  жуфт калитни генерациялайди: 
махфий калит  k
В    ва очиқ калит  K
В ;

   - очиқ калит  К
В   абонент  А  га ва қолган 
абонентларга жўнатилади.  
2.  А  ва  В  абонентлар ўртасида ахборот 
алмашиш: 

- абонент  А  абонент  В  нинг очиқ калити  К
В 
ёрдамида ахборотни шифрлайди ва 
шифрматнни абонент  В  га жўнатади;

- абонент  В  ўзининг махфий калити  k
В  
ёрдамида ахборотни расшифровка қилади. Хеч 
ким (шу жумладан абонент  А  хам) ушбу 
ахборотни расшифровка қилаолмайди, чунки 
абонент  В нинг махфий калити унда йўқ. 
Асимметрик криптотизимда ахборотни химоялаш 
ахборот қабул қилувчи калити  k
В  нинг 
махфийлигига асосланган. 

Асимметрик  криптотизимларнинг асосий 
хусусиятлари қуйидагилар:

Очиқ калитни ва шифр матнни химояланган 
канал орқали жўнатиш мумкин, яъни нияти бузуқ 
одамга улар маълум бўлиши мумкин.

Шифрлаш  Е
В  : М   C   ва расшифровка қилиш  D
B : 
С 	
  M  алгоритмлари очиқ.  RSA  алгоритми

1-қадам.  Иккита 200дан катта бўлган туб сон  p  ва  q  танланади.

2-қадам.  Калитнинг очиқ ташкил этувчиси  n  хосил қилинади

n = p * q .

  3-қадам.  Қуйидаги формула бўйича Эйлер функцияси хисобланади: 

f ( p , q )=( p -1)( q -1) .

Эйлер функцияси  n  билан ўзаро туб, 1 дан  n   гача бўлган бутун мусбат 
сонлар сонини кўрсатади. Ўзаро туб сонлар деганда 1 дан бошқа бирорта 
умумий бўлувчисига эга бўлмаган сонлар тушунилади.

4-қадам.   f ( p , q )  қиймати билан ўзаро туб бўлган катта туб сон  d  танлаб 
олинади.

5-қадам.  Қуйидаги шартни қаноатлантирувчи е сони аниқланади

  =1( modf ( p , q )) .

Бу шартга биноан  кўпайтманинг  f ( p , q )  функцияга бўлишдан қолган қолдиқ 
1га тенг. е сони очиқ калитнинг иккинчи ташкил этувчиси сифатида қабул 
қилинади. Махфий калит сифатида  d  ва  n  сонлари ишлатилади. ).	(mod	))	(	(	)	(	n	i	X	i	Y	
e	
	
).	(mod	))	(	(	)	(	n	i	Y	i	X	
d	

6-қадам.  Дастлабки ахборот унинг физик табиатидан қатъий назар 
рақамли иккили кўринишда ифодаланади. Битлар кетма-кетлиги  L  
бит узунликдаги блокларга ажратилади, бу ерда  L – L  log
2 ( n +1) 
шартини қаноатлантирувчи энг кичик бутун сон. Хар бир блок [0,  n -
1] оралиқка тааллуқли бутун мусбат сон каби кўрилади. Дастлабки 
ахборот  Х ( i ),  i =    сонлар кетма-кетлиги орқали ифодаланади.

7-қадам.  Шифрланган ахборот қуйидаги формула бўйича 
аниқланувчи  Y ( i ) сонларнинг кетма-кетлиги кўринишида олинади:
 

Ахборотни расшифровка қилишда қуйидаги муносабатдан 
фойдаланилади:
  20	)	1	11(	)	1	3	(	)	,	(						q	p	f
<Г A 3> сўзини шифрлаш ва шифрни очиш талаб этилсин. Дастлабки 
сўзни шифрлаш учун қуйидаги қадамларни бажариш лозим.

1-қадам.   p =3 ва  q =11 танлаб олинади.

2-қадам.   N=3*11=33  хисобланади.

3-қадам.  Эйлер функцияси аниқланади.  
 

4-қадам.   F(p,q)  билан узаро туб сон сифатида  d =3 сони танлаб 
олинади.

5-қадам.  ( e*3)(mod 20)=1  шартини қаноатлантирувчи е сони 
танланади. Айтайлик,  е =7   булсин. 
6-қадам.  Дастлабки сўзнинг алфавитдаги харфлар тартиб рақами кетма-
кетлигига мос сон эквиваленти аниқланади. Блок узунлиги   L  бутун 
сонлар    ичидан  L>=log 
2  (33+1) шартини қаноатлантирувчи минималь сон 
сифатида аниқланади.  n=33  б ў лганлиги сабабли  L=6.

А харфига –1, Г харфига-4, З харфига –9. Ўзбек алфавитида 36та харф 
ишлатилиши сабабли иккилидаги  L  та хона керак бўлади. Дастлабки 
ахборот иккили кодда қуйидаги кўринишга эга бўлади: 

000100  000001  001001.

Демак, дастлабки матн   X(i)={4,1,9} кетма-кетлик кўринишида 
ифодаланади. 

7-қадам.    X(i)  кетма-кетлиги очиқ калит {7,33} ёрдамида шифрланади:

(16384-16+16)/33=(16358+16)/33=496+16/33 , колдик = 16 

               1 /33  колдик =  1

(4782969-15+15) /33=(4782954+15)/33=144938+15/33,  колдик = 15

Шифрланган с ў з  Y ( i )=<16,1,15>   16)33(mod16384)33)(mod4()1( 7
Y1	)	33	(mod1	)	33	)(mod	1(	)	2(	7				Y	
15	)	33	(mod	4782969	)	33	)(mod	9(	)1(
7				Y 4)33(mod4096)33)(mod16()1( 3
Y
1)33(mod1)33)(mod1()1( 3
Y
9)33(mod3375)33)(mod15()1( 3
Y
Дастлабки  сон  кетма-кетлиги  расшифровка  қ илинган 
X ( i )=<4,1,9>  к ў ринишида   дастлабки   матн   < ГАЗ >  билан 
алмаштирилади. 
Шифрланган с ў зни расшифровка  қ илиш махфий калит  
{3,33}  ёрдамида бажарилади :  
Эль-Гамал тизими  чекли майдонларда дискрет 
логарифмларнинг хисобланиш мураккаблигига асосланган. 
RSA  ва Эль-Гамал тизимларининг асосий камчилиги 
сифатида модуль арифметикасидаги мураккаб амалларнинг 
бажарилиши заруриятини кўрсатиш мумкин. Бу ўз 
навбатида айтарлича хисоблаш ресурсларини талаб қилади.

Мак-Элис криптотизимида  хатоликларни тузатувчи кодлар 
ишлатилади. Бу тизим  RSA  тизимига нисбатан тезроқ 
амалга оширилсада, жиддий камчиликка эга. Мак-Элис 
криптотизимсида катта узунликдаги калит ишлатилади ва 
олинган шифрматн узунлиги дастлабки матн узунлигидан 
икки марта катта бўлади. 
Барча очиқ калитли шифрлаш усуллари учун  NP -тўлиқ масалани 
(тўлиқ саралаш масаласи) ечишга асосланган криптотахлил 
усулидан бошқа усулларининг йўқлиги қатъий исботланмаган. 
Агар бундай масалаларни ечувчи самарали усуллар пайдо бўлса, 
бундай хилдаги криптотизим обрўсизлантирилади.  

Юқорида кўрилган шифрлаш усулларининг криптобардошлиги 
калит узунлигига боғлиқ бўлиб, бу узунлик замонавий тизимлар 
учун, лоақал, 90 битдан катта бўлиши шарт.

Айрим мухим қўлланишларда нафақат калит, балки шифрлаш 
алгоритми хам махфий бўлади. Шифрларнинг 
криптобардошлигини ошириш учун бир неча калит (одатда учта) 
ишлатилиши мумкин. Биринчи калит ёрдамида шифрланган 
ахборот иккинчи калит ёрдамида шифрланади ва х. Хэшлаш функцияси

Хэшлаш функцияси (хэш-функцияси)   шундай 
ўзгартиришки, кириш йўлига узунлиги ўзгарувчан хабар 
М  берилганида чиқиш йўлида белгиланган узунликдаги 
қатор  h ( M ) хосил бўлади. Бошқача айтганда, хеш-функция 
h (.) аргумент сифатида узунлиги ихтиёрий хабар (хужжат) 
М  ни қабул қилади ва белгиланган узунликдаги хеш-
қиймат (хеш)  H = h ( M )ни қайтаради. 
Хэш-қиймат  h ( M ) – хабар М нинг дайджести,  яъни 
ихтиёрий узунликдаги асосий хабар  М нинг 
зичлантирилган иккилик ифодаси. Хэшлаш функцияси 
ўлчами мегабайт ва ундан катта бўлган имзо чекилувчи 
хужжат  М  ни 128 ва ундан катта битга (хусусан, 128 ёки 
256 бит) зичлаштиришга имкон беради. Таъкидлаш 
лозимки, хеш-функция  h ( M )  қийматининг хужжат  М га 
боғлиқлиги мураккаб ва хужжат  М нинг ўзини тиклашга 
имкон бермайди. 
Хэшлаш функцияси қуйидаги хусусиятларга эга 
бўлиши лозим:

Хэш-функция ихтиёрий ўлчамли аргументга қўлланиши 
мумкин.

Хэш-функция чиқиш йўлининг қиймати белгиланган 
ўлчамга эга.

Хэш-функция  h ( х ) ни ихтиёрий  " x "  учун етарлича осон 
хисобланади. Хэш-функцияни хисоблаш тезлиги шундай 
бўлиши керакки, хэш-функция ишлатилганида электрон 
рақамли имзони тузиш ва текшириш тезлиги хабарнинг 
ўзидан фойдаланилганига қараганда анчагина катта 
бўлсин. 
Хэш-функция матн  М  даги орасига қўйишлар (вставки), 
чиқариб ташлашлар (выбросы), жойини ўзгартиришлар ва 
х. каби ўзгаришларга сезгир бўлиши лозим.

Хэш-функция қайтарилмаслик хусусиятига эга бўлиши 
лозим.

Иккита турли хужжатлар (уларнинг узунлигига боғлиқ 
бўлмаган холда) хэш-функциялари қийматларининг мос 
келиши эхтимоллиги жуда кичкина бўлиши шарт, яъни 
хисоблаш нуқтаи назаридан  h ( x ')= h ( x )  бўладиган ни топиш 
мумкин эмас. 
Иккита турли хабар бита тугунчага (свертка) 
зичлаштириш назарий жихатдан мумкин. Бу коллизия ёки 
тўқнашиш деб аталади. Шунинг учун хэшлаш 
функциясининг бардошлигини таъминлаш мақсадида 
тўқнашишларга йўл қўймасликни кўзда тутиш лозим. 
Тўқнашишларга бутунлай йўл қўймаслик мумкин эмас, 
чунки умумий холда мумкин бўлган хабарлар сони 
хэшлаш функциялари чиқиш йўллари қийматларининг 
мумкин бўлган сонидан ортиқ. Аммо, тўқнашишлар 
эхтимоллиги паст бўлиши лозим. 
5-хусусият  h (.) бир томонлама эканлигини билдирса, 6 
хусусият бир бир хил тугунчани берувчи иккита 
ахборотни топиш мумкин эмаслигини кафолатлайди. Бу 
сохталаштиришни олдини олади.

Шундай қилиб, хэшлаш функциясидан хабар ўзгаришини 
пайқашда фойдаланиш мумкин, яъни у  криптографик 
назорат йиҒиндисини  (ўзгаришларни пайқаш коди ёки 
хабарни аутентификациялаш коди  деб хам юритилади) 
шакллантиришга хизмат қилиши мумкин. Бу сифатда хэш-
функция хабарнинг яхлитлигини назоратлашда, электрон 
рақамли имзони шакллантаришда ва текширишда 
ишлатилади. 
Хэш-функция фойдаланувчини аутентифкациялашда хам 
кенг қўлланилади. Ахборот хавфсизлигининг қатор 
технологияларида шифрлашнинг ўзига хос усули  бир 
томонлама хеш-функция ёрдамида шифрлаш  ишлатилади. 
Бу шифрлашнинг ўзига хослиги шундан иборатки, у 
мохияти бўйича, бир томонламадир, яъни тескари 
муолажа – қабул қилувчи томонда расшифровка қилиш 
билан бирга олиб борилмайди. Иккала тараф (жўнатувчи 
ва қабул қилувчи) хэш-функция асосидаги бир томонлама 
шифрлаш муолажасидан фойдаланади.  
Энг оммабоп хэш-функциялар –  MD 2,  MD 4,  MD 5 ва  SHA .

MD 2,  MD 4 ва  MD 5 –  P .Райвест томонидан ишлаб чиқилган 
ахборот дайджестини хисобловчи алгоритм. Уларнинг хар 
бири 128 битли хэш-кодни тўзади.  MD 2 алгоритми энг секин 
ишласа,  MD 4 алгоритми тезкор ишлайди.  MD 5 алгоритми 
MD 4 алгоритмининг модификацияси бўлиб,  MD 4 
алгоритмида хавфсизликнинг оширилиши эвазига тезликдан 
ютқазилган.  SHA ( Secure Hash Algorithm ) – 160 битли  хэш-
код ни тузувчи ахборот дайджестини хисобловчи алгоритм. Бу 
алгоритм  MD 4 ва  MD 5 алгоритмларига нисбатан ишончлироқ.

Очик калитли шифрлаш тизимлари

Купить
  • Похожие документы

  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi
  • Ahmad al-farg‘oniy
  • Almashlab ekishni loyihalashtirish va joriy etish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha