Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 62.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Оилани ижтимоий-психологик мустахкамлашда шарқона ахлоқ тамойилларининг ахамияти

Купить
К И Р И Ш . Мавзунинг долзарблиги. Президент И.А. Каримов, оилада ҳукмрон бўлиши лозим бўлган маънавий муҳит ва ноёб удумларимизнинг хосиятлари ҳақида фикр билдириб: “…Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирларига нисбатан эзгулик билан меҳр оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас... Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг қариндош-уруғлари ва яқин одамларнинг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир” деб таъкидлаганлар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, оилавий муносабатлар ҳар доим ҳам бир текисда силлиқ, рисоладагидей кечавермайди. Уй-рўзғор юмушларини адо этиш ўрнини топиш ва муаммоли вазиятлардан чиқишнинг оптимал йўлини белгилашга имкон беради, балки, бу даврдан кейинги мустақил тараққиёт даврида жамият миқёсидаги ижтимоий муносабатларга, жумладан, истиқболдаги оилавий ҳаётга ҳам тайёрлайди. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, оилавий низоларнинг ҳам конструктив (ижобий оқибатли) ҳам деструктив (салбий оқибатли) асоратлари бўлиб, уларни идрок этишдан ҳосил бўлган образлар ёшларнинг ижтимоий хулқидаги салбий ва ижобий йўналишларини белгилайди. Айнан шунинг учун ҳам оилавий низоларнинг намоён бўлиши, шакллари, оқибатларини илмий жиҳатдан ўрганиш ижтимоий психология учун амалий аҳамиятга моликдир. Олимлар томонидан тўпланган илмий далил ва хулосаларнинг барчаси моҳиятан ўзбек муҳитига тўғри келмаслиги аниқ. Негаки, бир миллатнинг урф-одати, анъан Тадқиқот вазифалари. Битирув малакавий иши қуйидаги вазифаларни амалга ошириш заруратини тақозо этади: 1. Оилани ижтимоий- психологик мустахкамлашда шарқона ахлоқ тамойилларининг ахамиятини аниқлашга бағишланган илмий адабиётларни таҳлил қилиш. 2. Ўзбек оилаларига хос ижтимоий- психологик хусусиятларнинг назарий тахлил этиш. 3. Оилани ижтимоий- психологик мустахкамлашда шарқона ахлоқ тамойилларининг ахамиятини аниқловчи ижтимоий-психологик усул ва сўровномаларни ишлаб чиқиш, мавжуд тест ва методикаларнинг мақсадга мувофиқ модификацияларини танлаш, амалиётда синаш, тадбиқ этиш. Тадқиқотнинг методологик асоси. Бош методологик асос бўлиб мамлакатимиз Президенти И.А. Каримовнинг оилавий тарбия масаласига бағишланган ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган қарорлари, 1) Илк маротаба оилани ижтимоий психологик мустахкамланда шарқона ахлоқ тамойилларининг амалий ахамияти аниқланди ва таҳлил этилди; 2) Оилани ижтимоий психологик мустахкамлашда шарқона ахлоқ тамойилларининг аҳамияти ва ўзига хослиги аниқланди. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти шундаки, унда қўлга киритилган илмий таҳлиллар ва хулосалар “Психология” фанининг “Ижтимоий психология”, “Этнопсихология”, “Шахслараро муносабатлар психологияси”, “Умумий психология” ҳамда “Оила психологияси” каби соҳаларига оид билимларни янада бойитишга хизмат қилади. Шунингдек, тўпланган назарий маълумотлар жойлардаги оилавий маслаҳатлар бўлим-ларидаги амалий психологларга психокоррекцион - тузатиш дастурларини ишлаб чиқишда назарий асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тадқиқот натижаларинин Битирув малакавий ишининг тузилиши : Битирув малакавий иши 2 та боб , 4 та параграф , хулоса ва тавсиялар , фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат бўлиб , жами бетни ташкил этади I БОБ – Шарқ мутафаккирларининг оилавий муносабатлар тўғрисидаги қарашлари 1.1. Ўзбек оилаларига хос ижтимоий- психологик хусусиятларнинг назарий таҳлили. Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир. Президентимиз И.А.Каримов оиланинг туб моҳияти ҳақида гапириб: "Оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор", деган эдилар. Дарҳақиқат, оила - ҳар бир шахсда илк ё йўриқларини кўрсатади. Ёш авлоднинг маънавий қиёфаси, уларнинг хатти- ҳаракати, хулқ-атвори дастлаб оилавий муносабат маданиятида шаклланади). Тарихий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, оилавий муносабатлар маданияти шарқ халқларида жуда қадимдан ривожланган ижтимоий воқелик эканлигини кўрсатади. Қадимги халқлардан қолган асори- атиқаларда, муқаддас диний манбаларда, ўзбек халқининг оғзаки ижоди дурдоналарида, шарқнинг буюк мутафаккирларининг асарларида шарқ халқлари, хусусан ўзбек халқига хос оилавий шахслараро муносабатларда намоён бўладиган одоб-ахлоқ қоидалари, меъёрлари, инсоний фазилатлар ифодаси тўғрисида қимматли маълумотларни учратиш мумкин. Манбаларда оиласиз инсоний ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслик, баркамол фарзанд тарбияси, ундаги эр-хотин ва ўзаро муносабатлар маданияти, бахтл "Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла, юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради" . Кўриниб турибдики, оилавий ҳаёт масалалари ҳозирги давр фани тадқиқот йўналишининг устувор соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Республикамизда "Оила" илмий- амалий марказининг ташкил этилиши ҳамда ҳукумат томонидан "Оила кодекси" (1998) қабул қилиниши бугунги кунда оилаларнинг мустаҳкам ва барқарорлигини сақлаш учун қилинаётган муҳим амалий ишлардан ҳисобланади. Афсуски, оила-никоҳ муносабатларининг ҳозирги даврга келиб заифлашиб бораётганлиги дунёнинг деярли кўпчилик мамлакатларида: Америка Қўшма штатлари, Англия, Франция, Германия, Бол махсус тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган. Аслида оилавий турмушда юзага келадиган муаммолар, ҳатто оиланинг бузилиши ва унинг салбий асоратлари, ҳамма-ҳаммаси ундаги шахслараро муносабатлар таъсирининг натижаси эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бундан келиб чиқадиган хулоса шундан иборатки, оила барқарорлиги, бахтли ва фаровон турмуш кечириш, албатта, шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимо ий-психологик хусусиятлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги туфайли, айнан шу муаммо юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо этади. 1.2. Шарқона ахлоқ тамойиллари – оила барқарорлиги омили сифатида. Маълумки, муқаддас динимиз исломда, унинг асосий манбалари ҳисобланган "Қуръони Карим" ва Ҳадисларда ҳам оилавий турмушнинг ва эр-хотин муносабатларининг барча томонлари ҳақида қимматли маълумотлар ва шаръий қонунлар ёритилган. Исломда бўлажак оиланинг вужудга келишига алоҳида эътибор берилган. Шариат бўйича никоҳдан ўтишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим бўлган. 1.Никоҳланувчи- ларнинг ўзаро розилиги. 2.Никоҳ ёшига тўлиш. 3.Никоҳни гувоҳлар иштирокида тузиш. 4.Келин учун қалин ва маҳр тўлаш. 5. Диний эътиқод бирлиги. 6.Никоҳланувчилар яқин қариндош бўлмаслиги. 7.Табақа бўйича тенглик. 8.Никоҳдан ўтувчиларнинг руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши. Бу шартларга риоя қилиниб тузилган никоҳгина қонуний ҳисобланиб, тарафла моддий ва маънавий томондан тўқ ва бақувват бўлмоғи лозим эди. Бундан ташқари, мазкур муқаддас китобда оила қуриш, жуфти ҳалол танлашда шошма шошарликка йўл қўймаслик, ота-она, кексалар маслаҳатига қулоқ солиш хусусида ҳам диққатга сазовор мулоҳазалар мавжуд. Шунингдек, унда никоҳ ва талоқнинг (ажрашишнинг) ўзига хос мезонлари бирма-бир келтириб ўтилган. Зардуштийликнинг ахлоқ меъёрлари мажмуида аёллар масаласига ҳам алоҳида ўрин берилган. Зардуштийликда оила муқаддас саналгани учун бошқа сабабларга кўра, жумладан, иғво, туҳмат, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчилигига, ота она билан чиқиша олмаслик баҳонаси билан никоҳни бекор қилинишига йўл қўйилмаган. Умуман Зардуштийликда ҳам, Исломда ҳам никоҳда икки томон тенг ва муносиб бўлиши айтиб ўтилган. Никоҳ тартиблари ва ҳаётий тажрибаларига кўра, қонунни ҳеч ким буза олмайди". Шу сабабли сен туғилиб ўсган ва вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб, ўйнаб-кулиб юрган ерингдан чиқиб, ўзинг билмайдиган, нотаниш уйга борасан. Келажакда бу уй сеникидир. Сен эрингга шундай хизмат қилки, ул ҳам сенга қул бўлсин. Сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин ! Айтганларимга амал қилсанг эринг билан гўзал ҳаёт кечирасизлар, масъуд, бахтиёр ва саодатли турмуш кўрасизлар. Бизлар ҳам (ҳар икки оила бизнинг ҳам, эрингнинг ҳам оиласи) ҳузур-ҳаловатда ва бахтиёр бўламиз. Акс ҳолда икки оилада ҳам ҳузур-ҳаловат бўлмайди. Сен ўзинг бир жаҳаннамда яшагандек бўласан. Қизим! Энди сенга айтадиган ўн ўгитимга қулоқ сол! Буларни доимо ёдингда тут; 1.Қаноат соҳибаси бўл. Ўз холингга шукур қил. Яъни, эринг уйга нимаики олиб келса, у хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса 5.Овқатни вақтида тайёрла. Яъни овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирма. Эринг қачон овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтда овқатини тайёрлагин. У келиши билан дарҳол дастурхон сол. Шуни яхши билгинки, очлик инсоннинг тез жаҳлини келтиради. 6.Уйқу вақтини, уйғониш пайтини яхши билиб ол! Яъни, унинг қачон уйқуга ётиш пайти бўлса, ўрнини тайёрлаб қўй. Зеро, уйқусизлик инсонни хафақон этади. Асабларнинг бузилиши, хафақонлик одамларнинг эҳтироси, муҳаббатини секин-секин сўндиради. 7.Эрингни моли ва ашёсига жуда эътиборли бўл! Яъни, эрингнинг мол дунёсини яхши сақла, ашёларини авайла, муҳофаза қилгил. Чунки унинг мол- дунёси сеникидир. Эрингни мол дунёсини исроф этмаслик иш билиш ва қадрига етиш демакдир. 8.Эрингни қариндош ва яқинларига ҳурмат кўрсат! Яъни, эрингни қариндошлари ва яқинларига илм-фани ҳазинасига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир олим Абу Наср Форобийдир. Абу Наср Форобий (873-950) жамият тараққиёти қонуниятларини ва инсон камолоти босқичларини, инсонлар яшаш жараёнида бахт-саодатга эришув йўлларини ўзининг машҳур асари "Фозил одамлар шаҳри"да баён этади. Форобий оқил инсонлар ҳақида гапириб, "Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, ёмон ишлардан ўзларини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар" деган эди. Аллома оқиллар бор жойда ҳеч қачон муаммолар ва келишмовчиликлар бўлмаслигига ишора қилади. Унинг ғояларида оиланинг тўлиқлиги, унда қарор топган соғлом маънавий муҳитнинг аҳамиятини акс эттирадиган фикрлар ҳам мавжуд. "Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у я Биз тадқиқотларимизда ўрганадиган муаммо нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Форобийнинг инсон камолоти, унинг жамиятдаги, оиладаги ўрни, ёшларнинг вояга етишига таъсири тўғрисидаги фикрлари, инсонлар жамоасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, ёрдам ҳақидаги ҳикматлари ҳозирги оилавий турмуш масалаларини ечишда, ундаги муносабатларни тўғри йўлга қўйишда фаровон турмуш кечириш учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўз ижтимоий қарашларини акс эттирган яхлит ижтимоий таълимот яратмаган бўлса-да, лекин у ижтимоий масалалар бўйича ўзининг нуқтаи назарини кўпгина қомусий асарларида изҳор этишга ёки улар юзасидан танқидий фикрлар айтишга ҳаракат қилган. Абу Райҳон Берунийнинг муайян қарашлари оилавий турмуш, оила ва никоҳ, оилавий қадриятлар ва унинг аъзолари ўртасидаги муносаб давомида оилавий турмушнинг такомиллашуви, оила-никоҳ муносабатларининг барқарорлашуви ва моногамия оила турининг келиб чиқиши тарихи ҳақида илмий тасаввурлар шаклланишига ёрдам беради. Беруний қарашларида оилавий муносабатлар барқарорлигининг етакчи омиллари оқиллик ва меҳнатсеварликнинг аҳамияти ҳақида ҳам қимматли фикрлар мавжуд."Муайян вазифаларни бажариш зарурияти инсон фаолиятининг бир умрга яшаш қоидасидир. Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришидан, шунинг учун ҳам инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади. Зеро, инсон ўз ҳоҳишига меҳнат туфайли эришган". Ушбу муаммога оид мулоҳазалар Абу Али Ибн Синонинг (980-1037) "Донишнома", "Рисолаи ишқ", "Тиб қонунлари", "Уй хўжалиги" каби қатор асарлари Марказий уни севмоғи, фарзандлар туғиб, доимо ҳалол, пок, тўғри сўз, камтар бўлиши керак; инжиқ бўлмаслиги, ўз иффат ва обрўсини тўкмаслиги лозим; у ҳеч қачон эрига нисбатан димоғдорлик, виқор ҳиссини кўрсатмаслиги, ўз ишларини яхши, ўз вақтида бажариб, оиланинг моддий бойликларини тежамкорлик билан ишлатмоғи лозим; ўз хулқ-атвори билан ўз эрининг қалбида ҳадиксираш ҳиссига ўрин қолдирмаслиги керак ("Ибн Сино ва тадбири манзил". Мутафаккир олимнинг соғлиқни сақлашга доир рисолаларида жинсий алоқаларнинг меъёрлари, унга қатъий амал қилиш, жинсий алоқаларда ўзгаришнинг сабаблари, уларни йўлга қўйиш тадбирлари ҳақида ҳам қимматли кўрсатмалар берилган. Унинг фикрича, эр-хотин уларни ёдда тутиши ва унга амал қилиши оилавий муносабатлар барқарорлигига ижобий таъсир этади. Шунингдек, Ибн Сино &#34 қилинган. "Бас, агар ошиқ бўлсанг шундоқ кишига бўлгилки, ул маъшуқаликка лойиқ бўлсин". Бунда бўлғуси эр-хотиннинг никоҳигача даврда бир-бирини кўриб-билиб, синаб маъшуқанинг оқила, ораста, тежамкор, саранжом-саришта, бола тарбиясини, уй-рўзғор ишларини ўрнига қўядиган камтарин ва эрига садоқатли бўлиши назарда тутилади. Эй фарзанд, агар хотин олмоқ тиласанг, ўз ҳурматингни яхши сақлагил. Гарчи мол азиз бўлса ҳам хотин ва фарзандингдан дариғ тутма. Аммо хотинни пок дил, фарзандни фармонбардор ва меҳрибон тутгил бу иш сенинг қўлингдадир. Бу ўринда хотинга хос муносабатда бўлиш эрнинг ихтиёрида эканлиги огоҳлантирилган. Хотин талаб қилсанг, хотинни молини талаб қилмагил, хотин пок ниход (тоза табиат ва пок дил) бўлсин. Кадбону (уй бекаси ва ишчан хотин)эрига дўст бўлгай. Ҳаёлиғ, тақ қоласан". Асли, уруғи ҳамда зоти яхши бўлсин, уятли, андишали, покизасини истагин. Юзи чиройини истама, хулқи яхшисини иста, феъл-атвори яхши бўлса, сенинг юзингни ёритади. Феълу-атвори яхши бўлса, у тўкис бўлади. Феълу- атвори тўғри бўлса, жуда муносиб бўлади, хотин чиройи хулқдир, буни билган билади. Агар яхши андишали аёл топишга муяссар бўлсанг, бой берма (дарҳол олгин) эй эзгу киши андишали, покиза бўлса, ундай киши асл бўлади. Сен хотиннинг андишали-ақллисини иста, эй доно, андишали ақлли хотин топилса - фаросат, андиша, бойлик, чирой, насл-насаб жам бўлади. "Сен хотинни қадрли тут, нима сўраса муҳайё эт". Асарда хотин билан бир қаторда эр ҳам билимдон, фаросатли, ақл- идрокли, зукко бўлиши, оила тартибини сақлаш ва уни юритишда интизомли (интизом ўрнатувчи), уни кузатиб ҳамнафас ва ҳамроҳинг бўлур. Турмушдан ҳар жафо етса, ҳасратдошинг ул ва осмондан ҳар бир бало келса, кўмакдошинг ул. Кўнглинг ғамидан ул ғам чекади. Носоз жуфт уй учун ҳам очиқ ва ҳам яширин қўрқинчли касалликдир. Уятсиз бўлса, кўнгил ундан озорланади, ярамас бўлса, руҳ ундан азоб тортади. Тили ёмон бўлса куёвнинг кўнгли яраланади, ёмон ишлик бўлса, эрга юз қаролик келади. Майхўр бўлса, уй ободонлиги йўқолади ва бузуқи бўлса уй ичи расвогарликка айланади". Алишер Навоий мазкур асарида (11 қисмида) ҳар бир киши учун зарур бўлган яхши феъллар ва ёмон хислатлар тўғрисида қаноат, сабр, тавозуъ ва одоб, ишқ, вафо, ҳаё, юмшоқ кўнгиллилик ва бир қатор ёмон иллатлар тўғрисида қимматли маслаҳатлар беради. Алишер Навоийнинг фикрларини психологик нуқтаи назардан таҳлил қиладиган бўлсак, ўша замо ўлимдан қаттиқ» деган гаплар бор. Буюк бобомиз Абу Райхон Беруний «Ҳиндистон» асарида ёзган эди: «Бирон халқнинг у ёки бу удумларига баҳо беришда, буниси менга ёқади, униси ёқмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, негаки ҳар бир халқ удумлари, анъаналари минг йиллар давомида шаклланган ва унга миллатнинг ҳаёт тарзига айланган». Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак ўз қадриятларимизни улуғлаб, бошқаларникини камситиш тўғри бўлмайди. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос удумлари бор. Инсон учун зарур бўлган ҳузур-ҳаловат, осойишталик, аҳиллик, ғамхўрлик, иззат-ҳурмат, қадр- қиммат, самимий меҳр-оқибат – хуллас олижаноб инсоний туйғу ва хислатлар соғлом муҳит ва соғлом турмуш тарзидан бошланади. Унинг илдизлари эса соғлом оила, оиланинг доно ва оқилона муносабатларида куртак отади, униб-ўсиб, мева бера айлантириш соғлом турмуш тарзининг ахлоқий асосларини мустаҳкамлаш имкониятини яратади. Ахлоқий асосларга амал қилган ҳар бир инсон – ўз турмуш тарзини мазмун-моҳиятини бойитиш, гўзал фазилатлар асносида етуклик ва мукаммаллик шарафига эришишга интилиб яшайди. Абдурауф Фитрат айтганидек инсон бу дунёга маънавий такомиллашиш учун юборилган. Инсон ҳаётининг мазмуни бу дунё ҳаётида ва у дунё ҳаётида маъноли яшаб ўтишдан иборатдир. Шахснинг шаклланиши у яшаётган жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий муҳитнинг таъсирида кечади. Бу жараённинг биринчи босқичи оиладир. Оилада гўдакнинг дунёга келган кунидан бошлаб, ахлоқий ва онгли фаолиятига асос солинади. Дунёга янгидан келган гўдак соғлом бўлиши, бунинг учун унинг онаси ҳам соғлом бўлиши ва руҳиятининг тетик бўлишига кўп омилларга Президентимиз И.А.Каримов алоҳида таъкидлаб ўтганларидек, "Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада шаклланган". Дарҳақиқат, Шарқнинг буюк алломалари ва маърифатпарварлари ҳисобланган Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Ризоуддин ибн Фахруддин, Аҳмад Дониш, Абдулла Авлоний, Фитрат ва бошқаларнинг асарларида Марказий осиёда яшаб келаётган халқлар, жумладан, ўзбек халқининг оилавий ҳаёти, ундаги ўзаро муносабатларнинг (айниқса эр-хотин) миллий психологик хусусиятлари, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, оиланинг турмуш тарзи ва тарбиявий муҳити ва б Зулайҳо каби қатор ўзбек халқ достонларининг қаҳрамонлари мисолида кўришимиз мумкин. "Қадимий эпосларда аёллар билан эркаклар тенг ижтимоий мавқега эга шахслар сифатида гавдаланади, аёллар эрларидан қолишмайдиган жасоратли қилиб тасвирланган" . Севиб турмуш қуриш, севгида вафодорлик, оилавий тотувлик каби инсоний хислатлар ўрта Осиё халқлари, хусусан, ўзбек уруғлари ва элатларининг характерли хусусияти сифатида сақланиб қолган. Маълумки, муқаддас динимиз исломда, унинг асосий манбалари ҳисобланган "Қуръони Карим" ва Ҳадисларда ҳам оилавий турмушнинг ва эр-хотин муносабатларининг барча томонлари ҳақида қимматли маълумотлар ва шаръий қонунлар ёритилган. Исломда бўлажак оиланинг вужудга келишига алоҳида эътибор берилган. Шариат бўйича никоҳдан ўтишда қуйидаги қоидаларга амал қ Зардуштийликда кўп хотинлилик қатъий ман этилган. Айни пайтда ҳаётни бўйдоқ ўтказиш ҳам қораланган. Балоғатга етган қиз ота-она ва жамоанинг раъйини писанд қилмай, қасддан турмушга чиқмай юрса, у қопга солиниб, 25 дарра калтакланиш билан жазоланган. Агар эркак киши шу йўлни тутса, унга тамға босилиб бадном қилиш мақсадида белига занжир боғлаб юришга мажбур этилган. "Авесто"да қайд қилинишича, эркак аввало уйланиш учун моддий ва маънавий томондан тўқ ва бақувват бўлмоғи лозим эди. Бундан ташқари, мазкур муқаддас китобда оила қуриш, жуфти ҳалол танлашда шошма шошарликка йўл қўймаслик, ота-она, кексалар маслаҳатига қулоқ солиш хусусида ҳам диққатга сазовор мулоҳазалар мавжуд. Шунингдек, унда никоҳ ва талоқнинг (ажрашишнинг) ўзига хос мезонлари бирма-бир келтириб ўтилган. Зардуштийликн эътиборини ўзига тортади. Унда она турмушга чиқаётган қизига қуйидагиларни насиҳат қилади: "Болажоним, севикли қизим, мени яхшилаб тингла. Насиҳат ҳар кимга лозимдир, ўгит ҳаммага зарурдир. Насиҳат билмаганга ўргатади, билганни эсига солади. Оллоҳ берган қонунга кўра, ҳаётга қадам қўядиган ҳар бир қиз эрга, ҳар бир эркак аёлга муҳтож бўлади. Эркаклар аёл учун, аёллар эркак учун яратилгандир. Ҳаёт мавжуд экан, бу қонунни ҳеч ким буза олмайди". Шу сабабли сен туғилиб ўсган ва вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб, ўйнаб-кулиб юрган ерингдан чиқиб, ўзинг билмайдиган, нотаниш уйга борасан. Келажакда бу уй сеникидир. Сен эрингга шундай хизмат қилки, ул ҳам сенга қул бўлсин. Сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин ! Айтганларимга амал қилсанг эринг билан гўзал ҳаёт кечирасизлар, масъуд, бахт 3.Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер!. Яъни, уйнинг ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут, шундай қилки, эрингнинг кўзига бир чиркин ер кўринмасин. 4.Уст-бошингни тоза тут. Эринг фақат хушбўйни сезсин, димоғига ёмон ҳид келмасин. Чунки ёмон ҳидлар эринг кўз ўнгида сенинг обрўйингни туширади. Сендан ирканишга сабаб бўлади. Шуни яхши билгилки, тозалик ва зарифлик энг яхши нарсалардир, инсон кўзига хуш кўринишлик шулар биландир. 5.Овқатни вақтида тайёрла. Яъни овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирма. Эринг қачон овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтда овқатини тайёрлагин. У келиши билан дарҳол дастурхон сол. Шуни яхши билгинки, очлик инсоннинг тез жаҳлини келтиради. 6.Уйқу вақтини, уйғониш пайтини яхши билиб ол! Яъни, унинг қачон уйқуга ётиш пайти бўлса, ўрнини тайёрлаб қўй. Зе ҳаракат бўлса, сенга кин сақлаб, охири душман бўлади. У сенга душманлик йўлини тутса, сен кўп зарар кўрасан ва қўлингдан ҳеч нарса келмайди. Кўриниб турибдики, халқ оғзаки ижоди ва диний ғоялар ҳамда ҳикматномалар оғзаки тарзда авлоддан-авлодга кўчиб сайқаллашган ҳолда сақланиб келган бўлса, халқимиз орасидан етишиб чиққан донишманд ва алломалар эса ана шундай қимматли маълумотларни халқ анъаналари ва қадриятларига таянган ҳолда ўз асарларида ёритган ҳолда илмий-маданий мерос сифатида келгуси авлодлар учун қолдирганлар. Улардан бири - жаҳон илм-фани ҳазинасига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир олим Абу Наср Форобийдир. Абу Наср Форобий (873-950) жамият тараққиёти қонуниятларини ва инсон камолоти босқичларини, инсонлар яшаш жараёнида бахт-саодатга эришув йўлларини ўзининг машҳур асари "Фо Форобий кераксиз урф-одатлардан (ҳозир ҳам оилавий ҳаётда, эр-хотин муносабатларида учрайди) воз кечиш, бахт саодатга эришиш йўллари ҳақида гапириб шундай дейди: Раҳбарлар (эр ёки хотин) "ёмон одатларни ўзида ифодаловчи ўтмишни ҳам ўзгартирмоғи керак. Акс ҳолда ўтмишни талабларига риоя этиб, унинг кайфияти сақланса, турмушда ҳеч қандай енгиллик, ўзгариш ва ўсиш ҳам бўлмайди". Ёки "Бахт саодатга эришув йўлида нимаики (билим, ахлоқ, касб-ҳунар) ёрдам берса, уни сақламоқ, мустаҳкамламоқ нимаики зарарли бўлса, уни фойдали нарсага айлантиришга ҳаракат қилмоқ зарур". Биз тадқиқотларимизда ўрганадиган муаммо нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Форобийнинг инсон камолоти, унинг жамиятдаги, оиладаги ўрни, ёшларнинг вояга етишига таъсири тўғрисидаги фикрлари, инсонлар жамоасидаги ўза "полигамия" (эркак ёки аёл бир пайтнинг ўзида биттадан ортик эр ёки хотинга эга бўлишига йўл қўйиладиган никоҳ шаклини билдиради) тури ҳақида ҳам қимматли маълумотларни келтиради. Масалан, Жанубий Ҳиндистон маданиятида туд эркаклари биологик нуқтаи назардан оталикни ўрнатиш билан қизиқмаганлар. Уларда болага оталик расмини амалга ошириш чоғида ўқли камонни ҳомиладор аёлга тантанали суратда берган эркак боланинг отаси ҳисобланган. Агар кейинчалик бошқа бир эркак болага оталик қилишни хоҳлаб қолса, бу расм аёлнинг навбатдаги ҳомиладорлигида такрорланган. Бу маълумотлар изланувчиларда ижтимоий тарихий тараққиёт давомида оилавий турмушнинг такомиллашуви, оила-никоҳ муносабатларининг барқарорлашуви ва моногамия оила турининг келиб чиқиши тарихи ҳақида илмий тасаввурлар шаклланишига ёрда бола тарбияси борасида энг яхши ворис ва ёрдамчисидир" деб ёзади Ибн Сино. Ибн Сино оилавий муносабатлар мароми оиладаги тинч тотувлик, меҳр-мурувват, оила ғурури ва шаъни кўп жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ эканлиги ҳақида кўп ёзган. Жумладан, "Оила хўжалиги" асарида аёллар ахлоқан энг мақбул, юқори инсоний фазилатларга эга бўлмоқлари лозим, деб ёзади. Мазкур асарнинг "Аёлларнинг яхши фазилатлари ҳақида" номли бўлимида уларнинг қуйидаги фазилатлари баён қилинади; аёл ақлан доно, уятчан, иболи, иффатли бўлиб, кўп гапирмаслиги лозим; у эрига бўйсунмоғи, уни севмоғи, фарзандлар туғиб, доимо ҳалол, пок, тўғри сўз, камтар бўлиши керак; инжиқ бўлмаслиги, ўз иффат ва обрўсини тўкмаслиги лозим; у ҳеч қачон эрига нисбатан димоғдорлик, виқор ҳиссини кўрсатмаслиги, ўз ишларини яхши, Кайковус қаламига мансуб Қобуснома асари (1082-1083 йилларда ёзилган) Шарқ халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Қобусномада қатор ибратли ва ҳаётий панд насиҳатлар билан биргаликда "ишқ ва унинг одатлари зикрида", "хотин олмоқ зикрида" ҳам қимматли маълумотлар берилган. "Эй фарзанд, то кишининг таъби латиф бўлмагунча ошиқ бўлмағусидир, нединким ишқ бешак таъби латифликдан пайдо бўлур. Ҳар нарсаки таъби латифликдан пайдо бўлса, ул бешак латиф бўлур" . Бу ерда инсоннинг қалби тоза, пок ва ахлоқан юксак бўлса, унинг кўнгли, сифат ва фазилатлари ҳам, ҳиссий кечинмалари ҳам соф ва чиройли бўлишига ишора қилинган. "Бас, агар ошиқ бўлсанг шундоқ кишига бўлгилки, ул маъшуқаликка лойиқ бўлсин". Бунда бўлғуси эр-хотиннинг никоҳигача даврда бир-бирини кўриб-билиб, син хотиннинг ўзаро муносабатларини зиддиятларнинг шаклланишига олиб келувчи сабаблар ва омиллар ҳақида гап боради. Юсуф хос Ҳожибнинг машҳур асари "Қутадғу билиг" (бахт саодатга йўлловчи билим)да эр ёки хотин танлашда унинг қайси сифат ва фазилатларига эътибор бериш зарурлиги, инсон шахсига хос сифат ва фазилатларнинг оилавий ҳаётни бошқаришдаги роли, ўрни ва аҳамияти, эр- хотин ўзаро муносабатларининг меъёрлари, фаровон турмуш кечиришнинг муҳим шартлари ҳақида қимматли фикрлар айтилганки, улар ҳозирги оила турмуши ва эр-хотин муносабатлари учун ҳам аҳамиятлидир. Асарда "Сен хотин олсанг, ўзингдан қуйисини ол, зоти олийсига боқма, сен қул бўлиб қоласан". Асли, уруғи ҳамда зоти яхши бўлсин, уятли, андишали, покизасини истагин. Юзи чиройини истама, хулқи яхшисини иста, феъл-атво қимматли насиҳат ва маълумотларни ёзиб қолдирган. Жумладан, Алишер Навоий "Маҳбуб ул қулуб" асарининг 37 фасл "уйланганлик ва хотинлар тўғрисида" аёлнинг фазилатлари ва унинг оиладаги ўрни ҳақида қуйидагиларни ёзади; "эр билан хотин бир-бирига мос тушса, ўртада бойлик ва саранжомлик бўлур, уй безаги ундан ва уйланганнинг (эрнинг) тинчлиги ундан. Ҳусни бўлса, кўнгилга ёқимли бўлур, яхшилиги бўлса, жон озиғидир. Ақлли бўлса, турмуш интизомли ва рўзғор керак яроғи тартибли ва саранжомли бўлади. Ана шундай турмуш ўртоғи бўлса - ғам кулфатда сирдош ва ҳамдаминг бўлур, махфий ва яширин дард ва машаққатда ҳамнафас ва ҳамроҳинг бўлур. Турмушдан ҳар жафо етса, ҳасратдошинг ул ва осмондан ҳар бир бало келса, кўмакдошинг ул. Кўнглинг ғамидан ул ғам чекади. Носоз жуфт уй учун ҳам о ахлоқий хислатларни қоралайди ва уларнинг инсон ҳаёти ва жамият учун катта зарар олиб келишини қатор ибратли ривоятлар билан кўрсатади. Коши- фий жамиятда, одамлар ўртасида ва оиладаги ўзаро муносабатларда ахлоқ меъёрлари бўлиб, бу меъёрлар инсонларнинг хулқ, феъл-атворларини тартибга солиб турадиган ахлоқий талаблардир, деб баҳолайди. У ижобий хислатларнинг кишиларда бўлиши шарт бўлган инсоний фазилат деб тушунади. Инсоний фазилатлар; сабр, ҳаё, иффат, покизалик, собитқадамлик, сахийлик, ростгўйлик, шижоат, камтарлик, хушёрлик, олийҳимматлилик, диёнатлилик, аҳдига вафолик, андишалилик, иззат-ҳурматни билиш, сир яшира олиш каби фазилатларни бирма-бир таърифлаб, уларнинг аҳамияти ва оқибатларини айтиб ўтади. Ўз даврининг етук уламоси Ризоуддин ибн Фахруддин эр-хотин муносабатларининг софлиг ташвишларидан бохабар, оилавий бахт, фарзанд тарбияси, эр-хотинлик ва ота-оналик бурчларини тушуниб етгандирлар. Аҳмад Дониш уйланиш шартларига ўша давр учун хос бўлган хислатли турмуш қурувчиларнинг бирон-бир касб соҳиби эканлигини, уй-жой соҳиби бўлишини, оила ва оилавий ҳаёт масалаларини эгаллаб олганликларини назарда тутади. Ўша даврга хос уйланиш шартлари (қиз томонидан қўйилган) янги оиланинг фаровонлиги, тўкислигини таъминлайдиган омиллардан ҳисобланган. Аҳмад Дониш ўша даврдаги уйланишнинг мақсади ва мотиви ўзига хослиги, шунга қарамай, хотинларнинг ҳам эркаклардай иззат нафси борлиги, улар ўзларини эркаклардан кам тутмаслиги, шунинг учун уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини айтиб ўтади. Аҳмад Донишнинг қарашларида ҳам оиланинг бахти, оила фаровонлиги унинг мустаҳкам ва Фитратнинг фикрича, уйланиш учун яна тўрт нарсага алоҳида эътибор бериш лозим: мол, насаб, ҳусн ва имону-эътиқод. "Уйланиш орзусида бўлган эр билан хотиннинг мол (бойлик)лари ва насаблари тақрибан бир хил бўлиши лозим. Акс ҳолда эр билан хотин бир-бирларига тенг бўлмай, ҳаётини мудом азобга қўяди". Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросидан бундай мисолларни адоқсиз давом эттириш мумкин. Кўриниб турибдики, оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсири масаласига Шарқ мутафаккирлари ва маърифатпарвар зиёлилари алоҳида эътибор билан қараганлар.Уларнинг асарларида оиланинг муқаддаслиги, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни, оила муқаддаслигини белгиловчи муҳим миллий-маданий ва миллий-психологик омиллар кўрсатиб ўтилган. Айниқса, оиланинг асосини ташкил этувчи эр ва хотинга хос сифа II- БОБ Оилани ижтимоий психологик мустахкамлашда шарқона ахлоқ тамойилларининг амалий ахамияти. 2.1. Оилани ижтимоий – психологик мустахкамлаш омиллари. Тарихчи Лоуренс Стоун ўрта асрлар давридаги оилавий ҳаёт шаклининг ҳозирги замон шаклига ўтишини таъминлаган схемани яратиб, у XVI асрдан то XIX асргача давр оралиғида оила тараққиётининг 300 йил давомида босиб ўтган 3 босқичидаги ўзига хосликни кўрсатиб берди. Мазкур даврнинг дастлабки ва ундан кейинги босқичида ҳам Стоуннинг фикрича, очиқ қариндошлик оиласи унинг ҳукмрон шакли ҳисобланган, у нуклеар оила бўлиб, нисбатан чекланган даражада ўз хўжалигини юритган. Маҳаллий жамоа билан, ўзининг қариндошлари билан узвий алоқага киришган. Стоунга кўра, иҳоталанган патриархиал оилалар аста-секинлик билан жамоадан ажралган ҳолда уйга боғланган бўлмай қолди: аёллар иқтисодий мустақиллигининг таъминланиши билан никоҳ қачонлардир бўлганидек иқтисодий шериклик заруриятининг натижаси ҳисобланмай қолди. Фаровонликнинг умумий ўсиши таъсирида, агар никоҳ инсонни қониқтирмаса, у ўз ҳаётини осонгина бошқа йўлга қўйиши мумкин бўлиб қолди; Бундан ташқари, ажрашганлар эндиликда ўзларида "иснод" тамғасини кўтариб юрмайди, чунки ажралиш ўз ҳаёт йўлини истаганидек қуриш учун қониқиш ҳиссини вужудга келтирадиган омилга айланди. Натижада оилавий ҳаётда инсониятнинг ижтимоий ва маънавий тараққиёти учун зид бўлган ҳолатлар: туғилишнинг камайиши, ажралишлар сонининг кўпайиши, ажралишлар салбий оқибатининг кишилар ҳаётига таъсирчанлигини ортиб бориши, никоҳсиз оилаларнинг кўпайиши ва бошқа қатор салбий ҳодисалар юз бера бошлади. Шу тариқа оил 2.Бахтли ва фаровон оилаларни, яъни оиладаги бахт ва фаровонликни таъминловчи оилавий ҳаётга хос муҳим омилларни ўрганиш соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари. Энди ана шу йўналишларда олиб борилган илмий изланишлар билан чуқурроқ танишиб, уларнинг тадқиқотимиз билан боғлиқ ўзига хос томонлари ҳақида мулоҳаза юритамиз. Бугунги кунда никоҳ ва оилада муҳим ўзгаришлар юз бераётганини рад этиш қийин. Булар кенгроқ ижтимоий ўзгаришларни ўзида ифодалайди. Тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича "бахтли оила" ва "фаровон турмуш" ни таъминловчи муҳим жиҳатлар тўғрисидаги ўспиринлар тасаввури билан оилалилар тасаввури ўртасида кескин фарқ мавжуд. Бу ҳолат айниқса оиланинг маънавий ва моддий ҳаёти тўғрисидаги тасаввурларда ёрқин намоён бўлади. Никоҳдан кейинги ҳаёт эр-хотиннинг ўз турмуш тарзи хил эмас. Масалан, "Эр-хотиннинг бир-бирини тушуниши", "алоҳида уй- жойнинг мавжудлиги", "моддий яхши таъминланганлик", "фарзандлар" ва "қизиқарли иш" аҳамиятига кўра, эрда бошқача, хотинда эса бошқача баҳоланган. Эр биринчи ва иккинчи ўринга "алоҳида уй-жой билан таъминланганлик" ва "моддий яхши таъминланганликни", кейин бошқаларини қўйса, хотин эса биринчи ва иккинчи ўринга "эр-хотиннинг ўзаро бир-бирини тушуниш", "фарзандлар" ва сўнгра эса "алоҳида уй-жой", "моддий яхши таъминланганлик" ҳамда "қизиқарли иш"ни қўяди. Бундан кўриниб турибдики, бахтли ва фаровон оила мазмунини таъминлашнинг энг муҳим томони ҳаёт ва фаолиятнинг зарур шарт-шароитлари ва болалар оила иттифоқи барқарорлигининг муҳим Оилавий муносабатларни ўрганиш соҳасида эстониялик олимлар Э.Тийд ва В. Уколоваларнинг олиб борган тадқиқотлари диққатга сазовордир. Улар оиладаги эр-хотин ўзаро муносабатлари характерига қараб унинг моделларини ишлаб чиқадилар. Уларнинг фикрича, ҳозирги жамиятда кўпроқ оиланинг 2 та модели: Анъанавий (асимметрик) оила модели ва замонавий (симметрик) оила модели учрайди. Анъанавий (асимметрик) оилада эр сўзсиз оиланинг иқтисодий таъминотчиси ва унинг бошлиғи саналади. Оиладаги иттифоқ мавқеини у белгилайди. Оила ҳаётига хос ташкилий ва бошқа муҳим муаммолар ечимини у белгилайди. Шу боис, эр оиладаги бошқа ташвишлардан озод қилинади. Аёл эса анъанавий оилаларда унча кўп даромад келтирмайди ёки нисбатан оз даромад келтиради. Унинг учун энг муҳими фарзанд кўриш (туғиш) ва оила хўжалигини наму 3.Мақсад, оила учун зарурий нарсаларни, уйни шинам ва орасталигини таъминлашга қаратилган бўлса. Кўриниб турибдики, оила барқарорлиги-оила аъзоларининг ўзаро ҳурматга, севги-муҳаббатга, жавобгарлик - бурч ҳиссига ва эр-хотиннинг психологик ва жинсий ўзаро мослигига асосланган жуда мураккаб, кўп қиррали ва кўп даражали муносабатлари натижасидан иборатдир. Оила барқарорлиги оиланинг ягона ва бутунлигини сақлайди. Афсуски, оила барқарорлиги XX асрнинг 80-90 йилларига келиб пасая бошлаган. Бунинг асосий сабаблари оила бузилишларининг кескин ошиши, болаларни туғилиш сонининг камайиши, никоҳсиз оилаларнинг кўпайиши билан тавсифланади. Шу боис, ҳозирги ёшларга оила бузилишининг муҳим сабабларини тушунтириш билан бирга оила беқарорлигига олиб келувчи жуда мураккаб омиллар таъсирини ҳам далиллаб бо ўзаро муносабатларда қийинчиликлар содир бўлаётганлигини тасдиқлай- дилар. Мазкур қийинчиликлардан: - коммуникатив қийинчиликлар - 86,6% ни, болалар ва уларнинг тарбияси билан боғлиқ - 45,7% ни, жинсий муаммолар - 43,7% ни, молиявий муаммолар - 37% ни, маданий муаммолар - 37,6% ни, туғишганлар билан муносабат - 28,4% ни, эр-хотин ўртасидаги ишончсизлик - 26,6% ни, хўжалик ишлари - 16,7% ни, жисмоний ҳақоратлаш - 15,6% ни ва бошқа муаммоларни ташкил этади. Худди шундай ҳолатни, яъни эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар маданиятини америкалик тадқиқотчилар В.Метьюза ва К.Михановичлар олиб борган реал оила ҳаётини ўрганиш натижалари ҳам тасдиқлайди. Улар бахтли ва бахтсиз оилалар (шартли равишда) орасидаги ўндан ортиқ зарур фарқларни кўрсатиб ўтганлар. Уларга: -Оилада эр-хотин муносабатлари тўқнашувлар келиб чиқади ва у кучли эмоционал ҳолат кўринишида узоқ сақланади. Инқирозли оилада эр-хотиннинг қизиқиш ва эҳтиёжлари асосан қатъий характерга эга бўлиб, бу ҳолат оилавий ҳаёт соҳасининг муҳим томонларини эгаллайди. Муаммоли оилада эр-хотин ўртасида содир бўладиган қарама- қаршиликлар ёки зиддиятлар асосан унда қийин ҳаётий вазиятлар, қийинчиликлар (масалан уй-жойнинг йўқлиги, оғир ва узоқ муддатли касаллик) юз берган ҳолатларда юзага келади. Ана шундай оилалардаги эр-хотинлар улардаги ижтимоий-психологик муҳит ва ўзаро ҳурматга, ёрдамга таянган ўзаро муносабатлардан қониққандагина турмушлари мустаҳкам бўлиши мумкин (Ковалев). Оилавий қийинчиликларни келтириб чиқарувчи муҳим сабабларни ўрганган С.И.Голод (1981) оилавий қийинчиликларни қуйидаги кўринишларда: -уй хўжалигини ташк хотиннинг кўзга ташланадиган жиҳатларини бўрттирган "севгисига" қарама- қарши ҳолатдир. Муаммоларни чуқур ўйлаб кўриб, баъзилар илгариги муносабатларини қайта тиклашга уринадилар. Қатъий ажралувчилар учун мулоҳаза ва муҳокама ўз ҳукмининг тўғрилигига ишонч яратади ва ажралишни тезлаштиради . Ажралмоқчи бўлганлар ўз турмуш тарзи ва дунёқарашларида жиддий ўзгаришларни бошидан кечирадилар. Пол Боэннэн ажралишни амалга оширувчи ўзаро 6 та босқични белгилайди. Буларнинг ҳаммаси қийинчиликлар ва тортишувлар туғдиради, ажралишганларга, уларнинг болаларига, қариндошларига ва танишларига таъсир қилади: 1.Жанжалли ажралиш - бунда шериклар ўртасидаги совуқ муносабатлар кескин ошиб, одатда никоҳнинг бузилишига олиб келади. 2.Очиқ ажралиш - бунда никоҳни бекор қилиш учун зарур асослар мавжуд бў Ажралиш ҳолатларининг салбий оқибатлари болалар учун ниҳоятда оғир кечади. Жудет Валлерстайн ва Жон Келлилар Калифорния штатида ажралган олтмишта оиланинг болалари ҳаётини ўргандилар. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-оналар ажралганидан сўнг, кўп ҳолларда болалар анча маъюс бўлиб қолганлар. Сўров ўтказилган 131 та боланинг қарийб ҳаммаси ажралиш вақтида ўткир эмоционал ҳолатда бўлганлар. Мактабгача ёшдаги болалар баъзан юз берган воқеада айбни ўзларига олиб, хижолат ва ваҳимада бўлганлар, катта ёшдагилар эса ота-оналарининг ниятларини яхшироқ тушунсаларда, ажралиш оқибатлари ва ўзларининг келажаклари учун чуқур хавотирланишни, уларда кўпинча ўткир ғазабланиш туйғусини юзага келтиради . Е.Бургесс, П.Воллин, Л.Терман ва М.Одема, Г.Роландлар бир қатор тажрибаларга таяниб эр-хотинликдан қониқи 3.Эр-хотинларнинг жинсий қониққанлиги. 4.Эмоционал қўллаб- қувватлашнинг мавжудлиги ва ишонч. 5."Уй" ни оиладаги ҳамжиҳатликни белгиловчи маскан деб қараш (Roland 98). Б.Фабер эса оиладаги коммуникатив қадриятлар йўналишининг юқори меъёрда бўлиши бахтни белгиловчи баҳо деб ҳисоблайди. А.Кемпинский бўлса эр-хотин ҳамжиҳатлиги тўғрисидаги қизиқарли (таажжубли) концепцияни тақдим этди. Муаллиф бу концепцияни тақдим этишда (тайёрлашда) невротик оилаларга оид маълумотларга таянади. Унинг қарашларига кўра, эр-хотин ўртасидаги мутаносиблик учун муҳим (чуқур) аҳамият касб этувчи шахс хислатларига қараганда, шунчаки юзаки (иккинчи даражали) фазилатлар муҳимдир. Иккинчи даражали шахс сифатлари ситуатив хулқ-атворда намоён бўлади. Улар эр-хотин жуфтлигининг яхлит тузилма сифатида мос келишида ҳаётий қадриятлар "оилавий бахт", "яхши соғломлик", "севимли иш" ва "соф виждон" дан иборат экан. Эркак ишчиларда эса қадриятларнинг энг асосийсини "севимли машғулот", сўнгра "оилавий бахт" ташкил қилиши аниқланган . Шу ўринда оиладаги маиший масалалар ишлаб чиқариш жараёнидан ташқаридаги омил бўлса ҳам, ундаги психологик муҳитни тартибга солишда иштирок қилишини таъкидлаш жоиздир. Кўриб ўтганимиздек, чет эл психологлари томонидан оила муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқотлар анча салмоқли ва кенг қамровлидир. Шундай бўлса-да, мазкур илмий изланишлар натижалари, улардаги илмий тавсия ва хулосалар маълум даражада чекланганлик характерига эгадир. Тадқиқот натижаларининг чекланганлик характерда эканлиги ҳар бир халқда оилавий турмуш 2.2. Шарқона ахлоқ тамойилларидан фойдаланиш оилани ижтимоий- психологик мустахкамловчи восита. Миллат тарбияси ҳамма замонларда ҳам долзарб масала бўлиб келган. Шарқ мутаффакирлари фарзанд тарбиясига, уларни оилавий ҳаётга тайёлаш масалаларига алоҳида эътибор бериб келганлар. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” (Бахт саодатга йўлловчи билим) Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шахри”, “Ҳикмат асослари” Абу Райхон Беруний “Ўтган авлодлар обидалари” ,“Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” ва”Бўстон” Алишер Навоийнинг “Махбуб ул-қулуб”, каби ўнлаб дурдана асарлари асрлар давомида фарзандлар тарбиясига дастурамал тарбия вазифасини ўтаб, келмоқда. Бу асарлар неча- неча авлодга поклик, хамжиҳатлик, ростгўйлик, ахиллик, ахду- вафо каби фазилатларини сингдириб келаётгани сир эмас. Жамиятимизда ижтимо Буларга: -иффат одобли, шарм ҳаёли бўлиш; - билим заковат сохиби бўлиш; -ота-оналарни ва оила аъзоларини ҳурмат қилиш,эъзозлаш; -инсофу-адолатли бўлиш; -улуғларнинг панд насиҳатларига амал қилиш; - севгида вафоли бўлиш; -ҳар-хил номақбул ишлардан сақланиш; Бундай сифатлар аввало оилада таркиб топади. Кайковус ўзининг Қобуснома асарида оила ва фарзанд тарбияси хақида тўхталар экан биринчи насл- насабини тоза сақламоқ, асл қадр қимматини билиш кераклигини инсон тарбиясининг гултожига қиёслайди. Унинг қаламига мансуб кичик ривоятларда ”Бас фарзандинга ҳар на ўргата олсанг ўргатғил, унинг фойдаси сенга ҳам етишур. Аммо фарзандинг балоғатга етган бўлса кўрғил унинг оила бошлиғи бўлмоққа хотин олмоқа ва рўзғор ишларига мансуб бўлмоққа салоҳияти бўлса унга хотин олиб берғил, токи шу билан сен уни онгига сингдириб борилган. Бу воқеаларни биз “Алпомиш”, “Кунтуғмиш”, “Лайли ва мажнун” каби қатор ўзбек халқ достонларининг қахрамонлари мисолида кўришимиз мумкин. Шарқ мутафаккирларининг илмий маданий меросини ўрганар эканмиз уларда баён қилинган оилавий турмуш қоидалари ундаги миллий анъаналар асосидаги тарбия жараёнлари, фарзанд камолоти, оиладаги ота онанинг фарзандлар олдида наъмуна кўрсата оладиган муомала муносабатлари инсоний фазилатларнинг шаклланиши хақидаги қимматли фикрлар шарқ халқлари хусусан ўзбек халқининг оғзаки ижоди узвий боғлиқлиги асосида таркиб топган илмий маданий мерос эканлигини кўрамиз. Шарқ мутафаккирларининг маънавий мероси оилада, тарбиявий жараёнларда, шарқона тарбия усулларимизни тиклашда уларни миллий анъанавий рухида оилавий ҳаётга тайёрлашда ота оналарга д
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha