Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

ОИВ инфекциясининг лаборатор диагностикаси

Купить
ОИВ инфекциясининг лаборатор диагностикаси  ОИВ инфекциясининг лаборатория диагностикаси Сғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги 111- сонли буйруғида кўрсатиб ўтилган .  ОИВ инфекциясининг диагностикаси 4 йўналишда олиб борилади;  1. Ташхис қўйиш  2. Донорлар қонини текшириш  3. ОИВ инфекциясининг эпидемиологик жараёнини кузатиш  4. Даволаш тадбириларини белгилаш ва унинг самарадорлигини бахолаш, Лаборатория текширувларини утказиш БЖССТ бўйича 3та стратегияга бўлинади  Биринчи стратегия: мусбат натижани қайта тасдиқламасдан битта текширув;  Донорлар қонини текширишда .  Ахоли орасида ОВ инфекциясиниг клиник белгилари номоён бўлган турининг тарқалганлиги 30 % дан ошган холатларда  Ахолини номаьлум қатлами орасида ОИВ инф-яси тарқалганлиги 30% ортган холатларда.  Иккинчи стратегия: мусбат натижани бир марта тасдиқлаш билан ўтказиладиган текширув;  Учунчи стратегия: мусбат натижани 2 марта тасдиқлаш билан ўтказиладиган текширув; ахолини орасида Лаборатория диагностика усуллари 2 турга бўлинади  Махсус (специфик ) усуллари 1 . Иммунофермент тахлили (ИФА ) 2 . Экспресс (тезкор тест) 3 . Иммуноблот усули 4 . ПЦР-полимераз занжирли реакция  Махсус бўлмаган (носпецифик) 1 . СД 4 хужайралар сонини аниқлаш .  Иммунофермент тахлили (ИФА)  Қон зардобидаги ёки плазмадаги вируснинг барча антигенларига (баьзида р 24 антигени билан биргаликда) нисбатан хосил бўлган антителлаларни аниқлаш Текширилаётган қон планшет лункаларига қуйилади ва АГ лар бор бўлса АТ лар билан бирикиб АГ-АТ комплексини хосил қилади.  ИФА тахлилари учун 4 та авлод тест – системалари мавжуд бўлиб ,фақатгина 3-4 авлод тест системалари ишлатилади .  Ушбу холатни кўриш ва бахолаш учун текширувни кейинги этапларида махсус  1 чи ва 2 чи реагентлар (конюгатлар) қуйииш билан реакция давом этирилади.  Бу ўз холатида лункаларда суюқлик рангини ўзгаришига олиб келади. Рангнинг оч-тўқлигини  (Оптик зичлиги) спектрофотометр ёрдамида аниқланади.  Иммунофермент анализ (ИФА) ИФА тахлилини амалётда қўлаш мумкин бўлган тест тўпламлари ёрдамида махсус таёргарликдан ўтган лаборатория ходимлари томонидан ўтказилади  ИФА тахлилини сифати жуда кўп омилларга яни тест-системанинг сифатига, унинг сақланиш шароитига, тахлил хоналарда (бокс) харорат режимига Спектрофотометр, термостат, пипетка (дозатор) ларни аниқ ишлашига, ходимларни билим савясига боғлиқ .  Хона харорати тахлил сифатига тасири бўлгани сабабли тахлилхона харорати 18-22 с градус атрофида бўлиши керак.  ИФА тахлилари учун 4 та авлод тест –системалари мавжуд бўлиб, фақатгина  3-4 авлод тест системалари ишлатилади .  1-2 авлод тест ситемалари сезгирлиги ва специфиглиги 95 % дан кам, хамда фақатгина G-иммуноглобулини аниқлайди.  ОИВ вируси билан зарарлангандан кейин 27 кундан бошлаб ташхис қўйиш имкони бўлади .  Учунчи авлод- тест системаларини планшетларида АГ сифатида ОИВ- 1 ва ОИВ- 2 вирусларнинг реконбинант ёки суньий пептидлари қўланилади. Бу авлодга мансуб тест системалар бир вақтда G хамда М иммуноглобулинини аниқлайди. Сезувчанлиги ва спецификлиги 97 % ни ташкил этиб, организм зарарлангандан кейин 21 кундан бошлаб аниқлаш имконини беради. Тўртинчи авлод - тест системалари оганизмда АТ ни аниқлаш билан биргаликда Р24 антигенини хам аниқлайди.Бу ОИВ инфекциясига эрта яни зарарлангандан сўнг 12 кундан сўнг ташхис қўйиш имконини беради. Хар бир тест системаси сохта “манфий” сохта “мусбат” натжа бериши мумкин. Сохта “манфий ” кўпроқ “серологик бўшлиқ” даврида яни инсон зарарланишини дастлабки кунларида АГ га қарши АТ бўлмаганда аниқланиши мумкин.  Бундан ташкари ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни организмида бази сабабларга кўра антителалар ишлаб чикариш хусусияти кескин пасайиб кетади  ( агаммаглобулинемия) касалликни охирги боскичи ОИТС даврида  Сохта мусбат натижалар иммун тизими билан боглиқ бўлган айрим соматик касалликларда, шунингдек хомиладорлик даврида аниқланиши мумкин. Тест-системани Тафсив калитлари  ОИВ инфекцияси антителаларини аниқлашда тест- системаларнинг қўйдаги хусусиятлари мухим хисобланади  Сезгирлиги  Махсуслиги БЖССТ аниқланиши  Сезувчанлик  Тест системаларининг ОИВ инфекцияси антителолари мавжудлигини тўғри аниқлаш хусусияти  Ўзига хослик  Тест-системанинг ОИВ билан зарарланмаганлигини тўғри идентификациялаш хусусияти Экспресс (тескор) тест  Тестлар сўлак, кон, зардоб ва плазмадаги ОИВ инфекциясига карши ишлаб чиқарган АТ ларни тескорлик билан текширишга қаратилан серологик текширув усули хисобланади  Специфик ва сезувчанлик жихатидан учинчи авлодига туғри келади  Экспресс тестнинг қулайлиги алохида улчов аппарати хамда алохида ўқитилган тиббиёт ходими талаб этилмайди  ИФА тахлилига нисбатан қиска вакт ичида натижа таёр бўлади Тасдикловчи текширувлар  Республика ОИТСга қарши курашиш маркази лаборатория мажмуаси Референс, арбитраж хамда ташкилий- услубий лаборатория ҳисобланади. Ушбу лаборатория республикадаги барча ОИВ диагностика лабораторияларининг иш фаолиятини ва таҳлилларнинг сифатини назорат қилиб туради.  ОИВ диагностика лабораторияларида ИФА усулида мусбат натижа олинган қон зардоби, тасдиқловчи тест ёки иммуноблот усулида текширувлар ўтказиладиган лабораторияларга тасдиқлаш учун юборилади.  Якуний тасдиқловчи таҳлилларни ўтказадиган лабораторияларда тасдиқлаш учун олиб келинган барча зардоблар 1 - шаклдаги “ОИВга ИФА мусбат натижали намуналарни қайд қилиш журнали”га қайд қилинади.  ИФА мусбат натижа олинган зардоб намуналари 3 кун муддат ичида 3 шаклдаги “ОИВга иммуноблот усулида текшириш баенномаси” асосида тасдиқловчи тест ёки Иммуноблот усулида текширилади.  ИФА таҳлилида манфий ёки ноаниқ натижалар олинадиган баъзи бир ҳолатларда ёки эпидемиологик ва клиник кўрсатмаларга асосан текширувларнинг 2-босқичи ўтказилади. 2-босқич. Таҳлил худди шу ёки бошқа тест-системада 2 та лункада ўтказилади. 2 та тест-системада олинган маълумотлар асосида натижа “мусбат” ёки манфий” деб баҳоланади.  ИФА таҳлилидан кейин мусбат натижа олинса, ушбу зардоб тасдиқловчи тест ёки Иммуноблот усулида текширилади. Манфий натижа олинса, айнан шу зардоб якуний “манфий” деб ҳисобланади.   Иммуноблот усули  Ҳозирги кунда зардобда вируснинг специфик антителосини аниқловчи асосий усул ИБ усули ҳисобланади.  ОИВ-инфекцияси ташхиси фақат иммуноблот натижаси асосида қўйилади.  Барча ИФА мусбат деб топилган намуналар иммуноблот усули ёрдамида ОИВ ташхиси тасдиқланади  ОИВ инфекцияси мураккаб антиген таркибий тузилишга эга бўлиб 9 та таркибий оксиллардан иборат, жойлашув турига караб 3 гурухга болинади  1- қобик оксиллари  2- ядро оксиллари  3- фермент оксиллари  Иммуноблот усули асосида вирус детергент ёрдамида парчаланади ва антигенларга ажралади, парчаланган АГ ларни бир-биридан ажратиш учун электор токи ёрдамида полиакриламидли гелдан ўтказилади  Полиакриламидли гел – бу маликуляр бўлиб, енгил малекулалар тезрок, оғир малекулалар секинрок ўтади  АГ лар гелдан нитроцеллюзоза мембранасига ўтказилади ва хар бир антиган оғирлигига қараб кетма-кет жойлашади  Мембрана бўлакчаларга кесилиб стриплар хосил килади  Хар-бир стрип бир зардобни текшириш учун ишлатилади  Қон зардобидаги мавжуд АТ лар узига мос АГ билан бирикиб ва мустахкам ўрнашади  Хосил бўлган АТ–АГ комплексини аниқлаш учун ИФА тахлили каби конюгат ва ранг берувчи моддалардан фойдаланилади  АГ-АТ-конюгат комплекс хосил бўлган нитроцелюлоза қисмида ўзига мос антиген сохасида кора рангли чизик пайдо бўлади, чизиқларни жойлашуви бўйича қайси АГ га АТ лар борлигини аниклаш мумкин  Иммуноблот натижалари мусбат ,гумон хамда манфий натижа беради  Мусбат натижа 3та кобиқ оксил антиганларидан ( gp 160, 120, 41) камида 2тасига топилганда айтилади  Гумон натижа – вируснинг кобиқ АГларининг фақат биттасига АТ топилиши ёки қобиғидаги бирорта АГ га АТ топилмасдан, бошқа битта ёки бир нечта АГ ларга карши АТлалар аниқланишга айтилади  Манфий натижа – хеч қандай антитела топилмаса  Гумон (ноаниқ) натижа олинган ҳолатларда ОИТСга қарши курашиш марказлари диспансер бўлими шахсни қайта алгоритм асосида тўлиқ текширувдан ўтказади.  Икки марта гумон натижа олинган шахсларнинг қон намунаси ПЗР усулида текширилади.  ПЗР таҳлилида манфий натижа олиниши ОИВ мавжуд эмаслигини билдиради Иммуноблотинг (Western Blot) p18 p24 p33 gp41 p66 gp120 ПЗР– полимераз занжирли реакция Полимераз занжирли реакция (ПЦР бу юқори самарали реакция бўлиб, бунда ДНК специфик кетма- кетлигини электрофарез ёки бошқа усулларда аниқлаш имконини бўладиган миқдоргача амплификацияси жараёни ётади .Бу (селектив кўпайтириш)  ПЗР усули асосида специфик кетма-кетлигини амплификация( селектив купайтириш) қилиш ёрдамида аниқланади  ПЦР тахлили 2 турга бўлиниб сифат ва сон жихатига бўлинади:  Сифат текшируви турига ОИВ ташхисини эрта кўйиш билан ДНК провируси ва вирусни РНК геномини аниқлашда қўлланилади(18 ойга тўлмаган болалар, 2 маротаба ИБ гумон бўлган шахслар)  Миқдор кўрсадкичини аниқлаш ОИВ РНКсини кондаги консентратцияси яни “вирус юкламаси”ни аниқлайди  Вирус юкламаси деганда 1 мл кондаги вируснинг РНК си нусхаси тушунилади  1 мл конда В/Ю нинг РНК нусхаси 500 дан 30минг аниқланиши ОИВ юққанлигини  30 мингдан -100 минг гача аниқланиши ОИВ билан ёндош комплексни  100 мингдан ошиқ болса ОИТС ни билдиради  Вирус юкламасини кўрсаткичи АРВ терапия бошлаш учун ва АРВ ни самарасини аниқлашда фойдаланилади  Вирус юкламасини кўрсатгичи 1 мл конда ОИВ РНК си миқдори 60 мингдан ортиқ болса АРВ терапия бошлашга кўрсатма бўлади  Полимераззанжирли реакция – бугунги кунда энг сезгир усул ҳисобланади, касаллик чақирувчисининг жуда кам миқдорда бўлганда ҳам аниқлаш имконини беради  1. ОИВ инфекцияси ташҳисини қўйишда тасдиқловчи тест ҳисобланмайди. Диагноз ОИВ инфекция ташҳиси ИБ натижаси асосида қўйилади.  2. ПЗР (ПЦР)– Болаларда ОИВ инфекцияси статусини аниқлашда ёрдамчи усул ҳисобланади.  3. ОИВни қандай кечишини олдиндан айтиб беришни баҳолашда энг яхши критерий ҳисобланади. СД4 хужайрала сонини аниқлаш  СД4 хужайралар сонини аниқлаш ва иммунстатус холатини аниқлашнинг носпецифик усули хисобланади. СД4 хужайра нормада :  Катталарда: 1 мкл қонда 500дан 1500тагача  Болаларда: 900 дан 2 мингача бўлади  СД4 хужайралари ОИВ инфекциясида иммун танқислигининг энг асосий башоратловчи кўрсаткичи хиссобланиб ушбу холат касалликнинг бутун кечиш даврида сақланиб қолади  Тахлил ўтқазиш учун махсус тест тўплами малакали тиббиёт ходими болиши лозим CD4+ лимфоцитларни ҳисоблаш ОИВ инфекциясини мониторинг қилишда критик параметр ҳисобланади ва қуйидагиларни аниқлаш имконини беради :  Иммунн тизими ҳолатини ва ОИТС босқичига ўтишини баҳолаш  Клиник ҳолатини кузатиш билан бирга ретровирусга қарши давони бошлаш вақтини аниқлайди  Оппортунистик инфекцияларни профилактикаси вақтини аниқлайди  Даво самарасини баҳолайди  CD4+ лимфоцитларнинг емирилиши ОИВинфекциясида иммун тизимини камайиб кетишини бош сабабчиси ҳисобланади ва охир оқибат ОИТС босқичига ўтишига олиб келади.  СД4 текширувини қайд этиш журнали шакл №6 бланка ш-№7 билан ССВ нинг №777 буйругида курсатиб ўтилган. ОИВ га лаборатор текшириш этаплари  Преаналитик этап – 70% (намуна олиш, сақлаш ва транспортировка )  Аналитик этап – 20% (ИФА, иммуноблот усулларида текшириш, СД4, ПЗР, клиника- биохимик тахлиллар)  Постаналитик – 10% ( изоҳлаш(интерпретация ) ва натижаларни бериш) Қуйидаги холатларда ОИВга тахлиллар қабул қилинмайди ОИВга текширилувчи шахснинг Ф.И.Ш. нотўғри; Намуна нотўғри йўлланмада, кодлари имзоси қон олинган санаси бўлмаса ёки муддати ўтган, эски қон бўлса; Қон 5 гр дан кам қабул қилиниши, сақланиши ва транспортировка нотўғри қилиниши; Зардобнинг гемолиз, хеллоз ёки музлаган холда бўлиши; Намунанинг бошқа қон намуналари билан контаминацияси; Пробиркалар копкоғи қоғоз билан ўралган бўлса; Намунанинг специфик фаоллигининг ўзгариши; нотўғри идишларга олинганлиги БИРОВНИНГ ЎРНИГА ҚОН ТОПШИРИШ ҚОНУНИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИ . КАТЬИЙ ТАҚИҚЛАНАДИ ОИВ инфекциясига қон олиш,қайд қилиш,сақлаш ва лабораторияга етказиш  ОИВ инфекциясига қон намунасини имкон қадар оч қоринга олинади.Қони гемолизга учрамаслигига харакат қилиш керак. (пробирка четидан секин асталик билан қўйилади.  Ўмров ости ктетиридан ва томчи усулида юборилган суюқликлар куйилгандансўнг сўнг хар қандай лаборатория тахлиллари учунқон олиш қатиян тақиқланади.  Қон асосан ДПМ ларда муолажа хоналарида тиббиёт ходими томонидан билак венасидан 5 мл қуруқ , тоза центрифуга пробиркаларига олинади.  Синган ,шикасланган пробиркаларга олиш қатиян ман этилади. Қон асосан ДПМ ларда муолажа хоналарида тиббиёт ходими томонидан билак венасидан 5 мл қуруқ , тоза центрифуга пробиркаларига олинади.  Бемордан ОИВ инф-ясига қон олинаётганда албатта шахснинг тасдиқловчи хужжатлари бўлиши шарт. (паспорт ,туғилганлик хақида гувохнома ,харбий гувохнома)  Намуналар: қон, зардоб, плазма.  Материал: центрифугали пробиркалар, 70 % спиртли тампонлар, жгут, шприц, қўлқоп, пробирокалар учун штатив, журнал ва йўлланма, маркер, қалам.  Сақлаш: музлатгич (+4 +8 С)- қон 1 кун,  зардоб 5 кунгача.  -20 С ҳароратда – зардоб, узоқ сақланади.  Транспортировка: курьер – фақат тиббиёт ходими, сумка-музлатгич, бикс, музэлементлари Керакли тиббий ашёлар  Преаналитик этап – 70% (намуна олиш, сақлаш ва транспортировка )ОИВга лаборатор текшириш этаплари ОИВга лаборатор текшириш этаплари  Маълумотлар махсус кайд килиш журналида рўйхатга олинади ва йўлланма тўлдирилади. Айрим холатларда йўлланмада кассалик тарихи тартиб рақами ёки озодликдан махрум килиш жойларидан чиққан шахслар учун яшаш жойидан маълумотнома кўрсатилиши лозим.  Дастлаб қайд қилиш журналидаги ва йўлланмадаги рақам билан қон олинадигон пробирка бир-бирига қатъий мос келган холда рақамланади. ИФА тахлили учун олинадигон қон намунаси олинган вақтдан 24 соат ичида диагностика лабораториясига етгазилиши керак. Ўрнатилган муддатга қон намунасини етгазишнинг иложи бўлмаса хажми 1,5 мл дан кам бўлмаган қон зардоби ажратилиб (қон лахтасисиз) ОИВ диагностика лабораторясига жўнатилгунга қадар +4 +8 С хароратда сақланиши керак. Зардоб қон лахталаридан центрифугалаш орқали ажратилади. Ажратилаган зардоб тоза, қуруқ, маркировка қилинган пробиркага дозаторлар ёрдамида олиниши керак Туманлараро ОИВ лабораторияларида ОИВ инфекциясига текшириш Хар бир қон намунаси бирламчи ИФА скрин усулида 1 та лункада текширилади. Текширув алгаритими Вилоят ОИВ лабораторияси билан бир хилда бўлиб бирламчи мусбат натижага “такрор намуна олинсин“ деб ёзиб чиқарилади.Иккинчи намуна хам мусбат берса худуд ОИТС марказ лабораториясига жўнатилади. Агар мусбат берган натижа “Д” назоратида ёки турар жойи аниқ бўлмаса, ананим холат бўлса “ИФА мусбат” ёзиб текширув тўхтатилади. Худудий ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториялари миқиёсида  Бирламчи скринг текширувлари туманлараро лабораториялар олиб бориладигон тартибда ўтқазилади  Бирламчи ИФА-ИФА-ИФА - мусбат натижа берса тастиқловчи ИБ га жўнатилади.  2014 йил 15 майда Адлия Вазирлигидан 2584-сон  Билан руйхатдан утган «Одамнинг иммунитет  Танкислиги вирусига тиббий текширувдан утказиш  коидалари»да келтирилган 1-илова  Кон намуналарини ИФА усулида ОИВга текшириш учун йулланма  __________________________________ _____  (даволаш профилактика муассасаси) (булим ёки булинма) (юборилган сана) П р № Кон наму на- сини лабо ра- тори яда олин ган сони Ф.И.О паспорт серияси ва раками Жи нси Туг ил- ган йил и ва сана си Яшаш манзили Иш жойи Ко д Таш хис Кон оли нга н сан а Тек шир ув нати жас и имз о Кон намунаси олган тиббиёт ходими _________________(Ф.И.О) _______________________(имзо)_____________ Кон намунаси етказиб бериш буйича масул тиббиёт ходими _____________________(Ф.И.О) ________(имзо)__________(етказиб берилган сана) СД4 лимфоцитлар сонини аниқлаш учун қон олиш  Бу усулдаги тахлил учун қон намунасини уқитиб, махсус тайёргарликдан ўтган ўрта тиббиёт ходими олади ва маълумотларни тегишли журналда қайд қилади.(ф-515/у) Қон намунаси билак венасидан нахорда ЭДТАли махсус вакутайнерларга ( бинафша ранг қопқоқли ) пробиркада кўрсатиб ўтилган миқдорда олинади.  Пробиркани қатиқ аралаштириш ман этилади.  24 соат ичида лабораторияга етказилиши шарт.  Қони сақлаш ва транспартировка қилиш +2-+8 С хароратда амалга оширилиши керак ПЦР текширувига қон олиш  ПЦР учун қон олиш махсус ЭТДА ли махсус вайкутайнерларга этикеткасида кўрсатиб ўтилган миқдорда олинади. Қон олган тиббиёт ходими тегишли журналга ёзиб боради ва йўланмаларни икки нусхада тўлдирилади. Олиншган қон антикагулянт билан 8-10марта эхтиёткорлик билан аралаштирилади. Қон намунасини сақлаш ва транспортировка килиш +2-+8 С хароратда 6 соат ичида махсус контейнер ва махсус совуткич сумкалардан фойдаланилади. Қон намунасини плазмаси ажратилиб бир марталик пробиркаларга 1,0мл хажмдан қуйиб -20 хароратда сақланади.  Гематологик тахлил учун қон намунаси СД 4 хужайрага олинган тартибда амалга оширилади.  Биохим тахлилига эса 5 мл кам бўлмаган қон тоза, қуруқ центрифугали прабиркага олинади  Умумий сийдик тахлилига 50 мл данолинмаслик керак. Тестдан ўтиш алгоритми Бирламчи скрининг текширув Иккинчи қон намунасини олиш, қайта Скрининг текширувМусбат ёки шубҳали натижа. (++) (+ -)Манфий натижа (якунловчи) Мусбат натижа Мусбат натижа Манфий натижа якунловчи Эксперт тест ИФА + ИммуноБлот Шубҳали натижаМанфий натижа(якунловчи) Манфий натижа (якунловчи) ОИВ инфекция 1, 3, 6, 12 ойларда қайта текшириш Мусбат натижа Тасдиқловчи текширув (шу т/с ёки бор бўлса бошқа тест-системада)Манфий натижа (якунловчи) Бирламчи мусбат натижада  Бемордан иккинчи намуна олингунига қадар унга даволаш муассасидан жавоб берилган бўлса, вафот этган бўлса ва иккинчи қон намунаси олиш имкони бўлмаганда, мусбат натижали биринчи қон зардоби жўнатилгунга қадар музлаткичда сақланиб турилади. Бирламчи мусбат натижали биринчи қон намуналари якуний натижани олиш учун 2 хафта мобайнида иммуноблот таҳлилларини ўтказадиган О ИТСга қарши курашиш марказига сабабларини кўрсатган ҳолда етказилиши шарт.  ДПМнинг буйруқ асосида тайинланган ОИВ/ОИТС бўйича масъул ходими ёки раҳбар ходими иккинчи намунани тўғри тартибда ва ўз вақтида етказилиши учун жавобгар шахс ҳисобланади. Лабораторияда ишлаш қоидалари эпид- к чора тадбирлар ташкил этиш  Лабораторияда ишлар 3-гуруҳ ҳавфли инфекциялар учун ишлаб чиқилган қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Лаборатория ходимлари билан 1 йилда камида 2 маротаба инструктаж ўтказилади. Лабораторияда ишлайдиган врач ва лаборантларИФА усулини ўрганиб, режим қоидалари бўйича амалий тажриба орттиргандан сўнг, ишлаб турган жойида 3 ой давомида синовдан ўтиши зарур. Синов муддати ўтгандан сўнг врач ва лаборантлар аввал ўзларининг ҳудудий ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториясида кейинчалик Республика ОИТСга қарши курашиш маркази лабораториясида иш жойида тайёргарликдан ўтишлари керак. Кейинчалик ҳар 5 йилда ҳар бир врач Республика ОИТСга қарши курашиш марказида, лаборантлар эса ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари лабораторияларида иш жойида тайёргарликдан ўтиб туришлари зарур. Лабораториянинг зарарли бўлимида ходимлар халат, қалпоқ ёки рўмол, ниқоб, қўлқоп, пайпоқ ва шиппаклар кийиб ишлашлари зарур. Қўлнинг териси жароҳатланган бўлса, лейкопластир ёки бармоққа кийиладиган, резинали ғилофчалар билан жароҳатланган жойларини беркитиш керак. Қўлқопларни кийишдан олдин уларнинг бутунлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун қўлқопларнинг ичини ҳаво билан тўлдириб, ҳавонинг чиқмаслигини аниқлаш керак .  Материал келтирилган штатив ва контейнерлар (зарур бўлганда) дезинфекцияловчи моддалар ёрдамида зарарсизлантирилади. Материал қабул килингандан сўнг йўлланмалар термостатда 60- 80 градусда зарарсизлантирилади. Қабул қилинган материал журналга қайд этилади. Таҳлил тугагандан сўнг, иш столи ва бошқа жиҳозлар ва ишлатилган аппаратлар зарарсизлантирилади. Ишлатилган пробиркалар, пипеткалар ва бошқа инструментлар 3 % ли хлорсақловчи дезинфекцияловчи эритма ёки 4 – 6 %ли перекис водороди билан зарарсизлантирилади. Зарарсизлантириш вақти 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.  Қон қуйқаларини сақловчи пробиркалар фақат дезинфекцияловчи эритмани қўллаган ҳолда зарарсизлантирилади. Қон қуйқалари бўлган пробиркалар дезинфекцияловчи идишларга эҳтиёткорлик билан жойлаштирилиб устига дезинфекцияловчи эритма қуйилади.Эритма юзасига чиқиб қолган пробиркаларни анатомик пинцет билан шундай олинадики, унинг бир учини озгина пробирка ичкарисига киритилади ва эгилтирилган ҳолатда эритма билан тўлдириб идишга чўктирилади. Тест-системаларнинг қолдиқлари, экспресс тестлар, бир маротаба ишлатиладиган тиббиёт анжомлари ва қонли вакутайнерлар автоклавда (132 0 С) зарарсизлантирилади. Техника хавфсизлиги қойдалари 1.Лаборатория да водопровод,канализация,элекр қуввати, иссиқ сув, газ бўлиши керак. Боксларда вентиляция ўрнатилиши керак. 2.Лаборатория хоналарида хаво харорати +18-+22 С бўлиши керак. 3.Хар бир аппаратнинг ишлаш қойдалари аппарат ёнидаги деворга жойлаштирилган бўлиши шарт. 4.Автоклав билан ишлаётганда қуйдаги талабларга риоя қилиш керак.  Тест-системаларнинг қолдиқлари, экспресс тестлар, бир маротаба ишлатиладиган тиббиёт анжомлари ва қонли вакутайнерлар автоклавда (132 0 С) зарарсизлантирилади. Қўлқопни ечишдан олдин 70 % ли спирт ёки 4-6 % ли перекис водород билан артилиб, илиқ сувда совун билан ювилади. Қўллар 70 %ли спирт билан артилиб, илиқ сувда совун билан ювилади. Қўлқоп ва қўллар учун алоҳида сочиқ бўлиши керак. - автоклав билан ишлайдигон шахслар шаҳодатномага эга бўлиши. - автоклав қопқоғини очишда қўлларни куйишдан ҳимоя қилиш. - автоклав жойлашган хонанинг поллари ва деворларини дезинфекцияловчи моддалар билан иш тугагандан сўнг артиб чиқиш. - кислота ва ишқорлар билан ишлашда резинали қўлқоплардан ва кўзойнаклардан фойдаланиш керак. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha