Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 51.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Август 2021
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Олий мактаб педагогиканинг долзарб муаммолари

Купить
Модулнинг номланиши: ОЛИЙ МАКТАБ ПЕДАГОГИКАНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ Машғулот мавзуси: Педагогик фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар ва ҳал этиш стратегиялари Режа: 1. Замонавий ўқитувчи фаолиятида юзага келадиган қийинчилар ва уларни бартараф этиш йўллари. 2. Ўқитувчининг инновацион фаолия - тини ташкил этиш ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш – долзарб педагогик муаммо сифатида. МУСТА ҚИЛ ЎҚИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР 1. Мардонов Ш.Қ. Янги таълимий қадриятлар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. – Т.: Фан, 2006. 2. Ярматов Р. Бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш. – Т.: “Fan va texnologiya” нашриёти, 2009. 3. Актуальные вопросы современной педагогической науки: материалы III Международной заочной научно-практической конференции. 20 ноября 2010 г. / Отв. ред. М.В. Волкова – Чебоксары: НИИ педагогики и психологии, 2010. 4. Зуфаров Ш. Педагогик инноватика. – Т.: “ Fan va texnologiyalar ” нашриёти, 2012. Савол: Сизнингча, замонавий ўқитувчи фаолиятида қандай қийинчиликлар кўзга ташланмоқда? Ўз фаолиятингизда қандай қийинчиликларга дуч келмоқдасиз? Муаммонинг долзарблиги Ўқитувчи фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг ҳал қилинмаслиги қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқаради: 1) педагогнинг ўз ишидан қониқмаслиги; 2) педагогик меҳнат самарадорлигининг пасайиши; 3) психик зўриқишнинг кучайиб бориши; 4) касбий деформацияларнинг тўпланиб бориши ва бошқалар. Ўқитувчи фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганишнинг асосий аспектлари 1. Касбий. Ушбу жиҳат билан боғлиқ қийинчиликлар самарадорлик, ишонч, фаолият сифати орасидаги сабаб - оқибат алоқадорликлари ва фаолият субъектининг индивидуал ўзига хосликларини ўрганиш билан тавсифланади. 2. Физиологик. Мазкур аспект ўқитувчи фаолиятида юзага келаётган қийинчиликларни унинг олий нерв фаолияти тизими ва сенсомотор ҳаракатлари орасидаги боғлиқликда кўриб чиқади. 3. Ижтимоий. Ушбу жиҳат билан боғлиқ қийинчиликлар ўқитувчининг ижтимоий мавқеи, обрў - эътибори, уни ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишни тақозо этади. 4. Тиббий. Мазкур аспект фаолиятдаги қийинчиликларни ўқитувчининг руҳий, жисмоний соғломлиги, турли касалликларни орттириши, уларни саломатликка таъсирини аниқлаб бер Савол: Сиз нима деб ўйлайсиз, касбий (профессионал) қийинчиликлар қандай кўринишларда намоён бўлиши мумкин? Касбий фаолият билан боғлиқликда юзага келадиган қийинчиликлар Касбий фаолият билан боғлиқликда юзага келаётган қийинчиликлар қуйидаги кўринишларда намоён бўлиши мумкин: 1) фаолиятнинг объектив шарт - шароитлари. Яъни шахснинг ўз фаоллигини намоён қилишга тўсқинлик қилиниши, бошқача айтганда баръерларнинг мавжудлиги; 2) шахснинг ўзига хос психологик хусусиятлари. Савол: Ўқитувчи касбий фаолиятида қийинчиларни юзага келтирувчи объектив шарт - шароитларга нималарни киритиш мумкин? Ўқитувчининг касбий фаолиятида юзага келувчи қийинчиликларнинг объектив шарт - шароитлари 1) ўқитувчи меҳнатини ташкил этишда методик таъминотнинг етарли бўлмаслиги; 2) ўқитувчи фаолиятини баҳолашдаги формализм (юзакилик); 3) ўқитувчининг иккинчи даражали вазифаларга жалб этилиши. Савол: Педагог шахсининг специфик ўзига хосликлари билан боғлиқликда юзага келадиган қийинчиликларга нималарни киритиш мумкин? Педагог шахсининг специфик ўзига хосликлари билан боғлиқликда юзага келадиган қийинчиликлар 1) педагогик фаолиятни амалга оширишда ички куч ва имкониятларнинг етарли эмаслиги; 2) соҳадаги ислоҳотлар билан боғлиқликда фаолиятни ўзгартириш имконини бермайдиган ўз - ўзини йўналтириш механизмининг бузилиши; 3) салбий психологик ҳолатлар (ишончсизлик, асабийлик, қўрқув, ўз фаолиятидан қониқмаслик ва бошқалар). Савол: Ўқитувчи фаолиятида юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этишнинг қандай йўллари мавжуд деб ҳисоблайсиз? Ўқитувчи фаолиятида юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш стратегиялари 1. Касбий ривожланиш (конс - труктив стратегия). 2. Психологик муҳофаза (ҳимоя стратегияси). 3. Касбий деформация (деструктив стратегия). Инновацион фаолият Инновацион фаолият – педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. “Инновацион фаолият – бу янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги шаклланаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муаммоларни ҳал ечишга қаратилган фаолиятдир”, - деб таъкидлайди В.И.Слобадчиков. Инновацион фаолият бу амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий- маданий объект сифатларини яхшилашга қаратилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизими, у маълум доирадаги муаммоларни ечиш учун мотивацион тайёргарликка эга бўлишдир. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг марказий масаласи ўқув жараёнини самарали ташкил этишдир. Инновацион фаолиятнинг асосий белгилари Инновацион фаолият узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар фикрларига таянган ҳолда, қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин: - ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш; - педагогик тадқиқот методларини эгаллаш; - муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти; - тажриба - синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш; - ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай олиш; - ҳамкасблар билан ҳамкорлик; - фикр алмашиш ва методик ёрдам кўрсата олишлик; - зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш; - янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб бориш Инновацион фаолиятнинг тузилиши М.Жуманиёзованинг фикрича, ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш муаммосига мурожаат этиш жамиятда инновацион жараёнлар динамикасининг ўсиб бориши натижасида вужудга келди. Унинг таҳлили фақат фан ва техника эришган замонавий ютуқлардан фойдаланишни ўз ичига олмасдан, балки янгиликларни излаш, яратиш, мослаштириш, татбиқ этиш ва олинган натижаларни қайта текшириш каби жараёнларни ҳам қамраб олади. Инновацион фаолиятнинг тузилишини ўрганиб чиққан олимлардан бири В.А.Сластенин уни қуйидагича тузилишга эга деб кўрсатиб ўтади: “Инновацион фаолиятнинг тузилиши – ижодий ёндашув, ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг даражалари: репродуктив, эвристик, креатив бўлиши Инновацион фаолиятнинг тузилиши “ Инновацион фаолият – ўқитувчининг ўз фаолиятидан қониқмаслигидан келиб чиқади. У ўқитувчи томонидан у ёки бу педагогик вазифани ҳал қилишда қандайдир тўсиққа дуч келиниб, уни муваффақиятли ҳал этишга интилиш асосида юзага келади”. Инновацион фаолият янги ғояни излашдан бошланади. Педагогик инновация таълим-тарбия жараёнидаги муҳим ва мураккаб масала ечимига йўналтирилганлиги сабабли ўқитувчидан янгича ёндашувни талаб қилади. Ўқитувчи инновацион фаолияти тузилишини таҳлил қилишга турли хил ёндашувлар мавжуд. Масалан, А.Никольскаянинг фикрича, фаолиятни янгил а ш уч босқичда, яъни тайёргарлик, режалаштириш ва жорий этиш босқичларида амалги оширилади. Инновацион фаолиятнинг тузилиши Ўқитувчини инновацион фаолиятга тайрлашда бир қатор тўсиқлар мавжуд. Буларнинг биринчиси ўқитувчининг ўзи кўниккан фаолият чегарасидан ташқарига чиқиши ҳамда қийинлиги, яъни ўқитувчиларда ижодкорликнинг етарли эмаслиги бўлса, яна бир сабаб янги ва номаълум нарсалар ҳар доим одамларда чўчиш ва хавфсирашни келтириб чиқаришидадир. А.М.Хон ўқитувчиларда инновацион фаолиятни шакллантиришда учрайдиган психологик тўсиқларнинг икки турини ажратади: когнитив психологик тўсиқлар ва мунтазам пайдо бўладиган тўсиқлар. Когнитив психологик тўсиқлар янгилик ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги, янгиликни ҳис қилмаслик ва нофаол хатти-ҳаракатлар ҳисобланса, мунтазам психологик тўсиқлар янгиликка нисбатан ишончсизлик, раҳбариятга ишонмаслик, ташаббускорларни қўллаб- қувватламас Ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга тайёрлиги қуйидагиларда кўринади:  бажарилиши лозим бўлган ишнинг мақсадини аниқлай олишида;  ностандарт вазиятларни таҳлил этиб, тезкор хулосалар чиқара билишида;  ўқув-тадқиқот жараёни билан боғлиқ масалаларни ечиш усулларини эгаллаганлигида;  муаммоларни ҳал этишнинг мақбул восита ва усулларини излаб топиш, кузатиш ва тажриба натижаларини тизимлаштиришда;  ўз устида мустақил ишлашни режалаштира олишида;  ўз иши натижасини назорат ва таҳлил қила олишида;  янги ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасининг мавжудлигида;  янги ғояларни излаб топа олиши, педагогик масалаларни алгоритмлаштириш малакасига эгалигида. “ Инновацион салоҳият” тушунчаси Инновацион салоҳият деганда, алоҳида педагогнинг ва яхлитликда педагогик жамоанинг янгиликни ўзлаштиришга тайёрлиги, улардан амалиётда фойдалана олиши ва кутилган натижаларни қўлга кирита олиши тушунилади. Педагогика ва педагогик менежментда инновацион салоҳият тушунчаси икки хил тарзда талқин этилади: кенг маънода – таълим муассасасининг инновацион салоҳияти тор маънода – ўқитувчининг инновацион салоҳияти. Таълим муассасаси инновацион салоҳияти деганда, унинг ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлиги, шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш учун маданий-таълимий муҳитнинг ва шарт- шароитларнинг хилма-хиллиги ҳамда коммуникатив муносабатларнинг юқори даражаси тушунилади. Алоҳида педагог учун эса , бу – унинг шахсидаги ижтимоий-маданий ва ижодий ўзига хосликлар йиғиндиси, Инновацион салоҳиятнинг таркибий қисмлари Инновацион салоҳиятни ташкиллаштириш жараёнининг тузилиши мураккаб тавсифга эга бўлиб, салоҳиятнинг ривожланиш даражаси эса инновацион имкониятларни, педагог кадрларларнинг ўз меҳнати самарадорлигидан қониқиш ҳосил қилишларини тақозо этади. Мазкур таърифни асос қилиб олган ҳолда, инновацион салоҳиятнинг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) т ехнологик таркибий қ исм ; 2) когнитив таркибий қисм; 3) креатив таркибий қисм; 4) регулятив таркибий қисм; 5) эмоционал таркибий қисм; 6) мотивацион таркибий қисм. Инновацион салоҳиятни ташкиллаштириш жараёнининг тузилиши 1. Технологик таркибий қисм. 2. Когнитив таркибий қисм. 3. Креатив таркибий қисм. 4. Регулятив таркибий қисм. 5. Ҳиссий-эмоционал таркибий қисм. 6. Мотивацион таркибий қисм. Технологик таркибий қисм Технологик таркибий қисм ходимларнинг касбий кўникма ва малакаларга эгалиги даражаси, ишлаб чиқариш технологиялари, ташкилотдаги янгиланишларни бошқариш ва амалга ошириш билан тавсифланади. Ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга технологик тайёрлиги қуйидагиларда намоён бўлади: 1) ўз фаолият натижаларини танқидий баҳолай олиш қобилияти; 2) ўз касбий компетентлик даражасини ошириш; 3) янги ахборотни ижобий идрок этиш қобилиятига эгалик; 4) ташкилий маданият ва психологик муҳитнинг инновацион фаолиятга йўналганлиги. Когнитив, креатив, регулятив ва ҳиссий- эмоционал таркибий қисмлар Когнитив таркибий қисм ўзида жамоа аъзоларининг келгуси янгиланишлардан хабардорлиги, шу билан бирга инновация субъектларининг профессионал билим даражасини акс эттиради. Креатив таркибий қисм профессионал фаолиятни амалга оширишда муассаса ходимларида ижодий ёндашувнинг мавжудлиги, уларнинг муаммоли вазиятларда ностандарт фикрлай олиш, биқиқ фикрлаш ва фаолият кўникмаларига эгаликларини аниқлаб беради. Психологик муҳитда намоён бўлувчи муассасанинг ташкилий маданияти, қадриятга йўналганлиги, ижтимоий установкалар, жамоа аъзоларининг хатти-ҳаракатлари инновацион салоҳиятнинг регулятив таркибий қисми мазмун-моҳиятини очиб беради. Жамоа аъзоларининг инновацияни ўзлаштириш жараёни, уларнинг фаолиятига таъсир этиши, уни кучайти Мотивацион таркибий қисм Мотивацион таркибий қисм жамоа аъзоларининг янгиликка муносабатини аниқлаш: инновацион фаолиятга даъват этиш, унинг чегара ва шаклларини белгилаб бериш, таълим муассасаси мақсадларига эришишга йўналтирилган, мўлжалланган мотивлардан таркиб топади. Мотивацион-ижодий йўналганлик бўлажак тарбиячиларда қуйидаги эҳтиёж ва қобилиятларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади:  педагогик вазифаларни ҳал этишга доир стандарт бўлмаган ёндашувларни излаб топиш;  изланишли-тадқиқотчилик фаолиятини амалга ошириш;  янгиликларни амалиётда қўллай олиш учун мавжуд билимлардан фойдалана олиш ва уларни ривожлантириш;  педагогик рефлексияни амалга ошириш;  ижтимоий-иқтисодий ва педагогик шарт-шароитларга доир ўзгаришларга тез мослаша олиш. Инновацион салоҳиятни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар - профессор - ўқитувчи ларнинг ижод қилиши учун эркин- ликнинг тақдим этилганлиги; - новатор педагогларни ресурслар билан таъминланишининг раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланиши; - жамоада мунозара ва фикрлар алмашинувининг фаол йўлга қуйилганлиги; - касбий компетентликни ривожлантиришга иштиёқнинг рағбатлантирилганлиги; - педагогнинг ўз-ўзини ривожлантириши учун имкониятлар- нинг тақдим этилиши; - юқори даражадаги ахборий таъминотнинг йўлга қўйилган- лиги; - ўзгаришлар аргументациясининг асосланганлиги; - жамоада ишонч ва ўзаро бир-бирига ёрдам бериш жараёни- нинг қўллаб-қувватланиши.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha