Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 527.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Олий таълимда педагогик амалиёт дарсларини ташкиллаштириш ва унинг аҳамияти

Купить
Олий таълимда педагогик амалиёт дарсларини ташкиллаштириш ва унинг аҳамияти Машғулот шакли*Тренинг-машғулот Олий таълимда педагогик амалиёт дарсларини ташкиллаштириш ва унинг аҳамияти Машғулот шакли*Тренинг-машғулот 1.Педагогик-психологик амалиёт мазмуни 2. Педагогик фаолият аспектлари 3.Педагогик амалиёт дарсларини ташкил этишда фойдаланиш учун амалий машғулотлар намунаси* Машғулот мақсади* Тингловчиларга янги мавзуни ноанъанавий шаклда, интерфаол усуллар орқали етказиш. Машғулот вазифалари* Тренинг дарс шакли намоён этилади, интерфаол усуллардан фойдаланиш имкониятлари ва йўл-йўриқлари намоён этилади. Машғулотда қўлланиладиган интерфаол усуллар*инпут, ақлий хужум, муаммоли вазият, гурухларда ишлаш, слайдлар, презентация… 1.Педагогик-психологик амалиёт мазмуни Кириш*Инпут…….(модератор томонидан ахборотни қисқача баён этиш. Инглизча.) 10-15-минут Педагогик - психологик амалиёт олий мактабларда Давлат таълим стандартлари талаблари асосида олий касбий таълим мутахассисларини тайёрлашда бошқа ўқув фанлари қатори ўрганилади. Бу фан бўлғуси касб эгаларини (ўқитувчиларни) педагогик фаолиятнинг асосларини эгаллаб олишларида ёрдам беради. Шунинг учун педагогик-психологик амалиётни педагогика ва психология курсининг назарий қисмига қўшимча сифатида қаралмасдан, балки, унинг асоси деб қаралиши керак. Педагогик - психологик амалиёт бир бутун назарий калит сифатида касбий фаолиятнинг ижодий жараёнини акс эттиради. Педагогик-психологик амалиёт дарсларида талабалар учун ўзига хос микромуаммоли вазиятни вужудга келтириб то Олий таълимда педагогик амалиёт вазифалари : • талабаларни индивидуал – ижодий қобилиятларини амалиётда ривожлантириш* • касбий таълимни ташкил этиш* • тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш. Бу вазифаларни ҳал этишда педагогик амалиёт дарслари, уларни ташкиллаштириш, ноанъанавийлик, муаммоли вазиятлар ва уларни ечиш орқали талабаларда шаклланадиган билим, кўникма ва малакалар муҳим аҳамият касб этади. Бўлажак ўқитувчи педагогик фаолиятни эгаллаши учун, амалий кўникма ва малакаларни, тренинг ва баҳолаш мезонларини, психодиагностика методларини, ўз – ўзини баҳолаш усулларини, педагогик техникани ривожлантириш усулларини яхши ўзлаштирган бўлишлари керак. • Шу мақсаддан келиб чиқиб, педагогик амалиёт дарсларининг асосий хусусияти шундаки, ҳар бир таклиф этилаётган машғулот гуруҳ бўлиб ишлашни назарда тутади ва талабаларнинг ижодий – рефлексив қобилиятларини ривожлантиришга қаратилади. Бу таълим олаётган талабаларга фаразларни (гипотезаларни) қура олиш, асослай олиш, турли педагогик вазиятлардан чиқиб кетиш йўлларини излаш, педагогик жараёнга тез мослашиб кета олишга ва бу жараёнларда ўзаро таъсир этиш орқали кўзда тутилган натижаларга эришиш кўникма ва малакаларни эгаллашларига ёрдам беради. Талабаларни педагогик - психологик тайёргарлигининг замонавий тизими компонентлари* • Амалиёт жараёни жиҳатлари талабада педагогик - психологик фаолиятнинг у ёки бу методларини ривожлантиришни назарда тутибгина қолмай, балки бошқа компонентларини ҳам таҳлил қила олишга ўргатади. • Талабалар ўз фикрларини шакллантира олишлари, жамлай олишлари, тушунарли ёки тушунарли бўлмаган вазиятларни айтиб бера олишларини, баҳс – мунозарада муаммоли вазиятларни ҳал этишдаги жавобларнинг турли вариантларини билдириш, баҳслашиш, танқид қилиш, хато қилиш ва бу хатоларни ҳал этишда ўзининг шахсий фикрини айтишга қаратилган бўлиши керак. Юқоридаги талабларга эришиш махсус тайёрланган материаллар билан фаол (доимо)системали ишлаш орқали амалга ошади. • XXI асрда таълим –тарбия жараёнининг шахсга йўналтирилганлик тамойили- мантиқий теранлик, эркин ва мустақил фикрлилик, ҳар қандай жараёнда ижодий ва конструктив фикрга эга бўлиш, муаммоларни ҳал этиш учун изланиш ва фаразларни асослаш қобилиятига эга бўлиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш кўникма ва малакаларини шаклланган бўлишини кўзда тутади . • Педагогик амалиёт дарсларида ушбу фан сохасидаги янги технологиялар, стандартлашган бланкали услубий вазифалар, педагогик-психологик фаолиятнинг алоҳида компонентларини субъектив баҳолаш методлари, педагогик вазиятлар ва топшириқлар, тренингли ва аутотренингли методикалар, ишчанлик (ишбилармонлик, тадбиркорлик) ўйинлари каби бир қанча ноанъанавий услубларда ишлаш талаб этилади. 2. Педагогик фаолият аспектлари (слайдлар билан ишлаш) Ақлий ҳужум! Педагогик фаолиятнинг аспектлари ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Жавоблар...2-3 минут Педагогик амалиёт дарсларида педагогик фаолиятнинг 7та аспектлари чуқур ўрганилади. Булар* 1.«Педагогик-психологик фаолиятнинг мазмун – моҳияти » Мақсади* ўқувчи – талабаларга касбий фаолиятни асосий хусусиятлари тўғрисидаги тасаввурларини аниқлаштиришдан, ўқувчи – талабаларга педагогик фаолиятга бўлган мотивацион қарашларини белгилаш, талабаларни ўзини ўқитувчи ва ўқувчи образида (сиймосида) тасаввур этиш жараёнларини белгилашдан иборатдир. 2.«Педагогик фаолиятни лойиҳалаштириш ва маълумот бериш» бўлиб , Мақсади* педагогик вазиятларни асосий хусусиятларини моделлаштириш, психологик – педагогик фаолиятнинг турли шаклларини маълумотлаш (прогнозлаш) педагогик фаолиятга тақдим қилиш қобилиятини ривожлантириш, муаммоли вазиятларни ечиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборатдир. 3.«Педагогнинг креативлик (бетакрор қадриятлар яратувчи, ностандарт ечимлар қабул қилувчи индивиднинг ботиний хусусияти) қобилиятини ривожлантириш технологиялари” Мақсади* педагогнинг ижодий потенциалини ривожлантиришга, креативликни пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган психологик тўсиқларни бартараф этишга, гуруҳда креативлик муҳитини тарбиялашга қаратилган. 4.«Педагогик техника» Мақсади* талабалар ижодий ҳис этиш техникасини ривожлантириш, кузатувчанлик қобилиятини, хотира, диққат ва бошқа психик жараёнларни ривожлантирувчи усуллар билан танишадилар. Машғулотларда эмоционал ҳолатларни вужудга келтириш малакалари устида ишлаш амалга оширилади. Ўз – ўзини бошқариш малакасини ривожлантириш, жисмоний ва психик (руҳий) сиқилишларни бартараф этиш усуллари ўргатилади. 5.«Педагогик мулоқот» Мақсади* бўлғуси ўқитувчилар мулоқотдаги оғзаки ва ёзма воситаларни, педагогик - психологик фаолиятдаги келишмовчиликларни бартараф этиш усулларини эгаллайдилар. 6.«Педагогнинг касб фаолияти тизимини диогностикаси » Мақсади* бўлажак ўқитувчиларни муаммоли педагогик вазиятларда ўзини тутиш, психолог (рухшунос) учун саволларни қўя олиш техникасини ўргатади. Таклиф этилаётган машқлар ўқитувчининг касбий фаолиятида тадқиқотчилик йўлларини (компонентларини) чуқур ўзлаштиришга ёрдам беради. 7.«Илмий матнларни идрок этиш ва тушиниш. Илмий матнлар билан ишлаш қобилияти» Мақсади* илмий матнлар билан ишлаш воситаларини эгаллашга қаратилгандир. Матнни тушинишни таъминловчи бундай воситаларга тезисларни киритиш мумкин. Илмий матнлар билан ишлаш энг аввало касбий ижодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган. Педагогик-психологик амалиёт дарсларининг асосий хусусиятларидан бири бу педагог фаолиятининг компонентлари тизимини кенг тарзда қамраб олишгина эмас, балки педагог фаолияти компонентларини, ўқув жараёнида диогностика қилиш ва ривожлантиришга таъсир этувчи метод ва техникаларни амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантириб, талабаларда педагогик махоратни шакллантириб унинг барча компонентларига йўл очиб боради. Мустақил иш * Тарқатма материал орқали янги мавзуни чуқурроқ ўзлаштириш (аудиторияда) 3. Педагогик амалиёт дарсларини ташкил этишда фойдаланиш учун амалий машғулотлар намунаси* Мен, педагог – ўқитувчи сиймосида Вазифалар. Талабалар онгида ўз сиймосини ўқитувчи сифатида идрок этишни фаоллаштириш. Талабалар педагогнинг касбий фаолиятини ва унинг асосий хусусиятларини қандай тасаввур қилишларини аниқлаш. 1 – Топшириқ. Ўйин – машқ. Талабаларга ўқитувчи шахсига хос бўлган сўзларни айтишни таклиф этади. Бир талабанинг айтган сўзи иккинчи талаба томонидан такрорланмаслиги керак. Ўйин, талабалар томонидан айтиладиган сўзларни топилиши қийинлашгунича (талабалар сўз излашга қийналгунларича) давом этади. 2 – Топшириқ. «Меҳмонхона» ўйини Талабаларга қуйидаги вазият таклиф этилади: Меҳмонхонада учта жой бор. Маъмурият томонидан хоналарга ўқитувчиларни жойлаштиришга кўрсатма берилди. Бироқ маъмуриятда улар тўғрисида (ўқитувчилар тўғрисида) тўлиқ маълумот йўқ: бу ўқитувчилар эркакларми ёки аёлларми, ёшлари нечада, мутахассисликлари қандай, уларнинг келиш мақсадлари нима ва хоказоларни аниқ билмайди. Администратор туйнукчаси (дарчаси) олдига ушбу ёзувни осиб қўйди: «Жой фақат ўқитувчилар учун». Шу билан бир қаторда администратор бугун меҳмонхонага жуда кўп меҳмонлар – (бошқа вилоятлардан, юртлардан келувчилар) келиши ҳақида маълумот олди, аммо меҳмонхонада жой йўқ, у келган меҳмонларга жой йўқлигини айтиши керак. Маъмурга маълумки, жой олишни истовчилар турли холатларга кириб, ўзини ўқитувчи қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Энди администратор жуда хушёр бўлиши керак. Талабалар ичидан (гуруҳдан) бири администратор этиб тайинланади. Бошқалар эса меҳмонлар ролини ўйнашади Меҳмонлар ичида ҳақиқий учта ўқитувчи ҳам бўлади, ўқитувчи ролида ўйновчиларни педагог бошқа талабаларга билдирмасдан, хуфиёна тарзда тайинлайди. Ёзувни кўриб (яъни «Жой фақат педогог – ўқитувчилар учун»), ҳаммаси ўзи 3 – Топшириқ. «Кинорежиссёрлар» ўйини Талабалар бир нечта кичик гуруҳларга бўлинишади. Ҳар бир гуруҳча ўзида қайсидир киностудиянинг кинорежиссёрларини акс эттиради. Ҳар бир киностудия олдига фильмни суратга олиш учун актёрларни танлаш вазифаси қўйилади: фильмни суратга олиш учун мактабда ишловчи ўқитувчи, мактабда фаолиятини энди бошлаган ёш психолог (руҳшунос), мактабни ёнғинга қарши ҳолатини текширувчи ўт ўчирувчи ролларига актёрлар танланиши керак. Кинорежиссёрларга ушбу ролларни ижро этувчилар (юқоридаги рол ижрочилари учун) учун салбий ва ижобий (ҳуш ва нохуш) сифатларни белгилаш таклиф этилади. Ҳар бир гуруҳчадаги кинорежиссёрлар командасида ишлашларини енгиллаштириш учун зарур бўлган ҳолларда ишлатиладиган (сифатлар) сўзлар рўйхати берилади. Талаб этиладиган сифатлар (ҳам ижобий, ҳам салбий) педагог – ўқитувчи томонидан дарсгача, олдиндан тузиб қўйилади. Масалан: талаб этиладиган сифатлар: самимий қараш, хайрихоҳлик; ўзига ишонувчан, одамлар билан ўзаро алоқада бўлишда маданий мулоқотда бўлиш; билимдон, ахборотларни бошқаларга етказиб бера оладиган; орзу қилувчи, тиниб – тинчимас, доимо изланувчан, заковатли, санъаткорлик қобилияти бор; қувноқ, дидли, босиқ, жиддий, ундан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин бўлган киши; қатъий. Нохуш Кинорежиссёрлар биринчи рўйхатга (талаб этиладиган сифатлар) таяниб 3 – 4 та сифатни танлаб олишни таклиф этади. Чунки асосий ролни ижро этувчилар талаб этиладиган сўзларсиз асосий воқеаларни тасвирлаб бера олишмайди. Худди шу тартибда иккинчи рўйхатдан 3 – 5 та сифатлар танлаб олиниб, шу сифатлар асосида рол ижро этишни таклиф этадилар. Воқеаларни таҳлил қилиш жараёнида, талабалардан нима учун айнан шу сифатларни танлаб олганликлари ва бу саҳнани ижро этувчи асосий қаҳрамонлар бир - бирлардан нимаси билан ажралиб туришини айтиб бериш сўралади. Ўзларида ҳам ушбу сифатлар борми? Ушбу топшириқ талабаларни педагогнинг касбига четдан қарашга, кузатишга ёрдам беради, педагог шахсидаги кўп сифатларни баҳолашнинг зарурлигини (муҳимлигини) билиб оладилар. 4 – Топшириқ. «Этнографик экспедиция» (гурухларда ишлаш) Йўриқнома: Тасаввур қилинг, сиз диёримизнинг қайсидир вилоятида ва унинг туманида ҳамда ер шарининг бошқа давлатларида бўлдингиз (жой ўйлаб чиқилган ҳам бўлиши мумкин), у ерда сиз шу ерликларни урф – одатларини, удумларини кўриб, ашулаларини, эртак ва ривоятларини эшитдингиз, уларнинг тилини, шевасини ўргандингиз. Сизга 15 дақиқа берилади, бу вақт давомида сиз маҳаллий мактабда кузатган энг қизиқ нарсаларни, воқеаларни ҳаммага намойиш этиб берасиз. Маҳаллий мактабда кузатганларингиз, бизнинг шаҳримиз мактабларидагидек бўлмасин, яъни янгиликлар бўлсин ва бу янгиликларни бизнинг халқ таълими тизимида ҳам қўллай олиш имкони бўсин. Шунингдек сиз у ёки бу мактабда ишловчи ўқитувчининг психологик портретини ижод қилинг. Топшириқ бажарилгач, талабалар томонидан кўрганларини (ёки эшитганларини) муҳокама қилишга ўтадилар. Муаллифлар нима учун бу тажрибаларни бизнинг мактабларимизда ҳам қўллаш зарур эканлигини ўз нуқтаи назарлари асосида исботлаб берадилар, кўрганларини ҳимоя қиладилар ва келажакда ўзининг касбий фаолиятида бу тажрибадан фойдаланишликни зарурат қилиб қўяди. Бошқа гуруҳ вакиллари ўз навбатида кўрганлари ёки эшитганлари юзасидан ўз фикрларини баён этадилар. Мустақил бажариб келиш учун топшириқлар: (аввалдан тайёрланиб келиш топширилади) 5-Топшириқ. Учта микрогуруҳда бажарилади. Ҳар бир кичик гуруҳ ўқитувчининг социал – психологик портретини тузиш бўйича топшириқ олади. Биринчи гуруҳ – эски мактаб ўқитувчиси, иккинчи гуруҳ – А.Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида таълим-тарбия масалалар ва педагог сиймоси”, учинчи гурух – ҳозирги замон ўқитувчисининг социал-психологик портрети. Талабаларга ишлашлари енгил бўлиши учун қуйидаги режа – схемани бериш мумкин: - ташқи кўриниши (кийими, ҳаракатлари, жихозлар, хар хил вазиятдаги ўқитувчининг сиймоси, белгилари); - ўқитувчи нутқининг хусусиятлари; - ўқитувчи фаолиятидаги энг юқори баҳо; -ўқитувчининг турли вазиятлардаги холати - болалар ва жамоа (коллектив) билан мулоқоти; - турли вазиятларга ва болаларнинг хатти – ҳаракатларига ва бошқаларга реакцияси. Топшириқни бажариш жараёнида бадиий асарларга ва кинофильмларга мурожат қилиш назарда тутилади. Масалан: А. С. Макаренко «Педагогик поэма», С. Айний «Эски мактаб», А. П. Чехов «Футляр ичидаги одам», Л. Н. Толстой «Филипжон» («Филипок»), кинофильмлардан: «Катта танафус», «Туташ тақдирлар», «Оловли йўллар», «Меҳробдан чаён», «Чолиқуши» ва ҳоказолар. Шунингдек шахсий ҳаёт таж 6 – Топшириқ “Сиз қандай педагогсиз?”. Талабалар таркибидан “Ёмон ўқитувчи” ролида ўйновчи танланади (танқидни кўтара оладиган талаба танланади). Қолганлар тенг икки гуруҳга тақсимланади. “Танқидчилар” гуруҳининг вазифаси – “ёмон педагог”нинг педагогик талабларга жавоб бермайдиган – негатив ҳолатларини ажратиб кўрсатадилар, унинг намоён бўлишини тасвирлайдилар. “Ҳимоячиларнинг” вазифаси – нохуш ҳолатларни намоён бўлиши ҳақида тушунча бериш ва “ёмон педагог”га бошқа тавсифнома беришдан иборат бўлади. Фикрлар “ёмон педагог”нинг юзига айтилади: у эса ким у тўғрисида гапираётганини кўриши керак. Шундан сўнг “қаҳрамон” га – “ёмон педагог” га сўз берилади. У эшитганлари бўйича фикрларини айтади. Фикрларини баён этиш вақтида вазиятга бўлган эмоционал муносабатини ҳам билдиради, ўзи айбловга қарши жавоб беради. Ўзини “яхши педагог” қаторида тасвирлайди. Ушбу топшириқ касбий фаолияти шаклланаётган паллада унда пайдо бўладиган камчиликларни, ўзини бўш томонларини онгли равишда ҳис этишга йўналтиради: танқидни тўғри қабул қила олиш малакаси шаклланади. 7 – Топшириқ. “Касбий стереотиплар”. Бу топшириқда педагог ўйин иштирокчиларига турли касб эгаларини тасвирлаб, ёзиб беришни таклиф этади: - талабани; - психологни (руҳшуносни); - камбағални; - эркак ўқитувчини; - қишлоқ ўқитувчисини; - артистни; - ёш ўқитувчиларни; - врачни; - сотувчини; - мактаб директорини. Талабалар ўзларини ёзганларини ўқиб беришади. Сўнгра қуйидаги масалалар муҳокама қилинади. Бир хилдаги стереотиплар борми? Агар йўқ бўлса, нима учун? Агар бор бўлса, нима учун? Уни борлигига ишонувчи одамларга у қандай таъсир этади? Бошқа одамларгачи? Сўнгра ҳар бир иштрокчига қоғозларга ёзиладиган шахсан ўзига тегишли бўлган сифатларни тагини чизиб чиқишини сўрайди (талаба, аёл ва эркак – ўқитувчи ва ҳоказо). Ёзилган варақлар териб олинади, чизилган хусусиятлар ўқиб берилади. Талабаларга, бунинг муаллифи ким эканлигини топиш таклиф этилади. Сўнгра муҳокама этилади. Стереотип призмаси орқали тақдим этилган одамни таниш, аниқлаш ёки тушиниш енгилми? Нима учун? “Сизга ёзилган тавсифномани ўқиб бераётганда, сизда қандай ҳис вужудга келди? Бу матн орқали ўзи образингизни кўра олдингизми?” Ушбу 8 – Топшириқ. “Идеал (тўлақонли) ўқитувчи” Талабалар беш гуруҳчага бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳча идеал ўқитувчини (15 тача сўз) акс эттирувчи сифатларни ёзиб чиқишни топшириқ сифатида олишади. 1 – гуруҳ – замонавий жамият нуқтаи назаридаги идеал ўқитувчи. 2 – гуруҳ – ўқитувчининг ўзи нуқтаи назари бўйича. 3 – гуруҳ – мактаб маъмурияти нуқтаи назаридан. 4 – гуруҳ – замонавий ота – оналарнинг нуқтаи назаридан. 5 – гуруҳ – замонавий болалар нуқтаи назаридан. (болалар ёши талабалар ёки ўқитувчи томонидан танланади.) Топшириқни бажариш учун 10 – 15 дақиқа вақт берилади. Сўнгра ҳар бир гуруҳ ўзи ёзиб чиққан сифатларни (сўзларни) рўйхатини ўқиб чиқишади ва ҳар бир танлаган сифатларини идеал ўқитувчига берган тавсифномасини тушинтириб, асослаб беришади. Бу вақтда қолган иштирокчилар муҳокамага қўшилишади, улар билдирилган фикрларга қўшилиши ёки қарши чиқиши мумкин. Агар ёзилган тавсифнома кўпчилик томонидан қабул қилинса, уни доскага ёзиб қўяди. Ҳар бир гуруҳча бўйича ишлар тугаллангач, бир гуруҳ фикрлари бошқа гуруҳ фикрлари билан мос келганлигини ҳисоблаб, хулосалар қилинади. МАЪРУЗА ТУГАДИ. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha