Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 140.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Онг ва руҳият. Билиш фалсафаси

Купить
Онг ва руҳият. Билиш фалсафаси  Режа:  Фалсафада онг ва рухият муаммоси.  Онг ва инъикос. Ижтимоий онг шакллари.  Билиш - гносеологиянинг асосий категорияси. Билиш босқичлари.  Ҳақиқат тушунчаси ва унинг шакллари. • Онг нима? инсон азал-азалдан Ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида Ўйлаб, баҳслашиб келади. Бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми деган масаладан иборат. Иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганмиғ Яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон Ўша-Ўшамиғ деган муаммо билан боғлиқ.  «Ўзингни билсанг, оламни биласан», - деган эди Суқрот. Афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у Ўзини билиш орқали олам моҳиятини англашга йўл очиши мумкин, деган ғоя ётибди. Шу маънода, инсон Ўзини ташқи оламдан ажратиб, алоҳида бир мЎъжиза ва тадқиқот мавзуи сифатида Ўрганишга ҳаракат қила бошлаган пайтдан буён уни Ўйлантириб келаётган муаммолардан бири онгнинг моҳияти, унинг келиб чиқиши масаласидир. • Шу нуқтаи назардан қараганда, онгнинг табиатини англаш масаласи - энг қадимий фалсафий масалалардан бири, дейиш мумкин. Гарчанд онг ва унинг турли хусусиятлари инсонга хос ҳодиса сифатида психология, адабиёт, социология каби фанларнинг тадқиқот мавзуи доирасига кирган бўлса-да, онгнинг моҳияти, унинг турли кўринишлари Ўртасидаги муносабат каби масалаларни Ўрганиш билан айнан фалсафа шуғулланади. • Онгнинг моҳияти масаласи энг қадимий муаммолардан бири экан, уни англаш жараёнида турли хил жавоблар бўлганлиги табиий. Бу саволга энг қадимий жавоб диний ва мифологик қарашлар доирасида берилган.  Онгни диний тушуниш уни илоҳий ҳодиса, худо яратган мЎъжиза тарзида талқин қилишга асосланади. Кўпгина динларда инсон онги буюк илоҳий ақлнинг миттигина акс этиши, унинг намоён бўлиш шакли тарзида тавсифланади. Инсон танасидаги руҳ бизнинг истак ва фикрларимизнинг ташувчисидир. Жон Ўлиши билан онг ҳам Ўлади. Бундай қарашларнинг илдизи жуда қадимий бўлса-да, улар ҳамон Ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. Зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боғлиқдир. Кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий. • Онг моддийликнинг мияда акс этиши деб тушунишда, унинг моҳияти инсон танаси фаолияти билан боғлаб талқин этилади. Бундай қарашлар ҳам қадимий илдизларга эга. XVIII асрга келиб онгни бевосита инсон мияси фаолияти билан боғлашга ҳаракат қилган қарашлар ҳам шаклланди. Айни пайтда материалистик йўналиш номини олган бундай ёндашувлар доирасида онгнинг моҳиятини бузиб талқин қилиш ҳоллари ҳам пайдо бўлган. Фалсафа тарихида « Вульгар материализм» деб ном олган оқим намояндаларининг қарашлари бунга мисол бўла олади. Уларнинг фикрича, худди жигар сафро ишлаб чиқаргани каби, мия ҳам онгни ишлаб чиқаради. Бундай ёндашув натижасида онг идеал эмас, балки моддий ҳодиса, деган хулоса чиқади. Ваҳоланки, сафрони кўриш мумкин, аммо онгни кўриб ҳам, ушлаб ҳам, Ўлчаб ҳам бўлмайди. • Хўш, онг тарихан қачон в • Онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шаклллана бошлаши тарихи билан боғлиқдир. Узоқ вақт давомида инсон, унинг онги планетар, яъни Ер шари доирасидаги ҳодиса сифатида қараб келинди. Ҳозирги замон фани масалага кенгроқ доирада ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда. Чунки фан далиллари инсон пайдо бўлишини фақат Ерда кечган жараёнлар билан чеклаб қўйиш тўғри эмаслигини, у коинот эволюциясининг табиий ҳосиласи эканлигини тобора чуқурроқ исботламоқда. • Инсон биологик ва ижтимоий ҳаракатнинг ташувчиси экан, ҳаракат шакллари Ўртасидаги узвий алоқадорликни, унинг юқори шакллари қуйи шаклларига боғлиқлигини, таянишини, улардан Ўсиб чиқишини унутмаслик лозим. Бошқача айтанда, улар Ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд. • Онг тарихи Қуёш системаси ва унда миллионлаб йиллар давомида содир бўлган Ўзгаришлардан ҳам айрича олиб қаралиши мумкин эмас. Айнан мана шу жиҳатдан олганда, онгнинг шаклланишини космик ҳодиса сифатида қараш ҳам мумкин. • Инъикос шакллари эволюцияси ва онг. Онг инъикоснинг олий шаклидир. Хўш, инъикос деганда нима тушунилади. Инъикос муайян таъсир натижасида пайдо бўлади. Бунинг учун эса, ҳеч бўлмаганда, иккита объект бўлиши ва улар Ўртасида Ўзаро таъсир бўлиши лозим. Энг умумий маънода, ҳар қандай предметларнинг у билан таъсирлашувда бўлган бошқа предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириши билан боғлиқ хоссасига инъикос дейилади. • Шу маънода инъикос ҳамма жойда мавжуд. Айни пайтда ҳар бир ҳолатда у Ўзига хос хусусиятга эгадир. Чунончи, нотирик табиатдаги инъикос билан тирик табиатдаги инъикос бир-биридан тубдан фарқ қилади. Нотирик табиатда инъикос оддийлиги билан ажралиб турса, тирик табиатда у мураккаб характер касб этади. • Шу билан бирга, нотирик табиатда инъикос пассивлиги, тирик табиатда эса, фаоллиги билан ажралиб туради. Тирик табиатда инъикос ташқи таъсир натижаларидан фаол фойдаланишни келтириб чиқарувчи ахборотли инъикос шаклини олади. • Айни пайтда ахборотли инъикоснинг Ўзи тирик табиатнинг ҳар бир даражасида янада мураккаблашиб, Ўзига хослик касб этади. Мана шундай мураккаблашув жараёни психик инъикоснинг шаклланишига замин яратди. Айнан психик инъикос даражасида воқеликка актив муносабат ҳам шаклланади, инъикоснинг илгарилаб боришидан эса, Ўз навбатида, унинг Ўзига хос, юқори шакли бўлган онгнинг пайдо бўлишига имконият яратди. • Онг ва мия. Инсон мияси нозик, мураккаб тузилишга эга бўлган тизимдир. Айнан унинг мураккаблиги онг пайдо бўлиши мумкинлигининг асосий шартидир. Бундай ҳолат ҳам узоқ давом этган эволюциянинг табиий ҳосиласидир. • Аммо юксак даражада ташкил топган миянинг Ўзи ҳам ҳали онг пайдо бўлиши учун етарли эмаслигини унутмаслик лозим. Бу мия нормал функционал фаолият кўрсатиши зарур. Ва ниҳоят, нормал функционал фаолият кўрсатувчи мия соҳиби ижтимоий муносабатларга тортилган бўлиши шарт.  Шу Ўринда вульгар материалистлар қарашларига яна бир марта мурожаат қилиш лозим. Агар улар ҳақ бўлганида эди, ҳайвонот оламига тушиб қолган инсон болаларида ҳам онг шаклланган бўлиши керак эди. Улар ҳайвонлар орасида бўлганида ҳам жигар сафро ишлаб чиқараверади. Аммо, мия онгни ишлаб чиқармайди. Бундан онгнинг ижтимоий-руҳий ҳодиса эканлиги ва у фақат жамиятдагина шаклланиши мумкинлиги ҳақидаги хулоса келиб чиқади. • Онг ва руҳият (психика). Онг психик инъикоснинг Ўзига хос, юксак шаклидир. Аммо, бу психика ва онг тушунчаларини айнанлаштириш учун асос бўла олмайди. Негаки, психика ҳайвонларга ҳам хосдир. Гап инсон психикаси ҳақида кетганда ҳам, у онг тушунчасига нисбатан кенг қамровлилик касб этишини унутмаслик лозим. З. Фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг Ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. Инсон ҳаёти ва фаолиятида онг билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳмиятга эга.  Психологлар фикрича, инсон фарзандининг камол топа бориши билан бир қаторда кўплаб функциялар онг назорати остидан чиқиб автоматик характер касб этиши билан характерланади. Айтайлик, биринчи марта машинага Ўтирганимизда, биринчи марта сурат олаётганмизда деярли барча ҳаракатларимиз онгнинг қаттиқ назорати остида бўлади. Вақт Ўтиши билан эса кўпгина ҳаракатларни онгсиз тарзда, англамаган ҳолда бажара бошлаймиз. Бундай ҳолат инсон фаолиятининг хилма-хил соҳалари, йўналишларида, уларга онгнинг фаол тарзда аралашишини, яъни қайта фаолиятни Ўз назоратига олиши мумкинлигини инкор этмайди. Хатти- ҳаракатларнинг онгсизлик соҳасига кЎчиши бир томондан онг «юки» нинг енгиллашига хизмат қилса, бошқа томондан, онгнинг асосий кучи, қуввати, «диққати»ни, инсон ҳаёти учун муҳим бўлган ҳаракат, жараёнла • Онгсизлик доирасига онг назоратидан ташқарида қолган сезги, тасаввур, инстинкт ва интуиция каби ҳодисалар ҳам киради. Ана шу хусусиятларни инобатга оладиган бўлсак, онгсизлик онг мавжудлиги ва ривожланишининг табиий шарти дейиш мумкин. Онг ости ҳодисалари ҳам психик жараёнларнинг муҳим бЎғинидир. З. Фрейд фикрича, улар онгсизлик билан онг Ўртасидаги чегаравий соҳадир.  «Гап тагида- гап бор, коса тагида- ним коса» нақлида онг остига хос бўлган хусусиятлар ифодаланган, дейиш мумкин. Негаки, ҳар қандай фаолиятимизда айни вақтда биз учун аҳамияти бўлмаган ҳолатлар бўлади. Аммо, бу улар кузатишдан, назоратдан четда қолади, дегани эмас. Биз учун аҳамиятли характер касб этганда, улар онг остидан онг сферасига кЎчиши мумкин. Масалан, бирор жойга бораётганда, асосан, мақсадга томон ҳаракат қилинади, аммо йўлда учраган бошқа нарса ва ҳодисалар ҳам кузатилади, эсда қолади. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, онг ости инсон онгли фаолиятининг Ўзига хос кузатувчиси, зарур бўлган ҳолларда цензори сифатида чиқишдек сифатларга эга, дейиш мумкин. • Онгнинг тузилиши. Онг Ўзаро алоқада бўлган турли унсур (элемент) лардан ташкил топган мураккаб маънавий тузилишга эга. • Онг инъикоснинг Ўзига хос шакли экан, аввало, унда акс эттириладиган объект ҳақидаги муайян билимлар ҳиссий ва рационал шаклда Ўз ифодасини топади. Демак, билим онг тузилишининг асосий унсуридир. Шунинг учун ҳам билимларнинг бойиб, чуқурлашиб бориши онг ривожланишини характерлайдиган муҳим белги сифатида юзага чиқади. • Онг тузилишининг яна бир унсури хилма-хил кўринишларда намоён бўладиган кечинмалардир. Уларда инъикос объектига муносабат гавдаланади. Билимларимизнинг чуқурлиги ва кўламлилиги, ҳиссиётларимизнинг намоён бўлиши ёки бўлмаслиги интилишимиз — иродамизга боғлиқ. Ирода кучи оламни англаш жараёнида юзага келадиган ҳар қандай тЎсиқларни енгиб Ўтишга, кўзланган мақсад йўлида тинмай ҳаракат қилишга йўл очади. • Ирода табиатнинг инъоми эмас экан, уни тарбиялаш, камол топтириш шахс ҳаётида, унинг жамиятдаги Ўз Ўрнини топишида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, иродасизлик энг улуғ ният ва мақсадларни барбод қилибгина қолмай, инсоннинг тўғри йўлдан тойиб кетишига ва турли салбий оқибатларнинг келиб чиқишига олиб келиши ҳам мумкин. • Онг ва тил. Тил онгнинг инсонгагина хослигини исботловчи омиллардан биридир. Хўш, тил деганда Ўзи нима тушуниладиғ Тил, бу энг аввало, муайян белгилар тизими демакдир. Аммо, тилнинг хусусиятларини шу билангина чеклаш тўғри эмас. Негаки, муайян белгилар тизими ҳайвонларга ҳам хос, улар ёрдамида жонзодлар Ўртасида муайян ахборот алмашинуви содир бўлади. • Айтайлик, кабутарларининг «муҳаббат» рақси, жонзодларнинг хавф-хатар пайдо бўлганда турли товуш — белгилар ёрдамида бир-бирини огоҳлантириши, айрим ҳайвонларнинг Ўзи яшайдиган ҳудудни турли йўллар билан «чегаралаб» чиқиши ана шундай белгилар тизимининг Ўзига хос кўринишларидир. Лекин, жиддий эътибор бериладиган бўлса, бу белги — сигналлар тизими узоқ давом этган эволюция давомида ҳосил қилинган рефлекслар эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.  Хатти-ҳаракат ёки бошқа белгилар ёрдамида узатилаётган ахборотнинг мазмуни муайян вазиятдаги ҳолат билан белгиланган бўлади. Бундан фарқли Ўлароқ инсон нутқи, тили конкрет вазият, макон ва замондан холи бўлиши, унга боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Бошқача айтганда, у Ўзида Ўтмишни, ҳозирги ҳолатни ва истиқболни ҳам ифодалаши мумкин. Бу инсон тилининг белгилар тизими сифатида ҳайвонот дунёсида амал қиладиган белгилардан туб фарқини кўрсатувчи муҳим хусусиятидир. • Тил қайд қилинганидек, белгилар тизимидир. Фан юксак тараққий қилган ҳайвонларда ахборот узатишга хизмат қиладиган мураккаб белгилар тизими мавжуд эканлиги ва у ҳайвонот олами эволюцияси билан бир пайтда такомиллашиб борганлигини исботламоқда. Демак, тил йўқ жойдан, бирданига пайдо бўлиб қолмаган. Онг инъикос шаклларнинг узоқ давом этган эвалюциясининг табиий ҳосиласи бўлганидек, у билан узвий боғлиқ бўлган инсон нутқи ҳам ахборот узатишга хизмат қиладиган белгиларнинг мураккаблашиб бориши жараёнининг зарурий натижасидир.  Демак, тил белгилар тизими сифатида келиб чиқишидан қатъий назар фақат инсонгагина хос ва у онг билан узвий боғлиқдир. Негаки, тилда онг гавдаланади. Тил ёрдамидагина онг кишининг Ўзи ва бошқалар учун воқеликка айланади. Тилда ифодаланаётган маъно — мазмуннинг англаниши инсоннинг умумий билим даражаси, қизиқиши, қобилияти, конкрет шароитдаги кайфияти каби омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Тил фикрлаш қуроли, мулоқот воситаси сифатида доимий такомиллашув жараёнини бошидан кечирмоқда. Айни пайтда инсоният биз кундалик ҳаётда қўллайдиган табиий тил билан бир қаторда мулоқотнинг ранг — баранглигини таъминлайдиган, фикрни ифодалашга хизмат қиладиган Ўзига хос имо-ишоралар рақс, мусиқа «тилига» ҳам эга. Шундай бўлса-да, улар сўзга кЎчгандагина англашилади, ундаги мазмун тушунарли бўлади. • Шу билан бирга миллий тиллар билан бир қаторда илм- фан ютуқларининг тез тарқалишида муҳим роль Ўйнайдиган интернационал тил-фан тили, унинг тушунчалари ва формулалари ҳам борлигини унутмаслик керак. XX асрда қўлланиш доираси тобора кенгайиб бораётган электрон ҳисоблаш машиналарининг «бейсик», «фортан» каби тиллари яратилди. Комьпютерларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли тез Ўсиб бораётган ҳозирги даврда бу «тил»лар ахборотларнинг узатилиши ҳамда қабул қилинишида катта аҳамият касб этмоқда ва вақт бу жараёнларнинг янада тезлашаётганлигини кўрсатмоқда • Онг ва тил муносабати ҳақида гап кетар экан, тил Ўзига хос тарихий хотира ролини Ўташини ҳам унутмаслик керак. Бу миллий тиллар мисолида айниқса, яққол кўринади. Зеро, миллат тилида унинг Ўзлиги, босиб Ўтган тарихий йўли, тафаккур тарзи акс этади, мустаҳкамланади. «Она тили, — деб ёзади Президентимиз, бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат Ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар». • Каримов И.А. Донишманд халљимизнинг мустаќкам иродасига ишонаман. - Фидокор, 2000 йил 8 июн. • Шундай экан, мустақиллик шароитида миллий тилимиз ривожига алоҳида эътибор берилаётганлиги миллий Ўзлигимизни англашимизнинг Ўтиш жараёнида миллий истиқболимизни белгилашнинг узвий қисми сифатида қаралмоғи лозим. • Ўз-ўзини англаш, унинг шакллари. Инсон объектив воқеликни акс эттириш билан бир қаторда Ўзи ҳақида фикр юритиш, руҳида кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш, хатти-ҳаракатларини назарий таҳлил қилишдек қобилиятга ҳам эга.  Ўзини Ўзгалардан ажрата билиш, Ўзига муносабат, имкониятларини баҳолаш Ўз-ўзини англаш сифатида намоён бўлади. Ўз-ўзини англашда Ўзини билиш, баҳолаш ва тартибга солишдек унсурларни ажратиш мумкин. Бу унсурлар Ўз- ўзини англашнинг соҳибига — субектига кўра фарқланувчи муайян шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятга хосдир.  Шахснинг ўз-ўзини англаши ҳақида гап кетар экан, у ўзини алоҳида организм, оила, ижтимоий гуруҳ, миллат, маданиятга мансублигини ва юқоридаги хусусиятларидан қатъи назар алоҳида ва бетакрор «Мен» сифатида англашдек босқичларни босиб ўтишини таъкидлаш зарур. • Инсоннинг камол топиш жараёни, ўз- ўзини англашнинг ривожланиши ўзига хос характер касб этади. Масалан, дастлабки даврда болада аввало, бошқалар томонидан берилган тасаввур ва баҳолар устунлик қилади. Боланинг тафаккури ўсиши билан, у оламни мустақил англай бошлайди ва ўзининг имкониятларини ўзи баҳолашга ўрганиб боради. Айнан мана шу даврда тўғри йўлга қўйилган тарбия муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки, айнан мана шу тарбия таъсирида болада ўз имкониятларини тўғри баҳолаш ҳам ёки унга ортиқча баҳо бериб юбориш ҳолати ҳам шаклланиб қолиши мумкин. • Шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнида у мансуб бўлган маданиятнинг ўрни ниҳоятда катта. Зеро, айнан маданият халқ, миллат тўплаган тажриба, билимларни Ўзида мужассамлаштирган ҳолда шахс дунёқараши шаклланишига фаол таъсир ўтказади. Шунинг учун ҳам шахс маданияти, хулқу одоби, онги, ўз-ўзини англашининг даражасини белгиловчи индикатор сифатида намоён бўлади. • Шахснинг ўз-ўзини англаш жараёнига турли ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий омиллар ҳам кучли даражада таъсир кўрсатади. Ана шундай хилма-хил таъсирлар мавжудлиги шахснинг ўз-ўзини англаши, баҳолаши ва фаолиятини тартибга солиши, назорат қилишини таъминлайди. Акс ҳолда озгина иқтисодий қийинчилик, кичкинагина ижтимоий муаммо шахс ҳаётини издан чиқариб юбориши, турли хил таъсирлар домига тортиши мумкин.  «Мана шундай бир вазиятда одам, - деб ёзади И.А. Каримов, - ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига, ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий-миллий қадриятларга, шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли мафкураларнинг босимига, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги тазйиқларига бардош бериши амри-маҳол». Буни тушуниб олиш бугунги кунда инсон онги ва қалби учун кураш тобора кескинлашиб ва интенсивлашиб бораётган бир шароитда айниқса муҳимдир. • Онг ва ахборот. Кейинги йилларда «Информацион портлаш» тушунчаси ҳам тез- тез ишлатилмоқда. XX асрнинг энг муҳим ютуқларидан бири бу компьютерларнинг яратилганлигидир. Уларнинг яратилиши бир томондан инсон онги, тафаккури, куч - қудратининг, иккинчи томондан, ана шу кучга тушадиган юкнинг енгиллашишига хизмат қиладиган воситани яратиш йўлидаги уринишларнинг натижаси бўлди. Асримизнинг Ўртасида пайдо бўлган бу восита шиддатли ривожланиш йўлини босиб ўтди. Дастлаб секундига минглаб операциялар бажара оладиган компьютерлар бўлган бўлса, уларнинг бугунги авлоди 10 миллионлаб мураккаб операцияларни қойилмақом қилиб уддалайди.  Хўш, буларнинг инсон онги ва тафаккурининг моҳияти билан нима алоқаси борғ Гап шундаки, ЭҲМ лар ҳам инсон тафаккурига хос бўлган хусусиятларга эга. Бундай хусусиятларга, унинг тобора кўпроқ эга бўлиб бориши, ЭҲМ фикрлай оладими, агар инсон Ўзига хос хусусиятларини уларга тобора кўпроқ кўчириб бораверса, охир оқибатда, бир вақт келиб, у ўзи яратган ана шу қуролнинг қулига айланиб қолмайдими, деган саволларнинг кун тартибига қўйилишига олиб келди. Айтайлик, компьютер албатта олдиндан программалаштирилган операцияларни, миллионлаб марта тез бажариши мумкин. Уларнинг «хотира» қудрати ниҳоятда юксак ва ҳ. к. • Аммо булар ЭҲМларнинг фикрлашидан, уларнинг инсон устидан ҳукмронлик қилишидан далолат берадимиғ Албатта, йўқ. Компьютерлар қанчалик мураккаб операцияларни бажармасинлар, инсон томонидан программалаштирилган жараёнларнигина амалга оширадилар, ундан ташқарига чиқа олмайдилар. Инсоннинг фикрлаш жараёни онгсизлик, онглилик, кечинмалар, ижод каби ҳодисаларни қамраб олади. Компьютер эса бундай хусусиятларга эга эмас. Шундай экан, компьютерлар инсоннинг муайян йўналишлардаги ақлий фаолиятини енгиллаштиришга хизмат қилади ва ўзининг яратувчиси устидан ҳукмрон бўла олмайди.  Айрим тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳозирги даврда фан соҳасида эришилган натижалар ҳар ўн йилда, информация олиш эса ҳар 3-4 йилда икки баробарга ошмоқда. Ана шундай шароитда инсон онги, унинг хотира қудрати бу ахборотларни Ўзлаштира оладими, деган савол кўндаланг бўлмоқда. Янги билимлар, ахборот оқими унчалик кучли бўлмаган яқин ўтмишда тиришқоқ киши инсоният билими эришган асосий натижаларни ўзлаштира олар эди. Бугунги кунда фақат фаннинг турли йўналишлари бўйича йилига бир неча миллион китоб нашр этилмоқда. Ҳисоб- китобларга кўра, инсон энг янги адабиётларни ўрганиб боришга ҳаракат қилганда ҳам, унинг ҳар бир ўқиган бетига ўн минг ўқилмаган саҳифа тўғри келар экан. • Кишиларнинг пайдо бўлган янги китобларнинг аксариятини жисмонан ўқиб улгурмаганлиги «информацион портлаш» келтириб чиқараётган оқибатларнинг бир кўриниши, холос. Масаланинг яна бир жиҳати борки, бу инсон тўплаган билим, ахборотнинг маънавий эскириши, кераксиз бўлиб қолаётганлигидир. Бундай эскириш суръати тобора тезлашиб бормоқда. Масалан, олий — таълим соҳасида бу жараён олти — етти йил, компьютер технологияси соҳасида эса бир йил давомида содир бўлаётганлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Бу агар сиз олий ўқув юртини битирганингизга етти йил бўлган бўлса, ўз вақтида олган билимларингизнинг аксарияти бугунги кун талабига жавоб бермаслигини билдиради. Ана шундай шароитда кишиларнинг ўз билимларини юқори даражада ушлаб туришлари улардан доимий диққат- эътиборни, ўз устида ишлашни талаб қил  Умумлаштириб айтганимизда, онгнинг моҳиятини, унинг коинот эволюциясининг табиий натижаси эканлигини тушуниш, у билан боғлиқ бўлган жараёнларни илмий талқин этиш олам ва одам бирлигини англаш имконини беради. Айни пайтда, онгнинг моҳиятини англаш инсоннинг ўзлигини, яшашдан мақсади, ҳаётининг маъно-мазмуни каби масалаларни чуқурроқ тушунишга йўл очади. Бу онг ва у билан боғлиқ масалалар амалий аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. • Ҳар бир кишига хос индивидуал онг бўлиши исбот талаб қилмайдиган ҳол. Шу билан бирга хилма-хил кишилар, турли-туман соҳалар, гуруҳ, партия, миллат каби ижтимоий бирликлардан иборат жамият учун ҳам умумий англаш мезонлари ва меъёрлари бормиғ Жамият ягона жисм эмас-ку, унда яхлит англаш усули ва умумий онг бўлиши тўғрисида гапириш қандай бўларкинғ деган саволлар ҳам учрайди. Бу саволларнинг тарихи узоқ. • Одамзод бир-бири билан алоқаларини тартибга солиб турадиган маънавий, ахлоқий мезонлар, умумий қараш ва интилишлар, манфаат ва мақсадлар ҳам борлигини англаганидаёқ, ижтимоий онг мавжудлигига ишонган.  Одамзод бир-бири билан алоқаларини тартибга солиб турадиган маънавий, ахлоқий мезонлар, умумий қараш ва интилишлар, манфаат ва мақсадлар ҳам борлигини англаганидаёқ, ижтимоий онг мавжудлигига ишонган. • Жамият мураккаб ва серқирра ҳодиса. Унинг хилма-хил соҳаларида содир бўлаётган Ўзгаришлар кишилар онгида Ўз аксини топмаслиги мумкин эмас. Ана шу жараённи ифодалаш учун, одатда, ижтимоий ва индивидуал онг тушунчаларини ишлатамиз. Хўш бу тушунчаларнинг фарқи нимада, улар қандай қонуниятлар асосида ривожланади. • Ижтимоий онг табиий ва ижтимоий воқеликнинг инъикоси, жамиятнинг муайян даврига ёки қисмига тегишли бўлган умумий ҳис-туйғулар, кайфиятлар, қарашлар, ғоялар, назариялар мажмуидир. • Ижтимоий онг туфайли жамиятнинг Ўз-ўзини англаши содир бўлади, кечаётган жараёнларга муносабати шаклланади. Ижтимоий Ўзгаришлар билан бир қаторда ижтимоий онг ҳам Ўзгариб ривожланиб бораверади. Аммо бундан, асло, ижтимоий онгнинг тараққиёти фақат ижтимоий воқеликдаги Ўзгаришларгагина боғлиқ экан-да, деган хулоса келиб чиқмайди. Зеро, ижтимоий онг Ўз тараққиётида нисбий мустақиллик характерига ва ижтимоий воқеликка фаол акс таъсир эта олиш хусусиятига ҳам эгадир. • Ижтимоий онгнинг бундай хусусиятлари нималарда кўринади • Аввало, ижтимоий онгга ворислик хос эканлигини таъкидлаш лозим. Бу ижтимоий онг шаклларининг Ўз ривожланиш мантиқига, қонуниятларига эга эканлигида яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, ижтимоий онг ривожида унинг турли шаклларининг Ўзаро таъсири ҳам муҳим рол Ўйнайди. • Ижтимоий онг, ундаги Ўзгаришлар воқеликка ҳамма вақт акс таъсир этиб келган. Билимлар кўлами, тарихий тажриба ҳар бир даврда айрича бўлганидек, бу таъсирнинг кучи ҳам турлича бўлган. Ижтимоий онгнинг моҳияти уни индивидуал онг билан солиштирганда янада яққол намоён бўлади . • Индивидуал онг муайян, гуруҳ, элат, миллатга мансуб бўлган айрим кишининг онги бўлиб, жамиятдаги воқелик ва реал борлиқнинг алоҳида олинган шахснинг онгида акс этишдир. • Ижтимоий ва индивидуал онгнинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун улар Ўртасидаги Ўхшаш ва фарқли томонларни тушуниб олиш мақсадга мувофиқдир. • Ижтимоий ва индивидуал онг ўртасидаги ўхшашлик бир томондан, ҳар иккаласининг ҳам ижтимоий воқеликни акс эттиришида кўринади. Бошқа томондан, ижтимоий онг воқеликни индивид онги орқали акс эттиради. Чунки, ижтимоий воқеликда юз берадиган ўзгаришлар аввало, алоҳида кишилар онгида Ўз аксини топади ва ундан сўнггина ижтимоий онгда гавдаланади. • Ижтимоий онг билан индивидуал онг ўртасида фарқли томонлар ҳам мавжудки, улар қуйидагиларда кўринади: • Биринчидан, индивидуал онгнинг соҳиби, субъекти алоҳида олинган индивид бўлса, ижтимоий онгнинг субъекти жамиятдир. • Иккинчидан, уларнинг фарқи шаклланиш шарт-шароитларида кўринади. Зеро, ижтимоий онг ижтимоий воқеликнинг инъкоси бўлса, индивидуал онг тараққиётига ижтимоий онг билан бир қаторда шу шахсгагина хос бўлган темперамент, характер каби хусусиятлар, унинг моддий аҳволи, оилавий, диний, миллий-маданий мансублиги каби омиллар, ҳамда у бевосита тортилган ижтимоий муносабатларнинг характери ҳам муайян даражада таъсир кўрсатади. Бошқача айтганда, ижтимоий онгга кўламлилик, кенг қамровлилик, индивидуал онгга эса Ўзига хослик, бетакрорлик хосдир. • Учинчидан, ижтимоий онг ижтимоий воқеликни акс эттирганлиги учун муайян қонуниятларга бўйсЎнади, улар асосида ривожланади. Индивидуал онг эса, айрим индивиднинг туғилиши билан шаклланиб, тараққий қилиб бориб, унинг вафоти билан барҳам топади. Аммо бу индивид онгининг бутунлай барҳам топишини ҳамма вақт ҳам англатавермайди. Чунки индивид онги у яратган асарлар, кашфиётлар шаклини олиб, кейинги авлодлар томонидан мерос сифатида қабул қилиб олиниши мумкин. Масалан, Гиппократ ва ибн Сино таълимотлари, Афлотун ва Берунийнинг ғоялари, Навоий ва Гандининг гуманизми кишилар учун ҳамон катта аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. • Тўртинчидан, индивидуал онг айрим соҳаларда ижтимоий онгдан Ўзиб кетиши ёки орқада қолиши мумкин. Фан тарихида кескин бурилишлар ясаган олимларнинг, жамият тараққиётининг истиқболларини олдиндан айтиб берган мутафаккирларнинг қарашлари индивидуал онг баъзан ижтимоий онгдан нечоғлик илгарилаб кетиши мумкинлигига ёрқин мисол бўла олади.  Ижтимоий онгнинг структураси ижтимоий муносабатлар ва кишилар фаолиятининг турлари билан белгиланади. Одамлар фаолияти қанчалик хилма-хил, уларнинг ижтимоий муносабатлари қанчалик бой бўлса, ижтимоий онг ҳам шунчалик бой ва мураккаб бўлади. Воқеликни акс эттириш даражасига кўра, ижтимоий онг одатий ва назарий онгга бўлинади. • Одатий онг ҳаётий тажриба асосида вужудга келган оддий хулосалар, қарашлар мажмуидан иборат бўлиб, кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеаларни акс эттиради ва ривожланади. Унинг соҳиблари - субъектлари алоҳида олинган шахсларнинг ҳаётий тажрибаси, қизиқишлари, қобилиятлари, билимлари, ҳаётда эгалланган мавқелари ҳеч қачон бир хил бўлмайди.  Одатий онгда назарий билимларга далил ва асос бўлиб хизмат қиладиган элементлар бўлади. Олимлар, санъаткорлар турли назариялар, бадиий образлар яратишда ҳаётий- кундалик онгга асосланадилар, ундан маънавий озиқ оладилар. • Одатий онгда халқ донишмандлиги, анъана ва урф-одатлар, кундалик турмуш қоида ва талаблари, табиат ҳақидаги билимлар, шунингдек турли уйдирмалар, нотўғри қарашлар ҳам Ўз ифодасини топади. Кўп асрлик ҳаётий тажрибани ихчам шаклда Ўзида мужассамлаштирган халқ мақоллари бунга мисол бўла олади. Одатий онг соф ҳолда учрамайди. Чунки, инсон фарзанди мурғаклик давриданоқ ўз атрофидагилар, сўнгра китоблар, таълим тизими ёрдамида инсон заковати эришган илмий билимларни ҳам Ўзлаштиришга киришади. Бошқача айтганда, содир бўлаётган воқеаларга нафақат Ўз тажрибаси, балки илмий билимлар нуқтаи назаридан ҳам баҳо бера бошлайди, назарий онг таъсирида бўлади. • Хўш, назарий онг деганда нимани тушуниш керак • Назарий онг деганда назариётчилар, олимлар ишлаб чиққан назарий қарашлар ва илмий билимлар тизими тушунилади. Одатий онгдан фарқли ўлароқ назарий онг ўзгарувчан характерга эга. Бу ўзгарувчанлик илмий билимларнинг шиддатли ривожланиши, воқелик ҳақидаги билимларнинг доимий чуқурлашиб ва кенгайиб бориши билан белгиланади. Шунингдек, одатий онгга воқеаларнинг ташқи томонини ифодалаш хос бўлса, назарий онг воқеаларнинг моҳиятини, ривожланиш қонуниятларини акс эттиради. Шунинг учун ҳам у одатий онгга фаол таъсир қила олади ва кундалик тажриба асосида ҳосил қилинган билимларни саралашга ёрдам беради. • Ижтимоий психология социал муҳит, кундалик турмуш шароитлари таъсири остида вужудга келади ва ривожланади. Уни субектига кўра муайян ижтимоий гуруҳ, элат, миллат психологияси каби турларга бўлиш мумкин. • Миллатларнинг этносоциал бирлик сифатида шаклланишида ижтимоий- иқтисодий муносабатлар устувор аҳамиятга эга. Тарихга назар ташлар эканмиз, айрим ҳудудда яшаган аҳолининг доимий алоқада бўлиши, Ўзаро таъсири, муносабати натижасида тилда, маданиятда умумийликнинг шаклланишга таъсир қилганлигини кўрамиз. Бундай шароитда психологияда ҳам ўхшаш томонлар юзага кела борганлиги табиий, албатта. • Алоҳида олинган бир миллатга хос бўлган психологик жиҳатларни ушбу миллат босиб Ўтган тарихий йўлдан, халқаро иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатлардан қидириш зарур. Ижтимоий воқеликнинг Ўзгариши билан миллий психологияга хос бўлган хусусиятлар ҳам ўзгариб боради. Аммо бу ўзгаришлар нисбатан секин кечганлиги туфайли, у ҳамма вақт ҳам тезда кўзга ташланавермайди. • Миллий психологияга хос жиҳатларни ижтимоий- сиёсий, иқтисодий Ўзгаришларни амалга оширишда инобатга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу амалга оширилаётган сиёсатнинг халқ кЎнглидан чуқур жой олишини ҳамда ушбу ўзгаришларнинг муваффақиятини таъминлайди. • Билиш ва билим. Билишнинг моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. Инсон ўз билими туфайли борлиқ, табиат, жамиятни ва ниҳоят, Ўз-ўзини ўзгартиради. Билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга оширишнинг энг самарали усулларини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи махсус соҳаси — гносеология вужудга келди. • .  Инсон билиши ниҳоятда кўп қиррали, муракккаб ва зиддиятли жараёндир. Гносеология асосан, билишнинг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади. Ҳар бир тарихий давр жамиятнинг ривожланиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, гносеология олдига янги вазифалар қўяди. Хусусан, XVII аср Ўрталарида европалик файласуфлар илмий билишнинг аҳамияти, ҳақиқий илмий билишлар ҳосил қилишнинг усулларини Ўрганиш, илмий ҳақиқат мезонини аниқлаш билан шуғулландилар. Тажрибага асосланган билимгина ҳақиқий билимдир, деган ғояни олға сурдилар • XVIII аср мутафаккирлари илмий билишда инсон ақли имкониятларига, рационал билишнинг ҳиссий билишга нисбатан устунлигига алоҳида урғу бердилар. Буюк немис файласуфи И.Кант билиш натижаларининг ҳақиқийлиги хусусида эмас, балки инсоннинг билиш қобилиятлари ҳақида баҳс юритди. Гносеология олдида инсон оламни била оладими, деган масала кескин қўйилди. Инсоннинг билиш имкониятларига шубҳа билан қарайдиган файласуфлар агностиклар деб аталдилар. • Билиш нима? Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. Инсон Ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмайди. Билишнинг маҳсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб- корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. Шунингдек, билиш инсонгагина хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир. • Инсоният кўп асрлар давомида орттирган билимларини умумлаштириб ва кейинги авлодларга бериб келганлиги туфайли ҳам Ўзи учун қатор қулайликларни яратган. Инсон фаолиятининг ҳар қандай тури муайян илмга таянади ва фаолият жараёнида янги билимлар ҳосил қилинади. • Кундалик фаолият жараёнида тажрибалар орқали билимлар ҳосил қилиш бутун инсониятга хос бўлган билиш усулидир. Билимлар бевосита ҳаётий эҳтиёждан, фаровон ҳаёт кечириш заруратидан вужудга келган ва ривожланган. Инсониятнинг анча кейинги тараққиёти давомида илмий фаолият билан бевосита шуғулланадиган ва илмий назариялар яратувчи алоҳида социал гуруҳ вужудга келди. Булар — илм-фан кишилари бўлиб, илмий назариялар яратиш билан шуғулланадилар. • Билишнинг икки шакли: кундалик (эмпирик) билиш ва назарий (илмий) билиш бир-биридан фарқланади.  Кундалик билиш усуллари ниҳоятда хилма-хил ва Ўзига хос бўлиб, бундай билимларни системалаштириш ва умумлашган ҳолда кейинги авлодларга бериш анча мушкулдир. Ҳозирги замон ғарб социологиясида халқларнинг кундалик билим ҳосил қилиш усулларини Ўрганувчи махсус соҳа — этнометодология фани вужудга келди. Гносеология асосан назарий билиш ва унинг ривожланиш хусусиятларини Ўрганиш билан шуғулланади. Назарий билишнинг объекти, субъекти ва предметини бир-биридан фарқлаш муҳим.  Билиш объекти . Тадқиқотчи-олим, файласуф, санъаткор ва бошқаларнинг, умуман инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади. Билиш объектлари моддий, маънавий, конкрет, мавҳум, табиий ва ижтимоий бўлиши мумкин. Билиш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. Билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, ижтимоий- гуманитар ва техник фанларга ажратилади. • Билиш субъекти. Билиш билан шуғулланувчи кишилар ва бутун инсоният билиш субъекти ҳисобланади. Айрим олинган тадқиқотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам алоҳида билиш субъектларидир. Илмий фаолият табиат ва жамият моҳиятини билишгагина эмас, балки инсоннинг Ўзига ҳам қаратилиши мумкин. Инсон ва бутун инсоният айни бир вақтда ҳам билиш объекти, ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади.  Билишнинг мақсади илмий билимлар ҳосил қилишдангина иборат эмас, балки билиш жараёнида ҳосил қилинган билимлар воситасида инсоннинг баркамоллигига интилиш, табиат ва жамиятни инсонийлаштириш, табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир. Фан — фан учун эмас, балки инсон манфаатлари учун хизмат қилиши лозим. Инсон илмий билимлар воситасида маънавий баркамолликка эриша боргани сари илм-фан қадрият сифатида эъзозлана бошлайди. Фаннинг ҳар томонлама ривожланиши билан турли илм соҳаларининг ҳамкорлиги кучаяди, бутун илмий жамоалар билиш субъекти, янги илмий кашфиётлар ижодкорига айланадилар. • Билиш предмети субъектнинг билиш фаолияти қамраб олган билиш объектининг айрим соҳалари ва томонларидир. Фаннинг Ўрганиш соҳаси тобора конкретлашиб боради. Табиатшунослик фанларини билиш предметига қараб ботаника, зоология, география, ихтиология ва бошқа соҳалари вужудга келгандир. Тадқиқот предмети фанларни бир-биридан фарқлашга имкон берадиган муҳим белгидир. • Билиш даражалари ни шартли равишда: қуйи, юқори ва олий даражага ажратиш мумкин. Билишнинг қуйи даражаси барча тирик мавжудотларга хос бўлиб, ҳиссий билиш дейилади. Ҳиссий билиш сезгилар воситасида билишдир. • Инсоннинг сезги аъзолари (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери сезгиси) бошқа мавжудотларда бўлгани сингари унинг нарсаларга хос хусусият, белгиларини фарқлаш, табиий муҳитга мослашиш ва ҳимояланиши учун ёрдам беради. Билишнинг қуйи босқичида сезги, идрок, тасаввур, диққат, хаёл ташқи олам тўғрисида муайян билимлар ҳосил қилишга ёрдам беради. • Билишнинг юқори босқичи фақат инсонларгагина хос бўлиб, ақлий билиш (рационал билиш) дейилади. Агар инсон Ўз сезгилари ёрдамида нарса ва ҳодисаларнинг фақат ташқи хосса ва хусусиятларини билса, тафаккур воситасида нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини билиб олади. Моҳият ҳамиша яшириндир, у доимо ҳодиса сифатида намоён бўлади. Ҳар бир ҳодисада моҳиятнинг фақат бир томонигина намоён бўлади. Шу боисдан ҳам ҳодиса алдамчи ва чалғитувчидир. Бинобарин, инсон сезгиларининг бирон бир нарса ёки ҳодиса тўғрисида берган маълумотлари ҳеч қачон унинг бутун моҳиятини очиб бера олмайди. • Тушунча. Ақлий билиш ёки тафаккур воситасида билиш ҳиссий билишни инкор этмайди, балки сезгилар воситасида олинган билимларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, синтезлаш, мавҳумлаштириш орқали янги ҳосил қилинган билимлардан тушунчалар яратилади. • Тушунчада инсоннинг ҳиссий билиш жараёнида орттирган барча билимлари мужассам-лашади. Тушунча ақлий фаолият маҳсули сифатида вужудга келади. Нарса ва ҳодисалар моҳиятига чуқурроқ кириб боришда тушунча муҳим восита бўлиб хизмат қилади. • Ақлий билиш ҳиссий билишга нисбатан анча мураккаб ва зиддиятли жараёндир. Ақлий билишда нарса ва ҳодисаларнинг туб моҳиятини билиш учун улардан фикран узоқлашиш талаб этилади. Масалан, инсоннинг моҳияти унинг сезги аъзоларимиз қайд этадиган келишган қадди-қомати, чиройли қошу кўзи, ижодкор қўли, оёқлари билан белгиланмайди. Инсоннинг моҳияти аввало, унинг ақл ва тафаккурга, яратиш қудратига, меҳр-шафқат ҳиссига, меҳнат қилиш, сўзлаш қобилиятига эга эканлигида намоён бўлади. • Инсон тушунчаси Ўзида инсониятнинг кўп асрлар давомида орттирган билимларининг маҳсули сифатида шаклланди. • Ҳар бир фан Ўзига хос тушунчалар аппаратини яратади ва улар воситасида моҳиятни билишга интилади. И. Кантнинг фикрича, нарсаларнинг моҳияти сўз ва тушунчаларда мужассамлашади. Яъни биз сўз ва тушунчаларни Ўзлаштириш жараёнида бирон бир билимга эга бўламиз. Ҳар бир инсон дунёга келар экан, тайёр нарсалар, муносабатлар билан бир қаторда тайёр билимлар оламига ҳам кириб боради.  Ҳукм . Ақлий билиш нарса ва ҳодисаларга хос бўлган белги ва хусусиятларни тасдиқлаш ёки инкор этишни тақозо этади. Тафаккурга хос бўлган ана шу тасдиқлаш ёки инкор этиш қобилиятига ҳукм дейилади. Ҳукмлар тушунчалар воситасида шаклланади. Ҳукмлар янги билимлар ҳосил қилишга имконият яратади, улар воситасида нарса ва ҳодисалар моҳиятига чуқурроқ кириб борилади. Шундай қилиб, ҳукм нарса ва ҳодисаларнинг туб моҳиятини ифодаловчи энг муҳим белги ва хусусиятлар мавжудлигини ё тасдиқлайди ёки инкор этади. Масалан, «инсон ақлли мавжудотдир», деган ҳукмда инсонга хос энг асосий белги - ақлнинг мавжудлиги тасдиқланаяпти. Бироқ инсон шундай мураккаб мавжудотдирки, унинг моҳияти фақат ақлли мавжудот эканлиги билан чекланмайди. Чунки қирғинбарот урушлар, экологик инқирозлар ақлли мавжудот бўлган инсо • Хулоса — ақлий билишнинг муҳим воситаларидан бири, янги билимлар ҳосил қилиш усулидир. Хулоса чиқариш индуктив ва дедуктив бўлиши, яъни айрим олинган нарсаларни билишдан умумий хулосалар чиқаришга ёки умумийликдан алоҳидаликка бориш орқали бўлиши ҳам мумкин. • Бинобарин, тушунча, ҳукм ва хулосалар чиқариш илмий билишнинг муҳим воситаларидир. Бундай билиш инсондан алоҳида қобилият, кучли иродани тарбиялашни, нарса ва ҳодисалардан фикран узоқлашишни, диққатни бир жойга тўплашни, ижодий хаёлни талаб этади. • Билишнинг олий даражаси интуитив билиш, қалбан билиш, ғойибона билиш дир. Ўзининг бутун борлиғини фан, дин, сиёсат ва санъат соҳасига бағишлаган буюк кишилар ана шундай билиш қобилиятига эга бўладилар. Интуитив билиш ҳиссий ва ақлий билишга таянади. Буюк шахсларнинг ғойибона билиши улар • Илмий билиш факт ва далилларга, уларни қайта ишлаш, умумлаштиришга асосланади. Илмий факт ва далиллар тўплашнинг Ўзига хос усуллари мавжуд бўлиб, уларни илмий билиш методлари дейилади. • Илмий билиш методларини Ўрганадиган махсус соҳа — методология деб аталади. Илмий билиш методлари Ўз характерига кўра: • 1) энг умумий илмий методлар; • 2) умумий илмий методлар; • 3) хусусий илмий методларга бўлинади.  Энг умумий илмий билиш методлари барча фанлар учун хос бўлган методлардир. Бунга анализ ва синтез, умумлаштириш ва мавҳумлаштириш, индукция ва дедукция, қиёслаш ва моделлаштириш кабиларни кўрсатиш мумкин. Масалан, табиатшунослик фанларида кузатиш, эксперимент, таққослаш умумилмий методлар бўлса, ижтимоий фанларда тарихийлик ва мантиқийлик умумилмий методлар ҳисобланади.  Хусусий илмий методлар ҳар бир фаннинг Ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Масалан, суҳбатлашиш, анкета сЎрови, ҳужжатларни Ўрганиш социология фанига хос бўлган хусусий илмий методлардир. Бир фанда яхши самара берадиган илмий билиш методи бошқа фанда шундай самара бермаслиги мумкин. Илмий билишда тўғри методни танлаш билишда муваффақият гарови ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, илмий тадқиқотда нимани Ўрганиш керак, деган масала фан предметини аниқлашга имкон берса, қандай Ўрганиш керак, деган масала эса илмий билиш методини тўғри белгилашга ёрдам беради. • Илмий билиш методлари ва илмий назария бир-бири билан узвий боғлиқдир. Илғор илмий назария фаннинг бутун тараққиёти давомида эришилган муҳим ютуқ бўлиб, у илгариги илмий қарашларни ижодий ривожлантириш, Ўша ютуқларга танқидий нуқтаи назардан қараш орқали вужудга келади. Фан моҳиятан Ўзи эришган ютуқларга шубҳа билан қарашни тақозо қилади. • Фан, фалсафа соҳасида эришилган ютуқларни мутлақлаштириш, уларга кўр-кўрона сиғиниш муқаррар равишда догматизмни келтириб чиқаради. Фан эришган ютуқлар ҳамиша нисбийдир. Лекин бундай нисбийликни мутлақлаштириш релятивизмни, фан ютуқларига ишончсизлик билан қараш эса, скептицизмни вужудга келтиради. Фан тараққиёти учун догматизм, релятивизм ва скептицизм жиддий халақит беради.  Илғор илмий назариялар маълум бир даврда илмий ва фалсафий қарашлар йўналишини Ўзгартириши, илмийликнинг Ўзига хос мезони бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Чарльз Дарвиннинг эволюцион назарияси, А. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси фалсафий ва илмий дунёқарашларда муҳим Ўзгаришларни вужудга келтирди. • Гносеологияда ҳақиқат тушунчаси муҳим Ўрин тутади. Ҳақиқат инсон билимларининг воқеликка мувофиқ келишидир. Ҳақиқатни очиш ёки илмий ҳақиқатга эришиш ҳар қандай илмий билишнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳақиқат Ўзининг мазмунига кўра мутлақ ва нисбий бўлиши мумкин. Фан ҳақиқати ҳамиша нисбий характерга эга бўлиб, уларнинг мажмуасидан мутлақ ҳақиқат вужудга келади. • Ҳақиқат Ўз мазмунига кўра ҳамиша объективдир. Яъни унинг мавжудлиги айрим кишиларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмасдир. Масалан, Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги объектив ҳақиқатдир. Айрим кишиларнинг бу мустақилликни тан олиш ёки олмаслигидан қатъи назар, бу ҳақиқат Ўз мазмунини сақлаб қолаверади. Ҳақиқатни атайин бузиш ёки сохталаштириш охир-оқибатда фош бўлади ва Ўз қадрини йўқотади. Шунингдек, ҳақиқат ҳеч қачон мавҳум эмасдир. У ҳамиша конкретдир. Ҳегель сўзлари билан айтганда, нимаики воқе бўлса, у ҳақиқатдир, ҳақиқат — воқеликдир. Ҳақиқат мазмунининг конкрет характери жой, вақт ва шароитни эътиборга олишни талаб этади.  Гносеологияда табиий-илмий ва ижтимоий билишнинг Ўзига хос хусусиятларини англаш муҳим аҳамиятга эгадир. Узоқ йиллар давомида табиатшунослик фанларига хос бўлган объективлик, холислик илмийликнинг муҳим мезони деб ҳисоблаб келинди. Бироқ XX аср Ўрталарида фан-техника инқилоби инсоният олдида пайдо бўлган муаммолар табиатшунослик фанлари олдига қадриятли ёндашув вазифасини қўя бошлади. Ақлли мавжудот бўлган инсон ҳар қачон табиатни Ўрганишда ҳамиша Ўз манфаатларини кўзлайди. Табиат ресурслари чексиз ва битмас-туганмасдир, деган бир ёқлама қараш охир-оқибатда инсон томонидан табиатга нисбатан шафқатсиз муносабатни вужудга келтирди. XX аср охирларига келиб табиатга нисбатан инсонларча, қадриятли муносабатда бўлиш зарурияти чуқурроқ англана бошлади. • Ижтимоий фанлар ҳамиша мавжуд сиёсий тузум, даврнинг талаб ва эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ равишда ривожланади. Ижтимоий билишда жамият ҳам билиш объекти, ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади: инсоният Ўз тарихини яратувчи ва Ўз-ўзини билувчидир.  Табиатшуносликда нисбатан барқарор системалар билиш объекти ҳисобланади. Табиатдаги нарса ва ҳодисалар тадқиқотчига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайдилар. Ижтимоий билишда эса, нисбатан тез Ўзгарувчи системалар билиш объекти ҳисобланади. Ижтимоий билишга хос бўлган муҳим хусусият шундаки, у моддий ишлаб чиқариш соҳаларинигина эмас, балки жамиятнинг анча мураккаб маънавий ҳаётини, ижтимоий-сиёсий муносабатларни, қарашлар ва ғояларни ҳам Ўрганади. Ижтимоий фанлар миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришда муҳим роль Ўйнайди. • Гносеологиянинг мақсад ва вазифалари, билишнинг моҳияти ва мазмуни тўғрисида зарур билимларга эга бўлиш мамлакатимизда билимдон, ҳар жиҳатдан етук баркамол инсон шахсини шакллантиришда алоҳида Ўрин тутади. Билиш назарияси бўлажак мутахассис- кадрларда муайян илмий лаёқат ва қобилиятларни шакллантиришга кЎмаклашади. Миллий мустақиллик йилларида гносеология олдига қўйилаётган энг муҳим вазифалардан бири, илмий билимларнинг жамиятимиз тараққиёти, тинчлиги ва фаровонлиги учун хизмат қилишини таъминлайдиган омил ва механизмларни Ўрганиш, улуғ аждодларимизнинг илмий билимларни ривожлантириш борасида орттирган тажрибаларини кенг оммалаштиришдир.  ТАМОМ
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha