Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўқиш саводхонлигини PISA тадқиқоти бўйича баҳолаш учун ўлчамли материаллар

Купить
Mavzu: Ўқиш саводхонлигини PISA тадқиқоти бўйича баҳолаш учун ўлчамли материаллар01 PISA - нима? PISA- бу нима? • P – PROGRAMME • I – INTERNATIONAL • S – STUDENT • A –ASSESMENT Ўқувчиларни баҳолаш учун халқаро дастур PISA – турли давлатларда 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлигини ( ўқиш, математика, табиий фанлар ) ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи дастур. Бу дастур 3 йилда бир марта ўтказилади. Дастлаб 1997 йилда ишлаб чиқилган ва 2000 йилда илк марта қўлланган. PISA дастури бўйича ҳар 3 йилда ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мақсадида синовлар ўтказилади. Ҳозиргача жами 7 марта (2000, 2003, 2006, 2009, 2012, 2015 ва 2018 йиллар) PISA дастури бўйича тестлар ўтказилган бўлиб, кейинги синовлар 2021 йилда бўлиши режалаштирилган. Мамлакатимиз ҳам 2021 йилдан бу дастурга қўшилишга тайёргарлик кўрмоқда. PISA дастурига қатнашишдан мақсад тестларни ўтказиш ёки тестга тайёрлаш эмас, ўқувчиларимизда XXI аср кўникмаларини шакллантириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун мустаҳкам замин яратиш ҳисобланади. PISA тестлари худди шу ўзгаришларни таълим тизимида акс эттириш, мактаб ўқувчиларининг ҳақиқий ҳаётда керак бўладиган ҳодисаларни таҳлил қилиш, улардан хулоса чиқариш ва мулоқотга киришиш кўникмаларини қай даражада эгаллаётганини, таълим тизимининг бу ўзгаришларга қанчалик мослашаётганини аниқлаш мақсадида ўтказилади. PISA тадқиқотлари 15 ёшли ўқувчилар орасида ўтказилишига асосий сабаб аксарият Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲҲТ) аъзо давлатларда ушбу ёш мажбурий таълим босқичининг якуний даври ҳисобланади. Тестларда асосий эътибор ўқувчиларнинг мазкур йўналишлар бўйича ЭНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ БИЛИШИ, ТУБ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ ЭГАЛЛАГАНИ, УЛАРДАН ҲАЁТИЙ ВАЗИЯТЛАРДА ФОЙДАЛАНА ОЛИШИГА ҚАРАТИЛАДИ! Бу тестларда ўқувчиларнинг ДАРС ДАВОМИДА АНИҚ МАВЗУЛАР БЎЙИЧА ЎРГАНГАН БИЛИМЛАРИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШ НАЗАРДА ТУТИЛМАГАН! Your Slogan here 1 ЎҚИШ САВОДХОНЛИГИ МАТЕМАТИК САВОДХОНЛИГИ 2 3 ТАБИИЙ ФАНЛАР САВОДХОНЛИГИ КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИ 4 5 МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИ • PISA да 5 йўналиш бўйича ўқувчиларнинг саводхонлиги аниқланади Таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA 2021 халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикаси 4 та йўналиш бўйича қатнашиш режалаштирилган. 2021 йилдан янги КРЕАТИВ саводхонлик йўналиши қўшилмоқда. 01 2B2C 0F 3D 13 5705 141516 46 ТАДҚИҚОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ГРАФИГИ 08/12/2024 102018 • Синов материалларини ишлаб чиқилди; 2019 • Синов материалларини мослаштириш; • Миллий синовларни ўтказиш; 2020 • Синов босқичларини ўтказиш; 2021 • Асосий синовларни ўтказиш; 2022 • Ҳисобот, таҳлиллар, таклифлар. 2020 йил ≥ 1992 ўқувчи ≥ 28 таълим муассасалари ≥ 71-72 ўқувчи 42 кун 15 ёшлилар базалари шакллантирилади Миллий ва халқаро мониторинг 2021 йил ≥ 6300 ўқувчи ≥ 150 таълим муассасалари ≥ 42 ўқувчи 56 кун Миллий ва халқаро мониторинг ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ҚАНДАЙ ТАҲЛИЛ? КИМЛАР “15 ЁШЛИ” ? 08/12/2024 11“ 15 ЁШЛИ”15,3 – 16,2 ЁШ Ҳар қандай таълим муассас аси 7 ва ундан юқори синф Хаттоки 1 нафар ўқувчиТахминан 2005 йилда туғилганМУХИМСинов натижалари Таълимдаги тенг имкониятлар Мактаб муҳити Мактабни бошқарув жараёни ва ресурслари Таълим соҳасидаги бошқарувга қисқача баҳо Математика ва табиий шакллар Математика ва ўқиш шакллари Математика ва ижодий фикрлаш шакллари Ўқиш ва табиий шакллари Ўқиш ва ижодий фикрлаш шакллари Ижодий фикрлаш ва табиий шакллар М И ФЎ Т 35 % 35 % 24 %2 % 2 % 2 %2 % 35 % 35 % 2 % 2 % 24 %Синов материалларининг таркиби 08/12/2024 12 Билимни баҳолаш:  Ўқиш;  Математика;  Илм (табиий);  Ижодий фикрлаш;  Ўқувчилар сўровномалари: 35% 35% 24% 2% 2% 2%120 ДАҚИҚА 35 ДАҚИҚА Ўқиш саводхонлиги Инсоннинг ёзма матнни тушуниш ва ундан фойдалана олиш қобилияти, у ҳақида фикр юритиш ва ўз мақсадига эришиш учун ўқиш билан шуғулланиши, ўз билим ва имкониятларини кенгайтириши, ижтимоий ҳаётда иштирок этишидир. Ўқиш саводхонлигида ўқувчилар ахборотни топиш ва ажратиб олиш, интеграциялаш ва шарҳлаш, матндан ташқари билимларга таяниш, тушуниш ва баҳолаш, матннинг мазмуни англаш каби кўникмаларни ҳосил қилади. Ўқиш саводхонлиги тавсифлари ВАЗИЯТЛАР МАТН Ўқиш малакаси ВАЗИЯТ ТУРЛАРИ МАТН НАМУНАЛАРИ Шахсий Театр – ва фақат театр. Ижтимоий Микротўлқинли печларнинг ҳавфсизлиги Ўқув Чопқирлар Расмий Телекомьютинг Ўқиш малакаси Матнга таяниш Матндан ташқари билимга таяниш Ахборотни топиш ва ажратиб олиш Матндаги хабарни умумлаштириш ва шарҳлаш Англаш ва баҳолаш Матн мазмуни Матн шакли17 0D 22 26 14 1D 14 1B1E Ўқиш саводхонлиги ўлчамлари 1.Топшириқлар мураккаблиги 2. Савол шакли (очиқ ва ёпиқ ) 3. Жавобнинг балли баҳоланиши (қисман баҳолаш модели) PISA топшириқларини белгиловчи параметрлар 1. Maтннинг қурилиши ва функцияси 2. Maтн формати 3. Maтн тури 4. Ўқув маҳорати 5. Саволнинг мақсади 6. Саволнома шакли 7. Қийинлик даражаси 1. Яхлит (жумлалар билан бириктирилган) 2. Яхлит бўлмаган (рўйхатлар, жадваллар, эълонлар, графикалар, каталоглар, индекслар, шакллар) Матн форматлари 3. Aралаш (oғзаки ва оғзаки бўлмаган ) 4. Мураккаб (бир неча таркибли матнлар) МАТН ТУРЛАРИ 1. Таъриф (импрессионестик ва техник ) 2. Ҳикоя қилиш (бадиий ва далилий) 3. Изоҳ (эссе, таърифлаш, тушунтириш, хулосa) 4. Фикрлаш (тадқиқ қилиш, илмий асослаш) 5. Йўриқ (қоидалар, рецептлар, қўлланмалар) 6. Музокаралар (учрашув ҳақида ёзишмалар) Саволлар шакли  Ёпиқ саволлар  тайёр ҳолатда берилган 4-5 жавоблардан 1та тўғрисини танлаш  Ҳодисалар рўйхатига номер қўйиш  Матндан бир-икки сўзни кўчириш (ягона тўғрисини)  Очиқ саволлар 48 % топшириқлар  эркин, аниқ ва асосланган жавоблар Ўқиш саводхонлиги бўйича топшириқлар таркиби Асосий компетенциялар Битта матн Кўп таркибли матн Ахборотни жамлаш (17%) Матнни кўриб чиқиш ва ахборотни топиш (3%) Матндан ахборотни топиш ва ажратиб олиш (3%) Матнни кўриб чиқиш ва ахборотни топиш (4%) Матндан ахборотни топиш ва ажратиб олиш (7%) Тушуниш . Интеграциялаштириш ва шарҳлаш (46%) Сўзма сўз айнан маъносини топиш (17%) Хулосаларни умумлаштириш ва шакллантириш (21%) Хулосаларни умумлаштириш ва шакллантириш (8%) Рефлексия ва бахолаш (37%) Матн сифати ва хақиқатга яқинлигини баҳолаш (7%) Матнни мазмуни ва шакли устида фикр юритиш (5.5%) Матн сифати ва хақиқатга яқинлигини баҳолаш (1%) Матнни мазмуни ва шакли устида фикр юритиш (5.5%) Зиддиятларни аниқлаш ва бартараф этиш (18%) 6 -daraja 698 5-daraja 626 4- daraja 553 3 -daraja 480 2-daraja 407 1- daraja 335 Қуйи 1-darajaСАВОЛНИНГ МУРАККАБЛИК ДАРАЖАСИ PISA синовларида тўрт хил синов усулларидан фойдаланилади: 1.Бир жавобли тестлар; 2.Бир нечта жавобли тестлар; 3.Қисқа ёки батафсил жавоб ёзиладиган жавоблар; 4.Бирор муаммонинг ечими бўйича ўқувчи фикри (одатда бундай саволларда текширувчида умумий жавоблар бўлади, ўқувчи жавоби тест тузувчи жавобига айнан мос келиши талаб қилинмайди, ўқувчи ижодкорлиги қўллаб- қувватланади).  Бундан ташқари, тестлар билан бир вақтда ўқувчилардан анкеталар ҳам олиш назарда тутилган. Бажарилган вазифаларни баҳолаш “ Тўғри жавоб” ва “нотўғри жавоб” тушунчалари қабул қилинмайди (баъзида, айрим саволларга тўғри жавоб бўлмайди) Шкаланинг икки тури: Дихотомик шкала (икки танловли ўлчов) • «жавоб тўлиқ қабул қилинади» • «жавоб қабул қилинмайди» Политомик шкала (сиёсий ўлчов) • « жавоб тўлиқ қабул қилинади» • «жавоб қисман қабул қилинади» • «жавоб қабул қилинмайди» “ AYTSANG - UNUTAMAN,KO`RSATSANG- ESLAB QOLAMAN,O`ZIM BAJARSAM-ANGLAB YETAMAN ” ҲАВО ШАРИ ҲАВО ШАРИ. 1-савол: Виджайпата Синганиянинг ҳаво шарини тўлдириш учун қанча вақт керак бўлди? ҲАВО ШАРИ. 1-САВОЛНИНГ ЖАВОБИ САВОЛНИНГ МАҚСАДИ: Ахборотни излаш ва ажратиб олиш: Ахборотни топиш. Яхлит бўлмаган тасвирий матндан аниқ ифодаланган ахборотни топиш. Жавоб тўлиқ қабул қилинади. 1 код : * 2,5 соат сўз ёки рақам билан кўрсатилган. * Икки ярим соат. * 2,5 соат. * 2 соат 30 дақиқа . ҲАВО ШАРИ. 2-савол: Виджайпат Сингания бошқа икки турдаги транспорт билан боғлиқ бўлган техник қўлланмалардан фойдаланган? Айнан қайсиларидан? 1. 2. ҲАВО ШАРИ. 2-САВОЛНИНГ БАҲОСИ САВОЛНИНГ МАҚСАДИ: Ахборотни излаш ва ажратиб олиш: Ахборотни топиш. Яхлит бўлмаган тасвирий матндан аниқ ифодаланган ахборотни топиш. Жавоб тўлиқ қабул қилинади. 2 код : Транспортнинг иккаласи ҳам кўрсатилган: самолётлар ва космик кемалар, исталган тартибда. (бир сатрда ёзса ҳам бўлади.) 1. Самолётлар 2. Космик кемалар 1 . Самолётлар 2. Космик аппаратлар 1. Ҳаво транспорти 2. Космик транспорт 1. Самолётлар 2. Космик ракеталар 1. Боинг 2. Ракеталар Жавоб қисман қабул қилинади. 1 код : Транспортнинг ФАҚАТ бир тури кўрсатилган: самолётлар ЁКИ ракеталар Жавоб қабул қилинмайди. 0 код : Тўлиқсиз ва тушунарсиз жавоб берилган Масалан: Ҳаво кемалари Материални англаш ноаниқ ёки жавоб ҳақиқатдан йироқ ёки моҳиятсиз. Масалан : Космик скафандрлар . [бу транспорт тури эмас] ҲАВО ШАРИ . 3-савол : Матндаги расмда нима учун реактив боинг тасвирланган? САВОЛНИНГ МАҚСАДИ: Рефлексия ва баҳолаш : Матннинг фикрлаш ва баҳолаш шакли. Яхлит бўлмаган тасвирий матнда расмнинг ишлатилиш сабабини аниқлаш. 3-саволнинг баҳоси Жавоб тўлиқ қабул қилинади. 1 код: Парвоз баландлиги ҳақида гапирилмоқда. Авиалайнер ва ҳаво шарининг учиш баландлигини таққослаш ҳам мумкин. * Шарнинг қандай баландликда учганини кўрсатиш учун. * Ҳақиқатан ҳам, шар жуда баландга кўтарилганини таъкидлаш учун. * Шар авиалайнерлардан анча баландга учганини айтиб, рекорднинг аҳамиятини ёрқинроқ кўрсатиш учун. * Парвоз баландлигини таққослаш учун. Жавоб қабул қилинмайди. 0 код : Тўлиқсиз ва тушунарсиз жавоб берилган бўлса. Намуна : - Бу рекорднинг қай даражада муҳимлигини кўрсатиш учун. [тушунарсиз] - Таққослаш учун. ҲАВО ШАРИ . 4-савол : Қуйида дунё харитаси жойлаштирилган. Нима учун карта устига тўғри тўртбурчак чизилган? САВОЛНИНГ МАҚСАДИ: Рефлексия ва баҳолаш : Матннинг фикрлаш ва баҳолаш шакли. Яхлит бўлмаган тасвирий матнда график чизманинг аҳамиятини баҳолаш. 4-саволнинг баҳоси Жавоб тўлиқ қабул қилинади. • 1-код : Рекорд ўрнатилган жой ёки катта ва кичик хариталар ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирилади. Жавобда баландлик рекорди ҳақида аниқ ёки ноаниқ айтилиши керак. • Айнан ўша ерда у ҳаво шарида учган. • У буни Ҳиндистонда бажарган. (“БУ” сўзи орқали баландлик рекорди назарда тутилган. ) • Бу воқеа дунёнинг қаерида содир бўлаётганини кўрсатиш учун. • Бу жойни дунё харитасидан кўрсатиш учун. (Қаерда бўлганлиги назарда тутилмоқда) • Бу воқеа қаерда бўлганини кўрсатиш учун. (жуда қисқа) Жавоб қабул қилинмайди. 0 код : Тўлиқсиз ёки тушунарсиз жавоб берилган бўлса. Қаердалигини кўрсатиш (тушунарсиз) • Ҳиндистонни кўрсатиш учун. (тўлиқсиз жавоб) • У ҳаракатни қаердан бошлади? Материални англаш ноаниқ ёки жавоб ҳақиқатдан йироқ. У қаерга учишни билиши керак. Ҳаво шарида туриб бутун ер юзини кўра олганлиги учун қаерга учишни биларди. • У ўша ерда туғилиб-ўсган. ҲАВО ШАРИ. 5-савол : Нега бу расмда иккита ҳаво шари тасвирланган? A. Синганиянинг шарини иссиқ ҳаво билан тўлдирилгунга қадар ва ундан кейинги ўлчамини таққослаш учун. B. Синганиянинг шари ўлчамини бошқа иссиқлик шарлари билан таққослаш учун. C. Ердан қараганда Синганиянинг шари қанчалик кичкина эканлигини кўрсатиш учун. D. Синганиянинг шари бошқа шар билан тўқнашишига оз қолганини кўрсатиш учун. ҲАВО ШАРИ 5-саволнинг баҳоси Саволнинг мақсади: Рефлексия ва баҳолаш: Матн мазмунини фикрлаш ва баҳолаш. Тўлиқсиз тасвирий матндан бир-бирига боғлиқ бўлган тасвирлар моҳиятини аниқлаш Жавоб тўлиқ қабул қилинади. 1 к од : В . Синганиянинг шари ўлчамини бошқа иссиқлик шарлари билан таққослаш учун. ҲАВО ШАРИ . 6-савол : Сингания парвоз охирида старт нуқтасидан қанча узоқликда ? 6-САВОЛ ЖАВОБИ: САВОЛНИНГ МАҚСАДИ: Ахборотни излаш ва ажратиб олиш: Ахборотни топиш. Тўлиқсиз тасвирий матндан аниқ ифодаланган ахборотни топиш. Жавоб тўлиқ қабул қилинади: 1-код : * 483 километр (ёки тахминан 480 дан 500 кмгача, ёки ўқувчи диаграмманинг керакли қисмини тўғри топа олганлигини кўрсатиш ). *483 км * Тахминан 480 км. [қабул қилинади, чунки матнда «тахминий қўниш жойи» дейилган] *Деярли 500 км. [қабул қилинади, чунки матнда «тахминий қўниш жойи» дейилган] * Аниқ айтиб бўлмайди, чунки тасвирда кўрсатилишича, қўниш жойи тахминий, аммо 483 км атрофида бўлиши керак. *483 ҲАВО ШАРИ. 7-савол : Матнинг асосий ғояси нимадан иборат? A. Ҳаво шарида учиш даврида Сингания хавфга дуч келди. B. Сингания янги жаҳон рекордини ўрнатди. C. Сингания денгиз ва қуруқлик устидан учиб ўтди. D . Синганиянинг ҳаво шари жуда катта ўлчамда эди. САВОЛНИНГ МАҚСАДИ : УМУМЛАШТИРИШ ВА ШАРҲЛАШ : чуқур англаш. Яхлит бўлмаган тасвирий матндан асосий ғояни топиш. Жавоб тўлиқ қабул қилинади: 1 код : В .Сингания янги жаҳон рекордини ўрнатди. ЎҚИТИШ – ИККИ БАРОБАР ЎҚИШ ДЕМАК. Алоҳида топшириқлар бўйича PISA-2018 натижалари Матн тури Топшириқ модели (ўқувчи жавоб бериш жараёнида нима қилиши кераклиги) Текшириладиган билимлар Натижа (%) Ишга кирувчининг сўровномаси Олинган маълумот асосида мумкин бўлган иш соатида жадвални тўлдириш Хулосани умумлаштириш ва таърифлаш 57 НАСА тадқиқотлари ҳақида илмий-оммабоп мақола Матн ахборотига тескари билдирилган фикрни рад этиш (матнда тасвирланган тажрибалардан ташқари хулоса қилиниши керак) должно быть сделано обобщение, выходящее за рамки экспериментов, описанных в тексте) Хулосани умумлаштириш ва таърифлаш 52 Кўп сонли маълумотларни ўзида жамлаган ҳажмдор жадвал киритилган, маҳсулот сифати ҳақидаги газета мақоласи Берилган жадвалларни таклиф қилинган кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилиш ва тўғри танлай билиш Матнни кўриб чиқиш ва маълумот топиш 27 Газета мақоласи Матндаги КАК ВЫ ЧИСТИТЕ ЗУБЫ Становятся ли ваши зубы чище оттого, что вы чистите их все дольше и тщательней? Британские исследователи говорят, что нет. Испытав на практике множество разных способов чистки зубов, они в конце концов определили, что наил учший результат дает двухминутная чистка обычной щеткой без излишних усилий. Если сильно налегать на щетку, можно повредить эмаль и десны, так и не освободив зубы от остатков пищи и зубного налета. Бенте Хансен, специалист по чистке зубов, говорит, что разумно держать зубную щетку так, как вы держите карандаш. «Начните в одном углу и пройдитесь щеткой по всему ряду зубов, – советует она. – Не забудьте почистить и свой язык! На нем может находиться множество бактерий, вызывающих дурной запах изо рта». «Как вы чи стите зубы» – это статья из норвежского 1-савол. Тишларингизни қандай тозалайсиз? Мақола нима ҳақида? А. Тиш тозалашнинг энг яхши усули ҳақида В. Қандай чўткадан фойдаланган яхши эканлиги ҳақида С. Инсонда тишлари яхши бўлиши муҳим эканлиги ҳақида D.Турли инсонлар тишларини қандай тозалашлари ҳақида 2-савол. Тишларингизни қандай тозалайсиз? Британиялик тадқиқотчи қандай маслахат беради? А. Имкон борича тишларни тез –тез тозалашни. В. Тилни тозалашга ҳаракат қилмасликни. С.Тишларни тозалаганда чўткани қаттиқ босмасликни. D. Тилни тишга қараганда тез- тез тозалашни. Жавобларга қўйиладиган баҳолар • Саволларнинг мақсади: • Матндаги мавжуд маълумотларни излаш ва топиш. • Матн мазмунига мос синонимларни топиш. Тўлиқ қабул қилинадиган жавоб КОД 1 . А. Тиш тозалашнинг энг яхши усули ҳақида КОД 2 С. Тишларни тозалаганда чўткани қаттиқ босмасликни. Аниқ мақсадли инсон ҳатто энг оғир йўлни ҳам босиб ўтади. Мақсади йўқ инсон эса ҳатто силлиқ йўлда ҳам жойидан силжимайди. Томaс Kaрлейл Бугун устозлар зиммасида ўқувчиларимизни халқаро тадқиқотларда муносиб иштирок этишга тайёрлашдек улкан вазифа турган экан, ана шу вазифаларни амалга оширишда, сиз, азиз устоз-мураббийларга куч-қувват ва мустаҳкам ирода тилайман! Эътиборингиз учун ташаккур! Сидорова Галина Александровна, Таълимни ривожлантириш стратегияси Институти РАО таълим сифатини бахолаш марказининг катта илмий ходими e-mail: centeroko@mail.ru сайт: www.centeroko.ru  www.markaz.tdi.uz  t.me/milliymarkaz  E-mail: markaz@tdi.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha