Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 58.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўқув мақсадлари. турлари ва соҳалари

Купить
“ Ўқув мақсадлари. турлари ва соҳалари” мавзунинг ў қув мақсади: Тингловчиларнинг ўқув мақсадлари, турлари ва соҳалари билан таништириш ва уларни аниқ белгилаш бўйича билимларни шакллантириш Ўқув мақсадлари бу - муайян таълим жараёни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, яъни ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, ҳатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлар ва хулқни белгилайди. Уни тўғри танлаш таълим жараёни учун ўта муҳимдир. Буни қуйидаги ибора ёрдамида яхшироқ тушунса бўлади: « Қаерга боришни, охирги манзилини билмасдан туриб сафарга отланишдан ҳеч қандай маъно ва наф йўқ ». Йўналтирувчи мақсадлар Йўналтирувчи мақсадлар Аниқ мақсадлар Аниқ мақсадлар Тарбиявий ТарбиявийТаълимий ТаълимийУмумий мақсадлар Умумий мақсадлар Ривожланти- рувчиРивожланти- рувчи Йўналтирувчи мақсадла р. Йўналтирувчи мақсадлар энг катта кўламдаги таълим жараёнининг мақсадларини белгилайди. Масалан, бирор мутахассисликни эгаллаш бўйича ўқув мақсадлари. Умумий мақсадлар . Умумий мақсадлар кичикроқ кўламдаги таълим жараёнларига таълуқли бўлиб, унинг мазмуни йўнилтирувчи мақсадлардан келиб чиқади. Аниқ мақсадлар. Аниқ мақсадлар энг кичик кўламдаги таълим жараёнига таъллуқли бўлиб, унинг мазмуни ўз навбатида умумий мақсадлардан келиб чиқади. Масалан, бирор бир дарснинг мақсади, фанни бирор бўлимининг ўқув мақсади. Бугунги кунда энг ривожланган таксономиялардан бири америкали педагог олим Б.Блумнинг тизими ҳисобланади. Б.Блумнинг таксономияси ўқув мақсадларининг аниқлаштирибгина қўймай, балки уларни тартибга ҳам солади. Ўқув мақсадларини аниқ тоифалаш педагогга ўз ҳаракатини бош мақсадга йўналтиришга ва ўқув материалини аниқ тушунтиришга имкон яратади. Б.Блум бўйича ўқув мақсадларининг асосий тоифалари: билиш тушуниш қўллаш таҳлил синтез баҳолаш «Билиш» тоифаси когнитив соҳанинг энг қуйи босқичи бўлиб, у тушунчалар, далиллар ва тамойилларни эслаш демакдир. Бу босқичда шахс ўзлаштирган билимларини хотирада сақлаши ҳамда эслаши, уларни номлаши ва айтиб бера олиши керак. «Тушуниш» тоифасида ўзлаштирилган билимлар моҳияти ойдинлаштирилади ва англаб етилади. «Кўллаш» тоифа да шахснинг ўзлаштирган назарий билимлар турли шаклларда қўлланилади. «Таҳлил» тоифаси шахсга ўзлаштирилган билимларни таҳлил қилиш имконини беради. «Синтез» тоифасишахсга ўзлаштирилган билимларни ўзаро бир-бирига боғлаш ва умумий алоқадорликларни аниқлаш имконини беради. «Баҳолаш» тоифаси энг юқори босқич ҳисобланади. Бу босқич олинган билимлар асосида маълум қадриятларга таълуқли ҳолатларни баҳолаш, қарор қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш ва баҳолаш мезонларини яратиш кўникмаларини ўзлаштиришни назарда тутади. Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадлари тоифаларига мос келувчи феъллар намуналари Билиш Қайтариб айтиш, Қайд қилиш, Хабар бериш, Номламоқ, атамоқ, Ёзмоқ, Ифодалаш,Фарқлаш,Таниб олиш Айтиб бериш,Такрорлаш Тушуниш Далиллар келтирмоқ Алмаштирмоқ Аниқламоқ, белгиламоқ Тушунтирмоқ Ўтказиш, айлантириш Ўзгартириб бериш Сурат билан кўрсатиш Изоҳ бериш, очиб ташлаш Қўллаш Тадбиқ этиш Ҳисоблаб чиқариш Намойиш этиш Фойдаланиш ўргатиш Аниқлаш Бажариш Ҳисоблаш Амалга ошириш, ечиш Таҳлил Келтириб чиқариш Ажратиб кўрсатиш Дифференциялаш Таснифлаш Таклиф этиш Олдиндан айтиш Қисмларга ажратиш Тақсимлаш Текшириш Гуруҳлаш Синтез Кашф этиш Умумийлаштириш Режалаштириш Ишлаб чиқиш Тизимга солиш Қўшмоқ, уламоқ Тузиш Лойиҳалаш Баҳолаш Диагностикалаш Исботлаш Асослаш Ўлчаш Маъқуллаш Баҳолаш, текшириш Назорат қилиш, Таққослаш, Солиштириш, Қиёслаш
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha