Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 750.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўқув машғулотларини текширишни режалаштириш

Купить
Ўқув машғулотларини текширишни режалаштириш Бажарди: Режа: 1.Ўқиш жараёнини назорат қилишнинг вазифалари. 2.Касб-ҳунар коллежи раҳбарларининг ўқув машғулотларига киришларидан мақсад. 3. Ўқув машғулотларини текширишни режалаштириш. 4. Машғулотларни текширишга тайёрланиш. 5. Машғулотларга кириш. 6. Назарий ўқитиш дарсининг таҳлили. 7. Ишлаб чиқариш машғулотларининг таҳлили. 8. Маданий-тарбиявий ишни назорат қилиш. 9. Назорат натижаларидан фойдаланиш. 1.Ўқиш жараёнини назорат қилишнинг вазифалари. Таълим-тарбия жараёнини назорат қилишни касб- ҳунар коллежи педагогик жамоаси ишига раҳбарлик қилишнинг асосий усулларидан бири деб қараш керак. Назорат қилиш камчиликларни топиш, ишларнинг ҳолатини тасдиқлаш эмас. Педагогик назоратни амалга ошириш-бу маслаҳатлар бериш, ишга таъсир кўрсатиш, уни яхшилаш, олдиндан кўриш, воқеаларни сеза билиш, ҳар бир ўқув муассасасидаги ишларни ўз вақтида тўғрилашдир. Ўқув жараёнини назорат қилишда ишлаб чиқариш таълими усталари, ўқитувчилар томонидан олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнининг мазмуни даражасини ташкил қилишлари ва методикасини яхшилаш, ишдаги хато ва камчиликларни очиши керак. Дарс таҳлили, педагог фаолиятини ўрганиш ва текшириш педагогик ишнинг ижобий ва салбий томонларини чуқур билишга асосланилган малакали ёрдамидир. Касб-ҳунар коллежи раҳбарларининг ўқув машғулотларига киришларидан мақсад Касб-ҳунар коллежи раҳбарларининг машғулотларига киришларидан қуйидаги мақсадлар назарда тутилади: дарс мазмунининг ўқув дастурига мувофиқлигини аниқлаш; ўрганилаётган материалнинг илмий даражасини ва унинг ғоявий йўналишини аниқлаш; дарсларда дидактиканинг асосий тамойилларига риоя қилинаётганлигини назорат қилиш; дарс типи, ўқитишнинг метод ва тамойилларини тўғри танланганлигини текшириш; дарснинг тарбиявий аҳамиятини текшириш; ўқитувчининг шу фандан дарс беришга ва мазкур дарсни олиб боришга тайёргарлигини текшириш; дарсни тўғри ташкил қилинганлигини баҳолаш. Ўқув машғулотларини текширишни режалаштириш Касб-ҳунар коллежи раҳбарларининг назарий ўқитиш дарслари ва ишлаб чиқариш мташғулотларига киришлари пухта ўйланган режа бўйича олиб борилади. Педагогик назоратни тўғри ташкил қилишнинг зарурий шарти унинг мақсадга йўналганлик характерини, касб- ҳунар коллежи раҳбарлари ишининг координацияси ва бирлигини таъминловчи режалаштиришдир. Назоратни режалаштиришнинг ягона тизими бўлмаганлиги учун у кўпгина таълим-тарбияв жараёнининг барча томонларини қамраб ололмайди, керакли мақсадга йўналмайди, тасодифий характер касб этади. Режалаштирилган назорат ўз вақтида хатоларнинг олдини олиш ва ўқитишда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш имконини беради. Касб-ҳунар коллежининг ҳар бир ходимига ўқув йили давомида ишлаб чиқариш таълими устаси ва ўтқитувчилардан қайси бирини назорат қилишини, уларнинг таълим-тарбия фаолиятларини назорат қилиш жараёнида қандай методик масалаларни ўрганишини олдиндан белгилаб қўйиш тавсия қилинади. Таълим-тарбия жараёнининг ҳолат ва мазмунини назорат қилиш режаси касб-ҳунар коллежининг директори (ўқув-ишлаб чиқариш ва таълим-тарбия ишлар бўйича ўринбосарлари, илмий мудири ва катта ишлаб чиқариш таълими устаси билан биргаликда) ҳар бир ўқув ярим йиллигига касб-ҳунар коллежининг хусусиятлари, педагогик жамоаснинг квалификацияси, ўқув йили ёки ярим йиллигининг натижаларини назарда тутган ҳолда тузади. Педагогик назорат касб-ҳунар коллежидаги методик иш мажмуаси билан ҳар томонлама боғланган бўлиши керак. Касб-ҳунар коллежининг раҳбарлари уста ўқитувчиларини баҳолаш бир хил ёндашишларини ишлаб чиқаришлари муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун назорат қилиш режалари уларни бир қатор ўқув машғулотларига бирга киришларини (масалан, директорнинг раҳбарларни бирортаси билан айрим дасрга кириши ёки корхоналар цехларидаги иш ўринларини бориб кўриш, дарсларни режалаштириш ва ўқув ишларини ҳисобга олиш ишларига хос бўлган типик камчиликларни аниқлаш учун режа ва ҳисобга олиш ҳужжатларини фронтал текширувидан ўтказиш, ўқувчиларнинг машғулотларга ўз вақтида келишларини назорат қилиш ва шу кабилар) назарда тутиш тавсия қилинади. Ўқув машғулотларини назорат қилишнинг қатъий кун формасини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас. Машғулотларга кириш машғулот жадваллари, ишлаб чиқариш таълими устаси ҳамда ўқувчиларининг иш ражалари ва бошқа шартларга кўра режалаштирилади. Эндигина ишлаб чиқариш таълими устаси ва ўқитувчилик қилаётган ёшларни машғулотларига зарурият туғилганда кириш, уларнинг ишлари билан танишиш ҳамда улар қандай ёрдамга муҳтожлигини аниқлаш, илғор ишлаб чиқариш таълими устаси ва ўқитувчилар машғулотларига эса уларни ўрганиш ва тажрибаларини касб-ҳунар коллежининг етарлича тажрибага эга бўлмаган ёш ходимлари ўртасида тарқатиш мақсадида кирилади. Машғулотларни текширишга тайёрланиш. Назоратнинг самарасини назарда тутиш, уни ҳал қилувчи участкаларга қаратиш ҳам мухим ахамиятга эга. Дарсга киришдан олдин раҳбар киришнинг мақсадини аниқлайди; кириш мўлжалланган дарсда ўрганиладиган ўқув материалининг мазмунини билиб олади; мазкур фан бўйича дастур талаблари ва шунга мувофиқ дарслик, методик адабиётлар билан танишади; синф журналини кўриб чиқади, ўқувчиларнинг жорий ўзлаштиришларини таҳлил қилиб, ўтилган материалнинг синф журналида қайд қилиниши, перспектив-тематик режага мувофиқ келиш келмаслигини ҳамда бўлажак дарсда ўрганиладиган мавзуни аниқлайди; аввал дарсларда ёзилган ёзувлар билан танишади; дарсни таҳлил қилиш ва дарс давомида ўз кузатишларини ёзишнинг тахминий шаклини ўйлаб қўяди.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha