Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 689.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўқув-тарбиявий жараённи бошқариш

Купить
ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁННИ БОШҚАРИШ   Мустақил Республикамиз амалиётида қўлланаётган қомусимизда белгилаб берилган қонунларимиздан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, ҳар томонлама камолга етган баркамол инсон учун зарур бўлган маънавият қирралари; иймон, эътиқод, меҳр, ватанпарварлик, инсонга чексиз муҳаббат, дўстлик, мурувватлилик, қаноатлилик ва сабр-тоқатлилик, сахийлик, миллий ғурур каби фазилатларни шакллантириш зарурдир.  Тарбиядан кўзланган асосий мақсад, ҳар томонлама маънавий ривожланган ақлий ва ахлоқий баркамол шахсни шакллантиришдан иборат. Шунга кўра тарбиявий фаолиятнинг мазмуни, ташкилий шакллари ва усуллари шу мақсадга эришишни кўзда тутади.  Тарбиявий иш маълум мақсадни кўзловчи ва узлуксиз давом этадиган жараёндир. Кўпинча бир неча мақсад ва вазифа бирданига бажарилади, бу эса ўқувчилар жамоасининг ақлий ва ахлоқий ўсишини таъминлайди.  Қуйида ўқув-тарбия жараёнининг қонун- қоидаларини кўриб чиқамиз.  1. Тарбиянинг маълум бир мақсадга қаратилганлиги қоидаси болалар жамоасининг ривожланиш истиқболларини кўра билишга ёрдам беради. Ҳар бир тарбиявий тадбир олдиндан пухта ўйланган, муайян мақсадни амалга оширишга бўйсундирилган бўлса, унинг ғоявий-сиёсий даражасини кўтаради, танланган усул ва воситалар мақсадга мувофиқ келади, уларнинг тарбиявий таъсири юқори бўлади.  Қуйида ўқув-тарбия жараёнининг қонун- қоидаларини кўриб чиқамиз.  1. Тарбиянинг маълум бир мақсадга қаратилганлиги қоидаси болалар жамоасининг ривожланиш истиқболларини кўра билишга ёрдам беради. Ҳар бир тарбиявий тадбир олдиндан пухта ўйланган, муайян мақсадни амалга оширишга бўйсундирилган бўлса, унинг ғоявий-сиёсий даражасини кўтаради, танланган усул ва воситалар мақсадга мувофиқ келади, уларнинг тарбиявий таъсири юқори бўлади.  Тарбия мақсадини белгилашда жамият талаблари, давр нафаси, миллий хусусиятлар асос қилиб олинади. Тарбиянинг мақсади — ҳар томонлама камол топган — мукаммал инсон шахсини тарбиялашдир.  Ўқитувчилар жамоаси ва ҳар бир ўқитувчи ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишларнинг вазифаларини белгилайди, унинг мазмунини аниқлайди ҳамда мактаб иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ёш йигит- қизларни тарбиялашнинг шакл ва услубларини танлайди.  . Тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик қоидаси; Умумий таълим мактаби янги педагогик тафаккур эгаси, муносиб шахс, ўз ишининг устаси бўлган ўқитувчига муҳтож. Ўқитувчининг билим савияси, маънавияти жамиятни харакатга келтирувчи, тараққиётга элтувчи етакчи омиллардан биридир. Ўқитувчи юриш- туриши, хатти-ҳаракати, кийиниши, муомаласи билан ўқувчи қалбига кириши, уни эзгулик сари йўналтириши керак.  Бир бутун педагогик жараёнда таълим доимо тарбиявий вазифаларни, тарбия эса ҳаётни билиш, унга тайёрланишдек масъулиятли вазифани бажаради. Тарбиянинг вазифалари кўп қирралидир. Таълимнинг асосий вазифаси ўқувчи- талабаларни билимлар билан қуроллантириш бўлса, тарбияда ўқувчи-талабанинг жамиятимизда қабул қилинган ахлоқ-одоб қоидаларига мос келадиган эътиқодини, ахлоқий малака ва кўникмаларини, эҳтиёж ва интилишларини таркиб топтириш муҳимдир.  Ҳамма даврларнинг илғор кишилари тарбияга юкори баҳо берганлар. Халқ донишмандлари ва мутафаккирларидан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Завқий, Фурқат, Аваз Ўтар, Ҳамза, Абдулла Авлоний инсон камолотини илм-фан ва тарбияда деб билдилар.  Тарбияшунос олим Абдулла Авлоний ўзининг «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» асарида инсон камолатида тарбиянинг ролини алоҳида таъкидлаб шундай деганди: «Жаноби ҳақ инсонларнинг асл ҳилқатда истеъдод ва қобилиятли, яхши ила ёмонни, фойда ила зарарни, оқ ила қорани айирадиган қилиб яратган. Лекин бу инсондаги қобилиятни камолга етказмоқ тарбия воситасида бўладир. Агар бола яхши тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатланиб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлиб чиқади. Агар тарбиясиз, ахлоқи бузилиб ўсса, насиҳатни қулоғига олмайдиган, ҳар хил бузуқ ишларни қиладиган, нодон, жоҳил бир расвойи олам бўлиб қолади.  Тарбиявий ишларга янгича муносабат мустақиллик маънавият негизи асосида ҳукумат қарорларида халқ таълими ислоҳатларида олимлар ва ижодкор ўқитувчиларнинг изланишларида ўз аксини топмоқда.  Тарбиявий ишларга янгича муносабат мустақиллик маънавият негизи асосида ҳукумат қарорларида халқ таълими ислоҳатларида олимлар ва ижодкор ўқитувчиларнинг изланишларида ўз аксини топмоқда.  Ўзбекистоннинг узлуксиз таълим тизимидаги барча ўқув муассасалари ёш авлодга миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришда, маънавиятни миллий меросимиз билан бойитишда, ёш ватанпарварларни тарбиялашда янгича иш услублари асосида ижодий ёндошмоқдалар.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha