Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими мазмуни

Купить
ЎРТА МАХСУС ВА КАСБ- ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАЗМУНИ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимнинг умумий вазифалари аҳоли миллий-маданий эҳтиёжларини қониқтириш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш ўқувчилар томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш талаблари билан белгиланадиган билимлар тизимини ўзлаштирилишини таъминлаш уларда илмий дунёқараш, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий маданият, ижодий, эркин фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, уларнинг мустақил билимларини ошириб бориши ёшларда Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, фуқаролик дунёқараши, инсоний қадр-қиммат, демократик ўзини бошқаришда иштирок этиш, шунингдек, ўз ҳаракатлари учун жавобгарлигини юзага келтириш Европа ва Шарқ, Осиё ва Америка мамлакатларида таълим турлари тарихий тараққиёт натижасида юзага келган. Биринчи тури мифологик таълим бўлиб, унда дунёнинг моҳияти эртак, афсона, достон, қисса ҳамда қўшиқлар шаклида ўрганилган. Кейинги тарихий тури схоластик таълим бўлган. Унинг моҳиятига кўра таълимда матн маданияти ва ер, осмон ҳақидаги билимлар сўз билан ифодаланиб, хотира ва иродани машқ қилдириш асосида ёш авлодга инсон мавжудлиги ва у томонидан ташкил этиладиган фаолият мазмуни ҳақида билимлар берилган, саводхонлик ва нутқ маданиятига ўргатилган. Таълим турлари ва кўринишлари таълимнинг қуйидаги турлари, кўринишларитаълим мазмуни йўналишининг устуворлигига кўра (формал ва моддий, илмий ва элементар, гуманитар ва табиий фанлар, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва бошқалар) таълим даражасига кўра (бошланғич, тўлиқсиз ўрта, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим таълим тизими турига кўра (университет, академик, гимназия, лицей таълими ва бошқалар) устувор мазмунга кўра (назарий ва амалий, гуманитар ва бошқалар) маданий қадриятларни ўзлаштиришига кўра (анънавий таълим, бадиий-эстетик, диний таълим ва бошқалар)илмий билимларни ўзлаштириши тури ва сифатига кўра (биологик, математик, физик, иқтисодий, филологик таълим ва шу каби) кишилик жамиятининг маданий қадриятларни ўзлаштириш кўламига кўра (миллий, европа, халқаро, глобал таълим ва бошқалар) Сомонийлар даврида (Х аср) фақат Самарқанднинг ўзида 20 га яқин мадрасалар мавжуд бўлган. Абу Али ибн Сино (980-1037) ўзининг «Донишнома» («Билимлар китоби») номли асарида мазкур мадрасаларда фақат мусулмончиликка оид билимлар берилибгина қолмай, балки дунёвий илмлар ҳам ўрганилганлиги, илмий тадқиқотлар олиб борилганлиги, уларнинг негизида илмий мактабларнинг юзага келганлиги қайд этилади. Ўз даврида мадрасаларда ўқитилиши йўлга қўйилган фанларни Абу Али Ибн Сино қуйидаги тизимлар бўйича ажратади: одоб (хулқ этикаси), астрономия, тиббиётшунослик, тил ва унинг грамматикаси, фикҳ (мусулмон қонунчилиги). тарбия турлар ҳунарга ўргатиш эстетик тарбияақлий тарбия маънавий тарбияжисмоний соғломла штириш Шарқдаги Уйғониш даври Шарқ мутафаккирлари – Муаҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Берунийлар ўзларининг таълимий қарашларида биринчи ўринга инсон шахсини қўядилар ҳамда болаларни ҳар томонлама, жисмоний ва эстетик камолотга эришишлари, шунингдек, тилларни билишларини зарур деб ҳисоблайдилар. Ақлий таълимни ташкил этувчи фанлар сирасига математика, астрономия, механика ва табиатшунослик каби табиий-илмий фанларни киритадилар. Муҳаммад Тарағай Улуғбек мадраса ўқув режасига қуйидаги фанлар: араб тили, адабиёт, Қуръон, Ҳадис, риторика, мантиқ, фалсафа, фикҳ (қонунчилик), метафизика, математика, астрономия, тиббиёт, география, тарих каби фанларни киритади. Мутафаккир томонидан барпо этилган ҳамда ўзи бевосита таълим берган мадрасаларда ўқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлган: 1. “Анда” (кичик) – ўқиш муддати 2 йил. 2. “Ауст” (ўрта) – ўқиш муддати 3 йил. 3. “Аъло” (олий) – ўқиш муддати 3 йил. Бундай ёндашувда бугунги кун нуқати назаридан айтганда бакалавриат ва магистратура кўзга ташланади. Айни вақтда улар ўрта аср европа университетлари учун ҳам хос бўлган. Буюк истеъдод эгаси сифатида аллома ўз давридан бир неча асрларга ўзиб кетган. Деярли 600 йил аввал Муҳаммад Тарағай Улуғбек қуйидаги аксиомани илгари сурган: билим олишга интилиш давлат равнақига йўл демакдир. Иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг ҳозирги тажрибаси мазкур фикрни тўла тасдиқлайди. Европа уйғониш даври (ХIV-ХVI асрлар) маърифатпарварлари ХVIII-ХIХ асрларда ҳам шахснинг баркамол ривожланиши ғояларини илгари сурганлар. Мисол учун, Италия маърифатпарвари В. Де Фельтре (ХV аср) “Қувонч мактаби”ни ташкил этади. Бу мактабда болага эркин жисмоний ва ақлий ривожланиш имкони берилган. Ж.Ж.Руссонинг эркин тарбия назарияси, И.Г.Песталоццининг одамни фаол ҳаётий фаолиятга жалб этиш йўли билан уни ривожлантириш ҳақидаги ғояси ХХ аср педагогикасининг ривожига ўз таъсирини кўрсатди. ХХ аср бошларида чет эл ва айниқса америка педагогикасида мактаб таълими масалалари бўйича прагматик (юнонча «pragma» – ҳаракат, амалиёт) ғояси кенг тарқалди. Педагогикада машҳур прагматизм тарафдори Джон Дьюн (1859-1952 йиллар) мактаб таълимининг ўз концепциясини яратишга кўп уринди. Бу йўналишлар вакиллари (Дж.Дьюн, Г.Кершенштейнер) ўқитиш бу ўқувчининг “тажрибасини қайта ташкил этиш” узлуксиз жараёни деб ҳисоблайдилар. В.В.Краевский томонидан сурилган концепцияатроф-муҳитга, бир- бирига, эмоционал қадриятли муносабатлар тажрибаси, яъни, эмоционал, ахлоқий, эстетик тарбиялаш идрок этиш фаолиятини амалга ошириш усуллари қайд этилган шаклидаги идрок этиш фаолияти (билимлар) амалий фаолиятни амалга ошириш усуллари шаклида қайд этилган амалий фаолият тажрибаси (кўникма ва малакалар) муаммоли вазиятлар, ностандарт вазиятларда янги масалаларни ҳал этиш шаклида (ижодий фаолият тажрибаси) Ижтимоий тажриба қуйидаги тўрт элемент билан тавсифланади инсон табиат, жамият ҳақидаги билимлари фаолиятнинг кўникма, малака ва усуллари янги вазифаларни ҳал этиш бўйича ижодий фаолият тажрибаси атрофдагилар билан ўзаро эмоционал (ҳиссий) – қадриятли муносабатлар тажрибаси Таълим мазмунини аниқловчи асосий омиллар фан, техника, маданиятнинг жамиятда ривожланганлиги даражаси таълимнинг мақсад ва вазифалари ўқувчиларнинг ёши хусусиятлари ўқувчи шахсининг эҳтиёжлари Ҳозирги шароитда ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун таълим мазмуни (ўқув режалари)ни ишлаб чиқишда таълим мазмунида қуйидаги ғоялар етакчи ўрин тутадиинсонпарварлаштириш интеграция стандартлаштириш кўп босқичлиликахборотлаштиришиндивидуаллаштириш кетма-кетлик Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб таълим дастурларининг янги авлоди ишлаб чиқилдиКурсларни интеграциялаштириш Стандартлаштириш Кўп босқичлилик ФундаменталлаштиришТаълимни ахборотлаштиришИндивидуаллаштириш Узлуксизлик Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мазмунини шакллантириш кўриб чиқилган тамойилларини замонавий ўрта мактаблар ва академик лицейлари учун танлаб олиш қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:  эркин фикрловчи шахснинг ривожланиши ва унинг маданиятини шакллантириш масалалари мазмунини яхлит акс эттириш;  илмий ва амалий аҳамияти;  таълим мазмунининг мураккаблиги, ўқувчилар имкониятларининг мавжуд ўқув дастурларига мослиги;  таълим ҳажмининг уни ўрганишга ажратиладиган вақтга мослиги;  мактаб ҳамда лицейлар базасининг замонавий талабларга жавоб бериши;  умумий ўрта таълим мазмунини қуришда халқаро тажрибаларни ҳисобга олиш. Дарслик ўқувчиларнинг таълим жараёнида онгли равишда ва фаол иштирок этишлари, ўқув материалини тўла ўзлаштиришларини таъминлаши керак. Ана шу масалаларни ҳал этиш йўлида дарсликлар қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. мотивацион вазифа - бу вазифа ўқувчиларни ушбу фанни ўрганишга йўналтирадиган, уларда ишга позитив муносабати ва қизиқишини шакллантирувчи рағбат (сабаб)ларни ҳосил қилишдан иборат; 2. ахборот вазифаси ўқувчиларга ахборотларни етказиш, самарали усуллар ёрдамида уларнинг билимлари ҳажмини кенгайтиришга имкон беради; 3. назорат-тузатиш (машқ қилиш) вазифаси – таълим жараёни, унинг натижаларини текшириш, ўқувчиларда ўзини баҳолаш ва тузатиш лаёқати ҳамда зарур бўлган кўникма, малакаларни шакллантириш учун ўрганиш машқларини тавсия этишни назарда тутади. 4. мувофиқлаштириш вазифаси Давлат таълим стандарти Таълим мазмунининг ривожланишида кўзга ташланаётган замонавий тенденцияларидан бири уни стандартлаштириш (давлат миқёсида ягона қоидалар ва талаблар ўрнатилиши) ҳисобланади. Стандартлаштиришда қуйидаги икки омил муҳим аҳамиятга эга: 1. турли таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар билимлар ҳажмининг бир хиллик даражасини таъминловчи мамлакатда ягона педагогик муҳитни яратиш зарурлиги; 2. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти тизимига кириши натижасида халқаро таълим амалиётида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини ривожланиши тенденцияларининг ҳисобга олиниши. Давлат таълим стандарти: 3. таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари керак бўлган таълим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат; 4. ўқув Давлат таълим стандартлари таркибий тузилишига кўра қуйидагилардан иборатдир: 1. Таълимнинг янги ёки аниқлаштирилган мақсадлари, фаннинг ўрганиш объектлари ва асосий мазмунли йўналишлари кўзда тутиладиган ўқув фанининг умумий таърифи. 2. Ўқув фанининг мазмуни, таянч (инвариант) даражасини тасвирлаш. 3. Таълимнинг мажбурий натижаларини ифодалаш, яъни ўқувчиларнинг ўқув тайёргарликлари зарур бўлган минимал даражасига талаблар. 4. Билим, кўникма ва малакаларга қўйилувчи талаблар, бу уларнинг мажбурий тайёргарликлари даражасининг “ўлчамидир”, яъни, текшириш ишлари, тестлар ва алоҳида топшириқларни бажаришларига қараб ўқувчилар томонидан талабларнинг мажбурий даражасига эришилганлиги ҳақида фикр юритиш мумкин бўлади. Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни //Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» //Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 3. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 4. Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. В 2 кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 1999.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha