Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 700.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрта Осиё ҳайвонот дунёси

Купить
ЎРТА ОСИЁ ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ0102030405060708 0A040B 0E РЕЖА: 1. Чала чўл ҳайвонлари 2. Тўқай ва дарахтзорлардаги ҳайвонлар 3. Тоғли ўлкаларнинг ҳайвонлари .  Ўрта Осиё ҳайвонларга бой ўлка; бу ерда ҳайвон турлари кўп, улар текислик ва тоғларда яшайди. Урта Осиё ҳайвонлари, асосан, дашт, чўл ва чала чўл шароитига мослашган бўлиб, қуруқ ва иссиқ ёзга, совуқ қишга бардош бера олади, улар суви кам, ўсимлиги оз бўлган қумли, тошли ва гилли чўлларда ҳам яшайверади. Шу сабабли улар тез ҳаракат қилишга, узоқ муддат сув-сиз юришга одатланган. Тоғ ҳайвонлари махсус зоогеографик областни ташкил этиб, вертикал минтақаларда яшайди. Урта Осиёда унинг ўзига хос эндемик ҳайвон турлари билан бир қаторда атрофидаги қўшни ўлкалардан — Эрон ҳамда Урта .денгиз бўйи мамлакатларидан ва Марказий Осиёдан кириб келган ҳайвонларнинг вакиллари ҳам бор. Шундай қилиб, Ўрта Осиё фаунаси жиҳатидан Палеоарктика областининг Марказий Осиё кичик областчасига киради. ЎРТА ОСИЁНИНГ ЗООГЕОГРАФИК КАРТАСИ Чала чўл зонасида ёзнинг иссиқ ва қуруқ, қишнинг қаттиқ совуқ бўлиши ҳайвонларнинг яшаш шарои-тига таъсир этган ва натижада мавсумий ҳайвон турлари вужудга келган. Езда жанубий иссиқ ўлкаларнинг ҳайвонлари, масалан, чаён, чўл калтакесаклари ва баъзи паррандалари шимолга — чала чўлнинг узоқ ички қисмигача кириб боради ва янги маҳаллий шароитга мосланиб, тусини ўзгартиради — кўпинча қўнғир ёки малла тусга киради, яъни тупроқ тусини олади. Қиш жуда совуқлиги сабабли чала чўлда ҳайвонлар даштлардагига нисбатан оз бўлади, қишда уларнинг кўпи (масалан, қўшоёқ) уйқуга киради, қишга ғалла ёки пичан йиғувчилар эса (масалан, турли хил сичқон, каламушлар...) инларига кириб кетадилар, тўрғай, лойхўрак каби паррандалар бошқа ерларга учиб кетади. Булар ўрнига чала чўлда қишлаш учун шимолдан пуночка (чу Чала чўлда сув кам бўлади ёки бор сувни ҳам аччиқ ва тахирлигидан ичиб бўлмайди; шунинг учун ҳайвонлар сувга таш- наликларини турли йўллар билан қондирадилар. Чала Чулдаги ҳайвонларнинг энгкўп сонлиси юмронқозиқлардир. Малла ва кичик юмронқозиқлар айниқса кўп учрайди. Улар инларда яшайди, Чала чўлда пиёзилдиз ва ўсимлик уруғлари билан, шунингдек, чигиртка, личинка ва қўнғизлар билан озиқланадиган қўшоёқларнинг хилма-хил турлари бор. Булардан Северцов қўшоёғи, кичик қўшоёқ ва ер қуёни айниқса кўп. Чала чўлда кичик оғмахон, чўл оласичқони, турли дала сичқони ва қум сичқон, каламуш, доимо ер тагида ҳаёт кечирувчи кўрсичқон каби бошқа кемирувчи ҳайвонлар ҳам ниҳоятда кўп. Чала чўлда тошбақа, калтакесак, илон каби судралувчилар ҳам кўп. Калтакесак яккам- дуккам ўтлар орасида шипиллаб юради. Чала чўлда чипор илон, бўғма илон, сув илон каби заҳарсиз илонлар ва қалқонтумшуқли илон, чўл қора илони каби заҳарли илонлар ҳам бор. Чала чўлда ва чўлларда чаён, тарантул (бий), фаланга ва қорақурт сингари ўргимчаксимон заҳарли ҳашаротлар ниҳоятда кўп. Rичкина қора ўргимчак — қорақурт айниқса заҳарлидир. Ле-кин қўй қорақуртнинг заҳарини мутлақо сезмайди ва қорақуртни оёқлари билан босиб-янчиб, ҳашак аралаш еяверади. Чаён ва қорақуртдан ташқари ўргимчакка ўхшаш, лекин гавдаси узун ва сертук фаланга ҳам яшайди. Фаланганинг жағларида баъзан ўлдирадиган даражада ўткир заҳари бўлади ва у чаққан пайтда ниҳоятда оғир касалликка мубтало қилади. Фаланга асосан пахса деворларинин Чўлнинг ҳайвонлари жуда ғалати бўлади. Чунки чўл ҳайвонларининг кўпчилиги қурғоқчиликка ва баланд температурага, қумли, гилли, шўрхокли ва тошли ерларда яшашга ўрганган. Баъзилар сувни ниҳоятда оз талаб этса, бошқалари авжи иссиқ ёзда уйқуга киради. Баъзи бирлари тушки жазирама иссиқда салқин уясига бекиниб олади, кечалари овқат излаб ташқарига чиқади, буларни тунги ҳайвонлар дейиш мумкин. Баъзи бир бошқа ҳайвонлар эса қудуқларда, ғорларда, умуман, соя салқин ерларда бакиниб ётади. Қумда яшайди-ган кўпгина ҳайвонларнинг оёғи қум устида тез юришга мослашган. Чўл ҳайвон-ларининг туси ҳам ўша ерга ўхшаш, маеалан, қум ҳайвони малла рангда, тақир ҳайвони бўз рангда, тошлоқ ҳайвони олачипор тусда бўлади. ЧЎЛ ҲАЙВОНЛАРИ Қум чўлларида йиртқич ҳайвонлардан тулки, чиябўри, бар хан мушуги ва бошқалар яшайди. Чўлнинг энг йирик ва чидамли уй ҳайвони туядир.  Қумчўллари—судралувчилар макони.У ерда тошбақа ва калтакесаклар ғоят кўп. Қўпчилик калтакесакларнинг гавдаси чўзиқ ва ингичка, қўл-оёқлари узун, қумда ниҳоятда тез чопишга ва қум ичига кўмилиб кетишга мослашган эпчил ҳайвон. Калтакесак ҳаво ва тунроқнинг иссиқлиги нормал бўлганда ер юзаси-га чиқиб юради, тушки жазирама иссиқда эса соя- салқин ерга ёки уясига кириб бекинади ёки дарахт ва бута устига чиқиб олади, чунки дарахт усти шабада ва ер юзасидан салқинроқ бўлади. Калтакесакларнинг энг каттаси бўз эчкемар- варандир , унинг узундиги 1,5 м дан ошади. У қумда санғиб юриб, калтакесак, илон, қушча, ҳар хил тухумлар ва майда сут эмизувчи ҳайвонларни, чигиртка, фаланг каби ҳашаротларни тутиб ейди. У фа- қат ҳаво иссиқ вақтида юради. 15° да бадани увишади, 10° да эса тўнғиб қолади. Варан ёмон тишлайди ва узун ҳамда кучли думи билан қаттиқ уради.39 1A 0B 24 210D0F0D1706 01 1304 2B 09 2D 07 090426 1204 01 2D 15 1321 Ўрта Осиё чўлларининг захарли илонлари Қум чарх (эфа) илони Кобра ёки кўзойнакли илон Гурза ёки кўк илон  Чарх илоннинг узунлиги қарийб 1 м келади, танаси йўғон, қўнғир сариқ тусда бўлиб, тунда ҳаёт кечиради. Чарх илон қаттиқ чақса одам ўлади. У шимолий Африкадан тортиб то Ҳиндис-тонгача бўлған ерларнинг ҳаммасида учрайди.  Кобра катта илон бўлиб, узунлиги 1,5—2 м келади. У Копет-доғ, Боботог, Ҳисор, Зарафшон, Нурота ва бошқа тоғ этакларида, Қорақум, Бадхиз, Қарши, Сурхон-Шеробод чўлларида жуда кўп учрайди. Кобранинг кўзи устида кўзойнаксимон белгиси бўлгани учун уни кўзойнакли илон деб ҳам юритадилар. Кобра чаққан кишини кўпинча ўлдиради. Кобра заҳаридан тайёрланган дорилар билан айрим касалликларни даволаш мумкин.  Гурза илони тоғ олди зоналарида кўп учрайдиган заҳарли илон бўлиб, узунлиги 1,5 м келади. Гурза чаққанда тездан медицина ёрдами кўрсатилмаса одам ҳалок бўлиши мумкин. Тўқай ва дарахтзорлардаги ҳайвонларнинг тури ва яшаш шароити бутунлай бошқача. Сирдарё, Амударё, Или, Чув, Сарисув дарёларининг серсув қайирларидаги қалин тўқай ва дарахтзорларда ҳар хил ҳайвонлар яшайди. Тўқайларнинг типик ҳайвонлари тўнғиз, ёввойи чўчқа, буғу, йўлбарс, тўқай мушугидир. Чўчқа шилиққурт, қурбақаларни териб ейди, илдизларни юлиб олади, ўт ва қамиш баргларини ейди, кузда эса далаларни пайҳон қилиб, экинларни еб юради. Бир оз жануброқдаги районларда (Амударё, Сирдарё бўйларида) буғу —- хонгул учрайди. Йиртқич ҳайвонларнинг қўнғир-малла жуни қалин тўқайлардаги қамиш ва бошқа ўсимликлар орасида мутлақо билинмайди. Йўлбарс илгари Амударё, Вахш ва Или дарё гўқайларида кўплаб яшаган, ҳозир у фақат Амударё дельтасида ва Вахш тўқайлари-дагина онда- сонда учраб туради. Йўлбарс тўнғиз Атрек дарёсининг қуйи оқимида, яъни Каспий соҳилининг Чиқишлар қишлоғи билан Эсенқули (Гасанкули) орасидаги қисмида Эсенқули (Гасанкули) данлат заповедниги бор. Мамлакатимиз шимолида яшайдиган кўчиб юрувчи миллион-миллион қушлар ана шу ерга келиб қишлайди. Уларнинг тури 160 дан ортади. Сон-саноқсиз сув қушлари августдан апрелгача, айниқса ноябрдан февралгача Атрек дельтасида ва сув босадиган ерларда ўзларига манзил ва озиқ топа олади. Бу ерда ўрдак, ғоз, лойхўрак, оққуш, оққўтон, фламинго ва бошқалар бениҳоят кўп. Бутазорларда ва тўқайлар орасида яхши уча олмайдиган қушлар яшайди. Бу қушлар орқасидан қиш ва баҳорда кўпгина йиртқич қуш ва ҳайвонлар ҳам келади.  Тоғли ўлкаларнинг ҳайвонлари. Чала чўл вертикал минтақаларининг ҳайвонлари чўлларнинг ҳайвонларидан кам фарқ қилади. Чала чўлда ҳам асосан худди ўша қўшоёқ, малла юмронқозиқ, суғур, қум сичқони ва дала сичқонларидан иборат кемирувчилар яшайди. Бу ерда яшайдиган Мензбир суғурининг тўқ-қўнғир мўйнаси қимматлидир. Ғарбий Тяншань тоғларига 1953 йилда келтирилган мўйнали ҳайвонот иқлимга мослашиб тобора кўпайиб бормоқда. Ииртқич ҳайвонлардан тулки, бўри, бўрсиқ кўп учрайди, йирик туёқлилардан ёввойи қўй (архар) ва жайрон бор. Паррандалардан сўфитўрғай, бўздак, кўк қарға, каклик каби қушлар ғоят кўп. Калтакесакларнинг хилма-хил турлари бор, чунончи Туркистон агамаси калтакесзгини ҳамма ерда учратиш мумкин. Тоғ қуруқ даштларида ва чўлларида тулки, бўри, жайра, сиртлон (ёлдор бўри) учрайди, аммо Баргли ўрмон минтақасида жайра, айиқ, тўнғиз, тяншань бўрсиғи учрайди. Аммо тўнғиз дарёлар қуйи қисмидаги тўқай- зорлардан тортиб то Норин дарёсининг бош қисмига (3300 м) қадар бўлган ерларда, бўрсиқ эса чўлда яшайди. Айиқ ва тўн- ғизлар бу ерга кузда, олма пишиғида келади. Ель-пихта ўрмонларида элик, марал-буғу (Жунғория Олатовида), йиртқич ҳайвонлардан силовсин, тош сувсари, оқсичқон, Туркистон йиртқич лайчаси яшайди. Булардан ташқари, айиқ, манул-мушук (Еттисувда) ҳам учрайди. Субальп ва альп типидаги ландшафтларнинг ўзига хос ажойиб тоғ ҳайвонлари бор. Қояли далаларда ва тошлоқ водийлари-да Марказий Осиё тоғ такаси ва кийиги яшайди. Тоғ такаси доимий қор чегарасида ҳам учрайди, тоғ кийиги эса 2500 м баландликда яшайди. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha