Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

OSI моделини поғоналари бўйича хавфсизлигини таъминлаш

Купить
1 2РЕЖА:  OSI модели, тармоқдаги ўрни  ISO 7498-2 хавфсизлик архитектураси  Хавфсизликни таъминлаш хизматлари ва механизмлари  Use-cases (мисоллар) 3 Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) жаҳоннинг кўп мамлакатларида ахборот тармоғи ва компьютер тизимларини ташкил қилиш тажрибасини таҳлил қилиб, ҳисоблаш тармоқларини ташкил қилиш концепциясини ишлаб чиқди ва уни очиқ тизимлар архитектураси деб номлади.  Бу концепцияга мувофиқ очиқ тизимлар ўзаро боғланиш эталон модели (Open System Interconnection basic Reference Model,OSI RM) ишлаб чиқилди ва 1983 йилда тасдиқланди.  Мазкур модель бундай тизим ва тармоқларни ишлаб чиқишни аниқловчи ва тартибга солувчи ҳалқаро стандартларни киритишга имконият беради. 4 OSI моделида ўзаро боғланиш воситалари 7 та: ◦ Илова/қўлланиш ◦ Тақдим этиш ◦ сеанс ◦ транспорт ◦ тармоқ, ◦ канал ◦ физикавий поғоналарга булинади. Ҳар бир поғона тармоқ қурилмалари ўзаро боғланишининг маълум бир аспекти билан иш олиб боради. Бугунги кунда дунёда телекоммуникация тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммосининг айнан ўхшаш ечимини фаол қидириш давом этмоқда. Муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар, унинг усуллари ва воситалари қуйидаги гуруҳлардан иборат:  тармоқ объектларини муҳофаза қилиш;  телекоммуникация тармоқларини муҳофаза қилиш;  маълумотлар базасини муҳофаза қилиш;  тармоқни бошқариш кичик тизимларини муҳофаза қилиш.  Очиқ тизимларнинг тавсифлари ва воситаларини аниқлайдиган концептуал асоси сифатида OSI (Open System Interconnection) эталон моделидан фойдаланилади. 5 6Илова Тақдим этиш Cеанс Транспорт Тармоқ Канал Физикавий Ҳар бир поғона тармоқ қурилмалари ўзаро боғланишининг маълум бир жиҳати билан иш олиб боради 7Илова жараёни 7 6 5 4 3 2 1Илова жараёни 7 6 5 4 3 2 1 2 1 3 Ало қ а линияси Ало қ а линиясиОхирги тизим портлар 8OSI модели Очиқ тизимларининг тавсифлари ва воситаларини аниқлайдиган концептуал асоси сифатида ишлатилади. У очиқ тизимларнинг турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тавсия этилган тизимларнинг бир тармоқда ишлашини таъминловчи ўзаро боғланишини аниқлайди ва куйидагиларни мувофиқлаштиради:  Илова жараёнларнинг ўзаро боғланишини;  Маълумотларни тақдим этиш шаклларини;  Маълумотлар сақланилиши бир хиллигини;  Тармоқ ресурсларини бошқариш;  Маълумотлар хавфсизлиги ва ахборот ҳимоясини;  Дастурлар ва техник воситаларнинг ташхисини.  OSI методологияси иловалар/дастурлар учун тавсиялардан ташқари, тармоқлар учун поғоналарга асосланган хавфсизлик стандартларига , яъни тармоққа уланиш учун OSI модели (ISO 7498-1) ва OSI хавфсизлик архитектураси моделига (ISO 7498-2) кенгайтирилди.  Тармоқ иловалари/дастурлари учун ҳар бир поғона фақат юқоридаги ёки пастдаги поғона билан алоқа қилиши мумкин. Ҳар бир поғона бошқалардан мустақил равишда ишлаб чиқилади.  Поғона орқали ўтаётганда тегишли ахборот ҳар бир коммуникацияга бириктирилади (бу жараён инкапсуляция деб аталади). Ушбу инкапсуляция белгилари ҳар бир поғонани белгиланган манзил бўйича тегишли поғона билан алоқа қилишига имкон беради. 9  Хавфсизлик архитектураси базавий эталон моделига қўшимча бўлиб хизмат қилади.  ISO 7498-2 стандарти (1988 й.) поғоналар ишлаши билан боғлиқ маълумотларни муҳофаза қилиш қурилмалари ва усулларининг тавсифини беради.  Бундай муҳофаза қилиш қуйидагиларни таъминлайди: • ҳар қандай шахслар хабарлари ўқилишининг олдини олиш; • бегона шахслар томонидан трафикни таҳлил қилишдан муҳофаза қилиш; • хабарлар оқимларидаги ўзгаришларни аниқлаш; • маълумотлар блоклари бузилишларини аниқлаш; • маълумотларни шифрлаш усулларини бошқариш. 10 11Ушбу омилларга таъриф беринг, қандай мақсадда қўлланилишини изоҳланг  Ушбу стандарт хавфсизлик таҳдидларини аниқлайди ва очиқ тизимларнинг ўзаро боғлиқлиги муҳитида хавфсизлик талабларини белгилайди.  Хавфсизлик архитектураси зарур техник (моделнинг қуйи учта поғонаси) ва дастурий таъминотни ҳимоя қилиш воситаларини (моделнинг юқори поғоналари) билдиради, уларнинг ишлаши мезонларини белгилайди.  ISO стандарти томонидан белгиланган барча талабларни амалга ошириш жуда қийин ва қиммат.  Бугунги кунга қадар ISO га тўлиқ мос келадиган хавфсизлик тизимлари мавжуд емас. Ушбу стандарт аслида миллий стандартларнинг (O’z DSt ISO 7498-2:2011) мувофиқлиги ўлчовидир. 12 13Тармоқ ресурсларини санаб ўтинг... Ҳужумларни аниқланг...  Ҳар бир поғонадаги протоколларнинг (қоидаларнинг) ҳимоя функциялари уларнинг мақсади билан белгиланади: 1. Физикавий поғона - алоқа линиялари ва қурилмаларининг электромагнит нурланишини назорати, алоқа ускуналарини иш ҳолатида ушлаб туриш. Ушбу поғонадаги ҳимоя экранлаш мосламалари, тўсарлари, узатиш воситасининг жисмоний ҳимояси билан таъминланади. 2. Канал поғонаcи - канал орқали узатиладиган маълумотларни шифрлаш орқали ҳимоя ишончлилигини ошириш (агар керак бўлса). Бундай ҳолда, барча узатиладиган маълумотлар, шу жумладан хизмат маълумотлари шифрланади. 3. Тармоқ поғонаcи ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан энг заиф поғонадир. Барча маршрутлаш маълумотлари унда шаклланади, жўнатувчи ва қабул қилувчи аниқ кўринади, оқим назорати амалга оширилади. Бундан ташқари, пакетлар барча роутерларда, 4. Транспорт поғонаcи - қабул қилиш ва узатиш тугунларида тармоқ поғонасининг функцияларини назорат қилади (оралиқ тугунларда транспорт поғонаси протоколи ишламайди). Транспорт поғонаси механизмлари маълумотлар пакетларининг яхлитлигини, пакетлар кетма- кетлигини, босиб ўтган маршрутни, узатиш ва етказиб бериш вақтини, жўнатувчи ва қабул қилувчининг идентификацияси ва аутентификацияси ва бошқа функцияларни текширади. Барча фаол таҳдидлар ушбу поғонада кўринадиган бўлади. Ўзатиладиган маълумотларнинг яхлитлиги кафолати маълумотлар ва хизмат маълумотларини шифрлашдир. Қабул қилувчидан ва / ёки махфий калитга эга жўнатувчидан бошқа ҳеч ким маълумотни ўзгариши сезилмай ўқий олмайди ёки ўзгартира олмайди. 5. Юқори поғоналардаги протоколлар қабул қилинган ёки узатилаётган маълумотларнинг маҳалли  Бунда ўзаро очиқ тизимларнинг эталон модели хавфсизлигини бошқариш (тизим қўринишида) аҳамиятли бўлиб, ўзаро очиқ тизимларнинг эталон модели ресурсларини муҳофаза қилиш воситалари, яъни рухсат этиш, фойдалана олишни назорат қилиш, калитлар билан шифрлаш ва бошқариш, аутентификация қилиш, рўйхатга олиш, хавфсизлик файлларини таҳлил қилиш ва хизмат кўрсатиш воситалари хавфсизликни бошқаришга оид, деб тушунилади.  Хавфсизликни таъминлаш архитектураси эталон модель таъминлайдиган хавфсизлик хизматлари ва мос механизмларининг умумий тавсифларидан иборат. Эталон моделдаги ушбу хизматлар механизмларнинг жойлашишини белгилайди. 16 Хавфсизлик механизмлари хавфсизлик хизматларини амалга ошириш учун мўлжалланган. Қуйидаги хавфсизлик механизмлари аҳамиятли ҳисобланади:  шифрлаш механизмлари (махфийлик хизматларини тақдим этади, шунингдек бошқа бир қатор механизмларнинг элементлари ҳисобланади);  электрон рақамли имзо механизмлари (аутентификация ва тасдиқлаш хизматларини таъминлайди);  киришни назорат қилиш механизмлари (киришни назорат қилиш хизматини жорий этади, объектлар учун ресурсларга тегишли кириш ҳуқуқи берилишини таъминлайди);  маълумотлар яхлитлиги механизмлари (яхлитлик хизматларини ва қисман тасдиқлаш хизматларини қўллаб-қувватлайди);  аутентификация қилиш механизмлари (тенг ҳуқуқли аутентификация хизмати);  трафикни алмаштириш механизмлари (трафик махфийлиги хизматларини қўллаб- қувватлайди ва трафик 19Т/Р Хизмат турлари Поғоналар Физи к Канал Тармоқ Транспорт Сеанс Тақдимо т Амали й 1. Тенг ҳуқуқли объектлар аутентификацияси + + + 2. Маълумотлар манбаи аутентификацияси + + + 3. Кира олиш йўлининг назорати + + + 4. Улаш ўрнатишли алоқа конфиденциаллиги + + + + + + 5. Улаш ўрнатишсиз алоқа конфиденциаллиги + + + + + 6. Ихтиёрий танланган майдонлар конфиденциаллиги + + 7. Маълумотлар оқими конфиденциаллиги + + + 8. Тикланишли уланиш бутунлиги + + 9. Тикланишсиз уланиш бутунлиги + + + 10. Уланишнинг ажратилган майдон бутунлиги + 11. Улаш ўрнатишсиз боғланиш бутунлиги + + + 12. Уланишсиз ажратилган майдон бутунлиги + 13 Манбани тасдиқлаб рад этишлардан ҳимоя + 14. Етказиб беришни тасдиқлаб рад этишлардан ҳимоя +Ўзаро очиқ тизимларнинг эталон модели поғоналари ва хизмат турлари  Бир даражали объектларнинг аутентификация қилиш хизмати - маълумотларни узатиш фазаси мобайнида вақти- вақти билан боғланишни ўрнатишда бир ёки бир нечта ўзаро ишлайдиган объектларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни таъминлайди.  n-даража маълумотлари манбаларни аутентификация қилиш хизмати - шуни тасдиқлашни таъминлайдики, маълумотларни жўнатувчи (n+1)– даражанинг эълон қилинган объекти ҳисобланади.  Фойдалана олишни назорат қилиш - ресурслардан рухсат этилмаган тарзда фойдалана олишдан муҳофаза қилишни таъминлайди. Бу ресурслар ҳам ўзаро очиқ тизимларнинг эталон модели протоколлари орқали рухсат этиладиган бошқа ресурслар ҳам бўлиши мумкин. 20  Маълумотлар махфийлиги хизмати - рухсат этилмаган очишдан уларни муҳофаза қилишни таъминлайди ва қуйидаги шакллардан ташкил топиши мумкин: • махфийлаштирилган боғланиш хизмати – n-боғланиш бўйича узатишда N-фойдаланувчининг барча маълумотларининг махфийлигини таъминлайди; • боғланишсиз махфийлаштирилган хизмати - боғланиш ўрнатилмасдан n-даража хизматлари маълумотларини битта блокда узатиладиган N- фойдаланувчининг барча маълумотларининг махфийлигини таъминлайди; • саралаш майдонларини махфийлаштириш хизмати - боғланиш ўрнатилмасдан n-даража маълумотларини битта блокда ёки n- боғланиш бўйича N-фойдаланувчи маълумотларидаги саралаш майдонларини махфийлигини таъминлайди; • маълумотлар оқимини махфийлаштириш хизмати - маълумотлар оқимини таҳлил қилишда олинадиган маълумотларнинг махфийлигин  Қайта тикланишли боғланишнинг яхлитлиги хизмати - маълумотлар блоки кетма-кетлигида исталган маълумотлар такрорланиши ва йўқ қилиниши, исталган ўзгартирлиши, қўйилмалар аниқланиши ва қайта тикланиш имкониятини N - фойдаланувчининг барча маълумотларини n-боғланиш бўйича узатишда яхлитлигини таъминлашга қаратилган.  Қайта тикланишсиз боғланиш яхлитлиги хизмати - қайта тикланишли боғланиш яхлитлиги хизматига ўхшаш, лекин қайта тикланиш процедураси бўлмайди. 22  Боғланиш, саралаш майдонларининг яхлитлиги хизмати - n- хизмат маълумотлар блокида N-фойдаланувчи маълумотларининг саралаш майдонларини n-боғланиш бўйича узатишда яхлитлигини таъминлайди ва саралаш майдонларини ўзгартириш, қўйилма, йўқ қилиш ва такрорланиш далилларини аниқлаш шаклини қабул қилади.  Боғланишсиз яхлитлик хизмати - боғланиш ўрнатилишсиз n- хизмат бир маълумотлар блокининг яхлитлигини таъминлайди ва хизмат қабул қилган маълумотлар блокида ўзгартириш далилини аниқлаш шаклини қабул қилади. Қўшимча қўйилмалар ва такрорланишларни аниқлашнинг чекланган шакилари таъминланиши мумкин.  Боғланишсиз саралаш майдонларининг яхлитлиги хизмати - боғланишсиз узатиладиган хизмат маълумотларининг битта блокида саралаш майдонларининг яхлитлигин таъминлайди ва саралаш майдонларини ўзгартириш  Рад этишлардан муҳофаза қилиш хизмати - қуйидаги икки шаклни ёки улардан бирини қабул қилиши мумкин: ◦ манба тасдиқланишини рад этишлардан муҳофаза қилиш хизмати жўнатувчи маълумотларини ёки унинг таркибини юбориш далилидан, хато, рад этишга қарши уринишлардан муҳофаза қиладиган маълумотлар келиб чиқишининг зарур далиллари билан олувчини таъминлайди; ◦ етказиш тасдиқланишли рад этишлардан муҳофаза қилиш хизмати маълумотлар ёки уларнинг мазмунини қабул қилиш далилидан, хато, рад этишга қарши олувчининг уринишларидан муҳофаза қиладиган маълумотлар етказилишининг зарур далиллари билан жўнатувчини таъминлайди. 24 25Т/р Т/Р Механизм Хизмат Шифрлаш Рақамли имзо Кира олиш йўли назорати Маълумот- лар бутунлиги Алмашув аутенти- фикация- си Маршрутла шни бошқариш Арбитраж (муҳокама ) 1. Бир даражаи объектлар аутентификацияси + + + 2. Маълумотлар манбаи аутентификацияси + + 3. Кира олиш йўлининг назорати + 4. Улаш ўрнатишли алоқа конфиденциаллиги + + 5. Улаш ўрнатишсиз алоқа конфиденциаллиги + + 6. Ихтиёрий танланган майдонлар конфиденциаллиги + 7. Маълумотлар оқими конфиденциаллиги + + + 8. Тикланишли уланиш бутунлиги + + 9. Тикланишсиз уланиш бутунлиги + + 10. Уланишнинг ажратилган майдон бутунлиги + + 11. Улаш ўрнатишсиз боғланиш бутунлиги + + + 12. Уланишсиз ажратилган майдон бутунлиги + + + 13 Манбаъни тасдиқлаб рад этишлардан ҳимоя + + + 14. Етказиб беришни тасдиқлаб рад этишлардан ҳимоя + + +Хавфси n – даражанинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги механизмлар жорий этилиши мумкин: 1. Шифрлаш механизми. Шифрлаш узатиладиган маълумотларни ёки/ва маълумотлар оқими тўғрисидаги маълумотлар махфийлигини таъминлаш мумкин: - симметрик (шифрлаш ва дешифрлаш махфий калитдан фойдаланиш йўли билан); - асимметрик (умумий фойдаланишдаги калитни ишлатиш билан).  Бунда шифрлаш калити дешифрлаш калитини билиши ёки аксинча билмаслиги мумкин. Бундай тизимларнинг иккита калитибўлиб, одатда биринчиси “умумий фойдаланишдаги калит” ва иккинчиси “хусусий калит” дейилади.  Шифрлаш механизмининг бўлиши калитларни тақсимланишини бошқариш механизмларидан фойдаланишни назарда тутади. 26 2. Рақамли (электрон) имзо механизми маълумотлар блокларини ёпиш ва ёпиқ маълумотлар блокини текшириш процедураларини ўз ичига олади.  Биринчи жараён ёпувчи томон учун хусусий маълумотни (кўп ва махфий), иккинчиси эса ёпувчи томон хусусий маълумотни киритишга имкон бермайдиган процедура.  Ёпиш жараёни хусусий калит каби маълумот ёрдамида амалга ошириладиган маълумотлар блокини шифрлаш ёки маълумотларни криптографик назорат йиғиндисини шакллантиришда фойдаланади.  Текшириш жараёни ёпувчи томоннинг имзоси, хусусий маълумотнинг мос келишини аниқлаш учун процедураларни ва маълумотни очишда фойдаланади. 27 3. Фойдаланаолишни назорат қилиш механизми ресурслардан фойдалана олишга объектларнинг ваколатларини текширишни амалга оширади. Фойдалана олишни назорат қилиш механизмларини ишлатиш қуйидаги элементларга асосланган:  ваколатли бир даражали объектларнинг ресурслардан фойдалана олиш ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар таъминланадиган фойдалана олишни назорат қилиш маълумотлар базаси;  жойлашиши ва тақдим этиш шакли объектига ёки ресурсга фойдалана олиш ҳуқуқига гувоҳлик ҳисобланган санкциялар (ҳуқуқий санкциялар беради);  объект билан боғланган хавфсизлик белгилари, хавфсизликни таъминлаш сиёсатига мувофиқ, фойдалана олишга рухсат бериш ёки рад этиш учун ишлатилиши;  фойдалана олиш ва/ёки фойдалана олиш давомийлигига уриниш вақти;  фойдалана олишга уриниш, маршрути ва/ёки давомийлиги.  Фойдал 4. Маълумотлар яхлитлигини таъминлаш механизмлари. Маълумотларнинг яхлитлигини икки жиҳати мавжуд:  маълумотлар битта блокининг ёки майдоннинг яхлитлиги;  маълумотлар блоклари оқими ва майдонларининг яхлитлиги. Умумий ҳолатда ҳар иккала маълумотлар яхлитлигини таъминлаш механизмларидан фойдаланилади.  Маълумотлар битта блокининг яхлитлигини аниқлаш узатиш объектларидаги ва қабул қилиш объектларидаги жараёнларни ўз ичига олади. Узатувчи объект маълумотлар блокига қиймати маълумотларнинг ўзини фукцияси ҳисобланган белгини (ишорани) қўшади. Қабул қилувчи объект мос келадиган сонни ҳосил қилади ва уни ҳосил бўлган белги билан таққослайди. Ушбу механизм маълумотлар блоки алмаштирилишидан муҳофаза қилмайди.  Хавфсизликни таъминлаш архитектурасининг мос даражалардаги ўзгаришларни аниқлашёки ю 5. Аутентификация қилишни таъминлаш механизмлари . Аутентификация қилишни таъминлаш учун қуйидагилардан фойдаланилади: - узатувчи объект ҳосил қиладиган ва қабул қилувчи объект текширадиган пароллар; - криптографик усуллар; - объект характеристикаларини текшириш.  Аутентификация қилишни таъминлайдиган механизмлар бир даражали объектлар аутентификация қилинишини таъминлаш мақсадида n-даража киритилиши мумкин.  Ишлатиладиган аутентификация қилиш усуллари “уч карра кўл сиқиш” процедураси билан бирга ишлатилиши мумкин. 30 6. Матнни тўлдириш механизмлари - оқимларни таҳлил қилишдан турлича муҳофаза қилиш даражаларини таъминлаш учун ишлатилиши мумкин. 7. Маршрутни бошқариш механизмлари . Фақат физик хавфсиз кичик тизимлар, коммутаторлар (тармоқ даражасидаги ретрансляторлар), каналлар ишлатилиши учун маршрутлар танланиши ёки олдиндан берилиши мумкин.  Боғланишга доимий уринишлар аниқланганида охирги тизимлар тармоқ хизматларини етказиб берувчиларидан бошқа маршрут бўйича боғланишни ўрнатилишини талаб қилиши мумкин. 31 8. Тасдиқлаш механизмлари . Яхлитлик, манба, вақт ва олувчи каби икки ёки ундан кўп объектлар ўртасида узатиладиган маълумотлар характеристикалари тасдиқлаш механизми ёрдамида тасдиқланиши мумкин. Ушбу тасдиқлаш ҳар иккала ўзаро ишлайдиган томон ишонадиган ва зарур ахборотга эга бўлган учинчи томон орқали таъминланади.  Кафолатланган функционаллик бошқа хавфсизликни таъминлаш механизмларининг самарадорлигини ошириш ва имкониятларини кенгайтириш учун таъминланиши керак. Хавфсизликни таъминлаш механизмлари ишлатадиган функция ишончга сазовор бўлиши керак. 32 Актив хужум мисоли
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha