Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўткир коронар синдром

Купить
Ўткир коронар синдром Ўткир миокард инфаркти лабораторияси www.arxiv.uz  Юрак – Инсон танасидаги мураккаб аъзодир. Умр давомида юрак қисқариши туфайли артериал тармоқ орқали организмнинг барча тўқималарига ҳаёт учун муҳим озуқа моддаларини етказилади. Ушбу вазифани бажариш учун юракнинг ўзига кислородга тўйинган қон зарур, бу эса коронар томирлар орқали амалга ошади. Бу қон томирлар орқали юрак мушаги ( миокард)га кислородга тўйинган қон оқади. www.arxiv.uz Юрак ишемик касаллиги юрак хуружининг сабаби ҳисобланади. Миокард инфаркти атеросклерознинг жиддий асоратларидан бири ҳисобланади. У икки сабаб туфайли юзага чиқиши мумкин: 1.Агар атеросклеротик пилакчада ёриқ ёки яра чикиши рўй берса, тромбоцитлар шу жойда ёриқни ёпиш учун тўпланади ва қон ивиши ривожланади(тромб). Тромб кислородга тўйинган қоннинг ўтишига тўсқинлик қилиб , миокард инфаркти ривожланиши мумкин. 2.Агар артерия атеросклеротик пилакчанинг мунтазам ривожланиши оқибатида беркилса, аввало стенокардия хуружлари кузатилади. www.arxiv.uz Интенсив даво талаб қиладиган юракнинг оғир касаллиги ҳисобланади ва уткир коронар кон окими етишмовчилиги хисобига юз беради. ЎКС ташхиси қуйидагилардан ташкил топган:  Номуқим стенокардия. Бу жиддий ҳолат ҳисобланиб, кўкракдаги оғриқ тез-тез такрорланади, лекин қон анализларида миокард некрози маркёрлари аниқланмайди.  Ўткир миокард инфаркти(Q-тишчасиз миокард инфаркти) ва (Q- тишчали миокард инфаркти). Миокард инфаркти қон таҳлилида ва ЭКГда тасдиқланганда ташхисланади. Юрак ҳуружи руй берган беморларга дастлабки даврда ўткир коронар синдром ташхисини қўйиш мумкин. Шифокорлар беморнинг касаллик тарихини, турли тестлар, баъзи бир факторларни анализ қилган холда ташхисни кейинчалик аниклайдилар. Ўткир коронар синдром. (ЎКС) www.arxiv.uz Кўкрак сохасида оғриқ ёки нохушлик(стенокардия), босилиш, куйиш сиқилиш, оғирлик ёки кўкрак марказида оғриқ билан кечади.Юрак хуружида оғриқ бир неча дақиқа кечади, у интенсивлигига қараб камайиши ёки кўпайиши мумкин. Нохушлик тананинг юқори қисмида , қўлларда,бўйинда, елкада, жағда ва қоринда бўлиши мумкин.Яна нафас олиш қийинлашиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, совуқ тер босиши,бош айланиши ёки хушдан кетиш кузатилиши мумкин. Юрак хуружи симптомлари: www.arxiv.uz  Агар сиз юрак хуружи бошланди деб ўйлаётган бўлсангиз, тезда (103) га қўнғироқ қилинг. Ундан сўнг аспирин таблеткасини чайнаш керак. Фельдшерга бу ҳақда айтинг шунда қўшимча аспирин дозаси зарур бўлмайди. Қўл остида нитроглицерин таблетка дори воситаси бўлса қон босими назоратида тил остига ташланади ва харакат чекланади.Юрак хуружида шошилинч ёрдам: www.arxiv.uz Профилактика қилишнинг қўшимча чораларини юрак хуружи қайталашини олдини олиш тадбирларини даволовчи шифокор билан муҳокама қилиш керак. Қон босими ва қонда холестерин меъёрини назорати.( стационардан чиқишда статинлар, АПФ- ингибиторлари,бета-блокаторлар буюрилади). Аспирин ва антитромбоцитар дори воситаси клопидогрелни беморлар мунтазам қабул қилишлари керак. Юрак хуружининг профилактикаси. www.arxiv.uz  Юрак хуружининг ҳавф омиллари юрак ишемик касаллиги ҳавф омиллари билан бир ҳил:  Ёш. Юрак ишемик касаллиги ҳавфи ёш катталашган сари ортиб, эркакларда биринчи юрак ҳуружи ўртача 40 ёшдан кейин ривожланади.  Жинс. Эркаклар аёлларга қараганда ёш юрак ишемик касаллиги ва юрак хуружи билан хасталаниш хавфига эгалар.  Наслий мойиллик. Баъзи бир генетик омиллар диабет, холестеринни меъёрдан юқори бўлиши ва юқори қон босими хавф омилларини ривожланиш эҳтимолини оширади. Ҳавф омиллари www.arxiv.uz Семизлик Ортиқча вазн, қорин соҳасида ортиқча ёғ бўлиши юрак қон томир касаллиги хавфини янада оширади ва юқори қон босими,диабет ривожланишига ва юрак касаллиги ортишига сабаб бўлади. www.arxiv.uz Чекиш . Чекиш юрак қон томир касаллигиги ривожланиши учун энг хатарли омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Чекиш қон қуйилиши га, тромблар хосил бўлишига, қон босими ошишига, липидлар алмашинуви бузилишига олиб келади. Кунига 3 дона сигарет чекадиган одам юрак- қон томир касаллигига чалиниш ҳавфи юқори бўлади.Хатто чекмайдиганлар ичида пассив чекувчига айланиш ҳам хатарни оширади. www.arxiv.uz Жисмоний харакатнинг камайиши. Жисмоний харакат юракга, қон айланишига, холестерин меъёрига, қон босими назоратига, вазнни меъёрга келтиришда муҳим ўрин эгаллайди. www.arxiv.uz Юқори қон босими. Юқори қон босими (гипертония) юрак ишемик касаллиги ва юрак хуружи ривожланишига сабаб бўлади. Нормал қон босими 120/80 мм.сим.уст. дан паст бўлади. www.arxiv.uz Қонда қанд миқдорини назорат қилмайдиган диабети бор беморлар юрак қон томир касаллигига чалиниш хавфини ортирадилар. www.arxiv.uz Холестерин кўрсаткичлари юқори бўлиши. www.arxiv.uz Эътиборингиз учун рахмат. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha