Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 584.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг буйруқлари

Купить
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг буйруқлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари 1. “Олий таълим муассасалари факультетлари тўғрисида”ги ва Олий таълим муассасаси кафедралари тўғрисида”ги Низом 03.12. 2011 йил № 487 буйруқ. 2.“Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган хамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333- сон буйруғи хамда 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 3. “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги Низом; 22.05.2009 йил № 160 буйруқ; 4. Олий таълим муассасаларида мустақил таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом; 21.02.2005 йил № 34 буйруқ; 5. “Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш тўғрисида”ги Низом; 10.08.1998 йил № 185 буйруқ; 6. Олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши тўғрисидаги Намунавий Низом; 03.12. 2011 йил № 487 буйруқ; 7. “Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларини янги авлодини яратиш концепцияси” 2002 йил 7 март; 8. “Очиқ лекцияларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом; №79 - сонли буйруқ 2004 йил 26 март; 9. “Вақт меъёрлари тўғрисида”ги 2015 йил 9 сентябрдаги № 5-2015 сонли буйруқ. 10.“Олий таълим йўналишлари ва мутахасисликларининг Давлат таълим стандартларини ва ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2014 йил 10 мартдаги №84 буйруқ. 11. “Олий таълим тўғрисидаги Низом” Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 09.02.2003 йилдаги № 9-сонли буйруғи 12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 2 августдаги 278-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, касб таълими тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш Концепцияси. 13. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳақидаги Низом. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 13 апрель № 76 сонли буйруғи. 14. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг “Таълим муасасаларини Намунавий ички тартиб қоидалари ҳамда Уставини тасдиқлаш ҳақида”ги 2010 йил 1 июн №257 сонли буйруғи. 15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти тўғрисида” ги Низом. 1998 йилдаги № 305– сонли буйруғи. 16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муасасалари талабаларини меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан таъминлаш тўғрисида”ги 2014 йил 31 мартдаги № 114 - сонли буйруғи. 17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Давлат таълим стандартларини такомиллаштириш бўйича асосий тамойиллар тўғрисида”ги 16.11.2006 йилдаги № 262 – сонли буйруғи. “ Олий таълим тўғрисида”ги НИЗОМ Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 09.02.2003 йилдаги № 9-сонли буйруғи Олий таълимнинг мақсади: Олий таълимнинг мақсади - мамлакатнинг истиқболдаги тараққиётини ҳисобга олиб, юксак маънавий - маърифий сифатларга, мустақил фикрлаш қобилиятига ҳамда жамиятнинг илмий-техникавий, ижтимоий - иқтисодий ва маданий ривожини таъминлашга қодир юқори малакали рақобатбардош кадрлар етиштириш. 1.Давлат таълим стандартларига мувофиқ илғор, замонавий таълим ва касб-ҳунар дастурлари асосида юқори самарали ўқитишни ташкил қилиш ва малакали кадрлар етиштиришни таъминлаш; 2. Олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш; 3.Мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланиш истиқболлари ҳамда жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, фан, техника, илғор технология, иқтисодиёт ва маданиятнинг замонавий ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашни ташкилий ва услубий жиҳатдан мунтазам такомиллаштириш; Олий таълимнинг асосий вазифалари: 4.Олий таълимнинг инсонпарварлик йўналишида бўлишини таъминлаш ҳамда ёшларни миллий истиқлол мафкураси ва умуминсоний қадриятлар асосида, ватанга, жамиятга, оилага ва табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш; 5.Ўқув амалиётига интерфаол усулларни, янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқитишнинг мустақил таълим ва индивидуал ёндашув методикаси ҳамда воситаларини, масофавий ўқитиш тизимини татбиқ этиш; 6.Олий таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминловчи тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш; 7.Илмий-педагогик кадрлар ва талабаларнинг илмий тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали фан, техника ва технологияни ривожлантириш, олинган натижалардан таълим жараёнида ва мамлакат иқтисодиётида фойдаланиш; 8.Давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш асосида таълим хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш; 9.Олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш ва улар мустақиллигини кенгайтириш; 10.Васийлар ва назорат кенгашлари шаклида янги жамоатчилик бошқарувини киритиш; 11.Касбий тайёргарлик бўйича иш билан таъминлашнинг мониторинги ва маркетинг тадқиқотлари, таълим сифатига кадрлар тайёрлаш ва мониторинг назоратини қўллаш; 12. Олий таълим соҳасида тараққий этган мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш. Бакалавриат МагистратураОлий таълим: 1B0F06 0505 Бакалавр тайёрланади: 1.Муайян йўналишлар бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши мумкин бўлган лавозимларга; 2.Бакалариат йўналишига мувофиқ келувчи танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга; 3.Қайта тайёргарлик ва малака ошириш тизимида қўшимча касбий таълим олишга. Магистр тайёрланади: 1.Аниқ ихтисослик бўйича мустақил илмий-тадқиқот, илмий-педагогик, бошқарув ва касбий фаолиятга; 2.Магистр тайёрлашнинг тегишли мутахассислиги бўйича олий таълимнинг кейинги босқичи докторантурада таълим олишга; 3.Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида қўшимча касбий таълим олишга. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ УНИВЕРСИТЕ Т АКАДЕМИЯ ИНСТИТУТ УНИВЕРСИТЕТ: - билим ва таълимнинг бир қанча соҳалари бўйича олий ва ундан кейинги таълим турлари дастурларини амалга оширади; -турли соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини оширади; -фанларнинг кенг қамрови бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боради; -билимларнинг тегишли соҳалари бўйича илмий ва услубий марказ ҳисобланади. АКАДЕМИЯ: -билим ва таълимнинг муайян соҳалари бўйича ва ундан кейинги таълим турлари дастурларини амалга оширади; -билимнинг муайян соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини оширади; -фан, маданият ва санъатнинг аниқ соҳалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боради; -ўз фаолияти доирасида етакчи илмий ва услубий марказ ҳисобланади. ИНСТИТУТ: -билимнинг бир соҳаси доирасида олий ва ундан кейинги таълим дастурларини амалга оширади; -муайян соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини оширади; -амалий ва фундаментал илмий тадқиқотлар олиб боради. Талабаларнинг ҳуқуқлари: 1.Йўналишлар ва мутахассисликлар таълим дастурларида кўзда тутилган, фан, техника ва технологиялар, иқтисодиёт ва маданият ривожининг замонавий даражасига муносиб билимларни эгаллаш; 2.Ўқув дастурига мувофиқ кўзда тутилган қўшимча курслар ва ўқиш турини танлаш; 3.Таълим муассасаси фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама ва ҳал қилишда қатнашиш, шу жумладан жамоат ташкилотлари орқали ҳам; 4.Таълим муассасаси Уставида жорий қилинган тартибда кутубхона, ахборот фонди, ўқув, илмий, тиббий ва бошқа бўлинмалар хизматларидан текин фойдаланиш; 5.Илмий-тадқиқот ишлари, анжуманлар, симпозиумларда иштирок этиш; 6.Ўз илмий ишларини чоп эттириш; 7.Олий таълим муассасаси маъмурияти қарорлари устидан шикоят қилиш; 8.Белгиланган тартибда ҳарбий мутахассислик бўйича таълим олиш. Талабаларнинг мажбуриятлари: 1. Билим эгаллаши; 2. Кўрсатилган муддатларда ўқув режасида кўзда тутилган барча топшириқларни бажариши; 3. Таълим муассасаси Уставига амал қилиш; 4. Таълим муассасаси ички тартиби қоидаларига амал қилиш; 5. Талабалар турар жойи қоидаларига амал қилиш. Олий таълим муассасаси профессор- ўқитувчиларининг ҳуқуқлари: 1. Қонунда белгиланган тартибда ихтисослигига мувофиқ иш ҳақи олиш ва мукофотланиш; 2. Олий таълим муассасаси (факультет) кенгашига сайланиш ва унга сайлаш; 3.Олий таълим муассасаси фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда қатнашиш; 4.Кутубхоналар, ахборот фондлари, ўқув ва илмий бўлинмалар ҳамда таълим муассасаси Низомида кўрсатилган ёки жамоат келишувига мувофиқ, ижтимоий- маиший, тиббий ва бошқа таркибий бўлинмалар хизматларидан текин фойдаланиш; 5. Ўқув курслари мазмунини олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ аниқлашда қатнашиш; 6. Ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида, ўзларининг шахсий хусусиятларига жавоб берадиган таълим усуллари ва воситаларини танлаш; 7. Қонунда белгиланган тартибда олий таълим муассасаси маъмурияти буйруқлари ва фармойишларига норозилик билдириш; 8. Ўз касбий фаолиятининг ташкилий ва моддий-техникавий таъминланишини талаб қилиш. Олий таълим муассасаси профессор- ўқитувчиларининг мажбуриятлари: 1.Талабаларда юқори маданият ва маънавиятни, ўз касбига, Ватанига, табиатга муҳаббатни, ватанпарварлик, фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш; 2.Ўқув тарбия ва илмий жараёнларнинг юқори самарадорлигини таъминлаш; 3.Талабаларда танлаган йўналиши (ихтисослиги)га монанд касбий маҳоратни, фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш; 4.Олий таълим муассасаси Уставига амал қилиш; 5.Талабаларда мустақиллик, ташаббускорлик ва ижодий қобилиятни ривожлантириш. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕКТОР ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИ 1. Ректор таълим муассасасининг иш натижаларига олий таълим ДТСнинг амалга оширилишига жавобгар хисобланади; 2. Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан таълим муассасаси номидан фаолият кўрсатади; 3. Барча идораларда, муассасаларда, корхоналарда унинг манфаатини ҳимоя қилади; 4. ОТМ мулкини бошқаради, шартномалар тузади, ишонч қоғози топширади; 5. Банкда таълим муассасаси ҳисобини очади ва Низомга асосан кредитларнинг бошқарувчиси ҳисобланади. 6. Таълим муасасасининг барча ходимлари, талабалари ва бошқалар учун мажбурий бўлган буйруқ ва топшириқлар беради; 7. Проректорларнинг аниқ вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди; 8. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб асосида таълим муассасаси ишчи ва ходимлари ҳамда илмий-педагогик ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишни амалга оширади; 9. Олий таълим муассасаси таркибига кирувчи илмий- тадқиқот, тажриба-синов ва бошқа ташкилот ҳамда бўлимларнинг ваколатини белгилайди, уларнинг Низомларини тасдиқлайди; 10. Олий таълим муассасаси ходимларининг лавозим маошларига устама ҳақ, қўшимча ҳақ миқдорини белгилайди; 11. Касаба уюшмаси ёки бошқа ваколатли ташкилот билан келишган равишда ходимларнинг ички тартиб - қоидаларини белгилайди; 12. Олий таълим муассасаси қошида очилган академик лицейлар фаолиятининг ўқув-услубий бошқарувини ва тегишли йўналишдаги касб-хунар коллежлари патронатини амалга оширади; 13. Амалдаги қонунчиликка асосан бошқа вазифаларни амалга оширади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha