Ҳожи муҳаммад шаҳдий девонининг таркиби ва бадиияти

ҲОЖИ МУҲАММАД ШАҲДИЙ ДЕВОНИНИНГ ТАРКИБИ ВА
БАДИИЯТИ
МУНДАРИЖА
КИРИШ 3
I   БОБ.   ҲОЖИ   МУҲАММАД   ШАҲДИЙ   МЕРОСИНИНГ   ЎЗ   ДАВРИ
АДАБИЙ   МУҲИТИДА   ТУТГАН   ЎРНИ
...................................................... ..13
1.1.  Адабий муҳитда Шаҳдийнинг тутган ўрни ..13  
1.2.   Шаҳдий   ҳаёти   ва   ижодий   фаолиятини   ўрганиш
манбалари...................... .30
II  БОБ.  ШАҲДИЙ ДЕВОНИ: АНЪАНАВИЙЛИК, ЎЗИГА ХОСЛИК, 
ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАР    48
2.1.  Девон тузилиши ва жанр хусусиятлари    48
2.2. Девоннинг ғоявий, тасаввуфий йўналишлари................. . ........................... 68
2.3. Девондаги ўзбекча ғазалларининг ирфоний синтези…………………….92
III  БОБ. ШОИРНИНГ БАДИИЙ МАҲОРАТИ 105
3.1. Шаҳдий лирик шеърларининг мавзу - мундарижаси  ва     унинг адабий    
хусусиятлари    105
3 .2.  Шаҳдий ғазалларида табиат тасвири билан сўфиёна қарашлар 
ифодасидаги уйғунлик 121
Умумий хулосалар 142
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 146
1 КИРИШ (фалсафа доктори ( PhD ) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация   мавзусининг   долзарблиги   ва   зарурати.   Жаҳон
адабиётшунослигида   тасаввуф   адабиётининг   мумтоз   адабиётга   таъсирини
ўрганиш   асосий   масалалардан   бири   бўлиб   қолмоқда.   Айниқса,   мусулмон
мамлакатларида   адабиётнинг   Қуръони   карим,   ҳадиси   шариф   ва   тариқат
ғоялардан   олган   таъсири,   кўплаб   ирфоний   мавзуларнинг   мумтоз   поэтика
орқали   ифодаланиши   адабиётшунослигимизнинг   ғоявий   такомиллашувида
муҳим   аҳамият   касб   этиб   келмоқда.   Шунингдек,   мутасаввиф   шоирларнинг
девони   таркибидаги   мавзу   ва   жанрлар   хилма-хиллиги,   яратилган
образлардаги   новаторлик   ва   бадиий   тафаккурнинг   ирфоний   синтези   каби
масалаларни   ўрганишга   алоҳида   эътибор   қаратилмоқда.   Шу   нуқатаи
назардан адабий меросимизнинг мазкур жиҳатиларини ўрганиш, тасаввуф ва
мумтоз   поэтиканинг   инсоният   бадиий   тафаккури   тараққиётидаги   таъсирини
аниқлаш бугунги куннинг долзарб мавзулардан бири ҳисобланмоқда.
Дунё   адабиётшунослигида   адабий   манбашунослик   ва   матншунослик,
кичик   адабий   марказларда   Шарқ   мумтоз   поэзиясининг   ўзига   хос
хусусиятлари,   уларнинг   асосий   йўналишлари,   ирфоний-тасаввуфий   адабиёт
вакиллари   асарларни   антропоцентрик   тадқиқ   тамойиллари   асосида   ўрганиш
устуворлик   қилмоқда .   Шу   боис   замонавий   адабиётшуносликда   тасаввуф
шеъриятининг   турли   йўналишлари,   диний-ирфоний   асарлар   шарҳи,   сўфий
шоирлар   таржимаи   ҳоли   ва   уларнинг   ахлоқий-фалсафий   қарашларини
ўрганиш   каби   устувор   йўналишларда   илмий   тадқиқот   ишлари   олиб
борилиши бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, мутасаввиф
шоирлар   девонининг   таркибий   қисми,   адабий   меросида   ислом   динининг
ғояси,   тариқат   ва   таълимотлар   билан   боғлиқ   жиҳатлари
адабиётшунослигимизда   кам   ўрганилган.   Бу,   ўз   навбатида,   мазкур   мавзуни
кенг тадқиқ этиш заруратини белгилайди.
Мамлакатимизда   сўнгги   йилларда   Шарқ   мумтоз   адабиёти   вакиллари
қўлёзма   асарларни   тадқиқ   қилиш,   таржима   этиш,   шарҳлаш,   асар   ҳақида
илмий   хулосалар   ёзиш,   шоирлар   девонларининг   танқидий   матнларини
2 яратиш,   уларнинг   лингвопоэтик   хусусиятларини   ўрганиш   миллий
адабиётшунослик фанининг энг муҳим ва долзарб вазифа сига   айланди. Зеро,
«Бизнинг   ҳавас   қилса   арзийдиган   буюк   тарихимиз   бор,   ҳавас   қилса
арзийдиган   улуғ   аждодларимиз   бор.   Ҳавас   қилса   арзийдиган   беқиёс
бойликларимиз   бор.   Ва   мен   ишонаман,   насиб   этса,   ҳавас   қилса   арзийдиган
буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади» 1
.
Шу нуқтаи назардан, Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий ҳаёти, девони таркиби, мавзу
мундарижаси,   давр   адабий   муҳитида   тутган   ўрнини   ўрганиш,   лирик
меросида Қуръон оятлари ва тасаввуфий манбаларининг ўзига хос таъсирини
муайянлаштириш  заруратини юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   24   майдаги   ПҚ-
2995-сон   “Қадимий   ёзма   манбаларни   сақлаш,   тадқиқ   ва   тарғиб   қилиш
тизимини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   Қарори,
2018   йил   12   майдаги   ПҚ-3721-сон   “Буюк   алломалар,   адиб   ва
мутафаккирларимиз   ижодий   меросини   кенг   ўрганиш   ва   тарғиб   қилиш
мақсадида   ёшлар   ўртасида   китобхонлик   танловларини   ташкил   этиш
тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24
июлдаги   571-сон   “Самарқанд   давлат   университети   фаолиятини   янада
такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”   қарорлари,   2017   йил   14
февралдаги   “Имом   Термизий   халқаро   илмий-тадқиқот   марказини   ташкил
этиш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   Қарори,   2022   йил   10   февралдаги
“Қадимий   ёзма   манбаларни   сақлаш   ва   тадқиқ   этиш   тизимини
такомиллаштиришга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   Қарори
ҳамда   мазкур   фаолиятга   тегишли   бошқа   маъмурий   ҳуқуқий   ҳужжатларда
белгиланган   вазифаларни   амалга   оширишга   ушбу   диссертация   тадқиқоти
муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг   республика   фан   ва   технологиялари
ривожланишининг   устувор   йўналишларига   боғлиқлиги.   Диссертация
1
Адаби ё т ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам
пойдеворидир.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзи ё евнинг   Ўзбекистон   ижодкор   зи ё лилари
вакиллари билан учрашувдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2017. – 4 август.
3 республика   фан   ва   технологиялар   ривожланишининг   I.   “Ахборотлашган
жамият   ва   демократик   давлатни   ижтимоий,   ҳуқуқий,   иқтисодий,   маданий,
маънавий-маърифий   ривожлантиришда   инновацион   ғоялар   тизимини
шаклланштириш   ва   уларни   амалга   ошириш   йўллари”   номли   устувор
йўналишига мувофиқ бажарилган.
Мавзунинг   ўрганилганлик   даражаси.   XVIII-XIX   асрлар   мобайнида
Қўқон адабий муҳитининг ривожланиш жараёни ва унинг намояндалари, шу
адабий   муҳитда   яшаб   ижод   этган   шоир   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдийнинг
ижодий   мероси   ҳақида   айрим   форсий   манбаларда   қисқача   маълумотлар
келтирилган 2
.   Бироқ   бу   маълумотлар   аксарият   ҳолларда   бир-бирини
такрорлаганлиги   боис,   масаланинг   кўплаб   жиҳатлари   ёритилмай   қолган.
Шоир   ҳаёти   ва   ижодига   қизиқиш   дастлаб   унинг   замондошлари   томонидан
бошланган 3
.   Шаҳдий   шеърларининг   намунаси   XIX   аср   охири   ХХ   аср
бошларига   қадар   бир   қанча   илмий-адабий   манбаларга   киритилиб,   унинг
лирик   девони   ўттиздан   ортиқ   нусхаларда   кўчирилган 4
.   XVIII-XXI   асрдаги
Мовароуннаҳр   адабиётига   мурожаат   этган   шарқшунос   ва
адабиётшунослардан   Э.Бертелс,   И.Брагинский,   А.Семёнов   Ҳ.Комацу,
Т.Бейсембиев,   М.Сзуппе ,   Иброҳим   Худоёр 5
,   ўзбек   адабиётшунослардан
2
  Қор   Раҳиматуллоҳи   Возеҳ.   Тўҳфат   ул-аҳбоб   фи   тазкират   ил-асҳоб.   Матни   интиқодӣ ӣ   бо   муқаддима   ва
тасҳеҳи   Асғари   онфидо.   Зери   назари   Абдулған   Мирзоев.   –   Душанбе:   Дониш,   1977.   –   368   с.;	
Ҷ ӣ   Ҳожи
Ҳакимхон.   Мунтахабот   ат-таворих.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик   институти   қўлёзмалар
фонди.   Инвентар   №592.;   Радоиф   ул-ашъор.   –   Захираи   дастхатҳои   шарқии   Институти   шарқшиносии   АФ
То икистон, инв №1628.;   Мирзо Олими Хўқандий бинни Мирзо Раҳими Тошкандий. Ансоб ус-салотин ва	
ҷ
таворихи   ҳавоқин.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фонди.   Инвентар
№7515.; 
3
  Имомалии Қундуз . Таворихи манзума.  	
ӣ Нусхаи хаттии №204 маҳфуз дар захираи дастнависи шарқии АИ
умҳурияти То икистон	
Ҷ ҷ ..;   Зуфархони  авҳар . Девони  авҳар . – Душанбе. Ирфон, 1986..;  	Ҷ ӣ Ҷ ӣ Дилшод Барно.
Танланган асарлар/Нашрга тайёрловчи М. Қодирова. – Т:. 1972.; Абдураҳим Истаравшан .  Дафтари қасида.	
ӣ
Осорхонаи адабии  Истаравшан. Инвентар №325.;  Дилшод  Барно. Таърихи муҳо ирон.  	
ҷ Захираи дастхатҳои
шарқии Институти шарқшиносии АФ То икистон, инв № 2676.;	
ҷ
4
  Нодим   Истаравшан .   Девон.   Нусхаи   хаттии   №789   маҳфуз   дар   захираи   дастнависи   Осорхонаи   адабии	
ӣ
Истаравшан .;  Мужрим Обид. Тўҳфат ул-обиддин ва анис ул-ошиқин (тошбосма). – Бухоро: Когон матбааси,
1905 й.; Хислат. Армуғони Хислат.  Тошбосма нусхаси. Тошкент босмахонаси,  1912 й.;
5
  Бертельс Е. Э. Адабиёти форс  дар Осиёи Миёна. – Москва: Наука, 1948.; Брагинский И. С. К. Изучению	
ӣ
ўзбекского-таджикиских литературы   связев.   В. Взаимосвязи литератур Востока и Запада. – Москва: Издо-
во вост. Литературы. 1961.;   Семенов А. А. Собрание восточн ых рукописей Академии наук Узбекской ССР.
Том   01.   –   Тошкент:   Наука,   1952.;   Ҳисао   Коматцу.   ХХ   аср   бошларида   Ўрта   Осиёда   туркчилик   ва   давлат
ҳаракатлари.–Анқара:   Турхон,   1993.;   Бейсембиев,   Тимур   Касымович.   Кокандская   историография:
исследование   по   источниковедению   Средней   Азии   XVIII-XIX   веков.   –   Алматы:   2009.;   Maria   Szuppe
Patrimoine   manuscrit   et   vie   intellectuelle   de   l Asie   centrale   islamique   (Cahiers   d Asie   Centrale,   No.   7)   (French	
ʼ ʼ
Edition) .   1999. ;   Иброҳим   Худоёр.   Шеъри   форсии   Мовароуннаҳр   қарни   бист   бо   такя   бар   муҳитҳои   адабии
Хўқанд ва Хоразм. – Теҳрон: Тамаддуни Э рон , 1385 ҳ.ш.. 
ӣ
4 П.Қайюмов,  А.Қайюмов,  Э.Шодиев 6
,  истиқлол   даврида   эса   А.Муҳаммадиев,
Н.Муҳиддинова,   О.Жўрабоев   О.Болтабаева 7
,   тожик   адабиётшунослардан
Мулло   Юлдош,   С.Айний,   Х.Мирзозода,   С.Амирқулов,   А.Мухторов,
А.Мирзаев,   Р.Ҳодизода,   У.Каримов,   С.Саъдиев,   С.Султонов,   Н.Маъсумий,
С.Хўжақулов 8
  каби   тадқиқотчилар   бу   давр   шеърияти   мазмуни   ва
мундарижавий   ғояси,   унинг   поэтикаси,   давр   адабий   муҳити,   бадиий
асарларнинг   жанр   хусусиятлари   ҳамда   ижтимоий-тарихий   жараёнлари
ҳақида фикр мулоҳазалар билдирганлар.
Аммо   Қўқон   адабий   муҳити   ва   унинг   намояндалари,   хусусан
Шаҳдийнинг ҳаёт ва фаолияти борасида алоҳида ва кенг қамровли тадқиқот
иши   амалга   оширилмаган.   Адабиётшунос   олим   Сайидумар   Султонов
томонидан   ёзилган   мақолалар   ва   рисолаларда   бу   борада   умумий   характерга
эга бўлган айрим фактик маълумотлар мавжуд, бироқ шоир ҳаёти, унинг давр
адабий   муҳитида   тутган   ўрни,   шеърларининг   қиёсий   ўрганилиши,   поэтик
маҳорати, девони нусхалари тавсифи, шоир поэзиясининг диний, ирфоний ва
тасаввуфий мазмун-моҳияти, шоирнинг ўзбекча шеърлари борасида батафсил
тўхталмаган. Бинобарин, бу мавзу монографик тарзда илк бора махсус тадқиқ
этилмоқда.
6
  Қаюмов П. Тазкираи  Қаюмий. 5 жилд. – Тошкент:   Ўзбекистон  Фанлар академияси, 1998.;  Қўқон  адабий
муҳити  (XVIII-XIX   асрлар).   – Тошкент:   Ўзбекистон   фанлар  академияси  нашриёти,  1961.;   Шодиев  Э.   XIX
аср   Хўқанд   шоирлари   ижодида   зуллисонайнлик   анъаналари.   Тожик   адабий   алоқалари   тарихидан.   –
Тошкент:  Ўқитувчи, 1988.;
7
  Жўрабоев О. Ҳазиний Хўқандий ҳаёти ва ижодий мероси: Филология фанлари номз. ...дис. автореф. – Т:.
2003.;   Муҳаммадиев   А.   Муҳйининг   туркий   ва   форсий   девони   поэтикаси.   Филология   фанлари   номз.   ...дис.
автореф.– Самарқанд:   2008.;   Муҳитдинова   Н.   Мирҳасан   Садоий   ва   унинг   адабий   мероси   (шеърият
поэтикаси,   ғоявий-бадиий   таҳлил   масъалалари).   Филология   фанлари   номз.   ...дис.   автореф.– Самарқанд:
2017.;   Болтабаева.   О.   XX   аср   бошларида   Наманганда   адабий   ҳаракатчилик   намояндалари,   анъаналари,
янгиланиши. Филология фанлари номз. ...дис. автореф. – Т:. 2019.;
8
  Мулло   Юлдош   мураттиби   тазкира.   Радоиф   ул-ашъор   (Тазкираи   шоирон).   Нусхаи   хаттии   №1628   маҳфуз
дар захираи дастнависи шарқии АИ  умҳурияти То икистонҶ ҷ .; С. Айн ӣ . Намунаи адабиёти то ик.  – Москва:	ҷ
Наука, 1926.; Мирзозода Х. Материалҳо аз таърихи адабиёти то ик/асрҳои XVI-XIX ва ибтидои асри XX. –	
ҷ
Душанбе:   Сталинобод,   1956.;   Амирқулов   С.   Адабиёти   то ик   дар   нимаи   якуми   асри   XIX.   –   Душанбе:	
ҷ
Нашрияи     УДТ,   1980.,   Таҳаввули   адабиёти   то ик   дар   нимаи   якуми   асри   XIX.   -   Душанбе:   Дониш,   1997.;	
ҷ
Нигоҳе ба инкишофи таърихи адабиёти то ик дар Мовароуннаҳр. (Қарни XIX). Душанбе:  2010.;	
ҷ   Мухторов
А.   Метерилы   по   истории   Уратюбе.   –   Москва:   Издательство   Восточной   литература,   1963.;   Мирзоев   А.
Адабиёти асри XVII-XVIII-и то ик/барои синфи IX. – Душанбе: Ирфон, 1970.; Ҳодизода Р, У. Каримов, С.	
ҷ
Саъдиев   Адабиёти   то ик   асрҳои   XVI-XIX   ва   ибтидои   асри   XX.   –   Душанбе:   Маориф,   1988.;   Султонов   С.	
ҷ
Таърихи   доираи   адабии   Истаравшан   дар   нимаи   дуввуми   асри   XVIII   ва   аввали   асри   XIX.   –   Душанбе:
“Сурушан”,   2002.; Султонов С. Рўзгор ва осори Шаҳд . – Душанбе: Сурушан, 1998.; Султонов С. Тазкираи	
ӣ
суханварони Истаравшан. – Душанбе: Адиб, 2012.;  Маъсум  Н.   Адабиёти  то ик дар асри  XVIII  ва нимаи	
ӣ ҷ
аввали   асри   XX.     –   Душанбе:   Нашриёти   таълимии   педагогии   вазорати   маорифи   халқи   То икистон,   1962.;	
ҷ
Х ақулов С. – Адабиёти давраи бедории милли то ик. – Тошкент: “Миллий энциклопедия”, 2014.	
ӯҷ ҷ
5 Тадқиқотнинг   диссертация   бажарилган   олий   таълим   муассасаси
илмий-тадқиқот  ишлари   режалари   билан  боғлиқлиги.   Тадқиқот  мавзуси
Шароф   Рашидов   номидаги   Самарқанд   давлат   университетининг   илмий-
тадқиқот   ишлари   режасига   мувофиқ   “Адабий   жанрлар   ва   ижодий   услублар
хилма-хиллиги” мавзусидаги илмий йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг   мақсади.     Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдийнинг   ҳаёти,   унинг
давр   адабий   муҳитида   тутган   ўрни,   шоир   лирик   девонининг   композисион
тузилиши,   ғоявий-бадиий   хусусиятлари,   шеъриятидаги   диний-ирфоний
талқинлар,   ўзбекча   ғазалларидаги   орифона   талқинларини   ҳамда   унинг
анъанавий ва новаторлик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   ҳаёти   ва   ижодиётига   оид   маълумотларни
янада мукаммалаштирилган ҳолда унинг муфассал таржимаи ҳолини яратиш;
Шаҳдий   яшаб   ижод   этган   муҳитнинг   тарихий,   ижтимоий-сиёсий,
маданий,   адабий   шарт-шароитларини   шоир   ижодий   фаолияти   билан   боғлиқ
ҳолда бирламчи манба ва маълумотлар асосида очиб бериш;
шоир адабий меросида анъанавийлик, пайравлик, назирагўйлик ва ўзига
хослик   тамойилларига   асосланган   ирфоний,   ахлоқий,   ишқий   ва   тасаввуфий
қарашларини илмий далиллаш;
Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдийнинг   ўзбекча   ғазалларини   Лутфий,   Машраб,
Ҳувайдо,   Ҳазиний   ва   Муҳйи   Қўқандий   лирик   шеърлари   билан   қиёсий   ва
комправистик   таҳлиллар   замирида   ўрганиш   ҳамда   шоирнинг   поэтик
маҳоратини очиб бериш;
шоир   девонидан   жой   олган   шеърларнинг   жанр   хусусиятларини
белгилаш,   уларнинг   мавзу   кўлами   ва   мундарижасини   кўрсатиш,
композицион тузилиши ва бадиийлик сатҳини аниқлаш;
адиб   ижодида   табиат   тасвири   билан   сўфиёна   қарашлар   талқинидаги
ўзаро   уйғунликнинг   ижтимоий,   фалсафий,   ирфоний-тасаввуфий,   мажозий,
ҳаётий ва воқеий аспектларини асослаш.
6 Тадқиқотнинг объекти  сифатида   Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий девонининг
Ўзбекистон   Республикаси   фанлар   академияси   Шарқшунослик   институти
қўлёзмалар   фондидаги   №144/I   рақамли   нусхаси,   Тожикистон   Республикаси
фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондидаги №1275
рақамли   нусхаси,   хусусий   кутубхонамиздаги   №Х/1   рақамли     нусхаси   ҳамда
Саидумар Султоновнинг тадқиқотлари асосида танлаб олинди .
Тадқиқот предмети ни   XVIII аср охири ва XIX аср бошларидаги Қўқон
адабий   муҳити   тарихи,   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   таржимаи   ҳоли,   девони
таркиби,   шоир   адабий   меросининг   мазмуни,   ғоявий   мундарижаси,   бадиий,
ирфоний ва услубий хусусиятлари билан боғлиқ воситалар ташкил этади.
Тадқиқотнинг   усуллари.   Диссертацияда   қиёсий-тарихий,   адабий
манбашунослик, биографик, психобиографик ва қиёсий-комправистик таҳлил
усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат :
Aмир   Умархон   ҳукмронлиги   даврида   Қўқон   адабий   муҳитида   форс-
тожик   адабиётининг   шаклланиши,   генезиси,   сиёсий-тарихий   ва   маданий-
ижтимоий шарт-шароитлари, Истаравшан адабий ҳавзасида  классик адабиёт
тенденциялари   ва   бу   адабий   жараёнда   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдийнинг
ижодкорлик мақоми очиб берилган;
Шаҳдий лирик девонининг композисион тузилиши ва таркиби,  девонда
ғазал, соқийнома, мухаммас, мустазод, маснавий туркумидаги лирик жанрлар
хусусиятлари,   уларнинг   ғоявий   мундарижаси,   шоирнинг   бадиий   тимсоллар
яратишдаги маҳорати аниқланган;
шоир   ижодидаги   форсча   ва   ўзбекча   ғазалларнинг   ирфоний-бадиий
синтези,   бу   борада   Хожа   Aҳмад   Яссавий,   Хожаназар   Ҳувайдо,   Муҳйи
Қўқандий,   Ғозий   ижодларидан   таъсирланганлиги   ва   шоирнинг   индивидуал
маҳорати исботланган;
Шаҳдий   лирикасида   исломий-ирфоний   ғояларнинг   ўрни,   пейзаж
тасвирида   сўфиёна   қарашларининг   уйғунлиги,   Қуръон   оятлари   мазмунини
ғазалларида   иқтибос   ва   талмеҳ   этганлиги,   поэтик   воситалар   орқали
7 Муҳаммад   алайҳиссалом   ва   тариқат   пешволарининг   сиймосини
тасвирлагани,   шунингдек   “Санги   Сиёҳ”   рамзида   руҳий   ҳолатини   кўрсатиб
берилганлиги далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари  қуйидагилардан иборат:
Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий ижодининг шаклланиш манбалари, ўрганилиш
тарихи   ва   давр   адабий   муҳитида   тутган   ўрни,   шоир   девонининг   нусхалари,
уларнинг   таркиби,   шоир   ижодида   зуллисонайнлик   анъаналари,   ирфоний-
тасаввуфий   мотивлар,   ўзбекча   ғазалларининг   ирфоний   синтези   ва   бадиий
образларнинг мажозий, диний, фалсафий талқини  очиб берилган;
шоир   шеъриятида   мавзулар   рангбаранглиги,   жанр   хусусиятлари,   шоир
ижодида   пайравлик,   татаббуъ   ва   назиралар   битиш,   унинг   лирик   девонидаги
ғазал,   қасида,   қитъа,   таржиот,   соқи й нома,   муножот,   муноқаба,   муссамат   ва
мустазод   туркумидаги   шеърларнинг   анъанавийлик   ва   новаторлик
хусусиятлари аниқланган;
Шаҳдийнинг   мумтоз адабиётнинг  турли тарихий босқичларида вужудга
келган сўфия, кубравия, қаландария, нақшбандия таълимотларига мойиллиги,
унинг лирик шеърларида ушбу мотивларнинг ҳаётий воқеликлар билан уйғун
ҳолда акс этиши исботланган;
диссертация   натижалари   ва   ундан   чиқарилган   хулосалар   форс-тожик
адабиётининг   тадрижий   шаклланиш   босқичларини   белгилаш,   миллий
адабиёт   тарақиётида   адабий   оқимлар   ва   маданий   марказларнинг   ўрнини
аниқлаш,   тожик   адабиёти   тарихида   тасаввуф   таълимоти   илдизларини   очиб
бериш   ҳамда   адабий   алоқалар,   адабий   жараён,   адабиёт   тарихи   каби
фанлардан   дарслик   ва   ўқув   қўлланмаларнинг   мукаммаллашувига   хизмат
қилиши далиланган;
Тадқиқот   натижаларининг   ишончлилиги.   Тадқиқот   юзасидан
чиқарилган хулосалар илмий-таҳлилий ва қиёсий-типологик методлар билан
асосланганлиги,   муаммонинг   аниқ   қўйилганлиги,   Ҳожи   Муҳаммад
Шаҳдийнинг   шоирлик   мақоми,   унинг   Қўқон   адабий   муҳитида   тутган   ўрни
борасида   маҳаллий   ва   хорижий   мамлакатлар   олимларининг   илмий-назарий
8 қарашлари   ўрганилганлиги,   хулосаларнинг   аниқлиги,   бу   борада   асосан
тарихий   ва   адабий   манбалар,   қолаверса,   муаллиф   девонининг   энг   мўътабар
нусхаларига  таянилган ҳолда чиқарилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот   натижаларининг   илмий   ва   амалий   аҳамияти.   Тадқиқот
натижаларининг   илмий   аҳамияти     ундаги     илмий   хулосаларидан   XVIII-XIX
асрлар форс-тожик адабиёти  тарихини янада  мукаммал ўрганишда,  ўзбек  ва
тожик   адабиётидаги   ўзаро   адабий   алоқалар   борасидаги   мулоҳазаларни
аниқлашда, мумтоз поэтик меъёрлар ва тасаввуф адабиётини тадқиқ этишда,
сўфиёна   шеъриятнинг   ўзига   хос   тимсолларини   таҳлил   қилишда   ва   пейзаж
тасвирининг   ирфоний   хоссаларини   янгича   услублар   асосида   далиллаш
мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишдаги назарий умумлашма
ҳамда   таҳлиллардан   олий   таълим   тизимида,   умумтаълим   мактабларида
ёшларга   адабий-назарий   маълумотлар   беришда,   форс-тожик   мумтоз
адабиётини   қиёсий   ўргатишда,   мумтоз   поэтика   ва   тасаввуф   фанларини
ўрганишда,   адабий   манбашунослик   ва   матншунослик   соҳаларида   тадқиқот
олиб   боришда,   шунга   алоқадор   дарслик,   ўқув   қўлланмалар   яратишда
фойдаланиш имконини бериш билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  XVIII аср охири ва XIX
аср   бошларида   Қўқон   адабий   муҳити   ҳамда   шоир   Шаҳдийнинг   ижодий
меросини тадқиқ этиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
Амир   Умархон   ҳукмронлиги   даврида   Қўқон   адабий   муҳитида   форс-
тожик   адабиётининг   шаклланиши,   генезиси,   сиёсий-тарихий   ва   маданий-
ижтимоий шарт-шароитлари, Истаравшан адабий ҳавзасида  классик адабиёт
тенденциялари   ва   бу   адабий   жараёнда   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдийнинг
ижодкорлик   мақоми   очиб   берилганлиги   тўғрисидаги   хулосалардан   ЎзР   ФА
Абу   Райҳон   Беруний   номидаги   Шарқшунослик   институтида   2018-2020-
йиллар   мобайнида   бажарилган   П3-20170925213:   “ЎзР   ФА   Абу   Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма
девонлар каталогини тузиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган
9 (“ЎзР   ФА   Абу   Райҳон   Беруний   номидаги   Шарқшунослик   институтининг
2021-йил   15-июлдаги   457-сонли   маълумотномаси).   Натижада   бир   қатор
мумтоз   Шарқ   адабиёти   намояндалари   адабий   меросини   ўрганиш,   шеърий
девон  нусхалари сонини  аниқлаш, адабий  манбаларни  тавсифлаш ва  уларни
тадқиқ этишга йўл очилган;
шоир   ижодидаги   форсча   ва   ўзбекча   ғазалларнинг   ирфоний-бадиий
синтези,   бу   борада   Хожа   Аҳмад   Яссавий,   Хожаназар   Ҳувайдо,   Муҳйи
Қўқандий, Ғозий ижодларидан таъсирланганлиги  таққосланган ва шоирнинг
индивидуал   маҳорати   исботлаб   берилганлиги   тўғрисидаги   илмий
хулосалардан   Алишер   Навоий   номидаги   Ўзбек   тили   ва   адабиёти
универистетида   2017-2020-йилларда   лойиҳа   доирасида   бажарилган   ОТ-ФИ-
030   рақамли   “Ўзбек   адабиёти   тарихи”   кўп   жилдлик   (7   жилд)   монография
мазмунига сингдирилган. (Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти
универистетининг   ОТ-ФИ-030   рақамли   маълумотномаси) .   Натижада   Амир
Умархон   даврида   вужудга   келган   бир   қатор   адабий   анъаналар   ва   уларнинг
бадиий   аҳамияти,   шоирлар   ўртасидаги   илмий-адабий   алоқалар,   шунингдек,
тасаввуф   аҳли   бўлган   ижодкорлар   мероси   ҳақидаги   маълумотларни
кенгайтиришга эришилган.
Шаҳдий лирик девонининг композицион тузилиши ва таркиби, девонда
ғазал, соқийнома, мухаммас, мустазод, маснавий туркумидаги лирик жанрлар
хусусиятлари,   уларнинг   ғоявий   мундарижаси,   шоирнинг   бадиий   тимсоллар
яратишдаги     маҳоратига   доир   илмий-назарий   хулосалардан   Ўзбекистон
Миллий   телерадиокомпанияси   “Ўзбекистон   тарихи”   телеканалининг
“Тақдимот”   кўрсатуви   сценарийсини   тайёрлашда   фойдаланилган
(Ўзбекистон  Миллий телерадиокомпаниясининг  2021 йил 29 октябрдаги  01-
13-1694-сон   маълумотномаси).   Натижада   мазкур   кўрсатувлар   учун
тайёрланган   материалларнинг   мазмуни   мукаммаллашувига,   кўрсатувнинг
илмий-оммабоплигини   таъминлашга,   мухлисларнинг   мумтоз   шеъриятимиз
ҳақидаги   маълумотларини   кенгайтиришга,   маънавий-ахлоқий,   бадиий-
эстетик билимларини оширишга эришилган.
10 Шаҳдий   лирикасида   исломий-ирфоний   ғояларнинг   ўрни,   пейзаж
тасвирида   сўфиёна   қарашларининг   уйғунлиги,   Қуръон   оятлари   мазмунини
ғазалларида   иқтибос   ва   талмеҳ   этганлиги,   поэтик   воситалар   орқали
Муҳаммад   алайҳиссалом   ва   тариқат   пешволарининг   сиймосини
тасвирлагани,   шунингдек,   “Санги   Сиёҳ”   рамзида   руҳий   ҳолатини   кўрсатиб
берилганлиги   тўғрисидаги   илмий   хулосалардан   Имом   Термизий   халқаро
илмий-тадқиқот   маркази   илмий   ходимлари   томонидан   тайёрланган   “Буюк
термизийлар”   рукни   остидаги   “Сўфи   Оллоҳёр”,   “Хожа   Самандар
Термизий”,   “Адиб   Собир   Термизий”   номли   рисолалар   мазмунига
сингдирилган   (Имом   Термизий   халқаро   илмий-тадқиқот   марказининг   2022
йил   1   августдаги   01.07   –   154-сонли   далолатномаси).   Натижада   диссертация
мавзусидаги хулосалар ва таклифларидан алломалар меросини чуқур тадқиқ
этиш,   Шарқда   яратилган   назмий   асарлар   асосида   тасаввуф   таълимотининг
бадиий тимсолларини ўрганиш имконини берган.
Тадқиқот   натижаларининг   апробацияси .   Тадқиқот   иши   натижалари
14   та   илмий   анжуман   ва   семинарларда,   шу   жумладан,   8   та   халқаро,   6   та
республика   миқёсида   ўтказилган   илмий-амалий   конференцияларда
муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот   натижаларининг   эълон   қилинганлиги.   Диссертация
мавзуси   бўйича   12   та   илмий   иш   чоп   этилган.   Ўзбекистон   Республикаси
Вазирлар   Маҳкамаси   ҳузуридаги   Олий   аттестасия   комиссиясининг
диссертациялари   асосий   илмий   натижаларини   чоп   этиш   тавсия   этилган
илмий  нашрларда  8  та   мақола,  маҳаллий  илмий  журналларда  2  та,  хорижий
журналларда  2 та мақола чоп этилган.
Диссертациянинг   тузилиши   ва  ҳажми.   Диссертация   кириш,  3   та   боб,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат, умумий ҳажми 159
бетдан иборат.
11 И БОБ. ҲОЖИ МУҲАММАД ШАҲДИЙ МЕРОСИНИНГ ЎЗ
ДАВРИ АДАБИЙ МУҲИТИДА ТУТГАН ЎРНИ
И.1. Адабий муҳитда Шаҳдийнинг тутган ўрни
XVIII   аср   охири   ва   XIX   аср   бошларида   Марказий   Осиё   ҳудудида
асосан   Хива,   Қўқон   ва   Бухоро   хонликлари   мавжуд   эди.   Қўқон   хонлигига
маҳаллий   аҳоли   вакилларидан   бўлган   минг   уруғи   асос   солди.   1733-1750
йиллар   мобайнида   ҳукмронлик   қилган   Муҳаммад   Абдулкаримбий   ибн
Шоҳрухбий   асосий   эътиборини   мудофаа   ишларига   қаратди.   У   хонликнинг
пойтахти   Қўқонда   бир   қанча   ислоҳотлар   ўтказиб   шаҳар   ҳудудини
кенгайтирди. Абдулкаримбий 1750 йил вафот этганидан сўнг хонлик тахтига
униинг   ўғли   Абдураҳмон   ўтирди.   Аммо   у   тахтга   тўққиз   ой   ўтириб,   сўнг
Марғилонга   ҳоким   этиб   жунатилди   ҳамда   тахтга   Абдураҳимнинг   иккинчи
ўғли Эрдонабий ўтирди. 1753 йилда қалмоқларнинг тазйиқи ва талаби билан
уларнинг   қўлида   гаров   сифатида   ўшлаб   турилган   Бобобек   хонлик   тахтига
кўтарилди.   Лекин   орадан   бир   йил   ҳам   ўтмай   Ўратепага   юриши   вақтида
Бобабек   Бешариқда   ўлдирилди   ҳамда   Эрдонабий   (1755-1769)   қайта   Қўқон
тахтини   эгаллади.   Эрдонабийдан   сўнг   тахтга   Шоҳрухбий   ўчинчи   ўғли
Шодибекнинг   фарзанди   Сулаймонбек   ўтиради.   1770   йилда   Қўқон   тахтига
Абдураҳмонбийнинг   ўғли   Норбўтабий   (1770-1801)   ўтиради.   Норбўтабийдан
сўнг   унинг   ўғли   Олимхон   (1801-1810)   тахтни   эгаллаб,   Қўқон   хонлигининг
сиёсий   қудратини   мустаҳкамлаш,   мамлакат   ҳудудларини   кенгайтиршга
алоҳида эътибор беради. Натижада Қўқон хонлигиниинг сиёсий мавқеи ошиб
иқтисодий-ижтимоий ва маданий соҳаларда маълум ўзгаришлар юзага келди.
Ана   шундай   тарихий-сиёсий   жараёнда   Қўқон   адабий   муҳити   доирасида
шаклланган   ва   ўз   намояндалари   билан   машҳур   бўлган   маҳаллий   Ўратепа
(ҳозирги Истаравшан) адабий ҳавзаси кўплаб ижодкорларни жумладан форс-
тожик ва ўзбек адабиётига ҳисса қўшган шоиру олимларни етиштиради.
Биз   эътиборимизни   қаратаётган   мавзу   Қўқон   адабий   муҳитининг
ўратепалик   намояндалари   билан   боғлиқ.   Ўратепа   маданий   ҳаётида
адабиётнинг ўрни айниқса юқори эди. 
12 Шу даврда бир қатор илмий-адабий, тарихий асарлар сиёсий ва адабий
ҳаётда   мавжуд   бўлган   турли   йўналишлар,   оқимлар,   илғор   намояндалар
ижоди   хусусиятларини  ёритиш  учун   асосий  манба  бўлиб  хизмат  қилади.  Бу
давр   адабий   муҳити   ва   унинг   намояндалари   илмий-адабий   меросини
белгилашда   тазкира,   баёз   ва   тарихий   асарлар   аҳамияти   жуда   катта.
Жумладан,   Фазлий   Намангонийнинг   “Ма ж муаи   шоирон”   асари   XVIII   аср
охири   ва   XIX   аср   бошларидаги   Қўқон   адабий   муҳтидаги   баъзи   шоирлар
ҳаёти   ва   мероси   ҳақида   сўз   юритади.   Унинг   энг   қадимги   нусхаси   1822   йил
китобат   қилинган.   Фазлий   китобнинг   дебочасида   76   нафар   шоир   номини
зикр   этади   шу   тазкирада   12   нафар   ўратепалик   Нажиб,   Хўжа,   Сайфулло,
Мўҳтасиб,   Таслим,   Узлат,   Мунший,   Назар,   Тажаммул,   Майробий,   Доғий   ва
Вайсий   каби   шоирлар   киритилган.   “Амир   Умархон   даврида   Қўқонда
адабиётнинг   гуллаб-яшнагани   ҳеч   кимга   сир   эмас.   Бу   ҳақда   Фазлий
Намангоний шундай ёзган эди:
Ба ин  умла дод он қадар зебу зайн, ҷ
Ки мансух шуд даври Султон Ҳусайн. 
Яъни, бу шоирлар, (шеъриятга) шу қадар зебу зийнат бердики, Султон
Ҳусайннинг даври ҳеч нарса бўлмай қолди)[111,9].
Мазкур   тазкира   бадиий   ва   тарихий   аҳамиятга   эга   бўлиб,   шу   давр
адабий   муҳитини   ўрганишда   муҳим   манба   сифатида   хизмат   қилади.   Сир
эмаски,   бу   тазкира   Амир   Умархон   даврида   ёзилган   ва   унга   кўпроқ   амир
билан   яхши   муносабатда   бўлган   шоирлар   киритилган.   Тазкирага   Ҳожи
Муҳаммад   Шаҳдий   киритилмаган   бўлсада,   бу   тазкира   шоир   ижодининг
шаклланишига   бевосита   таъсир   кўрсатиб   унинг   девон   яратишига   тўртки
бўлган.   Бу   тазкира   ва   унинг   илмий-тарихий   аҳамияти   ҳақида   Х.Мирзозода,
А.Абдуллаев, А.Қаюмов, У.Каримов, М.Ҳасаний ва М.Шониёзовлар ишлари
диққатга сазовордир. 
Муҳаммад Ҳакимхон Тўранинг “Мунтахаб ат-таворих” асари эса Қўқон
хонлиги,   Бухоро   амирлиги   ҳамда   Афғонистоннинг   XIX   аср   биринчи
ярмигача бўлган тарихий воқеаларни қамраб олади. Асарда муаллиф тарихий
13 воқеалардан   ташқари   қўқонлик   шоирлар   Фазлий,   Умархон,   Акмал   ва   асли
ўратепалик   бўлган   Беҳжат   каби   намояндаларнинг   шеърларидан   намуналар
келтиради.   “Раҳимхон   Ўратепага   лашкар   тортгани   зикри”,   “Амир
Ҳайдарнинг   Ўратепа   томонга   лашкар   тортгани”,   “Хўқанд   амирларининг
Ўратепа   томонга   қўшин   тортгани   зикри”,   “Амир   Умархоннинг   Ўратепа,
Зомин   томонга   қўшин   тортиб   боргани   зикри”,   “Амир   Умархоннинг
саййидлик   паноҳи   Маҳмудхонни   Ўратепада   ушлатгани   зикри”,   “Амир
Умархоннинг   Ўратепа   устига   лашкар   тортгани   ва   Хўжанд   вилоятидан
умидсиз   қайтгани   зикри”   каби   фаслларда   тарихий   воқеларни   батафсил
келтиргани   эътиборга   молик.   Ўратепага   юриш   қилган   Муҳаммад   Раҳимхон
воқеасини қуйидагича баён этади: “Раҳимхон ва Эрдонабий ... Ўратепага бир
фарсахлик Обижомак мавзесида қўш ташлашди. Тонгоқаргача эса у ерда ҳам
кўчиб   Истаравшан   қалъасини   узук   қошидек   ўртага   олиб,   уруш   ва   қамал
ишларига   машғул   бўлдилар”   [123,   22-   349-355-357-444-675].   Дарҳақиқат
ушбу   асар   Қўқон   ва   Ўратепа   ўртасида   бўлган   ижтимоий-маданий
масалаларни ёритиш борасида муҳим манба бўлиб хизмат қилиши табиий. 
Муҳим   манбалардан   яна   бири   отин   Дилшод   Барнонинг   “Таърихи
муҳожирон”   асарида   ҳам   XVIII   аср   охири   ва   XIX   аср   бошларидаги   Қўқон
адабий   муҳити   таркибидаги   Ўратепанинг   кўплаб   шоирлари   ва   маданий
муҳити ҳақида маълумот берилган. Бу асарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки
ўратепалик   шоирлардан   Эшон   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   Сепулагий,
Зуфархон   Жавҳарий   аёллардан   эса   Саидабону,   Караматой,   Мастураой,
Фазилатбону   кабиларни   эслайди.   Асарни   тадқиқ   қилишда   тожикистонлик
олим   А.Мухторовнинг   ишлари   диққатга   сазовордир[118,6].   Шаҳдий   ҳаёти,
адабий   мероси   ва   даврининг   сиёсий   вазиятини   ўрганишда   “Тарихи
муҳо ж ирон” асари алоҳида аҳамият касб этишини ўнутмаслигимиз даркор.
Худоёрхонзода   қаламига   мансуб   “Анжум   ат-таворих”   номли   асарда
Қўқон   хонлигинииниг   марказий   ҳокимиятини   қўлга   олиш   учун   сулола
вакиллари   ўртасида   олиб   борилган   кўрашлар,   турли   ижтимоий   гуруҳлар
ўртасидаги   муносабатлар   ҳамда   Ўратепанинг   сиёсий   маданий   ҳаётини
14 ёритувчи   аниқ   маълумотлар   бор.   Бу   асарда   Шаҳдийнинг   номи   тилга
олинмаган   бўлса-да,   она   ватани   –   Ўратепа   маданий   ҳаёти,   шеърияти   ва
адабий   муҳити   тилга   олинади.   Аҳамиятли   жиҳати   шундаки,   бу   каби
манбалар   Шаҳдий   ҳаёти   ва   меросини   ўрганиш   бобида   муҳим   восита
саналади.   Амир   Умархон   ва   унинг   сиёсатини   Худоёрхонзода   шундай
таъкидлайди:   “...   Умархон   доно,   сахий   киши,   фазилатлар   эгаси,   яхши
хислатлар соҳиби бўлиб, уламо мухлиси, шоир ва фозилларнинг муҳиби эди.
Унинг   адолатли   замонида   мамлакатнинг   ҳар   ёнидан   фузало   шуаро,   дорус-
салтанат   саройида   жамъ   бўлиб,   ўзини   ҳам   кўнгилга   ёқадиган   шеърлари
мавжуд.   Амирий   девонидаги   ғазал   унга   тегишли”,   деб   таъкидлайди[128,78].
Бизнингча   ҳам,   адабиёт   ва   санъатни   севган,   унинг   аҳлини   ардоқлаган
ҳукмдорнинг   салтанати   шоиру   фузалолар   иштироки   туфайли   гуллаб
яшнайди.   Бундан   ташқари   адабий   алоқа,   адабий   таъсир,   акс   таъсир   ва
зуллисонайлик   каби   адабий   ҳодисалар   бу   даврда   янада   ривожланди,   кўплаб
илмий-фалсафий,   тарихий-адабий   асарлар   ёзилди,   машҳур   даҳолар   асари
таржима   қилинди,   Шаҳдий   шу   адабий   муҳитнинг   вориси   сифатида   жўшқин
шеърлари билан адабиёт саҳнасига кириб келди. 
Тарихчи   ва  моҳир  адиб  Қорий  Қундузий  “Таворихи  манзума”   асарида
XVIII аср охири ва XIX аср бошларидаги Қўқон адабий муҳити таркибидаги
Ўратепанинг   кўплаб   шоирлари   ҳақида   сўз   юритиб,   жумладан   Шаҳдийни
“аҳли   фазл”,   “фузалои   диёр”,   “шоири   замон”   каби   иборалар   билан   тилга
олиб,   вафоти   ҳақида   тарих   моддаси   ёзади.   Ушбу   асар   ҳам   давр   адабий
муҳити   ва   шоирлар   адабий   меросини   тадқиқ   этишда   муҳим   манбалардан
биридир. 
Кейинги   даврларда   тожикистонлик   тадқиқотчи   олим   Сайидумар
Султонов   томонидан   ёзилган   “Тазкираи   суханварони   Истаравшан”   асарида
42   нафар   шоирлар   ҳаёти   ва   адабий   меросидан   сўз   юритилади.   Тазкирада
Шаҳдий   таржимаи   ҳоли   ва   шоир   қаламига   мансуб   17   та   ғазали   намуна
сифатида   келтирилган.   Шу   билан   бирга   адабиётшунос   олим   С.Султонов
“Таърихи   доираи   адабии   Истаравшан   дар   нимаи   дуввуми   асри   XVIII   ва
15 аввали   асри   XIX”   китобида   шоир   адабий   муҳити   ва   ижодининг
шаклланишига доир айрим муҳим маълумотларни бериб ўтади[67,161].
Муло   Мирзиё   Афгорнинг   “Офарин   бод”   номли   маснавий   тариқасида
битилган   манзумасида   Ўратепа   (Истаравшан)   шаҳрига   1816   йил   Амир
Умархон   томонидан   амалга   оширилган   ҳарбий   юришига   бағишланган
қуйдаги шеъри келтирадики, у илмий-тарихий аҳамиятга эга:
Мақомим Истаравшандур насибим,
Тушуб Жарқўрғондир ай ҳабибим.
Келибон неча йиллар истиқомат,
Юрурдум билсангиз анда давомат.
Ҳама туркий эди алфози они,
Дедим бир туркий сўзларни баёни[67,164].  
Шеърнинг   маъносидан   англашиладики,   Жарқўрғон   деган   мавзега
сиёсий   можаролар   сабабли   шоир   оиласи   билан   кўчиб   кетишган.   Бу   ернинг
аҳолиси   ўзбекзабон   бўлганлиги   учун   ҳурмат   юзасидан   ўзбекча   шеър
ёзганлигига ишора қилмоқда. Бу минтақада нафақат ўзбеклар, балки Ўратепа
аҳолисининг   бир   қисми   туркий   –   юз   қабиласидан   бўлганлиги   ҳам   маълум.
Шу боис бу адабий муҳитнинг, яъни Ўратепа шоирларидан кўпчилиги ўзбек
тилида ҳам ғазаллар битган. Шаҳдий ана шу ижтимоий муҳит меваси ўлароқ
ўзбекча   ғазаллар   ёзгани   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Мутриб   Хўжандийнинг
“Шоҳномаи   Мутриб”   асари   ҳам   туркий   тилда   ёзилган   бўлиб,   Афгорнинг
асари   каби   шу   даврнинг   адабий   муҳитини   ёритишда   муҳим   манбадир.
Мазкур   адабий   муҳитининг   яна   бир   муҳим   хусусияти   шундаки,   бу   даврда
ижод   қилган   кўплаб   намояндалар   илмий-адабий   меросида   ирфоний-
тасаввуфий   мотивлар   бирламчи   мақомга   эга   бўлган.   Бунинг   яққол   мисоли
сифатида Шайх Сиддиқ Ўратепагийнинг “Тўҳфат ус-cиддиқин”, “Айфоҳ ул-
асрор”,   Худоёр   Муҳаммад   Собир   Истравшанийнинг   “Фавоид   ул-кибар”,
“Тўҳфат   ул-амир”   каби   ирфоний-фалсафий   руҳиятга   йўғрилган   асарлар
Шаҳдийни   ориф   шоир   сифатида   вояга   етишига   кўмакчи   бўлди.   Бинобарин
“Қўқон адабий муҳитининг шаклланиши ва равнақ топиши, асосан, XIX аср
16 биринчи   ярмини   ўз   ичига   олади.   Кейинги   давр,   яъни   XIX−ХХ   аср   бошлари
адабий   ҳаёти   ана   шу   адабий   муҳит   хусусиятларини   ўзига   хос   тарзда   акс
эттирди”   [152,14] .   Шу   сабабли   бу   адабий   муҳитда   кўплаб   шоирлар   етишиб
чиқиши ҳамда икки тилда ижод қилиши табиий ҳол эди. Шаҳдий она ватани
Ўратепага   бағишлаб   ғазал   ёзгани   ҳам   шу   муҳитдан   таъсирланиш,   шу
неъматнинг   шукронаси   сифатида   қаралиши   лозим.   Шеърда   ўз   она   ватанини
обод,   гулу-гулзор   маскани,   обу-ҳавоси   тоза,   одамлари   илмга   ташна   ва
меҳрибон эканлигини алоҳида таъкидлайди. 
Ҳавои хушу лолазор хуш,
Ўротепаи навбаҳор хуш.
Диҳад аз баҳораш насими биҳишт,
Ч и  Санги Сиёҳ ч  ғор хуш.ӣ
А аб манзили босафою файзбахш.	
ҷ
А аб сабзаву  ўйбор хуш.
ҷ ҷ
Ба сидқи иродат бикун тавфи ў,
А аб марқадеву мазор хуш.
ҷ
А аб файзосору оби равон,
ҷ
Лаби ҳавзу беду чанор хуш.
Ҳама сўфиён зикру тасбеҳу вирд,
Ману хилвату бас шикор хуш.
А аб нозуку пой то сар латиф,
ҷ
Ажаб сарвқадде нигор хуш.
А аб маҳваши масти нозукбадан,
ҷ
А аб наргиси пурхумор хуш.
ҷ
А аб моҳрўю ажаб мушкбў,
ҷ
А аб лабшакар гулъузор хуш.
ҷ
Ба чашми ҳақорат мабину мабин,
Ки Шаҳд , саге номдор хуш.	
ӣ  (1275/1, 67 б
)
  (Мазмуни:   Ўратепанинг   дилкаш   ҳавоси,   лолазори,   навбаҳори   қандай
чиройли. Ёқимли шамоли беҳишт ифорини таратади, Санги Сиёҳ билан ғори
17 қандай яхши маскан. Ажабо! Қандай  сафоли ва файзбахш  жойки, анҳори ва
сабзаси   ёқимли.   Сидқу   ирода   ила   бу   жойни   тавоф   айла   чунки   бу   ердаги
мақбаралар   (авлиёлар   мозори)   муборакдир.   Во   ажаб!   Файз   таратувчи   равон
сувию,   ҳовуз   буйидаги   чинору   мажнунтол   қандай   к ўркам.   Барча   сўфийлар
тасбеҳ   ва   зикр   билан   машғул   бўлса,   мен   эса   хилватда   (қалбни)   ром   этиш
билан овора. (Бу ерда Аллоҳнинг муҳаббати учун хилватда ўтирганига ишора
қилган).  Бутун  вужуди  қандай   ҳам  латиф  ва  нозукдирки,   нигорнинг  ажойиб
сарвқоматлиги   қандай   ҳузурбахш.   Нозик   баданнинг   сархушлиги,   чиройи-ю
хуморли   кўзлари   ажойиб   эканлиги,   ёрнинг   қотиллиги   жону   дилнинг   офати,
маҳбубанинг чаққонлиги, ойюзли, муаттар ҳидли, ширинлаб ва гулюзли ёри
борлигидан хабар беради. Шаҳдий илтижо билан сўрайдики, менга ҳеч қачон
ҳақорат кўзи билан боқма, чунки у бир номдор ит бўлгани яхши эди). 
Бу   ғазалдан   ташқари   шоир   ижодидаги   бошқа   ғазалларида   ҳам   адабий
муҳити   ва   она   ватанига   ишора   қилган.   Фозилбий   ҳукмронлик   қилган
йилларда   Ўратепада   кичик   бир   адабий   муҳит   вужудга   келган.   Унга
Самарқанддан   Сайидшаҳобиддин   Алий,   Тўрахожа   Ошиқ,   Бухородан
Ҳусайнбек Мирий, Исҳоқхонтўра, Мужрим, Домулло Бухорий, Намангондан
Ҳозиқ, Зокирхожа Намангоний, Валижон Умрий, Хўжанддан Равнақ, Воқиф,
Нозил,   Фоиз,   Ҳисор   томонидан   Қори   Қундузий,   Гулашаний,   Нусрат
Кўҳистоний, Қонеъ Насафий каби таниқли шоирлар жалб этилган. Бу борада
С.Султонов   “Таърихи   доираи   адабии   Истаравшан   дар   нимаи   дуввуми   асри
XVIII   ва   охири   асри   XIX”   асарида   қуйидагиларни   айтади:   “XIX   асрнинг
биринчи   чорагида,   ҳоким   ва   шоир   Маҳмудхон   (1804-1816)   даврида
Истаравшан   адабий   муҳити   Накҳат,   Мунсиф,   Дилшод,   Шиҳоб,   Хижлат,
Ранжур,   Бедор,   Восиф   каби   ёш   шоирлар   ҳисобидан   янада   ривож   топди”
[67,53]. Демак, бу адабий муҳит ўзига хос мақомга, унинг вакиллари муайян
даражада   иззат-эҳтиромга   лоиқ   бўлганлиги   учун   кўплаб   шоирлар   ташриф
бўюришган. 
Адабиётшунос   олим   С.   Султонов   Истаравшанда   фаолият   кўрсатган,
ёки таваллуд топган ёки келиб қолган шоирларни Истаравшан адабий муҳити
18 шоирлари   деб   таъкидлайди.   Бироқ   шу   даврга   оид   расмий   ҳужжатлар   ва
тарихий   битиклар   Ўратепани   Қўқон   адабий   муҳитига   тобе   эканлигини
кўрсатади.   Шунинг   учун   Ўратепалик   шоирлар   ҳам   Қўқон   адабий   муҳити
шоирлари сирасига киради. “Қўқон шаҳри фақат хонлик пойтахтигина эмас,
балки   маданий   марказ   ҳам   ҳисобланиб,   ўзига   хос   адабий   муҳит   яратган
шаҳар эди, Бу ерга турли дунёқарашли, истеъдодли ва малакали ёзувчи, шоир
ва   адиблар   тўпланишган.   Уларнинг   аксарияти   асли   қўқонликлар   эди.   Булар
ўзларига хос муҳит яратиб, асосан икки оқимга бўлинган эдилар. Биринчиси
сарой   шоирлари   бўлиб,   улар   хон   ва   бойларни   мақтаб,   турмуш   шароитини
кўкка   кўтариб   асарлар   яратганлар.   Иккинчи   ижодий   йўналишга   мансублар
эса   прогрессив   фикрда   бўлиб,   барчани   халқпарварликка   чақириб,   турмуш
оғирлигини,   ўзаро   урушларни,   худбинликни,   ёлғон   ва   ёмонликни   қоралаб
асарлар   ёзганлар”[11,149].   Тарихчи   олимнинг   таъкидлашича   “уларнинг
аксарияти   асли   қўқонликлар   эди”.   Бу   каби   қараш   бошқа   ижодкорлар   турли
ҳудудларда яшовчи ва яқин атрофдаги шаҳарлардан келганлигини англатади.
Адабиётшунос   олим   А.Қаюмов   Қўқон   хонлиги   ҳудудига   кирувчи   шаҳарлар
сонини   қайд   этиб   1813   йилда   муҳосара   этган   (Бухоро   ва   Қўқон   хонлиги
ўртасида   жойлашган)   Ўратепа   шаҳрига   алоҳида   тўхталади[32,24].   Энг
муҳими   шу   даврда   нафақат   йирик   шаҳарлар   ва   адабий   марказларда,   балки
Самарқанд,   Каттақўрғон,   Миёнкол,   Шаҳрисабз,   Хўжанд,   Ўротепа,   Ҳисор,
Кўлоб, Қаротегин, Дарвоз, Бадахшон ва бошқа ҳудудларда маҳаллий адабий
доиралар пайдо бўлганди.  С.Амирқулов фикрича:  “Аслида  беқарорлик ҳукм
сурган,   доимий   ички   уруш   ва   низолар   бўлган   сиёсий   ва   ижтимоий   вазият
“марказий   адабий   ҳавзалар   билан   маҳаллий   адабий   доиралар   ўртасидаги
алоқаларнинг   ўрнатилиши,   адабий   мажлислар   ва   машваратларнинг   ташкил
этилиш жараёнининг ўзи эрксевар шоирлар дунёқарашининг ривожланишига
кучли   туртки   бўлди.   Шу   асосда,   янги   ғоявий   ва   бадиий   тенденсиялар
ривожланиб, адабиётнинг демократик руҳи янада ошди”  [ 47 ,120] .
  Бу   каби   вакилларнинг   адабий   мероси   ғоявийлик   жиҳатидан   халқ
қалбига,   орзу-армонларига,   ички   кечинмаларига   ҳамоҳангдир.   Шаҳдий   ҳам
19 шулар қатори умрининг охиригача ўз ватани – Ўратепада яшаб ижод қилган.
Унинг   ижоди   мазмуни   ва   ғоявий   мундарижасига   кўра   иккинчи   йўналишга
тааллуқлидир.   Хон,   сарой   аҳли   ва   бойларни   мадҳ   этувчи   шеърлар   унинг
асарларида учрамайди. Балки у илм-маърифатни тарғиб этувчи ғоялар билан
тўла   инсон   камолотига   дахлдор   шеърлар   ёзган.   Шундай   бўлса   ҳам   унинг
шеъриятида Қўқон адабий муҳити етакчилари ижоди таъсири катта. 
Маълумки,   Ҳувайдо   ўзининг   дилкаш   шеърияти   билан   Қўқон   адабий
муҳити   намояндалари   орасида   ажралиб   туради.   Шаҳдий   Ҳувайдо
шеърияининг   маъно-мазмуни   ва   шакл   унсурларига   пайравлик   қилганини
навбатдаги ғазалларда кўриш мумкин. Ҳувайдонинг ғазали арузнинг рамали
мусаммани маҳзуф вазнида бўлса, Ша ҳ дий ғазали эса ҳазажнинг мусаммани
аштар   вазнда   яратилган.   Бироқ   қуйидаги   ғазаллар   мазмун   жиҳитидан   бир
мавзуга қаратилган. 
  Ҳувайдо:  Тонгла на қилгум, Худоё, яхши тоат манда йўқ,
Бериё ихлос ила қилган ибодат манда йўқ.
  Шаҳдий:  Ишларим бари исён зарра манга тоат йўқ,
На намоз, на рўза, хайр йўқ, саховат йўқ.
Ҳувайдо:  Еру кўкка сиғмаган айлаб гуноҳи беҳисоб,
Тавба деб, ушлаб яқо хавфи қиёмат манда йўқ.
Шаҳдий:  Қилмадим Худойимга бандалиғ, аё дўстлар,
Кечалар ётиб ҳайвон кундузи тиловат йўқ.
Ҳувайдо:  Мақсадим ичмак, емак, билмам гуноҳ қайси савоб,
Чун баҳойим наслидек, ваҳми қиёмат манда йўқ.
Шаҳдий:  Туғно ул қиёматга қози ул бўлуб сўрса,
Найлайин мани осий манга ҳеч ибодат йўқ.
Ҳувайдо:  Яхши ичмак, яхши емак бўлди фикрим туну кун,
Бор азоби охират деб оҳу ҳасрат манда йўқ.
Шаҳдий:  Ҳаққа қилимадим хизмат ишларим басе ғайбат,
Анга тортмадим меҳнат доимо риёзат йўқ.
Ҳувайдо:  Дунёлиқда йўқ қўлимда хайру эҳсон қилгудек,
20 Ё художўйлик қилурга олийҳиммат манда йўқ.
Шаҳдий:  ...Кийганинг ҳама мурдор, еганинг ҳама макрўҳ,
Зарра санга ҳаргиз тарси ул қиёмат йўқ.
Ҳувайдо:  ...Ваҳ нечук ҳолим кечар бўлса қиёматнинг куни,
Қилғаним бўлди гунаҳ, зарра ибодат манга йўқ.
Шаҳдий:    Нафс учун юриб сарсон умринг ўтди Шаҳдий,
Доимо эшикларга юрдингу қаноат йўқ. (1275/1,206 б
)
Ҳувайдо:   Соч оқарди, кўз ёшарди, эмдики айлаб гуноҳ,
Эй Ҳувайдо, Тангридан зарра хижолат манда йўқ[ 127 ,120].
Бу ғазал маъно-мазмун ва шакл жиҳатидан бир-бирига мос тушибгина
қолмай балки, иккаласи ҳам “йўқ” радифи ишлатилиши воситасида ёзилган.
Танқидий   руҳ   билан   й ўғрилган   бу   ғазалларда   инсоннинг   ҳаётда   ўз   нафсини
тия   олмаслиги   ва   маломатийлик   таълимоти   ғоялари   етакчилик   қилади.
Умуман олганда, бу муҳитда турли хил тоифадаги шоирлар, адиблар уюшиб
ижод қилишарди. Ҳувайдо ҳам, Шаҳдий ҳам сарой аҳли шоирлари бўлмаган.
Ҳукмдорларни   мадҳ   этиш   ўрнига   Шаҳдий   ижодида   даврдаги   айрим   сиёсий
ҳукмрон   вакилларни   танқид   қилганини   учратиш   мумкин.   Юксак   инсоний
ғоялар   ва   исломий   қарашлар   Шаҳдий   ғазалларининг   барида   мавжуд.   Чунки
шоир   ҳаёти   ва   фаолиятида   акс   этган   воқеа   ва   ҳодисалар   уни   инсон
камолотини   тасвирловчи,   нафсини   маломат   қилгувчи,   ижтимоий-сиёсий
ҳаётни танқид қилувчи шоир сифатида гавдалантиради. Шеърларида эса давр
адабий муҳити таъсири ва руҳий ҳаёти тасвири очиқ-ойдин кўриниб туради.
Қўқон   адабий   муҳитининг   шаклланиши   ва   равнақ   топишида   Амир
Умархон   хизмати   таҳсинга   сазовор.   Унинг   даврида   бошқа   соҳалар   қатори
хаттотлик мактаби қайта жонланади. Бу давр адабий муҳитининг шаклланиш
омилларидан   яна   бири   шоирларнинг   девон   тартиб   беришларида   намоён
бўлади.   Айнан   шу   даврда   Шарқ   мутафаккирларнинг   кўплаб   асарлари
нусхаларга   кўчирилади,   араб   ва   форс   манбалари   туркий-ўзбек   тилига
таржима қилинади. Шаҳдий ана шундай муҳитда яшаб хаттотликни ўрганиб
ўз девонини тартиб беради. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, XIX аср иккинчи
21 ярмидан кейинги ҳаётга назар ташлаш Шаҳдий каби шоирлар ижодининг бу
даврда   ҳам   ўзига   хос  мавқеъ   ва   аҳамиятга   моликлигини  кўрсатади.   Ўратепа
шаҳрида   бир   қатор   мадраса,   хонақоҳ,   масжид,   сарой,   ҳаммомлар   барпо
этилди. Атолиқбек фармони билан Намозгоҳ мадрасаси қад ростлади. Бунинг
давоми натижаси Сайидғозихўжаи Нола, Худоёрхон, Рустамбек мадрасалари
ҳам   қўрилди.   Машҳур   котиблардан   Мирҳусайн   ва   Мирзо   Шариф   Дабир
ҳусни   хат   мактабига   асос   солди.   Муҳаммад   Назар,   Муҳаммад   Содиқ
Тўнқотур,   Абулғозий   Хўжа,   Тўрахожа   Ҳусайний,   Мирзо   Бобокалон,
Юнусхожа Хижлат, Муҳаммад Юсуф каби чиройли хат соҳиблари бир қанча
асарларни кўчиришди. Тарихчи олим А.Муродовнинг таъкидлашича: “Мирзо
Шариф   ва   Муҳаммад   Сиддиқ   Котиб   ташаббуси   билан   1838   йили   олти   ой
муддатда   Алишер   Навоийнинг   “Чордевон”   асарини   300   нусхада   кўчиришга
муваффақ   бўлди”   [30,123].   Шу   сабабли   девон   тартиб   бериш   ва   кўп
нусхаларга   кўчириш   анъанага   айланиб   бўлганди.   Ўратепалик   Вазеҳий,
Шайдо,   Шаҳдий,   Адо,   Фано,   Воқиф,   Жазбий,   Солик,   Маҳбус,   Назмий,
Ранжур, Хижлат, Нола ва Бедод каби шоирлар девони бизгача етиб келган. 
Давр  адабий  ҳаётининг  асосий  ҳодисларидан  яна  бири  шундан иборат
эдики,   маърифатпарвалик,   тасаввуфий   қарашлар   тараққийпарвар   адабий
йўналиш   сифатида   вужудга   келди   ва   такомиллашди.   Мумтоз   форс-тожик
шоирлари   Жалолиддин   Румий,   Саъдий   Шерозий,   Ҳофиз   Шерозий,   Камол
Хўжандий,   Абдураҳмон   Жомий   ва   Бедил   каби   йирик   мумтоз   адабиёт
намояндалари   бой   мероси   нафақат   миллий   адабиётимизга   таъсир   кўрсатди,
балки бошқа қардош халқлар адабиётига ҳам салмоқли таъсир кўрсатди. 
Шўролар   даврида   ҳукмрон   мафкурага   зид   бўлган   бир   қанча   илмий-
адабий   асарлар   ўрганилмасдан   қораланди.   Чунки   бундай   асарлар   ва
мутафаккирларнинг   ҳаёти   ҳукмрон   давлат   сиёсатига   ғоявий   ва   мафкуравий
жиҳатдан   зид   эди.   Бундай   ҳолат   мустақиллик   давригача   давом   этиб   келди.
Мустақиллик   даврида   эса   XVIII   аср   иккинчи   ярми   XIX   аср   бошларидаги
Қўқон   адабий   муҳитига   оид   бир   қанча   тадқиқот   ишлари   амалга
оширилган[32,7].   Мустақилликдан   сўнг   бу   борада   бир   қатор   илмий
22 тадқиқотлар   олиб   борилди.   Бунга   мисол   сифатида   Н.Муҳиддинова[152,44],
О.Жўрабоев[149,24],   А.Муҳаммадиев[24,24],   О.Болтабаева[144,21]   каби
тадқиқотчиларнинг   илмий   изланишларини   мисол   тариқасида   келтириш
мумкин. 
Қўқон   даври   адабий   муҳитини   ўрганишда   тожикистонлик   олимлар   –
С.Султонов, Э.Шодиев, У.Каримов, С.Амирқулов, А.Мухторов каби олимлар
тадқиқий ишлари ҳам таҳсинга лоиқ[67,81].
Таъкидлаш   лозимки,   адабий   жараён   барча   замонларда   ижтимоий
муҳитдан  келиб  чиқиб  талқин этилади.  Шаҳдий,  Адо,  Нодим, Солик,  Дабир
ва Фано ижодида ижтимоий ҳаёт тасвири билан бирга тасаввуфий қарашлар
ҳам   етакчилик   қилади.   Бу   ҳақда   отин   Дилшод   Барно   Қўқон   адабий
муҳитидаги   ижод   қилган   шоирлар   ижодини   моҳиятига   қараб   бешта
йўналишга тақсимлайди:  “Аҳли ву уд”ҷ  (ижтимоий ҳаётни реал тасвирловчи),
“аҳли ву уди ринд”	
ҷ  (ижтимоий ҳаётдаги воқеаларни тасвирловчи ҳурфикр ва
дунё   ишларига   бепарво   шоирлар),   “аҳли   тасаввуф   ҳаёти   ва
мутафаккирони   рўзгор”   (тасаввуфни   ҳаётийлик   мезонлари   асосида
тасвирловчи   мутафаккир   шоирлар),   “тасаввуфиёни   ваҳдат”   (тасаввуф   ва
ваҳдат   аҳли   шоирлари),   “мусаввирони   мадҳу   ситоиши   табақаи   ҳукмрон”
[67,82] (амалдорларни мадҳ этувчи шоирлар) каби гуруҳларга тақсимланиши
бизни баъзи мулоҳазаларни юритишга ундайди. 
“Аҳли ву ҷ уд”  шоирлари ижоди кўпроқ ижтимоий характерга эга бўлиб,
халқ   дарди   ва   уларнинг   яшаш   тарзи,   инсон   камолоти   ва   шоирона
мушоҳададан   иборат.   Солик,   Сайид   Ғозий   Нола,   Шаҳдий,   Адо,   Нодим
Истравшаний,   Афсўс,   отин   Дилшод   Барно   каби   истеъдодли   шоирларни
биринчи   гуруҳга   киритиш   мумкин.   Реал   ҳаётни   ифодалаш   "аҳли   ву уд"	
ҷ
шоирларига   хос   булиб,   ҳаётдаги   шафқацизликлар   моҳиятини   очиб   бериш
учун   шеър   орқали   имкон   излашган.   Сайид   Ғозий   Нола   бир   ғазалининг
мақтаъсида   давр   сиёсий   муҳитидаги   вазиятни   “кулфати   айём”,   -   деб
баҳолаши бежиз эмас[32,56]. 
23 “Аҳли   ву уди   ринд”   шоирлари   кўпроқ   ҳаётий   воқеалар   билан   биргаҷ
дунё   ғам   ташвишларига   бепараво,   ҳурфикр,   танқидий   фикрларни   баён
этадиган   шоирларни   қўшиш   мумкин.   Хожа   Юсуф   Вазеҳий,   Фано
Истаравшаний,   Юнусхожа   Шоҳид,   Комилхожа   Накҳат,   Бедод,   Солик,
Сайидғозий   Нола,   Султонхон   Адо   каби   шоирлар   ижоди   иккиқатламли
моҳиятга эга бўлиб, улар “аҳли ву уд ва ҳам ринд” шоирлари ҳисобланади. 	
ҷ
“Аҳли тасаввуф ҳаёти ва мутафаккирони рўзгор” тасаввуфни ҳаётийлик
мезонлар асосида тасвирловчи мутафаккир шоирлардан яна Шаҳдий, Солик,
Хоиф, Нодим, Адо, Саййид Ғозий Нола, Бедод, Толиб, Моил, Хижат, Афгор,
Жазбий ва бошқаларни киритиш мумкин.
“Тасаввуф   ва   ваҳдат   аҳли   шоирлари”   тасаввуф   ва   тариқат   аҳли   ҳамда
шеърларида   соф   илоҳий   муҳаббатни   тараннум   этган   сўфиймашраб
шоирлардан   Сўфи   Ғаний,   Эшон   Ортиқхўжа   Шаҳид,   Мавлавий   Шоҳҳусайн,
Шоҳид, Ошиқ,Умрий каби шоирларни кўрсатиш мумкин. 
“Мусаввирони   мадҳу   ситоиши  табақаи  ҳукмрон”  гуруҳи  шоирларидан
Фазлий Намангоний, Мушриф, Музмар, Нусрат Кўҳистоний каби шоирларни
санаш мумкин. Дилшод Барнонинг бундай табақаларга ажратишининг сабаби
уларнинг   ижодий   ёндашуви   ва   ижтимоий   ҳаётидан   келиб   чиқиб   иш
тутганлигидан   далолат   бердади.   Масалан   хонга   бағишлаб   мадҳиявий
шеърлар   ёзган   шоирларни   отин   Дилшод   Барно   “ситоишгари   табақаи
ҳукмрон”,   -   деб   баҳолайди.   Фазлий   Амир   Умархонга   бағишлаб   “Ма жмуаи
шоирон” тазкирасида шундай дейди:
амшеди чароғи  аҳон ҳазрати Сайидумар,	
Ҷ ҷ
Хусрави соҳибқирон сафдару лашкаршикан.
Довари мулки  аҳон, додраси инсу  он,	
ҷ ҷ
Моҳи сипеҳри карам, шоҳи замину замон [ 111 ,267] .
(Мазмуни:   Форс   подшоҳи   Жамшиди,   жаҳоннинг   чироғи,   соҳибқирон
Хусрав   каби   (Кисро),   лашкарбоши,   жаҳон   мулкининг   одили,   замину   замон
подшоҳи сенсан эй Сайидумар (Амир Умархон). 
24 Дарҳақиқат,   Фазлий   Намангоний   ўз   даврида   сарой   шоирлари   сардори
эди.   Унинг   тазкирасида   амир   таъбига   бағишланган   бир   қанча   мадҳиявий
шеърлар   мавжуд.   Бу   мажмуада   гарчи   субъектив   фикрлар   ва   бир   ёқламалик
қарашлар   кўп   бўлса-да,   XIX   аср   II   чорагида   давр   адабиёти   тўғрисида
маълумот   берувчи   муҳим   манбалардан   ҳисобланади.   Унда   ҳар   бир   шоирга
нисбатан   берилган   маълумот   Қўқон   адабий   муҳитини   ёритишга   хизмат
қилади.   Отин   Дилшод   Барнонинг   шоирлар   ижодий   моҳиятни   таснифлашда
беш   гуруҳга   бўлинганини   эътиборга   олган   ҳолда   баъзи   мулоҳазаларимизни
баён этсак мақсадга мувофиқ бўлади. 
“Аҳли   ву уд”,   “Аҳли   ву уди   ринд”   ва   “аҳли   тасаввуф   ҳаёти   ваҷ ҷ
мутафаккирони   рўзгор”   гуруҳига   мансуб   шоирлар   ижоди   маъно-мазмуни   ва
мундаржаси   бир   хил   мақсадга   йўналтирилган.   Солик,   Сайидғозий   Нола,
Вазеҳий,   Шаҳдий   каби   шоирлар   ижодининг   аслини   ҳаётий   тасаввуф,   комил
инсон   тарбияси,   ижтимоий   одоблар   талқини,   илоҳий   муҳаббат   каби
мазмунлар ва мотивлар қамраб олади. Аммо “тасаввуфиёни ваҳдат” гуруҳига
мансуб   шоирлар   ижодининг   моҳиятда   биринчи   ўринда   ғайбий   олам   билан
боғлиқ   қарашлар,   соф   диний   характердаги   мавзулар,   ваҳдат   ул-вужуд
таълимоти ғоялари етакчилик қилади. 
“Мусаввирони   мадҳу   ситоиши   табақаи   ҳукмрон”   йўналишидаги
шоирлар   ижоди   эса   маълум   тоифадаги   шахслар   мадҳи,   тарихий   воқелар   ва
бир   ёқлама   қарашлар   мажмуасидан   иборат   бўлган.   Бу   каби   шеърларда
танқидий ёндашув ниҳоятда  кам, бироқ уларда васфий мазмундаги шеърлар
асосий рол уйнайди. 
Бу   давр   адабий   ҳаётининг   услуби   ҳақида   сўз   юритар   эканмиз
адабиётшунос   олим   А.Қаюмовнинг   бу   хусусдаги   фикрларига   таянамиз:
“Демократик  йўналишидаги   адабиёт   вакиллари  ҳам  ўз   ижодлари   жиҳатидан
бир-бирларидан фарқ қиладилар. Ўша давр шароити тақозосига кўра улардан
айримлари   маълум   даражада   хон   саройига   яқин,   баъзилари   эса   узоқроқ
бўлганлар.   Лекин   демократик   йўналишидаги   адабиёт   вакиллари   учун   хос
бўлган  асосий   хусусиятлар   халқпарварлик,   инсонпарварликни  ташвиқ   этиш,
25 зулм   ва   адолацизликка   кескин   норозилик   билдириш,   меҳнаткашларнинг
ҳаётини реал тасвирлаш кабилардан иборат” [32,76].  
Таъкидлаш   керакки,   демократик   йўналишдаги   адабиёт   вакиллари
Дилшод  Барно   таъкидлаганидек  “аҳли  ву уд”,  “аҳли  ву уди  ринд”  ва   “аҳлиҷ ҷ
тасаввуфи  ҳаёт   ва мутафаккирони  рўзгор”  билан  моҳиятан  бир  хил. Чунки	
ӣ
халқ   муаммоси   бу   каби   шоирлар   ижодида   биринчи   планда   туриши   табиий.
Ўз   даврининг   таниқли   шоири   Шаҳдийнинг   ўғли   Нодим   Истаравшаний
наврўзия   шеърининг   бирида   даврнинг   сиёсий   муҳитини   тасвирлаб,   халқ
адолацизликлардан эзилганини таъкидлаб ўтади.
Фасли Наврўз асту як дил аз кудурат шод нест,
Ҳе  кас аз қайду ташвиши  аҳон озод нест.
ҷ ҷ
Хонаи ҳар кас, ки мебинам, зи сели беамон,
Гашта вайрон, сад қиёмат бигзарад, обод нест[ 137 ,17].
(Мазмуни:   Наврўз   фасли   келди-ю   бироқ   бирон   кўнгил   ҳам   шод   эмас,
ҳеч   ким   дунё   ташвиши   бандидан   озод   эмас.   Кимнинг   уйини   кўрсам   қаттиқ
сел (душман) балосидан вайрон бўлган худди қиёмат бўлгандай ҳеч ободлик
йўқ).
Байтлардаги   “кудурат”,   “шод   нест”,   “ташвиш”,   “сели   беамон”,   “сад
қиёмат”   сўз  бирикмалари  шоир  даврида   содир  бўлган   зулму  ситам  ва   баъзи
ҳукмрон вакилларининг қилмишларига киноявий ишорадир. Давр ижтимоий-
сиёсий   воқеийлиги   натижасида   шоирлар   ижодининг   туб   моҳиятини
ватанпарварлик,   миллий   ғурур,   маърафтпарварлик   ва   комил   инсонни
тарбиялаш каби эзгу ғоялар ташкил этади. 
Нақшбандия   тариқатининг   пири   бўлган   Хожа   Юсуф   Вазеҳий   халққа
яхшилик қилиш, фақирларга хайр саховатли бўлиш ва “мазлумлар дуоси”ни
олишни доимо шогирдларига насиҳат қиларди. Вазеҳийнинг ўғли Хожа Мусо
Ўратепада   Қутб   ул-ақтоб   унвонини   олган   бўлса,   набералари   Хожа
Убайдуллоҳ   Солик   ва   Хожа   Ибодуллоҳ   Толиблар   Шаҳдийнинг   муршиди
ҳисобланади.   Хожа   Убайдуллоҳ   Соликнниг   яна   бир   ўғли   Сайидғозий   Хожа
Нола   1768   йил   Хожажон   маҳалласидаги   Ўратепа   шаҳрида   дунёга   келган.
26 Сайидғозий   ўз   шеърияти   билан   давр   адабий   муҳитининг   шаклланишига
беқиёс   ҳисса   қўшган.   Фазлий   Намангоний   “Мажмуаи   шоирон”   тазкирасида
уни   “сайидзода”,   “вализода”,   “хожаи   бовиқор”,   “дилреш”   каби   ифодалар
билан тилга олиб шеъриятда эса “гавҳарфуруш”, – дея тавсифлайди. 
Халқ   дардини   ўз   дардидек   ҳис   этган   ҳассос   шоир   бир   ғазалида
қуйидаги байтни дилдан изҳор этади:
Даҳрдин мен чекмаган андўҳу меҳнат қолдиму,
Бошим узра етмаган гардидин офат қолдиму[ 35 ,52].
Ўратепада   ҳассос   шоирлар   Хожа   Юсуф   Вазеҳий,   Хожа   Убайдуллоҳ
Солик, Тўрахожа Афсўс, Сайидғозий Нола, Хоиф Истаравшаний иштирокида
адабий давра ташкил этилди. Давр адабий муҳитининг асосий ғоявий, бадиий
ва усулубий хусусиятлари шу шоирлар ижодида кенг шаклланди ва кейинги
шоирлар   учун   адабий   мактаб   сифатида   ривожланди.   Бу   адабий   мактабда
Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   бошчилик   қилиб   кўплаб   илм   аҳли,   тариқат
мухлислари   ва   шоирларни   жалб   эта   олди.   Сайидғозий   Нола,   Иброҳим
Махдум   Хоиф,   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий,   Хожа   Ибодуллоҳ   Толиб,   Мулло
Бобожон   Моил,   Тўрахожа   Афсўс,   Музтар,   Юнусхожа   Шоҳид,   Муҳаммад
Собири Собир, Султонхон Адо шу мактабда камол топганлар. Фикримизнинг
тасдиқи   сифатида   Мирзо   Сиддиқ   Фанонинг   девонида   Соликни   “Раҳнамои
аҳли   яқин”,   “муҳаққиқ   ул-орифин”,   Фазлий   Намангоний   эса,   “бувад   Солик
муршиди   номдор,   каромоти   ў   дар   жаҳон   ошкор”,   Мирзо   Азим   Мақбул   “ба
дурри суфтаи Солик маро ҳадди тазмин буд”, шоир Зуфархон Жавҳарий “эй
раҳбар Солик”, “симу зар Солик” ва Муҳаммад Солеҳ Нодим “соҳиби иршод
Солик   пири   аждодам”,   -   деган   фикрлари   бу   кишининг   шахсияти   ва
фазилатини белгилашда асос бўла олади. 
Ўз даврининг илғор намояндлари Вазеҳий, Хожа Мусо, Солик, Саййид
Ғозий   Нола,   Султонхон   Адо   каби   бир   қатор   шоирлар   меросининг   асосий
хусусияти,   ғоявий   теранлиги,   ижтимоий   мазмундорлиги,   бадиий
тасвирларнинг ҳаётийлиги, нақшбандий ва қодирий тариқатларининг ғоялари
сингдирилганлиги   ва   халқ   дардига   малҳам   бўлганлиги   билан   ажралиб
27 туради.   XVIII   аср   иккинчи   ярмидан   то   XIX   аср   бошларига   қадар   ўтган   ана
шундай   йирик   ижодкорлар   адабий   муҳити   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдийдек
шоир етишиб чиқиши, унинг тарбия топиши учун пухта замин яратди. Шарқ
шеърияти   даҳолари   бўлмиш   Румий,   Қосим   Анвор,   Саъдий,   Ҳофиз,   Камол,
Лутфий   анъаналарига   эргашиб,   “маънавий   мурид”   бўлган   Шаҳдий   бадиий
адабиётнинг   турли   жанрларида   ижод   қилди.   Унинг   ижодида   инсоннинг
баркамоллиги,   миллат   қайғуси,   дин   меҳри,   ватанпарварлик,   қадриятлар
садоқати ва комил инсон тарбияси кенг акс эттирган. 
Шоир   ижодининг   биринчи   тадқиқотчиси   адабиётшунос   олим
С.Султонов   таъкидлаганидек,   “...Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   ижоди
Истаравшан шоирлари диққатини жалб қилиб келган. Шеърлари содда, ранг-
баранг,   халқчил   ва   халқ   дардини   ўзида   мужассам   этганлиги   учун   кўплаб
нусхаларда   кўчирилди   ва   улардан   намуналар   баёзларга   киритилди.   Шу
сабабли   шоирнинг   ижоди   ўзига   хос   услуб   –   орифона   тасвирлар   билан
ажаралиб туради” [66,16-17].
Шоир   девони   унинг   ҳасби   ҳоли,   фазилати,   сийрати,   уни   қуршаган
муҳит,   дусту   ёрлари,   устозлари   маноқиби,   руҳий   ҳолатини,   қувончи,   ғаму
ташвишлари   ҳақида   маълумот   берувчи   муҳим   манба   ҳисобланади.   Шаҳдий
ғазалларида ўз она ватани Ўратепани мадҳ этиб, у ернинг гўзал табиати, соф
ҳавоси,   гулу-гулзори,   боғларидаги   турли   хил   мевалари,   анҳори,   дилкаш
манзаралари   ва   валийлар   манзили   эканлигини   таърифлайди.   Баъзи
ғазалларида   “ҳавои   Дакан”,   “хушбаҳор”,   “риёзи   жаннат”,   “гулзори   Ирам”,
“баҳори файзбахш” каби изофалар билан мадҳ этади. 
Хуш бод насими Ўротеппа хуш баҳор,
Ёд аз биҳишти хулду ҳавои Дакан кунед. (1275/1,156 б
)
(Мазмуни:   Ўратепанинг   ёқимли   шамоли   ва   баҳори   қандай   дилкаш,
хулд жаннати ва Дакан ҳавосини эсланглар).
Шоир   ушбу   байт   орқали   ўз   ватанига   бўлган   муҳаббати   ва   садоқатини
баён этмоқда. Шоир зиёрат ва ибодат мақсадида Макка, Мадина, Самарқанд,
Эрон   ва   Туркия   шаҳарларига   сафар   қилган.   Лекин   сафардан   қайтиб   она
28 ватани   –   Ўратепадан   чиқмай   умрининг   охиригача   шу   ерда   яшайди.   Шариат
ва   тариқат   илмларини   ўратепалик   устозларидан   олади.   У   бир   шеърида
ўзининг   устозлари   Хожа   Ибодуллоҳ   Толиб,   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   каби
тариқат   намоядаларини   эслайди.   Шоир   девонида   машҳур   форс-тожик
шоирлари   билан   бирга   замондош   тариқат   пирларини   ҳам   кўп   бора   тилга
олади.   Шу   билан   бирга,   мухаммасларида   “шайдои   пир”   (пир   шайдоси)
бўлганини   айтиб,   маломатийлик   таълимоти   асосида   фикр   –   мулоҳаза
юритади.   Ўзини   “девона   ва   бандаи   Шоҳқосим   Анвор”ман   дейди.   Унинг
замондошлари, яъни Сайидғозий Нола, Хожа Убайдуллоҳ Солик, Султонхон
Адо,   Тўрахожа   Афсус,   Хожа   Ибодуллоҳ   Толиб   каби   тариқатпеша   ва
маърифатпарвар   зиёлилар   адабий,   илмий   ва   фалсафий   мероси   Шаҳдийнинг
шоир   сифатида   танилишида   консептуал   аҳамият   касб   этади.   Муҳаммад
Солеҳ ибн Шаҳдий, Хижлат, Мусохон Тўра, Миразим, Нодим Истаравшаний,
Комилхожа   Накҳат,   Бедод   Истаравшаний,   Бедор   Ўратепагий   ва   Маъсумхон
Олий   Шаҳдийнинг   кичик   замондошлари   бўлган.   Миллат   ғами,   дин   ғами,
ёшларни   руҳий   баркамоликка   тарбиялаш,   жамиятни   фитналардан   халос
этиш, зулму истибдодга барҳам бериш ва гўзал амалларни бажо келтириш бу
каби   шоирларнинг   муҳим   вазифаси   бўлган.   Шунинг   натижасида   Шаҳдий
шеърларида ҳаё, иймон, ростгўйлик ва чиройли хулқ тавсифи кўп келади: 
Дар ин  дурўза  аҳон огаҳ  баланд мабош,ҷ ӣ
Ки хок бош дар ин роҳу худписанд мабош.  (1275/1,153 а
)
(Мазмуни:   Агар   ақлинг   бўлса,   бу   икки   кунлик   дунёда   мағрур
бўлмасдан бу йўлда тупроқ каби бўл ва худбин бўлма ) .
Кибру   ғурур   инсоният   ҳаётига   доимо   рахна   соладиган   ёмон
хислатлардан.   Бу   давр   шоирлари   доимо   халқни   ҳалоллик   ва   ҳушёрликка
чорлайди.   Маърифатпарварлик   форс-тожик   адабиётининг   азалий
анъаналаридан   саналади.   Шаҳдий   шу   анъана   билан   адабиётга   кириб   келди.
Устозлари   таълими   билан   демократик   ғояларни   илгари   суриб   халқнинг
маҳбуб шоирлари қаторидан жой олди. 
29 Шундай қилиб, XVIII аср иккинчи ярми XIX аср бошлари форс-тожик
адабиёти   намояндалари   орасидан   кўплаб   маърифатпарвар,   халқпарвар   ва
донишманд   зиёлилар   камол   топди.   Аҳмад   Дониш,   Шамсиддин   Шоҳин,
Возеҳ, Асирий, ва Нақибхон Тўғрал мана шу давр вакиллари сифатида халққа
маънавий   озуқа   беришда   етакчилик   қилди.   Адабий   оқимлар   тадқиқотчилар
томонидан   “аҳли   вуж уд”,   “аҳли   вужуди   ринд”,   “ аҳли   тасаввуф   ва
мутафаккирони   рўзгор ”,   “шоирони   аҳли   ваҳдат”,   “шоирони   маддоҳ”   каби
гуруҳларга   ажратилса - да,   адабиётшунос   Н.Муҳиддинова   таъкидлаганидек:
“....   уларнинг   ҳаммаси   учун   инсонпарварлик,   олийжаноб   фазилатларни
куйлаш,   тинч   ҳаётни   қумсаш,   гўзалликдан   завқлана   олиш   каби   ғоялар
умумий   бўлиб   ҳисобланса,   адолацизлик,   зулм,   қабоҳат,   разиллик   ва
ярамасликдан   нафратланиш,   уларни   турли   йўллар   билан   фош   қилиш   ҳам
умумийдир”  [152,27] .
Шу   нуқтаи   назардан,   турли   йўналишларга   мансуб   шоирларнинг   ҳам
бирдан-бир   мақсади   инсоннинг   олий   хилқат   “мавжудотнинг   гултожи”
эканлигини эслатиш бўлган. Хоҳ мутасаввуф шоир бўлсин, хоҳ маддоҳ шоир
тарих   зарварақларида   улар   ёндашган   йўл,   қолдирган   мероснинг   моҳияти
билан   баҳоланади.   Демак   масалани   антропоцентрик   тадқиқ   тамойиллари
асосида ўрганиш муҳимдир.
Ана   шу   даврга   мансуб,   XVIII   аср   иккинчи   ярми   ва   XIX   аср   бошлари
Қўқон   адабий   муҳитининг   ёрқин   намояндаларидан   бири   Ҳожи   Муҳаммад
Шаҳдий   адабий   мероси,   даврнинг   адабий   муҳити   ва   моҳиятини   ўрганишга,
адабиётимиз   тарихининг   янги   қирраларини   ёритишга   хизмат   қилади.   Шоир
гарчи   Ўратепада   яшаб   фаолият   кўрсатган   бўлса   ҳам,   юқоридаги   фикру
мулоҳазалардан   келиб   чиқиб   уни   XVIII   аср   иккинчи   ярми   ва   XIX   аср
бошларидаги   Қўқон   адабий   муҳити   намояндаси   деб   атадик.   Давр   адабий
муҳити   ва   оқимини   ўрганиш   билан   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   каби
истеъдодли   шоир   адабий   мероси   ва   шахсиятига   тўғри   баҳо   бера   олиш
мумкин. 
30 1.2 Шаҳдий ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш манбалари
XVIII   аср   иккинчи   ярми   ва   XIX   аср   бошлари   Қўқон   адабий   муҳити
форс-тожик   лирик   шеъриятининг   ёрқин   намояндалардан   бири   Ҳожи
Муҳаммад   Шаҳдий   ҳаёти   ва   ижодий   мероси   бугунги   кунга   қадар
тадқиқотчилар   томонидан   кам   ўрганилган.   Шаҳдийнинг   таржимаи   ҳоли   ва
шеърияти   маъно-мазмуни   ҳақида   форс-тожик   адабиёти   тарихида   деярли
маълумот   учрамайди. 9
  “Тожик   санъати   ва   адабиёти   энциклопедияси”
(“ Энциклопедияи   санъат   ва   адабиёти   то ҷ ик”)нинг   3-жилдида   эса   қуйидаги
маълумотлар   келтирилади:   “Шаҳдий   Ҳожимуҳаммад   (1760-1840-
Истаравшанлик)   –   шоирлардан   бўлиб,   ҳолвагар   оиласида   дунёга   келган”.
Ҳаёти   ва   ижодига   доир   айрим   маълумотлар   адабиётшунос   С.Султоновнинг
“Рўзгор   ва   осори   Шаҳд ”   асарида   учрайди.   Замонасинининг   тариқат   аҳли   –ӣ
Хожа   Убайдуллоҳ   Соликнинг   шогирди   бўлганлиги   ва   шеъриятда
Жалолиддни   Румийга   пайравлик   қилганлигини   таъкидлаб,   шоир   ҳаёти
ҳақида   қисқача   тўхталиб,   баъзи   ғазалларини   шарҳлайди.   Китоб   охирида
шоир   ғазаллари   ва   мухаммасларидан   намуналар   келтиради.   Қосим   Анвор,
Аҳмад   Зиндапил,   Жалолиддин   Румий,   Ҳофиз   Шерозий,   Камол   Хўжандий,
Мавлоно   Лутфий,   Ҳувайдо   адабий   анъаналарини   давом   эттирган   ҳолда
уларнинг   шеърияти   таъсирида   ҳамоҳанг   ва   ҳаммазмун   шеърлар   ёзади.
Мажозий ишқ воситаси билан илоҳий ишқни тараннум этиб, ватанпарварлик,
юксак инсонийлик фазилатлари, устозлари маноқиби, наътнома ва ҳамднома
мазмунли шеърлар ёзади. 
Адабиётшунос   С.Султонов   “Тазкираи   суханварони   Истаравшан”
асарида ўз даврининг кўзга кўринган ориф ва тариқат аҳли шоири қаторида
Шаҳдийни   эслаб   ўтиб,   “1760   йили   Ўратепа   шаҳри   Масжиди   Сафед
9
Мухторов А. Метерилы по истории Уратюбе. Издательство Восточной литература. Москва – 1963. – С. 70-
77 \\  Мухторов А. Дильшод и её место в истории общественной мысли таджикского народа в  XIX  начале  XX
вв.   –   Душанбе:   Дониш,   1969.–   С.   50-61   \\   Султонов   С.   Таърихи   доираи   адабии   Истаравшан   дар   нимаи
дуввуми   асри   XVIII   ва   аввали   асри   XIX.   –   Душанбе:   “Сурушан”,     2002.   –С.   47-48-157-173\\     Султонов   С.
Рўзгор ва осори Шаҳд  (намунаи ғазалиёт	
ӣ . – Душанбе: “Сурушан”.  1998. – С. 4-43\\  Султонов С.  Тазкираи
суханварони     Истаравшан.   –   Душанбе:   Адиб,     2012.   –   С.   90-101\\   Католог   Восточных   рукописей   АН
Таджикиской   ССР.   Под.   Ред.   А.   Мирзоева   и   М.   И.   Занда.   Т.   З.   –   Душанбе:   Дониш,   1968.   –   С.   77\\
Энциклопедияи   адабиёт   ва   санъати   то ик   (иборат   аз   се   илд).   –   Душанбе:   Сарредак	
ҷ ҷ цияи     илмии
энциклопедияи  милли то ик, 1988. – С. 358.	
ҷ
31 маҳалалсида   шоир   Кўчаки   ҳолвагар   хонадонида   таваллуд   топганини
келтириб   ўтади”   [140,90-91].   Бундан   маълум   бўладики,   Ҳожи   Муҳаммад
Шаҳдий   Қўқон   хонлиги   ҳудудига   кирувчи  Ўратепа   шаҳрида  ҳолвагар   Сўфи
Кўчак хонадонида дунёга келган. 
Мавзунинг   ўрганилиш   тарихи   хусусида   сўз   борганда,   қайд
этганимиздек,   С.Султоновнинг   “Таърихи   доираи   адабии   Истаравшан   дар
нимаи дуввуми асри XVIII ва аввали асри XIX” монографияси Шаҳдийнинг
қисқача   ҳаёт   йўли   адабий   мероси   ва   шоирнинг   орифона   ғазалларидан
намуналар келтирилади. 
Шаҳдий   замондоши   истеъдодли   шоира   ва   тарихнавис   Дилшод   Барно
ўзининг   “Тарихи   муҳо ирон”   асарида   Ўратепада   яшаган   Эшон   Шаҳдийҷ
Сепулагий,   Зуфархон,   Саидабону,   Караматой,   Мастураой,   Саидабону   ва
Фазилатбону каби шоиру шоираларни эслайди. “Ин шоири замон маҳорат ва
истеъдоди баланд доранд, ғазалҳои ву удпаймой ва шеърҳои пурмазмун э од	
ҷ ҷ
кардаанд”   (Бу   замон   шоири   юксак   маҳорат   соҳиби   бўлиб,   руҳларга   таъсир
етказувчи   ғазаллари   ва   мазмунли   шеърлари   бор)   [118,13].   Кўринадики,   бу
ерда   Шаҳдийнинг   шахсий   фазилатидан   ташқари   шеъриятига   юксак   баҳо
берилган. 
Шоир   ҳақида   анча   тўлиқ   ва   аниқ   маълумот   берувчи   манба   –   унинг   ўз
девонидир.   Маноқиб   ва   ҳолнома   мазмунли   шеърларидан   тахаллус   олиши,
отаси   ким   бўлганлиги,   ёшлик   даври,   даврнинг   ижтимоий   муҳити,   девон
тартиб   бериши,   шеърларининг   маъно-мазмуни,   устозлари,   тариқатга
эргашганлиги сабаби каби бир қатор ҳаёти ва фаолиятига дахлдор шеърлари
мавжуд.   Чунончи   бир   ғазалида   ўзининг   ватани   Ўратепага   ишора   қилиб
шундай дейди:
ўйиву маро ёб ,  ойи ман 	
Ҷ ӣ ҷ Ў ротепа,
Гавҳари гаронқадрам, дурри пурбаҳо дорам.  (1275/1,89 б
)
(Мазмуни:   Агар   мени   изласанг,   Ўратепадан   топасан.   Мен   қимматбаҳо
дурман ва қимматбаҳо гавҳарим бор).
32 Шеърда   “ ойи   ман   Ўратепа”,   “гавҳари   гаронқадрам”,   ва   “дурриҷ
пурбаҳо” лексик бирикмалари билан шоир “ ойи ман Ўратепа” – она ватани	
ҷ
Ўратепага,   “гавҳари   гаронқадрам”   билан   –   ўз   шахсиятига,   “дурри   пурбаҳо
дорам” воситаси билан – ўз шеъриятига ишора қилади. 
Шоирнинг   отаси   исми   Сўфи   Кўчак   бўлиб,   умрининг   охиригача
ҳолвагарлик   ва   мева-сабзавот   сотиш   билан   машаққатли   ҳаёт   кечирган.   Бу
ҳақда қуйидаги байтда ишора қилади:
Падарам асл Кўчаки Баққол,
Ин насиб аз азал Худо кардаст.
Солҳо ран у меҳнати бисёр,	
ҷ
Хуни дил хўрда корҳо кардаст.  (1275/1,56 а
)
(Мазмуни: Отамнинг асли Баққол Кўчакдир, Аллоҳ азалдан унга шуни
насиб қилган. Йиллар давомида оғир меҳнат ва машаққат билан ишлайди).
Шоир   ўзининг   исми,   тахаллуси   ва   унвони   ҳақида   бир   қанча
шеърларида   тўхталиб   ўтган   бўлса   ҳам,   замондошлари   уни   “Муршиди
комил”,   “Мавлоно”,   “Мавлав   Шаҳд ”,   “Ҳазрати   эшон”,   “Эшон   Шаҳдии	
ӣ ӣ
Сепулаг ”,   “шоири   аҳли   вужуд”   [67,232],   -   дея   эътироф   этганлар.   Ҳожи	
ӣ
Муҳаммад Шаҳдий асл исми Муҳаммад бўлган. “Ҳо и”, “Шаҳд ”, “О из” ва	
ҷ ӣ ҷ
“Шаҳд”   тахаллусларини   эса   ўз   шеърларида   келитиради.   “Ҳо и”	
ҷ
Муҳаммаднинг фахрий унвони, “Шаҳд ” эса шеъриятидаги тахаллусидир. Бу	
ӣ
каби турли хил тахаллус олишнинг баъзи сабабларини баён этмоқчимиз. 
Биринчидан:   Муҳаммад   “Шаҳд ”   тахаллусини   олиши   отаси   ҳолвагар
ӣ
бўлганлиги   ва   ўзи   ҳам   ширинлик   тайёрлаб   сотиши   билан   боғлиқлигини
қуйидагича баён этади: 
Шаҳди шаҳдам, кони шаҳдам, Шаҳдиям шаккарфрўш,
Чошние медиҳам бар толибон, ҳалвогарам.  (1275/200 а
)
(Мазмуни: Шаҳднинг шаҳдиман, шаҳд конидирман, ширинлик сотувчи
Шаҳдийман. Толиби илмларга ширинлик улашаман, чунки мен ҳолвагарман).
Кўринадики,   шоир   ёшлигидан   ота   касби   ширинлик   сотувчи
“шаккарфуруш”   бўлган.   Хожажон   ва   Намозгоҳ   мадрасаларида   ўқийдиган
33 талабаларга   ҳар   эрталаб   ширинлик   берар   экан.   Байтнинг   ботиний   маъноси
“муршиди   ҳалвогар”ман   дейиш   билан   ўзи   ҳам   тариқат   пири   бўлганлигини
далиллайди.
Таржимаи   ҳолига   бағишланган   бошқа   бир   маснавийда   тушида   кўрган
воқеа   тафсилотида   Муҳаммад   “Шаҳд ”   ва   “Ҳо и”   номини   қай   тарздаӣ ҷ
олганлиги,   Пайғамбаримиз   (с.а.в.)дан   ижозат   олиб,   Боязид   Бистомий,   Сўфи
Ғаний, Хожа Убайдуллоҳ Соликга мурид бўлганлигини баён этади. Бу зотлар
Шаҳдийни   зикр   ҳалқаси   мажлисига   чақириб   зикр   айтиши   ва   илоҳий   сирни
ҳеч   кимга   ошкор   этмаслгини   баён   этишади.   Лекин   ўзининг   таъкидлашича:
“Уларнинг   дарсидан   ва   илоҳий   ишқидан   шунча   сармаст   бўлдимки,   илҳом
билан “хуруш”,  дод-фарёд қилдим”, - дейди шоир.  
...Ба дастам бидоданд коғазу қалам,
Ки Шаҳд	
ӣ  бигуфтанд кардам рақам...  (1275/1,378 а
)
(Мазмуни:   Қўлимга   қоғоз   билан   қалам   тутқазиб,   “Шаҳд ”,   -   деб	
ӣ
ёзишимни буюрдилар).
Бизнингча,   бу   маснавийда   увайсийлик   тариқатидаги   ғоялар   сезилиб
туради.   Чунки   увайсийлик   таълимотида   руҳий   тарбия   бериш,   руҳий   мадад
олиш   баъзан   тушларда   ҳам   содир   бўлиши   тарихдан   маълум.   Адабиётшунос
олим   Султонимурод   Олим   бу   ҳақда   қуйидагини   ёзади:   “Инсон   кўнглини,
аниқроғи,   руҳини   камол   топтиришнинг,   ким   билади   дейсиз,   эҳтимолки,
башарият   тарихидаги   энг   олий   даражасига   етган   ана   шу   тасаввуф
таълимотининг   қатъий   қоидасига   кўра,   солик,   яъни   сўфий,   албатта,   бир
пирнинг   этагини   тутиб,   унга   мурид   тушиши   шарт.   Аммо   шундай   истисно
ҳоллар ҳам бўладики, қай бир сўфийни илгари замонлар оламдан ўтиб кетган
бирор   машҳур   шайхнинг   руҳи   келиб   тарбиялайди.   Бундайлар   у   в   а   й   с   и   й
дейилган”   [17 0 ,152] .   Шаҳдий   бу   мақомга   Пайғамбаримиздан   тушида   дуо
олганлиги,   Боязид   Бистомийдан   тариқат   сир-асрорларини   ўрганилганлиги
орқали   эришган   бўлиши   эҳтимоли   юқори.   Шаҳдийнинг   увайсий
бўлганлигини  мақомотга эришишнинг сабабларини изоҳловчи шеърлари ҳам
34 исботлайди.   Шаҳдийга   бу   каби   зотларнинг   “қабули   назари”   тушиши   унинг
риёзати ва ҳаётининг ўзгаришига сабаб бўлган. 
  Шоир   замондошларидан   бири   Абдураҳим   Истаравшаний   Шаҳдий
қабрини   зиёрат   қилганидан   сўнг   “ یده???ش ” “ Шаҳдий”   сўзининг   ҳар   бир
ҳарфидан   ҳуруфийлик   тамойиллари   асосида   қуйидагича   рамзий   маънолар
чиқарган  [ 66 ,13-14] .
  ش “ Шин”   ҳарфидан   руҳимиз   шаҳдга   тўлиб   фазли   билан   қалбларимиз
ирфон   нурига   тўлиб   тошди. ه     “ ҳ”   ҳарфи   тариқат   аҳлидан   эканлигини
билдирса,   د   “ дол”   ҳарфи   эса   тариқат   йўлидаги   вазифаларидир.   ی “ ё”   ҳарфи
доим Аллоҳнинг зикрида  бардавом  бўлгани ва зикри орқали қалбга  беҳисоб
нур,  илоҳий  барака  бахш  этганини   билдиради.  Айтиш  мумкинки,  шоирнинг
бу тахаллуси зоҳирий маънодан ташқари ботиний маънога ҳам эга. Художўй
ва тариқат аҳлига бу каби номлар бериш азалдан ўзига хос анъана бўлган.
Иккинчидан:   Шоирнинг   яна   бир   тахаллуси   “Шаҳд”   бўлиб   “ҳайф”
радифли ғазалида шундай ифода этади:
Шаҳд, чаро ту гуфтаи , ки хез вақт гузашт кор кун,
Вақт гузашт кор кун, файзи саҳар гузашт ҳайф.  (1275/1,75 а
)
(Мазмуни:   Шаҳд,   нима   учун   шодлик   вақти   ўтди   деб   айтасан?   Умринг
билан тонг файзи афсус ўтмоқда, энди тоатга шошил). 
  “Шаҳд” тахаллуси фақатгина девондаги иккита ғазалда келган. Бошқа
ғазалларида   бу   тахаллусни   учратмадик.   Аммо   шу   биргина   ғазалда   шоир   бу
тахаллусни моҳирона қўллагани унинг шоирлик истеъдодидан дарак беради. 
Учинчидан:   “О из”   тахаллуси   билан   ёшлик   айёмида   бир   шеър   ёзиб	
ҷ
устози   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   олдига   боради.   Ушбу   ғазалнинг   мақтаи
қуйидагича:
Як назар бар О изи Ма нуни шайдое нигар,	
ҷ ҷ
Рўзу шаб аз интизорат мехўрам хуни  игар.(1275/1,5	
ҷ а
)
(Мазмуни:   Мажнуну   шайдо   бўлган   Ожизга   бир   марта   боқ,
интизорликдан кеча-кундуз қон ичяпман).
35 Бу   байтни   Убайдуллоҳ   Солик   эшитиб   ҳайратдан:   “тахаллусингни
“О из”  қуйдингми?  Сендек  ёш  шоирга  бу тахаллус  муносиб  эмас!   “Шаҳд ”ҷ ӣ
тахаллусини танласанг яхши бўлар эди”, – деб маслаҳат беради. Шу кундан
буён   у   “Шаҳд ”   тахаллуси   билан   шеър   ёза   бошлайди.   Айтиш   ўринлики,	
ӣ
Мулла Йўлдош томонидан тартиб берилган “Радоиф  ул-ашъор” тазкирасида
Ожиз тахаллуси билан ёзилган 4 та ғазали мавжуд.
Тўртинчидан:   Шоирнинг   исми   манбаларда   кўпроқ   “Ҳо   Муҳаммад	
ҷӣ
Шаҳд ”   тарзида   келади.   “Ҳо ”   тахаллусини   қай   тарзда   олганлигини   ўз	
ӣ ҷӣ
шеърида шундай изоҳлаган: 
Тахаллус маро ном “Ҳо ” бувад,	
ҷӣ
Умед аст аз Ҳақ роз и  бувад.(1275/1,378 б
)
(Мазмуни:   Менинг   тахаллусим   “Ҳожи”дир.   Умид   қиламанки,   Аллоҳ
рози бўлар).
“Ҳо ” тахаллусини олиши бевосита Ислом динининг бешинчи аркони	
ҷӣ
бўлган   Ҳаж   зиёрати   билан   боғлиқ.   Бизга   маълумки,   “Ҳо ”   унвони   кўпроқ	
ҷӣ
Ҳаж   амалини   адо   этиб   келган   кишиларга   берилади.   Шаҳдий   ўрта   ёшларида
илоҳий   фарзни   адо   этиш   учун   Каъбага   йўл   олиб,   равзаи   муборак   ва   Ҳажар
ал-асвадни   зиёрат   этади.   Шу   сабабли   ҳаж   амалини   бажарганидан   сўнг   шу
ном билан халқ ичида танилади. “Мадина” радифли бир ғазалида Рум орқали
Мадинани   томоша   қилиши,   Пайғамбаримиз   равзаларини   зиёрат   этиши   ва   у
зотга атаб наът ёзиши фикримизни далиллашга асос бўлади. 
Айтиш жоизки, тадқиқот жараёнида шоир тахаллуси “Шаҳд ”, “Шаҳд”,	
ӣ
“О из” ва “Ҳо ” тарзида келгани, лекин бу номлар ичида энг фаол ва барча	
ҷ ҷӣ
ғазалларида   фойдаланилгани   “Шаҳдий”   тахаллуси   бўлгани   аниқланди.
Манбаларда   иккинчи   даражали   номи   “Ҳо ”   тарзида   келади.   Масалан,	
ҷӣ
котиблар   шоир   девонини   тартиб   беришда   “Ҳо и   Муҳаммад   Шаҳд	
ҷ ӣ
раҳматуллоҳи   алайҳ”,   -   деб   ёзади.   Шоир   девонининг   баъзи   нусхаларида   эса
“Эшон”   ва   “Мавлавий”   унвонларини   ёзишлари   шоир   шахсияти   ва   насабига
боғлиқдир. Камина авлодлари билан бевосита учрашганимда, у киши “эшон”
ва   ўзлари   “эшонзода”   бўлганлигини   таъкидлашади.   Шуни   алоҳида
36 таъкидлаш   керакки,   шоирнинг   ўзи   “Шаҳд ”   тахаллусини   бошқаӣ
тахаллуслари   орасида   муносиброқ   кўрган   ва   шу   билан   умрининг   охиригача
шеър ёзган. 
Ҳасби ҳол мазмунидаги яна бир ғазалида у севган ватани – Ўратепани
мадҳ этиб шундай баён қилади:
Намедиҳам ба хиро и мамлакат Шаҳд ,	
ҷ ӣ
Баҳори файзбахши  Ў р о тепаю ҳавои Дакан.(1275/1,147 а
)
(Мазмуни: Бутун дунё молу мулки билан Дакан шаҳридек ҳавоси тоза
ва файзли Ўратепани алмаштирмайман). 
Бу   байтда   шоир   Ўратепанинг   файзли   макон   эканлиги   ва   Дакан
(Ҳиндистонда жойлашган бир шаҳар номи) шаҳридек тоза ҳавоси борлигини
фахр билан айтмоқда. 
Ўратепа   шаҳри   Шаҳдий   учун   доимо   қадрли,   файзли,   баракали   жой
экан.   Шоир   бир   ғазалида   бу   шаҳарни   “гулистон”,   “навбаҳор”,   -   деб   атайди.
Унинг навбаҳори, файзли қадамжолари шоирни доимо илҳомлантирган. 
Кай кун и  сайри тамошои гулистон Шаҳд ,	
ӣ
Навбаҳор омаду шуд файзи Ўротепаи мо. (1275/1, 59 б
)  
(Мазмуни:   Эй   Шаҳдий   қачон   гулистонни   томоша   қиласан?   Навбаҳор
келдию, Ўратепа файзли бўлди).
  Умуман,   шоир   ўзи   яшаган   бу   ажойиб   ватанини   кўп   бора   тилга   олиб
гоҳо   ободлигидан   сўзласа,   гоҳо   душманлар   қўлидан   вайрон   бўлганлигини
оҳу  надомат   билан   тилга   олади.   Ҳар   қандай   ҳолатда   ҳам   Ўратепанинг   Сари
Мазор ва боғи Шаҳдий учун жаннат мисоли бўлган. Умрининг охиргача шу
ватанда яшаб халқни ватанпарварликка чақиради. 
Биё, ба азми тавфи Сари Мазор равем,
Ба  усту ўи висоли ёр равем.(1275/1,177	
ҷ ҷ б
)
(Мазмуни:   Келгин,   Сари   Мазорни   тавоф   қилишга   чиқайлик   ва   ёр
висолига етиш учун унга талпинайлик). 
Сари   Мазор   Ўратепанинг   тепалик   жойида   жойлашган.   У   ерда   шоир
устозлари   жумладан:   Хожа   Юсуф   Вазеҳий,   Хожа   Мусо,   Хожа   Ибодуллоҳ
37 Толиб,   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   каби   тариқат   пирлари   мақбараси   мавжуд.
Шоир ана шу жойга бориб зиёрат қилишни ёр висолига етишишга восита деб
билмоқда.   Ушбу   ғазалнинг   бошидан   охиргача   яна   бир   тарихий   маълумот
шуки,   Сари   Мазор   қабристонида   Пайғамбаримиз   авлодидан   бўлган
эшонзодалар абадий қўним топган. 
Шоир   кўплаб   ғазалларида   ўта   камтарлик   билан   ўзини   “гадо”,
“дарбадар” дея атаб, “эшон махдумий” хоки пойини кўзларига тутиё қилишга
ҳам тайёр эканлигини таъкидлайди. 
Сари ман хоки пои ҳазрати эшони махдум ӣ ,
Ба зери остонаш з-он малоик посбон дидам.(1275/1,179 а
)
(Мазмуни:   Мени   бошим   эшон   ҳазрат   махдум   пойига   тупроқ   бўлсин.
Унинг муборак даргоҳини фаришталар посбонлик қилганини кўрдим).
Шеърда   “эшон   махдум”   лақаби   билан   машҳур   бўлган   Хожа
Убайдуллоҳ   Солик   фазилати   ва   валийлигига   ишора   қилиб,   ўзини
камтарлигини   билдирмоқда.   Бу   шеърдан   Шаҳдий   шахсиятига   хос   бўлган
устозга ҳурмат ва тавозе каби фазилатлари намоён бўлади. 
Тарихдан   маълумки,  ҳар   қандай   шахснинг   камолоти   илм   ўрганиши  ва
устозлар   таълиму   тарбияси   билан   боғлиқ.   Шаҳдий   шу   даражага   етишига   ва
девон   тартиб   беришига   илм   йўлида   бошқа   мутафаккирлар   каби   кўплаб
устозларнинг   маънавий   тарбияси   сабаб   бўлган.   Шоирнинг   ҳаёти   ва   ижодий
фаолиятини   аниқлаш   ва   ёритишда,   унинг   таълим   олиш   жараёнини   таҳлил
этиш борасида ягона мўътабар ва энг муҳим манба шоирнинг ўз девонидир. 
Омиям р ўсиёҳ на олим,
Ман на, ҳе ам на шайх, на авлод.ҷ
Бандапарвар Худост, ў ҳод ,	
ӣ
Нест ҳо ат маро хати иршод.(1275/1,113	
ҷ б
)
(Мазмуни: Мен бир авом, исёнкорман, олим эмасман. Мен ҳеч кимман,
на   шайх,   на   шайхнинг   асил   фарзанди.   Аммо   бандаларга   лутф   к ўрсатувчи
Аллоҳдир шунинг учун менга иршод ва муршидлик шарт эмас).
38 Байтларда   келганидек   шоир   ўзини   ўта   тавозеъ   билан   ҳеч   ким
эмаслигини   баён   этаркан,   олим   ҳам   шайх   ҳам   эмасман,   балки   Аллоҳнинг
фақир   бир   бандасиман   –   деб   пирларнинг   иршод   бериши   шарт   эмаслигини
таъкидламоқда.   Бундай   камтарлик   ва   тавозе   шоир   шеърларидаги   муҳим
мавзулардандир. 
Шаҳдий   илк   савод   ва   бошланғич   илмларни   отаси   Сўфи   Кўчакдан
олади. Сўнгра Ўратепанинг Хожажон ва Намозгоҳ мадрасаларида мантиқ ва
фиқҳ   илмини   Мулло   Тағоймуроддан,   калом   ва   қироат   илмини   Мулло
Муҳаммад   Замондан,   араб   тили   ва   балоғат   илмини   Олимхожа   Ҳотифдан
ўраганади.   Шоир   ёшлигидан   илмга   бўлган   рағбати   сабабли   зарурий
илмларни   ўзлаштиради.   Мадрасадан   таътилга   чиққанлиги   ҳақидаги   “имрўз”
радифли бир ғазалида дарс машаққатидан фориғ бўлганлигини шодлик билан
тилга олади:
Аз мадраса бароем, таътил кунем имрўз,
Дар кўйи он харобот манзил кунем имрўз. (1275/1,176 б
)
(Мазмуни: Бугун мадарсадан таътилга чиқамиз ва харобот (зикр билан
машғул бўладиган жой)ни манзил қиламиз).
Ғазалда   шоир   ҳаёти   билан   боғлиқ   яна   бир   нозик   масала   –   хароботни
манзил   қилиши   ҳам   қайд   этилган.   Аслида,   бу   харобот   ёш   Шаҳдий   учун
қанчалик   муҳим   жой?   Шеърларидан   маълум   бўлишича,   ўттиз-қирқ   ёшгача
шариат   илмларни   пўхта   ўзлаштиради,   лекин   бу   билан   қалбий   сокинлик   ва
ҳол камолини топмайди. Бу ҳақда ўз тилидан қуйидагиларни изҳор этади:
Умр гузашт аз сиву то бирасид бар чиҳил,
Бар мани маҳзун нашуд фатҳи раҳи ҳолу мол.(1275/1,165 а
)
(Мазмуни:   Умр   ўттиздан   ошиб   қирқга   борди-ю   лекин   мен   каби
ғамгинга на ҳол ва на мол насиб этди).
Шу шеърда шоир ҳаётидаги икки нарсага ишора қилинади: Биринчиси
шу   ёшга   кириб   ҳол   –   қалб   ҳузурини   топмагани,   иккинчиси   мол   –   камбағал
бўлганини билдиради. Шу сабабли,  мўътабар замондоши Сўфи Ғанийдан бу
борада руҳий тарбия олади. Орадан кўп вақт ўтмай Сўфи Ғани вафот этади.
39 Замонасининг   кўзга   кўринган   шайхи   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   ҳузурига
тасаввуф   илмини   чуқурроқ   ўрганиш   учун   боради.   Шоирнинг   ўғли   Нодим
отаси   кубравия   тариқатида   бўлганлигини   ва   Солик   қўлидан   тарбия
олганлигини баён этганига қараганда Шаҳдий кубравийликка ҳам эргашган:
Тариқат дар сулуки кубравия сарсулуки ман,
Бувад он соҳиби иршод Солик пири а додам [ҷ 137 ,77].
(Мазмуни: Тариқатдаги бош йўлимиз кубравийликдир. Ота бобомнинг
пири муршиди Соликдир).
Байтнинг   характерли   жиҳати   шундаки,   шоир   ҳаётида   муҳим   ўрин
тутган   ва   ижодига   ғоявий   таъсир   кўрсатган   тариқатлардан   бири   Шайх
Нажмиддин Кубронинг кубравийлик тариқатидир.
Шоир   таълим-тарбиясига   таъсир   етган   ва   уни   келажакда   сўфиёна
шеърлар   ёзишга   ундаган   яна   бир   устози   Хожа   Ибодуллоҳ  Толибдир.   Бу  зот
тасаввуф таълимотига оид манбалардан Шаҳдийга дарс беради. 
Дастпарварди Солику Толиб,
Аз муридони номдорам ман. (1275/1,275 б
)
(Мазмуни:   Солик   ва   Толибнинг   қўлида   тарбия   топган   номдор
муридиман). 
Девон   таркибидаги   шеърлардан   шоир   кубравия   тариқатидан   сўнг
қодирия   тариқати   таълимотини   ўрганиб,   бир   қанча   ғазалларини   шу   тариқат
ғоялари   таъсирида   ёзганлиги   маълум   бўлади.   Шоирнинг   кичик   замондоши
Абдураҳим   Истаравшаний   “Қодирия   сулуки”га   эргашганлиги,   “нури   илм”
унга   “шоҳи   Гелон”дан   ўтганлиги   ва   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   хирқасини
(сўфийлар   киядиган   махсус   кийим)   Шаҳдийга   кийдирганлигини   баён   этади.
“Ғавс ул-аъзам” радифида ёзилган бир ғазалида шоир қодирия тариқатининг
ҳаётида тутган ўрнини кўрсатиб беради:
Ҳар к у о дастгир, мушфиқу улфат сулукаш,	
ҷ
Бар мани кўр асо ҳазрати Ғавс ул-аъзам.(1275/1,267 а
)  
40 (Мазмуни:   Хожа   Абдулқодир   Жилонийнинг   тариқати   йўли   ҳамма
жойда менга шафиқ ва дўстдир. Мен каби кўзи кур кишига унинг маслаги асо
кабидир). 
Шоир кубравия ва қодирия тариқати таълимотини ўрганиб тасаввуфий
билимларини   оширади.   Устози   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   ота-боболари
нақшбандия   тариқати   силсиласидаги   шайхларга   туташганлиги   учун   ўз
шогирди   –   Шаҳдийга   нақшбандия   тариқатининг   таълимотидан   дарс   бера
бошлайди.   Руҳий   тарбия   ва   нақшбандий   зикр   ҳалқаларидан   баҳраманд
бўлган   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   Хожа   Баҳоуддинни   кўплаб   шеъларида
“пир”,   “қутби   ақтоб”   (валийлар   пешвоси),   “сарҳанг”   (раҳбар),   “сафдар”
(шижоатли),   “паҳлавон”,   “шоҳ”,   “ҳод ”   (тўғри   йўлга   ҳидоят   қилувчи),ӣ
“мифтоҳ” (калит), “мажнуни маст” (маст бўлган Мажнун), “борони нур” (нур
ёмғири), “хуршеду моҳи анвар” (қуёш ва ой каби нур сочувчи) (“жулидамў”
(сочлари   паришон),   “мисли   Ҳайдар”   (Али   розияллоҳу   анҳу   каби),   “авлиёи
дигар” (ўзгача авлиё) ва бошқа унвонлар билан сифатлайди.
Эй файзбахшу муршид, эй ошиқи илоҳ ,	
ӣ
Соҳибкамолу аъзам, ё шоҳ Нақшбанд...(1275/1,36 б
)
 (Мазмуни: Эй Аллоҳнинг маҳбуби, эй файзли муршид ва етук камолот
соҳиби, эй шоҳ Нақшбанд).
  Шаҳдийнинг   пири   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   силсиласи   нақшбандия
тариқатига   қуйидагича   туташади:   Хожа   Мусо,   Хожа   Юсуф   Вазеҳий,   Хожа
Мусохонхожаи Даҳбедий, Махдуми Аъзам Даҳбедий Косоний ( қ.с)  [140,7-8]
[124,7-8],   Хожа   Аҳрори   Валий   (қ.с),   Хожа   Яъқуб   Чархий   (қ.с),   Хожа
Алоуддин Аттор (қ.с), Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (қ.с), Хожа Саййид Амир
Кулол (қ.с), Хожа Муҳаммад Бобо Самосий (қ.с), Хожа Али Ромитаний (қ.с),
Хожа   Маҳмуд   Анжир   Фағнавий   (қ.с),   Хожа   Ориф   Ревгарий   (қ.с),   Хожа
Абдулхолиқ   Ғиждувоний   (қ.с),   Шайх   Юсуф   Ҳамадоний   (қ.с),   Шайх
Муҳаммад   Фармадий   (қ.с),   Шайх   Абулҳасан   Харақоний   (қ.с),   Абу   Язид
Тайфур Бистомий (қ.с), Имом Жаъфари Содиқ (р. а), Хафиди Сиддиқ Акбар
41 Қосим (р.а), Салмон Форсий (р.а), Абу Бакр Сиддиқ (р.а) ва Пайғамбаримиз
Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам. 
Девондан жой олган яна бир ҳасби ҳол мазмунидаги ғазалда шоир пири
– Хожа Убайдуллоҳ Солик вафот этганидан сўнг, кўп қайғуга ботиб, алам ва
ўкинч   билан   танҳоликда   бир   гўшани   ихтиёр   этганини   таъкидлайди.
Устозининг ити бир куни чиллахонаси олдига  келганида ҳаяжон ва дарддан
тўлқинланиб,   “эй   саги   пир   хуш   омад ”   (эй   пиримнинг   ити   хуш   келибсан)ӣ
радифли   ғазал   ёзади.   Ғазалнинг   маъно-мазмунига   кўра,   шоир   бутун   дарду
аламини   пирининг   вафодор   итига   сочади.   Замондошларидан   азият   чеккан
Шаҳдий итга қараб қуйидаги байтларни айтади:
Гомзанон ба с ўи ман, эй саги пир, хуш омад ӣ ,
Мушку абирбўи ман, эй саги пир, хуш омад ...(1275/1,254	
ӣ а
)
(Мазмуни:   Югуриб   мен   томон   келган,   эй   пиримнинг   ити,   хуш
келибсан! Мушк ифори келаётган пиримнинг ити, хуш келибсан)! 
Шоирнинг   шеъриятидаги   яна   бир   хусусият   оиласи   ҳақида   баъзи
маълумотларнинг   берилганидир.   Жумладан,   отаси   тақводор,   маърифатпеша
ва   сўфи   киши   бўлгани,   ўғлининг   исми   Муҳаммад   Солеҳ   бўлиб,   Нодим
тахаллуси   билан   девон   тартиб   бергани   эътиборга   молик.   Онаси   ва   аёли
ҳақида девонида маълумот учрамайди.  Шоир умри давомида отасидан мерос
бўлиб   қолган   баққоллик   ва   ҳолвагарлик   билан   кун   кечириб   нақшбандий
тариқатидаги   “дил   ба   ёру   даст   ба   кор”   ғоясини   шиор   қилганди.   Бу   ҳақда
Нодим   ғазалларидан   бирида   инсон   бирон   касб   билан   шуғулланиши   айб
эмаслиги ва бу ибодатга тўсиқ бўлмаслигини таъкидлаб ўтади:
Бар зиндадилон касби маишат набувад айб,
Гар даст ба кор аст, дили хеш ба ёр аст  [ 137 ,25] .
(Мазмуни:   Соҳибдил   кишилар   тирикчилик   қилишида,   бирон   касб
билан   шуғулланиши   айб   эмас.   Агар   қўл   ишда   бўлса,   кўнгил   Аллоҳ
зикридадир).
42  Шоир отаси ва онасининг барвақт ўлими ва яқин қариндошларидан тез
айрилганлигини   “рўсиёҳ”   “бадбахт”,   “модар-падар   надорам”   “жигар
надорам” каби ифодалар билан баён этади:
Дар гўшае нишаста ҳар дам ба оҳу ҳасрат,
Ман рўсиёҳу бадбахт, модар падар надорам.
Шаҳдий  игаркабобам, бо дидаи пуробам,ҷ
Афтодаву харобам ҳаргиз жигар надорам.(1275/1,165 а
) 
(Мазмуни:   Ҳар   доим   оҳу   ҳасрат   билан   бир   гўшада   ўтираман.   Мен
бадбахт   ва   юзи   қора,   ота-онам   йўқ.   Кўзлари   ёшли   ва   қалби   пора   бўлган
бечораҳол Шаҳдийнинг ҳеч бир яқини қолмаган). 
Тўхтовсиз   урушлар   шоирнинг   кўплаб   яқинларидан   айрилишига   сабаб
бўлди.   Мамлакатда   душманнинг   шафқациз   ҳужумлари   халқни   ижтимоий
ҳаёт   барқарорлигидан   айирди.   “Шу   боис   шаҳар   аҳолиси   ичида   “ёв   омад”
ибораси қулланилганда даҳшатга тушар эдилар” [124,427].
Шаҳдий   ота-онаси   ва   дўсту   биродарлари,   ҳамсабақлари,   устозларидан
айрилганлигини   ўзи   кўп   бора   эслайди.   Маълум   бўлишича   ака-укалари   ҳам
бўлмаган.   Хотинининг   бевақт   ўлими   ҳам   шоирга   яна   бир   ҳаётий   зарба
берган. 
“Мондаам танҳо” радифли мухаммасда шоир ўз “ёри”дан айрилганини
афсус билан тилга олади:
Мани овора чун Ма нуни ҳайрон мондаам танҳо,	
ҷ
удо аз ёри худ, аз ҳамнишинон мондаам танҳо.	
Ҷ
Чу булбул аз чаман дур, аз гулистон мондаам танҳо,
Ки ман дар зери хоки тира яксон мондаам танҳо,
Дар ин саҳрои ғам ман берафиқон мондаам танҳо.(1275/1, 220 б
)
(Мазмуни:   Мен   Мажнун   каби   ҳайрону   овора   ўз   ёрим   ва
мажлисдошларимдан айрилганман. Булбулдек чамандан узоқ ва гулистондан
айрилганман.   Бу   қора   тупроқ   оламида   хастаю   ёлғиз   қолдим.   Машаққат
оламида яқин дўстларимдан айрилдим).
43 Байтларнинг   бари   трагизм   руҳида   ёзилган.   Тақдирнинг   мураккаб   ва
синовли   онлари   Шаҳдийга   кўп   бора   зарба   берган.   Шоирнинг   ўғли   ҳақида
юқорида   таъкидлаганимиздек,   тарихий   ва   адабий   манбаларда   анча
маълумотлар бор. Абдураҳим Истаравшаний Нодим қабрини зиёрат этаётган
пайти “Ассалом эй ибни Шаҳдий  – Нодими донову вақт”, - деб марсия битган
[137,8] .  Нодим отаси каби Ҳофиз Шерозийга пайравликда ғазаллар ёзади. 
Девонидан   ўрин   олган   ғазаллардаги   автобиографик   маълумотлар
орасида   шоирнинг   маънавий   пирлари   зикри   ва   сафар   қилишининг
тафсилотлари   ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга.   Шоир   яқинлари   ва   устозлари
айрилиғидан   сўнг   Ҳаж   ибодатини   адо   этиш   учун   йўлга   отланади.   Дастлаб
Самарқанд ва Бухоро шаҳридаги улуғлар масканини зиёрат этади, Бухорода
Хожа   Баҳоуддин   Нақшбанд   қабри   олдига   бориб   қуйидаги   байтни
тўлқинланиб ёзади:
Боз омадам бар остон, ё ҳазрати шоҳ, ё мадад,
    Кун аз қатори он сагон, ё ҳазрати шоҳ ё мадад...(1275/1,81 а
)
(Мазмуни:   Яна   сенинг   қабринг   олдига   келдим,   эй   ҳазрати   шоҳ,   мадад
бергин.   Итларинг   (муридлар)   қаторига   мени   қўш,   эй   ҳазрати   шоҳ   мадад
бергин). 
Самарқанд ва Бухоро сафаридан сўнг Туркиянинг Коня шаҳрига бориб,
Шамс   Табрезий   ва   Жалолиддин   Румий   қабрларини   зиёрат   этиб   уларнинг
руҳи баракотидан файз олади.
Туроби Мавлавиро тавф созам,
Ба коми ман кунад шаҳду шакаррез(1275/1,246 а
).
(Мазмуни: Жалолиддин Румий мақбарасини зиёрат этай, токи комимни
шаҳд билан тўлдиришсин).
Бундан   сўнг   Шаҳдий   Каъбатуллоҳга   йўл   олади   равзаи   муборакни
зиёрат   этиб,   пайғамбаримиз   наътига   бағишлаб   форсча   ва   ўзбекча   ғазаллар
ёзади:
Ё “шафиъи музнибин 10
” йўлинга жону дил фидо,
10
 Эй гунаҳкор кишиларга шафоатчи!
44  Жону дил бирлан қилай наъти сифотинг Аҳмадо...(1275/1,37 а
).
                    Шоир   Макка   ва   Мадинани   зиёрат   этиб,   қайтаётган   пайти   Эрон
мамлакатида   оромгоҳлари   жойлашган   Аҳмад   Жомий   Зиндапил,   Абулҳасан
Харақоний, Шайх Қосим Анвор, Саъдий Шерозий, Камол Хўжандий, Ҳофиз
Шерозий каби буюк мутафаккир ва валий зотлар қабрини зиёрат этади. 
Зиндапил Аҳмади  омҶ ӣ  тақсир,
Хо аи олиму ном	
ҷ ӣ  тақсир.
Пушти хам рўсияҳ бар дари ту,
Омадам ман бар саломе тақсир.(1275/1,130 б
)
           (Мазмуни: Зиндапил Аҳмад Жомий ҳазрати – хожа ва машҳур олимдир.
Юзи қора ва қомати букилган бир ноқис салом билан ҳузурингизга келдим).
          Шаҳдий бу зотлар зиёратидан сўнг ўз ватани Ўратепага қайтиб Эшон
Ортиқхўжа   Шаҳиддан   яна   тариқат   илмига   оид   билимларини
такомиллаштиради.   Шаҳдий   ҳаётига   туб   бурилиш   ясаган   унинг   ғоявий
интилишларини   умрининг   охирида   умуман   ўзгартирган   ҳамда   тариқат
йўлида раҳнамолик қилган нақшбандий тариқати муршиди ўратепалик Эшон
Девона   номи   билан   машҳур   бўлган   Эшон   Ортиқхўжа   Шаҳиднинг   ўрни
беқиёсдир.   Шунинг   натижасида   Сари   Мазорда   боғ   барпо   этиб,   унинг   бир
гўшаси   бўлган   Санги   Сиёҳ   тагида   ғор   ковлайди   ва   умрининг   сўнгги
дамларигача   шу   ерда   шогирдларига   руҳий   тарбиядан   дарс   бериб,
нақшбандий   тариқатидаги   зикрлар   билан   машғул   бўлади.   “Лаа   илааҳа
иллаллоҳ”,   “Астағфируллоҳ”,   “Аллоҳу   акбар”,   “Алҳамду   лиллаҳ”   ва   “Анта
Роббий   ё   Ғофур”   радифли   ғазаллари   ушбу   фикримизни   далиллайди.   Унинг
фақр   ва   фанода   умр   кечиришни   афзал   кўрганлигини   кўплаб   шеърларидан
билиш   мумкин.   У   “фақир ӣ   чи   хуштар   аст”   (фақирлик   қандай   яхшидир)
шеъри   билан   фақирликни   подшоҳликдан   афзал   кўрганини   айтади.   Санги
Сиёҳ ғорида шоир туну кун тоат ва зикр билан машғул бўлади. Унинг узлати
ҳаётийлик   ва   инсонийлик   мезонларини   ўзида   мужассам   этганди.   Чунки
автобиографик шеърларида хилватни – ошиқнинг риёзат даври деб қарайди.
45 Майхўрлик   ва   хилват   унинг   шеърларида   ирфоний   маъно   билан   уйғунликда
келади. Мажоз усулида ҳақиқатни баён этган шоир дейди:
Шаҳдиё, май бинўшу хуш биншин,
Гир хилват ба гўшаи танҳо. (1275/1,45 б
)
(Мазмуни: Эй Шаҳдий, май ичиб хилват ичра, узлатда ёлғиз ўтиришинг
афзал).
Чилла   ўтириш   ва   узлатни   фойдали   мақсад   учун   ихтиёр   қилиш
тасаввуфий   анъана   саналади.   Юнус   алайҳиссалом   балиқ   қорнида   чилла
ўтиришини   Сўфий   Аллоҳёр:   “Балиғ   қорнида   бир   соҳиб   каромат,   чилла
ўлтирдию   чиқди   саломат”   [125,13],   –   деб   изоҳлайди.   Шаҳдий   учун   хилват
ҳаётининг   мазмунига   айланганди.   Чунки   хилват   шоир   учун   подшоҳликнинг
тожу тахтидан афзал эди. 
Беҳтар аз то у тахти подшоҳист,ҷ
Кун и танҳо  хилватам имрўз. (1275/1,147	
ҷ ӣ б
)
(Мазмуни: Подшоҳлик  тожу тахтидан кўра ёлғизлик гўшасида хилватга
ўтиришим афзал).
Шоир   ажали   яқинлашганини   сезиб   умрининг   охирги   дамларида
қуйидаги байтларини ёзгани ҳам эътиборлидир. 
Алвидоъ,  ое меравем дареғ,	
ҷ
З-ин  аҳон зору бенавое дареғ.	
ҷ
Дили пурҳасрату ҳазорон доғ,
Мебарем мо ба гўр вое дареғ.
(Мазмуни:   Алвидў,   бу   жаҳондан   ҳеч   вақосиз   хору   зор   бир   манзилга
борамиз. Минг ҳасрату надомат билан қалбимиз гуноҳга тўла қабрни манзил
этамиз).
Бу байтларда шоир трагизм руҳияти билан суғорилган мотивлар орқали
ўзининг   охирги   манзили   –   қабрга   яқин   кунларда   боришини   таъкидламоқда.
Шоир   ўта   камтарлик   билан   ўзидан   “ғор”,   “Санги   Сиёҳ”   ва   “мазор   тоқи”
боқий қолишини “монд” радифли ғазалида баён этади. 
46 Шаҳдий   1839   йил   Ўратепа   шаҳрида   вафот   этади.   Одамлар   уни   ўзи
барпо   этган   боғнинг   тепалик   жойида   дафн   этишади.   Истаравшан   халқи
томонидан   шоир   тупроғи   устига   мақбара   барпо   этилади.   Унинг   мақбараси
ҳозиргача мавжуд бўлиб, қабрининг ўнг томонида ўғли Нодим дафн этилган.
Мақбара Сари Мазор тепалигида қад кўтарган. 
Шоирнинг   замондоши   Қори   Қундузий   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий
вафотига   бағишлаб   марсия   ёзади.   “Таърихи   вафоти   Ҳожи   Муҳаммад
Истаравшаний” лексикасида бунга ишора қилган: 
Баҳри таърихаш хирад Ком  кашида оҳи пок,ӣ
“Қабри Ҳо ҷ ӣ  Муҳаммад шоир мунаввар бод”, бод [103,144] .
(Мазмуни:   Комий   Шаҳдий   вафоти   тарихи   учун   қалбидан   оҳу-нола
тортди. “Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий қабри нур билан тўлсин”).
Агар   “Қабри   Ҳо   Муҳаммад   шоир   мунаввар   бод”   мисрасидан   “пок”,	
ҷӣ
“оҳ”   هآ   бирикмасини абжад ҳисоби билан ҳижрий ҳисобга табдил этсак, 1269
йил   келиб   чиқади.   Милодий   йил   билан   эса,   1845   йил   ҳосил   бўлади.   Бироқ
шоирнинг   авлодлари   томонидан   берилган   маълумотларга   қараганда   унинг
вафоти   бошқа   йилга   тўғри   келган.   “Шаҳдий   авлодларининг   айтишларича,   у
киши 1762 йилда туғилган ва 80 йил умр кўрган” [66,13]. 1762 йил билан 80
йилни қўшсак 1842 йил ҳосил бўлади. Аммо бу санада ҳам шубҳа борлигини
инобатга   олган   ҳолда,   Шаҳдийнинг   ўғли   Нодим   томонидан   ёзилган   тарих
моддасига мурожаат қиламиз. 
Ҳар кас, ки кунад суроғи пирам,
Таърих шудааст, “боғи пирам” [137,182].
(Мазмуни:   Кимки,   пиримнинг   (отамнинг)   вафот   этган   тарихини
изламоқчи бўлса, “боғи пирам” иборасидан топар).
  مریپ  غاب   “ Боғи пирам” ибораси абжад ҳисобига  кўра 2-1-1000-2-10-200-
40 - бўлади. Рақамларни бир-бирига қўшсак, 1255 ҳижрий-қамарий йил ҳосил
бўлади.   Милодий   ҳисобда   эса,   1839   йил   бўлади.   Маълумки,   Нодим   отаси
вафотидан   сўнг,   бу   тарих   моддасини   ёзган.   Шу   боис   бу   санани   бошқа
47 саналардан ишончлироқ деб қабул қиламиз. Демак, Шаҳдий 1839 йил вафот
этган.
Девондан   ўрин   олган   ғазалларда   шоир   шахси,   ҳаёти,   таҳсил   олиши,
сафар қилиши, тариқатдаги устозлари, оиласига оид биографик маълумотлар
асосан   шулардан   иборат.   Бу   далиллар   ёрдамида   шоирнинг   таваллуди
1760   йилда   бугунги   Тожикистон   Республикасида   жойлашган   Ўратепа
туманида   воқеъ   бўлгани   ва   1839   йилда   ўз   она   ватанида   оламдан   ўтгани   аён
бўлади. 
Умуман олганда, Шаҳдий ҳаётини ҳамда ижодий меросининг ўз даври
адабий   муҳитида   тутган   ўрнини   икки   қисмга   бўлиб   ўрганиш   ва   ҳар   бир
қисмга  ижтимоий-сиёсий  ва  руҳий  ҳолати  жараёнларидан   келиб  чиқиб  баҳо
бериш мақсадга  мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Яъни  хилватгача  бўлган  давр ва
хилватдан кейинги давр. 
Биринчи боб бўйича хулосалар:
XVIII   асрнинг   иккинчи   ярами   ва   XIX   аср   бошлари   Ўрта   Осиё
халқлари   адабиёти   ўзига   хос   тамойиллар   асосида   шаклланди,   бадиий
адабиётнинг  ривожланишида бу даврда кичик доирадаги  маҳаллий адабий
муҳитлар   муайян   мавқега   эга   бўлди.   Самарқанд,   Каттақўрғон,   Миёнкол,
Шаҳрисабз, Хўжанд, Ўратепа, Ҳисор, Кўлоб, Қаротегин, Дарвоз, Бадахшон
ва бошқа ҳудудларда маҳаллий адабий доираларнинг пайдо бўлиши адабий
жараёнда   соғлом   рақобат   вужудга   келиб,   муайян   ижодий   муҳит
шаклланиши,   янгиланишига   ва   ижтимоий-иқтисодий   алоқаларнинг
юксалишига   олиб   келди.   Бу   эса,   адабий   алоқаларнинг   ривожланиши,
адабий   таъсир   ва   анъаналарнинг   шаклланиши   ва   тикланиши   ҳамда
зуллисонайнлик   анъаналарининг   давр   адабиётида   ривожланиши   учун
асосий омил бўлишига хизмат қилди.
Бу   ҳодисалар   натижасида   адабий   жараёнда   ўзаро   ижодий   таъсир,
адабий   оқимларнинг   синтезлашуви   ва   адабий   йўналишлар   синкретизмини
юзага   келтирди.   Ўрта   Осиёнинг   турли   беқарорлик   ҳукм   сурган,   доимий
48 ички уруш ва низолар бўлган сиёсий ва ижтимоий вазият марказий адабий
ҳавзалар   билан   маҳаллий   адабий   доиралар   ўртасидаги   алоқаларнинг
ўрнатилиши,   адабий   мажлислар   ва   машваратларнинг   ташкил   этилиши
шоирлар   дунёқарашининг   ривожланишига   кучли   туртки   бўлди.   Шу
маънода,   кичик   доирадаги   адабий   муҳитларда   муайян   анъанавий
тамойиллар асосида янги ғоявий ва бадиий тенденсиялар ривожланди.
Шаҳдий Қўқон хонлигида мураккаб, сиёсий можаролар авж олган ана
шундай даврда яшади. Унинг ҳаёти ва фаолияти борасида бирламчи муҳим
манба   унинг   ўз   асарларидир.   У   Ўратепа   адабий   муҳити   шоири   сифатида
Қўқон маданий муҳитининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Шаҳдий
Қўқон  хонлиги  ва  унинг   сиёсий  ҳукмронлигидан   норози  бўлса  ҳам,  лекин
ўз   илмий   салоҳияти,   шахсий   фазилати   ва   шоирлик   истеъдоди   билан
ўратепалик ва қўқонлик шоирлар орасида алоҳида обру қозонди ва муайян
мақомга эга эди.
Шаҳдий   шоир   сифатида   даврнинг   моҳиятини   ўз   шеърларида   асосан
мумтоз адабиётнинг анаъанавий тамойиллари замирида акс эттирди. Унинг
шеъриятида ўзи ва яқинлари бошига тушган мусибатлар оқибатида трагизм
руҳияти   етакчилик   қилди,   Қўқон   адабий   муҳитининг   машҳур   шоири
Ҳувайдонинг   шеърларидан   баҳраманд   бўлиб,   ўзбекча   ғазалларида   унга
пайравлик қилди, ҳасби ҳол туркумидаги шеърларида бу маънолар бадиий
ифодасини топди.
Шаҳдий тасаввуф аҳли устозларидан таълим олиб, кубравия, қодирия
ва   нақшбандия   тариқати   таълимотини   ўрганди,   умрининг   охирида
кубравия   ва   қодирия   тариқатларидан   сўнг   нақшбандия   тариқатига   кирди.
Нақшбандия   тариқатидаги   пирлардан   таълим   олишга   жазм   этди,   у   зикр
ҳалқаларида қатнашиб руҳий оламини такомллаштирди.   Натижада, Ҳазрат
Нақшбандга   атаб   4   та   маноқиб   мазмунли   ғазал   ёзди,   тадрижий   равишда
илм   камоли   ва   ирфоний-тасаввуфий   адабиётга   мойиллик   уни   мумтоз
49 адабиётнинг   шу   йўналишига   жалб   этди   ва   унинг   ғазалларида   ирфоний
мотивлар устунлик қила бошлади. 
2. БОБ. ШАҲДИЙ ДЕВОНИ: АНЪАНАВИЙЛИК, ЎЗИГА
ХОСЛИК, ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАР
2.1. Девон тузилиши ва жанр хусусиятлари
50 Шеъриятни   тартибга   келтириш   исломдан   кейинги   араб   мумтоз
адабиётида   маълум   бир   жанрдаги   шеърларни   тўплаб,   уни   тизимлаштириб ,
мантиқий   занжирини   яратиш   жараёнлари   вужудга   келди.   Дастлабки
даврларда девонга қасидалар, ҳажвиялар, маснавий ва достонларни киритиш
одат   бўлган.   Бу   ҳолат     ижодкор   замони   ва   давр   адабий   муҳитига   тегишли.
Форс-тожик   адабиётида   IХ-Х     асрларда   девон   тартиб   бериш   анъанага
айланди.   Баъзи   маълумотларга   кўра,   биринчи   девон   тартиб   берган   шоир
Ҳанзалий Боғдисий (вафоти 839)дир. Аммо баъзи  тадқиқотчилар, жумладан,
Давлатшоҳ   Самарқандий   девон   тартиб   бериш   Рўдакий   билан   боғлиқ
эканлигини   таъкидлаб   ўтади.   Саъдий   Шерозий   давридан   бошлаб   девон
тартиб   бериш   қоидалари   жорий   этилди.     Қасида,   ғазал,   рубоий,   мусаммат,
қитъа, фард, маснавий ва бошқа лирик жанрлардаги шеърларни алоҳида бир
китобда   жамлаш,   алифбо   тартиби   билан   шеърий   жанрларни   кўчириш   девон
тартиб   беришнинг   муҳим   қоидаси   бўлган.   Саъдий   Шерозийнинг     "Қасоиди
араб ", "Қасоиди форс , "Тар еъбанд", "Қитъаҳо, рубоиҳо, фардҳо", "Девониӣ ӣ ҷ
таййибот",   "Девони   бадоеъ",   "Девони   хавотим",   "Ғазалиёти   қадим"   каби
асарлари   ўз   ҳаётлик   даврида   Куллиёт   шаклига   келтирилган.   Девон   тартиб
бериш туркийзабон адабиётида, айниқса, Алишер Навоий  даврида мукаммал
бир   тарзга   кирди.   Алишер   Навоий   ўзининг   туркий   шеърятини   тўрт   девонда
"Хазойин   ул-маоний"   номи   остида   жамлади.   Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий
яшаган   даврда   девон   тартиб   бериш   анъанаси   бошқа   даврлардан   кўра   анча
ривожланганди. Бу борада Амир Умархон ва унинг издошлари катта эътибор
қаратишганди.  
Алишер   Навоий   замонида   девон   тартиб   бериш   яна   мукаммал   бир
тарзни   оладики,   кейинги   давр   шоирлари   кўпроқ   Навоий   девончилик
анъанасига   эргашишди.   Бу   ҳақда   ҳазрат   Навоий   “Бадоеъ   ул-бидоя”нинг
муқаддимасида   қуйдагиларни   баён   этади.   “Аммо   ашъор   тадвин
қилғонлардин   баъзиким,   бақо   мулкида   фоний   ва   баъзиким,   ҳоло   фано
дайрида   боқий   дурурлар.   Аввалғи   зумрадин   бовужуди   дард   бешасининг
ғазнафари   ва   ишқ   оташгоҳининг   самандари,   маъдани   жавоҳири   маънавий
51 Амир   Хусрав   Деҳлавий   қаддасал-лоҳу   таоло   руҳаҳ   ва   фано   майхонасинннг
ринди   хирқачоки   ва   бало   паймонасининг   масти   бебоки,   ишқу   муҳаббат
асрори   аминларининг   ҳамрози   Хожа   Ҳофиз   Шерозий   сақол-лоҳу   сароҳ.   Ва
сўнгғи   фирқадин   қудс   шабистонининг   шамъи   анвари   ва   унс   гулистонининг
андалиби   суханвари,   балоғат   шаккаристонининг   тўтийи   ширинкаломи
жаноби   махдумий   мавлоно   Абдураҳмон   Жомий   маддал-лоҳу   таоло   зилола
иршодиҳи   ало   мафориқит-толибин   девонлари   орада   бўлғай”. 11
  Ҳазрат
Навоийнинг бу маълумотидан келиб  чиқадики, девон  тартиб беришда  Амир
Хусрав   Деҳлавий,   Ҳофиз   Шерозий,   Абдурраҳмон   Жомий   каби   мутафаккир
зотлар   пешқадам   бўлишган.   Мана   шу   анъанани   давом   эттирган   ва   девон
тартиб   беришини   такомилига   етказган   Навоий   ўз   даври   шеъриятидагина
эмас,   балки   девон   тартиб   бериш   соҳасида   кичик   замондошлари   ва   кейинги
давр   шоирлари   учун   мактаб   вазифасини   ўтайди.   Девон   тартиб   беришда
алифбо тартиби, шеърлар орасидаги услуби, жанр кўлами, маъно уйғунлиги,
ҳар бир ҳарф билан тугалланадиган ғазал ёки бошқа шеърий жанр ҳамд, наът
ва   мавъиза   мазмунли   шеърлар   билан   бошланиши,   шоир   замонида   машҳур
бўлган   шеърий   жанрлардан   истифода   этилиши,   барча   турдаги   шеърларнинг
тартиб   билан   кўчирилиши,   бадиий   санъатлардан   моҳирона   фойдаланилиши
каби   қоидалар   мавжуд.   Бу   борада   Навоий   девони   композисияси   бошқа
шеърий девонлар ичида алоҳида ўрин тутади. 
Девон   тартиб   бериш,   машҳур   асарларни   бир   нусхадан   бошқа
нусхаларга   кўчиришда   котиблардан   катта   маҳорат   талаб   қилинган.   Шу
сабабли Шаҳдий яшаган даврда Қўқон адабий муҳитида бу каби хаттотлик ва
котиблик   санъати   кенг   миқёсда   ривожланди.   Шаҳдий   ўз   шеърларини   девон
ҳолига   келтиришга   шу   давр   туртки   бўлди.   Девон   тартиб   бергани   ва
соҳибдевон эканлигини баъзи шеърларида ўзи ҳам таъкидлаб ўтади:
Девони ғазал, ки дур бисуфтам,
Дар ҳолати шайбу айни маст .(1275/1,65ӣ а
)
11
  https://n.ziyouz.com/books/alisher_navoiy_asarlari/Alisher%20Navoiy.%20Badoyi %20ul-bidoya.pdf	
ʼ  
52 ( Мазмуни:  Ғазал  девонини худди дур каби  ёшлик ва  мастлик  айёмида
тартиб бердим ) .
Эътиборлиси шуки, шоир ёшлик чоғида шеърий девон ёзган экан. “Дар
ҳолати   шайбу   айни   маст ”   дейишига   қараганда   у   тахминан   30-40   ёшларӣ
атрофида   бўлган.   Бу   ёшни   тахмин   қилишимизнинг   бир   сабаби   шеърларида
“си   ва   чиҳил”   сонларини   кўп   бора   келтириб,   умри   беҳуда   ўтаётганлигига
ишора қилади. Бошқа бир ғазалида таъкидлашича “аҳбоби сухан” аҳли учун
“девони гуҳар” ва “турфа китоб”ини ёзади.
Гуфтаям, Шаҳд , ба аҳбоби сухан мегўяд,	
ӣ
Баҳри девони гуҳар турфа китобе дорам.(1275/1,66 б
)
(Мазмуни:   Шаҳдий,   шеърият   аҳлига   дуру   гавҳардек   турли   асарлари
борлигини айтади).
Шоир   ўз   девонидаги   ғазалларни   вирд-у   дуо   ва   зикрдан   иборат
эканлигини   таъкидлаб,   асар   ўқувчисининг   бу   борада   зийрак   бўлишини
ўқтиради.   Лирик   қаҳрамон   руҳига   боғлиқ   ирфоний   талқинларни   девон
таркибидаги   ҳар   бир   ғазалда   учратиш   мумкин.   Бу   борада   шеърларидан
бирида қуйидагиларни ёзгани эътиборга молик:
Насру ғазалам, ки воридот аст,
Ў  гуфт зи ғайбу ман нагуфтам...
Шаҳд , гаҳи ҳамд ин суханҳо,	
ӣ
Аз ғайб ба гуши  он шунуфтам.(1275/1,221	
ҷ а
)
(Мазмуни:   Ғазал   ва   насрим   илоҳий   зикрлардан   иборат,   Аллоҳ   таоло
менга ғайбдан илҳом берди. Шаҳдий ҳамд айтаётганида ғайбдан жон қулоғи
билан бу сўзларни эшитиш насиб этди). 
Шаҳдийга кўра, девондаги ғазаллари илоҳий илҳом ва ғайбий истеъдод
натижасида   ёзилган   экан.   Бизнингча,   шоир   мутасаввуф   шоирлар   каби
ижодининг   моҳиятини   “зикр”   ва   “ғайб”   мавзуларидаги   шеърлар   билан
ўлчайди. Шунинг учун бўлса керак, адабиётшунос С.Султоновнинг фикрича:
“унинг шеърлари Қуръон ва ҳадис маъноларидан сероб бўлган”  [ 66 ,19] . 
53 Шуни   алоҳида   таъкидлаш   лозимки,   Шаҳдий   каби   шоирлар   ижодига
бармоқ   орасидан   қаралган   бир   даврда   С.Султоновнинг   шоир   ижодига
бағишланган   тадқиқоти   диққатга   сазовор.   Адабиётшунос   олим   ўзининг
“Рўзгор   ва   осори   Шаҳд ”   асарида   шоир   девони   нусхалари   адади   ваӣ
тарқалишига   оид   баъзи   маълумотларни   бериб   ўтади:   “ Ҳожи   Муҳаммад
Шаҳдий   девони   қўлёзма   нусхаларининг   ҳозиргача   ўттизтаси   топилган.
Уларнинг   нисбатан   тўлиқроқ  шаклдаги   нусхаларидан   т ў рттаси   бизгача   етиб
келган.   Девон   ининусхаларининг   саккизтаси   Тожикистон   Республикаси
фанлар   академияси   Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондида,
тўққизтаси эса Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Шарқшунослик
институти   қўлёзмалар   фондида,   биттаси   Бухоро   вилоятидаги   Ибн   Сино
номли кутубхонада сақланиб келинмоқда”   [ 66 ,19] . Олимнинг таъкидлашича,
шоир девонининг бизгача  30 та нусхаси етиб келган. Бироқ илмий тадқиқот
жараёнидан шоир девонининг Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси
Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондида   9   та   эмас   12   та   нусхаси
сақланиб   келаётганлиги   аниқланди   ва   ушбу   нусхалар   ҳақида   тавсифий
характерга   эга   маълумотлар   жамланди.   Тожикистон   Республикаси   фанлар
академияси   Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондида   эса   8   та   эмас
балки   10   та   девон   нусхаси   борлиги   маълум   бўлди.   Бундан   ташқари   бу
сатрлар   муаллифи  қўлида   1  нусха,   Сариосиё   ва   Денов   туманларидаги   зиёли
кишилар хонадонида 3 нусха, Бухоро вилоятидаги Ибн Сино кутубхонасида
1   нусха,   Истаравшан   адабий   осорхонасида   4   та   нусхаси   жами   32   та
(10+12+1+1++1+3+4=32)   нусха   бугунги   кунгача   аниқланган.   Шаҳдий
девонининг   №1684,   №1685   нусхалари   ҳақида   биринчи   тавсифий   материал
академик   А.Семёновнинг   “Католог   восточных   рукописей   АН   Ўзбекской
ССР”   китобидаги   маълумотларидир   [ 40 ,440].   С.Султонов   эса   Истаравшан
адабий   муҳити   осорхонасида   сақланаётган   4   та   девон   нусхалари   ҳақида
маълумот   бериб   ўтади.   Ўзбекистон   Республикаси   фанлар   академияси
Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондидаги   нусхалар   44/I,   381/II,
633/III, 3651/IV, 3555/V, 9229/VI, 1039/VII, 990/VIII, 9124/IX, 143/Х, 1039/ХI,
54 10483/ХII инвентар рақамлари остида сақланмоқда. 4702/ХIII рақамли нусха
ҳам “Девони Шаҳдий” деб кўрсатилган бўлса-да,  бироқ уни кўздан кечириш
жараёнида   фиқҳий   йўналишга   бағишланган   бошқа   муаллифнинг   китоби
эканлиги   ойдинлашди.   Тожикистон   Республикаси   фанлар   академияси
Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондида     461/1,   №311/2,   №1913/3,
№2587/4,   №1275/5,   №1316/6,   №1069/7,   №1801/8,   №1323/9,   №1388/10
рақамли   нусхалар   аниқланди.   Бошқа   нусхалар   рақамланмаганлиги   учун
шартли равишда шахсий кутубхонимиздаги нусхани Х.I, Истаравшан адабий
осорхонасидаги   нусхаларни   эса   И1,   И2,   И3,   И4   тарзида   рақамлаштирдик.
Тадқиқот   жараёнида   Шаҳдий   девонининг   хусусий   кутубхоналарда
сақланадиган   нусхалари   билан   ҳам   яқиндан   танишдик.   Улар   “Девони
Шаҳдий”   номи   остида   кўчирилган.   Бу   девон   нусхалари   ёзувидан
англашиладики,   улар   XIX   асрнинг   охирида   кўчирилган   бўлиши   мумкин.
Девон саҳифаларида уринган, йиртилган ва қайта тикланган жойлар учрайди.
Шунингдек, тазкира, баёз ва кашкулларда шоир адабий меросидан намуналар
бизгача   етиб   келган.   “Мондаам   танҳо”,   “Ғарқи   хун”   радифли   ғазаллари   ва
“Он   Ҳусайни   моҳрўй”   марсияси,   “Туҳфат   ул-аҳбоб”,   “Радоиф   ул-ашъор”
тазкираларида   ва   “Армуғони   хислат”   баёзига   киритилган   [66,16].   “Мани
овораи Ма ж нун ҳайрон мондаам танҳо” ғазали, “Туҳфат ул-Обиддин ва анис
ул-ошиқин”   [101,146]   баёзида   келади.   Истеъдодли   тарихчи   Дилшоди   Барно
“Тарихи   муҳо ирон”   асарида   Шаҳдий   адабий   мероси   ҳақида   ҳам   тўхталиб,ҷ
унинг “Девони ашъор” дан ташқари “Достони  ангнома” ёзганлигини  айтиб	
ҷ
ўтади   [61,136].   Бу   маълумотга   кўра,   тарихий   достонда   Қўқон   хонлиги,
Бухоро амирлиги ва Истаравшан ҳокимларининг ўзаро муносабатлари ҳақида
сўз   юритилади.   Бугунги   кунга   қадар   ушбу   асарини   манбаларда   учратмадик.
Адабий   меросидан   воқиф   бўлган   ватандошлари   ва   авлодлари   шоир   ижоди
кўламининг   бундан   ҳам   кўп   эканлигига   ишора   қилиб   ўтадилар.   Ҳатто,   улар
1000   та   ғазалдан   иборат   15   минг   байтдан   таркиб   топган   девон   соҳиби
эканлигини   айтишади.   С.Султонов   ўз   тадқиқотларидан   бирида   Шаҳдий
адабий   мероси   кўламини   шоирнинг   невараси   хаттот   Мир   Маъсумхон
55 томонидан   1910   йили   кўчирилган   нусхаси   асосида   987   ғазал,   45   банд
соқийнома, 38 мухаммас жами 9314 байтдан иборат деб таъкидлайди. Бироқ
С.Султоновнинг   хусусий   кутубхонасида   сақланаётган   бу   нусха   билан
яқиндан   танишиш   имкони   бўлмади.   Шунинг   учун   тадқиқотмизда   асосан
Ўзбекистон   Республикаси   фанлар   академияси   Шарқшунослик   институти
қўлёзмалар   фондидаги   144/I,   Тожикистон   Республикаси   фанлар   академияси
Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондидаги   1275   ва   хусусий
кутубхонамиздаги   Х/I   рақамли   нусхаларнинг   таркибий   қисми   қиёсий
аспектда ўрганилиб, 1275 рақамли нусха мўътабар нусха деб топилди. 12
Шоир   девони   таркибидаги   услуб   замондош   шоирлар   девони   билан
деяри бир хил. Яшаган даври таъсири, ижодий анъаналари Шаҳдийни девон
тартиб   беришга   ундаган.   Унинг   девони   нусхалари   кўп   бўлишига   қарамай
тўлиқ ижодини қамраб олмаган. Бизгача етиб келган кўплаб нусхалар турли
тоифадаги кишилар томонидан тартиб берилган. Шу ўринда Шаҳдий девони
нусхаларининг   таркиби   ва   бадииятини   билиш   учун   учта   девон   нусхасини
солиштириб чиқамиз.
№1275   рақамли   қўлёзма   нусхаси.   Девони   Шаҳдий.   Котиб   Мулло
Мирзо Шариф томонидан 1296/1879 йили кўчирилган. Китоб ўлчами 14х25,
ёзув тури настаълиқ, тили форсча. Муқоваси қизил қаттиқ картонли. Нусхада
дастлаб   Ҳофиз   Шерозийнинг   “Ало   ё   айюҳассоқ ӣ   адир   каъсан   ва   новилҳо”
мисраси   билан   бошланувчи   ғазали   келтирилиб,   сўнг   Шаҳдийнинг   “Хуми
ваҳдат ба жўш омад зи ин майхонаи дилҳо” ғазали келади.  Девондаги ҳар бир
ҳарф   билан   тугалланувчи   туркум   ғазаллар   ҳамд   ва   наът   билан   бошланади.
Унда   форсий   ғазаллар   билан   бирга,   шоирнинг   21   та   ўзбек   тилида   ёзилган
ғазали   ҳам   кўчирилган.   Бироқ   шоирнинг   бу   девонида   форсча   گ-ژ-چ-پ
ҳарфлари   билан   тугайдиган   туркум   ғазаллар   мавжуд   эмас.   Биз   шоир   ушбу
ҳарфлар   билан   ниҳояланавучи   ғазаллар   битмаган   деган   фикрдан   йироқмиз.
12
  Шаҳдий   девон   нусхаларининг   ЎзФАШИ     №144/I   инвертар   рақами   билан   сақланаётган   нусха   ҳамда
хусусий   кутубхонамизадги   №Х/1   нусхаси   номукаммал   бўлганлиги   боис,   диссертацияда   асосан   ва
Тожикистон   ФАШИ   қўлёзмалар   бўлимидаги   сақланадиган   №1275     рақамли   нусхани   асос   қилиб   олинди.
Шунингдек,   шоирнинг   ўзбекча   ғазаллари   сонига   ҳам   алоҳида   эътибор   берилди.   Кўзатувга   кўра,   девон
нусхаси   1296/1879   йил   Мулло   Мирзо   Шариф   котиб   томонидан   чиройли   настаълиқ   хатида   кўчирилган.
Ўзбекистондаги №144/ I инвертар рақами билан сақланаётган нусха билан бир хил. 
56 Аммо   шоир   ижодига   дахлдор   манбаларни   кузатишимиз   асносида   бундай
туркум   ғазалларга   дуч   келмаганлигимизни   ҳам   алоҳида   таъкидламоқчимиз
халос. Нусханинг охирида шоирнинг соқийномалари, мухаммаслари ва ҳасби
ҳолига   бағишланган   маснавий   жанридаги   шеърлари   мавжуд.   Котиб
томонидан “бо итмом расид ва бо ихтимом ан жомид девони ҳазрати Шаҳдий
раҳматуллоҳи   алайҳ   дар   таърихи   явми   чаҳоршанбе   бар   яди   туроби   фақири
бебизоат   ва   ҳақири   билоиститоат   Мулло   Мирзо   Шариф”   (1275/1,378 б
)
(Шаҳдий раҳматуллоҳи алайҳ девони чоршанба  куни ҳеч вақоси йўқ фақир,
кучсизу   ҳақир   ва   тупроқ   бўлган   Мулла   Мирзо   Шариф   қўли   билан
якунланди). 
Нусхада   556   та   форсча   ғазал   (3998   байт)   ,   21   та   ўзбекча   ғазал   (194
байт), ҳар бири тўрт мисралик 40 та соқийнома, 32 мухаммас (80 байт), 1 та
(10 байтли) мустазод, ҳасбия мазмунли 1 та маснавий (20 байт) ўрин олган. 
Девонда   ғазал   жанри   қаторида   соқийнома,   маснавий,   мухаммас,
мустазод   жанридаги   шеърлари   китоб   охирида   кўчирилган.   Шоирнинг   ушбу
жанрдаги   шеърлари   илоҳий   ишқни   тараннум   этиб,   нақшбандия   тариқати
ғояларини тажассум этган.
Нусхада асосан, 5 байтдан 22 байтгача бўлган ғазаллар мавжуд бўлиб,
шулардан   сон   ва   салмоқ   жиҳатидан   энг   кўп   қўланилгани   8   ва   9   байтли
ғазаллардир.   Қолган   ғазалар   5,   7,   8,   10,   11,   12,   13,14   байтлидир.   Катта
ҳажмдаги   ғазаллари   сон   жиҳатидан   унча   кўп   эмас.   Форсча   ғазаллари   ичида
ўзбекча   ғазаллари   ҳам   кўчирилган.   Муножот   типида   ёзилган   ўзбекча
ғазалларида   шоир   ўз-ўзини   маломат   қилиши,   нафсини   тергаб   туриши   ва
илоҳий ишқ тарғиби  мазмуни етакчилик  қилади. “Девоналар  қилиб мани ул
ёр айлаган, расвои халқу кўчаву бозор айлаган” ва “Саҳар эрталар қўпуб ҳам
дуо қилайин” каби ғазалларида шоир ўз-ўзини “расвои кўчаву халқу бозор”,
– деб маломат қилиб, афсус надоматларини баён этади. 
Саҳарда булбули Шаҳдий ўшал чаман ичра,
Ёшим тўкиб бу гулистонда ман наво қилайин.(1275/1,284 а
)
57 Ҳамд,   муножот   ва   наът   шоир   ижодининг   бир   қисмини   ташкил   этади.
Кўплаб   ғазаллари   бу   мавзуга   бағишланган.   Оламлар   Яратувчиси
Парвардигорнинг   қудрати,   тавҳиди,   сифатлари,   раҳмати   ва   қодирлиги   шоир
қалбини забт этган. Шоирнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳ” радифли ғазали Тангри
таолога муножот қилиб иймонига қувват,  саломатлик  ва нури зиёда бўлишни
хоҳлайди. 
Асли нури имонам, ла илаҳа иллаллоҳ,
Роҳати дилу  онам, ла илаҳа иллаллоҳ. (1275/1, 326ҷ а
)
(Мазмуни:   Иймонимнинг   асли   ва   дилу   жонимнинг   роҳати   лаа   илаҳа
иллаллоҳдир). 
Тавҳид   калимаси:   «Ла   илаҳа   иллаллоҳу   Муҳаммадур   расулуллоҳ»
(Аллоҳдан   бошқа   илоҳ   йўқ.   Муҳаммад   Унинг   элчисидир)   ҳақида   Имом
Ғаззолий   “Эй   фарзанд”   китобида   шундай   дейди:   «Банда   «Ла   илаҳа
иллаллоҳ!»   дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу қуш
кўтарилиб   тўғри   аршнинг   остига   жойлашади.   Умри   давомида   уни   айтган
кишига   Аллоҳдан   мағфират   тилайди.   Маҳшаргоҳда   эса   ўша   кишининг
қўлидан   тутиб,   тўғри   жаннатга   элтади». 13
  “Ла   илаҳа   иллаллоҳ”   шоирнинг   ه
ҳарфи  билан   ниҳояланувчи   учта   ғазалида   радиф   сифатида   қўлланган.   Шоир
тавҳид   калимасини   шунчаки   сўз   ўйини   учун   ишлатгани   йўқ,   балки   илоҳий
зикр   ва   қалб   покланишига   қаратиб   талқин   этади.   Шаҳдий   сарвари   олам
Муҳаммад (с.а.в.)ни тавсифлаб, у кишини бутун махлуқотнинг яратилишига
сабабчи   бўлган   раҳмат,   муҳаббат,   фазилат   ва   шафқат   манбайи   деб   билади.
Шоирнинг таъкидлашича, дунё гулзорлари унинг гул юзидан ранг олади. 
Бир   туркум   ғазалларида   шоир   анъанавий   равишда   Пайғамбаримиз
наътига бағишлаб, “Ё Расулуллоҳ” радифли ғазаллар ёзган. 
Ки Шаҳдий  дуогўят, ғуломи он саги кўят,
Фитода як саге бар остонат, ё Расулуллоҳ. (1275/1, 324 а
)
Пайғамбаримзига   бағишлаб,   наът   ёзиш   ва   у   кишига   саловот   айтиш
Аттор,   Саноий,   Румий,   Саъдий,   Жомий,   Навоий   ва   Машраб   каби   даҳо
13
  http://mehrob.uz/article/1269         
58 шоирлар ижодида кўп учрайди. Бунинг яна бир сабаби оламнинг яратиши у
зотнинг   нури   билан   боғлиқ   эканлигидадир.   Адабиётшунос   олим
М.Қ.Муҳиддинов   Пайғамбаримиз   (с.а.в.)   нури   баракотидан   Аллоҳ   таоло   бу
дунё яратганлиги ҳақида шундай эътирофни баён этади: “Нури Муҳаммадия”
тушунчаси   ислом   уламолари   ишларида   тез-тез   тилга   олинади,   айниқиса
тасаввуф   таълимотида   бу   тушунча   яхши   ишланган.   Тасаввуф   аҳли   фикрига
кўра,   Тангри   таоло   оламларни   яратишдан   олдин   Муҳаммад   нурини   яратган
бўлиб,   шу   нур   туфайли   оламларни   ва   одамларни   халқ   этди...”   [28,   208].
“Расулуллоҳ”   радифи   билан   ниҳояланувчи   7   та   ғазал   жами   46   байтдан
иборат.   Ғазалларда   Пайғамбаримизга   бўлган   юксак   эҳтироми,   у   зотнинг
сийрату суратлари ва гўзал ахлоқлари тасвир топган. 
Шаҳдий   шеъриятида   тасаввуф   мақомларидан   бири   бўлган   “тавба
мақоми” шоир муножотларида яққол намоён бўлади. “Тавба – ҳақдан нажот
тилаш вақти келганидир: банданинг нафсга тобе бўлишни тарк этганидир. Бу
–  кечани  ёритувчи  гавҳар,   ҳар  бир  қора  кун  кечирувчи  кимсага   лойиқ  эмас.
Бу тавфиқ шамини яхшиликлар йўлбошчиси ҳар кимга ҳам ато қилмайди...”
[114,44].   Пок   бўлмоқ,   илоҳий   ишққа   интилмоқ,   қалб   ҳузурини   топмоқ,
неъматлардан   лаззатланмоқ   ва   руҳнинг   роҳатланмоғи   барчаси   тавбададир.
Шоир   шеъриятида   гуноҳлардан   тавба   қилмоқ,   қалбни   покламоқ,   У   зотга
ёлвормоқ, итоаткорлик ва Аллоҳга ёлвориш мазмунли ғазаллар анча. 
Кузатувимизга   кўра   “ ه ”  “ ҳ”   ҳарфи   билан   тугалланувчи   туркум
ғазаллари   наът,   муножот,   тариқат   аҳли   зикри   ва   гуноҳдан   покланиш
мазмунидан иборат. Қуйидаги ғазалда ҳам шоир Яратган зотга ёлвориб, хато
камчиликлари   учун   тавба   қилади.   Аллоҳнинг   Қуръони   каримда   келган   ҳар
бир   исми   билан   дуо   қилиши   эътиборимизни   жалб   этди.   Муножот   орқали
Аллоҳнинг   зотий   сифатларини   шарҳлаб,   бир   ожиз   банда   эканлигини   баён
этади:
Қаҳҳору қаҳркуш , ё Раб илоҳ  тавба,ӣ ӣ
Саттору айбпуш ӣ , ё Раб илоҳ  тавба.(1275/1,342	
ӣ а
)
59 (Мазмуни:   Сен   Қаҳҳор   ва   барча   ғазабларни   сўндирувчи,   Саттор   барча
айбларни беркитувчи зотсан). 
Ижодкор шунча тоат ибодати ва тавозеси билан ўзини гунаҳкор ва осий
деб   билиб,   шу   фазилати   билан   халқ   ичида   шуҳрат   қозонган.   Тариқат   аҳли
бўлган зотлар доимо ўз нафсини маломат қилиб, яхшиликка чорлайди. Шоир
тасаввуф   ғоялари   орқали   ўзликни   англаш,   қалбни   гуноҳлардан   поклаш,
ҳақиқат мақомига етишишни тавбада кўради. 
Нусхада   ғазалдан   кейинги   салмоқли   жанр   сифатида   мухаммасл арга
алоҳида   эътибор   қаратган.   Шоир   ижодида   жами   32   та   мухаммас   мавжуд
бўлиб,   80   байтни   ташкил   этади.   Мухаммасларининг   барчаси   эркин   шаклда
ёзилган   бўлиб,   тазмин   мухаммасни   учратмадик.   Унинг   кўлами,   миқёси,
турли-туман   мавзуларни   қамраб   олганлиги   –   шоир   девони   таркибини   янада
бойитади. Пайғамбаримизга бағишланган бир мухаммасда баён қилади:
Аз  ону дилам ошиқу  они Муҳаммад,ҷ ҷ
Якбора шавам куштаи қурбони Муҳаммад.
онро бидиҳам дар сари майдони Муҳаммад,	
ҷ
Бошам саги равзаи айвони Муҳаммад,
Шайдову саросемаву девонаи пирам.(1275/1,368 б
)
(Мазмуни:   Жону   дил   билан   Муҳаммад   (с.а.в.)нинг   ошиқиман.
Борлиғим   билан   қурбон   бўламан.   Унинг   майдони   (дини)   йўлида   жонимни
бераман.   Равзаси   остонасида   ит   бўлайин.   Шайдо,   сарсон   ва   пирим   йўлида
девона бўлганман). 
“Муҳаммад”, “Ё Муҳаммад” “Расуллуллоҳ”, “Ё Расулулллоҳ” радифида
шоир   бир   қанча   ғазаллар   ёзган.   Бу   каби   юксак   ахлоқ   ва   Пайғамбаримиз
(с.а.в.)га   бўлган   дилдан   муҳаббати   шоир   ижодининг   бир   қисмини   ташкил
этади.   Нусханинг   ҳар   бир   ҳарфи   билан   ниҳояланвучи   туркум   ғазаллари
биринчи   ҳамд,   кейин   наът   билан   бошланади.   Соқийнома   ва   маснавийлари
бошқа   шеърий   жанрлари   қатори   бир-бири   билан   уйғун   ҳолда   фикрий
изчиллик билан кўчирилган. 
60 Таъкидлаш   лозимки,   бу   нусха   бошқа   нусхалардан   қадимийлиги,
сифати,   таркибий   қисми   билан   ажралиб   туради.   Котиб   девон   тартиб   бериш
анъанасига   тўлиқ   риоя   этмаган   бўлса   ҳам,   ҳар   ҳолда   девон   тартиби,   жанр
кўлами   ва   мавзулар   маъноси   изчиллиги   билан   бошқа   девонлардан
мўътабардир. 
Девони   Шаҳдий   №144,   варақлар   сони   199,   коғоз   ўлчами   14х25,   ёзув
тури   настаълиқ.   Ушбу   девон   қўлёзма   нусхасининг   муқоваси   қаттиқ,
варақлари   сариқ,   муқованинг   ён   атрофлари   қизил,   нусханинг   бошланғич
бетлари   гуллар   билан   зийнатланган.   1332/1925   йилда   кўчирилган.   Шеърлар
атрофи қизил ранг билан чизилган. Бу нусхада юқоридаги нусха каби Ҳофиз
ғазалидан сўнг шоир ғазали кўчирилган.  Девон тартиб бериш қоидасига кўра
28   та   араб   алифбоси   иштирок   этган   туркум   ғазаллар   келади.   Форсий
алифбосидаги  چ-گ-ژ-پ   ҳарфлари билан якунланувчи туркум ғазаллар мавжуд
эмас.   Нусхада   575   та   ғазал   (4181   байт)   шундан   21   таси   ўзбекча   ғазал   (194
байт) 40 та соқийнома (80 байт), 32 та мухаммас (80 байт), 1 та (10 байтли)
мустазод, 1 та маснавий (20 байт) ўрин олган. 
Н усханинг   11-12   варақларида   Хожа   Баҳоуддин   Нақшбанд   қабрини
зиёрат   қилганлигини   маноқиб   мазмунли   ғазалда   қуйидаги   сарлавҳа   билан
бошаланади.   “Эшони   Шаҳдий   ба   зиёрати   Шоҳи   Нақшбанд   омада   истионат
талабидан”   (“ Эшон   Шаҳдий   –   Хожа   Баҳоуддин   Нақшбанд   зиёратига   келиб,
Аллоҳдан куч-қувват сўраши”):
Омадам бар остонат, эй шаҳи ҳар ду саро,
уръае рез аз карам в-ар файз бингар ба мо.(144/I,Ҷ 12 а
)
( Мазмуни:   Даргоҳинга   келдим,   эй   икки   оламнинг   шоҳи,   саховат   ва
караминг билан менга бир қултум май бергин ) . 
Муножот, маноқиб, ҳасби ҳол ва риторик хитоб бу ғазалда  шоир қалб
туғёнларини   очиб   беради.   Автобиографик   хусусиятга   эга   бу   ғазал   шоир
Бухоро   шаҳрига   бориб   Хожа   Баҳоуддун   Нақшбанд   мақбарасини   зиёрат
қилиб,   васила   қилиши   орқали   Аллоҳдан   куч   ва   мадад   сўрайди.   Ғазал
тўлақонли   илтижо   ва   ёлвориш   мазмунидан   иборат   бўлмасдан   манқабавий
61 характерга ҳам эга эканлигини айтиш ўринли. Чунки, шоир “остони карам”,
“остони   файз”   ва   “муборак”   қадамжой   эканлигини   баён   этиб   тариқатдаги
пирларидан бирини мадҳ этади. Маноқибни Ё.Исҳоқов “... яхши сифат, гўзал
хислатлар   ва   кароматлари   зикрини   намоён   қилишдир”   [ 97,70 ],   –   деб
таъкидлайди.   Анбиё   ва   авлиёлар   маноқибига   бағишланган   шеърлар   ушбу
қўлёзмада   кўп   учрайди.   Қўлёзмада   21   та   ўзбекча   ғазаллари   мавжуд   бўлиб,
маломатийлик   таълимоти   ғоялари   билан   бой   бўлган.   Ошиқ   ҳолатини
тасвирловчи   “Ишқ   утига   кўйса-кўйса”   мисраси   билан   бошланувчи   ғазалда
шоир   руҳий   ҳолатини   “хароб”,   “азоб”   ва   “сароб”   каби   трагизм   руҳидаги
сўзлар   билан   ифода   этади.   “Қўрқмағил   дузах   ўтидин   Шаҳдийи   девонасан”
дейишига   кўра   шоир   ишқ   йўлидаги   азоб   машаққатларни   “дузах   ўти”га
ташбеҳ қилмоқда.
Ишқ ўтига кўйса-кўйса жону дил бўлди кабоб,
Интизоринг тортса-тортса нетайин бўлдим хароб. (144/I, 1 8 а
)
“Кабоб”,   “хароб”   ва   “азоб”   қофиялари   шеърнинг   ритмик   жараёнини
оҳангдор   қилади.   Шоир   ўз   ички   ҳиссиётини   “куйса-куйса”   ва   “тортса-
тортса”  такрор санъатини қуллаш орқали шеърга бадиий бўёқ беради. 
Қўлёзманинг   кейинги   варақларида   Пайғамбармиз   (с.а.в.)   наътларига
бағишланган   ғазаллар   ўрин   олади.   Мумтоз   Шарқ   лирикасида
муножотноманавислик   анча   кенг   тарқалган   анъанадир.   Муножот   –   лирик
қаҳрамоннинг шахсий ҳолатидан дуо, сано, сўраш, илтижо қилиш, улуғлаш,
банда   ожизлигини   эътироф   этиш,   офият   талаб   қилиш,   барча   ёмонликлар   ва
фитнадан  ўзини асраш учун Яратган  зотдан сўрайдиган махфий ёки ошкора
дуою илтижо саналади. 
Аз карам ин  урми моро даргузар,ҷ
Ё илоҳ  анта робб  ё ғафур.( (144/I, 66	
ӣ ӣ б
)
(Мазмуни:  Караминг ва  кенг марҳаматинг билан барча  хатоларимизни
кечир, Сен меҳрибон, раҳмли ва бандаларнинг гуноҳларини кечирувчи ва ўта
мағфиратли Зотсан).
62 Муламмаъ,   такрор   ва   саҳли   мумтанеъ   санъати   билан   ёзилган   бу
муножотноманинг   тўлиқ   вариантида   шоир   қалб   сир-асрорларини   Яратганга
изҳор этмоқда. Мумтоз Шарқ поетикасида муламмаъни “ширу-шакар”, - деб
аталиши ҳам учрайди. “Икки ёки ундан ортиқ тилда ёзилган шеър муламмаъ
санъатига   мансубдир”   [ 20,100 ].   XVIII-XIX   асрларда   бу   санъат   анча   машҳур
бўлган.   Ана   шундай   муламмаълар   Шаҳдий   ижодида   тез-тез   учраб   туради.
Орифона ва муножотнома мазмунли шеърларида буни кузатишимиз мумкин.
Ғазалда,   ҳар   бир   мисрада   лирик   қаҳрамон   гуноҳи   кўплигидан   Яратувчига
илтижо   қилиб,   “Ё   Илоҳ   анта   Робб   ё   Ғофур”   –  ӣ ӣ Эй   Аллоҳ   сен   мағфират
қилувчи   ва   гуноҳларни   кечирувчи   раҳмли   Зотсан   ва   “Роббий”   –   менинг
ягона   Парвардигоримсан   деб   дуо   қилади.   Қўлёзмадаги   133   варақдан   135
варақгача ошиқона ва ҳамднома мазмунли учта ўзбекча ғазали, 178 варақдан
184 варақгача соқийномалари, 185 варақдан 189 варақгача мухаммаслари жой
олган. 
Шоир   ижодида,   тақвимий   хусусиятларга   эга   –   йил,   ҳафта   кунлари,
умрининг   ўтиши   ва   ҳасби   ҳолига   бағишланган   шеърлари   ҳам   таржимаи
ҳолини ёритишга хизмат қилади. У “олтмиш етти йил умрим ёр интизорида
ўтди”,   –   деб   Аллоҳга   муножот   қилгани   унинг   ҳасби   ҳоли   –   тақвими
ҳисобланади. “Аллоҳ”, “Ё Илоҳ”, “Аллоҳ-Аллоҳ”, “Астағфируллоҳ” радифли
ғазаллари   Тангри   таолога   бўлган   мустаҳкам   иймону   эътиқодини   кўрсатади.
Шоир   таъкидлашича   67   йил   умри   давомида   фақат   Аллоҳга   ёловориб   ундан
ҳожат сўраган. Бизнингча бу ғазал шоирнинг қаноатпеша, кўзи туқ, ва дуогуй
инсон эканлигини кўрсатади. 
Умрест шасту ҳафт сол мо интизор,
Дасти дуо кушода умед дорам Аллоҳ.( 144/I, 1 87 а
)
(Мазмуни:   Олтмиш   етти   йилдан   бери   мени   қўлимни   дуога   очиб
Аллоҳдан умид қиламан).
Девонда   яна   бир   автобиографик   хусусиятга   эга   маълумот   Шаҳдий
Шоҳқосим   Анворнинг   маънавий   муриди   бўлганлигини   котиб   қуйидагича
баён   этади:   “Маълумки,   Шаҳдий   раҳматуллоҳи   алайҳ   Шоҳқосим   Анвор
63 алайҳир-раҳманинг   муридларидандир ”. (144/I,   188 б
)   Қўлёзма   охиридаги
варақларда кўпроқ муножот, наът ва ҳамд мазмунли ғазаллари кўчирилган.
  Девон колофонида Лояном Аллоҳ (барҳаёт, ҳамиша уйғоқ, Аллоҳнинг
сифати   –   таъкид   бизники)   тавфиқи   билан   бу   китоб   сешанба   куни   кўчириб
тугатилди.  
Тасниф   анъанасига   мувофиқ   арабча   дуо   келади.   Қорий   Баҳром
номли   котиб   нусхани   якунлашда   мусибатга   гирифтор   бўлганлиги   учун
шундай сатрларни қўшимча қилади:
Хати хуб аз мани мискин чи медорам,
Хотири  амъ надорам, ки нависам хат.( (144/I, 19ҷ б
)
(Мазмуни:   Мен   мискиндан   чиройли   хат   ёзишга   умид   қилма,   чунки
хотирим паришондир).
  Бу   нусха   Ўзбекистондаги   бошқа   нусхаларга   нисбатан   мукаммалроқ,
ёзуви   чиройли   ва   сифатли   коғозда   кўчирилган.   Котиб   Қуръони   карим
қорийси,   мусибатзада   ва   фақир   киши   бўлганлиги,   Шаҳдийнинг   “Мавлавий”
ва “Эшон” нисбалари борлиги нусхада зикр қилинган. 
Айтиш мумкинки, бу нусхада юқоридаги девондан фақатгина 2 та ғазал
тушиб қолгани билан ажралиб туради.  Ҳар ҳолда бу  девон Тожикистондаги
№1275 нусхадан кейин иккинчи мўътабар девон нусхаси саналади. 
Хусусий   кутубхонамиздан   ўрин   олган   девон   нусхасини   шартли
равишда   биз   юқорида   №Х/1   деб   номладик.   Девони   Шаҳдий.   Ёзув   тури
насътаълиқ. Китоб  ўлчами 14х25, девон саҳифларида уринган, йиртилган ва
қайта   тикланган   жойлари   учрайди.   Нусха   Акобирхожа   ибн   Мирхожа
томонидан   1297/1880   йили   кўчирилган   ва   152   варақдан   иборат.   Нусхада
биринчи   шоирнинг   соқийнома   жанридаги   шеърлари   ўрин   олган.
Соқийномаларининг   бошланғич   мисрасида   анъанавий   тарзда   “Биё   соқ ”	
ӣ
соқийга   мурожаат   билан   бошланади.   Ички   изтироб,   аламзадалик   ошиқнинг
дарди ҳижрони навбатдаги соқийномада қуйидагича келади: 
Биё соқ ӣ  ран уру дилхастаем,	
ҷ
Гадовор дар роҳ биншастаем.
Назар кун зи рўи карам бо гадо,
64 Намонад ба ғам доимо мубтало.(№Х/1, 3 а
)
(Мазмуни:   Кел   эй   соқий,   қалбимиз   маҳзун   ва   дард   билан   тўладир.
Гадога ўхшаб йўлда интизорман).
Адабиётшунос   олим   М.Асадов   ўз   тадқиқотида   соқийнома   жанрига
мансуб   шеърлар   ҳақида   тўхталиб   уни   “ҳаёт   гўзалликларидан   баҳраманд
бўлиш, умрни ғанимат  билиш, уни севишга   чорлаш соқийнома   жанирга  хос
хусусиятдир” [8,45], – деб таъкидлайди. Дарҳақиқат соқийнома бу шоирнинг
дарду   ҳижронидан   тортиб,   шодлик   ва   барча   руҳий   ҳолатини   қамраб   олувчи
шеърдир.  Аслида   соқийга  мурожаат  бу  восита   –  яъни   шодлик  ва   маҳзунлик
дамларини мухотаб билан ба ҳам кўриш. Шаҳдий соқийномларида ҳам дунё
ташвиишидан   фориғ   бўлишлик   ва   Аллоҳга   қурбат   ҳосил   қилиш   ғоялари
устунлик қилади. (Бу ҳақда учинчи бобда батафсил сўз юритамиз). Мухаммас
жанридаги   шеърлари   нусханинг   8   варағида   бор   йўғи   6   та   келади.   Девонда
мухаммасдан сўнг   ا   (алиф) ҳарфи билан наҳояланувчи 27 та туркум ошиқона
ва   орифона   ғазаллар   ичида   “шому   саҳар   доимо”   радифли   ўзбекча   ғазали
келади. 
      ب   (Бе)  ҳарфи билан  ниҳояланувчи  ғазаллари  кўпроқ  сўфиёна маъно
касб   этган.   Наът   ва   муножот   шоир   ижодининг   бир   қисмини   ташкил   этади.
“Қилиб” радифли бир ғазалида  илоҳий ишқ ҳаётининг  мазмуни эканлиги ва
кўп   бора   бу   йўлда   Мажнун   каби   азоб   тортгани   тасаввуфнинг   “ҳайрат”
водийсида ҳайрон қолганини орифона тасвирлайди.
Доимо ишқинг мени ҳайрон қилиб,
Бехабар Мажнуни саргардон қилиб...  (№Х/1, 18 б
)
ت   (те)   ҳарфи   билан   ниҳояланувчи   ғазаллар   хилват,   нафсни   поклаш,
руҳий   тарбия,   муриднинг   одоби   ва   тасаввуф   мақомотига   бағишланган.   Бу
ғазаллари   5,   6,   7,   8,   9,   10,   11,   12,   14   байтдан   иборат.   Маъно   мазмун
жиҳатидан   ғазаллар   бир-бирини   тадрижий   равишда   тўлдиради.   “Сўхт”
(куйди)   радифли   ғазали   орифона   ва   ошиқона   маънолар   билан   китобхон
қалбини ўзига ром этади. Девонда бор-йўғи  ث   (се) ҳарфи билан ниҳояланувчи
иккита   ғазал   келади.   ج   (жим)   ҳарфи   билан   ниҳояланувчи   “ҳеж”   ва   “каж”
65 радифли учта ғазали  бор. ح     (ҳе)  ҳарфи билан якунланган ғазаллар тақвимий
характерга   эга.   Масалан,   “субҳ”   радифли   ғазали   инсон   умрининг
ғаниматлиги   ва   ҳар   лаҳзага   ҳисоб-китоб   қилиниши   ўқтирилган.   “Чарх”
радифли   ғазаллари   тўрта   бўлиб   барчаси   خ   (хе)   ҳарфи   билан   якунланади.
Девонда   د   (дол) ҳарфи билан ниҳояланувчи ғазаллари сони бошқа ғазалларга
қараганда   кўпроқдир.   Наът   мазмунли   “жўёни   он   Муҳаммад”   (Муҳаммадни
изловчи) радфли бир ғазалида Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг юксак одоб ахлоқи
ва у кишига бўлган муҳаббати зур тасвир топган. 
Ма нунсифат бароям  ўёни он Муҳаммад,ҷ ҷ
Гардам ба ҳар биёбон  ўёни он Муҳаммад.	
ҷ  (№Х/1, 60 б
)
(Мазмуни:   М ажнунга   ўхшаб   ҳар   бир   саҳроларни   Муҳаммад   (с.а.в.)
учун кезаман). 
ر   (Ре)   ҳарфи   билан   якунланувчи   иккита   ғазал   мавжуд.   Ғазалларнинг
маъно-мазмуни   диний   мазмунга   эга.     ش   (шин)   ҳарфи   билан   якунланувчи
ғазаллар   илоҳий   муҳаббат   ва   лирик   қаҳрамоннинг   қалб   кечинмаларига
бағишланади.
Даромад ёр андар хоб дидам тарзи рафтораш,
Шудам маҳви  амоли  ў асири лутфу гуфтораш.	
ҷ  (№Х/1,75 а
)
(Мазмуни:   Ёр   нозланишини   тушимга   кўрдим,   унинг   ҳусну   жамоли   ва
ширинсўзлиги мени мафтун қилди).
ط   (то)   ҳарфидаги   ғазал   лирик   қаҳрамон   ижтимоий   муҳити   ва   яшаш
шароитига   қаратилган.     ظ   (зо)   ҳарфи   билан   кўпроқ   радифи   арабча   бўлган
сўзлар ишлатилган.   ع   (айн) билан ниҳояланувчи ғазалларнинг аксари “самў”
(рақс)   радифи   билан   келади.   “Самў”   радифли   туркум   ғазаллари   қодирия
тариқатига   хос   бўлган   “руҳий   хотиржамлик”   “нафсни   поклаш”,   “илоҳий
қудратни   тафаккур   этиш”   ва   “қалбга   қулоқ   солиш”   мазмуни   устунлик
қилади.
Аҳли тариқ Шаҳд	
ӣ , мастони  хонақоҳ,
Пиру муриду ошиқу девона дар самў.  (№Х/1,77 а
)
66 (Мазмуни: Тариқат аҳлининг барчаси хонақоҳда сархушдир. Муршиду
мурид ва ошиқлар биргаликда самў қилишмоқда). 
  ق   (қоф)   ҳарфи   билан   якунланувчи   ғазаллари   кўпроқ   “ишқ”   радифида
келади.   Фалсафий   маъноларга   бой   ушбу   ғазаллар   ошиқнинг   ҳижрон
ноласидир.   Бу   ғазаллари   ичида   “йўқ”   радифли   маломатийлик   руҳи   билан
суғорилган   иккита   ғазал   келади.   Ғазалда   ошиқнинг   ҳижрон   кечалари,
беқарорлиги   ва   умрини   мазмунсиз   ўтказилганлиги   каби   қатор   нафсни
тергашлик тасвирлари ифода топган.
Турфа нола айларман кечалар қарорим йўқ,
Кундузи зор йиғларман тоза навбаҳорим йўқ.  (№Х/1,89 а
)
Маълумки,   араб   тилида   گ   (гоф)   ҳарфи   иштилмайди.   Шаҳдий   форсий
алифбодан   фойдаланиб   девонда   биргина   گ   (гоф)   ҳарфи   билан   якунланувчи
ғазал   битган.   “Марг”   радифли   ғазалида   барча   махлуқот   бир   куни   ўлим
шарбатини   тотиши,   шоҳ   ҳам   гадо   ҳам   қолаверса   бутун   борлиқ   фанога   юз
тутишини баён этиб, ўз ҳамсуҳбатларидан жудо бўлганини тилга олган. 
Шаҳдӣ  ба базми майкада ҳамсуҳбате намонд,
Рафтанд ба сад фиғону навоҳо аз дасти марг. (№Х/1,80 б
)
(Мазмуни:   Эй   Шаҳдий   майхона   базмида   ҳеч   ким   омон   қолмади,   бари
нола фиғон ила ажал дастидан оламни тарк этди).
  ک   (коф)   ҳарфидаги   ғазаллари   4,5,6   байтдан   ташкил   топган.
Пайғамбаримиз   сийрати   ва   маноқибларига   бағишлаб   ёзилган   م   (мим)   ҳарфи
билан   якунланган   ғазаллар   бошқа   ғазаллардан   сон   жиҳатидан   анча   кўплиги
билан   фарқ   қилади.   ه   (ҳе)   билан   ниҳояланувчи   ғазаллар   тўлиқ   илоҳий   зикр,
тавба   тазарруъ,   илтижо,   наът   ва   сийратга   бағишланган.   Ўзбекча   ёзган   бир
ғазалида шоир “ё Расулуллоҳ” радифи билан у кишининг сийрати ва суратига
муштоқлигини баён этади:
Бўлубман волаву ҳайрон юзинга, ё Расулуллоҳ,
Қачон етсам мани мискин ўзинга, ё Расулуллоҳ.  (№Х/1,133 а
)
67 Хусусий   нусхадаги   ҳар   бир   ҳарф   билан   ниҳояланувчи   туркум
ғазалларнинг   барчаси   ҳам   бошқа   нусхаларда   бўлгани   каби   ҳамд,   муножот
ёхуд наът мазмунидаги ғазаллар билан ниҳояланади. 
Қуйида   шоир   девони   нусхаларида   алифбо   тартиби   билан   келган
ғазаллар сони солиштириб кўрамиз:
№1275, №144/I ВА №Х/1 РАҚАМЛИ НУСХАЛАРИДАГИ ҒАЗАЛЛАР СОНИ ВА
АЛИФБО ТАРТИБИАлифб	
о 	№
1275	
нусхад	
Байт	
ҳисоби	
М
исра	
сони	
№
144/I	
нусхад	
Байт	
ҳисоби	
М
исра	
сони	
№
Х/1	
нусхад	
Байт	
ҳисоби	
М
исра	
сони
ا 47 418 836 47 418 836 43 356 712
ب 13 119 238 12 112 22441 2 14 28
ت 46 383 766 46 383 766 9 77 154
ث 1 9 18 1 9 18 45 363 726
ج 3 15 30 3 15 30 2 14 28
ح 7 43 86 7 43 86 3 14 28
خ 4 30 60 4 30 60 6 45 90
د 81 579 1158 81 579 1158 4 30 60
ذ 1 5 10 1 5 10 65 527 1054
ر 24 219 438 24 219 438 2 19 38
ز 18 122 244 18 122 244 15 106 212
س 9 74 148 9 74 148 6 46 92
ش 22 184 368 22 184 368 20 89 178
ص 1 8 16 1 8 16 1 8 16
ض 1 9 18 1 9 18 1 9 18
ط 4 18 36 4 18 36 2 14 28
ظ 1 5 10 1 5 10 2 10 20
ع 6 56 112 5 50 100 5 58 116
غ 7 38 76 7 38 76 6 40 80
ف 3 19 38 3 19 38 3 19 38
ق 12 94 188 12 94 188 10 94 188
ک 60 40 80 60 40 80 1 7 14
گ -  -  -  - - 5 33 66
68 ل 10 94 188 10 94 188 9 94 188
م 83 705 1410 83 705 1410 55 441 882
ن 47 352 704 47 352 704 38 300 600
و 12 99 198 12 99 198 12 100 200
ه 26 257 514 26 257 514 28 269 538
لا 1 6 12 1 6 12 1 8 16
ی 27 192 384 27 192 384 19 178 356
Жами  577
ғазал  4192
байт 8384
мисра 575
ғазал  4181
байт  8362
мисра 420
ғазал 3382
байт  6764
мисра
  Шаҳдий   адабий   муҳитнинг   таъсирида   форсча   ғазалларидан   ташқари
ўзбек   тилида   ҳам   муножот,   ҳамд   ва   наът   мазмунли   ғазаллар   ёзгани
эътиборлидир.   Қўлимиздаги   хусусий   нусхада   №Х/1   14   та   ўзбекча   ғазали
кўчирилган бўлса, қолган №1275 ва №144/1 нусхаларида 21 та ўзбекча ғазали
форсий   ғазаллари   билан   бирга   кўчирилган.     ن ва   ر   ҳарфлари   билан
якунланвучи   4   та   ғазал,   ب  آ     ва   م   билан   ниҳояланувчи   3   та   ғазал   жами   7   та
ғазал кўчирилмаган. Шоир ўзбек тилида бундан ҳам кўп ғазал ёзган бўлиши
мумкин   бироқ   биз   ўрганган   манбалардан   шунча   ғазали   борлигини
таъкидламоқчимиз.   Алифбо   тартиби   билан   қуйидаги   ҳарфлар   билан
ниҳояланувчи   ўзбекча   ғазаллар   ёзганини   навбатдаги   жадвалдан   кўриб
чиқамиз:
Форсий девони нусхаларининг орасидаги ўзбекча ғазаллари сониАлифб	
о 	№1275	
нусхада	
ги	Байт	
ҳисоби 	
М
исра	
сони	№144/1	
нусхада	
ги	Байт	
ҳисоби 	
М
исра	
сони	№/Х/1	
нусхада	
ги	Байт	
ҳисоби	
М
исра	
сони
ا 2 26 52 2 26 52 1 14 28
ب 2 12 24 2 112 2  1  5 10
ر 2 14 28 2 14 28  - -  -
ق 2 16 32 2 16 32 2 15 30
ل 2 26 52 2 26 52 2 26 52
م 2 16 32 2 16 32 1 9 18
ن 2 19 38 2 19 38  -  - -
ه 3 27 54 3 27 54 3 27 54
ی 4 38 76 4 38 76 4 38 76
69 Жами  21   та
ғазал 194
байт  388
мисра 21
ғазал 194
байт 388
мисра  14
ғазал 134
байт  268
мисра
Юқорида   такидлаганимиздек,   Шаҳдий   девони   нусхаларида   ғазал
жанирдан   ташқари   соқийнома,   мухаммас,   мустазод   ва   маснавий   жанридаги
шеърлари ўрин олган. Мазкур жанрдаги шеърларининг барчаси девон тартиб
бериш   анъанасига   мувофиқ   ғазаллардан   сўнг   жойлаштирилмаган.   Хусусий
девонда биринчи соқийнома кейин ўртада ғазал яна мухаммас ундан сўнг яна
ғазал   жанридаги   шеърлари   кўчирилган.   №1275   ва   №144/1   нусхаларида   эса
биринчи   ғазал   жанри   кейин   соқийнома,   мухаммас,   мустазод   ва   маснавий
жанридаги   шеърлар   жойлаштирилган.   Котиблар   томонидан   Шаҳдий   девони
нусхалари   турли   тартибда   кўчирилган.   Бу   эса   айнан   уларнинг   эстетик
қарашлари, тушунчалари ва дунёқараши даражасининг турлича эканлигидан
далолатдир.
Форсий девони нусхаларидаги бошқа жанрдаги шеърлар сони
№1275
рақамли
нусха Соқийнома 
40   та   80   байт
(160 мисра) Маснавий 
1   та   20   байт
(40 мисра) Мухаммас 
32   та   80   байт
(160 мисра) Мустазод 
10   байт   (20
мисра) Жами
  190
байт
(380
мисра)
№144/I
рақамли
нусха Соқийнома 
40   та   80   байт
(160 мисра) Маснавий 
1   та   20   байт
(40 мисра) Мухаммас 
32   та   80   байт
(160 мисра) Мустазод 
10   байт   (20
мисра) Жами
190
байт
(380
мисра)
№Х/1
рақамли
нусха Соқийнома 
13   та   26   байт
(52 мисра) Маснавий 
1   та   20   байт
(40 мисра) Мухаммас 
6 та мухаммас
(30   мисра   -
бир) - Жами
61
байт
(122
мисра) 
Юқоридаги   девони   нусхаларини   қиёслаб   ўрганилганда   Тожикистон
Республикаси   фанлар   академияси   Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар
фондида   сақланиб   келаётган   №1275   рақамли   нусхани   мўътабар   нусха   деб
танладик зеро бу нусхада  қуйидаги хусусиятлар мавжуд:  
Биринчидан:   Бошқа   нусхаларда   учрамайдиган   ғазаллар   мавжуд   ب   ва  
ع ҳарфлари билан якунланувчи иккита ғазал  №144/1 рақамли нусхада мавжуд
эмас;
70 Иккинчидан:   №Х/1   рақамли   нусхада   14   та   ўзбекча   ғазал   кўчирилган
бўлса, №1275 рақамли нусхада 21 та ўзбекча ғазали бор;
Учинчидан:   Мазкур   нусха   бошқа   нусхаларга   нисбатан   чиройли
кўчирилган ва варақалари титилмаган;
Тўртинчидан: Девон тартиб беришдаги анъанага мувофиқ тарзда бошқа
нусхаларга нисбатан қатъий риоя этилган;
Бешинчидан:   Девондаги   туркум   ғазаллар   маъно-мазмунига   қараб
мантиқий   изичиллик   асосида   жойлаштирилган.   Шаҳдий   ғазалларининг
мантиқий   ва   изчил   жойлаштиришда,   айниқса,   бир  туркум   ғазалдан   иккинчи
туркум ғазалларга ўтишда ўзига хос ёндашувга амал қилинган. 
1. Алиф ( ا ) билан тугалланувчи туркум:
Раҳме бикун ба Шаҳдӣ , ё Раб бидеҳ ту тавфиқ,
Моро ба роҳ андоз дар кор кун Худоё.(1275/1,38 б
)
(Мазмуни:   Шаҳдийга   раҳма   айла   ва   унга   тавфиқни   насиб   эт.   Бизни
ҳидоят йўлига сол ва тоатингга завқлантир).
2. Бе ( ب ) ҳарфи билан тугалланувчи туркум: 
Пур аз оташ дили Шаҳдий ба сони дег ме ўшад,	
ҷ
Нагирад як нафас ором дили девонаам имшаб.  (1275/1,48 б
)
(Музмуни:   Шаҳдий   қалби   олов   билан   тўла   ва   қозон   каби   қайнаяпти.
Девона қалбим бу кеча бир нафас ором олмади).
1. Те ( ت ) ҳарфи билан якунланувчи туркум:
Шаҳд  бигў аз  ону дил наъти Мустафоро,	
ӣ ҷ
Бифрист ҳар шабу рўз  чандин ҳазор саловот. (1275/1,38 б
)
(Мазмуни:   Эй   Шаҳдий   жону   дилинг   билан   ҳар   туну   кун   минглаб
саловот Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) наътига бағишла). 
Шаҳдий   ғазаллари   ана   шундай   бир-бирига   мантиқий   занжир   билан
маънодош   бўлиб,   илоҳий   ишқни   тараннум   этади.   Унинг   девонларида
биринчи ҳамд, кейин наът музмунли ғазаллари ўрин олади. Албатта, бу каби
изчиллик   Шарқ   адабиёти   девончилигида   бор   нарса.   Таъкидлаш   жоизки,
поетик   фикрни   туркумдан   туркумга   тадрижий   ва   мантиқий   боғлаб
71 китобхонни ўзига жалб қилиш маҳоратли шоирларнинг иши. Шаҳдий ҳам шу
усулда   ижод   қилган.   Девондаги   ғазалларининг   кўпи   ҳамднома,   наътнома,
муножотнома, марсия, баҳория, ушшоқнома ва дилнома ғазаллардан иборат.
Қуръони   карим,   Ҳадиси   шариф,   сўфийларнинг   қарашлари,   мумтоз
мутасаввуф   шоирлар   ижоди,   нақшбандия   ва   қодирия   тариқатининг   йўл
юриқлари   шоир   ижодига   катта   таъсир   қилди.   Шу   нуқтаи   назардан   унинг
ижодидаги мавзулар таркиби орифона ва ошиқона маъноларни касб этади.
Хулоса   сифатида   айтиш   мумкинки,   Шаҳдийнинг   ниҳоятда   бой   ва
мазмунли  адабий   мероси  мавжуд.  4386  байт   (8722  мисра)   атрофида  шеърий
жанрлари бизгача етиб келган. Аммо унинг тўлиқ адабий мероси бундан кўп
бўлиши   мумкин.   У   форсий   ғазаллар   билан   бирга   ўзбекча   ғазаллар   ҳам
ёзганлиги   маълум   бўлди.   Котиблари   ва   мухлислари   ўзбекча   ғазалларни   ҳам
алоҳида   девон   қилмасдан   форсий   девонга   киритишган.   Ўзбекча   ғазаллари
маъно-мазмуни   форсча   ғазалларидек   сўфиёна   руҳда   ёзилган.   Бинобарин,
Шаҳдийнинг   муваффақияти   икки   тилда   ижод   қилганлиги,   зуллисонайнлик
анъанасини   давом   эттирганлиги,   сўфиёна   ғазалларга   кўпроқ   урғу
берилганлиги ва шеърий девон мерос қолдирганлигида намоён бўлади.
  Шаҳдий   девонида   ғазалдан   кейинги   салмоқли   жанр   сифатида
соқийнома   ва   мухаммасларга   алоҳида   эътибор   қаратади.   Унинг   кўлами
миқёси,   турли   мавузларга   бағишланганлиги   шоир   девони   композисиясини
янада бойитади. Шоир ғазаллари фақат диний-мистик мазмунида бўлмасдан
балки   ижтимоий   мазмун   ва   руҳга   эга   бўлган   ғазаллар   ҳам   ўрин   олган.
Шунинг   учун   унинг   ижодини   ўрганиш   давр   ва   даврон   аҳли   ижтимоий
ҳолатини   билишга   ёрдам   беради.   Гарчи   у   сўфийлик   кайфиятида   қалам
тебратган   бўлса-да   инсон   ҳаётига   дахлдор   бўлган   муҳим   руҳий   ҳолатларни
тасвирлашга муваффақ бўлган. 
2.2. Девоннинг ғоявий, тасаввуфий йўналишлари
Шаҳдий   ижоди   давр   ғоявий-бадиий   тафаккурининг   инъикоси,
истеъдодли   шахснинг   тасаввуфий   қарашлари,   изланишлари   маҳсули
сифатида   эътиборга   молик.   Унинг   шеърлари   шоир   даврида   мазмунан   чуқур
72 илдиз   отган   нақшбандия   ва   қодирия   тариқати   таъсири   натижасида
ривожланди.   Шу   маънода,   ХХ   асрнинг   20   йилларига   қадар   мухлислари,
шогирдлари   ва   қариндошлари   томонидан   шеърлари   кўплаб   нусхаларда
кўчирилди.   Ўз   диёридаги   Хожажон   ва   Намозгоҳ   мадрасаларининг   толиби
илмлари   шоир   шеърларини   ёдлади.   Ҳалигача   кўплаб   халқ   хонадонларининг
шахсий кутубхоналарида шоир девонининг нусхлари мавжуд. 
Шаҳдий ижодининг ғоявий мазмундорлиги ҳақида тўхталишдан олдин
академик   А.Қаюмовнинг   давр   адабий   муҳити   ва   намояндалари   борасидаги
фикрларни   келтириш   ўринлидир.   “Демократик   йўналишидаги   адабиёт
вакиллари ҳам ўз ижодлари жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қиладилар. Ўша
давр   тақозосига   кўра   улардан   айримлари   маълум   даражада   хон   саройига
яқин,   баъзилари   эса   узоқроқ.   Бу   ҳол   улар   ижодига   таъсир   кўрсатмай
қолмаган.   Лекин   демократик   йўналишидаги   адабиёт   вакиллари   учун   хос
бўлган  асосий   хусусиятлар   халқпарварлик,   инсонпарварликни  ташвиқ   этиш,
зулм   ва   адолацизликка   кескин   норозилик   билдириш   ва   ҳаётни   реал
тасвирлашдан   иборат”   [32,76].   Шаҳдий   демократик   йўналишидаги   адабиёт
вакилларидан   бўлиб,   хон   саройи   ва   амалдорлар   билан   алоқаси   бўлмаган.
Сиёсий ҳукмрон вакилларига атаб мақтовли шеърлар ёзмаган. Балки Шаҳдий
Ҳувайдо,   Садоий,   Солик,   Ғозий   ва   Гулханий   каби   маърифатпарвар,
халқпарвар ва ҳаёцевар шоир бўлган. Зулмга кескин норозилик унинг айрим
шеърларида   яққол   намоён   бўлиб,   золим   кимсаларни   “сагони   мунофиқ”
(иккиюзламачи итлар) деб атайди. 
Аз ин сагони мунофиқ гурез, эй Шаҳд ,ӣ
Баро, зи мулки Ўротеппа, дар Ху анд бош.(1275/1,261	
ҷ а
)
(Мазмуни:   Эй   Шаҳдий,   мунофиқ   итлардан   (мунофиқ   кишилар)   қоч,
Ўратепадан чиқиб Хўжандга бор).
Шоир   ижоди   ғоявий-тасаввуфий   йўналишини   ўрганиш   жараёнида
кўпроқ тўртта муҳим манбага таянилганлигини кузатиш мумкин. 
1. Қуръон;
2. Ҳадиси шариф;
73 3. Тасаввуф аҳлининг асарлари;
4. Мумтоз Шарқ шоирлари ижоди.
Шу нуқтаи назардан, Шаҳдий асарларига диққат қилсак, унинг, аввало,
шоир   сифатида   қалам   тебратганига   амин   бўламиз.   Шоир   девони   бунга   тўла
асос берадиган асарларга жуда бой.
Умуман,   Шаҳдийнинг   ғоявий   тафаккури   ўз   девонида   муфассал   акс
этган. Шоир ғоявий тафаккурида олам ва одам, Холиқ ва махлуқ ўртасидаги
муносбатлар   кенг   тасвир   топади.   Бош   ғоя   сифатида   Қуръони   карим   ва
Ҳадиси шарифни шеъриятида таянч қилиб олади. Ижтимоий ҳаётга бевосита
таъсир   кўрсатган   кубравия,   қодирия   ва   нақшбандия   тариқатлари   шоир
ижодига   ҳам   маълум   даражада   из   қолдирилди.   Девон   таркибини   ўрганиш
жараёнида бир нарсага  амин бўлдикки, асарлари  маъно  мазмунида  Қўръони
карим   маъноларини   сингдирилган.   Унинг   шеърларини   “Мағзи   Қуръон”,
“кони   шаҳд”,   “девони   гуҳар”   ва   “аврод”   каби   лафзлар   билан   тилга   олиши
муҳим аҳамият касб этади.
Суханонаш гарч  омифаҳмаст,ӣ
Мағзи Қуръон зи маъниҳош мапурс.(1275/1,200 б
)
(Мазмуни:   Унинг   шеърлари   гарчи   халқчил   бўлса   ҳам,   енгил   санама,
шеърлари Қуръон оятларидан маъно олган).
“Эй зоҳиди  афсурда, мехонию  мехони”, “Чанд  дар ин нолаам  дашт ба
ҳомун   гирист”,   “Шуд   чаман   аз   рўи   ў   гулҳо   шукуфт”,   “Мезанам   ҳар   дам   ба
кўи ту мани девона чарх” ва “Он садои тори сарвиноз меояд ба гўш” номли
ғазалларида   шоир   “Юсуф”,   “Аъроф”,   “Ар-Раҳмон”   ва   “Бақара”
сураларининг   баъзи   оятлари   маъно-мазмунига   ишора   қилади.   Шоир   адабий
меросида Юсуф пайғамбар қиссаларига кўп ишора қилиб, талмеҳ санъатидан
моҳирона фойдаланган. “Расид” радифли ғазалида шоир Юсуф (а) фироқида
отаси   Яъқуб   (а)   нобино   бўлганлигини   таъкидлаб,   куну   тун   йиғи   билан
умрини ўтказиб, Аллоҳдан бу синовда сабр тилаганлиги, илоҳий қадарга рози
бўлганлиги ва бир куни Аллоҳ таоло унга хушбар келтирилишини баён этиб,
сабрнинг   меваси   доимо   ширин   эканлигини   изҳор   этади.   Юсуф   дийдорига
74 мушарраф   бўлган   Яъқуб   кўзлари   шифо   топганлиги   айнан   инсонни   сабрли
бўлишига чорлайди. 
Дидаи Яъқуб шуд шамъсифат пурзиё,
 Подшаҳи Миср буд Юсуфи Канъон расид.(1275/1,101 а
) 
(Мазмуни:   Миср   подшоҳи   Юсуфи   Канъон   Яъқуб   пайғамбар   олдига
келганида, у кишининг кўзлари шамъдек порлаб нур таратди).
Бу   ҳақда   Юсуф   сурасининг   3   оятида   Аллоҳ   таоло   Юсуф   қиссасини
“аҳсанал-қисоси”, – деб таъкидлайди. 
َنیِلِفا	َغْلا 	َن ِم	َل  ِهِل	ْبَق ن ِم 	َتن	ُك ن	ِإَو 	َنآ	ْرُقْلا ا	َذَه 	َكْیَلِإ اَنْیَحْوَأ ا	َمِب 	ِص	َص	َقْلا 	َنَسْحَأ َكْیَلَع 	ُّص	ُقَن ُنْحَن
(Биз Сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий қилишимиз билан бирга гўзал
қиссани   айтиб   берурмиз.   Сиз   эса,   (эй   Муҳаммад!)   ундан   (ваҳийдан)   олдин
бехабарлардан (бири) эдингиз)  [80,235] .
Ҳамд,   муножот   ғазалларида   Тангрига   бўлган   шукроналик,   васф,
илтижо   каби   ғоялар   етакчилик   қилади.   Шаҳдий   девонида   ҳамд-муножот
мазмунли   ғазаллар   37   та   бўлиб,   2   таси   ўзбек   тилида   ёзилган.   Ҳамд
муножотларида “Илоҳо”, “Парвардигоро”, “Эй Худо”, “Анта Роб  ё Ғафур”,	
ӣ
“Аллоҳ-Аллоҳ”,   “Ё   Раб   илоҳ   тавба”,   “Алҳамдулиллаҳ”,   –   деб   мурожаат	
ӣ
қилади.   Шоир   бу   тахлит   ғазалларида   ҳам   бошқа   ҳамдларида   бўлгани   каби,
Аллоҳнинг   лутфу   карами,   яратилган   махлуқотлари   васфи,   инсон   тақдири,
берилган   неъматлари   шукронаси,   муршиди   комил   ҳузурида   камол
топганлиги   ва   комил   ахлоқ   эгалари   бўлмиш,   набийлар,   валийларни   тилга
олади.   “Алҳамдуллиллаҳ”   радифли   ғазали   ҳам   муршиди   комилдан   файз
топганлигини васф этиб шундай дейди:  
Шудам дар кўйи ту ал-ҳамду лиллаҳ,
Бидидам рўйи ту ал-ҳамду лиллаҳ...
... Ки Шаҳд  бо муроди дил расидам,	
ӣ
Бар он гесўйи ту ал-ҳамду лиллаҳ. (1275/1,139 а
)
(Мазмуни:   Ал-ҳамдулиллаҳ!   Сени   кўйингда   бўлдим,   Сени   юзингни
кўрдим, Шаҳдий! Дил муродига етдим ва муҳаббатинга мушарраф бўлдим).
Фотиҳа сурасининг биринчи оятида шу лафз келади.
75 َنیِمَلاَعْلا 	ِّب	َر ِ	?ِلِلَّه ُدْمَحْلا
(Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгаким)  [80,1].
Фотиҳа сурасининг 1 ояти билан маъноси бир хил лафзда келганлигини
инобатга   олган   ҳолда,   “дарж”   санъати   дейилади.   Атоуллоҳ   Ҳусайний
фикрича,   иқтибос   оят   ва   ҳадисларни   тўғридан   тўғри,   яъни   уларнинг   оят   ва
ҳадис   эканлигига   ишора   қилинмаган   ҳолда   келтириш   лозим.   Иқтибос   икки
хил бўлади. 1. Оят ёки ҳадисда айнан келтирилган иқтибос “дарж” дейилади.
2.   Агар   оят   ва   ҳадиснинг   таржимаси   ёки   мазмуни   келтирилса,   бундай
иқтибосни Доий Жавод “ҳалл” усули деб атайди.   [20,57-58] .   Шаҳдий адабий
меросида ҳар икки усул иқтибоси, яъни дарж ва ҳалл ҳам мавжуд. 
Шоир   ижодида   Қуръони   каримнинг   баъзи   оятларидан   қуйидаги
таснифда иқтибос олинган:
1. Қуръондаги суралар исми талмеҳи;
2. Қуъондаги оятларнинг ўзидан иқтибоси;
3. Қуръоний қиссаларга ишора;
4. Қуръондаги оятлар мазмуни талмеҳи.
Талмеҳ   арабча   сўз   бўлиб,   маъноси   “чақмоқ   чақиши”,   “бир   назар
ташлаш”   демакдир.   Бадиий   санъат   сифатида   у   тарихий   ва   афсонавий   воқеа,
масал,   шахс,   машҳур   асар   ва   қаҳрамонлар   номига   ишора   қилиш   воситасида
фикрни қисқа, ихчам тасвирлашдир . 14
 
Қуръондаги   “Тавба”,   “Юсуф”,   Каҳф”,   “Ёсин”,   “Муҳаммад”,   “Нун”,
“Тур”, “Қамар”, “Ар-Раҳмон”, “Ҳашр”, “Қиёмат”, “Инсон”, “Шамс”, “Лайл”,
“Зуҳо”,   “Қадр”,   “Кавсар”   каби   суралардан   талмеҳ   қилиб,   суранинг   сиёқи   ва
баъзи   оятларига   ишора   қилиб   ўтади.   Мазкур   суралар   орқали   Аллоҳга   ҳамд
айтиш,   берган   неъматларига   шукрона   бажо   келтиришни   таъкидлаб   ўтади.
Шаҳдий   дунё   ҳаётига   муносабат   билидиришда   кўпроқ   диний   тасаввуфий
ғоялари   нуқтаи   назаридан   ёндашади.   Келтирилган   ҳар   бир   бадиий
тафаккурини Қуръондаги нақлий ва ақлий далиллар билан бойитади. Риторик
хитоб   ва   мурожаат   санъати   билан   ёзилган   бир   ғазалида   инсон   ўлим
14
  https://saviya.uz/ijod/adabiyotshunoslik/talmeh/?imlo=k  
76 чангалидан   халос   бўлмаслиги,   шоҳ   ҳам   гадо   ҳам   бари   фано   бўлишини
таъкидлайди.   Шаҳдий   ғазалда   “ар-Раҳмон”   сураси   ва   Аллоҳнинг   гўзал
исмларидан   бирига   талмеҳ   қилиб,   Пайғамбаримиздек   зотга   дунё   вафо
қилмаганлигини эслайди.
Ку соҳиби ин Қуръон гўяндаи “ар-Раҳмон”,
Ку ҳодии роҳи Ҳақ, ку шофии мо фийҳо.(1275/1,6 б
) 
(Мазмуни:   Қуръон   соҳиби   ва   ар-Раҳмон   сифатини   айтувчи,   Ҳақ
йўлининг роҳбари, икки дунё шафоатчиси қани)?
Шоир   шеъриятида   кўпроқ   пайғамбарлардан   Одам   (а),   Муҳаммад
(с.а.в.),   Иброҳим   (а),   Исмоил   (а),   Нуҳ   (а),   Мусо   (а),   Яъқуб   (а),   Довуд   (а),
Айюб   (а),   Сулаймон   (а),   Одам   алайҳисаломнинг   завжаси   Ҳавво,
халифалардан Абу Бакр, Умар, Усмон, Алийларни, валий зотлардан Мансур
Ҳаллож,   Боязид   Бистомий,   бадиий   адабиётда   ишқ   тимсоли   бўлган   Хусраву
Ширин,   Лалийву   Мажнун,   Вомиқу   Узрони   мутасаввуф   шоирлардан   Шамс
Табрезий,   Жалолиддин   Румий,   Ҳофиз   Шерозийни,   тасаввуф   аҳлининг
даражалари   истилоҳларидан   зоҳид,   ориф,   воиз,   ошиқ,   олим,   майкаш,   соқий,
сўфийларни,   қушлардан   булбулу   қумрийни   турли   дин   вакилларидан   мўмин
ва   тарсо   (насроний)ларни,   Қуръон   сураларидан   “Тоҳо”,   “Ваш-Шамс”,   “Ар-
Раҳмон”,   “Нажм”   исмларини   қайд   этиб,   талмеҳ   қилади.   Шоир
Пайғамбаримизни “баҳри ҳабиби Ҳақ”, “ноёб гавҳар”, “гавҳари ҳафт иқлим”,
“ҳабиби   Ҳақ”,   “шоҳи   расул”,   “ҳодии   роҳи   Ҳақ”   каби   ташбеҳлар   билан
сифатлаб дунёда энг комил инсон Пайғамбаримиз эканлигини баён этади. 12
байтли бу ғазалда  шоир фикрий изчиллик билан биринчи Пайғамбаримизни
васф   этиб,   кейин   чорёрлар,   изидан   саҳобалар   шу   билан   бирга   бошқа
пайғамбарларни   тилга   олади.   Охирида   валий   зотларнинг   баъзиларини
исмини тилга олиб умумий мурожаат орқали валий зотларнинг тасаввуфдаги
мақомини эслайди. Ғазал мақтаида ўз нафсини тергаб, ибрат олишини ва бир
куни у ҳам дунёни тарк этишини юқоридаги мисоллар билан тасдиқлайди. 
Шаҳдий: Ку сарвари ин олам, ку роҳбари ав-адно,
Ку баҳри  ҳабиби Ҳақ , ку  гавҳари ноҳидҳо .
77 Ку  гавҳари ҳафт иқлим , ку  шоҳи расул  номаш,
Ку шамъи рухаш  ваш-шамс , ку сарви қадаш  тоҳо .
Ку  соҳиби ин Қуръон  гўяндаи ар-Раҳмон, 
Ку  ҳодии  роҳи Ҳақ, ку  шофии  мо фийҳо.
Ку  Умару Усмон , ку  Ҳайдару  ку  Бубакр ,
Ку  умлаи ин ашоб, ку ҷ Одаму  ку  Ҳавво .
Ку ҳазрати  Иброҳим , ку  ҳазрати Исмоил ,
Ку  Нуҳи набиюллоҳ , ку ҳазрати он  Мусо .
Ку  Довуду  ку  Яъқуб , ку  Юсуфу  ку  Айюб ,
Ку тахти  Сулаймон	
ӣ , ку шоҳи жаҳоноро.
Ку  Мансуру  ку  Ҳалло	
ҷ , ку  Хусраву  ку  Ширин ,
Ку  Лайливу  ку  Ма нун	
ҷ , ку  Вомиқу  ку  Узро .
Ку  Ҳофизи Шероз    ӣ   , ку  Шамси  чу Табрез ӣ ,
Ку шайхи чу  Бистом    ӣ   , ку ҳазрати  Мавлоно .
Ку  зоҳиду  ку  воиз , ку  мутриб у ку  сўф    и   ,
Ку  орифу  ку  ошиқ , ку  олиму  ку  доно .
Ку  булбулу  ку  қумр    и   , ку  ма лису	
ҷ  ку мутриб,
Ку  майкашу  ку  соқ    ӣ   , ку  муъмину  ку  тарсо .
Онҳо ки ҳама рафтанд з-ин дор ба сад ҳасрат,
Охир ки сафар карданд рафтанд аз ин дунё.
Сад сол агар гардем, дар рўи замин Шаҳдий,
Охир ба замин хокем помол шавем фардо.(1275/1,6-7 а
)
(Мазмуни:   Аллоҳнинг   ҳабиби   ва   энг   яқин   гавҳари   қаерда?   Етти
иқлимнинг жавҳари ва пайғамбарлар подшоҳи қани?   Шамъ каби қуёшли юз
соҳиби   қани,   “Тоҳо”   сурасида   мадҳ   этилган   сарв   қани?   Қуръон   соҳиби   “ар-
Раҳмон” сурасини тиловат қилувчи зот қаерда? Ҳақ йўлига бошловчи ва икки
дунё   шафаотчиси   қани?   Умар,   Усмон,   Ҳайдар   (Али)   Аби   Бакр   (р.а.)   каби
зотларнинг барчаси қани? Одам Ато-ву Момо Ҳаво ва барча саҳобалар ҳозир
қаерда?   Нуҳ   (а),   Иброҳим   (а),   Исмоил   (а),   Мусо   (а),   Довуд   (а),   Яъқуб   (а),
Юсуф  (а),  Айюб (а), Сулаймон (а)  тахти,  дунёни  обод  қилган  шоҳлар  қани?
78 Мансур Ҳаллож, Хусрав ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Вомиқу Узро, Шамс
Табрезий, Ҳофиз Шерозий, Боязид Бистомий, Ҳазрат Мавлоно Румий, зоҳиду
воиз,   ҳофизу   сўфи,   орифу   ошиқ,   олиму   доно   зотлар   қани?   Қушлар,
мутриблар,   мажлис   аҳли,   май   берувчи   соқи,   мўмину   тарсо   ҳам   қаерга
кетишди?   Юқорида   саналганларнинг   барчаси   ҳасрат-надоматлар   билан
дунёни   тарк   этдилар.   Эй   Шаҳдий   агар   юз   йил   бу   дунёда   яшасак   ҳам,
билгинки, эрта ёки индин бу тупроқда оёқ ости бўламиз).
Қўқон   адабий   муҳитининг   бетакрор   ва   ҳассос   шоири   Муҳйи   форсий
девонида   Шаҳдийнинг   баъзи   ғазалларидан   таъсирланганининг   гувоҳи
бўлдик. Қуйида Шаҳдий ғазали билан Муҳйи Қўқандийнинг мухаммасидаги
маънодошлик ва оҳангдошликни кўздан кечирамиз:
Муҳйи:  Пеш аз ҳама омад ба  жаҳон Одаму Ҳавво,
Ку Юсуфу Яъқуб кужо рафт Зулайхо?
Ку Хусраву Ширин, ки ватан карда ба саҳро?
Ку Лайливу Мажнун, кужо Вомиқу Узро?
Аз жабри фалак дидаи гирён ҳама рафтанд [ 1 30 ,448 ] .
  (Мазмуни:   Одам   ва   Ҳавво   барчамиздан   олдин   оламга   келди,   Яъқуб,
Юсуф   ва   Зулайхо   қаерга   кетди?   Биёбонда   манзил   қилган   Хусрав   ва   Ширин
қаерда?  Лайли Мажнун  ва  Вомиқу Узро-чи?  Барчалари   фалак жабридан  кўз
ёш билан кетишди).
Шаҳдий   Муҳйи   Қўқандийнинг   катта   замондоши.   Муҳйи   Қўқандий
шеърияти   мавзуси   Шаҳдий   шеърияти   билан   ҳаммазмунлик   жойлари   кўп
учрайди.   Шу   даврнинг   кўплаб   шоирлари   шеъриятида   маломатийлик   руҳ,
дунёдан   задалик,   трагизм   ва   дидактик   мазмунидаги   байтлар   этакчилик
қилади.   Шаҳдий   ғазали   билан   Муҳйи   мухаммасини   бир-бири   билан
қиёслаганда   Шаҳдий   ғазалида   баъзи   афзаллик   ва   маънодаги   тафовутлар
борлигини   кузатиш   мумкин.   Биринчиси,   шеърий   жанрдаги   тафовут   бўлиб,
бири ғазал ва бошқаси мухаммас. Ғазалнинг имконияти мухаммас жанридан
кўра кенгроқ. Шунинг учун Шаҳдий бутун бошли бир ғазалида “Ку” (Қани)
радифи   билан   илоҳий   қонуни   бўлган   –   ўлим   мавзусини   ўртага   ташлайди.
79 Мавзуни   кенг   китобхонга   тушунтириш   учун   Пайғамбарлар,   саҳобалар,
валийлар,   шоирлар   ва   бошқа   тоифадаги   кишиларни   Шаҳдий   ном-ма   ном
санайди. Муҳйи эса шеърий жанр имкониятидан келиб чиқиб ўқувчига мисол
келтиришдан   тийилади,   аксинча   мақсадга   ўтиб   Одам   Ато   ва   Момо   Ҳаво,
Хусрав ва Ширин, Лайли ва Мажнун ўртасидаги инсоний муҳаббат риштаси
ўлим   сабабли   бир   кун   узилишини   эслатади.   Шаҳдий   ўлим   билан   боғлиқ
руҳий   ҳиссиётини   ифодалаган   бўлса,   Муҳйи   эса   мажозий   ишқнинг
ришатасини   ўлим   кесилишини   ишора   қилади.   Шаҳдий   дунё   лаззатларини
ўлим   барҳам   беришини   таъкидласа,   Муҳйи   эса   ишқ   лаззатларини   ўлим
барҳам   беришини   таъкидлайди.   Шаҳдий   ўлим   инсоният   учун   насиҳат   ва
ибрат манбайи бўлишига ишора қилса, Муҳйи ўлим ҳатто жон беришга таёр
ошиқу маъшуқларни бир-биридан жудо қилишини тушунтиради. Шаҳдий бу
ғазалидан шариат нуқатаи назардиан ёндашган бўлса, Муҳйи тариқат нуқтаи
назаридан   ёндашган.   Демак   мана   шу   нуқтаи   назардан   келиб   чиқиб   айтиш
мумкинки,   Муҳйи   гарчи   Шаҳдий   шеъриятидан   таъсирланган   бўлса   ҳам,
лекин   маъно   мазмун   яратишда   Шаҳдийдан   қолишмаганини   юқоридаги
фикрларимиз исботлайди. 
Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий ғазаллари, мухаммаслари, соқийномалари ва
бошқа   жанридаги   шеърлари   ўз   даврида   Ўратепанинг   Хожажон   ва   Намозгоҳ
мадрасаларида завқ-шавқ билан севиб ўқилиши давр адабий муҳитида тутган
ўрнидан   далолат   беради.   Шоир   ижодининг   маъно-мазмуни   катта   ва   кичик
замондош   шоирлари   билан   ҳаммазмун.   Шаҳдий   шеъриятининг   янгилиги
шундаки,   табиат   манзараси   билан   боғлиқ   тасвирларига   орифона   маъно
бағишлайди.   Қатор   ғазалларида   исёнкорона   руҳ,   имонда   поклик   ва   ҳақиқат
сари   интилиш   тараннум   топган.   Тасаввуфий   қарашларини   лирикасида
халқона   тилда   тушунтириб   беришга   доимо   интилади.   Инсоннинг   оламга
келиши   ва   китиши   ҳикматларини   ўз   шеърларида   ифодалаб,   ҳаётий   ва
мажозий ишқни баён этади. Инсонпарварлик ва анъанавий тимсоллар, инсон
туйғуларини   янги   қирраларини   кашф   этиш   шоирнинг   бетакрор,   ўзига   хос
маърифий камолоти ва бадиий салоҳиятидан дарак беради. 
80 Шоир   ижоди   маъно-мазмундорлиги   билан   бирга   поетик   маҳорати     ва
тасврлаш воситаси ҳам ўз даври адабиётида алоҳида ўринга эга. Шеър шакли,
вазни,   қофияси,   радифи   шоир   учун   бирламчи   унсур   эмас,   балки   Дилшод
Барно   таъбири   билан   айтганда   унинг   “аҳли   вужуд”   шоирлардан   эканлиги,
фитратида   гўзалликка   мойиллиги,   қалбида   дард   борлиги,   ишқ   жазбаси
беихтиёр   қалбидан   тилига   кўчганлиги   натижасидир.   “Ҳе ҷ ”   радифли   бир
ғазалида   Шаҳдий   ўз   ёрига   бўлган   ҳис-туйғуларини   поетик   маҳорат   билан
тасвирлайди. 
Бе партави рўят гулу гулзор ҳама ҳе ,ҷ
Бе лаъли лабат қанду шаккарбор ҳама ҳе .	
ҷ
Дидам қади зебои туро сарви хиромон,
Бе сарви қадат  илваю рафтор ҳама ҳе .	
ҷ ҷ
Олам шудаанд маҳви тамошои  амолат,	
ҷ
Бе мастии он давлати дидор ҳама ҳе ....	
ҷ (№Х/1, 42 б
)
(Мазмуни:   Сени   жамолинг   жилвасисиз   гулу-гулзорнинг   бари   ҳечдир.
Қизил   лабингсиз   қанду   шакар   ҳам   тотли   эмас.   Сарви   хиромон   ва   чиройли
қоматингни   кўрдим,   сарвдек   қоматинг   бўлмаса,   барча   жилва-ю   ҳаракатлар
бефойда.   Бутун   олам   сени   жамолингни   томоша   қилишга   шайдо   бўлган.
Ишқининг хуморисиз висол давлати ҳам тотли эмас).
Лириқ   қаҳрамон   ушбу   байтларда   “хушқомат”,   “сарви   хиромон”   ёрини
тасвирламоқда. Ғазал бошида ёрнинг чиройидан шоир сўз очгани, бутун олам
унинг   гўзал   қоматига   шайдо   бўлиши   шунчаки   сўз   ўйини   эмас,   балки   лирик
қаҳрамон   қалбидаги   ҳароратли   сўзлардир.   Байтларда   Шаҳдий   лирик
қаҳрамоннинг гулзор сайрини ёрнинг жамолисиз ихтиёр этмаслиги сабабини
изоҳлар   экан,   маъшуқа   ҳусну   жамоли   таърифига   алоҳида   этибор   беради.
Ошиқ   ўзи   кўнгил   қўйган   ёрини   барча   нарсадан   қизғонада   усиз   олам
қоронғудек.   Бутун   олам   аҳли   агар   ёрини   кўрса,   шайдо   бўлиши   муқаррар.
Ёрнинг   юзи   гулу   гулзордан   ҳам   чиройлилиги,   ғунча   лаби   шаҳду   шакардан
ширинлиги,  қади   сарвдан   кўра  кўркамлиги   гарчи  ўхшатма  бўлса-да   ошиқни
81 важдга келтирилган. Гулу гулзор, қанду шакар, сарви хиромон ва коинотдаги
бутун   жилвалар   ёрнинг   жамоли   олдида   ҳеч   нарса   эмаслиги   ошиқнинг   ёрга
бўлган   муносибатидир.   Бу   образлар   орқали   шоир   лирикасида   ранг-баранг
маънолар   вужудга   келиб   лирик   қаҳрамон   руҳий   оламини   поетикага   бўлган
маҳоратини кўрсатиб беради. 
Умуман   олганда,   Шаҳдий   лирик   шеъриятида   ёр   образини   турли   хил
бадиий тасвирлар билан ифодалайди. Шоир гул, сарв, чаман, гулзор, райҳон,
лола,   баҳор,   сунбул,   боғ,   наргис,   гулистон   каби   бадиий   образлар   орқали
ёрнинг жамолини юксак дид билан тасвир этади. 
Мумтоз   адабиётшуносликда   шеърда   Қуръон   ва   ҳадисларни   айнан   ёки
маъносини келтириш алоҳида санъат сифатида эътироф этилади. “Мусулмон
мамлакатларнинг   шоирлари   бу   усулга   кенг   мурожаат   қилиб,   ўзларининг
лирик   ва   лиро-эпик   асарларида   оятлар   ва   ҳадисларни   келтирганлар.
Ҳадисларга бағишлаб ёзилган “Арбаин”лар ҳам иқтибос усулида яратилган”
[138,60-61] .   Бу   ўринда   Шаҳдий   ижоди   ижтимоий   ахлоқий   масалаларга
қаратлиган ҳадислар маъно мазунидан бой шеърлари анчагина. Шунинг учун
шоир   шеъриятининг   маъно-мазмуни   ва   мундарижаси   шаклланишда   яшаган
муҳитидан ташқари Пайғамбаримизнинг ҳадислари ўрни ҳам беқиёс.
Буюк   мутафаккир   ва   мутасаввуф   шоирларимиз   ижодида   ахлоқий
қарашларнинг   негизида   Пайғамбаримизнинг   ҳадислари   етакчи   ўринни
эгаллайди.   Шаҳдий   ҳам   буюк   салафлари   анъаналарига   эргашиб,   ахлоқий
нормаларига   оид   шеърлар   битган.   Шоир   бойликни   сабрли   ва   қаноатли
бўлишда билади, одамларни бировнинг молига кўз олайтирмаслигини, ҳасад
қилмаслигини,   одамлар   қўлига   қараб   қолмаслигини,   ўз   меҳнати   билан   кун
кечиришини ва нафсига эрк бермасликни таъкидлайди. 
Нафс куш қаноат кун, аз тамаъ бикан дандон,
По бикаш аз ин олам тарк кун гадоиро.(1275/1,13 а
)
(Мазмуни:   Нафсни   мағлуб   эт,   қаноатли   бўл,   бировнинг   молидан
умидвор бўлма, дунё муҳаббатига шунғима ва гадоликни тарк эт).
82 Пайғамбар   (с.а.в.)   қаноатли,   сабрли,   берган   неъматларига   шукр
қилишни   Аллоҳ   таолодан:   “ Ё   Аллоҳ,   менга   ризқ   қилиб   берган   нарсаларинг
билан мени қаноатлантир  ва шуларда менга барака  ато эт. Менга келувчи
нарсаларнинг фақат яхшисини бер! ” 15
 деб қаноатли бўлишни сўраганлар.
Шоир   ижоди   ўз   замонасининг   илғор   фикрли   шоирлари   қатори   панд-
насиҳат характеридаги  шеърларида инсонларни илмли, маърифтали, сабрли,
молу   мансаб   билан   кибр-ҳавога   берилмаслигини   қайта-қайта   таъкидлайди.
“Маноз”   (ҳаволанма),   “хез-хез”   (тургин)   “гурез”   (қочгин)   радифли
ғазалларида   инсонларни   умрни   ғанимат   билишга,   симу   зар   билан   кибрга
берилмасликка,   ҳар   нафасдан   ибрат   олишга   ва   камолат   сари   интилишга
чорлайди.
Бо симу зар эй хо а, бо худ чи бино дор ,ҷ ӣ
Фардо ба лаҳад бин , оташ бувад ин зарҳо.(1275/1,78	
ӣ б
)
(Мазмуни:   Эй   хожа   нега   бойлигинг   билан   мағрур   бўласан,   эртага
молингни   (агар   эгри   йўл   билан   топилган   бўлса)   лаҳад   ичра   оловга
айланишини кўрасан).   
Шоир   Абулҳасан   Харақоний,   Мансур   Ҳаллож,   Боязид   Бистомий,
Аҳмад   Жомий,   Жалолиддин   Румий,   Саъдий   Шерозий,   Камол   Хўжандий,
Ҳофиз   Шерозий   каби   тасаввуф   аҳли   намояндалари   ижодидан
таъсирланганини   ўз   шеъриятида   баён   қилиб,   уларни   “раҳнамои   ҳол”,
“хушкалом”,   “валий”,   “орифи   пири   Жом”   каби   қатор   номлар   билан   тилга
олади.   “Ку”   радифли   бир   ғазалида   шоир   ўз   камолотига   сабабчи   бўлган
пирларни эслайди:
Саъдиву он табъи Камол, ҳофизи раҳравони ҳол,
Булбули масти ин  амол Ҳофизи хушкалом ку?(1275/1,284
ҷ б
)
(Мазмуни:  Ҳол раҳнамоси  бўлган – Саъдий  Шерозий,  юксак  истеъдод
соҳиби Камол Хўжандий, бу(илоҳий) жамолнинг маст булбули ва хушкаломи
Ҳофизи Шерозий қани)? 
15
  https://hidoyat.uz/2037  
83 Шоирнинг ижодидаги буюк инсонларнинг сиймоси – ҳол раҳнамолари
бўлган.   Ҳол   –   бу   қалб   ҳузури.   Инсон   билан   ғайбиёт   олами   ўртасидаги
боғлиқлик ҳол билан вужудга  келади. Инсон руҳи ҳол бўлса, жисми қолдан
иборат.   Ҳол   билан   қол   бир   бирини   тўлдирадиган   моддий   ва   маънавий   куч.
Шу куч юзага келиши учун ҳар бир ижодкор бадиий тафаккурига маълум ғоя
ва   қарашлар   таъсир   ўтказиши   табиий   ҳол.   Шаҳдий   шеъриятидаги   тасаввуф
аҳлининг   ғоявий   қарашлари   таъсири   биринчи   планда   яссавия,   қодирия,
кубравия  ва  нақшбандия  тариқатлари асосида намоён бўлади. 
Аҳмад   Яссавий   Ислом   динининг   етук   алломаси   ва   Маркзий   Осиёда
пайдо   бўлган   илк   тасаввуфий   тариқат   асосчисидир.   Ўз   давридаёқ   ўзининг
илғор ғоялари билан машҳур бўлган яссавия тариқати бошқа шоирлар қатори
Шаҳдий   адабий   меросига   ҳам   таъсир   ўтказгани   маълум.   Биринчидан,   шоир
умрининг   охирида   узлатга   чекиниши   Хожа   Аҳмад   Яссавий   хилватга
чекинганини   эслатади.   Иккинчидан,   шоир   адабий   меросидаги   хилват   ва
узлатга   тарғиб   этувчи   ғоялар   кўплиги   билан   қиёслаш   мумкин.   Пир   –
муршиди   комил   хизматини   қилиш   борасидаги   шеърларида   Хожа   Аҳмад
Яссавий қарашлари билан маънодошликни кузатиш мумкин: 
Аҳмад Яссавий.  Келинг дўстлар, пир хизматин баён айлай,
Эшитиб, ўқунг, хизмат қилинг, дўстларимо...  [ 113,46 ].
Шаҳдий.               Юрма Шаҳдий кел пиринг етагини тут,
Қўл бериб пирни аёғига йиқил.(1275/1,216 б
)
Аҳмад Яссавий.  Ҳақтаоло ҳабиби, ё Мустафо Муҳаммад,
                              Дардликларни табиби, ё Мустафо Муҳаммад [ 113,66 ].
Шаҳдий.                Бинмой боз бар мо дидор, ё Муҳаммад,
 З-он рух бигир парда бардор, ё Муҳаммад.(1275/1,145 а
)
Бу байтлардан англашиладики, Шаҳдий яссавия тариқати ғояларига ҳам
пайравлик   қилиб   тожик   ва   ўзбек   тилларида   ғазаллар   ёзган   экан.   Хилват
тасаввуфда   руҳнинг   камол   топиши   учун   ягона   манзил.   Тасаввуфда   ҳам
хилват   қалбий   ва   жисмийга   бўлинади.   Яссавий   наздида   қалбий   хилват   ҳам
узлатда   бўлгани   яхши   дейишса,   нақшбандий   тариқатида   эса   хилват
84 анжуманда   бўлиши   афзалроқ.   Бироқ   Шаҳдий   ҳаёти   ва   шеъриятида   “хилват
дар анжуман”ни ҳам узлатдаги хилватни ҳам кўришимиз мумкин.
Хилвате кардам вале дар ан уман,ҷ
Дасти ғайбат, чашми номаҳрам задам.(1275/1,273 а
) 
(Мазмуни:   Анжуманда   хилват   қилдим,   бировни   ғийбат   қилишдан
тийлиб номаҳрам кўзлардан йироқ бўлдим). 
Шаҳдий з амонасининг кўзга кўринган шайхи Хожа Убайдуллоҳ Солик
ҳузурида   тасаввуф   илмини   янада   мукаммалроқ   ўрганди.   Шоирнинг   ўғли
Нодим   отаси   кубравия   тариқатида   бўлганлигини   ва   Солик   қўлидан   тарбия
олганлигини баён этганига қараганда Шаҳдий кубравийликка ҳам эргашган:
Тариқат дар сулуки кубравия сарсулуки ман,
Бувад он соҳиби иршод Солик пири а додам[	
ҷ 137,77 ].
(Мазмуни: Тариқатдаги бош йўлимиз кубравийликдир. Ота бобомнинг
пири муршиди Соликдир).
Байтнинг   характерли   жиҳати   шундаки,   шоир   ҳаётида   муҳим   ўрин
тутган   ва   ижодига   ғоявий   таъсир   кўрсатган   тариқатлардан   бири   Шайх
Нажмиддин Кубронинг кубравийлик тариқатидир.
Шоир   таълим   тарбиясига   ва   уни   келажакда   сўфиёна   шеърлар   ёзишга
ундаган   яна   бир   устози   Хожа   Ибодуллоҳ   Толибдир.   Бу   зот   тасаввуф
таълимотига оид манбалардан Шаҳдийга дарс беради. 
Дастпарварди Солику Толиб,
Аз муридони номдорам ман.(1275/1,275 б
)
(Мазмуни:   Солик   ва   Толибнинг   қўлида   тарбия   топган   номдор
муридиман). 
Шоир жуда кўп ғазалларида ўзининг маломатийлардан эканлигини ҳам
очиқ-ойдин айтади.
Ошиқонем аз маломат ёфтем,
Хештанро мо саломат ёфтем.
Чанд моро бас шикоятҳо кунед,
Сина соф  в-аз шикоят ёфтем.	
ӣ
85 Дар ҳаққи мо ҳар чи мегўянд рост,
З-ин маломат сад саодат ёфтем.
Гар ҳақоратҳо кунед моро равост,
Мо маконе в-аз ҳақорат ёфтем.(1275/1,224 б
)
Лирик қаҳрамон маломатийлик руҳидаги аксар ғазалларида ўз нафсини
маломат   қилиш,   ўзини   одамлар   наздида   хор   тутиш,   жанда   кийим   кийиш,
мажзуб   сўфийлардек   юришни   ва   нокаслар   озорига   сабрли   бўлишни   ўзига
раво   кўради.   “Шаҳдий   қаландар   кун”,   “Девона   шав”,   “Бар   тавфиӣ
ҳарамхонаи дунё гузарам  нест” ва “Эй саги пир хуш омад ” каби бир қатор	
ӣ
ғазалларида  ўзини аёвсиз таҳқирлаб, камчликларини ошкор этади ва бундан
руҳий   изтироб   чекади.   “Аё   эй   бандаи   ғофил”   радифли   ўзбекча   ғазалида
ўзининг қаттиқ изтиробини нафсини маломат қилиш билан бошлайди:
Эссиз умринг куюб ўтти, аё эй бандаи ғофил,
Ажал келиб яқонг тутти, аё эй бандаи ғофил.
Саҳарлар нега турмассан, ётибон нега қубмассан,
Худо йўлига кирмайсан, аё эй бандаи ғофил.(1275/1,220 б
)
Аслида шоирнинг бу каби талқинлардан келиб чиқиб уни ғофил, ёмон
киши   экан   деган   фикрга   бормаслик   лозим.   Чунки   мутсаввиф   шоирлар
ижодида   ўзига   танбеҳ   бериш   орқали   бошқаларни   ҳам   ёмон   йўллардан
қайтаришга   ҳаракат   қилади.   Бу   эса   шоир   шеърларида   ирфоний   тамойиллар
мавжудлигини   кўрсатади.   Буюк   тасаввуфшунос   олим   Сажжодий   ирфон
маъноси борасида қуйидагича  келтирган:  “Ирфон сўфийлар истилоҳида Ҳақ
толибларининг   бир   йўли   бўлиб   шу   йўл   орқали   Ҳақ   маърифатини   билишга
киришадилар.   Тариқат   аҳли   сўзларига   кўра   Ҳақни   билиш   икки   йўл   билан
амалга оширилади. Бири дилил орқали таъсир қилса, иккинчиси феъл орқали
сифатни   билишга   йўналтирилган.   Сифатни   билиш   набийлар,   валийлар   ва
орифларга   хосдир.   Бу   каби   шуҳудий   маърифат   ҳеч   кимга   насиб   этмаслиги
мумкин, фақат зоҳирий-ботиний тоату ибодат, жисмий, қалбий ва руҳий зикр
билан насиб этиши мумкин” [110,689].
86 Маълумки,   маломатиянинг   дунё   юзини   кўришига   Боязид   Бистомий
томонидан   илгари   сурилган   тасаввуфий   қарашларларнинг   ҳам   ўзига   хос
таъсири   бор.   Бироқ   маломатийлик   жуда   кўп   жиҳатлари   билан,   жумладан   ўз
хато   ва   қусурларини   эътироф   этиш,   Ҳақ   ва   эл   олдида   пургуноҳликни   тан
олиш   ғояси   билан   алоҳида   эътироф   этилиб   ва   шу   жиҳат   билан   кейинги
тариқатлар   ривожига   таъсир   кўрсатди.   Тасаввуфшунос   олим   Ҳомиджон
Ҳомидий   бу   ҳақда   қуйидаги   фикрларни   баён   этади:   “Маломатийлар
мўминларнинг   ўзаро   адоватда   бўлиши,   мазҳаб   талашиб,   низў   пайдо
қилишига қарши эдилар. Шунинг учун халқ улардан айб қидириб, камситиб,
“маломат”   қилсалар   ҳам   бу   тоифа   вакиллари   ҳеч   ким   билан   муноқашага
боришмас,   “маломат   қилувчи”лардан   асло   қўрқмас   ва   ранжимас
эдилар”[119,7].
Шаҳдий   шеърларида   лирик   қаҳрамон   маломатийликга   шу   қадар
берилиб   кетадики,   бир   ғазалида   вафот   этганидан   сўнг,   уни   ювмасдан,
кўммасдан   оёғига   кишан   боғлаб   жасадини   судраб,   жаноза   ўқимасдан   оёқ
ости қилишни васият этади:
...Пой ба ндед он рўз созед сарнагун,
Каш-кашон дар кўи  ў бо хор  гўрам кунед.ӣ
Фосиқаст ин Шаҳд , з-он сагасту шурбхор,	
ӣ
То нахонедам  аноза аз назар дурам кунед.(1275/1,121	
ҷ а
)
(Мазмуни:   Оёғимни   боғлаб   (ўлган)   куним   мени   бошим   билан   унинг
куйига   судраб   борингизлар.   Чунки   Шаҳдий   фосиқ   (гунаҳкор)   ит   каби
мастдир, шунинг учун жаноза ўқимасдан кўзлардан йироқ қилингиз).
Шаҳдий   тасаввуф   аҳли   ижодининг   услубига   хос   –   илоҳий   ишқ   рамзи
сифатида Мажнунни тасвир этади. Мажнун образи билан навбатдаги ғазалда
Аллоҳга ҳамд айтиб муножот қилади: 
Келибтур бир қўлинг Мажнуни даргоҳ,
Тараҳҳум қил манга, ё  Қодир Аллоҳ .
Жамолингга ажаб девонадурман,
Юзинг кўрдим сани  алҳамдулиллоҳ    .  
87 Сани отинг эрур  Тоҳову Ёсин    ,  
Сифоти зоти покинга  қулҳуваллоҳ .
Қоним туксанг агар юз минг жафога,
Йўлинга бошимдир алҳамдулиллаҳ.
Сиғиндим отинга жоним бериб деб,
“Ва фатҳу қарибун насрун миналлоҳ ”.
Қўлим олғил мадад қилғил илоҳим,
Келибман раҳмати даргоҳинга Аллоҳ.
...Тушубман девона бўлуб васл топмай,
Нечук топсам сани  астағфируллоҳ.
Кел эй Шаҳдий қадам қуй сан бу йўлга,
Дегил расми сано ё  ҳасбуналлоҳ .(1275/1,340 б
)
          Лирик қаҳрамон руҳий туйғуларини Қуръони карим оятларининг маъно
мазмунидан   келиб   чиқиб   баён   этади.   Бу   ғазалда   шоир   биринчи   Аллоҳ
даргоҳига юзланишини таъкидлаб, Қуръонда келган оятларидаги Аллоҳнинг
азалий   сифатлари   билан   ўз   илтижоларини   изҳор   этади.   Ғазалда   бошдан   оёқ
талмеҳ ва иқтибос санъатлари қулланган. 
         Маълумки, бадиъ илмида турли тилларда ёзилган шеърларни муламмаъ
ва бу маҳоратни талмиъ (араб. - ранг-баранг этиш, равшан қилиш санъати деб
аташ   қабул   қилинган” [63,342] .   Шаҳдийнинг   ўзбек   тилида   битилган
ғазалларининг   арабча   ибора,   сўз   туркумлари   ишлатилган   мисра   ва
байтларини   кўздан   кечирганмизда,   шу   нарса   аниқландики,   бу   сўз   ва
ибораларнинг   маълум   бир   қисми   Қуръон   оятларидан   олинган   экан.   Мумтоз
адабиётшуносликда   шеърда   Қуръон   ва   Ҳадис   сўзларининг   ишлатилиши
алоҳида санъат бўлиб, уни иқтибос санъати дейилади.  Шоир “Қодир Аллоҳ”,
“Ё   Ҳасбуналлоҳ”,   “Астағфируллоҳ”,   “Аллоҳ”,   “Алҳамдулиллаҳ”,   “Қул
ҳуваллоҳ”,   “То   ҳа”   ва   “Ёсин”   каби   сўзлари   орқали   Қуръони   каримнинг
муборак   сураларига   ишора   қилиб,   уларни   бир   вақтнинг   ўзида   ҳам   талмеҳ,
ҳам   ирсоли   масал,   ҳам   талмиъ   ва   иқтибос   қилинганлиги   эътиборга   молик.
88 Форсча   ёзилган   ғазаллларида   бундай   қофияланиш   услубини   учратмадик.
Ғазалдаги қофия бўлиб келган оятлар билан танишиб чиқамиз. “Қодир” - 
ٌرِدا	َقَل  ِه ِع	ْجَر ى	َلَع 	ُه?نِإ
            (Албатта,   У   (Аллоҳ   йўқдан   яратгач)   уни   қайта   тирилтиришга   (ҳам)
қодирдир) [ 80 ,591] .
  “Ҳасбуналлоҳ” - 
ُ	
لیِكَوْلا 	َمْعِن	َو ُ?لِلَّها اَنُبْسَح
       (“Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”)  [80,2].
 “Астағфируллоҳ” -
ا	
ًمیِح?ر ا	ًرو	ُفَغ 	َنا	َك َ?لِلَّها ?نِإ َ?لِلَّها ِرِف	ْغَتْسا	َو
      (Яъна Аллоҳдан кечирим сўранг. Албатта Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир).
[80,96].
 “Қул ҳуваллоҳ” - 
ٌ	
دَحَأ ُ?لِلَّها َوُه 	ْلُق
      (Эй Муҳаммад айтинг!) Айтинг: “У Аллоҳ ягонадир)  [80,604].
“Ва фатҳу қарибун насрун миналлоҳ” - 
َ	
نیِن ِم	ْؤُمْلا 	?ِرِّشَبَو 	ٌبي	ِرَق ٌحْتَفَو ِ	?لِلَّها َنِّم 	ٌر	ْص	َن ?اَهَنوُّب ِح	ُت ى	َرْخُأَو
          (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам
берурки,   у)   Аллоҳ   томонидан   бўлажак   ғалаба   ва   яқин(да   руй   берувчи)
фатҳдир.   (Эй   Муҳаммад!)   Мўминларга   (мана   шу)   хабарни   етказинг!)
[80,552].
“Тоҳа” – Қуръони каримдаги муборак суранинг номи бўлиб,
“Тоҳа”нинг   лафзини   баъзи   уламоларимиз:   “Аллоҳнинг   гўзал   исмларидан
биридир”,   –   дейдилар.   Яъна   бир   гуруҳ   уламолар   эса   “Пайғамбаримиз
соллаллоҳу   алайҳи   ва   салламнинг   исмлари”,   –   деб   айтишади.   “Ёсин”   –
Қуръони   каримнинг   йигирманчи   жузъ   сураларидан   саналиб,   буни   уламолар
“Қуръоннинг   қалби”,   –   деб   аташади.   Шаҳдийнинг   маҳорати   шундан   ҳам
аёнки,   9   байтли   шеърида   Қуръони   каримнинг   7   оятидан   иқтибос   келтириб,
илоҳий маърифат яъни Аллоҳнинг баъзи сифатларига ишора қилади. Қодир,
меҳрубон,   кечирувчи,   ҳамма   нарсага   кифоя   қилувчи,   яхши   вакил,
89 тирилтирувчи ва ягона зот эканлигини эслатиб ундан мадад сўраши муножот
этикасининг гўзал услубини эслатади. 
“Наът”   –   арабча   таъриф,   тавсиф,   мақтов,   мумтоз   адабиётда   ҳамд   ва
муножотдан   кейин   туриши   шарт   бўлган   муҳим   унсурлардан   бўлиб,
Пайғамбар   соллаллоҳу   алайҳи   ва   саллам,   унинг   саҳобалари   ҳамда   яқинлари
таърифу   тавсифига   бағишланади” [ 20,138 ] .   Шаҳдий   ғазалларининг   муҳим
фазилатларидан яна бири – наът мазмунли ғазаллари муҳим мавқе эгаллайди.
Ирфон   –   маърифатни   англашда   Пайғамбаримиз   сийратини   билишни   ва   у
зотга   эргашишни   бот-бот   таъкидлайди.   У   нафақат   форсча   ғазалларида   бу
мавзуга   урғу   беради,   балки   бир   қатор   ўзбекча   ғазалларида   “Ё   шафийъи
музнибин”,   “Саййиди   кавнайн”,   “хожаи   ҳар   ду   саро”,   “ё   Расулуллоҳ”,
“Аҳмадо”,   “Маҳмуд”,   “Муҳаммад”,   “Хотами   анбиё”,   “ё   расул”,   “шоҳи
лавлок”,   “Раҳмат   ал-лил-оламин”,   “Раҳнамо”,   “қоба   қавсайн”,   “сархайли
малак”,   “мо   зоғал   басар”,   “Мустафо”,   “дилрабо”,   “Аҳмади   Мухтор”   каби
қуръоний   васфлар   билан   ирфоний   мушоҳада   юритади.   Энди   бир   савол
туғиладики   нега   шоир   кўп   ўринларда   Аллоҳнинг   ҳамди   ва   Пайғамбаримиз
наътига   мурожаат   қилади?   Бунинг   бир   сабаби   мусулмон   Шарқ   адабиётида
адабий   анъана   деб   қаралсада,   аслида   мазкур   ҳамд   ва   наът   ҳар   бир
ижодкорнинг   эътиқоди,   иймони,   ҳаётдаги   идеали   ва   Аллоҳга   бўлган
муҳаббати, олам ва одам ҳақидаги қарашларини акс эттиради. Бу каби ҳолат
инсоннинг руҳий оламидан отилиб чиқади.
Ман Шаҳдии девонаам аз хештан бегонаам,
Масти лаби  ононаам дар нимашаб, дар нимашаб.(1275/1,70ҷ б
)
(Мазмуни:   Мен   девона   Шаҳдийман,   ўзимдан   фано   бўлиб,   ярим   тунда
илоҳий зикрга муштоқ бўлганман).
“Лаби   жонона” иборасини Саййид Жаъфар Сажжодий ўз асарида “Лаб
– орифлар тилидаги калом дейилади. Яъни лаб – раҳмоний нафс бўлиб ундан
илоҳий қудрат зуҳур этадиган мушоҳадалар отилиб чиқади”  [ 110,857 ].  Шоир
ижодидаги   “лаб”   “лаби   маъшуқ”,   “лаби   жонона”,   “лаби   нигор”,   “лаби   ёр”
90 каби   сўзлар   –   ориф   тилидан   чиқадиган   илоҳий   зикр   ва   илоҳий   қудратни
тараннум этувчи сўзлар маъносида келади. 
Тасаввуф   аҳлига   хос   соф   орифона   байтлардан   таркиб   топган
ғазалларидан   бири   “Хун   бигаштам”   номли   ғазалида   шоир   тавҳидга   боғлиф
қарашларини кенг тарғиб қилади:
Хун бигаштам як шабе ло-ло задам, 
Ло бигуфтам бар сари илло задам.
Пок кардам синаи худро ба зикр,
Дар  ило шуд шиша шуд то задам.ҷ
Ҳар нафас аз шўълаи сўзи дарун,
Оташе дар олами боло задам.
Аз хуми ваҳдат дили ман жуш зад,
То саҳаргаҳ соғари саҳбо задам.
Баски гаштам ғарқ дар дарёи ишқ,
Қатрае будам мав  дар дарё задам.	
ҷ
Хуни дил хурдам бигаштам то хамуш,
Маст гаштам бодаи ихфо задам.
Аз шароби шавқи  оми Мустафо,
ҷ
Шўрише дар мас иди Ақсо задам.
ҷ
Ғулғула андохтам андар жаҳон,
Наърае дар олами боло задам.
Баргузаштам то ба чархи ҳафтумин,
Як қадам боло зи ав-адно задам.
Ҳе  кас огаҳ нашуд аз ҳоли мо,	
ҷ
Теғи иллаллоҳ аз шабҳо задам.
Кўр кардам синаи аҳбирро,
Аз камон пур карда бо сино задам.
Он  аҳонро бо хасм аз ишқи дўст,
ҷ
Ин  аҳонро баск  пушти по задам.
ҷ ӣ
Шаҳдиям з-ин олами дунёи дун,
91 Мосиво гаштам дил аз дунё задам.(1275/1, 276 б
)
(Мазмуни: Бир кеча қонга беланиб “ло-ло” (ла илаҳа) дедим, шу “ло”ни
(ла   илаҳа”ни   айтиб,   “илло”га   (иллаллоҳга)   қўшдим.   Қалбимни   зикр   билан
поклаганимда нур таратиб шишадек соф бўлди. Руҳ ва қалб оҳидан ҳар нафас
ғайб оламига ўт қўйдим. Ваҳдат майи кузасидан қалбим т ўлқинга келгунича
ва   тонг   ёришгунча   қадаҳдаги   майни   ичдим.   Ишқ   дарёсига   ғарқ   бўлганимда
томчидек   эдим,   энди   эса   денгизни   тўлқинга   келтиряпман.   Ором   олгунимча
бағримни   қон   қилдим,   махфий   шароб   ичиб   маст   бўлдим.   Пайғамбаримиз
шавқи   шаробидан   Ақсо   масжидига   ғул-ғула   солдим.   Дунёга   ҳам   ғул-ғула
солиб,   ғайб   оламига   ҳам   фарёд   қилдим.   Шу   ҳол   билан   еттинчи   осмондан
ошиб   ўтдим.   Ав   адно   –   энг   олий   мақомидан   бир   қадам   ошиб   ўтдим.
Ҳолимиздан   ҳеч   ким   огоҳ   бўлмади,   “иллаллоҳ”   ханжари   теғини   кечалари
(бағримга)   санчидим.   Ҳавасларга   тўлиб   тошган   қалбимни   тозаладим,
камондан   ўқни   қалбимга   отдим.   Охират   диёрини   Аллоҳ   ишқи   билан   ва   бу
дунёнинг   макр   ҳийласини   оёғ   ости   қилдим.   Гарчи   Шаҳдий   дунё   аҳлидан
бўлсам ҳам, дунё муҳаббатидан йироқ бўлиб, дунёдан кўнглимни уздим).
Бу   лирик   асарда   шоир   “ло-ло”,   “илло”,   “зикр”,   “жило”,   “олами   боло”,
“хуми  ваҳдат”,  “соғари   саҳбо”,  “дарёи  ишқ”,  “бодаи  ихфо”, “шароби  шавқ”,
“жоми   Мустафо”,   “масжиди   Ақсо”,   “ав-адно”,   “теғи   иллаллоҳ”,   “синаи
аҳбир”   “сино”   ва   “мосиво”   каби   таъбирлар   билан   ўзининг   тасаввуф
мақомидаги  ҳолатини тилга олади. Тили ва қалбидан “ло-ло” –   «Лаа илааҳа
Иллаллоҳ.   Муҳаммадур   Расулуллоҳ»   зикрини   канда   қилмаган   шоир   қалб
мушоҳадасида   руй   берган   ҳолатини   сўфиёна   бир   тарзда   ифодалаб   берган.
Бундай   руҳдаги   ғазаллар   шоир   ижодида   кўп   учрайди.   Аммо   девонида   ўрин
олган   бу   каби   ғазаллар   кўп   бўлгани   учун   баъзиларининг   номини   зикр   этиш
билан кифоялансак, мақсадга мувофиқ бўлади: “Аз жўши гиряи ман парвона
мекунад   рақс”,   “Тавба   кардам   пургуноҳам   ал-Ҳафиз”,   “Омада   з-ин   нолаам
кавну   макон   дар   самў”,   “Гаштаам   ҳайрону   саргардон   дар   ин   савдои   ишқ”
каби бир қатор ғазалларини бу туркум ғазалларга киритишимиз мумкин.
92 Шоир   навбатдаги   ғазалларидан   бирида   илоҳий   қурбатни   топиш   учун
толиби   ишқ   ҳар   эрталаб   зикрни   тилию   дилидан   канда   қилмаслиги   ва
барчадан пинҳона жойда ибодат билан бўлишни афзал кўради.
Васл хоҳ  ҳар саҳар бедор бош,ӣ
Мунтазир бар даргаҳи Жаббор бош.
Гар шави шоистаи даргоҳи Ҳақ,
Рў бигардон аз ҳама даркор бош.(1275/1,146 а
)  
(Мазмуни:   Агар   илоҳий   қурбатга   эришишни   хоҳласанг   тонг   пайти
уйғону   Аллоҳ   таоло   даргоҳига   юзлан.   Ҳақнинг   ҳақиқий   бандаси   бўлишни
истасанг, барчадан холи жойни танлаб зикр билан машғул бўл)!
  Шоир   жуда   кўп   ғазалларида   ўзининг   маломатийлардан   эканлигини
очиқ ойдин айтади.
Ошиқонем аз маломат ёфтем,
Хештанро мо саломат ёфтем.
Чанд моро бас шикоятҳо кунед,
Сина соф и  в-аз шикоят ёфтем.
Дар ҳаққи мо ҳар чи мегўянд рост,
З-ин маломат сад саодат ёфтем.
Гар ҳақоратҳо кунед моро равост,
Мо маконе в-аз ҳақорат ёфтем.(1275/1,224 б
)
(Мазмуни:   Биз,   ишқ   аҳли   ҳар   не   мақом   топган   бўлсак,   маломат
қилишдан   топганмиз.   Ўзимизни   шу   йўл   ила   саломат   топдик.   Бизни
истаганингизча   шикоят   қилинг,   чунки  пок   қалбни  одамларнинг   шикоятидан
топдик.   Одамлар   ҳаққимизда   нима   дейишса   ҳам   бу   ростдир,   чунки   ана   шу
маломатлардан   саодат   (қалб   ҳузури)   топганмиз.   Гарчи   бизни   ҳақорат
этсангиз ҳам шу ҳақорат билан мақом топганмизни ҳам билинг). 
Шаҳдий   асарларида   қаландариянинг   таъсири   ҳам   яққол   сезилиб
туради.   Бир   қанча   ғазалларида   “Шаҳдий   қаландар   кун”   (Шаҳдий	
ӣ
қаландарликни касб  эт),  – деб  таъкидлаши   бежиз  эмас.  Адабиётшунос  олим
Сайфиддин   Рафиддин   қаландарлик   босқичларини   уч   гуруҳга   тақсимлайди:
93 “Биринчиси – ошиқ қаландарлар, иккинчиси мажзуб қаландарлар, учинчиси –
ужб   ва   риёдан   поклана   олмаган,   одоб   талабларидан   чекинган,   тиланчилик
билан  кун  кўришни  одат   қилган  қаландарлар”   [ 169,144-145 ] .  Шаҳдий  лирик
қаҳрамони биринчи ва иккинчи тоифадаги ошиқ ва мажзуб қаландар бўлган.
Ҳеч қачон тиланчилик қилмаган ва тиланчилик қилишни доимо шеърларида
қоралаб   келган.   Навбатдаги   байтда   Шаҳдий   ошиқ   қаландар   бўлганлигини
англаш мумкин:
Шаҳдий қаландарий кун дар кўи дўст мерав,
Ҳуе бикаш ту аз жон, мешав гадои дигар.(1275/1,49 а
)
(Мазмуни:   Шаҳдий   ёрнинг   фироғида   қаландарлик   қил,   дилдан   “ҳу”
зикрини айтиб бошқача гадо бўл).
Шоир ижодида қаландарлик руҳида ёзилган бир қанча ғазаллар мавжуд
ва   уларнинг   аксари   ўз   нафсини   танқид   қилиш,   ўзликни   англаш   ва   трагизм
мазмунидан иборат. 
Мутасаввуф   шоирлар   ўз   асарларида   “девона”,   “мажнун”,   “ошиқи
шайдо”,   “гумроҳ”,   “масти   ишқ”,   “қаландар”,   “саг”,   “танҳо”,   “ғариб”   каби
истилоҳлар билан ҳам  тилга олиши бор нарса. “Дар  нимашаб” радифли бир
ғазалида ўзини “Шаҳдии девона” ва “мажнунсифат”, деб баҳо беради:
Ман Шаҳдии девонаам аз хештан бегонаам,
Масти лаби  ононаам дар нимашаб, дар нимашаб.(1275/1,70ҷ б
)
(Мазмуни:   Мен   девона   Шаҳдийман,   ўзимдан   фано   бўлиб,   ярим   тунда
илоҳий зикрга муштоқ бўлганман).
Демак   Шаҳдий   ижод   намуналарида   биз   шоирнинг   мумтоз   адабий
анъаналардан   таъсирланганлигини,   уларга   ижодий   ёндашувлар   асосида
эргашганлигини   кузатишимиз   мумкин.   Адабиётшунос   олимлар
Э.Сирожиддин   ва   Ж.Ҳамроевлар   “Назарияи   адабиёт”   асарида   шоирларнинг
ўзаро   адабий   таъсирланиши   сабабларини   қуйидагича   изоҳлайдилар:   Инсон
саодатли   ҳаёт   кечиришига   сабаб   бўладиган   –   юксак   инсоний   ғоялар;   Инсон
ҳаётидаги   муаммоларни   бугунги   кунда   бартараф   этувчи   пешқадам   ғоялар;
Реал ҳаётни тасвирлашдаги методлар [69,242] .
94 Олимларнинг   юқорида   келтирилган   фикрларидан   маълум   бўладики,
ҳар бир ижодкор ўз даврида салаф шоирларга пайравлик қилиши табиий ҳол.
Бизнингча Шаҳдий ана шу уч омил асосида юксак инсоний ғояларни тарғиб
қилувчи,   пешқадам   ғоялари   билан   даҳо   номини   олган   шоирлар   –   Саъдий
Шерозий,   Жалолиддин   Румий,   Ҳофиз   Шерозий   шеъриятига   маъно-мазмун
жиҳатидан пайравлик қилгани англашилади. 
Лирик   қаҳрамон   ғазалларида   маъшуқ   дийдорига   етишиш   учун   барча
нарсага   тайёр   туради.   Ёр   васлига   етиш,   унинг   маърифатидан   баҳраманд
бўлиш, ҳусну жамолига боқиш, Мажнун каби кўчаларда беқарор юриш, ҳатто
Мансур Ҳаллождек дорга осилишдан қўрқмайди. “Орзуст” радифли ғазалида
Шаҳдий   Жалолиддин   Румийнинг   “орзўст”   радифли   ғазалига   пайравлик
қилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Румий.   Бинмой рух, ки боғу гулистонам орзўст,
                             Бикшой лаб, ки қанди фаровонам орзўст...  [ 142 ,85] .
Шаҳдий.    Имр ўз, рўи дидани он ёрам орзўст,
                              Бўсу канору ваъдаи дидорам орзўст...(1275/1,78 б
)
Шоир мумтоз адабиёт намоядаларининг энг даҳо ва таниқли шоирлари
ижодига   пайравлик   қилиб,   орифона,   ошиқона   ғазаллар   ёзади.   Бошқа
замондош шоирлари қатори Саъдий Шерозий ғазалларидан баҳраманд бўлиб,
маънодош ва оҳангдош ғазаллар ижод қилади. Саъдий ғазалиётида  “чи суд”
радифи   билан   ниҳояланувчи   6   байтли   ғазали   бор.   Шаҳдий   ана   шу   ғазал
радифи таъсирида 5 байтли ғазал битади.
Саъдий.            Рўй дар мас иду дил сокини хаммор чҷ и  суд,
Хирқа бар душу миён баста ба зуннор ч и  суд...
...Ошиқ  рост наояд ба такаббур Саъд ,	
ӣ ӣ
Чун саодат набувад кўшиши бисёр ч и  суд [ 13 5,686 ] .
Шаҳдий.           Нест ба дил захми тир боз тапидан ч и  суд,
Нест ба дил сўзи ишқ  ома даридан ч	
ҷ и  суд...
 ...Шаҳд  бар ин гуфтугў умр ту зое макун,	
ӣ
Бехабар аз ёди дўст даст газидан ч и  суд.(1275/1,95 а
)
95 Шаҳдий девонидан ўрин олган “ жиг и -жиг и ”, “биё ч ” иккита ғазалидаӣ
ўзбек   мумтоз   шоири   Мавлоно   Лутфийнинг   “жиги-жиги”   радифли   ғазалига
пайравликни кузатамиз.
Лутфий:                   Фурқатинг ўлтурур мени тутма раво  иги- иги,	
ҷ ҷ
                  Кўнглим олиб ёшунмағил баҳри Худо  иги- иги
ҷ ҷ [ 180 ,30] .
Шаҳдий:                 Бурқаъ бигир рух кушо баҳри Худо,  иги- иги,	
ҷ ҷ
Рўй ба ошиқон намо баҳри Худо,  иг	
ҷ и -жиг и( 1275/1,142 б
) .
Маърифат   пири   сифатида   тасаввуфий   манбаларда   танилган   Шайх
Қосим   Анвор  Шаҳдийнинг   руҳоний  пири  бўлган.   Шоир  кўплаб  ғазалларида
бу   зот   адабий   меросидан   баҳраманд   бўлганини   кузатиш   мумкин.   Юксак
инсоний ғоялар билан бирга илоҳий ишқни тараннум этувчи “маст” радифли
учта ғазалини Қосим Анвордан таъсирланиб ёзади.
Қосим Анвор .         Дилам аз ишқи ту мастасту жон маст,
аҳон масту замин маст, осмон маст	
Ҷ [134 ,56 ] .
Шаҳдий.                   ...Соҳиби файзу футуҳ баҳр ба киштии Нуҳ,
В-аз майи  оми сабуҳ саййиди мухтор маст.	
ҷ
Ҳазрати Бубакр ҳам в-аз майи ишқи санам,
Умару Усмон ҳам Ҳайдари Каррор маст.(1275/1,18 б
)
Мавлоно   Шаҳдий   форс-тожик   мутасаввуф   шоирларининг   баракали
ижодидан   таъсирланиб   сўфиёна   руҳда   шеър   ёзаркан,   Аҳмад   Зиндапил   номи
билан   танилган   Шайх   Аҳмад   Жомий   ғазалларига   пайравлик   қилганини   ҳам
таъкидлашимиз лозим.
Аҳмад Жомий.       Аҳмади  ом зи анфоси ту бигўяд сухан,	
Ҷ
Ҳамчу Мансур анал-Ҳақ зада бар дор бисўхт  [ 1 75 ,67 ] .
Шаҳдий:                 Ман он Мансури Ҳалло ам, анал-Ҳақ мезанам бо Ҳақ,	
ҷ
Зи оҳи дарднокам жуббаю он дор хоҳад сухт.(1275/1,60 б
)
Шаҳдий   лирикасида   ишқий-ирфоний   ғазаллар   кўп   учрайди.   “Май”,
“хум”,   “ваҳдат”,   “шароб”,   “соқий”   каби   қатор   тасаввуфий   истилоҳларни
илоҳий   муҳаббат   воситаси   сифатида   ишлатади.   Тангри   таолога   бўлган
96 муҳаббатни   май   рамзида   баён   этса,   хумни   ориф   қалбига   ўхшатади   ва
девонининг биринчи ғазалда Ҳофиз Шерозийга пайравлик қилади:
Ҳофиз.                        Ало ё айюҳассоқи адир каъсан ва новилҳо,
Ки ишқ осон намуд аввал, вале афтод мушкилҳо [141 ,2 ] .
Шаҳдий:                   Хуми ваҳдат ба  ўш омад, зи ҳар майхонаи дилҳо,ҷ
                       Ало ё айюҳассоқ  адир каъсан ва новилҳо.(1275/1,2
ӣ б
)
Шоир   девонидаги   “ғариб”   радифли   бир   ғазали   Камол   Хужандийнинг
“Дил   муқими   кўи   жонон   асту   ман   инжо   ғариб”   номли   ғазали   билан
маънодош   ва   оҳангдош   бўлиб   тасвир   объекти   танҳолик   ва   ғарибликка
бағишланган.   У   биринчи   сўзиданоқ   ўзининг   дунёда   хору   зор   бўлгани   ва
ғарибликда ҳаёт кечирганини тасвирлайди. Шу билан бирга маъшуқ фироқи
мажнунсифат   қилганини   баён   этиб,   ягона   умидини   олийжаноб   шоҳ   –
Аллоҳга изҳор этади.
Камол.                      Дил муқими кўйи  онон асту ман ин о ғариб,	
ҷ ҷ
Чун кунад бечораи мискин тан танҳо ғариб...  [132 ,32 ] .
Шаҳдий.                   Дар диёри хештан чу ман набвад ин  о ғариб,	
ҷ
Хаставу   ран уру   беморам   дар   ин   шабҳо   ғариб.	
ҷ
(1275/1,18 б
)
Шаҳдий   буюк   салаф   шоирлар   ижодидан   баҳрамандлигини   юқоридаги
ғазаллардан   кўриш   мумкин.   Бу   каби   ғазаллар   шоир   ижодида   анчагина.
Айниқса,   Жалолидддин   Румий   ва   Ҳофиз   Шерозий   ижоди   таъсири   шоир
ижодининг ғоявий-тасаввуфий йўналишига жуда яқин. Ирфон, ишқ, изтироб,
дард,   ҳижрон,   комил   инсон   тавсифи,   ҳамд,   наът,   муножот   мазмунидаги
шеъларини   кузатар   эканмиз   шоирнинг   тасаввуфий   дунёқарашининг   келиб
чиқиши  биринчи  Қуръони   карим,  иккинчи   Ҳадиси  шариф,  учинчи  тасаввуф
аҳлининг   асарлари   ва   туртинчиси   даҳо   шоирлар   меросидан   баҳраманд
бўлганлигида намоён бўлади. 
Келтирилган   мисоллар   ва   амалга   оширилган   қиёслар   асосида   қуйдаги
муайян хулосага келиш мумкин:
97 Ҳожи   Муҳаммад   Шаҳдий   шеъриятининг   асосий   қисмини   тасаввуф
назарияси   ва   ундаги   руҳий   талқинлар   ташкил   этади   ва   бу   масала   шоир
лирикасининг   асосий   мавзусини   ташкил   этади.   Шоир   лирик   девонини   бу
мавзусиз   тасаввур   этиб   бўлмайди.   У   замон   зайлига   мувофиқ   тарзда
тасаввуфга   эргашди   ва   бу   мавзунинг   давр   адабий   жараёнида
такомиллашувини таъминлади. Шаҳдий шеърларидаги тасаввуфий талқинлар
Мовароуннаҳр   заминидаги   яссавия,   кубравия,   қодирия   ва   нақшбандия,
қаландария, маломатия тариқатларидаги ғоялари билан чамбарчас боғлиқ. 
Шоир   асарларида   Қуръони   карим   оятлари   ва   Ҳадиси   шариф   маъно-
мазмуни   етакчилик   қилади,   унинг   лирик   девонида   диний   мазмундаги
талқинлар   етакчилик   қилади.   Бу   эса   шоирнинг   диний   дунёқараши
мукаммалигидан, бу борада етарлича салоҳиятга эгалигидан далолат беради.
Шоир   лирик   асарлари   мазмун   ва   ғоявий   мундарижасини   бойитишда   диний
мавзудаги ғазаллар ва лирик асарлар алоҳида ўрин тутади;
Шоирнинг асарларида маломатия ва қаландарлик руҳи сезилиб туради,
шу   нуқтаи   назардан   Ҳофиз   Шерозий   ва   Камол   Хужандий   шеърияти
йўналишига ўхшашлик, бу буюк шоирлар ижодига пайравлик қилиш Шаҳдий
шеъриятида яққол сезилади. Бу борада шоир ижод намуналарининг бадиияти
ва   поетик   қиммати   ўзгача,   у   мазкур   мавзуларни   замон   зайлига
мувофиқлаштиради ва бу борада ҳам муайян ижодий изланишларга таянади; 
  Шоир   нафақат   форс-тожик   шоирлари   ижодидан   таъсирланган   балки
туркийзабон   шоирлардан   Хожа   Аҳмад   Яссавий,   Мавлоно   Лутфий
ғазалларига   пайравлик   қилади.   Демак   давр   адабиётида   Шаҳдий
зуллисонайнлик   анъаналарини   ривожлантиришда   ҳам   муайян   ҳисса   қўша
олган.   Сўфиёна   қарашларидан   ташқари   шоир   шеъриятида   давр   ижтимоий
муҳитининг   таъсири,   салаф   шоирларнинг   юксак   инсоний   ғоялари   таъсири
ҳам   борлигини   таъкидлашимиз   лозим.   Бу   ақидалар   шоирнинг   диний-
ирфоний ғоялари замирида талқин қилинади.
2.3. Девонда ги  ўзбекча ғазалларининг ирфоний синтези
98 Ирфонни   англаш   учун   биринчи   ўринда   далил   яъни   Қуръони   карим
оятлари,   Ҳадиси   шариф   матнлари   асос   бўлса,   иккинчиси   –   яъни   Қуръони
карим   ва   Ҳадиси   шариф   йўлини   маҳкам   тўтиб   сифатга   –   яъни   феълий   амал
билан   юксалишдир.   Ирфоний   қарашларни   ўз   ичига   олган   ҳакимия   ирфоний
мактаби   кейинги   тариқат   таълимотлари   учун   муҳим   манба   бўлиб   хизмат
қилади.   Мовароуннаҳр   заминида   хожагон,   яссавия,   кубравия,   нақшбандия
тариқатлари   ривожалнишида   ҳакимия   таълимоти   етакчи   ўрин   эгаллайди.
Ирфоний   қарашларнинг   бадиий   адабиётга   кириб   келиши   айнан   ана   шу
тариқатлар   билан   боғлиқ.   Хожа   Аҳмад   Яссавий,   Саноий   Ғазанавий,   Шайх
Аттор,   Жалолиддин   Румий,   Қосим   Анвор,   Аҳмад   Жомий,   Саъдий,   Ҳофиз,
Абдурраҳмон   Жомий,   Навоий,   Машраб   каби   мутасаввуф   улуғ
мутафаккирларимиз   ирфонни   –   руҳий   таълимот   сифатида   шеъриятга   олиб
кирдилар.   Бадиий   адабиётда   ирфоний   қарашлар   Аллоҳнинг   каломи,
Пайғамбаримизнинг   ҳадислари   ва   валий   зотларнинг   ҳикматли   сўзлари
орқали   кириб   келган.   Шаҳдий   шеъриятига   ирфоний   тафаккур   Боязид
Бистомий, Аҳмад Зиндапил, Жалолиддин Румий, Шайх Қосим Анвор, Ҳофиз
Шерозий,   Сўфи   Ғани,   Хожа   Убайдуллоҳ   Солик   ижоди   билан   кириб   келади.
Шаҳдий   ўзини   Ҳофиз   Шерозийга   маънавий   мурид   бўлганини   ғазалларидан
бирида эътироф этади:
Шаҳдиё ёби  агар ту баҳрае,
Рав муриди Ҳофизи Шероз бош.(1275/1,130 б
)
(Мазмуни:   Эй   Шаҳдий   агар   қалб   ҳаловатига   эришишни   истасанг,
Ҳофиз Шерозийга мурид бўл)!
Маълумки,   Шаҳдий   умри   давомида   кубравия,   нақшбандия   ва   қодирия
тариқатлари   пирларидан   таълим-тарбия   олган.   Шу   сабабли,   ғазалларида
тариқат   аҳли   қарашлари-ю   мақсад-муддаолари   кўп   ўринда   келади.   Гарчи
Шаҳдий   ирфоний   қарашларининг   аксарини   форсий   ғазалларида   баён   этган
бўлса   ҳам   бир   қисмини   ўз   муридлари   учун   ўзбек   тилида   баён   этади.
Девонидаги ўзбекча ғазаллари    ی-ه-ن-م-ل-ق-ر-ب-ا   ҳарфлари билан якунланади.
99 Ўзбекча   ғазалларини   маъно-мазмун   жиҳатидан   қуйидагича   таснифлаб
ўрганиш мақсадга мувофиқдир:
1. Ҳамд мазмунли ғазаллар;
2. Наът мазмунли ғазаллар;
3. Муножот мазмунли ғазаллар;
4. Пайғамбаримиз шафоати талқинига бағишланган ғазаллар;
5. Маломатийлик мазмунидаги ғазаллар.
Мумтоз шеъриятининг муборак одоби ва энг улуғ анъаналаридан бири
девоннинг   муқаддимасида   Аллоҳ   таолонининг   сифатлари   –   яъни   Яратган
Парвардигорига   ҳамду   сано   айтиш,   зотий   сифатларини   тилга   олиш   билан
бошлайди.   Шаҳдий   шу   анъананинг   давомчиси   сифатида   форсча   ғазаллари
қатори   ўзбекча   ғазаларида   ҳам   Аллоҳнинг   гўзал   сифатларига   алоҳида   урғу
беради.   Шаҳдий   Парвардигор   қудрати   ва   сифатларини   васф   этиш   билан   ўз
гуноҳларини эслаб, илтижо қилади.
Ё Илоҳий сан қулингман ё Жалил,
Ё Афуву ё Шакуру ё Вакил.
Сан учун девона бўлмай найлайин,
Бирлиги курубон бўлдим васил.
Кунда сан бир йўл мани ҳам ўлдуруб,
Ертароқ жонимни олғил қуймағил.
Йўл аро учраб агар сурсанг мани,
Жон недур берсам мани қоним сабил.
...Ул Ибодуллоҳ хожанинг отлари,
Бош қуюб эшикларига эмди кел.
Остонига юзумни суртаман,
Юрдум хизматларига неча йил.
Соате 16
 борсам улар авродиға,
Бир назар топсанг саҳарлар анда кел.
Қуб саҳарлар ётма бўл ёди билан,
16
 Х/1 рақамли нусхада “соате” ўрнида “етиб” борсам улар авродиға деб келган.
100 Йиғлабон олғилу яқонгни тавба қил.
Юрма Шаҳдий кел пиринг этагин тут,
Қўл бериб пирни аёғига йиқил.(1275/1,216 б
)
  Ғазал матласи Қуръони каримда келган Аллоҳнинг “Вакил”, “Жалил”,
“Афув”   ва   “Шакур”   сифатларини   зикр   этилиши   билан   аҳамиятлидир.   Ғазал
матласидаги   байтда   “Ё”   ҳарфи   беш   марта   такрорланганлиги   кечинмалар
туғёни бўлиб, юксак маҳорат ва одоб билан Ёрга мурожаат қилганидан дарак
беради.   Бу   хитоблар   тагида   Дўстнинг   муҳаббати   ва   садоқати   тараннум
топган.   Ёрнинг   “Вакил”,   “Афув”,   “Шакур”,   “Жалил”   исмлари   орқали   шоир
бир   байтда   тавсиф   ва   “ташбеҳи   мусалсал”   (кетма-кет   ўхшатиш)ни [12,374]
ишлатади.  
Шоир   Тангри   таолодан   ўз   гуноҳлари   учун   тавба   тазарруъ   қилиб,
илоҳий   ишқ   учун   девона   бўлишга   ҳам   тайёр.   Сени   ягона   қудратинг   мени
шунчалик шайдо қилдики, тезроқ жонимни олгил дейди. Чунки мени жоним
ва   қоним   сени   йўлингга   ҳалол.   Парвардигор   сифатларини   қайд   этиб,
нақшбандий   пирларидан   Хожа   Ибодуллоҳ   Толиб   (1714-1791)   исмини   тилга
олгани   тарихий   характерга   эга.   Маълумки,   тасаввуфда   ориф   киши   ўз   Ёри
учун ҳар нафасда муроқабада бўлиши лозим. Мақсади Ҳаққа етишмоқ бўлса,
унинг   йўлидаги   барча   мушкуллар   бартараф   бўлади.   Ошиқнинг   девоналиги
ҳушёрлигидан   далолат   беради.   Сўфийнинг   Аллоҳга   бўлган   муҳаббати   бу
мутлақ   поклик   рамзи   бўлиб,   уни   ҳар   лаҳза   ихлос   билан   сийлайди.   Ихлос
нималигини   Жунайд   Бағдодийдан   сўралганда,   “Ихлос   улдурки,   банда   ҳар
амали ва феълида Худони хоҳласа”[24,87], – дейди. Шаҳдий пир ҳузуридаги
зикр мажлисларига қатнашишни бошқаларга  тавсия этиб, ўзи бу йўлда неча
йиллардан   бери   хизмат   қилишини   таъкидлаб   ўтади.   Тонг   пайти   зикр   билан
машғул   бўлиш   тотли   эканлиги   ва   инсон   гуноҳлари   учун   йиғлаб   илтижо
қилишни   тавбанинг   муҳим   омили   деб   билади.   Пирга   хизмат   қилиш
талқинлари Хожа Аҳмад Яссавий ҳикматларида кўп учрайди: 
Толибларга ҳикмат ойтиб, дурлар сочқил,
Пири муғон этогини тутқум келур [112 ,89 ] .
101 Маърифат   мақомига   эришиш   учун   юқорида   таъкидланганидек   ҳақ
толиби   биринчи   ўринда   илоҳий   қудратни   англаши   керак.   Қудратни   англаш
учун биринчи инсон Аллоҳни таниши керак, Аллоҳни танишиши учун зотий
сифатларини   билиши   шарт.   Аллоҳга   ҳамд   айтиб   тавба   қилиб,   бир   пири
комилга   мурид   бўлиш   ирфон   аҳли   талабларидан.   Шунинг   учун   шоир
биринчи навбатда Аллоҳга ҳамд билан ўзининг муроди йўлида тавба қилиб,
пири Хожа Ибодуллоҳ хизматига шай бўлган. 
    Таниқли   адабиётшунослар:   Ф.М.Головенченко   ва   М.Қўшжонов-
ларнинг   таъбири   билан,   “Бадиий   асар   сюжетида   характерлар   мантиқи   ва
воқеалар   мантиқи   бўлади.   Чинакам   санъат   асарида   воқеалар,   албатта,
қаҳрамон характерини очишга бўйсундирилади”[12,111]. Кузатувимизга кўра
Шаҳдий   ижодида   ҳам   воқеаларнинг   узвий   боғлиқлиги,   барчаси   лирик
қаҳрамон   хислатлари   ва   ҳаёт   тарзига   мувофиқ.   Сўфийларга   хос   мажнунлик
лирик қаҳрамоннинг кўплаб шеърларида Мажнун образи тасвири воситасида
намоён   бўлади.   Мажнун   ошиқнинг   умумлашган   образи   бўлса,   Лайли
маъшуқнинг   яхлит   образидир.   Ҳар   бир   ижодкор   ўзининг   ишқ   йўлидаги
мақсадига   мувофиқ   тарзда   бу   образлардан   фойдаланади.   Баъзи   шоирлар
мажозий   ишқ   образи   сифатида   қуллаган   бўлса,   баъзилар   илоҳий   ишқ   рамзи
билан   боғлиқ   тарзда   ифода   этади.   Шаҳдий   тасаввуф   аҳли   ижодининг
услубига хос – илоҳий ишқ рамзи сифатида Мажнунни тасвир этади. Мажнун
образи билан навбатдаги ғазалда Аллоҳга ҳамд айтиб муножот қилади: 
Келибтур бир қулинг Мажнуни даргоҳ,
Тараҳҳум қил манга, ё  Қодир Аллоҳ .
Шоир ирфоний тафаккурини англашда муножот мазмунли ғазаллари
алоҳида   мавқе   касб   этади.   Муножотларидаги   руҳий   изтироб,   ёлвориш,
гуноҳлардан тавба қилиш асосан Ислом динидаги дуоларидан кириб келган.
“Муножотлар   асар   бўлиб   шакллангунига   қадар   узоқ   тарихий   даврни   босиб
ўтди.   Муножотнинг   асос-мундарижасида   Оллоҳга   илтижо,   нола,   зорланиш
ётади.   Шу   сабабли   унинг   пайдо   бўлишини   диний   дунёқарашнинг   вужудга
келган   даврига   боғлаш   мумкин”[146,9].   Дарҳақиқат,   муножот   диний
102 дунёқараш   билан   боғлиқ   бўлиб,   ҳар   бир   инсон   ўз   ҳаёти   давомида   руҳий
сокинлик топиши учун қалбидан дуо қилади. Муножот – бу Аллоҳдан нажот
тилаш.   Ирфонни   ангашда   солик   Тангрига   муножот   қилиши   табиий   ҳолдир.
Мутасаввуф   аҳли   шоирлари   каби   Мавлоно   Шаҳдий   девонидаги   ўзбекча
ғазалларида   ҳам   муножот   мазмунли   ғазаллар   анчагина.   “Қилойин”,   “қани”,
“қилсам”   радифли   ўзбекча   ғазаллрида   шоир   Аллоҳга   сид қидилдан   муножот
қилшини кўриш мумкин.
Сенсан Илоҳим, кечир гуноҳим,
Дармонда қилма, доим Илоҳим.
Маҳшар кунида биз осийларни,
Банда дегайсан, эй бор Худойим...
...Шому саҳарлар куйингда юрдим,
Бир йўла сўрсанг ҳоли табоҳим.
Тортмай риёзат ёрга етурму,
Сариғ юзимдир бир-бир гувоҳим.
Йўлни адашдим қаён тушубман,
Сандин бу ўзга йўқдур паноҳим.
Девона бўлдим ҳам неча йиллар,
Васлинг кўрай деб кўп оҳу воҳим.
...Шаҳдий ғарибинг муфлис гадодур,
Айла тараҳҳум сан Подшоҳим.(1275/1,254 б
)
Лирик   қаҳрамоннинг   муножоти   такаллуфсиз,   халқона   тилда   ёзилгани
билан эътиборлидир. Шоир “Илоҳим”, “Худойим”, “Паноҳим”, “Подшоҳим”
каби   сифатлар   билан   Тангри   таолога   ёлвориб,   гуноҳларини   авф   этишини
сураяпти. У Муножот қилиш учун поклик, нафс риёзати, қалбдан ёлворишни
муҳим   деб   билади.   Тахаллусда   лирик   қаҳрамон   ўзини   муфлис   ва   гадодек
кўради.   Бу   ердаги   муфлислик   ва   гадолик   мажозий   маънода   келган.   Чунки
Шаҳдий   боғдорчилик   касби   билан   кун   кечириб,   ўртаҳол   яшаган.   Унинг
муфлислиги   ва   гадолиги   Аллоҳнинг   раҳмати   олдидаги   ожизлигидир.
103 Шаҳдийнинг барча муножотлари замирида фалсафий, ижтимоий, ахлоқий ва
ҳаётий мулоҳазалари ётади. 
Шаҳдий бошқа мутасаввуф шоирлари қатори   Пайғамбаримиз шафоати
талқинига   бағишлаб   бир   қанча   ғазаллар   ёзади.   “Шафоат”   луғатда   бошқа
бировга   қўшилиб,   унга   ёрдам   бериш   ва   ёнини   олиб,   бирор   нарсани   унинг
учун   сўрашни   англатади.   Кўпинча,   шафоат   мартабаси   ва   ҳурмати   юқори
шахснинг   ўзидан   пастроқ   одамнинг   тарафини   олиб,   унга   маънавий   ёрдам
бериш   билан   бўлади.   Мутасаввуф   шоирлар   ижодида   бўлгани   каби   Шаҳдий
ғазалларида   шафоат   масаласига   алоҳида   эътибор   қаратади.   Хусусан
Пайғамбаримиз   Муҳаммад   (с.а.в.)га   қилган   “Ё   Расулуллоҳ”,   “ё   Расул”,   “Ё
наби”, “ё Муҳаммад”, “ё шафийъ”, “ё раҳмат ал-лил-оламийн” каби риторик
мурожаат   билан   тилга   олиб,   Қиёмат   куни   гуноҳкор   бандаси   –   Шаҳдийни
шафаот қилишини сўрайди. 
Бўлубман волаву ҳайрон юзунга, ё расулуллоҳ,
Қачон етсам мани мискин ўзунга, ё расулуллоҳ.
Юрубман бе сару сомон, фироғинга куюб сарсон,
Кўюб бағрим бўлуб бирён, ўтунга, ё расулуллоҳ.
Нечук топсам сани излаб, қаён борсам сани сўраб,
Ки расво ул мани айлаб жаҳонга, ё расулуллоҳ.
Ки хоки пойини топсам, кўзумға тутиё қилсам,
На хушдур жон бериб ўлсам кўюнга, ё расулуллоҳ.
Фироғинга адо бўлдим, эшикларга гадо бўлдим,
Ажойиб бенаво бўлдим, ки санга, ё расулулоҳ.
Ҳориб қолдим қўлим олғил, на бўлғай бир назар солғил,
Ки раҳм айла мадад қилғил, қулунга, ё расулуллоҳ.
Кеча кундуз ғаминг уммат, саодатдур на хуш давлат,
Агар қилсанг ўзинг раҳмат итинга, ё расуллоҳ.
Қиёматга бўлур мушкил, яроғингни қила кўргил,
Ки анда қуймағил сан ил кўзунга, ё расулуллоҳ.
Келибдур Шаҳдийи ҳайрон, суроғинга қилур афғон,
104 Турубдур зору саргардон, куюнга, ё расулуллоҳ.(1275/1,322 а
)
Ғазалдан   кўриниб   турибдики,   шоир   ўзини   Расулуллоҳга   бўлган
муҳаббатини   дилдан   баён   этиб,   умматлари   қаторида   унга   раҳм   айлашни
илтижо   қилади.   Аслида   тариқатдаги   мурид   муродига   етиши   учун   биринчи
ўринда Пайғамбаримиз шафоатига етишга восита бўладиган амалларни бажо
айлаши лозим. Ҳамд,  наът,  зикр,  ибодат  каби  амаллардан  сўнг  шоир  тартиб
билан шафоат ҳақида сўз юритади. 
    Профессор   С.Саъдиев   нақшбандия   тариқатига   эргашган   сўфий
шоирларни “озод,  жавонмард, дунё тааллуқотларидан холи, дарвешлар руҳи
билан   руҳланган,   инсонпарвар   ва   солики   фано   бўлиши   кераклигини
таъкидлайди”  [39,22-23-24] . Кўриниб турибдики, бу каби ғоя – маломатийлик
таълимотида   ҳам   мавжуд.   Шаҳдий   шеъриятининг   руҳи   маломатийлик
таълимоти билан суғорилган. Маломат – лавм – айблаш, лаънатлаш, қоралаш
сўзидан   келиб   чиқиб,   энг   аввало,   нафсга   қарши   кўрашиб,   уни   маломат
қилишни   билдиради.   Шаҳдийнинг   маънавий   пири   Шайх   Нажмиддин   Кубро
маломатийлик   таълимотида   етакчи   зотлардан   бўлган.   Сажжодий   ўз   асарида
маломатийларни “Сўфийларнинг бир гуруҳи борки, тоат, ибодат ва қилинган
барча   яхши   амалларини   риё   ва   кибрга   сабаб   бўлмаслиги   учун   халқдан
яширадилар,   халқ   уларни   маломат   қилиши   учун   ўзларини   ёмон   қилиб
кўрсатишади. Азизиддин Кошоний Ҳақ толибларини икки гуруҳга бўлишини
таъкидлайди: Мутасаввуф аҳли ва маломатия аҳли” [110,689] .
Бизнинг   кузатувимизга   кўра   Шаҳдий   маломатия   аҳлидан   бўлиб,
шеърларида   ҳам   ўз   нафсини   маломат   қилувчи   “мурдор”,   “ит”,   “гадо”,
“қаландар”,   “гунаҳкор”,   “тоатсиз”,   “исёнкор”,   “тиловатсиз”,
“саховатсиз”, “ҳайвон”,   “мани осий”, “зарра меҳр йўқ манга”, “эй ғофил”,
“макруҳ”,   “эшикларга   юрдинг”,   “вайрон”,   “пароканда”   ва   “сарсон”   каби
сўз   ва   ибораларга   дуч   келамиз.   Шоир   “йўқ”,   “аё   эй   бандаи   ғофил”,   “саҳар
вақтидур”,   “қилсам”,   “айлаган”,   ”қани”   радифли   ғазалларида   ўз   нафсини
маломат қилади. 
105 Бу   каби   тамойилни,   яъни   ўз   нафисни   маломат   қилишини   шоирнинг
кичик   замондоши   Садоий   шеърларида   ҳам   учратиш   мумкин.   Бу   ҳақда
адабиётшунос олима Н.Муҳиддинова ўз тадқиқотида қуйидагича келтиради:
“Айрим   ғазалларда   “маломат”   сўзини   ишлатилмаган   бўлса   ҳам,   маъно
моҳиятида ана шу дунёқаршнинг ёрқин ифодаси бўртиб туради...
Садоий:          На намозу р ўзае, на айладим ҳажжу закот,
Бўлди энди кўз ёшим чун мисли борон алвидў [ 15 2 ,73 ] .
Шаҳдий:         Ишларим бари исён зарра менга тоат йўқ,
На намозу на руза, хайр йўқ саховат йўқ(1275/1,20 б
).
Шоирнинг   маломатийлик   руҳида   ёзилган   ғазаллари   ҳам   бевосита
ирфоний ғояларни  тараннум  этади. “Аё  эй бандаи ғофил”  радифли ғазалида
ўзини Аллоҳ ҳузурида гунаҳкор ва бахтсиз киши деб билади:
Эссиз умринг куюб ўтти, аё эй бандаи ғофил,
Ажал келиб яқонг тутти, аё эй бандаи ғофил.
Саҳарлар нега турмассан ётибон нега қупмассан,
Худо йўлига кирмассан, аё эй бандаи ғофил.
Санга тарси қиёмат йўқ, санга оҳу надомат йўқ,
Саҳарлар шавқи тоат йўқ, аё эй бандаи ғофил....(1275/1,220 б
)
Лирик қаҳрамон ўзини танқид қилиш орқали ғафлатда бўлган нобакор
кишилар   ҳаётини   мазаммат   қилади.   Моддий   ва   маънавий   ибодатлардан
йироқ   кишиларни   “ҳайвон”га   қиёслайди.   Шеърда   ошиқнинг   надомат   ва
дардлари   афсусдан   портлагандай   туюлади.   Пушаймонлик,   нафсга
берилмаслик, руҳий тарбия Шаҳдийнинг хос услуби.   Шоирнинг катта мавзу
атрофидаги   умумий   фикри,   савол   ва   риторик   хитоблари,   содда   тилда   баён
қилинган.   Лирик   қаҳрамон   “аё   эй   бандаи   ғофил”   каби   мураккаб   радифи
негизида   муайян   фикр   ва   мақсадини   поетик   тарзда   изҳор   этади.   Тилга
олинган   ғазал   узун   мисрали   ғазалларидан   саналиб,   16   байтдан   иборат.   Биз
унинг   баъзи   байтларидан   намуна   келтирдик,   холос.   Чунки,   ғазал   бошидан
охиригача   ошиқона   кечинмалар   шарҳи   билан   бирга,   лирик   қаҳрамон
қалбидаги   риторик   савол   ва   риторик   мурожаатдан   иборатдир.   Шаҳдийнинг
106 фикрича, бу дунёда ҳар бир жон ўлимга р ў барў бўлиши тайин, шоҳ ҳам, гадо
ҳам,   Пайғамбарлар   ҳам   ва   барча   мавжудот   абадий   эмаслигига   аниқ.   “Бари
кетди   бу   маъводин   гузар   қилди  бу   бўстондин”,   –   деб   дунё   ишларига   ишора
қилгани орифона мазмунга ҳам эга.
Керак бўлса ўшал дидор, ки бўлгин доимо шайдо,
Кўзингни юммагин зинҳор, аё эй бандаи ғофил
Қани оли паёмбарлар, қани ашобу сарварлар?!
Қани Усмон, қани Ҳайдар, аё эй бандаи ғофил?!
Қани ориф, бу олимлар, қани дарвешу зоҳидлар?!
Қани жамъи машойихлар, аё эй бандаи ғофил?!..
Кел эй Шаҳдий ибодат қил, ибодатга сан одат қил,
Ёшинг тукгил надомат қил, аё эй бандаи ғофил.(1275/1,221 а
)
Шоир бутун бошли ғазалда инсонларни ўлимдан ибрат олишга чорлаб,
Пайғамбар   зотларга   ҳам   валийларга   ҳам   дунё   вафо   қилмаганлигини
билдиради.   Шунингдек   ибодат   ва   одамларга   яхшилик   қилишни   барча
нарсадан   устун   билади.   Ирфоний   шеърларнинг   энг   асосий   таянч   омили
Аллоҳнинг   каломи   бўлганилги   учун   шоир   Анбиё   сурасдаги   35   оятга   ишора
қилган.
 
َنو	ُعَجْرُت ا	َنْیَلِإَو 	ًةَنْتِف 	ِرْیَخْلاَو 	ِّر?شلا	ِب ?مُكو	ُلْبَنَو  ِت	ْوَمْلا 	ُةَقِئا	َذ 	ٍس	ْفَن ُّلُك
(Ҳар   бир   жон   ўлимнинг   тотувчисидир.   Биз   сизларни   ёмонлик   билан   ҳам,
яхшилик   билан   ҳам   синаб,   имтиҳон   қилурмиз.   (Кейин)   Бизнинг
ҳузуримизгагина қайтарилурсиз)  [80,324] .
            Ҳамд, наът, муножот, шафоат ва маломатийлик мазмунлари
уйғунлашган   ғазалларини   фақатгина   ирфоний   маънода   тушуниб   талқин
этсаккина   шоир   кўзда   тутган   асл   маъно-мақсадни   туғри   англай   оламиз.   Шу
йўналиш   шоирнинг   бу   туркум   ғазалларида   етакчилик   қилади.   Бу   борада
Шаҳдий   бошқа   замондош   шоирлари   қатори   анъанавий   равишда   машҳур
туркийзабон   шоирлар   ижодига   пайравлик   қилганини   кузатишимиз   мумкин.
Мавлоно   Лутфий   ижодига   туркийзабон   шоирлардан   ташқари   форсийзабон
шоирлар   ҳам   эргашган.   Булар   қаторида   Шаҳдий   бир   қанча   форсча   ўзбекча
107 ғазалларида пайравлик қилади. “Йўқ” радифли бир ғазалида Шаҳдий ишқдан
беқарор   бўлганлигини   таъкидласа,   Лутфий   эса   ёрининг   зеболиги   ва   сарви
санавбардек қомат соҳиби эканлигини мақтайди. 
Лутфий:           Нортек ёноқларинг киби шамъ анжуманда йўқ,
       Сарви қаддинг менгизли санавбар чаманда йўқ [180 ,81-82 ] .
Шаҳдий:          Турфа нола айларман кечалар қарорим йўқ,
     Кундузи зор йиғларман тоза навбаҳорим йўқ.(1275/1,205 а
)
Орифона   ва   ошиқона   шеърлари   билан   халқ   ичида   машҳур   бўлган
Машраб   ижодига   Шаҳдий   нафақат   эргашади,   балки   унинг   маломатийлик
руҳидаги ғазалларидан илҳомланиб бир қанча ғазаллар битади.
Машраб:      Доимо ёдинг била юрдум чу саргардон бўлиб,
   Оҳу фарёд айлабон ҳажрингда чу жўён бўлуб.
    Ҳар қаён юрдум сўроғинг топмадим, эй гулъузор,
    Айланиб келдим яна ғам уйига ҳайрон бўлуб [116 ,22 ] .
Шаҳдий:      Доимо ишқинг мени ҳайрон қилиб,
   Бехабар Мажнуни саргардон қилиб.
   Оҳ ўруб чиқсам ман ул боғлар аро,
   Ҳар замон ул кўзларим гирён қилиб.(12775/1,34 б
)
Қайд   этиш   жоизки,   Ҳувайдо   шеърияти   кўплаб   замондош   шоирлари
ижодига   руҳий   таъсир   ўтказган.   Юқорида   таъкидлаганимиздек   Шаҳдий
“йўқ” радифли бир ғазалидан ташқари Ҳувайдонинг “қани” радифли яна бир
ғазалига ҳам форсча ҳам ўзбекча вариантларига пайравлик қилади. 
Ҳувайдо.  Эй кўнгил, йиғлаб Худога тавба қилғонинг қани?
Жур ишидан еб надомат, чашми гирёнинг қани?
Даст холий кўч қўярсан ушбу фоний дунёни,
Бир амал ҳосил қилиб, илгингга олғонинг қани? [127 ,23 ]
Шаҳдий.  Умринг утти ёрни кўргонинг қани?
Ҳар саҳар нолаву афғонинг қани?
Зор йиғлаб кеча кундуз доимо,
Ҳаққа ошиқ анда бўлғонинг қани?
108 Шаҳдийнинг   кичик   замондоши   орифона   ва   ошиқона   ғазаллар   соҳиби
Мавлоно   Ҳазиний   ўзининг   дилбар   шеърлари   билан   халқ   кўнглида   жой
олгани  маълум. Унинг шоир сифатида шаклланишида ўз давриннинг адабий
муҳити   муҳим   ўрин   тутади.   Шоир   асарлари   Мавлоно   Шаҳдий   асарлари
билан   оҳангдош   ва   маънодошлиги   билан   эътиборлидир.   Ҳазиний   Шаҳдий
ижодига пайравлик қилганини навбатдаги ғазал орқали қиёслаб чиқамиз.
Шаҳдий.      Мезанам ҳар дам ба кўи ту мани девона чарх,
     То саҳар бо шамъи рўят ошиқу парвона чарх. (1275/1,85 а
)
Ҳазиний.     Демангиз ошиқ ани, ўрмаса девона чарх,
   Биздин эрмасдур ўшал, зоҳид ўзи бегона чарх [123 ,23 ] .
             К ўриниб турибдики, Ҳазиний Шаҳдий ғазали мавзуси, мазмуни,
қофиялари   ва   поетик   тимсолларидан   ижодий   фойдаланиб,   янги   типдаги
муаллифнинг   мукуаммал   руҳияти   уфуриб   турадиган   ғазал   ёзган.   Ҳар   икки
ғазалда “чарх” (самўга тушмоқ) мавзуси аҳамияти ва унинг руҳиятга таъсири
борасида   сўз   боради.   Шу   нуқатаи   назардан   Шаҳдий   девонидаги   ўзбекча
ғазалларда   ирфоний   маъно-мазмуни   бевосита   илоҳий   маърифатни   англашга
қаратилган   бўлиб,   ҳамд,   наът,   муножот,   шафоат   талаб   қилиш,   нафсни
маломатлаш   каби   ғоялар   Ҳаққа   етиш   учун   восита   бўлган   халос.   Ирфоний
ғояларни   нафақат   тожик   тилида   балки   ўзбек   тилида   ҳам   ифодалаб   беришга
муваффақ бўлгани унинг юксак поетик истеъдодидан  дарак беради. У ўзбек
ва   тожик   адабиётлари   ўртасида   асрлар   оша   давом   этиб   келган   қардошлик
муносабатларини   мустаҳкамлашга   ўзининг   лирик   шеърлари   билан   ҳисса
қўшгани эътиборга моликдир. 
Иккинчи боб бўйича хулосалар
Шаҳдий девони ХВИИ-XIX асрнинг давр адабий муҳити анъаналарини
ўзида   мужассам   этганлиги   учун   бизгача   етиб   келди.   Шоир   ўз   шеърияти
билан   баъзи   замондош   шоирлари   каби   Қўқон   адабий   муҳитининг
маърифатпарвар,   халқпарвар   шоирига   айланди.   Шеъриятида   ўзининг   ҳаёти
мисолида   жамият   ҳаётидаги   турли   муаммоларга   шоирона   муносабат
билдириб, бор имкониятини ҳақиқат ва адолат йўлида сарфлади.
109 Шаҳдий   девонида   лирик   қаҳрамон   образи   ошиқ,   девона,   қаландар,
садоқатли   дўст,   воиз,   ориф,   сўфий,   валий   ўткир   ақл   соҳиби   тимсолида
гавдаланади.   Ана   шу   ҳолат   унга   шавқ-завқ   бахш   этиб,   анъанавий   лирик
жанрлар:   ғазал,   мухаммас,   соқийнома,   маснавий,   мустазод   каби   жанрларда
мукаммал намунадаги шеърлар ёзишига туртки бўлади. Шунингдек шоир бу
амаллари орқали адабиёт  тарихининг муайян босқичида лирик жанрларнинг
шаклланиши   ва   уларнинг   тадрижий   равишда   такомиллашувига   ҳам   муайян
даражада хизмат қилди. Шунинг натижасида девонидан кўплаб нусхаларга ва
баёзларга кўчирилди.
Шаҳдийнинг   тасаввуфий   қарашлари   юксак   гуманистик   ғоялари,
инсонпарварлик, халқчиллик ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг гўзал  ахлоқлари
руҳи билан суғорилган. Шунинг учун шоир лирик девони муайян ғоявий ва
ахлоқий қийматларга эга. Айниқса, шоир руҳий тарбиянинг муҳим омиллари
бўлган   Қуръон   карим   оятларини   мазмуни   ҳар   бир   асарида   жўшиб   талқин
этилади;   Шаҳдий   тасаввуф   ғояларини   кубравия,   қодирия   ва   нақшбандия
тариқатлари   таъсири   остида   ривожлантириб   асарлар   ёзади.   Шунинг   учун
йирик мутасаввуф шоирлардан Аҳмад Жомий Зиндапил, Шайх Қосим Анвор,
Жалолиддин   Румий,   Саъдий   Шерозий,   Камол   Хужандий,   Ҳофиз
Шерозийларни  муршид  ва  маънавий  пири ҳисоблаб,   ижодига  маъно-мазмун
жиҳатидан пайравлик қилади.
Шоир   девонидаги   ўзбекча   ғазаллари   ўзбек   адабиётининг   ёрқин
намояндалари   Хожа   Аҳмад   Яссавий,   Мавлоно   Лутфий,   Бобораҳим   Машраб
ва Ҳувайдо ижодий мероси таъсирида ривожланади ва шу билан бир қаторда
шоир   ўз   даврида   адабий   жараёнда   зуллисонайнлик   анъаналарининг
ривожланишига каттагина ҳисса қўшди. 
Шаҳдийнинг   сўфиёна   қарашларида   маломатийлик   руҳий   етакчилик
қилади. Шунинг учун асарларида руҳий тушкунлик, нафсни маломат қилиш,
риёдан   безорлик   ҳамда   исёнкорлик   таъсири   яққол   намоён   бўлади.   Мазкур
йўналишда   шоирнинг   кўплаб   ғазаллари   яратилган   бўлсада,   у   бу   борада
мумтоз   поетик   анъаналарга   қарама-қарши   бўлмаган,   аксинча   шоир
110 ғазалларида   ижодий   ёндашувларни   кузатиш   мумкин.   Шаҳдий   ўз
замондошлари билан бирга қимматли изланишлар қилиб, адабий алоқалар ва
ўзаро   адабий   таъсир   масалаларининг   ривожланишига   ҳам   катта   таъсир
кўрсата   олган.   Зеро   шоирнинг   кичик   замондошлари   Муҳйи   Қўқандий   ва
Мавлоно   Ҳазиний   каби   таниқли   шоирлари   Шаҳдийнинг   баъзи   орифона
қарашларидан таъсирланиб ғазаллар ёзиши фикримизнинг яққол исботидир. 
ИИИ БОБ. ШОИРНИНГ БАДИИЙ МАҲОРАТИ
3.1. Шаҳдий лирик шеърларининг мавзу - мундарижаси  ва  унинг адабий
хусусиятлари
Шоир   лирик   шеърларида   мукаммал   тарзда   сингдирилган   диний,
ирфоний,   мазҳабий,   тасаввуфий   мазмун   ва   мундарижавий   ғоялардан   қатъий
назар,   унинг   шеърларини   бирёқлама   таҳлил   ва   тадқиқ   қилиш   нотўғри.
Бадиий   ижодда,   хусусан   мумтоз   шеъриятда   инсон   кечинмаларининг
сингдирилиш   даражасини     профессор   М.Имомназаров   икки   йўналишга
ажратган:     “...бири   –   инсоннинг   Олий   ҳақиқатга,   Ҳаққа,   Борлиқнинг
моҳиятига,   содда   қилиб   айтсак,   махлуқнинг   Холиққа   муносабати   масаласи;
иккинчиси инсоннинг ўзи сингари махлуқотга, яъни ўзга инсонларга, атроф-
воқелик,  мавжуд   жамиятга  муносабати”   [25, 16 ] .  Шаҳдий  адабий   мероси  ана
шу икки омил асосида яратилган бўлиб, шоир  лирикасида ҳиссиётлар олами,
ҳаяжонли   ҳаёт   манзаралари,   гоҳ   фалакдан,   гоҳ   ўз   тақдиридан,   гоҳ
111 ёлғизлигидан   нолиб   шеър   ёзади,   аламини   шеърлар   қатига   сингдиради.   “Сад
сол агар гардем, дар рўйи замин Шаҳдий”, “Мекунад азми сафар во ҳасрато
он   ёри   мо”,   “Мондаем   дар   cҳоҳи   зиндон   эй   Худо”,   “Биё   соқи   шаробам   деҳ,
кунам   ҳангому   ишратҳо”   ва   “Нола   қилур   оҳ   уриб   шому   саҳар   доимо”   каби
ғазалларида шоир мураккаб ички дунёси, ижод завқидан туғилган пўртанали
руҳий парвозини изҳор этади. 
Шоир адабий меросида иккита муҳим нуқта етакчилик қилади. Бири –
тириклик, иккинчиси – ўлим. Таниқли олим И.Ҳаққуловнинг таъкидлашича,
мумтоз   шеъриятда   ҳаёт   ва   мамот   масалалари   асосий   ўрин   эгаллайди.
“Инсоният   қалби   ва   келажагига   ўзини   масъул   сезган   шоирлар   тириклик   ва
ҳаёт   муаммоларига   қандай   ёндашган   бўлсалар,   фонийлик,   ўлим   ғояларига
ҳам жиддий қараганлар”  [14,83] . Шаҳдий меросида айнан фано ва бақо олами
тасвири кенг ўрин олади. Буни “То қиёмат ҳасрати бисёр дар дил монд-монд”
ва   “Дар   сўҳбати   жонбозон,   мо   шўр   дарандозем”   ғазаллари   мисолида   кўриш
мумкин. 
Шоир   инсондаги   энг   олийжаноб   туйғу   –   муҳаббатни   кўйлаб,
ошиқларнинг   ҳижрон   азобини   баён   қилади.   “Тажаллий”   радифли   бир
ғазалида   ошиқ   билан   маъшуқ   ўртасидаги   шавқу   завқга   тўла   ҳиссиётли   қалб
мушоҳадаларини   баён   этади.   Инсон   руҳи   илоҳий   ишқ   билан   доимо
бахтиёрлигини  унутмаслигимиз  зарур.  Ишқ  – Дилдорнинг  жамолини  кўриш
лаззати. Ишқ – ҳаёт-мамотдан кейинги саодат манзилидаги восиллик. Лекин
бундан-да жозибалироқ ва идрок қилиб бўлмайдиган лаззати – тажаллийдир.
Яъни   Ёр   ва   Ҳақ   дийдори   тажаллийсидир.   Шу   идрок   ва   талқин   Шаҳдий
адабий меросининг колорити ва пафоси ҳисобланади.
Ҳар рўз кунад, ёр намоён рухи худро,
Бар Шаҳдии ҳайрону гирифтор тав аллҷ ӣ 1275/1,151 а
)
(Мазмуни: Ёр ҳар куни ўз жамоли шуъласини ишққа гирифтор бўлган
ва ҳайратда қолган Шаҳдийга кўрсатади).
112 Ижодкор   адабий   меросида   ана   шундай   қалбга   “умид”   ва   “ишонч”
бағишлайдиган   ошиқона   ғазаллар   кўп.   “Та алл ”   завқини   шоир   Ҳувайдоҷ ӣ
шундай тавсифлайди:
Тамошои тажалли қилғучи ҳушёр эрларга,
Эмас ёзу баҳорон ҳам зимистон, бўстон ҳожат  [ 127, 50 ] .
Шоир девонида “чарх” радифли тўртта ғазални учратдик. Бу ғазалларда
ошиқ   қалбининг   чуқур   ҳаяжонларини   ифодалаб,   сўфийлар   учун   анъана
бўлган   “самў”   рақсига   ишора   қилиб,   тариқат   аҳлига   хос   одатларни   баён
қилади:
Аз хуми ваҳдат дили мо  ҷ ўш зад вақти саҳар,
Зоҳиду тасбеҳи мо, мас иду майхона чарх. (1275/1,40	
ҷ б
)
(Мазмуни:   Ваҳдат   кўзаси   шаробидан   қалбимиз   тонг   пайти
тўлқинланди,   масжиду   майхона   билан   бирга,   зоҳид   ва   қўлимдаги   тасбеҳим
чарх ура бошлади).
Маълумки,  ғазал  –  лирик  жанр,  у  куй  билан  нафосат   билан  йўғрилган
бўлиши   керак.   Яъни:   1)   оҳанг   майинлиги,   латофати;   2)   сўз,   иборалар
латофати,   нозиклиги;   3)   қофия,   радифлар   нозиклиги;   4)   бадиий   санъатлар
нозиклиги   ўзаро   уйғун   бўлмоғи   лозим   [23,80] .   “Чарх”   радифли   ғазалида
шоир   бу   қоидаларга   қатъий   риоя   қилган.   “Девона”,   “парвона”,   “паймона”,
“майхона”   сўзлари   тўлиқ   қофия   бўлиб,   шеър   оҳангдорлигини   оширади.
“Чарх”   эса   шунчаки   радиф   бўлмасдан,   шоирнинг   асл   мақсадини   бадиий
тарзда   жозибадор   қилиб   кўрсатадиган   муҳим   маъновий   ва   шаклий   унсур.
Истеъдодли   шоир   Мавлоно   Ҳазиний   Шаҳдийнинг   “чарх”   радифли   ғазали
билан мазмундош ва оҳангдош ғазалида шундай ёзади:
Фарз эрмиш мазҳаби ошиқлара, рақс айлагоч,
Масти мустағрақ алар, ёд айлагай  онона чарх. 	
ҷ [ 127, 23 ]
Замоннинг маънавий ҳаётида ўз таъсирини ўтказган Ислом дини шоир
ҳаётини   тартибга   солишда   руҳий   кучдир.   “Ҳазор   шукр   Худоро,   ки   давлате
дорам”,   “Бар   тавфи   ҳарамхонаи   дунё   гузарам   нест”   номли   ғазаллари   билан
ўзига ўзи тасалли беради. 
113 Шаҳдий бошқа замондошлари каби Ҳофиз Шерозий ижодига издош ва
пайравлик   қилиб,   кўплаб   ғазаллар   битади.   Ҳофизнинг   “Агар   он   турки
Шероз ӣ  ба даст орад дили моро” ғазалига жавобия тарзида қуйидагича ёзади:
Ба як карашмаи ў бахшам ин ҳама Шаҳд ,ӣ
Ҳазор шаҳри Ўротеппаю тамоми Ху анд.	
ҷ  (1275/1,107 а
)
(Мазмуни:   Ёрнинг   бир   нозу   ишвасига   боримни   ва   Ўратепаю
Хўжанддек мингта шаҳарни бахшида этаман).
Агар Ҳофиз маъшуқнинг ҳиндувона бир холига Самарқанду Бухорони
ҳадя этган бўлса, Шаҳдий ёрининг карашмаси (илоҳий муҳаббатни улашувчи
пирнинг   басират   кўзи   назарда   тутилган)   ва   ишвасига   икки   дунёсини   нисор
қилади.   Шоир   ғулув   санъати   билан   Ҳофиздан   муҳаббатда   сахийроқ
эканлигини уқтирмоқчи бўлади.
Шаҳдий  адабий  меросида  ғаройиб  руҳий ҳолат  билан боғлиқ  шеърлар
сероб.   “Шаҳдиям   имрўз   аз   худ   бехабар”,   “Шаҳдиям   ҳамчун   анал-Ҳақ
мезанам” каби ғазалларида ўз руҳий ҳолатини баён қилади. Зеро, “Бу даврда
дарвешлик   ҳам   кенг   тарқалган   эди.   Маълум   гуруҳ   кишилари   (замонасида
зулмга   дучор   бўлганлар)   ҳаётдан   чекинар,   ўзларини   илоҳий   “ёрга”   етишиш
йўлига   кирган   кишилар   деб   ҳисоблаб,   Дарвешлик   билан   шуғулланганлар”
[32, 34] .
Шунинг учун юқорида таъкидлаганидек, шоир ижодида ҳамд- муножот
ва   наът   мазмунли   ғазаллардан   ташқари   мажозий   ва   илоҳий   ишқ   тараннум
етилган   ғазаллар   ҳам   анча.   Шоир   ижодининг   мавзу-мундарижасини
ўрганишдан аввал девонида кўп фойдаланган жанрлардан бири ғазал ҳақида
тўхталсак, айни муддао бўлади. 
Ғазал.   XVIII-XIX   асрларда   Қўқон   адабий   муҳитида   кенг   қўлланилган
шеърий жанрлардан биридир. Шаҳдий адабий меросида ғазал бошқа шеърий
жанрлардан   юксакроқ   мақомга   эга.   Форсий   тилидан   ташқари   ўзбек   тилида
бир   қанча   муножотнома   мазмунли   ғазаллар   ҳам   ёзгани   унинг
зуллисонайнлик   маҳоратидан   дарак   беради.   Бу   даврдаги   ғазаллар   маъно-
мазмун жиҳатидан кўпроқ ижтимоий, ахлоқий, ирфоний ва ишқий мазмунни
114 касб   этганди.   Шаҳдий   форс-тожикча   ғазалларида   кўпроқ   Румий   ва   Ҳофизга
эргашгани маълум. Шоир ғазалларида бадиий санъатлар алоҳида мавқега эга.
Талмиҳ,   тажнис,   лаффу   нашр,   ийҳом,   таносиб   ва   такрор   санъатини   кўплаб
ғазалларида кузатиш мумкин.
Соқ  биё, соқ  биё, пур кун шаробам ҳар саҳар,ӣ ӣ
Бар   ман   бидеҳ,   бар   ман   бидеҳ,   махмури   нобам   ҳар   саҳар...
(1275/1,138 б
)
Бу ғазал 10 байтдан иборат бўлиб, шоир ҳар бир такрорланган иборада,
изчиллик билан қалб кечинмаларини соқийга баён этади. 
Шоир   ғазалиётининг   яна   бир   новаторлик   жиҳати   шундаки,   унда
биографик   асоснинг   намоён   бўлишидир.   Шоир   мурожаат   санъати   билан
ёзилган бир ғазалида ўзининг руҳияти билан боғлиқ яширин дардларини баён
этади:
Ҳар бехабар чи донад дарди ниҳони Шаҳд ,	
ӣ
Шабҳои тор нолад, э вой  они Шаҳд ... (1275/1,254	
ҷ ӣ б
)
Ушбу   ғазал   шоирнинг   ҳолнома   ғазалларидан   бири   бўлиб,   унда   лирик
қаҳрамон   сийрати   билан   боғлиқ   кашфиётлар   яширин.   Ушбу   ғазал
мутановиби   музореъи   мусаммани   ахраб:   /мафъувлу   фоилотун,   мафъувлу
фоилотун   (- - V/ - V - - / - - V/ - V - -) вазнида ёзилган. Бу ҳам бежиз эмас.
Зеро   мусиқавийлик,   жозибадорлик   ва   оҳангдорлик   бу   вазннинг
хусусиятларидан саналади. 
Шаҳдий   ғазалларида   маъшуқ   образи   икки   хил   тасвирланади:   Бири
мажозий   –   одамларга   бўлган   муҳаббат   ва   иккинчиси   самовий   –   Аллоҳга
бўлган   муҳаббат.   Маъшуқининг   ҳусну   малоҳати,   қудрати,   мағрурлиги,
бебоклиги,   мислсизлиги,   муҳаббатининг   жозибаси,   ҳижронининг   аламлари
ва   азалий   ишқ   дарди   шоирни   ўзига   мафтун   этган.   Шу   боис,   мажозий   ишқ
талқинида   ўз   жуфти   ҳалолига   ишора   қилгани   аниқ.   Чунки   валий   зотлар
маҳрам   бўлмаган   аёлларга   ғараз   билан   қарашмаган.   Шу   жиҳатдан   мажозий
ишқ   тагзаминида   ўз   аёлининг   шарму   ҳаёсига   истиора   қилади.   Баъзи
ғазалларида гоҳо мажозий ишқ етакчилик қилади. “Ошиқда ноз-истиғно, араз
115 ва кина бўлмайди. Ошиқ – талабгор. Маъшуқа эса ноз қилиши, аразлаши, ва
ошиқни   синаши   мумкин”   [ 23,146 ] .   Мумтоз   адабиётда   ана   шу   ҳол   қатъий
анъана   саналади.   Шаҳдий   ҳам   навбатдаги   ғазалда,   ошиқ   ва   маъшуқ
ўртасидаги   илиқ   муносабатни   савол-жавоб   санъати   билан   Ҳофиз   Шерозий,
Камол   Хужандий   ва   Бадриддин   Ҳилолий   каби   салафларга   пайравлик   қилиб
ёзади:
Гуфтам, ки бидеҳ бар ман бўса зи лаби хандон,
Гуфто, ки: “Биё имшаб, эй ошиқи саргардон”.
Гуфтам, ки битарсам ман он  о зи рақибонат,ҷ
Гуфто, ки: “Ҳама дар хоб оҳиста биё пинҳон”.
Гуфтам, ки чу биншинам, имшаб, ки ба ту ошиқ,
Гуфто, ки: “Бикун сабрам, бар дар бинишин чандон”.
Гуфтам, ки рухат бинмо, аз баҳри Худо, як бор,
Гуфто, ки: “Агар бин  девона шав	
ӣ и  ҳайрон”.
Гуфтам, ки бидеҳ бўса аз лаъли шакарборат,
Гуфто, ки: “Кун и  маст ий  олам бишавад яксон”.
Гуфтам, ки дили зорам аз захм чи месўзад,
Гуфто, ки: “Нахўрд и  ту як тир аз ин пайкон”.
Гуфтам, ки чи хоҳий ту, аз жон ғуломастам,
Гуфто, ки: “Бикўш худро якбора бикун қурбон”.
Гуфтам, ки бигир  онам ҳар лаҳза шаробам деҳ,	
ҷ
Гуфто: “Накун и  тоқат аз бодаи риндон”.
Гуфтам, ки бикун бо худ дар рақсу само андоз,
Гуфто, ки: “Бикун суҳбат, май нўш ба сармастон”.(1275/1,218 б
)
  (Мазмуни:   -   Лола   каби   очилган   лабингдан   бўса   бер,   –   деб   айтдим.   У
эса,   –   эй   сарсон   ошиқ,   бу   кеча   меҳмоним   бўл,   –   деб   айтди.   –   Мен   у   ерга
боришдан қўрқаман, чунки рақибларинг бор, – деб айтдим. – Сен оҳиста кел,
барча   рақибларим   ҳамон   уйқуда,   –   деди.   -   Ундай   бўлса,   бу   кеча   сен   ошиқ
билан   бирга   бўламиз,   –     деб   айтдим.   –   Ишқимнинг   саройи   олдига   бироз
интизор   бўл,   сабр   қил,   –   деди.   –   Худо   ҳаққи,   юзингни   бир   бор
116 кўрсатганингда   эди,   –   дедим.   -   Сен   менинг   юзимни   кўрсанг,   ҳайратдан
девона   бўлиб   қоласан,   –   деди.   –   Шакар   лаъли   лабингдан   бўса   бер,   –   деб
айтдим.   –   Сен   бир   бўсадан   маст   бўласан,   ҳатто,   олам   аҳли   хароб   бўлади,   –
деди. – Хору зор бўлган қалбим  ишқинг доғидан  куймоқда, – дедим. – Ишқ
найзасидан   сенинг   қалбингга   ўқ   етмаган,   –   деди.   –   Сен   нимани   хоҳласанг,
жону дилдан бажарашга тайёрман, – дедим. - Ўзингни бирдан фано қил, ишқ
йўлида жонингни бер, – деди. – Менинг жонимни олгину, унинг эвазига ишқ
шаробини бер, – дедим. – Риндлар (ошиқлар) шаробининг аччиқлигига тоқат
қилолмайсан,   –   деди.   –   Ўзинг   билан   мени   рақсу   самога   йўлла,   –   дедим.     –
Ишқдан   сархуш   бўлган   ошиқлар   билан   суҳбат   қил   ва   доимо   ишқ   бодасини
ич, – деди). 
Ғазалда   мажозий   ва   илоҳий   ишқ   бир-бирига   қоришиб,   ошиқнинг   ишқ
йўлидаги   фидокорлигини   кўрсатади.   Шоир   ўз   қалби   ҳаяжонлари   ва   дардли
ҳисларини  маъшуқга   арз   этиб   енгил   тортади.   Аммо   бу   дардлар   ёрнинг   нозу
ишвасини   имтиҳон   қилишларига   эмас,   балки   жафокор   чарх   ва   вафосиз
замонасининг   одамларига   тегишлидир.   Шоирнинг   лирик   қаҳрамони   ўз
муҳаббатига   садоқатли   ва   ишқ   изтиробларини   яхши   тушунади,   мажозий
ишқни   илоҳий   ишқ   билан   боғлаб,   ўзини   шу   йўлда   қурбон   қилишни   жону
дилдан хоҳлайди. Саволу жавоб санъати Камол Хужандий, Ҳофиз Шерозий,
Бадриддин   Ҳилолий,   Алишер   Навоий   ва   бошқа   мумтоз   Шарқ   шоирлари
ижодида   кўп   учрайди.   Ғазал   бошидан   охиригача   саволу   жавоб   санъати
асосида яратилган. “Бирор мақсад-муддаони икки томоннинг саволу жавоби
тарзида ифодалаш шеъриятдаги бадиий санъатлар сирасига киради”  [20 ,158 ] .
Бу санъат  бир байт доирасида ёхуд яхлит ғазал,  маснавий, рубоий ва бошқа
шеърий   жанрлар   доирасида   бўлиши   мумкин.   Саволу   жавоб   санъати   билан
шоирнинг   турли   субъектлар   –   ошиқ   ва   маъшуқ   ўртасидаги   ўзаро   ҳис-
ҳаяжонли   суҳбатлари   маҳрамона   тус   олади.   Минг   маломат   ўқига   мубтало
бўлса   ҳам,   маъшуқада   ўзига   нисбатан   меҳру   вафо   кўрмайди,   маъшуқа   уни
алдайди, ҳийла қилади, бир кўриниб, бир кўринмай қолади. Шаҳдийнинг бу
117 ғазали   ҳам   ошиқнинг   изтироблари   ва   маъшуқнинг   таннозлиги   билан   якун
топади. 
Лирик қаҳрамон ғазалларида   “хум” “соқий”, “майхона”, “дил”, ишқ”,
“саг” (ит), “девонаи азал”, “маст”, “рақс”, “самў”, “чарх”, “дилбар”  каби
ирфоний   маъноларга   бой   истилоҳлар   ва   сўзларга   дуч   келамиз.   Бу   сўзларни
шоир   шунчаки   қофия,   радиф,   ташбеҳ   ва   ғазалларнинг   шакл   гўзаллиги   учун
ишлатмаган, балки уларнинг замирида ўзининг   “илоҳий ва инсоний ишқи” ни
талқин этган. Бу каби маънодор сўзлар ишқнинг шиддати ва шарофати билан
вужудга   келади.   Чунки   барча   гўзал   нарсалар   машаққатли   ва   дарду-ранжга
тўла   жойда   яширинган.   Фано   билан   бақони   ишқ   риштаси   боғлаб   туради.
Ҳужвирий таъкидлаганидек, “муҳаббат қиёми ва олий даражаси ошиқ  ўзини
унутиши   ва   маҳбубдан   айри   тасаввур   қилмаслигидир”   [46, 19 ] .   Шаҳдий   бу
ҳақиқатни   “Ошиқи   Парвардигор   чашм   бо   дидор   маст”   ғазалида   жозибали
баён   қилиб   ўтади.   Илоҳий   ишқни   талқин   қилувчи   ғазалларини   шоир   зикр
ҳалқасида, узлатга ўтирганида, муридлар ҳалқасида ва муроқабаларида ижод
қилади.   У   ўзини   азалдан   “маст   аз   хуми   ишқ”   (Ишқ   хумидан   маст),   –   деб
билади. Ишқ шаробидан маст бўлган киши асло ўлмайди. Балки унинг номи
тилларда   достон   бўлиб,   дилларни   шавқу   завқга   тўлдиради.   Мастлик   ҳам
тасаввуфда   комиликнинг   бир   тури   саналади.   Бадиий   адабиётдаги   талқинга
кўра   бу   ошиқликнинг   сархуш   айёмларидир.   Шоир   ўзини   кўпроқ   “девона”,
“дар   гўшаи   майхона”,   “ҳақиру   фақир”   билган.   Бироқ   унинг   девоналиги
оқилларнинг   тадбиридан   афзал,   чунки   бу   девоналик   замирида   хоксорлик
яширин.   И.Ҳаққуловнинг   ишқни   “хоксорлик   тариқати”,   –   дейишига   асос
бор [ 14,56 ] . Ҳақ ишқига гирфтор бўлган ошиқ табиийки майхонада (сўфийлар
хонақоҳи) Ҳақни зикр қилади. Навбатдаги байтда шоир анъанавий тарзда Ёр
жамолига бўлган иштиёқини тасвирлаган ва у айнан ишқдир:
Аз азал Шаҳдии девона, ки маст аз хуми ишқ,
Маст бар гўшаи майхона туро ёд кунам.(1275/1,252 б
)
(Мазмуни: Ишқ хуми шаробидан Шаҳдий азалдан маст бўлган, шунинг
учун ҳалигача майхона гўшасида Сени ёд этаман). 
118 Шоир   шеъриятида   тасаввуфий   рамзлар   кенг   миқёсда   қўлланилган.
Масалан:   май   рамзида   –   ишқ,   хум   рамзида   –   қалб,   майхона   рамзида   –
ибодатхона,   соқий   рамзида   –   пири   муршид,   комил   инсон   рамзида   –
Муҳаммад   соллалоҳу   алайҳи   ва   саллам,   баҳор   рамзида   –   ёшлик   дамлари,
ваҳдат   рамзида   –   Аллоҳ   таоло,   ҳижрон   рамзида   –   дунё   ҳаёти,   саги   пир
рамзида – ошиқнинг маъшуқасига бўлган вафодорлиги, чарх рамзида – самў
қилиш,   Санги   Сиёҳ   рамзида   –Ҳажар   ул-асвад,   Шаҳдий   рамзида   –   ишқ
йўлидаги руҳий лаззат ва шавқу завқни кўради. “Ҳар бехабар чи донад дарди
ниҳони   Шаҳдий”   номли   ғазалида   ички   дунёси   –   Абдухолиқ   Ғиждувоний
айтганидек, олами куброни ёритади:
Ҳар бехабар чи донад дарди ниҳони Шаҳд ,ӣ
Шабҳои тор нолад, эй вой  ж они Шаҳд ...	
ӣ
...Бар Шаҳдии қаландар, оҳу фиғон бароред,
Созед оҳу ҳасрат, эй мухлисони Шаҳд .(1275/1,143
ӣ а
)
(Мазмуни:   Шаҳдийнинг   яширин   дардини   ғофил   кишилар   қандай
билишсин.   Қоронғу   кечалар   йиғлайдиган   Шаҳдий   ҳолига   вой   бўлсин.   Эй
Шаҳдий мухлислари, бу қаландар ҳолига оҳу нола қилинглар). 
Ғазал  тўлақонли  маломатийлик  ва  қаландарлик   таълимоти  руҳи  билан
суғорилган. Умуман олганда, ХВИИ-XIX аср адабиётида тариқатлар таъсири,
қаландарлик   ва   дарвешлик   оқими   форс-тожик   ва   туркийзабон   шоирлар
ижодига   ўз   таъсирини   кўрсатган   эди.   Таниқли   профессор   С.Саъдиев
“Нақшбандия   ва   таъсири   он   ба   адабиёт”   асарида   шундай   дейди:   “Умуман,
дарвешлик   ХВИИ   аср   адабий,   ахлоқий   мафкурасига   катта   таъсир   ўтказган.
Хоссатан,   озодлик   ғоялари,   дунё   ҳою   ҳавасига   боғланмаслик,   қалбни   бой
тутиш, дунё асбобларига кўнгил қўймаслик ва бойлардан ҳожат сўрамаслик,
“бир   бурда   нон”га   қаноат   қилиш,   адаб   аҳли   ва   шаҳар   аҳолиси   ўратасида
машҳур   эди”   [ 139,   55 ] .   Шу   боис,   “Шаҳдий,   қаландар   кун,   дар   кўи   дўст	
ӣ
мерав,   Ҳуе   бикаш   ту   аз   он,   мешав   гадои   дигар”,   -   дейишига   қараганда,	
ҷ
дарвешона   ва   сўфиёна   ҳаёт   кечиргани   маълум   бўлади.   “Ҳақиқий   муҳаббат
талабида   бўлган   зотлар   ўзларининг   бу   пинҳоний   даражаларини   сир
119 тутганлари   ҳолда,   хусусан,   нақшбандия   тариқатига   кўра,   Холиқ   яратган
барча   махлуқотга   меҳр-шафқат   кўрсатадилар,   ...тамаъ   қилмай,   ёлғиз   Ҳақ
таоло   розилигига   умид   боғлайдилар”   [33,61] .   Шаҳдий   ана   шу   мақомдан
туриб   мазмундор   асарлар   ёзганки,   ҳар   бир   байтида   ўз   нафсини   тергаб
маломат қилиши кўриниб туради. 
Соқийнома.   Соқийнома   мазмунли   шеърлар   ёзиш   асосан   Шарқ   мумтоз
намояндалари ижоди билан боғлиқ. Ҳофиз Шерозий бу соҳада ўзининг юксак
истеъдодини   намоён   этган   йирик   шоирлардан   саналади.   XVIII-XIX   асрнинг
биринчи   яримида   соқийноманавислик   Қўқон   адабий   муҳитида   анча
ривожланди. Кўплаб шоирлар қатори Шаҳдий бу соҳада ўзининг иқтидорини
кўрсата олди.
Дарҳақиқат,   ҳаёт   гўзалликларидан   баҳраманд   бўлиш,   умрни   ғанимат
билиш,   уни   севишга   чорлаш   соқийнома   жанрига   хос   хусусиятдир [ 8,45 ] .
Шаҳдий   ижодида   ўчрайдиган   соқийномаларда   ҳам   айнан,   умрни   ғанимат
билиш,   илоҳий   неъматлардан   баҳраманд   бўлиш   ва   огоҳликка   чорловчи
даъватлар   билан   соқийга   мурожаат   этади.   Шоир   ижодидаги   соқийнома
мазмунли   шеърлар   маснавий   соқийнома,   ғазал   соқийнома,   мустазод
соқийномалардан иборат. 
Шоир   ҳар   бир   бандида   соқийга   мурожаат   қилиб,   ғоявий,   бадиий
фикрларини   ифодалаб   боради.   Соқийноманинг   маъно-мазмуни   кўпроқ
фалсафий, ижтимоий, ишқий, ирфоний ва мўътабар шахсларни эслаш билан
юзага   чиқади.   Ўлимни   эсалатиш   мазмунидаги   талмеҳ   санъатидан
фойдаланиб ёзилган бир соқийномада, Фарҳоду Ширин ва Лайливу Мажнун
каби   ошиқлар   ҳам   ўлим   чангалидан   халос   бўлмаганлигини   изҳор   этиб,   ёри
хандон ўзи гирён эканлигини баён этади.
Биё соқ ӣ , Ширину Фарҳод рафт,
Ки Лайлию Ма нуни ношод рафт.ҷ
Ману ту ба ҳам омада дар  аҳон,	
ҷ
Ту хандон ба сад айшу ман дар фиғон. (1275/1,262 б
)
120 (Мазмуни: Кел эй соқий, Фарҳоду Ширин бу оламни тарк этди, Лайлию
Мажнун ҳам маҳзун ҳолда дунёдан ўтди. Мен билан сен бирга дунёга келдик,
лекин сен хандонсан мен гирёнаман).
Ширину   Фарҳод,   Лайливу   Мажнун   анъанавий   образлардан   бўлиб,
шоир   дунёнинг   бевафолигини   улар   сиймосида   кўради.   Гарчи   шоир
соқийномаларида соқийга мурожаат этилган бўлса ҳам, аслида бу шоирнинг
ўз   қалбидир.   Юқоридаги   мисраларида   назаримизда   “ману   ту”   –   сен   билан
мен бирга дунёга  келган бўлсак ҳам  сен хандонсан мен гирёнман дейишида
ийҳом   санъати   етакчи   мақомга   эга.   Чунки   кўп   маънолилик   Шаҳдий
шеъриятининг   бош   хусусиятларидан.   Лирикадаги   анъанавий   тимсолларда
шоир ўз ҳаёти ва ғоявий мақсадларини баён этади. “Ману ту” олмоши мажоз
ҳақиқати   руҳи   билан   жисмига   ишора   қилади.   Лирик   қаҳрамон   соқийга
мурожаат   этиб,   бу   дунёнинг   устувор   қонуни   (ўлим)га   юзланашимизни
эслатади.   Ботиний   маънода   эса   ошиқ   билан   маъшуқ   ўртасидаги   тафовут   ва
муносабатлар ўз аксини топади. Ширину Фарҳод ва Лайлию Мажнун талмеҳ
санъати бўлиб, шоир уларнинг бошига тушган фожиадан хабар беради. 
Шаҳдий   соқиномаларида   келтирилган   соқий   –   ошиқ,   Мажнун,
дилхаста,   хумор,   дурдкаш,   уръакаш,   қатрануш,   ишратчи,   ғамгин,   гадо,ҷ
озод,   ринд,   қаландар,   маломатчи,   хаммор,   шаробкаш,   оми   сабуҳ ,   масти	
ҷ ӣ
сабуҳ ,   масти   беқарор,   харобот ,   масти   ошиқи   ёр,   масти   бодаи   аласт,	
ӣ ӣ
масти  оми ишқ, масти интизор	
ҷ  каби бир қатор истиора ва тамсиллар билан
келади.
Биё соқ , имрўз дил шод кун,	
ӣ
Ки аз банди ғам бас, ки озод кун.
Бидеҳ аз майи беғашат  уръае,	
ҷ
Биосоям аз ҳа р як лаҳзае.(1275/1,41	
ҷ а
)
(Мазмуни: Кел эй соқий, бугун фурсатинг борида қалбинги шод эт, бор
ғамларингни унут. Менга соф шаробдан бир журъа бергинки, бир лаҳза бўлса
ҳам ёр ҳажрини унутай). 
121 Соқий  –  май  қуювчи.   Мажозий  маънода   эса,  “соқий  –  Ҳақ   рамзи,   май
базми   эса   бирлик,   ваҳдат,   яъни   тавҳид”ни   тамсил   қилади” 17
ган   восита
саналади.   Шаҳдий   соқийномаларига   ҳам   тасаввуфий   нуқтаи   назардан
қаралсагина   тагмаъноси   кўринади.   Эй   Аллоҳим   –   сен   қодир   зотсан,   ғамга
гирфтор   бўлган   бандангга   соф   –   тавҳид   бодасидан   бир   қатра   бергин,   токи
сенинг ҳажринг аламидан бир оз бўлса-да ҳузур топай, – дейди. 
Шоирнинг   тўрт   бандли   соқийномаларидан   ташқари   ғазалларида
соқийга   мурожаат   қилиш   ва   хамрият   (илоҳий   муҳаббатга   ишора)   мазмунли
ғазаллари бир қанча. Соқийнома мазмунли ғазалларида соқий, май, шаробни
қумсаш   орқали   кенг   қамровли   ижтимоий,   ҳаётий   масалалар   ва   ирфоний,
тасаввуфий фикр туйғулар акс эттирилади. Шу жиҳатдан соқий ва май билан
боғлиқ   шоирона   муносабат   зоҳирий   ва   ботинй   маъноларга   ҳам   эга.   “Хуми
ваҳдат   ба   жўш   омад   зи   ин   майхонаи   дилҳо”,   “Биё   соқ   шаробам   деҳ   кунамӣ
ҳангому   ишратҳо”   ва   “Бикаш   май   соқиё   майхонаҳо   маст”   каби   ғазаллар   шу
йўналишда   яратилган.   “Маст”   радифли   бир   ғазалида   май   қудрати   ва
майхўрнинг ҳолатини ғоятда эҳтирос билан тасвирлайди:
Бикаш май соқиё, майхонаҳо маст,
Ҳама дар  ўши ин хумхонаҳо маст.	
ҷ
Бидидам наъраи риндони майнўш,
Ба соғар бодаи паймонаҳо маст.
Зи шамъи рўи  ў то субҳи маҳшар,
Ҳама вайрона бо парвонаҳо маст.
Чунон мастаст з-анвори та алл ,	
ҷ ӣ
Дилу  он ин ҳама кошонаҳо маст.	
ҷ
Зи  оми бодаи соқии аъзам,	
ҷ
Дару девор масту хонаҳо маст.
Ба Шаҳд , то ба маҳшар масту мадҳуш,	
ӣ
Ҳама вайрона бо девонаҳо маст.(1275/1,56 б
)
17
  Джавад   Нурбахш.   Энциклопедия   суфийской   символики   //   www.   wayter.wordpress.com>2011/12
(08.09.2016) 
122 (Мазмуни:   Соқиё   май   келтир,   майхоналар   маст   бўлган.
Хумхоналардаги сархушликдан барча мастдир. Бу ерда майнўш риндларнинг
овозини  эшитдим,   пиёладаги   шароб   ҳам   мастлик  шаробидан   сархуш   бўлган
экан.   Маҳбубнинг   қудрати   жилосидан   маҳшар   тонги   отгунга   қадар   қалблар
парвонадек   мастдир.   Илоҳий   тажаллий   нурларидан   қалби,   руҳи   ва   жисми
жазавага келган. Соқийи аъзам (Аллоҳ маърифати) шаробидан эшик, девор ва
хоналар   ҳам   мастдир.   Шаҳдий   билан   бирга   қалби   синиқ   ошиқлар   ҳам
қиёматгача мастдир). 
Ғазал   бошдан   охиригача   майнинг   қудратини   тавсифлашга
бағишланган.   Эътибор   берилса,   майхона,   хумхона,   риндони   майнўш,   субҳи
маҳшар,   бодаи   паймона,   вайрона,   анвори   та алл ,   кошона,   соқии   аъзам,ҷ ӣ
девона   каби   бир   қатор   сўзлар   шоирнинг   соқийга   қилган   мурожаати   тарзида
баён   этилган.   Мазкур   ғазалда   май   ёки   шароб   аслий   маъносидаги   шароб
эмаслигини   унутмаслигимиз   зарур.   Чунки   тасаввуфий   истилоҳда   майдан
мурод   –   илоҳий   тавҳид   ва   маърифатуллоҳдир.   Шу   жиҳатдан,   ғазалга
қаралсагина   ғазалдаги   тасвир   объектлари   маъноси   намоён   бўлади.   Майи
моддий билан илоҳий маърифатни англаб бўлмаслиги аниқ. Лекин маънавий
май   билан   ўзликни   англашдан   тортиб,   инсон   борлиқни   англайди   ва
Тангрисини танийди. Бу борада Саъдий Шерозий қуйидагича баён этади:
Масти май бедор гардад ними шаб,
Масти соқ , рўзи маҳшар бомдод	
ӣ [ 135,451 ] .
(Мазмуни:   Шаробдан   маст   бўлган   ярим   кечаси   уйғонади,   соқий
майидан маст бўлган маҳшар кунининг бомдод пайти уйғонур).
Ўз   моҳияти   ва   бадиий   услуби   билан   ўзига   хос   бўлган   соқийномалар
Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий ижодида ижтимоий, эстетик қарашлар ва ижодкор
характери билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ифодаланган.
Шоирнинг   катта   замондошларидан   Хожа   Юсуф   Вазеҳий   бодани
“хумори жони муштоқ ”	
ӣ  (ошиқ руҳининг хумори – лаззати)дир дейди:
Хумори  они муштоқ  чунон афтод дар дилҳо,
ҷ ӣ
“Ало ё айюҳассоқий адир каъсан ва новилҳо” [ 140,260 ] .
123 Адабиётшунос   олим   М.Асадовнинг   таъкидлашича   “Соқийнома
шеърларни ҳам ирфоний маънолардан айри тушуниш хатодир. Май ва шароб
тасаввуф   адабиётида   тариқат   босқичлари,   шунингдек   бу   йўлга   кирган
соликнинг   ранг-баранг   руҳий   ҳолатларини   ифода   этувчи   рамзий   тимсол
саналади”  [ 8,100 ] .
Бизнингча,   шоир   шеъриятидаги   соқийнома   мазмунли   ғазаллар
тимсолида   Аллоҳга,   Пайғамбаримиз   Муҳаммад   (с.а.в.)га,   маънавий
пирларига мурожаат қилинган. Чунки соқийномаларида “хуми ваҳдат” “майи
ваҳдат”,   “ж оми   Мансур”   “масти   анал-Ҳақ”   каби   анъанавий   поетик   сўз
бирикмаларига кўп мурожаат қилинади.  
Хуми ваҳдат ба  уш омад зи ин майхонаи дилҳо,ҷ
Ало ё айюҳассоқ  адир каъсан ва новилҳо.
ӣ
1.   Ваҳдат   кўзаси   шароби   ҳар   бир   кўнгил   майхонасидан   қайнади.
“Ваҳдат”,   “тавҳид”   –   Аллоҳ   таолонинг   бирлиги,   яккалигига   бўлган
эътиқоддир.   Ваҳдат   кўзасидаги   шароб,   илоҳий   фитратимиз   бўлмиш
“тасдиқлаш”, яъни бизни Яратган Тангримизни таниш ва унга бўйсинишдир.
“Тавҳид”-“ваҳҳада”,   “юваҳҳиду”,   “тавҳидан”нинг   масдари   бўлиб,   луғатда
бирор нарсага бирлик ва ягоналикни нисбат беришни ҳамда ундан кўпликни
инкор   этишни   ангалатади.   Чунки   бу   ерда   “тафъил”   вазни   нисбат   бериш
маъносидадир...   Шаръий   истилоҳда   эса   тавҳид   инсоннинг   Аллоҳга   ширк
келтиришнинг   турли   кўринишларидан   воз   кечиши   ва   Аллоҳ   субҳанаҳу   ва
таолонинг   зотида   ҳам,   сифатларида   ҳам,   ишларида   ҳам,   исмларида   ҳам,
ҳукмларида   ҳам   шериги   йўқ,   деб   эътиқод   қилишдир”   [79,226] .   Ваҳдат
мақоми шоир қалбида, итоат ва маърифат орқали мустаҳкамланган. Шаҳдий
мажозий маънода ваҳдат майидан маст бўлган ошиқдир. Тасаввуф талқинига
кўра,   илоҳий   гўзалликни   ҳис   қилмоқ   учун   ваҳдат   майидан   ичмоқ   лозим.
“Хуми ваҳдат”, (Ваҳдат кўзаси)  шоир ижодининг гавҳари ҳисобланиб ушбу
гавҳар орқали муаллиф ички олам сир-асрорларини баён қилган.
2 . Кел эй соқий шаробни ошиқлар даврасига айлантиргин-у менга узат.
Эй   Аллоҳ,   Сен   шариат,   тариқат,   маърифат   ва   ҳақиқат   мақомини   берувчи
124 Қодир  Зотсан,  менга  муҳаббат   мақомидан  жой бер.  Инсон  қачонки, ҳақиқат
шаробидан   бир   томчи   ичса,   унинг   қалб   кўзи   очилиб,   тариқат   водийсига
қадам ташлайди.
Шаҳдий ғазалидаги “хуми ваҳдат” Хожа Аҳмад Яссавий ҳикматларида
тасаввуфий тимсол сифатида келганини кўриш мумкин:
Ваҳдат хуми очилди, майхонга кирсам мен,
Бир  ом ичиб шул майдин масту ҳайрон бўлсам мен ҷ [ 112, 226 ] .
Дарҳақиқат,   Шаҳдий   ғазалларида   соқийга   хитоб   билан   бошланган
байтлар   орифона   маъноларга   эга.   Бу   йўналишидаги   шеърларда   энг   кўп
учрайдиган образлар сирасига   майхона, соқий, майкада, дайр, харобот, куйи
дўст,   бутхона,   вайрона,   хумхона   кабилар   киради.   Шу   билан   бирга,   қалб
кечинмаларини   таъсирли   тасвирлаш,   маънавий   оламга   чуқурроқ   кириб
бориш учун соқийга хитоб қилишдан чарчамайди. 
Мухаммас.   Шаҳдий   ижодида   ғазал   ва   соқийномадан   сўнг   саломоқли
шеърий   жанрлардан   бири   мухаммасдир.   Мухаммас   ҳам   ғазал   каби   ижодкор
лирик кечинмаларини баён этувчи тафаккур талқинидир.
“Мухаммас яратилиш усулига кўра икки хил кўринишга эга: 1. Махсус
ёзилган мустақил мухаммас; 2. Тахмис йўли билан, яъни ғазал байтларига уч
мисрадан   қўшиш   йўли   билан   пайдо   бўлган   мухаммас”   [20 ,127 ] .   Шаҳдий
томонидан   ёзилган   мухаммаслар   мустақил   мухаммас   турига   эга   бўлиб,
тахмис   йўли   билан   мухаммас   ёзганлигини   девонида   учратмадик.   Бу   ҳам
шоир   иқтидоридан   бир   далил.   Ижодкор   мухаммасларида   қалб   туғёнлари,
руҳий   ҳолатининг   таъсирли   тасвири,   ижтимоий   ҳаёт   мазмуни,   тариқат   аҳли
сулукининг   қарашлари,   пирга   бўлган   фидокорлиги   каби   қатор   фалсафий
қарашлари яширин. 
Афсона бикарданд маро зоҳиду обид,
Майхона бувад хонаи мо он ки на мас ж ид.
Бе худ шуда рафтам аз хуми бодаи тавҳид,
Аз касбу камолот маро роҳ мапурсед,
Шайдову саросемаву девонаи пирам. (1275/1,69 а
) 
125 (Мазмуни: Зоҳид билан обид мени афсона қилди, бизнинг манзилимиз
масжид   эмас   майхонадир.   Тавҳид   бодасидан   маст   бўлиб   фанога   юзландим.
Касбу   камолот   йўлини   (бу   ерда   тариқатга   ишора   қилган)   мендан   сўраманг,
зеро пирнинг шайдоси ва муштоғи дидори бўлганман). 
Бу   мухаммас   яхлит   ҳолда   шоир   руҳий   олами   билан   боғлиқ
кечинмалардан   иборат.   –   Обид   ва   зоҳид   менинг   йўлимни   тушунмасдан
маломат   тоши   отишди,   бироқ   билмадиларки,   мен   тавҳид   бодаси   –   илоҳий
ишқ шаробидан маст бўлганман, – дейди. 
Шоир ҳаёти билан боғлиқ  яна бир  муҳим  нарса – пирга бўлган  шавқу
завқи   ва   эҳтиромидир.   У   шунча   тавҳид   бодаси   ва   пири   муроқабасидан
сархуш   бўлганки,   ҳатто   тариқат   йўлини   бутунлай   унутган.   Бундай   ҳолат
тасаввуфда мақомоти қурб ва илоҳий файздан баҳрамандлик дейилади. Шоир
мухаммасларида   ёлғизлик,   руҳий   задалик,   ишққа   гирифторлик   мавзулари
кенг ўрни олган.
Макони ту бувад  аннат, туро улфат бувад Идрис,ҷ
Туро  ў раҳнамо гардад, туро ёре шавад мўнис.
Надор  ҳаргизам раҳме дареғо, бар мани муфлис.	
ӣ
Ку о шуд ҳамнишиноне, ки буданд  амъ дар ма лис,	
ҷ ҷ ҷ
Ҳама рафтанду ман беҳамнишинон мондаам танҳо.
  (1275/1,169 а
)  
(Мазмуни:   Сени   охирги   манзилинг   Идрис   пайғамбар   билан   улфат
бўлган ҳолда жаннатдадир. Сенга фақат у (Аллоҳ) раҳнамолик ва ғамхўрлик
қилади.   Эй   ёр   афсуски,   мен   муфлису   гадога   раҳм   қилмадинг.   Қани   менинг
дўстларим   ва   мажлисдошларим   бари   қаерга   кетди?   Бари   кетиб   мен
суҳбатдошларимдан айрилиб ёлғиз қолдим). 
Мухаммасда   лирик   қаҳрамон   дастлаб   Идрис   алайҳиссаломни   эслайди.
Айнан   Идрис   билан   жаннатда   улфат   бўлишида   шоирона   маъно   яширин.
Идрис пайғамбар сиддиқлиги, набийлиги, олий мақом соҳиби эканлиги, сабр
қилувчилиги,   солиҳлиги   билан   машҳур,   ҳаётлик   чоғида   жаннатга   кирган.
Мана   шу   каби   хислатлар   шоирни   Идрис   билан   улфат   бўлишга   чорлайди.
126 Барча яқинларидан айрилгани ва устозлари вафот этгани шоирни ёлғизлатиб
қуйган. 
Шундай   қилиб,   мухаммас   жанри   шоир   адабий   меросида   ўзининг
жанрий хусусияти, мазмундорлиги ва автобиографик характерга эга эканлиги
билан алоҳида мазмун касб этади. Шоир замонида мухаммас ёзиш қанчалик
кенг ёйилган бўлмасин, унинг ижодида бу жанр учинчи ўринда турар эди. 
Мустазод.   Қўқон   адабий   муҳитининг   бизга   маълум   бўлган   шоирлари
ижодида   мустазод   жанрида   ёзилган   шеърлар   анчагина.   “Мумтоз   Шар қ
шеърияти   анъаналаридан   бири   саналган   мустазод   жанрида   ҳар   бир   мисра
ёхуд   байтларнинг   охирида   вазндан   ортиқча   сўз   ёки   ибора   келтирилади.
Биринчи   байтда   мисра   билан   мисра,   орттирма   қисмлар   ўзаро   қофияланади.
Кейинги   байтларнинг   иккинчи   мисралари   матлаъдаги   мисралар   билан,
орттирилган   қисмлар   эса   орттирмалар   билан   қофияланиб   боради”   [20, 123-
124 ] .
Мустазод   чўзилган   ғазал   ҳисобланади,   шунинг   учун   ҳам   ҳамма
шоирлар   ижодида   мустазодни   учратолмаймиз.   Шаҳдий   адабий   меросида
биргина   мустазодни   учратдик.   Бу   мустазодда   лирик   қаҳрамон   ошиқона
кечинмаларини   соқий   орқали   баён   этиб,   ўзининг   ҳижрону   аламини   ошкор
этади. Ошиқона кечинмалар шарҳи, ёр васфи, ёр билан ўзаро муносабат, ишқ
шаробининг   жазби   ва   фалсафий   мушоҳадаларини   зикр   этиб,   тариқатдаги
маънавий   пири   Хожа   Баҳоуддин   Нақшбандни   “шоҳи   Самарқанд”   сифатида
тилга олиб, унга мурид ва муҳиб бўлганлигига ишора қилиб ўтади.
Соқ ӣ  қадаҳе имрўз ба даст бигир,
 Айёми баҳор,
Дардеҳ ба мани ғарибу нокому асир,
  Анбўҳ биёр...
…Шаҳд , зи  унун гашта ба ҳар дашту биёбон,ӣ ҷ
Овораи Мажнун,
Ором ку о бошаду як лаҳзае ҳаргиз,
ҷ
Неҳ сар ба қарор.(1275/1,173 а
)
127 (Мазмуни: Эй соқий бугун қадаҳни қўлинга олгин баҳор айёми келган.
Бахти   қаро   ва   асир   қулингга   кўпроқ   қуйгин.   Ишқ   жунунидан   Шаҳдий
саҳроларда   Мажнундек   овора.   Бир   нафас   қарору   оромим   йўқ,   кел   унинг
тоатидан ором олгин).
Юқорида   таъкидлаганмиздек,   Шаҳдий   шеъриятида   кўплаб   ғазаллар
соқийга   хитоб   қилиш   билан   бошланади.   Бу   мустозодда   ҳам   тўлақонли
соқийга мурожаат, кўнгил дардини ёзиш, дунё ташвишларидан фориғ бўлиш,
умрни ғанимат билиш каби ғоялар мавжуд. 
Маснавий.   Бошқа   шеърий   жанрлар   қатори   шоир   девонида   биргина   20
байтли   маснавийни   учратдик.   Маснавий   ўзаро   қофияланувчи   байтлардан
иборат шеърий жанрдир. Маснавий шаклида воқеа ҳодисларни эпик кўламда
акс эттириш имкони борлиги учун, кўплаб маноқибнома, ҳолнома ва тарихий
достонлар шу шаклда ёзилади. Шаҳдийнинг маснавийси эса ўз ҳасби ҳолидан
иборат. 
Хатиб ибни Аббос султони валад,
Ҳазорон бигўям шукри Аҳад.
Ба мо як назар сохт он подшоҳ,
Ки доим задем наъра дар субҳгоҳ...(1275/1,398 б
)
(Мазмуни: Аллоҳга минглаб шукр айтаман, подшоҳ – маънавий пирим
Хатиб   ибн   Аббос   ибн   Валад   (Пайғамбаримиз   яқин   қариндошларидан   бири)
менга   бир   назар   қилдики,   унинг   назаридан   ҳар   тонг   бонг   ураман   (зикр
айтаман).
Бу   маснавийда   шоирнинг   тариқатга   кириши,   устозлари   силсиласи
Пайғамбаримиз   (с.а.в.)га   бориб   туташиши,   Боязид   Бистомийдан   тушида
иршод   олиши   каби   бир   қатор   автобиографик   маълумотлар   бор.   Биз   кўздан
кечирган манбаларда фақат шу маснавийга дуч келдик. Шаҳдий асарларидаги
шеърий жанрларнинг бари бир мақсадга яъни инсон камолотига қаратилган.
Шоир   девонини   кузатар   эканмиз   унда   тизимли   тартибда   ҳамд,   наът,
муножот,   ҳасбия,   ишқия,   хамрия,   баҳория,   марсия   мазмунли   ғазаллар
жойлаштирилган.   Изидан   соқийнома,   мухаммас   ва   маснавий   жанридаги
128 шеърлари   ўрин   олади.   Шеърларида   тасаввуфий   талқинлар,   маломатийлик
таълимоти   таъсири,   яссавия,   кубравийя,   қодирия   тариқатининг   ғоялари
мажозий   ва   ҳақиқий   ишқига   қоришиб   кетган.   Шу   билан   бирга,   мутасаввуф
шоир   сифатида   замондош   шоирлари   қатори   даврининг   ижтимоий-ахлоқий
ҳодисаларига холис баҳо беришда ҳам фаоллик кузатилади.
 
3.2.  Шаҳдий ғазалларида табиат тасвири билан сўфиёна қарашлар
ифодасидаги уйғунлик
Форс-тожик   мумтоз   шоирлари   ижодида   табиий   неъматларини   васф
қилиш, инсоний эҳтиёжларни бартараф этадиган неъматларни асраш, табиат
бойлигидан   оқилона   фойдаланиш   ғоялари   кенг   тарғиб   этилган.   Ҳар   бир
ижодкор   қайси   замонда   яшамасин,   ўз   давридан   йироқлаб   кетолмайди,
мавжуд манзара унинг ижтимоий ва бадиий қарашларига у ёки бу даражада
таъсир   этади.   Лекин   ижодкор   борлиқни   тасвирлаганда   ундан   нусха
кўчирмайди,   балки   андоза   олади.   Инсон   қалбида   кечадиган   ва   кўзи   билан
мушоҳада   этадиган   манзаралар   ҳар   кимга   турли   хил   таъсир   ўтказиши
мумкин. 
«Бинобарин, поетик образларнинг шаклланишида ижодкорнинг табиат
ва   жамият   билан   алоқаси,   унга   муносабати   ҳам   муҳим   рол   ўйнайди.   Шу
жиҳатдан,   бадиий   тафаккур   асосида   шаклланиб   етиб,   барқарор   эстетик
функция   касб   этган   шеърий   образларни   шартли   равишда   икки   гуруҳга
ажратиш мумкин: 
1. Жамият ҳаёти билан боғлиқ образлар ёки ифодалар. 
2. Табиат ҳодисалари билан алоқадор поетик образлар» [ 163,56 ] .
Бизнингча   бу   образлардан   ташқари   мутасаввуф   шоирлар   ижодида
қўшимча равишда иккита образ мавжуд: 
1. Ҳол илми билан боғлиқ образлар;
2. Ғайб олами (ўлимдан кейинги олам) билан боғлиқ образлар.
Шаҳдий   ижодидаги   пейзаж   тасвирини   ана   шу   тўрт   гуруҳга   бўлиб
ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлади:
129 Чунки табиатнинг маълум бир лавҳаси ижтимоий ҳаёт – ватан тасвири
билан   боғлиқ   бўлса,   бошқалари   эса   шахслар   ҳаёти,   инсон   ички   олами   –
руҳияти ҳамда нақлий ва ақлий асосда келган хабарлар олами билан боғлиқ. 
Шоир ижодида пейзаж – табиат тасвири қуйидаги таснифга эга:
1. Ўз ватани, зиёрат мақсадида кезган бошқа юртлар;
2. Набийлар, валийлар ва ҳол раҳнамолари бўлган шахслар тасвири;
3. Ботиний   олами,   руҳияти,   узлат   қилишининг   ўзига   хос   ҳолати,
валийликдаги илҳом, қалбий мушоҳаданинг тасвири;
4. Ғайб олами тасвири.
Келтирилган мазкур тасвирлар шоир ижодида сўфиёна қарашлар билан
уйғун ҳолда ифодаланган. 
“Хуш”   радифли   бир   ғазалида   у   ватан   табиатини   гўзал   бир   тарзда
тасвирлаб, боғларини “беҳишт равзалари”га ўхшатади. 
Ҳавои хуши лолазор хуш,
Ўротеппаи навбаҳор хуш.
Диҳад аз баҳораш насими биҳишт,
Чи Санги Сиёҳу чи ғор хуш... (1275/1,165 а
)
(Мазмуни:   Лолазори   чиройли,   ҳавоси   ёқимли   бўлган   Ўратепанинг
навбаҳори   гўзал,   унинг   баҳори   форам   беҳишт   шамолини   ҳадя   этар,   Санги
Сиёҳ ғори эса қандай файзли жой)!
  Шоир соқийнома  йўналишидаги  ғазалларида  ҳам  табиатнинг   бетакрор
манзараларини васф этиб, айниқса баҳор фаслига алоҳида урғу беради. Баҳор
фаслининг чиройли ва кўркам манзарасини тасвирлаб, борлиқ мавжудотлари
учун ишқ фасли, ҳаёт фасли ва гўзаллик фасли эканлигини изҳор этади.
Соқиё май деҳ, ки гул акнун шукуфт,
Сабза шуд саҳрову дилҳо чун шукуфт. (1275/1,165 б
)
(Мазмуни:   Эй   Соқий,   майни   узат,   энди   гуллар   очилди,   саҳролар   ям-
яшил бўлиб кўкарди, қалблар ҳам гулдек очилди). 
Шаҳдий баҳорни шодлик айёми ва ошиқлар фасли деб тасвирлайди. Бу
фаслда   ошиқлар   ишқ   йўлида   барча   имкониятларини   сарфлайди.   Ишқ
130 майидан   сархуш   бўлган   ошиқ   дунё   ғам-ташвишидан   фориғ   бўлади.   “Вақти
баҳор   ғанимат   аст”,   номли   ғазалида   мажозан   умрининг   ёрқин   лаҳзаларига
ишора қилади: 
Вақти баҳор соғару саҳбо ғанимат аст,
Соқ ӣ  биёр бодаи гулҳо ғанимат аст...
...Шаҳд  ҳамеша домани саҳро гирифтаӣ ӣ ,
Бо рўи ёр айшу тамошо ғанимат аст. (1275/1,165 б
)
(Мазмуни:   Соқий,   қизил   шаробни   келтир,   баҳор   вақтида   қадаҳ   билан
шундай   шароб   ичиш   ғанимат.   Шаҳдий   доимо   саҳрога   йўл   олдинг,   аммо
бундан-да лаззатли ёр юзига боқиш ғанимат эди).
Доктор   Қосим   Анворийнинг   ёзишича,   “Сўфийлар   ўз   мақсадларини
баён   этиш   учун   махсус   истилоҳлардан   фойдаланадилар...   Сўфий   тили
соддаликдан   мураккабликка,   осонликдан   рамзийликка   қараб   ўзгарган.
Ирфоний   калима   ва   таъбирлар   ҳиссиётларга   тўла,   орифлар   тили   кўчма
маъноли бўлиб, донишмандлик сифатларига таянади...”  [54,53] . Шоир адабий
меросида   бу   каби   соддаликдан   мураккабликка   қараб   борган   “мавсуми
навбаҳор”,   “муҳаббати   шабҳо”,   “домани   саҳро”,   “ашки   гул”   ва   “бодаи
гулҳо”   каби   иборалар   талайгина.   Ғазалда   таажжуб   ва   киноя   билан   инсон
қалбининг   улуғлиги,   шаббода   сувидан-да   латифлигини   баён   қилиб,   ўз
ҳиссиётларини   ёр   жамолини   кўриш   мақсади   учун   бахшида   этгани   билан
характерлидир.   Лирик   қаҳрамон   табиат   гўзаллиги   билан   қалби   ҳузур
топмайди, балки ёр билан баҳор ва гулу-гулзор унга айш келтиради. “Бо рўи
ёр   айшу   тамошо   ғанимат   аст”   мисрасини   шунчаки,   ғазалнинг   оҳангдорлиги
учун  айтмаган,   балки моҳиятида  ошиқ аҳволи  ва  қалб қувончлари  ҳамоҳанг
бўлган. Мисралардаги “ғанимат аст” радифи мазмун ва шакл жиҳатидан бир-
бирига   муносиб   тушиб,   “соқ ”,   “баҳор”,   “шароб”,   “гулҳо”,   “тамошо”,	
ӣ
“домани   саҳро”,   “нағмаи   Довуд”   сўзлари   ва   сўз   бирикмаларини   шоир
мантиқан   бир-бирига   боғлиқ   ва   бир-бирини   тақозо   этадиган   тарзда
фойдаланган. 
131 Пейзаж   тасвири   Шаҳдий   ижодида   аниқ   мақсад-маром   билан   тасвир
топади.   Пейзаж   оддийгина   манзара   ва   табиат   тасвири   эмаслигини
адабиётшунос Н. Маллаев қуйидагича баён этади: “Пейзаж шунчаки манзара
эмас,   у   ижодкорларнинг   муайян   нарса   ҳодиса,   инсон,   табиат   ва   жамиятга
бўлган   муносабатини   ифодаловчи   тасвирий   воситалардан   бирига   айланади”
[26,59-60] .
Маълумки, Шаҳдий  умрининг охиригача  деҳқончилик  ва боғдорчилик
билан умр кечиради. Ўзи бевосита табиат қўйнида тарбия топиб, дарахтларни
парвариш   қилиб,   зироатчилик   касби   билан   шуғулланади.   Шу   сабабли
шоирнинг   мушоҳадасида   реал   образлар   гавдаланиши   табиий   ҳол   эди.
Боғининг   гўшаси,   Санги   Сиёҳ   атрофидаги   ҳовуз,   турли   дарахтлар   унга
шоирона   илҳом   бағишлар   эди.   Шоир   фикрига   кўра   бу   дунё   гўзалликлари
жаннатнинг   равзаларига   ўхшайди.   Боғидаги   парвариш   қилган   гуллари   унга
ҳузур   бағишлаб,   “ману   он   ёру   гўшаи   ин   боғ”   (мен   билан   ёр   ва   боғ   гўшаси)
деган   ҳаяжонли   фикрларни   баён   этиб,   боғини   кўп   шеърларида   “жаннат”га
қиёслайди. 
Гаштаам масту турфа мустағрақ,
Дар тамошои  аннатам имрўз. (1275/1,116ҷ б
)
(Мазмуни: Унинг ишқида маст бўлганим учун бугун жаннатни томоша
қиляпман).
Инсон   кайфиятига   таъсир   этувчи   бадиий   тасвирлар,   ўзига   хос   ҳис-
ҳаяжонли маконлар китобхон қалбини тўлқинлантириши бор ҳақиқат. Аммо
жаннат тасвири, жаннатнинг томошаси Бақара сурасининг 25 оятида шундай
дейилган: 
ٍة	
َرَمَث ن ِم ا	َهْن ِم او	ُقِزُر ا	َم?لُك 	ُرا	َهْنَْلْأا ا	َهِت	ْحَت ن ِم ي	ِرْجَت  ٍتا	?نَج 	ْمُهَل ?نَأ  ِتا	َحِلا	?صلا او	ُل ِم	َعَو او	ُنَمآ 	َنيِذ	?لا 	ِرِّشَبَو
َ	
نو	ُدِلا	َخ ا	َهیِف ْمُهَو ٌةَر?هَطُّم 	ٌجا	َوْزَأ ا	َهیِف ْمُهَلَو ا	ًهِباَشَتُم  ِه	ِب او	ُتُأَو 	ُلْبَق ن ِم 	?اَنْقِزُر يِذ	?لا ا	َذَه او	ُلاَق ا	ًقْزِّر  
(Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар
учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир.
Ризқ этилган мевалардан ҳар гал тановул қилганларида: “Бу илгари биз еган
меваларнинг   худди   ўзи-ку?”   –   дейдилар.   Зеро,   уларга   (сурати   бир-бирига
132 ўхшаш мевалар берилган эди. Яна улар учун у ерда покиза хотинлар бордир
ва улар у ерда абадий қолувчилардир) [ 80,5 ] .
Инсон   ҳаёти   ва   фаолияти   доимо   табиат   билан   боғлик   бўлиб,   у
табиатнинг   жозибадор   манзаралари   орқали   гўзалликни,   нафисликни   ҳис
қилади,   воқеликка   эстетик   муносабати   шаклланади.   Шунинг   учун   бадиий
адабиётда   инсон   ва   табиат   ўртасидаги   ўзаро   боғлиқлик   ўзига   хос   тарзда
ифода этилади. Шоир табиат тасвири билан биргаликда доимо ўзини ёнма-ён
қўяди.   Гоҳ   баҳорга   ошиқ   бўлса,   гоҳ   ёрга   ошиқлигини   изҳор   этади.   “Бўи
файзи   навбаҳор”   –   номли   ғазалида   гуллар   очилиши,   дарахтлар   гуллаши   ва
табиатнинг   жонланиши   билан   барча   деҳқонлар   ҳосил   экадиган   файзли
баҳорга ишора қилади:
Нигори ман сўи майдон ду чашми пурхумор омад,
Итобе кард бо ман, бўи файзи навбаҳор омад.(1275/1,98 б
)
(Мазмуни:   Менинг   ёрим   икки   кўзлари   хумор   бўлиб,   майдонга   келди.
Навбаҳор   файзи   ифори   ундан   ҳид   таратди,   лекин   негадир   мени   маломат
қилди)?
Боғу   бўстон   ва   гулзорни   баҳор   фаслида   сайр   қилиш   ошиқ   руҳиятини
кўтаради.   Ошиқ   ҳар   доим   гулистон   кезишни   хоҳлайди.   Чунки   унинг   қалби
табиат   манзараси   билан   фароғат   топган.   Бинобарин,   Шаҳдий   китобхонга
ватан табиатини баҳор фаслида сайр қилишга ундайди. 
Кай куни сайри тамошои гулистон Шаҳд ,ӣ
Навбаҳор омаду шуд файзи Ўротеппаи мо.(1275/1,44 б
)
(Мазмуни:   Навбаҳор   келиши   билан   Ўратепа   файзли   ва   баракотли
маконга айланди. Эй Шаҳдий, қачон гулистонни сайр қиласан)?
Шоир Ўратеппани “гулистон”  га  ташбеҳ қилиб, “файзи Ўротеппа”  сўз
бирикмаси   орқали   миришкор   деҳқонлар   ва   олиму   фузалоларга   ишора
қилмоқчи. Адабиётшунос олим Т. Бобоев таъкидлаганидек, “Инсон – санъат
ва   адабиётнинг   бош   предмети,   тасвир   объекти”   [12 ,32 ]   ҳисобланади.   Барча
адабий асарларда инсон тасвиридан кейин доимо табиат тасвири, борлиқнинг
ҳодисалари   муҳим   объект   сифатида   тасвирланади.   Шаҳдий   баҳор   фаслини
133 инсон   умрига   қиёслайди.   Инсон   умри   ўтган   сайин   жисми   ва   руҳида
ўзгаришлар   руй   беришини   таъкидлайди.   Навбатдаги   ғазалида   табиат   ва
инсон   тасвири   орқали   барча   мавжудот   ўлимга   бир   кун   юзланишини   ишора
қилади. 
Ку баҳори хурраме ку лолазору кишту боғ?
Ку нигори сарвқад, он дилбари раънои мо?
Ку рухи он офтобу ку гули боғи ирам?
Ку сурури андалебон? Ку гули гулзори мо?(1275/1,50 б
)
(Мазмуни:   Қани   баҳор   кўркамлигидан   асар?   Қани   боғу-роғлар,   қани
лолазорлар   нишони?   Қани   сарвқомат   нигору   раъно   ёримиз?   Қани   офтобдек
юзли   ёримиз   ва   ирам   боғининг   гули?   Қани   андалеблар   кўйлаши-ю   қани
гулзоримизнинг гули, бари қаерга кетди)? 
Бутун борлиқ Яратганнинг қудрати ва инояти билан яратилган. Ердаги
барча   мавжудотлар   “ваҳдаҳу”,   –   деб   Аллоҳга   тасбиҳ   айтшини   қуйидагича
баён этади.
Ваҳдагўён чун баромад аз замин гул сар кашид.
Сабзу хуррам дашту саҳро турфа сурху лолазор.(1275/1,130 б
)
(Мазмуни: Гуллар “ваҳдаҳу” (Аллоҳни улуғлаш, поклаш, тасбиҳ айтиш
маъноларида келган) зикрини айтиб, ўниб чиқди. Дашту саҳро лола гуллари
билан турли рангни олди). 
Қуръони каримнинг “Ҳадид”, “Ҳашр”, “Софф”, “Жумъа” ва “Тағобун”
сураларида бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади. Соф сурасининг 1 оятида
шундай дейилган: 
ُمیِكَحْلا 	ُزي	ِزَعْلا 	َوُهَو 	ِض	ْرَْلْأا يِف ا	َمَو  ِتا	َوا	َم?سلا يِف ا	َم ِ	?ِلِلَّه َح?بَس
  (Осмонлардаги   ва   Ердаги   (бор)   нарса   Аллоҳга   (ҳамду   санолар   билан)
тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир)  [ 80,551 ] .
Шоир   ҳаёти   давомида   бир   қанча   мамлакатларга   сафар   қилганини
биринчи   бобда   айтиб   ўтилди.   Қўшимча   равишда   шуни   айтиш   мумкинки,
шоир   сафардан   яна   бир   муҳим   мақсади   дунёни   кезиб   илоҳий   қудратни
теранроқ   англаш   ҳам   бўлган.   “Рафтам”   радифли   ғазалида   шоир   дунёни
134 “кўчасаро”,   “бепоён”,   “ғамкада”,   “кавну   макон”,   “рахна   девор”,   “ҳубоб”,
“дайр”  каби сўзлар билан эслайди.
З-ин кўчасаро  чанд гузар кардаму рафтам,
То рахт ба худ баста сафар кардаму рафтам.(1275/1,113 а
)
(Мазмуни:   Бу   дунё   гузарго ҳидан   неча   бор   ўтдим,   охири   эса   буткул
боримни олиб сафар қилдим (яъни ўзимни фано этдим).
Шаҳдий   Ҳаққа   етиш   йўлини   ўзини   танишдан   яъни   қалб   узра   ватанга
сафар   қилишда   билади.   Шоир   инсон   маърифатли   бўлиши   учун   биринчи
қалбига   назар   солиб,   уни   “кучасаро”   –   нопок   нарсалардан   пок   этишини
таъкидлайди.   Қалбни   –   кўчасарога   ўхшатиш   айни   ҳақиқат.   Чунки   инсон
қалбидан турли ўй-фикрлар ўтиши табиий. Ҳақ йўлининг аввалини ботиндан
бошлаган   шоир   кейинчалак   дунёни   кезишга   шайланади.   Макка,   Мадина,
Туркия,   Табриз,   Хўжанд,   Самарқанд   ва   Бухоро   шаҳарларига   сафар   қилиб   у
ердаги мангў қуним топган зотлар қабрини зиёрат этади. 
Каъбаро зиёрат кун рўй дар Мадина ор,
Рў ба шавқу сар ғалтон сўи Мустафо кун.
Равзааш зиёрат кун ҳам бимол чашми хеш,
Хоки остонашро соз тўтиё Шаҳд .(1275/1,362ӣ б
)
(Мазмуни:   Каъбани   зиёрат   этиб   Мадина   шаҳрига   юзлан,   шавқу   завқ
билан Муҳаммад (с.а.в) томон отлан. Унинг равзайи муборакини зиёрат қил,
оёғи томонидаги тупроғни кўзинга тўтиё қил).
Бу   шеърда   шоир   Мадина   шаҳри   ва   Пайғамбаримиз   (с.а.в)нинг
равзаларини   зиёрат   этганини   баён   этиб,   китобхонни   бу   каби   муборак
жойларни   зиёрат   этишга   тарғиб   қилмоқда.   “Мадина”   радифли   ғазалида
Мадина ва Рум шаҳрига сафар қилганини таъкидлаб ўтади.
Аз Каъбаю Рум то ба тамоши Мадина,
Гардам ба суроғи раҳи саҳрои Мадина.(1275/1,267 а
)
(Мазмуни:   Мадина,   Каъба   ва   Румни   томоша   қилиш   учун   Мадина
саҳросидаги йўлни ахтариб юраман). 
135 Ўзбекча   бир   ғазалида   Мадина   шаҳрига   бориш   ва   равзаи   муборакни
ўпишни орзу қилади. 
Қай куни борсам Мадина шаҳрига бошим билан,
Остонинга бошимни қўяйин, эй дилрабо.  (1275/1,35 а
)
          Шоир ижодидаги яна бир муҳим тасвирлардан набийлар, валийлар, ва
ҳол   раҳнамолари   бўлган   шахслар   тасвири   адабий   аҳамиятга   молик.
Адабиётшунос   олим   У.   Каримов   таъкидлаб   ўтганидек,   “бу   давр
шеъриятининг маъно-мазмунини ирфоний мазмунлар билан бирга ижтимоий
ҳаёт   тасвирлари   ҳам   кенг   ўрин   олган [71,234] .   Сиёсий   муҳитнинг   таъсири,
одамларнинг   яшаш   тарзи,   турли   табақаларнинг   ўзаро   муносабатлари,   давр
сиёсий   муҳитини   шеърларида   кўриш   мумкин.   “Рафтам”   радифли   ғазалида
мутаассиб ва золим кимсалардан ўзини йироқ олганини таъкидлайди. 
... Аз зоҳиди афсурдаи бебаҳраи худбин,
Якбора аз ин қавм ҳазар кардаму рафтам.(1275/1,113 а
)
(Мазмуни:   Илму   ишқдан   бебаҳра   ва   худбин   зоҳиддан   бутунлай   ҳазар
қилиб уни тарк этдим).
Таъкидлаш   лозимки,   шоир   шеъриятида   тасвир   топган   кишилар
набийлар,   саҳобалар,   валийлар   ва   устозлари   бўлган.   Кўп   ўринларда
Пайғамбаримизни   сийрати   ва   зоҳирий   кўринишларини   Қуръон   оятларида
келган   тавсифлар   билан   сифатлайди.   Шоирнинг   Муҳаммад   (с.а.в.)га   бўлган
руҳий-маънавий   ташналик   ҳеч   қачон   тарк   этмаганлиги   учун   бир   қисм
шеъриятида   “абрўи Муҳаммад”, “гесўи Муҳаммад”, “суманбўи Муҳаммад”,
“дил ўй   Муҳаммад”,   “Шамсу   қамар”,   “Саййиди   мухтор”,   “Саййидиҷ
кавнайн”,   “шоҳи   расул”,   “ҳабиби   Ҳақ”   каби   қатор   сифатлар   билан   тилга
олади:
“Маст” радифли ғазалида шоир Нуҳ (а.), Мусо (а.), Исо (а.), Муҳаммад
(с.а.в.), Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий, Қосим Анвор каби ҳол раҳнамоларини
тилга олади. Ғазалда Пайғамбаримиз сийратига алоҳида эътибор қаратади: 
Воқифи қалбу ҳузур, пой зи сар ғарқи нур,
В-аз майи  оми сабўҳ саййиди мухтор маст.(1275/1,18	
ҷ б
)
136 (Мазмуни:   Қалбдан   огоҳ,   сокин,   бошдан   оёғ   нурли   зот   ва   саййиди
мухтор илоҳий ишқ майидан мастдир).
Шоир   биргина   байтда   пайғамбаримизнинг   ички   ва   ташқи   оламини
тасвирлайди. Азизиддин Насафий “Комил инсон” асарида дейдики, “одамлар
орасида   комил   инсон   бор   бўлгани   учун   жамии   мавжудот   одамларга   сажда
(хизмат) қиладилар. Бас, барча одамлар комил инсон (Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ва унинг ҳақиқий эргашувчилари) туфайли мавжуддирлар”
[23,132] .   Ижодкор   шу   қадар   Пайғамбаримиз   сийрати   ва   суратига   маҳлиё
бўлганки, кўп бора тушида бу зотни кўради:
Дидам шабе чу дар хоб то рўйи он Муҳаммад,
Шуд маст ин дилу  он в-аз бўйи он Муҳаммад...ҷ
... Вал-лайл он ду зулфаш, чашмони  ў ки мо зоғ,
Шамсу зуҳои машриқ абрўи он Муҳаммад.(1275/1,130 б
)
(Мазмуни:   Бир   кеча   Муҳа ммадни   уйқуда   кўрдим.   Унинг   муаттар
ҳидидан  дилу  жоним  маст  бўлди.   Зулфи  “вал-лайл”  қоп-қора,  кўзи  “мо  зоғ”
(пайғамбар алайҳиссаломнинг кўзи ва ўзини мадҳ этган оятнинг бошланиши)
кабидир).
Бу ғазални Алишер Навоийнинг “Ғаройиб ус-сиғар” асарида келган 521
– ғазалига пайравлик қилганидек кўринади. 
...Жамолинг ойина “Ваш-шамс” кўзгуси нозил,
Кўзунг қаросиға “мо зоға” сурмаси ҳамроҳ [114,16] .
Шаҳдий   тариқат   пирларидан   Нажмиддин   Кубро,   Абдулқодир
Жилоний,   Хожа   Баҳоуддин   Нақшбанд   номларини   тилга   олиб,   мансуб
сифатлар   билан   зикр   қилади.   Нақшбанд   сиймосини   “дурр”,   “гавҳар”,
“дарё”, “борони нур”, “хуршед”, “моҳи анвар”  тасвирлари билан эслайди. 
...Дарёи дурру гавҳар , ё шоҳ Нақшбанд,	
ӣ
Мифтоҳу файзи ҳар дар , эй шоҳ Нақшбанд...	
ӣ
...Борони нур то ба Бухоро аз тоқи арш,
Хуршеду моҳи анвар , ё шоҳ Нақшбанд.(1275/1,116	
ӣ б
)
137 (Мазмуни:   Дарё,   дурру   гавҳар,   муборак   зот   ва   барча   мушкулни   осон
қилишга воситачи ўзингсан, эй шоҳ Нақшбанд. Арш тоқидан Бухоро еригача
нурли   ёмғир,   қуёш   юзли,   қамардек   нур   таратавучи   ўзингсан,   эй   шоҳ
Нақшбанд).
Қайд   этиш   жоизки,   Шаҳдий   салаф   шоирлари   каби   пирни   ҳол
раҳнамоси, юзи нурли, муршиди вақт ва ориф зот сифатлари билан эслайди.
Бу   каби   пирга   бўлган   эҳтиром   ва   шеъриятда   пир   сиймоси   Хожа   Аҳмад
Яссавий, Машраб, Ҳувайдо, Садоий шеърларида кўп учрайди.
Суҳбати ҳар пирга борсанг аёғига йиқил, 
Сан у йўлдин дард талаб қилғину дармон излама [ 117,29 ] .
Шаҳдий   Машраб   каби   пир   этагини   тутиш   ва   хизматига   бел   боғлашни
шараф   деб   билади.   “эй   саги   пир   хуш   омад ”   (пиримнинг   ити   хуш   келдинг)ӣ
радифли   ғазалида   “саг”   қиёфасида   вафодорлик,   садоқат   ва   муҳаббат   каби
инсоний фазилатларни тасвир этади. 
Эй дилу  ону  они ман, ҳамдаму меҳрубони ман,	
ҷ ҷ
аннату бустони ман, эй саги пир хуш омад	
Ҷ ӣ .(1275/1,162 б
)
(Мазмуни:   Жону   дилимнинг   жони,   меҳрибоним,   ҳамафасим,
жаннатимнинг бўстони, эй пиримнинг ити хуш келибсан)!
Аслида   Шаҳдий   ит   тасвири   орқали   пирига   бўлган   садоқатига   ишора
қилади.   Чунки   ит   бу   ерда   бадиий   восита   бўлиб,   пир   ва   мурид
муносабатларини жозибали тасвир этишга қаратилган. 
Шоир   шеъриятида   Боязид   Бистомий,   Абулҳасан   Харақоний,   Аҳмад
Жомий,   Саъдий,   Ҳофиз,   Бурқи   Валий,   Солик,   Сўфи   Ғани,   Эшон   Шаҳид,
Хожа   Ибодуллоҳ   Толиб   каби   зотларни   “пир”,   -   деб   тилга   олади.   Тилга
олинган зотларни шоир   “тариқатпеша”, “махдум” “комил”, “соҳиби нур”,
“азиз   зот”,   “муршид”   “сарв”   каби   ташбеҳлар   билан   зоҳирий   ва   ботиний
кўринишларига  баҳо  беради,   айниқса  Хожа  Убайдуллоҳи  Соликни кўп бора
зикр этади. 
Ман Шаҳдиям валекин ў Соликаст ориф, 
Рўзи азал, ки бо хеш ў пиру ман муридам.(1275/1, 282 б
)
138 (Мазмуни: Мен гарчи Шаҳдий бўлсам-да Солик ориф зотдир. Азалдан
у пир, мен эса муридиман).
Ботиний   олами   –   руҳияти,   узлат   қилишликнинг   кайфияти   ва
валийликдаги   илҳом,   қалбий   мушоҳадалар   тасвири   Шаҳдий   шеъриятида
сўфиёна   маъно   касб   этади.   Бу   борада   умрининг   охирида   узлатга   ўтиргани
шеърларида яққол намоён бўлади. Ана шу узлатга ўтирган, туну кун ибодат
ва   шогирдларга   дарс   бериш   билан   машғул   бўлган   маконни   Шаҳдий   Санги
Сиёҳ ғори деб тилга олади. “Санги Сиёҳ” тасвири рўёбга келиши учун узлат
шоир   ҳаётида   қанчалик   муҳим   бўлганини   биринчи   узлат   нималиги   ва
шартларини   билсак   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Тасаввуфшунос   олим   С.
Сажжодий   узлатни   “Халқдан   ўзини   пинҳон   этмоқ,   бир   гўшага   чекинмоқ,
зоҳирий   ҳою   ҳавасдан   ўзини   тиймоқ   ва   ёмон   амаллардан   қутулмоқдир.
Қалбга ҳар қандай турли касиф нарсаларга қарши кураш билан бошланади”,
–   дейди [110,593] .   Бундан   маълум   бўладики,   узлат   фақат   жисм   билан
бўлмаслиги   лозим   балки   руҳ   билан   узлат   қилиш   бундан-да   афзалроқ.
Шаҳдий   эса   жисм   ва   руҳ   билан   узлат   қилишни   ихтиёр   этиб,   қалбий
мушоҳада   ва   ҳол   завқига   эришди.   Шунинг   натижасида   Санги   Сиёҳ   у   учун
“ризвони боғи  жаннат”дек к ўринди:
... Санги Сиёҳ ғоре, ризвони боғи  аннат,ҷ
Дорад дарахти тубо ин ҳавзи кавсари мо.(1275/1,47 а
)
(Мазмуни:   Санги   Сиёҳ   гарчи   бир   ғор   бўлса   ҳам,   атрофи   жаннат
боғларига ўхшаб, Кавсар сувидек ҳовузи ва тубо дарахти бор).
Санги   Сиёҳ   форсча   сўз   бўлиб,   “Қора   тош”   маъносини   англатиб,
Сепўладаги боғининг бир гўшасида жойлашган. Шоир умрининг охирида шу
Санги   Сиёҳ   остида   чиллохона   ковлаб   узлатни   ихтиёр   этади.   Санги   Сиёҳ
арабчада “Ҳажар ал-асвад” деган маънони англатади. Лекин Ҳажар ал-асвад
ва   Санги   Сиёҳ   ўртасида   ҳеч   қандай   боғлиқлик   йўқлигини   барчамиз
билишимиз лозим. “Ҳажар ал-асвад” “ ?	
دوسلاارجح ”  –  Каъбанинг бурчакларидан
бирига ўрнатилган Қора тош”  [109,565] . Лирик қаҳрамон буни янгича тасвир
139 объекти   сифатида   ишлатиб,   ўзининг   Ҳаққа   етишиш   маскани,   ибодат   қилиш
жойи ва илоҳий инъом сифатида билар эди. 
Қадимдан   табиат   ва   унинг   ашёларини,   жумладан,   тош,   сув,   тупроқни
одамлар   эъзозлаган.   Бадиий   адабиётда   тош   рамзи   меҳру   шафқацизлик   ва
хасислик   маъносида   ишлатилган.   Шунинг   учун   рамзий   образлар   қадим
замонлардаёқ   инсониятни   ҳайратга   солган.   Аммо,   Шаҳдий   акси   ўлароқ,
тескари   маъносини   шеъриятига   истифода   этади.   Асардаги   тошни   “қора
рангли   тош”,   –   деб   таъкидлангани   инсон   кайфиятига   таъсир   этувчи   эстетик
омиллар   доирасидаги   ўзига   хос  тасвир.   Рангларга   рамзий   моҳият   бағишлаш
узоқ   тарихга   эга   бўлиб,   масалан   “қора”   рангни   “наҳси   акбар”   (бехосият),   -
деб   қаралади.   Бу   ранг   анъанавий   тарзда   кўплаб   халқлар   учун   шундай
“бехосиятлик”   маъносида   ишлатилган.   Мусибатли   кунларда,   маҳзунли
дамларда баъзи инсонлар қора кийим кийиб, аза тутиши бунга мисол бўлади.
Шаҳдий   ижодидаги   қора   рангли   тошнинг   рамзи   –   салбий   маънода   эмас,
балки   ижобий   маънода   –   матонат,   ишқ-муҳаббатга   ғарқ   бўлиш,   илоҳий
файзни топиш маскани рамзи сифатида  талқин этилади. Шаҳдий ижодидаги
тош – гўзаллик, мусаффолик ва поклик макони рамзи бўлиб келади. Табиатга
бўлган самимий туйғуларини  “гул”, “булбул”, “боғ”, “ғор”  ва  “Санги Сиёҳ”
тасвирлари   билан   бирга   шоирона   ифода   этиб,   Румийнинг   “орзўст”   радифли
ғазалига пайравлик қилиб Санги Сиёҳ ва гушаи ғорда узлат ўтиришни доимо
қумсайди. 
... Он  ўйбору сояи беду лаби нигор,ҷ
Санги Сиёҳу гўшаи ғорам орзўст.(1275/1,78 б
)
(Мазмуни: Ёр лабию Санги  Сиёҳ ва ғор гўшасида  нафас олиш менинг
бирдан-бир орзуйимдир).
Лирик   қаҳрамон   тасвирида   ифодаланган   “лаби   ж уйбор”,   “сояи   бед”,
“лаби   нигор”,   “гўшаи   ғор”   образлари   Санги   Сиёҳ   атрофига   оро   берадиган,
кўзни   қувонтирадиган,   ошиққа   завқ   бағишлайдиган   табиий   манзара,   бироқ
ёрининг жамолисиз Санги Сиёҳни орзу ҳам қилмайди. 
140 Шундай ғазалларидан яна бирида шоир Санги Сиёҳни “файзли жой” ва
устидан доимо раҳмат ёмғири ёғишини таъкидлайди 
Рехта борони нур “бар сари Санги Сиёҳ”,
Толиб , ёбӣ ӣ  ту файз бар дари ғорам биё.(1275/1,56 б
)
(Мазмуни: Санги Сиёҳ устига нур ёмғири ёғади, агарда ҳақиқий толиб
(мурид) бўлсанг, ғорим бошига келгин).
Албатта, “борони нур” (раҳмат ёмғири ёғиши) – Аллоҳнинг маърифати
файзи   ва   раҳматига   далил.   Валийларнинг   ҳар   бир   қадамидан   раҳмат   ва
баракалар ёғади. 
Имом Ғаззолий фикрича, узлатнинг кўп фойдалари бор, улардан “фикр
ва   зикр   фароғати”,   “кўп   изтироблардан   қутулиш   ҳолати”,   “фитнадан   четда
бўлиш   неъмати”,   “гумон   ва   туҳмат   ранжидан   озод   бўлиш   хурсандчилиги”,
“одамлар   умидоворлиги   ундан   узиши   ва   у   ҳам   одамлардан   тамаъ
қилмайдиган   бўлиб   қолиши   жараёни”   ва   “ландавурлар,   нохуш   табиатли
кишилардан   қутулиши”   неъматларига   мушарраф   бўлишни
таъкидлаган [20,91-92] .
Юзакироқ   қараганда,   Шаҳдий   таркидунёчилик   қилган   ҳамда   ғоялари
ғайритабиий   ва   ғайри   инсонийдай   бўлиб   туюлади.   Аслида   у   дунёни   ёмон
кўрмайди,   балки   дунёдаги   нафс,   зулмат,   қоронғулик,   фисқу   фасод,
ахлоқсизлик   ва   барча   инсон   фитрати   ва   саодатига   зид   нарсаларни   ёмон
кўради.   Дунёни   Холиқ   инсон   учун   яратгандир,   сўфийлар   моддий   борлиқни
синов майдони деб билиб, доимо ҳушёр (ҳуш дар дам) турадилар. “Ҳолбуки,
инсоннинг   бош   вазифаси   –   ўз   Тангрисини   таниш,   Унга   интилиши   бўлмоғи
керак”   [20,335] .   Шаҳдийни   чуқур   англаган   киши   унинг   узлат   билан   боғлиқ
Санги   Сиёҳ   тасвирини   ҳам   теранроқ   тушунади.   Шу   муносабат   билан   унинг
руҳи ёрга муштоқ, Санги Сиёҳ эса моддий оламга хос жисмдир. 
Солҳо мо гаштаем аз дасти ёр,
Дилфигору дилфигору дилфигор...
ўйбору сабзаю Санги Сиёҳ,	
Ҷ
Кун и ғору кун и ғору кун и ғор. (1275/1, 89	
ҷ ҷ ҷ а
)
141 (Мазмуни:   Ёр   дастидан   йиллар   давомида   дилфигору   хаста   бўлганман.
Анҳор   бўйию   кўкламзори,   Санги   Сиёҳдаги   ғорнинг   гўшаси   менга   лаззат
бағишлайди). 
Байтларда   келган   маъно   ва   мазмун   такрори   шоир   фикрини
қувватлантириш   ва   шубҳадан   холи   ҳолда   кўрсатиш   учун   қўлланилган.
“Дилфигор”,   “кун ж и   ғор”   мураккаб   радифларининг   такрорида
маломатийларга   мансуб   бўлган   ўзини   танқид   қилишлик   ғоялари   яширин.
Такрорий   сўзлар   орқали   шоир   қалбидаги   асосий   муддаони   алоҳида
таъкидлаб,   ҳиссий-эмосионалликни   оширади.   Бу   санъатни   ғазалнинг
бошидан   охиригача   изчил   давом   эттиради.   Таниқли   шеършунос   олим
Атоуллоҳ Ҳусайний такрирга оид шундай дейди: “...маъно такрири шубҳани
инкор   қилмоқ   ўрнида,   ...таъзим,   яъни   бир   нимани   улуғламок;   ўрнида
таҳдидни   таъкидламоқ   –   истиъзоб,   яъни   такрорланган   ниманинг   зикридин
роҳатланмоғу лаззатланмоқ янглиғ; калом давом этиб турганда эслаб турмоқ,
каби   маъноларда   юз   беради”   [9,172-173] .   Санги   Сиёҳ   лирик   қаҳрамон   учун
Ёрга   етиш   мақоми   тасвири   бўлиб   келади.   Муроқаба   ва   илҳомланиш
вақтларида   шоир   ўзининг   маъшуққа   бўлган   қалб   ҳисларини   гўзал   ва
жозибали   тасвирлаб,   китобхонни   ишонтириш   учун   такрир   санъатидан   кенг
фойдаланади.   Лирик   қаҳрамон   умрининг   охирини   Санги   Сиёҳдаги   ғорда
ўтказгани   ҳамда   хору   зор,   қалби   синиқ,   хастаҳол   бўлганини   тасвирлаб
беради. 
Шаҳдий   лирикасидаги   тасвирлар   бевосита   жамият   ва   ўзининг   шахсий
ҳаёти билан боғлиқ. Негаки, барча тасвирларида баҳор фасли, Наврўз айёми,
гулу   булбул,   боғининг   манзаралари   ва   Санги   Сиёҳдаги   чиллахонаси,   ошиқ
билан   маъшуқ   ўртасидаги   тасвирий   образи   ва   ҳаётининг   турли   лавҳалари
ифодаланади   Аксарият   шеърларида,   “хилват   биншин”,   “гўша   биншин”
“танҳо   биншин”,   “хуш   биншин”   хитобалари   воситасида   “хилват   дар
анжуман”   (жамоа   ичра   хилват)   қилишни   ва   Санги   Сиёҳ   ғоридаги
чиллахонасига ишора қилади. 
Шаҳдиё май бинўшу хуш биншин,
142 Гир хилват ба гўшаи танҳо. (1275/1, 27 а
)
(Мазмуни: Эй Шаҳдий, май ичиб, шодлик билан хилват гўшасида ўзинг
ёлғиз ўтир).
Байтдаги   “хуш   биншин”   риторик   хитобасида   зикр   ҳалқасида   қалб
ҳаловатини   топишга   ва   офиятни   талаб   қилишга   ёпиқ   тарғиб   бор.   “Гўшае
танҳо” (танҳолик гўшаси) бирикмасида Санги Сиёҳни истиора қилади. Бироқ
бу йўл машаққатларга тўла. Унга ҳам барча етишолмайди, чунки хилватнинг
кўплаб турлари бор: жисмий, қалбий ва лисоний, энг афзали қалбий хилват.
Шоир умрининг 60 йилини халқ билан қалбий ва лисоний хилватда кечирган
бўлса, қолганини ҳам жисмий ҳам қалбий ва ҳам лисонийга бағишлайди. 
Шаҳдий   ҳам   ҳамма   нарсадан   воз   кечиб,   саҳродаги   бир   ғорни   ихтиёр
қилиши оддий инсоннинг қўлидан келмаслиги аниқ. Танҳолик учун биринчи
қалб Аллоҳга улфат бўлиши керак. Шоир шу йўлни танлади ва Санги Сиёҳни
рамзий образ сифатида шеъриятга киритди. 
Кори ҳар кас нест, Шаҳд  гўшагириҳои мо,ӣ
Ном шуд Санги Сиёҳу аз ту ғоре монд-монд. (1275/1,166 б
)
(Мазмуни:   Эй   Шаҳдий,   биздек   узлат   қилишга   барчанинг   тоқати
етмайди.  Хилват   қилишимиз   сабабли   “Санги   Сиёҳ”   мўътабар   бўлди,   сендан
эса бир ғор боқий қолди).
Санги Сиёҳ, тоқи мазор, гўшаи ғор, мазор лавҳи ва девонининг нусхаси
боқий қолишини бир ғазалида қуйидагича ифода этади:
Аз мо, чи ёдгоре, ки ғоре нишона монд,
Санги Сиёҳу тоқи мазоре нишона монд.
... Шаҳд  бимонд то ба қиёмат ҳамин зи мо,	
ӣ
Лавҳи мазору гўшае ғоре нишона монд.(1275/1,97 а
)
(Мазмуни:   Биздан   мерос   бўлиб   қолгани   Санги   Сиёҳ,   ғор   ва   тоқи
мазордир.   Шаҳдий,   қиёматгача   биздан   мазорнинг   лавҳи   ва   ғор  гўшаси   боқи
қолди).
143 Мазор   –   инсонларнинг   охирги   манзили;   табор   –   шоирнинг   қавму
қариндоши   ҳисобланади.   Бундан   билинадики,   шоир   умрининг   охирида
дўстларидан, ўзининг жуфтидан ҳам айрилади. 
Шаҳдий   табиат   тасвири   тимсолида   ирфоний   тафаккури   ва   ғоявий-
бадиий   қарашларини   ифодалайди.   Бошқа   ғазалларида   Санги   Сиёҳни   –
жаннат боғига; боғидаги дарахтларни – тубо дарахтига; аторфидаги сувини –
Кавсар сувига ва боғининг обу-ҳавосини – жаннат насимига ташбеҳ қилиши
орифона   тасвирлардан   иборат.   Бу   ўхшатишлар   билан   шоир   боғининг
портретини жаннатга қиёслайди. 
Ғайб   олами,   адам   манзили   ва   охират   диёрининг   тасвири   Шаҳдий
шеъриятига   бевосита   тариқат   илмини   ўрганиш   ва   руҳий   тарбия   олиши
орқали   кириб   келади.   Ёшлик   аёмида   ёзилган   шеърларида   ғайб   оламига
дахлдор   шеърлар   учрамайди.   Ғайб   олами   ва   ғайб   истилоҳи   ҳақида   кўплаб
асарлар   ёзилгани   маълум.  Ғайб   олами   моҳияти   ҳақида   тасаввуфшунос   олим
С.   Сажжодий   қуйдагиларни   ёзади:   “Ғайб   шаҳодат   олами   билан   тенгдир...
Ғайб олами шаҳодат оламига ҳокимдир. Набийлар ва валийларга (Аллоҳнинг
инояти билан) ғайб оламидан бироз насиба бор. Шунинг учун шаҳодат олами
ҳодисаларидан баъзан хабар бериб турадилар” [110,624] . Шаҳдий шеъриятида
ҳам   бошқа   мутасаввуф   шоирлар   қатори   нақлий   хабарларда   келган   ғайбиёт
оламига   дахлдор   “қиёмат”,   “маҳшар”,   “ҳисоб   китоб”,   “мезони   амал”,
“тарозу”,   “ жаннат”,   “дузах”,   “малоик”,   “осмони   ҳафтум”   каби   қатор
номларини зикр этади. 
...Шаҳд  аз ин сўзи ишқ наъра бизад дар само,ӣ
умла малак дар само об бишуд, хун гирист. (1275/1, 97	
Ҷ а
)
(Мазмуни:   Бу   ишқ   дардидан   Шаҳдий   самога   фиғон   қилганида   барча
фаришталар кул бўлиб, қон йиғлади). 
Табиат жисмлари билан самодаги малаклар ишқ оташидан кул бўлиши,
йиғлаши орифона  пейзажнинг бир  тури  саналади.  У “гирист”   радифи билан
ошиқ   ва   маъшуқ   ўртасидаги   муносабатни   тасвирлайди.   “Гиристан”
(йиғламоқ)   –   истиора   бўлиб,   масалан,   “абр   йиғлади”   ибораси   орқали   ёмғир
144 ёғиши   назарда   тутилади.   Шу   билан   бирга   ёмғир   ёғиши   –   Аллоҳнинг
раҳматига   далолат   қилади.   Бу   каби   ўхшатишлар   китобхон   қалбига   кучли
таъсир   ўтказади.   Ижодкорнинг   вазифаси   борлиқдаги   воқеликни   асл
маъносида эмас, зарурат юзасидан кўчма маънода қўллаши санъатдир. 
“Сарвқад   дилбари   хушу   барно”,   “Омад   баҳору   рафт   гули   гулситони
мо”,   “Мекунад   азми   сафар   во   ҳасрато   он   ёри   мо”,   “Бикаш   май   соқиё
майхонаҳо маст”, “Аз рухат ҳар булбули гулзор маст”, “Шуд чаман аз рўи ў,
гулҳо   шукуфт”,   “Он   ду   чашму   рухсораш   ҳар   ки   дид,   ҳайрон   шуд”   номли
ғазалларида   бевосита   табиат   тасвири   лирик   қаҳрамон   руҳий   фазилатлари
билан уйғунлашган тарзда тасвир топади.
Шоир   ғазалларида   ирфоний   маънони   касб   этган   инсоннинг   ижтимоий
ҳаёти   билан   боғлиқ   сўз   ва   иборалар   анча.   “Водии   Лайли,   хайма,   бўи   ишқ,
майхона,   ранги   зард,   ашки   сурх,   қомати   сарв,   рўи   моҳ,   чашми   шаҳло,   гул,
оташи   даруни   дегдон,   шўлаи   оташ,   са ода,   равоқи   минбар,   меҳроб,   тоқиҷҷ
хонақоҳ,   рўзу   шаб,   вақти   баҳор,   гулҳои   ғанимат,   домани   саҳро,   моҳ,   шамс,
гулзор, биҳишт, туби, бозори ишқ, , қанду шакар, сари мазор, ҳар сабоҳ, сари
роҳ,   шамъи   рўй,   хона,   кўчаю   бозор,   қиёмат,   нимашаб,   шабҳои   тор,
найшакар,   баҳори   хуррам ,   лолазор,   боғ,   нигори   сарвқад,   дилбари   раъно,	
ӣ
чанг, соз, най, булбули маст, чаман, шаби ишрат, кони шаҳд, шаккарфурўш,
ҳалвогар,   куҳи   Тур,   ахгар,   дўзах,   гармо,   базми   майкада,   булбули   гулистон,
файзи   саҳар,   дарё,   соқии   ҳавзи   Кавсар,   борони   нур,   роҳи   ишқ,   тарки   дунё,
мурғи чаман, даргоҳи  аббор,  кўи дўст, Санги Сиёҳ, сабза,  ўйбор, ризвони	
Ҷ ҷ
боғи   аннат,   хулд,   майдони   маҳшар,   анору   себ,   ангуру   нок,   сояи   бед,   ғор,	
ҷ
малак,   самак ”   каби   сўз   ва   бирикмалар   ўзига   хос   ирфоний   ва   фалсафий
маънога   эга.   “Надорам”   радифли   бир   ғазалида   ўзининг   руҳий   ҳолатини
очиқдан-очиқ   ошкор   этади.   “Парвои   боғи   жаннат,   тарси   сақар   надорам”
мисрасида фано мақомидаги ҳолатига ишора қилади. 
Сўфиёна   қарашлар   билан   орифона   тафаккур   шоир   ижодининг   руҳи
ҳисобланади. Ирфон талқини унинг образаларида умумлашган ҳолда келади.
Н. Комилов: “... дунёни билиш – Аллоҳни билишнинг биринчи босқичи, яъни
145 Аллоҳни   билиш   дунёни   билишдан   бошланиши   керак,   чунки   дунё   –   касрат
олами,   Аллоҳнинг   ижоди” [24,38] ,   –   дейди.   Шаҳдий   ижодидаги   пейзаж
тасвирларининг   умумлашмаси   Аллоҳ   қудрати   ва   сифатларини   намоён
этишда   восита   бўлади.   Барча   мавжудот   Аллоҳнинг   махлуқидир.   Махлуқот
гултожи   бўлган   инсонга   бошқа   мавжудотларнинг   хизмат   қилиши   одам
фарзандининг   мақоми   юксак   эканлигини   билдиради.   Шу   каби   ҳолатни
Шаҳдий анъанавий тарзда бир ғазалида жозибали тасвирлаган: 
Шабе оҳе кашидам, бар фалак Хуршеду Моҳам сўхт,
Равоқи минбару меҳробу тоқу хонақоҳам сўхт.
... аҳон шуд шўлаи оташ зи сўзи синаам Шаҳд ,Ҷ ӣ
Ридову хирқаву са одаву пашмин кулоҳам сўхт.	
ҷҷ (1275/1, 91 а
)
(Мазмуни:   Бир   кеча   фалак к а   нола   қилганимда,   қуёшу   ой   ва   минбар
равоқи, меҳроб тоқи ва хонақоҳим куйиб кул б ўлди . Эй Шаҳдий, кўксимдаги
дарду   аламдан   дунё   олов   шуъласи   бўлиб,   ридову   хирқа,   сажжодаю   жунли
кулоҳимни куйдирди).
Бу   ғазал   орифона   ва   ошиқона   руҳда   ёзилган.   Ошиқ   оҳидан   барча
мавжудот   куйиб   кул   бўлиши   иғроқ   санъатидан   дарак   беради.   “Ақлан,   яъни
тасаввурда   мумкин,   аммо   амалда   мумкин   бўлмаган   муболағага   иғроқ
дейилади ” [20,96] . Бундай тасвирлаш китобхоннинг ушбу воқеани кўз олдига
килтиришига ёрдам  беради ва шундан кейин тасаввур қила олади. Бироқ бу
ҳодиса   ҳаётда   бўлиши   мумкин   эмас.   “Замину   осмон”,   “Жаброил   қаноти”,
“дарё   мавжи”,   “шамсу   қамар”,   “тоғу   тошлар”,   “дару   деворлар”,   “гулу
гулзорлар”, “гиёҳлар”  ирфоний маъно касб этиб, илоҳий тажжаллийнинг бир
кўриниши сифатида келади. Олов ишқи билан самандар ёнганидек, ошиқ ҳам
маъшуқ   ишқида   оловдек   ёниши   табиий   ҳол.   Ғазалдаги   “сухт”   радифи
ошиқнинг   кучли  ҳис-ҳаяжонларини  акс  эттиради.   Дунё  ва  уқбо   унинг   ишқи
оловидан   куйиши,   шунчаки,   муболаға   санъатини   қўллаши   учун   эмас,   балки
руҳий оламида содир бўлган дардини ошкор этади. Шоир ушбу ғазалида тўрт
олам   инсонга   хизмат   қилишини   баён   этган:   1.   Инсон   руҳий   олами   (қалб,
зуҳду тоат,  басират  кўзи, нола, тақво ва  назар);  2. Инсон жисми ва эҳтиёжи
146 билан   боғлиқ   олам   (ридо,   хирқа,   пашмин   кулоҳ,   сажжода);   3.   Инсон   яшаб
турган   моддий   олам   (замин,   осмон,   дарё,   хуршеду   моҳ,   сангу,   чўб,   дару
девор,   равоқу   минбар,   масжиднинг   меҳроби,   хонақоҳ,   айвон   ва   подшоҳ
тахти);   4.   Ғайб   олами   (дўзах,   Жаброил,   фаришталар,   маҳшар).   Демак,   шоир
“сўхт”   радифли   7   байтли   ғазалида   илоҳий   муҳаббатнинг   улуғворлигини
тўлиқ акс эттира олган. Пейзаж тасвири манзараси байтларда ҳаққонийликни
касб этган. Барча табиат манзаралари лирик қаҳрамон ноласидан кул бўлиши
шоирона   поетик   тасвир   ҳисобланади.   “Жаброилнинг   қаноти   оловланди”,   –
деб у Пайғамбаримиз меърож кечасидаги воқеага истиора қилмоқда. 
Шоирнинг   “сўхт”   радифли бир қанча ғазаллари бор. Улуғ қалб соҳиби
бўлган   Шаҳдий   илоҳий   жамолнинг   тажаллий   этиш   қудратини   реал
тасвирлаган: 
Агар он мо ҳ дарояд дар чаман гулзор хоҳад сўхт,
Ҳазорон булбули бечораи афгор хоҳад сўхт. (1275/1, 92 б
)
(Мазмуни:   Агарда   ой   юзли   нигор   чаманга   кирса,   гулу   гулзор   унинг
шавқидан куяди, мингларча бечораю афгор бўлган булбуллар ҳам куяди). 
Шоир ижодида трагизм кайфияти етакчилик қилади, чунки ишқ йўлида
чеккан   азоби,   фироқ  дарди,   замонадан   задалик,   одамларнинг   парокандалиги
уни   шу   кўйга   солади.   Ишқ   қудрати   шоир   ғазалларида   орифона   маънолар
билан   бирга   келади.   Ориф   қалби   тимсолида   илоҳий   қудрат   ва   ҳақиқатни
кўради.   Лирик   қаҳрамон   ижодида   ошиқнинг   ғайб   оламидаги   мушоҳадалари
ва мужоҳадаси ёрқинроқ тасвирланган. 
Зи оҳи ин  унунам гармии саҳрои маҳшар сўхт,ҷ
Дари фирдавсу Туби, ки  ўйи ҳавзи Кавсар сўхт. (1275/1, 92	
ҷ б
)
(Мазмуни:   Ишқ   ноласидан   маҳшар   саҳроси,   жаннат   эшиги,   Туби   ва
Кавсар ҳовузи ёнди).
Байтдаги  “маҳшар”, “фирдавс”, “туби”, “ҳавзи Кавсар”  ғайб оламига
боғлиқ тасвирлар бўлиб, бевосита ирфоний талқинга эга. “Маҳшар” истилоҳи
Шаҳдий  шеърларида  кўп такрорланади,   шунинг  учун  ушбу жойни олимлар:
“...тўпланиш, йиғилиш жойи, яъни Исломда дунё тугагач, инсонлар тирилиб,
147 ўрнидан   туриб   тўпланадиган   ва   сўроқ   қилинадиган   жой...”,   –   деб
таърифлашади[21,302].   “Оҳи   жунун”   -   ишқнинг   куч   қуввати;   “саҳрои
маҳшар”   –   қиёмат   майдони;   “фирдавс”   –   жаннат   бўстонидир.   Ошиқнинг
маъшуқасига   ишқи  шунчалик   кучлики,  борлиқ   унинг   ишқи   шуъласида   олов
курасига айланади. Ғулув санъати ғазал таъсирчанлигини оширган.
Шаҳдий   ҳар   доимгидек   бу   байтда   сўфиёна   қарашлари   билан   ошиқона
ҳиссиётларини баён этади. 
Дўзах чи заҳра дорад з-ин оҳи оташинам,
Парвои боғи  аннат, тарси сақар надорам. (1275/1, 108ҷ б
)
  (Мазмуни:   Оловли   ноламга   дўзах   чидамайди,   чунки   мен   на   жаннат
боғи гўзаллигига ва на сақар даҳшатларига парво қиламан). 
Баъзи   ғазалларида   табиат   тасвири   ҳис-ҳаяжон   билан   ифода   этилган.
Ёмғир ёғишини фонетик тақлид билан “шир-шири борон”, - деб ифода этгани
адабий аҳамиятга молик. 
Гармии ботин бисўхт пай зи паю раг ба раг,
Сина ҳама пок шуд, шир-шири борон расид.(1275/1, 101 а
)
(Мазмуни:   Ички   олам   тафтидан,   томир-ма   томир   вужудим   куйди.
Қалбим бутун покиза бўлганида, ёмғир шивирлаб ёғди).
Шоир   қалби   куйиши   билан   ёмғир   ёғиши   ўртасида   қандай   алоқа   бор
дейсизми?   Мисра   бошида   келган   “гармии   ботин”,   “сина   ҳама   пок   шуд”
сўзлари Аллоҳнинг раҳматига боғлиқ. Ёмғир – ирфоний талқинда Аллоҳнинг
раҳмати   ҳисобланади.   Негаки,   ёмғир   майин   ва   шивирлаб   ёғса,   барча
мавжудот   учун   кони   фойда.   Илоҳий   нусрат   ошиқ   қалбининг   ҳар   замон
покланишига ундайди. Ҳақиқатдан, ёмғир оловни ўчиради, шунинг учун қалб
оловини   раҳмат   ёмғири   мусаффо   қилиши   истиорадир.   У   шеърий
тасвирларида “реал тасвирлар”ни ҳаёт билан боғлиқ ҳолда истифода этади. 
Юсуф омад дар Ватан аз сўи Миср,
Кўр буд Яъқуби нобино шукуфт. (1275/1, 88 б
)
(Мазмуни: Юсуф Мисрдан ўз ватани (Канъон)га келди. Яъқуб кўр эди,
шифо топди).
148 Хусусан, Юсуф сурасининг 87 оятида Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига
қилган насиҳатини Аллоҳ таоло Қуръони каримда келтиради: 
ِ?لِلَّها ِحْو?ر ن ِم او	ُسَأْیَت 	َلاَو  ِه	یِخَأَو 	?َف	ُسو	ُي ن ِم 	?او	ُس?سَحَتَف او	ُبَهْذا 	?يِن	َب ا	َي
(“Эй   ўғилларим!   Борингиз-да,   Юсуф   ва   унинг   укасини   излангиз   ва
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз...)  [80,246] .
Шаҳдий   ғазалларида   илоҳий   тажаллиётни   пейзаж   манзараларида
кузатарди.   У   моддий   дунёни   тарк   этмайди,   балки   моддий   дунё   билан
маънавий   дунёни   тавсиф   этади.   Ёр   жамолининг   шуъласи   оламни   мунаввар
қилиши,   унинг   уйига   раҳмат   ёмғири   ёғиши,   боғида   гуллар   гуллаши,   ғори
олдида   булбуллар   сайраши   табиатнинг   барча   ҳодиса-воқеалари   лирик
қаҳрамоннинг орифона мушоҳадасидан дарак беради. 
Коинот   ҳодисалари   билан   боғлиқ   ҳолда   илоҳий   жамол   шуъласини
тасвир   этиш   валийсифат   шоирларга   хос   ҳодиса.   Бир   ғазалида   уйига   “абри
раҳмат”   нур   таратганини   баён   этиб,   бу   билан   Аллоҳнинг   лутфу   карамини
эсалайди.   Албатта,   ёмғир   табиат   ва   инсон   учун   кони   фойда   неъматлардан
ҳисобланади.   Сажжодий   жамол   шуъласини   “тажаллиёти   илоҳий   ...   мазҳари
сифоти мутакассира”, – деб билади[120,227].
Аз партави  амолаш олам бишуд мунаввар,	
ҷ
Борид абри раҳмат имшаб ба хонаи мо. (1275/1, 48 б
) 
(Мазмуни: Унинг жамоли олийси шуъласидан олам мунаввар бўлди, бу
кеча уйимизга раҳмат булутларидан ёмғир ёғди).
Унинг   шеърларида   маҳзунлик,   инсон   нуқсонларидан   задалик,   фожеъ
кайфият   етакчилик   қилади.   Шоир   Мажнундек   сарсон   бўлишини   навбатдаги
байтда изоҳлаб беради:
Саргашта дар саҳори ғам гаштем чандин солҳо,
Лайл  ку	
ӣ ҷ о пурсад яке Ма нуни ин афсонаро.(1275/1, 45	ҷ а
)
(Мазмуни: Бир неча йил маҳзунлик саҳросини кездим, аммо Лайли ҳеч
қачон афсона бўлган Мажнун ҳолини сўрамайди).
“Саҳрои   ғам”   –   фони   ва   синов   дунёси   бўлса,   шоир   ана   шу   саҳрода
аламзадалик   билан   Лайлиси   (маъшуқаси)ни   қидириш   билан   овора.   Лирик
149 қаҳрамон   “саҳрои   ғам”,   -   деб   дашту   даманни   назарига   илмаган,   балки
ўхшатиш   ва   истиора   санъатлари   орқали   ошиқнинг   қайғули   қалбини
тасвирлаб, ўз қалбидан маъшуқини қидирмоқда. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   шоир   ижодидаги   ғазаллар   тасвири   нафақат
табиат   манзарасини,   балки   шу   билан   бирга   инсоннинг   зоҳирий   ва   ботиний
оламини,   малакут   ва   жабарут   оламини   тасвирлаган.   Дунёнинг   ранг-баранг
жилваланишлари,   ўзгаришлари,   янгиланишлари,   табиатнинг   турфа   сиру
асрори, ҳодиса ашёлари, баҳорнинг уйғониши, наврўз айёми, дарахтларнинг
кўкариб,   гуллаб,   мева   боғлаши,   ишқ   шўри,   маънавий   камолот   олами,
чунончи, инсон олами билан боғлиқ руҳий ҳаёт, ғайб олами, маҳшар олами,
жаннат   ва   дўзах   олами   шоир   шеърияти   руҳига   сингиб   кетган.   Шоир
тасвирларида   коинот   ва   коинотдан   ташқари,   ғайб   олами   ишқ   моҳиятини
англаш   учун   хизмат   қилади.   Шоир   илоҳий   маърифатни   англашда   табиатни
восита   деб   билади.   Лирик   қаҳрамон   руҳий   оламида   пейзаж   тасвири   Ёр
васлига етиш ва унинг қудратини мушоҳада қилиш востасини ўтаган.
Учинчи боб бўйича хулосалар
Шаҳдий   ғазалларида   тасаввуфий   маъно-мазмун   билан   биргаликда
ҳаётий   ишқ   муҳаббатни   ҳам   тараннум   этиб,   кўпроқ   анъанавий   тасвирлар
орқали орифона ва  ошиқона  ғояларни баён  этади. Шу  сабабдан  шеърларида
сўфиёна   руҳ   ифори,   маломатийлик   таълимоти   таъсири   кенг   миқёсда   талқин
этилган.
Шаҳдий   ҳам   кўпгина   мумтоз   шоирлар   каби   азалий   ишқ   мавзусига
алоҳида   эътибор   қаратади.   Ишқ   мавзуси   доирасида   инсоннинг   олий
ҳақиқатга  ва  Ҳақ  маърифатини англашга   кўп бора  мурожаат  этади.  Шунинг
учун   шеъриятида   комил   инсон   ахлоқи   ва   гўзал   хулқ   намунаси   бўлган
Пайғамбаримиз сийратини кўп бора эсалайди. Шоир шеъриятининг нафосати
ва унинг латофати айнан шу жараёнда янада бўртиб чиқади. 
Шаҳдий   шеъриятининг   жанрий   таркиби   ғазал,   соқийнома,   мухаммас,
маснавий,   мустазод   ва   бошқа   турдаги   кичик   лирик   жанрлардан   иборат.   Бу
жанрлар   ичида   ғазал   етакчи   мавқега   эга.   Шоир   шеъриятида   мумтоз   поетик
150 мезонлар ва меъёрлар қатъий риоя этилган. Лирик жанрларда ташбеҳ, мажоз,
истиора,   талмеҳ,   тажнис,   ийҳом   ва   такрор   санъатлари   воситасида   шоир   ўз
шеърларини сайқал бериб, унинг мундарижасида сўфиёна руҳини сингдириб
боради. 
Шоир   соқийномаларида   бадиий   образлар   ва   шоирона   ишоралар
яширинган   бўлиб   бу   ҳол   Шаҳдий   шеъриятининг   маънавий   бойлигидан
далолат   беради.   Ундаги   мавжуд   рамзий   образлар   ва   соқийга   қилинган
мурожаати   салаф   шоирлар   ижодидан   таъсирланганини   кўрсатади.   Лекин
шундай   бўлиши   билан   бирга   бу   туркум   шеърларда   мужассамлаштирилган
ҳаётий   ҳақиқатлар   шоир   бадиий   тафаккурини   идрок   этиш,   унинг
дунёқарашини,   шахсиятидаги   хусусиятларни   англашга   янада   кенгроқ   имкон
беради.
Шаҳдий ғазалларида маърифатни англаш учун табиат тасвири ва унинг
алоҳида унсурлари тасвири муҳим хусусиятга эга. Жамият ҳаётидан тортиб,
табиат   ҳодисалари,   ҳол   илми   ва   ғайб   олами   билан   боғлиқ   образлар   кўплаб
шеърларида   рамзий   маънолар   билан   қоришиқ   ҳолда   келади.   Шунинг   учун
пейзаж   тасвири   унинг   шеърларида   сўфиёна   руҳ   касб   этган.   Шоир
шеъриятидаги   яна   бир   муҳим   рамзий   тасвир   “Санги   Сиёҳ”   тасвиридир.   Бу
тош   тасвири   салаф   шоирлар   ижодидаги   тош   тимсоли   тасвирининг   акси
ўлароқ   ибодат   қилиш   жойи,   қалблар   ором   оладиган   маскан,   илоҳий
маърифатни   англашга   восита   бўладиган   реал-ҳаётий   ва   тарихий   манзил
сифатида тасвирланади. Бинобарин, Санги Сиёҳ рамзидаги тасвирлар диний-
ирфоний характерга эга бўлган.
Шоир   ижодида   табиат   тасвири   нафақат   дунёни   англашга   восита
бўлади, балки илоҳий қудратни мушоҳада этиш, қалбни завқлантириш, ғайб
олами   ҳақида   тасаввурга   эга   бўлиш   ва   ғайбга   ишониш   каби   қатор   ғояларни
баён   этади.   Шу   сабабли   шоирнинг   шеърияти   ўзига   хос   ирфоний   хусусияти
билан ажралиб туради.  
151 УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Тадқиқотда   мавзу   бўйича   мушоҳадалар,   шарҳлар   ва   илмий
кузатишларни умумлаштирган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Форс-тожик адабиётшунослиги истиқлолдан кейин ўзининг янги бир
йўналишига эга бўлди. Бу йўналиш мумтоз адабиётимизнинг  мероси бўлган
манабаларини   қайта   ўрганиб   чиқиш,   адабий   мероси   собиқ   мафкуравий
талабларга   жавоб   бермаган   ижодкорлар   асарларини   илмий   жамоатчилик
ҳукмига   ҳавола   этиш,   илмийлик   мезонлари   асосида   ўрганиш,   балки   том
маънода таҳлил этиш зарурати жиҳатидан эътиборга олиш каби хусусиятлар
билан ажралиб туради. Чунки миллий маънавиятимизнинг таркибий қисмини
ташкил   этувчи   адабиётимизни   ҳар   томонлама   ўрганиш   бугунги   куннинг
мақсад   ва   вазифаларидан   бири   саналади.   Ана   шундай   истеъдодли
шоирлардан бири Ҳожи Муҳаммад Шаҳдийнинг ҳаёти ва фаолияти мустабид
тузумнинг   ғоявий   тақиқларига   учраб,   Қўқон   адабий   муҳити   вакиллари
орасидан   тушириб   қолдирилди.   Ваҳоланки,   Шаҳдий   ўз   замонасининг   етук
интеллектуал   салоҳиятга   эга   шоири   эди.   Ижодида   давр   адабий   муҳити
таъсири,   ижтимоий-сиёсий   ҳаёт   билан   боғлиқ   воқеалар   жилоси   кўриниб
турарди.   Хусусан,   комил   инсон   ахлоқи   борасидаги   фикрлари   давр
шеъриятида муҳим аҳамият касб этди.
2. Қўқон   адабий   муҳитининг   пешқадам   шоирларидан   ҳисобланган
Шаҳдий  XVIII  асрнинг  охирида  Қўқон  адабий-маданий муҳитига  сермаҳсул
ижоди билан кириб келди. У юксак инсоний фазилатлари ва адабий фаолияти
билан халқ ичида шуҳрат қозонди. Замондош шоирлари каби баракали ижод
қилиб,   “Мавлоно   Шаҳдий”,   “Эшон   Шаҳдий”,   “Мавлавий   Шаҳдий”   номлари
билан   ўз   даврининг   манбаларида   тилга   олинди.   Шаҳдий   ижодига   шоир
яшаган   давргача   бўлган   даҳо   салаф   шоирлар,   хусусан,   Румий   ва
Ҳофизларнинг   давомчиси   сифатида   қараш   керак.   Шу   билан   биргаликда,
унинг бой меросини бошқа шоирлар ижоди билан қиёсий ўраганиш зарур.
152 3. Шаҳдийдан   бой   адабий   мерос   қолган.   Унинг   асарлари   ўз   даври
адабий   доираларида,   хусусан,   Ўратепа   адабий   муҳитида   юксак   баҳоланиб,
шоир   ижодини   бир   қатор   унга   замондош   шоирлар,   тарихнавислар   ва
тазкирачилар эътироф этишган. Тадқиқотимиз жараёнида Шаҳдийнинг ҳаёти
саналари,   таржимайи   ҳоли,   бошқа   юртларга   сафар   қилганлиги,   тариқат
аҳлидан бўлганлиги ва устозлари ҳақида аниқлик киритилди. Шоир девонида
жами 556 та форсча ғазал, 21 та ўзбекча  ғазал, 40 та мурабба соқийнома, 32
та мухаммас, 1 та мустазод ва 1 та маснавий жанридаги шеърлар ўрин олган.
Бугунги   кунга   қадар   шоир   девонининг   32   та   нусхаси   бизгача   етиб   келгани
аниқланди.   Бундан   ташқари,   турли   баёз   ва   кашкулларда   шоир   адабий
меросидан   намуналар   келтирилган.   Бу   эса   Шаҳдийнинг   серқирра,   дилбар
шоир бўлгани, халқ дили ва тилига яқин шеър ёзганидан далолат беради.
4. Шоир   асл   мақсадини   ахлоққа   йўналтиргани,   комил   инсон   тарбияси
бош   ғояси   бўлганлиги   учун   девонида   тасаввуфий   ғоялар   таъсирини
сезиларли   даражада   учратиш   мумкин.   Ижодида   Қуръони   карим,   ҳадиси
шариф,   валий   зотлар   маноқиблари   ва   мутасаввиф   шоирлар   ижодининг
таъсири   яққол   кўзга   ташланади.   Нафсни   маломат   қилиш,   ибодатга   бефарқ
бўлмаслик,   пир   хизматини   қилиш,   руҳни   тарбиялаш,   қалбни   поклаш   ва
тасаввуфий   мотивларга   бой   шеърлар   шоир   девонининг   катта   қисмини
эгаллайди.   Шоир   ғазалларида   яссавия,   қодирия,   кубравия,   нақшбандия   каби
тариқатларга   оид   мазмун   ва   ғоялар   кенг   ўрин   эгаллайди.   “Шоҳ   Нақшбанд”,
“Ғавс   ул-аъзам”,   “Пир”   каби   риторик   мурожаатлари   билан   кўп   бора   Хожа
Баҳоуддин   Нақшбанд   ва   Абдулқодир   Жилонийни   тилга   олади.   Ўзига   хос
услуб   билан   сунний   тасаввуфга,   маънавий-маърифий   ғояларга   таяниб
ошиқона ва орифона ғазаллар ёзади. Айниқса, ҳамд, наът, шафоат, муножот
ва   қиёмат   мавзуси   борасидаги   ғазаллари   шоирнинг   чуқур   тафаккур   соҳиби
эканлигини кўрсатади.
5. Шаҳдий   девони   ғоявий   мазмунидан   маломатийлик   руҳи   таъсири
сезилиб   туради.   Бу   борада   шоир   Шарқ   мумтоз   даҳо   шоирлари   Жалолиддин
Румий,   Қосим   Анвор,   Аҳмад   Жомий,   Саъдий   Шерозий,   Ҳофиз   Шерозий,
153 Камол   Хўжандий,   Мавлоно   Лутфийга   пайравлик   қилиб,   тасаввуфий
дунёқарашларидан   таъсирланган.   Шоир   Боязид   Бистомий,   Хожа   Ибодуллоҳ
Толиб,   Сўфи   Ғани,   Эшон   Шаҳид   ва   Хожа   Убайдуллоҳ   Соликни   маънавий
камолот йўлидаги пирлари деб билади. Бу етук зотлар руҳий тарбияси билан
шоир   ижодида   тасаввуфий   дунёқараш   шаклланиб   ошиқона,   риндона,
орифона ғазаллар ёзишига ундади.
6. Шаҳдий   соҳибдевон   ва   зуллисонайн   ижодкор   эди.   У   нафақат   форс-
тожик   тилида,   балки   ўзбек   тилида   ҳам   ғазаллар   ёзди.   Шаҳдийнинг   ўзбекча
ғазалиёти мазмун ва шаклга кўра, Хожа Аҳмад Яссавий, Бобораҳим Машраб,
Хожаназар   Ҳувайдо   шеърларига   яқин.   Аммо   айрим   ўринларда   улардек
мазмуни   теран   ва   бадиияти   жозибали   ғазаллар   ёзишга   муваффақ   бўлмаган.
Бироқ шундай бўлса ҳам ўзбек тилида соддароқ ва халқчил ғазаллар ёзишга
муваффақ   бўлган.   Ўзбекча   ғазаллари   тўлақонли   маломатийлик   руҳида
ёзилгани   билан   ажралиб   туради.   Шоирнинг   адабий   мероси   мавзу-
мундарижаси   ўз   аҳволининг   шарҳи,   ижтимоий   вазият,   давр   ва   даврон   аҳли
жафосидан   шикоят,   ҳамд-у   наът,   жамият   дардларига   даво   излаш,   панд-у
насиҳат   ҳамда   илоҳий   ва   мажозий   ишқдан   таркиб   топгани   билан
аҳамиятлидир. Илоҳий муҳаббат  борасидаги  фикрлари мутасаввиф  шоирлар
ижоди билан ҳамоҳанг бўлиб, кўпроқ Румий ва Ҳофиз маслагига эргашади.
7. Шоир   мероси   гарчи   тасаввуфий   характерга   эга   бўлса   ҳам,   бошқа
замондош   шоирлари   қатори   бадиий   санъатлардан   ташбеҳ,   истиора,   лаффу
нашр,   такрор,   ийҳом   ва   муламмаъдан   кенг   фойдаланади.   Шоир   девонини
кузатар   эканмиз,   тизимли   тартибда   ҳамд,   наът,   муножот,   ҳасбия,   ишқия,
хамрия,   баҳория,   марсия   мазмунли   ғазаллари   келади.   Шу   жиҳатдан   унинг
ижоди   ғоявий-бадиий   мазмуни   шахс   камолоти,   одамийлик,   самимийлик,
фидоийлик ва шарқона ахлоққа асосланади.
8. Форс-тожик   адабиётида   фикрни   соқийга   мурожаат   орқали   ифода
этиш дастлаб Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Умар Хайём ижодида учраса,
кейинчалик   соқийнома   жанридаги   шеърлар   Саъдий   Шерозий,   Жалолиддин
Румий ва Ҳофиз Шерозий каби даҳо шоирлар ижодида янада тараққий топди.
154 Шаҳдий   ана   шу   салаф   шоирлар   ижодига   пайравлик   қилиб   соқийнома
мазмунли   ғазал,   мустазод   ва   мураббаъ   ёзди.   Соқийнома   мазмунли
шеърларида соқийга мурожаат этиб ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий,
табиат манзаралари тасвири ҳасби ҳол мазмунидаги фикр кечинмалари уйғун
ҳолда ифодаланган. Шаҳдий соқий, журъа, жом, майхона, хум каби образлар
билан ўз шеъриятини ранг-баранг этиб давр адабий муҳити такомилига ҳисса
қўшди.
9. Шаҳдий   лирикасида   табиат   тасвирининг   ўзига   хослигини   ирфоний
тимсоллар   билан   бойлигида   кўриш   мумкин.   Сўфиёна   маъно-мазмун   шоир
ғазалиётида кўпроқ баҳор фасли тасвири билан уйғун келади. Ватан тасвири,
инсоннинг   руҳий   олами   тасвири   ва   ғайб   олами   тасвирига   тизимли   кириб
боради.   Дастлаб   зоҳирий   оламни   тасвир   этса,   изидан   қалбий   мушоҳада   ва
диний   нақллар   орқали   ғайб   оламини   тасвир   этади.   Бу   эса   Шаҳдий
дунёқараши ва унинг табиат борасидаги теран тафаккурини белгилаб беради.
10. Инсон   қалби   доимо   эзгуликка   мойил.   Шаҳдий   ана   шу   эзгулик   ва
сокинликни   умри   давомида   хилват   ичра   узлат   қилишда   топди.   Санги   Сиёҳ
тасвири шоир ижодида тасаввуфий тимсол сифатида кўп бора тилга олинади.
Салаф шоирлар ижодида майхона ва бутхона каби тасвирлар рамзий маънода
келган   бўлса,   Шаҳдий   ижодида   Санги   Сиёҳ   тасвири   ҳам   рамзий   маънодаги
ибодат ва илоҳий қурбат ҳосил қилиш макони бўлиб келади. Шу эътибордан,
Санги Сиёҳ тасвири шоир ижодида тасаввуфий характерга эга.
11. Шаҳдий   ижоди   XVIII   ва   XIX   асрлар   Қўқон   адабий   муҳити
анъаналарини   ўзида   мужассам   этди   ва   давом   эттирди.   Унинг   орифона,
ошиқона,   риндона   ва   сўфиёна   маъноларга   бой   шеърлари   кейинги   давр
ижодкорлари   учун   ўзига   хос   мактаб   вазифасини   ўташи   мумкин.   Шаҳдий
шеъриятининг   фазилати   ҳам   руҳий   тарбия   борасидаги   қарашларида   намоён
бўлади.
155 156 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методолигик аҳамиятга
молик нашрлар
1. «Буюк   алломалар,   адиб   ва   мутафаккирларимиз   ижодий   меросини
кенг   ўрганиш   ва   тарғиб   қилиш   мақсадида   ёшлар   ўртасида   китобхонлик
танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент Қарори //«Халқ сўзи»
газетаси. 2018 йил, 
15-май.
2. Мирзиеёв Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобарлик   –   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг   кундалик   қоидаси   бўлиш
керак. – Т:. Ўзбекистон НМИУ, 2017. – 5 б.
3. Мирзиёев   Ш.   М.   Қонун   устуворлиги   ва   инсон   манфаатларини
таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2017. – 32 б.
4. Мирзиёев   Ш.М.   Тинчлик,   маърифат   ва   бунёдкорлик   йўлида
ҳамкорлик // «Халқ сўзи» газетаси. 2016 йил, 19 октябр.
5. Мирзиёев   Ш.М.   Халқимизнинг   розилиги   бизнинг   фаолиятимизга
берилган энг олий баҳодир. – Т:. Ўзбекистон НМИУ, 2018. - 508 б.
II. Илмий назарий адабиётлар
1) Миллий нашрлар
6. Абу Наср Фаробий. Шеър санъати. – Т:. Адабиёт ва санъат, 1979. – 186  c.
7.   Алишер   Навоий.  “Хазони  ул-маоний”даги  наът   ғазаллар.   –  Тошкент:
Ноширлик ёғдуси, 2010. - 112 б .
8. Асадов   М.   Соқийнома:   Тарих   ва   поетика.   –   Тошкент:   “Тафаккур”
нашриёти, 2020. - 352 б.
9. Атоуллоҳ   Ҳусайний.   Бадойиъу-с-санойиъ   (аруз   вазн   ва   бадиий
воситалар   ҳақида).   –   Т:.   Ғафур   Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва   санъат
нашриёти, 1981. - 400 б.
157 10. Ахунжанов   Э.   Кутубхонашунослик,   архившунослик,   китобшунослик:
назарияси ва тарихи. – Тошкент: Тафаккур-Бўстон, 2011. - 520 б.
11.   Бобобеков Ҳ. Қўқон тарихи. – Т:. “Фан”, 1996. - 240 б.
12.   Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. – Т:. Ўзбекистон, 2002. - 557 б.
13.   Ҳабибуллаев   А.   Адабий   манбашунослик   ва   матншунослик.   –
Тошкент: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 2000. - 134 б .
14.   Ҳаққулов И. Шеърият руҳий муносабат (адабий танқидий мақолалари.
– Т:. Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990. - 240 б. 
15.   Ҳаққулов И. Тасаввуф ва шеърият. – Т:. Адабиёт ва санъат нашриёти,
1991. - 184 б. 
16.   Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. – Т:. Шарқ, 1999. - 240 б.
17.   Ҳожиаҳмедов   А.   Шеърий   санъатлар   ва   мумтоз   қофия.   –   Т:.   Шарқ,
1998. - 160 б. 
18.   Ҳомидий Ҳ. Тасаввуф алломалари. – Т: .  Шарқ нашриёти, 2009. - 208 б.
19.   Исҳоқов   Ё.   Нақшбандия   таълимоти   ва   ўзбек   адабиёти.   –   Т:.   Халқ
мероси, 2002. - 174 б. 
20.  Исҳоқов Ё. Сўз санъатининг санъатлиги. – Т:. “ Ўзбекистон ”, 2014. - 320 
б.
21.   Ислом   энциклопедияси.   Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси.   –   Т:.
Давлат илмий нашриёти, 2017. - 614 б.
22.   Каттаев К. Махдуми Аъзам ва Даҳбед. – Самарқанд: Сўғдиён, 1994. - 
123. б.
23.  Комилов Н. Маънолар оламига сафар. – Т:. Тамаддун, 2012. -  316 б .
24.   Комилов   Н.   Тасаввуф.   –   Т:.   “Мовароуннаҳр”   нашриёти   ҳамда
“Ўзбекистон” НМИУ, 2009. - 447 б.
25.   Комилов   Н.,   А.   Қурбонбеков.,   М.   Имомназаров.,   Б.   Назаров.,   Г.
Рихсиева., М. Қаландаров. Бадиий адабиёт  ва тасаввуф  тимсоллари. –
Тошкент: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 2010. - 200 б. 
26.   Маллаев Н. Узбек адабиёти тарихи (1 - китоб). – Т.: «Ўқитувчи», 1976.
- 659 б.
158 27. Муҳаммад   Нуруллоҳ   Сайдо   ал-Жазарий.   Тасаввуф   сирлари.   –
Тошкент: Мовароуннаҳр, 2000. - 118 б.
28.   Муҳиддинов М.  Комил инсон - адабиёт идеали. – Т:. Маънавият, 2005.
- 208 б.
29.   Муҳиддинов М.  Нурли қалблар гулшани. – Т:. Фан, 2007. - 168 б.
30.    Муродов   А.   Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан . –  Т.:  Фан ,   1971 .
-   128 б.
31.   Ўзбекистон   Миллий   Энциклопедияси.   5 -том.   –   Т:.   Давлат   илмий
нашриёти, 2003. -  704 б.
32.   Қаюмов   А.   Қўқон   адабий   муҳити   (XVIII-XIX   асрлар).   –   Т:.   ЎзФА
нашриёти, 1961.  -  361 б.
33.   Салоҳий Д. Тасаввуф ва бадиий ижод. – Т:. Наврўз, 2018. - 186 б.
34.   Шодиев   Э.   XIX   аср   Хўқанд   шоирлари   ижодида   зуллисонайнлик
анъаналари. Тожик адабий алоқалари тарихидан. – Т:. Ўқитувчи, 1988.
- 195 б.
35.   Шукуров Н. Услублар ва жанрлар. – Т:. Адабиёт ва санъат ,  1978.   –  182
36.   Сирожиддинов   Ш.,   Юсупова   Д.,   Давлатов   О.   Навоийшунослик.   1
китоб. – Т:. Тамаддун, 2018. - 522 б. 
37.   Улуғов А. Адабиётшунослик назарияси. – Т:. Ғафур Ғулом номидаги
нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 308 б.
38.   Умуров Ҳ. Адабиёт назарияси.  Дарслик .   – Т:. Шарқ, 2002. - 256 б.
39.   Саъдиев   С.   Нақшбандия   ва   таъсири   он   ба   адабиёт.   –   Самарқанд:
Донишгоҳи давлатии Самарқанд, 2001. - 135 с.
40.   Сем ё нов   А.   А.   Собрание   восточн ых   рукописей   Академии   наук
Узбекской ССР. Том 01. – Тошкент: Наука, 1952. - 440  с.
41. Хў ақулов   С.   -   Адабиёти   давраи   бедории   милли   то ик.   –   Тошкент:ҷ ҷ
“Миллий энциклопедия”, 2015. - 398 с.
2) Хорижий нашрлар
42. Абдуллоҳ   Ансор .   Табақоту-с-с фия/бо   таҳқиқ   ва   тасҳиҳи   Карим	
ӣ ӯ
Замон . – Теҳрон: Таҳур , 1343. - 789 с.	
ӣ ӣ
159 43. Абулқосим  Қушайр .  Рисолаи Қушайрия/  бо  тасҳиҳ  ва  тар имаи  Абуӣ ҷ
Али Усмон . – Теҳрон: Интишороти сухан. 1353. - 654 с.	
ӣ  
44.   Абулҳусайн Зарринкуб. Нақди адаб :  усту ў дар усул ва равишҳо ва	
ӣ Ҷ ҷ
мубоҳиси наққод  бо баррас  дар таърихи нақд ва наққодон. Ду  илд	
ӣ ӣ ҷ
дар   як   му аллад.   Чопи   ҳафтум.   –   Теҳрон:   Муассисаи   интишороти	
ҷ
Амири кабир, 1382. - 418 с.
45.  Айн  С. Намунаи адабиёти то	
ӣ ҷ ик. – Душанбе: Адиб. - 2010.- 447  с аҳ .
46.   Али   бини   Усмон   Ҳу вир .   Кашф   ул-маҳ уб.   –   Теҳрон:   Эрон,   1343	
ҷ ӣ ҷ
ҳ.ш. - 257 с.
47.  Амирқулов С. Адабиёти то ик дар нимаи якуми асри 	
ҷ XIX . – Душанбе:
Нашрияи УДТ, 1980. - 102 с.
48.   Амирқулов   С.   Нигоҳе   ба   инкишофи   таърихии   адабиёти   то ик   дар	
ҷ
Мовароуннаҳр  (қарни   XIX , мунтахаби  мақолаҳо).  – Душанбе:   Ирфон,
2010. - 139 с.
49. Аҳмад Гулчин Маъон . Корвони Ҳинд. – Теҳрон: Интишороти остони	
ӣ
Қудси Разав , 1387. - 867 с.	
ӣ
50. Бертельс Е. Э. Адабиёти форс  дар Осиёи Миёна. - Москва: Советское	
ӣ
Востоковидения, 1948. - 227 с.
51.   Бертельс   Е.   Э.   История   персидско-таджикиской   литературы.   –
Москва: Издатеьство восточной литературы, 1960. - 227 б.
52. Брагинский   И.С.   К   изучению   ўзбекского-таджикиских   литературы
связев.   В.   Взаимосвязи   литератур   Востока   и   Запада.   –   М:.   Издо-во
вост. Литературы, 1961. - 148 с.
53.   Девонаев   Шамсулло.   Аналҳақ   –   киштишикастагонем.   (Гулчини
мақолаҳо). - Душанбе: Деваштич, 2005. - 132 с. 
54.   Доктор Қосим Анвор. Мабонии ирфон ва тасаввуф. – Теҳрон: Таҳур ,	
ӣ
1370. -189 с.
55.  Зеҳн  Т. 	
ӣ Санъати Сухан. – Душанбе: Маориф, 1992. - 304 с. 
56.   Католог   Восточных   рукописей   АН   Таджикиской   ССР.   Под.   Ред.   А.
Мирзоева и М. И. Занда. Т. З. – Душанбе: Дониш, 1968.  - 440 с.
160 57.   Лутфал  Суратгар. Та аллиёти ирфон дар адабиёти форс . – Теҳрон:ӣ ҷ ӣ
Интишороти Ибни Сино, 1348. - 120 с.
58.   Мирзоев   А.   Адабиёти   асри   ХVII-XVIII-и   то ик/барои   синфи   IХ.   –	
ҷ
Душанбе: Ирфон, 1970. - 347 с.
59.  Мирзозода Х. Материалҳо аз таърихи адабиёти то ик/асрҳои ХVI-XIX	
ҷ
ва   ибтидои   асри   ХХ/   барои   омўзишгоҳҳои   педагогии   ғоибона.   –
Душанбе: Саталинобод, 1956. - 241 с. 
60.   Мухторов   А.   Дильшод   и   её   место   в   истории   общественной   мысли
таджикского   народа  в  XIX  начале   ХХ  вв.   –   Душанбе:   Дониш,  1969.   -
372 с.
61.   Мухторов А. Метерилы по истории Уратюбе. – Москва: Издательство
Восточной литература, 1963. - 136 с.
62.   Муҳаммад   Закариё   Роз .   Тибби   руҳон   файласуфе   Рай.   Муҳаммад	
ӣ ӣ
ибн   Закариё   Роз   /   Таълиф:   Дуктур   Муҳаммад   Муҳаққиқ.   –   Теҳрон:	
ӣ
Таҳур , 1324 ҳ.қ. - 236 с.	
ӣ
63. Муҳаммад ибн Родуён . Тар умон ул-балоға. – Теҳрон: Нашри Замон,	
ӣ ҷ
1372 ҳ. - 342 с.
64.   Наливкин Б. Краткая история. Кокандоского Ханства. – Казан: 1886. -
123 с.
65.   Сайфиев На миддин. Адабиёти то ик дар асрҳои ХВИ, ХВИИ, XVIII	
ҷ ҷ
ва нимаи аввали асри  XIX . – Душанбе: Ҳумо, 2004. -  289 с.
66.  Султонов С. Рўзгор ва осори Шаҳд . – Душанбе: Сурушан, 1998. - 175	
ӣ
с.
67.   Султонов С. Таърихи доираи адабии Истаравшан дар нимаи дуввуми
асри XVIII ва аввали асри XIX. –Душанбе: Сурушан. 2002. - 232 с.
68.  Ҳамроев  . Таърихи танқиди адаб . – Душанбе: Ирфон, 2006. - 435 с.	
Ҷ ӣ
69.   Ҳамроев   .,   Эмомали   С.   Назарияи   адабиёт.   –   Душанбе:   Деваштич,
Ҷ ӣ
2020. - 242 с.
70.   Ҳодизода   Р.   Адабиёти   то ик   дар   нимаи   дуввуми   асри   XIX	
ҷ .   –
Душанбе: Дониш, 1968. - 296 с.
161 71.   Ҳодизода   Р.,   Каримов   У.,   Саъдиев   С.   Адабиёти   то ик   (асрҳои   ХVI   -ҷ
XIX   ва   ибтидои   асри   ХХ):   Китоби   дарс   барои   мактабҳои   ол .   –	
ӣ ӣ
Душанбе: Маориф, 1988. - 416 с.
72.   Энциклопедияи   адабиёт   ва   санъати   то ик   (иборат   аз   се   илд).   –
ҷ ҷ
Душанбе:   Сарредак цияи   илмии   энциклопедияи   милли   то ик,   1988.   -	
ҷ
458 с.
III. Диний манбалар, адабиётлар
73.   Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ибн Алий Ҳаким Термизий. Маърифат ул-
асрор. (Тарж: А. М. Турсунов). – Т:. Мовароуннаҳр, 2018. - 104 б.
74.   Абу   Абдуллоҳ   Муҳаммад   ибн   Исмоил   ал-Бухорий.   Ал   -   адаб   ал   -
муфрад (Адаб дурдоналари). – Т:. Ўзбекистон, 1990. - 199 б.
75.   Абу   Абдуллоҳ   Муҳаммад   ибн   Исмоил   ал-Бухорий.   Ал-жомиъ   ас-
саҳиҳ   (Ишонарли   тўплам).   Тўрт   томлик.   –   Т:.   Қомуслар   бош
таҳририяти ,  1997. - 432 б. 
76.   Абу   Ҳомид   Ғаззолий.   Иҳё   ул-улум   ад-дин   4-жилд.   –   Т:.
Мовароуннаҳр, - 2014. - 512 б.
77.   Имом Ғаззолий. Мукошафат ул-қулуб. – Т:. Адолат, 2002. - 288 б.
78.   Имом   Ғаззолий.   Тил   офатлари.   –   Т:.   Тошкент   ислом   университети
нашриёт - матбаа бирлашмаси, 2011. - 99 б.
79. Муҳаммад   Анвар   Бадахшоний.   Ақидатут-Таҳовия   шарҳининг
талхийси.   /   тарж:   Шайх   Муҳаммад   Содиқ   Муҳаммад   Юсуф.   –   Т:.
Ҳилол-нашр, 2019. - 448 б.
80.   Қуръони   карим   маъноларининг   таржима   ва   тафсири   /   Таржима   ва
тафсири   муаллифи   Шайх   Абдулазиз   Мансур.   –   Т:.   “Сано   стандарт”
нашриёти, 2019. - 618 б.
81.   Шайх   Муҳаммад   Содиқ   Муҳаммад   Юсуф.   Нақшбандия   вазифалар
зикрлар. – Т:. Ҳилол -нашр, 2019. - 160 б.
82.   Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур.
– Т:. Шарқ нашриёти, 2010. - 280 б.
162 83.   Шайх Муҳамммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 3 Ж. – Т:.
Ҳилол -Нашр , 2016. - 656 б.
84.   Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад Мустамл  Бухор . Шарҳ ат-таарруфӣ ӣ
ли-мазҳаб   ат-тасаввуф   //   зери   таҳрири   Муҳаммад   Равшан.   –   Теҳрон:
Интишороти асотир, 1363-1366 ҳ.ш. - 492 с.
IV. Қўлёзма ва тошбосма асарлар
85.   Баёзи   Муҳйи.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар №9874. 
86.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №10483.
87.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №144.
88.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №3555.
89.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №3651 .
90.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №381.
91.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №4702.
92.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  фондидаги №6333.
93.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №9124.
94.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №9229.
95.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №143.
96.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  №1039.
163 97.   Девони   Шаҳдий.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент   шарқшунослик
институти қўлёзмалар фонди. Инвентар  фондидаги №1039.
98.   Девони   Шаҳдий.   Хусусий   кутубхонамиздаги   қўлёзма   фонди.
Инвентар №Х/1.
99. Исҳоқхон-тура.   Таърихи   Фарғона.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент
шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди. Инвентар №1047.
100. Мирзо Олими Хўқандий бинни Мирзо Раҳими Тошкандий. Ансоб ус-
салотин   ва   таворихи   ҳавоқин.   А.   Беруний   номидаги   Тошкент
шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди. Инвентар №7515.
101. Мужрим   Обид.   Тўҳфатул-обиддин   ва   анис   ул-ошиқин   (тошбосма) .
Когон матбааси, 1905 й.  
102. Хислат.   Армуғони   Хислат.   Тошбосма   нусхаси.   Тошкент
босмахонаси, 1912 й.
103.   Имомалии   Қундуз .   Таворихи   манзума.  ӣ Нусхаи   хаттии   №204
маҳфуз дар захираи дастнависи шарқии АИ  умҳурияти То икистон	
Ҷ ҷ .
104. Мулло   Ниёзмуҳаммад   ибни   Мулла   Ашўр   Муҳаммад   Хўқанд .	
ӣ
Таърихи   Шохрухия.   Нусхаи   хаттии   №2237   маҳфуз   дар   захираи
дастнависи шарқии АИ  умҳурияти То икистон	
Ҷ ҷ .
105. Радоиф ул-ашъор (Тазкираи шоирон).   Нусхаи хаттии №1628 маҳфуз
дар захираи дастнависи шарқии АИ  умҳурияти То икистон	
Ҷ ҷ .
106. Сайидғоз   Хо аи   Нола.   Баёз.	
ӣ ҷ   Нусхаи   хаттии   №725   маҳфуз   дар
захираи дастнависи Осорхонади адабии Истаравшан .  
107. Ҳо   Муҳаммад   Шаҳд .   Девон.   Нусхаи   хаттии   №1275   маҳфуз   дар	
ҷӣ ӣ
захираи дастнависи шарқии АИ  умҳурияти То икистон.	
Ҷ ҷ
108. Ҳо   Муҳаммад   Шаҳд .   Девон.   Нусхаи   хаттии   №И/1   маҳфуз   дар	
ҷӣ ӣ
захираи дастнависи Осорхонади адабии Истаравшан.
V. Луғатлар
109. Иброҳимов   Н.   Ал-қомус.   1   жилд.   –   Тошкент:   Ғафур   Ғулом
нашриёти- матбаа ижодий уйи, 2017. - 565 б.
164 110. Са од   С.   Фарҳанги   истилоҳот   ва   таъбироти   ирфон .   –   Теҳрон:ҷҷ ӣ ӣ
Таҳур , 1370 ҳ. - 
ӣ 857 с. 
VI. Бадиий адабиётлар
111. Абдулкарим Фазлий Намангоний . Мажмуаи шоирон (М. Ҳасаний). –
Тошкент: «Ф ан » нашриёти давлат корхонаси, 2018. - 338 б.
112. Аҳмад Яссавий.  Девони ҳикмат. – Тошкент:  Ғафур Ғулом  номидаги
Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992. -204 б.
113. Аҳмад Яссавий.  Девони ҳикмат. – Тошкент:  Ғафур Ғулом  номидаги
Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1992. - 204 б.
114. Алишер   Навоий.   Маҳбуб   ул-қулуб/Насрий   баён   муаллифи   Иноят
Махсумов. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2019. - 320 б.
115. Амирий.   Девон.   (Ўзбек   тилидаги   шеърлар)./   Нашрга   тайёрловчи   М.
Қодирова, Масъул муҳаррир Х. Расул. – Т:. Фан, 1972. - 360 б.
116. Бобораҳим Машраб. Агар ошиқлигим айтсам (ғазаллар). – Т:. Ғафур
Ғулом нашриёти, 2004. –  98 б.
117.   Бобораҳим   Машраб.   Мабдайи   нур   (Сайланма   ғазаллар   ва
мустазодлар)   /Нашрга   таёрловчилар   Г.   Ниёзов.,   Қ.   Аҳмедов.   –
Тошкент: Фан, 1994. - 36 б.
118. Дилшод Барно. Танланган асарлар. Нашрга тайёрловчи М. Қодирова.
– Т:. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. - 96 б.
119. Ҳамиджон Ҳомидий. Тасаввуф алломалари. – Т:. “Шарқ” нашриёти,
2004. - 208 б.
120. Ҳазиний.   Асарлар/   Сўз   боши,   луғат-изоҳлар   муаллифлари
А.Мадаминов,   О.Жўрабоев.   Махсус   муҳаррир,   сўнг   сўз   муаллифи
Ш.Юсупов. – Т:. Маънавият, 1999. - 176 б.
121.   Ҳамидулла   Болтабоев.   Фитрат   ва   жадидчилик.   –   Тошкент:
Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. - 287 б.
122.   Маҳмуд   Асъад   Жўшон.   Пайғамбар   алайҳиссалом   меросхўрлари.   –
Т:. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 260 б.
123.  Маволоно Ҳазиний.   Девон.  –  Тошкент: Маънавият, 1999. - 176 б. 
165 124. Муҳаммад   Ҳакимхон   Тўра.   Мунтахаб   ат-таворих   (Форс-тожик
тилидан   таржимон,   муқаддима,   изоҳлар   муаллифи   Ш.   Воҳидов.   –   Т:.
Янги аср авлоди, 2010. –  716 б.
125. Тожиддин   Ёлчиқул   ўғли.   Рисолаи   азиза” /(Сабот   ул-ожизиннинг
шарҳи).   –   Т:.   Абдулло   Қодирий   номидаги   Халқ   мероси   нашриёти,
2000. - 256 б.
126. Хожа   Аҳмад   Яссавий.   Девони   ҳикмат   (Янги   топилган
намуналар)/Нодирхон Ҳасан. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2004. - 89 б.
127.   Хожаназар Ҳувайдо. Девон. – Т:. Янги аср авлоди, 2007. - 416 б. 
128.   Худрёрхонзода. Анжум ат-таворих (Тарих юлдузлари). – Т:. Фан ва
технология, 2014. - 348 б.
129.   Амир Хусрави Деҳлав . Ғазалиёт. – Душанбе: Адиб, 2014. - 480 сӣ .
130.   Амир ., Муҳй  Хўқанд .,  Ваҳш   Бофақ ., Розиқи  Фон /   Мураттаб	
ӣ ӣ ӣ ӣ ӣ ӣ
ва таҳиягар Исмоил Зариф . – Душанбе: Истеъдод, 2019. - 448 с.	
ӣ
131. Зуфархони  авҳар . Девони  авҳар . – Душанбе: Ирфон, 1986. - 272	
Ҷ ӣ Ҷ ӣ
с.
132. Камол   Ху анд /   Тасҳиҳ   ва   муқобалаи   Аҳмад   Карим .   Девон.   –
ҷ ӣ ӣ
Теҳрон: Хо а. - 530 с.
ҷ
133. Қор  Раҳмматуллоҳи Возеҳ. Тўҳфат ул-аҳбоб фи тазкират ил-асҳоб. /	
ӣ
Матни   интиқод   бо   муқаддима   ва   тасҳеҳи   Асғари   онфидо   зери	
ӣ Ҷ
назари Абдулған  Мирзоев. – Душанбе: Дониш, 1977. - 368 с.
ӣ
134.   Қосим  Анвор.  Куллиёт/   бо тасҳеҳ   ва муқобалаву  муқаддимаи Саид
Нафис . – Теҳрон: Ҳайдар , 1337 ҳ. - 532 с.	
ӣ ӣ
135. Муслиҳиддин   Саъд .   Куллиёти   Саъд /   ба   тасҳеҳи   Муҳаммад   Ал	
ӣ ӣ ӣ
Фуруғ . – Теҳрон: Ҳурмуз, 1385 ҳ. - 1422 с.	
ӣ
136. Мухторов   А.   Очерк   истории   Ура-Тюбинского   владения   века   XIX .   –
Душанбе: 1964 . - 184 с.
137. Муҳаммад   Солеҳи   Нодим.   Чакомаи   наврўз.   –   Душанбе:   Адабиёти
бачагона, 2012. - 140 с.
166 138.   Мавлав  Муҳаммад Музаффар ҳусайн Сабо. Тазкираи рўзи равшан /ӣ
ба   тасҳиҳ   ва   таҳшияи   Муҳаммад   Ҳусайн   Рукнзода.   –   Теҳрон:
Китобхонаи Роз . – 791 с. 	
ӣ
139. Саид   Бурҳониддин   Муҳаққиқ   Тирмиз .   (таҳия   ва   тасҳеҳи	
ӣ
Бадиуззамон   Фурузонфар).   Маориф.   –   Теҳрон:   Идораи   кулли
нигорише вазорате фарҳанг, 1241 ҳ.қ. - 233 с .
140.   Султонов  С.  Тазкираи  суханварони Истаравшан.   – Душанбе:  Адиб,
2012. - 260 с.
141. Ҳофиз Шероз . Девон (бо шарҳи комили абёт). / Бо кўшиши Ноҳид	
ӣ
Фаршодмеҳр. – Теҳрон: Интишороти Ган ина, 1388 ҳ. - 1010 с. 	
ҷ
142. алолиддин Рум . Мунтахаби ғазалиёт. / Таҳияи Асрори Раҳмонфар	
Ҷ ӣ
ва Мубашшир Акбарзод. – Душанбе: Адиб, 2013. - 270 с.
VII.   Диссертация ва авторефератлар:
143. Абдуллаев   Р.   Амирушшуаро   Муиззийнинг   ижодий   маҳорати:
Филология фанлари номз. ...дис. автореф. – Самарқанд: 2000. - 25 с.
144. Болтабаева.  О. ХХ аср бошларида Наманганда адабий ҳаракатчилик
намояндалари,   анъаналари,   янгиланиши.   Филология   фанлари
номз. ...дис. автореф. – Т:. 2019. - 21 б .
145. Давлатов   О.   Алишер   Навоий   шеъриятида   Қуръон   оятлари   ва
ҳадисларнинг   бадиий   талқини.   Филология   фанлари   номз.   ...дис.
автореф. –  Самарқанд: 2017. - 24 б.
146. Эшонқулов   И.   Тазкираҳои   Ҳашмати   Бухороий   ва   аҳамияти   илмиву
адабии   онҳо.   Филология   фанлари   номз.   …дис .   –   Хўжанд :   Нури
маърифат,   2014. - 168  с . 
147. Эшонова С. ХХ аср бошларидаги Қўқон шоиралари (Нисо ва хоний):
Филология фанлари номз. ...дис. автореф. – Т:. 2006. - 26 б.
148. Ғафорова   З.   Алишер   Навоий   ҳамд   ва   наът   ғазалларининг   ғоявий
бадиий   таҳлили.   Филология   фанлари   номз.   ...дис.   автореф.   –
Самарқанд: 2018. - 23 б.
167 149. Жўрабоев О. Ҳазиний Хўқандий ҳаёти ва ижодий мероси: Филология
фанлари номз. ...дис. автореф. – Т:. 2003. - 24 б.
150. Муҳаммадиев   А.   Муҳйининг   туркий   ва   форсий   девони   поетикаси.
Филология фанлари номз. ...дис. автореф. –  Самарқанд: 2008. - 24 б.
151. Муҳиддинов М.  Алишер Навоий ва унинг салафлари ижодида инсон
консепсияси.   («Хамса»ларнинг   биринчи   достонлари   асосида)//
филология   фанлари   доктори   илмий   даражасини   олиш   учун   ёзилган
диссертасия. – Т:. 1995. - 238 б.
152. Муҳи д динова Н. Мирҳасан Садоий ва унинг адабий мероси (шеърият
поетикаси,   ғоявий-бадиий   таҳлил   маслалари).   Филология   фанлари
номз. ...дис.. –  Самарқанд: 2017. - 73 б.
153. Муҳи д динова Н. Мирҳасан Садоий ва унинг адабий мероси (шеърият
поетикаси,   ғоявий-бадиий   таҳлил   маслалари).   Филология   фанлари
номз. ...дис. автореф. –  Самарқанд: 2017. - 44 б.
154. Қобилова З. Амирий ва унинг адабий фаолияти :   Филология фанлари
номз. ...дис. автореф. – Т:. 2007. - 26 б.
155. Раззоқов   А.  Алишер  Навоий   шеъриятида   илм  ва  маърифат   талқини.
Филология фанлари номз. ...дис. автореф. –  Самарқанд: 2019. - 27 б .
156. Тожибоева М. Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари.
Филология фанлари доктори. ...дис. автореф. –  Т:. 2018. - 30 б.
157. Юнусова   Г.   С.   Абдулқодир   Гийлоний   маънавий   меросида   инсон
моҳиятининг   фалсафий   таҳлили.   Филология   фанлари   номз.   ...дис.
автореф. –  Самарқанд: 2019. - 30 б.
158. Нуров. Н. Поэтикаи ғазалиёти Мирзо Абдулқодир Бедил.  Филология
фанлари доктори ...дис. автореф. –  Душанбе: 2019. - 40 б.
159. Охун онова   Н.   Поэтикаи   ашъори   шоирони   ҳавзаи   адабии   Хўқандҷ
(дар   мисоли   осори   Амир   Умархон   ва   шоирони   муҳити   адабии   ў).
Филология фанлари номз. ...дис. автореф. –  Ху анд: 2018. - 30 с.	
ҷ
VIII .   Илмий тўплам, журнал ва газета лардаги  мақолалари:
168 160. Абдуллаева   Б.   Тошбосма   баёзларнинг   илмий   тавсифи   //   Адабий
мерос. – Т:. 1989. - № 4. - Б. 37 - 44.
161. Абдуллаева   Б.   Тошбосма   баёзларнинг   илмий   тавсифи   //   Адабий
мерос. – Тошкент: 1989. - № 4. - Б. 37 - 44.
162. Исҳоқов   Ё.   Баёз   ва   баёзчилик   тарихи   //   Ўзбек   адабиёти   тарихи
масалалари. – Тошкент: 1976. - Б. 89.
163. Исҳоқов   Ё.   Поетик   анъана   ва   индивидуал   услуб.   //   «Ўзбек   тили   ва
адабиёти» журнали. – Тошкент: 1978. - №1. Б. 56.
164. Жўрабоев   О.   Қўқон   адабий   муҳитида   девончилик   анъанаси   ва
девонлар таснифига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент: 2008,
№ 4. - Б. 8-17.
165. Жомий   ва   ўзбек   адабиёти   (халқаро   илмий-амалий   анжуман
материаллари). – Тошкент: Мовароуннҳар, 2005. - 120 б.
166. Комилов   Н.   Дунёни   меҳру   муҳаббат   қутқарар   //   Тафаккур.   –
Тошкент: 2008. - № 3. - Б. 10.
167. Муҳаммадиев   А.   Муҳйи   ижодида   давр   адабий   анъаналари.   //Ўзбек
тили ва адабиёти журнали. – Тошкент: 2007, №3. - Б. 60.
168. Салоҳий   Д.   “Бадоеъ   ул-бидоя”   девонининг   Самарқанд   нусхалари   //
Адабий мерос. – Тошкент: 1998. - №3-4. - Б. 7 - 10.
169. Сайфиддин   Рафиддин.   Адабиётда   қаландарлик.//Шарқ   юлдузи.   –
Тошкент: 2013. - №5. Б. 144-147. 
170. Султонмурод Олим. Навоий  асарларида Хожа Баҳоуддин  Нақшбанд
тавсифи//Жаҳон адабиёти. – Тошкент: 2013. - №3. Б. 152-161.
171. Мирзоев   Абдулған .   Аз   равобити   адабии   Абдураҳмони   ом   ваӣ Ҷ ӣ
Алишер Наво . 	
ӣ Сездаҳ мақола. –   Душанбе: Ирфон, 1977. - 239 с.
172. Нурзод   Н.   Васфи   баҳор   ва   Навр   ўз   дар   ашъори   Мирзо   Бедил   ва
пайравони     ў/   Н.   Нурзод   //   Маводи   конфронси   умҳуриявии   илмиву	
ҷ
амалии   «Навр   ўзу   навбаҳорон   дар   осори   адибони   Арабу   А ам.   –	
ҷ
Душанбе: Эр- Граф, 2017. – С. 106-199.
169 173. Нурзод  Н.  Ваҳдат  дар  ҳайратободи  шеъри  Бедил  /   Нурзод  /Мазҳари
маон   [ма м   ўаи   мақолаҳо   бахшида   ба   75-солагии   А.   Зоҳидов].   –ӣ ҷ
Ху анд: Ношир, 2013. – С. 41-50.	
ҷ
174. Нуров Н. Рамзҳои ирфон  ва фалсаф  дар шеъри Бедил/ Н. Нуров //	
ӣ ӣ
Ахбори   АУ   Т   [шуъбаи   илмҳои   амъиятшинос ],   №4.   –   Душанбе:	
Ҷ ҷ ӣ
2010.- С.174-179.
IХ.  Интернет сайтлари
175. http : //di	
glib.sharif.ed. 
176. http://mehrob.uz/article/1269       
177. http://www.e-tari	
x.uz/maqolalar/653-maqola.html   
178. https://hidoyat.uz/2037     
179. https://islom.uz/maqola/1127   
180. https://n.ziyouz.com/books/alisher_navoiy_asarlari/Alisher%20Navoiy.   
%20Badoyi %20ul-bidoya.pdf	
ʼ  
181. https://qomus.info      /  
182. https://saviya.uz/ijod/adabiyotshunoslik/talmeh/?imlo=k   
183. https://t	
g.wikipedia.or	g/wiki/	Q	osimi_Anvor     
184. https://www.tazkiya.uz     
185. www.literatur.uz    . 
186. www.wayter.wordpress.com     
187. www.	
Ziyonet.uz    . 
170