Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Август 2022
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Pedagogik faoliyat va uning mazmun mohiyati

Купить
1.O’zbekiston respublikasi ’’Kadrlar tayyorlash milliy dasturi’’ va uning mazmuni 2. ’’Kadrlar tayyorlash milliy modeli’’ ning tarkibiy qisimlari. 3.Pedagoglik kasbi uning paydo bo’lishi va ravnaqi. 4.Sharq va G’arb mutafakkirlarining pedagoglik kasbi haqidagi fikirlari. 5.O’qituvchining asosiy vazifalari va unga quyiladigan talablar. 6.Pedagogik maxoratni egallash yo’llari. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги конунининг қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир 1 .Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 03 0C «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдан иборатдир 1- босқич (1997-2001 йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий шарт-шароитларни яратиш. 2- босқич (2001-2005 йиллар) - Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш. Бу босқичда, шунингдек, таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш таъминланади, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилади. 3- босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаш Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари . Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир: Шахс- кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчидир. Шахс узлуксиз таълим жараёнида дунёвий, илмий билимларни ўзлаштиради, фан асосларини пухта эгаллайди, ишлаб чиқариш соҳалари билан танишади, шунингдек, ўзида ижтимоий таъсирлар ёрдамида маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялаб боради. Шахсда ўзлаштирилган билим, фаолият кўникмалари ва ҳаётий тажриба асосида касбий маҳорат ҳам шаклланиб боради. Юксак маънавий-ахлоқий сифатлар ва юқори даражадаги касбий малакага эга бўлиш учун шахс ўз олдига муайян мақсадни қўя олиши ҳамда унга эришиш йўлида тинимсиз изланиши, ўқиб-ўрганиши лозим. Давлат ва жамият таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафилларидир. Шахс камолоти нафақат ўзи учун, балки давлат ва жамият тараққиёти, равнақи учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бинобарин, фуқаролари юксак маънавиятга эга жамият ҳар томонлама тараққий эта олади. Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади. Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахснинг шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларнинг жадал тайёрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратади  мактабгача таълим;  умумий ўрта таълим;  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;  олий таълим;  олий ўқув юртидан кейинги таълим;  кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;  мактабдан ташқари таълим. Фан -юқори малакали мутахассисни тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи бўлиб, «кадрлар тайёрлаш миллий тизимида табиат ва жамият тараққиёти қонуниятлари тўғрисидаги янги фундаментал ва амалий билимлардан фойдаланишни, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар таркибини шакллантиришни, улардан таълим тизимида унумли фойдаланишни, шунингдек, кадрлар тайёрлаш жараёнининг илмий тадқиқотлар инфраструктурасини яратиш, таълимнинг ахборот тармоқларида фойдаланиш учун билимнинг турли соҳалари бўйича ахборот базасини шакллантиришни ҳамда илмий тадқиқотлар даражасига янгича қарашлар замирида ёш олимларнинг, илмий-педагогик ходимларнинг ижтимоий мавқеи ва обрўсини оширишни ва шу кабиларни қамраб олади» Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни шунингдек, уларнинг тайёргалик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молиявий ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчисичиси. «Ишлаб чиқаришнинг талаб-эҳтиёжлари кадрлар тайёрлаш тизимининг йўналиши, даражаси ва миқёсларини шакллантиради, касб тайёргарлигининг мақсади, вазифалари ва мазмунини белгилайди, малака талабларини илгари суради, таълимнинг замонавий технологиялари ва шаклларини танлашни тақозо этади. Ишлаб чиқариш пировард натижада кадрларнинг сифати ва рақобатбардошлигига баҳо беради». Му ҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий ҳамда Абу Райҳон Берунийлар ўқитувчининг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук бўлишларига алоҳида аҳамият қаратадилар. Уларнинг фикрларича, яхши ўқитувчи бошқалардан бир жиҳати билан фарқ қилади, яъни, у ўзи эга бўлган билимларни ёшларга беминнат ўргатади, ҳар бир ишда уларга намуна бўла олади. Абу Али ибн Сино ўз асарларида ўқитувчи болаларга таълим беришдек масъулиятли бурчни бажариши зарурлигини уқтирар экан, уларга фаолиятда мувафақиятга эришиш гарови бўлган қуйидаги тавсияларни беради . Алишер Навоий- ўз даврининг айрим мактабдорлари эга бўлган сифатлар, хусусан, қаттиққўллик, таъмагирлик ва жоҳилликларни қоралар экан, ўқитувчининг маънавий қиёфасига нисбатан жиддий талабларни қўяди. Хусусан, «мударрис керакки, ғарази мансаб бўлмаса ва билмас илмни айтишга уринмаса, манманлик учун дарс беришга ҳавас кўргазмаса ва олғирлик учун гап-сўз ва қавқо юргизмаса, нодонликдан салласи катта ва печи узун бўлмаса, гердайиш учун мадраса айвони боши унга ўрин бўлмаса. ... Ярамасликлардан қўрқса ва нопокликдан қочса, наинки, ўзини олим билиб, неча нодонга турли хил фисқ ишларни мумкин, балки ҳалол қилса, қилмас ишларни қилмоқ учун содир бўлса ва қилар ишларни қилмаслик унга қоида ва одат бўлиб қолса. Бу мударрис эмасдир, ёмон одатни тарқатувчидир» Машҳур педагог Абдулла Авлоний ҳам ўз асарларида ўқитувчи шахси ва унинг фаолияти борасидаги қарашларни ифодалашга алоҳида ўрин беради. Алломанинг қайд этишича, боланинг соғлом бўлиб ўсишида ота-оналар ўзига хос рол ўйнасалар, унинг фикрий жиҳатдан тараққий этишида ўқитувчининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлайди. Хусусан, болаларнинг ақлий қобилиятларини шакллантириш муаллимларнинг «диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифа» эканлигини таъкидлаб, «фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги, муаллимнинг тарбиясига боғлиқдур» - дейди. Ян Амос Коменский ўз даврида ўқитувчининг бола дунёқарашини ривожлантиришдаги ролига катта баҳо бериб, ўқитувчилик «ер юзидаги ҳар қандай касбдан кўра юқорироқ турадиган жуда фахрли касб» эканлигини таъкидлайди. Муаллифнинг фикрича, педагог ўз бурчларини чуқур англай олиши ҳамда ўз қадр-қимматини тўла баҳолай билиши зарур. Я.А.Коменский ўқитувчи образини тасвирлар экан, унинг шахсида қуйидаги фазилатларнинг намоён бўлиши мақсадга мувофиқлигига урғу беради: виждонли, ишчан, саботли, ахлоқли, ўз ишини севувчи, ўқувчиларга оталаридек муомала қилувчи, уларда билимга ҳавас уйғотувчи, ўқувчиларни ўз ортида эргаштирувчи ва диний эътиқод. К.Д.Ушинский ўқитувчи маънавияти ва касбий фаолиятига юқори баҳо беради ҳамда уларнинг касбий малакаларини доимий равишда такомилаштириб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги фикрни илгари суради. Мазкур ғоянинг ижтимоий аҳамиятини тасдиқловчи тизим – ўқитувчиларни тайёрловчи тизимни илк бор асослайди. Ўқитувчи (педагог) педагогик, психологик ва мутахассислик йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий фазилатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс саналади. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги конунининг 5-моддаси 3-бандига мувофиқ таълим муассасаларида судланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишлари га йўл қўйилмайди . Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар.  Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли маълумотларни бера олиши лозим.  Замонавий ўқитувчининг илм-фан, техника ва технология янгиликлари ва ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади.  Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга бўлиши, ўз устида тинимсиз изланиши лозим.  Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта билиш, таълим- тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият ташкил этиши керак. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар.  Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва воситалардан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлмоғи лозим.  Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши шарт.  Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳорат, чунончи, коммуникативлик лаёқати, педагогик техника (нутқ, юз, қўл-оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, пантомимика, жест) қоидалари чуқур ўзлаштириб олишга эришишлари лозим.  Ўқитувчи нутқ маданиятига эга бўлиши зарур, унинг нутқи қуйидаги хусусиятларни ўзида акс эттира олиши керак: Педагогик маҳоратни эгаллаш йўллари. Ўқитувчи баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида иштирок этар экан, нафақат маънавий-ахлоқий маданияти билан атрофдагиларга ўрнак бўлиши, шу билан бирга, педагогик маҳоратини намоён эта олиши, етук педагог сифатида малакали кадрларни тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши зарур. Педагогик маҳорат – юксак педагогик тафаккур, таълим-тарбия жараёнига онгли, ижодий ёндашув, методик билимларни самарали қўллай олиш қобилияти бўлиб, у доимий равишда педагогик билимларни ошириб бориш, янгиликлардан хабардор бўлиш, илғор технологияларни ўзлаштириш асосида таркиб топади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида малакали (маҳоратли) ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳоратли ўқитувчиларни аниқлаш мақсадида турли кўрик, танловлар ташкил этилмоқда. Хусусан, «Йил ўқитувчиси» Республика кўрик- танлови таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга педагогик маҳоратларини индивидаул равишда намойиш этиш имкониятини бераётган бўлса, «Йил мактаби» Республика кўрик-танлови ўқитувчиларга жамоа асосида таълим муассасасида қўлга киритилаётган ютуқларни оммага кўрсата олишлари учун шароит яратмоқда. Шунингдек, республика миқёсида педагогик фаолиятда улкан ютуқларни қўлга кирита олган ўқитувчилар таълим соҳасида нуфузли саналувчи давлат мукофоти – Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчи 22
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha