Педагогик компетентлик ва уни самарали ривожлантириш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ	 	
ОЛИЙ ВА ЎРТА МА	Х	СУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ	 	
 	
Бухоро муҳандислик	-технология институти	 	
 
 	
 “Педагогик компетентлик ва уни самарали ри	вожлантириш	” мавзусида 	 	
 	
РЕФЕРАТ	 	
 
 
 	
         	 	
 
 
 
 	
Бажарди	:      	          	22	-16 ЕСТЖ гуруҳ талабаси 	    	З.Сайитқулова	 	
 
 
 
 
 	
Бухоро	 – 2017	  1 	
 	
Мундарижа	 	
1. Кириш 	…………………………………………………………………..3	 	
2. “Компетентлик” тушунчасининг моҳияти	 …	…………………………4	 	
3. Педагогнинг касбий компетентлиги ва унинг таркибий қисмлари	 ...6	 	
4. 	Хулоса	 …………………………………………………………………..12	 	
5. 	Фойдаланилган адабиѐтлар	 …………………………………………..13	 	
 	  2 	
 	
Кириш	 	
Замонавий	 таълимнинг	 асосий	 мақсади	 жамият	 ва	 давлат	 учун	 ҳар	 	
томонлама	 	ривожланган,	 	жамиятга,	 	меҳнат	 	фаолиятига	 	ижтимоий	 	
мослашувчан,	 ўз	 устида	 ишлай	 оладиган	 шахсни	 тайѐрлашдан	 иборат.	 Демак,	 	
ҳар	 томонлама	 ривожланган	 шахс	 тарбиясида	 педагогларнинг	 компетентлик	 	
даражаси	 муҳим	 аҳамиятга	 эга.	 Педагогика	 фанида	 психологик	-педагогик	 	
компетентлик	 тушунчаси	 педагогнинг	 таълим	-тарбия	 жараѐнида	 энг	 юқори	 	
даражада	 	натижага	 	эришиши,	 	юқори	 	касбий	 	салоҳият,	 	шунингдек,	 	
мулоқотчанлик	 ва	 ижобий	 фазилатларга	 эга	 бўлиш	 деган	 хулосага	 келинади.	 	
“Компетентлик”	 сўзининг	 маъноси	 хабардорлик,	 обрў,	 ўз	 соҳаси	 бўйича	 кенг	 	
қамровли	 тушунча	 ва	 тажрибага	 эга	 бўлиш	 билан	 белгиланади.	 Компетенция	-	
шахсий	 сифат	 бўлиб,	 турли	 хил	 вазиятда	 педагогик	 фаолият	 ва	 ижтимоий	 	
ҳаѐтда	 ифодаланадиган	 қобилият	, билим,	 кўникма	 ва	 малака	 ҳисобланади	. 	
Таълим  ва  тарбия  жараѐни  ўсиб  келаѐтган  ѐш  авлодни  жамият 	
талабларини  ўзида  акс  эттирувчи  ижтимоий  буюртма  асосида  ҳаѐтга 
тайѐрлашдан  иборат. 	Таълим  ва  тарбия  жараѐнида  ѐшлар  аждодлар  томонидан 	
тўпланган  билим,  одоб,  урф	-одат,  маданият  ва  меҳнат  кўникмаларини 	
ўзлаштириши,  ҳаѐтий  тажриба  асосида  жамиятда  ўзининг  муносиб  ўрнини 
эгаллаши,  салоҳияти  ва  дунѐқарашининг  шаклланишида  педагог  шахси,  унин	г 	
касбий  маҳорати  муҳим  аҳамият  касб  этади.  Шу  билан  бирга,  ѐшларда  давр 
талабидан  келиб  чиқувчи  янги  масала  ва  муаммоларни  ечиш  учун  зарур 
бўладиган  сифатларни  шакллантириш  педагогик  фаолият  соҳасининг  устувор 
вазифаси  ҳисобланади.  Бунинг  учун  аввало  педа	гогнинг  ўзида  янгича  билим 	
бериш,  ўзгариб  борувчи  меҳнат  ва  ҳаѐт  шароитларига  мувофиқ  ижодий 
фаолият билан шуғуллана олиш кўникмалари таркиб топган бўлиши лозим. Шу 
нуқтаи	–назардан  республикамиз	нинг  биринчи	 	Президенти  И.А.Каримов 	
“Тарбиячиларнинг  ўзига  зам	онавий  билим  бериш,  уларнинг  маълумотини, 	
малакасини  ошириш  каби  пайсалга  солиб  бўлмайдиган  долзарб  масалага  дуч 
келмоқдамиз.  Менинг  фикримча,  таълим 	– тарбия  тизимини  ўзгартиришдаги 	
асосий  муаммо  шу  ерда.  Ўқитувчи  ўқувчиларимизга  замонавий  билим  берсин, 
деб  талаб  қиламиз.  Аммо  замонавий  билим  бериш  учун,  аввало,  мураббийнинг 
ўзи  ана  ш	ундай  билимга  эга  бўлиши  керак”	.- деб  таъкидлайди.	 Шахс  Кадрлар 	
тайѐрлаш  миллий  моделининг  муҳим  таркибий  қисми,  кадрлар  тайѐрлаш 
тизимининг  бош  субъекти  ва  объекти,  таълим  со	ҳасидаги	 хизматларининг 	
истемолчиси  ва  уларни  амалга  оширувчи  сифатида  белгилаб  берилган.  Бу  эса 
республикамизда  шахсга  йўналтирилган  таълимнинг  йўлга  қўйилиши  учун 
зарур асосларни яратиб берди.	  3 	
 	
Психолог	 олимлар	 касбий	 компетенция	 тушунчасига	 турлича	 таъри	ф 	
берадилар.	 Т.М.Сорокинанинг	 фикрича	 касбий	 компетентлик	 педагогларнинг	 	
касбий	 фаолиятни	 назарий	 ва	 амалий	 жиҳатдан	 амалга	 оширишга	 тайѐрлиги	 	
ҳамда	 педагогик	 вазифаларни	 турлича	 даражада	 ечиш	 қобилиятига	 эга	 бўлиши	 	
тушунилади.	 	М.И	 	Лукьянова	 	эса	 	психологик	-педагогик	 	компетентликни	 	
педагог	 шахсининг	 ўзига	 хос	 сифатлари	 ҳамда	 юқори	 даражадаги	 касбий	 	
тайѐрликни	 	ва	 	таълим	-тарбия	 	жараѐнида	 	таълим	 	олувчилар	 	билан	 	ўзаро	 	
самарали	 таъсир	 кўрсата	 олиш	 йиғиндиси	 деб	 таъкидлайди	.[1]	 	
 	
“Компетентлик”	 тушунчасининг	 моҳияти	 	
Бозор	 муносабатлари	 шароитида	 меҳнат	 бозорида	 устувор	 ўрин	 эгаллаган	 	
кучли	 	рақобатга	 	бардошли	 	бўлиш	 	ҳар	 	бир	 	мутахассисдан	 	касбий	 	
компетентликка	 эга	 бўлиш,	 уни	 изчил	 равишда	 ошириб	 боришни	 тақозо	 	
этмоқда.	 Хўш,	 компетентлик	 нима?	 Касбий	 компетентлик	 негизида	 қандай	 	
сифатлар	 акс	 этади?	 Педагог	 ўзида	 қандай	 компетентлик	 сифатларини	 ѐрита	 	
олиши	 зарур.	 Айни	 ўринда	 шу	 ва	 шунга	 ѐндош	 ғоялар	 юзасидан	 сўз	 юритилади	. 	
Инглизча	 	“competence”	 	тушунчаси	 	луғавий	 	жиҳатдан	 	бевосита	 	
“қобилият”	 	маъносини	 	ифодалайди.	 	Мазмунан	 	эса	 	“фаолиятда	 	назарий	 	
билимлардан	 самарали	 фойдаланиш,	 юқори	 даражадаги	 касбий	 малака,	 маҳорат	 	
ва	 иқтидорни	 намоѐн	 эта	 олиш”ни	 ѐритишга	 хизмат	 қилади	. “Компетентлик”	 	
тушунчаси	 таълим	 соҳасига	 психологик	 изланишлар	 натижасида	 кириб	 келган.	 	
Шу	 	сабабли	 	компетентлик	 	“ноанъанавий	 	вазиятлар,	 	кутилмаган	 	ҳолларда	 	
мутахассиснинг	 ўзини	 қандай	 тутиши,	 мулоқотга	 киришиши,	 рақиблар	 билан	 	
ўзаро	 муносабатларда	 янги	 йўл	 тутиши,	 ноаниқ	 вазифаларни	 бажаришда,	 	
зиддиятларга	 тўла	 маълумотлардан	 фойдаланишда,	 изчил	 ривожланиб	 борувчи	 	
ва	 мураккаб	 жараѐнларда	 ҳаракатланиш	 режасига	 эгалик”ни	 англатади	.[2]	 	
Касбий	 компетентлик	 – мутахассис	 томонидан	 касбий	 фаолиятни	 амалга	 	
ошириш	 учун	 зарур	 бўлган	 билим,	 кўникма	 ва	 малакаларнинг	 эгалланиши	 ва	 	
уларни	 амалда	 юқори	 даражада	 қўллай	 олиниши	. 	
Касбий	 	компетентлик	 	мутахассис	 	томонидан	 	алоҳида	 	билим,	 	
малакаларнинг	 эгалланишини	 эмас,	 балки	 ҳар	 бир	 мустақил	 йўналиш	 бўйича	 	
интегратив	 билимлар	 ва	 ҳаракатларнинг	 ўзлаштирилишини	 назарда	 тутади.	 	
Шунингдек,	 	компетенция	 	мутахассислик	 	билимларини	 	доимо	 	бойитиб	 	
боришни,	 янги	 ахборотларни	 ўрганишни,	 муҳим	 ижтимоий	 талабларни	 англай	  4 	
 
олишни,	 	янги	 	маълумотларни	 	излаб	 	топиш,	 	уларни	 	қайта	 	ишлаш	 	ва	 	ўз	 	
фаолиятида	 қўллай	 билишни	 тақозо	 этади	. 	
Касбий	 компетентлик	 қуйидаги	 ҳолатларда	 яққол	 намоѐн	 бўлади:	 - 	
мураккаб	 жараѐнларда;	 - ноаниқ	 вазифаларни	 бажаришда;	 - бир	-бирига	 зид	 	
маълумотлардан	 фойдаланишда;	 - кутилмаган	 вазиятда	 ҳаракат	 режасига	 эга	 	
бўла	 олишда	 Касбий	 компетенцияга	 эга	 мутахассис:	 - ўз	 билимларини	 изчил	 	
бойитиб	 боради;	 - янги	 ахборотларни	 ўзлаштиради;	 - давр	 талабларини	 чуқур	 	
англайди;	 - янги	 билимларни	 излаб	 топади;	 - уларни	 қайта	 ишлайди	 ва	 ўз	 	
амалий	 фаолиятида	 самарали	 қўллайди	 2.	 Касбий	 компетентлик	 сифатлари.	 	
Касбий	 компетентлик	 негизида	 қуйидаги	 сиф	атлар	 акс	 этади	 (1	-расм):	 	
 	
 Қуйида	 касбий	 компетентлик	 негизида	 акс	 этувчи	 сифатларнинг	 моҳияти	 	
қисқача	 ѐритилади	. 	
1.	 	Ижтимоий	 	компетентлик	 	– 	ижтимоий	 	муносабатларда	 	фаоллик	 	
кўрсатиш	 кўникма,	 малакаларига	 эгалик,	 касбий	 фаолиятда	 субъектлар	 билан	 	
мулоқотга	 кириша	 олиш	. 	
2.	 Махсус	 компетентлик	 – касбий	-педагогик	 фаолиятни	 ташкил	 этишга	 	
тайѐрланиш,	 касбий	-педагогик	 вазифаларни	 оқилона	 ҳал	 қилиш	, фаолияти	 	
натижаларини	 реал	 баҳолаш,	 БКМни	 изчил	 ривожлантириб	 бориш	 бўлиб,	 ушбу	 	
компетентлик	 	негизида	 	психологик,	 	методик,	 	информацион,	 	креатив,	 	
инновацион	 ва	 коммуникатив	 компетентлик	 кўзга	 ташланади.	 Улар	 ўзида	 	
қуйидаги	 мазмунни	 ифодалайди:	 1)	 психологик	 компетентлик	 – педагогик	 	
жараѐнда	 	соғлом	 психологик	 	муҳитни	 	ярата	 олиш,	 	талабалар	 	ва	 	таълим	 	
жараѐнининг	 бошқа	 иштирокчилари	 билан	 ижобий	 мулоқотни	 ташкил	 этиш,	 	
турли	 салбий	 психологик	 зиддиятларни	 ўз	 вақтида	 англай	 олиш	 ва	 бартараф	 эта	 	
олиш;	 2)	 методик	 компетентлик	 – педагогик	 жараѐнни	 методик	 жиҳатдан	 	
оқилона	 ташкил	 этиш,	 таълим	 ѐки	 тарбиявий	 фаолият	 шаклларини	 тўғри	 	
белгилаш,	 метод	 ва	 воситаларни	 мақсадга	 мувофиқ	 танлай	 олиш,	 методларни	  5 	
 
самарали	 қўллай	 олиш,	 воситаларни	 муваффақиятли	 қўллаш	; 3)	 информацион	 	
компетентлик	 	– 	ахборот	 	муҳитида	 	зарур,	 	муҳим,	 	керакли,	 	фойдали	 	
маълумотларни	 излаш,	 йиғиш,	 саралаш,	 қайта	 ишлаш	 ва	 улардан	 мақсадли,	 	
ўринли,	 самарали	 фойдаланиш;	 4)	 креатив	 компетентлик	 – педагогик	 фаолиятга	 	
танқидий,	 ижодий	 ѐндашиш,	 ўзининг	 ижодкорлик	 малакаларига	 эгалигини	 	
намойиш	 	эта	 олиш;	 5)	 инновацион	 	компетентлик	 	– педагогик	 	жараѐнн	и 	
такомиллаштириш,	 	таълим	 	сифатини	 	яхшилаш,	 	тарбия	 	жараѐнининг	 	
самарадорлигини	 	оширишга	 	доир	 	янги	 	ғояларни	 	илгари	 	суриш,	 	уларни	 	
амалиѐтга	 самарали	 татбиқ	 этиш;	 6)	 коммуникатив	 компетентлик	 – таълим	 	
жараѐнининг	 	барча	 	иштирокчилари,	 	жумладан,	 	талабалар	 	билан	 	самимий	 	
мулоқотда	 бўлиш,	 уларни	 тинглай	 билиш,	 уларга	 ижобий	 таъсир	 кўрсата	 	
олиш	.[3]	 	
3.	 Шахсий	 компетентлик	 – изчил	 равишда	 касбий	 ўсишга	 эришиш,	 малака	 	
даражасини	 ошириб	 бориш,	 касбий	 фаолиятда	 ўз	 ички	 имкониятларини	 намоѐн	 	
қилиш	. 
4.	 Технологик	 компетентлик	 – касбий	-педагогик	 БКМни	 бойитадиган	 	
илғор	 	технологияларни	 	ўзлаштириш,	 	замонавий	 	восита,	 	техника	 	ва	 	
технологиялардан	 фойдалана	 олиш	. 	
5.	 Эктремал	 компетентлик	 – фавқулотда	 вазиятлар	 (табиий	 офатлар,	 	
технологик	 	жараѐн	 	ишдан	 	чиққан)да,	 	педагогик	 	низолар	 	юзага	 	келганда	 	
оқилона	 қарор	 қабул	 қилиш	, тўғри	 ҳаракатланиш	 малакасига	 эгалик	. 	
Бир	 қатор	 тадқиқотларда	 бевосита	 педагогга	 хос	 касбий	 компетентлик	 ва	 	
унинг	 	ўзига	 	хос	 	жиҳатлари	 	ўрганилган.	 	Бундай	 	тадқиқотлар	 	сирасига	 	
А.К.Маркова	 	ва	 	Б.Назаровалар	 	томонидан	 	олиб	 	борилган	 	изланишларни	 	
киритиш	 мумкин	. 	
Педагогнинг касбий компетентлиги ва унинг таркибий қисмлари	 	
Ўз	 	тадқиқотларида	 	А.К.Маркова	 	педагогнинг	 	касбий	 	компетентлиги	 	
қуйидаги	 таркибий	 асослардан	 иборат	 эканлиги	 айтилади	 (2-расм):	   6 	
 	
 	
 3.	 Педагогнинг	 касбий	 компетентлиги.	 Ўзбекистонда	 педагогнинг	 касбий	 	
компетентлиги,	 унинг	 ўзига	 хос	 жиҳатлари	 ўранилган	 бўлиб,	 улар	 орасида	 	
Б.Назарова	 томонидан	 олиб	 борилган	 тадқиқот	 ўзига	 хос	 аҳамият	 касб	 этади	. 	
Тадқиқотчининг	 фикрига	 кўра	 педагогга	 хос	 касбий	 компетентлик	 	
негизида	 қуйидаги	 таркибий	 асослар	 ташкил	 этади	 (3-расм):	 	
 	
Педагогик	 	компетентликнинг	 	таркибий	 	асослари	 	Касбий	-педагогик	 	
компетентликка	 эга	 бўлишда	 ўз	 устида	 ишлаш,	 ўз	-ўзини	 ривожлантириш	 	
муҳим	 аҳамиятга	 эга.	 Ўз	-ўзини	 ривожлантириш	 вазифалари	 ўзини	 ўзи	 таҳлил	 	
қилиш	 ва	 ўзини	 ўзи	 баҳолаш	 орқали	 аниқланади	. 	
Бугунги	 кунда	 ижодкорлик,	 яратувчанлик,	 янгилик	 яратишга	 қаратилган	 	
фаолият	 креатив	 фаолият	 деб	 тушунилади	. 	
Креативлик	 сўзи	 (инглизча	 “create”	 – яратувчанлик,	 ижодкорлик)	 сўзидан	 	
олинган	 бўлиб,	 инсон	 шахсининг	 ижодкорликка	 бўлган	 қобилияти	, ижодкорлик	 	
истеъдод	 	даражаси,	 	индивиднинг	 	анъанавийлик	 	ѐки	 	одат	 	тусига	 	кирган	 	
фикрлаш	 	схемасидан	 	узоқ	 	бўлган,	 	принсипиал	 	янги	 	ғояларни	 	яратишга	 	
тайѐрликни	 характерловчи,	 шунингдек,	 муаммоларни	 ўзгача	 тарзда	 бартараф	 	
этиш,	 	иқтидорнинг	 	мустақил	 	фактори	 	сифатида	 	қабул	 	қилинган	 	ижодий	 	
қобилиятларидир	.  7 	
 	
Америкалик	 олим	 Д.	 Векслер	 “Креативлик	 фикрнинг	 шундай	 турики,	 у 	
шахсга	 бир	 муаммо	 ѐки	 масала	 юзасидан	 бирданига	 бир	 нечта	 ечимлар	 пайдо	 	
бўлишини	 тақозо	 этади	 ва	 шаблонли,	 зерикарли	 фикрлашдан	 фарқ	 қилиб	, нарса	 	
ва	 ҳодисалар	 моҳиятидаги	 ўзга	 хослик,	 ноѐблик	 сифатларини	 англашга	 ѐрдам	 	
беради	 ” - деб	 таъриф	 беради	.[3]	 	
Креатив	 шахс	 бўлиш,	 бизнинг	 мисолимизда	 эса,	 креатив	 талаба	 бўлиш	 – 	
бугунги	 дунѐда	 афзалликларга	 эга	 бўлиш,	 масалан,	 бошқа	 талабалар	 ичида	 	
ажралиб	 	туриш,	 	бошқаларга	 	қараганда	 	қизиқ	 	суҳбатдош	 	бўлиш,	 	ҳаѐтда	 	
учрайдиган	 қийинчиликлардан	 ноодатий	 тарзда	 чиқиб	 кетиш	 демакдир	. 	
Креатив	 қобилиятларни	 фақат	 янги	 ғояларни	 яратишгина	 учун	 эмас,	 	
балки	 ҳаѐт	 тарзининг,	 ѐки	 алоҳида	 олинган	 аспектларни	 яхшилаш	 учун	 қўллаш	, 	
ва	 шахснинг	 ички	 дунѐси	 ривожланишида	 муҳим	 ўрин	 тутади	. 	
Креативлик	 	ахборотни	 	ѐдда	 	сақлаш	 	ва	 	фактларни	 	йиғишга	 	
асосланганлиги	 туфайли	 анъанавий	 таълим	 системаси	 ҳар	 доим	 ҳам	 шахснинг,	 	
хусусан	 талабанинг	 креативлик	 қобилятини	 ривожлантиришга	 қодир	 эмас.	 	
Кундалик	 ҳаѐт	 тарзи	 кўпинча	 шахснинг	 креатив	 хусусиятларининг	 пасайишига	 	
сабаб	 бўлади	.[5]	 	
Таркибий	 асослар	. Махсус	 ѐки	 касбий	 компетентлик	 (касбий	 фаолиятни	 	
юқори	 даражада	 ташкил	 этиш)	 Аутокомпетентлик	 (ўзини	 ижтимоий	- касбий	 	
ривожлантира	 олиш)	 Экстремал	 касбий	 компетентлик	 (кутилмаган	 вазиятларда	 	
ишлай	 олиш)	 Ижтимоий	 компетентлик	 (касбий	 фаолиятни	 ҳамкорликда	 ташкил	 	
этиш,	 	ижтимоий	 	масъуллик)	 	Шу	 	туфайли,	 	креатив	 	қобилиятларнинг	 	
ривожланиши	 фақат	 махсус	 ташкил	 қилинган	 муҳит	 бўлиши	 лозим.	 Келажакда	 	
ижодий	 	қобилиятлардан	 	фойдаланиш	 	учун	 	таълим	 	жараѐнига	 	таълим	 	
жараѐнига	 махсус	 топшириқларни	 киритиш	 зарур	. 	
А.Маслоу	 ҳам	 креативликни	 - барчага	 хос	 туғма	 ижодий	 йўналиш,	 атроф	 	
муҳитнинг	 таъсирида	 кўпчиликда	 йўқолиб	 кетувчи	 фаолият	 деб	 ҳисоблаган	. 	
Америкалик	 психолог	 олим	 Джо	 Пол	 Гилфорд	 ўзининг	 илмий	 тадқиқот	 	
ишларида	 	креативлик	 	ва	 	интеллектни	 	биринчи	 	маротаба	 	таққослади.	 	У 	
интеллект	 	структураси	 	моделини	 	яратишда	 	тафаккурни	 	конвергент	 	ва	 	
дивиргент	 турига	 ажратди	. 	
Конвергент	 тафаккур	 - (лотинча	 convergere	– “бир	 йўлдан”)	 тафаккур	 	
формаси	 бўлиб,	 муаммонинг	 бир	 қанча	 ечимларидан	 фақат	 ягона	 тўғрисини	 	
танлашдир.	 	Конвергент	 	тафаккур	 	асосида	 	интеллект	 ѐтади,	 шунинг	 	учун	 	
интеллектуал	 тафаккур	 деб	 ҳам	 аталади	.[4]	  8 	
 	
Дивергент	 тафаккур	 – (лотинча	 divergere	 – “бўлиниш”)	 ижодий	 тафаккур	 	
методларидан	 бири	 бўлиб,	 берилган	 бир	 муаммонинг	 бир	 қанча	 ечимларини	 	
топпиш,	 шунинг	 билан	 бир	 қаторда	, дивергент	 тафаккур	 “бир	 вақтнинг	 ўзида	 	
турли	 йўналишларга	 изланиш,	 яъни	 бир	 муаммога	 бир	 нечта	 тўғри	 жавоблар	 	
борлигини	 ва	 оригинал	 ижодий	 ғояларнинг	 туғилишига	 хизмат	 қилади	.[2]	 	
Дивергент	 тафаккурнинг	 асосида	 креативлик	 ѐтади	. 	
Джо	 	Гилфорд	 	умумий	 	қобилиятлар	 	соҳасини	 	тадқиқ	 	қилиш	 	
натижаларини	 системлаштириб,	 “интеллект	 структуараси	 моделини”,	 яъни	 	
“ИСМ”	 	ни	 	таклиф	 	этади.	 	Унинг	 	модели	 	асосида	 	“мазмун”,	 	“операция”,	 	
“реакция”	. 	
Реакция	 – материалга	 нисбатан	 қандай	 операцияни	 қўллаш	 натижаси	. 	
Гилфорднинг	 моделидаги	 барча	 факторлар	 мустақил	 бўлиб,	 у уч	 ўлчамли,	 	
баъзида	 эса	 номларнинг	 классификацион	 шкалалари	 турли	 хил	 ўлчамларда	 ҳам	 	
учраб	 туради	. 	
Операция	 	деганда	 	Гилфорд	 	синовдан	 	ўтказилаѐтган	 	объектнинг	 	
қобилиятини	, 	яъни	 	қуйидаги	 	психик	 	жараѐнларни	 	тушунади:	 	тушунча	 	
(дунѐқараш	 сифатида),	 хотира,	 диве	ргент	 унумдорлик	 (ҳар	 хил	 йўналишларда	 	
фикрлаш),	 конвергент	 унумдорлик	 (фақат	 ягона	 тўғри	 жавобга	 олиб	 келувчи	 	
фикр),	 баҳолаш	. 	
Мазмун	 	эса	 	ахборот	 	ѐки	 	материалнинг	 	операция	 	олиб	 	борилаѐтган	 	
табиати	 билан	 аниқланади:	 тасвир,	 символлар	 (ҳарфлар,	 рақамлар),	 семантика	 	
(сўзлар),	 хулқ	. 	
Натижалар	 	– 	синовдан	 	ўтказилаѐтган	 	объект	 	томонидан	 	қайта	 	
ишланаѐтган	 	ахборотлар	 	жой	 	олган	 	формадир:	 	элемент,	 	муносабатлар,	 	
системалар,	 ўзгарувчанлик	 турлари	 ва	 хулосалари	. 	
Факторлар	 ҳар	 бир	 ўлчамдаги	 категория	 (бўлим)ларининг	 бирлашуви	 	
билан	 	характерланади.	 	Гилфорднинг	 	классификацион	 	схемасида	 	умумий	 	
факторлар	 сони	 5 х 4 х 6 = 120	 га	 тенгдир	. 	
Ҳозирда	 юздан	 ортиқ	 факторлар	 ўрганилган,	 уларнинг	 диагностикаси	 	
учун	 алоҳида	 тестлар	 танлаб	 олинган.	 Гилфорднинг	 бу	 борадаги	 консепсияси	 	
АҚШ	 да	 педагоглар	 томонидан	 иқтидорли	 болалар	 ва	 ўсмирлар	 билан	 ишлашда	 	
кенг	 	қўлланилиб	 	келмоқда.	 	Уларнинг	 	асосида	 	факторларни	 	рационал	 	
режалаштириш	 ва	 қобилиятларнинг	 ривожланишига	 йўналтирувчи	 дастурлар	 	
яратилган	.  9 	
 	
Олимлар	 Гилфорднинг	 асосий	 ютуғини	 унин	г тафаккурни	 дивергент	 ва	 	
конвергентларга	 ажратиб	 берганлигида	 деб	 ҳисоблайдилар	. 	
Гилфорд	 	креативликни	 	дивергент	 	тафаккурнинг	 	унумдорлиги	 	билан	 	
боғлайди.	 	Педагогогик	 	манбаларда	 	сиз	 	унинг	 	“Креативлик	 	– 	дивергент	 	
тафаккур	 	жараѐнидир”	 	деган	 	фикрини	 	учратишингиз	 	мумкин.	 	Дастлаб,	 	
Гилфорд	 	ўз	 	креативлик	 	структурасида	 	дивергент	 	тафаккурдан	 	ташқари	 	
ўзгарувчанлик	 	қобилияти	, 	ечимнинг	 	аниқлиги	 	ва	 	бошқа	 	интеллектуал	 	
параметрларни	 бирлаштирди.	 Шунингек,	 у креативлик	 ва	 интеллект	 ўртасида	 	
ўзаро	 узвий	 алоқа	 борлигини	 исботлади.	 Бироқ,	 Гилфорд	 ўз	 тажрибаларида	 	
юқори	 интеллектуаллиларнинг	 тест	 ечиш	 давомида	 ижодкорлик	 хулқини	 ҳар	 	
доим	 	ҳам	 	кўрсатмаслигини,	 	креатив	 	паст	 	интеллектуалли	 	бўлмаслигини	 	
аниқлади	. 	
Шундай	 	экан,	 	дивергент	 	тафаккур	 	креатив	 	жараѐннинг	 	барча	 	
хусусиятларини	 акс	 эттирмайди	. 	
Пол	 Торренс	 креативликни	 тафаккур	 терминларида	 таърифлаб,	 ижодий	 	
тафаккурни	 	“қийинчиликлар,	 	муаммолар,	 	ахборотдаги	 	камчиликларни	 	ҳис	 	
қилиш	; шу	 камчиликларнинг	 гипотезлар	 тузилмаси,	 уларни	 текшириш	 ва	 	
баҳолаш,	 	қайта	 	кўриш	 	ҳам	да	 	текшириш,	 	ва	 	ниҳоят,	 	натижаларни	 	
умумийлаштириш”	 сифатида	 тушунади	. 	
Торренс	 	болалар	 	креативлигини	 	шакллантириш	 	дастурини,	 	“ѐш	 	
болалардан	 катталаргача”	 креативликни	 аниқлаш	 тестларини	 яратди	. 	
Умуман	 олганда,	 креативлик	 – бу	 янги,	 оригинал	 ғояларни	 яратиш,	 	
фикрлашнинг	 	ностандарт	 	шакли,	 	берилган	 	муаммоларга	 	омадли	 	ечимлар	 	
топишдир.	 Креатив	 тафаккур	 эса	 революцион	 тафаккур	 бўлиб,	 у конструктив	 	
характерни	 ифодалайди	. 	
Э.П.Торренс	 	фикрича,	 	“креативлик”	 	тушунчаси	 	негизида	 	қуйидаги	 	
ѐритилади:	 - муаммони	 ѐки	 илмий	 фаразларни	 илгари	 суриш;	 - фаразни	 	
текшириш	 	ва	 	ўзгартириш;	 	- 	қарор	 натижаларини	 	шакллантириш	 	асосида	 	
муаммони	 	аниқлаш;	 	- 	муаммо	 	ечимини	 	топишда	 	билим	 	ва	 	амалий	 	
ҳаракатларнинг	 - ўзаро	 қарама	-қаршилигига	 нисбатан	 таъсирчанлик	 Креатив	 	
фикрлаш	 ҳар	 бир	 ижтимоий	 соҳада	 яққол	 акс	 этиши	 мумкин	.[2] 	
Ўқитувчининг	 ижодкорлиги	 эса	 у томонидан	 ташкил	 этилаиган	 касбий	 	
фаолиятни	 ташкил	 этишга	 ижодий	 (креатив)	 ѐндашувида	 акс	 этади.	 Сўнгги	 	
йилларда	 	ушбу	 	ҳолат	 	“педагогик	 	креативлик”	 	тушунчаси	 	билан	 	
ифодаланмоқда	.  10	 	
 	
Педагогик	 креативлик	 – педагогнинг	 анъанавий	 педагогик	 фикрлашдан	 	
фарқли	 равишда	 таълим	 ва	 тарбия	 жараѐнини	 самарадорлиги	 таъминлашга	 	
хизмат	 	қилувчи	 	янги	 	ғояларни	 	яратиш,	 	шунингдек,	 	мавжуд	 	педагогик	 	
муаммоларни	 	ижобий	 	ҳал	 	қилишга	 	бўлган	 	тайѐргарлигини	 	тавсифловчи	 	
қобилияти	 “Креатив	 педагогика”	 қуйидаги	 икки	 ҳолатни	 кафолатлай	 олиши	 	
зарур:	  
1)	 ўқитувчилар	 томонидан	 ўқув	 фанларини	 паст	 ўзлаштираѐтган	 ва	 	
уларини	 ўрганишни	 зерикарли	 деб	 ҳисоблаѐтган	 талабалар	 эътиборларини	 фан	 	
асосларини	 ўзлаштиришга	 жалб	 этиш;	  	
2)	 ўқитувчиларга	 талабаларда	 креатив	 фикрлаш	 ва	 ижодий	 фаолият	 	
натижаларини	 рағбатлантиришга	 хизмат	 қиладиган	 стратегия	 ва	 воситаларни	 	
тавсия	 этиш	 қилиш	 орқали	 аудиторияда	 улардан	 самарали	 фойдаланишлари	 	
учун	 имконият	 яратиш	. 	
Педагогнинг	 креативлик	 сифатларига	 эга	 бўлмаслиги	 туфайли	 талабалар	 	
ҳам	 қизиқарли	 ва	 ажойиб	 ғояларга	 эга	 бўлсалар	-да,	 бироқ,	 уларни	 ифодалашда	 	
сусткашликка	 йўл	 қўяди	. Бунинг	 сабабли	 таълим	 жараѐнида	 қўлланилаѐтган	 	
методлар	 	талабаларда	 	эркин,	 	мустақил	 	фикрлаш	 	кўникмаларини	 	
шаклла	нтиришга	 хизмат	 қилмаслиги	 билан	 белгиланади	. 	
Касбий	 фаолиятда	 педагогнинг	 креативлиги	 турли	 шаклларда	 намоѐн	 	
бўла	ди. (4	-расм	) 	
  11	 	
 	
Педагог	 	томонидан	 	ушбу	 	шаклларда	 	касбий	 	фаолиятнинг	 	самарали	 	
ташкил	 этилиши	 унинг	 креативлиги	 қай	 даражаа	 эканлигига	 боғлиқ	 бўлади	. 	
 	
 	  12	 	
 	
Хулоса	 	
Психологик	-педагогик	 	компетентлик	 	тушунчаси	 	педагогнинг	 	ўқувчи	 	
шахсининг	 	ривожланиш	 	меъѐрларини	 	ҳисобга	 	олган	 	ҳолда	 	ўқув	-тарбия	 	
жараѐнига	 мос	 методларни	 танлай	 билиши	, ўз	 меҳнатининг	 асосий	 қадрияти	 	
ўқувчи	 эканлигига	 эътибор	 қаратиши	, ўз	-ўзини	 англаши	 ва	 ўзини	 ўзгартириш	 	
эҳтиѐжига	 	эга	 	бўлиши	 	билан	 	белгиланади	. 	Психологик	-педагогик	 	
компетентликнинг	 асосини	 педагогнинг	 турли	 ѐш	 гуруҳлари	 босқичида	 ўқувчи	 	
шахсининг	 ривожланиш	 қонуниятларига	 риоя	 этган	 ҳолда	 таъсир	 этувчи	 фаол	 	
билими	 ва	 ҳаракати	 ташкил	 этади	. 	
Шахсга  йўналтирилган  ўқитиш  аввало  таълимнинг  парадигмасини 	
ўзгартиради.  Шу  пайтга  қадар  мавжуд  таълим  тизимида  ўқитиш  устувор 
саналган бўлса,  айни  пайтда  жамиятнинг  ахборотлашуви  даврида  устуворлик 	– 	
ўқишга ўргатишга йўналтирилган. 	Замонавий педагог кадрлар янги мавқега эга 	
бўлиб,  унинг  вазифаси  энг  аввало  ѐшларни  мустақил  билим  олиш  фаолиятини 
ташкил  этишга,  билимларни  мустақил  эгаллашга  ва  уларни  амалиѐтда  қўллаш 
малакаларини  шакллантиришга  қаратилмоғи  лозим.  Педагог  бундай 
мақсадл	арда,  ўқитишнинг  методлари,  технологияларини  шундай  танлаш 	
керакки,  улар  ѐшларга  нафақат  тайѐр  билимларни  ўзлаштиришларида,  балки 
билимларни  турли  манбалардан  мустақил  эгаллашлари,  ўзларида  шахсий 
нуқтаи  назарнинг  шаклланиши,  уни  асослаши  ва  эришилган  били	мларни  янги 	
билимлар олишларида фойдаланиш малакаларига эга бўлишлари лозим.	 	
Юқорида келтирилган касбий компетенция педагогларнинг фаолиятидаги 	
етуклик  кўрсаткичи  ҳисобланиб,  мутахассиснинг  мулоқот  жараѐнида  шахс 
ҳамда мутахассис сифатида шаклланишида асос	ий омил бўла олади.	 	
 	  13	 	
 
 	
Фойдаланилган	 адабиётлар:	 	
1.	 Долгоруков	 А.	 Метод	 case	-study	 как	 современная	 технология	 	
профессионально	 - ориентированного	 обучения:	 	
http://www.vshu.ru/lections.	php	?tab	_id	=3&	a=info	&	id	=2600	  	
2.	 Drapeau	 Patti.	 Sparking	 student	 creativity	 (practical	 ways	 to	 promote	 	
innovative	 thinking	 and	 problem	 soving).	 – Alexandria	 – Virginia,	 USA:	 ASCD,	 	
2014	. 
3.	 Инновацион	 таълим	 технологиялари	 / Муслимов	 Н	.А	., Усмонбоева	 	
М	.Ҳ	., Сайфуров	 Д.М	., Тўраев	 А	.Б. – Т.: “Сано	 стандарт	” нашриѐти	, 2015.	 – 81	-	
б. 	
4.	 	Савельева	 	М.Г.	 	Педагогические	 	кейсы:	 	конструирование	 	и 	
использование	 в процессе	 обучения	 и оценки	 компетенций	 студентов	 / Учеб.	-	
мет.пособие.	 – Ижевск:	 ФГБОУВПО	 “Удмуртский	 университет”,	 2013.	 – С.	 9. 	
5.	 	Сборник	 	кейсов	 	для	 	вузов	 	по	 	дисциплинам	 	гуманитарного	 	и 	
социально	- экономического	 цикла	 / Учеб.	-мет.пособие.	 – СПб.:	 Изд	-о Санкт	-	
Петербургского	 университета	 управления	 и экономики,	 2015.	 – С.	 3.