Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 993.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогик маҳорат моҳияти ва таркибий қисмлари

Купить
 Педагогик маҳорат моҳияти ва таркибий қисмлари.  Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касб. Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун қоидалар, умумлаштирилган услубий ғоялар баён этилади, ўқитувчининг ёш индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. Мактаб ҳаёти кичик педагогик жараён эса жуда хилма - хилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса ўқитувчидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарликни, юксак педагогик маҳорат ва ижодкорликни талаб қилади.  Шунинг учун ҳозирги кун ўқитувчиси:  педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон; миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний илмлардан ҳам хабардор, маънавий баркамол; Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри англаган, эътиқодли фуқаро; ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва маҳоратни, шунингдек назарий илмларни мЎқаммал эгаллаган; ўқитувчилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир ўқувчи улғайиб, яхши одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган; эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли бўлмоғи даркор. Педагогик маҳорат Давлатимиз халқ таълими соҳасида ўртага қўяёган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. Ҳозирги кунда таълим - тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, эркин фикрли, онгли баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. Бу мақсад қуйидаги вазифаларни ечиш орқали ҳал этилади: -педагогик маҳоратнинг назарий- методологик асослари билан қуроллантириш: -педагогик маҳоратнинг педагогик техника, педагогик мулоқот, педагогик назокат, педагогик қобилият каби таркибий қисмлари ҳақидаги малакаларни ечиш: -педагогик маҳоратни мустақил шакллантириш кўникмаларини ҳосил қилиш: -эгалланган педагогик-психологик билимлар асосида шахсий педагогик маҳоратни яратиш малакаларини ҳосил қилиш: -ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш учун шахсий малака оширишнинг шакл, усул ва воситалари билан ўқитувчи- тарбиячи, талабаларни таништириш. Педагогик маҳорат : моҳияти ва мазмуни таълимнинг муваффақиятли бўлиши, оқибат натижада дарслик ёки методга эмас , балки ўқитувчига боғлиқ. Меҳнат, билиш, маҳорат, ижод. Инсон ҳаётининг бош мезони. Бу мезон фаолият орқали амалга оширилади – меҳнат қилиш, изланиш жараёнида, яъни фаолият жараёнида ютуқлар қўлга киритилади, маҳоратга эришилади. Касбий маҳорат сирларини ўрганишга ҳаракат қилувчи ҳар бир мураббий аввало эгаллаши лозим бўлган педагогик билим маълумотларга эга бўлишга интилиши, қилаётган ишнинг барча қирраларини тасаввур қилишга ҳаракат қилиши, иш натижаларини баҳолаши, йўл қўйган хато – камчиликларни моҳиятини тушуниб боришга ҳаракат қилиши лозим. Бу ҳолатлар албатта, фаолият орқали амалга оширилади. Натижада ўқувчиларга билим берилади, уларнинг шахсий сифатлари тарбияланади, пс Педагогик фаолият . Педагогик фаолият аниқ кўринишда бўлса унда ўқитувчи ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш вазифаларини аниқ кўра олади ва уларни ҳал қилишга ҳаракат қилади. Бу жараёнда фаолият руҳий жиҳатдан тайёрланади, таъсир кўрсатиш воситалари белгиланади, натижаларни назорат қилиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва янги вазифалар белгилаш билан чегараланади. Билимларни ўзлаштириш воситасида шахснинг ўсиши таъминланади, натижада жамият талаби ва вазифалари бажарилади. Бунинг учун ўқитувчи аввало вазиятни тушуниши, ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириш жараёни, ривожланиб шахс сифатида шаклланиш даражаларининг мезонини аниқ кўра билиш имкониятига эга бўлмоғи даркор. Ўқитувчи тарбиячининг касбий маҳорати Аввало ўқитувчи тарбиячининг касбий маҳоратига таъриф берайлик. Ўқитувчи тарбиячининг касбий маҳорат – бу маълум шахсий (болаларни севиши, меҳрибонлиги, ҳайрихоҳлиги ва ҳ. к ) ва касбий (билимдонлиги, жавобгарликни ҳис қилиши, ижодкорлиги эрудицияси ва ҳ. к.) фазилатларининг йиғиндиси ҳисобланиб, у ўқув предметини чуқур ва атрофлича билишида, педагогик-психологик, усулий тайёргарлигида, ўқувчи– ёшларни ўқитиш ва тарбиялашнинг оптимал йўлларини излаб топишида намоён бўлади. O`qituvchi mahoratini belgilaydigan asosiy mezonlardan biri - darslarni qanchalik darajada samarali tashkil etishi bilan bog`liq. Моҳир ўқитувчи Шунинг учун ўқитувчи- тарбиячининг касбий маҳорат, билимдонлиги, зукколиги, ижодкорлиги билан бирга шахсий сифатларни ҳам такомиллаштиришни ҳам тақозо қилади. Мураббий фаолият маҳоратини қандай фазилатлар белгилайди? Моҳир ўқитувчи аввало мафкуравий тайёргарликка эга бўлиши лозим. Бу деганимиз Миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналарни бўлиши ва уларни ёшлар онгига етказиб ўқувчиларни ота-боболаримиз яратган бой меросга ҳурматни тарбиялай олиши керак. Бунинг учун аввало мураббийнинг ўзи миллий қадриятларнинг моҳият мазмунини чуқур англаши, уларга ҳурмат эътиқоди бўла олиши даркор, Ижтимоий ҳаёт қонунларини аниқ тушуниш, миллий-аҳлоқий қадрият, мафкура мазмунини англаш ўқувчиларда боболар авлодлар руҳига ҳурматни, илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш учун муҳим аҳамият касб Ўқитувчи шахсий фазилатининг Ўқитувчи шахсий фазилатининг муҳим омили ўтмиш меросини мукаммал билиш, қадриятлар, урф-одатлар мазмунини англаш ижтимоий тараққиёт қонуниятларини тушуниш орқали илмий дунёқарашни ўзида тарбияланган бўлиши керак. Болаларни сева олиш, уларга ўз ота-оналаридек меҳрибонлик кўрсата билиш моҳир педагогнинг муҳим шахсий фазилатларидан биридир. Мураббий ҳар доим, ҳамма вақт Ўқувчиларга меҳрибонлик кўрсата олиши лозим. Ижобий фазилатларини такомиллаштириш Мураббийнинг ўқувчиларга нисбатан меҳрибонлиги, ҳайрихоҳлиги болаларни севиши инсоний талабчанлик асосида кўрилмоғи лозим, инсонпарварликка асосланган талабчанлик ўқувчиларни интизомга чақиради, ўз ҳулқ- атвори тўғрисида ўйлашни, ўзига бошқалар кўзи билан. қарашни, салбий хусусиятларим қайта тарбиялашни, ижобий фазилатларини такомиллаштиришни йўлга қўйишга даъват этиш муддаосига эришади. Бунинг учун мураббий талабнинг меъёрини билиши лозим. Талаб истиқболли бўлиб, боланинг келажак ҳаёти, фаолиятини ривожлантиришга қаратилган, болаларни қувончга қизиқишларини такомиллаштирувчи йуналтирилган бўлсагина, мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқитувчининг шахсий намунаси Мураббий шахсий сифатининг яна бир кўриниши "унинг шахсий намунасидир. Ўтмиш мутафаккирларими?: меҳнат шахсни шакллантиради деб даъват этган эдилар. Дарҳақиқат, мураббийнинг шахсий намунаси ўқувчи учун ҳаёт дарслиги вазифасини ўтайди. Шахсий намуна ўз ишига бўлган муносабатда, ўқувчиларни, тушуниш, ҳурмат қилиш, та лабнинг меъёрда бўлишида намоён бўлади. Ўқитувчининг шахсий намунаси ҳар қандай педагогик жамоадаги муносабати билан .белгиланади. Айрим холларда энг яхши деб, ёки энг ёмон деб тушунилган ўқувчиларимиз тескари бўлиб чиқиши мумкин. Изоҳлаб ўтилган мураббийнинг шахсий ва касбий сифатлари, узвий боғликликда шаклланиб такомиллашиб боради. Улар педагогик фаолият заминида мустаҳкамланар экан ўқувчилар билан .бўлган муносабатларда, уларнинг қалбини билишга интилишда, Ўз шахсий ва кас бий фаолиятини мунтазам назорат ва таҳлил қилишда намоён бўлади. Мабодо ўқитувчи педагогик касбни фақат ўқувчиларга билим бериш, уларни тарбиялашдан иборат деб билса, катта хатоликка йўл қўяди. Шунинг учун у вақти-вақти билан ўз ишларини, муомаласини, муносабатларини, хоҳ у ижобий бўлсин, хоҳ салбий таҳлил қилиб боришга одатланиш керак. Булардан ташқари касбий маҳорат тизимида яна шундай масалалар, борки уларни билмаслик, уларга эътиборни қаратмаслик мактабда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва амалга оширишни қийинлаштиради, оқибат- натиж "Bugungi kunda faqat yuksak bilimli, zamonaviy fikrlaydigan, intellektual rivojlangan va professional tayyorgarlikka ega bo`lgan yoshlargina sifatli, jadal va innovasion taraqqiyotning eng muhim sharti va garovi bo`la olishi, aynan ular mamlakatning buyuk kelajagini ta'minlashi mumkinligiga kimnidir ishontirish yoki buni isbotlab berishning hojati yo`q, deb o`ylayman. Ana shu g`oyat muhim jihatni e'tiborga olgan holda, O`zbekistonda kadrlar tayyorlash masalasi davlat siyosatining eng ustuvor yo`nalishi etib belgilangan".
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha