Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 47.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогик маҳорат ва нутқ маданияти

Купить
Педагогик Маҳорат Ва Нутқ Маданияти Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар. Билим қайда бўлса, буюклик бўлар. Юсуф Хос Ҳожиб Педагогик маҳорат - бу ўкитувчи- тарбиячининг шундай шахсий (болажонлиги, хайрихохлиги, инсонпарварлиги, мехрибонлиги ва х.к,) ва касбий, (билимдонлиги, зукколиги, фидоийлиги, ижодкорлиги, эрудицияси ва х.к.) фазилатларини белгилайдиган хусусиятки, у ўз фанини чукур ва атрофлича билишида, педагогик-психологик ва методик тайёргарлигида, ўқувчи-ёшларни ўкитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг оптимал йулларини излаб, топиб амалий фаоллиятида кўллашида намоён булади. Махорат, фаолият жараёнида шаклланади ва такомиллашади. У ишбилармонлик, зукколик, лаёқат ва зехн воситасида ривожланиб боради. Бу хусусиятларнинг барчаси фаолият жараёнида таркиб топиб боради. педагогик фаолият – бу ўқитувчининг ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш, вазифаларини ҳал қилишга қаратилган ҳамда педагогик таъсир кўрсатиш воситалари билан амалга ошириладиган касбий фаоллигидир. Ўқитувчининг педагогик маҳоратини шакллантириш ва такомиллаштириш масаласи педагогика, психология, методика, фанлари мазмунида маълум даражада уз ечимини топа олган, хусусан Ю.П.Азаров, Т.И. Гоноболин, Н.В.Кузьмина, А.Н.Щербаков, В.А.Себастенин, Н.В.Александров, С.А.Абдулина, Д.Н.Николаенко, А.В.Петровский, В.А.Замахшарий, Абу Наср Фаробий, Ибн Сино, В.А.Крутецкий, М.Г.Давлетшин, Н.В.Кухарев, М.Очилов, К.З.Зарипов, В.А.Розов, А.П.Спирин, Ж.Г.Йулдошев, Э.Гозиев ва бошқа олимларимиз ўқитувчи педагогик маҳоратини шакллантириш ва такомиллаштиришнинг маълум кирраларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб берганлар. Республикамизнинг «Давлат тили ҳақида» ги, «Таълим тўғрисида» ги қонунлари, Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур ва бошқа жуда кўплаб ҳужжатларда маънавий - маърифий тарбия, тил масалаларига алоҳида аҳамият берилган. Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, ҳар қандай мутахассис, замон билан ҳамқадам кадр, энг аввало, ўз она тилисининг собит соҳиби бўлмоғи лозим. Президентимиз И.Каримов ҳам ўз нутқларида шундай таъкидлаганлар : «Ўз фикрини мутлақо мустақил, она тилида равон, гўзал ва лўнда ифода эта олмайдиган мутахассисни, авваломбор, раҳбар курсисида ўтирганларни бугун тушунинг ҳам, оқлаш ҳам қийин». Бошқа фанлар билан алоқаси: педагогика, касбий педагогика, психология, тилшунослик, услубият, нотиқлик санъати, матншунослик, руҳшунослик, фалсафа ҳамда адабиётшунослик Ўқитувчининг асосий қуроли «кетмони» унинг тили, нутқи экан, бу қурол самарали ишламоғи учун у ўткир бўлиши керак. Нутқнинг маданийлигини таъмин этадиган тўғрилик, аниқлик, мантиқийлик, ифодалилик, бойлик, софлик каби бир қанча сифатлар мавжуд. XV асрда Хиротда яшаган атоқли аллома Ҳусайн Воиз Кошфий ҳам нутқ ҳақида қимматли фикрлар билдирган: «Билги н ки, одамзотнинг шарафи нутқи билан ва нутқ одобига риоя қилмаган одам бу шарафдан бебаҳрадир. Сўз ҳамма вақт савоб учун ишлатилиши, тўғри ва ҳаққоний бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, жим турган маъқул», - дейди ва суҳбат қоидаларини иккига ажратади. Ёши улуғларнинг суҳбат одоби қоидалари олтита: 1. Ҳар кимнинг аҳволига қараб муносиб сўз айтсин; 2. Дағаллик қилмасдан, лутф ва мулойимлик билан гапирсин; 3. Гапираётганда табассум қилиб, очилиб гапирсин; 4. Овозини баланд кўтармасин, эшитувчиларга малол келтирмайдиган қилиб гапирсин; 5. Одамларга нафъи тегадиган маъноли гапларни гапирсин; 6. Агар сўзнинг қиммати-қадри бўлмаса уни тилга олмасин, чунки улуғларнинг сўзи бамисоли уруғдир, агар уруғ пуч ёки чириган бўлса, уни қаерга экманг униб чиқмайди; II. Ёшлар суҳбат одоби саккизта: 1. Сўрамагунларича гапирмасин; 2. Гапираётганда овозини баланд кўтармасин; 3. Гапираётганда ўнггу сулга қарамасин; 4. Ғаразли ва кинояли гапларни гапирмасин; 5. Қаттиқ гапирмасин ва бетга чопарлик қилмасин; 6. Пушаймон бўлмаслик учун ўйлаб гапирсин; 7. Одамлар гапини бўлиб сўз қотмасин; 8. Кўп гапирмасин. Чунки кўп гапириш ақли ноқислик белгисидир. Оз бўлса ҳам, аммо соз гапиришни шиор этсин. - И.Каримов «Узбекистон буюк келажак сари». - И.Каримов «Баркамол авлод орзуси». - И.Каримов «Баркамол авлод - Узбекистон тараккиётнинг пойдевори». -И.Каримов «Юксак маънавият-енгилмас куч» - И. Каримов «Халоллик ва фидойилик фаолиятимизнинг асосий мезони булсин» - Махмуд Хасаний. «Одоб бустони ва ахлоқ гулистони» Фан. 1994 й. - Мунавварова А.К. «Педагогика». Т. «Ўкитувчи» 1996 й. - Н.Н. Азизходжаева «Педагогик маҳорат ва педагогик технология» Баженова И. Н. «Педагогик изланиш». Тошкент. Ўкитувчи. 1990 й. - Н.А. Морева «Основы педагогического мастерства» Москва 2006
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha