Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 101.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогик технология тараққиёти ва истиқболлари

Купить
МАВЗУ : ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ Педагогик технология АҚШ ва Европа мамлакатларида «таълим технологияси» сифатида эътироф этилган назария бўлиб, унинг яратилиши тўғрисида маълумот берувчи манбаларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, таълим тизимини технологиялаштириш ғояси ўтган асрнинг бошларида Ғарбий Европа ҳамда АҚШда таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахс ижтимоийлашувини таъминлаш ва бу борада муайян муваффақиятга эришиш борасидаги ижтимоий эҳтиёжни қондиришга уриниш натижасида вужудга келган. Ушбу ғоя XX асрнинг 30- йилларида таълим жараёнига «педагогик техника» («таълим техникаси») тушунчасининг олиб кирилиши билан асосланган. Бу соҳадаги мавжуд адабиётларда «таълим техникаси» тушунчаси ўқув машғулотларини аник ва самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул, воситалар йиғиндиси дея талкин “ Таълим технологияси” назариясининг шаклланиш боскичлари Т/р Босқичлар Йиллар Таълим технологияси - ТТ 1 I босқич XX асрнинг 30-йиллари ТТ=ўкув машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул ва воситалар йиғиндиси (педагогик техника - Птех.). 2 II босқич XX асрнинг 50-йиллари ТТ=Птех.+таълим жараёнида техник воситалар (ТВ)ни қўллаш, уларнинг имкониятларини такомиллаштириш, ахборот сиғимини кенгайтириш, ахборотларни узатиш хизматини сифатли ташкил этиш, таҳсил олувчи фаолиятини индивидуаллаштириш. 3 III босқич XX асрнинг 60-йиллари ТТ=Птех.+ТВ+дастурий таълим (ДТ). Дастурий таълим - таълим мақсадларининг аниқланиши, таълим жараёнини умумий лойиҳалаш, таҳсил олувчилар томонидан назарий билимларнинг ўзлаштирилиши эҳтимолини олдиндан ташҳислаш, таълим жараёнининг самарадорлиг  Педагогик технологияларни ўқув жараёнига олиб кириш зарурлигини МДҲга кирувчи мамлакатлар ичида биринчилар қаторида ҳар томонлама илмий асослаб берган россиялик олим акдемик В.П.Беспальконинг фикрича, “ПТ - бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўкувчи шахсини шакллантириш жараёни лойиҳасидир”.  Россия олимларидан В.М.Монахов: “ПТ - аввалдан режалаштирилган натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар тизимидир”, - деган қисқача таърифни бера туриб, унинг асосий хусусиятларига эътиборни қаратади.  М.В.Кларин фикрича, “ПТ - ўқув жараёнига технологик ёндашган ҳолда, олдиндан белгилаб олинган мақсад кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини лойҳалашдир”.  И.Я.Лернернинг фикрига кўра, “ПТ - ўкувчилар ҳаракатларида  Б.Л.Фарберман педагогик технологияга қуйидагича таъриф беради: “ПТ - таълим жараёнига янгича ёндашув бўлиб, педагогикада ижтимоий-муҳандислик онг ифодасидир. У педагогик жараённи техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури асосида стандарт ҳолга солиб, унинг оптимал лойиҳасини тузиб чиқиш билан боғлиқ педагогик тадбирдир”.  Ў.Толиповнинг фикрича, Педагогик технология - вақт тақсимотига мувофик лойиҳаланиб, илмий жиҳатдан асосланган ҳамда кутилган натижага эришишни кафолатловчи педагогик жараённинг барча боскич ва қисмларининг вазифалари аниқ белгиланган тизим .01 39 0A 2A 06 07 04 0D 0A 01 43 0A 04 08 2907  Бу таърифларни узоқ хориждаги берилган таърифлар билан солиштириб кўриш учун япон педагог олими Т.Сакамото берган таърифни келтирамиз; “ПТ, - дейди Т.Сакамото, - бу мажмули фикр юритиш усулини педагогикага сингдириш, бошқача қилиб айтганда, педагогик жараённи муайян бир мажмуга келтиришдир”.  Бирлашган миллатлар ташкилотининг нуфузли идораларидан ЮНЕСКОнинг таърифи бўйича, “ПТ - бу билим бериш ва уни эгаллашда техника ва инсон ресурсларини ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кўриб, бутун таълим жараёнини лойиҳалашда ва амалда қўллашда мажмули ёндашув, усулидан фойдаланишдир”.01 39 1E 33 03 21 04 08 01 39 07 1E 14 0A 16  Педагогик технологиянинг анъанавий услуб(методика)лардан асосий фарқи, унинг тўла-тўкис тизимли ёндошув назарияси қонуниятларидан келиб чиққанлигидадир.  Педагогик технологиянинг аввалги услублардан афзаллиги , у таълим жараёнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, унинг мазмуни, билим бериш усуллари ва воситалари ҳамда таълим олувчи ва таълим берувчиларни бир тизимга келтириб, таълим натижаларини аввалдан белгилаб, таълим жараёнини назорат қилиш ва баҳолаш каби қисмларини ўзаро узвий боғлаб мажмуга келтириб туриб, жараён лойиҳасини тузишидадир.  Унинг анъанавий усуллардан кейинги фарқи, у талабаларнинг ўзларига берилган билимни ёдлаб айтиб беришига эмас, балки таълим- тарбия жараёнининг якунида конкрет бир ҳаракатларни бажаришга йўналтирилганлигидадир.  Педагогик технологиянинг бош  Педагогик технологиянинг юқорида қайд этилган хусусиятларидан ва тизимлилик назариясининг қонуниятларидан келиб чиқиб, Педагогик технологи я - бу жамият эҳтиёжидан келиб чиқувчи киши ижтимоий сифатларини самарали шакллантирадиган, аниқ мақсадга йўналтирилган ўкув жараёнини тизим сифатида кўриб, уни ташкил қилувчи қисмлари бўлган ўқитувчининг таълим воситалари ёрдамида ўкувчиларга маълум бир кегма-кетликда кўрсатган таъсирини назоратда тутувчи ва таълим натижасини баҳолаб берувчи технологиялашган таълимий тадбирдир. “ Таълим технологияси" тушунчаси "таълим методикаси" тушунчасига нисбатан кенгдир. Таълим методикаси - ўкув жараёнининг мажмуавий вазифаларини ечищга йўналтирилган ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг биргаликдаги фаолияти усули бўлса, таълим методикаси эса муайян ўкув предметини ўкитишнинг илмий асосланган метод, қоида ва усуллар тизимини тавсифлайди. Таълим технологияси - таълим мақсадига эришиш жараёнининг умумий мазмуни, яъни, аввалдан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини яхлит тизим асосида, босқичма-босқич амалга ошириш, аник мақсадга эришиш йўлида муайян метод, усул ва воситалар тизимини ишлаб чиқиш, улардан самарали, унумли фойдаланиш ҳамда таълим жараёнини юқори даражада бошқаришни ифодалайди. Педагогик технологиянинг марказий муаммоси - тахсил олувчи шахсини ривожлантириш о Таълим технологиясининг таркибий тузилмаси Тарбия технологиясининг таркибий тузилмаси Педагогик технологияни қўллаш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал этилади:  таълим (тарбия) жараёнининг умумий, яхлит лойиҳасини ишлаб чиқиш;  таълим (тарбия) жараёнида ҳал этилиши лозим бўлган аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш;  таълим (тарбия) жараёни моҳиятини башоратлаш (тахмин қилиш) ва унинг мазмунини ишлаб чиқиш;  таълим (тарбия) жараёни самарадорлигини таъминлашга ёрдам берувчи энг самарали, мақбул шакл, метод, усул ҳамда техник воситаларни танлаш;  таълим жараёида тахсил олувчининг эркин, мустақил фаолият кўсатиши учун муайян шарт-шароитларни яратиш, уларда маълум кўникма ҳамда малакаларнинг шакллаииши учун вақт ўрнини белгилаш, уларнинг билимлари даражасини аввалдан ташҳислаш;  таҳсил олувчилар фаолиятини йўналтириш, назорат қилиш хамда баҳолашни ташкил этиш;  ишлаб чикилга Мазкур вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши қуйидаги шартларга амал қилинишига боғлиқ:  мавжуд шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда фаолиятни ташкил этиш;  тахсил олувчи (тарбияланувчи)ларнинг ёш, физиологик, психологик ҳамда шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш;  таълим (тарбия) жараёнини демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш;  таҳсил олувчи (тарбияланувчи)лар фаолиятини объектив иазорат килиш ва баҳолаш;  хусусий фанларни ўқитиш жараёнида имкон қадар, албатта, самарали равишда техник воситалар имкониятидан кенг фойдаланиш.01 15 25 01 1D162B 26 2B 01 1D1635 1A3615 01 1D1625 1F 01 2B 38 17 Педагогик технология назариясининг мазмуни ва таркибий тузилмаси (тузилиши) кўриб чиқилаётган муаммолар тизимида марказий ўринни эгаллайди. Педагогик технологиянинг қуйидаги муҳим белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:  предметлилик (педагогик технология назариясига оид барча атама, тушунча, категория ва таъкидлар бир предметли ёки муайян соҳага тааллукли бўлиши керак);  бир-бирига мослик ёки тўлиқлик (педагогик технология назариясининг тили, унинг асосий тушунчалари, категориялари, тамойиллари, моделлари ва ҳоказолар);  аниқлик (объект маъносини икки аспектда: эмперик ва семантик жиҳатдаи очиб беради);  текширувчанлик (назариянинг реал объектга мослик даражасини текширади);  ҳаққонийлик (педагогик технология назариясининг асосий таъкидлари ишончли бўлиши зарур);  тизимлилик (техно-пед  Педагогик технология назарияси - педагогик фаолият қонуниятлари ва мавжуд алоқаларини тасвирлар ҳамда изоҳлар воситасида илмий асосли баён этувчи техно- педагогик билимларнинг тизимли шаклидир.  Педагогик технология назариясининг таркибий элементлари: муайян техно-педагогик мазмундаги эмперик қонунларни ёритувчи бошланғич эмперик асос; муҳим объектлар моҳиятини тасвирлар ва шарҳлар ёрдамида ёритиб берувчи тушунчаларнинг мантиқий тил асоси; ўзаро боғлиқ оддий, бироқ муҳим объектлар (назарий асосланмалар) тизимини ёритувчи концептуал асос; қонунлар йиғиндиси ва улар асосида юзага келадиган оқибат моҳиятини ифодаловчи таъкидлардан иборат назарий асос. Педагогик технологиянинг асосий мақсади куйидагилардан иборат: - ўқув жараёнини фаоллаштириш; - таҳсил олувчилар томонидан ўқув материалини ўзлаштиришнинг юқори даражасига эришиш ва таҳсил олувчиларни мустақил фикрлашга ҳамда ўз фикрини баён этишга ўргатиш. Педагогик технологиянинг тамойиллари:  Бир бутунлик, яхлитлик тамойили  Асослилик (фундаментлик) тамойили  Маданиятни англаш (маданий ҳаётнинг ривожланишига мувофиқлик) тамойили  Таълим мазмунини инсонпарварлаштириш ва инсонийлаштириш тамойили  Ўқитиб тадқиқ этиш, тадқиқ этиб ўқитиш тамойили  Таълимнинг узлуксизлиги тамойили  Фаолиятли ёндашув тамойили  Замонавийлик тамойили  Илмийлик тамойили  Ўкув-тарбия жараёни натижаларини холисона баҳолаш тамойили.  E’tiboringiz uchun rahmat!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha