Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 131.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогика фанининг илмий тадқиқот методлари ва уларнинг тавсифи

Купить
Педагогика фанининг илмий тадқиқот методлари ва уларнинг тавсифи Режа: 1. Педагогика фан сифатида 2. Ижтимоий тарбия ва унинг босқичлари 3. Педагогика фанининг вазифалари 4. Педагогика фанининг асосий категориялари 5. Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 6. Педагогика фанлари тизими 7. Педагогик илмий-тадқиқот методлари Педагогика (юнонча paidagogike бўлиб, paidagogos «бола» ва «етаклайман») ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, муайян жамиятда ягона ижтимоий мақсадга мувофиқ ёш авлодни тарбиялаш ҳамда унга таълим беришнинг моҳияти ва муаммоларини ўрганадиган фан. Педагогика ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, ёш авлод ҳамда катталарни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. Дидактика ((таълим назарияси, юнонча didaktikos «ўргатувчи», didasko «ўрганувчи») таълимнинг назарий жиҳатлари, таълим жараёнининг моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқитувчи фаолиятлари, таълимнинг мақсади, мазмуни, шакл, метод, воситалари, натижаси, таълим жараёнини такомиллаштириш йўллари ва ҳоказо муаммоларни тадқиқ этади. Тарбия назарияси – педагогиканинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, тарбия жараёни мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари, уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади. Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий- тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёнидир. Ижтимоий тарбия экологик ақлий ахлоқий жисмоний меҳнатэстетикиқтисодийҳуқуқий жинсий Ижтимоий тарбия ва унинг босқичлари Ибтидоий жамоа тузумида одамларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаёт кечириши сабабли болаларга тирикчилик ўтказиш йўлидаги фаолият (ўсимлик мевалари, илдизларини териш, ҳайвонларни овлаш)ни ташкил этиш борасидаги тажрибаларни ўргатиш гуруҳ аъзолари томонидан бирдек амалга оширилган. Билимлар, аксарият ҳолларда, меҳнат ва ўйин жараёнларида ўзлаштирилган. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш жинсий характерга эга бўлганлиги боис ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда ўзига хос жиҳатлар кўзга ташланган. Қулдорлик тузуми ўрнида шаклланган феодал тузумда педагогик ғоялар феодаллар манфаатини ифода эта бошлади. Мазкур давр педагогик жараённи ташкил этишда диний ғоялар етакчи ўрин эгаллаши билан тавсифланади. Ижтимоий ҳаётда диний муассасалар (Ғарбда черков, Шарқда эса мачитлар)нинг роли оша бориб, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ишлари асосан шу масканларда ташкил этилди. Гарчи дунёвий ғояларни илгари суриш, илмий назарияларни яратиш ва тарғиб этишнинг дин пешволари томонидан қораланиши каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланган бўлса-да, аммо савдо-иқтисодий алоқалар кўламининг кенгайиши, табиий офатларга ҳарши кескин чора кўриш эҳтиёжи илмий билимларнинг ривожлантириш ҳаётий зарурият эканлигини исботлади. Инсоният тарихидан мустаҳкам ўрин олган Шарқ Уйғониши деб ном олган тарихий жараён айнан феодал Собиқ Шўро даврида педагогика фани мазмунан илм- фан, техника ва технология ютуқлари асосида бойиди, таълим муассасалари тизими шакллантирилди, шунингдек, ҳар томонлама (гармоник) ривожланган шахсни шакллантириш назарияси асосланди. Бироқ, мазкур назария ғояларини амалиётга тадбиқ этишнинг пухта асосланган механизми яратилмади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, ривожланиш ва тараққиёт йўли демократик, инсонпарвар ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдан иборатлиги эътироф этилиб, «таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш» давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири дея белгиланди. Асосий эътибор юксак маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилди. Республикада таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мазмун ҳамда йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» каби меъёрий ҳужжатларда белгилаб берилган. Демак, мавжуд шароитда педагогика фани баркамол шахс ва малакали мутахассисни тайёрлашга йўналтирилган ижтимоий ҳракат истиқболлари, бу борадаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини ўрганади. Педагогика фанининг вазифалари Ўзбекистон Республикасида демократик, инсонпарвар ҳамда ҳуқуқий жамиятни барпо этиш шароитида мазкур фан юксак маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи юқори малакали кадрни тарбиялаш тизимини ишлаб чиқиш, миллий истиқлол ғояси асосида таълим ва тарбия назариясини ижодий ривожлантириш вазифасини ҳал этади. Мазкур жараёнда қуйидаги вазифалар ни бажаришга эътибор ҳаратилади: 1. Маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи юқори малакали кадрни тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараённинг моҳиятини ўрганиш. 1. Шахсни ҳар томонлама камол топтириш қонуниятларини аниқлаш. 1. Ижтимоий тараққиёт даражасидан келиб чиққан ҳолда ривожланган хорижий мамлакатлар таълим тизими тажрибасини ўрганиш асосида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш. 1. Таълим муассасалари ҳамда уларда фаолият олиб б Педагогика фанининг асосий категориялари Педагогика фнининг энг муҳим категориялари Шахс Тарбия МаълумотРивожланиш Малака Билим ТаълимКўникма Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси: 1. Фалсафа – шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян педагогик ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби масалаларни таҳлил этишга имкон беради. 2. Иқтисод – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув биноларини қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади. 3. Социология – ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари хусусида маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун имконият яратади. 4. Этика- шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий инсоний сифатлар, ахлоқий онг ва маънавий- Педагогика фанлари тизими:  Умумий педагогика – мактаб ёшидаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалаларини ўрганади.  Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.  Бошланғич таълим педагогикаси – бошланғич синфлар ўқувчиларини тарбиялаш, уларга таълим бериш, уларнинг ўзига хос психологик ҳамда физиологик хусусиятларини тадқиқ этиш, шунингдек, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.  Коррекцион (махсус) педагогика – ривожланишида турли психологик ва физиологик нуқсонлари бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганади.  Методика – хусусий фанларни ўқитиш хусус Анкета методи Педагогик кузатиш методи Суҳбат методи Педагогик илмий-тадқиқот методлари Тест методи Педагогик таҳлил методи Болалар ижодини ўрганиш методи Педагогик тажриба методи Математик- статистик методИнтервью методи Таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлил қилиш методи 3F 01 08 3B 01 07 0D 33 01 0F 39 07 21 01 0F 3A04 14 38 0D 33 0D 2B 0F 0D Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистонниннг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент, Ўзбекистон, 1992. 2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 4. Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент, Халқ мероси нашриёти, 1993. 5. Педагогика ҒА.Қ.Мунавварованинг умумий таҳрири остида. - Тошкент, Ўқитувчи, 1993. 6. Подласый И.П. Педагогика. В 2 кн. Кн. 2. – Москва, Владос, 1999.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha