Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 97.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогика фанининг мазмуни ва илмий тадқиқот методлар

Купить
Mavzu : Педагогика фанининг маз м у н и ва илмий тадқиқот методлар Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг талаби эканлиги. Педагогика фанининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги таърифни бериш мумкин: Педагогика - таълим – тарбияга оид билимларни муштарак ҳолда жамлаб, уларни саралаб синовдан ўтказувчи ва бир тартибга келтирувчи, уларни бошқаларга ўргатувчи фандир. Педагогика фанининг асосий вазифаси бутун дунёдаги маърифат соҳасига тегишли билимларни тўплаб, уларни дидактика кўригидан ўтказиш. Дидактика кўригидан ўтказиш деганда, педагогикага тегишли мақола, рисола ва йирик асарлар мазмуни ва моҳиятини дидактика тамойилидаги талабларга солиштириб кўриш тушунилади. Педагогика фанининг предмети. Педагогика – тарбия ҳақидаги фан. Педагогиканинг асосий тушунчалари – тарбия, ўқитиш, ривожлантириш, маълумот ва уларнинг ўзаро алоқаси. Педагогика (пайдагогос – грекча «бола» ва «етаклаш» маъносини билдиради) инсонни шакллантиришда муайян тизим, фаолият ҳамда таълим – тарбиянинг мазмуни, шахси ва методлари ҳақида баҳс юритади. Педагогиканинг анъанавий тушунчаси – ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш ва ўқитиш. Педагогика фанининг предмети - ўқитишнинг, таълим – тарбиянинг замонавий қонуниятлари, мазмуни, усуллари, воситалари билан инсонларни, ёшларни, мутахассисларни қуроллантирувчи фан. Педагогика фанида тарбия асосий категория ҳисобланиб, у жамият ва оилада ҳар томонлама ривожланган инсонни шакллантиришдаги муайян фаолиятни ифодалайди. Тарбиянинг илк шакллари ибтидоий жамият давридаёқ пайдо бўлган. Педагогика- тарбия хақидаги фан. Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш, улар тарбиясини самарали амалга ошириш эҳтиёжларидан келиб чиқади. Бу эҳтиёж тарбия борасида орттирилган тажрибалар тўплангандан кейин уларни умумлаштириш, ёшлар тарбияси ҳақида қонун – қоидаларни ишлаб чиқариш заруратини тақозо этади. Тарбиянинг ижтимоий ҳодиса эканлиги. Тарбия кишилик жамияти ибтидосида пайдо бўлган ва башарият манфаатлари учун хизмат қилиб келган. Тарбия авлодлар ўртасидаги алоқани таъминлайди Асосий педагогик тушунчалар тарбия , таълим, маълумот, ўқув жараёни . Таълим – тарбия: ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларни тарбия вазифаларига мувофиқ билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш учун муайян мақсад асосида йўлга қўйилган, режали равишда ошириладиган иш жараёнидир. Таълим махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган ва шунинг билан бирга, уларнинг билиш қобилиятларини таркиб топтирадиган жараёндир. Тарбия – бола туғилган вақтидан бошланиб, мактабни битиргандан кейин ҳам давом этадиган абадий жараёндир. Тарбия деганда олинган билимлар, ҳаётий тажрибалар асосида кишида дунёқарашнинг ва хулқнинг таркиб топиши тушунилади. Маълумот таълим–тарбия натижасида олинган ва системалаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқарашлар мажмуи тушунилади Педагогик тадқиқот методлари. Педагогика илмининг илмий тадқиқот усуллари деганда ёш авлодни тарбиялаш билимли қилиш ва ўқитишнинг реал жараёнларга хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш йўллари, услублари ва воситалари мажмуи тушунилади. Педагогика фанининг илмий тадқиқот усуллари қанчалик тўғри танланса, таълим – тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада ривожланади. Аммо шуни таъкидламоқ лозимки, илмий тадқиқот методлари тизими ҳали ҳозиргача фанда тўла ҳал этилган эмас, мавжуд ва ишлаб чиқилган қуйидаги илмий - тадқиқот усулларига таяниб фикр юритиш мумкин. 1. Педагогик кузатиш усули 2. Суҳбат усули 3. Болалар ижодини ўрганиш усули 4. Сўровнома, тест усули 5. Ҳужжатларни таҳлил қилиш усули 6. Тажриба синов усули 7. Статистик маълумотларни таҳлил қилиш усули 8. Математика – кибернетика усули. RAXMAT E’tiborigiz Uchun
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha