Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 573.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогика фанлар укитишнинг энг мухим тушунчалари асосида мавзуларни узлаштириш

Купить
Педагогика фанлар укитишнинг энг мухим тушунчалари асосида мавзуларни узлаштириш Режа: 1. Педагогиканинг предмети, мақсад ва вазифалари. 2. Педагогикани фан сифатида шаклланиши. 3. Педагогиканинг асосий тушунчалари. 4. Педагогик Педагогика фанлари тизими ва бошқа фанлар билан алоқаси. Ер юзида одам зоти пайдо бўлибдики, у таълим тарбия билан шуғулланиб келади, комилликкка интилади. Катталар ёш авлодга ўзларининг тажрибаларини, инсоний фазилатларини, билим кўникма ва малакаларини сингдиришга ҳаракат қилади. Бу вазифалар турли усулларда турлича ҳал этилган бўлиб, уларнинг натижаси сифатида, педагогика фанининг дастлабки таълимотлари таркиб топиб борган. Инсон тафаккури, билими унинг ижтимоий тажрибаларида акс этган. Ҳозирги кунда сақланиб қолган энг эски педагогик таълимот қадимги Юнонистон давлатлари: Спарта ва Аттикада амалга оширилган. Педагогика тушунчаси ҳам ўша замонларда қўлланила бошлаган . Қадимшунос олимларнинг таъкидлашларича, минглаб йиллар олдин кишилар етук онглилик асосида маданий мерос намуналарини яратганлар. Аммо уларга берилган таълим-тарбиянинг мазмуни ва моҳияти. қандай амалга оширилганлиги мукаммал тарзда бизгача етиб келмаган. Айниқса кўҳна шарқ мамлакатлари Хитой, Ҳиндистон, Марказий Осиё, Арабистон, Эрон, Туркия ва бошқа жойларда ўта мукаммал таълим тарбия тизими мавжуд бўлганлиги маданий-меъморий ёдгорликда турли саънат ва мухандислик иншоатларида учратиш мумкин. Аввало «pais ageines» «яъни бола етаклаш» деган маънони англатади. Қулдорларнинг болаларини қўриқлаб, ҳимоя қилиб юрадиган кишиларни шундай атаган. Кейинчалик мактабларнинг кучайиши, таълим тарбиянинг такомиллашиб бориши натижасида таълим-тарбия билан шуғулланувчи кишиларни педагоглар деб аташган. Педагогика таълим-тарбия ҳақидаги таълимотларни ўрганадиган соҳа сифатида фалсафанинг таркибида шаклланиб борди. Педагогиканинг предмети сифатида таълим-тарбия жараёни ва унда амалга оширишга қаратилган махсус тайёргарлик кўрган кишиларнинг фаолияти тушунилади. Турли манбалар ва муаллифларнинг педагогикага берган таърифларидан келиб чиққан ҳолда уни қуйидагича ифодалаш мумкин: Бу таъриф маълум даражада «Таълим тўғрисида» қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мазмунига мос келади. Фақат ўқувчи ёшлар эмас, жамиятнинг барча аъзолари таълим ва тарбиядан бахраманд бўлишлари, узлуксиз таълим тизими таъсирида камолот сари интилиш зарур. Педагогика жамиятнинг барча аъзоларини ижтимоий эҳтиёжга мос ҳолда тарбиялаш, шахс сифатида шакллантириш, замонавий билим кўникма ва малакалар беришнинг йўл- йўриқлари қонуният ҳамда мазмун моҳиятини ўрганувчи фандир. Шўролар тизими давридаги комунистик мафкурага асосланган тарбия кўп жиҳатлари билан барча халқлар ва миллатларни бир қолипда «улуғ оға» руҳига мослаштириб улғайтиришга мўлжалланган эди. Бу иллатдан воз кечиб, биринчи навбатда миллий руҳда тарбиялашга алоҳида эътибор берилди. Президент И.Каримов таъкидлаганларидек: «Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак. Бундай инсонларни тарбиялаш эса ижтимоий фанимизнинг муқаддас бурчидир». Халқимиз бой миллий тарбия анъаналарига эга, унга суяган ҳолда комилликка интилувчи шахсни таркиб топтириш мумкин. Лекин педагогика фани умуминсоний тарбиянинг нодир намуналари таъсирида миллий тарбияни бойитиб боришни ҳам мақсад қилиб қўйган. Бу буюк мақсадлар ўз навбатида таълим ва тарбиянинг тажрибада синалган шакллари билан бир қаторда, жаҳондаги илғор педагогик технологиялардан қўлланиш, етук мутахассислар тайёрлаш, ёшларнинг қобилияти, қизиқиши ва имкониятларини ҳисобга олган вазифаларни ҳал этишга қаратилган. Педагогика инсонлар томонидан яратилган энг қадимги фанлардан бири саналади. Одамлар ўзларининг дастлабки онгли харакатларини ахлоқий фазилатларини ўзларининг насл-насабидан бўлган ёшларга ўргатганлар. Шунинг учун ҳам олимлар педагогик таълимотларнинг дастлабки кўринишлари ибтидоий жамиятда пайдо бўлганлигини асослашадилар. Оиланинг келиб чиқиши педагогик қарашларнинг ривожига катта хисса бўлиб қўшилди. Педагогика фанининг тараққиёти Шарқ уйғониш даври алломаларининг қўшган хиссалари баракали бўлган. Айниқса Мусо Ал-Хоразмий, Ахмад Ал- Фарғоний, Ахмад-Югнакий, Имом Ал-Бухорий, Исо Ат-Термизий, Абу Наср Форобий, Юсуф Хос Хожиб, Бурхониддин Ал-Марғилоний, Ахмад Яссавий ва бошқалар ўзларининг буюк илмий кашфиётлари билан бирга педагогиканинг турли муаммоларини ишлаб чиқдилар. Бу давлатнинг асосчиси улуғ соҳибқирон Амир Темур эди. У илм-фаннинг тараққиётига маданият ва маориф равнақига алоҳида эътибор берди. Ёшлар тарбияси кенг кўламда олиб борилди. Шу даврда ўзларининг педагогик қарашлари билан машҳур бўлган олимлар фаолият юритдилар. Улар қаторида Муҳаммад Тарағай Улуғбек Абдураззоқ Самарқандий Алишер Навоий Жалолиддин Давоний Хусайн Воиз Кошифий Захириддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар эди. Педагогика назарияси ва амалиёти ХIХ-ХХ асрларда ўзининг энг юқори тараққиёт даражасига эришди. Фан учун илмий-назарий асос таянч бўладиган таълимот, шу фаннинг методологик асоси ҳисобланади. Педагогика фани пайдо бўлибдики, ҳар доим ўзининг аниқ методологик асосларига амал қилиб келади. Турли жамият ва тузумларда педагогиканинг методологик асоси сифатида фалсафанинг ҳар хил оқимлари алиб келинган.Ҳозирги шароитда янгиланаётган педагогика учун "Таълим тўғрисида»ги қонун ва "Кадрлар тайрлаш миллий дастури" ҳам илмий-назарий асос бўла олади. Олий Мажлис томонидан қабул қилинган таълим-тарбия ва мактаб- маорифга дахлдор бўлган ҳужжатлар ҳам таянч вазифасини ўтай олади. Давлат ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилаётган меъёрий ҳужжатларга асосланиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Республика Президенти И.Каримовнинг кўпгина асарларида педагогика учун назарий асос бўладиган ғоялар илгар Миллий истиқлол педагогикасининг таркиб топиши унинг методологик асосларини тубдан ўзгартирди. Профессор Қ.Йўлдошев ўзининг фан докторлик диссертациясида ("Янгиланган педагогик тафаккур ва умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитишнинг илмий- методологик асослари") педагогика фанининг методологик асосларига янгича ёндашувни атрофлича баён этган. Олимнинг таъкидлашича, биринчи навбатда ўзбек миллий педагогикаси учун Ислом фалсафаси методологик асос вазифасини ўтайди. Чунки ҳеч бир таълимотда инсоннинг камолотга етишиши ислом фалсафасидек ишончли ва мукаммал асосланмаган. Муқаддас битик "Қуръон" инсоннинг моҳияти, яшаш тарзи, таълим-тарбиясини ундан эришиладиган натижаларни мукаммал кўрсатиб берган. Адабиётлар руйхати: 1.Узбекистон республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Тошкент 1997 йил. 2.Мунавваров А.К. «Педагогика» Тошкент 1996 йил. 3.Мусурмонова О. «Укитувчиларнинг маънавий маданиятини шакиллантириш» Тошкент 1993 йил 4.Нишоналиев У. Турсунов И. «педагогика курси» Тошкент 1996 йил. 5.Мовлонова, Тураева. «Педагогика» Тошкент «Укитувчи»-2001 йил. 6.Гайбулллаев Н.Р. «Педагогика» Тошкент-1996 йил. 7.Фозилова Ж, Султонов Р, Саидов Х. «Укитувчи маънавиятини шакиллантириш» Тошкент 2000 йил.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha