Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 997.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогнинг таълим ва тарбиялаш маҳорати, педагогик техника ва нутқ маҳорати

Купить
Мавзу: П едагогнинг таълим ва тарбиялаш маҳорати, педагогик техника ва нутқ маҳорати www.arxiv.uz “ Дунёда ҳар қайси касб- ҳунарнинг ўзига хос ўрни, аҳамияти ва қадр-қиммати бор. Аммо уларнинг орасида энг улуғ ва шарафлиси бу - ўқитувчилик касбидир” Ислом Каримов www.arxiv.uz Педагогик маҳорат туғма талант ёки наслдан-наслга ўтадиган хусусият эмас, балки тинимсиз изланиш, ҳам илмий, ҳам амалий шаклдаги ижодий меҳнат маҳсулидир. Бу кўп қиррали педагогик фаолият заминида ижодий меҳнат ётади. Шунинг учун ҳам педагогик маҳорат ҳамма ўқитувчилар учун стандарт, яъни бир қолип шаклида қолиб кетадиган иш усули эмас, балки у ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодий меҳнати жараёнида ташкил топади ва ривожланади. www.arxiv.uz Тарбия уч нарсага эҳтиёж сезади: истеъдодга, илмга ва машққа деган эди улуғ олим Арасту. Ана шу ғояларга асосланган ҳолда тарбиячилар қуйидагиларга амал қилишлари лозимдир:  - тарбияда улғаётган инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир талаба, ўсмир ва ёш йигитнинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқий ва эркинлигининг эътиборга тутилиши;  - миллийликнинг ўзига хос анъана воситаларига таяниш, жаҳон маданиятининг илғор тажрибаларига асосланиш;  - талабалар фаолиятида тарбиявий жараённинг асосини ташкил қилиш, кизикарли, тўлақонли талабалар ёш жиҳатларига мос ҳаёт иқлимини яратиш, меҳнат, ҳайрия, ижтимоий фойдали, ижтимоий кўнгилочар ва шунга ўхшаш тадбирлар ташкил этиш лозимки, натижада талабалар ўзлари хоҳлаган ишга қўл урсинлар, муваффақият ҳисс Тарбия жараёнини тўғри ташкиллаштириш, дарсдан сўнг талабаларнинг бўш вақтини тақсимлаш керак. Бунда талабаларнинг ота-оналари билан яқиндан муносабатда бўлишлари керак, улар билан суҳбатларни қуйидаги йуналишларда олиб бормоғи лозим:  Талабанинг характер хусусияти, оиладаги ўрни, мавқеи, руҳий ҳолатини ўрганишда.  Одоб ва аҳлоққа доир суҳбат (шарқона урф-одат, расм-русумлар, янги чиққан адабиётлар). www.arxiv.uz ПЕДАГОГ ЎЗ ФАОЛИЯТИДА ҚУЙИДАГИЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШИ ЛОЗИМ:  Талабаларда шаклланиб келаётган ижобий фазилатларни тавсифлаш, уларни билим олишга қизиқтириш, ростгўй, маърифатли, меҳрли, дўстлик, ўз-ўзини бошқариш, меҳнатга муносабатини ривожлантириш.  Талабаларнинг руҳий қуввати ва темперамент турларини ажрата олиш.  Талабадаги ижобий ва салбий ўзгаришларни кузатиш ва сабабини ўрганиш.  Талабадаги ёлғон гапириш ва бошқа салбий сифатларини аниқлаш.  Талабалар билан турли саёҳатлар уюштириш, кинотеатрларга бориш, уйинлар ташкил қилиш, байрамларга бағишланган кечалар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: "Гуллар байрами" эрталигини ўтказиш талабаларнинг эстетик хис туйғуларини ўстиради. www.arxiv.uz 1. Талабаларнинг билимга интилишини, фанга умуман олганда ақлий меҳнатга қизиқишларини ривожлантириш ўқув жараёнини шундай ташкил этилишини таъминлайдики, унда талаба фаол ҳаракат қилади, мустақил изланиш ва янги омилларни “кашф” этишга, муаммоли вазиятларни ўзи ҳал этишга интилади. 2. Ўқув фаолияти бошқа фаолиятлар каби фақат турлича бўлгандагина, қизиқарли бўлади. Бир хил усулда ахборот бериш ва бир хил усулдаги ҳаракатлар тез орада зерикишни вужудга келтиради. 3. Фанга бўлган қизиқишни шакллантиришда бу фанни ва унинг айрим қисмларини ўрганишнинг зарурлиги, муҳимлиги ва мақсадга мувофиқлигини талабаларга англатиш жуда зарурдир. 4. Ўтилаётган материал олдинги материал билан қанчалик кўпроқ боғлаб тушунтирилса, у талабаларга шунчалик қизиқарлироқ туюлади. Ўқув материалини талабалар қизиқа Демак, ўқув-тарбия жараёнининг натижалари педагогнинг маҳоратига, ташкилотчилик фаолиятига ва касб кўникмасига боғлиқ экан. Дарснинг самарадорлиги, таълимий, ривожлантирувчи ва тарбияловчи жараёнини ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: -педагогнинг маънавий-ахлоқий, сиёсий, илмий назарий ва методик даражасини ошириш; - педагогик меҳнат сифатига, дарсга тайёрланишга масъул муносабатни белгилаш; - барча ўқув-тарбиявий ишлар бўйича самарали назоратни ташкил этиш; - талабаларда ўқишга масъулият муносабатни тарбиялаш бўйича улар билан иш олиб бориш, билимларидаги нуқсонларнинг олдини олиш, билим, кўникма ва малакаларнинг юксак сифатига эга бўлиши учун курашиш, бу ишга талабаларнинг ўзини фаол жалб қилиши керак. www.arxiv.uz «ПЕДАГОГНИНГ НУТҚ МАДАНИЯТИ» ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Маданий нутқ ва унинг сўзловчилар онгида мавжуд бўлган аниқ тасаввурининг номи нутқ маданияти тушунчасини ифодалайди. Маданий нутқни идрок қилувчи ва ўзида акс эттирувчи кишилар нутқи «Педагогнинг нутқ маданияти» фанининг предметидир. Аниқ, равон, тушунарли ва қисқа нутқ тузишни ўрганиш ва ўргатиш нутқ маданияти фанининг мақсадидир. www.arxiv.uz «Педаг ог нутқ мадани я- ти»нинг вазифа- лари: адабий тил меъёрларига амал қилиш. Бунда оғзаки ва ёзма тил меъёрларига амал қилиш лозим бўлади нутқий жараёнда маданийликни таъминлаш йўллари тадқиқ этиш ёзма ва оғзаки нутқ тузиш малакасини талаба, тингловчи ва педагог ўқитувчи даражасида шакллантириш усулларини талқин этиш нутқ одоби масаласини педагоглар иш фаолиятининг асосий, бош масаласи даражасига кўтариш www.arxiv.uz 2808 1A17 1C 1D16 1E13320B 03 21020F «Педагогнинг нутқ маданияти» тарихидан: - Юнонлардан бўлган Георгий ўз шаҳрига ёрдам сўраб Афинага келади, нутқ сўзлаб, Афина ёшларига кучли таъсир қилади. - Лисий (459-380) афиналик бўлиб, 300 га яқин нутқ ёзган, шундан 34 таси суддаги нутқ сифатида сақланиб қолган (эр, хотин, қўшмачи қиз, хотинларни бузувчи Донжуан ҳақидаги суд ҳикоясини эслаш). - Аристотель (384-322 «Риторика» китоби 3 та китобдан иборат. У нотиқликни эгаллашнинг 5 йўлини кўрсатган: 1) материал (маъруза)ни тайёрлаш (оғзаки ва ёзма шаклларда); 2) материалнинг режасини тузиш (оғзаки ва ёзма шаклларда); 3) материалларни эслаб қолиш; 4) материалларни сўз ёрдамида тўғри акс эттириш; 5) материалларни тўғри талаффўз этиш. www.arxiv.uz - Демосфен (84-323) Эсхилни судда ютиб, олтин гулчамбарни олади, охирида ўзи захар ичиб ўлади. - Цецерон (103-43) нутқнинг чиройлиги, ибораларнинг жонлилиги, жумлаларнинг нафислигига эътибор берган. У 31 ёшида консул бўлган, ундан сўнг Цезар консул бўлган ва уни бадарға қилишмоқчи бўлганидан ўзи кетиб қолади. Унинг «Нотиқлар ҳақида» номли асари 3 та китобдан иборат. Цицероннинг нутқ жараёнидаги энг севган усуллари: а) шахсларга тавсиф бериш, б) драматик воқеаларни эслаш, в) ҳикматли сўз ва мақолларни, қочиримли гапларни нутқ вақтида ўринли ишлатиб кетиш. www.arxiv.uz - Беруний – нахв (грамматика), мантиқ, аруз фанларини билиш керак деган. - Абу Наср Фаробий (870-950) нутқ тузишда сўз, грамматика, мантиқ илми жуда керак деб таъкидлаган, музика чалиб одамларни кулдирган, йиғлатган ва ухлатиб қўйгани. - Ал Хоразмий (977.) «Мафтох ул улум» асарида (илмлар калитлари) нутқни бир илм сифатида гапирган. - Ахмад Югнакий, Хисрав Дехлавий, имом Ғазолий, Кайковус (44 та бобдан ташкил топган), Навоийнинг асаларида ҳам нутқ одоби, педагогнинг нутқ маданиятига муносабати масаларига жиддий тўхталишган. www.arxiv.uz Педагогнинг нутқ маданияти муммолари: 1. шева унсурларидан қочиш керак; 2. педагогнинг адабий тил меъёрларини эгалаши; 3. унинг одатдаги нутқ одобига амал қилиши; 4. нутқнинг оғзаки ва ёзма шаклларда ифодалай олиш имконияти. www.arxiv.uz Педагог учун адабий тил меъёрлари иккита 1)оғзаки адабий тил меъёрлари (ҳамкасблар ва талабалар билан муомалада буни эътиборга олиш шартдир) 2)ёзма адабий тил меъёрлари (дарслар учун мавзу доирасида ёзма конспект тайёрлаш лозим) www.arxiv.uz Педагогнинг муомала маданияти қуйидагилар асосида бўлиши шарт: -камтарлик; -билимлилик; -самимийлик; -ишонч билдириш; -ғийбат қилмаслик ва ғийбатга қўшилмаслик; -педагог-ўқитувчи маълум микдордаги илмий ва бадиий адабиётлар мажмуига шахсан эга бўлиши лозим, чунки унинг муомала маданияти мутахассислиги ҳамда тўплаган адабиётлар заминида аниқ кўринади. www.arxiv.uz Педагогнинг нутқ одоби: -қўпол сўзларни ишлатмаслик; -ғализликдан қочиш ( турли такрорлар, ҳмм, кейин, нима, ааа, айтгандай ); -ноўрин гапириб қўйишдан сақланиш; -талабаларга муносабатда ҳурмат ва самимийлик ўз аксини топиши шарт. www.arxiv.uz Ёш уқитувчилар педагогик техникасида қуйидаги жузъий камчиликлар учрайди: 1. Талаба ёки унинг ота-онаси билан сидқидилдан сўзлаша олмаслик; 2. Ғазабни тухтата олмаслик ёки уни ўз ўрнида ишлата олмаслик; 3. Ўзида ишончсизликни енга олмаслиги; 4. Нутқининг равон эмаслиги; 5. Ортиқча қаттиққуллик; 6. Хушмуомала бўлишдан қўрқиш; 7. Жуда тез гапириш (айниқса дарсда); 8. Ортиқча ҳаракат ёки бир жойда қотиб қолиш, қулларини қаерга қуйишни билмаслик; 9. Ўз гавдасини тутишдаги камчилик (букчайиб, ерга қараб юриш, бефойда кулиш, ортиқча ҳаракат) турли жисмларни қулида айлантириб юриши; 10. Товушдаги камчиликлар: бир оҳангни зерикарли гапириш, нутқнинг ҳаётий эмаслиги, ифодали ўқиш малакасини йўқлиги (дикция); 11. Нутқдаги камчиликлар: аниқ талаффуз тарзининг йўқлиги, хона учун зарур товуш қаттиқлиги ЎҚИТУВЧИНИНГ ТАШҚИ КЎРИНИШИГА ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАР ҚУЙИЛАДИ: 1. Ўз ҳиссий ҳолатларини бошқара олиш. Педагогнинг талабалар билан бўладиган мулоқоти, расмий характерга эга бўлганлиги учун, «мушаклар сиқилиши», ўзига ишонмаслик, танглик сезгиларини вужудга келтиради. Ўқитувчилар доимо талабалар, ота-оналар ва жамоатчилик назоратида ишлайди. Бу ўқитувчи фикрининг қатъийлигига, овоз аппарати ҳолатига, жисмоний ҳолатига (оёқларнинг қотиб қолиши, қўлларни таёққа ўхшаб қолиши) руҳий ҳолатига (кулгили ҳолда қолиши ўзини уддалай олмайдиган бўлиб кўриниши) таъсир этади. Буларнинг ҳаммаси бўладиган машғулотга ўзини психологик нуқтаи назардан мослаш, мулоқат пайтида ўзининнг ҳиссий ҳолатларини бошқара олишини талаб қилади. www.arxiv.uz 2. Ўз-ўзини созлаш. Педагог ўз-ўзини созлашда қуйидаги энг муҳим усулларга аҳамият бериши лозим: - хушмуомалалик ва келажакка ишонч билан қарашни тарбиялаш; - ўз хулқини назорат қилиш (мускуллар зўриқишини ростлаш, ҳаракат, нутқ ва нафас олишни ростлаш); - фаолиятнинг бирор турида ҳордиқ чиқариш (меҳнат терапеяси, мусиқа терапеяси, китоб ўқиш, ҳазил мутоиба); - ўз-ўзини ишонтириш, ихлос қилиш. Руҳий барқарорликни тарбиялашда В.А.Сухамлинскийнинг қуйидаги фойдали маслаҳатларидан фойдаланиш маъқулдир: а) ортиқча бадқовоқ бўлмаслик; б) бошқалар нуқсонларини ошириб кўрсатмаслик; в) ҳазил - мутоибага мойил бўлиш; г) хушмуомала бўлиш ва келажакка ишонч билан қараш. www.arxiv.uz Пантамимика – бу гавда, қул ва оёқларнинг ҳаракатидир. У асосий фикрни ажратиб кўрсатишга имкон беради. Яққол қиёфаларни гавдалантиради. Ўқитувчи дарсда талабалар олдида туғри туриш ҳолатини машқ қилиш керак (оёқлар оралиғи 12-15 см, ўнг оёқ бироз олдинда), барча ҳаракатлар ўзини оддийлиги ва нафислиги билан талабалар эътиборини тортиши зарур. Гавда тутиш эстетикаси: олдинга-орқага тебраниш, оғирликни бир оёқдан иккинчи оёққа ўтказиб туриш, стул суянчиғига таяниб туриш, бошни қашлаш, қўлда бирор буюмни айлантириб туриш, бурунни артиш, қулоқ қашлаш каби зарарли одатларга йўл қўймайди. Ўқитувчи гавдасининг ҳаракати чегарали ва босиқ бўлиши, ортиқча силкиниш ва кескин ҳаракатлардан ҳоли бўлиши зарур. www.arxiv.uz Мимика – юз мускуллари орқали ўз сезгиси, фикри, кайфиятини ифодалашдир. Ўқитувчининг юз ифодаси ва қараши баъзан талабаларга сўздан ҳам қаттиқроқ таъсир кўрсатади. Мимика ахборотнинг ҳиссий аҳамиятини оширади, уни пухтароқ ўзлаштирилишини таъминлайди. Талабалар ўқитувчи кайфияти ва муносабатини унинг юзидан «ўқиб» турадилар. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг юзи, унинг сезгиларини ифодалаш билан бирга, уларни яшириб туриши ҳам муҳимдир. Оила ташвишлари, ташқаридаги келишмовчиликларни дарс пайтида ўқитувчи ўзининг юз ифодасида билдирмаслиги керак. www.arxiv.uz ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ ! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha