Профессионал таълим муассасаларида ишлаб чиқариш амалиётларини олиб борилиши бўйича назорат ишлари

Б И Т И Р У В  
М А Л А К А В И Й   И Ш
Профессионал таълим муассасаларида ишлаб
чиқариш амалиётларини олиб борилиши
бўйича назорат ишлари
М У Н Д А Р И Ж А  
Битирув малака иши боблари ва парагрифлари Бети
Кириш   ...............................................................................................................
1- боб   Профессионал   таълим   муассасаларида   ишлаб   чиқариш
амалиётларини олиб борилиши бўйича назорат ишлари
1. 1   Профессионал   таълим   со ҳ асида   ўқ ув   ме ъ ёрий   ҳ ужжатлар
та ҳ лили  
1.2 Профессионал таълим муассасаси тўғрисида маълумот
2 -боб   Профессионал   таълим   муассасаларида   ўқув   ишлаб   чиқариш
амалиётларини ташкил етишда шартномавий муносабатлар ва уларнинг
ахамияти.
2.1.  Ш артномавий муносабатлар тўғрисида тушунча ва уларнинг вазифалари
2.2.   Профессионал   таълим   муассасаларида   ўқув   ишлаб   чиқариш   амалиётини
ташкил етишни такомиллаштириш
Хулоса ва таклифлар ...................................................................................
Фойдаланилган     адабиётлар     рўйхати
.........................................................
Иловалар ..........................................................................................................
1 КИРИШ
Янги   профессионал   таълим   муассасаларида   таълим   мазмуни,   сони   ва
сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида бир
қанча   ўзгаришлар   амалга   оширилди.   Ушбу   вазифаларнинг   амалга   оширилиши
эса   иқтисодиётни   тараққий   эттириш,   камбағалликни   қисқартириш,   ёшлар   ва
хотин-қизларнинг   ҳаётда   муносиб   ўрин   топиши,   натижада   халқимиз   турмуш
фаровонлигини ошириш масалаларининг ижобий ҳал этилишини таъминлайди.
     Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва
замонавий   профессионал   таълим   тизимини   барпо   этишнинг   мақсад   ва   устувор
вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг   янги миссияси   белгилаб берилди.
Ушбу   миссия   моҳияти   янги   сифат   ва   форматда   инсон   ресурларини
ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий
квалификацияларни   шакллантириш,   уларнинг   Ватанга   муҳаббатини,   халқига
садоқатини   юксалтиришдан   иборатдир.   Шу   тариқа   тизим   олдига   қуйидаги
вазифалар қўйилди:
—   ҳудудлар   ва   соҳалар   кесимида   иқтисодий   тараққиётга   муносиб   ҳисса
қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
— ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга
ўргатиш;
— ўз меҳнат фаолиятига инновацион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик,
интеллектуал,   маданий,   маънавий   потенциални   ривожлантириш   каби
компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш.
Ана   шу   миссия   ва   мақсадларни   кўзлаб,   Президентимизнинг   2019   йил   6
сентябрда   “Профессионал   таълим   тизимини   янада   такомиллаштиришга
доир   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   5812-сон   Фармони   қабул
қилинди.   Мазкур   Фармон   Ўзбекистон   тарихида   янги   профессионал   таълим
тизимини   ташкил   этишга   асос   бўлган   бўлса,   2020-йил   24-январда   давлатимиз
раҳбари   ўз   Мурожаатномасида   “Жорий   ўқув   йилидан   бошлаб,   мутлақо   янги
профессионал   таълим   тизими   йўлга   қўйилиб,   касб-ҳунар   мактаблари,
коллежлар   ва   техникумлар   ташкил   этилади”   деб   мазкур   тизимнинг
аҳамиятини   яна   бир   бор   алоҳида   таъкидлади.   Бунда   иқтисодиётнинг   барча
2 тармоқлари   баробарида   тадбиркорлик,   кичик   бизнес,   оилавий   бизнес,   томорқа
бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик,
балиқчилик   каби   тез   суръатларда   равнақ   топаётган   соҳалар   учун   ишчи
касблар   бўйича малакали кадрлар тайёрланиши кўзда тутилган.
Ю қорида   билдирилганидек   меҳнат   бозори   талабларига   тўла   жавоб
берадиган мутахасис кадрларни тайёрлаш профессионал таълим муассасаларида
ўқув жараёнларини ташкил этилишига бо ғли қ.    
М азкур малака ишида   Мингбулоқ енгил саноат техникумининг  ИЧТБДЎ
томонидан   малака   ошириш   курси   ўқув   режасида   белгиланган   малака   ишини
тайёрлаш   ва   ҳимоя   қилишл   учун   зарур   тавсиялар   берилган.   Бугунги   кунда
фаолият   юритаётган   касб-ҳунар   таълими   тизимидаги   ИЧТБДЎ   сўнги     2   йилда
қандай   ишлар   билан   бевосита     шуғулланганлиги,   келажакда   ўқув   ва   амалиёт
жараёнларини   қандай   режалаштириш   лозимлиги   тўғрисида   фикр-мулоҳазалар
юритилади.               
Мазкур малака ишида  профессионал  таълим муассасалари   ИЧТБДЎ учун
зарур б ў лган тавсиялар берилган.
3 1- боб   Профессионал таълим муассасаларида ишлаб чиқариш
амалиётларини олиб борилиши бўйича назорат ишлари 
1. 1 .   Проф ессионал   таълим   со ҳ асида   ўқ у в   м е ъ ёрий
ҳ у ж ж атлар та ҳ лили  
Ушбу мавзуда профессионал таълим тизимидаги таълим дастурлари (ўқув
меъёрий ҳужжатлар таркиби) нинг ҳусусиятлари кўриб чиқилади. Яъни, таълим
дастурининг   умумий   тузилиши   ва   бу   дастурни   ташкил   қилувчи   малака   талаби,
ўқув   режа   ҳамда   ўқув   дастурлар   (модул)   тушунчаларининг   мазмун   ва   моҳияти
очиб   берилган.   Ундан   ташқари   ҳозирги   профессионал   таълим   дастурларига
бугунги   замон   талабларига   мос   тарзда   ўзгартиришлар   киритилиши,   умуман
олганда   яхлитлаш   (умумий   битта   ҳужжат   кўринишига   келтириш)   ва   бунинг
афзалликлари   ҳусусида   сўз   юритилган.   Шунингдек,   келгусида   хорижий
тажрибаларга   таянган   ҳолда   ишлаб   чиқиладиган   ва   умуман   янги   ихчам
кўринишдаги   таълим   дастурлари   ва   ушбу   профессионал   таълим   дастулари
асосида тайёрлашнинг пировард натижалари ёритиб берилган. 
Маълумки,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2019   йил   6
сентябрдаги   “Профессионал   таълим   тизимини   янада   такомиллаштиришга   доир
қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   ПФ-5812-сонли   Фармонида   Ўзбекистон
Миллий   квалификацияси   тизими   тўлақонли   жорий   этилмаганлиги,
тайёрланаётган   кадрларнинг   меҳнат   бозорида   муносиб   ўрин   эгаллашларига
тўсқинлик   қилаётганлиги   қайд   қилинган.   Мазкур   фармон   билан
республикамизда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан
уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими
ҳамда   табақалаштирилган   таълим   дастурлари   жорий   этиладиган   таълим
муассасалари тармоғи ташкил этилди.
Президентимизнинг   Олий   мажлисга   мурожаатномасида   мамлакатимизда
2020/2021   ўқув   йилидан   бошлаб   кадрлар   малакасини   халқаро   меҳнат   бозори
талабларига   мослаштириш   мақсадида   миллий   малака   тизимини   ишлаб   чиқиш,
юртимизда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил
4 этиш   бўйича   аниқ   вазифалар   белгилаб   берилган.   Шунинг   учун   ҳам   бугунги
кунда Халқаро стандартлар асосида қабул қилинган миллий малака тизимининг
жорий этилиши профессионал таълим дастурларининг мазмунини айнан бугунги
хорижий таълим стандартлари каби тубдан ислоҳ қилинишни талаб қилади. Шу
муносабат   билан   ҳар   йили   профессионал   таълим   дастурларини
такомиллаштириб   бориш   мақсадида   Республиканинг   етакчи   соха
мутахассислари   ва   иш   берувчи   ташкилот   ходимлари   билан   ҳамкорликда   ўқув-
меъёрий хужжатлар тобора такомиллаштириб борилмоқда.Профессионал таълим
дастурлар   ривожланган   мамлакатларда   синовдан   ўтган,   касбга   ўргатиш   ва
умуман   ўқитиш   тизимини   уйғунлаштиришда   муваффаққият   қозонган   бўлиши
лозим.   Шу   боис,   Ўзбекистонда   ҳам   миллий   ва   тармоқ   ихтисослашуви   тизими
касб   ва   лавозимлар   бўйича   касбий   стандартлар   ҳамда   табақалаштирилган
профессионал таълим дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бу эса ўз навбатида меҳнат
бозори билан таълим сохаси интеграциясини таъминлашга хизмат қилади. Яъни
табақалаштирилган профессионал таълим дастурларининг такомиллаштирилиши
профессионал   таълим   муассасалари   битирувчиларининг   нафақат   маҳаллий
меҳнат   бозорда   балки,   хорижда   меҳнат   қилаётган   юртдошларимизнинг
мутахассис сифатида мавқеи, халқаро талабларга мослиги, хорижда ҳам нуфузли
жойларда   меҳнат   қила   олиши   ва   муносиб   иш   ҳақига   эга   бўлишини   ўз   ичига
қамраб   олган.   Профессионал   таълим   дастурлари   ҳақида   сўз   борганда,   алоҳида
эътироф   этиб   ўтиш   жоизки,   янги   қабул   қилинган   Ўзбекистон   Республикаси
таълим тўғрисидаги  қонунда ҳам таълим дастурига таъриф берилмаган. Таълим
дастурининг   таърифи   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Ўзбекистон   Республикасида
узлуксиз   бошланғич,   ўрта   ва   ўрта   махсус   профессионал   таълим   тизимини
тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-
сонли   қарорида   аниқ   ва   равшан   ифодаланган.   Унга   кўра,   таълим   дастури   —
профессионал   таълим   муассасаси   битирувчисига   муайян   эгаллаган   касб   ёки
мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга
қаратилган   профессионал   таълим   тайёргарлигининг   асосий   мазмунини
аниқловчи   давлат   таълим   стандартлари,   ўқув   режаси,   ўқув   фанлари   (модуллар)
дастурлари, малака амалиёт дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами; 
5 Шунингдек,   табақалаштирилган   таълим   дастури   —   Халқаро
таснифлагичнинг   тегишли   даражаларига   мувофиқ   бошланғич,   ўрта   ва   ўрта
махсус   профессионал   таълимда   кадрлар   тайёрлаш   учун   касб   ёки
мутахассисликларнинг   мураккаблик   даражалари,   ўқитиш   муддатлари
бирбиридан   фарқ   қиладиган   таълим   дастури   деб   аниқ   ифодаланган.   Бугунги
кунда таълим дастури, яъни малака талаби, ўқув режа ва ўқув дастурлари касбий
стандартлар   асосида   ишлаб   чиқилмоқда   ва   йилдан   йилга   такомиллаштирилиб
амалга  жорий  қилиб   борилмоқда.   Жумладан   жорий  ўқув  йили  учун   3-даражада
108 та, 4-даражада 136 та ва 5-даража 81 та касб ва   мутахассисликларнинг ўқув
режа,   малака   талаби   ва   фан   (модул)   дастурлари   ишлаб   чиқилган.   Албатта
ҳозирга   қадар   касбий   стандартлар   асосида   ишлаб   чиқилган   ўқувмеъёрий
ҳужжатлар   битирувчиларнинг   эгаллаган   касбий   компетенцияларини   ва
малакаларини   иш   берувчи   ташкилотларнинг   талабларига   мос   келишини
таъминлашга   ва   битирувчилар   учун   зарур   бўлган   билимларни   ўзлаштиришга
қаратилган.
6 Бироқ   профессионал   таълим   дастурларининг   ҳозирги   амалдаги   тартибда
ишлаб   чиқилиши   таълим   тизимида   қоғоз   ҳажмини   ортиб   кетишига   ва   ўқув
меъёрий   ҳужжатларнинг   тарқоқлигига   олиб   келмоқда .   Бундан   ташқари ,   таълим
дастурларининг   таркиби :   малака   талаби ,   ўқув   режа   ва   ўқув   дастурининг   яхлит
алоҳида   шаклдалиги   тасдиқлаш   жараёнида   вақтни   самарасиз   сарфланишига   ва
иш   берувчи   ташкилотларга   ҳам   ноқулайликлар   туғдирмоқда .   Чунки   таълим
дастурларининг   бу   тартибда   ишлаб   чиқилиши   ўқув   меъёрий   ҳужжатларнинг
бир - бирига   мувофиқлигини ,   яъни ,   интеграциясини   таъминлашда
қийинчиликларни   келтириб   чиқаради .   Умуман   олганда ,   ривожланган
мамалакатлар   тажрибаси   таҳлилида   улардаги   таълим   дастурларининг   таркибий
қисмлари   тарқоқ   ҳолатда   кузатилмайди .   Яъни   профессионал   таълим   дастурлари
содда   ва   яхлит   битта   ҳужжат   кўринишида   ишлаб   чиқилган .  Масалан ,  Қозоғистон
Республикасининг   профессионал   таълим   станлартларига   назар   соладиган   бўлсак ,
таълим   дастурларининг   яхлитланган   структурада   тузилаганини   кўришимиз
мумкин .  Кўп   йиллар   мобайнида   бугунги   кунга   қадар   такомиллаштириб   келинган
ушбу   таълим   стандарти   асосида   таълим   олаётган   Қозоғистон   ўрта   бўғин
кадрлари   нафақат   маҳаллий   меҳнат   бозорида   балки ,   бошқа   хорижий
мамлакатларда   ҳам   нуфузли   ташкилотларда   муносиб   иш   ҳақига   эга   бўлиб ,   ўз
ўринларини   топиб   келмокда .  Ҳозирги кунда таълим ва технол о гиялар (илм-фан)
жадал   ривожланиб   бормоқда.   Бу   борада   юзага   келадиган   асосий   муаммо
шундаки,   илгари   олинган   билимларнинг   қадрсизланишидир.   Илм-фан
тараққиётининг   бу   даражада   шиддат   билан   ривожланиши   мутахассислар
билимининг эскиришига сабаб бўлмоқда ва бу ҳолатлар уларнинг компетентлик
даражасига   салбий   таъсир   кўрсатмоқда.   Дунёда   маълумот   қанча   кўпайса,
билимларни  ҳаётга  татбиқ   қилиш  коэффициенти  ҳам   шунчалик   пасаяди.   Бу  эса
ўз   навбатида,   таълим   дастурларини   бугунги   замон   талабларига   мос   равишда
халқаро   илғор   хорижий   тажрибалар   асосида   ишлаб   чиқилишини,   шунингдек,
йилдан-йилга янада такомиллаштириб бориш кераклигини талаб қилади.  
7 Ҳозирги   профессионал   таълим   дастурлари   таркибидаги   малака   талаби,
ўқув   режа   ва   ўқув   дастурларинг   бир-бирига   номутаносиблиги   ва   ривожланган
мамлакатларда   синовдан   ўтган   профессионал   таълим   дастурларининг   ижобий
натижаларини   ҳисобга   олиб,   Ўзбекистондаги   профессионал   таълим
дастурларини   янгича   қиёфада   унификация   қилинган,   яхлит   битта   ҳужжат
шаклида   ишлаб   чиқишни   таклиф   қиламиз.   Профессионал   таълим   дастурлари
структурасини   ишлаб   чиқишдаги   бундай   янгича   ёндашув   мамлакатимиз
профессионал   таълим   муассасаларида   таълим   сифатини   оширишда   ўз
самарасини кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Бундан кўзланган асосий мақсад шуки,
биринчидан   қоғоз   ҳажмини   қисқартириш   ва   ўқитувчилар   вақтини   ортиқча
қоғозбозликка   эмас   балки,   бутун   эътиборини   ўқувчиларга   таълим   беришга
қаратишдир.   Иккинчидан,   бу   ёндашув   иш   берувчи   ташкилот   ходимларининг
таълимга   оид   бўлган   ҳужжатлардаги   тушунмовчиликларини   бартараф   этади   ва
педагог   ходимлар   билан   ҳамкорликда   маҳаллий   ва   ташқи   меҳнат   бозори
талабларига   мос   бўлган   малакаларни   ўзлаштиришга   йўналтирилган
профессионал таълим дастурларини яратишда энг мақбул йўл ҳисобланади. 
Бундан   ташқари,   профессионал   таълим   дастурининг   янги   структурасини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёни олдингидек узоқ вақт талаб қилмайди. Энг
асосийси   малака   талаби,   ўқув   режа   ҳамда   ўқув   дасдуарлари   ўртасидаги
мувофиқлик ва узвийликни сақлаб колади. Шу билан бирга, янги профессионал
таълим   дастурларини   жорий   этилиши   хорижий   профессионал   таълим
муассасалар   билан   биргаликда   келугусида   қўшма   дастурларни   жорий   этиш
имкониятларини   кенгайтиради.   Буларни   инобатга   олиб,   илғор   хорижий
тажрибалар асосида (масалан: Америка, Финландия, Россия ва Қозоғистон) янги
профессионал   таълим   дастурларини   ишлаб   чиқишни   йўлга   қўйиш   ва   амалга
жорий қилинишини таклиф қиламиз.
        Ўзбекистон   Республикасида   Таълимнинг   халқаро   стандарт
таснифлагичи   даражалари   билан   уйғунлашган   янги   бошланғич,   ўрта   ва
ўрта   махсус   профессионал   таълим   тизими   ҳамда   табақалаштирилган
8 таълим   дастурлари   жорий   этиладиган   таълим   муассасалари   тармоғи
ташкил   этилади.   Шу   асосда   Республикамизда   амалга   оширилаётган   кенг
кўламли   ислоҳотлар   фонида   Ўзбекистон   иқтисодиётида   сезиларли   юксалиш
кузатилди, кўлам ва сифат жиҳатдан жиддий таркибий ўзгаришлар юз берди. Шу
билан   бирга,   халқаро   меҳнат   бозори   талаблари,   интеграцион   жараёнларнинг
жадаллашуви,   рақамлаштириш,   саноатдаги   технологик   инқилоблар   даврида
замон   талабларига   мос   малака   ва   кўникмаларга   эга   рақобатбардош   ўрта   бўғин
мутахассисларини   тайёрлашни,   касб-ҳунар   таълим   соҳасида   янги   тизимни   —
халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини талаб қилди. Натижада
касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам давлат сиёсати тубдан ўзгарди. Президентимиз
томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал
таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва  устувор вазифалари, бир сўз билан
айтганда, соҳанинг   янги миссияси   белгилаб берилди.
Ушбу   миссия   моҳияти   янги   сифат   ва   форматда   инсон   ресурларини
ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий
квалификацияларни   шакллантириш,   уларнинг   Ватанга   муҳаббатини,   халқига
садоқатини юксалтиришдан иборатдир. 
Шу тариқа тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
—   ҳудудлар   ва   соҳалар   кесимида   иқтисодий   тараққиётга   муносиб   ҳисса
қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
—   ёшларни   малакали   меҳнат   орқали   ўз   ҳаёт   фаровонлигини   таъминлашга
ўргатиш;
—   ўз   меҳнат   фаолиятига   инновацион   ва   креатив   ёндашиш,   яратувчанлик,
интеллектуал,   маданий,   маънавий   потенциални   ривожлантириш   каби
компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш.
Ана   шу   миссия   ва   мақсадларни   кўзлаб,   Президентимизнинг   2019   йил   6
сентябрда   “Профессионал   таълим   тизимини   янада   такомиллаштиришга   доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5812 сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур   Фармон   Ўзбекистон   тарихида   янги   профессионал   таълим
тизимини   ташкил   этишга   асос   бўлган   бўлса,   2020   йил   24   январда   давлатимиз
9 раҳбари   ўз   Мурожаатномасида   “Жорий   ўқув   йилидан   бошлаб,   мутлақо   янги
профессионал   таълим   тизими   йўлга   қўйилиб,   касб-ҳунар   мактаблари,
коллежлар   ва   техникумлар   ташкил   этилади”   деб   мазкур   тизимнинг
аҳамиятини   яна   бир   бор   алоҳида   таъкидлади.   Жорий   этилаётган   янги   тизим
халқаро   андозаларга   тўла   мос   бўлиши   учун   14   та   халқаро   ташкилот   билан
ҳамкорликда   ривожланган   хорижий   мамлакатларнинг   илғор   тажрибалари
ўрганилди.     Германия,   Швейцария,   Корея,   Туркия   ва   Хитой   ҳамда   ЮНЕСКО,
Британия   Кенгаши,   Германия   халқаро   ҳамкорлик   жамияти,   Осиё   тараққиёт
банки,   Европа   таълим   фонди,   Туркия   ҳамкорлик   агентлиги,   Хитойнинг
Университетлар   уюшмаси   каби   қатор   хорижий   давлат   ва   ташкилотлардан
200дан   ортиқ   нуфузли   халқаро   экспертлар   жалб   этилди   ва   улардан   салмоқли
хулосалар олинди.
Янги   профессионал   таълим   муассасаларида   таълим   мазмуни,   сони   ва
сифати,   таълим   дастурлари,   технологияларининг   ислоҳ   қилиниши   оқибатида
қуйидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилди:
2020/2021-ўқув   йилида   профессионал   таълим   тизимида   республика   бўйича
жами   725   та   таълим   муассасаси,   яъни   339   та   касб-ҳунар   мактаби,   200   та
коллеж ва 186 та техникум   фаолият кўрсатиши белгиланди.
10 1.2 Профессионал таълим муассасаси тўғрисида маълумот
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003   йилдаги   29
октябрдаги   сонли   473-сонли   қарорга,   Олий   ва   ўрта   махсус   таълими   вазирлиги
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 61-сонли
буйруғи,   Наманган   вилояти   ўрта   махсус,   касб-ҳунар   таълими   бошқармасининг
2008   йил   14   майдаги   187-сонли   буйруғи   ҳамда   Мингбулоқ   тумани   ҳокимининг
2008 йил 21 июлдаги 259-сонли қарорига асосан янги қурилиш йўли билан 2005
йилда   540   ўринли     Ўзгариш   маиший   хизмат   касб   хунар   коллежи     ташкил
этилган.
  Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2019   йил   6   сентябрдаги
“Профессионал   таълим   тизимини   янада   такомиллаштиришга   доир   қўшимча
чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   ПФ-5812-сонли   Фармони   билан   2020   йилда
Мингбулоқ енгил саноат техникуми этиб қайта ташкил этилди.
Мингбулоқ   енгил   саноат   техникуми   Наманган   вилояти   Мингбулоқ
тумани Ўзгариш маҳалласи саховат кўчаси 21 уйда жойлашган.  
Мингбулоқ енгил саноат техникумида жами 263 нафар ўқувчилар шундан
1-курсда 110 нафар, 2-курсда 153 нафар талабалар 5 та йўналиш бўйича таълим
олмоқдалар.
Булар 
1. Бухгалтерия ва аудит 
2. Енгил саноат буюмлари конструкцияси 
3. Компютер инженеринги
4. кутубхонашунослик
5. Электр стансияари,тармоқлари ва тизимлари
Хозирги вақтда таълим муассасасида 22 та ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш
таълим усталари фаолият юритиб келмода.  Улардан 8 нафари олий  маълумотли.
Ўтган   ўқув  йилида   таълим   муассасасида   жами  105  нафар  битирувчилар   5
та   мутахассисликлар   бўйича   тамомладилар.Улардан   85   нафари   ОТМ   га   20
нафари ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиндилар.
2022/2023   ўқув   йилида   коллежга   жами   300   нафари   қабул   режаси
белгиланиб,   358   нафар   абитуриентлар   ўқиш   истагини   билдирдилар.     Имтихон
натижаларига   кўра   жами   110   нафар   абитуриентлар   саралаб   олиниб,   хозирда
уларнинг 27 нафари билан тўлов-шартномалар имзоланди.
11 Таълим   муассасасидаги   ўқув   хоналари     Маънавият   хонаси   замон   талаблари
асосида жиҳозланган. Ахборот кутубхонадан ва спорт залдан дарс жараёнларида
унумумли фойдаланиб  келинмоқда.   
Бундан   ташқари   ўқувчилар   учун   замонавий   жихозлар   билан   жихозланган
4та   ўқув   устахонаси   ўқув   амалиётларини   самарали   ва   мазмунли   ташкил
этилишини таъминлаб келмоқда.
6. Таълим   муассасасида   ўқув   амалиётлари,   ишлаб   чиқариш
амалиётлари ва диплом олди амалиётларини ишлаб чиқаришга боғлаган
холда, мазмунли ташкил этиш учун “Бухгалтерия ва аудит 
Енгил саноат буюмлари конструкцияси 
Компютер инженеринги
Кутубхонашунослик ,   Электр   стансияари,тармоқлари   ва   тизимлари,
мутахассисликларининг   ўқув,   ишлаб   чиқариш   хамда   диплом   олди
амалиётлари   учун   тумандаги   ташкилот,   корхона   ва   муассасалар   билан
шартномалар тузилган. 
12 2-боб  Проф ессионал таълим  м у ассасаларида  ўқ у в иш лаб чи қ ариш
ам алиётларини  таш к ил этиш да ш артном авий  м у носабатлар ва
у ларнинг ах ам ияти.
2.1  Шартномавий муносабатлар тўғрисида тушунча ва уларнинг
вазифалари
Професионал   таълим   муассасаларида   шартномавий   муносабатларнинг
меъёрий-ҳуқуқий   асосини   1998   йил   29   августдаги   670-И-сонли   “ХЎЖАЛИК
ЮРИТУВЧИ   СУБЕКТЛАР   ФАОЛИЯТИНИНГ   ШАРТНОМАВИЙ-
ҲУҚУҚИЙ   БАЗАСИ   ТЎҒРИСИДА” ги   Қонуни   ҳамда   ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   2021   йил   14   сентабрдаги   ПФ-6313-сонли
“ШАРТНОМАВИЙ   МУНОСАБАТЛАРНИ   ТУБДАН
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ   ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ   ТЎҒРИСИДА” ги   фармони
ташкил қилади.
Профессионал   таълим   тизимида   дуал   таълимни   ташкил   этиш   ушбу
Низомга  мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
 Дуал таълимни ташкил этиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Дуал   таълим   ташкил   этиладиган   ташкилотларни   Қорақалпоғистон
Республикаси   Вазирлар   Кенгаши,   вилоятлар   ва   Тошкент   шаҳар   ҳокимликлари,
вазирликлар   ва   идораларнинг   иқтисодиёт   тармоқларида   ўрта   бўғин   кадрларга
бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб шакллантириш;
Т ех ник у м ни нг у м у м и й  к ў ри ни ш и  ҳ ам да бирлам чи
м аъ лу м отлари
13 Директор Мамарасулов
Нозимжон
Мамажонович (99899) 322-80-90
Ўқув ишлар бўйича
директор ўринбосари Машрапов
Абдуллажон
Исмоилович (99897) 374-69-32
Молия-иқтисод
ишлар бўйича директор
ўринбосари Парпиева
Гулбахор
Махмуджоновна (99893) 947-81-67
Ишлаб чиқариш
таълими бўйича
директор ўринбосари Мамарасулов
Нозимжон
Мамажонович (99899) 322-80-90
Хўжалик ишлари
бўйича директор
ўринбосари Шамшиев
Одилжон Алишерович (99894) 420-66-61
Веб-сайти    
14 Техникум ташкил этилган йил 2020 йил
Қуввати 540 ўқувчи ўрни
Майдони 27340  кв.метр
Бинолар Ўқув биноси
Ўқувчилар турар
жойи
Маъмурий бино
Фаоллар зали
Ўқув уста хона
15   ТЕХНИКУМНИНГ ЖОЙЛАШУВИ
ЎҚУВ БИНОСИ
16 Ўқув биносининг олд кўриниши
17 Тикувчилик устахонаси 
Радиотехника жихозлари  СПОРТ ЗАЛ
18 КОЛЛЕЖНИНГ ЖИ Ҳ ОЗЛАНИШИ
19 МИНГБУЛОҚ ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНИКУМИ
(Мингбулоқ туман «Ўзгариш» маиший хизмат касб-хунар коллежи)
20 2 .2.  Professional ta’lim muassasalarida o‘quv ishlab chiqarish amaliyotini tashkil 
etishni takomillashtirish
Фуқаролик-ҳуқуқий   муносабатларни   янада   такомиллаштириш,   айрим
шартномаларни   тузишда   ўрнатилган   сунъий   чекловларни   олиб   ташлаш,
шунингдек,   шартномавий   муносабатларда   ахборот   тизимларидан   фойдаланиш
учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги   ҳамда   Монополияга   қарши   курашиш   қўмитасининг   2021   йил   1
декабрдан қуйидагиларни бекор қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:
тижорат   банкларига   етказиб   берилган   маҳсулот   (бажарилган   ишлар,
кўрсатилган   хизматлар)   учун   тўловларни   учинчи   шахслар   ҳисобидан   қабул
қилишга қўйилган тақиқни;
давлат   улуши   50   фоиз   ва   ундан   юқори   бўлган   хўжалик   юритувчи
субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни
кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан
тўловни белгилашга доир талабни;
қишлоқ   хўжалиги   ва   чорвачилик   маҳсулотлари   етиштирувчилари   ва
тайёрлов   ташкилотлари   ўртасида   тузиладиган   шартномаларда   мажбурий
равишда авансни белгилашга доир талабни.
Таъкидлансинки,   ушбу   банднинг   учинчи   ва   тўртинчи   хатбошиларида
назарда тутилган олдиндан тўлов ва аванс шартнома тарафларининг келишувига
мувофиқ белгиланади.
2.   Жисмоний   шахсларга   қарз   шартномаларини   нотариал   тасдиқлаш
орқали   чет   эл   валютасида   ўзаро   қарз   бериш   ва   қайтариб   олишга   рухсат
берилсин.
Адлия   вазирлиги   Молия   вазирлиги   билан   биргаликда   икки   ой   муддатда
қарз   шартномасини   нотариал   тасдиқлаганлик   учун   ҳамда   қарз   шартномасидан
келиб   чиқадиган   пул   суммасини   ундириш   бўйича   ижро   хатларини   ёзиб
берганлик   учун   ундириладиган   давлат   божи   миқдорини   икки   баравар
камайтиришни   назарда   тутувчи   қонун   лойиҳасини   Вазирлар   Маҳкамасига
киритсин.
21 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, 2022 йил 1 январдан:
а)   суд   ҳужжатлари   ва   бошқа   органлар   ҳужжатларини   ижро   этишда   мол-
мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган
мол-мулк   уни   сотишдан   тушган   пул   маблағлари   ҳисобидан   аукцион   ғолибига
қарзларсиз   ва   тақиқлардан   ечилган   ҳолда   топширилади.   Бунда,   мол-мулкни
сотишдан   тушган   пул   маблағлари   етарли   бўлмаганда   қарздорликни   тўлаш
мажбурияти унинг собиқ эгаси — қарздор зиммасида қолади.
Аукцион ғолиби томонидан мулкни қабул қилиб олмасликнинг қуйидаги
ҳолларида закалат пули аукцион ғолиби мурожаат қилган кундан бошлаб уч иш
куни ичида қайтариб берилиши шарт:
аукционда   сотилган   мол-мулк   аукцион   объектининг   кўрсатилган   техник
тавсифларига мос келмаса;
мол-мулк   аукционда   сотилгунга   қадар   учинчи   шахсларнинг   эгалигига
ўтиб кетган бўлса ва бу ҳолат аукцион якунланганидан сўнг аниқланса;
б)   шартноманинг   тарафи   иккинчи   тарафдан   шартнома   бўйича
мажбуриятларни тўла ёки қисман бажаришини қабул қилган ёхуд шартноманинг
амал   қилишини   бошқача   тарзда   тасдиқлаганда,   ушбу   шартномани   кейинчалик
ҳақиқий   эмас   деб   топишни   талаб   қилишга,   агар   бундай   талаб   ҳалоллик
принципига зид бўлса, ҳақли эмас;
в)   хўжалик   юритувчи   субъектлар   томонидан   давлат   харидлари   билан
боғлиқ   тузиладиган   шартномаларда   мажбурий   равишда   коррупцияга   қарши
қўшимча шартлар белгиланади.
Шартноманинг тарафи ва у томонидан жалб қилинган шахслар (ёрдамчи
пудратчи ташкилотлар, агентлар ва тарафлар назорати остидаги бошқа шахслар)
томонидан   коррупцияга   қарши   қўшимча   шартларга   риоя   этилмаганда,   иккинчи
тараф   шартномани   бир   тарафлама   тўхтатиб   туришга,   бекор   қилишга   ҳамда
зарарни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли бўлади;
г) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ва
божхона   тўловлари   бўйича   қарздорлик   тўланмаганда,   солиқ   ёки   божхона
органлари   банкка   тўловчининг   ҳисобварақларидаги   қарздорлик   суммасига   тенг
миқдордаги   пул   маблағларини   музлатиб   қўйиш   ва   уларни   ўттиз   календарь
22 кунидан  сўнг   ундириш   тўғрисидаги   фармойишни  бу   ҳақда   тўловчини   хабардор
қилган ҳолда юборади. 
Хабарнома   олинган   пайтдан   бошлаб   ўттиз   календарь   кун   ичида   тўловчи
томонидан   ушбу   фармойиш   устидан   судга   шикоят   қилинган   тақдирда,
мижознинг   ҳисобварағидан   пул   маблағларини   чиқариш   ёки   чиқармаслик
суднинг қарорига мувофиқ амалга оширилади;
д)   коммунал  соҳа,  энергия   билан  таъминлаш,  алоқа  хизмати,  йўловчи  ва
юкларни   ташиш   ва   бошқа   шу   каби   катта   ижтимоий   аҳамиятга   эга   бўлган
соҳаларда   табиий   монополия   субъектлари   томонидан   ишлаб   чиқилган   оммавий
шартномалар монополияга қарши курашиш органи билан келишилганидан  сўнг
истеъмолчилар билан тузилади.
4.   Намунавий   шартномаларни   қонуности   ҳужжатлар   билан   тасдиқлаш
амалиёти бекор қилинсин, қонун билан тўғридан-тўғри тарафлар учун мажбурий
бўлган  намунавий  шартномалар тасдиқланиши  назарда   тутилган  ҳоллар  бундан
мустасно.
5. Қуйидагилар:
Фуқаролик-ҳуқуқий   тусдаги   шартномаларни   тузиш   ва   мажбуриятларни
бажаришдаги   муносабатларни   янада   такомиллаштириш   бўйича   чора-тадбирлар
режаси  1-иловага  мувофиқ;
Фуқаролик-ҳуқуқий   тусдаги   шартномалар   намуналарини   ишлаб   чиқиш
бўйича «йўл харитаси»  2-иловага  мувофиқ тасдиқлансин.
6.   Адлия   вазирлиги,   Ахборот   технологиялари   ва   коммуникацияларини
ривожлантириш   вазирлиги,   Марказий   банк   ва   Савдо-саноат   палатасининг
электрон   тижоратда   электрон   савдо   майдончалари   орқали   маҳсулотлар   олди-
сотдиси   амалга   оширилаётганда   ва   бошқа   соҳаларда   битимлар   тузишда   эскроу
тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7.   Фермер   хўжаликлари   ва   тайёрлов   ташкилотларига   контрактация
шартномаларини   ахборот   тизимларидан   фойдаланган   ҳолда   электрон   шаклда
тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тавсия этилсин.
Қишлоқ   хўжалиги   вазирлиги   Ахборот   технологиялари   ва
коммуникацияларини   ривожлантириш   вазирлиги   билан   биргаликда   уч   ой
23 муддатда   контрактация   шартномаларини   ахборот   тизимларидан   фойдаланган
ҳолда   электрон   шаклда   тузиш   ва   рўйхатдан   ўтказиш   учун   зарур   шарт-
шароитларни яратсин.
8.   Олий   суд   судлар   томонидан   шартномавий-ҳуқуқий   муносабатлардан
келиб   чиқадиган   низоларни   кўриб   чиқишда   ҳамда   шартномалар   шартларини
шарҳлашда қонунчилик ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини тизимли
равишда,   лекин   камида   ярим   йилда   бир   марта,   таҳлил   қилсин   ва   натижаси
юзасидан   ягона   ҳуқуқни   қўллаш   амалиётини   шакллантириш   учун   судларга
тегишли кўрсатмалар бериб борсин.
9.   Давлат   бошқаруви   органлари,   маҳаллий   ижро   этувчи   ҳокимият
органлари   ҳамда   коммунал   соҳа   ва   бошқа  шу   каби  соҳаларда   аҳолига   товарлар
етказиб   бериш   ва   хизматлар   кўрсатишни   амалга   оширувчи   давлат   корхоналари
икки   ой   муддатда   аҳоли   ва   тадбиркорлик   субъектлари   билан   шартномалар
тузишда   ахборот   тизимларидан   кенг   фойдаланиш   чора-тадбирларини   ишлаб
чиқсин ва тасдиқласин.
10. Молия вазирлиги давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида
харид   қилиш   тартиб-таомиллари   устидан   жамоатчилик   назоратини   янада
кучайтириш мақсадида давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар
реестрига: 
тузилган   шартномалар   ҳамда   уларга   ўзгартириш   киритиш   тўғрисидаги
қўшимча келишувлар бўйича барча ҳужжатлар ва ахборотлар;
шартноманинг   амал   қилиш   муддати   тугаганда,   шартнома   бажарилганда
ёки   у   бекор   бўлганда,   давлат   буюртмачиси   томонидан   шартноманинг
бажарилиши   юзасидан   ҳисобот   мажбурий   равишда   жойлаштириб   борилишини
таъминласин.
11.   Монополияга   қарши   курашиш   қўмитаси   Адлия   вазирлиги   билан
биргаликда   уч   ой   муддатда   табиий   монополия   субъектлари   томонидан   ишлаб
чиқилган   оммавий   шартномаларни   истеъмолчиларнинг   ҳуқуқларига   риоя
этилганлиги,   тарафларнинг   тенглиги   тамойилларига   мувофиқлиги   нуқтаи
назаридан   таҳлил   қилсин   ҳамда   заруратга   кўра   оммавий   шартномаларни
қайтадан ишлаб чиқиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
24 12.   Инвестициялар   ва   ташқи   савдо   вазирлиги   Адлия   вазирлиги   билан
биргаликда   Ўзбекистон   Республикаси   Ҳукумати   билан   тузиладиган   энергетика,
кон-металлургия,   алоқа   соҳасидаги   инвестиция   шартномаси   лойиҳаларини
ишлаб   чиқиш   ва   келишиш   босқичида   етакчи   халқаро   консалтинг   ва   юридик
компанияларни   жалб   қилиш   ҳамда   уларни   молиялаштириш   манбаларини
аниқлаш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13.   Олий   ва   ўрта   махсус   таълим   вазирлиги   2022/2023   ўқув   йилидан
бошлаб олий таълим муассасаларида  ўқитиш бўйича шартномаларнинг ахборот
тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилиши амалиётини йўлга
қўйсин.
14. Адлия вазирлиги:
Марказий   банк   билан   биргаликда   уч   ой   муддатда   электрон   тижоратни
амалга   оширишда   эскроу   тизимидан   фойдаланиш   қоидаларини   белгиловчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Савдо-саноат   палатаси   билан   ҳамкорликда   ахборот   тизими   орқали
шартномаларни   имзолаш,   сақлаш   ва   жўнатиш   бўйича   хизматларни   кўрсатиш
соҳасига   тадбиркорлик   субъектларини   кенг   жалб   қилиш   бўйича   тадбирларни
амалга оширсин.
15.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   айрим   фармонлари   3-
иловага  мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Адлия вазирлиги:
а)   Коррупцияга   қарши  курашиш  агентлиги  ҳамда  Савдо-саноат   палатаси
билан   биргаликда   икки   ой   муддатда   хўжалик   юритувчи   субъектлар   томонидан
шартномалар   тузишда   қўллаш   учун   тавсиявий   характерга   эга   бўлган
коррупцияга қарши қўшимча шартларни ишлаб чиқсин ва эълон қилсин;
б)   уч   ой   муддатда   шартномалар   намуналарини   «yurxizmat.uz»   махсус
ахборот   порталига   жойлаштирсин   ва   уларни   қонунчиликка   киритиладиган
ўзгартиришлардан келиб чиқиб назорат ҳолатида юритсин;
в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда: 
икки   ой   муддатда   намунавий   шартномаларни   тасдиқлаш   тўғрисидаги
қонуности   ҳужжатларни   хатловдан   ўтказиб,   ушбу   Фармонга   номувофиқ   бўлган
25 қонуности   ҳужжатларни   ўзгартириш   ёки   бекор   қилиш   юзасидан   тегишли
таклифларни уларни қабул қилган органга киритсин;
уч   ой   муддатда   қонунчиликка   ушбу   Фармондан   келиб   чиқадиган
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   тўғрисида   Вазирлар   Маҳкамасига   таклифлар
киритсин.
17.   Мазкур   Фармоннинг   ижросини   самарали   ташкил   қилишга   масъул   ва
шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.
Фармон   ижросини   муҳокама   қилиб   бориш,   ижро   учун   масъул   идоралар
фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош
вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. 1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф
этилаётган айрим фармонлари
1.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Халқ   хўжалигида   ҳисоб-
китоблар ўз вақтида  ўтказилиши учун  корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг
масъулиятини   ошириш   борасидаги   чора-тадбирлар   тўғрисида»   1995   йил   12
майдаги ПФ-1154-сон Фармонининг  1-банди .
2.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Бюджет   билан   ҳисоб-
китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-
тадбирлари   тўғрисида»   1996   йил   9   августдаги   ПФ-1504-сон   Фармонининг   5-
банди .
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон  Республикаси
Президентининг баъзи фармонларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил
4 июлдаги ПФ-3274-сон Фармонининг 1-банди  иккинчи хатбошиси .
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон  Республикаси
Президентининг   баъзи   фармонларига   ўзгартишлар   киритиш   ва   ўз   кучини
йўқотган   деб   ҳисоблаш   тўғрисида»   2003   йил   1   октябрдаги   ПФ-3323-сон
Фармонининг  1-банди .
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
1
  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ  Тошкент ш., 2021 йил 14 сентябрь, ПФ-6313-сон
26 ХУЛОСА
Олиб борилган таҳлиллар асосида хулоса қилиб айтиш мумкинки, меҳнат
бозоридаги кадрларга бўлган эҳтиёжларни шаклланишида ва иш берувчиларнинг
талабларида   битирувчининг   маълумот   даражасига   қўшимча   равишда
битирувчиларда   амалий   кўникмалар   яъни   тегишли   компетенсиялар
мавжудлигига   ишон   хосил   қилиш   учун   ҳар   томонлама   пухта   ўйланган   таълим
тизимини   яратишни   тақозо   этади.   Халқаро   таълим   тизими   билан   Ўзбекистон
таълим   тизимини   ўзаро   уйғунлашувини   таъминлаш   орқали   битирувчиларнинг
малакаларини халқаро меҳнат бозорида ҳам тан олинишига олиб келади. Таълим
тизими трансформатсияси жараёнида янги профессионал таълим тизиминг ўрни
ва   аҳамиятини   ошириш   учун   қуйидаги   чора-тадбирларни   амалга   ошириш
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Таклифлар
1.   Профессионал   таълим   тизимини   меҳнат   бозоридаги   улуши   юқори
эканлигидан   келиб   чиқиб   олий   маълумот   талаб   этилмайдиган   иш   ўринларига
мазкур янги тизимда кадрлар тайёрлашни босқичма-босқич ошириб бориш.
2.   Профессионал   таълим   тизимини   халқаро   таълим   тизими   илғор
тажрибаларидан келиб чиқиб такомиллаштириб бориш чораларини белгилаш ва
амалга оширишда давлат ҳамда иш берувчиларнинг иштирокини кенгайтириш. 
3. Халқаро миқёсидаги ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжни қондириш
ва меҳнат ресурслари экспортида Ўзбекистон улушини янада кенгайтириш учун
профессионал   таълим   ва   халқаро   меҳнат   бозоридаги   иш   берувчиларнинг   тўғри
ҳамкорлигини ривожлантириш.
  4. Ички меҳнат бозорининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда
айрим   касблар  ва  мутахассисликлар  бўйича   ўрта бўғин  кадрларини  тайёрлашда
давлат буюртмасининг ошириш;
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
27 1.   Ўзбекистон   Республикасининг   2020   йил   23   сентябрдаги   “Таълим
тўғрисида”ги Қонуни 
2.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Профессионал   таълим
тизимини   янада   такомиллаштиришга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”
2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони. 
3.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2020 йил 24 январ. 
4.   Мирзиёев   Ш.М.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат
Мирзиёевнинг   Ўқитувчи   ва   мураббийлар   кунига   бағишланган   тантанали
маросимдаги нутқи 2020 йил 30 сентябр.
  5.   ҳттр:// www .лех.уз   –   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлигининг
қонунчилик ҳужжатлари сайти. 
6. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти:  назария ва амалиёт. Дарслик.
Қайта ишланган ва тўлдирилган 3-нашри. – Т.: Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси “ФАН” нашриёт давлат корхонаси, 2019. – 140-б. 
7.   Абдураҳмонов   Қ.Х.   Инсон   тараққиёти.   Дарслик.   –   Т.:   «Фан   ва
технология», 2013 йил. - 476 б. 
8 .   ҳттп:// www .эду.уз   –   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   ва   ўрта   махсус
таълим вазирлигининг сайти
28