Психик акс эттириш тўгрисидаги тарихий назариялар

Психик акс эттириш тў ғ рисидаги тарихий
назариялар
Режа:
Кириш 
 1-Боб. Психологияда психика ва психик акс эттириш муаммоси 
1.1. Психик тараққиѐ�т тўғрисидаги тарихий назариялар 
1.2. Психика мат	
ѐрия эволюциясининг натижаси эканлиги. 
1.3. Хайвонларнинг инстинктлари, ўрганган ва «аклий» хатти-   
хараклари. 
 2-Боб. Психик акс эттиришнинг сифат жиҳатдан ўзгариши 
2. 1.Ҳайвонлар инт
ѐлл	ѐктуал ҳатти-ҳаракатлари. 
2.2. Ҳайвонлар мулоқоти ва «тили». 
2.3. Инсон психикасининг ҳайвон психикасидан фарқи 
 Хулоса 
 Фойдаланилган адаби
ѐ&тлар рўйхати 
 
 
 
 
 
 
 
    Кириш
Инсон психикасининг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганиш масаласи
тадкикотчилар   олдида   турган   энг   долзарб   ва   мураккаб   масалалардан   биридир.
Илмий-материалистик таълимотга кура психиканинг пайдо бўлиши материянинг
узоқ   ривожланиши   натижасидир.   Органик   ва   анорганик   материя   доимо
харакатда, ўзгаришда ва ривожланишда бўлади. 
 Психиканинг тараккие%ти масалалари билан атоқли рус психологи 
А.И.Леонтьев, зоопсихологлар К.Э.Фабри ва А.И.Северцов шугулланганлар.
К.Э.Фабри энг содда хайвонлар психикаси таракки	
е%тини икки боскичга – куйи ва
юкори   боскичга   булади.   Психик   таракки	
е%тнинг   куйи   боскичи   бир   хужайрали,
кисман   куп   хужайрали   хайвонларга   хос   булиб,   бу   боскичда   психика   примитив
холатда   булади   ва   хайвон   ташки   таъсирларга   секанувчанлик   билангина   жавоб
беради.   Ўсимлик   ва   хайвон   шаклидаги   барча   тирик   организмлар   ўз
эволюциясининг   хамма   боскичларида   акс   эттиришнинг   биологик   шакли
сесканувчанликка   эга   бўлади.   Сесканувчанлик   тирик   организмнинг   биологик
таъсирларга жавоб бериш кобилиятидир. 
Психиканинг   ривожланиши   организмнинг   мураккаб   тузилишига   кўра
мураккабик   касб   этиб   боради.   Аммо   ҳайвон   психик   акс   эттириши   билан
одамнинг   воқейликни   акс   эттириши   ўртасида   сифат   фарқ   мавжуд.   Биз   буни
биргина   тил   мисолида   кўришимиз   мумкин.   Хайвонлар   тили   канчалик   мураккаб
ва хилма-хил булмасин, улар бир-бирини қанчалик яхши тушунмасин, хайвонлар
«тили»   да   битта   энг   мухим   нарса   етишмайди,   у   хам   булса   хайвонлар   тили
тажриба   алмашиш   ва   уз   тажрибасини   кейинги   авлодга   мерос   килиб   бериш
воситаси   була   олмайди.   Ана   шуниси   балан   хайвонлар   тили   инсонлар   тилидан
тубдан фарк килади. 
  Юкоридагилардан   куриниб   турибдики,   психиканинг   таракки	
е%ти   нерв
системасининг   таракки	
е%ти   билан   чамбарчас   боғлиқ   экан.   Одамнинг   нерв
системаси   эса   бош   мия   ва   унинг   қобиқ   қисми   шаклланганлиги   билан
белгиланади   ва   унда   психиканинг   энг   юксак   кўриниши   –   онгнинг   пайдо
бўлганлигини кўрсатади.  1-Боб. Психологияда психика ва психик акс эттириш муаммоси
1.1. Психик тараққие т тўғрисидаги тарихий назариялар
Киши   психикасининг   пайдо   бўлиши   ва   ривожланиши   энг   мураккаб
муаммолардан   бири   бўлиб,   табиат   қонунларининг   моҳиятини   тушуниб   етишга
ҳаракат   қиладиган   тадқиқотчиларни   бу   муаммо   ҳамма   вақт   қизиқтириб   келган.
Материалистик   йўналишдаги   олимлар   психиканинг   пайдо   бўлишини
материянинг   узоқ   давом   этган   ривожланишининг   натижаси   деб   изоҳлашади.
Улар   материянинг   табиатини   тадқиқ   қилишаркан,   ҳаракат   материянинг   ҳа	
е%т
кечириш   усули,   унинг   таркибан   ўзига   хос   ажралмас   хусусияти   эканлиги   учун
ҳам материя ҳаракатининг турли хил шақлларини ўрганадилар. 
Ўтган   аждодларимиз   психология   муаммоларини   изчил   ва   атрофлича,
муайян   йўналишда,   маълум  концепция   асосида  ўрганган  бўлсалар   ҳам,  албатта,
ўз асарларида психик ҳолатларнинг акс этиши, намо	
е%н бўлиши, ривожланиши ва
ўзгаришлари   тўғрисида   қимматли   фикрлар   билдиришган.   Булар   4   хил   манбада
учрайди:   1)   халқ   ижоди	
е%тида-ривоятлар,   мақоллар,   маталлар   ва   масаллар;   2)
махсус ижодкор кишилар ўгит-насиҳат ва ҳикоятларида; 3) қомусий, Ўрта Оси	
е%
мутафаккирларининг   илмий-назарий   қарашларида;   4)   турли   даврларда   ижод
қилган   шоир   ва  	
е%зувчилар   ижодининг   маҳсулларида,   яъни   илмий-бадиий
асарларда. 
Абу   Наср   Форобийнинг   инсон   ва   унинг   психикаси   ҳақидаги   қарашлари
«Идеал   шаҳар   аҳолисининг   фикрлари»,   «Масалалар   моҳияти»,   «Фалсафий
саволлар  ва  уларга   жавоблар»,  «Жисм  ва  акциденцияларнинг  шақлларига   қараб
бўлиниши»,   «Шарҳлардан»,   «Ҳикмат   маънолари»,   «Ақл   маънолари   тўғрисида»
каби   қатор   асарларида   ба	
е%н   этилган.   Абу   Райхон   Беруний   ўзининг   «Ўтмиш
е	
%дгорликлари»   китобида   инсон   ҳа	е%тига   доир   хилма-хил   маълумотларни
келтиради. 
Ибн Синонинг 5 томлик «Тиб қонунлари» асарида организмнинг тузилиши,
ундаги   нервлар   ва   нерв   йўллари,   физиологик   жара	
е%нлар   билан   боғлиқ   психик
жара	
е%нлар ҳақида анча муҳим маълумотлар бор. Унинг «Одоб ҳақида» рисоласи
ҳам инсон шахсини шақллантириш тўғрисидаги жиддий асардир.  Юсуф  Хос Хожибнинг «Қутадғу  билиг»  асаридаги  бош масалалардан бири
комил инсонни тарбиялашдир. 
Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», «Хирадномаи Искандарий», 
«Туҳфатул аҳрор», «Силсилатуз захоб» ва бошқа асарларида илм-маърифат,
таълим-тарбия,   касб-ҳунар   ўрганиш,   яхши   хислатлар   ва   одоблилик   ҳақидаги
фикрлар ифодаланган. 
Девоний ўзининг «Ахлоқи Жалолий» номли асарида инсоний фазилатларни
тўртга бўлади ва булар донолик, адолат, шижоат ва иффатдир. 
Алишер   Навоийнинг   «Хазоинул   Маоний,   «Махбубул   қулуб»   ва   бошқа
асарларида   етук,   баркамол   инсоннинг   ахлоқи,   маънавияти,   одамларга
муносабати,   истеъдоди   ва   қобилияти   тўғрисида   қимматли   мулоҳазалар
юритилган.   Ана   шу   психологик   категориялар   ижтимоий   адолат   қарор   топиши
учун   муҳим   аҳамиятга   эга   экани   таъкидланган.   Шунингдек,   Навоий   асарларида
шахснинг   камол   топишида   ота-онанинг   роли,   ае%лларнинг   иффатлилиги,
инсонларнинг камтарлиги масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. 
Россияда   психологик   қарашлар   намуналари.   Шарқ   ва   /арб   маданияти
таъсирида   инсон   руҳияти   билан   боғлиқ   қатор   оғзаки   ва  	
е%зма,   амалий   ва   илмий
асарларда пайдо бўла бошлади. (Қаранг: /озиев Э. Психология, Т: Ўқитувчи 1994
й. 33-35 бетлар). 
Психика   ҳақидаги   қарашлар   маълум   вақт   (салкам   5   аср)   кун   тартибидан
олиб   қўйилди   ва   XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср   бошларида   /арбий   Оврупо
мамлакатларида   ва   АҚШ   да   яна   турли   мунозараларга   сабаб   бўла   бошлади.
(И.М.Павлов,   Н.Е.Рибаков,   К.Н.   Корнилов,   П.П.   Блонский,   А.С.   Виготский   -
Россия, У. Джемс, С.Холл - АҚШ, ва бошқалар). 
Жонсиз,   ноорганик   материядан   тортиб   то   энг   олий   ва   мураккаб   материя
ҳисобланмиш   киши   миясига   қадар   барча   материя   моддий   оламнинг   ялпи
хусусияти   -   инъикос   этиш   хусусиятига,   яъни   таъсиротга   жавоб   қайтариш
қобилиятига эгадир. 
Жонсиз   табиатда   ҳаракат   жисм   ва   моддаларнинг   механик,   физикавий  	
е%ки
ким	
е%вий таъсири тарзида юз бериши мумкин. Ноорганик табиатдаги ҳаракатнинг оддий   мисолларига   эътибор   қилинг:   денгиздаги   қоя   сувнинг   таъсирига   муайян
қаршилик   кўрсатади   -   тўлқинлар   қояга   урилиб   қайтади,   лекин   қоянинг   ўзи   ҳам
секин-   аста   емирила   бошлайди;   қуе%ш   нури   сув   юзасига   келиб   урилгач,   синиб
қайтади; электр разрядлари натижасида озон молекулалари ҳосил бўлади. 
Жонли   материяга   инъикоснинг   биологик   шақллари   хос   бўлиб,   жонли
материянинг   маълум   бир   босқичида   эса   инъикоснинг   янги   шақли   сифатидаги
психика пайдо бўлади. 
Материя   ҳаракатининг   биологик   шақли-ҳа	
е%т-табиат   ривожланишининг
сифат   жиҳатидан   янги   босқичидир.   Ўлик   материядан   тирик   материяга   ўтишни
изоҳлайдиган қатор гипотезалар мавжуд. Улардан бири А. И. Опаринга тегишли
бўлиб,   унга   кўра   органик   моддалар   -   атомлари   турли   шақллардаги   азотнинг,
кислороднинг,   водороднинг,   фосфор   ва   олтингугуртнинг   атомлари   билан
боғланган модда углерод негизида ҳосил бўлган бирикмаларнинг пайдо бўлиши
жонли материя пайдо бўлишининг зарур шарти ҳисобланади. 
Опариннинг   гипотезасига   кўра   тахминан   2   млрд   йил   илгари   атмосферада
эркин кислород ажралиб чиқиб, органик моддаларда фотохимиявий реакциянинг
ва   фотосинтезнинг   юз   беришига   олиб   келади.   Органик   бирикмаларнинг
ривожланиши   жара	
е%нида   углероднинг   жуда   ҳам   мураккаб   бирикмалари   -
бениҳоя катта  молекулалар пайдо бўлади. Бу  молекулалар муҳит билан доимий
модда   алмашинуви   бўлиб   туришини   тақозо   қилади.   Бир-бири   билан   кўшилиб
катталашуви, 	
е%ки майдалашиб кўпайиб туриши мумкин деб тахмин қилинади. Бу
ўта   катта   молекулалар   коацерватлар   деб   атала   бошланган.   Жара	
е%н   яна
такрорланади: ўсиш, парчаланиш ва ҳоказо. 
Ҳозирги   тирик   организмнинг   эҳтимолдан   узоқ   бўлмаган
прототипларикоацерватларда бўлгани каби ҳар қандай жонли материяда инъикос
жонсиз табиатдаги инъикосга қараганда сифат жиҳатидан янги шақл касб этади.
У   фақат   ташқи   тааъсуротнинг   кучи   ва   характерига   эмас,   балки   организмнинг
ички   ҳолатига   ҳам   боғлиқ   бўлади.   Ҳар   қандай   жонли   организм   барча   ташқи
қўзғатувчиларга   нисбатан   танланган   ҳолда   «Фаол»   муносабатда   бўлади   ва   бу билан   жонли   материянинг   сифат   жиҳатидан   янги   хусусиятини   -   ўз   -   ўзини
тартибга солиш хусусиятини намое%н қилади. 
1.2. Психика материя эволюциясининг натижаси эканлиги.
Узоқ   вақт   давом   этган   эволюция   натижасида   ҳозирги   организмларда
инъикоснинг   қўзғалувчанликдан   тортиб,   то   унинг   анча   юксак   даражадаги
шақллари   -   психик   ҳа	
е%тнинг   ифодаланиши   шақллари   бўлмиш   сезгилар,   идрок,
хотира, тафаккурга қадар турли хилдаги шақлларини кўрамиз. 
Таъсирланиш   -   қўзғалувчанлик.   Тропизм.   Ўсимлик   ва   ҳайвонларга   мансуб
шақллар эволюциясининг барча босқичларида жонли организмлар инъикосининг
алоҳида биологик шақли - таъсирланувчанликка эга бўлади. Таъсирланувчанлик
тирик   организмнинг   биологик   аҳамиятига   эга   бўлган   (биотик)   таъсирга   жавоб
бериш   қобилияти   демакдир.   Оддий   таъсирланувчанлик   содда,   бир   ҳужайрали
тирик   организмда	
е%қ   сезилади.   (Сувли   пробиркадаги   бир   ҳужайрали   ам	е%ба
пробирка   қиздирила   бошлаши   билан   ҳолатини   ўзгартириши   бунга   мисол
бўлади). Биотик таъсир натижасида жонли организмда протоплазманинг хоссаси
ўзгаради. 
Биотик   омилларга   нисбатан   ўзига   хос   ҳаракатлар   билан   жавоб   бериш
усуллари тропизмлар 	
е%ки токсислар деб аталади. Тропизмнинг бир неча хиллари
бор: фото тропизм, гелиотропизм, хемо тропизм, топо тропизм, термо тропизм ва
бошқалар.   Масалан,   деразадаги   гулнинг  	
е%руғликка   қараб   интилиши   -
фототропизм,   ўсимликнинг   қу	
е%шга   интилиши   гелиотропизм,   ким	е%вий
моддаларга   мослашуви   хемотропизм,   тебраниш   ва   қимирлашдан   таъсирланиш
топотропизм   дейилади   ва   бошқалар.   Оддий   сесканувчанликни   бир   хўжайрали
хайвонларда хам куриш мумкин. Улар мухитнинг таъсирига харакатланиш билан
жавоб   берадилар.   Биологик   таъсирларга   организмнинг   ўзига   хос   харакатлари
билан   жавоб   бериш   усулига   тропизм  	
е%ки   таксис   дейилади.   Тропизмнинг   бир
канча тури фарк килинади. Буни куйидаги жадвалдан куриш мумкин: 
Тропизм турлари 
  Фототропизм  Тапотропизм  Термопропизм  Гелеотропизм 
Хемотропизм  Баротропизм 
Гидротропизм   
 
  Кўп хўжайрали хайвонларда кўзғалувчанликнинг янги шакли- сезувчанлик 
мавжуддир. А. А. Леонтьевнинг гипотезасига кўра сезувчанлик генетик жихатдан
олганда сесканувчанликнинг узидир. Ухам мухитнинг ташки таъсирларига жавоб
бериш асосида вужудга келади. Факат сезувчанлик сесканувчанликка нисбатан 
юкорирок боскичдир. 
  К.Э.Фабри   фикрича,   психик   тараккие%тнинг   иккинчи   боскичи   куп
хужайрали   хайвонларга   хосдир.   Куп   хужайрали   хайвонларда   акс   эттириш   бир
мунча   юкори   булади.   Бундай   хайвонларга   кавакичлилар   (гидра,   медуза)   ни
киритиш мумкин. Улар хам бир хужайрали хайвонлар каби сувда яшайди. Лекин
кавакичлилар   узининг   тузилиши   жихатдан   бир   хужайрали   хайвонлардан   анча
мураккабдир.   Уларнинг   мураккаблиги   хужайраларнинг   бир-   биридан   фарк
килганлигидадир:   танасининг   ташки   кисмидаги   хужайралар   коплагич,   ички
хужайралар эса хазм килувчи булади. 
  Эвалюция   занжирининг   юкорирок   погонасида   тўрган   куп   хужайрали
хайвонларда   тана   тузулиши   хам   анча   мураккаблашади,   ер   шароитига   мос
ўзгаришлар   юз   беради,   турли   таассуротларни   акс   эттирадиган   сезги   органлари
вжудга келади, акс эттириш хам мураккаблашади. 
  Тугунли   нерв   системасига   эга   булган   хайвонларда   акс   эттириш   факат
шартсиз   рефлекслар   оркалигина   булмайди,   балки   ха	
е%т   давомида
таъсирланишнинг тугма турига нисбатан анча янги, серхаракат шакли – шартли
рефлекслар хосил бўлади. 
  Тугунсимон   нерв   системасининг   мураккаброк   шакллари   атрофни   акс
эттириш   имкониятини   оширади.   Анча   мураккаб   тугунсимон   нерв   системасига
эга   булганлардан   ўргимчаксимонлар   ва   хашоратларни   олиш   мумкин.   Уларнинг
организми   анча   мураккаб   тузилишга   эга.   Хайвонларнинг   эволюцияси
натижасида уларнинг рецепторида ажралиш (специализация) юз бера бошлайди. Масалан,  кискичбаканинг   узун  мойлови –  туйгу  органи,  калталари  хид билувчи
органлардир. 
Ҳайвонларга   мансуб   шақлларда   таъсирланувчанликнинг   янги   тури   -
сезувчанлик   пайдо   бўлади.   А.   Н.   Леонтьевнинг   гипотезасига   кўра,   сезувчанлик
«генетик   жиҳатдан   қараганда,   муҳитнинг   организмни   бошқа   таъсиротлар   билан
боғловчи,   организмни   муҳитда   мўлжал   олишига  е%рдам   берувчи,   сигнал
берувчилик вазифасини ўтовчи таъсирларга жавоб таъсиридан бўлак нарса эмас. 
Инъикос   этиш   даражаси   кўп   ҳужайрали   ҳайвонларда   анча   юксакроқдир.
Кўп   хужайралиларнинг   мураккаблиги   ҳужайралар   кўплигида   эмас,   ҳар
хиллигидадир.   Масалан,   танасининг   ташқи   қисмида   санчиладиган   (чақадиган)
ҳужайралар жойлашган бўлса, ички қисми эса овқат ҳазм қиладиган ҳужайралар
билан қопланган. Кўп ҳужайралиларнинг организмида, шунингдек организмнинг
бирон   бир   қисмида   рўй   берган   қўзғалишнинг   ўтказгичи   функциясини
бажарадиган   алоҳида   сезувчан   протоплазмали   ҳужайралар   ўзаро   бирикиб,
ҳайвоннинг   бутун   танасига  	
е%йилган   нерв   шохобчасини   ташкил   этади.
Ковакичақлилардаги   қисқичлар   -   ўлжани   ушлаб   туриш   органлари   юксак
даражада   сезувчандир.   Организмнинг   турли   қисмида   жойлашган   ҳужайралар
ўртасидаги   боғланишлар   шартли   рефлекслар   пайдо   бўлишига,   хотира   жара	
е%ни
шақлланишига олиб келган бўлиши керак. 
Эволюцион   занжирда   ковакичақлилардан   юксак   турадиган   ва   бу   ерда   ҳа
е%т
кечирадиган кўп ҳужайралиларда ҳа	
е%т тарзининг ўзгарганлиги муносабати билан
тананинг тузилиши мураккаблашади,  қўғгатувчиларнинг  маълум  бир турларини
акс  эттирадиган  ўзига  хос  органлар   -  сезги  аъзолари  ривожланади,  акс   эттириш
шақллари   ҳам   анча   мураккаблашади.   Чувалчангнинг   ҳар   бир   сегментида
(мураккаблашган   бўғинида)   нерв   ҳужайраларининг   тугунлари   -   ганглийлари
мавжуд   бўлади.   Ганглийлардан   бири   етакчи,   асосий   бўлиб,   организмнинг
исталган   кисмида   юз   берадиган   қўзгалишларни   жамлайди,   уларни   таҳлил
қилади,   бошқа   ҳужайраларга   ўтказади,   импульсларни   сегментларнинг   мушак
аппаратига йўналтиради.  Ҳатти-ҳаракатларнинг   инстинктив   шақллари   Чувалчангларнинг
ҳаттиҳаракатлари ковакичақлилардан кўра анча мураккаброқдир. Чувалчангларга
фаол   тарзда   қидириш   хусусияти   хосдир.   Бу   улардаги   шартсиз   рефлекс
элементларидан далолат беради. Айрим чувалчанг урғочиси тухумини ўзи билан
олиб   юради,   ҳаракатланиб   кислород   билан   таъминлайди,  е%ки   айримлари   ўзига
жуфт танлаш учун узоқ йўл босади ва ҳоказо. 
Бироқ шартсиз рефлекслар фақат ташқи муҳитнинг муқаррар тарзда қатъиян
барқарорлиги   шароитида   ҳосил   бўлади;   муҳит   эса   доимо   ўзгариб   туради   ва
шунинг   учун   ҳам   туғма   таасуротларнинг   генетик   жиҳатдан
программалаштирилган ҳолда 	
е%йилишига тўсқинлик қилиши мумкин. 
Ганглий   функцияли   нерв   тизимига   эга   бўлган   ҳайвонларнинг   акс   эттириш
имкониятлари   шартсиз   рефлекслар   билангина   чекланмайди.   Ҳа	
е%т   кечириш
жара	
е%нида   уларда   туғма   реакцияларга   нисбатан   янги,   анча   ҳаракатчан   реакция
шақллари   -   шартли   рефлекслар   пайдо   бўлади.   (Т-шақлидаги   лабиринтдаги
чувалчанг   ҳаракатини   мисол   қилиш   мумкин.   «Т»   шақлидаги   лабиринтда
жойлаштирилган чувалчанг берилган таъсирга жавобини тажриба 120-180 марта
такрорлангандан кейингина ўзгартирган). 
Бўғим  о	
е%қлиларда, айниқса ҳашаротларда муҳитнинг муайян шароитларига
муносабат   билдиришининг   мураккаб,   туғма   шақли   -   инстинктлар   мавжуддир.
Инстинктлар   -   изчил   равишда   бир   қанча   мослашувчи   ҳаракатларни   келтириб
чиқарган   ҳолда   халқасимон   характер   касб   этади.   (Ўргимчак   тухуми   учун   пилла
ясаб   ўзи   билан   олиб   юради,   болалари   мустақил   ҳаракатлана   бошлаши   билан
ташлаб кетади). 
Асалариларда гуруҳий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган энг мураккаб
инстинктларни кўрамиз. Асалари уясида битта она ари, бир неча ўнлаб эркак ва
бир   неча   юзлаб   бепушт   ишчи   арилар   бўлади,   ҳаммасининг   иши   турлича
тақсимлангандай   (ер   ариси   овқат   топиб   келишини,   уяни   қараб   чиқишини
француз   олими   К.   Фабри   кузатган).   К.Фабри   арининг   бир   қолипдаги,   мақсадга
мувофиқ бўлмаган ҳатти-ҳаракатини кузатган. Ер ариси ўз уяси олдига чалажон
чигирткани   келтириб,   уя   олдига   қўяди   ва   ичкарини   қараб   чиқиш   учун   кириб кетади, шу вақт тажриба ўтказувчи Фабри чигирткани бошқа жойга олиб қўяди,
ари чиқиб қараса чигиртка ўрнида йўқ, қидириб топади ва яна уяси олдига олиб
келиб қўяди ва уя ичига кириб кетади, олим яна олиб қўяди ва ҳоказо. Бу ҳолат
40 марта такрорланади. 
Рус   зоопсихологи   В.А.Вагнер   (1849-1934)   урғочи   ўргимчакнинг   номақбул
бўлиб   қолган   инстинктлари   шароитида   унинг   ҳатти-ҳаракатларини   кузатган.
(Ўргимчак   пилласи   ичидагини   зараркунандалар   еб   кетса   ҳам   она   ўргимчак
қўриқлаб юраверади). 
Бу   мисоллар   инстинктнинг   чекланганлигини   кўрсатади.   Инстинктив
ҳаракатлар муайян шарт-шароитларга қатъий боғлиқ бўлади. 
Инстинктив ҳаракатлар ундан стандарт шарт шароитлар ўзгариши биланоқ
ўзининг   мақсадга   мувофиқлигини   йўқотади.   Шундай   қилиб,
ҳаттиҳаракатларнинг   инстинктив   шақллари   фақат   доимий   шароитлардагина
мақсадга мувофикдир. 
Жонзотнинг   индивидуал   ҳае%т   кечириши   жара	е%нида   орттирилган   ва   туғма
ҳатти-ҳаракат   программасининг   пухта   бажарилишини   таъминлайдиган   тажриба
инстинктларининг   ривожланишига  	
е%рдам   беради.   Шартли   боғланишлар   фақат
феъл-атворнинг   инстинктив   ҳатти-ҳаракатлар   программалари   доирасида   ҳосил
бўлади. (Ўз насли учун қайғуриш инстинктини - балиқларда, ўзини ҳимоя қилиш
инстинктини-скунс  деган  ҳайвоннинг  ўзидан  	
е%қимсиз  ҳид  чиқариб  ўзини ҳимоя
қилишида кўришимиз мумкин). 
Содда ҳайвонларга қараганда умуртқали ҳайвонларда шартли боғланишлар
мислсиз   кўп   ҳосил   бўлади.   Ҳайвон   эволюцион   тараққи	
е%тнинг   юқори   босқичига
кўтарилган сари ҳосил бўладиган шартли боғланишлари ҳам шунча мураккаброк
ва яна ҳам нафисроқ бўлиши мумкин. 
Асаларида   яна   хам   мураккаброк   инстинктларни   курамиз.   Маълумки   бир
асалари  уясида  тухум   кўядиган   катта   она  ари,  бир  нечта   эркак  ари  ва  жуда   кўп
ишчи  арилар  бўлади.  Энг  мураккаб  киликлар  ишчи  ариларда   бўлади.  Улар  	
е%ши
ўзгара   бориши   билан   оилада   турли   ишларни   бажаради:   уй   тозалайди, личинкаларни   овкатлантиради,   уй   куради,   овкат   йигади,   эшик   олдида
коровуллик килади. 
  Ёш   хайвонлар   инстиктив   харакатларини   кузатганимизда   уларнинг
хатихаракатлари   хеч   кандай   ўргатишсиз   юз   беришини,   яъни   ота-   боболарининг
харакатларини   уз-   узидан   такрорлаб   кетаверишини   курамиз.   Лекин  е%шларнинг
харакатлари каттлариникига нисбатан бир мунча 	
е%монрок булади. Наслдан утган
харакатлар   праграммасини   аник   бажариш   асосида   ва   тажрибанинг   ортиши
туфайли инстинктлар ўсиб боради. 
  Харакатларнинг   инстинктив   шакли   факат   бугимо	
е%клиларда   эмас,   балки
барча умирткали хайвонларда (балик, анфбия, куш ва хашоратларда) куриш 
мумкин. Уларда жинсий, овкатланиш, химояланиш инстинктлари куплаб 
гурухга 
учрайди. 
  Шундай   килиб   хайвонларнинг   инстинктив   харакатларини   4   булиш
мумкин: 
Овкатланиш инстинкти – хайвонларнинг уз ва боласи учун овкат кидириб
топиш, овкат гамлаш харакатлари. 
  Химоялани   шинстинкти   -   хайвоннинг   уз   ха	
е%тини   ва   омонлигини   саклаш
харакатларида   ифодаланиб,   у   икки   куринишда   содир   булиши   мумкин.
Биринчиси,   душманга   хужум   килиш,   иккинчиси,   узини   химоя   килиш.   Хар   бир
хайвон   узини   душмандан   саклаш   учун   бирор   органидан   (шохлари,   ту	
е%клари,
тиш-   тирноклари,   тиконлари   каби)  	
е%ки   захарли   суюкликдан   фойдаланади.
Масалан африка кобраси уз захарини 3,5 м масофага ота олади. 
  Насл   колдириш   инстинкти.   Бу   ота   –оналик   инстинкти   сифатида   куриниб
насл-   авлод   учун   гамхурлик   килиш,   уни   маълум   вактгача   овкат   билан   таъмин
этиш,   хав-   хатардан   саклаш,   уз   болаларини   парвариш   килиш   тугма   махоратига
эга булиб, уз наслининг келажаги хакида гамхурлик килади. 
 Туда булиб яшаш инстинкти. Бу инстинкт хайвонларининг турли усуллар 
билан узаро алока килишида, хилма –хил шаклда биргалашиб, тудалашиб, пода 
булиб, гала булиб яшашларида зохир булади.   Юкори даражадаги хайвонларда биринчи уринда янги, бир мунча пластик,
яъни   шароитга   караб   узгара   оладиган   хатти-харакатлар   чикади.   Улар   оламни
анча   кенг   акс   эттириш   имкониятини   беради.   Хайвонлар   тараккие%тининг
канчалик юкори боскичида турса улар турли муввакат богланишларни шунчалик
тез хосил киладилар. 
 Оламни акс эттиришнинг бундан кейнги боскичи индивидуал ха	
е%т 
тажрибалари асосида хосил килинган бир мунча мураккаб, шу билан бирга 
пластик харакатлар туфайли булади. Индивидал пластик харакатлар учун 
мухитни, шу пайтдаги шароитни анализ ва сентиз килиш хосдир. 
Жонли   материя   акс   эттиришнинг   ривожланишида   навбатдаги   босқич
ҳатти-ҳаракатнинг   янги   белгиларини   мустақил   ҳосил   қилишга   асосланган.
Нафис-ўзгарувчан-пластик   индивидуал   ҳатти   -   ҳаракатнинг   янада   мураккаброқ
шақлларини   келтириб   чиқаради.   (Товуққа   дон   сепиб   олдини   тўр   билан   тўсиб
қўйилса,   ўзини   бир   неча   марта   сим   тўрга   уради,   кейин   ўтиш   жойини   топиб
олади.). 
Юксак   тараққий   этган   ҳайвонларда   ҳатти-ҳаракатнинг   инстинктив
шакклари   билан   бир   қаторда   ўзгарувчан   индивидуал   шақллари   -   малакалар   ва
интеллектуал   ҳатти-ҳаракатлар   ҳам   мавжуд   бўлади.   Малакалар   деганда
ҳайвонларнинг шартли боғланишларига асосан бажарадаган ва автоматик тарзда
такрорланадиган   ҳатти-ҳаракат   тушунилади.   (қу	
е%ннинг   ноғора   чалиши,
занжирдаги боғлиқ итнинг кейинги о	
е%ғи билан емишини тортиб олиши). 
  Айникса сут эмузувчилар шароитни анча яхши тахлил кила оладилар ва
узгарган   мухитга   уз   харакатларини   мослаштира   оладилар.   Юкори   даражадаги
хайвонларда   инстинктив   харакат   билан   бир   каторда   тез   узгарувчан   индивидуал
харакатлар – малакалар ва фахм билан алокадор харакатлар хам мавжуд булади. 
 Б. Келлер маймуннинг харакатларини батафсил кузатиб «Юкори даражада
ташкил топган хайвонлар шароитни анализ килиш асосида фахм билан алокадор
харакатлар   кила   олади»   деган   хулосага   келган.   Кейинчалик   америка   психологи
Иеркс,   австрия   психологи   К.Бюлер,   голландиялик   психолог   Бойтендайк   хам
маймунлар билан тажрибалар утказиб юкоридаги фикрни тасдикладилар.    Хайвонлардаги   фахм   билан   алокадор   харакатларни   ўрганиш   масаласи
билан рус олимлари хам шугулланган. Бу ишни дастлаб  зоопсихолог-дарвинист
олим В.А.Вагнер бошлаб берган эди. Кейинчалик эса И.П.Павлов, Н.Н.Ладигина-
Котс, Н.Ю.Войтонис, Г.З.Рогинский, Л.С.Виготский, 
А.Н.Леонтьев   каби   олимлар   бу   ишни   давом   эттирдилар.   Айникса
ЛадигинаКотснинг шимпанзе боласи билан психикасининг ривожланиши устида
утказган тадкикотлари бутун жахонга машхурдир. 
  Рус   олимларининг   каламушлар,   товуклар,   карга,   ит   ва   маймунлар   устида
олиб   борган   тадкикотлари   хайвонларда   психиканинг   ривожланиш   боскичлари,
уларда   куникмалар   хосил   булиши   ва   фахм   билан   алокадор   харакатлар   кила
олишини билишда жуда катта ахамиятга эга булади. 
  Одамсимон   маймунлар   куплаб   фахм   билан   алокадор   харакатлар   кила
олишда   бошка   хайвонлар   ичида   алохида   уринда   туради.   Масалан,   одамсимон
маймунларнинг бир тури приматлар бошка сут эмизувчи хайвонларга караганда
факат   овкат   манбаларинигина   эмас,   балки   хамма   турдаги   нарсаларни
тимирскилаб,   текшириб   куришга   жуда   устадир.   Бундай   кизикишни   И.П.Павлов
«саботли», «бегараз кизикувчанлик», «синчковлик импульси» деб атаган эди. 
  Маймундаги   ана   шу   хусусият,   бунинг   устига   уларда   кузнинг   юксак
даражада   тараккий   килганлиги   уларнинг   идрок   доираларини   бекие%с   равишда
кенгайтиради,   тажриба   бойликларини   нихояда   ошириб   юборади   ва
куникмаларнинг   таркиб   топишида,   мураккаб   харакат   шаклларининг   вужудга
келишида бошка хайвонларга караганда унга кенг имкониятлар яратади. 
  Бошка   хайвонларга   караганда   маймунларда   текшириш   рефлексининг
кучлилиги   улардаги   кул   типидаги   о	
е%книнг   мавжудлигидир.   Чунки   улар   «кул»
е	
%рдамида   теварак-атрофдаги   нарсалар   билан   жуда   мураккаб   муносабатларга
киришиш   имкониятига   эгадир.   Шунинг   учун   уларда   бошка   хайвонларда
булмаган вактли богланишлар куплаб хосил булади. 
 Хайвонлар хам узаро муносабатда буладилар ва бир-бирини 
тушунадилар.   Хатто   ганглиоз   нерв   системасига   эга   булган   хайвонлар   хам
каттакатта галага уюшиб ха	
е%т кечиради.  Чумолиларнинг   тили   янада   мураккабдир.   Олимларнинг   утказган
тадкикотларидан маълум булишича, чумолилар бир-бирини жуда яхши тушунар
экан. Бунда  улар топган улжаси, хавф  – хатар  ва бошка куп эхтие%жлари хакида
бир-бирини хабардор килади. 
  Хуш,   улар   кандай   килиб   гаплашади?   Купчилик   олимлар   чумолиларнинг
узаро   алока   киладиган   асосий   тили   –   ким	
е%вий   тил   булса   керак,   дейишади.
Чумолилар кайси томонга юришини, хавф-хатарни ва бошка сигналларни хидли
модда   чикариш   билан   маълум   килади.   Ким
е%вий   сигналлар   чумолиларнинг
бирбири   билан   алока   килиш   йулларидан   бири   холос.   Умуман   олганда,   бу
хашоратларнинг «нутқи ва алока воситалари хилма-хил». 
  Ганлиоз   нерв   системасига   эга   булган   хайвонларнинг   турли   ки	
е%фада
туришлари, товуш сигналлари, хид таркатишлари, хар хил усулда суйкалишлари
уларда тил вазифасини утайди. 
   Хашаротларнинг тудадаги ялпи хатти –харакатлари максадга 
мувофиклиги ва уйгунлиги билан кузатувчини хайратда колдиради. Лекин 
уларнинг бу харакатлари негизида ахборот олувчи хайвонларнинг бир хилдаги 
реакциялари 	
е%тади. Уларнинг реакцияларида заррача хам англаш, ахборотларни 
кайта ишлаш холлаларини мутлако учратмаймиз. 
  Юкоридагилардан   куриниб   турибдики,   психиканинг   таракки	
е%ти   нерв
системасининг   таракки	
е%ти   билан   чамбарчас   боглик   экан.   Одамнинг   нерв
системаси   эса   бош   мия   ва   унинг   кобик   кисми   шаклланганлиги   билан
белгиланади   ва   унда   психиканинг   энг   юксак   куриниши   –   онгнинг   пайдо
булганлигини курсатади. 
  Инсон   психикаси   хайвон   психикасидан   ўзининг   куйидаги   хусусиятлари
билан фарқ килади: 
1. Инсон   ўзи   англаган   заруратга   кўра   онгли   хатти-харакат   килиш
кобилиятига эга. 
2. Одамнинг  хайвондан иккинчи  фарки унинг  куролларни яратишга   ва
саклашга   ла	
е%катли   эканлигидир.   Хайвонлар   хам   курол   ясаши   мумкин,   лекин
улар куролни одамлар сингари биргалашиб, жамоа булиб ясамайди.  3. Инсон   психик   фаолиятининг   ажралиб   турадиган   учинчи   белгиси
ижтимоий тажрибанинг биридан иккинчисига утказилиб туришидир. 
4. Хис-туйгулардаги тафовут хайвон билан инсон уртасидаги туртинчи
жуда   мухим   тафовут   булиб   хисобланади.   Хис   -туйгу   иккисида   хам   бор.   Факат
инсон   бошка   кишининг   гам-гуссасини   ва   кувончини   биргаликда   бахам   кура
олади, факат одамгина табиат манзараларидан завкланади. 
5. Инсон   психикасининг   хайвон   психикасидан   энг   мухим   фарки
уларнинг   ривожланиш   шарт-шароитларида   куринади.   Агар   хайвонлар
психакасининг   усиши   биологик   конунлар   асосида   руй   берса.   Инсон   тажрибани
узлаштирмасдан,   узига   ухшаганлар   билан   мулокотда   булмасдан   туриб   унинг
онги   ривожланмайди.   Масалан,   Амола   ва   Камола.   Шундай   экан,   инсон
ижтимоий муносабатлар махсулидир. 
2-Боб. Психик акс эттиришнинг сифат жиҳатдан ўзгариши
2.1. Ҳайвонлар интеллектуал ҳатти-ҳаракатлари.
Айрим   нарсалар   ўртасидаги   мураккаб   муносабатларнинг   акс   эттирилиши
интеллектуал   ҳатти-ҳаракатлар   негизини   ташкил   этади.   (Қарга   кўз   ўнгида
гўштни   ипга   боғлаб   найча   ичидан   ўтказиши,   иккинчи   найчага   ўтиб   кетишини
кузатиб   тургандан   кейин   қарга   гўштнинг   қаерда   пайдо   бўлишини   кутиб   туради
ва ҳоказо…). 
Юксак   тараққий   этган   ҳайвонлар,   нарсалар   ўртасидаги   муносабатларни
пайқаш   қобилиятига   ва   мазкур   вазиятнинг   натижасини   олдиндан   билиш,   яъни
ўша нарса агар у ҳаракат қилае%тган бўлса, қаерда пайдо бўлишини ҳисобга олиш
қобилиятига   эгадир.   Бундай   ҳатти   -   ҳаракатни   энди   ақлий   (интеллектуал)
ҳаттиҳаракат деб айта оламиз. 
Маймунлар   интеллекти   (ақли)   улар   бажарадиган   вазифаларнинг   фақат
мураккаблиги   билан   эмас   балки   улар   фаолиятининг   йўналтирилганлиги   билан
ҳам   белгиланади.   (Улардаги   кузатувчанлик).   Маймун   овқат   изла	
е%тиб,
меваларнинг   истеъмол   қилиш   мумкин   бўлганларини   истеъмол   қилиб
бўлмайдиганлари   ва   заҳарлиларидан   бехато   ажратади.   Лекин   кўп   ҳолларда
инстинктив   ҳаракат   устунлик   қилади.   (Америкалик   олимлар   Г.   Харлоу,   М. Харлоу,   С.   Суомиларнинг   янги   туғилган   маймун   болачаларига   «темир   она»   ва
«юмшоқ   она»   бериб   ўтказган   тажрибасини   эслаш   кифоя).   Маймуннинг
индивидуал   тажрибаси   ҳам   шунга   асосланади.   Интеллектуал   ҳатти-ҳаракатлар
ҳайвонларнинг   кўпинча   яширин   имконияти   сифатида   қолиб   кетади.   Рафаэль
исмли шимпанзе мева солинган қутига ўтиш учун е%ниб турган спирт лампасини
дастлаб тасодифан сувли бочкадан сув олиб ўчирди, кейин қутини бошқа жойга
олиб   қуйилганда   атрофда   сув   бўлишга   қарамай   барибир   аввалги   бочкадан   сув
олиб ўчирди. 
Маймунларнинг   интеллектуал   ҳаракатлари   тахминий   ҳаракатлар
жара	
е%нида конкрет амалий тафаккур шақлида юз беради. Юксак тараққий этган
маймунлардаги   ҳатти-ҳаракатларнинг   ўзига   хос   хусусияти   уларнинг
тақлидчанлигидадир Ҳайвон қаторасига бир неча бор муваффақиятсизликка дуч
келгандан   кейингина   масалани   ҳал   қилишнинг   юксакроқ   даражадаги   усулига,
яъни   интеллект   (ақл-идрок)   билан   иш   кўриш   усулига   мурожаат   қилади.
Интеллектуал   ҳатти-ҳаракат   ҳайвонларнинг   кўпинча   яширин   имконияти
сифатида қолиб кетади. 
Психолог   Ладигина   -   Котс   (1889-1963)   маймунларнинг   «Қурол   ясаши»
турли  	
е%ғоч   калитлардан   фойдаланиш   усулини   кузатди.   Маймунларнинг
интеллектуал   ҳаракатлари   тахминий   ҳаракатлар   жара	
е%нида   конкрет   амалий
тафаккур   шақлида   юз   беради.   Юксак   тараққий   этган   маймунлардаги
ҳаттиҳаракатларининг   ўзига   хос   хусусияти   уларнинг   тақлидчилигидир.   (Пол
супуриши, артиши, бешик тебратиши ва ҳоказо). 
2.2. Ҳайвонлар мулоқоти ва «тили».
Асалари ширага бой гулни топиб кела	
е%тиб «рақсга тушади» ва бошқаларни
хабардор   қилади.   Юксак  тараққий  қилган   ҳайвонлар   (қушлар,  сут  эмизувчилар)
нинг   тўдасида   ўзаро   муносабатларнинг   муайян   шақллари   мавжуддир.
Ҳайвонларнинг   ҳар   қандай   тарзда   бирон   бир   тўдага   бирлашуви   муқаррар
равишда   тўдадагиларнинг   бир-бири   билан   алоқа   қилишлари   учун   зарур   бўлган
«тил» нинг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳар қандай тўдада биологик жиҳатдан
тенгсизлик   қарор   топади:   кучли   ҳайвонлар   кучсизларини   ўзига   бўйсундиради. Кучсизи   бўйсунганлик   аломатини   кўрсатади.   Ҳайвонларда   қие%фа,   суйканиш
«тили»   дан   ташқари   эшитиладиган   сигналлар   «тили»   ҳам   бор.   Сайроқи
қушларда, делфинларда, маймунларда мураккаб товуш сигнали борлиги маълум.
Ҳайвонларнинг   «тили»   да   фақат   битта   нарса   етишмайди-ҳайвонларнинг   «тили»
одамларнинг   тилидан   фарқли   ўлароқ,   тажрибани   ифода   этиш   воситаси   бўлиб
хизмат қила олмайди. 
Психиканинг   муҳитга   ва   аъзоларнинг   тузилишига   боғлиқлиги .   Агар   жонли
мавжудодларнинг   ҳа	
е%т   кечириш   муҳити   ҳамма   жойда   мутлақо   бир   хил
бўлганида,   эҳтимол,   ер   юзи   бир   хил   турдаги   ҳайвонлар   билан   тўлиб   кетган
бўларди. Ҳақиқатда муҳит ҳар хил. 
  Барча   жонзот   мавжуд   шарт-шароитларга   мослаша   боради.   Акс   эттириш
усуллари   қанчалик   юксалган   сари   ҳайвонларнинг   мазкур   тури   муҳитнинг
бевосита таъсиридан шунчалик озод бўла боради. 
Яшаш   шароитларининг   кескин   ўзгариши   ҳайвонларнинг   жойини
ўзгартиришга   мажбур   этиш   азалдан   маълум.   Чўл   тошбақаси   ва   майда
кемирувчилар   иссиқ   кунлар   бошланиши   ва   қишки   совуқ   тушиши   олдидан
ўзларининг   нормал   ҳа
е%т   кечиришлари   учун   зарур   шарт-шароитларга   анча   мос
келадиган   ҳарорат   сақланадиган   чуқур   ин   қазиб,   ер   тагига   кириб   кетади.   Бу
ўринда инстинктлар ҳаракат қилади. Фил ўзига  сув сепа бошлайди, қалин сояга
яширинади.   Маймун   ҳам   иссиқдан   яхши   сақланиши   учун   имкон   берадиган
жойни   танлашга   ва   тай	
е%рлашга   уринади.   Бунда   инстинктлардан   ташқари
индивидуал ҳа	
е%т кечириш жара	е%нида орттирилган тажриба - шартли 
богланишлар ҳам қўл келади 
Муҳит   -   жонли   организмнинг   ҳа	
е%т   кечириш   шарт   -   шароити,   жонли
мавжудотлар   ҳа	
е%т   кечиришининг   бош   омили,   бошқача   айтганда,   жонли
организмларнинг   ҳа	
е%т   кечириши   муҳитнинг   шарт   шароитлари   билан   аниқ
белгилаб қўйилгандир. 
Психика   ва   нерв   тизимининг   эволюцияси .   Акс   эттиришнинг   бир-бирига
ўхшашлиги энг аввало сезги аъзолари ва нерв тизимининг тузилишига боғлиқ.  Рецепторларнинг   ривожланиши   маълум   даражада   муайян   турдаги   нерв
тизимининг   ривожланиши   билан   бирга   боради.   Сезги   аъзолари   ва   нерв
тизимининг   ривожланиш   даражаси   муқаррар   равишда   психик   акс   эттиришнинг
даражаси ва шақлини белгилаб беради. 
Ривожланишнинг   қуйи   босқичида   (масалан,   ковакичақлиларда)   нерв
тизими бутун организм бўйлаб тарқалган ва ўзаро чатишиб кетган тўрсимон нерв
ҳужайраларидан таркиб топган бўлади. Бу тўрсимон нерв тизимидир. 
Ривожланишнинг   кейинги   босқичида   нерв   тизими   сифат   жиҳатидан   бир
қатор   ўзгаришларга   учрайди.   Нерв   ҳужайралари   фақат   тўрлар   эмас,   балки
тугунлар (ганглийлар) ҳам ҳосил қилади. Тугунли е%ки ганглийли нерв тизими энг
кўп   миқдордаги   қўзғатувчилар   таъсирини   қабул   қилиш   ва   қайта   ишлаш
имконини беради. 
Тугунли   нерв   тизимининг   мураккаблашуви   юксак   тараққий   этган
умуртқасиз   ҳайвонларда  -  ҳашаротларда  кузатилади.  Тананинг  ҳар бир  қисмида
ганглийлар   қўшилиб,   бир-бири   билан   нерв   йўллари   орқали   боғланган   нерв
марказларини ҳосил қилади. 
Нерв   тизимининг   олий   типи   -   найчасимон   нерв   тизимидир.
Умуртқалиларда   эволюция   жара	
е%нида   орқа   ва   бош   мия-марказий   нерв   тизими
пайдо   бўлади   ва   ривожланади.   Ҳайвонларда   нерв   тизими   ривожланиши   билан
бир пайтда сезги органлари ривожлана ва такомиллаша боради. Нерв тизими ва
рецепторларнинг   ривожланишига   мувофиқ   равишда   психик   акс   эттириш
шақллари ҳам мураккаблашади. Янгидан-янги психик функциялар пайдо бўлади,
борлари   такомиллашади.   Нерв   тизими   қанчалик   мураккаб   бўлса   психика   ҳам
шунчалик мукаммал бўлади. 
Марказий  нерв  тизимига  эга  бўлган  ҳайвонлар  муҳитнинг  таъсирини  анча
ўхшаш   ҳолда   акс   эттиради.   Бунда   юксак   даражада   уюшган   ҳайвонлар   нерв
фаолиятининг асосий фондини шартли рефлекслар йиғиндиси ташкил этади. 
Шундай   қилиб,   психиканинг   эволюцияси   рецепторлар   функциялари
шақлларининг,   шунингдек   сигнал   фаолиятининг   мураккаблаштирувида
сезгирлиги   турличадир.   Бироқ   бир   хилдаги   муҳит   шароитларида,   ҳайвонларда фақат бир типдаги рецепторлар ривожланади ва етакчи бўлиб қолади, деб ўйлаш
ярамайди. Ўргимчак бир хилдаги муҳитнинг ўзида тебранишига қараб мўлжалга
олади; қурбақа - киши эшитадиган шитирлашга, кўршапалак - ултратовушга, ит -
кўпроқ   ҳидга   (барча   ҳидларга   ҳам   эмас,   балки   органик   кислоталар   ҳидига,   ҳид
сезгиси   пасайган   кезларда   -   хушбуй   нарсалар   -   гуллар,   ўтлар   ҳидига)   қараб
мўлжал олади ва ҳоказо. 
Мухит аллақандай доимий нарса эмас. Ҳар қандай материя сингари муҳит
ҳам эволюциялашади. Ушбу эволюциялашувчи муҳитга унда яшайдиган ҳайвон
тури   мослашади.   Яшаш   шароитининг   тубдан   ўзгарганлиги   одамсимон
маймунларнинг   ҳатти-ҳаракатлари   сифат   жиҳатидан   қайта   ўзгаришига   сабаб
бўладики, бу оқибат натижада ерда одамнинг пайдо бўлишига олиб келади. 
  Хайвонлар   тили   канчалик   мураккаб   ва   хилма-хил   булмасин,   улар
бирбирини   канчалик   яхши   тушунмасин,   хайвонлар   «тили»   да   битта   энг   мухим
нарса   етишмайди,   ухам   булса   хайвонлар   тили   тажриба   алмашиш   ва   уз
тажрибасини   кейинги   авлодга   мерос   килиб   бериш   воситаси   була   олмайди.   Ана
шуниси балан хайвонлар тили инсонлар тилидан тубдан фарк килади. 
2.3. Инсон психикасининг ҳайвон психикасидан фарқи
Меҳнат   фаолияти   жарае%нида   онгнинг   пайдо   бўлиши   ва   унинг
ижтимоийтарихий   моҳияти.   Одам   психикаси   билан   энг   тараққий   этган   ҳайвон
психикаси   ўртасида   ҳам   жуда   катта   тафовут   мавжуд.   Масалан,   ҳайвон   «тили»
билан одам тилини бир-бирига таққослаб бўлмайди. Биринчидан, ҳайвон «тили»
сигнал,   хабар   берса,   инсон   тили   бундан   ташқари   ўз   тажрибаларини   ҳам   ба	
е%н
қилади. Иккинчидан, тафаккурдаги тафовут. Ҳайвон фақат кўриниб турганларни
идрок   этиладиган   вазият   чегараларидагина   ҳаракат   қилиши   мумкин.   У   бундан
ташқарига   чиқиши,   шу   вазиятни   мавҳумлашган   ҳолда   акс   эттириб
мавҳумлаштириш   принципни   ўзлаштириши   мумкин   эмас.   Ҳайвон-   бевосита
идрок қилинадиган вазият қулидир. 
Кишининг   хулқ-атвори   мазкур   конкрет   вазиятдан   абстракциялашувга
(мавҳумлашишга)   ва   ушбу   вазият   муносабати   билан   келиб   чиқиши   мумкин
бўлган   оқибатларни   олдинроқ   пайқаш   ла	
е%қатига   кўра   ажралиб   туради.   (Кемага сув кира бошлаши билан тешигини тузатиш, е%нилғи камайиши билан учувчининг
самол	
е%тни   яқинроқ   аэродромга   қўндиришни   мўлжаллаши   ва   ҳоказолар   шунга
мисол бўла олади). 
Ҳайвонларнинг   конкрет   амалий   тафаккури   уларни   муайян   вазиятдан
бевосита   таъсиротга   бўйсундиради,   одамнинг   мавҳумлашган   ҳолда   тафаккур
юритишга бўлган қобилияти унинг ушбу муайян вазиятга бевосита боғлиқлигини
бартараф этади. Киши муҳитнинг бевосита таъсиринигина эмас, балки уни ҳали
кута	
е%тган таъсирларини ҳам қайтаришга қодирдир. 
1. Киши   хусусан   ўзи   англаган   заруратга   кўра   -   онгли   ҳатти   -
ҳаракат   қилиш   қобилиятига   эга.   Бу   инсон   психикасининг   ҳайвон
психикасидан энг биринчи муҳим фарқидир. 
2. Одамнинг   ҳайвондан   иккинчи   фарқи   унинг   қуролни   яратишга
ва   сақлашга   ла	
е%қатли   эканлигидир.   Ҳайвон   қуролни   конкрет   кўриниб   ва
таъсир этиб турган вазиятда яратади, ишлатади ва кейин ташлаб юборади.
Муайян вазиятда қурол ўз ролини бажариб бўлгандан кейин у маймун учун
қурол сифатида мавжуд бўлмай қолади. Ҳайвон доимий нарсалар оламида
яшамайди,   жамоа   бўлиб   қурол   яратмайди.   Одам   эса,   олдиндан   ўйланган
режага   биноан   қурол   яратади,   фойдаланади,   сақлайди.   Инсон   нисбатан
доимий   нарсалар   оламида   яшайди.   Киши   қуролдан   биргалашиб
фойдаланади. 
3. Инсон   психик   фаолиятининг   учинчи   белгиси   -   ижтимоий
тажрибани   биридан   иккинчисига   ўтказиб   туришидир.   Турли   вазиятларда
ҳайвон   ҳам,   одам   ҳам   индивидуал   тажриба   орттиради.   Лекин   фақат
одамгина   ижтимоий   тажрибани   ўзлаштиради.   Киши   психикасини   кўпроқ
даражада у эгаллаб турган ижтимоий тажриба ривожлантиради. 
4. Ҳис-туйғуларни   ривожлантиришда   худди   абстракт
тафаккурнинг   ривожланишида   бўлгани   каби,   воқеликни   кўпроқ   даражада
адекват   (бир   хилда)   акс   эттириш   воситаси   мужассамлашгандир.   Шунинг
учун   ҳистуйғулардаги   тафовут   ҳайвон   билан   инсон   ўртасидаги   тўртинчи,
жуда муҳим тафовутдир.  Инсон   психикасининг   ҳайвон   психикасидан,   энг   муҳим   фарқи   уларнинг
ривожланиш   шарт-шароитларида   кўринади.   Агар   ҳайвонот   дуне%сининг
ривожланиши   давомида   психиканинг   тараққи	
е%ти   биологик   эволюция
қонунларига   биноан   рўй   берган   бўлса,   инсон   психикасининг,   киши   онгининг
ривожланиши ижтимоий-тарихий тараққи	
е%т қонунларига бўйсунади. (Ҳайвонлар
орасида ўсган одам боласи, Маугли, Тарзан, Амола ва Камола) 
Инсон   психикаси   материя   эволюциясининг   бутун   жара	
е%ни   давомида
тай	
е%ргарликдан   ўтди.   Психика   ривожланишининг   таҳлили   бизга   онг   пайдо
бўлишининг биологик шарт-шароитлари ҳақида гапиришимизга имкон беради. 
Демак инсон-ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. 
Маймуннинг   одамга,   тўданинг   жамиятга   айланишига   таъсир   кўрсатган
муҳим   омил   -   бу   меҳнат   фаолияти,   яъни   қуролларни   биргаликда   яратиш   ва
қўлланиш   жара	
е%нида   одамлар   томонидан   амалга   ошириладиган   меҳнат
фаолиятидир. 
  Меҳнат   фаолияти-ижтимоий   муносабатлар   ривожланишининг
шартшароити   ва   натижасидир.   Шундай   қилиб   меҳнатнинг   пайдо   бўлиши   ва
кишилик   жамиятининг   тузилиши   одамнинг   одамсимон   аждодларининг   одамга
айланишига сабаб бўлган деб ҳисобланади. 
Меҳнатда кишининг онги - акс эттиришнинг эволюцион йўналишидаги энг
олий   шақли   аш	
е%вий   фаолиятнинг   объектив   барқарор   хусусиятларини   ажратиб
олиш ва шу асосда атрофдаги реалликни тубдан ўзгартира олиш хусусиятига эга
бўлган шақли ҳам ривожлана боради. 
  Юқорида   айтиб   ўтилганидек,   ҳайвонлар   тасодифий   нарсалар   оламида
яшайди, одам эса ўзига доимий нарсалар оламини яратади. Одам яратган ўзидан
олдинги   авлодлар   бажарган   иш   жара	
е%нлари,   ҳатти-ҳаракатлар   ва   фаолиятнинг
моддий   ифодаси   ҳисобланади.   Қуроллар   орқали   бир   авлод   иккинчи   авлодга   иш
жара	
е%нлари,   ҳатти-ҳаракатлари,   фаолият   тарзида   ўз   тажрибасини   етказади.
Меҳнат   фаолияти   давомида   одамнинг   диққат-эътибори   яратила	
е%тган   қуролга   ва
бинобарин,   ўз   фаолиятига   қаратилган   бўлади.   Кишининг   фаолияти   онгли
фаолиятга айланади.    Қуроллар   ишлаб   чиғариш   қанчалик   юқори   даражада   бўлса,   акс   эттириш
даражаси   ҳам   шунга   мувофиқ   равишда   юқори   бўлади.   Демак,   меҳнатнинг
ижтимоий   ташкил   этилиши   жарае%нида   қурол   ишлаб   чиқариш   даражасининг
юксалиши   ва   онгли   фаолиятни   шақллантиришнинг   энг   муҳим   шарти   бўлиб
ҳисобланади. 
  Табиатга   таъсир   кўрсатган   ва   уни   ўзгартирган   ҳолда   одам   шу   билан   бир
қаторда ўзининг шахсий моҳиятини ҳам ўзгартиради. Одам табиат маҳсулини ўз
ҳа	
е%ти   учун   яроқли   шақлда   ўзлаштириб   олиш   учун   ўз   танасидаги   табиий
кучларни:   қўл   ва   о	
е%қларини,   бош   ва   бармоқларини   ҳаракатга   келтиради.   Шу
ҳаракат   воситасида   ташқи   табиатга   таъсир   қилиб   ва   уни   ўзгартириб   одам,   шу
билан бирга, ўз табиатини ҳам ўзгартиради. 
  Меҳнатнинг   таъсири   остида   қўлнинг   янги   функциялари   қарор   топди:   қўл
ҳаракат   қилишда   ғоят   даражада   эпчиллик   кашф   этди,   анатомик   тузилиш
секинаста   такомиллаша   борган   сари   елка   ва   билакнинг   ўзаро   нисбати   ўзгара
борди, барча бўғимларнинг, айниқса қўл бармоқларининг ҳаракатчанлиги ошди.
Бироқ қўл фақат ушлайдиган қурол сифатида ҳам ривожланди. Меҳнат фаолияти
шунга   олиб   келдики,   фаол   ҳаракат   қилувчи   қўл   аста-секин   фаол   (пайпаслаб)
сезишга   ихтисослашган   органга   айлана   бошлади.   Пайпаслаб   сезиш   -   оламни
билишнинг одамга хос бўлган алоҳида хусусиятидир. 
  Қўлнинг   ривожланиши   бутун   организмнинг   ривожланиши   билан   ўзаро
боғлиқ ҳолда давом этди. Қўлнинг иш қуроли сифатидаги ихтисослашуви танани
тўғри тутиш, тик юриш ривожланишига 	
е%рдам берди. 
  Ишлайдиган   қўлларнинг   ҳаракати   доимо   кўз   билан   назорат   қилиб
турилади.   Кўриш   ва   сезиш   органлари   ўртасида   кўплаб   боғланишлар   ҳосил
бўлади.   Қўлнинг   фаолияти   миянинг   ривожланишига   айниқса   катта   таъсир
кўрсатди. 
  Меҳнатнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кишининг овқатга, бошпанага
ва   шу   кабиларга   бўлган   эхти	
е%жларнинг   беқи	е%с   даражада   муваффақиятли   тарзда
қондирилишига олиб келди    Шундай   қилиб,   меҳнат   кишилик   жамияти   тараққие%тига,   инсоний
эҳти	
е%жларнинг   шақлланишига,   фақат   акс   эттирувчи   эмас,   балки   дун	е%ни
ўзгартирувчи,   инсон   онгини   ўзгартирувчи   бўлган   инсон   онгининг
ривожланишига сабаб бўлди, 
  Меҳнат   жара	
е%нида   меҳнат   билан   бирга   алоқа   боғлашнинг   тил  	е%рдамида
амалга ошириладиган олий шақли ривож топди. 
  Онгнинг ва воқеликни акс эттиришнинг онгга хос шақллари ривожланиши
билан биргаликда шахс сифатида одамнинг ўзи ҳам ўзгармоқда.  
Меҳнатда кишининг онги - акс эттиришнинг эволюцион йўналишидаги энг
олий   шақли   -   аш	
е%вий   фаолиятнинг   объектив   барқарор   хусусиятларини   ажратиб
олиш ва шу асосда атрофдаги реалликни тубдан ўзгартира олиш хусусиятига эга
бўлган шақли ҳам ривожлана боради. 
Одам   ва   ҳайвон   психик   ривожланиш   ўртасидаги   тафовутларни,   айниқса
турли   аъзоларнинг   такомиллашуви,   меҳнат   куролларини   яратиш,   сақлаш,
ишлатиш   муаммолари   сингарилар   антропогенез   (антропос   -   одам,   генезис   -
туғилиш, келиб чиқиш) муаммолари доирасига киради. 
 
 
  Хулоса 
Ҳайвонлар ўз ҳатти-ҳаракатларида биринчи сигнал системасига амал қилади.
Хайвонларнинг   бутун   психик   фаолияти   биринчи   сигнал   системаси   даражасида
юз   беради.   Одамда   ҳам   биринчи   сигнал   системасининг   сигналлари   (конкрет
тимсоллар, тасавурлар), унинг хулқ-атворини бошқариш ва йўналтиришда муҳим
рол   ўйнайди.   М:   светофор,   йўл   кўрсаткичлари,   белгилар   ва   хоказолар   киши
ҳатти-ҳаракатларини қисман автоматлаштиришига хизмат қилади. Ҳайвонлардан
фарқли   ўларок,   одамда   биринчи   сигналлар   системаси   билан   бир   қаторда   унинг
алоҳида бойлиги ва афзаллиги бўлган иккинчи сигнал системаси ҳам мавжуддир.
Иккинчи   сигналлар   системасининг   сигналлари   талаффуз   этилган,   эшитилган,
ўқилган сўзлар-иккинчи сигналлардан иборатдир. 
Айтилганлардан   хулоса   чиқарадиган   бўлсак,   психикани   объектив   оламнинг
субъектив тарзи, вокеликнинг миядаги акси деб ҳисоблашга ҳақлимиз. 
Психология   психикани   ўрганишнинг   ўз   конкрет   илмий   вазифаларига,
ўзининг   конкрет   тадқиқот   МАЪРУЗАсига   эга.   Психология   таъсир   кўрсатувчи
объектлари   бўлган   субъектнинг   ички,   психик   ҳолатига   ташқи   таъсиротлар
натижасида  рўй берадиган  ўзгаришлар  жарае%ни  қандай  кечишини ўрганади.   30-
йилларнинг   ўрталарига   келиб   психология   фанининг   асосий   принциплари:
детерминизм   принципи,   онг   ва   фаолиятнинг   бирлиги   принципи,   психиканинг
фаолиятда ривожланиши принципи аниқ ифодалаб берилди. 
1. Детерминизм принципи психиканинг турмуш тарзи билан белгиланишини
ва турмуш тарзи ўзгаришига қараб ўзгаришини англатади. 
2. Онг ва фаолият бирлиги принципи психологияда қабул қилинган принципи
онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши эмас, лекин улар бирбирига айнан
ўхшаш   ҳам   эмас,   аммо   бирликни   ташкил   этади.   Онг   ва   фаолият   бирлиги
принципи   психологларга   хулқ-атворни,   фаолиятни   ўргана	
е%тиб,   ҳаракатнинг
мақсадларига   эришишни   муваффақиятини   таълинловчи   ички   психологик
механизмларни   аниқлаш,   яъни   психиканинг   объектив   қонуниятларини   очиш
имконини беради.  3. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш принципи шуни англатадики,
психика   агар   фаолият   самараси   ва   ривожланиш   маҳсули   сифатида   қараладиган
бўлсагина   у   тўғри   тушунилиши   ва   айнан   бир   хил   тарзда   изоҳлаб   берилиши
мумкин. 
Ҳозирги   замон   психологияси   шақлланишининг   турли   босқичларида   ва
амалие%тнинг   ҳар   хил   соҳалари   билан   боғлиқ   илмий   фанларнинг   жуда   ҳам   кенг
тармоқли тизими ташкил этади. 
 
  Фойдаланилган адабае тлар рўйхати 
1. Асмолов А. Г. Деятельность и установка. М. Изд. МГУ 1979 
2. Леонтьев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. М.1979. 
3. Абульханова-Славская К. А. Деятельность и психология личности. М.1980. 
4. Казаков В. Г.Психология. М1989, 55-68 бетлар. 
5. Немов Р.С. Психология. М.1990. 
6. Умумий психология, А. В. Петровский тахр. Т.1992, 97-134 б. 
7. Умумий психология, Э.Ғ.Ғозиев тахр. Т. 2006, 1-2- китоб.