Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Қизил ясси темиратки

Купить
Қизил ясси темиратки Қизил ясси темиратки – тери ва шиллиқ пардаларда ўзига хос моноформ папулёз тошмалар тошиши, интенсив тери қичиши, ўткир ва сурункали яллиғланиш белгилари билан кечадиган касаллик. Этитология ва патогенез: Касалликни келиб чиқиш мультифакториал табиатга эга. Эндокрин ва моддалар алмашинуви бузилишлари. Касаллик патогенезида иммун системасидаги ўзгаришлар катта аҳамиятга эга. Бунда Т-лимфацитлар умумий сони ва функционал активлиги камайиб, IgE ва IgМ компонентларнинг дермоэпидермал соҳаларга ўтириб қолиши кузатилади. Келиб чиқиши- даги назария- лар: Инфек- цион – аллерги к Вирусли (инфек- цион) Токсико – аллерги к Невроге н Ирсий мойилли к Иммуно логик Клиника: Касаллик кўпинча катталарда айниқса аёлларда учрайди. Қизил ясси темираткининг типик формасига 1мм – 3 мм гача бўлган эпидермо – дермал моноформ папула хос. Тошмаларнинг ўзига хос томонлари: 1. Тошмалар одатда букувчи юзаларда, қўл кафтлари орқа юзасида, оғиз шиллиқ пардасида, жинсий аъзолар соҳасида, танада симметрик жойлашади. 2. Кафт–товонлар, юз соҳалари кам ҳолатларда жароҳатланади. Папулалари полигонал ясси шаклда бўлиши. 4. Папулалар юзаси (марказий қисмида) киндиксимон ботиқ бўлиши. 5. Жараён периферияга қараб ўсиши ҳисобига баъзан эритродермия кўринишигача боради. 6. Папулалар устига ўсимлик мойи суртилса, тўрсимон шакл вужудга келиши – Уикхем белгиси дейилади. 7. Тошмалар бир – бири билан қўшилиб пилакчалар ҳосил қилади. 8. Касалликнинг қўзғатиш даврида Кёбнер фенамени мусбат бўлади. 9. Ўтувчан ёруғликда папулалар юзаси қизил бинафша рангда ялтираб туради. 10. Папулалар юзаси бироз кепакланиш бўлиб, қийинчилик билан ажралади. 11. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларида ва генетал соҳаларда папулалар якка ҳолда бўлади. Оғиз бўшлиғидаги тошмалар оқиш рангда бўлиб, атрофдаги шиллиқ пардадан кўтарилмай, тўрсимон, ёки чизиқли кўринишда бўлади. Бундан ташқари веррукоз ва эрозив – ярали шакллари ҳам учрайди. 12. Тирно Клиник формалари: 1. Вульгар 2. Буллёз 3. Ҳалқасимон 4. Гипертрофик сўгалсимон 5. Атрофик 6. Эрозив – ярали 7. Пигментли 8. Чизиқли 9. Псориазга ўхшаш Вульгар қизил ясси темиратки Вульгар қизил ясси темиратки Вульгар қизил ясси темиратки Вульгар Вульгар қизил ясси темиратки Вульгар Вульгар Буллёз Буллёз – тери ва шиллиқ пардаларда типик папулалар билан бирга ёки папулалар юзасида сероз – геморрагик экссудат сақловчи пуфакчалар пайдо бўлиши билан характерланади. Ҳалқасимон Маркази атрофияланган ҳалқа кўринишдаги гуруҳлашган папулалар пайдо бўлади. Ҳалқасимон Ҳалқасимон Гипертрофик сўгалсимон Гипертрофик сўгалсимон кўпроқ пастки мучаларда жойлашади. Зич сўгалсимон пилакча пайдо бўлиб ранги кўкимтир – қизил ёки қўнғир рангда бўлади. Бу тури тугунчалар гипе р плазияси натижасида вужудга келади. Гипертрофик сўгалсимон Атрофик Атрофик қизил ясси темираткининг типик ўчоқлари билан бирга атрофик ўзгаришлар билан намоён бўлади. Эрозив – ярали Эрозив – ярали : оғиз шиллиқ пардалари ва генитал соҳаларда оғриқли эрозия ва яралар кўринишида бўлади. Яранинг туби қизил бахмал рангда бўлади. Терининг бошқа соҳаларида типик папулалар учрайди. Бу тури кўпроқ қандли диабети ва гипертония касали бор беморларда кузатилади. Эрозив – ярали Пигментли Пигментли доғлар кўринишида бўлади. Бу тури кўпроқ юз, юқори мучаларда учрайди. Пигментли Чизиқли Тошмалар чизиқли жойлашуви билан фарқ қилади. Псориазга ўхшаш Псориазга ўхшаш, кумушсимон оқ тангачалари бор папулёз ва пилакчалар кўринишида намоён бўлади. Кечиши Касаллик сурункали кечади. Шиллиқ пардалардаги тошмалар теридагига нисбаттан секин регрессга учрайди. Узоқ вақт чўзилган гипертрофик ва эрозив – ярали турлари баъзан ясси ҳужайрали ёмон сифатли ўсмага ўтиши мумкин. Гистопатология Гиперкератоз, донадор қаватнинг кератогиалин ҳужайралар ҳисобига қалинлашуви, нотекис акантоз, базал қават ҳужайралари вакуолли дистрофияси кузатилади. Дермада эса лимфоцит, гистиоцит, плазматик ҳужайралардан иборат сўр ғ ичсимон қават инфильтрацияси кузатилади. Бу ҳужайралар инфильтрациясининг эпидермисга ўтиш экзоцитоз кузатилиши мумкин. Қиёсий ташхис  Псориаз  Тугунли қичима  Тери сили (лихеноидли ва сўгалсимон)  Нейродермит (диффуз, ўчоқли)  Папулёз сифилид  Ясси ўсмирлар сўгали  Капоши саркомаси  Токсикод е рмия Умумий даволаш 1. Антигистаминлар 2. Десенсибилизацияловчи препаратлар 3. Транквилизаторлар седатив препаратлари (бром, валериана, седуксен, элениум) 4. Антибиотиклар 5. Витаминлар (А, С, Е, РР, В1, В6, В12, ) 6. Ароматик ретиноидлар (нетигазон) 7. Кортикостероидлар 8. Малярияга қарши делагил 9. Гипносуггестив терапия Маҳаллий даволаш  Қичишни камайтириш мақсадида препаратлар: 1-3% ли анестезин 1-2% ли ментол малҳами  Кортикостероид гормонал малҳам ва кремлар  Шиллиқ пардалар зарарланса: 2-3% ли борат кислота, 2-3% ли гидрокарбонат билан чайиш  Гипертрофик сўгалсимон формасида – 33% ли учуксус кислота эритмасини аппликация қилиш.  Физиотерапия: У Б Н, магнитотерапия, П У В А терапия.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha