Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 22.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Август 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Қизилўнгач туғма ривожланиш нуқсонлари ва аномалиялари

Купить
Қизилўнгач туғма ривожланиш нуқсонлари ва аномалиялари Қизилўнгач туғма ривожланиш нуқсонлари ва аномалиялари  Қизилўнгач анатомияси ва физиологиясини бола ёшига боғлиқли ги  Қизилўнгач атрезиялари, атрезия турлари (оқмали ва оқмасиз).  Қизилўнгач стенози.  Туғма қисқа қизилўнгач.  Қизилўнгач-трахея оқмалари  Қизилўнгач халазияси ва ахалазияси. Қизилўнгач анатомияси ва физиологиясини бола ёшига боғлиқли ги  - хар 3000-4000 чақалоқнинг 1 тасида учрайдиган туғма нуқсон ҳисобланади.  Ўғил ва қиз болаларда 1:1 нисбатда учрайди. VATER, VACTER синдомлари ( инглизча – Vertebra defects, Anal atresia, Traxeoesophageal fistula, Esophageal atresia, Cardiac malformatsionis сўзларининг бош ҳарфларидан тузилган бўлиб, ушбу аъзолар туғма нуқсони биргаликда келиши – “ассоциациялари” кўзга тутилган) ассоциациялари таркибига киради. Қизилўнгач анатомияси ва физиологиясини бола ёшига боғлиқли ги  Эмбрионал ривожланишнинг дастлабки босқичларида (гестация даврининг 19-кунлари) қизилўнгач ва трахея бирламчи ичакнинг проксимал қисмидан ривожланиб, краниал йўналишда алоҳидаланиб боради.  Бирламчи ичак найининг “дорзал” қисмидан қизилўнгач, “вентрал” қисмидан эса трахея ҳосил бўлиб, гестация даврининг 26-кунига келиб қизилўнгач ва трахея тўлиқ алоҳидаланилади.  Ушбу эмбрионал ривожланишнинг бузилиши натижасида қизилўнгач туғма нуқсонлари, оқмалари ҳосил бўлади  Қизилўнгач атрезияларининг шаклланиши ҳам гестация даврининг ушбу муддатларига тўғри келиб, “эмбриогенезнинг мураккаб жараёнлари (эпителизация, вакуолизация, реканализация, формация ) нинг бузилиши натижасида юзага келади” деган ғоялар мавжуд бўлиб, қизилўнгач атр Кизилунгач атрезияси  – қизилўнгачнинг туғма етишмовчилиг бўлиб, унинг туғма берклиги натижасида ютилган луқманинг меъдага етиб бормаслиги билан таърифланади.  Кўпинча қизилўнгачнинг юқори қисми кўр тугаб, пастки қисми трахеяга очилган бўлади  Кизилунгач атрезиясининг бошқа анатомик вариантлари ҳам учрайди Қизилўнгач атрезияси вариантлари  Қизилўнгач атрезияси вариантлари:  юқори қисми кўр тугаб, пастки қисми трахеяга очилган  - иккала учи берк;  - иккала учи трахеяга (трахея бифуркациясига) очилган;  - юқориси трахеяга очилган, пастки қисми берк;  - юқориси берк, пастки қисми “ипсимон”. Клиника ва диагностика  Қизилўнгач атрезияси клиник белгилари чақалоқ ҳаётининг 1-соатларидан намоён бўла бошлайди  беморнинг қизилўнгачи юқори қисми, тамоқ- бурун шиллиққа тўлади, нафас ҳаракати туфайли нафас йўлларидаги шиллbқ ва ҳаво аралашиб, оғиз ва бурун орқали кўпик тоша бошлайди  Кўпикни тозалаб олгандан сўнг бироз ўтгач яна кўпик тоша бошлайди  бемор кўкариб қолиши мумкин  Агар бемор озиқлантирилган (эмизилган) бўлса, чақалоқ ўқчиб, кўкариб қолади. диагностика  Касалликни аниқлаш учун, учи тўмтоқ, юмшоқ резина катетер билан қизилўнгачни катетеризация қилиш лозим.  Катетер бурун орқали 6-8 см узунликда юборилади, у қизилўнгач тугаган жойида туриб қолиши ёки оғиз бўшлиғига қайтиб чиқиши мумкин.  Катетердаги шиллиқ сўриб олиниб, ҳаво юборилади, ҳаво шовқин билан ташқарига қайтиб чиқса, қизилўнгач атрезияси борлиги тасдиқланади (“Элефант” синамаси мусбат ).  Қизилўнгач атрезиясини эрта диагностикаси муҳимлигини ҳисобга олиб, “нафас олишни бузилиши” синдроми кузатиладиган чақалоқларни ошқозонини зондлаш тавсия этилади рентгенодиагностика  Рентггенологик текширганда 5мл йодолипол эритмаси катетер орқали қизилўнгачга юборилади, қизилўнгач атрезияси юқори қисми кўр тугаганда контраст модданинг қизилўнгачда туриб қолганлиги, юқори қисми трахеяга очилган бўлса, контраст модданинг нафас йўлларига ўтиб кетганлиги кузатилади рентгенодиагностика  қизилўнгач атрезиясида қорин бўшлиғида ҳаво борлиги пастки - дистал оқма тури борлигини  қорин бўшлиғи “гўнг” бўлиши эса пастки дистал қисми нафас йўлларига очилмаганлигидан дарак беради. Қизил - унгач атре - зияси атрезия пи щевода Қизил - унгач атре - зияси R- ГРАФИЯ атрезия пи щевода Қизил - унгач атре - зияси КОНТРАСТЛИ R- ГРАФИЯ атрезия пи щевода Даволаш.  Қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқ ҳаётини фақат оператив муолажагина сақлаб қолиши мумкин.  Оғиз – бурнини тез – тез (ҳар 15-20 дақиқада) аспирация қилиб туриш, эмирмаслик керак  . Махсус бригада кузатуви остида беморни зудлик билан махсуслашган марказга кўчириш лозим.  Операция олд тайёргарлиги умумий вақти гемодинамика, гомеостаз, нафас олишни бузилиши ва дегидратация даражасига боғлиқ.  Аспирация бўлганда, нафас етишмовчилиги, аспирацион пневмония белгилари кўзга яққол ташланганда ларингоскопия қилиниб, нафас йўллари тозаланиши, лозим бўлганда эса наркоз остида трахеяни интубация қилиш, бронхоскопия қилиб, нафас йўлларини тозалаш лозим.  Чақалоқни кювезда сақлаш, антибактериал, инфузион, симптоматик терапия ўтказиш лозим. БЕМОРНИ ОПЕРАТИВ ДАВОЛАШ УСУЛИ ВА ВАҚТИ ҚИЗИЛЎНГАЧ АТРЕЗИЯСИНИ ШАКЛИ, БЕМОР УМУМИЙ АҲВОЛИГА ҚАРАБ БЕЛГИЛАНАДИ.  Қизилўнгач атрезиясининг энг кўп учрайдиган юқори кўр, дистал оқма турида умумий интубацион наркоз остида торакотомия қилиниб, оқма бартараф этилади. Диастаз 1.5-2.0 смгача бўлганда қизилўнгач учлари бир-бирига уланади, ОПЕРАТИВ ДАВОЛАШ УСУЛИ  масофа узоқроқ бўлганда эса юқори қисми бўйин олдидан чиқарилади – бўйин эзофагостомияси қилинади, ошқозонга Кадер усулида гастростома қўйилади ОПЕРАТИВ ДАВОЛАШ УСУЛИ  Агар беморга эзофаго-, гастростома қўйилган бўлса, 2-3 ойлигидан 3 ёшгача операциянинг иккинчи, радикал босқичи – қизилўнгач йўғон ичак ҳисобидан пластика қилиш тавсия этилади. ОПЕРАТИВ ДАВОЛАШ УСУЛИ  Қизилўнгач пластикасида трансплантат сифатида чамбар ичак қисмидан ташқари, ингичка ичакдан, ошқозондан “цилиндр” ясаш, ошқозон қисмини юқорига кўтариш усуллари ҳам мавжуд. асоратлар  Беморда кардиал жом  қизилўнгач-ошқозон етишмовчилиги  тунги регургитация  қайт қилиш,  қайталанувчи пневмония  баъзан эса бемор товуши хириллаши ( n. rekkurens vagus жарохати туфайли) кузатилиши мумкин.  Қизилўнгач атрезиясини пластикасида асоратлар энг жиддийси – трансплантатда қон айланишининг бузилиши ҳисобланади.  Ошқозон – қизилўнгач рефлюкси натижасида яллиғланиш, яра ҳосил бўлиши  Анастамоз стенози, чоклар ситилиши Қизилўнгач стенози  Клиника :  Дисфагия  Вазн йўқотиш-ориқлаш  Дағал овқат ўтиши қийинлашади  стеноз даражаси кучайганда  бемор суюқликни хам юта олмаслиги мумкин Қизилўнгач стенози  Диагностика:  Контрастли рентгенография  Эзофагоскопия Қизилўнгач стенози  Даволаш:  Бужлаш  Оператив –  Бўйламасига кесилиб, кўндалангига тикилади, зонд ошқозонга ўтказалади ТУҒМА ҚИСҚА ҚИЗИЛЎНГАЧ  - қизилўнгачнинг дистал қисми меъда шиллиқ қавати билан қопланган бўлади  Касаллик ошқозон-қизилўнгач рефлюкси билан кечади  брахоэзофагус  кўкракдаги меъда  жойига тушмаган меъда номи билан ҳам юритилади.  Икки хил асоратланади:  - ярали эзофагит натижасида стриктура бериши;  - пептик ярали эзофагит натижасида иккиламчи қисмнинг бўлмаслиги. ТУҒМА ҚИСҚА ҚИЗИЛЎНГАЧ  Касаллик келиб чиқишининг сабаби эмбрионал ривожланиш даврининг  биринчи ойининг охирида меъда кўкрак қафасида жойлашган  иккинчи ойнинг охирида қорин бўшлиғига тушиши лозим  жараённинг бузилиши  қизилўнгач дистал қисми шиллиқ қаватининг меъда шиллиқ қавати билан қопланиши касалликка сабаб бўлади. ТУҒМА ҚИСҚА ҚИЗИЛЎНГАЧ  Клиника ва диагностика  Бемор анамнезидан қусиш кузатилади.  Қусиш бола ҳаётининг биринчи кунларидаёқ ёки бир ойлик бўлгунича бошланади  . Кейинчалик касаллик клиник белгилари иккиламчи торайиш бор ёки йўқлигига боғлиқ бўлади.  Қусиш бола овқатланганда  Йиғлаганда  горизонтал ҳолатда ётганда бошланади.  Қусуқ таркибида нон ушоқларини кўриш мумкин.  Пептик ярали эзофагитдан кейин иккиламчи торайиш кузатилади. ТУҒМА ҚИСҚА ҚИЗИЛЎНГАЧ  аниқлаш учун ошқозон- қизилўнгач рефлюкси борлигини аниқлаш керак.  беморни контраст модда бериб Тределенбург ҳолатида текширилади.  Рефлюкс бўлса контраст модда қизилўнгачга ўтиши кузатилади  Эзофагоскопияда шиллқ каватда фибрин қопламалари, яралар, эрозиялар кўринади  Пептик яраларнинг чандиқланиши натижасида ҳосил бўлган стенозлар аниқланади . ТУҒМА ҚИСҚА ҚИЗИЛЎНГАЧ  Даволаш – хирургик муолажани талаб қилади  Каншин ёки  Ниссен усулида фундопластика қилинади  Пептик стеноз бўлганда эса фундопластика гастростома билан биргаликда қилиниб, стеноз соҳаси бужланади. Туғма қизилунгач-трахея окмалари  - қизилўнгачнинг кам учрайдиган нуқсони бўлиб, 3-4% ташкил этади  Оқма кўпинча юқорида - VI I бўйин ёки I-кўкрак умуртқаси соҳасида бўлади  Оқма диаметри кўпинча 2-4 мм бўлиб, қийшиқ йўналишда, қизилўнгач олд қисмидан трахеянинг мембранали қисмига қараб йўналган бўлади  Оқма ҳиқилдоқдан бошлаб, трахея бифиркациясигача бўлиши мумкин Туғма қизилунгач-трахея окмалари  Туғма қизилунгач-трахея окмалари - 3 хил турини фарқлашади:  а) тор ва узун;  б) қисқа ва кенг;  в) жуда кенг, яъни трахея ва қизилўнгач ораси катта қисмида девор йўқлиги кузатилади. Туғма қизилунгач-трахея окмалари  Клиника ва диагностика  Туғма қизилунгач-трахея окмалари клиник белгиларининг намоён бўлиши оқма диаметри ва очилиш бурчагига боғлиқ бўлиб, кўпинча озиқлантирилаётган беморда йўталиш ва цианоз кузатилади.  Ушбу клиник белгилар бемор горизонтал ҳолатда бўлганлигида яққол намоён бўлади.  Тор ва қисқа оқмали беморларда вертикал ҳолатида ушбу клиник белгилар кўриниши сусаяди.  Кенг ва калта оқмалар клиник белгилари бемор вертикал ҳолатида ҳам яққолроқ намоён бўлиб, нафас йўллари, ўпка ателектази, пневмония асоратлари кузатилади. Туғма қизилунгач-трахея окмалари  - диагностикаси  рентгеноскопия ва трахеоскопиядан фойдаланилади.  Бемор рентгенологик текшириш вақтида горизонтал, тепага қараган ҳолатда экран остига ётқизилади. Қизилўнгач бошланғич қисмига зонд юборилиб, зонд орқали сувда эрувчи конгтраст модда юборилади, контрастнинг трахеяда бўлиши оқмадан дарак беради.  Ушбу усул ёрдам бермаса, трахеобронхоскопиядан фойдаланилади, оқма ёриғи трахеянинг орқа деворида аниқланади. Туғма қизилунгач-трахея окмалари  дифференциал диагностикаси  қизилўнгач атрезияси  Кардиоахалазия  қизилўнгач – ошқозон рефлюкси  қизилўнгач торайиши  чақалоқ туғруқ ичидан олган бош мия жарохатидан сўнги дисфагия  марказий нерв тизими билан боғлиқ дисфагия билан қиёсланади. Туғма қизилунгач-трахея окмалари  Даволаш – оператив. Операция олд тайёргарлиги  – Умумий оғриқсизлантириш  ўнг бўйин, ёки  орқа-ён торакотомия йўли билан медиастинумга кирилиб,  оқма йўли топилиб  ажратилиб  Кесиб  тикилиб бартараф этилади Қизилўнгач ахалазияси ( торайиши, спазми )  Қизилунгач ахалазияси - грекча сўздан олинган бўлиб, “а”- инкор, “халазио” – бўшалиш маъносини англатади  қизилўнгачдан луқмани ошқозонга ўтиши бузилиб, туриб қолиши натижасида қизилўнгач дилятацияси (кегайиши) кузатилади.  Кардиоспазм  қизилўнгач идиопатик кенгайиши  мезоэзофагус номи билан ҳам юритилади.. Қизилўнгач ахалазияси  Касаллик асосан 8-9 ёшдаги болаларда кузатилади, лекин эрта ёшдаги болаларда ҳам кузатилиши мумкин  Морфологик - касаллик асосида қизилўнгач мускуллари орасидаги нерв ганглиялари етишмовчилиги ётади  Нуқсон кўпроқ кардиал жом атрофида сезиларли бўлади, лекин қизилўгачнинг хамма қисмида хам кузатилиши мумкин.  Натижада қизилўнгач юқори қисмлари мушак қавати тонуси ва моторикаси ўзгаради Қизилўнгач ахалазияси  Клиника ва диагностика  Касалликнинг асосий белгилари  регургитация ва  дисфагия.  Бемор дағал овқат еганда тиқилиш ҳисси ва қусиш юзага келади.  Тўш сохасида оғриқ  босим ҳисси  безовталик каби ҳолларни болалар аниқ айта олмасликлари маълум бир қийинчиликлар туғдиради. Қизилўнгач ахалазияси  Қусиқ массаларида асосан чайнаб ютилган овқат қолдиқлари бўлиб, ошқозон шираси аниқланмайди.  Бемор овқатланганда тиқилиб қолмаслик учун кўп овқат емасдан, кўп чайнаб ютади, овқат устидан кўп суюқлик ичади, тез-тез ютинади.  Баъзида бемор ушбу ҳолатини нотўғри талқин қилиб, руҳий касаллик билан ҳам боғлайдилар  Бемор яхши озиқланмаслиги сабабли озиб кетади, уйқусида регургитация бўлиши натижасида:  аспирация  аспирацион пневмония кузатилади. Қизилунгач ахалазиясини диагностикасида  рентгенологик текшириш  эзофагоскопия қўлланилади.  Контраст модда билан текширишда, барий қизилўнгачни маълум даражада тўлдириб туради, меъдага ўтмаслиги, ёки худди қизилўнгачдан сиқиб чиқирилаётгандек из ҳосил қилиши мумкин  Нормада хам кардиал жом торайгандек кўринади, лекин ушбу ҳол динамик характерга эга бўлади  Ахалазиянинг мухим белгилари дан бири – бу қизилўнгачнинг кенгайиб кетганлигидир.  Луқма ютилгандан кейин хам жом очимайди, ёки қисман торайиши кузатилади  Рентгенкимографияда қизилўнгач ахалазиси белгила аниқ ва тасвирли кўринади. Қизилўнгач ахалазияси  Эзофагоскопияда  қизилўнгач кенгайганлиги  бурмалар кўплиги,  оч қоринда кўрилганда хам овқат қолдиғлари борлиги кўринади.  Эзофагоскоп найчаси, буж қаршиликсиз ошқозонга ўтиб кетади. Қизилўнгач ахалазияси  дифференциал диагностикаси:  қизилўнгач туғма ёки ортирилган стенози  калта қизилўнгач  туғма ва ортирилган ўсмалар билан қиёсланади. Қизилўнгач ахалазияси  Даволаш.  Ахалазияда хар хил дори-дармонлар билан даволаш ҳеч қандай натижа бермайди  кардиодилятаторларни болаларда қўллаш рухий ва техник қийинчилик билан кечиши, тез-тез такрорлаб туриш кераклиги туфайли қўлланилмайди.  Эластик бужлар билан бужлаж хам вақтинчалик самара беради, шунинг учун хам кенг қўлланилмайди. Қизилўнгач ахалазияси- оператив даво  Хеллер операцияси - чап плевра бўшлиғи орқали ўтиб бажарилади.  - шиллиқ қаватдан ташқарида кардиомиотомия қилинади.  Кардиомиотомия қизилўнгачнинг кенгайган жойидан кесишдан бошланиб, кардия орқали меъдагача давом эттирилади.  Мускуллар кесилгандан кейин томонларга ажратилади, бунда шиллиқ қават бўртиб чиқади.  Охирги пайтларда Хеллер операцияси қўшимча эзофагокардиофундопликация қилинмоқда  яъни кесилган жойга меъда девори олиб келиб тикилади Туғма кардия халазияси  - ёки кардиянинг очилиб туриши  нормада кардия ёпиқ ҳолда бўлади, унинг очилиши рефлектор равишда овқат луқмаси ютилиб ўтаётганда бўлади.  Кардия фаолиятининг етишмовчилиги чақалоқ ҳаётининг 5-7 ҳафтасигача физиологик ҳисобланиб, кейинчалик бартараф бўлади.  Чақалоқларда меъда-қизилўнгач рефлюксининг бўлиши анатомо-физиологик етишмовчилик деб қаралади. Туғма кардия халазияси  Кардия етишмовчилигида бола йиғлаганда, кучанганда қоринда босим ошиб, меъдадан овқатнинг бемалол орқага қайтиши кузатилади  Доимий бўлиб турадиган меъда-қизилўнгач рефлюкси  меъдадаги кислотали овқатнинг қизилўнгач шиллиқ қававтига емирувчи таъсир қилиб, пептик эзофагит ҳосил бўлишига олиб келади  . Қизилўнгач тешиги чурраси, калта қизилўнгачда учрайдиган кардия халазияси белгилари кардиал жом анатомияси бузилиши ҳисобидан бўлади. Туғма кардия халазияси  Клиника ва диагностика  Халазия тез-тез қусиш билан кечади.  Бола ҳаётининг биринчи кунларидан овқатлантирилганда, овқатлантирилгандан сўнг қусади.  Қусиқ таркиби асосан ивиган сут бўлади.  Дарров қусса сут ўзгармаган хам бўлиши мумкин  . Қусиқ таркибида қон бўлиши мумкин, натижада болада камқонлик кузатилади.  Қусиш бир-неча ой давом этса,  бола озиб кетиши,  аспирация бўлиши,  аспирацион пневмония ривожланиши мумкин. Туғма кардия халазияси  Текширишда рентгенологик ва эзофагоскопия муҳим роль ўйнайди.  Рентгенологик текширганда беморга контраст ичирилиб, Тределенбург (тизза- тирсак) холатида ён томондан рентгенография қилинади.  Эзофагияда асосан пептик эзофагит белгилари аниқланади. Туғма кардия халазияси  Халазияни - дифференциал диагностикаси  туғма калта қизилўнгач  қизилўнгач стенози  диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси  пилоростеноз  Пилороспазм  чақалоқ туғруқ вақтида олган бош мия жарохатидан сўнги қусиш билан қиёсланади. Туғма кардия халазияси  Даволаш.  Болаларда кардия халазияси асосан консерватив даволанади.  Бунинг учун бола овқатланганда, овқатлангандан сўнг доимо вертикал ҳолатда, кўтариб туриш керак.  Консерватив даво самарасиз бўлганда оператив даво қўланилади Туғма кардия халазияси  Ошқозон кардиал қисмидан манжета хосил қилиш натижасида антирефлюкс механизм ҳосил қилинади Каншин усулида фундопликация ва пилороплстика Э ъ т и б о р и н ги з у ч у н р а ҳ м а т ! ! !
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha