Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Август 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Қизилўнгачнинг хирургик анатомияси

Купить
Қизилўнгачнинг хирургик анатомияси  Қизилўнгач (ое sорhаgus) — ҳалқумни меъданинг кардиал қисми билан туташтириб турадиган ковак аъзо  Қизилўнгач эркак ва аёлларда ўртача узунлиги 24—29 см  Қизилўнгач деворининг қалинлиги 3—4 мм  Қизилўнгач диаметри 2,7-3 см  Қизилўнгач узуксимон тоғайнинг пастки чети, VI бўйин умуртқаси соҳасидан бошланади.  Қизилўнгачнинг пастки қисми қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб XI кўкрак умуртқаси соҳасида тугайди. Қизилўнгачда 3 та асосий торайма бор:  Юқориги торайма қизилўнгачнинг кириш қисмида юқори қозиқ тишлар олдинги четидан тахминан 14— 15 см масофада,  Ўрта торайма аорта равоғи ва чап бош бронх соҳасида,  Пастки торайма диафрагма билан кесишган жойида бўлади. Қизилўнгач анатомик жиҳатдан 3 қисмга бўлинади:  бўйин қисми (ра rs сervicalis) – бошланишдан орқа кўкс оралиғига кириш қисмигача (7-8 см)  кўкрак қисми (раrs thoracica) – кўкрак қафасидан диафрагмагача (15-16 см)  қорин қисми (раrs abdominalis) — диафрагмадан чиқишдан меъданинг кардиал қисми билан туташгунча (1-3 см) Қизилўнгач девори қаватлари:  Шиллиқ қавати  Шиллиқ ости қавати  Мускул қавати  Сийрак бириктирувчи тўқима  Қизилўнгач артериялари  Қизилўнгач веналари  Қизилўнгачнинг лимфатик системаси Қизилўнгач физиологияси  Овқатни ҳалқум бўшлиғидан меъдага ўтказиш;  Айрим ҳоллар (қайт қилиш, кекириш) да овқатни меъдадан ҳалқумга ўтказиш;  Қизилўнгачнинг асосий вазифаси ютишни таъминлаб беришдан иборат. Ютиш жараёни одатда 3 фазага бўлинади.  1-фазасида чайналган ва юмшаб қолган овқат тил устига сурилади ва унинг мушаклари томонидан тил асосига юмалатилади.  2-фазасида овқат ҳалқумдан ўтади.  3-фазаси бошланишида ҳалқум бўшлиғига бурун-ҳалқум, оғиз бўшлиғига ва ҳиқилдоқдан ҳоли бўлади ва овқат луқмаси сурилиши учун фақат бир йўналиш қизилўнгач қолади. Ҳалқумни қисадиган мушаклар қаттиқ қисқариб овқат луқмаси қизилўнгачга йўналади. Қизилўнгач касалликларининг умумий симптоматологияси  Дисфагия;  Оғриқ;  Кекириш ( eructatio);  Қизилўнгачдан қусиш (regurgitatio);  Сўлак оқиши;  Қон кетиши;  Ҳиқичоқ;  Оғирлик ҳисси;  Босимнинг ошиши;  Ориқлаб кетиш.  Иштаҳанинг пасайиши ёки йўқлиги;  Оғиздаги ёқимсиз таъм;  Умумий ҳолсизлик... Дисфагия (disphagia)  Дисфагия (ютишнинг бузилиши) — ютиниш ҳаракатини бажара олмаслик, ҳалқумда ва қизилўнгач бўйлаб овқат луқмаси ҳаракатининг бузилиши, шунингдек бу аъзоларда овқат тутилиб қолиши билан боғлиқ ёқимсиз сезгилар.  Дисфагия оғриқ билан ўтиши мумкин — disphagia dolorosa ютишда оғриқ одатда зарарланган сатҳда сезилади, у орқага, бўйинтуруқ венага ҳам ўтиши мумкин. Оғриқ ( dolor)  Қизилўнгач касаллигига учраган кўпгина беморлар оғрикдан шикоят қиладилар. Одатда у тўш орқасида ўрта чизиқ бўйлаб зарарланиш соҳасига тахминан мос келадиган жойда бўлади, бироқ у ўнг томондан орқага ва тўшдан чап томонга берилиши ҳам мумкин.  Оғриклар овқат ейиш билан боғлиқ бўлиши ва ютинишнинг бузилиши билан ўтиши мумкин (рак, стеноз, диски-незияда). Кўпинча бундай ҳолларда атайин қайт қилиш бемор аҳволини енгиллаштиради.  Кардия раки ва ахалазияси бўлган беморларда спонтан (ўз-ўзидан бўладиган) оғриқлар бўлади. Улар оғриқ кризлари характерини олиши мумкин. Одатда «оғриқ кризлари» касалликнинг бирмунча илк даврида, аксарият тунда бошланади. Оғриклар жуда қаттиқ бўлади орқага, қизилўнгач бўйлаб юқорига, бўйинга, жағга ўтади, бир неча минутдан бир неча соатгача давом қи Кекириш ( eructatio)  Ҳаво ва овқат билан кекириш фарқ қилинади.  Кекириш пайдо бўлишида меъда мускуллари қисқариши билан бир қаторда кардиал сфинктер тонусининг пасайиб кетиши асосий аҳамиятга эга.  Физиологик кекириш – кўп овқат ейиш ёки газ қўшилган ичимликлар ичишдан сўнг соғлом одамларда ҳаво билан кекириш;  Патологик кекириш – сабабларсиз пайдо бўладиган ва беморларни безовта қиладиган тез-тез ва қаттиқ кекириш;  Овқат қизилўнгачда ёки дивертикулда туриб қолганда, рак стенозида, мегаэзофагусда кекирганда қўланса ҳид келади. Қизилўнгачдан қусиш (regurgitatio)  Қизилўнгачдан қусиш овқат билан кекиришга яқин. Бундай қусишдан олдин кўнгил айниши кузатилмайди, унда одатда қорин бўшлиғи ва меъда мушаги қисқармайди, овқат кенгайиб ва тўлиб кетган қизилўнгачдан унинг деворлари спастик қисқариши натижасида оғизга отилиб чиқади.  Қизилўнгачдан қайт қилиш:  Қизилўнгачда овқат тутилиб ва йиғилиб қолиши билан ўтадиган касалликларда — стеноз, қизилўнгач раки, кардия ахалазиясида;  Қизилўнгач дискинезиясининг айрим турларида кузатилади.  Қаттиқ ҳиқичоқ тутиши қизилўнгач ракида, камроқ ҳолларда қизилўнгач тешиги чурраларида кузатилиши мумкин.  Қизилўнгач касалликлари (рак, камроқ дивертикуллар, ахалазия) бўлган талайгина беморлар оғиздаги ёқимсиз таъм ва иштаҳа йўқлиги дан нолийдилар.  Қизилўнгачдан қип-қизил рангли қон оқиши қизилўнгач ракида, веналари варикоз кенгайганда кузатилади.  Овқатланишнинг бузилиши оқибатида ҳолдан тойиш қизилўнгач анчагина торайганда (рак, стенозлар, кардия ахалазияси ва бошқалар) учрайди.  Қизилўнгач ракида ҳолдан тойиб ориқлаб кетиш га рак интоксикацияси ва беморларда иштаҳа пасайиб кетиши сабаб бўлади. Қизилўнгач касалликларини қўшимча текшириш усуллари:  Рентгенологик текшириш;  Эзофагоскопия;  Биопсия;  Эзофаготонокимографик текшириш;  Радиоизотоп текшириш;  Фармакодиагностик а  КТ  Эзофаготонокимография  Эзофагомонометрия  Радионуклеид сканерлаш  Қизилўнгач pH ини аниқлаш Қизилўнгачни рентгенологик текшириш  Беррет қизилўнгачи. Қизилўнгачнинг меъда ўтиш қисмидаги стриктура ва у билан боғлиқ катта яра.  Қизилўнгачнинг контраст модда билан ёнлама проекциясидаги диафрагма қизилўнгач тешигининг чурраси. Қизилўнгачни барийли аралашма билан икки томонлама контрастлаш усули  изилўнгач Қ раки Ценкер дивертикулининг рентгенологик кўриниши Қизилўнгач ахалазиясининг классик рентгенологик кўриниши:  Қизилўнгач кенгайган;  Гастроэзофагал соҳада қизилўнгач бўшлиғининг торайиши – “қуш тумшуғи” симптоми  Қизилўнгачда қолдиқ барий.  Ценкер дивертикулининг эндоскопик кўриниши Қизилўнгач дивертикуллари Қизилўнгач дивертикуллари  Қизилўнгач деворининг бўртиб чиқишига қизилўнгач дивертикули дейилади.  Rokitansky 1840 йилдаёқ дивертикулларни пульсион ва тракцион турларга бўлган эди.  Қизилўнгач дивертикуллари аксарият 5 дан 70 ёшгача, аёлларда эркакларга нисбатан бирмунча кўпроқ учрайди. Классификацияси:  Келиб чиқишига қараб турлари:  Пульсион дивертикуллар қизилўнгач деворининг қизилўгач ичи босимнинг ошиши натижасида бўртиб чиқиши туфайли ҳосил бўлади.  Тракцион дивертикулларнинг пайдо бўлиши атроф тўқималардаги яллиғланиш жараёни ва қизилўнгач деворини касал аъзо йўналишида тортадиган ( tractio) чандикдар ҳосил бўлиши билан боғлиқ.  Аралаш  Жойлашишига қараб турлари :  ҳалқум-қизилўнгач ёки Ценкер дивертикуллари – 58,7%  эпибронхиал (бифуркацион, ўрта қизилўнгач) – 27,2%  эпифренал (эпидиафрагмал) – 13,4% Классификацияси  Туғма дивертикуллар  Орттирилган дивертикуллар  Ҳақиқий дивертикуллар – девори нормал қизилўнгач деворининг ҳамма қатламларини сақлаган дивертикуллар,  Сохта дивертикуллар – девори мушак қатламидан маҳрум бўлган дивертикуллар. Сохта дивертикуллар прогностик жиҳатдан ёмонроқ, чунки қисилиб қолиши, чўзилиши ва ҳатто тешилиши мумкин. Ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари  Этиологияси:  Ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари ёки Ценкер дивертикуллари ҳалқум дистал бўлимининг дивертикуллари ҳисобланади, бироқ уларнинг пайдо бўлиши кўпинча қизилўнгач функциясининг бузилиши билан ўтади.  Ценкер дивертикули пайдо бўлишида механик омил – овқат луқмасининг ҳалқум деворининг кучсиз жойини кўп босиб туриш, ҳалқум мушаклари ва қизилўнгачга кириш кисмидаги мушаклар кисқаришининг уйғунлиги бузилиши муҳим роль ўйнайди.  Айрим муаллифлар ҳалқум, ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари ривожланишида эмбриологик шарт-шароитларнинг аҳамиятига ишора қилиб, эмбрионда ҳалқум деворидаги шу хилдаги бўртмаларни қайд қиладилар. Ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари  Патологик анатомияси :  Дивертикул аста-секин бир неча йиллар ичида ривожланади. Ҳалқум қуйи бўлими орқа деворида ҳосил бўлган дивертикул қизилўнгачнинг орқа девори ва умуртқа поғонаси орасида пастга тушади. Дивертикул тешиги одатда энлик ва ҳалқумнинг тўғридан-тўғри давоми ҳисобланади ва қизилўнгач кириш қисми олдинга, ҳиқилдоққа силжиган. Дивертикул катта-кичиклиги ҳар хил кичкина ботиқликдан то нок катталигигача бўлади. У овқат билан тўлганда қизилўнгачни олдинга қисиб қўяди ва ютишни жуда қийинлаштиради. Дивертикул қопчасида мушак толалари бўлмайди ва одатда атрофдаги тўқималар билан ёпишиб кетмаган бўлади. Дивертикулнинг ички юзаси ҳалқум шиллиқ пардаси билан қопланган. Баъзан юзасида эрозиялари билан донадор ёки ясси чандиқлари бўлади. Клиник манзараси : Кичик дивертикул бир неча йилгача юзага чиқмаслиги ёки ҳалқумда ачишиш, қирилиш сезгиси, йўтал, ҳалқумда ёт жисм ҳисси, ютиниш бузилиши, гиперсаливация, оғиздан бадбўй ҳид келиши, кўнгил айниши каби симптомларни пайдо қилиши мумкин. Дивертикул қопчаси катталашуви билан бир вақтда ютишнинг бузилиши пайдо бўлади. Беморга ҳиқилдоқ орқасида овқат тўхтаб қолаётгандек туюлади, агар қопча катта бўлса, қизилўнгачнинг юқори қисмида тўхтаб қолаётгандек бўлади. Овқат луқмаси тўхташи Bensaude ва Gregorie «блокада феномени» деб тасвирлаган қатор симптомлар билан ўтади: бемор ютиш ҳаракатлари қилади, шундан кейин юзи қизариб, нафаси қиса бошлайди. Қайт қилганидан кейин енгил тортади. Агар қайт қилмаса, боши айланади, қисман ҳушдан кетиш ҳолати юзага келади. Дивертикул суюқлигининг рег Ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари Рентгенологик текширишда контраст модда дивертикулни тўлдиради, сўнгра эса қизилўнгачга ўтади. Тўлган дивертикул қизилўнгачнинг орқа ёки ён томонидан кўриниб туради. Ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари  Даволаш:  Ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари ёки Ценкер дивертикуллари ҳалқум дистал бўлимининг дивертикуллари ҳисобланади, бироқ уларнинг пайдо бўлиши кўпинча қизилўнгач функциясининг бузилиши билан ўтади.  Ценкер дивертикули пайдо бўлишида механик омил – овқат луқмасининг ҳалқум деворининг кучсиз жойини кўп босиб туриш, ҳалқум мушаклари ва қизилўнгачга кириш кисмидаги мушаклар кисқаришининг уйғунлиги бузилиши муҳим роль ўйнайди.  Айрим муаллифлар ҳалқум, ҳалқум-қизилўнгач дивертикуллари ривожланишида эмбриологик шарт-шароитларнинг аҳамиятига ишора қилиб, эмбрионда ҳалқум деворидаги шу хилдаги бўртмаларни қайд қиладилар. Асоратлари:  аспирацион зотилжам,  ўпка абсцесси,  дивертикулнинг эрозияланган шиллиқ пардасидан қон оқиши,  перидивертикулит,  периэзофагит,  стенокардия,  полиплар ва рак ривожланиши  бемор жуда озиб кетади, ҳолсизланиш орта боради,  дивертикул бўшлиғида овқат қолдиқлари доимо йиғилиб туриши ва уларнинг парчаланиши сабабли яллиғланиш жараёни — дивертикулит ривожланиши мумкин, бу ўз навбати йирингли медиастинит ва сепсис сабабчиси бўлиши мумкин. Эпибронхиал дивертикуллар  Эпибронхиал дивертикуллар қизилўнгачнинг учдан бир ўрта қисмидаги дивертикул, ўпка илдизи сатҳида бўлиб, қизилўнгач бош бронх билан кесишадиган жойдан бир оз юқорироқда жойлашади.  Этиологияси:  Қизилўнгач ўрта қисмидаги дивертикуллар тракцион турга тааллуқли бўлади, яъни уларнинг келиб чиқишида кўкс оралиғидаги турли яллиғланиш жараёнларида вужудга келадиган ва қизилўнгач девори қисмини у ёки бу йўналишда тортадиган (ўпка ва плевра касалликларида, ўпка сили, плеврит, зотилжам) битишмаларнинг аҳамияти катта. Баъзан қизилўнгачнинг бу бўлимида соф пульсион дивертикуллар кузатилади. Уларнинг пайдо бўлишида қизилўнгач иннервацияси бузилиши ёки рефлектор таъсирлар натижасида унда моториканинг издан чиқиши асосий аҳамиятга эга бўлади. Эпибронхиал дивертикуллар  Патологик анатомияси. Қизилўнгач ўрта учдан бир қисмининг дивертикули, деворларининг конуссимон ёки юмалоқ бўртиб чиқиши билан ифодаланиб, улар юқорига йўналган, трахея ёки бошқа аъзолар билан бириктирувчи тўқима битишмалари орқали ёпишган. Бу дивертикулларнинг диаметри 1—2 см ва аҳён-аҳёнда ундан каттароқ, улар кўп сонли бўлиши мумкин. Дивертикул девори қизилўнгач деворига ўхшаш тузилган. Шиллиқ пардаси аксари гиперемияланган, эрозиялари ҳам бўлиши ҳам мумкин. Бундай дивертикулнинг одатда бўйни бўлмайди ва қизилўнгач бўшлиғи билан кенг туташиб туради, шунга кўра уларда овқат тутилиб ва туриб қолиши камдан-кам бўлади. Эпибронхиал дивертикуллар  Клиникаси. Бундай дивертикуллар кўпинча клиник жиҳатдан ҳеч қандай белгилар билан юзага чиқмайди, ютишнинг қийинлашуви, тўш орқасидаги оғриқ, қон кетиши кам бўлади. Агар бифуркацион дивертикулларнинг ўлчами катталашиб кетса, улар оғир асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Бу хилдаги дивертикуллар тамоман осойишта кечади. Айрим ҳоллардагина йирингланиш ва абсцесс ҳосил бўлиши каби асоратлар қайд қилинади, бироқ дивертикулларнинг атрофидаги кўп миқдордаги бириктирувчи тўқимадан иборат битишмалар йирингнинг тарқалиб кетишига йул қўймайди. Эпифренал дивертикуллар  Эпифренал дивертикуллар – қизилўнгачнинг қуйи учдан бир қисмидаги дивертикул. Аксарият қизилўнгач ампуласидан ёки бевосита ампула тепасида жойлашган қисмдан пайдо бўлади ёки бундан ҳам проксимал қисмида жойлашиши мумкин.  Уларни биринчи марта 1804 йилда Deguise таcвирлаган, Э.Н. Ванцян 1964 йилда қизилўнгач дивертикули бўлган 202 нафар бемордан 79 нафарида шу дивертикулни аниклаган. Эпифрнал дивертикуллар кўпчилик ҳолларда пульсион ҳисобланади. Эпифренал дивертикуллар  Патогенези. Бу дивертикуллар патогенези тўғрисида ягона фикр йўк. Кўпгина тадқиқотчилар тракцион дивертикуллардан фарқли ўлароқ эпифренал дивертикулларнинг пайдо бўлишини овқат бўлакларининг қизилўнгач деворидаги энг суст жойларни (мушак тугамлари ажралиши, томирлар ўтадиган жой) босиб туриши билан боғлайдилар. Айрим муаллифлар қизилўнгач мушак деворининг туғма заифлигига катта аҳамият берадилар. Jackson овқат бўлагининг босимигина эмас, балки «диафрагма» сфинктери қисқаришларининг бузилиши ҳам патогенетик жиҳатдан аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Эпифренал дивертикуллар  Патологик анатомияси. Эпифренал дивертикуллар қизилўнгачнинг ўрта учдан бир қисмидаги дивертикулларга қараганда йирикроқ бўлади. Фақат айрим ҳоллардагина улар катта бўлади ва уларнинг сиғими 100, ҳатто 200 мл га етади. Эпифренал дивертикуллар катта ўлчамли бўлганида ҳам, уларда овқат қолдиқларининг узоқ вақт тутилиб қолиши ва бузилиши камдан-кам кузатилади. Бу уларнинг диафрагма ва юракка яқин жойлашганлиги билан изоҳланади: диафрагма ҳаракатлари ва юракнинг уриб туриши эпифренал дивертикулга ўтади ва уларнинг бўшлиқлари ритмик равишда ҳаракатланади, яъни кичраяди ва катталашади, бу уларнинг бўшалишига имкон беради. Шиллиқ, пардаси кўпчилик ҳолларда ўзгармаган қўшни аъзолар билан ёпишиб кетиш ҳодисалари одатда йўқ. Эпифренал дивертикуллар  Клиникаси. Кўпинча дивертикуллар унчалик жиддий бузилишлар келтириб чиқармайди ва рентгенологик текширув вақтидагина аниқланади. 15 -20% беморларда нохуш сезги суюқлик ичилгандан ёки қоринга босилгандан кейин йўқолади. Баъзан тўш соҳасида оғриқ сезгиси, қайт қилиш, аэрофагия, йўтал, иштаҳа йўқолиши ва кўнгил айниши кузатилади, қизилўнгачдан қусиш юз бериши ҳам мумкин. Катта ҳажмдаги дивертикул қизилўнгачни босиб қўйиши мумкин, шунга кўра кўкракда оғриқ (айниқса овқатдан кейин) пайдо бўлади, бу юрак уриши, нафас қисиши билан ўтади. Бу симптомлар дивертикул бўшалгандан кейин йўқолади.  Дивертикуллар рентгенологик жиҳатидан осон аникланади. Бе-восита диафрагма устида қизилўнгач деворининг турли ўлчамдаги бўртиб чиққан юмалоқ ёки тухумсимон контурлари аниқланади. Кас Эпифренал дивертикуллар  Дифференциал диагностикаси:  диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраларидан,  катта бўлмаган дивертикулларни қизилўнгач ярасидан,  мегаэзофагус (кардия ахалазияси)дан, Ценкер дивертикули резекцияси Эпибронхиал дивертикулни олиб ташлаш Эпифаренгиал дивертикулни олиб ташлаш
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha