Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 2.9MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 09 Aprel 2023
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Tibbiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Қон биохимик таҳлили

Sotib olish
Қон биохимик таҳлили .01 Қоннинг биокимёвий таҳлили • Қоннинг биокимёвий таҳлили – бу веноз қоннинг лаборатор текшириу усули ҳисобланиб, бунда ички органларни (жигар, буйраклар, ошқозон ости бези, ўт пуфаги) функционал ҳолати ҳақида информация олишда, яллиғланиш жараёнини ривожланишини, аутоиммун реакцияларни, организмда сув- электролитларини балансини ҳолатини баҳолашда, моддалар алмашинуви (ёғ, оқсил, углевод, витаминлар, макро ва микроэлементлар) ҳақида информация олишда текширилади. 4/9/23 2 Қон биохимик тахлили • Қоннинг биохимик тахлили- инсон организминнинг кўп аъзоларининг функционал холатини бахолашга ёрдам берувчи лабаратор диагностик усулдир. • Биокимёвий қон таҳлили деярли ҳамма касалликларда диагностика мақсадида текширилади, шунинг учун биринчи навбатда буюрилади. Қоннинг биокимёвий таҳлилида қуйидагилар текширилади: • Оқсиллар – албумин, умумий оқсил, С- реактив оқсил, миоглобин, трансферрин, феррин, зардобни темир билан боғланиш хусусияти, ревматоид фактор. 4 • Ушбу тахлил учун қон тирсак венасидан 5- 8 мл миқдорда оч қоринга олинади • Қондаги холестерин ва липопротеидлар тахлили учун қон 12-14 соатлик очликдан сўнг ва текширувга 2 хафта қолганда қонда липидлар миқдорини камайтирувчи дорилар тўхтатилади • Сийдик кислотасини аниқлашдан 3-4 кун олдин қатъий диета: овқат рационида гўштли махсулотларни чеклаш, чой, кофе чекланади • Қондаги биокимёвий таҳлилни билиш учун венадан 5 мл қон олинади, агар бемор овқатланган бўлса 12 соат ўтиб венадан қон олинади. 6 Оқсил алмашинуви қолдиқ махсулотлари Креатинин. Унинг кўрсаткичи нафақат алмашинувда иштирок этган оқсил миқдорига балки жараённинг тезлигига хам боғлиқ. Кўрсатма: буйраклар функциясини текшириш, скелет мушаклари касалликларида. Норма:  Хомилада (киндик тизимчасидан олинган қонда) 53-106 мкмоль/л  ЯТЧ 1-4 кун 27-88 мкмоль/л  1-10 ёшгача болаларда 27-62 мкмоль/л  Ўсмирларда (10-18 ёш) 44-88 мкмоль/л  Эркакларда 18-60 ёш 80-115 мкмоль/л  Аёлларда 18-60 ёш 53-97 мкмоль/л • Kреатинин –мускул тўқимасида энергетик вазифани бажаради. Буйраклар орқали организмдан чиқариб юборилади. Шунинг учун унинг қондаги концентрацияси буйрак касалликларида аниқланади. • Нормал кўрсаткич: эркакларда – 62-115 мкмол/л • Aёлларда – 53-97 мкмол/л 4/9/23 8Паст молекулали азот моддалари Нормал кўрсаткичларнинг ўзгариши сабаблари:  Ошиши: буйрак ф-ясининг турли генезли ўткир ва сурункали касалликларида, кучли жисмоний зўриқиш, Крашш синдроми, куйиш дегидратация, гўштли махсулотларни кўп истемол қилиш, ЮЕ, нур касаллиги, ички секреция безлари касалликларида  Сохта ошиши- мушак массаси яхши рив. айрим атлетларда, нефротоксик таьсир кўрсатувчи дорилар қ/қ вақтда, қандли диабетда Мочевина Кўрсатма: буйракнинг ўткир ва сур. касалликлари, ЮЕ, жигар касалликлари Норма:  18 ёшгача 1,8-6,4 ммоль/л  18-60 ёшгача 2,1-8,3 ммоль/л • Moчевина – организмида оқсил алманишувининг қолдиқ моддалари ҳисобланиб, мочевина буйраклар орқали организмдан чиқарилади, шунинг учун буйрак касалликларида унинг қондаги концентрацияси аниқланади. • Нормал кўрсаткичи: 2,8-7,2 ммол/л • Сийдик кислотаси –организмда оқсил алмашинувининг қрлдиқ маҳсулоти ҳисобланади, буйраклар орқали организмдан чиқариб юборилади. Унинг концентрациясини ошиши буйрак тош касалликларида учрайди. • Нормал кўрсаткичи: эркакларда – 210-420 мкмол/л • aёлларда – 150-350 мкмол/л 12 Нормал кўрсаткичларнинг ўзгариши сабаблари: Сийдик кислотаси Қолдиқ азот: Ферментлар - аланинаминотрансфераза(AлAT), аспартатаминотрансфераза (AcAT),гамма- глутамилтрансфераза(Gamma-GT), aмилаза, лактат, креатинкиназа, лактатдегидрогеназа (LDG), фосфатаза, холинэстераза. 16 • Пигментлар –умумий билирубин, боғланган билирубин, боғланмаган билирубин. • Паст молекулали азот моддалари – креатинин сийдик кислотаси, мочевина. • Ноорганик моддалар ва витаминлар – темир, калий, кальций, натрий, хлор, магний, фосфор, витамин B12, фолевой кислота. • Қоннинг биохимик таҳлилида стандарт кўрсаткичлар. 4/9/23 17 • Гликоза – қандли диабетда асосий кўрсаткич ҳисобланади. Бу таҳлил қандли диабетни даволашда муҳим рол ўйнайди. Гликозани пасайиши бир қанча эндокрин касалликларда ва жигар функцияси бузилганида кузатилади. • Қонда гликозани нормал кўрсаткичлари: • < 14 ёш: 3,33 – 5,55; 14-60 ёш: 3,89-5,83; 60- 70 ёш: 4,44-6,83; > 70 ёш 4,61-6,10. 4/9/23 18Қоннинг биохимик таҳлилида стандарт кўрсаткичлар. Пигмент алмашинуви Билурубин. Кўрсатма: жигар касалликлари, гемолитик анемия, сариқлик белгилари пайдо бўлиши (сариқлик қонда билирубин миқдори 43 мкмоль/л дан ошганда п/б) Умумий билирубин 2 компонент: боғланган ва боғланмаган билирубиндан иборат Норма: • ЯТЧ 1- суткагача 34 мкмоль/л дан кам • ЯТЧ 1-2- сутка 24-149 мкмоль/л • ЯТЧ 3-5 кунгача 26- 205 мкмоль/л • 5- кундан аста секин пасайиб то 60 ёшгача 21 мкмоль/л  Боғланмаган билирубин 3.4 мкмоль/л  Боғланган билирубин 19 мкмоль/л • Умумий билирубин – қондаги сариқ пигмент ҳисобланиб, гемоглобин, миоглобин ва цитохромларни парчаланиши натижасида пайдо бўлади. Қондаги умумий билиркбин миқдорини ошиш сабаби: жигар ҳужайралари касалликлари (гепатит, цирроз ), эритроцитларни учли парчаланиши (гемолитик анемия), ўт-сафро оқимини бузилиши (масалан, ўт тош касаллиги). • Умумий билирубин нормал кўрсаткичи: 3,4-17,1 мкмол/л. 20Умумий билирубин • Боғланган билирубин –сариқликда жигар ўт- сафро оқимининг бузилишида миқдори ошади. • Нормал кўрсаткич: 0-7,9 мкмол/л. • Боғланмаган билирубин – эритроцитларни кучли парчаланишида – яъни гемолитик анемияда, малярияда, тўқималарда массив қон қуйилишида учрайди. • Нормал кўрсаткич: <19 мкмол/л. 21 AcAT • AcAT – асосий ферментлардан бири ҳисобланиб, жигарда синтез қилинади. Нормада бу фермент қон плазмасида бўлади, энг кўп жигар ҳужайраларида бўлади.Уларнинг миқдори ошиши жигар ва юрак касалликларида, бундан ташқари аспирин ва гормонларни кўп қабул қилганда кузатилади. • Нормал кўрсаткич: эркакларда – 31 Ед/л аёлларда – 37 Ед/л 4/9/23 22 АлАТ • АлАТ– бу фермент жигарда синтез қилинади.Уларнинг энг кўп миқдори жигар ҳужайраларида жойлашган бўлиб, уларни нг миқдори ошиши (гепатит, цирроз, юракнинг оғир етишмовчилигида ва қон касалликалрида) кузатилади. • Нормал кўрсаткич: эркакларда – 34 Ед/л аёлларда – 45Ед/л 4/9/23 23 • Гамма-Gt (гамма- глутамилтрансфераза) – фермент жигар ва ошқозон ости бези ҳужайраларида учрайди. Қондаги миқдорининг ошиши шу органларнинг касалликларида (гепатит, цирроз, панкреатит) дa вa алкоголизмда учрайди. • Нормал кўрсаткич: эркакларда – <55 Ед/л аёлларда – <38 Ед/л 24 • Фосфатаза –бу фермент организмнинг ҳамма тўқималарида кенг тарқалган. Жигар ўт пуфаги ва ошқозон ости бези касалликларида умумий миқдори ошади. • Нормал кўрсаткич : 30-120 Ед/л 4/9/23 25 Липидлар • Холестерин –қондаги асосий липид ҳисобланади, организмга озиқ- овқатлар орқали тушади ва бундан ташқари жигар ҳужайраларида синтез қилинади. • Нормал кўрсаткич : 3,2-5,6 ммол/л • Триглицеридлар – нейтрал ёғлар ҳисобланиб, қон плазмасида учрайди, ёғлар алмашинувида муғим кўрсаткич ҳисобланади. • Нормал кўрсаткич : 0,41-1,8 ммол/л 4/9/23 26 Оқсил • Умумий оқсил – миқдорининг пасайиши жигар ва буйрак касалликларида учрайди, буйраклар орқали кўп чиқиб кетади. Кўтарилиши – қон касалликларида ва инфекцион яллиғланиш жараёнларида кузатилади. • Нормал кўрсаткич : 66-83 г/л 4/9/23 27 Албумин • Албумин – қондаги муҳим оқсиллардан бири ҳисобланиб, унинг миқдорини пасайиши ичак, буйрак, жигар касалликларида кузатилади. Миқдорининг ошиши сувсизланишда кузатилади. • Нормал кўрсаткич : 35-52 г/л • C-реактив оқсил –бу реактив оқсил қон плазмасида учраб, яллиғланиш жараёнларида, травмаларда,организмга ёт моддалар тушганда (бактерия, паразит, эамбуруғлар) миқдори ошади. • Нормал кўрсаткич: 0-5 мг/л 4/9/23 29 Микроэлементлар алмашинуви • Темир – ҳаёт учун энг зарур микроэлемент,гемоглобин таркибига киради, кислород ташишда ва қон ҳосил бўлишида қатнашади. • Нормал кўрсаткич: эркакларда – 11,64-30,43 мкмоль/л • аёлларда – 8,95-30,43 мкмоль/л 33 Биоматериалда натрий ва калийни аниқлаш усуллари Материални олиш вақтида биологик муҳитда натрий ва калий миқдорини текширишни аниқлигини твъминлаш учун синамаларни тайёрлашда қатор шартларни бажариш зарур: • Материал эрталаб оч наҳорда олинади, иложи бўлса тўшакдан турмасдан • Манжет ёки жгут билан қўлни венаси минимал сиқилади (бир неча секунддан ошмаслиги керак); пациент елка мушакларини қимирлатмаслиги зарур. • Бир марталик игна билан вена тушиб 0,5-1 мл қон тортилади, кейин қуруқ тоза центрафугага қўйиладиган пробиркага солинади. (Вакутейнер ва бошқалар). • Плазмасини олиш учун тахминан гепарин-литий 0,02 мл (1томчи) 5-10 мл қонга қўшилади. • Шаклли элементларни зардобдан ажралиш вақти 30-60 дақиқадан ошмаслиги керак . Қонни музлатгичга қўйиш мумкин эмас! • Бу усулни хусусияти уни ёрдамида элементлар умумий миқдори аниқланади ( жумладан ионлар). Биологик муҳитда қисман ионлар бўлиши, айниқса кальций ва магний учун зарур. Бир вақтнинг ўзида кальцийни аниқлашда юқори температура талаб қилинади,ацетилен-ҳаво аралашмаси бериш мумкин(лаборатория шароитида қўлланилмайди). Ионометрияда ионоселектив электродларни қўллаш (ИСЭ). • Электрод тенглик ва селектив электрод калий (натрий)ни текшириладиган эритма билан мулоқоти натижасида замонавий физико- химик усул электродлараро потенциални аниқлашга асосланади.Бу ускуна бир синамада бир нечта ионлар концентрациясини бир вақтда ўтказиш имкониятини Ионометрия бошқа усуллар дан бир қанча афзалликларга эга: • Умумий элемент концентрацияси фонида «ион фаоллиги» (ионизирланган фракция) аниқланади. Na+ ва K+ синамада алангали фотометрияда ўлчов кўрсаткичларидан тахминан 7% фарқланади, бу эса айрим ускуналарда кўрсатмалар махсус коррекциясини бажаради. • ИСЭ потенциалини ўрнатиш бир неча секундни ташкил қилиши таҳлил ўтказишни тезлаштиради; • аниқлаш диапазони кенг (1 моль/л дан 10-6 моль/л гача), хатолик - 2% атрофида; • кичик ҳажмли синамалар (0,2-0,3 мл), оддий ва арзон таҳлил (қўшимча нарсалар талаб қилмайди); • шаффоф бўлмаган, лойқа ва бўялган муҳитда ҳам аниқланади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Abu Ali ibn Sinо, uning tibbiy fikrlari va tabiblik faoliyati
  • O‘zbekistonda asalarichilik tarixi. Asalarichilik mahsulotlarining xalq xo‘jaligiga , tibbiyotda va qishloq xo‘jaligidagi ahamiyati
  • Sog‘liqqa qarshi jinoyatlar
  • Tibbiyot genetikasi
  • Polimerlarning tibbiyotda ishlatilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский