Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 12.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Қрим-Конго геморрагик иситмасининг эпидемиологияси ва эпизоотологияси

Купить
ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ ВА ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ Таббий ўчоқли инфекциялар • Табиий ўчоқ – бу географик ландшафтнинг маълум бир ҳудуди бўлиб, бу ҳудудда ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг қон сўрувчи эктопаразитлари орқали ҳайвонлар ва одамлар ўртасида айрим юқумли касалликларнинг доимий қайд этилиши кузатилади. Табиий ўчоқли юқумли касалликлар бўйича таълимотни ва бу табиий ўчоқли юқумли касаликларга қарши чора-тадбирлар академик Павловский ва уларнинг шогирдлари томонидан ишлаб чиқилган. 2 • Табиий ўчоқларда касаллик қўзғатувчиларининг ёввойи ҳайвонлар – ташувчилар – ёввойи ҳайвонлар ўртасида доимий циркуляцияси кузатилади • Табиий ўчоқли касалликларига асосан ҳайвонларда ва одамларда учрайдиган зооантропоноз касалликлари киради • Табиий ўчоқли юқумли касалликларни ўзғатувчилари: вируслар, бактериялар, риккетсийлар, сперохетозлар, соддалилар ва гельментлар ҳисобланади 3 Эпидемик ва эпизотик жараён • Табиий ўчоқли ҳудудларда ҳам эпидемик ва эпизоотик жараён бир-бири билан бевосита боғлиқ бўлган 3 та звенодан иборат бўлади: Касаллик қўзғатувчисининг манбаи Қўзғатувчининг юқиши Мойил организм (одам ёки ҳайвон) 4 Вирусли геморрагик иситмалар таснифи Гуруҳлар Касалликлар номлари I. Каналар орқали юқадиган ВГИ Қрим, Омск, Кьясанур геморрагик иситмалари II. Чивинлар орқали юқадиган ВГИ Сариқ иситма, Чукунгунья Денге, Рифт водийси геморрагик иситмалари III. Контагиоз ВГИ Буйрак синдроми билан кечадиган ГИ, Аргентина, Боливия, Ласса, Эбол, Марбург геморрагик иситмалари, Макак, Кийик эпизоотик ГИ ва бошқалар. 5 Мавзунинг долзарблиги ЖССТ маълумотларига асосан ҳар йили дунёда 14 миллион одам ўткир вирусли касалликлардан вафот этади. Ушбу кўрсаткичга яна 1 миллион вирусли касаллик асоратлари натижасида марказий асаб тизими фалажи, юрак, жигар, буйрак-сийдик, ошқозон-ичак йўли касаллигидан нобуд бўлган одамларни қўшишимиз мумкин. Давоми Ўзбекистон ҳудуди ландшафт-иқлим шароитининг ҳилма-ҳиллиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг бойлиги арбовируслар инфекцияси табиий ўчоқларининг мавжудлигига ва сақланишига имконият яратиб беради. Шунинг учун Ўзбекистон ҳудуди кўп асрлардан буён арбовирус инфекциялари жумладан Қрим-Конго геморрагик иситмаси учун эндемик ҳудудлардан ҳисобланади. Давоми Арбовирус хасталикларини ўрганиш тарихи ўтган асрнинг бошларига тўғри келади. 1901 йилда кубалик С.Финлай ҳамда америкалик К.Рид Куба оролида кенг тарқалган сариқ иситма хасталигини чивинлар орқали трансмиссив юқишини исбот қилганлар ва илмий адабиётларда «arthrpod–borne» ибораси-яъни вирусларнинг бўғимоёқлилар орқали ўтиши иборасининг қўлланилишига сабаб бўлган. Дунё бўйича ҳозирги кунда 600 га яқин арбовируслар маълум бўлиб, шулардан 100 дан кўпроғи одамлар учун патоген ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида маълум бўлган 20 дан ортиқ арбовируслар аниқланган ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА АРБОВИРУСЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШ АРИАЛИ Давоми • Қрим-Конго геморрагик иситмаси тўғрисидаги илк маълумотлар М.П.Чумаков рахбарлигида бир гуруҳ олимларнинг Қримда 1944 йили қишлоқ хўжалигига жалб қилинган харбийлар орасида касалликнинг бирдан авж олиш холатларини ўрганиш мақсадида қилинган хизмат сафарида олинган. Ушбу касалликнинг клиник манзараси тиббиёт ходимлари учун номаълум бўлган юқори ҳароратли, геморрагик белгилар билан оғир кечувчи касаллик бўлиб, беморларнинг бир қисми вафот этади. Ўшанда олимлар унинг мустақил касаллик эканлигини аниқладилар ва уни Қрим геморрагик иситмаси деб атаганлар. Давоми • Улуғ алломалар Абу Али Ибн Сино, Журжонийлар ҳам ўз асарларида қон кетиш билан кечган иситма хасталиклар хақида ёзиб қолдирганлар. Қадимда Ўрта Осиё халқлари орасида «қора ҳалак» қора ўлим (ўзбеклар), «хуни-муни» - бурундан қон кетиш (тожиклар) номи билан аталган касалликларнинг аломатлари ҚКГИга ўхшаб кетади. Қрим-Конго геморрагик иситмасининг ҳудудий тарқалиши • ҚКГИ вирусининг эндемик ўчоқлари МДҲ давлатларида Европа, Африка, Осиё қитаъларида ва жумладан Ўзбекистон Республикасида кенг тарқалган. Ўтган асрнинг сўнгги йилларидан бошлаб Евроосиё ва Африка давлатларида ҚКГИнинг табиий ўчоқлари фаоллиги сезиларли даражада ошди. Жумладан Жанубий Африка Республикаси 1996 йил, Яман давлати Султанатада 1999 йил, Афғонистон ва Покистонда 2000 йил, Косовода 2001 йил, Мавританияда 2003 йил 30 та ҳолат шундан 6 таси ўлим билан якунланган ҚКГИнинг эпидемиологияси ва эпизоотологияси ҚКГИ трансмиссив касаллик бўлиб, унинг келиб чиқиши учун уч қисмдан иборат эпизоотик занжир: 1. Манба – касал хайвонлар (вирусемия даврида); 2. Ўтказувчи – касал хайвондан вирусни қабул қилиб, соғлом хайвонга тарқатувчилар (каналар); 3. Мойил организм – касаллик қўзғатувчисини қабул қилиб олувчи. Мойил организм доимо мавжудлиги сабабли, эпизоотик жараённи занжирнинг иккинчи қисми белгилайди. Шунинг учун ҳам хайвонлар орқали трансмиссив касалликларнинг кўпайиш ва тарқалиши бўғимоёқлиларга бевосита боғлиқ. Эпизоотик занжирнинг иккинчи қисми (каналар) йўқотилса, трансмиссив касалликлар келиб чиқмайди. Инфекциянинг юқиш омиллари • Одамларни кана чақиши, канани бармоқлари билан эзиб ўлдириш, инфекция билан касалланган хайвонлар, бемор одам қони, тўқималари ва суюқликлари билан мулоқотда бўлиш орқали ҚКГИ билан хасталанади. Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланувчи тоифалар • Ушбу хасталик 15 ёшдан то 60 ёшгача бўлган одамлар орасида кўпроқ кузатилади. Асосан эркаклар хасталанади. Қрим-Конго геморрагик иситмасининг ўлим даражаси • ҚКГИ билан хасталанган беморлар орасида (спорадик) ўлим даражаси 8-12% ни ташкил этса, оилавий шароитида гуруҳли касалланиш ва шифохона ичи инфекцияси тариқасида тарқалганда эса бу кўрсаткич 40- 60% га тенг бўлиши мумкин. ҚКГИ мавсумийлиги • Касаллик мавсумий хусусиятга эга бўлиб, кўпроқ апрел-сентябр ойларида учрайди. Бундай мавсумийлик иксод каналарининг энг кўпайган даврига тўғри келади. Аммо касалликнинг спорадик ҳолатлари йил давомида ҳам учраши мумкин, бу каналарнинг биологиясига боғлиқ. Масалан, A.Lachorensis каналарининг фаоллиги октябрь ойидан то апрель ойигача давом этади, қолган вақтда молхоналарнинг турли ерларига жойлашиб, тухум қўяди ва ривожланишнинг барча босқичларини ўтайди. Ушбу кана ҚКГИ вирусининг манбаи ва тарқатувчиси ҳисобланади. Каналарнинг мавсумий фаоллиги 3 1 2 ҚКГИ эпизоотологияси Инфекция манбаи бўлиб каналар, уй (йирик ва майда шохли), ёввойи хайвонлари, майда сут эмизувчилар (қум сичқонлари, типратиконлар ва бошқалар) ҳисобланади. Республикамизда иксод каналарининг 40 тури аниқланган бўлиб, уларнинг 15 тури ҚКГИ вируси тарқатувчиси ҳисобланади. Шуларнинг 10 туридан ҚКГИ вируси штамми ажратиб олинган. Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги 10 кана туридан ҚКГИ вируси штамми ажратиб олинган:  H.an.anatolicum  H.detritum  H.as.asiaticum  H.pl.turanicum  Rh.turanicus  Rh.pumilio  D.marginatus  B.anullatus  Ar. Persicus  A.lachorensis. ҚКГИ вирусини тарқатувчи каналар • Ўзбекистон ҳудудида каналар миқдор жихатидан ҳам, турлар жихатидан ҳам кенг тарқалган. Улар иссиқ саҳродан тортиб то гуллаб яшнаётган водийларда ҳам учрайди. Уларнинг бутун ҳаёти уй ва ёввойи йиртқич ҳайвонлар ва паррандалар билан бевосита боғлиқ. Шу туфайли каналарнинг кўпдан-кўп турлари одам ва ҳайвонларнинг вирус, бактерия, риккетсия ва спирохеталар келтириб чиқарадиган турли ҳил трансмиссив касалликларни тарқатувчилари ҳисобланади. Давоми H.detritum – Кавказорти, Туркманистон, Жанубий Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон шунингдек Эрон, Ҳитой ва шимолий Африкада кенг тарқалган. Ўзбекистонда бу кана кўплаб сой ва дарё воҳаларида, камдан кам дала-дашт ва тоғ олди ҳудудларида учрайди, лекин чўл ва юқори тоғ ландшафтларида бўлмайди. Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча дарё (Амударё, Сирдарё, Чирчиқ, Ангрен, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Бўзсув, Салар ва бошқалар) бўйларида учрайди. Давоми H.an.anatolicum – кана тури Доғистон, Кавказорти, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва шунингдек Ўзбекистонда учрайди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг тарқалган. H.an.anatolicum кўпроқ тоғ олди чўлларида, текисликнинг намлиги камроқ жойлари, адир ва ўзлаштирилган-маданийлаштирилган ҳудудларида учрайди. Давоми Alveonasus lahorensis- Грузия, Арманистон, Қирғизистон, шимолий Кавказ, Қозоғистоннинг жануби, Ўзбекистон, шунингдек Югославия, Албания, Эрон, Афғонистон, Покистон, Туркия ва Ҳиндистонда жуда кенг тарқалган кана тури бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳудудида ҳам кенг тарқалган. Улар тоғ олди, дала-дашт ва ярим чўл ландшафтларида кенг тарқалган бўлиб, катта миқдорда қўйларни қишлаш учун фойдаланадиган қўйхоналарда, камроқ йирик шохли ҳайвонлар тунаш жойларида мавжуд бўлади. Давоми H. as.asiaticum - каналари чўл ҳудудларда кенг тарқалган. Кана чаққанда сўлаги билан махсус модда ажратади, бу модда қон томирларни кенгайтиради, ўтказувчанлигини оширади, қон ивишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, кананинг сўлагида оғриқсизлантирувчи модда бўлиб, шу туфайли у одамни чаққанда оғриқ сезилмаслиги мумкин. Каналарнинг ҳамма ривожланиш босқичида асосий яшаш жойлари молхоналар, мол боғланадиган, боқиладиган яйловлар ва уй ҳайвонлари турадиган бинолардир. Бу ерларда каналар ёриқларда, ковакларда, молхоналар деворининг пастки қисмида, қуруқ гўнг, ахлат, ғишт, тош ва кесаклар тагида, ўсимликларнинг илдизига яқин қисмида, шунингдек, тупроқ ёриқларида жойлашиб олади. Каналар кўп ҳолларда, айниқса ҳайвонлар кечаси уй яқинига боғлаб қўйилган ҳолатларда, одам яшайдиган уйлардан топ Каналарнинг хаётий ривожланиш босқичлари Вилоятларнинг асосий қисмини ташкил қилган чўл-яйлов қисмида энг кўп учрайдиган H.as.asiaticum канаси бўлса, тоғ олди ва тоғли худудларида кенг тарқалган H.detritum, Rh.turanicus, H.marginatus, суғориладиган худудларида каналарнинг H. an.anatolicum, H.detritum, B.annulatus, Rh.pumilio, Ar. Persicus каби турлари кўп учрайди. Ушбу кўрсатилган каналарнинг барчаси вируснинг манбаи ва тарқатувчиларидир. Давоми • ҚКГИ вирусининг хилма-хил кана турларидан ажратиб олиниши ушбу вируснинг юқори экологик мослашиш хусусиятига ва табиий ўчоқларининг поливектор хусусиятига эга эканлигини кўрсатади. Касалликнинг барча эндемик худудларида касаллик қўзғатувчиларини тарқатувчиси сифатида асосан Hyalomma туркумига кирувчи каналар аҳамиятга эга. • Европа худудидаги ҚКГИ табиий ўчоқларида вирусни тарқатишда кўпроқ H.marginatus, H.pl.plumbeum Ўрта-Осиё шароитида H.an.anatolicum, H.as.asiaticum, H.detritum, Rh.turanicus, B.anullatus катта аҳамиятга эга. ҚКГИ вирусини табиатда тарқалиши ва сақланишида умуртқали ҳайвонларнинг ўрни • ҚКГИнинг аҳоли орасида тарқалишида умуртқали ҳайвонлар муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Сабаби, иссиқ қонли хайвонлар вирусни ўзида сақлаб кўпайишида муҳим омил бўлувчи каналарнинг яшаши, кўпайиши ва озиқланишига имкон яратади. Одатда ушбу ҳайвонлар уй атрофидаги яйловларда боқилади, кечалари уй атрофида, ҳовлида, томорқада сақланади ва каналарнинг бу ерларда тўпланишини таъминлайди. Давоми • ҚКГИнинг асосий хусусиятларидан бири соғлом одамларга сўйилган молларнинг қони орқали юқишидир, сабаби ҳайвонларда ҚКГИ вируси 10-12 кун давомида кўпаяди яъни вирусемия ҳолати бўлади, аммо уларда касалликнинг клиник манзараси кузатилмайди. Ушбу даврда уй ҳайвонлари каналар орасида вирус тарқалишини таъминлайди. ВИРУСНИНГ КЎПАЙИШ ВА ТАРҚАЛИШ МЕХАНИЗМИ ҚКГИ эпидемиологик хусусиятлари Республикамизда ҚКГИ табиий ўчоқларининг турлари ўзига хос хусусиятларини (вирус манбалари, тарқатувчилари ва уларнинг боқувчилари, ландшафт турларида тарқалиши) ҳисобга олиб қуйидагича фарқланади: Ўзбекистон ҳудудида ҚКГИ табиий ўчоқларининг тарқалганлиги Эпизоотик ҳавфли ҳудуд Эпизоотик ва эпидемик ҳавфли ҳудуд Юқори ҳавфли эндемик ҳудуд Давоми • Аҳоли орасида ҚКГИ вирусининг тарқалиши табиий, биологик ва ижтимоий омиллар, жумладан эпизоотик ва эпидемик жараёнларнинг фаоллигига боғлиқ. • Чорвачилик учун зарурий бўлган ҳудудлар, ёзги ва қишки молхоналар, қир-адир, дехқончилик қилиш учун яроқсиз бўлган ерлар, шунингдек, ирригация иншоотлари ва экин майдонлари атрофида ўтлоқзорлар мавжуд. Қулай табиий шароитнинг мавжудлиги, каналарга қарши курашнинг етарли эмаслиги вирусларнинг тарқалиши ва сақланишини таъминлайди. • Аниқланаётган ҚКГИ кўп ҳолатларда синантроп биоценозлар билан боғлиқлиги исботланмоқда. Яъни, вирус манбаи ва ташувчиси бўлиб иксод каналари ва уларнинг асосий боқувчиси қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳисобланади. Касаллик ўчоғида эпидемиологик текшириш • тиббиёт ташкилотлари ҳар бир аниқланган ёки гумон қилинган бемор ҳақида юқори муассасаларга маълумот бериш; • беморни ва у билан мулоқотда бўлганларни алоҳидалаш ва профилактик чора-тадбирларни ўтказиш; • инфекция юққан вақтини ва манбаини аниқлаш, инфекциянинг юқиш механизмини ва хавф-хатарлар таҳдид солиб турган аҳоли гуруҳларини аниқлаш. Давоми • каналар ҳужуми ва чақишининг оз ёки кўплиги (аҳоли билан суҳбат); • бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш, алоҳидалаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш; • вирусологик ва серологик текширув ўтказиш мақсадида бемор ва кана билан мулоқотда бўлганлар шахслардан қон олиш; • эпидемиологик башоратлаш; • касаллик ўчоғи чегарасини аниқлаш; • ўчоқда олиб борилган эпидемиологик текширув юзасидан хулоса бериш. Эпизоотологик текширишда қуйидагиларга эътибор берилади: • ҳудуднинг хавфлилик даражасини аниқлаш учун турли биологик объектлардан каналар тўпланади, тури ва сони аниқланиб текшириш учун махсус лабораторияга юбориш; • йирик ва кичик шохли ҳайвонлар популяциясида гуморал иммунитетни аниқлаш; • эпизоотологик ҳолатга қисқа муддатли (шу йил учун) ва узоқ муддатли (келаси йил учун) башорат бериш; • ҳайвонларда ва ҳудуднинг айрим қисмларида каналарга қарши курашиш ишларини ўтказиш ҳақида тавсиялар бериш; • ўтказилаётган акарацид ишларининг сифатини баҳолаш. ҚКГИ аниқланганда давлат санитария – эпидемиолгия назорати маркази ходимларининг вазифаси: ҚКГИ ўчоғининг ҳудудда тарқалиши ва маҳаллий хусусиятларини ўрганиш, табиий ўчоқнинг юзага келиш шарт-шароитлари ва сабабларини, шунингдек инфекциянинг узатиш механизмини аниқлаш. Тўпланган маълумотларга асосланиб, инфекциянинг аҳоли орасида тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирлар белгиланади. Касаллик ўчоғида текшириш ўтказишда мутахассислар турли услублардан фойдаланадилар: бемор билан суҳбатда зарурий эпидемиологик маълумотлар тўпланади, текширилаётган ҳудудда касалликни юзага келтириш хавфини кучайтирувчи, ижтимоий ва табиий мухитнинг хавфли омиллари, одамлар фаолиятининг ўзига хослиги, каналарнинг тури ва уй ҳайвонларида уларнинг сони, аҳолининг каналар билан мулоқотининг оз-кўплиги, ка Табиий биотопларда аҳолини иксод каналар ҳужумидан индивидуал муҳофаза қилиш • – Каналарнинг инсонларга ҳужум қилиши, асосан уларнинг деҳқончилик, чорвачилик меҳнат фаолияти билан боғлиқдир. Шу жумладан, чўпонлар, молбоқарлар ва деҳқонлар ўзлаштирилмаган қўриқ ерларда мол боқишганда, дала ишларини бажаришаётганида ушбу каналарнинг ҳужум қилиш хавфига кўпроқ дучор бўлишади. Бундан ташқари, иксод ва бошқа турдаги каналар инсонлар табиат қўйнида дам олиш, сайр қилиш ва ҳ.к. пайтларида ҳам ҳужум қилиши кузатилган. – Каналар мавжуд бўлиши мумкин бўлган табиий биотопларга борган одамлар танасига каналарнинг чақишидан ўзларини асрашларига оид қоидаларга риоя қилишлари лозим. – Кана чақиши ҳавфини олдини олиш мақсадида махсус кийим ва инсектоакарицид аэрозол воситаларидан фойдаланиш зарур. Ушбу Ҳайвонлардаги каналарга қарши кураш усуллари Техник воситалар: Отар ва молхоналардаги уй ҳайвонларини каналарга қарши курашда акарицид воситалари эритмаси билан тўлдирилган ховузли ванналарда чўмилтириш ва душли хоналарда пуркаш усули тавсия этилади. Агарда ҳайвонлар миқдори кам бўлганда (1- 10та) махсус кийим билан химояланган холда уй шароитида акарицид ишлов бериш мумкин. Кимёвий воситалар: Яқин давргача қўлланилиб келинган реппелент воситаларига қараганда, ҳозирда қўлланилаётган замонавий акарицид ва акарицид-реппелент воситаларининг самарадорлиги анча юқори ҳисобланади. Жумладан хлорли, фосфорли органик бирикмалар, пиретроид ва бошқа гуруҳдаги препаратлар.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha