Рақобатчилик шароитида корхонанинг асосий воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашнинг зарурияти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС  
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ  
 
“ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ”  факультети  
 
«ИҚТИСОДИЁТ»   кафедраси  
 
“Корхона иқтисодиёти”   фанидан 
 
Рақобатчилик шароитида корхонанинг асосий воситаларидан
фойдаланиш самарадорлигини таъминлашнинг зарурияти
          мавзусидаги 
 
КУРС ИШИ  
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Рақобатчилик шароитида корхонанинг асосий
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини
таъминлашнинг зарурияти
 
Режа: 
Кириш 
 
1. Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг корхона 
фаолиятидаги ўрни 
2. Асосий фондларнинг турлари ва таркиби 
3. Асосий фондларни ба олаш, эскириши ва таъмирлаш йўллари. 
4. “Давр” МЧЖ асосий воситаларининг таҳлили 
5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва асосий фондлардан 
фойдаланишни яхшилаш йўллари 
Хулоса ва таклифлар 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  2    
Кириш 
 
Мазунинг   долзарблиги.   Ҳозирги   иқтисодиётни   эркинлаштириш   ва
модернизациялаштириш   шароитида   мулкчилик   шаклидан   қатъий   назар
корхона, ташкилот ва фирмаларда иқтисодий самарадорликка оид масалалар
ўта муҳим ҳисобланади. Чунки айнан иқтисодий жиҳатдан керакли даражада
салоҳиятга   эга   бўлмасдан   фаолиятни   тўғри   ташкил   этиш   ва   келгусидаги
ривожланиш истиқболлари ҳақида ўйлаш қийин ҳисобланади. 
Корхоналар хўжалик фаолиятининг ривожланиши кўп жихатдан мавжуд
иқтисодий   ресурслардан   фойдаланиш   самарадорлигига   боғлиқ   бўлади.
Иқтисодий   ресурсларга   моддий,   молиявий   ва   меҳнат   ресурслари   киради.   Бу
ресурслар орасида асосий фондларнинг аҳамияти корхона учун муҳимдир. 
Асосий   фондлар   ишлаб   чиқариш   моддий-техника   базасининг   асоси
ҳисобланади.   Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати   ва   меҳнатнинг   техник
жиҳатдан қуролланиш даражаси асосий фондларга боғлиқ бўлади. 
“Банклар   томонидан   фақат   ишлаб   чиқаришни   модернизация   қилиш   ва
технологик   янгилаш   дастурларини   молиялаштиришга   йўналтирилган
кредитлар   ҳажми   2013   йилга   нисбатан   1,2   баробар,   айланма   маблағларни
тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиёд ошди” 1
. 
Корхоналар   фаолиятини   урганишнинг   мақсади   хозирги   шароитда
фаолият   кўрсатаётган   барча   ташкилотларнинг   хўжалик   фаолиятини   уларни
бошкарувчиларга ёрдам сифатида яккол кўрсатиб беришдан, камчиликларни
очиб   ташлашдан,   ички   имкониятларини   ишга   соладиган   чора   тадбирларни
ишлаб чикишдан иборат. 
1  Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва 
диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка 
кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Халқ сўзи. 2015 йил 17 январь.  
  3   Шундай   экан   хозирги   шароитда   асосий   фондлардан   фойдаланиш
борасида   хали   бир   қанча   муаммолар   мавжуд.   Бу   муаммоларнинг   ечимлари
аста секин ишлаб чикилмокда. 
 
Тадқиқот   ишининг   мақсади.   Рақобатчилик   шароитида   корхонанинг
асосий   воситаларидан   фойдаланиш   самарадорлигини   ошириш   бўйича
таклифлар бериш 
Тадқиқот ишининг вазифалари: 
• Асосий   воситаларнинг   иқтисодий   табиати   ва   корхона   фаолиятида
тўтган ўрнини аниқлаш; 
• Асосий   воситаларни   таҳлил   қилишнинг   хозирги   иқтисодиётни
эркинлаштириш   шароитида   объектив   заруриятини   аниқлаш   таҳлил
кўрсаткичлари бўйича корхона истиқболларини белгилаш; 
• Асосий   воситалар   самарадорлигини   ўрганиш   ва   уни   ошириш   бўйича
йўналишларни ишлаб чиқиш; 
• Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида   асосий   воситалардан
самарали фойдаланиш борасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларини 
ишлаб чиқиш;   
Курс   кириш,   бешта   режа,   хулоса   ва   таклифлар,   адабиётлар   рўйхати   ва
иловаларни ўз ичига олган. 
Курс   ишининг   биринчи   режасида   асосий   фондларнинг   иқтисодий
моҳияти  ва уларнинг корхона фаолиятидаги  ўрнининг назарий  тушунчалари
келтирилган,   унинг   иккинчи   режасида   корхонада   асосий   фондларнинг
турлари   ва   таркиби   ёритилган,   учинчи   режада   асосий   фондларни   ба олаш,
эскириши   ва   таъмирлаш   йўллари   келтирилган.   “Давр”   МЧЖ   асосий
фондларининг   холати,   асосий   фондлар   билан   таъминланганлик
кўрсаткичлари   ҳамда   асосий   фондларни   самарадорлигини   ифодаловчи
кўрсаткичларини   таҳлили   курс   ишининг   тўртинчи   режасида   ўрганилган.
  4   Курс   ишининг   бешинчи   режасида   корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати   ва
асосий фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўллари келтирилган. 
 
1.   Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва уларнинг корхона 
фаолиятидаги ўрни 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53- моддасида қайд этилишича 
“Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётнинг негизини ...
мулк ташкил этади” 2
. У ижтимоий меҳнатнинг маҳсули ҳисобланади. 
Мулк   иқтисодий   категория   сифатида   ҳар   қандай   жамиятда   ишлаб   чиқариш
муносабатларининг   асосини   ташкил   этади   ва   уларнинг   хусусиятларини   белгилаб
беради. 
Мамлакатимизда   шаклланаётган   янги   иқтисодий   тузум   турли   мулкчиликка
асосланган. Бунинг учун ҳуқуқий базалар яратилган. Ўзбекистон Республикасининг
“Ўзбекистон  Республикасида мулкчилик  тўғрисида”ги қонуннинг кириш қисмида:
“Ўзбекистон   Республикасида   иқтисодиётнинг   самарали   амал   қилишига   ва   халқ
фаровонлигининг   ўсишига   имконият   яратувчи   ҳар   қандай   шаклдаги   мулкчилик
бўлишига рухсат берилади” 3
, деб таъкидланган. 
Ҳозирги   пайтда   мамлакатимиздаги   мулк   турли   субъектларга   ─   давлатга,
юридик ва жисмоний шахсларга тегишлидир. 
Юридик   шахс   сифатида   корхоналарнинг   асосий   белгиси   уларнинг   ўзларига
тегишли   мулкнинг   мавжудлигидир.   Айнан   шу   нарса   корхоналарнинг   моддий-
техник  имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг  иқтисодий эркинлиги ва
келажагини   таминлайди.   Муайян   мулкдан   фойдаланмасдан   ҳеч   бир   корхона
ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди. 
Корхоналар   эгалик   қиладиган   мулк   кўчмас   ва   кўчириб   бўладиган   мулкларга
ажралади. 
2  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси:Ўн иккинчи чақириқЎзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. – Т.:Ўзбекистон, 2008, 11 бет.  
3
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонуни, 1990 йил 31 
октябрь.  
  5   Кўчмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, махсус сув объектлари ва
умуман   ер   билан   боғлиқ   бўлган   бузилмас   нарсалар,   шу   жумладан,   ўрмонлар,   кўп
йиллик дарахтлар, иншоотлар, бинолар киради. 
Кўчириб   бўладиган   мулкка   кўчмас   мулкка   кирмайдиган   нарсалар   ҳамда   пул
маблағлари ва қимматли қоғозлар киради. 
Корхона   мулки   узоқ   муддатли   ва   жорий   активларга   ажратилади.   Иқтисодий
адабиётларда   улар   ишлаб   чиқариш   фондлари 3
  деб   номланади.   Бунда   корхона
мулкининг нафақат ижтимоий кўриниши балки ишлаб чиқариш жараёнидаги роли,
аҳамияти ва корхона иқтисодиётига таьсири ҳам ҳисобга олинган. 
Узоқ муддатли активлар йирик ва ўрта корхоналар мулкининг 65-85 фоизини
ташкил қилади. Унинг тузилиши 1-чизмада келтирилган. 
1-чизма. 
Узоқ муддатли активларнинг тузилиши 
Асосий 
фондлар 
(воситалар) Номоддий 
активлар  Узоқ 
муддатли 
инвестициялар 
 
Узоқ муддатли активлар корхона хўжалик фаолиятида узоқ муддат мобайнида
қатнашади.   Бу   амортизация   жараёнининг   давомийлиги   ва   айланма   тезлигининг
секинлиги билан боғлиқ. Шунинг учун улар узоқ муддатли ёки секин айланадиган
активлар, деб аталади. 
3   Амалиётда   “ фонд”   сўзи   турли   маъноларда   ишлатилади.   У   лотин   тилидан   олинган   бўлиб,
биринчидан,  давлатнинг,  корхоналарнинг  ва   шу  кабиларнинг  бирор  мақсад   учун  ажратган   пул  маблағини,
иккинчидан, айрим  субъектлар тасарруфидаги моддий нарса (масалан, уруғлик фонди, музей фонди, китоб
фонди)ни,   учинчидан,   ижтимоий-иқтисодий   соҳаларда   фаолият   юритаётган   субъектлар   (Халқаро   Валюта
Фонди,   Жамоат   Фонди,   Ўзбекистон   Тикланиш   ва   Тараққиёт   Фонди   кабилар)нинг   юридик   мақомини
ифодалайди.  Шу  сабабли,  мазкур  ишда   узоқ   муддатли  активлар  таркибидаги   асосий   воситаларга   нисбатан
(моддий   нарса,   моддий   мулк   нуқтаи   назаридан)   синоним   сифатида   “асосий   фондлар”   тушунчаси
ишлатилади. Маълумки, восита ─  бу иш, ҳаракат қуроли.  
  6  Узоқ муддатли активлар  
 
  Корхоналарда узоқ  муддатли активларнинг тузилиши ва таркиби бирбиридан
жиддий фарққилади. Бироқ, барча корхоналар узоқ муддатли активлари таркибида
асосий фондлар салмоқли ҳиссани ташкил этади. 
Асосий   фондлар   ─бу   корхоналар   томонидан   хўжалик   фаолиятини   юритишда
узоқ   муддат   давомида   маҳсулотларни   ишлаб   чиқариш,   ишларни   бажариш   ёки
хизматларни   кўрсатиш,   шунингдек,   маъмурий   ва   ижтимоий-маданий
функцияларни бажариш учун ишлатиладиган моддий активлардир. 
Асосий фондлар ─ бу ўз қийматга эга ва хизмат муддати давомида корхонага
даромад келтирадиган моддий активлардир. 
Асосий фондлар ─ бу моддий бойлик бўлиб, ўзининг табиий кўринишини узоқ
вақт мобайнида (фойдали хизмат муддати давомида) ўзгартирмайди ва қийматини
ишлаб   чиқарилаётган   маҳсулот   қийматига   қисмлаб   ўтказади.   Улар   янги   қийматни
яратишда иштирок этадилар. 
Асосий   фондларнинг   фойдали   хизмат   муддати,   деганда   уларнинг   техник
ҳужатларида   кўрсатилган   фойдаланиш   муддати   ёки   бундай   ҳужжат   мавжуд
бўлмаган   ҳолатларда   уларни   қабул   қилиш   комиссияси   томонидан   ёки   корхона
раҳбари   томонидан   белгиланган   фойдаланиш   муддати   (йил,   ой)   тушунилади.
Уларнинг   фойдалилиги   белгиланган   муддатда   ишлаб   чиқилган   маҳсулот,   иш   ва
хизматлар ҳажми билан ўлчанади. 
Асосий фондлар жамият моддий бойлигининг асосий қисмини ташкил этади. 
Уларнинг 65 фоиздан кўпроғи асосий ишлаб чиқариш фондларига тўғри келади. 
Асосий   ишлаб   чиқариш   фондлари   умумий   ишлаб   чиқаришнинг
моддийтехника   базаси   ҳисобланади.Улар   маҳсулот   ишлаб   чиқариш,   иш   бажариш
ва   хизмат   кўрсатиш   учун   шароит   яратадилар,   меҳнат   буюмлари   ва   тайёр
маҳсулотларни   сақлаш   ҳамда   уларни   бир   жойдан   иккинчи   жойга   ташиш   каби
ишларни бажариш учун хизмат қиладилар. 
Демак, асосий ишлаб чиқариш фондлари (меҳнат қуроллари сифатида) инсон
билан   меҳнат   предметлари   ўртасида   туради.   Ишчи   кучи   меҳнат   қуролларини
ҳаракатга   келтириб,   улар   воситасида   меҳнат   предметларига   ишлов   берилади,
  7   натижада,   истеъмол   учун   маҳсулот   яратилади,   иш   бажарилади   ва   хизмат
кўрсатилади. 
  Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, меҳнатнинг қуролланганлик даражаси
асосий   ишлаб   чиқариш   фондларининг   ҳажмига   боғлиқ.   Асосий   фондларнинг   ва
меҳнатнинг   қуролланганлик   даражасининг   ошиши   меҳнатга   ижодий   характер
бағишлайди ва жамоанинг маданий-техник даражасини оширади. 
Иқтисодиётнинг   эркинлаштирилиши   шароитида   асосий   фондлар   ишлаб
чиқариш   самарадорлигини   оширувчи,   иқтисодий   ўсишни   таьминловчи   барча
омиллар   ичида   асосий   ўринни   эгалайди.   Улар   фойдали   хизмат   муддати   давомида
ўзларининг   қийматини   тўлиққоплашлари   ва   корхонага   қўшимча   даромад
келтиришлари лозим. 
Ишлаб   чиқариш   корхоналарининг   иқтисодий   самарадорлиги   кўп   жиҳатдан
асосий   ишлаб   чиқариш   фондларининг   миқдорий   ўсишига   эмас,   балки   улардан
олинадиган   самарани   оширишга,   яъни   ишлаб   турган   асосий   фондларнинг   ҳар   бир
сўмига тўғри келадиган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини кўпайтиришга боғлиқ. 
Асосий фондларнинг сифат жиҳатдан ўсиши ва такомиллашиб бориши ишлаб
чиқаришнинг   юксак   техника   даражасини   таъминлайди   ва   унинг   самарадорлигини
оширади.   Шу   сабабли   ҳам,   мамлакатимизда   миллий   иқтисодиётнинг   барча
тармоқларини,   жумладан,   саноат   тармоғини   модернизация   қилишга,   техник   ва
технолагик қайта жиҳозлашга устувор йўналиш деб қаралмоқда. 
Амалга   оширилаётган   кенг   кўламли   ислоҳатлар,   иқтисодиётнинг
эркинлаштирилиши   ва   модернизациялаш   жараёнлари   корхоналардаги   мавжуд
асосий   фондлар   қийматининг   ўсишига   ҳамда   таркибининг   ўзгариб,   сифат
жиҳатидан такомиллашиб боришига ижобий таъсир кўрсатади. 
  
2.   Асосий фондларнинг турлари ва таркиби
Фойдаланилиши нуқтаи назаридан асосий фондлар ҳаракатдаги, захирадаги ва
фойдаланилмайдиган   объектларга,   корхонага   тегишлилиги   нуқтаи   назаридан   ─
корхонанинг ўзига қарашли ва ижарага олинган объектларга бўлинади. 
  8   Асосий фондлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги иштирокига кўра
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларига бўлинади. 
Ишлаб   чиқариш   асосий   фондлари   моддий   ишлаб   чиқариш   соҳасида
қатнашади. У ўзининг амал қилиш цикли давомида ишлаб чиқариш жараёнида бир
неча   марта   ишлатилади.   Ишлаб   чиқариш   асосий   фондлари   босқичма-   босқич
эскириб, ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга қисмлаб ўтказиб боради. 
Ноишлаб чиқариш асосий фондларига корхона балансида турган, ходимларга
хизмат   қиладиган   турар   жойлар,   боғча,   спорт   муассасалари   ва   бошқа
маданиймаиший   хизмат   кўрсатувчи   объектлар   киради.   Ишлаб   чиқариш
фондларидан   фарқли   ўлароқ,   улар   ишлаб   чиқариш   жараёнида   қатнашмайди   ва
ўзининг   қийматини   маҳсулотга   ўтказмайди.   Уларнинг   қиймати   истеъмолда   йўқ
бўлиб   кетади.   Уларнинг   ўрни   тўлдирилмайди.   Улар   корхона   фойдаси   ҳисобига
такрор ишлаб чиқарилади. 
Ноишлаб   чиқариш   асосий   фондлари   ишлаб   чиқариш   ҳажми   ва   меҳнат
унумдорлигига   бевосита   таъсир   ўтказмасада   ишчилар   турмуш   шароити   билан
боғлиқҳолда албатта корхонанинг хўжалик фаолияти натижасига таъсир қилади. 
Корхоналар   асосий   ишлаб   чиқариш   фондлари   иқтисодий   ўхшашлигига
қарамасдан умумий мақсади ва хизмат қилиш муддати билан фарқланувчи меҳнат
воситаларининг   асосий   қисмини   ташкил   этади.   Шунинг   учун   уларни   алохида
хусусиятлари бўйича муайян гуруҳларга ажратиш зарурати туғилади. 
Корхона асосий ишлаб чиқариш фондлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
• бинолар   (цех,   омбор,   лаборатория,   идора,   гараж,   ва   шу   каби   меҳнат
шароитини   яратиб   берувчи,   товар-моддий   бойликлар   бутлигини   таъминловчи
объектлар.   Бинолар   таркибига   уларни   нормал   эксплуатация   қилиш   учун   зарур
бўлган   барча   коммуникациялар,   яъни   иситиш,   вентиляция,   сув   ва   газ   таъминоти,
лифт,   ёнғинга   қарши   ва   сигнализация   қурилмалари,   телефон   алоқаси   симлари
тузумлари ҳам киритилади); 
• иншоатлар   ( очиқ   айвонлар,   деворлар,   сув   миноралари,   темир   йўл
шаҳобчалари, асфальтланган йўллар ва йўлкалар); 
  9   • узатиш   қурилмалари   (электр   линиялар,   газ,   сув,   буғ   ўтқазувчи   қувурлар   ва
бошқалар); 
• машина   ва   ускуналар   (иссиқлик   ва   электр   энергиясини   ишлаб   чиқарувчи
генераторлар, двигател ва трансформаторлар, станоклар, иссиқлик печлари, тикув,
йиғув,   дазмоллаш,   саралаш   машиналари,   кранлар,   компрессорлар,   ўлчов
тарозилари); 
• ҳисоблаш  техникаси  (компьютерлар  ва  уларга  
ўрнатиладиган 
периферия қурилмалари ─ принтер, сканер, модем ва бошқалар ); 
• транспорт   воситалари   (юк   ва   одам   ташувчи   автомашиналар,   автобуслар,
прицеплар); 
• ускуналар   (прессловчи,   қисувчи   ва   бошка   технологик   функцияларни
бажарувчи асбоб- ускуналар); 
• ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари (иш столлари, дастгоҳлар, баклар,
сандиқлар ва бошқалар); 
• офис  мебели  ва   жиҳозлари  (шкафлар,  стол  ва  стуллар  комплекти,  доскалар,
сейфлар,   ёзув   машинкалари,   факс,   нусха   кўчириш   аппаратлари,   уяли   алоқа
воситалари ва бошқалар); 
• ишчи   ва   наслдор   ҳайвонлар   (отлар,   туялар,   ҳўкизлар,   сигирлар,   бўқалар,
қўйлар,   эчкилар,   чўчқалар   ва   бошқа   ишчи   сифатида   ишлатиладиган   ва   насл
берадиган ҳайвонлар); 
• кўп йиллик ўсимликлар (боғлар ва бошқалар); 
• кутубхона   фонди   (бадиий-адабий,   техник,   иқтисодий   ва   бошқа   турдаги
адабиётлар); 
• ерни   ва   бошқа   асосий   воситаларни   ободонлаштиришга   сарфланган
маблағлар (ер участкаларини кадастрини тузиш, кўкаламзорлаштириш, решёткалар
ўрнатиш, сув ҳавза ва омборларини тозалаш ва бошка ишларга сарфланган капитал
қуйилмалар); 
  10   • бошқалар   (юқоридаги   гурухларга   кирмай   қолган   асосий   фонд   ─   музей
экспонатлари,   лизингга   олинган   асосий   воситаларга   қилинган   капитал   сарфлар,
турли намуналар ва бошқалар). 
Амалдаги   меъёрий   ҳужжатларга   мувофиқ   айрим   меҳнат   воситалари   асосий
фондлар жумласига киритилмайди. Улар қуйидагилардир: 
• хизмат   муддати   1   йилдан   кам   бўлган   меҳнат   воситалари   (уларнинг
қийматидан қатъий назар); 
• махсус кийимлар, пойафзал, кўрпа-ёстиқлар (қийматидан қатъий назар); 
• девонхона буюмлари (калькуляторлар, стол усти приборлари ва бошқалар);   
кўчатхоналарда экиш учун ўстирилаётган кўчатлар ва бошқалар. 
Асосий   фондлар   алоҳида   гуруҳлари   ўртасидаги   нисбат,   асосий   фондларнинг
қайси   гуруҳи   учун   маблағ   сарфланиши   жамият   учун   аҳмиятсиз   эмас.   Чунки,
корхоналарни   ишлаб   чиқаришда   асосий   ўрин   эгалайдиган   ва   уларнинг   ишлаб
чиқариш   имкониятларини   характерлайдиган   асосий   фондларнинг   актив   қисми   ─
машина ва жиҳозларнинг кўпайиши қизиқтиради. 
Асосий   фондлар   актив   қисмининг   нормал   ишлашини   таъминлайдиган
бинолар, иншоотлар, инвентарлар асосий фондларнинг пассив қисмига киради. 
Асосий   ишлаб   чиқариш   фондлари   қийматида   жиҳозлар   ҳиссасининг   ошиши
бошқа   тенг   шароитларда   ишлаб   чиқаришнинг   ўсишига   ва   фондлар   қайтимининг
ошишига олиб келади. 
Шунинг   учун   асосий   фондлар   тузилишини   тўғри   ташкил   этиш   ишлаб
чиқаришнинг   ўсишига,   таннархнинг   пасайишига   ва   корхона   пул   маблағларининг
ортишга олиб келувчи шарт сифатида қаралади. 
Саноатнинг   турли   тармоқларига   тегишли   корхоналарда   асосий   ишлаб
чиқариш   фондлари   тузилиши   бир   хил   бўлмайди.   Масалан,   енгил   ва   озиқ   –   овқат
саноатида   бинолар   асосий   ўрин   эгалайди   (44-46   фоиз),   ёқилғи   саноатида
иншоотлар   (17-19   фоиз),   электро   энергетика   саноати   корхоналарида   узатиш
қурилмалари   (30-33   фоиз),   машинасозлик   корхоналарида   машина   ва   жиҳозлар
асосий ўрин эгаллайди. 
  11   Асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилишига асосий таъсир қилувчи омиллар
бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот характери, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми,
механизация   ва   автоматлаштирилганлик   даражаси   ҳамда   корхонанинг   иқлим   ва
географик жойлашиши ва хусусиятлари ҳисобланади. 
Биринчи   омил   биноларнинг   қиймати   ва   ўлчамига,   транспорт   воситалари   ва
ўтказиш   қурилмаларининг   ҳиссасига   таьсир   қилади.   Маҳсулот   ишлаб   чиқариш
ҳажмининг ошиши махсус ишчи машина ва жиҳозлари ҳиссасининг ошишига олиб
келади.   Худди   шундай   учинчи   ва   тўртинчи   омиллар   ҳам   асосий   фондлар
тузулишига   таъсир   кўрсатади.   Асосий   фондлар   таркибидаги   бино   ва   иншоотлар
ҳиссаси иқлим шароити билан ҳам боғлиқ. 
Қуйидагилар   асосий   ишлаб   чиқариш   фондлари   тузилишининг   яхшиланишга
олиб келади: 
• ускуналарни яхшилаш ва замонавийлаштириш; 
• ускуналар,   хусусан,   ҳал   қилувчи   аҳамиятга   эга   бўлган   станоклар,
автоматлаштирилган   ва   ярим   автоматлаштирилган   станоклар,   универсал   ва
мураккаб   станоклар,   автоматик   линиялар   ҳамда   ҳисоблаш   дастурлаш   станоклари
тузилишини такомиллаштириш; 
• бино ва иншоотлардан оптимал фойдаланиш, бўш турган жойларга қўшимча
ускуналар ўрнатиш; 
• корхонанинг   қурилиш   лойиҳаларини   тўғри   тузиш   ва   қурилиш   режасини
сифатли қилиб амалга ошириш; 
• ортиқча ва кам фойдаланиладиган ускуналарни тугатиш. 
Асосий   фондларни   ҳисобга   олиш   ва   режалаштириш   натурал   ва   пул   шаклида
олиб   борилади.   Асосий   фондларни   баҳолашдан   олдин   машиналар   сони,   уларнинг
унумдорлиги,   қуввати,   ишлаб   чиқариш   майдонининг   ўлчами   ва   бошқа   натурал
шаклдаги миқдорий кўрсаткичлар аниқланади. Бу маълумотлар тармоқ ва корхона
ишлаб   чиқариш   қувватини   ҳисоблашда,   ишлаб   чиқариш   дастурини
режалаштиришда,   ускуналар   балансини   тузишда   фойдаланилади.   Ушбу
кўрсаткичлар   асосида   ускуналар   инвентаризация   қилинади   ва   уларни   ҳисобдан
чиқариш, ҳисобга киритиш амалга оширилади. 
  12    
3. Асосий фондларни ба ҳолаш, эскириши ва таъмирлаш. 
 
Асосий   фондларни   пул   ( қиймат)   шаклида   ба ҳолаш   асосий   фондларнинг   такрор
ишлаб чи қаришини режалаштириш, эскириш меъёрини ва амортизация ажратмалари
ми қдорини  ҳамда хусусийлаштириш  ҳажмини ани қлаш учун зарур  ҳисобланади. 
Асосий   фондларни   ба ҳолашнинг   бошлан ғич,   қайта   тикланиш   ва   қолди қ  қиймат
кўринишлари фар қланади. 
Асосий   ишлаб   чи қариш   фондларининг   бошлан ғич   қиймати   асосий   фондни
яратиш ёки сотиб олиш учун кетган   ҳамда уни ўрнатиш, монтаж учун кетган жами
харажатлар   суммасидан   иборат.   Бундан   амортизация   нормаси   ва   амортизация
ажратмалари кўламини ани қлашда, корхона фойдаси ва рентабеллигини   ҳисоблашда
фойдаланилади. 
Фан-техник тара ққиёти натижасида асосий фондларни ишлаб чи қариш 
шартлари   ва   омиллари   ҳам   ўзгариб   бормо қда,   бинобарин,   жорий   бозор   ба ҳолари   ва
тарифлари   билан   бо ғли қ  равишда   уларнинг   ишлаб   чи қариш   харажатлари   ҳам   ўзгариб
бормо қда.   Ҳозирги   кунда   асосий   фондлар   жорий   ба ҳолари   ва   тарифларига   биринчи
даражали таъсир  қилувчи омил бўлиб инфляция  ҳисобланади. 
Корхона   балансида   асосий   фондлар   ва қт   ўтиши   билан   турли   хил   қийматда   акс
этиб  қолади. Яъни, хўжалик юритишнинг  ҳозирги шароитида асосий фондларни фа қат
уларнинг бошлан ғич   қиймати бўйича   ҳа қи қий ба ҳолаб бўлмайди ва шунинг учун уларни
қайта ба ҳолаш ва бир хил  қийматга ўтказиш зарурати тўгилади. 
 Тикланган  қиймати  ─  бу   асосий фондларнинг  қайта ба ҳолаш, кенгайтириш, 
реконструкция ва модернизация  қилингандан кейинги  қиймати. Бу  қиймат ва қтинчалик
бўлиб,   қўшимча   қилинган   харажатлар   ва   қайта   ба ҳолаш   натижаси   асосий   фондлар
қийматига киритилгач бошлан ғич  қиймат бўлиб  қолаверади. 
Асосий   фондлар   ишлатилиши   жараёнида   эскириб   боради   ва   ўзининг
бошлан ғич   қийматини   бос қичма-бос қич   йў қотиб   боради.   Уларнинг   реал   қийматини
  13   ани қлаш   учун   эскирган   қисмининг   қийматини   ани қлаш   зарурати   ту ғилади.   Уларнинг
бошлан ғич ёки тикланиш  қийматидан эскириш суммаси айрилиб асосий фондларнинг
қолди қ  қиймати   ани қланади.   Бу   қийматни   баланс   қиймати   ҳам,   деб   атайдилар.   Чунки,
айнан шу  қийматда асосий фондлар корхонанинг балансида акс эттирилади. 
Сотиш   қиймати   –   бу   асосий   фондларнинг   сотилиши   ва қтида   сотувчи   ва   сотиб
олувчи ўртасида келишилган шартномавий  қиймат. 
Эскиришнинг жисмоний ва маънавий кўринишлари фар қланади. 
Жисмоний   эскириш,   деганда   асосий   фондларнинг   бошлан ғич   истеъмол
қийматининг   бос қичма-бос қич   йў қолиб   бориши   тушунилади.   Бунда   нафа қат   уларнинг
ишлаш   жараёнидаги   эскириши,   балки   бекор   туриши   натижасида   ҳам   эскирганлиги
киради.   Асосий   фондларнинг   физик   эскириши   ─   асосий   фондларнинг   сифатига,
техник   такомиллашганлигига,   ишлаш   ва қтига,   таш қи   таъсирлардан
ҳимояланганлигига,   парвариш   қилинишига,   ишлаб   чи қаришнинг   технологик
жараёнлари хусусиятларига  ҳамда уларга хизмат кўрсатиш даражасига бо ғли қ. 
Асосий   фондларнинг   жисмоний   эскириши,   ҳатто   уларнинг   бир   хил
элементларида   ҳам   ҳар   хил   бўлади.   Асосий   фондларнинг   тўли қ  ва   қисман   эскириши
фар қланади. Тўли қ эскирганда ишлаб турган асосий фондлар 
йў қотилади   ва   жойига   янгиси   (капитал   қурилиш   ёки   эскирган   асосий   фондларни
жорий алмаштириш воситасида) келтиради.  Қисман эскириш таъмирлаш йўли билан
қопланади. 
Асосий   фондларнинг   жисмоний   эскириши   ҳа қи қий   хизмат   қилган   даврни
нормативдаги   даврга   бўлиш   ва   100   га   кўпайтириш   йўли   билан   ҳисобланиши
мумкин. Нисбатан тў ғри усул бу объектнинг табиий  ҳолатини текширишдир. 
Маънавий   эскириш   бу   ─   машина   ва   ускуналар   қийматининг   уларни   такрор
ишлаб чи қариш учун кетадиган умумий, зарурий харажатларининг  қис қариши, янги ва
унумдор машина ва ускуналарнинг жорий  қилиниши таъсирида пасайишидир. Ушбу
омиллар   таъсирида   асосий   фондлар   ўзининг   техник   тавсифи   ва   и қтисодий
самарадорлиги жи ҳатдан  қоло қ бўлиб  қолади, яъни маънавий эскиради. 
  14   Маънавий  эскирган  асосий  фонд  хали  ишлаб   чи қаришга  яро қли  бўлсада,  ундан
фойдаланиш   и қтисодий   жи ҳатдан   самарасиз   бўлади.   Бу   тусдаги   эскиришнинг   бош
омили   илмий   техника   тара ққиёти   ҳисобланади   ва   асосий   фондлар   ишлаб   чи қарувчи
со ҳада ме ҳнат унумдорлигини ўсиши  ҳисобланади. 
Илмий   техника   тара ққиёти   негизида   ме ҳнат   воситаларини   ишлаб   чи қарувчи
тармо қларда   ме ҳнат   унумдорлигининг   ортиши,   шу   турдаги   воситалар   ба ҳосининг
пасайишига олиб келади. 
Бу   холатдаги   маънавий   эскиришнинг   ми қдори   объект   бошлан ғич   қийматига
нисбатан фоизларда ани қланади ва  қуйидаги формула ор қали  ҳисобланади: 
 
бу ерда:  И
М   - маънавий эскириш ми қдори; 
  Ф
б
  - объектнинг бошлан ғич  қиймати; 
  Ф
т
  - объектни тиклаш  қиймати. 
Бундан   таш қари   илмий   техника   тара ққиёти   таъсирида   остида   ме ҳнат   восита
(машина   ва   қурилма)   ларининг   янги   авлоди   юзага   келади.   Улар   олдингиларига
нисбатан   ю қори   унумли,   такомиллашган   ва   тежамкорлиги   билан   фар қ  қилади.   У
қуйидаги формула ор қали ани қланади: 
бу ерда:  Ф
П  ва  Ф
Н   - эски ва янги ме ҳнат воситаси (техника)нинг 
бошлан ғич  қиймати, сўм. 
      П  ва  П 1
  -   эски   ва   янги   ме ҳнат   воситаси   (техника)нинг   йиллик   ме ҳнат
унумдорлиги. 
  15         Т
Н  ва  Т
Н 1
  -   эски   ва   янги   ме ҳнат   воситаси   (техника)нинг   хизмат   қилиш
нормаси, йил. 
      Т
0  - эски ме ҳнат воситаси (техника)нинг         қолган хизмат муддати, йил. 
Умумий   кўринишида   маънавий   эскириш   қуйидаги   формула   ор қали
ифодаланиши мумкин: 
   
бу ерда:  Ф
В 1
  - янги ме ҳнат воситаси (техника)нинг тикланиш қиймати. 
Ҳозирги   шароитда   маънавий   эскиришни   ҳисобга   олишнинг   а ҳамияти   ортиб
боради. Ишлаб чи қаришни такомиллаштириш учун   ҳали тўли қ  жисмоний эскирмаган,
лекин   маънавий   эскирган   асосий   фондларни   янгиси   билан   алмаштириш   керак
бўлади.   Маънавий   эскирган   техникани   ўз   ва қтида   замонавийлари   билан
алмаштирмаслик   ма ҳсулот   таннархини   пасайтиришга,   сифатини   яхшилашга
имконият бермайди. Бундай ма ҳсулотлар билан ра қобатга киришиб бўлмайди. 
Маълумки,   ишлаб   чи қариш   жараёнида   асосий   фондлардан   фойдаланиш
о қибатида,   уларнинг   техник   холати   бошлан ғич   даврдагига   нисбатан   йў қолиб   боради.
Шунинг учун уларни ишчи  ҳолатда ушлаб туриш учун таъмирлаш лозим бўлади. 
Асосий фондларни таъмирлаш икки турга бўлинади: жорий ва капитал. 
Жорий   таъмирлаш   ─   бу   асосий   фондларни   ва қтидан   олдин   иш   лаё қатини
йў қотмаслик   учун   вужудга   келган   кичик   хажмдаги   техник   бузилишлар   ва   лат
ейишларни тузатиш бўйича доимий ва ўз ва қтида ўт қазилган профилактик характерга
эга булган таъмирлаш ишларидир. Одатда, жорий таъмирлаш муддати бир йилдан
ошмайди. Бундай таъмирлашда асосий фонднинг у ёки бу  қисми алмаштирилмайди.
Жорий   таъмирлаш   ишлари   жорий   таъмирлаш   далолатномаси   билан
расмийлаштирилади.   Ушбу   далолатномада   қилинган   ишларнинг   турлари,
сарфланган   материалларнинг   қиймати,   кетган   ме ҳнат   ва қти   ва   қиймати,   шунингдек,
  16   бош қа   харажатлар   кўрсатилади.   Далолатнома   жорий   таъмирлашга   маъсул   шахслар
томонидан имзоланади, корхона ра ҳбари томонидан тасди қланади. 
Капитал   таъмирлаш   ─   бу   маълум   бир   ва қтдан   кейин   (одатда,   бир   йилдан
кейин   )   асосий   фондларни   тўли қ  қисмларга   ажратиш,   керак   бўлганда   у   ёки   бу
лаё қатсиз   бўлиб   қолган   қисмларни   тўли қ  алмаштириш   бўйича   бажарилган   таъмирлаш
ишлари  тушунилади.  Капитал  таъмирлаш  хажми,  мураккаблиги  ва   қиймати  бўйича
жорий   таъмирлашдан   катта   фарк   килади.   Капитал   таъмирлаш   ишлари   махсус
капитал таъмирлаш далолатномаси билан расмийлаштирилади. 
Амалдаги   меъёрий   ҳужжатларга,   жумладан,   Солик   Кодексига   ва   Вазирлар
Ма ҳкамаининг   1999   йил   5   февралдаги   54-сон   қарори   балан   тасди қланган   “Ма ҳсулот
(иш,   хизмат)ни   ишлаб   чи қариш   ва   сотиш   бўйича   харажатлар   таркиби   ва   молиявий
натижаларни   шакллантириш   тартиби   тў ғрисида   Низом”га   мувофи қ  корхоналар
жорий ва капитал таъмирлашни мабла ғ билан таъминлашни   қуйидаги икки усулнинг
бирида   амалга   оширишлари   керак.   Ва   танланган   усулни   ўзларининг   ҳисоб
сиёсатларида белгилаб олишлари лозим: 
- таъмирлаш   учун   махсус   резерв   ташкил   этиш   ва   барча   харажатларни
ушбу резерв хисобидан коплаш усули; 
- таъмирлаш   ишлари   кийматини   резерв   ташкил   этмасдан   харажатларга
бевосита олиб бориш усули. 
Биринчи усулда корхона таъмирлаш ишлари учун   ҳар ойда ўзи белгилаб   қўйган
меъёрларда   махсус   резервга   ажратмалар   қилиб   боради.   Жорий   ва   капитал
таъмирлаш   ишлари   якунланган   ойда   уларнинг   қиймати   тегишли   тасди қланган
далолатномалар   асосида   резерв   эвазига   ҳисобдан   чи қарилади.   Йил   охирида
таъмирлаш   учун   ташкил   этилган   резервнинг   ишлатилмай   қолинган   қисми   келгуси
йилга (соли қ базасига  қайта киритиш шарти билан) ўт қазилади. 
Иккинчи усулда “Ма ҳсулот (иш,хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш буйича
харажатлар   таркиби   ва   молиявий   натижаларни   шакллантириш   тартиби   тў ғрисида
Низом”га мувофи қ  жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари таъмирланган асосий
  17   фондларнинг ишлатилиш ма қсадига кўра ишлаб чи қарилган ма ҳсулот (иш, хизмат)лар
таннархига,   шунингдек,   илмий   тад қи қот   ишлари   ва   тажриба   конструкторлик
ишланмалари, шунингдек, келгусида ишга туширилишга мўлжалланган технологик
линияларга   доир   асосий   фондларни   таъмирлаш   харажатлари   (агар   ИТИ   ва   ТКИ
якунлари   бўйича   моддий   бойликлар   олинган   бўлса)   ушбу   бойликлар   таннархига
киритилади 
Амалиётда   шундай   холатлар   юзага   келадики,   маълум   бир   ми қдорда   асосий
фондлар   ишлаб   чи қаришга   жорий   этилса,   уларнинг   маълум   бир   ми қдор   чи қариб
ташланади. Шунинг учун улар  қиймати  қуйидагича  ҳисобга олиб борилади: 
- йил   бошига   асосий   фондлар   қиймати;   -   йил   охирига   асосий   фондлар
қиймати; 
- ўртача йиллик асосий фондлар  қиймати. 
Корхоналарнинг   асосий   фондларини   оддий   ва   кенгайтирилган   такрор   ишлаб
чи қариш   учун   инвестициялар   киритиш   талаб   қилинади.   Бунда   асосий   манбалардан
бири бўлиб ─ амортизация ажратмалари  ҳисобланади. 
 
4. “Давр” МЧЖ асосий воситаларининг таҳлили 
 
“Давр”   МЧЖСамарқанд   вилояти   Пастдарғом   тумани   Пулатчи   ҚФЙ
Мулламирза қишлоғида жойлашган. “Давр” МЧЖнинг асосий мақсади аҳолини иш
билан   таъминлаш,   уларни   ҳар   хил   турдаги   маҳсулотларга   ҳамда   турли   хилдаги
хизматларга   бўлган   эҳтиёжларини   тўлароқ   қондириш,   шунингдек   тадбиркорлик
фаолиятидан даромад (фойда) олишдан иборатдир. “Давр” МЧЖ асосий мақсадини
амалга ошириш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади: 
- пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ва сотиш; 
- қурилиш   материалларини   ишлаб   чиқариш   ва   сотиш   (шлакоблоклар
фундаментлар,   темир   бетон   ва   дурадгорлик   маҳсулотлари)   тахта   ва   ёғоч
материаллари, шифер сотиш шаҳобчасини очиш, давлат ва хусусий жамиятларда
шартнома   асосида   қурилиш   ва   қурилиш   таъмирлаш   ишларини   бажариш,   шу
  18   жумладан   қурилиш   материалларини   олиб   келишилган   нархларда   сотиш   ва
иморатлар қурилиши ва х.к.о. 
“Давр” МЧЖфаолиятини таъминлаш устав фонди 1,200,000,000 (бир миллиард
икки   юз  миллион)  сўм.  “Давр”   МЧЖнинг   асосий  даромад   оладиган  манбаи   бўлиб
пишиқ   ғишт   ишлаб   чиқариш   ва   сотишдан   олинган   фойда   ҳисобланади.   “Давр”
МЧЖ   нинг   низоми   Ўзбекистон   Республикасининг   2001   йил   6   декабрдаги
“Масъулияти   чекланган   ҳамда   қўшимча   масъулиятли   жамиятлар   тўғрисида”ги
қонунига ва бошқа тадбиркорлик бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган. 
Бозор муносабатлари шароитида хар бир корхона мавжуд асосий фондларидан
самарали   фойдаланиш   лозим.   Шунинг   учун   ҳам   корхоналар   асосий   фондлари
холатини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш лозим. 
Корхоналарда   асосий   воситаларни   таҳлил   қилишнинг   асосий   вазифалари
қуйидагилар. 
1. корхонанинг   асосий   воситаларини   умумий   ҳажмини   аниқлаш   ва   унга   баҳо
бериш. 
2. асосий фондларнинг таркибини ўрганиш. 
3. асосий фондларнинг ҳолати ва ҳаракатини таҳлил қилиш. 
4. асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш  
  Асосий   воситаларни   ифодаловчи   кўрсаткичлар   иқтисодий   салоҳият
кўрсаткичлари   ичида   маълум   даражада   ўз   ўрнига   эга.   Ушбу   воситаларга   хўжалик
юритувчи   субъектларнинг   анча   маблағи   жалб   қилинган   бўлади.   Мазкур
маблағларнинг қайтими асосий воситалардан самарали фойдаланиш эвазига амалга
оширилади. 
Асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичларни уч гуруҳга бўлинади: 
1. Асосий воситалар ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар; 
2.Асосий воситалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар; 
3. Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. 
  19   1-жадвал 
Асосий воситалар (Ав.) ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар 
Кўрсаткичларнинг номи  Нимани ифодалаши (мазмуни)  Аниқланиш
формуласи 
1.Асосий воситаларнинг
умумий маблағлардаги 
ҳиссаси  Асосий   воситаларнинг   умумий   маблағларда
неча фоиз ташкил қилишини кўрсатади  А
в /Б 
2.Асосий   воситалар   фаол
қисмининг (Авф) 
таркибий тузилиши  Асосий   воситалар   фаол   қисмининг   умумий
асосий   воситалар   суммасида   неча   фоиз
ташкил қилишини ифодалайди  Авф/ А
в  
3.Асосий   воситаларнинг
эскириш коэффициенти  Умумий   асосий   воситалар   қийматининг
қанча қисми эскириш суммасига 
тенглигини кўрсатади  Ав.эс/Ав.йб 
4.Асосий   воситаларнинг
янгиланиш коэффициенти  Шу   ҳисобот   даврида   янгидан   ишга
туширилган   асосий   воситалар   қисмининг
умумий йил охиридаги асосий 
воситалардаги ҳиссасини ифодалайди  Ав.янг/Ав.йо. 
5.Асосий   воситаларнинг
яроқлилик коэффициенти  Умумий   асосий   воситалар   қийматининг
қанча   қисми   қолдиқ   қийматда   эканлигини
ифодалайди  (Ав-Ав.эс.)/Ав 
6.Асосий   воситаларнинг
чиқарилиш коэффициенти  Асосий  воситаларнинг  қанча  қисми 
ҳисобдан чиқарилганлигини ифодалайди  Ав.чиқ./Ав 
 
Асосий   воситалар   ҳолатини   таҳлил   қилишда   уларни   ифодаловчи
кўрсаткичларни ҳисоблаш лозим. Уни таҳлил қилиш учун бизнес-режа ҳисоб
ва   ҳисобот   маълумотларидан   фойдаланилади.   Унда   бизнес-режадаги
маълумотлари   ҳақиқий   маълумотлар   билан   таққосланиб,   ўзгаришларнинг
яхшиланганлиги ёки ёмонлашиш сабаблари аниқланади. 
 Асосий воситалар иқтисодий тузилишини ва ҳолатини ифодалаш учун
кўрсаткичлар   тизимидан   фойдаланилади.   Уларни   аниқлаш   йўллари
2жадвалда келтирилган 
  20   2 –жадвал 
Корхона асосий воситалар ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили 
                           (минг сўм) 
№ Кўрсаткичлар  2013 йил  2014 йил  Фарқи 
(+;-)  Ўзгариш
суръати% 
1  Асосий воситаларнинг
қиймати  590500  1265300  674800  214,28 
2  Асосий воситаларнинг
эскириш қиймати  20617  44285  23668  214,80 
3  Асосий воситаларнинг
қолдиқ қиймати  569883  1221015  651132  214,26 
4  Барча активлар  693035  1342677  649642  193,74 
Нисбий кўрсаткичлар 
5  Асосий воситаларнинг 
умумий активлардаги
улуши % (1қ:4қ*100)  82,23  90,94  8,71  110,60 
6  Асосий воситаларнинг
эскириш коэффициенти 
(2қ:1қ)  0,03  0,03  -  100,24 
Манба:  Корхона “Бухгалтерия баланси-1-сонли шакл” маълумотлари асосида ҳисобланди. 
 
Юқорида келтирилган кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда бизлар таҳлилни
асосий   фондлар   ҳолатини   ифодаловчи   кўрсаткичларни   таҳлил   қилишни   лозим
топдик. Бу мақсадга эришиш учун бизлар 2-жадвални тузишни лозим топдик. 
Берилган жадвал маълумотларидан қуйидаги хулосаларга келинди: 
- корхонада   асосий   воситаларнинг   қиймати   2013   йилда   590500
минг сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2014 йилда 1265300 минг сўм
бўлган. Бундан кўриниб турибдики, 2013 йилга нисбатан 2014 йилда асосий
воситалар   қиймати   674800   минг   сўмга   ёки   214,28   %   га   кўпайган.   Асосий
  21   воситалар   қийматининг   салкам   2   баробар   кўпайишига   асосий   сабаб   қилиб,
корхонада 2014 йилда янги бино қурганлиги билан изоҳланади. 
- асосий   воситаларнинг   қолдиқ   қиймати   2013   йилга   нисбатан
2014   йилда   кўпайган.   Жумладан,   2013   йилда   асосий   воситаларнинг   қолдиқ
қиймати   569883   мингсўмни   ташкил   этган   бўлса,   бу   кўрсаткич   2014   йилда
1221015   минг   сўмни   ташкил   этган.   Бундан   кўриниб   турибдики   асосий
воситаларнинг қолдиқ қиймати 2013 йилга нисбатан 2014 йилда 651132 минг
сўмга кўпайган. 
- корхонанинг   барча   активлари   ўсиш   тенденциясига   эга.
Жумладан,   барча   активларнинг   қиймати   2013   йилда   693035   минг   сўмни
ташкил   этган   бўлса,   2014   бу   кўрсаткич   1342677   минг   сўмга   етган.   Бундан
кўриниб   турибдики,   барча   активлар   суммаси   2013   йилга   нисбатан   2014
йилда 649642 минг сўмга ёки 193,74 % га кўпайган. 
-асосий   воситаларнинг   қолдиқ   қиймати   кўпайиши   натижасида,   асосий
воситаларнинг   умумий   активлардаги   улуши   ҳам   кўпайиш   тенденциясига   эга.
Жумладан,   бу   кўрсаткич   2013   йилда   85,20   %   ни   ташкил   этган   бўлса,   2014   йилга
келиб асосий воситаларнинг умумий активлардаги улуши 94,24 % ни ҳосил қилган.
Бундан кўриниб турибдики 2013 йилга нисбатан 2014 йилда асосий воситаларнинг
корхона умумий активларидаги улуши 9,03 мартага кўпайган. 
-асосий   воситаларнинг   эскириш   қиймати   2013   йилга   нисбатан   2014   йилда
ўзгармаган. 
Умуман   олганда   корхонада   асосий   воситаларнинг   кўпайиши   ижобий   ҳолат
деб айтиш мумкин. 
Асосий   воситалар   билан   таъминланганлик   корхонанинг   техник   жиҳатдан
таъминланганлигини,   меҳнат   ва   ишларнинг   механизациялашганлиги   ва
автоматлашганлигини   коэффициент   орқали   ифодалайди.   Бу   кўрсаткичлар   орқали
ҳар   бир   корхонанинг   моддий-техника   базаси   билан   таъминланганлик   даражасини
аниқлаш   мумкин.   Таҳлилнинг   кейинги   босқичида   бизлар   корхонанинг   асосий
воситалар билан таъминланганлигини таҳлил қилишни  лозим топдик.  
3-жадвал 
  22   Асосий воситалар (Ав.) билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар 
Кўрсаткичларнинг номи  Нимани ифодалаши (мазмуни)  Аниқланиш
формуласи 
1. Фондлар  билан 
қуролланганлик даражаси  Битта   ходимга   тўғри   келадиган   фаол
Ав. қийма-тини ифодалайди  Ав.ф./Ис 
2.Техник таъминланганлик
коэффициенти (Кт.т)  ишлаб   чиқариш   ускуналари
суммасининг   энг   катта   сменадаги
ишчилар сонига нисбати  И.ус/Ис  
3.Натижанинг   фондлилик
даражаси(Фонд сиғими)  1 сўм натижа  қўрсаткичига  қанча  Ав.
суммаси тўғри келишини кўрсатади  Ав./Q 
4. Ўз маблағларининг (Ум.)
Ав. билан 
таъминланганлиги  1   сўм   ўз   маблағларига   қанча   Ав.
суммаси   тўғри   келишини   ёки   ўз
маблағларинниг   капиталлашганлик
даражасини ифодалайди  Ав/Ўм 
 
Мамлакатни   модернизациялаш,   реал   сектор   корхоналарини
техниктехнологик   қайта   қуроллантириш,   диверсификация   қилиш   ва   бозор
муносабатлари   шароитида   корхонанинг   асосий   воситалар   билан   қай   даражада
таъминланганлиги   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Шу   боис   ҳам   бизлар   корхонанинг
асосий воситалар билан таъминланганлигини таҳлил қилишни лозим топдик. Чунки
корхонада   фаолиятларини   ривожлантириш   ва   кенгайтирш   учун   асосий   воситалар
билан   етарли   даражада   таъминланган   бўлишлари   зарур.Шу   туфайли   ушбу
кўрсаткичлар асосий кўрсаткичлар ҳисобланади (3-жадвал). 
Юқорида   келтирилган   кўрсаткичлар   тизимидан   фойдаланган   ҳолда   бизлар,
корхонанинг асосий воситалар билан таъминлангилигини таҳлил қилиш мақсадида
4-жадвални тузишни лозим топдик. 
  4-жадвал 
Корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлигини ифодаловчи 
кўрсаткичлар таҳлили 
                           (минг сўм) 
№ Кўрсаткичлар  2013 йил  2014 йил  Фарқи 
(+;-)  Ўзгариш
суръати% 
1  Асосий воситаларнинг ўртача
қиймати  569883  1221015  651132  214,26 
2  Сотилган маҳсулот ҳажми  535185  373772  -161413  69,84 
3  Ўз маблағлари қиймати  573991  1204128  630137  209,78 
Нисбий кўрсаткичлар 
4  Асосий воситаларнинг сотилган
1,06  3,27  2,20  306,78 
  23   маҳсулотдаги сиғими тийин
(1қ:2қ) 
5  Ўз маблағларининг асосий
воситалар билан
таъминланганлиги сўм (1қ:3қ)  0,99  1,01  0,02  102,13 
Манба:  Корхона “Бухгалтерия баланси-1-сонли шакл” ва “Молиявий натижалар тўғрисидаги – 2 – сонли 
шакл”маълумотлари асосида ҳисобланди. 
 
Келтирилган 4-жадвал маълумотлари бўйича қуйидаги хулосаларга келинди: 
- Маҳсулотларни сотишдан соф тушум ҳажми 2013 йилга нисбатан 2014
йилда   161413   минг   сўм   (373772-535185)   га   ёки   69,84   %   га   камайган.   Корхонада
сотилган   маҳсулотлар   ҳажмининг   камайиши   корхона   хўжалик   фаолияти   учун
салбий хисобланади. 
- корхонанинг   ўз   маблағлари   2013   йилга   нисбатан   2014   йилда   630137
минг сўм (1204128-573991) га кўпайган бўлиб, ўсиш суръати 2013 йилга нисбатан
2014 йилда 209,78 % ни ташкил этган. Ўз маблағларининг асосий воситалар билан
таъминланганлиги   2013   йилда   0,99   тийинга   тенг   бўлган   бўлса,   2014   йилда   бу
кўрсаткич   1,01   тийинга   тенг   бўлган.   Бу   эса   2013   йилга   нисбатан   2014   йилда   0,02
тийинга   кўпайганлигидан   далолат   беради.   Бу   кўрсаткич   ўз   маблағларининг   бир
сўмига қанча асосий воситалар тўғри келишини билдиради. Бу кўрсаткич 1 дан кам
бўлса   яхши.   Агар   1   дан   кўп   бўлса   корхона   банкрот   бўлиш   эҳтимоли   бор   бўлади.
Бизнинг ҳолатда бу кўрсаткич салбий ҳисобланади. 
Умуман олганда корхонанинг асосий воситалар таъминланганлик даражасини 2013
йилга нисбатан 2014 йилда қониқарли баҳоласа бўлади. 
Бозор   муносабатлари   шароитида   корхоналарнинг   асосий   воситалари   билан
етарли   даражада   таъминланганлигини   ўрганиш   билан   бир   қаторда,   уларнинг
самарадорлик   кўрсаткичларини   ўрганиш   асосий   ўринда   туради.   Чунки,   асосий
воситалар   билан  етарли  даражада   таъминланган  бўлса-ю,   лекин  улардан  самарали
фойдаланмасак, у ҳолда корхонанинг самарадорлиги пасайиб кетади. 
Асосий   воситаларнинг   самарадорлик   курсаткичлари   корхона   хўжалик
фаолиятига баҳо беришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида олинади. 
Асосий воситалардан (Ав) фойдаланиш самарадорлиги даражасидан умуман
ишлаб   чиқариш   самарадорлиги   келиб   чиқади.   Асосий   воситалардан   қанчалик   кўп
  24   фойдаланса,   шунчалик   кўп   маҳсулот   чиқарилади,   унинг   таннархи   арзонлашади,
меҳнат самарадорлиги, фойда ва рентабеллик юқори бўлади. 
Асосий  воситалардан  фойдаланиш  самарадорлигини 
ифодаловчи кўрсаткичларга: Ав маҳсулдорлиги, Ав даромадлилиги, Ав 
рентабеллиги, машина ва ускуналар қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 
киради (5-жадвал).  5-жадвал 
Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар 
 
Кўрсаткичларнинг номи  Нимани ифодалаши (мазмуни)  Аниқланиш
формуласи 
1. Ав. рентабеллиги  Ав.лар ўртача қийматига
нисбатансоф фойданинг улушини
ифодалайди.  СФ*100 / Авўр, 
2. Ав. даромадлилиги  Ав. ўртача қийматига неча фоиз
даромад тўғри келишини кўрсатади  Д*100/Ав 
3.Ав.натижавийлиги
(фонд қайтими)  1 сўм Ав. ўртача қийматига қанча
миқдорда натижа-вий кўрсаткичнинг 
(сотилган маҳсулот, товар маҳсулоти,
товар обороти ва ҳ.к.) тўғри
келишини ифодалайди  Q/Авўр 
 
Самарадорлик «Эффект» тушунчасини англатади. «Эффект» лотинча 
«effectus» сўзидан келиб чиқиб, бажарилиш ,ҳаракат, деган мазмунни билдиради. 
Иқтисодиётда   «Харажатлар»,   «Ресурслар»,   «Натижа»,   «Самара»   каби   тушунчалар
ишлатилади. 
Асосий   фондлар   самарадорлигини   таҳлил   қилишда   юқорида   келтирилган
кўрсаткичлар билан бирга қуйидагиларни ҳам ишлатишни тавсия қиламиз. 
Асосий   фондларнинг   самарадорлик   кўрсаткичларини   таҳлил   қилиш   учун
бизлар 6-жадвални тузишни лозим топдик. Чунки асосий воситалар самарадорлиги
таҳлил   қилиш   ҳозирги   модернизация   шароитида   қўшимча   маблағ   сарфламасдан
кўпроқ   маҳсулот   чиқаришга,   пировард   натижада   эса   фойданинг   кўпайишига   олиб
келади.   Демак   асосий   фондлар   ҳар   бир   сўмга   қанча   маҳсулот   чиқарганлик
кўрсаткичи муҳим кўрсаткичлардан биридир.  
Келтирилган 6-жадвал маълумотларидан қуйидаги хулосаларга келинди: 
  25   -   корхонада   соф   фойданинг   2013   йилга   нисбатан   2014   йилда   -1863   минг
сўмга   камайиши   натижасида   асосий   воситаларнинг   рентабеллилиги   2013   йилдаги
1,05   %   дан   2014   йилда   0,34   %   га   камайди,   яъни   2013   йилга   нисбатан   2014   йилда
асосий воситаларнинг рентабеллилиги -0,71 га камайди. Ўзгариш суръати эса 32,16
%. Бундай кўрсаткичга асосий сабаб қилиб 2014 йилда соф фойданинг камайиши ва
асосий воситалар ҳажмининг ортишини келтириш мумкин 
6-жадвал 
Корхона асосий воситаларининг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари 
таҳлили 
(минг сўм) 
№ Кўрсаткичлар номи  2013 йил  2014 йил  Фарқи 
(+;-)  Ўзгариш
суръати, % 
Ҳажм кўрсаткичлари 
1  Соф фойда  5991  4128  -1863  68,90 
2  Сотилган маҳсулот хажми 
535185  373772  -161413  69,84 
3  Асосий воситаларнинг
ўртача қиймати  569883  1221015  651132  214,26 
Нисбий кўрсаткичлар 
4  Асосий воситаларнинг
рентабеллиги, % 
(1қ *100 : 3қ)  1,05  0,34  -0,71  32,16 
6  Асосий воситаларнинг
маҳсулдорлиги, сўм 
(2қ : 3қ)  0,94  0,31  -0,63  32,60 
Манба:  Корхона “Бухгалтерия баланси-1-сонли шакл” ва “Молиявий натижалар тўғрисидаги – 2 – сонли 
шакл”маълумотлари асосида ҳисобланди. 
 
-асосий   воситаларнинг   маҳсулдорлиги   (қайтими),   яъни   асосий   воситалар   1
сўмига   қанча   маҳсулот   сотишдан   тушган   тушум   тўғри   келишини   аниқлаш
қуйидаги   натижаларга   олиб   келди.   2013   йилда   асосий   воситалар   қайтими   0,94
сўмни   ташкил   этган   бўлса,   бу   кўрсаткич   2014   йилда   0,31   сўмни   ташкил   этган.
Бундан   кўриниб   турибдики,   корхонада   асосий   фондлар   қайтими   2013   йилга
нисбатан 2014 йилда -0,63 сўмга ёки 32,60 % ўзгарганлиги салбий ҳолатдир. 
 
5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва асосий фондлардан 
фойдаланишни яхшилаш йўллари 
  26    
Ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий
йўлларидан   бири   ─   мавжуд   асосий   ишлаб   чиқариш   фондларидан   фойдаланишни
яхшилашдир.   Асосий   ишлаб   чиқариш   фондларидан   фойдаланиш
самарадорлигининг   ошиши,   аввало,   қўшимча   капитал   маблағ   сарфламасдан   туриб
маҳсулот   (иш,   хизмат)   ҳажмини   кўпайтиришда   ўз   ифодасини   топади.   Бу
корхоналарнинг   ўз   ишлаб   чиқариш   имкониятларидан,   яъни   ишлаб   чиқариш
қувватларидан тўлиқ фойдаланишини англатади. 
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати   муайян   даврда   (йил,   смена,   кун)
корхона   тасарруфидаги   меҳнат   воситаларидан   тўлиқ   фойдаланган   ҳолда
белгиланган   ассортименда   (мумкин   бўлган)   энг   юқори   миқдорда   маҳсулот   ишлаб
чиқаришни ифодалайди. 
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати   ҳар   бир   маҳсулотнинг   табиий   ўлчов
бирликларида (тонна, метр, дона) ва қийматларида акс этиши мумкин . 
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати   етакчи   цехлар,участкалар,   шунингдек,
айрим линиялар, агрегатлар бўйича белгиланиши мумкин. 
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати,   унинг   техник   даражаси,   кадрлар
малакаси,   хом   ашёларнинг   сифати,   ишлаб   чиқарилаётган   маҳсулотларнинг
ассортименти, кадрларнинг малакасига қараб ўзгариб боради. 
Асосий   фондлар   тузилишининг   ва   техник   даражасининг   ─   маҳсулот   ишлаб
чиқаришнинг   ошишига   ҳамда   маҳсулот   таннархининг   камайишига   таъсири,
улардан фойдаланиш даражасига боғлиқ. 
Асосий   фондлардан   фойдаланиш   кўрсаткичларини   қуйидаги   уч   гуруҳга
бирлаштириш мумкин: 
• асосий   фондлардан   экстенсив   фойдаланиш   кўрсаткичлари.   Бу   кўрсаткичлар
муддат бўйича улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди; 
• асосий   фондлардан   интенсив   фойдаланиш   кўрсаткичлари.   Бу   кўрсаткичлар
уларнинг қувватидан фойдаланиш даражасини ифодалайди; 
  27   • асосий   ишлаб   чиқариш   фондларидан   интеграл   фойдаланиш   кўрсаткичлари.
Бу   кўрсаткичлар   барча   омиллар   ─   экстенсив   ва   интенсив   омиллар   таъсирини
ифодалайди. 
  Биринчи   гуруҳ   кўрсаткичларига   ускуналардан   экстенсив   фойдаланиш
коэффициенти,   ускуналардан   фойдаланишнинг   сменалилик   коэффициенти,
ускуналарнинг   иш   билан   таъминланганлик   коэффициенти,   ускуна   ишлаш   вақти
режимининг сменали коэффициенти. 
Ускунлардан   экстенсив   фойдаланиш   сменалик   коэффициенти   кўрсаткичи
билан   ҳам   тавсифланади.   Бу   кўрсаткич   кун   мобайнида,   барча   сменаларда
ишлатилган   ускуналар   миқдорини   энг   катта   сменада   ишлатиладиган   станоклар
миқдорига бўлиш билан аниқланади. 
Ускуналар   ишининг   сменалилигини   оширишнинг   асосий   йўналишлари
қуйидагилар: 
• ишчи   ўринларининг   ихтисослашганлик   даражасини   ошириш.   Бу   ишлаб
чиқаришнинг   сериялилигини   ва   ускуналарнинг   иш   билан   таъминланганлигини
оширади; 
• ишларнинг ритмлигини ошириш; 
• бекор туриб қолишларни камайтириш; 
• таъмирлаш ишларини самарали йўлга қўйиш; 
• асосий ва махсус ёрдамчи ишчилар меҳнатини механизациялаш. Бу қўшимча
ишчи   кучини   озод   қилиш   ва   уларни   огир   ёрдамчи   ишларга   ёки   учинчи   сменага
ўтказиш имконини беради. 
Ускуналарнинг   иш   билан   таъминланганлик   коэффициенти   ҳам   ускуналардан
вақт   бўйича   фойдаланишни   характерлайди.   Бу   кўрсаткич   асосий   ишлаб
чиқаришдаги   жами   машина   парклари   учун   ҳисобланади.   Бу   кўрсаткич   мавжуд
ускуналар билан барча маҳсулотларни тайёрлаш меҳнат сиғимининг, унинг ишлаш
вақти фондига нисбати сифатида аниқланади. Амалиётда ускуналарнинг иш билан
таъминланганлик   коэффициенти   сменалик   коэффициетидан   икки   баробар   (агар   2
сменали режим бўлса) ёки уч баробар (агар 3 сменали режим бўлса) кам қийматда
қабул қилади. 
  28     Ускуналар   ишининг   сменалик   кўрсаткичи   асосида   ускуна   ишлаш   вақти
режимнинг сменалик фойдаланиши коэффициенти ҳам ҳисобланади. Бу кўрсаткич
ускуналар   ишининг   сменалик   коэфициентини   ушбу   корхонада   ўрнатилган
сменанинг давомийлик вақтига бўлиш йўли билан аниқланади. 
  Олинган   натижаларни   иккинчи   гурухга   тааллуқли   бўлган,   асосий   фондлар
унумдорлиги   акс   эттирувчи   асосий   фондлардан   интенсив   фойдаланиш
кўрсаткичлари   билан   бойитиш   керак.   Буларнинг   ичида   энг   муҳим   кўрсаткич   ─
ускуналардан интенсив фойдаланиш коэффициенти кўрсаткичидир. 
  Ускуналардан   интеграл   фойдаланиш   коэффициенти   ускуналардан   экстенсив
ва   интенсив   фойдаланиш   коэффициентлари   кўпайтмаси   сифатида   аниқланади.   Бу
кўрсаткич ускуналардан фойдаланишни вақт ва қуввати бўйича тавсифлайди. 
  Асосий   фондлардан   фойдаланиш   самарадорлигини   миллий   иқтисодиёт
миқёсида   баҳолаш   қийин.   Бу   муаммонинг   ечими   маҳсулот   ишлаб   чиқаришнинг
ошишига,   аҳоли   истемолини   тўлароққондирилишига,   мамлакатда   ускуналар
балансининг   ошишига,   маҳсулот   таннархининг   камайишига,   ишлаб   чиқариш
рентабеллигининг ошишига олиб келади. 
  Асосий фондлардан нисбатан тўлароқ фойдаланиш ─ янги қувватларни жалб
қилиш   каби   эҳтиёжларнинг   камайишида   муҳим   омил   ҳисобланади.   Асосий
фондлардан   фойдаланишнинг   яхшиланиши,   уларнинг   айланиш   тезлигининг
ошганлигини ҳам билдиради. 
 Хуллас, асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий ислоҳотларнинг
муҳим   вазифаси   ҳисобланган   ─   ишлаб   чиқарилаётган   маҳсулот   сифатининг
ошиши,   рақобат   шароитида   уларнинг   тез   реализация   қилиниши   билан   ҳам
чамбарчас боғлиқ. 
  Асосий   фондлардан   самарали   фойдаланиш,   уларнинг   самарадорлигини
оширишга   таъсир   қилувчи   интенсив   ва   экстенсив   омиллардан   қанчалик   тўлиқ
фойдаланилаётганлигига   боғлиқ.   Асосий   фондлардан   фойдаланишнинг   экстенсив
ўсиши,   бир   томонидан,   календар   даврда   ускуналардан   фойдаланиш   вақтини
оширишни   тақозо   қилса,   иккинчи   томондан,   ускуналарнинг   умумий   қийматида
ишлаётган ускуналар ҳиссасини оширишни тақозо қилади. 
  29     Ускуналардан   фойдаланиш   вақтини   оширишнинг   асосий   йўналишлари
қуйидагилар: 
• смена ўртасида бўш туриб қолишларни камайтириш мақсадида ускуналарни
таъмирлаш   сифатини   ошириш,   ўз   вақтида   асосий   ишлаб   чиқаришни   ишчи   кучи
билан, хом-ашё билан, ёқилғи ва ярим фабрикатлар билан таъминлаб туриш; 
• кун   мобайнида   ускуналарнинг   бекор   туриб   қолишини   қисқартириш,
уларнинг ишини сменалик коэффициентини ошириш. 
Асосий  фондлардан  фойдаланиш   самарадорлигини  оширишнинг   асосий  йўли
ортиқча   ускуналар   миқдорини   камайтириш   ва   ўрнатилмаган   ускуналарни   ишлаб
чиқаришга тезроқ жалб этиш ҳисобланади. 
Меҳнат   воситалари   катта   қисмининг   бекор   туриши   ишлаб   чиқаришни
ўстириш   имкониятларининг   қисқаришига,   ускуналарнинг   бекордан   бекор
жисмоний   эскиришига   ва   узоқ   вақт   ишламасдан   сақланиш   натижасида,   уларнинг
яроқсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан яхши сақланган
ускуналар   ҳам   маънавий   эскириш   натижасида   жисмоний   эскирган   ускуналар
қаторига қўшилиб қолади. 
Асосий   фондлардан   фойдаланишнинг   интенсив   ўсиши   вақт   бирлигида
ускуналарнинг иш билан таъминланганлик даражасини оширишни тақозо қилади. 
Ускуналарнинг   интенсив   иш   билан   таъминланганлигини   ошириш   учун
ишлаётган   машина   ва   механизмларни   модернизациялаш,   улар   ишининг   оптимал
режимини   ўрнатиш   лозим.   Технологик   жараёнларнинг   оптимал   режимда   ишлаш
ишчилар   сони   ва   асосий   фондларни   кўпайтирмай   туриб   маҳсулот   ишлаб
чиқаришни   оширади   ва   маҳсулот   бирлигига   сарфланадиган   моддий   ресурс
харажатларни камайтиради. 
Асосий   фондардан   фойдаланиш   интенсивлигини   ошириш   қуйидагиларни
талаб   қилади:   ишлаб   чиқариш   технологияларини   ва   меҳнат   қуролларини
такомиллаштириш;   меҳнатни   илмий   ташкил   этишни   ва   бошқаришни
такомиллаштириш;   ишчиларнинг   профессионалиги   ва   билимини   ошириш;   ишлаб
чиқариш жараёнидаги нуқсонларни бартараф қилиш. 
  30   Техника   ривожланиши   ва   шу   билан   боғлиқ   равишда   жараёнларни
интенсивлаштириш   чегараланмаган.   Шунинг   учун   асосий   фондлардан
фойдаланишни интенсив ошириш имкониятлари ҳам чегараланмаган. 
Асосий   фондлардан   фойдаланиш   самарадорлигини   оширишнинг   асосий
йўлларидан   бири   унинг   тузилишини   такомиллаштириш   ҳисобланади.   Маҳсулот
ишлаб   чиқаришнинг   қанчалик   ўсиши   асосий   цехларга   боғлиқ.   Шунинг   учун
уларнинг асосий фондлар умумий қийматидаги ҳиссасини ошириш лозим. 
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ортиши маҳсулотлар фонд
сиғимининг   ошишига   олиб   келади,   лекин   бевосита   маҳсулот   ишлаб   чиқаришнинг
ортишига   олиб   келмайди.   Бироқ   ёрдамчи   ишлаб   чиқаришнинг   пропорционал
равишда   ривожланишисиз   асосий   цехлар   тўлиққувват   билан   ишлай   олмайди.
Шунинг   учун   аосий   фондларнинг   оптимал   ишлаб   чиқариш   тузилишини   аниқлаш
улардан фойдаланишни оширувчи асосий йўналиш ҳисобланади. 
Ҳозирги   шароитда,   асосий   фондлардан   фойдаланиш   самарадорлигини
оширишда   мулкни   давлат   тасарруфидан   чиқариш   ва   хусусийлаштириш   асосида
акционерлик   жамиятларини   ҳамда   бошқа   турдаги   хусусий   корхоналарни
шакллантириш   муҳим   омил   бўлиб   ҳисобланади.   Бунда   мулк   эгалари   ишлаб
чиқариш   воситаларини   бошқаришда,   асосий   фондларнинг   ишлаб   чиқариш
тузилишини   шакллантиришда,   шунингдек,   корхона   фойдасини   бошқаришда
мустақил   бўлишади.   Мавжуд   асосий   фондлардан   самарали   фойдаланишда
уларнинг масъулияти ошади. Бу мақсадли инвестициялашни оширишга ҳам ёрдам
беради. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  31    
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
 
“Давр”   МЧЖ   корхонасининг   асосий   фондлардан   фойдаланишни   яхшилаш
йўллари   муаммоларини   ўрганиш   қуйидаги   хулоса   ва   таклифларни   қилиш
имкониятини берди. 
1. Иқтисодиётнинг   эркинлаштирилиши   шароитида   асосий   фондлар   ишлаб
чиқариш   самарадорлигини   оширувчи,   иқтисодий   ўсишни   таъминловчи   барча
омиллар ичида асосий ўрин эгаллайди. 
2. Асосий   ишлаб   чиқариш   воситаларининг   ўсиши   ялпи   молиявий   натижа
ҳажмининг   ўсиши   билан   ўзаро   боғлиқдир.   Хўжаликни   тўғри   юритиш
натижасида   ялпи   молиявий   натижа   хажмининг   ўсиши   юқори   бўлади.   Шунда
фондларга бўлган талаб маҳсулот бирлиги ҳисобига камаяди. 
3. Иқтисодий   таҳлилда   корхона   рахбари   ёки   бошқарувчиси   ишлаб   чиқаришни
батафсил   ўрганиши   лозим.   Бунинг   учун   иқтисодий   кўрсаткичлар   тизимидан
фойдаланиш зарур бўлади. 
4. Корхоналарнинг   асосий   фондлари   ҳолатини   таҳлил   қилиш   –   бу   кенг
кўрсаткичлар   ёрдамида,   комплекс   усуллардан   фойдаланиб   корхоналарнинг
мавжуд   асосий   фондлари   бирлигини,   холатини,   жойлашганлиги   ва   улардан
фойдаланиш даражасини ифодалашдир. 
5. Асосий   воситаларни   ифодаловчи   кўрсаткичларни   уч   гуруҳга   бўлинади:   асосий
воситалар   ҳолатини   ифодаловчи   кўрсаткичлар;   асосий   воситалар   билан
таъминланганликни ифодаловчи  кўрсаткичлар;  асосий  воситалар
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. 
6. Корхонада асосий воситалардан самарали фойдаланиш учун қуйидаги ишларни
амалга оширишини тавсия қиламиз. 
-   корхоналарни   модернизация   қилиш,   техник   ва   техналогик   техналогик   қайта
жихозлашни   янада   жадаллаштириш,   замонавий   мослашувчан     техналогияларни
кенг жорий этиш. 
– ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва сотилаётган маҳсулот хажмининг ошириш. 
  32   – ишлаб чиқаришга банд бўлган-ходимларнинг мехнат унимдорлигини ошириш. 
– асосий воситалар алоҳида турларидан интенсиф фойдаланиш. 
– корхонанинг техникавий даражасини кутариб туриши ва бошқалар. 
  33   ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-Т.: Ўзбекистон, 2014. 
2. Ўзбекистон   Республикасининг   “Тадбиркорлик   тўғрисида”ги
қонуни.-Т.: Иқтисодиёт ва хукук дунёси, 1999. 
3. Каримов   И.   А.   Ўзбекистон   –бозор   муносабатларига   ўтишининг
ўзига хос йўли.-Т.: Ўзбекстон, 1993. 
4. Каримов   И.А.   2015   йилда   иқтисодиётимизда   туб   таркибий
ўзгаришларни   амалга   ошириш,   модернизация   ва   диверсификация
жараёнларини   изчил   давом   эттириш   ҳисобидан   хусусий   мулк   ва   хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Халқ сўзи. 
2015 йил 17 январь.  
5. Абдукаримов   Б.   А.   ва   бошқалар   Корхона   иқтисодиёти.
Дарслик .Т.: Фан ва технология, 2013. 
6. Дадабоев   Ю.,   Худойбердиева   А.   Корхона   иқтисодиёти.–
Андижон.; “Аndijon”, 2002. 
7. Пардаев М.Қ., Исроилов Б.И. Иқтисодий таҳлил. 1-қисм.-Т.: 
Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси нашриёт уйи, 2001. 
8. Пардаев М.Қ., Исроилов Б.И. Иқтисодий таҳлил. 2-қисм.-Т.: 
Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси нашриёт уйи, 2001. 
9. “Самарқанд   пахтасаноат”   ОАЖнинг   2013-2014   йиллардаги
статистик ҳисоботлари. 
Интернет сайтлари 
10. www.google.uz  
11. www.ziyonet.uz  
12. www.lex.uz     
 
 
 
  34    
 
  “Иқтисодиёт”  кафедраси  мудири 
Ш.А.Султоновга           
“Иқтисодиёт” таълим йўналиши 
3-курс,  ИК-112  гуруҳ 
талабаси Д.Хусановдан 
            
АРИЗА 
 
Менга  “Рақобатчилик шароитида корхонанинг асосий воситаларидан 
фойдаланиш самарадорлигини таъминлашнинг 
зарурияти”   мавзуси   бўйича   курс   иши   ёзишга   рухсат   беришингизни
сўрайман.  
Курс иши  “Давр” МЧЖ  корхонаси маълумотлари асосида бажарилади.
     
  Сана              Талабанинг имзоси 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  35   ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ 
«ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ 
 
 
   «ТАСДИҚЛАЙМАН» 
  Кафедра мудири  _______________  
   “__” ___________ 20__ йил 
   
«Иқтисодиёт   ва   менежмент»   факультетининг   «Иқтисодиёт»   таълим
йўналиши Ик-112 гуруҳ талабаси  Д.Хусанов га 
 
КУРС ИШИ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ 
1.Курс иши мавзуси : “Рақобатчилик шароитида корхонанинг асосий 
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашнинг зарурияти” 
2. Курс иши буйича бирламчи маълумотлар:  Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишлари, мавзуга оид 
дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, интернет сайтлари ҳамда статистик 
маълумотлар. 
3. Курс иши режаси ва бажарилиш муддатлари: 
№  Курс иши   бўлимлари номи  Бажарилиш
муддатлари 
Кириш 
1  Асосий   фондларнинг   иқтисодий   моҳияти   ва   уларнинг
корхона фаолиятидаги ўрни   06.11-15.11.2014  
2  Асосий фондларнинг турлари ва таркиби 
16.11-25.11.2014  
3  Асосий фондларни ба  олаш, эскириши ва таъмирлаш 
йўллари   26.11-30.11.2014 
4  “Давр” МЧЖ асосий воситаларининг таҳлили 
01.12.-10.12.2014 
5  Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   қуввати   ва   асосий
фондлардан фойдаланишни яхшилаш йўллари  11.12.-20.12.2014 
Хулоса ва таклифлар  21.12-25.12.2014 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  21.12-25.12.2014 
Иловалар  21.12-25.12.2014 
  36   Топшириқ берилган сана:  “__” _________ 20__ йил 
Тугаган курс ишини топшириш муддати:  “__” _________ 20__ йил 
Курс иши рахбари:  _______________  _____________________ 
     имзо       Ф.И.Ш. 
     
Топшириқни олдим:  ________________  _____________________ 
     имзо       Ф.И.Ш. 
 
  37