Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Радиотўлқинларни узатиш ва қабул қилишни ўрганиш

Купить
РАДИОТЎЛҚИНЛАРНИ УЗАТИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ НИ ЎРГАНИШ 1 Кириш I-БОБ . РАДИО ТЎЛҚИНЛАРИНИ ХАРАКТЕРЛОВЧИ АСОСИЙ ФИЗИК КАТТАЛИКЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ . 1.1-§ Электромагнит тўлқинларнинг кашф этилиш тарихи ва физикавий асослари 1.2-§ Радиотўлқинларини узатиш ва қабул қилишнинг таркибий схемаси 1.3 § Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва радиотўлқинларнинг диапазонлари ҳамда хоссалари 1.4- § Радиотўлқинларига оид тушунчаларнинг физика ўқув дастури ва дарсликлардаги ҳолати II. БОБ ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАДИОТЎЛҚИНЛАРГА ДОИР ТУШУНЧАЛАРНИНГ ШАКЛЛАНТИРИШ. 2.-1. § Ўқувчиларда радиотўлқинларнинг тарқалишига таъсир кўрсатувчи омилларни шакллантириш. 2.-2. § Радиотўлқинларнинг тарқалишига доир тушунчаларнинг шакллантириш йўллари. 2.3-§ Ўқувчиларнинг «радиотўлқинларни тарқалиши қабул қилиши » га оид билимларини ўзлаштиришини тажриба с инов натижалари. Хулоса. Фойд КИРИШ - Электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш. Иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини янада кучайтириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш кўп жиҳатдан бизнинг мавжуд ресурслардан, биринчи навбатда, электр ва энергия ресурсларидан қанчалик тежамли фойдалана олишимизга боғлиқдир. И. Каримов Ҳозирги замон саноатини, халқ хўжалигини, маиший хизматни радиоэлектрон аппаратларсиз, ҳисоблаш техникасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда бўлажак физика, астрономия ўқитувчиларини тайёрлашда электротехника, радиотехника, радиоэлек- троника, автоматика, ҳисоблаш техникаси каби фанлар муҳим аҳамият касб этади. Бундай кадрларни тайёрлашда ўрта мактаб, академик лицей, касб- ҳун Радиотўлқинларининг кенг миқёсда қўлланилиши ўқувчиларда радиотўлқинларини ҳосил қилувчи занжир элементлари, қурилмалари тўғрисида фикрлаш қобилиятини шаклланишида улкан аҳамият касб этади. Радиотўлқинларига оид тушунчаларни ўқувчиларга фақат физика курсидан чуқур билим бериш орқали амалга ошириш мумкинлиги сир эмас. Физика курсининг ҳар бир мавзусини, шу жумладан, ўрта махсус таълим тизимида «радиотўлқинларининг тарқалиши» мавзусини ўтишда ўқитувчи шундай методни қўллаши керакки, бунда ўқувчилар ўрганилаётган ҳодисани кўз олдиларига келтирсинлар, шундагина улар шу мавзуга доир асосий қонунлар ҳақида етарлича билимга эга бўлишлари мумкин. Бу эса ўқитувчидан дарс материалларини оғзаки баён этиш билан бир қаторда шу мавзуга доир тажрибалар ўтказишни ҳам тақозо қилади. Радиотўлқинларининг та Шунинг учун ушбу муаммони ўрганиш ва қисман методик кўрсатмалар бериш фойдадан холи эмас деб айта оламиз. Ишнинг амалий аҳамияти. Шундан иборатки, ишлаб чиқилган қоида ва методик тушунтиришлар ўрта махсус таълим тизимида амалий физика характерини очиб беради. Хусусан келажакда дастур ва дарсликлар яратишда ҳамда ҳозирданоқ дарс ўтиш жараёнида фойдаланиш учун асос бўлади. Радиотўлқинларини чуқурроқ ўрганиш фақатгина ўрта махсус таълим тизимида эмас балки физика, астраномия ва касб таълими факультетлари талабалари учун зарур бўлиб, бу таълимни узлуксизлигини таъминлайди . Ушбу муаммоларни ўрганиш орқали : 1. радиотўлқинлар вазифаси, унинг туркумланишларига оид билимларни ўзлаштириши; 2. радиотўлқинлари нинг параметрларини аниқлаш . 3. Тебраниш контурларида юзага келадиган к учланиш ва токлар I -БОБ . РАДИО ТЎЛҚИНЛАРИНИ ХАРАКТЕРЛОВЧИ АСОСИЙ ФИЗИК КАТТАЛИКЛАРНИНГ ТА Ҳ ЛИЛИ . 1. 1-§ Электромагнит тўлқинларнинг кашф этилиш тарихи ва физикавий асослари Электромагнит тўлқинлари ҳақида асосий маълумотлар Физикада туб бурилиш 1831 йилда Фарадей томонидан электромагнит индукция ҳодисасини кашф этиши билан бошланди. Бу билан Фарадей материянинг махсус шакли бўлган электромагнит майдон хоссалари ва табиати ҳақидаги қонунларга асос солди. XIX асрнинг охирига келиб,эса жуда узоқ масофаларга қувватини унча заифлаштирмаган ҳолда тарқала оладиган кўзга кўринмас электромагнит тўлқинларининг хоссалари кашф этилди ва ўрганилди. Бу тўлқинлар радиотўлқинлар деб аталди. ХIX асрнинг иккинчи ярмида инглиз олими Максвелл электромагнит ҳодисаларни ўрганиш билан классик электродинамикага якун ясади. Шун Назария Назария ва математик модел Тажриба 7 Амалий тадбиқ майдонини вужудга келтиради, деган ғоят муҳим хулоса бор. Электромагнит индукция қонуни тескари боғланишни белгилайди деб ҳисобланилса, у ҳолда ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари ҳамиша биргаликда мавжуд бўлиб, бир-бирларига муайян миқдорий нисбатда боғлангандир. Ўзгарувчан электр майдони ўзгарувчан магнит майдонини вужудга келтиради, ўзгарувчан магнит майдони эса ўзгарувчан электр майдонни вужудга келтиради. 8 9 Жадал ҳаракатланувчи эркин электронлар ҳам электромагнит тўлқинларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Эркин электронларнинг ҳаракатини тезлаштириш учун сарфланадиган иш қисман электромагнит нурлари энергиясига ҳам айланади. Электронларнинг бир йўналишда узоқ вақт тез ҳаракат қилишига амалда эришиб бўлмайди, шунинг учун бир йўналишдаги тезланишни секин ҳаракат билан, яъни қарама-қарши йўналишдаги тезланиш билан алмаштиришга тўғри келади. Бундай цикл кўп марта қайтарилиши мумкин. Бунга бирон ўтказгични ўзгарувчан э.ю.к. манбаи зажимларига улаш йўли билан эришиш мумкин. Э.ю.к. таъсирида ўтказгичнинг эркин электронлари тебранмай ҳаракат қила бошлаб, атрофдаги бўшлиқда электромагнит тўлқинларнинг тарқалишини вужудга келтиради. Ўзгарувчан э.ю.к манбаи энергиясини электромагнит тўқинлари энергиясига а Антеннадаги электронларнинг тебраниши Т даври билан даврий ўзгарувчи э.ю.к манбаи орқали ҳосил қилинади. Агар маълум t o моментда антеннадаги электромагнит майдонининг оний қиммати максимал катталикда бўлса, t вақт ўтгандан кейин ҳам у шундай катталикка эга бўлади. Дастлабки моментда антеннада бўлган электромагнит майдони t вақт мобайнида қуйидаги масофага силжийди;  t . Бўшлиқнинг икки нуқтаси орасидаги (майдоннинг фаз а си бир хил бўлади) энг кичик масофа тўлқин узунлиги деб аталади. Тенгламанинг ифодасидан, тўлқин узунлиги  антеннадаги электронларнинг тарқалиш тезлиги ва тебраниш даврига боғлиқдир. Ток частотаси  бўлганлигидан, тўлқин узунлиги қуйидагича бўлади:     Максвелл назарияси ва тажрибаларига асосланиб, электромагнит тўлқинлари кўндаланг типдаги тўлқинлардан иборат 1.Радиотўлқинларнинг хусусиятлари ва характеристикалари Радиотўлқин сигнални (ахборотни) бирон бир масофага симсиз узатиш учун хизмат қиладиган электромагнит тўлқинидир. Радиотўлқинлар антеннада юқори частоталар токлар ёрдамида ҳосил қилинади. Радиотўлқинларда ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари ўзаро жипс боғланган ҳолда электромагнит тўлқинларни ҳосил қилади. Эркин фазода яна бир жинсли изотроп ютилмайдиган муҳитда диэлектрик киритувчанлик 9 0 10 36 1      ф/м ва магнит киритувчанлик  0 =4  10 -7 гн/м бўлиб, муҳитнинг ҳосил йўналишларида ўзгармасдир. Солиштирма электр ўтказувчанлик G=0, радиотўлқинлар С=3  10 8 м/сек=300000 км/сек аниқроғи С=2,99786  10 8 м/с тезлик билан тарқалади. Муҳитнинг нисбий диэлектрик  ва магнит  киритувчанлигида радиотўлқинларни тарқалиш тезлиги Радиотўлқинларини ер атмосферада тарқалишида (ер ва атмосферани таъсирини ҳисобга оладиган бўлсак) атмосферани бир жинсли тўлқин ютмайдиган муҳит сифатида қабул қилиб  =с тенг деб олиш мумкин. Тебраниш частотаси (даври)-бу электромагнит майдон майдони тебранишлари бўлиб, уйғотувчи манба юқори частотали генератор частотаси билан аниқланади. У агар ўтказувчи ва қабул қилувчи қурилмалар бир- бирига нисбатан силжитилмаса радиотўлқинларни тарқалиш жараёнида ўзгармайди. Агар узатувчи ёки қабул қилувчи ёки иккаласи ҳам бир-бирига нисбатан кўчирилса (До п лер эффектига кўра) қабул қилинаётган сигнал частотаси, узатувчи қурилма сигналига нисбатан силжийди. Бу ҳолатда узатувчи ва қабул қилувчи яқинлаштирилса частота кучаяди, узоқлашганда бошлангич частота  қараганда v f F r Д  катталикка камаяди Тўлқин узунлиги (  ) бир хил фазада тебранаётган тўлқинларни икки нуқталари орасидаги масофадир. Агар радиотўлқин ва муҳитни электр параметрлари манбаи тақсимоти (нурлатгичлар) маълум бўлса, бу манбалар ёрдамида ҳосил қилинаётган э/м майдон радиотўлқинларни тарқатишда Максвелл тенгламаси ёрдамида аниқланади. Бундай ҳолда э/м майдон икки вектор электр майдони     м а ва магнит майдони кучланганлиги      м а билан характерланади. Берилган нуқтадаги радиотўлқинларининг йўналиши ва оқим қувватининг зичлиги     2м вт S Пойтинг вектори ёрдамида аниқланади. Муҳитнинг S=[E  H] нурлатгичдан етарлича узоқ масофаларида  120 H Е (Ом) муносабат ўринли бўлади. Бу муносабатга эркин муҳитнинг тўлқин қаршилиги деб аталади. 1.2-§ Радиотўлқинларини узатиш ва қабул қилишнинг таркибий с Бундай тебранишлар узунлиги 4000 дан 100 километрга қадар борадиган тўлқинларни вужудга келтиришини осонгина аниқлаш мумкин. Антенналар эса ўлчами тўлқин узунлиги билан бирхил бўлгандагина электромагнит тўлқинларни эффектив равишда тарқата олиши мумкин. Шунинг учун ҳам тебранишларни бундай узун тўлқинларда амалда узатиб бўлмайди. Узунлиги бир неча юз метрдан ошмайдиган антенналар қуриш мумкин эканлиги ҳисобга олинса, у ҳолда узунлиги бир неча километрдан ошмайдиган тўлқинлардан фойдаланиб радиоалоқа қилиш мумкин эканлиги ўз-ўзидан маълум бўлиб қолади. Бундай электромагнит тўлқинлари частотаси товуш тебранишининг частотасидан кўп марта ошиқ бўлган тебранишлар ёрдамида вужудга келтирилади. Товуш частотаси тебранишларини ёки шартли сигналларни уларнинг ёрдами билан юбориш учун юқори частота т Расмда юборилаётган товуш сигнали ва амплитудали - модуляцияланган тебранишлар графиги келтирилган; бундай тебранишлар узатилаётган сигнал қонунига кўра, юқори частота тебранишлари амплитудасини ўзгартириш йўли билан ҳосил қилинади. Шундай қилиб, ҳар қандай радио тўлқин узатувчи қурилма уч асосий элементдан: ўзгарувчан э.ю.к. генератори , модуляция рўй берадиган асбоб ва антенна дан ташкил топиши керак. Қабул қилувчи пунктда электромагнит тўлқинлари энергиясини электр тебранишлар энергиясига айлантирувчи қурилма, яъни қабул қилувчи антенна бўлиши керак. Қабул қилувчи пунктдаги антеннага ҳар хил частоталар билан ишлайдиган узатувчи қурилмалар тарқатган электромагнит 16 тўлқинлари келади. Фақат бир станциянинг сигналларини қабул қилиш учун турли частота тебранишларидан керакли радиостанция юбораётган тебранишларнигина ажратиб оладиган, яъни танлайдиган қурилма бўлиши лозим. Бу вазифани ҳал қилишда қабул қилувчи радиостанция частотасига созлаб қўйиладиган контурлардан фойдаланилади. Юқори частота тебранишлари контур ёрдами билан ажратиб олинади ва улардан узатувчи қурилмадаги тебранишлар модуляцияси қонунига мувофиқ ўзгарадиган ток ёки кучланишларини олиш керак. Бу вазифани ҳал қилиш учун қабул қилувчи қурилмада махсус қурилма бўлиши керак. Бу қурилма детектор деб аталади. Ниҳоят, ажратиб олинган сигнал айрим охирги қурилмага берилиши лозим, бу қурилма сигнални ёзиб олади ёки одамнинг уни товуш ёҳуд ёруғлик кўринишида қабул қилишига имкон беради.. Шундай қ 1.-3 § Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва радиотўлқинларнинг диапазонлари ҳамда хоссалари Радиотўлқинларнинг диапазони 1 мм дан 30000 м гача чўзилган бўлади. Тарқалиш хусусиятларига қараб қисмларга бўлинади ва ҳар бир диапазонга ном берилади. Радиотўлқинларнинг частоталарида фарқ бўлишига қарамасдан улар қуйидагилардан иборат бўлган бир қанча умумий хоссаларга эга. 1.Бир жинсли муҳитларда радиотўлқинлар тўғри чизиқли тарқалади. 2.Сийраклашга муҳит (коинот) ва ҳавода радиотўлқинларнинг тарқалиши 3  10 8 м/с га яқин. 3. Радиотўлқинларнинг муҳитда тарқалиши энергиянинг ютилиши ва сочилиши билан рўй беради. Ютилиш ва сочилиш даражаси муҳит ва радиотўлқинларнинг параметрларига боғлиқ. 4.бир жинсли бўлмаган муҳитда радиотўлқин нурларининг тарқалиш механизми етарлича ўзгариб боради. Унинг траектори Юқоридаги расмда ҳар хил синдириш коэффициентига эга бўлган муҳитнинг бўлиниш чегарасида радионур траекториясининг ўзгариши кўрсатилган. 5. Радиотўлқин энергияси қисман ток ўтказувчан юзлардан қайтарилади ва орқага қайтиб кетади. Санаб ўтилганлардан ташқари, радиотўлқин интерференция, дифракция ва бошқа хусусиятларга ҳам эга. Ер шари яқинидаги фазонинг тузилиши .Ер атмосфераси деб аталувчи, ҳаво қобиғи билан ўраб олинган Ер шарининг атрофи радиотўлқинларнинг тарқалишида катта роль ўйнайди. Бу қобиқ 20000 км баландликкача чўзилади ва Ернинг ўз ўқи, шунингдек, Қуёш атрофида айланишда биргаликда иштирок этади. Атмосферанинг тузилиши ҳақидаги аниқ ва билвосита маълумотлар уни бир қатор областларга бўлиш имконини беради. Шу областлар чегарасида ундаги химиявий таркиб, температура, электр заррач Атмосферанинг пастки қатламлари яхши аралашган газлар аралашмасидан-азот, кислород, аргон, карбонат ангидрид, гелий ва бошқа газлардан иборат. Баландлик ортиши билан сийраклана борувчи атмосфера ҳавоси таркибида газлардан ташқари қаттиқ ва суюқ заррачалар-сув буғлари, метеор чанглари ва бошқалар бўлади. Радиотўлқинларнинг тарқалиш шароити бўйича атмосфера уч областга бўлинади: тропосфера, стратосфера ва ионосфера. Тропосфера-оз миқдорда сув буғлари, чанглар, тутунлар ва шунга ўхшаш нарсаларга эга бўлган, юқори концентрацияли яхши аралаштарилган газлар аралашмасидан иборат, яъни уни етарлича кам концентрацияга эга бўлган, эркин электр зарядли бир жинсли бўлмаган қатламли диэлектрик муҳит сифатида тасаввур қилиш мумкин. Тропосферадаги радиотўлқин траекторияси катта радиусли эгриликка эга бўл Бутун ионосфера ионлашган заррачалар концентрациясига қараб, уч сатҳга ажратилади: «Д», «Е», « Ғ ». Қатламларнинг электрон зичлик характеристикаси қуйидаги расмда келтирилган. Ионосферани тадқиқ қилиш натижаларини таҳлил қилиш шуларни кўрсатади: 1) ионосферанинг диэлектрик сингдирувчанлиги атмосфера пастки қатламларига нисбатан кам; 2) ионосфера дисперсловчи муҳитдан иборатдир, яъни унинг диэлектрик сингдирувчанлиги 10 3 Гц частоталарда рўй бера бошлайди; 3) унинг сингдирувчанлиги баландлик ўзгариши билан ўзгаради. «Д» қатлам ва «Е» қатламнинг пастки қисми энг кўп ўтказувчанликка эга; 4) радиотўлқинлар энергиясининг ютилиши 30 мГц дан юқори частоталарда кучли рўй беради; 5) ионосферани, диэлектрик сингдирувчанлик градиенти dh d   0 бўлган қатлам - бир жинсли бўлмаган ярим ўтказгичли сфе қатлам структурали фазода тарқалаётган радиотўлқин нурининг траекторияси кўрсатилган. Турли узунликдаги радиотўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари 1) Узун тўлқинлар (  ДВ =2000 ... 840 м). Узун тўлқинларда (ДВ - длинные волны) радиоэшиттириш станциялари ўз ишини олиб борадилар, махсус радиосигналлар узатилади: вақт сигнали, метеомаълумотлар берилади ва радиомаяклар ишлайди. Кундузи узун тўлқинларнинг тўлқин фронти ионосферанинг «Д» қатламининг пастки қисмига исталган бурчак билан тушганда ҳам уларнинг қайтишлари учун ионизация даражаси етарли бўлади.. 22 Узун тўлқинлар атмосферанинг остки қатламига кундузи қайтадилар, аммо бунда улар энергиянинг кўп қисмини қатламда электр зарядларини қўзғатиш процессига йўқотадилар ва ерга қайтган нур кучсизланган бўлади. Кундуз куни узоқ масофалар билан узун тўлқинларда алоқа ўрнатишни дифракция хоссасига эга бўлган сиртдаги нурлар билан амалга ошириш мумкин. Сутканинг тунги вақтида ионосфера «Д» қатламининг ионизация сатҳи, Қуёш нурланиши йўқлиги туфайли пасаяди, шунинг учун қайтган тўлқинлар энергияси, тўлқинлар узоқ станциядан келаётган бўлса ҳам қабул қилишга етарли бўлади. 23 2) Ўрта тўлқинлар (  СВ = 840 ... 200 м). ўрта тўлқинларда (СВ-средние волны) радиоэшиттириш, радионавигация қурилмалари, денгиз савдо флоти кемаларининг радиолиниялари, ташкилотлар радиоалоқаси ўз ишини олиб боради. Ўрта тўлқинларни қайтариш учун «Д» ионизация қатлами доим етарли эмас. Улар бир оз синиб, ионосферанинг «Е» қатламига киради. «Е» қатлам зарядларнинг кундузги концентрацияси ўрта тўлқинларнинг қайтиши ва атмосферанинг остки қатламига етиб келиши учун етарлидир. Шу вақтнинг ичида ўрта тўлқинлар «Д» ва «Е» қатламларда икки марта энергия ютилишига учрайдилар ва улар ҳам кучсизланиб қайтадилар. Кундузи яқин оралиқдаги радиоалоқани ўрта тўлқинларда сиртдаги нур билан амалга ошириш мумкин б). Қуёш ботгандан сўнг ва айниқса тунда, узун ва ўрта тўлқинлар диапазонида ишловчи родиостан Қисқа тўлқинлар узатувчи радиостанциядан сиртидаги (ер сирти бўйича) ва фазодаги нурлар билан тарқалади. Аммо ер сиртига яқин жойда бу тўлқинлар энергиясининг ютилиши кўп бўлади ва тўлқин узунлиги кўпайиши билан янада ортади, чунки уларнинг узунликлари йўлда учраган тўсиқлар: қирлар, тоғлар, металл конструкциялар ва шу кабиларнинг ўлчамларига боғлиқ бўлиб қолади. Демак, КВ даги радиоалоқа амалий жиҳатдан ионосферадан қайтиш билан амалга оширилади. Ионосферанинг нормал шароитида қисқа тўлқинлар энергиясини қайтариш учун «Р» қатлам соҳаси асосий бўлиб ҳисобланади, пастда жойлашган «Д» ва «Е» қатламлар баъзи ютилиш ва сингдиришни ҳосил қилади. Радиоқабул қилиш аппаратининг сезгирлиги узоқдаги радиостанцияларни ҳам кундузи нормал қабул қилишни таъминлайди. Лекин қисқа тўлқинларнинг сўниш ҳодис 4) Ультрақисқа тўлқинлар (  укв = 1 ... 10 м). Ультрақисқа тўлқинлар (УКВ - ультракороткие волны) радиоэшиттириш, телевизион, радиолокация, радиоҳаваскорлар радиостанциялари ишлайди, радиореле, яқин радионавигацион ва узоқ космик радиоалоқалар амалга оширилади. Иносферанинг ионизация сатҳи УКВ ни тўлиқ сингдириш учун етарли эмас. УКВ энергиясини сиртдаги нурлар билан қабул қилиш мумкин. Метеор чанглари, тропосферанинг катта намликка эга бўлган областлари ва шунга ўхшашлар томонидан ҳосил қилинган локаллашган (белгиланган аниқ) бир жинсли бўлмаган диэлектрик сингдирувчанликли (спорадик Е s қатламлари), қатламлардан УКВ энергияси сочилиши туфайли юзага келган қисқа муддатли «ўта узоқ» алоқаларни УКВ ларда баъзан кузатиш мумкин. Лекин УКВ асосидаги «ердаги» алоқанинг асосий кўриниши бўлиб, ҳ 1.4- § Радиотўлқинларини оид тушунчаларнинг физика ўқув дастури ва дарсликлардаги ҳолати Ўрта умумтаълим мактабларида физика фанининг асосий мақсади ўқувчиларни теварак-атрофдаги физик ҳодисалар ва уларнинг моҳияти ҳақида мантиқий фикрлашга ўргатишдан, ижтимоий ҳаётлари учун зарурий физикавий билим ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га таълим тизимининг қайта ислоҳ қилиниши умумий ўрта таълимнинг 9 йиллик қилиб белгиланиши ҳозирча умумий ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим тизимида физикани ўқитишнинг янги методикасини қайта ишланишини тақозо этди. Шунинг учун ушбу битирув ишимни шу мавзуда бошладим ва шу мақсадда «Радиотўлқинларининг тақалиши »ни ўрганиш ҳажмини Давлат таълим стандарти, дастурлар ва дарсликларда берилишини таҳлил қилиб чиқдим. Г.Я. 2. Тўлқинни характерловчи асосий тушунча ва катталиклар. 3. Тулқинлар босими 4. Радиоузатишнинг физик асослари. 5. радиоқабулнинг физик асослари . 6. Телевидениянинг физик физик асослари . 7. Радиолокация ҳақида тушунча . 8. Радиоалоқа ва телевидениянинг ривожланиши каби мавзулар баён қилинган. Профессор Д.Ш.Шодиев, доцентлар А.Баҳромов ва С.Ёқубовлар томонидан ёзилган 1999 йилдаги физика ўқув дастур лар ида ўрта мактаб ва академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари учун « Радиотўлқинларини тарқалишига » оид қуйидаги билимларни ўрганиш мўлжалланган. 1. Электромагнит тўлқинлар шкаласи, . 2. Радиотўлқинлар . 3. Радиоалоқанинг физик асослари . 4. Радиоалоқа принципи . А.Г.Ғаниев, А.К. Авлоқулов, Г.А. Алмардоновалар томонидан физика фани чуқур ўргатиладиган академик лицей ва касб -хунар коллежл Турли йилларда чоп этилган дарсликлар, ҳар хил ўқув дастурларини таҳлил этиш натижасида қуйидаги хулосага келдик: Турли йилларда чоп этилган дарсликлар, ҳар хил ўқув дастурларини таҳлил этиш натижасида қуйидаги хулосага келдик: 1.Ўқув дастурларида «Радиотўлқинларини тарқалиши » мавзусини ўрганишга кам вақт ажратилган ёки электромагнит тўлқинлар заминида баён этиш кўзда тутилган. 2.Радиотулқинларининг тарқалишига оид материаллар М.Г.Мякишев ва Б.Б.Буховцев томонидан ёзилган XI-синф дарслигида қисман ёритилган бўлса, Н.М.Шахмаев, С.Н.Шахмаев ва Д.Ш.Шодиев лар томонидан ёзилган 11 синф дарслида қисман умуман ёритилмаган бўлиб,ўаётий заруриятга айланган ва фундаментал физик асосларга таянувчи радиотўлқинлар ҳақида ўрта махсус таълим талабалари тўлиқ билимга эга бўлмайдилар. II. БОБ ЎРТА МАХСУС радиотўлқин майдонининг кучланганлигини заифлаштиради. Бундан ташқари, радиотўлқинларнинг тарқалиши шароити ер сиртининг хоссаларига; унинг диэлектрик кирувчанлигига ва ўтказувчанлигига ҳамда рельефига боғлиқ бўлади. Мана шу факторларнинг ҳаммаси турлича узунликдаги радиотўлқинларнинг тарқалишига ҳар хил таъсир кўрсатади. Радиоэлектр алоқаси билан шуғулланувчи Халқаро консультатив қумитанинг қарорига кўра, радиотўлқинларнинг бутун спектри тарқалиш хоссаларига мувофиқ диапазонларга бўлинган. Диапоза н номи Частота си Тўлқин узунлиги Асосий қўлланиш соҳаси Мириаметрли ( ўта узун ) тўлқинлар 3 кГц -30 кГц 100 км -10 км Махсус алоқа. Сув ости кемалар билан алоқада Километрли (узун) тўлқинлар 30 кГц -300 кГц 10 км -1 км Радиоэшиттириш,Радионавигац ия. Гектометрли (ўрта) тўлқинлар 300 кГц - 3 МГ Децимиллиметрли тўлқинлар 300 ГГц -3 ТГц 1-0,1 мм Космик алоқада Узун инфрақизил тўлқинлар 3 ТГц - 30 ТГц 0,1мм-10 мкм ИК - локация, ало қ ада Қисқа инфрақизил тўлқинлар 30 ТГц -300 ТГц 10-1 мкм ИК - локация, физикавий изланиш ва тад қиқотларда Инфрақизил тўлқинга яқин ультра бинафша 300 ТГц -3000 ТГц 1 мкм-100 А 0 Алоқада қўлланиладиган оптик қурилмаларда Бироқ амалда радиотўлқинларни диапазонларга ажратишнинг бир оз бошқачароқ хили кенг тарқалган: Радиоэшиттиришда 600-3000 м атрофидаги тўлқинлар узун тўлқинлар, 100-600 м атрофидаги тўлқинлар, ўрта тўлқинлар, 10-100 м атрофидаги тўлқинлар, қисқа тўлқинлар, 1-10 м атрофидаги тўлқинлар, ультрақисқа тўлқинлар, деб, 0,1 дан 1 м гача бўлган дециметрли тўлқинлар, 0,01 дан 0,1 гача бўлган тўлқинлар сантиметрли тўлқинлар ва 0,001 м дан 0,01м гача Йўлалмаган тўлқин тарқатгич қуввати Р  ва масофа r бўлганда, ясси «ер» сиртининг қабул қилиш пунктида майдон кучланганлиги қуйидагича бўлади.  êì âò r ð ÌÌÊÂ Å    9500 Ясси «ер» устидаги ярим сфера сирти радиус квадратига пропорционал, шунинг учун тўлқин фронти сирт бирлигига тўғри келадиган тўлқин қуввати радиус квадратига тескари пропорционал равишда камаяди, қувватнинг ўз навбатида майдон кучланганлигига пропорционал эканлиги назарда тутилса, мазкур формуланинг келиб чиқиши тушунарли бўлади. Масалан, тўлқин тарқатиш қуввати Р  =9вт ва 300 км масофада идеал тарқалиш шароитида майдоннинг кучланганлиги бундай бўлади м мкв Е 95 300 9 9500   Радиотўлқинлар тарқалиш реал шароитини ҳисобга олиш унга муҳим тузатишлар киритилишини талаб этади. Шу билан бирга бундай тузатишлар тур температура турлича тақсимланади. Температуранинг бирдай бўлмаслиги туфайли, ўтувчи радиотўлқинларининг энергияси сочилади. Температуранинг пасайиши тўхтайдиган баландлик тропосфера чегараси ҳисобланади. Бундан ташқари баланд қатламлар стратосфера деб аталади. Бу ном ҳозирги тушунчаларга етарли аниқ жавоб бера олмайди. Тропосфера билан стратосфера чегарасида температура қарийб -50 0 бўлади. Бундан юқорида температура кўтарила бориб, 60 км чамаси баландликда +80 0 га қадар етади, сўнгра яна -40 0 гача пасаяди ва яна 150 км дан юқори баландликда тахминан + 600 0 га қадар кўтарилади. «Стратосфера» деган номнинг ўзи ҳам атмосфера юқори қатламларининг қатламли эканлигини билдиради. 100-130 км чамаси баландликда кислород (О 2 ) қатлами бошланади, сўнгра азот ( N 2 ) қатлами келади, ундан юқорида 2.-2. § Радиотўлқинларнинг узатш ва қабул қилишга доир тушунчаларнинг шакллантириш йўллари. 1.Электромагнит тўлқинларнинг қайтиши. Тўлқинларнинг тўсиқлардан қайтиши-уларнинг табиатига боғлиқ бўлмаган умумий хусусиятдир. Электромагнит тўлқинлар ҳам тўсиқлардан қайтади. Электромагнит тўлқинларнинг хоссаларини экспериментал ўрганиш учун тўлқин узунлиги 3см бўлган электромагнит тўлқинлар генератори ва приёмнигидан йиғилган қуйидаги расмдан фойдаланамиз. Генератор ва приёмник рупорли антеннага эга, рупорлар электромагнит тўлқинларни аниқ йўналиш бўйича тарқатиш ва қабул қилишни таъминлайди. Қабул қилинган тебранишлар тўлқинланади ва кучайтирилгандан сўнг электромагнит тўлқинлар индикатори ҳисобланувчи вольтметрга юборилади. Юқори частотали генератор ва приёмникни - а расмда кўрсатилгани- дек жо тўлқинлар металл пластинкадан қайтар экан, шунга ўхшаш ёруғлик тўлқинлари ҳам металл тўсиқдан қайтади. Бинобарин, икки муҳит чегарасида тушувчи тўлқин иккига-қайтувчи ва ўтиб кетувчи тўлқинларга ажралади. Муҳими шундаки, ўтиб кетувчи тўлқин йўналиши, тушувчи тўлқин йўналишидан бошқача бўлади, яъни ўтиб кетувчи тўлқин синади. Барча турдаги тўлқинлар, уларнинг табиатидан қатъий назар, икки муҳит чегарасидан ўтишда синади. Электромагнит тўлқинларнинг синишини кузатиш учун - a расмда тасвирланган қурилмани йиғамиз. Генераторни улаб, приёмник электромагнит тўлқинларни қабул қилмаётганини кўрамиз. Бунинг сабабини тушунтириш осон: руборли антеннадан нурланувчи тўлқинлар приёмник антеннасининг ёнидан ўтиб кетади. Генератор ва приёмник оралиғига парафин ёки қаттиқ смолан ясалган тўғри бурчакли приз 2.Товуш тўлқинлари интерференцияси. Товуш тўлқинлари интерференциясини кузатиш учун қуйидаги расмда тасвирланган қурилмани йиғамиз. Радиокарнайлардан бирини улаб, вол ь тметр стрелкасининг оғиш бурчагини белгилаб оламиз. Биринчи радиокарнайни ўчириб, иккинчисини улаймиз. Вол ь тметрнинг стрелкаси яна биринчи ҳолдагидек бурчакка оғади. ҳ ар иккала радиокарнай уланганда вол ь тметр стрелкаси ё олдинги ҳоллардагига қараганда каттароқ, ё кичикроқ бурчакка оғади. Вол ь тметрнинг кўрсатишлари натижавий тебранишлар амплитудасига пропорционал бўлгани сабабли, тажриба товуш тўлқинларининг интерференцияси юз берганлигини кўрсатади, дейиш мумкин. 36 3.Электромагнит тўлқинлар интерференцияси. Электромагнит тўлқинлар интерференциясини кузатиш учун иккита бир хил частотали синусоидал тўлқинлар манбаи бўлиши керак. Товуш тўлқинлари ҳолида, юқоридаги тажрибада баён этилганидек, бундай манбалар сифатида битта генераторга уланган иккита радиокарнай хизмат қилади. Электромагнит тўлқинлар интерференциясини кузатиш учун ҳам ана шундай усулни қўллаш, яъни битта генераторга иккита нурланувчи антенналарни улаш мумкин. Аммо амалда бошқа усул-битта манбадан чиқувчи тўлқинлар дастасини иккига ажратиш усули қулайроқ экан. 4.Электромагнит тўлқинлар дифракцияси. Электромагнит тўлқинлар дифракциясини кузатиш учун ўта юқори частотали генераторнинг руборли антеннасидан 1 метрча масофага алюминий дискни жойлаштирамиз. Чиқиш клеммаларига волтметр уланган ку беради. Алюминий дискни ораларида кенглиги 4-5см бўлган тирқиш ҳосил қилиб жойлаштирилган иккита пластинка билан, қабул қилувчи дипол антеннани эса рупорли антенна билан алмаштирамиз. б) Электромагнит тўлқинларининг тирқишдан утишда ҳосил бўладиган дифракциясини текшириш Қабул қилувчи антеннани бу пластинкалар орқасида, тирқиш ўқига перпендикуляр ҳолда кўндалангига ҳаракатлантириб, шуни кўрамизки, аввал бироз оғган волтметр стрелкаси қабул қилувчи антеннанинг кейинги ҳаракати давомида катта бурчакка оғади, сўнгра нол ҳолатга қайтади, бундан кейин яна катта бўлмаган бурчакка оғади. Тажриба электромагнит тўлқинларнинг тирқишини айланиб ўтганлиги ва тўлқин ваннасида ўтказилган тажрибаларда яхши кўринмаган ён дасталарнинг мавжудлиги ҳақида далолат беради. в) Электромагнит тўлқинларнинг дифракц г) Электромагнит тўлқинларнинг тусиқ четидан ўтишда ҳосил қиладиган дифракцияси 2.3-§ Ўқувчиларнинг «радиотўлқинларни тарқалиши ва қабул қилишга » га оид билимларини ўзлаштиришини тажриба синов натижалари ўқув йилида «Умумий ва экспериментал физика» кафедраси доценти Қ. Турсунов раҳбарлигида Қарши шаҳридаги 19 ўрта физика, математика ва чет тиллари чуқурлаштирилиб ўқитилаётган ихтисослаштирилган мактабда педагогик амалиётимни ўтказдим. Педагогик эксперимент амалиёт давомида мактабнинг физика ўқитувчиси М. Мустафоқулова раҳбарлигида ўтказишга эришдим. Назорат ва тажриба синфларга 40 тадан ўқувчи ажратилди. Режада ажратилган соат қисқа бўлганлигидан айрим мавзулар факультатив дарс соатларида ўтилди. Тажриба синфларида «Радиотўлқинларини тарқалиши » бўйича қуйидаги мавзуларни ўтдим. Электрома Тажриба синфларда эса ҳар бир мавзуга оид тайёрланган тарқатма материаллардан ўқувчиларга тарқатиб ҳар бир мавзу тажрибалар асосида ўтилди. Барча мавзулар ўтилгач назорат ва тажриба синфлардан ёзма назорат ишлари ва савол - жавоблар ўтказилди. Назорат ишига қуйидаги саволларни киритдим 1. Радиотўлқинларининг асосий параметрларини биласизми? 2. Ер атмосфераси қандай қатламлардан иборат? 3. Кандай радиотўлқинларини биласиз ? 4. Радиоэшиттириш ва телевиденияда қанақа радиотўлқинларидан фойдаланамиз ? 5. Узоқ радиоалоқаларда тўлқин узунлигини йилнинг фаслига, суткани вақтига бо ғ лиқлиги қандай тушунтириб берасиз ? Тажриба синфдаги ўқувчиларнинг ёзма ва о ғ заки саволларга жавоблари Ўқу вчи лар сони Ёзма иш натижалари Оғзаки сўров натижалари « 2»% «3 » % «4 » % « 5» % « 2» « 3» « 4» «5 » 1с 4 5с. 40 100% 6 /15 16 /40 16 /40 2 /5 4 /20 2 0/50 16/ 30 -/- Назорат ва тажриба синфлардан олинган натижалар ўзаро таққосланганда шу нарса маълум бўлдики : Назорат синфлардаги ўқувчилар берилган барча саволларнинг 66% га ўзлаштириш билан якунлашган. Тажриба синфларда эса бу ўзлаштириш 85% ни ташкил этган. Демак қушимча тайёрланган тарқатма материаллардан фойдаланиш, дарс жараёнини турли тажрибалар асосида ўтиш мавзуни ўзлаштириш самарадорлигини оширади деб айта оламиз . ХУЛОСА Ўрта махсус таълим тизими учун чоп этилган физика дарслигида «Радиотўлқинларини тарқалиши» дан фойдаланиш хақида айтилган бўлсада бу тушунчаларни моҳияти тўлиқ ёритилмаган. Радио тўлқинларининг турлари ва уларни атмосферада тарқалиши ҳақида дарсликларда ҳеч қандай маълумот берилмаган. Шунингдек, радио тўлқинлари бил 2. Айтилган фикрларни Физика, математика ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган 19 - ўрта мактабда ва университет академик лицейида факультатив дарс соатларида амалга оширдим. 3. Юқорида айтилган мавзуларни баён этишда дарсликларда ёритилмаган терминлар, тушунчаларни дарсни баён этиш даврида уларни техниканинг турли соҳаларида қўлланилишини тушунтириш орқали амалга оширдим. 4. « Радиотўлқинларни узатиш ва қабул қилишга » ўрганишга оид бир қатор тажрибалар тайёрладим ва дарс жараёнида намойиш этдим. Бажарилган малакавий битирув ишида танланган мавзуларни баён этишда ажратилган соатни чегараланганлигини ҳисобга оладиган бўлсак бу мавзуларни фақатгина ажратилган дарс соатларида эмас балки, факультатив дарс соатларидан ҳам фойдаланиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Натижада 1.Радиотўлқинларнинг вазифа ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. И. Каримов Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент – “Ўзбекистон” – 2009 2. Н.М.Шахмаев, Н.С.Шахмаев, Д.Ш.Шодиев. Физика-11. Тошкент. «Ўқитувчи» 2004 й. 3. В.Мякишев, Б.Б.Буховцев. Физика-11.Тошкент.«Ўқитувчи» 2000 й. 4. А.Г. Ғаниев, ва бошқалар Физика I-II қисм Тошкент “ Ўқитувчи “ 2007 йил 5. А.В.Перешкин ва бошқалар. Ўрта мактабда физика ўқитиш методикаси. Тошкент. «Ўқитувчи» 1988 й. 6 . Д.Шодиев, С.Ё.Ёқубов. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун физика дастури. Тошкент. «Ўқитувчи» 2002й. 7 . А.А.Пинский., Г.Ю.Грабовский. Физика с основами электротехники. Москва. «Высшая школа» 1985. 8 . Н.М.Шахмаев., С.Е.Комен е цкий. Демонстрационные опытье по электродинамике. Москва. Просвещение 197 17. А. И. Калашников, Я. В. Степук Основы радиотехники и радиолокации Москва Высшая школа 1999 18. Скляр Б. Цифровая связь. Теоретические основы и практическое применение. Изд. 2-е, испр.: Пер. с англ. — М.: Издательский дом «Вильямс», 2004 19 . ↑ Официальный сайт компании «Интерспутник» 20. Материал из Википедии — свободной энциклопедии 21. Л.С.Жданов., Н.И .Хлебников Физика курси -2 том .Ўқтувчи нашриёти . Тошент - 1967 44
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha