Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Раҳбарнинг бошқарув ва шахсий самарадорлигини ривожлантириш йўллари

Купить
Раҳбарнинг бошқарув ва шахсий самарадорлигини ривожлантириш йўллари Режа: • Вақтини режалаштириш • Ўзини-ўзи бошқариш • Бутун ҳаёт давомида таълим олиш (Lifelong learning) Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт Шавкат Мирзиёев ТАЙМ- МЕНЕЖМЕНТ ёхуд ҳамма нарсага улгуриш санъати Вақтни бошқариш Натижадорликни ошириш Умримизни назорат қилиш, ҳаётни бошқариш Ўзимизни ривожлантириш Вақтга муносабатни ўзгартириш Вақтни ҳис қилиш Ўзимизга беришимиз керак бўлган саволлар: 1. Режалаштирган ишингизни бажармаганингиз учун ўзингизга “танбеҳ” берасизми? 2. Иш столингиздаги тартиб ва жойлашув билан тайм-менежмент ўртасида боғлиқлик борми? 3. Бир соатингиз қанча “туришини” биласизми? 4. Вақт ҳам увол бўладими? Унинг уволига ким жавоб беради? 5. Телефон вақтни тежаш воситасими ёки аксими? 6. Йўлда кетаётганда, навбатда турганда вақтдан самарали фойдаланасизми? Ўртамиёна европалик ўртача 70 йиллик умри давомида (“Фан ва турмуш” журнали маълумотлари): • 30 йил туради; • 23 йил ухлайди; • 17 йил ўтиради; • 17 йил юради; • 8-9 йил ишлайди; • 6-7 йил ейди; • 3 йил транспортда юради; • 2 йил суҳбатлашади (гапиради, тинглайди); • 6 йил телевизор кўради; • 623 кун кулади; • 560 кун овқат тайёрлайди; • 500 кун шамоллайди; • 440 кун шопинг билан шуғулланади; • 440 кун касал бўлади; • 340 кун байрам нишонлайди; • 305 кун турли ҳужжатларни тўлдиради; • 250 кун ўқийди; • 180 кун телефонда гаплашади; • Кийинади: эркаклар – 177 кун, аёллар - 531 кун. “ Ёш ва эркин бўлганимда, тафаккурим чегара билмаганида мен дунёни ўзгартириш ни орзу қилардим. Ёшим каттароқ бўлиб, ақллироқ бўлганимда дунёни ўзгартира олмаслигимни тушундим ва истакларимни чеклаб, ўз мамлакатимни ўзгартириш га қарор қилдим. Лекин бу орзуим ҳам ушалмади. Кексайиб қолганимда оилам ни, менга яқин кишиларни ўзгартириш га охирги ҳаракатимни қилдим, лекин афсуски, бунга ҳам кучим етмади. Ана энди, ўлим тўшагида ётганимда мен, хайриятки, тушуниб етдим: агар мен аввал ЎЗИМНИ ЎЗГАРТИРГАНИМДА , ўзимдан андоза олиб, оиламни ҳам ўзгартирардим. Улар ёрдамида, улардан руҳланиб, мен мамлакатимни яхшилай олардим ва ким билсин, балки охир-оқибат дунёни ҳам ўзгартира олармидим...” ИНГЛИЗ РУҲОНИЙСИНИНГ ҚАБРТОШИДАГИ ЁЗУВ: Питер Друкер (замонавий менежмент асосчиси)“ Вақтни бошқармай туриб, бошқа ҳеч нарсани бошқариб бўлмайди”. “ 12 соат ишлаш шарт эмас, бошни ишлатиш керак, холос”. ЯРИМ СОАТ НАЗАРИЯСИ Вақт – ақлли, уддабурон, топқир, меҳнаткаш ва бахтли одамлар учун қадриятдир. Афсуски, ҳаммамиз ҳам вақтнинг қудратини тўлиқ англай олмаймиз, ҳис қила олмаймиз. Вақтнинг қадрини кўрсатадиган назариялардан бири - “ ЯРИМ СОАТ НАЗАРИЯСИ ”дир. Бу ёндашув “ортиқча” дақиқаларимизни беҳуда сарфламай, улардан самарали фойдаланишга ёрдам беради. Агар ҳар куни атиги ЯРИМ СОАТ бўш ёки тежалган вақтимизни бирор ишга сарфласак, бир йилда бу вақт 182 СОАТ ни ташкил этар экан. Ҳисоб-китобларга кўра, бир йил давомида 20 ГА ЯҚИН катта ҳажмдаги китоб ўқиб чиқиш ёки бир нечта курсни ўқиб тугатиш мумкин экан. АЯНЧЛИ НАТИЖА: Вақт “ўғрилари”: • Иш вақтини режалаштирмаслик; • Вақтни ҳис қилмаслик; • Бир вақтда бир қанча ишга киришиш; • Барча учун фойдали бўлишга интилиш; • Устуворликларни белгилай билмаслик; • “ Йўқ!” дейишни билмаслик; • Иш столидаги тартибсизлик; • Ишларни ёзиб бориш одатининг йўқлиги; • Ҳужжат, манзил, телефон, ёзувларни излаш; Вақт “ўғрилари”: • Сусткашлик ва қатъиятсизлик; • Телефон сўзлашувлари; • Компьютер ўйинлари, телевизор кўриш; • Ижтимоий тармоқлардаги мулоқот; • Кам дам олиш ва уйқуга тўймаслик; • Мотивация етишмаслиги; • Тўлиқ бўлмаган ёки кечиккан ахборот; • Муҳим ишларни ортга суриш. Одатлар Йўқсиллар Бойлар Иш бошланишидан камида 3 соат аввал уйғониш 3 % 44 % Ишларни режалаштириш 9 % 81 % Бўш вақтида аудиокитоб эшитиш 5 % 63 % Ҳар куни камида 30 минут ўқиш 2 % 88 % Доимий жисмоний машқларни бажариш 23 % 76 % Доимий равишда телешоулар томоша қилиш 75 % 5 % Фарзандларининг ойда 2 та бадиий китоб ўқишини қўллаш 3 % 63 % Мақсадларни ёзиб бориш 17 % 67 % Қўйилган мақсадларга эришишга бутун диққатини қаратиш 12 % 80 % Доимий таълим олиш зарурлигига ишонч 5 % 86 % Яхши одатлар янги имкониятлар яратишига ишонч 4 % 84 % Ёмон одатлар ҳаётга салбий таъсир кўрсатишига ишонч 9 % 76 % Шахсий самарадорликни ошириш SELF-МЕНЕЖМЕНТ Селф-менежмент: Раҳбарнинг шахс сифатида ўзини ўзи бошқариши, ривожлантириши ва ўз фаолиятини самарали ташкил этиши 2018 йил 14 август ПҚ-3907 сон қарори Умумий ўрта таълим муассасаларида ҳафтанинг бир кунини «Ўзини ўзи ривожлантириш куни» деб эълон қилиш.0C0D 36 15 14 23 29 02 “ Шахсий самарадорлик” тушунчаси ва моҳияти Шахсий самарадорлик – инсоннинг кам ресурслар ( вақт, меҳнат, маблағ ) сарфлаш эвазига катта натижаларга эришиш қобилиятидир. Асосийси – олинган натижа шу инсон учун муҳим бўлиши керак. Шахсий самарадорлик мақсадларга эришиш бўйича фаолият самарадорлигининг ўзагини, муваффақият ва ютуқлар пойдеворини ташкил этади. Шахсий самарадорликка таъсир қилувчи омиллар: Профессионал билимлар Ўзига ишонч Вақтдан оқилона фойдаланиш Мақсадларга эътиборни жамлаш Селф-менежментнинг таркибий қисмлари: Ўзликни англаш Ўзини тарбиялаш Ўзини тартибга солиш Ўзини ривожлантириш МУАММО:  Бир ходимга унинг иккита (бевосита ва билвосита) раҳбари бир пайтнинг ўзида турли вазифалар юклашган , у эса белгиланган муддатда фақат биттасини бажаришга улгуриши мумкин. Нима қилиш керак?  Раҳбар ўз қўл остидаги ходимини унинг ходимлари (у бошқараётган жамоа) олдида қаттиқ уришди ва бор камчиликларини юзига айтди. Улар бу раҳбарга бўйсунмай қўйдилар. Нега бундай бўлди?  Икки бўлим вакиллари раҳбарга бир-бирининг устидан доим шикоят қилади ва бир-бирлари билан деярли мулоқот қилмайдилар. Нима қилиш керак? СУБОРДИНАЦИЯ: Турли лавозимдагилар ўз хизмат вазифаларини бажариши давомида бир-бири билан муносабатга киришишининг ташкилотда қабул қилинган қоидалари. Субординациядаги хатоликлар: Вазифани ечишда тезкорлик таъминланади, лекин тизимдаги бошқарувчанлик пасаяди, чунки: - Бевосита раҳбар вазифалар белгиламай қўяди ва бу вазифани ўзидан юқори турувчи раҳбарига беради; - Бевосита ходимлар ўз раҳбарини бошлиқ сифатида қабул қилмай қўядилар. Субординациядаги хатоликлар: Раҳбар ўз жамоасига раҳбарлик қила олмай қолади. Айниқса, юқори турувчи раҳбар бу раҳбарнинг қарорларини бекор қила бошласа ёки унинг ходимлари ишидаги устуворликларни бевосита раҳбар билан келишмай туриб, ўзгартира бошласа, бу жараёнлар тезлашиб кетади. Субординациядаги хатоликлар: Баъзида ходимларга бошқа бўлинма раҳбарлари ҳам уларнинг бевосита раҳбари билан келишмай туриб, топшириқ бериш ҳолатлари учраб туради. Субординациядаги хатоликлар: Бўлинманинг бошқарилувчанлигини туширишнинг энг тез йўли, бу – раҳбарга унинг ходими орқали вазифа белгилашдир: “ Раҳбарингга айт, анави ишни фалон кунгача қилиб қўйсин !” Субординациядаги хатоликлар: Топшириқ ижроси назоратини топшириқ берган одамнинг амалга оширмаслиги Раҳбарини огоҳлантирмасдан туриб, ходимини жазолаш Бир топшириқни бажариш учун иккита масъул ижрочини белгилаш Субординациядаги хатоликлар: Бевосита раҳбар билан келишмай туриб, юқори турувчи раҳбарга мурожаат қилиш Раҳбар йўқлигида унинг ҳодимлари билан унинг қарорлари ва ҳаракатларини муҳокама қилиш, уни айблаш Хатони танқид қилмай, гуноҳкорни танқид қилиш Ҳамманинг олдида мақта, ёлғиз қолганда танбеҳ бер Ҳар бир топшириқ учун фақат бир киши жавоб бериши керак Ходимлар олдида фақат жамоавий фаолият натижаларини муҳокама қил Раҳбар назорат қилади, назоратчи ахборот тўплайди ва эслатади Ходимнинг жазолангани учун раҳбар ҳам масъул бўлади Айбдорни эмас, айбни танқид қилиш керакСубординациянинг олтин қоидалари: 2-ТЕСТ ЎЗИНГИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ БИЛАСИЗМИ? 1. МЕН БОШҚАЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИШНИ ЁМОН КЎРАМАН. ҲА 0 ЙЎҚ 1 2. МЕН ЎЗГАЛАРНИНГ ДИҚҚАТИНИ ЖАЛБ ЭТИШ ЁКИ КУЛДИРИШ УЧУН ТЕНТАКНАМО ҚИЛИҚЛАР ҚИЛИШИМ МУМКИН. 1 0 3. МЕНДАН ДУРУСТГИНА АКТЁР ЧИҚИШИ МУМКИН ЭДИ. 1 0 4. БОШҚАЛАРДА МЕН БАЪЗАН У ЁКИ БУ НАРСАНИ ЧУҚУРРОҚ ҲИС ЭТАЁТГАНДЕК ТААССУРОТ УЙҒОТАМАН АСЛИДА ЭСА БУНДАЙ БЎЛМАЙДИ. 1 0 5. ГУРУҲДА МЕН КАМДАН-КАМ ҲОЛЛАРДА ҲАММАНИНГ ДИҚҚАТИ МАРКАЗИДА БЎЛАМАН. 0 1 6. ТУРЛИ ҲОЛАТЛАРДА ВА ТУРЛИ ОДАМЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ПАЙТИДА МЕН ЎЗИМНИ БУТУНЛАЙ БОШҚАЧА ТУТАМАН. 1 0 7. МЕН ЎЗИМ ЧИН КЎНГИЛДАН ИШОНГАН ФИКРНИГИНА ЁҚЛАЙ ОЛАМАН. 0 1 8. ЎЗ ФАОЛИЯТИМ ДАВОМИДА ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРДА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ УЧУН БОШҚАЛАР МЕНИ ҚАНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛСА, ШУНДАЙ ТУТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМАН. 1 0 9. МЕН ЁМОН КЎРГАН ОДАМЛАРИМ БИЛАН ҲАМ Ў Натижа 1. 0-3 балл – сизнинг ўзингизни назорат қилиш даражангиз паст. Ўзингизни доимо бир хил тутасиз ва мулоқот пайтида шароитга мослашиш шарт эмас, деб ҳисоблайсиз. Мулоқот пайтида самимий бўлишга қодирсиз, лекин тўғри сўзлигингиз учун айримлар сизни мулоқотда “ноқулай” шахс деб ҳисоблайдилар. 2. 4-6 балл – мулоқот пайтида ўзингизни назорат қилиш даражангиз ўртача. Сиз самимий, аммо босиқ ва ҳисларингизни очиқ намоён этмайдиган шахссиз. Ўз хатти-ҳаракатларингизда атрофдаги одамлар билан кўпроқ ҳисоблашишни ўрганишингиз керак. 3. 7-10 балл – ўзингизни назорат қилиш даражангиз юқори. Сиз осонлик билан исталган ролга кирасиз, мулоқот пайтидаги ўзгаришларга тез молашасиз, ҳатто атрофдагиларда қандай таассурот уйғотишингизни олдиндан кўришга қодирсиз. Эътиборингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha