Рақамли тизимларни техник диагностика асосида ишончлилигини ошириш йўллари

Рақамли тизимларни техник диагностика асосида ишончлилигини ошириш йўллари Мураккаб рақамли тизимлар учун зарур бўлган таъмирлаш, тиклаш ишларини таъминлаш ва техник хизмат кўрсатиш мухим муаммо бўлмоқда. Рақамли тизим танлашда, уни ишлаб чиқарувчилари фақат кафолат муддатида эмас, балки хизмат қилиш муддатининг охиригача, яъни ишлаш қобилияти тугагунгача техник қўллаб қувватлашга тайёр эканлигига ишонч хосил қилмоқ керак. Рақамли тизимни харид қилишда унинг операторлари тизимни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга бўладиган узоқ муддатли сарф- харажатларни хам хисобга олиши лозим. Рақамли тизимларни тиклаш муаммолари Халқаро стандартларнинг сифатига бўлган талаблари, алоқа оператори хизмат кўрсатувчи бўлиб, тизим сифатининг доирасига рақамли тизимларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни хам талаб этади. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибасидан шу кўринадики, ўз таркибига хизмат кўрсатиш марказлар тизимини ва таъмирлаш марказларини киритган ташкилот – техник қўллаб қувватловчи ривожланган инфраструктураларни яратиш билан ушбу масалани самарали хал этиш мумкин. Шунинг учун рақамли тизимларни етказиб берувчилар, ўз қурилмаларини кафолат муддатида ва кафолат муддати тугагундан сўнг хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш марказларини ташкил этишлари лозим. Рақамли тизимларни тиклаш муаммолари 4Хизмат кўрсатиш марказларини тузилиши Хизмат кўрсатиш марказларини тузилмалари қуйидагилардан иборат бўлади:  барча хизмат кўрсатиш марказларининг ишини мувофиқлаштирувчи ва бажариладиган ишларни энг мураккабларини бажариш имкониятига эга бўлган бош хизмат кўрсатиш маркази;  регионал хизмат кўрсатиш марказлари;  алоқа операторларининг техник хизмат кўрсатиш хизмати. Амалиётдан маълумки, етказиб берилаётган қурилманинг юқори сифати ва кенг функционал имкониятлари билан биргаликда бир қатор муаммолар хам пайдо бўлмоқда:  етказиб берилаётган рақамли тизимлар учун хизмат кўрсатиш тармоқларининг етарлича ривожланмаганлиги;  рақамли тизимларни етказиб берувчилар сони хизмат кўрсатиш марказлари сонидан кўп;  рақамли тизимларни таъмирлаш нархининг юқорилиги. Бу холларда етказиб берувчиларга 5Телекоммуникация қурилмаларини етказиб берувчи фирмалар хизмат кўрсатиш ва буюртмачиларга хизматлар Рақамли тизимларга техник хизмат кўрсатиш функцияларининг қулайлик даражаси тизимлар орасида ўзгариши сабабли хар-хил тизимлар билан ишлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш даражаси ҳам хар – хил бўлишини талаб этади. Телекоммуникация қурилмаларини етказиб берувчи фирмалар хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлашни ташкил этиш стратегиясини хар-хил ташкил этишади:  техник қўллаб-қувватлашни бош хизмат кўрсатиш маркази;  қўллаб-қувватлаш регионал марказларининг ривожланган тармоқлари;  дистрибюторлар тармоқлари орқали ўз ваколатхонасини қўллаб- қувватлаш;  дилерлар тармоғи ёрдамида қўллаб-қувватлаш. Хозирги вақтда техник хизмат кўрсатишни кўп шакллари, усуллари ва турлари мавжуд. Буюртмач 6Хизмат кўрсатишни ягона концепцияси 1. Айрим оператор компаниялари фикри шундан иборатки, асосий масала деб платаларни, хатто блокларни алмаштиришдан иборат бўлган таъмирлашни тезлаштириш деб билишади, алмаштирилган носоз қисмлар кейинчалик замонавий диагностика қурилмалари тўплами билан таъминланган таъмирлаш марказларда ишлаш қобилиятини тиклаш ва назорат қилишнинг тўлиқ даврини ўтади. 2. Бошқа оператор компаниялари таъмирлашни элементлар носозликларини локализациялаш учун юқори функционал мураккабликдаги энг янги диагностик воситалардан фойдаланишни афзал кўришмоқда. 7Хизмат кўрсатишни ягона концепцияси Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш масаласининг ечими, рақамли тизимларни эксплуатациялаш босқичида мос техник диагностика тизимидан фойдаланишни талаб этади ва бу тизим рақамли тизимлардаги носозликларни икки босқичли қидириш стратегиясини қидириш чуқурлиги алмаштирадиган элемент ва микросхемагача таъминлаб бериши керак. Рақамли тизимлар номенклатураси кенгайишини хисобга олган холда, айниқса техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш марказлари учун техник диагностика тизимларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малакасига бўлган талаб камайиш зарурияти хосил бўлмоқда. Ушбу марказлар учун мўлжалланган диагностика аппаратуралари иложи борича минимал оғирлик ва кенглик кўрсаткичларига эга бўлиб, хар бир диагностикаланувчи объект хусусиятини хисобга олиш имконияти 8Рақамли тизимлар функцияларининг ишончлилигини оширишни асосий йўналишлари Рақамли тизимлар функцияларининг ишончлилигини оширишни қуйидаги асосий йўналишлари мавжуд: 1. Биринчи навбатда ишончлилик юқори ишончли компонентларни ишлатиш хисобига оширилади. Бу йўналиш катта миқдордаги сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб таъмирлашга яроқлик муаммосини эмас, балки ишдан чиқишсиз ишлаш мсаласини ечимини топишни таъминлайди. Тизимлар яратилишида юқори даражада ишдан чиқишсиз ишлашга бўлган бир томонлама ёндашиш (мукаммал элемент база ва тугунларни ишлатиш хисобига) таъмирлашга яроқлиликни хисобга олмаган холда, охирида ва жуда кўп холатларда, реал шароитлардаги эксплуатацияда тайёргарлик коэффициентининг ўсишига олиб келмайди. Бунинг сабаби хатто юқори малакали мутахассислар диагностикани анъанав 9Рақамли тизимлар функцияларининг ишончлилигини оширишни асосий йўналишлари 2. Ишончлиликни оширишнинг иккинчи йўли техник воситалар ва алоқа каналларини резервлаш ёки дубллаш. Ушбу йўналиш катта иқтисодий ва мехнат сарфлашни талаб этади, бу эса айрим холларда ўзини оқламаган бекор кетган сарф-харажатларга олиб келади ва ундан ташқари бу холда резерв каналларини уловчи қурилмаларнинг юқори ишончлилиги талаб қилинади. 103. Техник диагностика воситалари орқали таъмирлашга яроқлик кўрсаткичларини яхшилаш йўли техник эксплуатация характеристикаларини яхшилаш билан боғлиқ. Шуни қайд этиш лозимки, мавжуд бўлган рақамли тизимларда, узатувчи ва қабул қилувчи ( модем, кодеклар, синхронизация қурилмалари ва х.к ) қисмларидаги аппарат манбаъларидан келиб чиқадиган хатоларни канал хатоларидан селекторлашни тезкор амалга оширадиган воситалар йўқ. Бундай рақамли тизимларда ишдан чиқиш фактини аниқлаб топиш, аппарат манбаъларидан келиб чиқадиган носозликларни қидириш ва локализациялаш “Алоқа аварияси” режимида амалга оширилади. Ундан ташқари, мавжуд бўлган назорат ва диагностика воситалари профилактика-таъмирлаш режимларда амалда қўллаш мумкин, бу эса носозлик пайдо бўлиши ва аниқланиши орасида каттагина фазо-вақт уз 11Таъмирлашга яроқлик кўрсаткичларни яхшилаш ва рақамли тизимларни соз холатини сақлаш Таъмирлашга яроқлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, аппарат манбаълари хисобига пайдо бўладиган хатоликларни оператив аниқлаш, рақамли тизимлар блокларида ( модемлар, кодеклар, синхронизация қурилмаларида ва х.к ) пайдо бўладиган ишдан чиқишлар ва рад этишларнинг жойини ва носоз тугуннинг функционал схемасидаги носозликлар жойини топиш ва локализациялаш мақсадида махсус чоралар кўриб қўймоқ керак. Рақамли тизимларни техник соз холатини сақлаб туриш мақсадида, уларнинг техник холатини диагностикалаш ва зарур бўлган сифатли ишлаш даражасини сақлаш (ёки тиклаш) учун мўлжалланган аппарат - дастурий воситалари жамланмасидан иборат назорат ва диагностика тизими яратилади. Рақамли тизимларни диагностика ва н 12Ахборот узатиш рақамли тизим элементининг тузилиш схемаси 13Дискрет каналлар сифати Рақамли тизимларнинг назорати носоз тугунларни аниқлаш имкониятини беради, аппарат хатолар сонини каайтиради, терминал қурилмаларнинг бўш туриш вақтини камайтиради. Асосий масалалардан бири ишга яроқлик ва ишга яроқсиз холатларга туркумланадиган дискрет каналлар сифатининг холатини бахолашдан иборатдир. Дискрет каналлар сифати маълумотни каналлар бўйича узатиш сифати билан қуйидагича бахоланади:  сигналларнинг иккиламчи статистик тавсилотлари орқали бахолаш усули (элементлар ўзгариши, хатолар ўчирилишининг сигналлари);  сигналлар кўрсаткичи орқали бахолаш усули;  шовқинлар кўрсаткичлари орқали бахолаш усули. Ушбу бахолашлар натижалари, маълумот узатиш каналининг техник холати диагностикаси ва қабул қилинаётган сигналлар кетма- кетлигининг тўғрилигини ошириш учу 14Дискрет каналлар сифати Замонавий рақамли тизимларнинг асосий вазифаси маълумот узатилишининг сифати ва самарадорлигини оширишдир. Ушбу масаланинг ечими икки йўналишда ривожланмоқда:  Сарф-харажатлар чекланган холда узатилаётган ахборот тезлиги ишончлилигини ошириш мақсадида дискрет маълумотларни қабул қилиш ва узатиш усуллари ривожланмоқда;  Рақамли тизимларнинг юқори даражада пухта ишлашини таъминлайдиган ва уларнинг тузилишини янги усуллари ишлаб чиқилмоқда. Техник диагностика тизим ости аппарат - дастурий воситалардан иборат бўлиб бу вазифалар, диагностикаланувчи қурилмани берилган эхтимоллик ва чуқурликда ишлов бериш йўли билан рақамли тизимлар техник холатини диагностикалаш имконини берадиган ахборот берувчи диагностика белгиларини бахолашни таъминлайди.