Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 221.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрта Осиёда тасаввуф таълимотининг пайдо бўлиши ва ривожланиши

Купить
МАВЗУ : Ўрта Осиёда тасаввуф 
таълимотининг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши •
Режа:
•
1.Тасаввуф фалсафасининг ривожланиш босқичлари.
•
2.Исломгача бўлган тасаввуф хусусиятлари.
•
3.Тасаввуфнинг исломий манбалари. 1.Тасаввуф фалсафасининг ривожланиш босқичлари
•
Тасаввуф    ижтимоий  ҳодиса  сифатида  ислом  оламида  муайян  моддий  ва  маънавий  шароит  таъсирида 
VIII  асрнинг  ўрталарида  пайдо  бўлган.  Унинг  пайдо  бўлишининг  асосий  сабаби  ислом  динига  нисбатан 
инсонлар  маънавий-руҳий  ҳолатидаги  салбий  ўзгаришлар  жумладан,  ҳазрат  Пайғамбаримиз  Мустафо 
саллалоҳу  алайҳи  васаллам  вафотларидан  сўнг  айниқса,    халифа  Усмон    замонида    мусулмонлар   
орасида  дунё  неъматларига  ҳаддан  ортиқ  берилиб  кетиши  бойликка  ружу  қўйиш  қимматбаҳо  туҳфа  ва 
совға  саломлар  қилиш  авж  олиш  баробарида  ислом  динига  амал  қилиш  шариат  талабларини  ихложсиз 
бажариш    ҳолатлари  авж  олди.  Бундай  маънавий-руҳий  чалғишларга  қарши  янги  бир  оппозицион 
қарашлар ва ҳаракатлар пайдо бўлди. Бу тасаввуф тариқати намаёдалари эди. Тасаввуф таълимоти ана 
шундай  маънавий-руҳий  тушкунликлар  ва  чалғишлар  шароитида  қолаверса,  ҳокимиятга  нисбатан  ҳам 
оппозицион  куч  сифатида  янги  тафаккур  тарзи  занжирида  вужудга  келди.  Бундай  янгича  тафаккур 
тарзининг  илк  намаёндалари  зоҳидлар  деб  аталиб,  биринчи  навбатда  сарой  айёнларининг  ахлоқига 
нарозилик  рамзи  сифатида  таркидунёчилик  ғоясини  тарғиб  этиб  реал  ҳаётдан  четлашиб  узлатга   
сурункали тоат ибодатга юз  тутганлар. 
•
Тасаввуф  тарихига  назар  ташлар  эканмиз,  бу  таълимот  ҳижрий  иккинчи  асрда  маълум  кишиларнинг 
ижтимоий  тузумдан  нарозилигини  ифодаловчи  таълимот  сифатида  вужудга  келган.  Чунки  бу  даврга 
келганда Араб халифалиги Сурия, Ироқ, Эрон мамлакатларини эгаллаган эди. Ижтимоий ҳаётдан нарози 
қатлам  суфизм  ғояларини  ўзларига  қурол  қилиб  олганлар  ва  ўз  мафкураларига  айлантирганлар. 
Тасаввуфнинг  ривожланиш    бир  неча  босқичларни  ўз  ичига  олади.  Тасаввуфнинг  ривожланиш 
босқичлари  масаласида  биз  тасаввуфшунос  олим  Собиржон  Исмоилов  ўзининг  нақшбандийлик 
жаҳоншумул тариқат асарида баён қилган фикрга қўшиламиз. •
Шайх Муҳаммад Юсуфнинг таъкидлашича, тасаввуфда нафс икки маънода ишлатилади:
•
Биринчиси- инсондаги ғазаб ва шаҳват қувватини жамловчи маънодир. Ҳа, аҳли тасаввуф “ нафс” 
деганда  кўпроқ  ёмон  сифатларни  ўзида  жамловчи  нарсани  кўзда  тутадилар.  Шунинг  учун  ҳам, 
уларнинг  истилоҳида  “нафсга  қарши  мужоҳада  қилиш”,  “уни  синдириш”  каби  иборалар  тез-тез 
учраб туради.
•
  Бундай  нафснинг  ўзига  хос  исми  бўлиб,  уни  “ан-нафсул  амморатул  биссуъи”-“  ёмонликка  амр 
қилувчи нафс” деб аталади.
•
Иккинчиси-  аввал  зикр  қилинган  руҳ,  яъни  инсондаги  латийф  жисм  бўлиб,  у  инсонни  жони  ва 
ўзини  англатади.  У  ҳолатга  қараб  турли  васфларга  эга  бўлади.(Қаранг:  Муҳаммад  Содиқ 
Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур. 68-69-бетлар).
•
Ана  шу нажот  деб  аталмиш  қудрат  исломнинг  энг муҳим  илми  эканлиги  мумтоз  ислом  уламолари 
ва  олимлари  томонидан  халқ  орсада  изчил  тарғиб  қилинган.  Лекин  шарқшунос 
мафкурачиларининг  салбий  таъсири    кўплаб  мусулмонларни  тасаввуф  исломдан  четга  оғдирувчи 
оқим  сифатида  талқин  қилишларига  сабаб  бўлди.  Лекин    классик  уламоларнинг  деярли  барчаси 
тасаввуфга  аралашгани  ва  қўллаб-қувватлагани  ҳақиқатдир.  Жумладан,  Хуросоннинг  дастлабки 
ислом  уламолари  Ал-Ҳаким  ал-Нисобурий,  Ибн  Фуроқ,  Ал-Қушайрий  ва  Ал-Байҳақийлар  сўфий 
бўлишган.  Улар  аббосийлар  даври  исломнинг  фундаментал  анъанасини  давом  эттирганлар. 
Айниқса,  Ҳужжат  ул-ислом    ал  -Ғаззолийнинг  300  ортиқ  китоблари  араб  фалсафаси  ва 
исмоилийларни  танқид  остига  олиб,  ортодоксал  тасаввуфнинг  назарий  ва  амалий  асосларини 
ёритиб берганлиги ўша даврнинг энг буюк ютуғи бўлган. 2. Исломгача бўлган тасаввуф хусусиятлари
•
Тасаввуф  ижтимоий  ирфоний  феномен  сифатида  Ўрта  ва  яқин  Шарқ  мамлакатларида  мавжуд  бўлган  диний 
мазҳааблар  қаторида  муайян  маънавий  шароит  натижасида  пайдо  бўлган.    У  ислом  дунёсида  ислом  динига 
нисбатан  беписанд,  ихлоссиз  муносабатда  бўлиш  ҳолатларига  қарши  зуҳду  тақво  яъни  оппозицион  оқим  ва 
таълимот  сифатида  пайдо  бўлди.  Диний  муносабатларга  оппозицион  ёндашиш  тасаввуф  таълимотини  юзага 
келтирди.  Хусусан,  ислом  динининг  жамиятдаги  фалсафий,  этик,  эстетик  муносабатларга  муносабати  тасаввуф 
тамойиллари  таъсири  натижасида  юзага  келди.    Исломгача  тасаввуф  ўз  таълимотида  муҳим  жиҳатларга  яъни  ҳар 
бир  шахснинг  ибодатга  махсус  ихлос  билан  аҳамият  бериши,  унинг  борлиқдаги  ролини  ҳамда  ҳар  бир  соликнинг 
шахсий  тажрибасини  ва  натижада  маънавий  мукаммал  инсон  муаммосини  қўйиш  билан  характерланади.  Айнан 
суфизмда  инсоннинг  борлиғи  ва  унинг  сифатлари  ёлғиз  Аллоҳ  жиҳатигагина  эмас,  балки  Мукаммал  гўзаллик  яъни 
инсоннинг  бошқа  гўзаллик  жаиҳатларини  ҳам  эътиборга  тутишни  ва  бунинг  натижасида  амалий  санъат,  мусиқа, 
адабиётнинг ҳам сезиларли ривожланишига хизмат қилди.
•
Ислом  дини  эътиқод  сифатида  ёйилгунга  қадар  ҳам  Шарқда  ҳам,  Ғарбда  ҳам  турли  хил  ирфоний  таълимотлар 
ёйилган  эди.  Ана  шундан  келиб  чиқиб,  кўпгина  Ғарб  олимлари  тасаввуфнинг  пайдо  бўлишини  юнон  ва  ҳинд 
ирфоний  –фалсафий  таълимотларига  бориб  тақайдилар.  Лекин  ўша  давр  мутассауфлари  ва  замонавий 
мутасаввуф  ва  шарқшунос  олимлар  тасаввуфнинг  пайдо  бўлишидаги  бундай  қарашларни  рад  этиб,  уларнинг  асл 
моҳиятини илмий далиллар билан очиб берадилар. 
•
Исломгача бўлган тасаввуф ҳақида гап кетганда, тасаввуфшунос олимлар Шарқ ва Ғарб илми фалсафий тафаккури 
тарихида  мавжуд  бўлган  ирфон  ва  тасаввуф  атамалари  масаласида  яъни  уларнинг  маъно-мазмуни  масаласида 
катта  тортишувларга  сабаб  бўлган.  Бундай  илмий  мунозалар  шуни  кўрсатадики,  ирфон  ва  тасаввуф  тушунчалари 
бир-бирига  муқобил  тушунчалар  эмас  эканлиги  илмий  асослаб  берилган.  Бу  мунозалардан  маълум  бўладики, 
ирфон  юнон  мифологиясида  баланд  салоҳият  эгаси  деган  маънони  англатса,  ирфон  соҳиби  яъни  ориф  илм 
фаннинг кўп соҳаларини ўз тафаккури ва интуицияси яъни ҳиссий қобилияти билан англаб оладиган солик назарда 
тутилган. •
Тасаввуф  таълимотининг  вужудга  келиши,  тараққиёти,  асосий  ғоялари,хусусиятлари,  тариқатлари  ва  уларнинг  руҳий-
маънавий  асослари  ҳақида  жуда  кўп  манба  ва  адабиётларда  ёритилган.  Лекин    тасаввуф  таъимотини  ўрганиш  билан 
шуғулланган  олимларнинг  қарашлари  бир-биридан  фарқ  қилсада,  уларда  тасаввуфнинг  асл  моҳиятиҳақидаги 
фикрларида  ва  хулосаларида  умумийлик  мавжудлиги  кўзга  ташланади.  Шарқшунос  олимлар  бўлган  В.Бартольд  ва 
Е.Бертельсларнинг  тасаввуфни  диний-фалсафий  таълимот  сифатида  талқин  қилишлари  тасаввуфни  фалсафий 
йўналишда  ўрганиш  учун  катта  туртки  бўлди.  И.М.Мўминов,  В.Зоҳидов,  М.Баратов,М.М.Хайруллаевлар  сингари  ўзбек 
олимлари  ҳам  бу  фикрларни  қўллаб-қувватлаб,  тасаввуфни  Шарқ  халқлари  маънавий  ҳаётида  энг  кенг  тарқалган 
диний-фалсафий таълимот сифатида ўрганиш зарурлигининг назарий метологик асосларини яратиб бердилар.
•
Тасаввуфнинг  таълимот  сифати  ўрганишнинг  жуда  мураккаблиги  ҳақида  ҳам  тўхталиб,  Иброҳим  Мўминов  шундай 
ёзади:  “Суфизм  мураккаб  фалсафий  оқимдир.  У  жуда  хилма-хил  шаклларга,  мазмунга  ва  оқимларга  эга”.  (Қаранг: 
Мўминов  И.  Танланган  асарлар.  1-том.  -Т.:  1969.-Б.34).  Тасаввуфни  фалсафий  асосларини  таҳлил  қилиш  шуни 
кўрсатадики, тасаввуф таълимот сифатида исломгача ҳам ўзининг мустаҳкам маънавий-руҳий асосларига эга бўлган. 
Илмий  изланишлар  суфийлик  зоҳидлик,  орифлик,  узлатга  кетиш,  фақру  фанони  дунё  фаровонлигидан  афзал  билиш, 
дарвешлик,  қаландарлик,  камбағалликни  эзгу  неъмат  деб,  ҳисоблаш  каби  маънавий  -руҳий  анъаналар  ҳали 
исломгача  ҳам  минг  йиллар  давомида  яшаб  келганлиги  тасдиқламоқда.  Шу    билан  биргаликда  тасаввуф  эрамиздан 
аввалги  II-милодий  IV-VI  асрларда  туркий-буддизм  цивилизацияси  анъанаси  сифатида  ўзини  кучли  оқим  сифатида 
намаён  қила  олган  эди.  Агар  тасаввуфнинг  Туркистонда  исломгача  ривожланиш  ҳолатига  назар  ташлайдиган  бўлсак, 
ислом  давригача  ва  илк  ислом  даврида    Туркистонда  тасаввуф  “Ихван  ас-сафо”,  (Х-ХI)  футувват,  ахийлик, 
жавонмардлик каби орифий зоҳидлик ғоя ва ҳаракатлари асосида таркиб топди. Шу ўринда шарқшунос олим Г.Э. фон 
Грюнебаумнинг”Классический  ислам  ”асарида  ёзган  ;  “...  суфийлар  ўз  ғояларини  футионлардан  (яъни 
футувватлардан)  қабул  қилган”  -деган  фикрини  эслаш  кифоя”.  (Қаранг:  Грюнебаум  Г.  Классический  ислам.  Очерки 
истории.  (600-1258)-М.:  1986.-С.183).  Шарқшунос  Е.Бертельс  эса  ўзининг  “Суфизм  и  суфийская  литература”  асарида 
IХ-ХI  асрлардаги  дарвешлар  жамоаси  ҳунармандлар  билан  узвий  алоқада  бўлганлигини  таъкидлайди.  (Қаранг: 
Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература. -М.: 1965.-С.21.). 3. Тасаввуфнинг исломий манбалари.
•
Ислом  мамлакатларида  пайдо  бўлиб  ривож  топган  тасаввуф  илмининг  манбаи  Ислом  динидир.  Исломий  манбалар  ҳақида 
гапирганимизда аввало,  Қуръони карим, оят ва ҳадислар, ладун илми, зикр, валийлик ва тақвони назарда тутамиз.
•
  Ҳар  қандай  тафаккур  ва  маданиятнинг  асосида  дин  ва  унинг  муқаддас  китоби  ётади.  Биз  дунё  халқлари  маданияти  ва 
тафаккури  асосида  насронийлик  ва  масиҳийликнинг  муқаддас  китоблари  бўлганэрамиздан  аввалги  1600  йилда  Мусо 
алайҳиссаломга  нозил  бўлган  Таврот-  (ибронийча  Қонун),эрамиздан  аввалги  1050  йилда  Довуд  алайҳиссаломга  нозил 
бўлаганЗабур-(илоҳий  шеърият),  эрамиз  аввалги  I-II  асрларда  Исо  алайҳиссаломга  нозил  бўлган    Инжил-(Хушхабар)  каби 
муқаддас  китоблари  бўлганидек,  Ислом  маданияти  ва  тафаккурининг  пойдевори  эрамизнинг  V-  VI  асрларида  Муҳаммад 
алайҳиссаломга нозил бўлган Қуръони каримдир. 
•
Калом  илмининг  етакчи  олимларидан  бўлган  Абу  –л-Муин  Насафий  (1027-1114)  ўзининг  “Баҳр  –л-  калом  фи  илми  –л-калом” 
(“Калом  илмида  сўзлар  денгизи”)  асарида  пайғамбарларга  нозил  қилинган  самовий  китоблар  ҳақида  шундай  ёзади:  “Осмонда 
Аллоҳ  таоло  расул  ва  пайғамбарларга  нозил  қилган  китоблари  махлуқ  эмас.  Улар  юз  саҳифа  ва  тўрт  китобдир.  Эллик  саҳифа 
Шис  ибн  Одам  (а.с.)га  нозил  бўлган.  Ўттиз  саҳифа  идрис  (а.с.)  га  ,  ўн  саҳифа  Иброҳим  (а.с.)  га,  ўн  саҳифа,  Мусо  (а.с.)га 
Тавротдан  олдин  тушурилган.  У  “Суннат  китоби”  деб  аталиб,  Фиръавннинг  ғарқ  бўлишидан  олдин  келган  эди.  Кейин,  Фиръавн 
ғарқ бўлгач, “Таврот” нозил бўлди. Давуд (а.с.)га “Забур”ни нозил қилди. Кейин Исо (а.с.)га “Инжил” ни нозил қилди. У киши Бани 
Исроилнинг  охирги  пайғамбари  эдилар.  Кейин  “Фурқон”ни  пайғамбаримиз  Муҳаммад  Ибн  Абдуллоҳ  саллолоҳу  аллайҳи 
васалламга нозил қилди. У киши элчиларнинг охиргиси эдилар. Ким бу китоблар оятини инкор этса, кофир бўлади. Ким: “Ҳамма 
элчиларга  ишондим”-деб,  кейин  улардан  бирини  инкор  қилса,  ўша  пайғамбар  зикри  келмаганлардан  бўлса,  кофир  бўлмайди, 
мурдат  бўлади  ва  ўлдирилади. Ҳамма  китобларга  иймон  келтириш  шарт  эканлигига  ушбу оят  далил:  “Айтингиз(эй  муминлар!):” 
Аллоҳга,  бизга  нозил  қилинган  нарса  (Китоб)  га  ва  барча  пайғамбарларга  ...  имон  кетирдик”.(Қаранг:  Қуръони  карим.  Бақара 
сураси  136-оят.-Б.21).Насафий  (1027-1114)  “Баҳр  –л-  калом  фи  илми  –л-калом”  (“Калом  илмида  сўзлар  денгизи”).  Тошкент. 
Имом  Бухорий  халқаро  нашриёти,  2013  йил.  90-96-  бетлар).  Насафий  ўзининг  шу  асарининг  “Имон  ва  куфурни  танлаш  деб 
номланган 2-фаслида: Аҳли сунна ва-л-жамоа айтади: “Пайғамбарлар ваҳийдан сўнг даража топдилар, Иблис сажда қилишдан 
бош тортгачгина гуноҳкор бўлди” деб, таъкидлайди. Ўша асар 15-бет. •
Ислом  маданияти  ва  тафаккурининг  асосий  қисми  бўлган  тасаввуф  ҳам  таълимот  сифатида  Қуръони  карим 
ва  ҳадисларга  асосланади.  Тасаввуф  таълимотининг  асосий  ғоялари  ва  қоидалари  каби  бош  унсурлари 
барчаси Қуръони карим ва ҳадислардан олинган ва бу тасаввуф учун асосий Ҳужжатдир.
•
  Тасаввуф  маданиятининг  асосини  ташкил  қилувчи  баъзи  мавзуларга  асосланган  оят  ва  ҳадисларга  мисол 
келтирадиган  бўлсак  аввало,маърифат  илми,  ладун  илми,  зикр  ва  валийлик  сифатларига  тўхталиб  ўтиш 
зарур.  Тасаввуфда  зоҳирий  илмдан  ташқари    яна  ладун  илми  (ботиний  илм)  ҳам  борлиги  қабул  қилинган. 
Чунки,  сезги  ва  илҳомга  таянадиган  билим  назария  қоидаларини  ушбу  ладун  илми  асосига  қурганлар. 
Тасаввуф  намаёндаларининг  фикрича,  Мусо  алайҳиссаломга  фаришта  орқали  юборилган  ёки  халққа  таблиғ 
этиш  учун  берилган  диний  билимлар  зоҳирий  илм  ва  шариат  илми  ҳисобланади.  Ҳизр  алайҳиссаломга 
бевосита ва махсус берилган диний билимлар эса ладун илми, ҳақиқат илми ёки ботин илми саналади. Буни  
мутасаввуфлар,  Қуръони  каримда  баён  қилинган  “Бас,  бандаларимиздан  бир  бандани  (Ҳизрни)  топдиларки, 
Биз  унга  Ўз  даргоҳимиздан  раҳмат  ато  этган  ва  Ўз  ҳузуримиздан  илм  берган  эдик”оятига  таянадилар”. 
(Қаранг:  Қуръони  карим.  Қаҳф  сураси,  65-оят).  Бундан  ташқари  мутасаввуфлар  ладун  илмини  Аллоҳ 
томонидан  берилишига  Қуръони  каримда  ишора  борлигига  ҳам  алоҳида  аҳамият  берадилар.  Зеро  Қуръони 
каримда  “Аллоҳдан  қўрқинг,  Аллоҳ  сизларга  (шундай)  таълим  беради”.  (Бақара  сураси,  282-оят)  деган 
иқтибосни  келтирадилар  унга  амал  қиладилар.  Аллоҳнинг  амр  ва  таъқиқларига  тўлиқ  амал  қиладиган  ва 
умрини тақвога бағишлаган соликка Аллоҳ таоло илми ладун эҳсон этади ва маърифат билан мукофатлайди, 
деган,  фикрни  қўллаб  қувватлаганлар.  Бундай  эҳсонни  Аллоҳ  банданинг  касбига  қараб  эмас,  балки 
Аллоҳнинг  ҳоҳиш  иродасига  ва  лутфу  карамига  боғлиқ,  деган  фикрни  қўллаб  -қувватлайдилар.  Тасаввуфда 
маърифат ва ладун илмини топган киши ҳақ йўлни топган ҳисобланади ва ҳидоятга эришишнинг парлоқ йўли 
сифатида қаралган. Чунки ладун илмига эга бўлишнинг асосий шарти-Аллоҳ кўрсатган йўлдан юриб, тақвода 
бўлмоқдир. •
Биз  тасаввуф  тариқати  тарихи  билан  шуғулланган  олимлар  фикрига  қўшилган  ҳолда,  валийлик 
сифатларини  амалда  кўрсата  олган  Шоҳ  Неъматуллоҳ  Валий,  Хўжа  Аҳрори    Вали,  Шайх  Худойдоди 
Валийлар  тимсолида  кўришимиз  мумкин.  Валийларнинг  кароматлари  ҳақ  бўлиб,  уни  инкор  қилиш, 
қуёшни юзига парда тутиш билан баробардир.
•
  Авлиёлик  сирларининг  қудратини  ёритиш  учун  Ҳожи  Аҳмаджон  Бобомурод  ўзининг  “Комил  инсонлар 
йўлидан”  номли  китобида”  Муҳийиддин  Ибн  Арабийнинг  валийлик  қудрати  ҳақида”  Тафсири  “Руҳул 
Баён”  китобидан  қуйидаги  ривоятни  келтиради;  Муҳиддин  ал  Арабий  (қуддиса  сирруҳ)-  бу  йўлнинг 
улуғларидан  бўлиб,  ул  зотнинг  охирги  кароматлари  уч  юз  йилдан  кейин  намаён  бўлган.  У  зотни   
жоҳиллар,  “Сизларнинг  худойингиз  менинг  оёқларим  остидадир”,  деганлари  учун  худоликни  даъво 
қилди,  деб  шаҳид  қилишган.  Шунда  у  зот  вафот  қилаётиб:  “Менинг  ҳақлигим”син”  “шин”га  кирганида 
маълум  бўлади”,  деганлар.  Орадан уч  юз йил ўтиб,  Султон Салим исмли  турк подшоҳи  Шом  вилоятини 
эгаллаган.  Шундан  Муҳиддин  ал-  Арабийнинг  сўзларини  ота-боболаридан  қулоқма-қулоқ  эшитиб  келган 
бир  киши  подшоҳ  Султон  Салимга  Муҳиддин  ал-Арабий  исмли  улуғ  авлиё  :”Менинг  ҳақлигимни 
“син””шин”-  га  кирганда  биласизлар”,  деган  экан  дейди.  Султон  Салим:  “У  нима  маънони  англатади?”, 
деганда, у киши: “Син”-номингизнинг бош ҳарфи, “шин”-эса Шом мамлакатининг бош ҳарфи. Сиз Шомга 
кирдингиз, дейди. Султон Салим у жойга олиб боришни буюрадилар, боргандан кейин шу жойни қазишга 
амр  қилади.  Ковлаганида  у  ердан  бир  хум  олтин  чиқади.  Муҳиддин  ал-Арабий  “Сизларнинг  худойингиз 
менинг  оёқларим  остидадир,  деган  сўзларининг  маъноси  сизлар  олтинга,  яъни  мол-дунёга 
сиғинасизлар,  деганлари  бўлиб  чиқади.  У  зот  каромат  билан  оёқларининг  остида  олтин  борлигини 
билган  эканлар.  Шундан  сўнг  подшоҳ  Ибн  ал-Арабийнинг  қабрини  очишни  буюради.  Қабр  очилганда 
муборак  таналари  худди  кеча  қўйилганидек  юзларидан  нур  ёғилиб,  бузилмай  турганини  кўришади  ва  у 
зотнинг уч юз йил олдинги қилган башоратлари юзага чиққанига гувоҳ бўлиб, турганлар ҳайратлар ичида 
қоладилар.  Халқ  ул  зотнинг  улуғ  валийлигига  уч  юз  йил  ўтгач,  яна  бир  бор  амин  бўлади.  Ўша  асар  57-
бет). •
Авлиёларнинг  каромати  Расулуллоҳ  саллоллоҳу  алайҳи  васаллам    ўз  ҳадисларида,”Шариат 
сўзларидан, тариқат ишларидан, ҳақиқат ҳолларидан иборатдир, маърифат эса молу давлатнинг 
бошидир”,  деб  марҳамат  қилганлар.  Яъни  шариат  Аллоҳнинг  қил  деган  буйруқлари  ва  қилма 
деган  қайтариқларидан.  Тариқат  Расулуллоҳнинг  тақво  асосида  ихлос  билан  қилган 
амалларидан,  ҳақиқат  басират  кўзи  очилгандан  кейин  банданинг  ҳоли  ўзгариб  Аллоҳга  ишқи, 
завқу-шавқи  зиёда  бўлишидан,  маърифат  эса  Аллоҳни  таниб,  маърифатуллоҳга  эришгач, 
Аллоҳнинг  муҳаббатидан  ортиқ  ҳеч  нарса  бўлмаслигидан  иборатдир.  Бу  ҳадиси  шарифдан 
ҳазрати Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тариқатга ҳам, ҳақиқатга ҳам, маърифатга ҳам 
раҳнамолик  қилганлиги  маълум  бўлади.    Тасаввуфшунос  олимларнинг  фикрича,  Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг  ўзлари  бу  йўлни  таълим  бермаганларида    тасаввуф  илми  юзага  чиқмас  эди. 
(Қаранг:Хожи  Аҳмаджон Бобомурод. Комил инсонлар йўлида.57-58-бетлар).
•
Дарҳақиқат  агар  биз  тасаввуфни  таълимот  сифатида    талқин  қиладиган  бўлсак,  ХVI  асрдан 
бошлаб  аҳли  тасаввуф  ичида  йирик  қобилиятли    шайхлар  йўқ  эди.  Бор  бўлганлари  ҳам 
тасаввуфнинг  назарий  ва  илоҳий  -руҳий  асослари  билан  эмас,    балки  ўзининг  шахсий  риёзати 
ёки    муридларни  тарбиялаш  билан  банд  бўлганлар.  ХХ  асргача    ғарб  шарқшуносларининг  ҳам 
тасаввуф  борасида  ёзганлари    етарли  даражада  эмас  эди.  Айниқса,  Россия  истеълоси  даврида 
барча динларга бўлгани каби исломга ҳам атеистик муносабатда бўлиши ислом уламоларини ва 
йирик шайхларни алоҳида қаттиқ қатағон қилинишига сабаб бўлган.
•
  Шуни  алоҳида  таъкидлаш  жойизки,    мустабид  тузум  даврида  исломнинг  айрим  масалаларига 
рухсат берилган бўлсада, лекин “фанатизм”да айбланган тасаввуфга қарши алоҳида кураш олиб 
борилган. •
Мустақилликка эришилгандан сўнг, диний ишлар йўлга қўйила бошлаган бир вақтда тасаввуф ва 
унинг  баюк  шайхларига  ва  уларнинг  таълимотларини    ўрганишга  кенг  йўл  очилди.  Лекин  бундай 
одилона муносабатни суистеъмол қилган сохта шайхларнинг пайдо бўлиши давом этмоқда. Буни 
биз  ҳозирги  кунда  “тариқатчилик”  мисолида  ҳам  билиб  олсак  бўлади.  Лекин  бундай  сохта 
шайхлик  даъвосини  қилган  кишилар  халқимизнинг  соф  тасаввуфга,  динимизга  бўлган 
муносабатини ўзгартира олмайди.
•
  ХХ  аср  бошларига  келиб  исломий  илмлар  ривожи  бирмунча  жонланди.  Тасаввуф  эса,  унинг 
мавжудлиги  яшаши  ёки  бекор  қилини  даражасида  қўйилгандан  сўнгина  эътибор  берила 
бошланди.  Бу  биринча  навбатда  Мисрнинг  йирик  олимлари  шайх  Аҳмад  Мустафо  Мароғий¸ат-
Тафтазоний, Абу Ҳашаб ва бошқалар тасаввуфга нисбатан масалани ёки ислоҳ қилиш ёки бекор 
қилиш талабини қўйганларидан сунггина муносабат жонлана бошланди.
•
  Бизнинг  назаримизда,  тасаввуфни  ислоҳ  қилиш  айнан  шу  даврдан  бошланди.  Муҳими 
тасаввуфни  ислоҳ  қилиш  бошқа  мамлакатларда  ҳам  давом  этди.  Ҳатто  ислом  уламолари  ҳам 
тасаввуф  мавзусига  оид    китоблар  ёза  бошладилар.  Бу  борада  айниқса,  Саъийд  Ҳавво  ўзининг 
“Тарбиятунар-руҳия”,”Ал-мустахлис  фий  тазкиятул  анфус”,  Бугунги  куннинг  йирик  олими  шайх 
Юсуф    Қаразовий  ўзининг  “Аллоҳ  йўналишида  Қуръон  ва  суннат  асосида  сулук  фиқҳини 
осонлаштириш”,  Суриялик  машҳур  олим  Муҳаммад  Саъийд  Рамазон  Бутий  ўзининг  “Ал-ҳикам 
ал-Атоийя”,  Суриялик  олим  доктор  Муҳаммад  Шайхоний  ўзининг  “Ат-тарбия  ар-руҳия”  номли 
асарлари билан катта ҳисса қўшдилар.

Ўрта Осиёда тасаввуф таълимотининг пайдо бўлиши ва ривожланиши

Купить
  • Похожие документы

  • O‘zbek elatining shakllanish bosqichlari va uning xalq sifatida uzil-kesil shakllanishi
  • O‘zbek etnosining antropologik tipi va u dastlab tarkib topgan zamon va makon
  • Oxak, gips, sement ishlab chiqarishri
  • Paleontologiya va stratigrafiya fanining ahamiyati, o‘rganish obiektlari va vazifalari
  • Pedagogikaning ilmiy asoslari.Pedagogika fan sifatida uning predmeti, maqsadi va vazifalari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha