Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Шарқ уйғониш даврида педагогиканинг тараққиёти

Купить
1 Тузувчи ИШМУҲАМЕДОВ Р.Ж. 1 Тузувчи:Қурбонова.Г.Б.ХУШ КЕЛИБСИЗ! Заковат қаерда бўлса, улуғлик бўлади Билим кимда бўлса, буюклик олади Заковатли уқади, билимли билади Билимли, заковатли тилакка етадиЎқитувчи – келажак бунёдкори! Педагогика тарихи фанидан Мавзу: ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИДА ПЕДАГОГИКАНИНГ ТАРАҚИЁТИ АСОСИЙ САВОЛЛАР Шарқ уйғониш даври ва унда таълим - тарбия масалалари. Абу Наср Фаробийнинг педагогика тараққиётига қўшган ҳиссаси. Абу Райхон Берунийнинг педагогик фикрлари. Абу Али Ибн Синонинг педагогик қарашлари. Унсурул Маоли қайковус ёшлар тарбияси хақида. Юсуф Хос Хожиб ёш авлодга таълим тарбия беришриш тўғрисидаги қарашлари. Таянч иборалар  Ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, шарқ уйғониш даври, маданий- маърифий ҳаёт, маданий ривожлантириш замини, академия, расадхона, маданий юксалиш, Сомонийлар давлати, ахлоқий хислатлар. Шарқ уйғониш даври ва унда таълим- тарбия масалалари . Шарқ уйғониш давридаги таълим- тарбиянинг моҳиятини талабаларга тушунтиради, шарқ уйғониш таълим- тарбиявий фикрларни тўғри талқин этади. Мутафаккир олимлардаги хислатларни ўрганиб ўзларида кўникиш ҳосил қилишга ўргатади. Идентив ўқув мақсадлари (вазифалари ): • Шарқ уйғониш даврдаги таълим- тарбиянинг моҳиятини тушунтириб беришади. • Шарқ уйғониш даврининг жамият аъзоларини таълим-тарбияга бўлган муносабатини изоҳлаб беришади. • Шарқ уйғониш даври таълим-тарбиясини ҳозирги давр таълим-тарбиясига таққослаб беришади . 1-асосий савол баёни:  Араб халифалигида юз берган ижтимоий- сийсий ўзгаришлар ягона ислом дининг таркиб топиши маданий, маънавий ҳаётга ҳам таъсир этди. Унда катта кўтаринкилик руҳини пайдо қилди. Араб халифалигида IX асрда вужудга келган уйғониш даври халифаликнинг Боғдод, Дамашқ ва бошқа шаҳарларида бошланиб барча бошқа халқлар маданий ҳаётига тарқалган бу эса у давлатнинг ҳам маданий ривожланишига замин тайёрлаган. Халифалик емирилиши натижасида ташкил топган мустақил давлатлардаги маданий ривожланиш халифалик даврдаги маданий ривожланишнинг давоми бўлди.  Халифа Хорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун даврида Боғдодда «Байтул хикма» (Донишмадлик уй) (Ҳозир академия маъносида ташкил этилди). Мазкур академия барча илм соҳиблари тўпланган марказга айланди. Унинг қошида жаҳон кутубхонаси ташкил этилди, расадхона ҳам қурилди, кейинчалик янги кутубхона барпо этилди. Бахдоддаги мазкур илм маркази, ўз навбатида шарқ ва ғарбда илм-фаннинг тараққий этишига, маънавий ҳаётнинг юксалишига таъсир этган. Бу ўринда халифа ал-Маъмуннинг илм-фан равнақида кўрсатган хомийлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Халифа ал-Маъмун илм-фанни жуда қадрлаган. У IX аср бошларида халифаликнинг Хуросондаги ноиби бўлган вақтида ҳам Моворауннахр ва Хуросондаги олимларни тўплаб уларнинг ижодига шароит яратиб берган. Булар орасида ал-Хорозмий, ал-Фарғоний, ал- Жавхарий каби ватандо  Шунингдек, қадимги яратилган маданий ёдгорликлар улар хох юнон, хох араб, хох Моворауннахр ва Хуросон халқининг энг қадимги антик даврлар маданияти бўлсин, уйғониш даври маданиятининг ва ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди.  Агар Араблар Ўрта Осиёни босиб олиб бу ерда илгари мавжуд бўлган фан ва маданият ўчоқларини йўқотган бўлсалар кўп ўтмай қадимий илмий анъана аста секин тикланиб, натижада илм-фаннинг етук симолари етишиб чиқа бошлади. Буларнинг барчаси бир-бирига қўшилуви натижасида шарқда бир бутун маданият таркиб топади ва ривожлана бошлайди.  Яқин ва ўрта шарқда, жумладан Эрон, Кавказ орти ва Ўрта Осиёда савдо алоқаларининг ривожланганлиги, ҳунармандчиликнинг тараққий этиши, иқтисодий ва маданий алоқаларининг барчаси умумий ривожланишга таъсир этди. Яқин ва ўрта шарқ мамлакатл  Бу даврда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиганер майдонлари кенгайди, кўплаб суғориш иншоатлари тикланди ва янгилари қурилди, пахта, зиғир, каноп эқилиб улар толасидан мато тўқилди. Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик саноат махсулотларининг ишлаб чиқарилиши савдонинг ривожланишига ер очда натижада яқин ва ўрта шарқ мамлакатларининг чет давлатлар: Испания, Хиндистон, Хитой, Византия билан савдо ишлари кўлами ортиб борди. Шарқ ва ғарбнинг ҳаётида янги давр бошланди. Бу жараённинг айниқса Овропа учун аҳмияти беқиёс бўлди. Шарқ фақатгина Овропа маданиятининг ривожига таъсир этибгина қолмай балки умуман Овропалик одамнинг псиҳологияси, тафаккури, характери, ҳаёт тарзини, тарихий жараёнини тубдан ўзгартириб юборди ва математика, фалсафа, астрономия, тиббиёт, ҳулқ-одоб, турмуш тарзи, ижтимоий-иқти  X асрдан бошлаб Моворауннахр ва Хуросонда мустақил феадал давлатлар Тохирийлар, Самонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хорозмшохлар давлатларининг пайдо бўлиши ҳам маданий ҳаётнинг янада равнақ топишига олиб келди. Бу даврда пул муомаласи ривожланди. Жамият сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар албатта маданий ҳаётга ҳам ўз таъсирин ўтказди.  Самонийлар давлатида Марв, Бухоро, Самарқанд ва Урганч ўша даврнинг маданий марказларидан саналади. Бу даврда араб тили илмий ва алоқа эди. Мактабларда дарслар араб тилида олиб борилар эди. Расмий ҳужжатлар, шеърият қоидалари араб тилида юритилар эди. Илмий асарлар ҳам араб тилида ёзганлар эди. X аср ўрталарига келиб, форс-тожик тилида ҳам иш юритила бошлади, аммо ёзиладиган ҳужжатлар, ишлар форс-тожик тилида бўлса ҳам араб и • Шарқ уйғониш даврида илм-фан ривожланиши уч йўналишда бўлади. • Биринчи йўналиш, математика, тиббиёт йўналиши бўлиб, Буларга математика, астрономия, кимё, геодезия, минерология, тиббиёт, фармокология ва бошқа фанлар киритилиб, Маҳаммад, Ахмад Фарғонийлар математикага оид Ибн Сино тиббиёт ва фалсафа, Абу Райхон Беруний тиббиётга оид йирик асарлар яратдилар. • Иккинчи йўналиш ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа, тарих, мантиқ, фикх, руҳшунослик, нотиқлик ва бошқа фанлар бўлиб, бу соҳада Фаробий, Ибн Сино, Муҳаммад Наршахий ва бошқалар фаолият кўрсатганлар. • Учинчи йўналиш-таълимий-аҳлоқий йўналиш бўлиб, бу соҳада қомусий олимлар ўз қарашларини ижтимоий-фалсафий ва илмий асарлари таркибида ёки ахлоқий асарларида баён этсалар адиб ва тарбияшунос олимлар таълимий-дидактик асарлари  Шарқ уйғониш даврида инсон муаммоси маънавият соҳасидаги асосий масала бўлган. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия масалаларига катта эътибор берилган, яратилган асарларда Шарққа хос бўлган инсоннинг аҳлоқий-руҳий камолотини улуғлаш етакчи ўрин тутган. Инсонпарварлик ғоясини амалга оширишнинг асосий воситалари сифатида юксак аҳлоқий одатлар, инсоний муносабатлар ва хислатларни таркиб топтиришга олиб келучи таълим-тарбияни амалга ошириш муҳим масала қилиб қўйилган. Зеро, инсоний ғоясида юксак ахлоқий хислатлар ифодалангани учун ҳам шарқ уйғониш даври фалсафаси ва педагогикасида таълим-аҳлоқий йўналиш муҳим аҳамият касб этади. Ахлоқ масаласи файласуфларнинг, буюк мўтаФақкирларнинг, ҳам тарихчи, шоир ва адибларнинг ҳам бирдек диққат марказида бўлади. Таълим-ахлоқий рисолалар пайдо бўлиб, ахлоқнин  Шарқ уйғониш даври таълимий-дидатик асарларида инсон шахсининг камол топиши йўллари, усуллари баён этилди. Бу давр педагогикасида касб ҳунар ўрганиш илм ўрганиш билан баб-баробар талаб этилди. Инсонни камолотга ёзувчи ахлоқий хислатлар сифатида дўстлик, садоқат ва вафо, севги ва муҳаббат, ватанпарварлик, самиймийлик, саховат, муровват, эркинлик, иродалилик, жасурлик Кабилар илгари сурилади. Салбий хислатлар сифатида рашк, риёкорлик, худбинлик, очкўзлик, хирс, сотқинлик Қабилар қораланади. 2-асосий савол  Абу Наср Фаробийнинг педагогика тараққиётига қўшган ҳиссаси Фаробийнинг педагогика тараққиётигаа қўшган ҳиссаси моҳиятини талабаларга тушунтиринг. Унинг таълим-тарбия фикрларини тўғри талқин этади. МўтаФақкирларнинг инсон камолоти ҳақидаги фикрлари ўрганиб қўшимчаҳосил қилишга ўргатади . Индентив ўқув мақсадлар (вазифаифалари): • Абу Насир Фаробийнинг педагогика тараққиётига қўшган ҳиссасининг моҳиятини тушунтириб беришради. • Унинг таълим-тарбиявий фикрларини изоҳлаб беришради. • МўтаФақкирнинг инсон камолотига оид фикрларининг аҳамиятини шархлаб беришради. 2. Асосий савол баёни  Ўрта аср ижтимоий-фалсафий фикр тараққиёти мўтаФақкир Абу Насир Фаробий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг инсон камолоти ҳақидаги таълимот таълим-тарбия соҳасида катта аҳамиятга эга. Машхур юнон файласуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билими, фикр доирасини кенглиги билан ном чиқарган Фаробийнинг йирик мўтаФақкир-«Муаллими соний» - «Иккинчи муаллим» деб атайдилар.  Фаробий таълим-тарбияга бағишланган асарларида таълим- тарбиянинг муҳимлиги, унда нималарга эътибор беришриш зарурлиги таълим-тарбия усуллари ва услублари хақида фикр юритади. «Фозил одамлар шахри», «Бахт гаодатга эришув тўғрисида", "Ихсо-ал-улум", "Илмларнинг келиб чиқиши", Ақл маънолари тўғрисда" каби асарларида ижтимоий тарбиявий қарашлари ўз ифодасини топган.  Форбий "Бахт саодатга эришув тўғрисида" асарида билимларни ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этган. Унинг таъкидлашича, аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу-олам асослари ҳақида илмдир. Уни ўргангач, табиий илмларни, табий жисмлар тузилишини, шаклини, осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Удан сўнг, умуман, жонли табиат-ўсимлик ва хайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади, дейди.  Форобий инсон камолотга ёлғиз ўзи эриша олмайди. У бошқалар билан алоқада бўлиш, уларнинг кўмаклашуви ёки муносабатларига мухтож бўлади, деб ҳисоблайди.  Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаифаси " жамият талабларига жавоб беришра оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат деб билади.  Форобий таълим ва тарбияга биринчи марта таъриф беришрган олим саналади. Таълим-деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий. Билим беришриш; Тарбия-назарий фазилатни, маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган ҳулқ нормаларини ва амалий малакаларини ўргатишдир, дейди олим. • Абу Наср Форобий яна айтади: «Таълим- деган сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириш, тарбия эса шу халқлар ўртасидаги туғма фазилат ва амалий касб ҳунар фазилатларини бирлаштириш деган сўздир». • Таълим фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса, амалий иш тажриба билан, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакалардан иборат бўлган иш-ҳаракат, касб-ҳунарга берилган бўлиши, ўрганишдир", -дейди. • Форобий таълим-тарбияда рағбатлантириш, одатлантириш, мажбур этиш методларини илгари сўрган. Ҳар иккала усул ҳам пировардида инсонни ҳар томонлама камолга етказиш мақсадини кўзлайди. • Хулоса қилиб айтганда Форобий педагогик таълимотининг асосида комил топган инсонни, шакллантириш инсоннинг ўз моҳияти билан ижтимоийлиги, яъни фақат жамиятда, ўзаро муносабатлар жараёнида комиллика эришади, деган фалсафий қараши ётади. • Инсоннинг камолга етишида ҳам ақлий, аҳлоқий тарбиянинг ўзаро алоқаси муҳим аҳамият касб этади. Бунда Форобий тавсия этган таълим ва тарбия у судлари ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги билан диққатга сазовордир. Назорат топиш ихтиро Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаифаси нимадан иборат. • Таълим-тарбиянинг асоий вазифаси инсонни камолотга ёлғиз эришишдан иборат деб билади. б) Таълим-тарбиянинг асосий вазифа оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат деб билади 3-АСОСИЙ САВОЛ  Абу Райҳон Берунийнинг педагогик фикрлари.  Мақсад. Абу Райҳон Берунийнинг педагогик фикрларини моҳиятини талабаларга тушунтирилади. Унинг асарларининг тарбия аҳамиятини талабалар ўрганиб ўзларида кўникма ҳосил қилишга ўргатади. 3-асосий саволлар баёни  Қомусий олим Абу Райхон Муҳаммад ибн Ахмад ал- Беруний X асрнинг иккинчи ярми ва XI асрнинг бошларида, ғоят мураккаб тарихий даврда яшади ва ижод этди. Абу Райхон Беруний 362 йил 3 зулхижжада (милодий 973 йил 4 сентябрь) Хоразмнинг Қиёт шаҳрида дунёга келди. Берун - бирун сўзи "ташқари", шаҳардан ташқарида деган маънони англатади.  Беруний хали жуда ёш олим бўлишига қарамай, Қиёт шахрида 994-995 йилларда астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи астрономик асбоблар ихтиро этган. Ўша даврда Хоразмда ва Каспий олди вилоятларида Қобус ибн --Вушмагир ёш олимга хайриҳоҳлик кўрсатади. Шамс ал Маоли" ("Оли мартабалар қуёши") лақаби билан машхур бўлган бу подшоҳга бағишлаб Беруний "қадимги халқлардан қолган --ёдгорликлар" асасарини ёзади ва унга тақдим этади. Бу асар Беруний номини-- Яқин ва Ўрта Шарққа машхур қилди.1004 йилда Беруний Маъмун II ибн Маъмун томонидан Хоразмга чақириб олинади ва унинг яқин маслаҳатчиси бўлиб қолади . Маъмун даврида Урганчда "Маъмун академияси" номли илмий марказ ташкил этилади ва у ерда мусулмон шарқининг йирик олимлари фаолият кўрсатади.  Беруний бир неча йил ноёб металлар ва қимматбаҳо тошлар устида кузатишлар ва тажрибалар олиб боради ва кейинчалик ана шу тадқиқотлар асосида "Минералогия" асасарини яратади. Берунийнинг яна бир муҳим асари мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалардир. Бу асарда ҳам у бир неча фанлар юзасидан дастлабки тушунча, маълумотлар беришрган.  Маълумки, Махмуд Ғазнавий Хиндистонга қарши босқинчилик юришларини олиб борган. Ана юришларнинг бирида Беруний ҳам Ғазнавийга ҳамрох бўлиб борди. У санскрит (эски хинд тилини) билганлиги хинд халқи маданияти, адабиёти ва санъати билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди ва бу меҳнатлари натижасида 1030 йилда ўзининг Шарқ ва Ғарбда кенг эътироф қилинган машхур "Хиндистон" асарини яратади. Китобнинг тўлиқ номи "Китобу фи тахкики молил  Беруний астраномияга оид "ал - қонун ал - Масъудй" ("Масъуд қонуни”) номли йирик асарни шох Масъудга бағишлайди. Беруний яна "қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами" ("Минералогия"), "Доривор ўсимликлар ҳақида китоб" ("Китоб ас-саидона фи - т-тибб китоби асарларини ҳам ёзди. "Минералогия" шарқдагина эмас, Европада ҳам қимматбаҳо тошларни ишлаш усулларини ва улар билан савдо қилиш қонунларни ўрганиш. ер ости бойликларини текшириш ҳақида маълумот берса, "Саидона" номи билан машхур бўлган кейинги асарда Шарқдаги доривор ўсимликларнинг тавсифи баён қилинган. Мутафакир илгари -- сурган аҳлоқий хислатлардан яна бири адолатдир. У жамиятда адолат ўрнатиш ,уни ёвузликлардан халос этиш учун доно, адолатли хукмдор бўлиш кера  Энг муҳим мутафакир инсон камолотида меҳнат ва меҳнат тарбияси ҳақида муҳим фикрларни баён этади. Беруний инсон камолотида уч нарса муҳимлигини таъкидлайди. Бу ҳозирги давр педагогикаси эътироф қилувчи ирсият, муҳим тарбиядир. Беруний инсон ҳар томонлама камолотга етиш учун у илмий билиши билан бирга меҳнатсевар ва ҳунар эгаси бўлиш керак дейди.' Юқоридагилардан кўриниб турибтии Беруний комил инсонни га оид бу фикрлари фақат замонаси учун эмас, ҳозирги давр таълим-тарбия ишлар такомиллаштиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Зеро, унинг ўзи ҳам хақикий комил инсонга хос хислатларга эга эканлигини, ҳаёти ва ижодий фаолияти, ёзган асарлари билан исботлаб, келажак авлодларга катта маънавий мерос қолдирди. Абу Али Ибн Синонинг педагогик қарашлари  Абу Али Ибн Синонинг педагогик қарашларининг моҳиятини талабаларга тушунтирилади. Ибн Синонинг асарларини тарбиявий қирраларини ўрганишга қизиқиш уйғотади. 4- Асосий савол баёни  Шарқда "Шайх ар - Раис" номи билан машхур бўлган алломалардан бири ўрта аср буюк мутафаккири Абу Али ибн Синодир. Ибн Сино ҳам бошқа замондош Қомусий олимлар катори математика, астрономия, физика, «кимё, биология, тиббиёт, доришунослик, рухшунослик ,физиология, фалсафа, филология, таълим-тарбия соҳаларида ижод этган ва дунёга машxyp йирик асарлар мерос қолдирган олим. Абу Али Ибн Сино 980 йилда Бухоро яқинидаги Афшона кишлогида кичик амалдор оиласида дунега келади. Кеийнрок унинг оиласи Бухорога кўчиб ўтгач, у бошланғич мактабда ўқий бошлайди. Ундаги туғма қобилият, ўткир зехн, кучли хотира ўзаро бирикиб кетган эди. Ибн Синонинг отаси Абдуллох хамда унинг дустлари билимдон кишилар бўлиб, уларнинг илмий мунозара ўтадиган оилавий муҳим ёш Ибн Синога ҳам таъсир  Жахоннинг турли мамлакатталаридан келган олимларнинг мунозараларида ёш Ибн Сино ҳам катанашиб, турли фанларга билимларини чуқурлаштириб борган. У устозларидан хинд ҳисоби, фиқхдан биглим олган. Кейин эса файласуф Абу Абдуллох Нотилийдан фалсафа мантик, хандаса ва бошқа фанлардан таълим олади. Шундан сўнг Ибн Сино ўзи мустақил ҳолда барча фанлар билан шуғуллана бошлайди. У Айниқса тип илмини чуқур эгаллаб олади, бу соҳада унга таълим беришган киши бухоролик Абу Мансур Камарий бўлди. Ибн Сино сўнгра фалсафани ўрганишга киришади. Айниқса, Арестотель фалсафасини, унинг “Метафизика" асари моҳиятини буюк мутафаккир Абу Нарс Форобийнинг ёзган шархи туфайли тўлиқ ўзлаштириб олади.  X аср охири - XI аср бошларига келиб, ўлкада сиёсий-ижтимоий вазият мураккаблашади. Шу туфайли Ибн Сино Хоразмга - Урганчга кўчиб ўтади. Хоразмда у бир қатор олимлар билан ҳамкорликда Абу Райхон Беруний бошқараётган "Маъмун академиясида" илмий иш билан шуғуллана бошлайди. Хоразмда ўзининг йирик асари - "Тиб қонунлари" , "Аш-Шифо китоблари устида иш олиб боради.  Маълумки, Ибн Сино ҳам бошқа мутафаккирлар каби ўзининг таълим-тарбияга оид қарашларини ижтимоий-фалсафий қарашлари билан боғлиқ ҳолда ифодалаган, махсус рисолаларда талкин этган. Шунингдек, фанларни тасниф этади. Бунда у биринчи ўринга тиббиёт фанларини қўяди. Фалсафани эса икки гуруҳга , яъни назарий ва амалий гуруҳларга бўлади. .Назарий гуруҳ кишиларни ўзидан ташқаридаги борлик ҳолати ҳақидаги билимларни э • У биринчи ўринга этика, иқтисод, сиёсатни киритади. Иккинчи гуруҳга физика, математика, метафизика, дуне қонуниятларини ўрганувчи барча фанларни киритади. • Абу Али Ибн Сино камолотга эришишнинг биринчи мезони саналган маърифатни эгаллашга давъат этади. Чунки илм-фан инсонга хизмат қилиб, табиат қонуниятларини очиб авлодларга етказиши керак. Бу мақсадга етишиш учун инсон кийинчиликлардан кўркмаслиги зарур, дейди. "Эй биродарлар! “Одамларнинг ботири мушкулотдан кўркмайди. Камолотҳосил қилишдан бош тортган киши одамларнинг энг кўркогидир".  Талабага билим бериш ўқитувчининг масъулиятли бурчидир. Шунга кўра Ибн Сино ўқитувчининг қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритар экан, шундай йўл-йуриклар беради. Булар қуйидагилардан иборат: - болалар билан муомалада босик, жиддий бўлиш  берилаётган билимнинг талабалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериши.  - таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиш;  - талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билиши;  - фанга қизиктира олиши;  - берилаётган билимларнинг энг муҳимини ажратиб бера олиши;  - билимларни талабаларга тушунарли, унинг ёши, ақлий даражасига мос равишда бериши;  - Ҳар бир сўзнинг болалар хиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришиш зарур, дейди олим. • Ибн Синонинг тарбиявий қарашларида оила ва оилавий тарбия масалаларига кенг ўрин берилган. Чунки инсон аввало оилада камолотга етади. Олим оилада ота-онанинг вазифаси ва бурчига катта эътибор беради. Оила муносабатларига тўхталар экан, айниқса ота-оналарнинг оилада меҳнат севарлиги билан фарзандларини ҳам касб ва ҳунарга ўргатиши борасида муҳим фикрлар баён этади. Инсоннинг ҳулқи ва рухига меҳнатнинг ижобий таъсирини таъкидлаш билан бир қаторда турли касб эгалари ҳунарманд, дехқонлар меҳнатини улуғлайди ва қиморбоз, судхўр кабиларни қоралайди. У меҳнатсиз ҳаёт кечириш инсонга ҳам рухий томондан салбий таъсир этишини тўғри талқин этади.  Тарбия тизимига жисмоний тарбиянинг киритилиши эса Ибн Синонинг тарбия соҳасидаги катта хизматларидан бўлиб ҳисобланади.  Ибн Сино инсон камолотида ақлий, аҳлоқий, жисомоний тарбиянинг ўзаро алоқада амалга оширишнинг илмий таълимотини, усулларини яратиб, таълим-тарбия соҳасида ўз ўрнига эга бўлди.  Олимнинг буюк хизматларидан бири шундаки у инсоннинг меҳнати, қобилияти, ақл-заковатини улуғлайди, ундаги қудратга ишонади, инсон тафаккурининг тантана қилиши кераклигини тинмай тарғиб қилди.  Кайковус 412 хзижрий йилда (милодни 1021-1022) туғилган. Унинг авлодлари гилон қабиласидан бўлиб, Табаристонда (ҳозирги Каспий денгизининг жанубидаги ҳудуд) яшаганлар.  Аммо биз қайковус ҳақида батафсил маълумотларга эга эмасмиз. Кайковус ўз ҳаёти давомида кўрган-билганлари асосида ўзининг буюк "Қобуснома" асасарини яратди. Китобни у ўғли Гилоншохга бағишлаган. Бу пайтда қайковус тахминан олтмиш ёшларда эди. "Қобуснома" Шарқда, хусусан Эроннинг ўзида ҳам сақланиб келаётган анъанага кўра панд- насихат тарзида ёзилган бўлиб, мана бир неча асрлардан бери халқларни, жумладан ёшларни ҳаётга, амалий фаолиятга тайёрлашда, уларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашда муҳим қўлланма бўлиб келмокда. • Қобуснома" мураккаб йўлни босиб ўтди. Шўро мафкураси даврида [асарнинг. инсонни ақлий, аҳлоқий тарбиялашдаги аҳамияти хоким синф ахлокини тарғиб қилиш деб баҳоланди. Қайковуснинг Ватан ҳақидаги, касб-ҳунарни улуғловчи, билимларни эгаллаш ҳақидаги фикрлари, диний қарашлари сиёсий нуктаи назаридан кораланади. Асарнинг қиммати фақат унинг адабий-бадий, тил хусусияти ва тарихий жиҳатларида деб таъкидланади."Қобуснома” асарига давр ва шарт-шароитлар, сиёсий қарашлар таъсирида қай даражада соя ташланмасин, бу асар машҳур хинд асари "Калила ва Димна", Низом ул-Мулкнинг "Сиёсатнома”, Носир Хисравнинг "Саодатнома”, Юсуф Хос Хожибнинг "Кўтадгу билиг", Махмуд Қошғарийнинг "Девону лугатит турк" , "Саъдийнинг "Гулистон", Ахмад Югнакийнинг "Хибат  Унда Шарқ пандномаларидаги анъанага биноан ва X асрда пайдо бўлган  ёшлар жамоаси жувонмардлик тарбияси ифодаланади.  Инсондаги бошқа барча хислатлар шу уч нарсага боғлиқ, дейди қайковус. Жувонмардлик (ёки иёрлиқ)нинг устунларини (рукнлари) қуйидагиларда деб кўрсатади: жасурлик, мардлик, сабр-матонат, ваъдага вафо қилмоқ, пок дил ва пок забон бўлмоқ; асирларга зиён етказмаслик, бечора кишиларга мадад бериб, ёмонларнинг ёмонлигини яхшилардан йироқ тутиш, ростгуйлик, яхшига ёмонлик килмаслик, зиён-захматдан сақлаш одамларга ҳам зиён захмат етказмаслик. Жувонмард сипохийлар эса сабр-бардош билан иш тутиши, камтарлик ва меҳмондўстлик, сахийлик, хақшунослик пок кийниш, яхши куролланиши зарурлигини қайд этади.  Кайковуснинг ўзи таъкидлаганидек, бутун бир асар ана шу охирги бобида таъриф берган жувонмардлар тарбиясига бағишланган. Қайковус унда "... барча фикр ва тушунчаларимни сенинг учун китобга ёздим ва ҳар бир илм, ҳам ҳунар ва ҳар пешаким билур эдим, ҳаммасини қирк тўрт бобда этдим", дейиш билан ҳар бир ёшнинг ақлий, аҳлоқий, жисмоний тарбиясига оид турмуш тажрибаси билан боғлаган ҳолда камолга етказиш йўллар усулларини баён этган. Китобда жувонмардлар эгаллаши зарур бу, қуйидаги йўналишларда таълим-тарбия беришриш назарда тутилган:  1. Кайковус билим олиш ҳақида.  2. Ҳунар ва турли касб эгалари ҳақида.  3. Турмуш ва ҳулқ-одоб қоидалари ҳақида.  4. Жисмоний етуклик ҳақида.  Кайковус жамият таракқиётида илм билан бирга касб-ҳунарнинг зурурлигини таъкидлайди: "Агар киши ҳар қанча олий насаб ва бой бўлсаю, аммо ҳунари бўлмаса, у халойиқнинг иззат ва ҳурматидан ноумид бўлур. Улуғлик ақл ва билим биладур, насл-насаб била эмас. Отни сенга ота ва онанг куймишлар, сен унга гарра бўлмагил . . . Аммо сен ҳунар била бир номга эга бўлгил". Шунинг учун ҳам асарда турли касб эгалари улуғланади. Касб-ҳунар ўрганишни билим олиш билан қўшиб олиб боришни тавсия этади. Фанни амалиёт билан узвий алоқада қарайди. қайковуснинг бу қарашлари Ўша даврнинг илғор қарашларидан саналади.  қайковус "Қобуснома" асарида жисмоний тарбияга ҳам катта эътибор зган. Зеро, қайковус асасарини жувонмардлар тарбиясига бағишлар экан, арнинг энг аввало жимонан соғлом бўлиб камолга е  Кайковуснинг "Қобуснома" асари XI асрда юзага келган йирик тарбиявий асардир. Бунда ўша даврга хос ҳар бир ёш эгаллаши зарур бўлган ақлий, аҳлоқий, жисмоний тарбия билан боғлиқ фаолият турлари: отда юриш, мерганлик, сувда сўзиш, ҳарбий машқлар санъати, ифодали ўқиш, ҳатотлик санъати, шеър ёза олиш, мусиқий билимга эга бўлиш, шатранж ва нард уйинини билиш кабилар ҳам ўз ифодасини топган.  Кайковуснинг катта хизмати шундаки, у ёшларни ҳаётга тайёрлашда хар томонлама камолга етказишнинг назарий масалаларини амалий фаолиятга татбиқи нуктаи назаридан ифодалаши билан ҳамма замонларда, хар қандай тузумда хам ўз қимматини йуқотмади ва амалий ҳаёт дастури сифатида ўз ўрнига эга бўлди
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha