Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Шахслараро мулоқот

Купить
Шахслараро мулоқот Савол  Шахслараро мулоқот деганда нимани тушунасизлар? Шахслараро мулоқот Шахслараро мулоқот ёки юзма-юз мулоқот бир ёки бир неча инсонлар билан ахборот, фикр ёки туйғу алмашувининг энг асосий ва таъсирчан йўлидир. Шахслараро мулоқот (ШАМ) тўғридан-тўғри амалга ошириладиган жараёндир . Аҳолининг тиббий маълумотларга эга бўлиши жуда муҳим, чунки бу қуйидагиларни кафолатлайди:  cаломатлик муаммолари бўйича асосланган қарорлар қабул қилишни  cоғлом турмуш тарзига риоя қилишни  ўз соғлиғи учун шахсий жавобгарликни тарғибот қилишни  ўз соғлиғи учун ўзи қайғуришни Шахслараро мулоқот – бу бир одамлар ёки гуруҳлар ўртасидаги юзма-юз мулоқот бўлиб, вербал ва новербал ахборот, фикр ва туйғулар алмашинувидир. Савол:  Мулоқот жараёнида қайси элементлар иштирок этади? Шахслараро мулоқот Хабар ёки ахборот Жунатувчи Қабул қилувчи Қайта боғланиш Шахслараро мулоқот Қуйидаги босқичларга бўлинади:  Мотивация (рағбатлантириш)  Ўқитиш  Маслаҳат бериш Мотивация - беморни тиббий муассасага мурожаат қилишини рағбатлантириш, қўшимча маълумот олишга қизиқишини уйғотишдир. ўқитиш  Ўқитиш жараёнида қўшимча ахборот учун мурожаат қилган кишиларга холис ахборот берилиши мумкин. Ахборот хабардорлик даражасини оширишга олиб келади, ўқитиш жараёни эса беморнинг мулоқот кўникмаларини ўзгартиришга олиб келиши мумкин. Якка тартибда Гуруҳда Маслаҳат бериш Тиббий ходимнинг беморга бевосита етказадиган аниқ ва тулиқ маълумоти бўлиб, у бемор томонидан хулқ-атвор ёки турмуш тарзига алоқадор бўлган маълумотли қарор қабул қилини.шига кўмаклашади 3 ШАМ Семинарини ўтказиш бўйича Тренер учун Қўлланма 2-машғулот 3-БЎЛИМ / Кўргазмали қуроллар Мул оқ от жараёни бо сқ ичлари ТАҲЛИЛ ДИЗАЙН МУЛОҚОТ БАҲОЛАШ Шахслараро мулоқот жараёни - даврий ва бетўхтовдир. Баҳолаш  Тиббий ходим беморлар ёки гуруҳларнинг маданияти, тажрибаси, касаллик тарихи, муносабатлари ва билимлари ҳақида ахборот йиғади. Таҳлил  Тиббий ходим беморлар ёки гуруҳлар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш учун таҳлил қилиб чиқади Дизайн – режа  Тиббий ходим беморларнинг эҳтиёжларини ва зарур ахборотни аниқлайди ҳамда ахборотни қачон ва қаерда тақдим қилишни ҳал қилади, яъни режалар ишлаб чиқади. Мулоқот  мулоқот орқали режалар амалга оширилади Кейинги қадам Мулоқот жараёни қайтарилади, ва яна баҳолашдан бошланади:  баҳолаш – тиббий ходим ўз мулоқотининг таъсирчанлик даражасига баҳо беради ва олинган натижалардан бошқалар билан бўладиган мулоқотларни яхшилаш учун фойдаланади. Беморни жалб эта олдими? Берилган ахборот беморга тушунарли бўлдими? Бемор берилган ахборотга риоя қиладими? Хулоса  ШАМ жараёни узлуксиз ва даврийдир,  Баҳолаш ва таҳлил қилиш мулоқот жараёнининг асосий лаҳзаси ҳисобланади  Баҳолаш ҳар бир мулоқотда, узлуксиз олиб борилиши лозим. Эсда тутинг:  Агар олдиндан мулоқот яхши чиқмаслигига ишонсангиз, шундай бўлади ҳам.  Агар маълумот ҳар хил тушунилган бўлса, салбий қарашлар юзага келиши мумкин.  Сиз етказмоқчи бўлган маълумотни сиздан яхшироқ биладиганлар ҳар доим топилади.  Баъзан мулоқот қанча узоқ олиб борилса, муомала қилиш шунча қийин кечиши мумкин. ЎЗИНИНГ ШАХСЛАРАРО МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИГА БАҲО БЕРИШ  “ Ўзининг шахслараро мулоқот кўникмаларига баҳо бериш” варақасини тўлдиринг Хулоса  ШАМ – фикр, хиссиёт ёки маълумот алмашишнинг асосий ва самарали йўллардан биридир.  ШАМ хулқ ўзгариши ёки тиббиётнинг янги амалиёти қабул қилинишига ёрдам берувчи муҳим жараёндир.  Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимида олиб борилаётган дастурларнинг муваффақиятли киритилишида ШАМ кўникмаларининг аҳамияти катта. АНИҚ ВА ОДДИЙ МУЛОҚОТ  Мулоқот - аниқ ва оддий бўлиши лозим.  Тиббий ходимлар бемор билан олиб бориладиган мулоқот ва олинган натижага 100% маъсулдирлар!!! Ҳар бир тиббий ходим қуйидагиларни бажариши лозим  Беморларнинг қадриятларини хурмат қилиш, тушуниш, ахборотнинг етказилиши ва қабул қилиниш усуллари ҳамда аудиторияда ўтирган иштирокчилар билан ҳисоблашиш керак.  Мулоқот икки томонлама жараён эканлигини ва гапирганда нафақат қандай гапиришни, балки нималарни гапириш кераклигини ҳам унутмаслик лозим. Ҳар бир тиббий ходим қуйидагиларни бажариши лозим  Ижобий қайта боғланишни рағбатлантириш, мулоқотни яхшилаш бўйича таклиф киритиш ва яна ижобий қайта боғланишни таъминлаш керак.  Беморнинг хоҳишларини инобатга олиш, уни эшитиш ва юзага келган холатлар ёки муаммоларни ечиш усулларини таклиф қилиш лозим. ЯХШИ МУЛОҚОТ  Мулоқот - бу қабул қилувчига ахборот, фикр, ғоя ва ҳиссиётларни нутқ, белги ёки ҳаракатлар ёрдамида узатиш жараёнидир. Мулоқот жараёнининг таъсирчанлигини оширувчи 4 элемент  Ахборот  Аудитория  Канал  Ахборотни жўнатувчи Хурматли иштирокчилар қўлланмаларингиздаги “яхши мулоқот тавсифи”ни ўқиб чиқишларингизни сўрайман (10 бет) Самарали мулоқотнинг тавсифи  Суҳбатдошни диққат билан тинглаш ва тушуниш;  Бошқаларнинг қадриятлари ва қабул қилиш қобилиятларини ҳурмат қилиш;  Ҳар бир иштирокчининг фикрини ҳурмат қилиш;  Мулоқотнинг вербал кўникмаларидан (АТРТЖ) фойдаланиш;  Мулоқотнинг новербал кўникмаларини (ХОЭНТ) қўллаш;  Аниқ, оддий ва тушунарли гапириш. Савол  Яхши суҳбатдошда қанақа хусусиятлар бўлиши керак? Яхши суҳбатдошнинг хусусиятлари  Беморни ДИҚҚАТ БИЛАН ТИНГЛАЙДИ ва унинг “очиқ” ГАПИРИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРАДИ;  Бемор жавоб бера оладиган САВОЛЛАРНИ БЕРАДИ, мулоқот бошида КЎПРОҚ СЎРАЙДИ;  Беморнинг ҳаракатларини БАҲОЛАМАЙДИ, уни тинчлантиради ва вазиятни тушунишга ёрдам беради; Яхши суҳбатдошнинг хусусиятлари  Бемор билан бўлган мулоқот МАХФИЙлигини ҲУРМАТ қилади, бошқалар билан беморнинг муаммолари ҳақида гапирмасликка ваъда беради;  Мулоқотга бўлган ҚИЗИҚИШни КЎРСАТАДИ:  Бемор билан гаплашганда унинг кўзларига қарайди;  Тушунаётганлигини ифода қилиш учун бошини қимирлатади;  Ўзини эркин тутади;  Керак бўлган ҳолларда жилмаяди. Яхши суҳбатдошнинг хусусиятлари  Кези келганда беморнинг енгил тортиши учун ҲАЗИЛ-МУТОЙИБАДАН фойдаланади;  Бемор тўғри нуқтаи назарни ифода қилганда уни МАҚТАБ ҚЎЯДИ;  Беморнинг энг муҳим муаммоларини ўз сўзлари билан АКС эттиради;  ОДДИЙ ВА АНИҚ ГАПИРАДИ, мулоқот вақтида атамалардан фойдаланмайди ШАХСЛАРАРО МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИ  “ Қадрият ва идрок” деганда нимани тушунасизлар? Қадрият  Қадрият - бу инсоннинг нима тўғри, фойдали ва керакли эканлиги ҳақидаги ўз шахсий фикридир. Бу шахсий нуқтаи назар, қараш ва стандартлардир. Идрок  Идрок – бу, инсон ўз шахсий тажрибаси, билими, ақлига таянган ҳолда ҳодиса, вазият, воқеаларни баҳолашидир. Ҳар бир тиббий ходим беморнинг сўзлари ва харакатларини турлича идрок қилади, ва таъсир кўрсатади. Шунга кўра, самарали мулоқотни таъминлаш мақсадида, суҳбатдошни тўғри тушуниш, идрок қилиш учун бир қанча ёки узоқ суҳбатлар олиб борилиши керак бўлиши мумкин.  ҚАДРИЯТЛАРНИ ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА МАШҚ  ИДРОКНИ ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА МАШҚ Кимда А доира каттароқ, кимда Б доира каттароқ?02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 3 02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 4 02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 5 Бу расмда нимани кўряпсизлар? 02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 7 02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 8 Бу расмда нима тасвирланган?02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 9 02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 10 02.08.2006 3 кунлик ШАМ Семинари 3-машғулот кўргазмали қуроли 11 Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha