Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Shikastlanish

Купить
Shikastlanish Reja: 1. Shikastlanish turlari. 2. Ochiq yopiq sinish. 3. Shikastlanganda birinchi tibbiy yordam. 4. Jarohatlar va ularni davolash. Лат ейиш юмшоқ тўқималар жароҳатланишининг энг енгили ҳисобланади. Лат еганда эпидермис қавати зарарланмай қолади, аммо дерманинг қон томир ва ҳужайралари жароҳатланади. Зарарланган тузилмаларда қон асосан дермада тўпланади. Юмшоқ тўқималарнинг ёпиқ жароҳатланиши кўпинча тўмтоқ травма натижасида вужудга келади, бу турдаги жароҳатларнинг асосийлари бу – лат ейш, гематома ва эзилишдир. Лат ейиш Бу эса лат еган жойнинг кўкимтир-қизғиш рангда куринишига сабаб бўлади. Бундан ташқари лат еган жойда шиш ва оғриқ кузатилади. Тери остида катта ҳажмдаги юмшоқ тўқималар жароҳатланганда йирик қон томирлар бутунлиги бузилади. Бу эса катта ҳажмда ва тезроқ қон қуйилишига олиб келади. Гематома Йирик суяк синганда, яъни сон суяги синганда ўзида бир неча литр қон ҳажмини сақловчи гематомалар ҳосил бўлади. Бу эса ўз навбатида шокнинг ривожланишига олиб келади. Юмшоқ тўқималар жароҳатланган соҳаси чегарасида қон турли ҳажмда йиғилишига гематомалар деб аталади. Гематомалар фақатгина юмшоқ тўқималар жароҳатланганда ҳосил бўлмайди, балки улар суяклар синганда ёки бирор-бир аъзода қон томир жароҳатланганда ҳам вужудга келади. Эзилишлар шундай жароҳатки, бунда ташқи физик фактор кучларининг ички организм тузилмаларига узатилиши натижасида организм эзилади ёки организм қисмларининг икки ёки бир нечта юзалар орасида қолиб эзилиши кузатилади. Бундай турдаги жароҳатланиш тери бутунлиги бузилмасдан туриб, организм катта ҳажмдаги тўқималарни жароҳатланишига олиб келади. Эзилишлар Маълум бир куч таъсирида эзилишларда ички органларнинг эзилишга ёки ёрилишига в массив ичик қон кетишларга олиб келади. паренхиматоз органлар, яъни жигар ва талоқ ўзи ўки ҳажмдаги қон тутади. Шунинг учун улар эзилганда ёки ёрилганда жуда кучли қон кетиш юзага келади. Бу эса шок ҳолатининг ривожланишига олиб келади. Суяк тизими жароҳатланганда эзилиш билан бирга келади. Юмшоқ тўқималарнинг ёпиқ жароҳатланиши ичида энг кўп лат ейишлар учрайди. Дала шароитида кўпинча бундай ҳолатлар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож эмас. Лекин шуни билмоқ керакки, лат ейишнинг борлиги ички жароҳатланиш ёки қон кетиш борлигидан далолат беради. Ёпиқ жароҳатланишларда шошилинч тиббий ёрдам Нафас йўллари ўтказувчанлигига, нафас олишга ва қон айланишига баҳо бериш ва зарур бўлса уни тиклаш лозим. Шароитга қараб кислород беришни бошлаш керак. Ички жароҳатланишга гумон пайдо бўлса, бемор ҳолатига баҳо берилади ва ички қон кетишлар бор ёки йўқлиги текширилади. Шокка қарши чора тадбирлар ўтказилади. Оёқ ёки қўлларда шиш, оғриқ ёки деформация кузатилса зудлик билан шиналар қўйилади. Беморни транспортировка қилинади. Юмшоқ тўқималарнинг очиқ жароҳатланиши тери бутунлигини бузилиши билан характерланади. Бундай жароҳатларнинг энг кўп учрайдиганлари тирналишлар, йиртилишлар, авульсиялар, санчилувчи жароҳатлар, ампутациялар, мажағланишлар ҳисобланади. Юмшоқ тўқималарнинг очиқ жароҳатланиши 0E 0E 1F 10 16 2F 10 1D22 0607 15 02 1107 19 1104 Тирналишлар Тирналишлар бу – қўпол ёки қаттиқ юза билан етарлича куч билан бевосита контакт натижасида эпидермис ва дерма қаватнинг бир қисми йўқолиши билан харкатерланади. Тирналишларда етарлича кучли оғриқ билан харкатерланади. Аммо юзаки бўлиб, унчалик қон кетиш кузатилмайди. Йиртилишлар – бу терининг турли узунликдаги ва чуқурликдаги жароҳатланишларига айтилади. Улар тўғри чизиқли (текис) ва юлдузсимон (четлари нотекис) бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда йиртилишларга ўткир предмет билан контактлар олиб келади, улар алоҳида ўзи ёки комбинация ҳолида яъни юмшоқ тўқималарнинг бошқа тур жароҳатлари – гематома, тирналишлар, авульсиялар ва эзилишлар билан бирга учраши мумкин. Йиртилишлар Қон кетишлар йиртилашларда турли хил бўлиб, оддий кам миқдордан то кучли қон кетишлар билан характерланади. Чуқур йиртилишлар катта қон томирларнинг жароҳатланиши билан бирга келади, бу эса жуда кучли хавф соладиган қон кетишларга олиб келади. Шунинг учун беморни бирламчи кўрувда ушбу қон кетишни дарҳол тўхтатиш керак. Юқоридагиларга қўшимча равишда шуни айтиш керакки, тананинг кучли қон билан таъминланувчи қисмларининг, яъни юз, бошнинг соч қисмининг юмшоқ тўқимаси ва генитали соҳаларининг йиртилиши, кучли қон йўқотишларга олиб келади. Авульциялар – бунда терининг бир парчасини қисман ёки бутунлай узилиб кетиши кузатилади. Бундай турдаги жароҳатланишда жуда кўп миқдорда қон кетиши кузатилади, унки кўп миқдорда қон томирлар жароҳатланади. Авульциялар Ўткир ёки ярим ўткир (пичоқлар) предметлар билан кучли контакт ёки юқори тезликка эга бўлган предметлар (ўқотар қуроллар) билан контакт санчиб кирувчи жароҳатларни вужудга келишига олиб келади. Бундай жароҳатланишда жароҳатнинг ташқи кўриниши ҳажм жиҳатдан ички структураларнинг жароҳатланиш ҳажмига нисбатан кичик бўлади. Санчувчи жароҳатлар Агар жароҳатдан қон кетиши кузатилса, у ҳолда кучли ички қон кетиши кузатилади. Айрим ҳолларда ўқ билан яраланганда кирувчи ва чиқувчи тешиклар бўлади. Айниқса ўқнинг кириш тешигида кам миқдорда қон кетиш ёки умуман қон кетмаслиги мумкин. Турли хил санчувчи жароҳатланишлар, жуда оғир жароҳатланишлар деб қабул қилиниши керак, чунки ички қон кетиш бу ҳолда риволаниши жуда юқори бўлади. 0E 3F 20 21 24 0722 25 38 11 38 21 38 0A 21 1002 1002 21 0F Ампутациялар – оғир жароҳат дейилади, чунки бунда қўл ёки оёқнинг узилиши ёки тамомила бошқа бир қисмини узилиши кузатилади. Агар танани бир қисми танадан бутунлай узилиб тушган бўлса, тўлиқ ампутация дейилади. Ампутациялар Агар тананинг бир қисми организмдан қисман узилиб тушган бўлса, у ҳолда қисман ампутация дейилади. Бундай жароҳатланишда қон кетиш минималдан то максималгача бўлиши мумкин. Қон кетиш ҳажми ампутация жойлашишидан ва магистрал қон томирларнинг массив жароҳатланишига боғлиқдир. Узилиш вақтида маълум куч таъсирида тери бутунлигининг бузилиши кузатилади. Тери унга текизиб ўтказилган куч таъсирида ҳам жароҳатланиши ҳам мумкин. Бундай жароҳатланишлар юмшоқ тўқималарнинг, ички аъзолар ва суяк тузилмаларининг жароҳатланишига олиб келади. Ушбу жароҳатланишларда ташқи қон кетиш жуда суст ёки умуман кузатилмайди, худди шу пайтда ички қон кетиш жуда кучли бўлиб, шок ҳолатининг ривожланишига олиб келади. Мажағланиш 1. Odam anatomiyasi. E.Qodirov. Toshkent-2003. 2. Anatomiya. A.S.Gusev. Moskva-1970. 3. Hamshiralik ishi asoslari. Q.Inomov. Toshkent-2007. 4. Xirurgiya. A.J.Hamrayev. Toshkent-2002. 5. Xirurgiya va reanimatsiya asoslari. A.J. Hamrayev. Toshkent-2002. Adabiyotlar:
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha