Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 237.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Шовқинбардош кодлаш таснифи ва параметрлари. Чизиқли ва блокли кодлар

Купить
Шовқинбардош кодлаш таснифи ва параметрлари. Чизиқли ва блокли кодлар РЕЖА 1. Шовқинбардош кодларнинг тавсифлари. 2. Шовқинбардош кодлар классификацияси 3. Шовқинбардош кодларнинг параметрлари 4. Чизиқли ва блокли кодлар Ахборотларни кодлашнинг усуллари Ахборотларни кодлашнинг усуллари Семюел Морзе 1837- йилда электромагнит телеграф қурилмасини ихтиро қилган ва 1838-йилда шу қурилма учун телеграф кодини ишлаб чиққан. Унда турли ҳарф ва рақамлар нуқта ва тиреларнинг махсус кетма-кетлиги кўринишида ифодаланган, яъни ахборот учта белги ёрдамида кодланади:  "узун сигнал" (тире ёрдамида ифодаланади);  "қисқа сигнал" (нуқта ёрдамида ифодаланади);  "сигналсиз" (бўшлиқ, пауза билан ифодаланади). Мазкур кодлаш усули ҳозирги кунда ҳам қўлланиб келинмоқда. Морзе кодлаш усулини нотекис (ўзгарувчан) код деб юритилади. Умуман, кодлаш усулида иштирок этган белгилар сони (ҳажми) бир хил бўлса текис кодлаш усули, белгилар сони (ҳажми) бир хил бўлмаса нотекис кодлаш усули деб аталади. Морзе кодида ифодалаш Мазкур усул ёрдамида "электрон" сўзини ёзсак, у қуйидаги кўринишга эга бўлади. Морзе усулида белгиларнинг турли бошқа белгилар билан ҳамда уларнинг бир нечтаси билан ифодаланиши мазкур усулнинг кенг қўлланилишига тўсиқлик қилса, иккинчи томондан, унинг фақат икки белги - нуқта ва тиредан иборатлиги уни техник воситаларда қўллаш имконини беради. Морзе усули нотекис кодлаш усулига, қуйидаги усуллар текис кодлаш усулига мисол бўлади. Ахборотни кодлашнинг яна бир энг содда усули - бизга маълум бўлган алифбодаги ҳарфларни уларнинг тартибини кўрсатувчи сонлар билан алмаштиришдан иборат. Текис кодлаш усулига мисол Шовқинбардош код Шовқинбардош код деб – хато қабул қилинган разрядларни аниқлайдиган ва тўғрилайдиган кодга айтилади. Бундай кодлар қуйидаги принципга асосланиб тузилади: n разрядли кодли комбинациялар сони N та бўлсин. Лекин ахборот узатиш учун эса фақатгина улардан Nр таси иштирок этади ва улар рухсат этилган комбинациялар дейилади. N – Nр таси эса ман қилинган кодли комбинациялар дейилади. Агар узатиш томонидан рухсат этилган кодли комбинация узатилса ва унга халақит таъсир қилса, бунинг натижасида қабул қилиш томонидан бошқа ман қилинган кодли комбинация қабул қилинади. Бу эса узатилган кодли комбинациянинг хато қабул қилинганлигини кўрсатади. Масалан, рухсат этилган кодли комбинациялар бир – биридан иккита разрядга фарқ қилсин. Яъни код масофаси d = 2 : 0011, 0110, 1001, 1010, 1100, 0101 ва хоказо 0111 – бу комбинация ман қилинган кодли комбинацияни хато қабул қилинганлигидан далолат беради. Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, шовқинбардош кодларни хосил қилиш учун ортиқча разрядли кодлар ишлатилади. Масалан 8 та комбинацияли код учун 4 та разрядли код ишлатилади. Аслида оддий код орқали кодлаштиришда 8 та комбинация учун атиги 3 та разряд (2 3 = 8) етарлидир. Шовқинбардош ко Шовқинбардош кодларнинг классификацияси Шовқинбардош кодлар қуйидаги вазифаларда қўлланилиши мумкин: 1. Хатони аниқловчи кодлар; 2. Хатони аниқловчи ва тўғриловчи кодлар. Хатони аниқловчи кодлар учун минимал код масофаси қуйидаги тенгсизликни қаноатлантириши лозим: d 0 ≥ t А + 1 d 0 – минимал код масофаси ёки Хэмминг масофаси; t A – аниқланадиган хатолар сони. Хатони тўғриловчи кодлар учун минимал код масофаси қуйидаги тенгсизлик бажарилганда ўринли бўлади: d 0 ≥ 2 t Т + 1 t т - кодли комбинациялардаги тўғриланувчи хатолар сони. Минимал масофанинг ортиши билан кодларнинг коррекциялаш хусусияти ортиб боради. Шовқинбардош кодларнинг қўлланилиши Шовқинбардош кодлар параметрлари 1. n- код узунлиги; 2. m – код асоси; 3. N р =2 k – код қуввати (рухсат этилган комбинациялар сони); 4. N=2 n – кодли комбинацияларнинг бутун (жами) сони; 5. k – ахборот разрядлари сони; 6. r – текширувчи разрядлар сони; 7. r/n – ортиқча кодлар 8. k/n – код тезлиги; 9. W – вазнли комбинациялар сони (кодли комбинациялар ноль бўлмаган сони); 10. d – код масофаси (разрядлар сони, яъни битта рухсат этилган комбинация бошқасидан фарқ қилиши учун); 11. M(W) – коднинг вазн спектри (берилган вазннинг комбинациялар сони); 12. Р т.х – топилмаган хатолик эхтимоллиги. Рухсат этилган комбинациялар сони Nр ўзгармас бўлганда, код масофаси ( d ) ортиши учун N-Np ман этилган комбинацияларнинг сонини орттириш лозим. Бу холатда кодли комбинациянинг ортиқчалиги ортади: k – ахборот разрядлар сони; n – умумий разрядлар сони; R – кодли комбинациянинг ортиқчалиги ёки ортиқчалик коэффициенти. Коррекцияловчи кодларнинг ортиқчалиги ахборот узатиш тезлигини камайишига олиб келади. Бу эса унинг асосий камчилигидир. Аммо бу кодларнинг ишлатилиши узатиш ишончлилигини ортишини таъминлайди. Шовқинбардош кодларнинг параметрлариN N n k n R p 2 2 log log 1     Код t А карралик хатоларни аниқлаши ва t т карралик хатоларни тўғрилаши учун, код масофаси қуйидаги тенгсизликни қаноатлантириши лозим: d 0 ≥ t A + t T + 1 d 0 = 3 код масофаси учун текширувчи разрядлар сони r ва умумий разрядлар сони n орасида қуйидаги боғлиқлик мавжуд: r ≥ log 2 ( n + 1) Код узунлиги n = k + r – кодли комбинациядаги умумий разрядлар сони. Текширувчи разрядлар сони r – хатоларни коррекциялаш учун зарур бўлган кодли комбинациядаги разрядлар сони. Код асоси ( m ) – кодли комбинациядаги бир – биридан фарқ қилувчи импульс белгиларининг қийматлар сони. Импульс белгиларининг қиймати сифатида 0 ва 1 рақамларидан фойдаланилади. Шовқинбардош кодларнинг параметрлари Коднинг қуввати ( N р) – хабарни узатиш учун фойдаланиладиган кодли комбинациялар сони: Nр = 2 k Кодли комбинацияларнинг умумий сони N –мумкин бўлган хамма комбинациялар сони: N = m n Кодли комбинациянинг вазни ( ω ) – кодли комбинациядаги бирлар сонига тенг бўлади. Масалан: 10011111000 даги умумий разрядлар сони n =11 , вазни ω = 6 га тенг. Коднинг сонли характеристикаси W (ω) – ω вазнли кодли комбинациялар сони. Масалан 00000, 01110, 10101, 11011 кодли комбинациялардан иборат бўлган коднинг сонли характеристикаси қуйидагича: W (0) = 1; W (3) = 2; W (4) = 1Шовқинбардош кодларнинг параметрлари Топилмаган хатолар эхтимоллиги (Р т.х ) – қабул қилинган кодли комбинация узатилгандан фарқ қилганда код буни фарқлаш хусусиятига эга эмас. Мана шу ходиса рўй бериши эхтимоллиги – топилмаган хатолар эхтимоллиги (Р т.х ) дейилади. Рухсат этилган кодли комбинациялар сони ( N р ) – хабарларни узатиш учун қўлланадиган кодли комбинациялар сони қуйидаги кўринишда бўлади: N р = 2 kШовқинбардош кодларнинг параметрлари Шовқинбардош кодларга қўйиладиган талаблар 1. Берилган карралик хатоларни топувчи ёки тўғриловчи кодлар текширувчи разрядлар сони минимал бўлиши керак. 2. Хар қандай узунликдаги кодларни қуришни таъминлаш ва хар қандай карралик хатоларни тўғирлашда кодларни қуриш қоидаси оддий бўлиши керак. 3. Кодлаш ва декодлаш қурилмалари схемалари элементлари сони минимал бўлиши керак. 4. Коддан ўтиш, коддаги берилган карраликдаги хатоларни топиш, кодлаш ва декодлаш схемасидаги осон ўзгаришларни бажариш керак. Шовқинбардош кодларга қўйиладиган қўшимча талаб 1. Алоқа каналида маълумотларни узатиш тезлиги 100 бит/ с дан млн.бит/с гача бўлиши мумкин. 2. Хатолар бир карралик, кўп карралик, мустақил, бир марталик хатолар пакети ва кўп карралик пакетлар хатоликлари бўлиши мумкин. 3. Блок узунлиги бирнечта ўнталикдан ўн минг битгача бўлиши мумкин. 4. Декодлаш хатолик эхтимоллиги 10 -9 дан юқори бўлмаслиги керак. 5. Алоқа каналидаги маълумотлар келиши билан кодер узлуксиз режимда ишлаши керак. Блокли кодлар ўз навбатида бўлинувчи ва бўлинмайдиган кодларга ажралади. Бўлинувчи кодларда ахборот ва текширувчи разрядлар бўлиб, улар аниқ бир - биридан ажратилган холда бўлади. Бундай кодлар (n,k) каби белгиланади, n - блокли кодли комбинациядаги умумий разрядлар сони; k – ахборот разрядлар сони; r = n - k текширувчи разрядлар сони. k n-kn Текширувчи разрядлар (r) ёрдамида кодли комбинациядаги хато қабул қилинган разрядларни аниқлаш ва уларни тўғрилаш учун ишлатилади. Бўлинмайдиган кодлардаги разрядларнинг қайси бирлари ахборот, қайси бирлари текширувчи эканлигини ажратиб бўлмайди. Блокли кодлар Бўлинувчи кодлар ҳам ўз навбатида чизиқли ва ночизиқли кодларга бўлинади. Чизиқли кодлар деб – шундай (n,k) блокли бўлинувчи кодларга айтиладики, улардаги текширувчи разрядлар, ахборот разрядларнинг чизиқли комбинацияларидан иборат бўлади. Чизиқли кодлар ҳозирги кунда энг кенг тарқалган кодлар сарасига киради. Бунга мисол сифатида циклик кодларни келтириш мумкин. Қуйида шовқинбардош кодларнинг параметрлари ҳақида фикр юритамиз. Иккита кодли комбинациянинг код масофаси ( d ) деб – шу иккита кодли комбинацияларнинг ўзаро фарқ қилувчи разрядлар сонига айтилади. Масалан: 11011 ва 00010 комбинациялар орасидаги код масофаси 3 га тенг. Чунки улар биринчи, иккинчи ва бешинчи разрядлар билан фарқ қилади, яъни натижа 1 1 0 0 1 га тенг бўлади. Коддаги код масофаларининг энг кичигига Хэмминг масофаси Минимал код масофаси r хатоликни топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз: Минимал код масофасида хатоларни топиш ва тўғирлаш бир авктда амалга оширилиши керак: бу ерда s-хатоларни тўғирлаш сони. Фақат хатоларни тўғирлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз:1 0   r d 1 0    s r d 1 2 0   s d Мисол 0001 ва 0001, 11000111001 ва 10000011101 комбинациялар орасидаги код масофаси нимага тенг?
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha