Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар

Купить
Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ва амалий натижалар ORGANIZATION, POWERS AND THEIR DISTRIBUTION  Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Республикамиз ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларида чуқур ислоҳотлар бошланди. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш Президентимиз ва ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида бўлиб, давлатимизнинг энг устивор ижтимоий масалаларидан бирига айланди.  Собиқ шўролар мамлакатида бошқа республикалар каби Ўзбекистонда ҳам аҳоли саломатлигини сақлашга ва яхшилашга маълум даражада эътибор берилишига қарамасдан, аҳолининг саломатлик даражаси, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати қониқарли аҳволда деб баҳолаб бўлмас эди. Жумладан, аҳолининг ўратча умр кўриш даражаси 1991 йилда бор йўғи 67 ни ташкил этган ҳолда, оналар ўлими 65,3ни (100 000 тирик туғилган болага), гўдаклар ўлими 34,5 ни (1000 тирик туғилган болага) ташкил этган эди.  1991 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони 20,8 млн. кишини ташкил этгани ҳолда, жами врачлар сони 71131 ни, ҳар 10 000 аҳолига врачлар билан таъминланганлик 34,1ни ташкил этганлигига қарамасдан, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига амбулатория поликлиника хизматини кўрсатишда катта тафовутлар мавжуд эди.  Қишлоқ аҳолиси тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда биринчи бор фельдшерлик акушерлик пунктларида фельдшерга мурожаат этар, шаҳарларда эса битта оилада яшаб туриб, оила аъзолари тиббий ёрдам олиш мақсадида камида 3 та поликлиника типидаги тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишга мажбур бўлар эди: оиладаги болалар-болалар поликлиникасига (педиатрларга), катталар-шаҳар поликлиникасига (худудий терапевтларга), ҳомиладор аёллар, аёллар консультациясига (акушер гинеколокга). Ушбу муассасалар фаолиятида ўзаро узвийлик, боғлиқлик бўлмаганлиги сабабли катталар поликлиникасида болалар саломатлиги ҳақида аёллар консультациясида қизлар, ўсмир-қизлар, аёллар тўғрисида тегишли маълумотлар бўлмас, уларга тиббий ёрдам фақат улар мурожаат қилган даврдаги маълумотларга асосланган ҳолда кўрсатилар профилактик иш  Аҳолига стационар ёрдами 1370 та касалхона муассасаларида кўрсатилар эди. Ушбу муассасаларда жами ўринлар сони 256 585 тани ҳар 10 000 аҳолига ўринлар сони билан таъминланганлик 123 ни ташкил этар эди. Касалхоналар, улардаги ўринлар сони жиҳатидан жуда катта бўлишига қарамасдан тиббий ёрдам кўрсатиш сифати жуда паст эди. Стационар ҳизмати қишлоқ аҳолисига кам сонли ўринга эга бўлган ҳеч қандай шароити бўлмаган, кам қувватли қишлоқ участка шифохоналарида (25-75 ўринга мўлжалланган) кўрсатилар эди.  Бугун соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон саломатлигини яхшилаш, унинг манфаати, турмуш фаровонлигини таъминлаш, касалликларни камайтириш, ўлимни олдини олиш, ўратча умр кўриш даражасини узайтириш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаб вояга етказишга қаратилгандир.  “ Биз танлаган соғлиқни сақлаш модели қанчалик тўғри ва самарадорлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди, деб айтишга бугун барча асосларимиз бор. Бу ҳақда кўп гапирмасдан, биргина мисол келтирмоқчиман. 1991 йилдан буён ўтган даврда юртимизда одамларнинг ўртача умр кўришини 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг умр кўришини эса 75 ёшга узайтиришга эришдик” (И.А.Каримов)* Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриши (ёшда) *Каримов И.А. “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она - соғлом бола” мавзусидаги ҳалқаро симпозиум очилишидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқи. - Халқ сўзи, Тошкент. 26.11.2011. 5664 72 1990 йил 2011 йил 66 73, 264 72 80 19 90 йил 20 11 йил 70 75 ,4 Ўр та ча умр Эр к а к л а р Аё лла р 02 55 07 5 1990 йил 2011 йил 67 73,4 67 73,4 62 64 66 68 70 72 74 1990 йил 2011 йил  Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишни такомилаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни яхшилашдан иборатдир. Соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизматнинг сифатини ошириш  Тиббий санитария хизматининг муҳим шакли бўлиб, аҳоли ва мамлакатнинг имкониятларидан келиб чиқиб, аҳолининг, жумладан ҳар бир инсоннинг фаол иштирокида унинг эҳтиёжига кўра кўрсатиладиган керакли ва муҳим ёрдам ҳисобланади. Аҳолини бирламчи тиббий санитария ёрдами билан таъминлаш давлат сиёсати ва тактикаси бўлиб, мамлакат ривожланишининг ҳар бир босқичида, ижтимоий адолат руҳида аҳолига иложи борича яшаш ва иш жойига яқин жойда, жамоатчиликнинг барча кучлари ёрдамида кўрсатиладиган соғлиқни сақлаш чора - тадбирлардир. Бирламчи тиббий санитария ёрдами (БТСЁ)  Энг кўп тарқалган касалликлар, жароҳатланишлар ва бошқа нохуш ҳолатни даволаш;  Санитария - гигиена, эпидемияга қарши тиббий профилактик тадбирларни ўтказиш;  Оилани, оналик ва болаликни муҳофазалаш, яшаш жойи бўйича тиббий - санитария ёрдамини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларни ўтказиш;  Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш. Давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари, ижтимоий таъминот ҳамда, жамоа бирлашмалари томонидан кўрсатиладиган БТСЁ тиббий хизматнинг асосий ва бепул тури ҳисобланади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:  БТСЁ аҳолига амбулатория - поликлиника муассасаларида, ҚВПда, шошилинч тиббий ёрдам марказларида, туғруқхоналарда ва шифохоналарда мурожаат этилганда кўрсатилади.  БТСЁ кўрсатишнинг етакчи звеноси бўлиб, умумий (оила) амалиёт врачи хизмати ҳисобланади.  Иккинчи Европа - конференцияси қарори билан тузилган эксперт гуруҳининг таърифига кўра Умумий амалиёт шифокори - олий тиббиёт ўқув юртининг битирувчиси бўлиб, "у алоҳида киши, оила ва аҳолига ёши, жинси ва касаллигининг туридан қатъий назар индувидуал бирламчи ва узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатувчи шахсдир".  Қишлоқ аҳолисига тиббий хизматни қишлоқ шароитининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинади.  Бу хусусиятлар қуйидагиларидан иборат: Ўзбекистон аҳолисининг 2/3 қисмидан кўпроғи қишлоқ жойларида истеъқомат қилишини инобатга олсак, уларга тиббий хизматни ташкил этишнинг аҳамияти нақадар муҳим эканлиги кўзга янада яққол намоён бўлади. 1) қишлоқ аҳолисининг тарқоқ жойлашганлиги. 2) қишлоқ хўжалик ишларининг мавсумийлиги. 3) туман марказига айрим қишлоқларнинг узоқ жойлашганлиги, йўл шароитларининг ёмонлиги. 4)жамоат транспортларининг етишмаслиги, уларнинг белгиланган графикда мунтазам қатнамаслиги, телефон алоқасининг ёмонлиги. 5)қишлоқ аҳолисининг урф - одатлари, турмуш тарзи, яшаш шароитининг ўзига хослиги. 6)мутахассислар билан кам таъминланганлиги ва бошқалар.  Ўзига бириктирилган қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи даволаш - профилактика муассасаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда замонавий тиббий техника билан жиҳозланган 3,2 мингтадан яқин қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқ врачлик пункти  биринчи тип - 1500 тагача одамга  иккинчи тип - 1500 дан 3500тагача  учинчи тип - 3500 дан 6000 тагача  тўртинчи тип - 6000 тадан 10 000 тагача. Хизмат кўрсатаётган аҳоли сонига қараб ҚВП тўрт типли бўлади:  Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сонли “Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори билан оилавий тиббиётнинг шаҳар моделига ўтиш мақсадида 2012-2016 йилларда 50 мингдан зиёд аҳолиси бор шаҳарлардаги аралаш қабулга мўлжалланган 169 та поликлиникалар негизида замонавий тамойилларга асосланган 155 та оилавий поликлиника яратиш режаси тасдиқланди.  2012 йилда Тошкент (50 та), Фарғона (7 та), Қўқон (11та), Қувасой (1та) янги типдаги 69 та оилавий поликлиника яратилди. “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида оилавий поликлиникаларни замонавий асбоб ускуналар ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш режалаштирилди. 2007-2012 йилларда шаҳар поликлиникаларининг 1267 нафар шифокорлари 10 ойлик махсус курсларда қайта тайёрланди ва 2012-2013 ўқув йилида яна 218 нафар шифокорлар махсус курсларда малака оширмоқда.  Аҳолига юқори малакали бепул тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ягона тизим яратилдики, бу тизим туман ва шаҳарларда энг юқори талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган ихтисослаштирилган ҳамда тез тиббий ёрдам хизматларидан иборат. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг вилоятлардаги 13 та филиаллари, шаҳар ва туман марказий шифохоналарида 171 та бўлимлари ташкил этилди ва фаолият кўрсатмоқда. Раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш ишлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази томонидан амалга оширилмоқда Тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг ташкилий тузилмаси13131313 ф илиаллар , «03 »хизмати , санавиация , ФВ гурухлари субф илиаллар , туман «03 » хизмати РШТЁИМ ва 13 та филиаллари  Ушбу фармон ва қарорларга мувофиқ Республика марказида 4 та Ихтисослаштирилган: Урология, Кардиология, Хирургия ва Кўз микрохирургияси марказлари ташкил этилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 23 февралдаги ПФ №3214- сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 февралдаги 14-сонли ҳамда 2004 йил 8 июндаги 264-сонли Қарорлари қабул қилинди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги 3923-сон “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги  Фармонига асосан янги 6 та: Акушерлик ва гинекология, Педиатрия, Терапия ва тиббий реабилитация, Дерматология ва венерология, Фтизиатрия ва пульмонология, Эндокринология илмий-амалий тиббий марказлари ташкил этилди.  Республикамиз марказида ҳозирги кунда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган 10 та илмий - амалий тиббиёт марказлари тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Марказлар ўз фаолият йўналишлари бўйича аҳолига юқори ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга вилоят ва туман даражасида соғлиқни сақлаш муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади.Республика ихтисослаштирилган тиббий илмий - амалий марказлар  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги “Республикада тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-700 сонли ва 2008 йил 18 март 48-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари қабул қилинди ва бунга асосан:  Даволашнинг асосий йўналишлари (режали хирургия, терапия, кардиология, урология ва бошқалар) бўйича тиббий хизмат кўрсатувчи вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари;  Вилоят болалар тиббий муассасалари негизида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари;  Нукус ва Тошкент шаҳарларида, ҳамда хар бир вилоят марказларида пуллик асосда фаолият юритувчи тиббий диагностика марказлари;  Марказий туман (шаҳар) шифохоналари ва марказий туман поликлиникалари негизида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ташкил қилинди.  Туманларда (шаҳарларда) аҳолига тиббий ёрдам сифатини янада ошириш мақсадида аҳолига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ташкил этилди. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси туман (шаҳар) марказий касалхонаси негизида, Тошкент шаҳрида туман кўп тармоқли поликлиникалар базасида ташкил этилди. Бирлашма тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун клиник база ҳисобланади. Туман тиббиёт бирлашмаси  Бугунги кунда тиббиётнинг нодавлат секторида 2000дан зиёд хусусий тадбиркорлик субъектлари (тиббий муассасалар ва якка тартибда фаолият кўрсатувчи шифокорлар) аҳолига тиббий ёрдам кўрсатмоқдалар. Галдаги вазифа - хусусий секторнинг ривожланишида сон кўрсаткичларига эмас, балки тиббий хизматнинг сифат кўрсаткичларига асосий эътиборни қаратишдан иборат. Республикада соғлиқни сақлаш соҳасидаги нодавлат, хусусий секторни изчиллик билан шакллантирилиб борилмоқда  2011 йил ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1652 сонли Қарори билан 2012-2015 йилларда республика соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди:  1.Соғлиқни сақлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш.  2. Аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда, тиббий-санитария ёрдами сифати ва қулайлиги даражасини ошириш.  3. Ихтисослаштирилган марказлар, шу жумладан онкологик ва сил касалликлари муассасалар фаолиятини тубдан такомиллаштириш.  4. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати самадорлигини, хизматлар тезкорлиги ва сифатини ошириш.  5. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш.  6. Соғлиқни сақлашнинг нодавлат сектори фаолиятини тартибга солиш.  ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha