Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 205.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Ноябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Сўлак биокимёси

Купить
Мавзу: Сўлак биокимёси Кўриб чиқиладиган саволлар: 1. Оғиз бўшлиғи суюқлигининг кимёвий таркиби . 2. Сўлакнинг минерал таркиби ва вазифалари. 3. Сўлак ферментлари ва уларнинг роли. 4. Кальцийнинг эмалга ўтишида сўлакнинг роли. 5. Сўлакнинг оғиз бўшлиғи суюқлигиданфарқи. 6. Гипер ва гипосаливация ҳамда сўлак рН и. 7. Гингивиал суюқликнинг таркиби ва хоссалари. 8. Турли патологик жараёнларда сўлак таркибининг ўзгаришлари Сўла к Бу сўлак безларининг секретидир. Аралаш сўлак таркибига 3 чи жуфт ва майда сўлак безларининг секрет киради. Аралаш сўлак таркибида сўлак безлари ҳужайраларининг парчалари ва шиллиқ қават эпителиал ҳужайраларидан ташкил топган оқсиллар бўлади. Бир суткада ажраладиган сўлак миқдори 1-2 л. Сўлак секрецияси шартли рефлектор ва шартсиз рефлектор йўл билан амалга ошиши мумкин 1. Углеводлар ҳазми 2. Ҳимоя функцияси . Баъзи махсус оқсиллар иштирокида амалга оширилади. Уларга лизоцим, IgA ва ба баъзи қон ивиш факторлари киради. 3. Эмаль учун минерал моддалар манбаси Сўлакнинг асосий вазифалари - Нисбий оғирлиги – 1,001-1,017 - рН – 6,4 – 7,0 - Қовушқоқлиги – гликопротеинлар билан боғлиқ Сўлакнинг физик-кимёвий хосслари - Сув (99,5%), - Органик компонентлар ва минераллар (0,5%). - Сўлакнинг органик моддалари – оқсил (1-4 г/л) - Гликопротеинлар (муцин и IgA) - Лизоцим - Фловопротеин (сўлакда Са ни боғлайди), фосфопротеин (кальций боғловчи оқсил) - Мочевина, сийдик кислота, моносахаридлар, эркин аминокислоталар, нуклеотидлар - Микроэлементлар (магний, рух, натрий, мис, фосфор, кальций) Сўлакнинг кимёвий таркиби Соғлом кишилар қони ва сўлагида Са ва Р миқдори10,9 3,3 8,2 15,2 0 2 4 6 8 10 12 14 16 қ он сўлак кальций, мг% фосфор, мг% Моддаларнинг тиш қаттиқ тўқималарига ўтиш йўллари ва эмалнинг ўтказувчанлиги Тиш доимо сўлак билан контактда бўлади ва бир томондан тиш қаттиқ тўқималари ҳолати шу жараён билан боғлиқ. Тиш эмалидаги минерал ва органик моддаларнинг асосий қисми сўлакдан ўтади. Сўлак тиш эмалидаги коллаген барьерларни шишириб ёки бужмайтириб таъсир кўрсатади. Натижада эмалнинг ўтказувчанлиги ўзгаради. Сўлакдаги моддалар ва эмал моддалари ўзаро алмашинади ва бу ҳолат де- ва реминерализациянинг асосида ётади. Эмаль ярим ўтказувчан мембрана хоссасига эга. Ундан НО, ионлар (фосфатлар, бикарбонатлар, хлоридлар, фторидлар, катионлар, Ca, Mg, K, Na, F, Ag …) осон ўта олади. Шу моддалар тишнинг нормал таркибини белгилайди. Ўтказувчанлик модданинг кимёвий тузилиши ва ионларнинг хоссаларига ҳам боғлиқ. Апатитлар ўлчам Кутикула Тиш ёриб чиқишидан аввал ҳосил бўлади , кўплаб ҳужайралардан ташкил топади. Тиш ёриб чиққач, йўқолиб кетади Пелликула Углевод-оқсил табиатли шаффоф плёнкадир. Глицин, гликопротеидлар, сиал кислота, алоҳида аминокислоталар, (ала,глу) Ig A,G,M, бактериялар ҳаётий фаолияти натижасида ишлаб чиқилган аминошакарни таркибида сақлайди. Тузилишида 3 та қават тафовут этилади: 2 таси эмаль юзасида ва 3 чиси эмалнинг юза қаватида. Пелликула тиш карашини қоплаб туради. Тиш караши Оқ, юмшоқ плёнка бўлиб, тиш бўйни ва бутун юзасида жойлашган. Тишни тозалаганда ва қаттиқ озиқ еганда йўқолади. Бу кариесни келтириб чиқарадиган омилдир. Тиш караши деструктив органик моддадан тузилган бўлиб, ўзида оғиз бўшлиғи микробларини ва уларнинг маҳсулотларини сақлайди. 1 г тиш карашига 500*10 микроб ҳужайралари бирикади (стрептококклар). Тиш карашининг эрта (бир сутка давомида ҳосил бўлган) ва етилган (3 -7 суткада ҳосил бўлган) турлари бор. Тиш карашида 20% қуруқ модда, 80% Н О бўлади. Қуруқ моддани минерал моддалар, углеводлар, липидлар ташкил этади. Минерал моддалардан 1 г да Са 5 мкгр. Р- 8.3, Nа-1.3, К-4.2. Ca, Sr, Fe, Mg, F, Se микроэлементлари бор. Тиш тоши Бу тишларнинг юзасида оҳакланиш туфайли ҳосил бўлган патологик ҳосиладир. Тиш тошларининг милк усти ва милк ости турлари бор. Улар жойланиши, кимёвий таркиби ва келиб чиқиши жиҳатдан фарқланади Реминерализация усули билан кариес профилактикаси ва давоси Реминерализация – сўлак компонентлари ёки реминералловчи воситалар иштирокида тиш эмалининг минерал таркибини қисман ўзгартириш, ёки тўла тиклаш демакдир. Реминерализация минерал моддаларнинг кариоз сохаларга адсорбцияланиши туфайли содир бўлади. Реминералловчи эритмаларнинг эффективлик кўрсаткичлари бўлиб эмалнинг ўтказувчанлиги, эрувчанлиги, кариоз доғнинг кичрайганлиги ёки бутунлай йўқолганлиги, кариес ривожининг тўхтаганлиги кабилар ҳисобланади. Бу функцияни сўлак бажаради. Сўлакда учрайдиган миқдор ва нисбатда Са ва Р ва микроэлементлар сақловчи реминералловчи эритмалар ҳам қўлланади. Реминералловчи эритмалар аралаш сўлакка нисбатан юқори эффективлика эга 1. Нерв-трофик кариес одамга ташқи муҳит омиллари таъсири натижасида пайдо бўлади деб қаралади. МАС га катта эътибор қаратишган. 2. Трофик . Кариес ривожланишининг механизми одонтобластларнинг трофик роли бузилиши туфайли келиб чиқади. 3. Пелацион назария . Кариес аралаш сўлакдаги комплексларнинг эмалга ўтириши натижасида келиб чиққан деб қаралади. Кариес- шу билан бир вақтда органик моддаларнинг протеолизи ва эмалдаги минерал моддаларнинг пелацияси ҳисобланади. 4. Ацидоген ва кимёвий кариозитоз назария . Кислотали таъсир этувчиларнинг эмаль юзасига таъсири ва тикроорганизмларнинг кариоз жараёнда иштирок этишига асосланади. 80 йил аввал илгари сурилган ва кариес патогенезининг замонавий гипотезаси асосида ётади. Кариес туфайли охакланишга учраган тўқималар микроорганизмларнинг углеводларга • Сифатсиз овқатланиш, углеводларнинг хаддан зиёд бўлиши, Са ва Р нинг етишмовчилиги, микроэлементларнинг, витаминларнинг, оқсилларнинг етишмовчилиги ва бошқалар киради. • Касалликлар, орган ва тўқималарда функционал силжишлар. Тиш ёриб чиқиш давридаги ва ёриб чиққандан кейинги 1 йил давомида ножўя таъсирлар. • Сўлак безларига таъсир қилувчи электромагнит таъсирлар (ионли радиация, стресслар). Ажралаган сўлак таркиби нормага мос келмаслиги. Сўлак эса ўз навбатида тишга таъсир кўрсатади Умумий тавсифдаги кариесоген омиллар 1. Тиш караши ва бактериялар 2. Аралаш сўлак таркибининг ва хоссаларининг ўзгариши (рН кислотали томонга силжиши, фтор етишмовчилиги, Са ва Р нисбатининг пасайиши ва бошқалар). 3. Углеводли парҳез. Углеводли овқат қолдиқлари. Махаллий тавсифдаги кариесоген омиллар • Кариесга берилувчанлик тиш қаттиқ тўқималарининг минерализация даражасига боғлиқ. Сариқ эмаль кариесга нисбатан турғунроқ.. Ёш ўтган сари кристалл панжараларда зичлашув юз беради ва кариесга резистентлик ортади. • ГАП нинг янада мустаҳкам,кислотага чидамли, ёмон эрувчан фторапатитлар билан ўрин алмашиниши кариесга резистентликни оширади. Фтор кариес ривожланишига қарши фактор ҳисобланади. • Эмалнинг ташқи юзасидаги кариесга резистентлик ундаги микроэлементлар билан боғлиқ: Sn, Zn, Fe, Va, W ва бошқалар. Se,Si,Cd,Mg лар кариесни чақиради. • Д,С,А.В витаминлари кариесга чидамлиликни оширади. • Аралаш сўлак яъни унинг таркиби ва хоссалари кариесга қарши таъсир этади. • Цитрат ва лимон кислоталар кариесга қарши алоҳида таъсир кўрсатади. Кариесга қарши омиллар ва тишларнинг кариесга резистент 1. Витаминнинг таъсирини унинг ОВ реакцияларда иштироки билан боғлайдилар. У дегидрирлаш ни тезлаштириш, НАДН ва бошқа коферментларни тиклаш, пульпа учун характерли бўлган глюкозани ПФП бўйича оксидланишини активлаш каби хоссаларга эга. 2. Витамин С минерализация учун асосий энергия манбаси бўлмиш гликоген синтезига таъсир этади 3. Витамин С углевод алмашинувининг кўпгина ферментларини активлайди. Гликолизда гексаза, фосфорфруктокиназа. ЦГК да гидрогеноза. Тўқима нафасида цитохромоксидаза, шунингдек минерализация ферментлари ишқорий фосфатаза. 4. Витамин С оқсил , бириктирувчи тўқимабиосинтези, проколлагеннинг коллагенга айланишида бевосита иштирок этади. Бу босқич асосида 2 та реакция ётади: Аскорбин кислота. Функцияси. Оғиз бўшлиғи органлари ва тўқималарининг метаболизмида иштироки. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha