Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 91.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 21 Сентябрь 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Sud tibbiyoti

Купить
бўлажак умумий амалиёт шифокорлари ҳамда турли соҳа мутахассисларининг фаолиятида суд тиббиёти соҳасида билимларнинг аҳамияти билан таништириш. 1. Суд тиббиёти. Таъриф, мақсад ва предмети. 2. Суд тиббиётининг бошқа фанлар билан алоқаси. 3. Суд тиббиётида билиш усуллари ва уларга қўйиладиган талаблар. 4. Экспертиза, эксперт, мутахассис тушунчалари. 5. Суд-тиббий экспертизанинг процессуал асослари. 6. Суд экспертизасининг принциплари. 7. Суд экспертизасининг таснифи. 8. Суд-тиббий экспертизанинг объектлари. 9. Ўзбекистонда суд-тиббий экспертизанинг ривожланиши. 10. Ўзбекистон Республикасида суд-тиббий экспертизасининг ташкилланиши. - алоҳида тиббий фан бўлиб, жиноий ва фуқаролик ишларини текшириш ва судда кўриш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларда вужудга келадиган тиббий-биологик масалаларни ўрганади ва ҳал этади. - махсус тиббий фан бўлиб, қонунда белгиланган текширувларни ўтказишда далил манбаи бўлиб хизмат қиладиган тиббий факт, ҳолатларнинг вужудга келиш қонуниятлари, аниқлаш йўллари, текшириш усуллари ва эксперт баҳолаш ҳақидаги билимларнинг тизимидир. 1. Бўлажак стационар ва амбулатория босқичи клиницистларини кейинчалик суд- тиббий экспертизага молик ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг хусусиятлари билан таништириш. 2. Малакали диагностика ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида турли жароҳатлардаги шикастловчи омиллар (этиология), шикастланишларнинг вужудга келиш механизмларини (патогенез, травматогенез) ўрганиш. 3. Врач – клиницистларнинг турли процессуал ҳаракатларда иштирокининг хусусиятлари билан таништириш: - суд-тиббий экспертиза ўтказишда врач- эксперт, эксперт комиссияси аъзоси; - экспертиза ва текширувларни ўтказишда мутахассис – консультант; - ҳодиса ёки мурда топилган жойни кўздан кечириш, мурданинг эксгумацияси, гувоҳлантириш ва шу кабиларда мутахассис. 4. Тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарликлари ҳолларида комиссион суд-тиббий экспертиза ўтказиши хусусиятлари. 5. Беморлар, аҳоли ўртасида адекват тушунтириш ва маърифий ишларини олиб бориш. 1. Тарихан суд тиббиёти одил судлов манфаати йўлида вужудга келди ва ривожланди; 2. Суд-тиббий билимларнинг амалий тадбиқ этилиши қонун доирасида бўлади; 3. Суд тиббиёти махсус, яъни фақат ўзига хос усулларга эга. 1. Суд тиббиётининг ривожланиш тари хи. 2. Суд-тиббий экспертизанинг ташкилий- процессуал асослари. 3. Суд-тиббий танатология. 4. Суд-тиббий травматология. 5. Суд-тиббий токсикология. 6. Суд-тиббий акушерлик ва гинекология. 7. Ашёвий далилларни текшириш. 8. Бошқа физик омилларнинг таъсири 9. Шахс, шикастловчи қуролнинг идентификацияси масалалари. 10. Тиббий ходимларнинг касб ҳуқуқбузарликлари. Жароҳатлар ҳақида суд-тиббий таълимот Ўлим ва ўлимдан кейинги ўзгаришлар ҳақида суд-тиббий таълимот Шахс ва қуролларнинг иидентификацияси процессуал, ташкилий асослар мурда т ирик шахслар ашёвий далиллар Иш материаллари ТХКҲ умумий илмий усуллар хусусий илмий усуллар махсус илмий усуллар мантиқ 1. илмий асосланганлик 2. оддийлик 3. қулайлик 4. натижаларнин г турғунлиги 5. кўргазмали 6. такрорий текширув имконияти 1) Тиббий-биологик фанлар: - фундаментал (одам анатомияси, физиологияси, биохимия, гистология, патофизиология ва бошқалар) - клиник (акушерлик ва гинекология, терапия, хирургия, травматология, педиатрия, дерматовенерология ва бошқалар) 2) Ҳуқуқ фанлари; 3) Фалсафа 4) Мантиқ 1. Холислик 2. Қонунийлик 3. Процессуал мустақиллик 4. Тўлақонлик 5. Илмий асосланганлик 6. Оптималлик 7. Комплекслик 8. Аҳлоқ, маънавиятга мутаносиблик 9. Самарадорлик 10. Идентификация даврини ҳисобга олиш 11. Тасарруф 12. Ташаббус 13. Шахсий жавобгарлик 14. Қулайлик Хулоса бериш учун зарур билимга эга бўлган ҳар қандай шахс эксперт сифатида чақирилиши мумкин. (67-модда Ўз б.Респ.ЖПК) Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш учун мутахассис чақирилади. Мутахассис сифатида шифокор, педагог ҳамда зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар чақирилиши мумкин. (69-модда, Ўзб.Респ.ЖПК) - экспертиза қилиш учун тегишли иш матери аллари билан танишиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; - ўзига қушимча материаллар тақдим этилиши ҳақида илтимоснома бериш; - башарти ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар унинг мутахассислигига оид бўлмаса ёки хулоса бериш учун унга тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса, хулоса беришнинг иложи йўқлиги ҳақида ҳужжат тузиш; - суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсати билан тергов харакатлари юритилишида иштирок этиш ва тергов ҳаракатида иштирок этувчи шахсларга экспертизага оид тегишли саволлар бериш; - экспертизага оид далилларни текширишда суд муҳоқамасида иштирок этиш ва суднинг рухсати билан сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар бериш; - ашёвий далилларни ва ҳужжатларни кўздан кечириш; - ўз хулосаларида фақат унинг олдига қўйилган масалалар ҳақида эмас, балки экспертизага оид бошқа масалалар бўйича ҳам фикр билдириш; - башарти иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса ва кўрсатув бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; - суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг харакатлари ва қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгадир. (68-модда, Ўзб.Респ.ЖПК) - суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; - олдига қўйилган саволлар бўйича ёзма хулосалар бериши; - ўзи томонидан ўтказилган экспертиза бўйича кўрсатувлар бериши ва бу хулосаларни тушунтириш учун қўйилган қўшимча саволлар жавоб бериши; - суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги; - ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши. (68-модда , Ўзб.Респ.ЖПК) Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказилган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Суриштирувчи, терговчиси, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди. (172-модда Ўз б.Респ.ЖПК) 1) ўлимнинг сабабини, етказилган тан жароҳатларининг хусусияти ва оғирлик даражасини; 2) жинсий алоқада бўлганликни, хомиладорлик ҳолатини ва ҳомилани сунъий йўл билан тушириш белгиларини; 3) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчининг ёшини, агар бу ҳақда ҳужжатлар бўлмаса ёки ҳужжатлар шубҳа туғдирса; 4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг, устидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга доир иш юритилаётган шахснинг руҳий ва жисмоний аҳволини ҳамда уларнинг ғайриҳуқуқий қилмишни содир этаётган пайтда ўз ҳаракатларини идрок этиш ва идора қилиш лаёқатини, шунингдек жиноий кўрсатувлар бериш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини; 5) жабрланувчининг, гувоҳнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни идрок қилиш, эсда сақлаш ва сўроқ қилинганда ифодалаб бериш лаёқатига эга чоғида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини; (173-модда Ўз б.Респ.ЖПК) 1. мурда 2. тирик шахслар 3. ашёвий далиллар 4. иш материаллари I а) лавозим б) эркин II а) эксперт муассасасида б) эксперт муассасасидан ташқарида III а) бирламчи б) қайта в) комиссион г) комплекс д) қўшимча I . Эпизодик суд-тиббий экспертизалар даври ( 1920 йилгача ) II . Суд тиббиёти кафедралари ташкил этилиши даври (1920-1950 йиллар) III . Суд-тиббий экспертиза бюроларининг ташкил этилиши ва ривожланиши даври (1950-1991 йиллар) IV . Мустақил давлат суд-тиббий экспертиза хизматининг шаклланиши даври (1991 йилдан сўнг) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Суд-тиббий экспертиза Бош бюроси ҚҚР ССВ, Тошкент ш. ССББ, вилоятлар ССБ Ҳудудий суд-тиббий экспертиза бюролари Туман, туманлараро ва шаҳар бўлинмалари Маъмурий-молиявий бўйсиниш Ташкилий-методик, эксперт бўйсиниш 1) Морфологик бўлим - суд-гистологик бўлинма 2) Суд-тиббий амбулатория 3) Ташкилий – методик бўлим 4) Қайта, комиссион экспертизалар бўлими 5) Суд-биологик бўлим 6) Суд кимё бўлими 7) Тиббий криминалистика бўлими - рентген бўлинма - спектрал бўлинма 8) Оператив – эксперт хизмати бўлими - навбатчи хизмат - махсус транспорт - бахтсиз ҳодисаларни хабарлаш хизмати 9) Туман, туманлараро ва шаҳар бўлинмалари 10) Маъмурий – хўжалик бўлими “ Суд тиббий эксперт ўз мақсадлари йўлида қанча керак бўлса шунча файласуф, терапевт, жарроҳ, акушер ва юрист бўлиши лозим; бундан ташқари унинг маънавий ахлоқ сифатлари касбининг муҳимлигига мос бўлиши талаб этилади: - унинг ҳаёт тарзи намунали, адолатда барқарор бўлиши, руҳан тетиклик ва довюраклик, фикрлашда қатъийлик, ҳақиқатга интилиш, беғаразлик, инсонпарварлик, ён босишсиз раҳмдиллик, шафқатсизликсиз қаттиққўллик унинг бошқа характер хусусиятларини ташкил этмоғи керак” Профессор Е.О.Мухин, 1804 йил.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha