Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 887.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Суффозия ва унинг географик тарқалиши

Купить
Суффозия ва унинг географик тар қалиши www.arxiv.uz Суффозия ҳодисаси • Ер ости сувларининг тоғ жинсларига кимёвий ва механик таъсир этиб уларни ўйиши, емириши ва жинс таркибидаги сувда тез эрувчан тузларнинг ўзи билан ер юзасига оқизиб олиб чиқиш жараёни суффозия (лотинча "ўйиш" демакдир) деб аталади. Суффозия натижасида қум ва лессимон гил тоғ жинслар тарқалган майдонлар бўшаб қолади ва шу сабабли ер юзасида ўпирилишлар ҳосил бўлади. www.arxiv.uz • Ер ости сувлари ҳаракатидан, қум, тош, шағал қатламлари ҳамда тоғ жинси дарзликларини тўлдирган майда зарралар, ҳолатига келиб, улар ер ости сувлари билан ер юзасига чиқади. • www.arxiv.uz Суффозия Механик Кимёвий www.arxiv.uz • Механик суффозия жинслар таркибидаги ўта майда заррачаларнинг ювилиб кетиши бўлса; кимёвий-жинс таркибидаги тез эрувчан тузларни эритиб олиб чиқиб кетишидир. www.arxiv.uz • Ер ости сувларнинг гидродинамик куч таъсиридан қум, лесс ва лессимон қатламлар таркибидаги майда зарраларни ювиб ер юзасига оқизиб чиқиши механик суффозия дейилади. Ер ости сувларининг тезлиги кам бўлганлиги сабабли уларнинг зарраларни оқизиб чиқиши аста- секин давом этади. Лекин узоқ вақт мобайнида бу жараённинг давом этиши ер остида бўшлиқлар ва ер юзасида ўпирилишлар, чўкишлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. www.arxiv.uz  Механик суффозияда Механик суффозияда фильтрланиб ўтаётган фильтрланиб ўтаётган сув, қум ва шағал сув, қум ва шағал қатламларидаги майда қатламларидаги майда жинсларни (гилли, жинсларни (гилли, чангли ёки қумли) чангли ёки қумли) ҳаракатлантириб, ўзи ҳаракатлантириб, ўзи билан олиб чикади. билан олиб чикади. www.arxiv.uz • Ер ости сувлари таъсиридан тоғ жинслари таркибидаги сувда тез эрувчан тузлар ва зарраларнинг сувда эриб ер юзасига оқиб чиқиши кимёвий суффозия дейилади. Бу жараён ер ости сувларининг гидродинамик кучи кўпайган вақтда юзага келиб қатлам орасида бўшлиқлар ҳосил қилади. Вақт ўтиши билан бу кичик бўшлиқлар бир-бири билан қўшилиб, катта-катта бўшлиқларга айланади. Кимёвий суффозиялар лесс ва лессимон жинслар тарқалган майдонларда кўп учрайди. www.arxiv.uz • Химиявий суффозияда эса – ер ости сувларини тоғ жинсларини эритишидан ҳосил бўлади ва кўпинча карстланиш жараёнига яқин туради. Химиявий суффозия асосан лёсс ва лёссимон жинслар тарқалган жойларда учрайди. www.arxiv.uz • Суффозия тарқалган майдонлар юзасида айлана сифат чуқурликлари ўпиришлар ва воронкалар ҳосил бўлади. Уларнинг кўпчилиги қия текис юзаларда ёки нишаблиги катта бўлмаган ёнбағирликларда содир бўлади. Уларнинг ўлчами жуда катта бўлмайди (диаметри 10-20 м, чуқурлиги 1-8 м), лекин улар бирлашиб кенг ўйилган пастқамликларни ҳосил қилиши мумкин. Айниқса, ёнбағирликларда суффозион ботиқ релъеф- цирклар пайдо бўлади. www.arxiv.uz • Механик ва кимёвий суффозия жараёнлари натижасида суғориладиган майдонларда, дарё соҳилларида, тоғ ёнбағирларида ва сув омборлари қирғоқларида бўшлиқлар, воронкасмон ўпирилишлар юзага келади. Бундай ҳодисалар иморат ва иншоотлар мустаҳкамлигига салбий таъсир этади. Шунинг учун қурилиш майдонида юзаки сувлар оқимини тартибга солиш: ер юзасини гидроизоляция қилиш, грунтларнинг намини қочириш ва фильтрация тезлигини камайтириш мақсадида зовурлар қуриш зарурдир. www.arxiv.uz • Иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда бажариладиган муҳандислик – геологик ишларда суффозия ҳодисасини ўрганиш учун тоғ жинсларини гранулометрик таркибини, хар – хиллигини, фильтрланиш оқими тезлигини, оқим градиентини, суффозия учраган тоғ жинсларининг физикавий - химиявий хоссаларини, гранулометрик ва минералогик таркибини, сувда осон эрийдиган тузларнинг ётиши, ғоваклилиги, сув ўтказувчанлиги ва бошқа хоссаларини назарда тутиш керак. Суффозиянинг олдини олиш чораларидан бири унга учрайдиган жой қатламларини ер ости ва атмосфера ёғинларидан сақлашдир. Шу мақсадда очик лотоклар ётқизилади. Ер ости сувларини тартибга солиш, йўналишини ўзгартириш учун очиқ ёки ёпиқ зовурлар қазилади. Ер ости сувлари ҳаракатини камайтириш мақсадида, сувли қатламларга суюқ шиша, цемент қоришмалари ёки гилли қори • Шундай қилиб, суффозион ҳодисалар таъсирида ер юзасидаги релъеф шакллари муракаблашади ва эрозион жараёнлар кучаяди. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha