Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 733.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Сунъий аралашмалар

Купить
Сунъий аралашмалар Сунъий ва аралаш овқатлантириш Сунъий овқатлантириш – болани она сути ўрнини босувчи аралашмалар билан шиша идишдан овқатлантириш, бунда болани кунига бир марта кўкрак сути билан эмизиш ёки кўкрак сути хажми 50-100 мл га тенг бўлиши ҳам мумкин. ыыСунъий овқатлантириш бола учун физиологик ҳисобланмайди, боланинг келгуси ҳаётидаги биологик хусусиятларни ўзгариши ва касалланиш спектрини ўзгартиради. Аралаш ва сунъий овқатлантириш фақатгина ҳаёт кўрсатмасига асосан ўтказилади, агар онасида адекват лактация бўлмаса, болада сурункали оч қолишга юқори мойиллик бўлса. 4-10% туққан аёлларда адекват лактация бўлмайди. Агар онаси қуйидаги юқумли касалликлар - қизамиқ, сув чечак билан касалланган бўлса, у ҳолда болага иммуноглобулин юборилгандан сўнг кўкрак билан эмизилса бўлади. Терлама, сурункали гепатит, ич буруғ, сальмонеллезда - она сутини соғиб, стерилизациядан кейин болага бериш мумкин. ЎРВИ, ангина, бронхит ва пневмониядан кейин онанинг тана ҳарорати тушса ва умумий аҳволи яхшиланса болани эмизишга рухсат берилади. Бунда ниқобдан фойдаланиш керак ва эмизиш орасида она ва бола мулоқотини чегаралаш керак. Она томонидан табиий ов қ атлант иришга қарши кўрсатмал ар: Сил касаллигининг бацилло ажралиши билан кечадиган очиқ шакли; Ўта хавфли инфекция (чечак, сибир яраси), қоқшол; Юрак, буйрак, жигар касалликларининг декомпенсация даври;ВИЧ инфекцияси; Ўткир руҳий касалликлар; Хавфли ўсмалар; 01 0506 04 06 0D 03 08 11 12 03 0105 08 13 19 1F 0D 2209 0E 17 24 19 28 07 Бола томонидан кўкрак сутини эмишга қарши кўрсатмалар: 1. моддалар алмашинувининг ирсий касалликлари 2. галактоземия, фенилкетонурия. 3. лактаза етишмовчилиги.16 05 1213 1807 12 Сунъий овқатлантириш техникаси Аралаш овқатлантирилганда фақат битта аралашмани ишлатиш, сунъий овқатлантирилганда иккитадан ортиқ бўлмаган аралашмани қўллаш қулайдир. Нордонроқ аралашмаларни ширин ёки чучук билан бериш мумкин, у суткалик овқат ҳажмининг 1/3-1/2 қисмини ташкил қилади. Она сути ўрнини босувчи аралашмаларнинг таснифи Қуруқ аралашмалар Суюқ аралашмалар Чучук аралашма Нордан аралашма Чучук аралашма Нордан аралашма мосланган Бир оз мосланган мосланган Бир оз мосланган Бир оз мосланган «кейинги формулалар » «кейинги формулалар » Бир оз мосланган «кейинги формулалар » Агар нисбатан эрта аралаш овқатлантиришга ўтказиш зарурияти бўлса лактацияни қўзғатиш учун эмизиш сонини кўпайтириш керак, кейин бир неча ҳафта давомида аралашмалар билан тўлиқ бўлмаган устама овқатлантириш берилади, сўнг тўлиқ қўшимча овқат билан эмизиш сонини олдинги ҳолатига қайтилади. sАгар лактация бир меъёрда бўлса (200-400 мл) аралаш овқатлантиришда болани аввал кўкракка тутиш, сўнгра сутли бўтқани бериш керак бўлади. Аралаш ва сунъий овқатлантиришда икки поғонали овқатлантириш тизимидан фойдаланиш маъқул: сут миқдорини аниқлаш ва аралашмани танлаш. Соғлом болалар учун сигир сути асосида тайёрланган она сути ўрнини босувчи аралашмалар аралашмалар НАН 1,2 (Нестле) Нестожен1,2 (Нестле) Нутрилон (Нутриция) ХИП (Хип)Симилак Аббот лабораториз Хумана (Хумана) Туттели (Валио) Соя оқсили асосида тайёрланган сунъий аралашмалар аралашмаНутрилон Соя (Нутрисия) Хумана СЛ (Хумана Мильх Юнион) Фрисовой (Фризленд) Соя Туттули (Валио) Аралашмалар боланинг туз ва витаминларга эхтиёжини қондиради. Сунъий аралашмаларнинг осмолярлиги баланд бўлгани учун кўп суюлиқни талаб этади. Буни қондириш учун болани овқатлантиришдан сўнг ёки оралиғида қайнаган сув бериш керак. Сунъий овқатлантиришдаги энг асосий муаммо бу бола организмига зарар етказмайдиган, оптимал адаптирланган сут аралашмаларини танлаш ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон худудида “Nestle” (Швейцария) компанияси томонидан тавсия этилган сут-қатиқ маҳсулотлари кенг қўлланиб келинмоқда. Янги “NAN нордон сутли” 1 ва 2 аралашмалари ичак микрофлораси таркибини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, ўткир ичак инфекциялари ривожланиш хавфини пасайиши, оқсилнинг осон ҳазм бўлиши ва сингиши, микроэлементларнинг мукаммал тарзда сингиши ва яхши ҳазм қилиниши билан бошқа сут аралашмаларидан тубдан фарқ қилади. “NAN нордон сутли” 1 ва 2 аралашмалари она сути бўлмаганда ёки етишмаганда берилади. Баъзи ҳолларда адаптирланган аралашмалар «казеинли формула» деб аталади. Уларни тайёрлашда сигир сутидан фойдаланилади, унинг асосини оқсил компоненти казеини ташкил этади. «Казеинли» формулаларга қуйидагилар киради “Similac” (США), “Nestogen” (Швейцария), «Малютка» ва «Малыш» (Россия). OPTI PRO ажойиб оқсил компоненти – оқсилнинг осон ҳазм бўлиши ва сингишига ёрдам беради. Бирламчи ва иккиламчи лактаза етишмовчилиги бор болаларга янги “NAN Безлактозный” аралашмаси тавсия этилади. Унинг афзалликлари: лактоза ва сахарозага эга эмаслиги, нуклеотидлар билан бойитилганлиги, узун занжирли политўйинмаган ёғ кислоталари мавжудлиги ва оптималлаштирилган оқсил таркиби. Овқат аллергияси, атопик дерматит, экземаси бор болаларга Nestle компаниясининг “Alfare” гипоаллерген аралашмаси тавсия этилади. Адаптирланмаган сутли аралашмаларни (сигир сути ёки бошка хайвон сути) 9 ойдан олдин болаларга бериб бўлмайди. Аралаш овқатланиш асосан онада гипогалактия бўлганда тавсия этилади. Гипогалактияга шубҳа бўлса болада текширув эмизиш ўтказилади ва қўшимча сут миқдори топилади. Аралаш ва сунъий овқатлантиришда ҳам суткалик сут миқдори табиий овқатлантириш сингари аниқланади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha